2- Amaliy mashug’ulot МТда ясалган барқарор ток генераторини тадқиқ этиш Ишдан мақсад: Майдоний транзисторда ясалган барқарор ток генераторини тадқиқ қилиш ва параметрларини ўлчаш. p–n ўтиш билан бошқариладиган МТ ёки канали қурилган МДЯ– транзисторлар асосидаги кучайтиргичлар асосан, кириш каскадлари сифатида қўлланилади. Бу ҳол МТларнинг қуйидаги ху-сусиятлари билан боғлиқ: - катта кириш қаршилигига эгалиги юқори Омли сигнал ман-баи билан мослаштиришни осонлаштиради; - шовқин коэффициентининг кичиклиги кучсиз сигналларни кучайтиришда афзаллик беради; - термобарқарор ишчи нуқтада барқарорлик юқори. УИ схемада уланган кучайтиргич каскад. n – канали p – n ўтиш билан бошқариладиган УИ уланган кучайтиргич каскаднинг принципиал схемаси 6.1-расмда келтирилган. Кириш сигнали манбаи UГ ажратувчи конденсатор С1 орқали, юклама қаршилиги RС эса, каскаднинг чиқишига С2 ажратувчи конденсатор ёрдамида уланган. Затворнинг умумий шина билан гальваник боғланиши RЗ≈1 МОм резистор орқали амалга оши-рилади. Бу гальваник алоқа затвордаги манфий силжитувчи куч-ланишни ҳосил қилиш учун зарур. 6.1-расм. УИ схемада уланган кучайтиргич каскад. Бундай транзистор ишлаш принципи канал қаршилигини p–n ўтишга тескари силжитиш бериб ўзгартиришга асосланади. n– каналли транзистор учун кучланиш манбаи +ЕМ, затворга эса RИ даги манфий кучланиш пасайиши берилади. Битта кучланиш ман-баи ишлатилганда затвордаги UЗИ кучланишни сокинлик режимида автоматик силжитувчи RИСИ таъминлайди. UЗИ кучланиш RИ қар-шилик орқали IС сокинлик токи оқиб ўтиши ҳисобига ҳосил бўлади: UЗИ = - IС ·RИ. Кенг динамик диапазонга эга бўлган кучайтиргич ҳо-латида, яъни кириш сигнали амплитудаси бир неча вольтни ташкил этганда, табиийки UЗИ кучланишнинг сокинлик режимдаги қий-мати UЗИ.БЕРК ва UЗИ.макс (транзистор паспорт кўрсатмалари) куч-ланишлар йиғиндисининг ярмига, яъни UЗИ = 0,5(UЗИ.БЕРК+UЗИ.макс). UЗИ ва IС ларнинг сокинлик режимдаги қийматларини сток-затвор характеристикасидан аниқлаб, RИнинг қийматини топиш қи-йин эмас. Кўрилаётган схемада RИ резистор иккита вазифани бажаради. Биринчидан, у сокинлик режимида ишчи нуқта бошланғич ҳола-тини таъминлайди ва иккинчидан, унга юклама токи бўйича (УЭ уланган схемада RЭ дек) кетма-кет манфий ТАни киритади. Бу ўз навбатида каскад кучайтириш коэффициентининг камайишига олиб келади ва сокинлик режимини температура бўйича барқарорлайди. Ўзгарувчан ток бўйича манфий ТАни йўқотиш учун RИ резистор СИ конденсатор билан шунтланади. А режимда ишловчи кучайтиргичлар учун сокинлик режимида транзисторнинг истоки ва стоки орасидаги кучланиш UСИ = IС·RС тенг қилиб олинади. Бунда ЕМ = UСИ + IС RС + IС RИ нинг қиймати UСИ.макс (паспорт кўрсатмаси) дан ортмаслиги керак. Катта сигнал режими учун кучайтиргичнинг статик узатиш характеристикаларини учта парамертларини IС, UЗИ, UКСИ ўзаро боғ-ловчи умумлашган график сифатида ифодалаш мумкин. ВС264D транзисторли каскаднинг параметрлари ЕМ=15В, RС=2,5 кОм бўлган-даги умумлашган гарфиги 6.2-расмда келтирилган. 6.2-расм. УИ уланган n – канали p – n ўтиш билан бошқариладиган МТнинг умумлашган динамик характеристикалари. Бу ерда А нуқта координаталари бир вақтнинг ўзида барча учта параметрлар: чиқиш токи ҳамда кириш ва чиқиш кучланиш-ларини аниқлайди. Берилган сигнал амплитудаси учун кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентини топиш мумкин. ДК кириш қаршилигини кичик кириш токига эга МТларни қўллаб ҳам ошириш мумкин. Бундай схемаларни яратишда р–n ўтиш билан бошқарилувчи МТлар афзал ҳисобланади, чунки улар характеристикаларининг барқарорлиги юқорироқ. Канали р–n ўтиш билан бошқариладиган n–каналли МТлар асосидаги ДКнинг анъанавий схемаси 6.3-расмда келтирилган. Ток белгиловчи БТГ VT3 транзистор билан RИ=1 kOM резистор асосида ҳосил қилинган. RСИЛ1=100 MOm ва RСИЛ2=10MOm резисторлар VT1 ва VT2 транзисторлар затворига бошланғич силжитиш бериш учун хизмат қилади. ДКнинг кириш қаршилиги тескари силжитилган р–n ўтишнинг диффе-ренциал қаршилигидан иборат бўлади ва 108 ÷ 1010 Ом ни ташкил этади. Баъзан ДК кириш қаршилигини ошириш учун n–каналли р–n ўтиш билан бошқариладиган МТ ва n–p–n тузилмали БТлардан ташкил топган таркибий транзисторлардан фойдаланилади. ДКлар-нинг барча кўрилган турлари ҳар хил ОКларнинг кириш каскадлари сифатида ишлатилади. 6.3-расм. МТлар асосидаги ДК схемаси. №(талаба Eм (V) IС (mA) RС1 (kOm) RС2(kOm) Ukир (V) 1 15 1 1 2 15 2 15 2 1 2 15 3 15 2 2 1 15 4 15 1 1 2 15 5 15 2 1 2 15 6 15 2 2 1 15 7 15 4 2 1 15 8 15 4 2 1 15 9 15 2 2 1 15 10 15 4 2 1 15 11 15 4 2 1 15 12 15 3 1 3 15 журнал рақами) Назорат саволлари. 1. Майдоний транзистор (МТ) деб нимага айтилади ва нима учун уни униполяр транзистор деб ҳам аташади? 2. МТларнинг турларини келтиринг. 3. МТнинг қандай уланиш схемаларини биласиз? 4. МТ асосий иш режимларини айтинг. 5. Электрон кучайтиргичлар қайси белгиларига кўра таснифланадилар? 6. Кучайтиргичларнинг асосий характеристика ва параметрларини айтиб беринг. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада? Amaliy mashug’ulot Майдоний транзисторларда ясалган калит схемаларни тадқиқ этиш Ишнинг мақсади: Майдоний транзистор (МТ)ларни калит режимида ишлаш хоссаларини ўрганиш. МТни юклама резистори сифатида қўлланилишини ўрганиш. 1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш: Бу ишни бажаришда сток токи занжиридаги қаршилик қийматининг узатиш характеристикаси кўринишига таъсирини ўрганиб чиқинг. Квази чизиқли юклама сифатида турли майдоний транзисторлар қўлланилганда узатиш характеристикалар турлича бўлишига аҳамият беринг. Мантиқий сигналлар сатҳларини аниқлашда калитнинг узатиш характеристикаси UЧИҚ=f(UКИР) дан фойдаланилишига эътибор беринг. (13.1расм) 13.1 – расм. Калитнинг узатиш характеристикаси Мантиқий ноль U0 ҳамда мантиқий бир U1 сатҳлар узатиш характеристикаси ва унинг кўзгули акси (пунктир чизиқ) кесишган нуқталардан аниқланади. 1 0 ΛU = U – U мантиқий сигналларнинг сатҳлар фарқи деб аталади. 2. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ: 2.1. МТ да ясалган калит узатиш характеристикасига юклама қаршилигининг таъсирини UЧИҚ=f(UКИР) тадқиқ этиш. n- турдаги канали индукцияланган МДЯ транзисторда бажарилган калит схемаси 13.2- расмда келтирилган. Схема Е2 = 9В манбадан таъминланади. Кириш кучланиши UКИР росланувчи Е1 кучланиш манбаидан берилади. Чиқиш кучланиши UЧИҚ ва истеъмол қилинаётган токни ўлчаш учун рақамли вольтметр ва амперметрлардан фойдаланинг. VТ1 сифатида К176ЛП1 микросхемадаги n-каналли транзисторларнинг бирини олинг. Ишлаш қулай бўлиши учун иловада келтирилган микросхема принципиал схемасини чизиб олинг ва электродлари рақамларини белгилаб олинг. Тажрибани қуйидаги тартибда олиб бориш тавсия этилади: 13.2 – расм. . n -МДЯ транзисторларда бажарилган калит схемаси. (Юкламада резистор) 13.3 – расм. n -МДЯ транзисторларда бажарилган калит схемаси. (Юкламада транзистор) 13.4 – расм. VТ1 ва VТ2 лар сифатида К176ЛП1 микросхемадаги ихтиёрий комплементар транзисторлар жуфтлиги ёки алоҳида калит схемаси МДЯ транзистор сток занжирига чизиқли резистор R=51 кОм ни уланг; - кучланиш манбаи қийматини Е2=9 В қилиб ўрнатинг; - кириш кучланишини 0 дан 9В гача ўзгартириб бориб, UЧИҚ=f(UКИР) ва IИСТ=f(UКИР) боғлиқлигини ўлчанг; - қаршиликнинг R=10 кОм ва 3,5 кОм қийматлари учун ўлчашларни такрорланг; - тажриба натижаларидан фойдаланиб UЧИҚ=f(UКИР) боғлиқлик графикларини қуринг. 2.2. n - МДЯ транзисторларда ясалган калит узатиш характеристикасини тадқиқ этиш. n -МДЯ транзисторларда ясалган калитни тадқиқ этиш схемаси 13.3 – расмда келтирилган. VТ1 ва VТ2 транзисторлар сифатида К176ЛП1 микросхемадаги ихтиёрий транзисторларни ёки алоҳида калит схемасини олинг. 2.1 – банддаги тажрибаларни такрорланг. 2.3. КМДЯ транзисторларда ясалган калит узатиш характеристикасини тадқиқ этиш. КМДЯ транзисторларда ясалган калитни тадқиқ этиш схемаси 13.4 – расмда келтирилган. VТ1 ва VТ2 транзисторлар сифатида К176ЛП1 микросхемадаги ихтиёрий комплементар транзисторлар жуфтлиги ёки алоҳида калит схемасини олинг. 2.1 – банддаги тажрибаларни такрорланг. 3. Тажрибада олинган натижаларни ишлаш. 3.1. 2- бандда олинган узатиш характеристикаларни қуринг. 3.2. Ҳар бир калит учун мантиқий сигнал U0 ва U1 сатҳлари ва мантиқий сигналлар сатҳлар фарқи ΛU = U1 – U0 ни аниқланг. Олинган натижаларни 13.1 – жадвалга киритинг. 13.1 – жадвал Параметр Юклама тури Қаршиликли юклама Rю=51кОм Rю=10кОм Rю=3,5кОм U0, В U1, В ΛU, В PЎРТ, мВ n – МДЯ (p-МДЯ) транзисторли калит 3.3. Мантиқий ноль ва мантиқий бир ҳолатларида манбадан истеъмол қилинаётган қувватнинг ўртача қийматини аниқланг: PЎРТ 1 0 P P1 ; 2 P 0 ,1 I ИСТ 0 ,1 ЕМ . Ҳисобот мазмуни. - ўлчаш схемалари; - олинган боғлиқликлар жадваллари ва графиклари; - ўлчаш ва ҳисоб натижаларининг таҳлили. Назорат саволлари. 1. Юклама сифатида қаршилик уланган калит параметрларининг юкламадаги қаршилик қийматига боғлиқлигини тушунтиринг. 2. Нима сабабли КМДЯ транзисторларда ясалган калит статик ҳолатларда манбадан қувват истеъмол қилмайди ? Amaliy mashug’ulot Istok qaytargich sxemasini tadqiq etish Ishdan maqsad: Maydoniy tranzistorda yasalgan istok qaytargich sxemasini tadqiq qilish va dinamik xarakteristikalari va differensial parametrlarini o‘lchash. UI sxemada ulangan kuchaytirgich kaskad (istok qaytargich). UI ulangan MT asosidagi kuchaytirgich kaskadning prin-sipial sxemasi 8.1-rasmda ko‘rsatilgan. Sxemada n – kanali p – n o‘tish bilan boshqariladigan MT qo‘llanilgan. Sxemada stok elektrodi umumiy shinaga kuchlanish manbai YEM ning juda kichik qarshiligi orqali ulangan, ya’ni stok elektrodi kirish va chiqish zanjirlari uchun umumiydir. Istok qaytargichda chiqish signali amplitudasi kirishdagi signal amplitudasi va fazasini qaytaradi. Bu ikki omil kaskad-ning kuchlanish qaytargich deb atalishiga asos bo‘ldi. Kuchaytirish koeffitsiyentining birga yaqin qiymati 100 % li manfiy TA hi-sobiga hosil bo‘ladi. 8.1-rasm. US ulangan MT asosidagi kuchaytirgich kaskadning sxemasi. Ushbu kaskadda tranzistorning drenaji to'g'ridan-to'g'ri + EC manbasiga ulanadi. Kutish rejimi kirishida va rezistor R va manba pallasida R1 -R2 rezistor bo'luvchisi tomonidan ta'minlanadi. Kirish voltaji C1 izolyatsiya kondensatori orqali kirishga etkazib beriladi va chiqish kuchlanishi C2 izolyatsiya kondensatori orqali manbadan yukga beriladi. O'tish nuqtasini tanlayotganda ikkita shartni ta'minlash kerak: U.z.ning noaniq kuchlanishi uzatish xarakteristikasining eng katta qiyalik bilan bo'lgan qismiga to'g'ri kelishi kerak, ya'ni. nolga yaqinroq bo'ling va Rn rezistorining qarshiligi etarlicha katta bo'lishi kerak, ya'ni Rи va Rn. Bu kuchlanish uzatish koeffitsientini oshiradi. Ushbu maqsadga erishish uchun dam olish rejimida koordinatalari bo'lgan tranzistorning uzatish xarakteristikasida nuqta tanlash kerak (8.1, b-rasmlarga qarang) 9 Uzi.о = 0,25Uzi.ots; 𝐼с. о = 𝐼с. нач 16 Istok kuchlanishi Uи.о = 0,5Ес, bundan 𝑅и = Uи. о 𝐼с. о Zatvor potensiali (rasmga qarang 8.1, b) quyidagini topamiz Uz = Ui.о + Uzi.о = Ui.о - │Uzi.о│ va rezistor bo'luvchisi tomonidan o'rnatiladi 𝑈з = R2 𝐸с 𝑅1 + 𝑅2 Umumiy qarshilikni ularni ketma ketligidan topib olamiz 100 kOm: R2 ni hisoblagandan so'ng, siz R1 qarshiligini hisoblashingiz mumkin. Manba qaytargichining ishlaydigan nuqtasida uzatish xarakteristikasining qat'iyli 1,5 Ic. нач 𝑆= , мА/В │𝑈зи. отс │ Kuchaytirish koeffitsentini aniqlash quyidagi ifodaga teng: Ки = 𝑆(𝑅и‖𝑅н) 1 + S(Rи‖Rн) Bo'sh rejimda maksimal koeffitsent nisbati 𝑆𝑅и Ки. хх = 1 + SRи Manba qaytargichining ajratish kondensatorlarining sig'imini hisoblash uchun kaskadning past chastotali qismidagi vaqt doimiyligini aniqlash kerak: 1 𝜏нч = мс 2π𝑓н Har bir kondensatordagi vaqt doimiysi ikki marta katta: τ1= τ2=2 τnch Har bir kaskadlarning ta’sirlashishiga olib keladigan vaqt doimiyligining qiymatini bilib, izolyatsiya kondensatorlarining qiymatini aniqlash mumkin:𝜏1 = С1 (𝑅1 ‖𝑅2 ); 𝜏 2 = С2 ( 𝑅и 1+SRи + 𝑅н ) Istok qaytargichni hisoblash uchun variantlar. Jadval 8.1 № п/п 1 2 3 4 5 6 7 8 Ec,В 10 12 15 12 15 10 8 10 Rи,кОм Fн,Гц 0,5 0,5 0,4 0,3 0,35 0,35 0,25 0,4 50 40 60 45 75 80 70 30 Uзи.отс,В I с.нач,мА -1,6 -2,0 -2,4 -2,0 -2,4 -1,6 -2,0 -1,6 4,0 4,8 8,0 8,0 8,8 8,0 12 6,4 Hisoblash ishlari uchun topshiriq 8.1-jadvaldagi ma'lumotlardan foydalanish: 1. Rezistor bo'linuvchisini hisoblang. 2. Uzatish xarakteristikasining tikligini istok qaytargichning qiymatinini hisoblang. 3. Quyidagi fH chastotasiga asoslanib, C1, C2 kondansatorlarning sig'imini aniqlang. 8.1-jadvalda keltirilgan ma'lumotlardan foydalanib, manba tekshirgichining ish nuqtasi koordinatalarini aniqlaymiz (8.1, b-rasmlarga qarang) 9 Uзи.о = 0,25Uзи.отс ; 𝐼с. о = 𝐼с. нач 16 Istok kuchlanishi: Uи.о = 0,5Ес, , Bundan 𝑅и = Uи. о 𝐼с. о Zatvorning potensiali quyidagicha aniqlanadi Uз = Uи.о + Uзи.о = Uи.о - │Uзи.о│ Qarshiliklarning qiymatlarini topamiz: 100𝑈з 𝑅2 = 𝐸с 𝑅1 = 100 − 𝑅2 Manba qaytargichining ishlaydigan nuqtasida uzatish xarakteristikasining tikligi: 𝑆= 1,5 Ic.нач │𝑈зи.отс │ Kuchaytirish koeffitsenti Ки = 𝑆(𝑅и‖𝑅н) 1 + S(Rи‖Rн) Bush rejimda kuchaytirish koeffitsenti: Ки. хх = 𝑆𝑅и 1 + SRи Past chastotalarda kaskad vaqti doimiysi 1 𝜏нч = 2π𝑓н τ1= τ2=2 τнч С1 = 𝜏1 (R1 ‖R2 ) С2 = С1 → 0,33 мкФ; ; 𝜏2 Rи ( +𝑅и ) 1+S⋅𝑅и ; С2 → 47 мкФ; Nazorat savollari 1.Tranzistorning, tranzistorli kuchaytirgich bosqichining ekvivalent sxemasini chizing. 2.Kuchaytirgichning kirish va chiqish qarshiligini, kuchlanishi, tok va quvvat bo‘yicha kuchaytirish koeffitsiyentlarini o‘lchang (aniqlang). 3.Tranzistorli kuchaytirgich bosqichida signal buzilishining paydo bo‘lish sabablari. 4.Chegaraviy chastotani qanday tushunasiz? Amaliy mashug’ulot Integral kuchaytirgich xarakteristika va parametrlarini tadqiq etish Ishning maqsadi: Tajriba yo‘li bilan unipolyar tranzistorning volt-amper xarakteristikasini (VAX), kuchaytirgich bosqichining amplituda va amplituda chastotaviy xarakteristikalarni o‘lchash, kuchaytirgich elementlari parametrlari uning xususiyatlariga qanday ta’sir ko‘rsatishini o‘rganishdan iborat. Zatvori teskari siljitilgan r-n o‘tish bilan boshqariladigan unipolyar tranzistor stok-zatvor xarakteristikalari va stok xarakteristikalari oilalari 9.1-rasmda keltirilgan. O‘rganilayotgan r-kanalli KP103I turdagi tranzistorning ish rejimi UZI>0 mos keladi. 9.1- rasm. r-n o‘tish bilan boshqariladigan unipolyar tranzistor stok-zatvor xarakteristikalari va stok xarakteristikalari oilalari Bunda zatvor toki nolga yaqin bo‘ladi (0,001 mkA ga yaqin, teskari ulangan r-n o‘tish toki). Odatda tranzistorning ishchi nuqtasi dinamik stok-zatvor xarakteristika to‘g‘ri chiziqli sohasining o‘rtasi yaqinida olinadi. Bunda bipolyar signallar uchun dinamik diapazonning maksimal qiymatiga erishiladi. 9.2-rasmda kuchaytirgich bosqichining prinsipial sxemasi ko‘rsatilgan. СR1 va СR2 kondensatorlar kaskadlarni o‘zgarmas tok bo‘yicha ajratib turadi. R3 rezistor esa zatvor zanjirida zaryadlarning oqishini ta’minlaydi. Unipolyar tranzistorli sxemalar ishlashini tahlil qilishda tranzistorning kichik signal (differensial) parametrlari ishlatiladi; R1– ichki (differensial) qarshilik, Sstok-zatvor xarakteristikasining ishchi nuqtadagi tikligi. Yuqori chastotalarda tranzistorning elektrodlari orasidagi (СZI, СZS, СSI – nomlanishi mos ravishda kirish, uzatish va chiqish) sig‘imlari hisobiga olinishi kerak. O‘rta chastotalarda – sxemaning reaktiv komponentalari hisobga olinmasa, kuchlanish bo‘yicha kuchaytirish koefitsiyentini hisoblash uchun К0=S(RYU) formulani topish qiyin emas, bu yerda RYU– yuklama qarshiligi. 9.2- rasm. Kuchaytirgich bosqichining prinsipial sxemasi. Yuqori chastotalarda yuklamani shuntlovchi sig‘imlarni e’tiborga olmaslikni iloji yo‘q. Shuntlovchi sig‘imlarni berilgan kaskadning chiqish sig‘imi, keyingi kaskadning kirish sig‘imi (yuklama sig‘imi) va montajning parazit sig‘imi tashkil etadi. Bu sig‘imlar o‘zaro parallel ulangan. Tranzistorning turi va RЮ berilgan holda o‘tkazish oralig‘i kengligini faqat sig‘im qarshilik (RC) qiymatini kichiklashtirib kengaytirish mumkin. Lekin bu holda kuchaytirish koeffitsiyenti КU kamayadi. Past chastotalarda (PCH) ajratuvchi kondensator (SR) ning qarshiligi sezilarli bo‘ladi. Kuchaytirgichning o‘tkazish polasasini PCH tomoniga kengaytirish uchun SR va RЮ qiymatlarini oshirish zarur. Kuchaytirgichning chastotasi bo‘yicha o‘tkazish oralig‘ini kengaytirishning va demak, kuchaytirilgan impul signallarining buzilishini kamaytirishning usullaridan biri kuchaytirgichga korrektorlovchi qo‘shimcha maxsus zanjir ulashdan iborat. Bunday zanjirli kuchaytirgich prinsipial sxemasi 9.3. а-rasmda keltirilgan. RФ, СФ zanjir kuchaytirgichning past chastotadagi xususiyatlarini, LК drossel esa – yuqori chastotadagi xususiyatlarini yaxshilaydi. Ularning korreksiyalanmagan kuchaytirgichda kuchaytirishni pasayishi ta’siri kuzatiladigan ma’lum chastotatalr oralig‘ida tranzistorning chiqish (stok) zanjirida qarshilikni oshirishga asoslangan. Past chastotatalarda chiqish zanjirining ekvivalent sxemasini 9.3. b-rasmda keltirilgandak ko‘rsatish mumkin. Uni chizishda R1 va RФ qiymati RС dan juda katta deb faraz qilingan (chastota bo‘yicha keng oraliqli kuchaytirgichlarda amaliyotda, ko‘p hollarda, shunday bo‘ladi). Ushbu ekvivalent sxemadan ko‘rinib turibdiki, agar Rf Sf va RЮ SR ko‘paytmalar tengligi bajarilsa, chiqish kuchlanishi chastotaga bog‘liq bo‘lmaydi. LK drossel (tranzistorning stok zanjirida yuqori chastotani korreksiyalovchi element) qo‘shish kuchaytirgichning chiqish zanjirida parallel tebranish kontur hosil qiladi. Bu tebranish konturining rezonans chastotasi fREZ korrektorlanmagan kuchaytirgich yuqori chegaraviy chastotasiga yaqin qilib olinadi. Rezonans chastotasida va uning yaqinidagi chastotalarda parallel LC konturning qarshiligi korreksiyalanmagan kuchaytirgich tranzistori chiqish zanjiri qarshiligidan katta bo‘lgani sababli korreksiyalangan kuchaytirgichning (fREZ atrofidagi) chiqish kuchlanishi ham katta qiymatga ega bo‘ladi. O‘tkichi, amplituda-chastotaviy va faza-chastotaviy xarakteristikalarining eng yaxshi shakllarini hosil qilish uchun tebranish konturi assilligi Q qiymati kichik qilib olinadi. Maketning tavsifi Sxemasi 9.4-rasmda keltirilgan maket KP103I unipolyar tranzistor asosida yig‘ilgan kuchaytirgichdir. G1 sozlagich yordamida zatvor-istok kuchlanishi (UZI) ни ўзгартириш мумкин. Унинг қийматларини ўлчаш учун ўзгармас kuchlanishni o‘lchov asbob yoki kirish ochiq ossillograf klemmalarga ulanadi. Stok toki qiymatlari maketga o‘rnatilgan milliampermetr (UU-1 ulagich “1” xolatda, shkalasi 20 mA) yordamida o‘lchanadi. Maketda stok zanjiridagi elementlarni ulagichlar holatini o‘zgartirib almashtirish imkoniyati ko‘zda tutilgan: R3 (У9-11 ulagich 10 holatda); R1 va R2, L va С1 yoki С2 (У9-11 ulagich 11 xolatda; U1-2 ulagich 1 holatda (S1) yoki 2 holatda (S2)); kaskadlararo aloqa zanjirida ajratuvchi kondensatorlar S5 yoki S6 (U3-4); yuklama zanjiri parametrlari; S4, R5 (U5-6 ulagich 5 holatda) yoki S7, R5 (U5-6 ulagich 6 holatda). Elementlar parametrlarini bunday o‘zgarishlar imkoniyati kuchaytirgich xarakteristikalariga elementlar parametrlari ta’sirini o‘rganish imkonini tug‘diradi. Kuchaytirgichning chastotaviy hususiyatlarini korreksiyalash (to‘g‘rilash) uchun maketda С1/С2 kondensatorlar, past chastotalarda R5 rezistor, yuqori chastotalarda L drossel ko‘zda tutilgan. Maketda o‘rnatilgan elementlarning nominal qiymatlari: R1=4,7 кОм R6=910 кОм С4=750 pF R2=4,7 кОм R7=100 кОм С5=4700 pF R3=2,7 кОм С1=2200 пФ С6=130 пФ R4=470 кОм R5=4,7 кОм С2=100 пФ С3=0,1 мкФ а) С7=300 пФ L=5500 мкГ б) 9.3 – rasm. Korrektorlovchi qo‘shimcha maxsus zanjirli kuchaytirgich (a) va uning past chastotatalardagi ekvivalent sxemasi (b). Ishni bajarish tartibi 1. Tranzistorning statik (RC=0 U9-11 ulagich 9 holatda) va dinamik (RC=R3 U9-11 ulagich 10 holatda) stok zatvor xarakteristikalarni o‘lchang va bitta chizmada chizing. Dinamik xarakteristikalarda sinusoidal signal buzilishlari minimal bo‘ladigan ishchi nuqtalar tanlang va ularni keyinchalik kuchaytirgichning amplituda (AX) va amplituda-chastotaviy (ACHX) tasniflarini o‘lchashda foydalaning. Zatvor istok orasidagi o‘zgarmas kuchlanish qiymati G1 sozlagich yordamida sozlanadi. Uning qiymatini KT-2 nuqtaga ulangan kirishi “ochiq” ossilograf yoki boshqa o‘zgarmas kuchlanishning ulchov asbob bilan o‘lchanadi. (U1-U ulagich “11” holatda, shkala 20 mA). Ish Ulagich xolati bandi У1-2 У3-4 У5-6 У16-20 1 2 4 5 9/10/11 U1-U HH “11” 2 2. 5 kGs chastotada RC=R1+R2 va RC=R3 bo‘lgan hollar uchun kuchaytirgichning amplitudaviy tasniflarini o‘lchang va bitta chizmaga chizing. Kirishdagi va chiqishdagi kuchlanishlarini o‘lchash uchun millivoltmetr (o‘zgaruvchan kuchlanishlarni o‘lchovchi asbob) yoki ossillograf ishlatish mumkin. Bunda kuchlanishni o‘lchovi asbob mos ravishda NN1 Yoki NN4 (NN5) larga ulanadi. Stok zanjiridagi R1 rezistorni S2 kondensator bilan shuntlang. Kuchaytirgichning kirishiga (kirish1) tashqi generatordan sinusoidal kuchlanish bering. 9.4 – rasm. Tadqiq etilayotgan kuchaytirgich bosqichi sxemasi. Ish davomida ossillograf yordamida chiqish kuchlanishi ko‘rinishini kuzatish zarur. Chiqish signali ossillogrammasini kuzatish bilan bir vaqtda G1 sozlagich yordamida ishchi nuqtaning o‘rnini o‘zgartira boring va chiqish signali buzilishlari eng kichik bo‘ladigan holatni toping. Sezilarli chiziqli buzilishlar kuzatilmagan holat uchun kirishdagi sinusoidal kuchlanish amplitudasining maksimal UKIR.MAX ni aniqlang. Kuchlanish bo‘yicha kuchaytirish koeffitsiyenti КU ni toping. O‘lchashlar natijasiga ko‘ra UCHIK=f(UKIR) bog‘lanishni chizing. Ish Ulagich xolati bandi U1-2 U3-4 U5-6 U16-20 2 2 4 6 10/11 У1-U HH U 1/4(5) 3. Kuchaytirgichning uch xil variantlari uchun amplituda-chastotaviy tasniflarini o‘lchang va bitta chizmada yarimlogarifmik masshtabda chizing: a) korreksiyalanmagan kuchaytirgich uchun R3,C5, C4, R5 lar ishlagan holda b) korreksiyalanmagan kuchaytirgich uchun R3,C6, C7, R6 lar ishlagan holda в) past va yuqori chastotalarda chastotaviy xususiyatlari korreksiyalangan kuchaytirgich uchun L, R1, R2, C1, C6, C7, R6 lar ishlagan holda. Kuchaytirgichning kirishiga tashqi generatordan kirishga berilishi mumkin bo‘lgan sinusoidal kuchlanish amplitudasining maksimal qiymati (UKIR.MAX) ning yarmidan katta bo‘lmagan sinusoidal kuchlanish bering. ACHX larni o‘lchashda o‘lchovlarni (1,2,5) ЕМ (кГц) (n=-2,-1, 0,1,2,3…) chastotalarda o‘lchash tavsiya etiladi. Ish Ulagich xolati У1-U HH bandi У1-2 У3-4 У5-6 У16-20 3а 2 3 5 10 U 1/4(5) 3б 2 4 6 11 U 1/4(5) 3в 1 4 6 11 U 1/4(5) 4. Impulsli signallarni chastotaviy o‘zgarish oralig‘i keng kuchaytirgichdan o‘tishini o‘rganing. Buning uchun kuchaytirgichning xar xil variantlari (3a, 3b, 3v bandlar) kirishiga to‘g‘ri burchakli impuls beruvchi generatordan amplitudasi 0,5 UKIR.MAX , davomiyligi 10 mks, chastotasi 10 кГц bo‘lgan signal kiritib ossillograf ekranida tashqi sinxronizatsiya rejimida chiqish signalini kuzatish va kuchaytirgichning xar bir varianti uchun chiqish signali parametrlari front davomiyligi tf, uzilish davomiyligi tC, impuls uchining nisbiy tushishini baholang. Kuchaytirgichning chiqishida kuzatilgan signallarni bitta chizmaga chizing. Olingan natijalarni kuchaytirgichni chastotaviy o‘tkazish oralig‘i pastki f P va yuqori fЮ chegaraviy qiymatlarini topish uchun foydalaning. Kuchaytirgich kirituvchi to‘g‘ri burchakli impuls buzilishlari va kuchaytirgich detallari parametrlari orasidagi bog‘liqlikni aniqlang. Ish Ulagich xolati U1-U HH bandi У1-2 У3-4 У5-6 У16-20 4а 2 3 5 10 U 1/4(5) 4б 2 4 6 10 U 1/4(5) 4в 1 4 6 11 U 1/4(5) Hisobot mazmuni: - ishning nomi. - ishni bajarishdan ko‘zlangan maqsad. - laboratoriya ishi bajariladigan maketning prinsipial sxemasi. - bajarilgan ishning xar bir bosqichi uchun – bosqich nomi va natijalar (jadvali, grafiklari va ossillogrammasi). - olingan natijalar bo‘yicha xulosa. Nazorat savollari 1. Unipolyar tranzistorning statik va dinamik stok-zatvor xarakteristikalari o‘zaro nima bilan farq qiladi? 2. Tranzistorning yuklamali xarakteristikasi nima va u qanday quriladi? 3. Kuchaytirgichda past va yuqori chastotali buzilishlarning sabablari nimalarga bog‘liq? 4. Kuchaytirgichning o‘tkazish oralig‘ini qanday kengaytirish mumkin? 5. Kuchaytirgichning o‘tkazish oralig‘i chegaraviy chastotalari va to‘g‘ri burchakli impulslar shakllarining buzilishi orasida qanday bog‘lanishlar bor? Amaliy mashug’ulot Operatsion kuchaytirgich parametrlarini tadqiq etish. Operatsion kuchaytirgich asosidagi analog qurilmalarni tadqiq etish. Ishning maqsadi: Operatsion kuchaytirgich parametrlarini o‘lchash usullarini o‘rganish. 1. Laboratoriya ishini bajarishga tayyorgarlik ko‘rish: Integral ko‘rinishda bajarilgan operatsion kuchaytirgich (ОК) – bu universal analog mikrosxemadir. U ikki kirishli differensial kuchaytirgichda bajarilgan keng polosali o‘zgarmas tok kuchaytirgichi bo‘lib, chiqishida shakllanayotgan signal kirishdagi signallarning farqiga teng bo‘ladi. Uning chiqishida teskari aloqa zanjirini qo‘llab kirishdagi signallar ustidan turli matematik amallar bajarish imkoniyati borligi tufayli ham - operatsion kuchaytirgich nomini olgan. Chiqish zanjirini tanlashga qarab OK qo‘shish, ayirish, ko‘paytirish, o‘rta qiymatni aniqlash, integrallash, differensiallash, logarifmlash va boshqa amallarni bajarish uchun qo‘llanilishi mumkin. Amallarni bajarish aniqligi OKning kuchaytirish koeffitsiyenti va kirish qarshiligi qancha katta, chiqish qarshiligi esa qancha kichik bo‘lsa, shuncha yuqori bo‘ladi. OK ni xarakterlovchi parametrlar soni bir necha o‘n qiymatga yetadi. Ularga quyidagilar kiradi: - teskari aloqasiz OK kuchaytirish koeffitsiyent - КU. КU ning teskari aloqasiz qiymati bir necha o‘n – yuz mingni tashkil etadi; - sinfaz kirish signallarning so‘nish koeffitsiyenti – КTA.SF. OKning ikkala kirishiga berilayotgan signallarni so‘ndirish qobiliyatini baholaydi. Odatda, КTA .SF detsibellarda ifodalanadi: K ТА.СФ 20 lg ТАсизОКнин гкучайтири шкоэффицин ти синфаз ииналнингкуча йтиришкоэф фициенти - siljituvchi kirish kuchlanishi - USIL . Bu kattalik, OK chiqishida kuchlanish nolga teng bo‘lishi uchun, kirishga berish kerak bo‘lgan kuchlanish qiymatini belgilaydi. Bu kattalik OK ning ideal emasligini xarakterlaydi va kirish kaskadidagi tranzistorlarni bir xil emasligiga asoslangan. Odatda USIL qiymati millivolt- o‘n millivoltlarda bo‘ladi; - kirish toklari - IKIR. Chiqishdagi kuchlanish nolga teng bo‘lganda kirishlarda oqib o‘tadigan tokni bildiradi. Bu toklar kirishdagi bipolyar tranzistorlarning baza toklari yoki OK kirish kaskadida maydoniy tranzistorlar qo‘llanilgan bo‘lsa zatvordagi sizish toki bilan tushuntiriladi. Odatda IKIR qiymati nanoamper – o‘n mikroamper (10-10..... 10-15А) larda belgilaydi; - kirish toklarining farqi IKIR – 10...20% ga yetishi mumkin. Bu kattalik OK kirish kaskadining simmetrik emasligini ifodalaydi; - chiqish kuchlanishining ortib borish tezligi Vu.CHIQ - bu kattalik UCHIQ qiymatini o‘zining nominal qiymatidan 10% dan 90% gacha o‘zgarishining, shu o‘zgarishlarga ketgan vaqtga nisbatiga teng; - birlik kuchaytirish chastotasi - f1. Bu kattalik OKda kuchlanishni kuchaytirish koeffitsiyenti birga teng bo‘ladigan kirish signali chastotasini bildiradi. Bu kattalik OK kuchaytirishi mumkin bo‘lgan signallarning chastota diapazonini belgilaydi. 10.1. а, б – rasmlarda OKning sxemalarda beriladigan shartli belgisi va chiqishlarning vazifalari tasvirlangan. 1 – OKning inverslamaydigan kirishi; 2 - OKning inverslaydigan kirishi; 3,4 – amplituda bilan ulanish uchun xizmat qiladigan chiqishlar; 5,6 – balanslovchi tashqi elementlar bilan ulanish uchun xizmat qiladigan chiqishlar; 7 – OK chiqishi; 8 – kuchlanish manbaining musbat ishorali elektrodiga ulanish chiqishi; 9 – kuchlanish manbaining manfiy ishorali elektrodiga ulanish chiqishi; 10 – sxemanining nol shinasiga (nol potensial) ulanish chiqishi. а) б) 10.1-rasm. OKning sxemalarda beriladigan shartli belgisi (a) va chiqishlarning vazifalari (b). Laboratoriya ishida tadqiq etilayotgan OKning chiqishlarining joylashishi, parametrlari va tahrirlovchi sxemalar ilovada keltirilgan. Shuni yodda tutish kerakki, OK asosidagi prinsipial sxemalarda mavjud manba zanjirlari va standart tahrirlash sxemalari keltirilmasligi mumkin. 2. Laboratoriya ishini bajarish uchun topshiriq: Ilovadan tadqiq etilayotgan OK shartli belgisini chizib oling (chiqish raqamlari va tahrirlash elementi bilan), chegaraviy qiymatlarini yozib oling. 2.1. OK kuchaytirish koeffitsiyentining chegaraviy qiymatini aniqlang. Qancha katta qiymatga ega bo‘lsa, uni bevosita o‘lchash qiyin. Shu sababli KU qiymati hisoblash natijasida olinadi. 2.1.1. 10.2 – rasmda keltirilgan sxemani yig‘ing (OK sokoli ilovada keltirilgan). (Shuni eslatib o‘tmoqchimizki, chatotani tahrirlovchi sxema yig‘ilgan bo‘lsa ham uning sxemasi ko‘rsatilmagan. Keyinchalik YE3 manba elementi ham tushirib qoldiriladi). 2.1.2. Generator chiqishida (1) amplitudasi Uг=l В va chastotasi fr=l0..20 Gs bo‘lgan sinusoidal signal o‘rnating. Bu vaqtda ossillograf ekranida (2) shakli buzilmalgan signal kuzatillishi kerak (agar buzilishlar mavjud bo‘lsa, Ur ni kamaytirish kerak). 10.2–расм. Ўлчаш схемаси. 2.1.З. Voltmetr (3) yordamida o‘zgaruvchan U1 kuchlanish (“A” nuqta bilan umumiy sim orasida) va UCHIQ ni o‘lchang, so‘ngra КU quyidagi formula yordamida aniqlang: KU U ЧИК R 2 U1 R3 2.2. OK siljituvchi kuchlanishi (USIL) va kirish toki (IKIR )ni hisoblab toping. Bu kattaliklar kichik qiymatga ega bo‘lganligi uchun ularni bevosita o‘lchash mushkul. Shu sababli ular hisoblash yordamida aniqlanadi. 2.2.1. 7.3 – rasmga mos ravishda sxemani yig‘ing (sxemada manba va tahrirlash zanjirlari ko‘rsatilmagan). 2.2.2. OK inverslamaydigan kirishini (sxemada “+” ishora bilan ko‘rsatilgan) umumiy sim bilan ulovchi P1 qayta ulagichni o‘rnating (R1 rezistor o‘rniga). Voltmetr ko‘rsatayotgan UCHIK1 o‘zgarmas kuchlanish qiymatini yozib oling. 2.2.3. P1 qayta ulagichni olib tashlang va uni OKning inverslamaydigan kirishi bilan R1 rezistor umumiy simi o‘rtasiga o‘rnating. Bu vaqtda voltmetr ko‘rsatmasi o‘zgaradi. Bu qiymatni UCHIK2 deb belgilab, yozib oling. 2.2.4. UCHIK1 va UCHIQ2 qiymatlarning ishorasiga e’tibor bergan holda siljitish kuchlanishi U СИЛ U ЧИК 2 U ЧИК 1 R1 R3 va OK kirish toki IKIR I КИР U CИИ R2 10.3-rasm. O‘lchash sxemasi. 2.3. OK chiqish kuchlanishining ortib borish tezligi Vu.CHIQ ni o‘lchash. 2.3.1. 10.4 – rasmga mos ravishda sxemani yig‘ing (sxemada manba ko‘rsatilmagan). Generator chiqishidagi signal (Uг) shunday o‘rnatilishi kerakki, OK kaskadi chiqishidagi kuchlanish UCHIQ maksimal chegaraviy qiymatga yaqin bo‘lsin, ya’ni chiqishdagi sinusoidal signal chegaraviy qiymatga yaqin bo‘lsinu, lekin chegaralanmasin. Bu vaqtda generator chastotasini ancha kichik qilib tanlang (0,1...1kGs). 10.4-rasm. O‘lchash sxemasi. 2.3.2. Generator chastotasini orttirib borib, chiqish signali ossilogrammasini kuzatib boring. Kengayish kamaygan sari uchburchak shaklga yaqinlashib boradi (10.5 - rasm). 2.3.3. Generator chastotasini bir necha o‘n kGs tartibda o‘rnatib, hamda kanaldagi kuchlanish “Y” va yoyish tezligi (mks/bo‘l)ni kalibrlab, olingan ossilogramma tikligini o‘lchang (10.5 - rasm). 10.5–rasm. Chiqish signali ossilogrammasi. Hisobot mazmuni: - tadqiq etilayotgan OK pasport ko‘rsatmalari va tahrirlash sxemalari; - OK parametrlarini o‘lchash sxemalari va olingan natijalar. Nazorat savollari 1. “Ideal” OK parametrlariga qanday talablar qo‘yiladi? 2. Nima sababli OKlar chastota xarakteristikasini tahlilisiz ishlay olmaydilar? 3. OK siljish kuchlanishi parametri ma’nosini tushuntirib bering. 4. OK kirish tokining o‘rtacha qiymati va kirish toklarining farqi parametrlarining fizik ma’nosini tushuntiring. Ular qanday kirish signallarida o‘lchanadilar? 5. Chiqish kuchlanishi o‘sish tezligi parametrning fizik ma’nosini tushuntiring.
0
You can add this document to your study collection(s)
Sign in Available only to authorized usersYou can add this document to your saved list
Sign in Available only to authorized users(For complaints, use another form )