Мавзу: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ платформаларидаги ахборот хавфсизлигини таъминлашда сервернинг ўрни Магистрлик диссертация мавзусининг долзарблиги: Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар жаҳон бўйлаб ахборот тарқатиш ва фойдаланувчилар билан ўзаро алоқа қилишнинг асосий воситасига айланди. Бу жараёнда шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги бўйича хавфлар кўпайди. Айниқса, Ўзбекистонда интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг сони ўсиб боргани сари, ахборот хавфсизлигига бўлган талаблар янада ошди. Серверлар ахборотларни сақлаш ва қайта ишлашнинг маркази сифатида, уларнинг хавфсизлиги бу соҳадаги долзарб масалага айланди. Серверга кўйиладиган талаблар орқали биз ахборотнинг чиқиб кетиши, тахдидларни назорат қилиш ва киберҳужумларни олдини олишимиз мумкин. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги расм, видео, овозли хабарлар, ёзишмаларимиз ҳам серверда сақланади. Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар турли хакерлар, киберҳужумчилар учун манба бўлиб хизмат қилмоқда. Серверлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ушбу хавфларга қарши самарали чоралар кўришнинг муҳим омилларидан бири.Шуни такидлаш лозимки Ўзбекистонда ҳам ижтимоий тармоқлар жуда кенг ривожланган. Лекин серверлер афсуски Ўзбекистонда эмас, балки чэл ел давлатларида жойлашган. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, уларнинг ҳаёти ва шахсиятларига таъсир қилувчи муҳим ресурс ҳисобланади. Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш ва ноқонуний тарқалишининг олдини олиш долзарб масалага айланди. Чет элдаги серверлардан фойдаланиш Ўзбекистондаги фойдаланувчилар ва компанияларнинг маълумотларини ёки аҳамиятли ахборотларини хакерлар ва норасмий шахслар томонидан олиб кетиш хавфини оширади. Агар сервер чет элда жойлашган бўлса: Ҳукуматнинг назорати камаяди. Маълумотларнинг чэт элда жойлашган серверларда сақланиши уларга жойлашган мамлакат қонунлари ва ҳукумат органлари томонидан назорат қилинади. Бу Ўзбекистондаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашни қийинлаштиради. Маълумотларнинг қайта ишланиши ва тарқатилиши хавфи. Чет эл серверлари орқали тарқатилган маълумотлар ташқи ҳукуматларнинг назоратида бўлиши, айрим маълумотлар ҳеч кимга хабар бермасдан фойдаланилиши ёки таркатилиши мумкин. Чет эл серверларидан фойдаланиш Ўзбекистоннинг иқтисодига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан: Махсус хизматлар учун пуллар сарфланиши: Агар Ўзбекистон ташкилотлари ва фойдаланувчилари чет элдаги серверларга ҳақ тўласа, бу мамлакатнинг ташқи иқтисодиётига зарар етказиши мумкин. Ҳар йили тўланадиган хизматларга сарфланадиган маблағлар юртимизнинг иқтисодий самарадорлигини пасайтиради. Магистрлик диссертация мавзусининг объекти: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ платформаларидаги ахборот хавфсизлиги. Магистрлик диссертация мавзусининг предмети: Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга серверларни мослаштириш ва серверлар учун зарур аппарат ускуналарни ўрганиш. Хулоса Маъзмунинг хулосасида ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги серверларнинг ўрни ва бу жараённинг аҳамияти ҳақида аниқ хулоса яратиш муҳимдир. Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ платформаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсиз серверлар, халқаро стандартларга мослашган қонунчилик ва мутахассисларнинг тайёргарлиги керак. Бу жараёнлар самарали ташкил этилса, ахборот хавфсизлиги мустаҳкамланади ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинади. Агар серверлар Ўзбекистонда жойлашган бўлса, мамлакат ахборот хавфсизлигини, иқтисодий ривожланишни, маҳаллий бизнеснинг ўсишини, ва давлат суверенитетини сақлашда катта натижаларга эришиши мумкин. Ўзбекистонда серверлар жойлашган ҳолда, давлат қонунларига мос келган ҳолда, шахсий маълумотлар ҳимоя қилиниши осонлашади. Ҳукумат томонидан шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид қонунлар кучайтирилгани сабабли, маҳаллий серверлар ахборотларнинг сақланиши ва қайта ишланишини аниқ тартибга солиш имконини беради. Маълумотларнинг мамлакат ҳудудида сақланиши ушбу маълумотларнинг ноқонуний тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.