ПАСТ НАВЛИ СИЛВИНИТДАН ОЛИНГАН НАТРИЙ ХЛОРИДГА
ТЎЙИНГАН ЭРИТМАЛАРНИ АММОНИЙ ГИДРОКАРБОНАТ
ТУЗЛАРИ БИЛАН КОНВЕРСИЯ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШ
т.ф.б.ф.д. Ф.Б. Соддиков, *ўқитувчи М.А. Юлдашева,
*
ўқитувчи Р.Ю. Нажмиддинов, т.ф.д., проф. **Х.Ч. Мирзакулов.
*
Наманган муҳандислик қурилиш институти,
**
Ташкентский химико-технологический институти
*
Инновацион ғоялар ва янги технологияларни жорий этиш орқали кимё
саноати самарадорлигини ошириш шўбаси (шўба №3), тел:+998935766283
Аннотация. Тадқиқотни олиб бориш паст навли сильвинитлардан
олинган, олдиндан кальций ва магний ионларидан тозаланган тўйинган
эритмаларини аммоний гидрокарбонат тузи билан конверсия жараёнини
ўрганиш орқали кальцинацияланган сода олиш ҳамда чиқинди эритмаларини
қайта ишлаш учун мақбул технологик параметрларни аниқлашдан иборат.
Тадқиқот натижаларига кўра 99,60% тозаликдаги натрий бикарбонат
олинди.
Бугунги кунда табиий бойликларни қайта ишлаш ва ўзлаштириш
технологияларини ривожлантириш, улардан комплекс фойдаланиш ва
маҳаллий хомашё асосида рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга
йўналитирилган маҳсулотларни яратиш – Ўзбекистон Республикасини
иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишиларидан бири ҳисобланади. Бу
борада маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босадиган кимёвий
маҳсулотлар,
жумладан
калий
хлорид
саноати
чиқиндисидан
кальцинацияланган сода олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият
касб этади [1].
Тадқиқотнинг мақсади кальций ва магний ионларидан тозаланган ҳамда
мақбул нисбатларда олинган сильвинит намуналарининг тўйинган
эритмаларини аммоний гидрокарбонат тузи билан конверсия жараёнини
ўрганиш, мақбул технологик параметрларни аниқлаш ва кейинчалик
кальцинацияланган сода олиш ҳамда чиқинди эритмаларини қайта ишлаш учун
мос ечимларни топишдан иборат [2-4].
Конверсия жараёни 60 минут ва 25°С ҳароратда тажриба синов ускунаси иссиқбардош герметик ёпилган шиша идишда аралаштириб турган ҳолда олиб
борилди. Тўйинган эритма таркибидаги натрий хлориднинг аммиак ва карбонат
ангидридга нисбати Na2O:NH3:CO2=1:1,12:0,80 дан 1:2,11:1,50 гача
ўзгартирилди.
Na2O:NH3:CO2 нинг моляр нисбатининг конверсия даражасига ва натрий
карбонат ҳосил бўлишига таъсир қилиш натижалари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Na2O:NH3:CO2 нинг моляр нисбатини 25 ° C ҳароратда ҳосил бўлаётган
Nа2CО3 таркибига ва конверсия даражасига ҳамда жараён давомийлиги
таъсири
Т/р
1
2
3
4
5
6
1
2
3
4
5
6
1
2
3
4
5
6
1
2
3
4
5
6
Na2O:NH3:CO2 Қаттиқ фазанинг таркиби, %.
нисбати
Na2CO3
KCI
NaCI
э.қ.
Намуна №1
1:1,12:0,80
99,74
0,012
0,22
0,033
1:1,26:0,90
99,67
0,014
0,28
0,038
1:1,41:1,00
99,64
0,018
0,30
0,041
1:1,47:1,05
99,64
0,021
0,30
0,042
1:1,55:1,10
99,63
0,021
0,30
0,042
1:2,11:1,50
99,63
0,021
0,31
0,042
Намуна №2
1:1,12:0,80
99,74
0,018
0,21
0,032
1:1,26:0,90
99,67
0,019
0,27
0,038
1:1,41:1,00
99,64
0,026
0,29
0,041
1:1,47:1,05
99,64
0,029
0,29
0,042
1:1,55:1,10
99,63
0,030
0,30
0,042
1:2,11:1,50
99,63
0,030
0,30
0,042
Намуна №5
1:1,12:0,80
99,73
0,030
0,21
0,031
1:1,26:0,90
99,66
0,033
0,27
0,037
1:1,41:1,00
99,63
0,045
0,28
0,040
1:1,47:1,05
99,62
0,050
0,29
0,042
1:1,55:1,10
99,62
0,050
0,29
0,042
1:2,11:1,50
99,62
0,051
0,29
0,042
Намуна №8
1:1,12:0,80
99,72
0,039
0,20
0,031
1:1,26:0,90
99,65
0,043
0,26
0,037
1:1,41:1,00
99,62
0,060
0,27
0,040
1:1,47:1,05
99,62
0,063
0,27
0,042
1:1,55:1,10
99,61
0,063
0,27
0,042
1:2,11:1,50
99,61
0,063
0,27
0,042
Конверсия Na2CO3 ни
даражаси, % чиқиши, %
71,19
76,83
79,46
79,94
80,04
80,04
67,711
72,430
74,985
75,840
76,029
76,053
71,83
77,52
80,17
80,66
80,76
80,76
68,050
72,293
75,361
76,220
76,409
76,433
72,33
78,06
80,73
81,22
81,32
81,32
68,166
72,917
75,489
76,35
76,540
76,564
72,72
78,48
81,17
81,66
81,76
81,76
68,176
72,926
75,499
76,36
76,550
76,574
Жадвалдан кўриниб турибдики, Na2O:NH3:CO2 нинг моляр нисбати
1:1,12:0,8 дан 1:2,11:1,50 гача кўтарилганда 8-намунада натрий хлориднинг
аммоний карбонат ва аммоний бикарбонат аралашмаси билан конверсияси
натижасида эритма таркибидаги натрий хлоридни Na2CO3 га айланиш
даражаси 72,72% дан 81,76% гача кўтарилади. Эритма таркибидаги натрий
хлориднинг 68,20% дан 76,60% миқдори маҳсулот Na2CO3 сифатида ажратиб
олинади. Конверсининг энг мақбул даражасига яъни 81,66% га барча
намуналарда Na2O:NH3:CO2=1:1,47:1,05 нисбати билан эришилди.
Моляр нисбатнинг кейинги ўсиши конверсия даражасига деярли таъсир
кўрсатмайди. Қаттиқ фазадаги натрий карбонат таркиби 99,62% дан юқори ва
моль нисбатни ошиши билан озгина камаяди. Бу калий ва натрий
хлоридларининг кўпайиши билан боғлиқдир. Агар 1:1,12:0,8 нисбатда тайёр
маҳсулотдаги калий хлориднинг миқдори 0,040% бўлса, унда 1:2,11:1,50
нисбатида бу кўрсаткич 0,063% ни ташкил қилади. Худди шундай, натрий
хлориднинг кўрсаткичлари мос равишда 0,20 ва 0,27% ни ташкил қилади.
Шундай қилиб, тадқиқотлар паст навли силвинитлардан олинган
тўйинган эритмаларни аммоний карбонат тузлари билан конверсиялаш
имкониятини кўрсатмоқда. Бунинг учун Na2O:NH3:CO2=1:(1,41-1,47):(1-1,05)
моляр нисбатда бўлган сильвинитнинг тўйинган эритмаларидан фойдаланиш
яхшироқ, конверсия вақти 60 минут. Бундай холда, камида 79,94% конверсия
даражасига ва 99,60% натрий бикарбонатнинг тозалигига эришиш мумкин
бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ф.Б. Соддиқков. Разработка технологии комплексной переработки
галитовых отходов и низкосортных сильвинитов тюбегатана на
кальцинированную и пищевую соду. Автореф. PhD. Ташкент, 11.12.2018. 45 с.
2. Соддиков Ф.Б., Самадий М.А., Мирзакулов Х.Ч., Ёрбобоев Р.Ч.,
Усманов И.И. Исследование процессов получения очищенных растворов из
низкосортных сильвинитов для их комплексной переработки // Журнал «Химия
и химическая технология». – Ташкент, 2013. – № 3. – С. 2-8.
3. Соддиков Ф.Б., Усманов И.И., Набиев А.А., Мирзакулов Х.Ч.,
Меликулова Г.Э. Исследование процесса получения насыщенных растворов из
низкосортных сильвинитов Тюбегатана // Журнал «Химия и химическая
технология». – Ташкент, 2016. – № 3. – С. 67-73.
4. Соддиков Ф.Б., Усманов И.И., Мирзакулов Х.Ч. Исследование
процессов получения и очистки насыщенных растворов из сильвинитов
Тюбегатанского месторождения // Журнал «Химия и химическая технология».
– Ташкент, 2017. – № 2. – С. 16-20.