Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 0 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи бошлайман. Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин! Ушбу фойдалар ва хулосалар мажмуаси Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оиддир. Ушбу китобчани фойдали қилишини ва уни тайёрлаб, тарқатишда шерик ва ёрдамчи бўлган барчани яхшиликлар билан мукофотлашини Аллоҳдан сўрайман. Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 1 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда 1-фойда Аллоҳнинг ойи — Муҳаррам ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Кетма-кет келадиган (уруш) ҳаром қилинган уч ойнинг охиргисидир: Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам кейин Ражаб. «Албатта, ойларнинг саноғи Аллоҳнинг наздида, Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрти (уруш) ҳаром қилинган (ойлар)дир». 1 Ҳадисда айтилади: «Албатта, замон Аллоҳ осмонлару ерни яратган кундаги 1 Тавба: 36 2 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид кўринишида бўлганидек (тартибли суратда) айланиб туради. Йил ўн икки ойдан иборат. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлар бўлиб, учтаси кетма-кет келади: Зул қаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам. Ражаб эса Жумода (ас-соний) ва Шаъбон орасидаги Музар (қабиласи улуғлаб келган) ойдир».2 2-фойда Ушбу ойнинг фазилатларидан бири: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойни «Аллоҳнинг ойи» деб номладилар.3 У зот ойни Аллоҳга изофа қилишлари, (яъни "Аллоҳ" лафзига қўшиб айтишлари) улуғлаш изофаси бўлиб, «бу ойнинг шарафи ва фазлига далолат қилади. Зотан, Аллоҳ таоло ўзига фақат хос махлуқотларини изофа қилади. Худди Аллоҳ пайғамбарлардан Муҳаммад, Иброҳим, Исҳоқ, Яъқуб алайҳимуссалом ва 2 3 Бухорий (3197) ва Муслим (1679) ривояти. Саҳиҳи Муслим, 1163 3 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид бошқаларга убудият-бандаликни нисбат бергани каби. Шунингдек, Уйини (Каъбани) ва (Солиҳ қавмига юборилган) туяни ҳам Ўзига нисбат берди».4 3-фойда Айрим уламолар Муҳаррам ойини (уруш) ҳаром қилинган ойларининг энг афзали деб ҳисоблайдилар. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «(Уруш) ҳаром қилинган ойларининг энг афзали Муҳаррам ойидир», дедилар. Ва яна: «Аллоҳ санани (уруш) ҳаром қилинган ой билан бошлади ва (уруш) ҳаром қилинган ой билан хотималади. Аллоҳнинг наздида, йил ичида Рамазондан кейин Муҳаррамдан афзалроқ ой йўқ», дедилар.5 4 5 Ибн Ражаб, "Латоифул маориф", 63-бет Латоифул маориф, 34- бет. 4 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 4-фойда Муҳаррам ойининг афзали аввалги ўн кунидир. Абу Усмон Наҳдий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «(Салафлар) уч ўнкунликни улуғлашар эди: Рамазоннинг охирги ўн куни, Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ва Муҳаррамнинг аввалги ўн куни».6 5-фойда Аллоҳ таоло (уруш) ҳаром қилинган ойларда нафсга зулм қилишдан қайтариб: «Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!», деди.7 6 7 Латоифул маориф, 35- бет. Тавба: 36 5 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Бу ой ҳурматли ва улуғ бўлганидан бунда қилинган гуноҳ бошқа ойлардагидан оғирроқ ва каттароқ бўлади. Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи зулм ҳамма ҳолатларда катта гуноҳ бўлса-да, (уруш) ҳаром қилинган ойлардаги зулмнинг гуноҳи бошқа ойлардаги зулмнинг гуноҳидан каттароқдир. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини улуғлайди».8 6-фойда Бу улуғ ойда кўпроқ рўза тутиш мустаҳабдир. Ҳадисда: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи — Муҳаррам (ойининг рўзаси)дир. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги (таҳажжуд) намозидир», дейилган.9 Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Рамазон рўзасидан кейин нафл рўзалар ичида энг афзали Аллоҳнинг ойи — 8 9 Тафсирут Табарий (14/238), Тафсир Ибн Касир (4/148). Муслим ривояти (1163). 6 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Муҳаррам ойи рўзаси эканига ушбу ҳадис очиқ далилдир».10 Бу сўзлар асосан нафл рўзаларга тааллуқли. 7-фойда Муҳаррам ойида рўза тутиш мустаҳаб дегани, бу ойда кўпроқ рўза тутилади дегани, ойнинг ҳаммасида рўза тутилади дегани эмас. Чунки хабарда собит бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар ҳамда Шаъбондан бошқа ойда кўп рўза тутмаганлар.11 8-фойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон рўзасидан кейин энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканини очиқ-ойдин баён қилган бўлсалар-да, Муҳаррам ойидан 10 11 Латоифул маориф, 33- бет. Саҳиҳи Бухорий (1979, 1971), Саҳиҳул Муслим (1156, 1157) 7 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид кўра Шаъбон ойида кўпроқ рўза тутганлари олимларни ўйлантирди. Бунга жавоб: Бир қавлга кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу рўзанинг фазлини ҳаётларининг охирида, уни тутишга қодир бўлишдан олдин билганлар, дейилади. Бошқа қавлга кўра, сафар ва хасталик каби рўза тутишдан ман қилувчи узрлари бўлган, дейилади.12 9-фойда Салаф ва халафдан бўлган жумҳур уламолар наздида Ашуро Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Ҳадисларнинг зоҳири шунга далолат қилади, қолаверса, лафзнинг умумий маъноси ҳам шунга далолат қиладики, бу луғатшуносларга маълум нарса.13 12 13 Қаранг: Нававийнинг Муслимга шарҳи (8/55, 37) ва Мажмуъ (6/387). Қаранг: Нававийнинг Муслимга шарҳи (8/12) ва Мажмуъ (6/383). 8 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 10-фойда "Ашуро" исломий ном. Жоҳилият даврида бу ном танилмаган.14 11-фойда Ашуро куни рўзасининг мустаҳаблиги кучлидир. Зеро, ҳадисда: «Ашуро куни рўзаси ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», дейилган. 15 12-фойда Ашуро куни рўзаси барча кичкина гуноҳларга каффорат бўлади. Катта гуноҳларга каффорат бўлмайди. Кичкина гуноҳлардан кечириладигани топилса, унга каффорат бўлади. Энди на кичкина ва на катта гуноҳларга рўбарў келмаса, унда у сабабли кишига ҳасанотлар ёзилади ва даражаси кўтарилади. Агар катта 14 15 Қаранг: Қози Иёз, "Машариқул анвар" (2/102). Муслим ривояти (1162) 9 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид гуноҳларга рўбарў келса, уларни енгиллатишидан умид қилинади.16 13-фойда Оила бошлиқлари аҳли оиласини Ашуро рўзасини тутишга ва шу рўза учун тонгда туриб саҳарлик қилишга тарғиб қилишлари лозим. Рамазондан олдин бу рўза фарз эди. Рубаййиъ бинти Муаввиз розияллоҳу анҳо Ашуро рўзаси ҳақида айтади: «Биз бу куннинг рўзасини тутар ва ёш болаларимизга ҳам туттирар эдик. Уларга жундан ўйинчоқ ясаб берардик. Улардан бирортаси овқат ейман деб, йиғласа, унга ўша (ўйинчоқ)ни берардик. Ифтор вақти бўлгунча шундай қилардик».17 16 17 Қаранг: Нававийнинг Муслимга шарҳи (3/113, 8/51) Бухорий (1969) ва Муслим (1136) ривояти. 10 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 14-фойда Яҳуд ва насороларга хилоф қилган ҳолда тўққизинчи ва ўнинчи кунларни қўшиб рўза тутиш мутаҳабдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам уни тутишни буюрганларида: «Ё Расулуллоҳ, бу кунни яҳуд ва насоролар улуғлашади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кейинги йил келса, иншааллоҳ (ўнинчи кунга) тўққизинчи кунини қўшиб рўза тутамиз», дедилар. Бироқ, кейинги йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. Бошқа ривоятда: «Агар кейинги йилгача қолсам, албатта тўққизинчи кунида ҳам рўза тутаман», дедилар.18 18 Муслим ривояти (1134). 11 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 15-фойда Ким тўққизинчи куни рўза тутолмаган бўлса, яҳудларга хилоф қилган ҳолда, ўнинчи кунига қўшиб, ўн биринчи кунида ҳам рўза тутиш машруъдир. 16-фойда Муҳаррам ойининг қачон киргани иштибоҳли бўлган бўлса ёки хатога тушиб қолишдан қўрқилса, эҳтиёт юзасидан, Ашурони бой бермаслик учун бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутиб қўйишда монелик йўқ. 17-фойда Ашуро рўзаси айрим уламолар наздида уч мартабага эга: 1. Уч кун рўза тутиш: тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунлар. Бу ҳақда заиф ҳадис 12 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид ривоят қилинган.19 Баъзи салафлар бу ишни эҳтиёт юзасидан қилишгани ворид бўлган.20 2. Тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш. Кўпроқ ҳадислар шу ҳақда келган ва бунинг суннатлиги ворид бўлган. 3. Ёлғиз Ашуронинг ўзидагина рўза тутиш. Бу жоиз, макруҳ эмас.21 18-фойда Агар Ашуро куни жума ёки шанба кунига тўғри келса, ёлғиз ўша кунининг ўзида рўза тутишда монелик йўқ ва бу кариҳ кўрилмайди. Чунки бу рўза жума ёки шанба бўлгани учун эмас, балки рўзаси машруъ бўлган кунлардан бўлгани учун тутилади.22 19 «Ашуро куни рўза тутинглар ва бунда яҳудларга хилоф қилинглар. Ундан олдин бир кун ва ундан кейин бир кун рўза тутинглар». Бу лафзни Имом Аҳмад (2154), Байҳақий "Кубро"да ва "Заифа"да ривоят қилган. Муснадни таҳқиқ қилувчилар буни заиф санашган. Аҳмад Шокир эса унинг санадини яхши деган. 20 Латоифул маориф, 52- бет. 21 Ибн Қоййим, "Зодул маод" (2/72). 22 Фатҳул Борий (4/234), Ибн Боз, "Фатово" (15/414). 13 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 19-фойда Кимнинг Рамазон рўзасидан қолган қазоси бўлса, нафл рўза сифатида Ашуро рўзасини тутади, зиммасидаги қазо рўзаларни ундан кейин тутаверади. Зеро, рожиҳ қавлга кўра, Рамазон қазосидан олдин нафл рўзалар тутиш жоиз. Чунки бу рўза муайян рўза бўлиб, куни бой берилса, рўзаси ҳам бой берилади. Қазо рўзалар учун эса имконият кенг. 20-фойда Кимнинг зиммасида Рамазон рўзасидан қолган қазо рўзаси бўлса ва уни Ашуро куни қазо ниятида тутса, айрим аҳли илмлар наздида қазоси дуруст бўлади ва Ашуро рўзаси савобига ҳам эга бўлишидан умид қилинади. Унга Ашуро рўзаси билан қазо рўзасининг ажри берилади. Бу ҳақда Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатво берганлар.23 23 Ибн Усаймин, "Фатаво" (2048). 14 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Лекин қазо намозларини Ашуро кунидан бошқа кунларда тутиш афзал. Икки фазилат: қазо намозининг фазилати ва Ашуро рўзаси фазилатини алоҳида жамлаш мақсадида Ашуро рўзасини нафл ниятида нутиб, қазо рўзаларини кейин тутади. 21-фойда Тўққизинчи ва ўн биринчи куни Рамазоннинг қазосини ният қилиб, Ашуро куни эса нафлни ният қилиб рўза тутиш жоиз. Шунда нафл учун ҳам, қазо учун ҳам ажр ҳосил бўлади. 22-фойда Мусофир — агар унга машаққат бўлмаса — Ашуро куни рўза тутиши жоиз. 23-фойда Ҳайзли ёки нифосли аёл ёки хаста киши Ашуронинг қазосини тутиши машруъ эмас. Чунки бу муайян кунга хос бўлган рўзадир. Бу 15 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид кун бой берилиши билан ҳукми соқит бўлади.24 24-фойда Кимни хасталик, ҳайз ва эмизиш каби узрлар Ашуро рўзасини тутишдан ман қилса ва унинг ҳар йили шу рўзани тутиш одати бўлса, унга ниятига яраша ажр бўлаверади. Ҳадисда: «Агар банда хаста ёки мусофир бўлса, унга муқим, соғлом пайтидаги амали мислича (ажр) ёзилади», дейилган.25 25-фойда Рамазондан олдин Ашуро рўзаси фарз эди. Сўнг унинг фарзлиги мансух бўлиб, мустаҳабга айланди. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Рамазон рўзаси фарз бўлишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Ашуро) рўзасини тутишга буюрар эдилар. Рамазон рўзаси фарз 24 25 Ибн Усаймин, "Фатаво" (20/43). Бухорий ривояти (2996). 16 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид бўлгач, Ашуро рўзасини хоҳлаган тутди, хоҳламаган тутмади».26 Бошқа ҳадисда: «Бу — Ашуро куни. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилмади. (Лекин) мен рўзадорман. Бас, сизлардан ким рўза тутишни хоҳласа, тутсин ва ким рўза тутишни хоҳламаса, тутмасин», дейилган.27 26-фойда Арафа куни Ашуро кунидан афзал ва унинг рўзаси икки йилги гуноҳларга каффоратдир. Бунинг ҳикмати ҳақида баъзи фикрлар айтилган: Ашуро куни Мусо алайҳиссаломга мансуб. Арафа куни эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мансуб ва бу шариатимиз хусусиятларидандир. Шунинг учун (Арафа куни) афзал бўлди ва Мустафо соллаллоҳу 26 27 Бухорий (1592) ва Муслим (1125) ривояти. Бухорий (2003) ва Муслим (1129) ривояти. 17 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид алайҳи васалламнинг баракотларидан фазилати зиёда қилинди.28 Яна бир фикрга кўра шундай дейилади: Арафа куни (уруш) ҳаром қилинган ойда келади. Ундан олдин ҳам ҳаром ой (Зулқаъда) келади, ундан кейин ҳам ҳаром ой (Муҳаррам) келади. Ашуро эса ундай эмас. Яна бир фикрга кўра шундай дейилади: Ашуро куни Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга душманидан нажот бериш билан неъматини тўкис қилди. Арафа куни эса Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга рисолатини комил қилиш билан неъматини тўкис қилди. Зеро, диний неъматнинг тўкис бўлиши баданий неъматнинг тўкис бўлишидан афзалдир. Зотан, неъматлар ўртасида фарқ бўлганидек, савоб хосил бўлишида ҳам фарқ бор. Буниси диндаги неъмат, униси эса бадандаги неъматдир. 28 Бадоиул фавоид (4/211), Фатҳул борий (4/249). 18 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 27-фойда Ҳадисда келганидек, Ашуро куни Аллоҳ таолонинг улуғ кунларидандир.29 Аллоҳ таоло деди: «Уларга Аллоҳнинг кунларини эслатгин!».30 Аллоҳ таоло шу куни Мусо алайҳиссалом ва унинг қавмига нажот бериб, Фиръавн ва унинг қавмини денгизга ғарқ қилди. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг неъматига шукрона ўлароқ шу куни рўза тутдилар. Мусо алайҳиссаломга эргашган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу куннинг рўзасини тутдилар ва уни мустаҳаб ўлароқ тутишга ўзгаларни буюрдилар. 29 Ҳадисда: «Албатта, Ашуро куни Аллоҳнинг кунларидандир», дейилган. Муслим ривояти (1892). 30 Иброҳим: 5 19 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганларини кўриб: «Бу қандай кунки, сизлар бу кунда рўза тутмоқдасизлар?», дедилар. Шунда улар: «Бу улуғ кун. Аллоҳ бу кунда Мусо ва унинг қавмига нажот бериб, Фиръавн ва унинг қавмини денгизга ғарқ қилган. — Бошқа ривоятда: «Бу кун Аллоҳ Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроилни Фиръавн устидан ғолиб қилган кун», дейилган. — Бас, Мусо шукрона ўлароқ бу рўзани тутди, биз ҳам шу рўзани тутамиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, Мусога сизлардан кўра биз ҳақлироқ ва авлороқмиз», дедилар-да, ўзлари шу куни рўза тутдилар ва ўзгаларни ҳам бу рўзани тутишга буюрдилар.31 31 Бухорий (3943) ва Муслим (1130) ривояти. 20 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 28-фойда Ашуро куни бизга — мусулмонлар замон ва макон жиҳатидан фарқли бўлсалар-да, — ўрталарида мустаҳкам алоқа борлигини ва ўрталарида иймоний биродарчиликни амалга ошириш ҳамда Аллоҳ таолога, Расулига ва мўмин бандалари нисбатан дўстликни рўёбга чиқариш зарурлигини эслатади. «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар».32 29-фойда Ашуро куни Аллоҳ таолога шукр қилиш ва У Зотдан кушойиш ва нусрат сўраш кунидир. Шу куни Мусога унинг ҳамроҳлари: «Бизлар аниқ тутилдик»,33 дейишганида, 32 33 Тавба: 71 Шуаро: 61 21 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид (Мусо): «Йўқ, аниқки мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта у мени (нажот) йўлига бошлар»,34 деб жавоб берди. 30-фойда Ашуро кунини улуғлаш жоҳилият даврида маълум ва машҳур эди. Оиша розияллоҳу анҳо айтганларидек, улар бу кунни улуғлаб, рўза тутишар ва шу куни Каъбага каъбапўш ёпишар эди.35 31-фойда Ашуро кунини улуғлаш Аллоҳ таолонинг неъмати — душманни ҳалок қилиб, нажот бергани учун У Зотга шукрона ўлароқ рўза тутиш билан бўлади. Бинобарин, бу кунда Аллоҳ Ўзининг ва пайғамбарларининг душманларига қандай муомала қилганини эслаймиз. 34 35 Шуаро: 62 Саҳиҳи Бухорий (1592, 1893) ва Саҳиҳул Муслим (1125). 22 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 32-фойда Баъзи одамлар Ашуро кунига хослаб кўп бидъатлар жорий қилишган. Айрим бидъат аҳллари Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қатл этилишлари Ашуро кунида бўлгани учун шу кунни мотам, маҳзунлик, аза тутиб йиғлаш, кийимларни йиртиш, юзга шапитилаб уриш ва ўзини-ўзи занжирлар билан уриш куни қилиб олганлари шулар жумласидандир. Ҳолбуки, бу амаллар Аллоҳнинг динидан эмас, балки жоҳилият амалларидандир. Ҳадисда: «(Аза тутиб) юзларига урган, киймларини йиртган ва жоҳилият сарқитларига чақирган киши биздан эмас», дейилган.36 Ҳолбуки, ҳақиқий мўмин мусибат пайтида сабр қилади, Аллоҳдан савоб умид қилади ва Аллоҳ таолонинг қазои-қадарига рози бўлади. 36 Бухорий (1294) ва Муслим (103) ривояти. 23 Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид 33-фойда Бу кун борасида шайтон кўп одамларнинг ақлларини чалғитиб, уларни мўминларнинг йўлларидан узоқлаштирди. Улардан баъзилари бу кунни мотам ва азага айлантириб олишган бўлса, баъзилари тантана ва қўшиқ кунига айлантириб олишди. Яна баъзилари бу кунни байрам қилиб, хослаб ширинлик ва таомлар пиширадилар. Ҳолбуки, улар бу кунни улуғлаш борасида яҳуд ва насороларга монанддирлар. Бу нарсаларнинг ҳаммаси динда янги пайдо қилинган бидъатлардандир. Аллоҳ таоло бизларни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин! Оламлар Парвардигорига ҳамду санолар бўлсин! Араб тилидан Абу Довуд Юсуф таржимаси 24
0
You can add this document to your study collection(s)
Sign in Available only to authorized usersYou can add this document to your saved list
Sign in Available only to authorized users(For complaints, use another form )