Бўлар экан-ку… ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАЛАБА ВА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ АБДУХАЛИЛ МАВРУЛОВ БЎЛАР ЭКАН-КУ ЁХУД КЕЧАНИНГ БУГУНДАН ФАРҚИ НИМАДА? ТОШКЕНТ – 2025 ~ 1 ~ УЎК: 316.422:323 (575.1) КБК 66.3 (5Ў)12 М 13 А.А. Маврулов. Бўлар экан-ку ёхуд кечанинг бугундан фарқи нимада? –T.: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 2025. – 68 бет. ISBN: 978-9910-01-635-6 Ушбу рисолада мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 8–9 йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари таҳлил этилган. Шунингдек, асарда Ўзбекистон тарихининг жаҳон майдонида тутган ўрни, халқимиз томонидан яратилган бой илмий-маданий мерос, унга турли тарихий даврларда бўлган муносабатлар ўрганилган. Айниқса, 2016 йилдан бошланган туб ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс асосларини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳияти таҳлил этилган. Ушбу рисола “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деб номланган эзгу ғоя остида нишонланадиган миллий мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган машғулотлар жараёнида ҳамда истиқлол даврида эришилган ютуқ ва муваффақиятларни тарғиб этишда қўл келади. Асар маънавий-маърифий соҳадаги тарғиботчилар, таълим соҳасида меҳнат қилаётган зиёлилар, талабаўқувчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган. УЎК: 316.422:323 (575.1) КБК 66.3 (5Ў)12 Масъул муҳаррир: А. Акрамов – Педагогик фанлари доктори, профессор. Тақризчилар: Ф. Эрназаров – Тарих фанлари доктори, профессор; Б. Жаҳонгиров – Тарих фанлари номзоди, доцент. Мазкур рисола Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази ҳузуридаги услубий Кенгаши қарори асосида чоп этишга рухсат берилган. ISBN: 978-9910-01-635-6 © А.А. Маврулов, 2025; © «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 2025. ~2~ КИРИШ Жонажон Ўзбекистонимизнинг ўз миллий мустақиллигига эришганига ҳам 34 йил тўлмоқда. Бу – тарихан жуда қисқа давр. Аммо эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар нуқтаи назаридан қаралса, бу даврни, сўзсиз минг йилларга татигулик тарихий босқич, дейишга ҳаққимиз бор. Ҳақиқатан ҳам, кўҳна тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқи ҳақли равишда фахрланиши, ифтихор қилишга арзийдиган яратувчилик ишларини бажарган, жаҳон ҳамжамияти, илғор фикрли олиму мутафаккирлар, маърифатли дунё алломалари томонидан ҳар доим эътироф этиб келинган. Уч минг йиллик бой давлатчилик тарихимизда ўзбек халқи ҳар доим яратувчанлиги, бунёдкорлиги, илм-фанга асосланган фаолияти билан барчани ҳайратга солиб келган. Шунингдек, жаҳон айвонида икки марта Ренессанс, буюк Уйғониш даврига асос солганлар ҳам бизнинг бобокалонларимиз бўлади. Ватанимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларини ўзлаштириш, меҳнаткаш, яратувчанлик салоҳиятига эга бўлган халқимизни қул қилиб, унинг меҳнатидан фойдаланиш ҳар доим ҳам узоқ ва яқин босқинчиларнинг асл мақсади бўлган. Буни уч минг йиллик кўҳна тарих давомида 860 йил халқимиз турли давлатлар мустамлакачилиги остида яшаганини ҳам шу маънода тушуниш мумкин. Бироқ халқимиз энг оғир даврларда ҳам ўз миллий ўзлигини, ғурурини йўқотмади, яратувчанлик, йирик кашфиётлар қилиш, жаҳон тамаддунига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдан иборат жаҳоний миссиясидан тўхтамади. Ана шу юксак мақсадлар бугун, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессансни барпо этишга аҳд қилган халқимизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда. Бугун жаҳонда жиддий глобаллашув жараёнлари юз бераётган, турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлар авж олаётган, қатор давлатларнинг ўз миллий манфаатларини амалга ошириш ~3~ Бўлар экан-ку… мақсадида барча воситалардан фойдаланишга авж бериши шароитида халқимизда юксак ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, миллий бирликни мустаҳкамлашдан ҳам муҳимроқ вазифа йўқ. Бу масалаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 10 июль куни қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ҳам алоҳида эътибор берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида амалга оширилади. Назаримизда ушбу бош ғоя бугунги Ўзбекистоннинг асл моҳиятини ўзида тўлиқ мужассам эта олади. Чунки биз бундан 8–9 йиллар олдин ўз олдимизга сифат жиҳатдан мутлақо янги жамият барпо этишни мақсад қилиб қўйган эдик. Бу мақсад эса, шубҳасиз, барчамизни Янги Ўзбекистонни қуриш сари ундар эди. Бугун босқичма-босқич ўша мақсадларга эришяпмиз. Қарорда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 8–9 йили давомида ижодкор, меҳнаткаш халқимиз билан бирга эришган барча соҳалардаги ютуқларни аҳолининг барча табақаларига кенг, тушунарли тарзда тарғиб этиш вазифаси қўйилган. Рисолада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”, “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” асарларидан, турли ҳукумат тадбирларида қилинган маърузаларидан, “Тараққиёт сари: Янги Ўзбекистон ислоҳотлари 2022–2025” тўпламидан фойдаланилди. Рисола маънавият ва маърифат тарғиботчилари, педагоглар, талаба ва ўқувчилар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган. ~4 ~ Бўлар экан-ку… ВАТАН НИМА, ВАТАНПАРВАРЛИКЧИ? Бу дунёда ниманидир орзу қилмаган, унга эришиш йўлида ҳаракат қилмаган, керак бўлса, ўз жонини фидо қилишга тайёр бўлмаган инсон бўлмаса керак. Яхши яшаш, тўкин-сочинлик, фаровонликда ҳаёт кечириш, бировдан кам бўлмасликка интилиш, бу дунёда яратилган барча моддий ва маънавий неъматларга эга бўлиш истаги ҳар биримизни тинимсиз ўз тафаккуримизни чархлаш, меҳнат қилиш, ижод билан шуғулланишга ундайди. Аслида, ҳаётнинг мазмуни ҳам шунда. Аммо, биз кўпинча эътибор бермайдиган, кундалик қувонч ва ташвишлар оғушида баъзан унутиб қўядиган қатор муҳим қадриятлар борки, уларнинг қадри, аҳамияти ҳамма нарсадан устун. Бу – инсоннинг озодлиги, эркинлиги, ўзига ихтиёрийлиги масаласидир. Инсоният пайдо бўлгандан бери эркинликка интилади. Биз эркинлик деганда асосан шахснинг фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, виждон эркинлигини тушунамиз. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, шу билан бирга, ўз манфаатларини мамлакат ва миллат манфаат~ 5 ~ Бўлар экан-ку… лари билан уйғунлаштириш имконига эга бўлган шахс, аслида эркин, озод инсондир. Яна бир нарсага эътибор бериш лозимки, том маънодаги эркин шахс мустақилликка эришган, ҳур диёрда, озод мамлакатдагина шаклланиши мумкин. Шу маънода, эркин шахс ва мустақил давлат тушунчаларини эгизак ҳолда тушуниш мумкин. Жонажон мамлакатимиз дунё тарихида алоҳида ўринга эга, жаҳон тамаддунига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган давлат сифатида аллақачонлар юксак эҳтиромларга сазовор бўлган. Ўзбекистон ҳудудида бундан 1,5 миллион йиллар аввал энг қадимги инсон фаолиятининг маданий изларини Жанубий Фарғона (Селунғур ғори)дан топилган ёдгорликлар яққол кўрсатиб турганини, бундан 4–5 минг йиллар аввал мамлакатимизда сунъий суғориш ва шудгорлаб экишга асосланган деҳқончилик маданияти шаклланганини, Бақтрия, Хоразм, Сўғдда узунлиги 15–20 километрга етадиган каналлар қазилганини билмасдан бу Ватанни севиш мумкинми? Эътибор берайлик: бундан 2,5–3 минг йиллар бурун биргина Бақтриянинг ўзида 1000 шаҳар бўлган. Ҳар қандай маданиятли, маърифатли инсон, ўз Ватани олдида масъулиятни сезган фуқаро 2750–2500 йиллар олдин Бақтрия, Хоразм, Сўғд каби подшоҳликлар, 2100–1800 йиллар аввал қудратли Кушон салтанати, IX–XII асрларда қорахонийлар, хоразмшоҳлар сулоласи, XIV–XV асрларда буюк Амир Темур салтанати давлат сифатида тарих саҳнасида муносиб ўринга эга эканидан ифтихор қилиши табиий. Дарҳақиқат, ҳозирги Ўзбекистон деб аталувчи ҳудудни умумжаҳон цивилизациясидан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу ердан Шарқ билан Ғарбни, Жануб билан Шимолни боғлаб турувчи, иқтисодий алоқалар, ҳунармандчилик, савдо, илм-фан ва санъатни, миллий ва умумбашарий маънавият, қадриятларни ўзаро туташтириш учун кўприк вазифасини ўтаган 12 000 километрлик Буюк Ипак йўли ўтган. ~6 ~ Бўлар экан-ку… Бугунги Ўзбекистон ҳудуди том маънода цивилизациялар макони ҳисобланади. Масалан, Зараутсой (Сурхондарё) қоятош суратлари юртимизда бундан 14–15 минг йиллар аввал илк санъат асарлари пайдо бўлганини, бу маданият Испаниянинг Алтамира, Франциянинг Ляско ғорлари деворий суратлари қадр-қимматидан кам эмаслигини жаҳонга англатиб турибди. Бундан 5 минг йил илгари аждодларимиз бронзани эритиш технологиясини ўзлаштирганлар. Мис ва қалай ёки мис билан қўрғошин аралашмасидан бронза метали кашф этганлар ҳам бизнинг аждодларимиз бўладилар. Бизнинг аждодларимиз сифатли бронза олиш учун мис билан қўрғошин аралашмаси 9:1 нисбатда, уни яратиш ҳарорати 930–1030 даражада бўлишини минг йиллар илгари билганлар (“Халқ сўзи”, 2003 йил 2 апрель). Шуни ғурур билан айтишимиз мумкинки, биз, ўзбеклар эрамиздан аввалги II–I минг йилликлар давомида энг дастлабки тамаддунлар, шаҳар маданияти ва буюк давлатчилик анъаналарини яратган, ўзидан ҳар доим яхши ном қолдирган буюк халқмиз. Дунёда буюк цивилизациялар яратган халқлар ва давлатлар жуда ҳам кўп эмас. Агар кўҳна тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, эрамиздан аввалги I ва эрамизнинг III асрларида бутун дунёда тўртта – Рим, Парфия, Хан империялари қаторида ота-боболаримиз, мутафаккир алломаларимиз томонидан яратилган Кушонлар империяси ҳам жаҳон сиёсатида ўзига хос ўрин эгаллаганини кўриш мумкин. Кейинчалик, VI–VII асрларда дунёга эгалик қилиш ҳисси билан яшаган Буюк Турк хоқонлари ҳам бизнинг аждодларимиз ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон халқи ўзининг ўтмиш тарихида бир неча бор маданий юксалиш босқичини – Уйғониш даврларини кечирган. IX–XII асрлар ва XIV–XVI асрларни ўз ичига олган буюк Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларида бизнинг қадимий ва муқаддас заминимиздан тарихимиз, маданиятимиз, маънавиятимиз ва маърифатимизни, адолат ва қонунчиликни ҳамда жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган, ~ 7 ~ Бўлар экан-ку… илму урфон, қонунчилик, юксак маданият соҳасида таълимот ва ғоялар яратган буюк даҳолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, давлат арбоблари, саркардалар етишиб чиқди. Булар бизнинг фахру ғуруримиз, шону шавкатимиз, буюк миллий-маданий меросимиз ва бойлигимиздир. Бу ҳақда кўплаб олим-мутахассислар, сиёсатчию давлат ва жамоат арбоблари муносиб фикрларини билдирганлар, ёзганлар. Уларнинг барча фикрларини машҳур япониялик археолог, Ўзбекистон ва ўзбек халқининг яқин дўсти Кудзидо Като Саннинг қуйидаги мулоҳазалари билан умумлаштириш мумкин: “Японлар ҳозирда фан-техникада кучайиб кетган бўлса, сизларнинг ўтмишларингиз зўр. Антик даврда, V–VIII ва IX–XII асрларда, айниқса, темурийлар даврида аждодларингиз яратган буюк цивилизациянинг олдида японларнинг бугунги муваффақиятлари ҳеч нарса эмас. Японияда бугунги технология ҳар қанча ривожланмасин, – у шундай дея ерда ётган қадимги сопол бўлагини қўлига олади, – мана шу сопол идишни ярата олмайди. Бугунги технология билан мана шу сопол идишдан юз карра чиройли, пишиқ идишни ясаш мумкин, аммо бу янги идиш бўлади, қадимги идишни эса яратишга ҳеч ким қодир эмас. Сизларнинг ютуқларингиз ҳам ана шунда. Ҳар бир халқнинг қонида аждодлари яратган цивилизациялар, тафаккур ва донишмандликнинг йиғиндиси оқади. Бу йиғинди то қулай шароит пайдо бўлгунича жимгина мудраб ётаверади. Қулай муҳит пайдо бўлиши билан у гуркираб ривожланиб кетади. Шу сабабли, Ўзбекистоннинг яна аввалги цивилизацияларини қайта тиклашига шубҳа қилмайман” (Амриддин Бердимуродов. Ватан ҳаққига муножот. –Тошкент, 2020. – 52-бет). Дарҳақиқат, икки дарё оралиғининг бебаҳо замини, бой табиати, ҳосилдору унумдор ерлари, ер ости ва ер усти бойликлари халқимизни ҳар доим фаровонликда, одамлар ўртасида ҳамжиҳатликда яшашга имкониятлар яратди. Бироқ бу юртнинг энг катта бойлиги шу Ватанда асрлар давомида яшаб келган, янгиликлар яратган, кашфиётлар қилган, жаҳоний тараққиёт тамойилларини ~8 ~ Бўлар экан-ку… белгилаган халқ бўлди. Биз бугун мана шу таҳликали дунёда турли урушларнинг, йўқотишларнинг асл сабабини топишимиз, ундан зарур мулоҳазаларни қилишимиз мамлакатимиз ва миллатимизнинг келажаги билан боғлиқ эканлигини англашимиз керак бўлмоқда. 2023 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакат раҳбари, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг раиси Шавкат Мирзиёев биз бугун дунёда юз бераётган ғоявий-мафкуравий соҳадаги рақобатга тайёрмизми, деган саволни кўндаланг қўйиб, бу савол биз учун, бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишнинг тақдирини белгилаб берадиган, келажакдаги тақдиримиз билан уйғун масала эканлигига яна бир бор эътиборимизни қаратди. Ҳақиқатан ҳам, бугунги дунё тобора таҳликали тус олмоқда. Бугун ким дўсту ким душман эканлигини аниқлаш тобора қийинлашиб бормоқда. Ўзини яқин тутиб, бир қўл билан “меҳрибонлик” қилишга ваъда бериб, бошқа қўл билан турли воситалар ила ўзининг асл мақсад-муддаоларини яширган ҳолда, зимдан “иш” кўраётган давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсатдонларни англаш қийин бўлмоқда. Бунга оммавий ахборот воситалари, турли ижтимоий тармоқларда баъзан ялтироқ қоғозга “ўраб”, баъзан очиқчасига ўз ниятларини баён этаётган “чиқиш”лар гувоҳ. Бугун барчамизнинг олдимизда Ватан тақдири барча масалаларнинг масаласи сифатида бўй кўрсатаётганини таъкидламаслик мумкин эмас. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбари бекорга ўтказилган кенгайтирилган кенгашда мамлакатимиз янги тараққиёт даврига қадам қўйган бугунги кунда халқимиз, айниқса, фарзандларимиз онгида Ватанга муҳаббат, юртимиз келажагига дахлдорлик, тинч, эркин ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш туйғусини кучайтириш лозимлигини алоҳида қайд этмади. Биз учун Ватан ҳисси энг муқаддас туйғудир. Ота-боболаримиз, аждодларимиз минг йиллар давомида яшаб келган ушбу ~ 9 ~ Бўлар экан-ку… макон, рўйи замин ҳар доим ўзининг гўзал табиати, моддиймаънавий бойликлари, меҳнаткаш халқи билан бутун дунёни ўзига ром этиб келган. Шунинг учун ҳам бу заминга эгалик қилиш барча яқин ва узоқ “қўшниларимиз”нинг орзуси бўлиб келган. Бунинг оқибатида биз ўз миллий давлатчилик тарихимизнинг қарийб учдан бир қисмини мустамлакачиликлар остида ўтказишга мажбур бўлдик. Энди, бас. Бу кўҳна тарихимизда “ҳассамизни” кўп бора йўқотдик. Бунинг натижасида ота-боболаримиз, буюк мутафаккиралломаларимиз томонидан яратилган цивилизациялар, миллиймаданий меросимизни қўлдан бой бердик. Бугун кўҳна тарихимизни чуқур, теран, холис ўрганиш пайти келди. Унинг шонли, муваффақиятлар билан безалган, айни пайтда узоқ вақтлар давомида бой берилган моддий-маънавий бойликларимиз, амалга ошмай қолган кашфиётларимиз, қўлдан чиқарган имкониятларимиз ҳақида очиқ гапирадиган, уларнинг ўрнини тўлдирадиган пайт келди. Чунки олдимизда Ватан тақдири турибди. Баъзилар “бугун бизга ким ҳам ҳужум қиларди, таҳдид қани?” дейиши мумкин. Бу саволни берганларни аслида ё узоқ тарихимизни билмайдиганлар ёки билиб туриб ундан хулоса чиқара олмайдиганлар ёхуд Ватан тақдирига бефарқ кишилар, дейиш мумкин. Ватан буюк туйғу. У жонсиз, руҳсиз нарса эмас. Биз бор эканмиз, ҳар биримизнинг қонимизда, жонимизда, руҳиятимизда Ватан деган миллий виждон суви оқади. Ватанни унутган ҳар бир инсон ўрмонда ёки саҳро-чўлларда адашган, шамчироғини йўқотган киши каби бир умр меҳрга, муҳаббатга зор, ўзи мансуб бўлган халққа муҳтожликда яшайди. У жисмоний жиҳатдан тирик, яшайди. Аммо у маънавий жиҳатдан “ўлик”, бир умр афсус-надоматда азоб чекади. ~ 10 ~ Бўлар экан-ку… Биз “Ватанни севиш керак”, деган сўзни кўп бора ишлатамиз. Бу яхши гап. Аммо “бу яхши гап” ҳамма нарсани ҳам англатмайди. Ватанни севиш фақат сўзда бўлганда эди... Ватанни севишнинг асл туйғуси бу сўзнинг эътиқодга айланиши билан безалиши керак. Ватанни севаман, деб унга хиёнат қилаётганлар камми? Ўз хизмат лавозимида белгиланган вазифаларни сидқидиллик билан бажармаслик ҳам, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган хато, камчиликларни кўра туриб, ундан кўз юмиш ҳам, миллат ва мамлакат қийин аҳволда қолганда ўз фуқаролик масъулиятини атайин унутиб қолдирган ҳам, давлат ва жамият томонидан қабул қилинган турли меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этиб, бироқ унинг ижросида “четга чиқиб туриш” ҳам аслида Ватанга хиёнат эмасми? “Мен учун қаерда яшаш қулай бўлса ўша жой мен учун Ватан!” деган тушунчани ҳаётий тамойилига айлантириб олганларчи? Буларнинг бари бизни ўйлантириши, “дўппини қўйиб” хулоса чиқаришга ундаши керак. Хулоса чиқариш учун ҳам узоққа боришнинг кераги йўқ. Бунинг учун кўҳна тарихимизга мурожаат қилишнинг ўзи етарли. Масалан, миллий тарихимиз, қадриятлар тизимимизда ҳар доим тупроқ ва маданиятимиз алоҳида ўринга эга бўлган. Биз юқорида таъкид этганимиздек, тупроқнинг жони бор, у ҳис қилади. Унда миллион йиллик аждодларимизнинг ҳоклари, қувончу армонлари, қўшиқлари, алёрлари ва фиғону нолалари, оналарнинг аллалари, ошиқ-маъшуқларнинг дил розлари мужассам бўлган. Ватандан узоққа кетаётган, қайтиб келиши номаълум бўлган кишилар Ватан тупроғини бежиз олиб кетмаганлар. Шу бир кафт тупроқда Ватаннинг ҳиди, тафти, меҳри мужассам бўлгани учун, агарда бегона юртда умри поёнига етса, ўша тупроқни танасига қўшиб дафн этишлари учун шундай қилишган. ~ 11 ~ Бўлар экан-ку… 1231 йили баланд тоғ устидаги курднинг кулбасида мудраб ўтирган сўнгги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердини номард курд орқасидан илондек судралиб келиб шаҳид қилади. Шоҳона либосдаги бу кишининг катта бойлиги бор, деган илинжда у шаҳидни тинтиб кўради. Қўйнидан чарм халтачани топиб олгач, унинг қонга тўлган кўзлари қувончдан порлайди. Хоин дарҳол халтачани очиб кўрди-ю ҳафсаласи пир бўлди. Халтачада фақатгина бир сиқим тупроқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Ҳа, бу Ватаннинг тупроғи, жасур Жалолиддин юртининг бир қисми эди. Султон Жалолиддин бу халтачани ҳамиша юраги устида асраб юрарди. Оқибатда султон Жалолиддин шу тупроқ, шу Ватан учун жон фидо қилди (Бердимуродов А. Ватан ҳаққига муножот. –Тошкент, 2020. – 19-бет.) Душманлар билан бўлган жангларда ҳам, аҳвол танг ҳолатга келганда ҳам ушбу икки қадрият учун керак бўлса жон берилган. Хун ҳукмдори Метенинг “Тупроқ миллатнинг илдизидир, уни қандай берайин”, дейиши ҳам Ватан шуурининг аждодларимизда қадимдан шаклланиб, ардоқланганидан далолат беради. Халқимиз азал-азалдан Ватан ва маданият, миллий қадриятларимизни эгиз ҳолда кўрган, тасаввур қилган. Ватан халқимиз моддий мавжудлигининг ифодаси бўлса, маданият, қадриятларимиз шу Ватаннинг маънавий рамзи, тимсоллари бўлган. Минг йиллар давомида шаклланган, суронли алғов-далғов даврларда ҳам ўз миллий хусусиятларини йўқотмасдан, замонлар оша сайқалланиб, миллий жилоларини янги сифатлар билан бойитиб келаётган бундай маданиятимизнинг бардавомлиги ҳам унинг Ватан туйғуси билан ҳамоҳанглигидадир. Шунинг учун ҳам маданият ва санъатда Ватан мавзуси абадий мавзу ҳисобланади. У тўғрисида куйламайдиган, ёзмайдиган, чизмайдиган санъаткорни топиб бўлмайди. Худди шу каби, Ватан ҳақида сўз кетганда энтикиб ҳаяжонланмайдиган, руҳияти ўзгармайдиган, кўзига ёш олмайдиган ҳамюртларимиз ҳам топилмайди. ~ 12 ~ Бўлар экан-ку… Шу ўринда чин манбасида таъкидланган императорга тобе бўлиб қолган Ишпарахоннинг қуйидаги сўзлари эътиборга лойиқ: “Ўғлимни саройингизга юборяпман. У сизга ҳар йили келиб чиқиши самовий бўлган отлар тақдим этажак. Эртаю кеч амрингизга тайёрман. Аммо кийимимизнинг олдини очишга, ўрилган сочларимизни ёйишга, тилимизни ўзгартиришга ва сизнинг қонунларингизни қабул қилишга келсак, бизнинг урф-одатларимиз жуда қадимий бўлгани туфайли уларни бузишга жасоратим етмайди. Бутун элимизнинг юраги бирдир” (Усмон Турон. Туркий халқлар мафкураси. –Тошкент, 2021. – 127-бет). Дарҳақиқат, қадимги ватандошларимиз ўзининг Ватан ҳақидаги тасаввурлари, миллий қадриятлари, урф-одатлари билан бутун дунёда энг илғорлардан бўлишганига тарих гувоҳлик беради. Юқоридаги иқтибосдан учта муҳим хулоса қилиш мумкин. Биринчидан, қадимги қавмларимиз ота-боболаридан мерос бўлиб келган миллий қадриятларига шу даражада содиқ бўлганларидан, ҳаттоки, бу қадриятларни бузишга, бирор-бир янгилик киритишга жазм эта олмаганлар. Инсоннинг бундай руҳий ҳолатга тушишига фақат бир нарса сабабчи бўлиши мумкин. Бу – Ватан туйғуси, Ватанни фақат сўзда эмас, амалда севиш, ардоқлаш туфайли содир бўладиган руҳий-ахлоқий кечинмадир. Иккинчидан, аждодларимиз элимизнинг юрагини бир, деб таъкидлайдилар. Миллат ва халқни бирлаштирадиган, уларни ягона мақсад сари сафарбар эта оладиган феномен ҳодиса ҳам Ватандир. Бутун бир халқнинг юрагини бир қиладиган, жипслаштирадиган Ватаний туйғуни инсоният томонидан яратилган энг илоҳий мўъжиза сифатида қабул қилиниши лозим, деб ўйлаймиз. Учинчидан, халқимизни узоқ минг йиллар давомида турли бало-қазолардан сақлаб келаётган, қанчадан-қанча босқинчиликлару мустамлакачиликлар асоратидан авайлаб-асраб келаётган муҳим омил – бу миллий виждонимиздир. Шунинг учун ҳам халқимиз виждон азобисиз яшаш лаззатини бу дунёдаги энг катта бахтнинг кўриниши сифатида эътироф этиб келган. ~ 13 ~ Бўлар экан-ку… Ватанни севмоқ, унга садоқат билан хизмат қилиш, унинг ташвишли ва қувончли кунларида ҳамдард ва шерик бўлиш ҳар бир инсоннинг маънавий-ахлоқий масъулиятидир. Буюк аллома Алихонтўра Соғуний жаноби олийлари ҳам Ватан тўғрисида куйиб-ёниб кўп ёзганлар. Унинг қайд этишича, бу дунёда яшаган ҳар бир кишининг бешта муқаддас нарсаси бўлиши керак: Ватани, дини, моли, оиласи, жони. “Биз, – деб ёзади аллома, – Ўзбекистон халқи, ҳақиқатда шу Ватан аҳлларимиз. Инсон насли яратилиб, ер устига қадам қўйган кундан бошлаб, бизнинг ота-боболаримиз шу Ўзбекистон ўлкасида яшаб келган эканлар, шу кунларгача тирикларимизни бўйнида кўтариб, ўликларимизни қўйнида сақламишдир. Бу Ўзбекистон ватанимизнинг бир қатлами биз ўзбек халқи ота-боболаримизнинг суяклари билан кўтарилмишдир. Демак, бўйнида кўтарган, қўйнида сақлаб оқ сут бериб тарбият қилган бу Ўзбекистон – Туркистон бизнинг ўз она Ватанимиздир” (Алихонтўра Соғуний. Туркистон қайғуси. –Тошкент, 2003. –77бет). Бугун барча тинчликсевар инсоният маърифатли дунёни истайди. Маърифатли дунёда давлатлар, сиёсий кучлар, мухолифатлар ўртасида маънавий келишув юзага келади. Маънавий келишув тараққиёт даражаси, қайси қитъада жойлашганлиги, аҳолиси сони, ижтимоий йўналганлик ҳолати, қарашлари, маданияти, динидан қатъий назар мамлакатлар, халқларнинг ўзлигини ҳурмат қилиш, умумий тараққиёт йўлида мақсадларини уйғунлаштиришдан манфаатдорлик даражасидир. Бу ҳолатга эришиш ўта қийин. Ижтимоий ривожланишнинг бугунги босқичида дунёда юз бераётган ўзгаришлар, давлатлар, сиёсий кучлар ўртасидаги зиддиятлар, келишмовчиликлар, шубҳасиз, бундай келишувга йўл бермаяпти. Бу жуда ачинарли ҳолат. Юқорида таъкидлаганимиз каби, дунё интеллектуал ҳолатининг юксаклиги, инсоният билим ва кўникмаларининг тобора ортиб бориши, муаммоларни цивилизацион йўллар билан ~ 14 ~ Бўлар экан-ку… ҳал этишда янги қоидаларнинг ишлаб чиқилиши бараварида жаҳоний муаммоларнинг янгидан-янги турлари кўпайиб бориши дунё мамлакатлари ва халқларини боши берк кўчага қамаб қўймоқда. Бундай вазиятда айрим давлатларнинг “чигал вазиятдан” унумли фойдаланиб қолишга интилишлари, ўз манфаатларини бошқа мамлакатлар ҳудудлари ҳисобига қондиришга уринишлари барчани сергакликка ундаши табиий. Бу ҳол ҳар биримиздан Ватан деган муқаддас тушунчани борлиғича онгли равишда англаб етишга чорлаши керак. Алломаларимиз бот-бот таъкидлаганлари каби, кимки ўз Ватанини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди. Ватанни севиш учун катта, кенг юрак лозим. Бу юрак ҳар доим инсонни ҳақиқий жасоратга, Ватан йўлида керак бўлса, ўз жонини қурбон қилишга ҳозир эканлигини амалда исботлаб туриши зарур. Инсонда фазилатлар жуда кўп. Аслида, ҳар биримизнинг мазмун-моҳиятимиз ҳам, ўзлигимиз ҳам тарбия ва ахлоқимизда мужассам бўлган турли фазилатларда акс этади. Ўнлаб-юзлаб фазилатлар барчамизни безаб туради. Бироқ уларнинг орасида энг мақбул, энг зарур фазилат – бу Ватанга садоқатли бўлишнинг амалдаги ифодасидир. Биз баъзан ўзимизнинг катта ва кичик қилмишларимиз, хато, камчиликларимиз, билиб-билмасдан содир этган ҳунук “ҳунарларимиз”ни ҳаспўшлашга ўрганиб қолганмиз. “Катта давлат ва кўп сонли миллат орасида менинг бу хатоларим арзимас нарса”, қабилида иш тутамиз. Аммо, шу кичик хато, чала ишимиз, камчилигимиз бизнинг Ватанга бўлган сотқинлигимиз, Ватан юзига туширган доғимиз эканлигини ҳар доим ҳам англаяпмизми? Ватанни хор қилиш уни сотиш билан баравар эканлигини, Ватанга хиёнат эса, шу одамнинг ўз виждонидан айрилиш эканлигини биламизми? Ватанни севиш жуда осондек. Бироқ бу жараён назарий ҳолатдан амалиётга кўчмас экан, унда биз Ватанга хиёнатни одатий ҳол сифатида қабул қилаверамиз, атрофимизда ҳар куни содир ~ 15 ~ Бўлар экан-ку… бўлаётган камчилик, хатоларга бефарқ муносабатда бўлаверамиз, ўз шахсий манфаатларини Ватан тақдиридан юқори қўяётганларга лоқайдлигимиз туфайли танбеҳ беролмаймиз. Назаримизда, Ватан туйғусини жонимиз ва қонимизга, руҳиятимизга жо қилиб, сингдириб юборишимиз учун энг аввало, унинг яқин ва узоқ тарихини билишимиз керак. Тарихдан бехабар инсон Ватан ҳақидаги тушунчани “билиши” мумкин. Аммо, бу тушунча унинг соғлом эътиқодига айланмайди. Кўҳна тарихимизда минглаб-юз минглаб ватанпарварлар шу замин, шу юрт учун ширин жонларини қурбон қилишганларини бундай одам қаердан билсин! Ҳақиқатан ҳам Ватанни севиш учун унинг тарихини, ёруғ ва қоронғи кунларини билиш, энг муҳими, ундан тўғри хулосалар чиқариши зарур. Дунёда бирорта давлат йўқки, унинг тарихи фақат зафарлардан иборат бўлсин. Бироқ бундай ҳол Ватанни севмасликка ҳуқуқ бермайди. Масалан, юртимизда Темурийлар ҳукмронлигидан сўнг – хонликлар даврида юз берган сиёсий парокандалик, ижтимоий-маданий қолоқлик, бойлик орттириш дардида узоқ давом этган урушлар буюк Туркистоннинг тарихидаги қора доғлар ҳисобланади. Албатта, бундай зиддиятли ҳолатлар бизни тарихдан тўғри, холисона хулосалар чиқаришга ундамай қолмайди. Қолаверса, Ватан юрагига тиғдек санчилган даврларни эсдан чиқариб бўлармиди. Ватан, миллат манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўя олмаган қанчадан-қанча раҳбарлар, ҳукмрон доираларни кўрмади, бу Ватан. Ватанни сўзда эмас, амалда севиш кераклигини англатиш учун ҳам тарих бизга “устоз” эканлигини англатадиган биргина мисол келтиришни лозим топдик. Худоёрхон Россия империяси томонидан Хўжанд, Ўратепа ва Жиззахни 1866 йил май-октябрда босиб олгани муносабати билан генерал Д.И.Романовскийни табриклаб, совға-салом юборади, унинг келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди. Генерал Кауфманга Самарқанддан “Ҳурматли кишилар” ва амалдорлар юборган табрикномада шун~ 16 ~ Бўлар экан-ку… дай ёзилган: “Маҳрам остонасида сизнинг раҳбарлигингиз остидаги шонли рус қўшинлари эришган ғалаба ва Қўқонни қўлга киритганингиз ҳақидаги қувончли хабарни олдик. Қўқонни адолатли бўйсундириб, сиз Оқ подшонинг буюк паноҳидагиларни норози қилган ва уларга зулм ўтказганлар жазоланишини қўшни аҳолига яна бир бор намойиш қилдингиз” (Азизов Ш., Азизова С. Маърифатпарварлик – ижтимоий-маданий ҳодиса. –Тошкент, 2008. – 128-бет). Ватан, миллат тўғрисида айтиладиган сўзнинг масъулиятидан ҳам кучлироқ нарса бўлмаса керак, бу дунёда. Юқорида келтирилган мисолнинг ижтимоий-маънавий, тарбиявий-мафкуравий, ахлоқий аҳамияти бор. Ва уни кўрмаслик ҳар биримизда Ватан тўғрисидаги муқаддас туйғунинг мавжуд эмаслигига бир ишорадир. Тарихда шундай даврлар бўладики, Ватан тақдири халқ номидан ҳукм қиладиганлар, айрим шахсларга боғлиқ бўлиб қолади. Ана шундай онларда барча масъулиятни ўз гарданига олмаслик, масъулиятни ўзидан соқит қилиш аслида Ватанга ва миллатга сотқинлик, хиёнатдан бошқа нарса эмас. Афсуски, шонли тарихимизда бундай аянчли мисоллар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам бизга тарих керак. Тарих бизнинг тафаккур тарзимизни ислоҳ этади, ўтмиш билан бугуннинг фарқини таққослаш асосида хулоса чиқаришга ёрдам беради, айрим одамларнинг моғор босган онги ва қалбини тозалайди, уларнинг руҳиятини мусаффо ҳаво билан бойитади. Тарих, шунингдек, бугун муҳтарам Президентимиз, халқимиз томонидан ишонч билдирилган, аммо нафс балосига қулоқ тутган, ўз манфаатини ҳар нарсадан юқори қўйган айрим амалдорлар, “давринг келди, даврон сур” қабилида иш тутадиганларни тарбия қиладиган, тўхтатадиган, ўйлантирадиган, хулоса чиқаришга мажбур этадиган буюк куч, феномен ҳодиса ҳисобланади. Хўш, ватанпарварлик нима? Ватанпарварлик – ҳар биримизнинг ўз туғилиб ўсган, киндик қонимиз тўкилган Ватан олдидаги ~ 17 ~ Бўлар экан-ку… фарзандлик, фуқаролик бурчимиз, маънавий масъулиятимиз, унинг тараққий этиши, янада гуллаб-яшнаши учун ўзида фидойилик ҳиссини туйиш каби кўплаб маъно-мазмунни берадиган тушунча. Ватанпарварлик Ватанни шунчаки севиш, у тўғрисида шеър ёзиш, қўшиқ куйлаш, чиройли гапиришгина эмас. Ватанпарварлик ҳақида минглаб асарлар яратилган, у ҳақида гапирмаган одамнинг ўзи йўқ. Аммо, бу билан биз ватанпарвар бўлиб қоляпмизми? Ёдланган шеър, ўқилган бадиий асар, куйланган қўшиқ, ёқланган диссертацияда кўтарилган ғоялар одамларнинг аввал соғлом эътиқодига, сўнгра амалий ҳаракатига, кейин эса буларнинг натижасида шу Ватан равнақида ҳам моддийиқтисодий, ҳам жамиятнинг маънавий-руҳий ҳолатида акс этмас экан, бу ғоялар, “назариялар” қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Ҳақиқатан ҳам, ватанпарварлик бугун реал кучга айланиши керак. Бунга яқин ва узоқ тарихимиздан мисоллар кўп. Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон халқи томонида туриб, Ҳиндистон душманларига қарши жангда иштирок этади. Жанг пайти ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, Ҳинд шоҳи Рай Чўпани ўлимдан қутқаради. Шунда шоҳ Паҳлавон Маҳмуднинг бемисл бу жасорати, мардлигини муносиб тақдирламоқчи бўлиб: “Тила тилагингни!” – дейди. Паҳлавон Маҳмуд: “Эй буюк шоҳ! Бундан анча йиллар муқаддам менинг ватандошларим – хоразмийлар бу ерга асир қилиб олиб келинган. Ўшаларни озод этсангиз. Бирдан бир тилагим шу!” – дейди. Шоҳ ҳайрон бўлиб: “Эй ҳиммати баланд паҳлавон! Агар ярим давлатимни тилаганингда эди, уни гап-сўзсиз сенга инъом қилган бўлурдим. Агар соҳибжамол қизимни ўз никоҳингга олмоқни сўраганингда эди, сени ўзимга куёв этиб, тожу тахтимни сенга бағишлаган бўлардим. Зеро, жасоратинг улкан мукофотга муносибдир. Майли тилагингни бажо келтирдим. Ватандошларинг озод! Уларни Хоразмга боргунларича егулик озиқ-овқат, кийим~ 18 ~ Бўлар экан-ку… бош, улов билан таъминлашни ҳам буюраман!” – дейди (Садриддин Салим Бухорий. Буюк Хоразмийлар. –Тошкент, 1993. – 9-бет). Афсуски, бугун дунёда содир бўлаётган жаҳоний ўзгаришлар, қадриятлар трансформацияси, ахлоқ тушунчаларининг емирилиши давлатлар ва халқлар тақдирида кўплаб салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, биз учун ниҳоятда муқаддас бўлган ватанпарварлик тарбиясининг таг-заминига, унинг асл моҳиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Натижада ватанпарварлик ўрнига ватансизликни тарғиб этиш, “глобаллашув дегани сенинг дунё фуқаросига айланишинг”, деб талқин қилиш, миллий тарихни эскилик сарқити сифатида тан олиш каби ўта мантиқсиз “ғоя”лар кўпайиб бормоқда. Ушбу ҳолат ўз навбатида ватанфурушлик ҳолатини юзага келтирмоқда. Ватанфурушликнинг реал ҳаётдаги кўринишлари жуда сероб. Масалан, меҳнатсиз роҳат кўришни исташ, ўз юртидаги ўзгаришлар, халқ қадрини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кўрмаслик ёки кўриб туриб, уни тан олмаслик, ўз бахтини ўзга юртлардан қидиришга интилиш ҳисси, жамиятдан фақат салбий иллатларни қидириш ва бунинг натижасида ўзидан сохта “демократ” образини яратиш, кишилар тафаккур тарзини манипуляция қилиш – буларнинг бари бугунги ватанфурушнинг “ижтимоий портрети” ҳисобланади. Ана шу ҳолатлар шахсда ўзга ғояларга тобелик кайфиятини кўпроқ оширади. Ўзга юртлардаги ҳунрезликлар, зиддиятлар, келишмовчиликларни ўзича таҳлил этиш орқали жамиятда ёлғон таассурот уйғотиш кўникмаси пайдо бўлади. Бу жуда хавфли ҳолат ҳисобланади. Сохта ватанпарварларнинг пайдо бўлиши ҳам шу тарзда юзага келади. Боланинг онага нисбатан муҳаббати табиий равишда пайдо бўлса, Ватанга ва юртга муҳаббат унинг онгига сингдирилмоғи, ўргатилмоғи керак. Шу маънода Патрик Жозеф Бьюкенен шундай ~ 19 ~ Бўлар экан-ку… дейди: “Американинг умумтаълим мактаблари зарурат туғилганда мамлакатимизни ҳимоя қилиш мумкин бўлган фуқаро ва ватанпарварларни тарбияламоғи даркор. Улар болалар қалбига Америкага нисбатан муҳаббат туйғусини жо этмоғи зарур. Зеро, буюк кишилар таржимаи ҳоли, тарихий ва бадиий асарларни ўқиб, халқ қўшиқларини тинглаб, шонли тарихимиз акс эттирилган санъат асарларини томоша қилиш жараёнида уларнинг қалбида Ватанга нисбатан муҳаббат туйғуси мустаҳкамланиб боради. Бу туйғу қанчалик кучли бўлса, Ватаннинг узвий қисми бўлиб қолиш, унинг учун жон фидо қилиш, бутун халқни ўз оиласини ҳимоя қилгандек, асраб-авайлаш ҳисси шунчалик зўр бўлади” (Патрик Жозеф Бьюкенен. Ғарбнинг ўлими. –Тошкент, 2021. – 178-бет). Бьюкененнинг ушбу фикрларидан мен қилган хулоса бор. Бу, биринчидан, ҳамма орзу қилган, бутун дунё талпинган Америкадек давлатда ҳам ватанпарварлик масаласида муаммо бор эканлигини англатиб турибди. Демак, гап у ёки бу мамлакатнинг бой-бадавлатлигида эмас экан. Иккинчидан, ватанпарварлик ҳар бир инсондан идентитетликни талаб қилади. Инсон идентитетлиги унинг миллий хусусиятлари, жамият билан муносабатлари, дунёқараши, ахлоқи, оламга, одамга, ўзига бўлган тасаввуротларида ва энг муҳими, унинг ватанпарварлигида аксини топади. Ўз тарихий заминини англамаган ҳар қандай шахс на ўзи олдида, на жамият олдида маънавий масъулликни ҳис этмайди. Фақатгина аниқ ва равшан ватаний, миллий, маҳаллий, маданий ва оилавий идентитетга эга бўлган инсонгина авваллари одамлар қандай, нима учун ва нимага асосланиб яшагани, нимага интилиб, нимага эришганини, аждодлари ер юзида қандай из қолдирганини билади. Ана шу ҳолат инсонда юксак маънодаги ватанпарварлик ҳиссини уйғотувчи, унга маънавий озиқ бериб, ушбу феномен ҳодисани аввал билишга, кейин соғлом эътиқодга, ундан сўнг эса реал ҳаракатга айлантирувчи, ҳар биримиздан шу ер, тупроқ учун ҳеч иккиланмасдан курашга (жон бериш ~ 20 ~ Бўлар экан-ку… учун эмас, унда ким курашади?!) отлантирувчи кучга айланади. Учинчидан, мазкур иқтибос бизни дунёга янгича назар билан муносабатда бўлишга ундаяпти. Шу ўринда мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз, деган чуқур маъноли фикрларини доимо ёдда тутиш керак, деб ҳисоблаймиз. Ҳақиқатан ҳам, ҳаддан ташқари тез ўзгариб бораётган дунёда биз ўз дунёқарашларимиз, ҳаётий тамойилларимизни замонга мос равишда ўзгартиряпмизми? Давлат ва миллатнинг ҳаёт-мамот масалалари кун тартибига қўйилган бир пайтда майда маиший масалалар билан овора бўлиб қолмаяпмизми? Биз қўшиқ қилиб куйланган шеър, ғазалдаги, ўқиган китобдаги, эшитган панднасиҳатдаги миллатни уйғотувчи, уни янги марраларга чорловчи ғояларнинг рўёбидан қониқяпмизми? Агар ҳар биримиз ўша саволларни ўзимизга ва бир-биримизга берсак ҳамда бу саволларга жиддий жавоб олишга интилсак, шубҳасиз, ўзгарамиз. Биз кўпинча ўз такомилимизни дунёқарашимиз чегараси билан ўлчаймиз. Аммо, кўпинча, бизнинг дунёқарашимиз (дунёга қараш, уни кенг маънода кўриш, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни теран таҳлил қилиш ва ягона тўғри хулоса чиқариш) “оилақараш”, “маҳаллақараш”, “қишлоққараш”, “туманқараш” даражасида, чекланган чегара доирасида қолиб кетмаяптими? Бугунги дунёда ватансизликни, ватанфурушликни тарғиб этаётган таҳдидлар тобора кўпайиб бораётган, турли давлатлар, халқаро ташкилотлар ўзларининг аниқ мақсадларини чиройли гаплар, билим савияси паст, тажрибасиз кишиларга хуш ёқадиган жозибали қолипларга солиб талқин этаётган бир шароитда ўзликни, Ватанни сақлаб қолишнинг ва бу йўлда юксак ватанпарварлик намуналарини кўрсатиш энг долзарб масалага айланди. ~ 21 ~ Бўлар экан-ку… Бу йўлда бир томондан, айрим эътиқоди суст, боқибеғам, онгсизлик касалига дучор бўлган, масъулиятдан қутулиш учун беқарорликни танлаган, ватандошлик кайфиятидан мосуво, ўзининг майда маиший муаммоларидан бошқа нарсаларни тан олмайдиган одамларни уйғота олсак, иккинчи тарафдан, Президент ва халқ ишончини юксак мартаба, шу юрт ва миллат учун хизмат қилиш эса ўз ҳаётининг мазмун-моҳияти деб билган ҳамда бундан маънавий-руҳий лаззат оладиган раҳбарларимиз янада кўпайса, бу бизнинг энг катта ютуғимиз бўлади. Айнан шундай кишилар билан барча мақсадларимизга эришамиз. ~ 22 ~ Бўлар экан-ку… МУСТАБИД ТУЗУМДАН ҚОЛГАН ОҒИР МЕРОС Буюк тарихга, бетакрор заминга эга ва унинг меҳнаткаш, ижодкор халқи устидан ҳукмронлик қилишга интилган давлатлар тарихда жуда кўп бўлган. Уч минг йиллик буюк давлатчилик тарихимизнинг қарийб учдан бир қисмини халқимиз мустамлакачилар қўл остида ўтказишга мажбур бўлди. Аввал эрон аҳамонийлари, грек македонлар, араб истилочилари, сўнгра мўғул босқинчилари, Россия истибдоди натижасида халқимиз мисли кўрилмаган ёвузликларни ўз бошидан кечирди. Моддий бойликларимиз талон-торож қилинди, минг йиллар давомида шаклланган миллий-маданий меросимиз йўқ қилинди. Айниқса, мустамлакачилик ва совет мустабид тузуми даврида ўзбек халқига етказилган моддий ва маънавий зарарларни айтиб адоғига етиб бўлмайди. Шу ўринда қуйидаги қизиқ, аммо ачинарли мисолларни келтириш мумкин: XIX асрнинг иккинчи ярмида Хивага қарши юришда генерал Кауфманга ҳамроҳлик қилган А.Л.Кун Туркистон маданияти, санъатини ўрганиш, тўплаш ва сақлаш баҳонасида юртимиз маданий бойликларини ташиб кетишни йўлга қўяди. Шарқ қўлёзмаларидан иборат 300 китоб, шулардан 129 таси 140 жилддан иборат тарихий асарлар, 20 муаллифнинг 30 жилдли асарлари, ҳуқуқшунослик ва илоҳиёт масалалари бўйича 50 жилддан иборат 40 асар, 18 нусха Қуръон ва 50 та дарсликни тўплаган ҳамда ўзини шарқшунос олим деб таништирган А.Л.Кун уларни 1873 йилда Император кутубхонасига топширади. Кун ва унинг гуруҳи Хивадан танга зарб қилишга мўлжалланган 200 нусха штампни, муҳрлар боғламини, хон тахтини, 172 нусха Жўжи тангаларини, Қўнғирот сулоласидан бўлган Хива хонларининг 3 нусха тангаси ва қатор этнографик ашёларни олиб кетган. Россияга олиб кетилган асарлар орасида Низомий қўлёзмалари, “Тарихий Васифий”, “Искандарнома”, Навоийнинг ~ 23 ~ Бўлар экан-ку… “Хамса”си, Рабғузийнинг “Қиссасу-л-анбиё”, “Тафсири Қуръон”и, Абулғозийнинг “Шажарайи турк” ҳамда кўплаб араб, турк, форс тилларидаги бошқа асарлар ҳам бор эди. Мустамлакачилик даврида Ўзбекистондан жуда кўплаб маданий ва тарихий бойликлар зўравонларча ташиб кетилгани аниқланди. Бу даврда рус амалдорлари, офицерлари моддий буюм, бойлик сифатида юртимизда яратилган кўплаб маданий бойликларни талон-торож қилдилар. Хусусан, 1865 йилдан 1917 йилгача Марказий Осиёдан 3000 қўлёзма асарлар Россиянинг кўплаб кутубхоналари, архивлари, музейларига олиб кетилган. Туркистон ўлкасидан энг кўп маданий бойликлар В.А.Иванов томонидан ўғирлаб кетилган бўлиб, улар сони 605 тани ташкил этади. Уларнинг бари юртимиз маданияти, тарихи, этнографиясига оид нодир асарлар эди. Ҳаваскор археолог Ж.Кастанье Туркистонда жуда катта миқдордаги бойликларни тўплади. Бу бойликларнинг катта қисми Эрмитажга, 500 та буюм Туркистон музейига топширилган. Ж.Кастанье ўзи тўплаган катта миқдордаги маданий бойликларнинг энг катта ва энг қимматбаҳо, сара қисмини Парижга олиб кетган ва сотиб юборган. Ана шундай зўравонларча ташиб кетишлар мустамлакачиликнинг ҳамда совет мустабид даврининг барча босқичларида муттасил равишда давом этди. Ҳурлик ва эрк истаган халқимиз мустамлакачиликка қарши тинимсиз равишда курашлар олиб борди. Масалан, биргина 1899–1916 йилларда Туркистонда чоризм мустамлакачиларига қарши 4412 маротаба исёну ғалаёнлар ташкил этилди. Миллий бирлик, истиқлол учун курашга чиққан юз минглаб ватанпарварларнинг ёстиғи қуритилди. Биргина 1914–1918 йилларнинг ўзида Туркистонда 1 миллион 230 минг юртдошларимиз ўлдирилди, яна ўн минглаб ватандошларимиз ўз юртларини ташлаб, ўзга жойларга кетишга мажбур бўлдилар. ~ 24 ~ Бўлар экан-ку… Мустамлакачилар истило қилинган халқлар ўртасидаги миллий бирликни барбод қилиш мақсадида турли йўллардан фойдаландилар. Айниқса, улар ўзбек халқининг миллий ўзлигини йўққа чиқариш, миллий тарихи, миллий маданияти, миллий урф-одатларига қарши кескин чоралар кўрдилар. Тарихий манбаларга кўра 1917 йилда Туркистонда 20 000 масжид фаолият кўрсатар, халқимизни иймон-эътиқодга чорлар, ёшларимизни улуғ қадриятлар асосида тарбиялашда қатнашар эди. Совет мафкурачилари ушбу масжидларнинг халқимиз миллий бирлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдаги алоҳида ўрнини эътиборга олган ҳолда уларни оммавий равишда йўқ қилиш, қисқартириш йўлидан бордилар. Бундай масжидлар 1953 йилга келиб атиги 250 тани ташкил этди холос. Ана шундай адолатсизлик ва бедодликларни ўз кўзи билан кўриб, ўзи азият чеккан жадид боболаримиздан Абдурауф Фитрат бекорга “Эй, Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Ҳолинг қалайдир? Нечук кунларга қолдинг? Эй, Чингизларнинг, Темурларнинг, Ўғизларнинг шонли бешиклари! Қани у чиқдиғинг юксак ўринлар? Қуллик чуқурларига недан тушдинг?! Дунёни “урхо”лари билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Ер тупроғини кўкларга учиратурғон тоғ гавдали ўғлонларнинг қони? Нечун товушлари чиқмайдир? Ер юзининг бир неча полвонлари бўлган ботир туркларинг қони? Нечун чекиндилар? Нечун кетдилар? Кураш майдонларини ўзгаларга нечун қўйдилар? Нечун... Нечун... Нечун? Гапур манга, эй, Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди?!” деб ҳайқирмаган эди (Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. –Тошкент, 2000. – 31-бет). Маълумки, собиқ совет давлати ўрнатилганидан сўнг асосий эътибор коммунистик партиянинг нуфузини сунъий равишда оширишга қаратилди. Бунинг учун эса, ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаш жараёнини тўхтатиш лозим эди. Шу аснода турли ~ 25 ~ Бўлар экан-ку… сиёсий ўйин ва найранглар ўйлаб топилди. Жумладан, “босмачилик” ҳаракати, “маданий инқилоб”, қишлоқ хўжалигини “оммавийлаштириш”, саноатни “индустрлаштириш” каби ҳаракатлар, илмий жиҳатдан асосланмаган жараёнларга йўл берилди. Совет даврида ўтказилган “экспериментлар”дан яна бири халқимизнинг саводхонлик даражаси билан боғлиқ бўлди. Ўша мафкура халқимизнинг миллий ўзлигини йўқотиш мақсадида бизни, ота-боболаримизни саводсиз одамлар, дея баҳолади. Уларнинг таъкидлашларича, гўёки 1917 йилгача Ўзбекистон аҳолисининг атиги 2 фоизигина саводли бўлган эмиш. Бу ўзбек халқини ҳақорат қилиш, уни камситишдан бошқа нарса эмас эди. Агар, ҳақиқатан ҳам халқ шундай саводсиз бўлса, унда юртимиздан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг илмий-маданий мероси, уларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси қаердан пайдо бўлди? Халқимиз орзу қилган эркинлик, озодлик, истиқлол ҳақидаги ҳар қандай фикр, ҳаракат кескин қаршиликка учради. Пахта яккаҳокимлигини тарғиб қилган иқтисодиётдаги бирёқлама сиёсат анъанавий тарзда ривожланиб келган деҳқончилик маданиятини зарарлантирди, мустақиллик орзуси оммавий қатағон сиёсатини пайдо қилди, миллий маданиятни юксалтириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат “миллатчилик” сифатида баҳоланди. Турли хил сиёсий-мафкуравий найранглар ишлаб чиқиш мақсадида “синфий кураш” назарияси яратилди. Совет давлатининг сиёсати бўйича муносабат билдирган ҳар қандай киши қатағон қилинди, улар “халқ душмани”, деб эълон қилинди. Бу жараён Ўзбекистоннинг совет ҳокимияти давридаги барча босқичларида мавжуд бўлган бўлсада, айниқса, ўтган асрнинг 20–30 йилларида жуда авж олди. Қатағон сиёсати аслида тобора ошиб бораётган халқ маънавияти, маърифатига қарши кураш, миллий ўзликни англаш жараёнини тўхтатиш, халқ тарихий хотирасини ўчиришдан бошқа нарса эмасди. Жумладан, XX асрнинг 20-йиллари ўрталари ва 30-йиллар мобайнида Ўзбекистонда 40 мингдан ~ 26 ~ Бўлар экан-ку… ортиқ деҳқон хўжалиги ходимлари “қулоқ” қилиниб, улардан 31,7 минги “қатағон” қилинган эди. Қатағон сиёсати, айниқса, миллий зиёлиларга жуда катта зиён-заҳматлар келтирди. 1936 йилнинг охиридан 1940 йилгача республика бўйича 5758 нафар зиёли-ёзувчи, олимлар, раҳбарлар, маданият, санъат арбоблари қамоққа олинди. Уларнинг 4811 нафари отиб ташланди. 1937–1937 йилларда жами 41 минг киши қамалди. Уларнинг 37 минги жазоланди, 6920 нафари отиб ташланди. Мустақиллик, истиқлол ғоялари ҳақида гапириш, асар ёзиш, шеър битиш, қўшиқ куйлаш мутлақо ман этилди. Ана шундай “ҳаракат” қилганлардан 100 минг нафар ватандошларимиз 1937–1953 йилларда қатағон қилинди, уларнинг 13 минг нафари отиб ташланди. Миллий бойликларимиз талон-торож қилинди. Ўзбек халқи пешонасига “боқиманда” деган тамға босилди. Миллий қаҳрамонларимиз, мустақиллик учун курашганлар “миллатчи”, “халқ душмани” деган ном олдилар. Бошқача айтганда, ўз боболаримизни унутиб, ўзгаларни “бобо” дейишга мажбур бўлдик. Ўтган асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмига келиб аҳвол янада чигаллашди. Собиқ марказ томонидан сунъий равишда тиқиштирилган “қайта қуриш”, “жадаллаштириш” жараёнлари аслида ҳеч қандай илмий асосга, пухта-пишиқ дастурга эга бўлмаганлиги учун халқ томонидан қўллаб-қувватланмади. Миллатлараро муносабатлар тобора кескинлаша бошлади, аҳолининг иқтисодий аҳволи жиддий даражада ёмонлаша борди, норозиликлар кучайди. Кишилар иккита нарсанинг ғамида яшай бошладилар: бири – қоринни тўйғизиш бўлса, иккинчиси – Ўзбекистонда барқарор тинчликни таъминлаш масаласи. Ҳали-ҳали ёдимизда – расталари бўм-бўш дўконлар, “саккиз товар” тизими, икки буханка нон, бир килограмм шакар учун эрта саҳардан то тун қоронғисигача чўзилган навбатлар... Бугун ёшларимиз учун бу гаплар эртакка ўхшайди. ~ 27 ~ Бўлар экан-ку… Бунинг устига ижтимоий муаммолар қалашиб ётарди. Барчани эртанги кун ташвиши эзарди. Одамларда тушкун кайфият кундан-кунга ортиб борарди. Касалликлар, болалар ўлими, инсон қадрқимматининг тобора пасайиб бориши авж олди. Келажакка, айниқса, ўқишга қизиқиш сўна бошлади. Тирикчилик дардида эркак ўқитувчилар таълим тизимини тарк эта бошладилар. Ана шундай шароитда мамлакатни жар ёқасидан сақлаб қолиш, юрт тинчлиги, одамлар хотиржамлигини таъминлашнинг ягона йўли миллий мустақилликни қўлга киритиш эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталаридан жамиятда жиддий ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафкуравий жараёнлар юз бера бошлади. Халқимизда миллий ўзликни англашга бўлган ҳаракат кучайди. Айниқса, бунинг оқибатида ташланган 3 буюк қадам бизни миллий мустақиллик сари яқинлаштирди. Уларнинг биринчиси 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши бўлса, иккинчи қадам ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сессиясида СССР доирасида биринчи бўлиб, Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг таъсис этилиши бўлди. Учинчи қадам эса 1990 йил 20 июнда Республика Олий Совети томонидан Мустақиллик Декларациясининг қабул қилиниши бўлди. Буларнинг бари пировард натижада бизни узоқ юз йиллар давомида орзу қилган давлат мустақиллигини қўлга киритишимизга мустаҳкам пойдевор бўлди. ~ 28 ~ Абдухалил Маврулов БЎЛАР ЭКАН-КУ ЁХУД КЕЧАГИ КУННИНГ БУГУНДАН ФАРҚИ НИМАДА? 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон ўз миллий давлат мустақиллигига эришган кун сифатида тарихимизга муҳрланди. Мустақиллик халқимиз хоҳиш-иродаси, унинг асрлар давомида тўпланган орзу-истаклари рўёби сифатида юз берди. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлагани каби, ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишида Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг тарихий хизматлари беқиёс бўлганини бугун барчамиз, бутун халқимиз такроран эсга олишимиз табиийдир (Шавкат Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Тошкент, 2018. – 223-бет). Мустақиллик туфайли ўзбек халқи ўзининг узоқ минг йилликлар давомида шаклланган анъанавий миллий давлатчилик асосларига эга бўлди. Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ дунёнинг барча йирик давлатлари Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олди. Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан бозор иқтисодиётига асосланган, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик ~ 29 ~ Бўлар экан-ку… жамияти барпо этишга киришдик. Қўлга киритилган миллий мустақиллик мамлакат сиёсий тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар ясади. Энг муҳими, халқимиз тарихида илк маротаба ҳақиқий мустақил давлатга мос юксак талабларга монанд Бош қонун – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Мазкур Конституция асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солувчи, жаҳон андозаларига жавоб берувчи кўплаб қонунлар яратилди. Кўппартиявийлик асосида Ўзбекистон парламенти шаклланди. Қўлга киритилган мустақиллик туфайли мулкка эгалик ва унинг ҳуқуқий асослари яратилди. Ўзбек халқи мамлакатимиздаги барча табиий бойликларнинг том маънодаги ҳақиқий эгасига айлана бошлади. Энг муҳими, ўзбек халқи энди ўзлигини англай бошлади. Топталанган миллий маданиятимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз тиклана бошлади. Айниқса, диний қадриятларимизни тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар халқимизнинг миллий ўзлигини англаш жараёнини тезлатди. “Наврўз” байрами, ҳайит байрамлари тикланди, одамларнинг диний қадриятларга ошно бўлиш имкониятлари янада кенгайди. Юқорида таъкидлангани каби, Ўзбекистон мустақиллик йилларида, ҳеч шубҳасиз, салмоқли ютуқларга эришди. Мамлакатимиз қиёфасида муайян ўзгаришлар юз берди. Одамларимиз тафаккур тарзида айрим эврилишлар рўй берганини кўрмаслик мумкин эмас. Бироқ мамлакатимиз сиёсий-иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларидаги том маънодаги туб ислоҳотлар 2016 йилдан сўнг бошланди, дейишга тўлиқ асосларимиз бор. Ўша йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган Президент сайловларида ғолиб чиққан Шавкат Мирзиёев кейинчалик шундай дейди: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ~ 30 ~ Бўлар экан-ку… вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзуинтилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир” (Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. –Тошкент, 2022. – 3-бет). Биз мамлакат раҳбарининг ушбу фикрларини бежиз келтирмадик. Ҳақиқатан ҳам, Янги Ўзбекистонни қуриш объектив заруратга айланган эди. Келинг, яхшиси шу ҳақда айрим мулоҳазалар билан ўртоқлашамиз. 2016 йилга келиб мамлакатимиз мустақилликнинг чорак асрга тенг даврини босиб ўтган эди. Аммо мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида авваллари ваъда қилинган катта силжишлар юз бермади. Одамлар бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётдан кўнгиллари тўлмади, иқтисодий тараққиётнинг бош кучи бўлган тадбиркорлик ҳаракати қатор маъмурий зуғумлар асосида кенг тус олмади. Иқтисодиёт тармоқларини том маънода модернизация қилиш амалда юз бермади. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда замонавий усуллардан фойдаланиш даражаси паст бўлди. Соҳада кластерлар ва кооперациялар фаолияти қўллаб-қувватланмади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида кўплаб бузилишлар рўй берди. Одамларни уй-жой билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш ўрнига бундай муаммолар ортиб борди, камбағаллик даражаси ошди. Одамларни иш билан таъминлаш масаласида жиддий муаммолар келиб чиқди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали, мақсадли тизими ишлаб чиқилмади. Булар натижасида аҳолининг муайян қисмида совет даврини қўмсашдан иборат кайфият йўқолмади. Буларнинг бари мустақилликка эришган даврдан то тараққиётнинг янги босқичигача ва ундан кейин ҳозиргача содир бўлаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги воқеаҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини, тарихий ҳолатини ҳеч қандай ~ 31 ~ Бўлар экан-ку… эҳтиросларга берилмасдан, аниқ далилларга суянган ҳолда ўрганиш, таҳлил қилишни талаб этади. Қолаверса, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ҳар бир кун биз учун авваллари хаёлимизга ҳам келмаган имконият ва истиқболларни яратиб бермоқда. Шу нуқтаи назардан ҳам, юқорида номи қайд этилган қарорда ўтган қисқа, аммо тарихий жараёнлар, ислоҳотларга бой тарихий давр мазмун-моҳиятини очиб бериш лозимлиги таъкидланади. Барчага маълум бир нарса бор: мутлоқ ҳақиқат Аллоҳнинг борлиги. Қолган барча нарсалар нисбий маънога эга. Шундай экан, бизнинг вазифамиз ана шу икки даврни адолат тамойилларига амал қилган ҳолда холис таҳлил қилишдан иборат. Бизнинг бу таҳлилларимиз, қуйида кўтариладиган масалалар бўйича профессионал мутахассиснинг эмас, аксинча шу жамиятда содир бўлаётган туб ислоҳотлардан кўнгли тўлиб, улардан руҳий қувват олаётган оддий фуқаронинг мутлақо субъектив маънога эга мулоҳазаларидир. Таҳлилларни “Кеча” (1991–2016 йиллар) ва “Бугун” (2016 йил – ҳозиргача) рукни остида амалга оширамиз. Уларнинг айримлари қуйидагилардан иборат: Кеча Ўзбекистонда ижтимоий адолатни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон, жамият ва давлатнинг табиат билан уйғунлигини реал ҳаётдаги ривожланишини амалга ошириш масаласи мамлакатнинг энг муҳим, оғриқли муаммоларидан бирига айланган эди. Шунингдек, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жабҳаларда ўзаро манфаатли мувозанатни таъминлаш, интеграциялашган ва комплекс ёндашувга асосланган тараққиётни тасаввур этиш ҳам амри маҳол эди. Бошқача сўз билан айтганда, юртимизда Барқарор ривожланиш йўли ва мақсадларини белгилашнинг илмий жиҳатдан асосланган, стратегик аҳамиятга эга бўлган режалари мавжуд эмасди. Бу эса мамлакатнинг аниқ макон ва замонда барқарор ривожланишини таъминламас эди. Бугун эса мамлакатимизда яшовчи барча халқлар ва миллатларнинг қадр-қиммати, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса, ~ 32 ~ Бўлар экан-ку… ривожланиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш, имкониятларини рўёбга чиқариш ғояси – барча барқарор ривожланиш мақсадларини ўзаро боғлаб турувчи асосий ҳалқа ҳисобланиб, уларнинг уйғунлигини таъминлашга, бир-бирини тўлдиришга, мустаҳкамлашга хизмат қилиши реал ҳақиқатга айланди. Буларнинг бари ушбу мақсадларга тинч, адолатли, ҳар қандай ижтимоий тўсиқлардан холи, инклюзив ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳокимият органларининг барча бўғинларида самарали бошқарув, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш орқали эришиш имкониятлари ва тизимини шакллантирмоқда. Бугунги Ўзбекистон жамиятида “инсонжамият-давлат” тамойили ҳаётга жорий этилди. Инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар сони 3,5 баравар оширилди, 40 дан зиёд янги конституциявий ҳуқуқлар муҳрлаб қўйилди. Шу маънода Конституциямизни Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун”и, дейиш мумкин. Мустақиллик йилларида инсон, жамият ва давлат ҳаёти ҳамда ислоҳотларнинг турли соҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган кодексларнинг 23 фоизи, қонунларнинг 39 фоизи, Президент фармонлари ва қарорларининг 55 фоизи сўнгги 7 йилда қабул қилинди. Кеча мамлакат иқтисодий ривожланишида асосан экстенсив йўллардан фойдаланилди. Бунда маълум миқдордаги маҳсулотни етиштиришда унинг харажатлар қисми тобора ортиб бораверди. Бунинг асосий сабаби эса ишлаб чиқариш корхоналарида асосан эскирган, замон талабларидан ортда қолиб кетган технологиялардан фойдаланилгани бўлди. Шунга мос равишда саноат соҳасида ишлайдиган мутахассис кадрлар салоҳияти ҳам йилдан-йилга пасайиб бораверди. Муҳандис кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор берилмади. Бунинг натижасида замонавий ривожланишнинг муҳим бўғини бўлган муҳандислик касбининг обрўйи тушиб кетди. ~ 33 ~ Бўлар экан-ку… Ишлаб чиқариш соҳасининг илм-фан, илғор инновациялар билан боғланиш даражаси замонавий талаблардан ортда қола бошлади. Бутун дунё иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ривожланишда рақамли тараққиёт йўлига аллақачонлар ўтган ҳолда, “Тўртинча саноат инқилоби”, “Билимлар иқтисодиёти”, “Инновацион иқтисодиёт”га қадам қўяётган бир шароитда Ўзбекистонда бу масала пайсалга солиб келинди. Бугун билимлар ва инновацион иқтисодиёт асосларини мустаҳкамлаш, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга бўлди. Мамлакат раҳбари ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ кенг кўламли илмий-техник кооперация ва янги технологияларни, илм-фан ва техника ютуқларини иқтисодиётга жорий этмасдан туриб, барқарор ижтимоийиқтисодий ўсишга эришиш мумкин эмаслигини бот-бот таъкидлади. Инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида янги ишланмалар ва замонавий технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капитали ҳамда илмфан соҳаларини ривожлантириш мақсадида 2019 йилдан Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2030 йилгача мамлакатимизда таълим, илм-фан ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни назарда тутадиган дастурий лойиҳалар ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хўш, бу тадбирлар қандай натижа берди? Қайд этиш керакки, булар туфайли иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, жумладан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларида инновацион, технологик ривожланиш таъминланди, рағбатлантириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилди. 2023 йилда мамлакатимиз 80 дан ортиқ индикаторлар бўйича баҳоланадиган Глобал инновацион индексда 2015 йилга нисбатан 42 – тасаввур этинг! – 42 поғонага кўтарилиб, ~ 34 ~ Бўлар экан-ку… 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллагани ҳам соҳада амалга оширилган ишларнинг дунё миқёсида эътирофидир. Кеча мамлакат ҳаёти, иқтисодиётнинг деярли барча жабҳаларида давлат монополияси ҳукмронлик қилди. Бирор-бир масалани хусусий сектор орқали ҳал этишнинг имкони бўлмади. Давлат монополиясининг авж олиши эса мамлакат ва жамият ҳаётида, айниқса, иқтисодиёт соҳасида соғлом рақобатни рад этар эди. Амалда Ўзбекистонда бундай рақобат тизими шаклланмаган эди. Бундай ҳол юртимизда соғлом бизнес ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бугун эса бундай ҳолатларга чек қўйилди. Ижро ҳокимияти тизими ислоҳ қилиниб, маъмурий-бюрократик тўсиқлар муттасил равишда камайтирила бошланди. Давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди, яна 70 таси давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида хусусий секторга ўтказилди. Бугунги кунда давлат монополиясида бўлган электр генерацияси, иссиқлик таъминоти, кимё, авиация, таълим каби соҳаларга хусусий сектор жадал кириб келмоқда. Хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар сони 6 баравар ёки ҳозирги 2,3 мингтадан 360 тага камайтирилади. 17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга ҳам хусусий сектор фаол жалб қилинади. Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда фақатгина магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ҳамда унинг хавфсизлиги билан боғлиқ соҳалар давлат тасарруфида сақланиб қолади. Шу тариқа 2030 йилга қадар иқтисодиётда нодавлат секторининг улуши 85 фоизга етказилади. Кеча мамлакатимизда мажбурий меҳнат авж олганлиги билан ажралиб турарди. Маълумки, 1930 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-конвенциясида, кейинчалик унинг 2014 йилдаги қўшимча баённомасида мажбурий ~ 35 ~ Бўлар экан-ку… меҳнат қаттиқ тақиқланган, уни амалга ошириш инсон ҳуқуқларини паймол қилишдан иборат эканлиги қайд этилган бўлсада, бироқ узоқ йиллар давомида бу масалага бизда эътибор берилмади. Айниқса, оқ пахта биз учун “қора доғ” бўлди. Вазият шу даражага етдики, 2010 йилда мамлакатдаги ва хориждаги инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнат, айниқса, болалар меҳнатидан фойдаланилгани учун ўзбек пахтасига бойкот эълон қилиш бўйича петицияга имзо чекдилар. Мазкур даврда ижтимоий ҳаётнинг қайси жабҳасида бўлмасин ходимларни ўз асосий иш фаолиятидан иш пайтида ажратиб олиб, гўёки, “ижтимоий фойдали меҳнат” баҳонасида турли вазифаларни бажаришга мажбур қилиш одатий ҳол бўлиб қолди. Бу нарса, айниқса, таълим тизимининг барча бўғинларида, соғлиқни сақлаш соҳасида авж олди. Мактаб ўқитувчилари ўз фаолиятининг қарийб чорак қисмини қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, бошқа ташкилотлар функционал вазифаларига кирган топшириқларни бажаришга мажбур бўлдилар. Натижада таълим тизими сифати кескин пасайиб кетди. Ўқитувчи, мураббийларнинг таълим тизимидан бошқа соҳаларга ўтиб кетиш даражаси ўсди. Болаларнинг таълим олиш даражаси пасайди, уларнинг дунёдаги илғор мамлакатлардаги ўз тенгдошларидан билим савияси бўйича кўрсаткичлари салбий мазмунга эга бўлди. Мактаб ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадалардаги кўрсаткичлари юксак талаблар даражасидан ортда қола бошлади. Буларнинг бари, шубҳасиз, мамлакатда мажбурий меҳнат натижасида содир бўлди. Бугун эса мамлакат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан мажбурий меҳнатга барҳам берилди. Аслида мажбурий меҳнатни тақиқлаш бўйича жиддий ишлар 2017 йилнинг бошиданоқ бошланган эди. Бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг фаол ҳаракатини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. ~ 36 ~ Бўлар экан-ку… Халқаро ташкилотлар, экспертлар Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлаб турди. 2022 йил 10 март куни мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг бекор қилинганлиги, раҳбариятнинг мазкур масала бўйича қатъий муносабатини эътиборга олиб “Cotton Campaign” халқаро каолицияси Ўзбекистон пахтасига жорий қилинган бойкотни бекор қилди. Шундай қилиб, 12 йил давом этган бойкот барҳам топди. Бу Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида эришган катта ва салмоқли ютуғи эди. Мазкур масалада Ўзбекистон раҳбариятининг муносабати қатъий эканлигини янги таҳрирдаги Конституция мисолида ҳам кўриш мумкин. Унинг 44-моддасида мажбурий меҳнат тақиқланди. Буларнинг бари мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг ҳимояланиши давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолатдир. Кеча биз учун кўплаб масалалар, бажарилиши қийин бўлган вазифалар атайин жамиятдан яширилди. Шунинг учун ҳам бу даврда “ёпиқ мавзу”лар сони талайгина эди. Ана шундай “ёпиқ мавзу”лардан бири – камбағаллик масаласи эди. Инсон ҳар доим яхши яшашга, фаровон турмуш кечиришга, бировдан кам бўлмасликка ҳаракат қилади. Камбағаллик муаммоси йўқ давлатнинг ўзи бўлмаса керак. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига яраша иқтисодий, ижтимоий муаммолари бор. Айрим давлатлар камбағаллик масаласига энг долзарб муаммо сифатида, давлат ва жамият олдида, кун тартибида турган, ҳал этилиши лозим бўлган масала тарзида муносабатда бўладилар. Бунда, албатта ўша давлатлар ҳукуматлари аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг энг самарали йўлларини топишга уринадилар. Дунёда бундай мамлакатлар ҳам кам эмас. Аммо Ўзбекистон шароитида биз камбағаллик деган сўзни ишлатишга шошмадик. Аниқроқ айтадиган бўлсак, биз ўзимизни ўзимиз алдадик, расмий маълумотларда бу ҳақда ахборотлар беришни ўзимизга эп билмадик. Камбағаллик сўзи ~ 37 ~ Бўлар экан-ку… ўрнига “эҳтиёжманд”, “кам таъминланган” каби сўзларни ишлатишга мажбур бўлдик. Бу нарса расмий доираларда муайян даражада хотиржамлик кайфиятини пайдо қилган бўлсада, бироқ аҳолининг камбағаллик даражаси, шунга мос равишда, ижтимоий норозилик ҳолати йилдан-йилга ортиб бораверди. Бугун эса Ўзбекистон ҳукумати катта сиёсий ирода кўрсатиб, мамлакатимизда камбағаллик муаммоси мавжуд эканлигини, у узоқ йиллар давомида шаклланган, ўта аянчли ҳолатга айланиб бораётганлигини баралла айтишдан чўчимади. Мамлакатимиз тарихида илк бор мазкур масала 2020 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу масала ана шу пайтдан бошлаб Ўзбекистон иқтисодийижтимоий сиёсатининг энг долзарб масаласига айланди. Айримларда аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий нафақа тизимини яхшилаш, турли имтиёзлар бериш билан камбағаллик муаммосини ҳал этса бўлади, деган фикр бор. Қайд этиш лозимки, масалага шу тахлитда ёндашув бир ёқлама ёндашув ҳисобланади. Бунинг натижасида айрим масалаларни муайян макон ва вақт ҳолатида ҳал этиш мумкин. Аммо бундай ёндашув жамиятда йиллар давомида шаклланган камбағаллик муаммосини асло ҳал этмайди. Камбағалликни камайтиришнинг энг ишончли ва тез этиш йўли эса аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича хориж тажрибаси жиддий равишда ўрганилди. Унинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилди, камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усули, аҳоли моддий таъминотининг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини пухта ишлаб чиқиш мақсадида ~ 38 ~ Бўлар экан-ку… Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотларнинг 14 нафар экспертлари жалб қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш концепцияси асосида жиддий ишлар амалга оширилмоқда. 2023 йил якунларига кўра камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17 фоиздан 11 фоизга камайган. 1,6 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилди, аҳолининг камбағаллик ҳолатидан қашшоқлик ҳолатига ўтиши хавфи камайтирилди. 2026 йилга бориб камбағаллик даражаси 7,1 фоизга туширилади. Шунингдек, камбағалликка тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд 4,5 миллион аҳолининг даромадини ошириш, ижтимоий шериклик асосида улар орасидан 500 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш чоралари белгиланди. Бу – жуда катта ютуқ бўлади. 2 миллион 300 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар, хотинқизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоя тизими билан қамраб олинди. Яъни кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баравар кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг парвариши билан банд бўлган шахслар учун янги нафақа турлари жорий этилди. Кеча ниҳоятда катта имкониятларга эга бўлган ҳолда мамлакат иқтисодиёти, хусусан, саноат соҳасида олиб борилган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар Ўзбекистонни жаҳондаги йирик саноати ривожланган мамлакатга айлантиришга имкон бермади. Айни пайтда, мавжуд саноат соҳаси мамлакат ва миллатнинг тобора ортиб бораётган табиий эҳтиёжларини ҳам қондира олмади. Айниқса, давлат корхоналарининг трансформациясини ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юз бермади. Самарасиз корхоналар сони йилдан-йилга ортиб бораверди. Улар “ўз араваларини ўзлари” торта олмадилар, банкрот ҳолатидаги корхоналар мамлакат иқтисодий тараққиётини ортга тортдилар. Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг фундаментал драйверлари яратишда сусткашликка йўл қўйилди. Соҳага ~ 39 ~ Бўлар экан-ку… замонавий, юксак техника ва технологияларнинг жорий этилишидаги камчиликлар эса меҳнат унумдорлигини оширишга йўл қўймади. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат ишлаб чиқариши соҳасининг улуши 2010 йилда 18,7 фоизни, 2016 йилда эса 19,5 фоизни ташкил этди холос. Саноат ишлаб чиқариш соҳасига жалб этилган инвестициялар ҳажми 2010 йилда аранг 4,9 триллион сўмга етди. Бугун эса Янги Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг энг асосий йўналиши бўлган саноат соҳасини ривожлантириш асосий вазифага айланди. Мамлакатимиз “аграр-индустриал давлат”дан “индустриал-аграр давлат”га айланди. Саноат соҳасидаги сиёсатни самарали амалга ошириш, саноатни инновацион асосда ташкил этиш, уни ривожлантиришда драйвер ва ўсиш нуқталарини белгилаб олиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб этиш орқали саноат тармоқлари рақобатбардошлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Бундай муваффақиятларга эришишда ялпи ички маҳсулотнинг чорак қисмини ташкил этувчи саноат соҳасининг улуши сезиларли бўлди. Ҳозирда жаҳондаги мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, Ўзбекистон саноати Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида жадал ўсмоқда. Масалан, Ўзбекистонда 2022 йилда саноат ишлаб чиқариши физик ҳажми индексининг ўсиши 5,2 фоизни ташкил этга бўлса, бу рақам Қозоғистонда 1,1 фоизга, Россияда 0,6 фоизга, Озарбайжонда 1,1 фоизга пасайган. Мамлакатимизда саноат соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли ютуқлар салмоғи тобора ортиб бормоқда. Масалан, 2022 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 551,1 триллион сўмга етди. Ваҳоланки, бу рақам авваллари 63 миллиард сўмдан ~ 40 ~ Бўлар экан-ку… иборат эди холос. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат ишлаб чиқариш соҳасининг улуши 2022 йилда 26,7 фоизни ташкил этди, соҳага жалб этилган инвестициялар ҳажми мазкур йилда 124,6 триллион сўмга етди. Ўзбекистон 2030 йилга бориб республикада саноат ҳажмини икки карра ошириб, металлургия, нефть-кимё ва машинасозлик каби етакчи соҳаларни сифат жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтаришни мақсад қилмоқда. Шу мақсадда умумий қиймати 150 миллиард АҚШ долларилик 500 дан ортиқ йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, яқин йилларда саноатда ишлаб чиқариладиган технологик маҳсулотлар улушини 25 фоиздан 32 фоизга етказиб, қайта ишлаш соҳасида меҳнат унумдорлигини 2 бараварга ошириш мақсад қилинган. Кеча мамлакатимиз ишлаб чиқариш мазмуни бўйича асосан қишлоқ хўжалигига асосланган аграр давлат эди. Аммо халқимизнинг кундан-кунга ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш масаласидаги муаммолар муттасил равишда ортиб борарди. Кекса фуқароларимиз шуни жуда яхши эслайдиларки, мустақилликнинг дастлабки даврларида “саккиз товар” тизими туфайли дўконларимиз расталари бўм-бўш бўлиб қолган эди. Айниқса, қишлоқ хўжалигидаги аҳвол оғир эди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш тизими мутлақо талабга жавоб бермас эди. Шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни турли хил санкциялар туфайли хорижга сотиш масаласи ҳам катта муаммо бўлди. Бугун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга стратегик аҳамият берилмоқда. Чунки, бугун озиқ-овқат таъминотини барқарор етказиб беришдаги қийинчиликлар ҳамда глобал савдодаги тўсиқлар миллионлаб жаҳон халқлари ҳаётида салбий из қолдиряпти. БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда дунёдаги 22 та давлатда озиқовқат танқислиги кузатилмоқда. Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ ~ 41 ~ Бўлар экан-ку… хўжалиги ташкилоти ҳозирги пайтда Ер юзида 122 миллион киши очликдан азият чекаётгани ҳақида маълумотларни бермоқда. Ўзбекистонда бу борада талай ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича Ўзбекистон 119 мамлакат орасида 52-ўринда қайд қилинган бўлса, 2022 йилда 121 давлат ўртасида 21-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ишлаб чиқаришнинг кластер шаклига алоҳида эътибор бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 41 та пахтатўқимачилик кластери фаолият кўрсатмоқда. 25 та туманда чорва кластерларини ташкил этишга алоҳида диққат қаратилмоқда. 2024 йилда ҳудудий дастурлар доирасида республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича умумий қиймати 833 миллион АҚШ долларилик 528 та лойиҳани ишга туширишга мўлжалланган тадбирлар амалга оширилди. 2024 йилда ҳудудий дастурлар доирасида республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича умумий қиймати 833 миллион АҚШ долларилик 528 та лойиҳа ишга туширилган. Умуман, мазкур йилда озиқ-овқат саноатида камида 100 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ишлар амалга оширилган. Кеча Ўзбекистон учун сув муаммолари энг оғриқли масалалардан бири эди. Тўғри, бугун ҳам ушбу муаммо янада ўткирлашиб бормоқда. Чунки мамлакатимизда обиҳаёт манбаларининг қарийб 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари ҳисобидан шаклланади. Бу эса, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда сув ресурсларини барқарор бошқаришда минтақавий ҳамкорлик ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлигидан дарак беради. Афсуски, мана шундай шароитда мамлакатимизда ирригация тармоқларининг 70 фоизи фильтрацияга қарши қопламага эга эмас. ~ 42 ~ Бўлар экан-ку… Бу борадаги муаммолар янада кескинлашиб бормоқда. Жаҳон ресурслари институтининг прогнозларига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сайёрамиз бўйича сув танқислиги энг юқори бўлган 33 та давлатдан бирига айланади. Шунингдек, таҳлилий ҳисобкитоблар 2040 йилда Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларида сув ресурсларига бўлган эҳтиёж уч бараварга ошади. Бугун юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этишга астойдил киришилган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш орқали улардан оқилона, самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Охирги 7 йилда 1,4 миллион гектар ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилгани бунинг яққол далилидир. Натижада 3 миллиард метр куб сувни тежаш ва қўшимча 400 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилашга эришилди. Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориладиган экин майдонининг ҳар бир гектарига субсидия бериш тизими жорий этилди. Томчилатиб суғориш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Масалан, 2017 йилда жами 9 минг гектар ер томчилатиб суғориш технологиясига қамраб олинган бўлса, бу рақам 2023 йилда 475 минг гектарни ташкил этди. Умуман, 2030 йилда 600 минг гектар ер шу усулда суғорилади. Кеча Ўзбекистоннинг минтақа ва хориж давлатлари билан бўладиган сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муносабатларида ўзаро ишончсизлик кайфияти жуда кучли эди. Шунинг учун ҳам бундай ишончсизлик муносабатлари оқибатида, айниқса, инвестиция сиёсатини олиб боришда жуда кучли ҳафсаласизлик юзага келди. Бугун эса Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришишда фаол инвестициянинг ўрни тобора ривожланиб бормоқда. Инвестиция – иқтисодиётнинг драйвери, унинг юраги ҳисобланади. Иқтисодий соҳаларни ривожлантириш бўйича белги~ 43 ~ Бўлар экан-ку… лаб олинган улкан режаларни рўёбга чиқариш учун 2030 йилга қадар 250 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестициялар талаб этилади. Шундан 110 миллиард АҚШ долларини хорижий инвестициялар ҳисобидан, 40 миллиард АҚШ долларини давлатхусусий шериклик доирасида жалб этилади. Бунга барча имкониятлар бор. Чунки мамлакат раҳбарининг олиб бораётган одилона ва оқилона сиёсати туфайли давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар тобора кучайиб бормоқда. Бу эса инвестиция ҳажмининг ортишига имкон бермоқда. Масалан, 2017 йилда хорижий инвестициялар ҳажми 3,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу рақам 17,1 миллиард долларга етди. 2024 йил 2–3 май кунлари Тошкент шаҳрида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиб, 26,6 миллиард долларлик келишувлар имзоланди. Кеча “мамлакат хавфсизлигини таъминлаш” баҳонасида ўта қаттиқ ва мутлақо мантиқсиз паспорт тизими амал қилди. Ўша даврда Ўзбекистон ҳудудида 60 дан ортиқ текшириш пунктлари ташкил этилди. Жумладан, Хоразмдан Тошкент шаҳригача 17 та, Фарғона водийсидан пойтахтгача 8 та шундай пунктлар фаолият кўрсатди. Бундай пунктларнинг вазифаси давлат ва миллат хавфсизлигига “рахна солаётган шубҳали шахслар”ни аниқлаш, уларнинг республика ҳудудида эркин ҳаракатланишига йўл қўймаслик эди. Баъзан вазият шу даражага етдики, одамлар ўз яқинларининг жаноза тадбирларига, тўй-маросимларига ҳам бора олмай қолдилар. Баҳона битта: текширилувчининг ё паспорти ёдидан чиқиб қолган ёки бундай шахслар текширувчиларда шубҳа уйғотган. Табиийки, бундай ҳолат одамларимизда ҳақли норозиликларни келтириб чиқарарди. Айниқса, хориждан келган меҳмонларнинг бундай пунктлардан ўтишидаги жиддий муаммолар вазиятни янада кескинлаштирар, уларда Ўзбекистонга бўлган ишонч кайфиятининг сўнишига сабаб бўларди. ~ 44 ~ Бўлар экан-ку… Бугун эса ўша текширув пунктлари бекор қилинди. Машҳур қизиқчимиз айтгани каби “энди фуқароларимиз ўзларини бемалол ўзбекистонликмиз, дея оляптилар”. Бугун йўлларимизда ҳеч қандай пунктлар, постлар, сунъий тўсиқлар йўқ. Одамларимизнинг мамлакатимиз бўйлаб эркин-эмин ҳаракатланишини кўриб инсон ҳайратга тушади: бўлар экан-ку, наҳотки, бир мамлакатнинг аҳолиси бўлсакда, бир-биримизга ишонмасак, ҳужжатсиз ҳаракат қила олмасак? Текширув пунктларининг бекор қилиниши оқибатида одамлар орасида муайян даражада шаклланиб бораётган ишончсизлик кайфияти йўқолди, кишилар ва куч ишлатар органлари ўртасида ўзаро ишонч ва самимийлик ришталари пайдо бўлди. Айниқса, бугун Ўзбекистон очиқ давлатга айланиб бораётган бир даврда бу борада амалга оширилган тадбирлар ички ва ташқи туризмнинг янада ривожланишига ҳам кенг йўл очиб берди. Кеча мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини коррупцион ҳолатларсиз тасаввур этиб бўлмас эди. Ўзбекистон жамиятида “сендан угина, мендан бугина” қабилида ишлаш тизими авж олган эди. Айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш соҳаларида коррупция ҳолатлари жуда кўп учрар, одамларнинг норозилик кайфияти эса тобора ортиб боради. Маълумки, коррупция мамлакат иқтисодий, ижтимоийсиёсий соҳаларига жуда кучли салбий таъсир кўрсатиб, иқтисодий жабҳада давлат назорат функциясининг сусайиши, рақобат механизмлари ишламаслиги, мулк ҳуқуқининг паймол қилиниши, товар ва хизматлар баҳоларининг сунъий ошишига олиб келади. Коррупция ҳолатининг жамият ижтимоий қиёфасига салбий таъсири, айниқса, кучлидир. Бу нарса жамиятда ижтимоий табақаланишнинг кучайишига, қонун устуворлиги тамойилларининг обрўсизланишига таъсир этади. Айниқса, мазкур салбий ҳолат халқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончини ~ 45 ~ Бўлар экан-ку… йўқотар, шунингдек, халқаро ҳамжамиятда мазкур мамлакатга бўлган дўстона муносабатларга путур етказарди. Таълим тизимида шаклланган коррупция ҳолатлари, порахўрлик, таъмагирлик жамият учун зарур бўлган ҳар томонлама етук мутахассис кадрлар корпусининг шаклланишига имкон бермади. Тўғри, ана шундай мураккаб шароитга қарамасдан ўз ҳаётий принципларидан воз кечмаган минглаб ватандошларимизни топиш мумкин эди. Улар жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлдилар. Оммавий ахборот воситаларида, турли анжуманлар, йиғилишларда коррупция жамиятни ичидан туриб емирадиган қурт эканлигини, унинг билан жиддий, тизимли равишда курашиш давлат ва жамиятнинг ҳаётмамоти эканлигини қайд этишдан чарчамадилар. Бироқ узоқ йиллар давомида шаклланган ушбу иллат жамиятнинг барча бўғинларига аллақачонлар кириб бўлган эди. Уни йўқотишнинг энг таъсирчан ва самарали механизмини ишлаб чиқиш лозим эди. Бугун эса ана шундай механизм, чуқур ўйланган таъсирчан тизим яратилди. Таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, 2016 йилнинг охиридан мамлакатимизда бошланган янгиланишларнинг айнан коррупция балосидан қутқаришдан бошланганлиги жуда тўғри бўлди. Чунки жамиятда амалга оширилиши мўлжалланган барча ислоҳотлар тақдири ўша машъум ҳолатни йўқ қилиш билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Қонунчилик палатасида 2016 йил 24 ноябрда тасдиқланган, шу йилнинг 13 декабрида Сенат томонидан маъқулланган ва 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзоси билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора~ 46 ~ Бўлар экан-ку… тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда мазкур масаланинг ўта жиддий маънога эга эканлигига қаратилган яна бир эътибор эди. Ушбу Фармонга биноан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Бу эса, шубҳасиз, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг давомийлиги ва ҳаётбахш эканлигини таъминлаш йўлидаги дадил қадам эди. Шунингдек, соҳадаги ижобий ўзгаришлар мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш билан бирга, халқаро рейтинглар ва индексларда юқорилашга ва юртимиз нуфузини яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, 2022 йил учун “TRANSPARENCY INTERNATIONAL” ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индекси рейтингида Ўзбекистон 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 7 поғона юқорилаб, 140-ўринни, 2022 йилда эса 14 поғонага юқорилаб, 126-ўринни эгаллади ҳамда индекс баҳосида қаторасига 5 йил давомида барқарор ўсишга эришди. Бугун бу борада олиб борилаётган тизимли ишлар туфайли, айниқса, коррупция ҳолати жуда авж олган таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида меҳнат қилаётган юз минглаб ходимлар маошларининг оширилиши, улар меҳнатини муносиб баҳолаш механизмларининг яратилиши, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон жамиятида унинг илдизларини емиришда асосий роль ўйнайдиган коррупция ҳолатларини таг-томири билан йўқ қилишга хизмат қилади. Кеча одамларимиз ўз пешона тери билан ишлаб топган пул маблағини нақдлаштириш борасида азоб чекди. Банклар бу вазифани уддалаб беролмади. Дўконлардан маҳсулот оладиган бўлсак, уларнинг нархини 10 фоизга қиммат баҳоларда олишга мажбур бўлдик. Бозорлардан маҳсулот сотиб олишдан ҳам мураккаброқ муаммо йўқ эди. Ўша пайтлари ҳаётимизда “обнальшик” деган “ишбилармонлар”нинг янги тоифаси юзага келди. Бундай ишбилармонлар пулни нақдлаштириш учун одамлардан 30, ҳатто 40 фоизгача ~ 47 ~ Бўлар экан-ку… судхўрлик қилишгача бордилар. Биз эса чидашга мажбур эдик. Бу борада айниқса, давлат секторида ишлайдиганлар, ўқитувчилар, соғлиқни сақлаш ходимлари энг кўп зарар кўрдилар. Оладиган маошнинг тайини, чўғи йўқ. Бироқ биз фарзандларимиз ризқини қийиб, катта-катта фоиз ҳисобига ўз меҳнатимиз эвазига ишлаб топган пулимизни қандайдир “ишбилармон”ларга беришга мажбур бўлдик. Мана шу ҳол жамиятда жуда катта ижтимоий норозиликларни келтириб чиқарди. Худди шунингдек, миллий валюта алмашинув жараёни ҳам жиддий равишда бузилган эди. “Қора бозор” савдоси авж олди. Бунинг натижасида савдо-сотиқ, тадбиркорлик ва ишбилармонлик жараёнларида сунъий тўсиқлар юзага келди. Бугун эса ўша муаммо таг-туги билан ҳал бўлди. Барча қишлоқ-шаҳарларда пластик карталардаги пулларни нақдлаштиришнинг кечаю кундуз амалга ошириш имконияти туғилди. Энг муҳим иқтисодий ислоҳотлардан бири – миллий валюта алмашув курсининг бозор механизмлари асосида шаклланиш тамойилларини жорий этиш орқали ички валюта бозорини босқичма-босқич либераллаштириш билан боғлиқ амалий қадамлар бўлди. Айни пайтда пул-кредит сиёсати соҳасида кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, тўлов тизимлари ривожлантирилди, чет эл валютасини сотиб олиш имкони яратилди, нақд пул муаммоси ҳал этилди, узлуксиз ишловчи автоматлаштирилган банкоматлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса одамларда эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Кеча мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича муайян ишлар амалга оширилганини таъкидлаш лозим. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхати тузилди, уларнинг муносиб турмушини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилди. Қатор-қатор дастурлар, концепциялар яратилди. ~ 48 ~ Бўлар экан-ку… Бироқ бу ишлар ўз самарасини бермади. Биз юқорида қайд этганимиз каби, камбағаллик даражаси пасаймади, аксинча, унинг салмоғи ортиб бораверди. Турар жойга эга бўлмаганлар сони йилдан-йилга кўпайиб борди. Ишсизлик муаммоси ҳал этилмади. Ҳар йилги ҳисоботларда иш билан таъминланганлар сони 700 мингдан бир миллион кишигача етгани тақдим этилган бўлсада, аммо реал ҳаётда уларнинг сони жуда кам эди. Эҳтиёжманд аҳолининг муаммоларини ҳал этиш асосан вилоят ва республика идораларига боғланиб қолган эди. Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 дан зиёд хизмат қамраб олинган ҳолда, маҳалла уларнинг ярмини ҳам билмас эди. Бошқача сўз билан айтганда, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича реал ҳолатни эътиборга олган ҳолда ташкил этилган тизим мавжуд эмасди. Бунинг сабаби эса ўша даврда давлат томонидан масалага концептуал жиҳатдан нотўғри ёндашув билан боғлиқ эди. Жумладан, мамлакатимизда узоқ йиллар давомида “давлат – жамият – инсон” тамойилига амал қилинди. Давлат қурилиши ва бошқаруви, барча сиёсий тузилмалар, уларнинг иш услублари ва фаолияти ҳам ана шу тамойил асосида шаклланган эди. Бугун эса инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва бахт-саодати давлат сиёсати, барча давлат органлари фаолиятининг энг устувор ва муқаддас мақсадига айланди. Жамият қурилиши ва давлат бошқарувида ана шу муҳим ва эзгу ғояга суянилмоқда. Бундай сиёсат “Давлат – инсон учун” ва “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида амалга оширилмоқда. Бугун давлат бюджетининг асосий қисми ижтимоий соҳага ажратилмоқда. 2023 йили давлат бюджетида 130 триллион сўм, яъни жами харажатларнинг салкам 50 фоизи ижтимоий соҳага ажратилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, уларнинг ҳар бир қатламини манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим механизми жорий қилинди. Хусусан, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугун 2 миллиондан ~ 49 ~ Бўлар экан-ку… ортиқ оилага кўмак бериляпти. Ажратилган маблағлар эса 7 бараварга кўпайди. Ҳозирги кунда ҳар бир эҳтиёжманд оила давлат ва 3 та – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” тизими орқали моддий ёрдам олмоқда. Бу мақсадларга бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағ 18 триллион сўмдан ошди (2016 йилга нисбатан 8,2 баравар ортиқ). Ижтимоий таъминотга йўналтирилган маблағларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 2,5 баравар кўпайди (2016 йилдаги 0,9 фоиздан 2022 йилда 2,2 фоизга ошди). Алоҳида эътибор кам таъминланган оилалардаги болаларга қаратилмоқда. Бундай болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баравар оширилди. Умуман сўнгги йилларда ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажми 5,6 баравар оширилди, ҳар йили ушбу мақсадлар учун бюджетдан йўналтириладиган маблағлар 2016 йилга нисбатан қарийб 8,5 баравар кўпайди. Халқимиз фаровон ва қулай ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида 300 га яқин давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди ва аҳолига 50 миллиондан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Бугунги кунда ижтимоий ҳимоя тизими 250 та хизматни қамраб олган. Шу нарсага алоҳида диққат қаратмоқ жоизки, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими бир марталик жараён эмас. У тизимли равишда, мунтазам ўрганиладиган ва халқаро андозалар асосида ташкил этиладиган механизмга айланди. Масаланинг ҳуқуқий асослари ҳам яратилди. Жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115- ва 122-моддалари билан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари ҳуқуқий кучга айлантирилди. Умуман, ~ 50 ~ Бўлар экан-ку… давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар янги таҳрирдаги Конституциямизда 3 баравар ошди. Ўзбекистон давлатининг аҳоли ижтимоий ҳимоясини тўлақонли равишда таъминлашга доир фаолиятида, сўзсиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 1 июндаги Фармони билан Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Фармонга биноан, агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади. Бу – жуда катта, мисли кўрилмаган ютуқ. Муҳтож инсонларга айнан қандай ёрдам кўрсатиш лозимлигини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг ҳар бири бўйича индивидуал ижтимоий хизматлар кўрсатиш дастури ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож оиладаги муаммо ва имкониятлар аниқланиб, унинг “ижтимоий портрети” чизилади, “ижтимоий карта”си тузилади. Келгусида аҳолига кўрсатиладиган бурча ёрдамлар ушбу “ижтимоий карта” орқали молиялаштирилади. 2025 йилдан республикадаги 40 та туманда реабилитация, соғломлаштириш ва ногиронлиги борларга қаровчиларни ўқитиш бўйича кўп тармоқли ижтимоий хизматлар марказлари ишга туширилади. Кеча ёшлар мамлакати бўлган Ўзбекистонда уларнинг ақлийинтеллектуал, жисмоний ривожланиши учун “Ҳамма яхши нарсалар ёшлар учун” деган шиор остида бонг урган бўлсакда, амалда бу борада кўплаб имкониятлар бой берилди. 1500 дан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар қурилиб, уларда минг-минглаб фарзандларимизнинг қимматли вақтлари бекорга совурилди. Яхши ниятлар билан бошланган ишлар реал натижага эришиш имконини бермади. Замоннинг тез ўзгариши, глобал ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан фарзандларимизни ҳимоя қилишнинг ишончли тизими яратилмади. Юз минглаб ёш йигит-қизларимизнинг хориж ~ 51 ~ Бўлар экан-ку… давлатларига кетиб қолишига томошабин сифатида бефарқ қарадик. Илмга чанқоқ, вужудида Абу Али ибн Сино, Беруний, Форобий, Хоразмийлар, шунингдек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Огаҳий каби алломаларимиз қони оққан ёшларимиз учун зарур имкониятлар яратилмади. Бугун эса “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Юртимизда 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларни қўллабқувватлаш мақсадида докторантура босқичи учун квота икки баравар оширилди. Бу квотани ҳар йили 50 фоизга ошириб бориш тартиби жорий этилди. Ёшларнинг энг яхши илмий лойиҳалари, ишланмалари, инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллабқувватлаш мақсадида “Ёш олимлар”, “Бўлажак олим” каби танловлар ташкил этилмоқда. Ҳудудларда “Лойиҳалар фабрикаси” иш бошлади. Бугунги кунда жойларда “Ёшлар технопарклари”, “Рақамли технологиялар” ўқув марказлари ташкил этилиб, “Бир миллион дастурчи” каби ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, биргина “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 1 миллион нафар ёшга компьютерда дастурлаш асослари бепул ўқитилди. 1,5 миллион йигит-қиз бўш вақтини чет тилини ўрганишга бағишламоқда. “Заковат” интеллектуал ўйинининг оммавий-маърифий ҳаракатга айлантирилиши туфайли 2,6 миллион нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Ёшлар билан ишлашнинг маҳалла-сектор-туман (шаҳар)ҳудуд-республика тизими яратилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни АҚШнинг “Coursera” платформаси орқали профессионал курсларда ўқитиш йўлга қўйилди. Ёшлар етакчилари тавсияси асосида кўрсатиладиган ёрдам турлари 11 тадан 25 тага етказилди. “Ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий этилди. ~ 52 ~ Бўлар экан-ку… Кеча минг йиллар давомида ўзаро қардошлик муносабатларини йўлга қўйиб келган, анъанавий тарзда борди-келди алоқалари асосида яшаб келган қардошларимиз – Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон давлатлари билан бўлган чегараларимиз таппа-тақ берк эди. Турли сабабларни баҳона қилиб, ўн йиллар давомида халқимиз қўшни давлатларда истиқомат қилаётган ўз яқинларини бориб кўриш, дийдорлашиш имкониятига эга бўлмади. Ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ҳаётий мисол: 2014 йили Наманган вилоятининг Косонсой тумани ва Қирғизистон Республикаси чегарасида бир томонда муштипар она, чегаранинг нариги тарафида бир неча йиллар аввал қўшни давлатга келин бўлиб тушган ўша онанинг қизи бир-бирларига қараб юм-юм йиғлаб турибдилар. Келин ўз фарзандига тўй қиляпти. Она эса ўз набирасининг тўйида иштирок эта олмайди. Чунки чегарадан ўтиш мумкин эмас. Бундай ҳолатни кўришнинг ўзи азоб. Афсуски, ана шундай вазиятни барча қўшни давлатлар чегараларида ҳам кўриш мумкин эди. Қанчадан-қанча ватандошларимизнинг юрак-бағри эзилиб кетмадия! Бугун эса сунъий равишда қўйилган ва қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига салбий таъсир кўрсатган барча тўсиқлар олиб ташланди. Тўғри, давлат чегаралари муқаддас ҳисобланади, уларни кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг бурчимиз. Масалан, Ўзбекистон бугун Қозоғистон билан 2356, Қирғизистон билан 1476, Тожикистон билан 1282, Туркманистон билан 1831 километр чегараларга эга. Уларнинг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш фуқаролик вазифамиздир. Бироқ бугун бутун дунёда кучли глобаллашув кетаётган бир даврда у ёки бу давлатнинг фақат ўз қобиғида яшаши мутлақо мумкин эмас. Айниқса, асрлар давомида бир дарёдан сув ичиб, қиз ~ 53 ~ Бўлар экан-ку… бериб, қиз олган ўзбек-тожик, ўзбек-қозоқ, ўзбек-қирғиз, ўзбектуркман оилаларини қандай қилиб ажратиб ташлаш мумкин? Шунинг учун ҳам Марказий Осиё давлатлари Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллабқувватладилар, улар кучли сиёсий ирода намойиш қилдилар. 2017 йили Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаралар очила бошлади. 2019 йил ҳолатига келиб, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги барча 17 та назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди. Худди шундай ишлар бошқа қўшни давлатлар билан чегараларда ҳам амалга оширилди. Бунинг натижасида бир томондан, ҳар икки давлат фуқароларининг азалий дўстлик ришталари яна жонланди, узоқ йиллар бир-бирининг дийдорига тўймаган яқинлар, дўст-биродарлар яна яқинлашдилар. Бошқа тарафдан, қўшни мамлакатлар ўртасида бир пайтлар ниҳоятда кучли бўлган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий алоқалар янги куч билан ривож топа бошлади. Буларнинг реал натижаларини бугун ҳар бир давлат фуқаролари ўз ҳаётида кўрмоқдалар. Кеча Ўзбекистонда кичик ватани – ўз уйига эга бўлмаган юз минглаб оилалар бор эди. Одамларни муносиб уй-жой билан таъминлаш ҳақида кўп гаплар бўлган бўлсада, бироқ мазкур масалани реал ҳаётда амалга ошириш имкони бўлмади. Ўша пайтларда турли оилалардаги ҳаёт тарзидан хабаримиз бор: каталакдек кичик уйларда уч, тўртталаб оилалар ўнлаб ёш болалари билан истиқомат қилар, муносиб турмуш учун уларда на санитария-гигиена қоидаларига амал қилинар, на нормал ижтимоий муҳит бор эди. Ҳаётнинг оғирлигидан оилавий келишмовчиликлар кучайиб борар, ажралишлар салмоғи эса йилдан-йилга ортиб борди. Бундай ҳолатни республикамизнинг барча вилоятларида, чекка-чекка қишлоқ, овулларида ҳам кузатиш мумкин эди. Уй-жой талашиб, бир-бири билан судлашиб, юз кўрмас бўлиб кетган ~ 54 ~ Бўлар экан-ку… минглаб ота-бола, ака-ука, опа-сингилларни кўрганимизда виждонли ҳар бир кишининг юрак-бағри эзилиб кетарди. Келинг, яхшиси, биргина мисол келтирайлик: 1991–2016 йилларда Тошкент шаҳрида 77,2 минг хонадонли 1287 та кўп қаватли уйлар қурилди холос. Тошкент шаҳридек азим маконда бу рақам денгиздан томчи эди. Уй-жойга муҳтож бўлганларни ҳар бир тоифадаги фуқаролар ичидан топса бўларди. Қанчадан-қанча олимлар, зиёлилар, ҳатто мамлакат ва миллат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлганлар уй қидириб сарсон-саргардон бўлдилар. Ахир, буни унутиб бўладими. Яқин тарих-ку! Бугун мамлакатимиз катта қурилиш майдонига айланди. Таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, бундай ҳажмдаги қурилиш ишлари азим Тошкентда 1966 йилги ер қимирлашдан кейин бўлмаган эди. Одамларни уй-жой билан таъминлаш масаласига муҳтарам Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланган куниданоқ асосий эътибор берган эди. Натижада сўнгги 6 йилда мамлакатимиз бўйича 300 мингта ёки аввалги йилларга қараганда 10 баравар кўп уй-жой қурилди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, барчасида жадал равишда уй-жой қурилиши давом этмоқда. Баъзан одам ҳайрон қолади: наҳотки, Ўзбекистонда ўз кичик ватани – уйжойга эга бўлмаганлар шунчалик кўп бўлса? Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай эди. Бугун Ўзбекистонда ҳар бир оилани уй билан таъминлаш давлат олдидаги энг катта вазифага айланди. Шу маънода, 2023 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни алоҳида таъкидлаш лозим. Фармонга кўра, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий ва барқарор тизимини шакллантириш, уй~ 55 ~ Бўлар экан-ку… жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш вазифалари белгиланган. Одамларни уй-жойлар билан таъминлашда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, “Янги Ўзбекистон” ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уйжойлар қуриш давом эттирилди ва 2023 йилда қуриш ҳажмлари 90 мингтага етказилди. Биргина 2023 йилда 38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилди. Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида барча ҳудудларда янги уй-жойлар барпо этилмоқда. Қарийб 390 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 12 баравар кўп уй-жойлар барпо этилди. Умуман, бугунги Ўзбекистон раҳбариятининг энг устувор вазифаларидан бири – ҳар бир оиланинг ўз уй-жойи бўлиши учун зарур шароитлар яратишдир. Шу мақсадда келгуси етти йилда 15 миллиард АҚШ доллари йўналтириш ҳисобига, қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши таъминланади. Бу том маънода буюк ғалаба бўлади. 2024 йилги дастур доирасида республика бўйича 100 мингта уй-жой қуриш, ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22 триллион 500 миллион сўм йўналтирилди. Хусусан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаши учун 2 триллион 300 миллион сўм ажратилди. Кеча миллий маданиятимиз аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш борасида маълум даражада иш олиб борган бўлсада, бироқ бу борада тўлақонли фаолият кўрсатиш ~ 56 ~ Бўлар экан-ку… имкониятига эга бўлмади. Кўплаб ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилинган бўлсада, уларнинг самарадорлик даражаси паст бўлди. Ўша даврда республикадаги минглаб маданий-маърифий муассасалар – маданият уйлари, маданият саройлари, клублар номлари “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”, деб қайта номланди. Бироқ бу масканлар ўз олдига қўйилган мураккаб вазифаларни бажара олмадилар. Бунинг иккита сабаби бор эди. Биринчидан, амалга оширилган ислоҳотлар моддий-иқтисодий жиҳатдан таъминланмаганлиги сабабли бундай марказларнинг моддий-техник таъминоти жуда ночор бўлиб, оддий мусиқий асбоблар етишмас, ойлик маош ҳажми ўта паст бўлганлиги сабабли кадрлар қўнимсизлиги юқори эди. Иккинчидан, маданият масканларини бошқаришнинг ҳуқуқий базаси жуда эскирган, маданият ва санъат ходимларини ижтимоий ҳимоялаш тизими яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Узоқ йиллар давомида “Маданият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинмади. Бугун эса маданият ва санъат том маънода давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Мамлакат раҳбари 2017 йил 3 август куни илк маротаба маданият ва санъат ходимлари, зиёлилар билан учрашди. Учрашувда уларнинг узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳал этилди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2017–2024 йиллар мобайнида маданият ва санъат соҳасига оид 4 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 35 тадан ортиқ Фармон ва қарорлари, Ҳукуматнинг 100 дан ортиқ қарор ва фармойиши қабул қилинди. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бора 2021 йил 20 январда Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, маданият ва санъат муассасалари, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланди, ижодкор~ 57 ~ Бўлар экан-ку… ларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ягона ҳуқуқий база яратилди. Илк маротаба 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди. Миллий ва жаҳон маданияти намуналари билан аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Халқаро фестиваллар дирекцияси, “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, Ўзбек миллий мақом санъати ва Республика Бахшичилик санъати марказлари ҳамда унинг ҳузурида Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек Миллий мусиқа институти, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти, ҳудудларда намунавий мақом ва бахшичилик ансамбллари ташкил этилди. Адолат юзасидан қайд этиш лозимки, узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон санъатига бунчалик даражада катта эътибор берилмаган эди. Масалан, “Баҳодир Ялангтўш”, “Уч қаҳрамон”, “Якшанба”, “Уйга қайтиш” ва “Хаус” каби фильмлар халқаро онлайн платформаларнинг талабларига мос равишда ишланди. 324 та болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 826 та маданият марказининг миллий мусиқа чолғуларига бўлган эҳтиёжи ўрганилди ва босқичма-босқич қондирилмоқда. Италия, Швейцария, Туркия, БАА мамлакатларида “Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси” ташкил этилди. “Амир Темур”, “Ал-Хоразмий” номли мультипликация фильмлари, 16 қисмдан иборат “Шум боланинг саргузаштлари”, 30 қисмдан иборат “Мусбатой ва Манфийбек” номли мультипликацияли сериаллар ишланди, уларнинг намойишлари ташкил этилди. Кеча мамлакат таълим тизими муаммолар гирдобида ўралашиб қолган эди. 2016 йилда болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш даражаси 27 фоиздан ошмас эди. Бундай муассасаларнинг моддий-техник базаси ўта ночор бўлиб, уларнинг бинолари деярли яроқсиз ҳолга келиб қолган, боғчаларни малакали тарбиячилар билан таъминлаш ҳолати барчани ташвишга солар ~ 58 ~ Бўлар экан-ку… эди. Хусусий мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш амри маҳол эди. Мактаб таълим тизимидаги аҳвол эса ундан ҳам баттар эди. 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур замонавий талабларга жавоб бермас, унинг концептуал жиҳатлари аллақачонлар эскирган бўлиб, самарадорлик даражаси жуда паст бўлган. Таълимга замонавий методикани олиб кириш масаласи эса ўткир муаммо бўлиб қолаверди. Мактабларда таълим сифатининг пастлиги, хориж тажрибасига беэътиборлик, мажбурий меҳнатнинг авж олганлиги, ойлик маошлар ҳажмининг ўта камлиги туфайли ўқитувчилар, айниқса, эркак ўқитувчилар таълим муассасаларини тарк этишга мажбур бўлдилар. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги аҳвол ўта аянчли эди. Таъкидлаш лозимки, бу борада ўтказилган ислоҳот жуда самарасиз бўлди. Аччиқ бўлса ҳам айтиш керакки, касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш бирор-бир натижа ва самара бермади. Узоқ йиллар давомида бундай таълим муассасаларида миллионлаб ўғил-қизларимиз таълим ва касб-ҳунар эгаллаган бўлсаларда, унинг натижаси жамиятни қониқтирмади. Олий таълим тизимидаги аҳвол ҳам деярли қониқарсиз эди. 2016 йилги маълумотларга кўра, ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 9 фоиздан ошмади. Шу даврда мамлакатимизда бирорта ҳам нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилмади. Сиртқи таълим тизими ёпилди. Бугун эса таълим тизими том маънода янгиланмоқда. 2023 йилги маълумотларга кўра, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 72 фоизга етди. 2030 йилга бориб 100 фоизга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугун бу борада барча ўғил ва қиз болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва мактабгача ўқитишнинг сифатли тизим~ 59 ~ Бўлар экан-ку… ларидан улар бошланғич таълимни олишга тайёр бўлишлари мақсадида тўлиқ фойдаланиш имкониятлари яратилмоқда. Мактаб таълимида қисқа вақт ичида қўшимча 700 минг ўқувчи ўрни яратилди, 200 га яқин мутлақо янгича мазмун ва шаклга эга бўлган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда 400 та хусусий мактаб ташкил этилди. Мамлакатимиздаги мактаблар илк бор ЕGRA, ЕGMA ва PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этди. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини жиддий равишда кенгайтириш ҳамда Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланишни таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1000 та мультимедиа дастурлари яратилмоқда. Агар 2017 йилда Интернетга уланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши 87,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу рақам 97,3 фоизни ташкил этди. Мамлакатимизда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Жумладан, 2017 йилда уларнинг сони атиги 43 та бўлган бўлса, 2023 йилда бу рақам 293 тага етди. 2030 йилда бундай мактаблар сони 1000 тага етади. Мактаб таълимининг яхшиланишига таълимга замонавий методика, сифат ва рақобат кириб келиши, дарсликларнинг энг илғор хорижий тажрибалар асосида тўлиқ янгиланиши, мактабларга минглаб хорижий муаллимларнинг таклиф этилиши алоҳида роль ўйнади. Айниқса, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг кўрилиши ушбу соҳа мутахассисларининг нуфузини янада оширди. 2023 йилги маълумотларга кўра, ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 45,9 фоизни ташкил этди. Ваҳоланки, бу рақам 2017 йилда 8,3 фоиздан иборат эди холос. Ҳозирда мазкур рақамни 2030 йилда 50 фоизга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Олий таълим муассасалари сони 2016 йилдаги 77 тадан бугунги кунда 220 дан ортиб кетди. Шунингдек, 65 та ~ 60 ~ Бўлар экан-ку… нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилди, хорижий олий таълим муассасалари сони 4,2 баравар кўпайди. 2022–2023 ўқув йилидан 12 та олий ўқув юрти учун тажриба тариқасида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилди. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни таълим олиш учун нуфузли хорижий олий таълим ўқув юртларига юбориш кўлами 2 бараварга оширилди. 2024 йил давомида 171 нафар педагог ва масъул ходимлар малака ошириш учун Франция, Хитой, Туркия, Белорусь Республикаларига юборилди. Жорий йилнинг 8 августида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда олий таълим битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама этилди. Унда охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баравар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлсада, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги таъкидланди. Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда олий таълим муассасалари тайёрлаётган кадрлар билан иш берувчиларнинг талаби ўртасида фарқ катта экани кўрсатиб ўтилди. Давлат раҳбари «тармоқ-корхона-олийгоҳ» занжирини йўлга қўйишни жадаллаштириш вазифаси қўйилди. Энг муҳим масалалардан бири сифатида олий таълимни битирувчиларни иш билан таъминлаш қайд этилди. Шу боис, олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгилаб қўйилди. Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади. Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади. Платформага олий таълим муассасалари ҳам уланиб, «карьера маркази» битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради. Яна бир муҳим масала: битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади. Битирувчисини ярмидан ~ 61 ~ Бўлар экан-ку… кўпини ишга жойлаган «карьера маркази»га олий таълим муассасаси жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади. Кенгайтирилган йиғилишда эндиликда абитуриентлар 5 та олий таълим муассасасидан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган бали бошқа олий институт ёки университетдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олий таълим муассасаси ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Ривожланган мамлакатларда мактаб битирувчиларининг 50 фоизидан кўпроғи профессионал таълим муассасаларига ўқишга киради. Республикамизда ҳозиргача 208 та мактабнинг юқори синф ўқувчиларини 3 та йўналиш бўйича касбга ўргатиш йўлга қўйилди. Охирги икки йилда чет тилини билиш сертификатига эга бўлган мактаб битирувчиларининг сони 6 минг нафардан 18 минг нафарга кўпайган. 2023 йилда хориждан таклиф этилган 500 нафар чет тили мутахассиси республикамиз мактабларида иш бошлади. Келгуси йилларда уларнинг сонини 3 баравар ошириш ҳамда 10–11-синфларда бир қатор фанларни ўқувчиларнинг танлови асосида чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш режалаштирилган. Кеча оммавий ахборот воситалари ва миллий журналистика масаласида Ўзбекистон энг кўп танқидларга дуч келаётган соҳа ҳисобланарди. Мазкур тармоқ на сонда, на сифатда нафақат дунёда, айни пайтда яқин қўшниларимиз орасида ҳам сезиларли даражада ортда эди. Айниқса, эълон қилинаётган материалларнинг ишончлилик, ҳаққонийлик даражаси халқимизда жиддий норозиликларни келтириб чиқарар эди. Мамлакатда барча соҳаларда муаммолар қалашиб ётганига қарамасдан, уларни очиқ ифода этишдан иборат вазифани бажариш амри маҳол эди. Оммавий ахборот воситалари кучли мафкуравий зуғум остида фаолият ~ 62 ~ Бўлар экан-ку… кўрсатишга мажбур эди. Бошқача сўз билан айтганди, ушбу соҳада кучли цензура ҳукмронлиги таъминланган эди. Шунинг учун ҳам “ёпиқ мавзу”лар сони кундан кунга, йилдан йилга кўпайиб бораверди. Бугунчи? Бугун матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий асослари яратилди. Авваллари давлат оммавий ахборот воситаларидан халқ ва халқаро ҳамжамият олдида ўз нуфузини оширишнинг воситаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилган бўлса, энди бундай таъсирчан кучдан мамлакатда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган барча соҳалардаги муаммоларнинг сабабларини очиб ташлаш, уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини излаб топишда фойдалана бошлади. Шу мақсадда қисқа вақт мобайнида соҳага оид 3 та қонун, мамлакат раҳбарининг 2 та фармони ва 4 та қарори, ҳукуматнинг 10 га яқин қарор ва фармойишлари эълон қилинди. Агар 2016 йилда Ўзбекистонда жами оммавий ахборот воситалари сони 1514 та бўлган бўлса, 2023 йилга келиб уларнингг сони 2140 тага етди ёки 41 фоизга ошди. Шу давр мобайнида Интернет нашрларининг сони 395 тадан 745 тага етди. Бу йилларни айниқса фаол блогерларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролининг ошиш йиллари сифатида ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Масалан, 2016 йилда мамлакатимизда ҳаммаси бўлиб 5 нафар фаол блогер фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилда улар сони 1200 га етди ёки 2400 фоизга ошди. Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари том маънода мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини очиб берувчи, уларни халқ онгу тафаккурига сингдирувчи, авваллари бутун жамият учун ёпиқ бўлган муаммоларни яширмасдан, очиб ташлайдиган ҳақиқий халқ минбарига айланди. ~ 63 ~ Бўлар экан-ку… Дарҳақиқат, буларнинг бари қисқа муддат ичида амалга оширилган ишларнинг айримлари холос. Муҳтарам Президентимиз таъкидлагани каби, мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус, профессионал таълим тизими ҳамда илмиймаданий муассасалар Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқасидир. Барчамиз шуни ният қиламизки, ана шу тўрт ҳалқанинг ижодий ҳамкорлиги янги Уйғониш даври, глобаллашув даврида мамлакатимиз рақобатбардошлигининг таянч устунларига айланади. Яна шу нарсани қайд этиш лозимки, қисқа вақт ичида авваллари биз учун мутлақо нотаниш бўлган, бизнинг тасаввуримизда ҳам бўлмаган, моҳиятан янги тушунчалар, атамалар пайдо бўлди. Гап “Янги Ўзбекистон”, “Учинчи Ренессанс”, “Президент Халқ қабулхоналари”, “Ижтимоий ахлоқ”, “Маърифатли жамият”, “Янги маънавий макон”, “Давлат – инсон учун” каби кўплаб янги атамалар номланиши хусусида ҳам эмас. Гап бугун шу каби ~ 64 ~ Бўлар экан-ку… тушунчалар мамлакатимиз аҳолисининг реал ҳаётига тўлиқ кириб келганлиги, улар халқимиз ҳаётида аниқ самара ва натижалар бераётганлиги хусусида кетмоқда. Рисоланинг аввалида япониялик Кудзидо Като Саннинг юртимиз заминида юксак цивилизациянинг чўғи борлиги, фақат бу чўғнинг устини қалин кул қоплагани, ана шу кул олиб ташланса Ўзбекистонда буюк цивилизация албатта яна тикланиши ҳақидаги гапларини баён этган эдик. Келинг, масалага реал муносабатда бўлайлик – мамлакат раҳбари томонидан бугунги кунда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, ҳайратланарли ўзгаришлар ўша бир вақтлар буюк Амир Темур томонидан янги оловлантирилган цивилизацияга ўхшамаяптими? Албатта ўхшаяпти. Шу аснода таъкидлаш керакки, юқорида биз томонимиздан санаб ўтилган айрим ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз катта тараққиёт ва бурилиш арафасида турганлигидан даракдир. Бизнинг юқоридаги фикр, мулоҳазаларимизни билдиришга даъват қилаётган яна бир омил бор. Миллий мустақилликнинг 34 йиллигини муносиб кутиб олишга ҳозирлик кўраётган бугунги кунда ҳам эришилган ютуқларимиз, муваффақиятларимизга шубҳа қилаётганлар йўқ эмас. Шу ўринда мамлакат раҳбарининг қуйидаги мулоҳазаларини келтиришни лозим топдик: “Жамият орасида янгиликка интиладиган шахслар, ислоҳотларнинг ҳаётий зарурат эканини чуқур ҳис этадиган ва ўзгаришларнинг онгли ва фаол иштирокчисига айланадиган инсонлар кўпчиликни ташкил этади. Лекин эскилик қон-қонига сингиб кетган, бутун вужуди билан янгиликни истамайдиган консерваторлар ҳам сақланиб қолади. Афсуски, бугунги давр ҳам бундан мустасно эмас. Бундай кимсалар ислоҳот ва янгиланишларга очиқдан-очиқ қарши чиқмайди. Балки уни ичидан ёки ташқаридан бузиш, обрўсизлантиришга уринади. Арзимаган нарсалардан, яъни “пашшадан фил”, кичик бир ҳодиса ёки жузъий камчиликлардан фожиа ясашга, баъзи бир уқувсиз раҳбарларнинг билиб-билмай йўл қўйган хатосидан бутун ~ 65 ~ Бўлар экан-ку… Ўзбекистонни, раҳбариятни обрўсизлантириш, ислоҳотлар жараёнини қоралашга, уни ортга қайтаришга ҳаракат қилади”. Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишлар жамиятимизнинг сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлайди, иқтисодий қувватини мустаҳкамлайди, одамларимизда розилик кайфиятини оширади. Ахир, барчамизнинг ниятимиз ҳам шу эмасми? ~ 66 ~ Бўлар экан-ку… МУНДАРИЖА КИРИШ .............................................................................................. Ватан нима, ватанпарварликчи? ................................................. Мустабид тузумдан қолган оғир мерос .................................... Бўлар эканку ёҳуд кечаги куннинг бугундан фарқи нимада? ............................................................................................... ~ 67 ~ 3 5 23 29 Бўлар экан-ку… МАВРУЛОВ АБДУХАЛИЛ АБДУЛХАЕВИЧ БЎЛАР ЭКАН-КУ ЁХУД КЕЧАНИНГ БУГУНДАН ФАРҚИ НИМАДА? Тошкент – «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi» – 2025 Муҳаррир: Ҳ.Зaкирова Техник муҳаррир: M.Турсунов Мусаввир: Ш.Зохидова Мусаҳҳиҳ: С.Муратова Компьютерда саҳифаловчи: М.Марипова E-mail: innovatsiya.nashriyot@mail.ru. Teл.: +99897705-90-35 Nashr.lits. 3226-275f-3128-7d30-5c28-4094-7907, 08.10.2020. Босишга рухсат этилди 13.08.2025. Бичими 60х84 1/16. «Times New Roman» гарнитураси. Офсет қоғозида босилди. Шартли босма табоғи 4,5 . Нашр босма табоғи 4,25. Адади 100. Буюртма № 162. «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi» босмахонасида чоп этилди. 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Талабалар кўчаси, 96-1-уй. ~ 68 ~
0
You can add this document to your study collection(s)
Sign in Available only to authorized usersYou can add this document to your saved list
Sign in Available only to authorized users(For complaints, use another form )