ХАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Юлдашев Ш.И
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
Ҳозирги пайтда бутун дунё тадқиқотчилари ва амалиётчиларининг
аксарият қисмининг қизиқиши нисбатан ёш ҳамда тез ривожланаётган соҳа–
“Ахборот технологиялари” соҳасига қаратилмоқда. Жаҳонда интеграция
жараёнлари кучайиб, кундалик ҳаётга ахборот технологиялари ва интернет
тизими кенг жорий этилаётган бугунги кунда, ўз хизмат соҳасида бирон
сезиларли ютуққа эришишни мақсад қилган ҳар бир инсон учун ахборот
технологияларидан хизмат фаолиятида самарали фойдаланиш асосий
вазифалардан бирига айланди. Албатта, харбий соҳа мутахассислари ҳам бундан
мустасно эмас. Шу сасбабли, олий ҳарбий таълими муассасаларида юқори
малакали мутахассислар тайёрлашда курсантларга “Ахборот технологиялари”
фанини чуқур ўргатиш, шиддат билан ривожланиб бораётган фаннинг ўқув
дастурини соҳа янгиликлари мунтазам равишда бойитиб бориш муҳим
аҳамиятга эга.
“Ахборот технологиялари” фанини курсантлар томонидан самарали
ўзлаштирилишида замонавий ўқитиш усуллари–инновацион педагогик
технологияларнинг, хусусан ўқитишнинг интерфаол усулларининг ўрни ва роли
бениҳоя каттадир.
Қуйида, олий ҳарбий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари”
фанини ўқитишда тавсия этиладиган интерфаол усуллардан бири- “тармоқлар”
(кластер) усулини келтирамиз.
Ушбу усулнинг “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишда қулай
жиҳатлари шундан иборатки, бунда педагогик стратегия–курсантлар
фикрларининг тармоқланишига асосий эътибор қаратилади. Бу усул курсантлар
томонидан мавзуни чуқур ўзлаштирилишида юқори натижа берадиган, шу билан
биргаликда ўқитувчилар томонидан осон ўзлаштириладиган ва деярли барча
мавзуларни ўқитишда самарали фойдаланиш мумкин бўлган усулдир.
“Тармоқлар” усули курсантларни мавзуга таалуқли бўлган тушунчалар,
таърифлар, тасдиқлар ёки аниқ фикрларни эркин ва очиқ равишда кетма–кетлик
билан узвий боғланган ҳолда тармоқлашларига ўргатади.
Бу усул бирон мавзуни чуқур ўрганишдан аввал курсантларнинг фикрлаш
фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилади.
Шунингдек, ўтилган мавзуни мустахкамлаш, яхшироқ ўзлаштириш,
умумлаштириш ҳамда курсантларни шу мавзу бўйича тассаввурларини чизма
шаклида кетма–кетликда ифодалашга ундайди.
Қуйида, намуна сифатида “тармоқлар” усулини қўллашга оид мисол
келтирамиз:
Шу тарзда тармоқланишни давом эттириш мумкин
Фойдаланиш қулай ва самарали бўлган яна бир интерфаол усуллардан
“веер” (“Елпиғич”)технологиясидир
Бу технология мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар муаммо
характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган.
Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли
тармоқлари бўйича бир йўла ахборот берилади. Айни пайтда, уларни ҳар бири
алоҳида “нуқта”лардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий
томонлари, афзаллик фазилат ва камчиликлари фойда ва зарарлари белгиланади.
Бу интерфаол технология курсантларга танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий
фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўз ғоялари, фикрларини
ёзма ва оғзаки шаклда ихчам баён этиш, ҳимоя қилишга имконият яратади.
“Елпиғич” технологиясининг асосий тушунчалар қуйидагилардир:
Аспект (нуқтаи назар) билан предмет, ҳодиса, тушунча текширилади.
Афзаллик – бирор нарса билан қиёслангандаги устунлик, имтиёз.
Фазилат - ижобий сифат.
Нуқсон - номукаммаллик, қоидаларга, мезонларга номувофиқлик.
Хулоса - муайян бир фикрга, мантиқий қоидалар бўйича далилдан натижага
келиш.
Қуйида “Елпиғич” технологиясини қўллашга оид мисол келтирамиз.
Фойдаланган адабиётлар
1.
Харламов И.Ф. Педагогика: Учеб. Пособие. - М.: Юрист, 1997.