ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА (БИРИНЧИ НАШР) Тошкент – 2020 Муаллифлардан: муаллифлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)га, шунингдек, ушбу методик қўлланмани ишлаб чиқиш жараёнида ўз тавсияларини берган барча мутахассисларга: ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги эрта болаликни ривожлантириш ва таълим бўйича маслаҳатчиси Назарова Вазирага, Тошкент шаҳар 269-сонли мактабгача таълим ташкилоти педагоглари Исаханова Гулноза, Пахритдинова Малика, Сагдуллаева Муяссар, Махмудова Наргиза, Солихова Махсума, Қосимова Дилфуза, Насирхонова Феруза, Ризаева Муборак, Толипова Шоҳиста, Aминова Дилсораларга самимий миннатдорчилигини билдиради. Биз умид қиламизки, ушбу қўлланма мактабгача таълим ташкилотлари учун таълим дастурларни ишлаб чиқишда мутахассисларга методик ёрдам беради. Барча болаларни тенг имконият ва сифатли таълим олишларини таъминлаш умумий мақсадга эришиш орзу ва ғоялари мавжуд бўлган ҳамкасб ва ҳамкорлар билан ишлаш – биз учун катта шарафдир! Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ)га ушбу методик қўлланмани ишлаб чиқиш жараёнида берган амалий ёрдами учун самимий миннатдорчилигини билдиради. Муаллифлар: Грошева И.В., Мирзиёева Ш.Ш., Ташмухамедова Ф.Б., Рустамова М.Э., Маджитова Н.А., Микаилова У.Т., Исмаилова М.А. Тақризчилар: Қодирова Ф.Р. – мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудова Д.Т. – Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг бош мутахассиси; Куряева И.В. – Тошкент шаҳар 289-сонли ДМТТ методисти. Таржимон: Рустамова М.Э., Ташмухамедова Ф.Б. Муҳаррир: Умаралиева М.А. Жавобгарликни чеклаш Ушбу қўлланмада билдирилган фикр ва мулоҳазалар фақат муаллифларга тегишли бўлиб, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), жамғармага қарашли ташкилотлар ёки унинг бошқарув аъзолари ва жамғарма номидан иш кўрувчи давлатларга тааллуқли эмас. “Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш” методик қўлланмаси Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти қошидаги Ўқув методик кенгаш томонидан 2020 йил 30 июндаги № 4-сонли баённома билан, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгашининг 2020 йил 17 июлдаги № 1-сонли баённомалари билан тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган. МУНДАРИЖА Мактабгача таълим вазирлиги кириш сўзи......................................................................5 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) кириш сўзи..........................................................................................................................6 Муқаддима.........................................................................................................................8 Қўлланма ҳақида.............................................................................................................10 Кириш...............................................................................................................................12 I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи........................13 1.1. Aсосий дастурлар...............................................................................................14 1.2. Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари.................................................15 1.3.Комплекс ва парциал дастурлар........................................................................15 II-боб. Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг ишчи дастурини ишлаб чиқиш....................................................................................................................19 III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш...................21 3.1. Таълим дастурлари ишлаб чиқиш технологияси.............................................21 3.2. Таълим дастурларини танлаш...........................................................................21 3.3. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари..............................................22 3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш...............................................................22 3.5. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурининг тузилиши ва МТТнинг таълим дастурини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича методик тавсиялар........26 IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш....................................................................................................................34 4.1. Ҳудудий таркибий қисмнинг асосий вазифалари.............................................35 4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича тавсия этилган стратегиялар.......36 4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш..............................39 4.4. Ҳудудий таркибий қисмни яратишда ота-оналар, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик...............................................................................42 Фойдаланилган адабиётлар...........................................................................................46 Иловалар.........................................................................................................................47 1-илова. МТТнинг ишчи дастури тузилишининг тахминий намунаси..........................47 2-илова. Мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ низоми..............................................................................................51 3-илова. МТТ таълим дастурларига техник талаблар..................................................54 3 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 4 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ КИРИШ СЎЗИ Мактабгача таълимдаги замонавий талаблар тарбияланувчининг шахсига йўналтирилган таълим жараёнининг мазмунини ва ташкил этилиши тўғрисидаги янги тушунчани белгилайди. Янги модел педагогларга болаларнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида ҳар бир ёш гуруҳлари учун таълим дастурларини тузишга имкон беради. “Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”га мувофиқ таълим жараёнларини ташкил этиш, мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбия жараёнини самарали режалаштириш ва бошқариш учун шароит яратиш мақсадида таълим дастурлари ишлаб чиқилади. Ҳар бир педагогнинг Таълим дастурини амалга оширишдаги ҳиссаси унинг компетенцияси малакасини баҳолаш учун таълим дастури асос бўлади. Таълим дастури педагогнинг малакасини ошириш ва ўқитиш воситаси, таълим йўналишини белгилаб беради. Aзиз ҳамкасблар, ушбу қўлланма ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида таълимтарбия жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда фойдали бўлади, деган умиддамиз. Сизга омад ва ижодий муваффақият тилайман! Агриппина Шин, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Мактабгача таълим вазирлиги кириш сўзи 5 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ХАЛҚАРО БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ (ЮНИСЕФ) КИРИШ СЎЗИ Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш боланинг ижтимоий, ҳиссий, когнитив ва жисмоний эҳтиёжларини комплекс ривожлантиришга қаратилган. Бу унга умри давомида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари мактабгача таълим мақсадларини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Шу боис уларга кўникмаларини ривожлантириш ва ўз хизматларини тақдим қилиш учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилдан кичик ёшдаги болаларни сифатли ўқитиш ва тарбия қилишга катта эътибор қаратмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган вақтдан 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида қулай сиёсий шарт-шароитлар ҳамда тизимли компонентларни яратиш бўйича қатор салмоқли ишлар олиб бормоқда. Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси томонидан мазкур ислоҳотлар доирасида Мактабгача таълим вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган. 2018 йилда ЮНИСЕФ МТВга илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини қайта кўриб чиқишда техник жиҳатдан кўмаклашди ва боланинг ривожланиш даврлари аниқ ишлаб чиқилишига урғу берилди. Шунингдек, ЮНИСЕФ боланинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган янги “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатди. Янги Давлат ўқув дастури ва боланинг ривожланишига қўйилган мақсадларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш, жумладан, болани мактабга тайёрлашда ушбу мақсадларни амалга ошириш учун мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини жалб қилиш лозим. ЮНИСЕФ ва МТВ каскад режимида педагогларни янги ўқув дастур билан таништириш мақсадида бир неча ўқувлар ташкил этди. Шу билан бирга, педагогларга мунтазам ёрдам бериб борилиши ҳамда ўқув дастурини амалга оширишга доир маслаҳатлар берилиши жуда муҳим. Мактабгача ташкилотда педагогнинг вазифаси – болага танқидий фикрлашнинг ҳаётий компетенциялари ва ижодий ўзини ўзи намоён қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган кундалик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш. Педагогларга болалар қобилиятини намоён қилиш бўйича ҳар куни қилиниши керак бўлган ҳаракатларни кўрсатиб бериш, бу жараённинг узлуксизлиги ва турли таълимий, мустақил фаолиятда “Педагог–бола” ҳамкорлиги етакчи ўрин эгаллаши ҳамда мактабгача гуруҳда бутун ўқув жараёнини тўғри режалаштириш аҳамиятини тушунтириб бериш жуда долзарбдир. Айнан шу мақсадда ЮНИСЕФ ва МТВ барча босқичдаги мактабгача таълим педагоглари учун қўлланма ишлаб чиқишга қарор қилди. Қўлланмалар педагогларга “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалга оширишда кўмак беришга мўлжалланган. Ушбу қўлланмада боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълимнинг мазмуни ва ташкил этилиши батафсил баён қилинган. Шунингдек, янги ўқув режаси ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожла6 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш нишига қўйиладиган талабларни амалга ошириш доирасида мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнини самарали режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш шартлари тавсифланган. Ушбу 6 та методик қўлланма юқори даражадаги консультация, изланишлар ва синчковлик билан яратилган таҳлилнинг самараси бўлиб, нафақат мактабгача таълимтарбия педагоглари учун, балки мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш секторидаги барча амалиётчилар учун фойдали нашр бўлади. ЮНИСЕФ ва МТВ экспертларига ушбу ноёб қўлланмаларни тайёрлашда қўшган ҳиссаси ва техник ёрдамлари учун миннатдорлик билдираман ва улар мактабгача таълим педагоглари учун илҳом манбаи ва йўриқнома бўлиб хизмат қилади, деган умиддаман. Дипа Шанкар, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўлими раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи 7 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш МУҚАДДИМА Мактабгача таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади ҳар бир боланинг сифатли ва бепул таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишдир 1. Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг замонавий тизим шаклларининг вариативлиги, жамият ва шахснинг эҳтиёжларига мослашувчан муносабат, болалар учун мактабгача таълимнинг янги турларининг пайдо бўлиши ҳар хил педагогик хизматлар билан тавсифланади. Мактабгача таълимда болалар таълими самарадорлиги ва сифатига таъсир этувчи омиллар орасида Ўзбекистон Республикаси илк мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари 2 ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури муҳим аҳамиятга эга. Булар тарбиячиларнинг ижодий фаолияти учун қўлланма ҳисобланиб, мактабгача таълимда таълим жараёнининг мазмунини белгилайди. Мактабгача таълимнинг илмий ва методик тушунчасини акс эттириб, бола ривожланишининг барча асосий соҳаларида таркиб топади. Ўзбекистонда замонавий мактабгача таълимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг вариативлиги, яъни ҳар хил турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари, таянч бир йиллик ўқув гуруҳлари, уй шароитида оилавий шаклдаги гуруҳларида мавжуд. Ўзбекистонда мактабгача таълим кундузги ва қисқа муддатли гуруҳлар кўринишида мактабгача таълим хизматларини тақдим этиш шаклларининг вариативлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, таълимнинг ҳар хил турлари ва тақдим этилаётган хизматлар шаклларига қарамай, уларнинг барчаси умумий мақсад ва вазифаларга эга. Мақсадлар: ● боланинг таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш; ● болани жисмоний, ақлий ва маънавий ривожлантириш; ● ташкилотлар боланинг умумий таълимда ўқишни давом эттиришига тайёргарлигини таминлаш. Вазифалар: ● болалар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай муҳит яратиш, унинг индивидуал таълим дастурлари асосида таълим олишини таъминлаш, шунингдек, замонавий инклюзив мактабгача таълим ва тарбия эҳтиёжларини қондириш; ● болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат туйғуларини шакллантириш; ● ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига, атроф-муҳитга ҳурмат асосида тарбиялаш; ● болаларнинг турли миллат вакилларининг урф-одатлари ҳақидаги билимларини шакллантириш; 1 Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2019–2030 йилларда ривожлантириш концепцияси. 2019 й. 2 Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари. 03.07.2018 й. Регистр. № 3032. 8 Муқаддима МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● боланинг шахсиятини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятини ривожлантириш; ● боланинг ижтимоий мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш; ● оилалар ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш; ● таълимга замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш. Мактабгача таълим ташкилотлари учун мўлжалланган “Илк қадам” давлат ўқув дастури (кейин ўринларда “Илк қадам” ДЎД) мактабгача таълимнинг мазмуни, унинг даражаси ва йўналишини белгилайди. Шундай қилиб, “Илк қадам” ДЎД Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим учун турли муқобил намунавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун асосдир. Таълим жараёнининг яхлитлигига республиканинг ҳар бир минтақасидаги мактабгача таълим ташкилотлари учун ҳудудий таълим дастурларини яратиш ва қўллаш орқали эришиш мумкин. Бу эса болаларнинг ҳаёти ва таълимини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини (кейин ўринларда Давлат талаблари) бажаришга ёрдам беради. Таъкидлаш керакки, вариативликни яратиш турли илғор ғоялар, ёндашувлар мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимига яхши кириб бориши, барча маданий хилмахиллик, ҳудудий таркибий анъаналар дастурларида акс эттиришга, маҳаллий жамоада яшайдиган болаларнинг алоҳида эҳтиёжлари ва манфаатларини билишга ва тушунишга хизмат қилади. Ушбу қўлланма, мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича хизмат кўрсатадиган мактабгача таълим тизими педагогларига мўлжалланган. Методик қўлланмада ўқув дастурларини яратишда қатор замонавий методик ёндашувлар, шунингдек, ўзига хос методик ишланмалар мавжуд. Муқаддима 9 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҚЎЛЛАНМА ҲАҚИДА МТТ педагогларига ёрдам берадиган ўқув қўлланмалар тўплами олтита китобни ўз ичига олади: “Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш”. “Ўқув жараёнини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида режалаштириш”. “Ўйин орқали таълим олиш”. “Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси”. “Оилалар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳамкорлик”. “Кузатиш ва баҳолаш”. Барча методик қўлланмалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, мактабгача таълим тизимида юқори сифатли таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш учун Давлат талаблари ва “Илк қадам” ДЎДга мувофиқ замонавий инновацион педагогик ёндашувлар ва тавсияларни ўз ичига олади. Ҳар бир қўлланма “Илк қадам” ДЎДга мувофиқ фаолиятнинг айрим жиҳатларига бағишланган. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига дастурни юқори сифатли бажариш учун барча методик қўлланмаларни ўрганиб чиқиш ҳамда касбий маҳоратини ошириш учун ўз ишларида фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу қўлланманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат талабларини ҳисобга олган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотларида ишлайдиган педагогларга турли дастурларни яратишда ёрдам беришдан иборат. Шунингдек, ушбу қўлланма ижодий гуруҳларнинг етакчиларига минтақанинг ўзига хос хусусиятларини, маҳаллий ҳамжамиятда яшайдиган болалар ва улар оилаларининг алоҳида эҳтиёжлари ва манфаатларини билиш, тушунишни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий таълим дастурларини яратишда методик ёрдам беради. Қўлланмада гуруҳ ва МТТ таълим дастурини яратиш бўйича амалий тавсиялар, замонавий тасниф, дастурнинг асосий бўлимлари, шунингдек, тузилиш талаблари келтирилган. Методик тавсиялар, шунингдек, мактабгача таълим учун ҳудудий таълим дастурларининг хусусиятлари ва тузилиш механизмларини намойиш этади. Қўлланмалардан мактабгача таълим ташкилотлари ўз таълим дастурларини тузишда фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, қўлланмада таълим дастури бўлимларининг тахминий мазмуни берилган. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим бериш ҳамда ўзининг дастурини ишлаб чиқишда иштирок этадиган педагогларнинг ижодий гуруҳлари “Илк қадам” ДЎДга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти ушбу дастурнинг 20 фоизини ўзининг компонентига алмаштириш учун мўлжалланган ўз дастурларини ишлаб чиқишлари мумкин. Қўлланма мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатадиган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари, мактабгача ёш гуруҳлари мавжуд бўлган Меҳрибонлик уйлари, шунингдек, мактабгача таълим кадрларини қайта тайёрлаш ва 10 Қўлланма ҳақида МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш малакасини ошириш ташкилотлари учун мутахассислар тайёрлайдиган ўрта махсус ва олий таълим ташкилотлари педагоглари учун мўлжалланган. Қўлланма материаллари педагогларга янги дастурларни яратишда глобал ва миллий (ўзбек) маданиятга эътиборни қаратишга ёрдам беради; давр талабларига жавоб берадиган мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг деярли барча йўналишларини қамраб олади; бошланғич мактабнинг ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълимда барча болаларнинг тенг ҳуқули бўлишларини таъминлайди. Ушбу қўлланмада келтирилган иловалар тавсиявий характерга эга. Таълим-тарбия ишларининг якуний натижалари МТТнинг педагогик жамоасининг ўз фаолиятини қанчалик таҳлил қила олиши, режалаштириши, фаолиятни ташкил эта олишига боғлиқ. Ишчи таълим дастури ижтимоий мижозлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини яхшилаш воситаси бўлиши мумкин, таълимнинг ижтимоий жиҳатдан муҳим натижаларига эришишга ёрдам беради, педагоглар ва мактабгача ёшдаги болаларнинг компетенциясини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогларнинг касбий ривожланишини рағбатлантиради. Қўлланма ҳақида 11 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш КИРИШ Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим тизимидаги таълимнинг мазмуни мактабгача таълим ташкилотлари учун ишлаб чиқилган “Илк қадам” ДЎД ҳамда Давлат талаблари асосида белгиланади. “Илк қадам” ДЎД мактабгача таълим ташкилотлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун асосдир. Давлат ўқув дастурининг моҳияти туфайли ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти, ҳатто мактабгача таълим ташкилотларининг алоҳида гуруҳи ҳам ўзларининг таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун имкониятга эга 3. Бироқ педагоглар ҳали ҳам таълим дастурларини ишлаб чиқишда тажриба ва билимга эга эмаслар. Шунинг учун улар баъзида дастур яхлитлиги, дастур бўлимларининг кетма-кетлиги ва изчиллиги, мазмунини асослаш принциплари бажарилишини таъминлай олмайдилар. Буларнинг барчаси бизни мактабгача таълим учун таълим (шу жумладан, ҳудудий) дастурларини тузиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш зарурлигига олиб келди. 3 И. Грошева, Л. Евстафьева, Д. Махмудова, Ш. Набиханова, С. Пак, Г. Джанпесова, М. Исхакова, “Илк қадам” давлат ўқув дастури мактабгача таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган. 12 Кириш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш I-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИНИНГ ТАСНИФИ Таълимнинг вариативлиги замонавий таълим тизимининг асосий принциплари ва йўналишларидан биридир. Мактабгача таълимда вариативликнинг мавжудлиги таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун катта имкониятлар яратади. Н.В. Немова ва Т.П.Афанасьева фикрига кўра, педагогик тизим вариативлик даражасининг кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ● унда болалар учун бир нечта бир хил яхши ва қулай дастурлар вариантлари мавжудлиги (тенг даражада яхши вариантларнинг кўплиги); ● болалар учун таълим олиш вариантларидан бирини танлаш имконияти мавжудлиги; ● тизимнинг мослашувчанлиги (тарбияланувчининг таълим эҳтиёжларига мос ўгартиришлар қилиш учун шароит яратиш). Таълимнинг мазмуни, шакллари ва усулларини ўзгартириш мумкин. Кириш қисмида Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида мактабгача таълим хизматларини тақдим этиш турлари ва шаклларининг вариативлиги таъминланади, деб қайд этилган. Таълим дастурларининг мазмуни ва уларни амалга оширишда вариативлиги ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти, ҳатто ҳар бир педагог ўз таълим дастурларини яратиши ва уларни амалга оширишнинг турли усулларидан фойдаланиши мумкинлигини англатади. Вариативликнинг асосий шарти – “Илк қадам” ДЎДнинг асосий принциплари ва талабларига, шунингдек, Давлат талабларига, яъни барча мактабгача таълим ташкилотлари боланинг ривожланишида таъминлаши шарт бўлган талабларга риоя қилиш заруратидир. Турли хил таълим дастурлари мавжуд. Замонавий мактабгача таълим дастурлари вариатив ва альтернатив; экспериментал; минтақавий ёки маҳаллий (яъни ҳудудий); асосий ва қўшимча; тахминий; комплекс ва парциал дастурлар; ишчи дастурлар сифатида таснифланади. МТТ ва алоҳида педагогларнинг ўзи учун бирон-бир дастур турини тўғри танлаб олишлари учун турли таълим дастурларининг хусусиятлари ҳақида қисқача тавсиф берилган. Вариатив ўқув жараён – бу таълим мақсадларини фаолият, мулоқот воситалари ва усулларини, шахснинг мақсадларига мазмунли муносабатни, таълим жараёнини танлаш шароитида амалга оширадиган таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқ фаолияти. Шунингдек, биз бугун маданий меросга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганини кузатяпмиз. Мактаб дарсларида ва мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларида педагоглар дуч келадиган маданиятлар, тиллар, урф-одатларнинг хилма-хиллиги, педагоглар, ота-оналар ва таълим ташкилотларининг таъсисчилари энг муносиб дастурларни танлаши, бундан ташқари, улар таълим мазмунини пайдо бўлаётган таълим ҳолатига мувофиқ қуришлари кераклигини талаб қилади. Ушбу талаб дастурлар, услублар ва технологиялар “бозорида” таклифларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқармоқда. Вариативлик шахсни ривожлантириш бўйича ягона стратегия бўлиши мумкин. Таълимнинг вариативлиги таълимни индивидуаллаштиришнинг энг юқори даражасини таъминлашга қаратилган. МТТда таълим жараёнини индивидуаллаштириш бўйича батафсил маълумотни “Ўқув жараёнини индивидуалI-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи 13 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш лаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси” қўлланмасида танишиш мумкин. Вариатив таълим жараёни – таълим мақсадларини амалга оширишда мазмунини, фаолият ва мулоқот усулларини, шахснинг мақсадларга, таълим мазмуни ва жараёнига муносабатини танлаш шароитида таълим иштирокчиларининг ўзаро фаолиятидир. 1.1. Aсосий дастурлар “Дастур” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, бўлажак воқеалар ва ҳаракатларнинг дастлабки тавсифи маъносини билдиради. Дастур ўқув-методик ҳужжатларнинг компоненти бўлиб, барча таълим жараёнининг иштирокчиларини таълим фаолиятининг мазмуни ва режалаштирилган натижалари ҳақида хабардор этиш вазифасини бажаради ҳамда таълим жараёнини режалаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимининг асосий дастури – бу “Илк қадам” Давлат ўқув дастури. Ушбу дастурнинг мазмуни мураккаблик талабларига жавоб беради, яъни у бола шахси ривожланишининг барча асосий йўналишларини ўз ичига олади: ● жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ● ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш; ● нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; ● билиш (англаш) орқали ривожланиш; ● ижодий ривожланиш ва боланинг кўп томонлама қобилиятларини (ақлий, коммуникатив, ҳаракатли, ижодий) шакллантиришга, болалар фаолиятининг ўзига хос турларини (мавзу, ўйин, театр, визуал, мусиқий, дизайн ва бошқалар) шакллантиришга ҳисса қўшади. Шундай қилиб, асосий дастур умумий ривожланиш вазифаларини ва бошланғич таълим хизматларини амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Давлат талабларига мувофиқ, умумий ривожланиш вазифаларининг барчасини ва илк ёшдаги болаларни тарбиялаш фаолиятининг моҳиятларини белгилайди. Мактабгача таълим ташкилотида асосий таълим фаолиятини ташкил этиш доирасида махсус дастурлар қўлланилиши мумкин. Таълим жараёнини ташкил этишда асосий ўринни коррекцион йўналишдаги дастурлар эгаллайди. Коррекцион йўналишдаги дастурда болаларнинг ҳаётини ўзгартирадиган зарур ўзгартиришлар мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларида ривожлантирувчи муҳитни ҳамда тахминий кун тартибларини ташкил этиш алоҳида ўрин эгаллайди. “Илк қадам” ДЎДнинг мақсади Давлат талабларида белгиланган таълим натижаларига эришишдир. Бу мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқ иштирокчиларнинг таълим эҳтиёжларини таълим-тарбия жараёнига интеграциялаштиришга қаратилган бўлиб, ушбу дастурнинг мажбурий 80 фоизи миқдорида бажарилишини таъминлайди, 20 фоизи эса ҳар бир мактабгача таълим ташкилотининг ёки ҳудудининг шароитларига мослашиши мумкин. Aсосий ва қўшимча дастурлар, муаллифлик дастурлари бўлиши мумкин. Улар ижодий гуруҳлар ёки алоҳида муаллифларнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади. Муаллифлик дастурлари мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш бўйича кенг тарқалган, 14 I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш умумэътироф этилган анъанавий қарашлар асосида ҳам, кенг тарқалмаган янги педагогик назариялар ва тушунчалар асосида ҳам қурилиши мумкин. Муаллифлик дастурлари ҳудудий мактабгача таълим бўлимларининг буюртмаси асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Шунинг учун уларда мактабгача таълимнинг мазмуни ҳудудий, этник-маданий, тарихий ва бошқа хусусиятлар ва анъаналардан фойдаланишга асосланган. Баъзи муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган дастурлар Монтессори ёки Валдорф модели каби хорижий педагогика ғоялари асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Мактабгача таълимнинг асосий дастурлари комплекс ва парциал дастурларга ажратилади. 1.2. Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари Мактабгача таълим ташкилоти ўзининг устувор мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ, базавий ташкилотлар билан бир қаторда, унинг мақомини белгилайдиган асосий таълим дастурларидан ташқари, тегишли қўшимча таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган қўшимча таълим хизматларини ҳам кўрсатиши мумкин. Қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш асосида қўшимча таълим хизматларини (пуллик, бепул) тақдим этиш фақат ота-оналарнинг (уларнинг қонуний вакилларининг) илтимосига биноан, улар билан шартнома тузиш орқали амалга оширилади. Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурларидан фойдаланиш мактабгача ёшдаги болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида ва ундан ташқарида ташкил этилган ижодий студияларда, тўгаракларда, секциялар ва ҳоказоларда янги мослашувчан таълим шаклларининг ривожланиши билан мумкин бўлади. Қўшимча дастурларга турли таълим йўналишидаги дастурлар киради: бадиий ва эстетик, этник-маданий, маданий, интеллектуал ривожланиш, коммуникатив ва нутқ, атроф-муҳит ва экологик, спорт ва фитнес, коррекциянинг турли йўналишлари ва бошқалар. Баъзи ҳолларда мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари сифатида парциал дастурлар ишлатилиши мумкин. Мактабгача таълимнинг қўшимча таълим дастурлари асосий таълим фаолияти (сайр, кундузги уйқу, асосий фаолиятлар, ўйинлар) амалга ошириш учун ажратилган вақт ҳисобига ёки унинг доирасида амалга оширилмайди. Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш доирасида олиб бориладиган машғулотлар сони ва давомийлиги СанПиН меъёрлари билан тартибга солинади. Асосий ва қўшимча дастурлар бўйича машғулотларнинг умумий вақти эса болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳафталик рухсат этилган вақт миқдоридан ошмаслиги керак. 1.3. Комплекс ва парциал дастурлар Комплекс дастурлар асосий ўқув дастурининг барча жиҳатларини қамраб олади. Парциал дастурлар мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий таълим фаолияти доирасида амалга оширилади ва комплекс дастурлардан фарқли ўлароқ, улар мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришнинг ўзига хос муаммоларини, муайян таълим соҳаси ёки технологиясини, яъни фаолият услубини, улар мураккаб эмаслигини ҳал қилишга бағишланиши мумкин. 1.3. Комплекс ва парциал дастурлар 15 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Парциал дастурларнинг номи лотинча “партиалис”дан келиб чиққан бўлиб, “ниманидир муқобил қисми” деган маънони англатади. Парциал дастурлар, асосан, дастурни тўлдириш ва Мактабгача таълим ташкилоти дастурининг таълим алоқалари иштирокчилари томонидан яратилган асосий қисмини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, парциал дастур мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг бир ёки бир нечта йўналишларини қамраб олиши ёки муайян бир ёш гуруҳидаги болалар учун таълим дастури бўлиши мумкин. Мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг парциал таълим дастурларини ишлаб чиқишлари мумкин. Улар дастлаб “Илк қадам” ДЎДининг мақсадларидан 80 фоизни, ташкилий мақсадлари ва хусусиятларини, шу жумладан, ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 20 фоизни ўз ичига олиши керак. Намуна сифатида икки парциал таълим дастурлари изоҳлари келтирилган 4: Аннотация Мактабгача ёшдаги болаларда математик бошланғич тасаввурларни шакллантириш парциал дастури Мактабгача таълимнинг “Мактабгача ёшдаги болаларда бошланғич математик тасаввурларни шакллантириш” парциал таълим дастури бошланғич математик фикрларни шакллантириш жараёнида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг интеллектуал ва сезги қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. Дастур мактабгача таълим ташкилотларида амалга ошириш учун мўлжалланган. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари, шунингдек, қўшимча мактаб ўқитувчилари, ота-оналар, болаларни математикадан мактабга тайёрлаш билан шуғулланадиган педагоглар учун тавсия этилади. Аннотация Кучли кичкинтойлар” парциал дастури “Кучли кичкинтойлар” дастури – мактабгача ва бошланғич умумий таълим узлуксизлиги шароитида 3–7 ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланишини таъминлайдиган янги авлоднинг замонавий интегратив ривожланиш дастури. “Кучли кичкинтойлар” дастури ҳар бир болага, шу жумладан, жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болаларга индивидуал равишда ёндашишга асосланган. Дастур болаларнинг шахсий хусусиятларини, умумий маданиятини шакллантириш учун шарт-шароитларни яратадиган тизимли фаолиятга асосланган: соғлом турмуш тарзи қадриятлари, жисмоний фазилатларни ривожлантириш, восита маҳоратини ошириш, боланинг ташаббуси ва мустақиллигини таъминлаш, таълим фаолияти учун зарур шартшароитларни шакллантиришни қамраб олади. 4 Россия таълимнинг ривожланиши институти расмий сайти https://www.ranepa.ru/landings/federalnyyinstitut-razvitiya-obrazovaniya/ 16 I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда педагогик жараённинг яхлитлиги комплекс ёки парциал дастурлар тўплами ёрдамида таъминланади. МТТнинг комплекс ва парциал дастурлари Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ бўлиши керак 5. Дастурлар таълимнинг дунёвий хусусиятларига риоя қилиш, шунингдек, улар катта ва болалар ўртасидаги шахсга йўналтирилган ўзаро муносабат тамойилига асосланиши керак. Комплекс дастурининг мазмуни умумбашарий маданиятга йўналтирилган бўлиши ва шу билан бирга, миллий маданий анъаналарга мос келиши керак. Комплекс дастурнинг мазмунига боланинг нутқини ривожлантириш, унинг табиатшуносликка оид билимлари, жисмоний, бадиий ва эстетик ривожланиш асослари билан танишиш киради. Қуйида намуна сифатида комплекс (асосий) таълим дастурига изоҳ келтирилган 6: Аннотация “Камалак” дастури 2 ойдан 8 ёшгача бўлган болалар билан ишлаш учун мўлжалланган. Дастур боланинг жисмоний, интеллектуал ва шахсий фазилатларини ривожлантириш, болаларнинг ижобий ижтимоийлашишини, уларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамланишини таъминлайдиган таълим фаолияти учун зарур шарт-шароитларни шакллантиришга қаратилган. Дастур мактабгача ёшдаги боланинг тўлақонли бўлиши, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, турли тадбирларда болаларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва педагогларга барча таълим йўналишларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этишга ёрдам беради. Дастур мактабгача ва узлуксиз таълим педагогларига мўлжалланган. Дастурлар қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: ● мактабгача ёшдаги болада когнитив фаолиятнинг асоси сифатида қизиқишни ривожлантириш; ● боланинг қобилиятини ривожлантириш; ● ижодий тасаввурни шакллантириш; ● мулоқот кўникмаларини ривожлантириш. Дастурлар қуйидагиларни таъминлаши керак: ● болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; ● ҳар бир боланинг ҳиссий фаровонлиги; ● боланинг интеллектуал ривожланиши; 5 “Мактабгача таълим ва тарбия”. Ўзбекистон Республикаси Қонуни// ЗРУ-595 16.12. 2019 й. 6 Россия таълимнинг ривожланиши институти расмий сайти https://www.ranepa.ru/landings/federalnyyinstitut-razvitiya-obrazovaniya/ 1.3. Комплекс ва парциал дастурлар 17 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● боланинг шахсиятини, ижодий қобилиятини ривожлантириш учун шароит яратиш; ● болаларни умуминсоний қадриятлар билан таништириш; ● болани ҳар томонлама ривожлантириш учун оила билан ҳамкорлик ишлари. Шундай қилиб, мактабгача ва илк ёшдаги таълимнинг мақсад, вазифа, устувор йўналишлари, педагоглар таркиби ва малакаси, шунингдек, таълимни ривожлантириш муҳити учун мос ва муқобил дастурларни танлаш ёки ишлаб чиқиш тавсия этилади. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тегишли тасдиқдан ўтмаган дастурларни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Таълим дастурлари танланган ёки яратилганидан кейин Педагогик кенгаш уларни таълим фаолиятида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади. Танланган таълим дастурлари мактабгача таълим ташкилотининг маҳаллий актларига киритилиши керак (устави, ММТ ўқув дастури). 18 I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш II-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ПЕДАГОГИНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ Мактабгача таълим мазмуни ва методларининг вариативлиги – ҳар бир ёш гуруҳлари ривожланишини ҳисобга олган ҳолда педагоглар (тарбиячилар) томонидан ишчи дастурларини тайёрлашни ўз ичига олади. Ишчи дастурларни ишлаб чиқишнинг мақсади: Давлат талабларини бажариш доирасида ва “Илк қадам” ДЎД асосида болаларни парваришлашда таълим-тарбия жараёнини самарали режалаштириш, ташкил этиш. Ишчи дастур табияланувчиларнинг ўзига хос шароитларини, ўқув эҳтиёжларини ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қандай қилиб педагогнинг индивидуал педагогик моделини яратишини кўрсатиб беради. Шундай қилиб, ишчи дастурлар ҳар бир педагогнинг фаолияти мазмуни, усул ва шакллари нуқтаи назаридан асосий давлат дастурини амалга оширишнинг индивидуал изоҳидир. Педагог ўз гуруҳининг ишчи дастурини тузишни бошлаган ҳолда, нафақат унинг тузилишини, уни амалга ошириш босқичларини, лойиҳалаштиришни билиши, балки қуйидагиларни ҳам амалга оширадиган бўлиши керак: ● мактабгача таълим ривожланишининг замонавий босқичида ўз фаолиятини таҳлил қилиш; ● ишчи дастурининг йўналишини, унинг мақсади ва функцияларини аниқлаш; ● ишчи дастури мазмуни тақдимотини тўғри танлаш; ● таълим дастурларида амалга ошириш учун тавсия этилган педагогик технологияларни ҳисобга олиш; ● ишчи дастурини амалга оширишнинг кутилаётган натижаларини тақдим этиш. Ишчи таълим дастурларини тайёрлаш бўйича тавсиялар: (1-иловани "МТТнинг ишчи дастури тузилишининг тахминий намунаси" кўринг ) дастурлар педагогнинг иш йўналишидаги устуворликларини, гуруҳ болаларининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак. Aгар, ҳоҳласа, педагог ўз ишчи дастурини тузишда битта маҳалланинг (маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят) маҳаллий/ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олиши мумкин; ишчи дастурининг тузилиши ва мазмуни бола ривожланиш соҳаларининг интеграция тамойилини, жараённинг барча иштирокчиларининг амалиётга йўналтирилган ўзаро алоқаси ва боланинг мотивациясини ҳисобга олиши керак; таркибий қисмлар бўйича дастурнинг мазмуни, вазифа, режа, мониторинг, адабиётларда акс эттирилиши керак; педагоглар методист раҳбарлигида дастур тузадилар; ишчи дастур – педагог учун таянч ҳужжатдир. II-боб. Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг ишчи дастурини ишлаб чиқиш 19 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш МТТ педагогининг ишчи дастурига ўзгартиришлар киритиш сабаблари: педагогларнинг жорий ўқув йилидаги иш натижалари бўйича таклифлари; адабиётлар рўйхатини янгилаш; педагогик кенгаш қарори, мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти таклифлари; гуруҳ болаларининг таркибидаги ўзгаришлар; ишчи дастурларига ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин (педагогларнинг муаммо ва ютуқларининг таҳлили асосида) ва таълим-тарбия, болаларнинг ривожланиш жараёнларини кузатиш ҳамда баҳолаш натижалари асосида ўқув йили давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин; ишчи дастурига ўзгартиришлар “Ишчи дастурга қўшимчалар” иловаси шаклида киритилиши мумкин. Кўп сонли ўзгартиришлар йиғилганда ишчи дастури тўпланган материалларга мувофиқ қайтадан тузатилади; ишчи дастур – бу мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда доимо ўзгариб турадиган таълим жараёнини акс эттирадиган ҳужжат; тарбияланувчилар ушбу ишчи дастур бўйича таълим олишни тегишли таълим босқичида тугатишлари керак. Ишчи дастурининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун педагоглар ва мутахассислар жавобгар. Мактабгача таълим ташкилотининг йиллик режасига мувофиқ, ишчи дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш учун жавобгарлик методист зиммасига юклатилади. 20 II-боб. Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг ишчи дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш III-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ТАЪЛИМ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 3.1. Таълим дастурлари ишлаб чиқиш технологияси Дастур – педагоглар (тарбиячилар ва мутахассислар) “Илк қадам” ДЎДнинг тамойиллари, Давлат талабларига мувофиқ, болаларнинг муайян ёшдаги гуруҳлари учун таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг шакл ва усулларини энг мақбулини аниқлайдиган воситадир. Дастур болаларнинг таълим эҳтиёжлари ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёки масалан, ҳудуднинг, мактабгача таълим ташкилотининг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда (ёки индивидуал педагог (тарбиячи, мутахассис) ўз педагогик таълим моделини яратишини кўрсатиши керак. “Илк қадам” ДЎДга кўра, дастур икки – таянч ва таълим жараёни қатнашчилари томонидан шакллантирилган қисмдан иборат бўлиши керак. Иккала қисм ҳам Давлат талабларини бажариш нуқтаи назаридан бир-бирини тўлдириши зарур. Замонавий босқичда мактабгача таълим таркибини янгилаш унинг мураккаблиги ва вариативлигини таъминлайди. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилоти педагогик ходимлари таълим дастурини танлаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун катта масъулиятга эга. Уни ишлаб чиқишга киришишдан олдин қонун ҳужжатлари, мактабгача таълим масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, педагогик ва методик адабиётларни ўрганиш керак. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг сифати болалар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлигини замонавий талаблар даражасида таъминловчи ташкилий ва педагогик шароитларнинг мазмуни билан белгиланади: ● МТТ таълим мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган ривожланиш муҳитини яратиш; ● ривожланаётган таълим услубларини қўллаш (ўйин, муаммо, муқобилтажриба, тадқиқот); ● шахсий ва ижодий салоҳиятдан, ҳар бир педагогнинг касбий тажрибасидан унумли фойдаланиш; ● педагогик фаолиятнинг бошқарилишини таъминлаш (мослашиш муҳитини ташкил қилиш, рағбатлантириш, коррекция ишларини амалга ошириш); ● комплекс ва парциал дастурларнинг ўзига хос тўпламини йиғиш, МТТ таълим фаолиятини уларнинг хусусиятларга мослаштириш. 3.2. Таълим дастурларини танлаш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимидаги олдинги дастурлардан фарқли ўлароқ, “Илк қадам” ДЎД қабул қилингандан сўнг мактабгача таълим ташкилотлари ўз таълим фаолиятини аниқлашда кенг ҳуқуқларга эга бўлди. Таълим-тарбия III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш 21 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш жараёнининг асоси бўлмиш ўқув ва тақвимий режаларни тузиш, кун тартиби ва унинг бажарилиши Давлат талаблари ва “Илк қадам” ДЎД асосида мактабгача таълим ташкилотларида прерогатив ҳисобланади. Мактабгача таълимнинг замонавий таълим дастурлари кўпгина муаллифлар томонидан психологик-педагогик фаннинг сўнгги ютуқлари ва мактабгача таълим амалиётини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Педагоглар ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари уларни баҳолаш ва танлашда қийналмоқда. Шу билан бирга, ушбу турли таълим дастурларидан тўғрисини танлаш имкониятига эга бўлиш жуда муҳимдир. Таълим дастурларини танлаш ва мустақил ишлаб чиқиш ҳуқуқи дастур муалифларига оиддир. Шу билан бирга, таълим ташкилотлари ёки бошқа муаллифлик жамоалари ўзлари ишлаб чиққан дастурларга жавобгар ҳисобланади. 3.3. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари Мактабгача таълим соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимнинг қуйидаги ташкилот турлари мавжуд: ● давлат умумий мактабгача таълим ташкилотлари; ● нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; ● давлат, нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари; ● корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари; ● инклюзив гуруҳлари мавжуд давлат, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; ● қисқа муддатли гуруҳлар. Таълим дастурларини мактабгача таълим ташкилот турини ва кўрсатадиган хизматлар шаклини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак. 3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш Мактабгача таълим ташкилоти, ўз Низомига мувофиқ, таълим дастурининг мазмунини аниқлашда қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 22 ● болалар, шу жумладан, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болалар учун қулай муҳит яратиш, индивидуал таълим дастурларини, шунингдек, замонавий инклюзив мактабгача таълим ва тарбия эҳтиёжларини қондириш; ● болалар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжманд болалар учун индивидуал дастур асосида замонавий инклюзив таълим-тарбияни олиш учун қулай шароитни яратиш; ● болаларда Ватанга муҳаббат, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига, атроф-муҳитга ҳурмат туйғуларини шакллантириш; III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● болаларнинг турли миллатларнинг, урф-одатлари тўғрисидаги билимларини шакллантириш; ● боланинг шахсиятини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятини ривожлантириш; ● боланинг ижтимоий мослашуви ва унинг бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш; ● замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш. Таълим дастурларининг барча турларида болаларни мактабгача таълим ташкилотида бўлиш даврида қуйидаги фаолиятлар ташкил этилиши таъминланади: ● ривожланиш марказларида болалар фаолияти турларини ташкил қилиш; ● умумий гуруҳлардаги фаолиятлар; ● тарбияланувчиларнинг ихтиёрий фаолияти; ● кун давомида болаларнинг бўш вақтини ташкил қилиш. Мактабгача таълим ташкилотининг таълимий дастури “Илк қадам” ДЎД асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, дастурларнинг 80 фоизи болаларни ривожлантиришнинг бешта соҳаси бўйича мажбурий комплекс ёндашув ва 20 фоизи мактабгача таълим ташкилоти педагоглари томонидан шакллантирилади. Ушбу қисм ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган дастурлар (комплекс ёки парциал) асосида ёки мактабгача таълим ташкилоти таълим фаолияти жараёнида яратилган ўз таълим дастурлари асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Бундан ташқари, МТТ маълум бир мактабгача таълим ташкилотининг ўзига хос хусусиятларини ва тизимини акс эттирувчи муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган таълим дастурларни амалиётга киритиши мумкин. Масалан, агар “Илк қадам” ДЎДда таълим-тарбия фаолият тақсимоти кунига 5 та фаолият (марказлар томонидан амалга ошириладиган болалар фаолияти) таъминланса, мактабгача таълим ташкилоти ўзининг йўналиши асосидаги фаолиятнинг 1 турини (ривожланиш марказлардаги фаолият) маълум бир фаолият бўйича (экологик, жисмоний, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бадиий, эстетик ва ҳоказо) шакллантира олади. Шундай қилиб, мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун турли парциал ва комплекс таълим дастурларидан фойдаланишлари ёки ўзларининг таълим дастурларига муаллифлик дастурларини киритишлари мумкин. Шу билан бирга, кўплаб дастурлар ва улардаги ғоялар асосида яратилган мактабгача таълим ташкилоти таълим дастури охир-оқибат методик бирликка эга бўлиши керак. Бу Давлат талаблари ва асосий компетенцияларга эришишга қаратилган бўлиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишдаги илгари эришилган натижаларга халақит берадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлиши керак. Табиийки, таълим дастурини ишлаб чиқишда кўпчилик ташкилотлар мавжуд таълим дастурини сақлаб қолишга интилади. Чунки тўпланган бу тажриба ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш маъмурият ва педагогларнинг саъй-ҳаракатларини тежашга имкон беради. Мактабгача таълимнинг парциал ва комплекс таълим дастурларини танлаш имконияти мавжуд бўлса, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бойитиш, таълим жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш имконияти пайдо бўлади. 3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш 23 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Бу қандай амалга ошади? Қандай қилиб парциал ва комплекс таълим дастурларини танлаш ва уларни таълим дастурингиз таркибига киритиш керак? Бундай жараённинг технологияси бир қатор вазифаларни ёки ҳаракатларни кетма-кет бажаришга қаратилган учта босқични ўз ичига олади: 1-босқич: таҳлилий. Босқичнинг мақсади янгиланишни талаб қиладиган ва кенг қамровли, муқобил таълим дастурларини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос яратишга имкон берадиган МТТ иш фаолиятининг тизим элементларини аниқлаш; 2-босқич: изланиш. Босқичнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этишни максимал даражада оширадиган ва ўз фаолиятини давлат талаблари ва асосий компетенцияларга самарали эришишга йўналтирадиган парциал ва комплекс дастурларни топиш ва танлаш; 3-босқич: шакллантирувчи. Бунда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Низом асосида шакллантиради 7, унинг вазифаси танланган парциал ва комплекс таълим дастурлари асосида таълим дастурини шакллантириш, шунингдек, ўқув дастури матнини тайёрлаш ва зарур ҳужжатлар тўпламини тўлдириш. Таълим дастурини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни таълим жараёнининг барча иштирокчилари билан муҳокама қилиш ва Педагогик кенгаш йиғилишида тасдиқлаш билан якунланади. Кейин жамоа таълим дастурини амалга оширишни бошлайди. МТТ ўзининг таълим дастурини шакллантириш учун фойдаланиладиган дастурларини долзарблилиги, инновацион салоҳияти, фойдалилиги, ишончлилиги ва истиқболлилиги, шунингдек, дастурларнинг бир-бирига мувофиқлиги мезонлари асосида танлаш тавсия этилади. Парциал ва комплекс дастурларнинг долзарблиги уларнинг мактабгача таълим тизими фаолиятидаги номувофиқликларни бартараф этишга қаратилганини англатади. Масалан, агар МТТ мактабгача ёшдаги болаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш зарур деб ҳисобласа, унда ушбу муаммони ҳал қиладиган дастур бу учун мос бўлади. Парциал ва комплекс дастурларнинг инновацион салоҳияти, ишончлилиги ва истиқболи ушбу дастурнинг МТТга ҳар жиҳатдан фойдали эканлигини баҳолашга имкон беради. Парциал ва комплекс дастурларнинг инновацион салоҳияти мезони деганда, таълим дастурларини амалга оширишда МТТ муаммоларини ҳал қилиш нуқтаи назаридан ечим даражаси тушунилади. Дастурларни танлашда уларнинг ишонч мезони муҳим аҳамиятга эга. “Ишончлилик” деганда, дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижани олиш эҳтимоли тушунилади. Масалан, агар дастур синовдан ўтказилган ва унинг самарадорлиги ўрганиш натижасида намойиш қилинган бўлса, дастурнинг ишончлилиги тўғрисида фикр юритиш мумкин. Дастурларни танлаш уларнинг истиқболини баҳолаш нуқтаи назаридан ҳам тавсия этилади. “Истиқболли” деганда, дастурнинг узоқ вақт эскирмаслик хусусияти тушунилади. Дастурга киритилган ғоялар ва ёндашувлар долзарблиги, илмий асосланганлиги ва янгилиги сақланиб қолса, унинг даври шунчалик узоқ ва яқин келажакда у эскириш эҳтимолидан ҳоли бўлади. Шу нуқтаи назардан, илғор илмий ғоялар ва таъ7 24 Илова 2. Мактабгача таълим ташкилотларида тузиладиган ишчи гуруҳ низоми. III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш лим амалиёти асосида ишлаб чиқилган энг истиқболли дастурлар мактабгача таълимнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Таълим дастурини ишлаб чиқиш учун мактабгача таълим ташкилоти битта муаллифлик дастурини ёки бир нечта парциал ва комплекс дастурларни, шунингдек, муаллифлик ишланмаларини танлаши мумкин. “Дастурлар тўплами” деганда, уларнинг оддий кўплиги эмас, балки методик нуқтаи назардан бир-бирига зид бўлмаган, асосий компетенцияларга ва давлат талабларига эришиш учун бир-бирини тўлдирадиган дастурлар тушунилади. Aгар мактабгача таълим ташкилоти мавжуд парциал ва комплекс дастурлардан бирини танламасликка қарор қилса, у ўзининг таълим дастурини ишлаб чиқиши мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастури муайян ҳаракатлар (босқичма-босқич фаолият) бўйича ишлаб чиқилади. 1-қадам – Мактабгача таълим ташкилотида таълим дастурини ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ тузилади (2-илова мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ Низомида кўринг). Ишчи гуруҳ таркибига маъмурият ва педагоглар вакиллари киради (5-7 киши). 2-қадам – Ишчи гуруҳ таркиби (раиси, котиби ва аъзолари) мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. 3-қадам – Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган, Педагогик кенгашда муҳокама қилинган ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган “МТТ ишчи гуруҳи Низоми” асосида олиб боради. 4-қадам – Ишчи гуруҳ раҳбар томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ишлайди, унда аниқ фаолият кўрсатилади, уларни амалга ошириш муддатлари белгиланади ва жавобгар шахслар тайинланади. 5-қадам – зарурат туғилганда, ойига 1-2 марта ишчи гуруҳининг тезкор йиғилишлари ўтказилиб, қарорлар котиб томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади ва ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланади. 6-қадам – мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурининг лойиҳаси Педагогик кенгашда муҳокама қилинади, тўлдирилади ва қабул қилинади. 7-қадам – МТТ таълим дастурининг якуний варианти МТТ раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва кучга киради. Мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурини ишлаб чиқишда дастлабки босқичда уч йил давомида ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш муҳимдир. Ушбу иш натижаларига кўра, қуйидагилар тақдим этилиши керак: ● норматив-ҳуқуқий шароитларини баҳолаш (ташкилотнинг актлари, таълим-тарбия фаолиятини бошқариш); ● педагоглар таркиби тўғрисида маълумот (маъмумоти, мутахассислиги, малакаси, ёш даражаси, педагогик тажрибаси); ● дастурий ва методик таъминот таҳлили (МТТ қайси (парциал ёки комплекс) таълим дастурлари асосида ишлаши, уларнинг мувофиқлиги, бирбирини тўлдириши, етарлилиги ёки етишмаслиги); ● МТТ методик иш даражаси (ўқув-методик таъминот-таълим жараёни, методик иш шакллари (маслаҳатлар, семинарлар, гуруҳлар) ижодий, муаммоли 3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш 25 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқалар), комиссиялар, клублар, мактаблар ва бошқалар); ● тарбияланувчилар, уларнинг ота-оналари тўғрисидаги маълумотлар (ижтимоий паспорт); ● таълим жараёнининг диагностикаси (бола ривожланиши хариталарини таҳлил қилиш); ● бола ривожланишининг беш йўналиши бўйича кўрсаткичи: жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ● ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш: нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; ● билиш (англаш) орқали ривожлантириш, ижодий ривожланиш; ● қўшимча таълим хизматлари тўғрисида бўлимлар, студиялар ва бошқалар); ● ташкилий ва педагогик шароитларнинг ҳолати (моддий-техник база, МТТ фаолиятининг устувор йўналишини ҳисобга олган ҳолда биноларнинг мавжудлиги ва жиҳозланиши; ● жамият / оилалар ва маҳаллий ҳамжамиятнинг хусусиятлари. маълумотлар (тўгараклар, Таҳлилда МТТ таълим фаолиятининг устувор йўналишига алоҳида эътибор қаратиш лозим; таълим фаолиятининг ижобий томонларини, камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш; улар ўртасида сабабли муносабатни ўрнатиш. Муаммоли-йўналтирилган таҳлил асосида, бола ривожланишининг беш йўналиши бўйича таълим дастурининг мақсад ва вазифалари аниқланади. Улар МТТ Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга мос келадиган амалдаги таълим дастурларининг талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак. Мактабгача таълим тизимининг педагоглари МТТ ишчи таълим дастурлари ҳамда мактабгача таълим соҳасида фойдаланиладиган бошқа турли ҳужжатлар билан Мактабгача таълим вазирлигининг www.mdo.uz расмий сайтида ва https://t.me/mdokanal телеграмм каналида танишишлари мумкин. 3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши, МТТнинг таълим дастурини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича методик тавсиялар “Илк кадам” ДЎДнинг 1-иловасида “МТМ таълим дастурини тузиш бўйича тавсиялар”и қисқача тақдим этилган. Шу билан бирга, шуни ёдда тутиш керакки, таълим дастури – бу таълим-тарбия жараёнининг мақсади, мавзу ва ўқув режалари, уларни амалга ошириш усуллари, муайян мактабгача таълим ташкилоти шароитида натижаларни баҳолаш мезонлари мантиқий асосда тақдим этилган ҳужжат ҳисобланади. Жадвалда МТТ ишчи таълим дастурлари тузилишига батафсил тавсиялар берилган: 26 III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 1. Титул варағи ● дастур ким билан келишилган, қачон ва ким томонидан тасдиқланган; ● мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ номи ва тури билан дастурнинг номи; ● муаллифлар Ф.И.Ш., лавозими; ● ҳудуднинг номи, ишлаб чиқилган йили, ишлаб чиқилган дастур тури. ТАВСИЯЛАР Таълим дастурининг титул варағида қуйидаги маълумотларни тақдим этиш тавсия этилади: ● варақнинг юқори ўнг бурчагида дастур қачон ва ким томонидан тасдиқланганлиги ҳақида маълумот кўрсатилади (масалан, ...даги ....сонли Педагогик кенгаш қарори); ● титул варағининг марказий қисмида, қоида тариқасида, МТТнинг тўлиқ номи ва тури бе- рилади (масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Юлдузча” номли умумий турдаги МТТнинг таълим дастури); ● номи остида, дастур муаллифлари кўрсатилади. Булар МТТ мутахассислари (гуруҳ тарбиячилари, шунингдек, МТТ раҳбари, методист, психолог, логопед, дефектолог) ёки бошқа таълим ташкилотлари мутахассисларидан ташкил топган ижодий жамоа (илмий раҳбар, мактабгача таълим бўлими мутахассиси) бўлиши мумкин; ● титул варағининг пастки қисмида МТТ жойлашган ҳудуд номи ва таълим дастурини ишлаб чиқиш йили кўрсатилади; ● титул варағида бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин (масалан, дастурнинг ҳудуд мактабгача таълим органлари билан келишуви тўғрисида), бу ҳолда реквизит чап юқори қисмига жойлаштирилади. дастурнинг қисмлари, параграфлар, бўлимлар, адабиётлар рўйхати ва саҳифаларни кўрсатадиган иловалар, матндаги барча сарлавҳалар рўйхатини ўз ичига олади. Уларнинг номи мазмунига тўлиқ мос келиши, қисқа, аниқ, ва изчил бўлиши ва унинг ички мантиғини аниқ акс эттириши керак. 2. Мундарижа 3. Мақсад бўлими тушунтириш хати, МТТ фаолиятининг муаммоларига йўналтирилган таҳлилларини, шунингдек, Мақсад бўлими МТТнинг ўтган даврдаги (одатда 3-7 йил) ҳолати, асосий фаолиятининг йўналиши ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган. 3.1. Тушунтириш хати ● МТТ гуруҳларининг фаолияти йўналиши; ● дастурни ишлаб чиқишда асосий концептуал ёндашувларнинг хусусиятлари: ● таълимда амалга ошириладиган мақсад ва қадриятлари; ● дастурнинг манзиллилиги; ● дастурни амалга ошириш муддатлари. 3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши 27 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 3.2. Илтимос, дастурни яратиш долзарблигини исботланг. Ташкилот таълим дастурининг муайян йўналишини танлаш нимага асосланган? ● болалар контингентининг эҳтиёжлари; Тавсия этилган ● ота-оналар, маҳалла талаб эҳтиёжи; дастурнинг ● ҳудуднинг маданий-маърифий хусусиятлари; долзарблиги ● МТТ мутахассислари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, педагоглар томонидан ишлаб чиқилган муаллифлик методик таъминоти ҳисобига гуруҳда амалга ошириладиган таълим мазмунини кенгайтириш имконини берувчи малака даражаси. 3.3. Дастурнинг мақсад* ва қадриятлари** ҳамда вазифалари Мисол учун: ● болалар билан педагогик ишларни инсонпарварлаштириш; ● “катталар – бола” муносабатларини инсонпарварлаштириш; ● ўйин – болалар ҳаётини ташкил этишнинг усули; ● болаларнинг ижодий, бадиий қобилиятларини намоён қилиш ва ривожлантириш учун билим-нутқ, ижтимоийшахсий ривожланиш учун вариатив шароитларни яратиш; ● боланинг ҳаётини, ривожланиш шароитларини тўғри ташкил этиш; ● "оила – мактабгача таълим ташкилоти – мактаб" даражасида узлуксизлик. 3.4. ● Таълим учун ижтимоий буюртманинг хусусиятлари; Фаолиятнинг ● педагогларнинг асосий ютуқлари ва муаммоларини муаммоли тавсифлаш (тарбияланувчиларнинг соғломлаштириш, йўналтирилган таълим-тарбия ва ривожланишининг индивидуал натитаҳлили жаларини баҳолаш). 4. Таълим мазмуни Таълимнинг бешта соҳаси бўйича боланинг ривожланиши йўналишларига мувофиқ таълим фаолиятининг таърифи киритилади: таълим соҳасининг вазифалари, таълим фаолияти мазмуни, таълим фаолияти натижалари, минтақавий компонент, амалга ошириш бўйича таълим фаолиятини ташкил этиш шакллари. 4.1 Дастурий методик мажмуа ● Амалга оширилаётган дастурлар (асосий ва қўшимча); ● таълим технологиялари. * Таълим дастури томонидан амалга ошириладиган мақсадлари умумий таълим мақсадларини аниқлаштиришдир. Бу ҳар хил бўлиши мумкин. Аммо уларнинг ўзига хос вариантидан қатъи назар, улар тарбияланувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш ва реабилитация қилиш шароитларини амалга оширишга қаратилган. Мактабгача таълим ташкилоти мақсадлари ва вазифалари ҳам белгиланади. ** Қадриятлар таълимнинг умумий мафкуравий кўрсатмаларига (боланинг ҳар томонлама ривожланиши, ахлоқий онг ва хулқ-атворни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи, умумий шахсият маданиятини шакллантириш ва бошқалар) мос келади. . 28 III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ТАВСИЯЛАР Бу бўлимида гуруҳ педагоглари томонидан амалга ошириладиган таълим технологияларини кўрсатиш тавсия этилади. Асосан ривожланишнинг асосий йўналишлари ва барча болалар билан ишлашда қўлланиладиганлари кўрсатилади, масалан: Ривожланиш соҳалари Таълим технологияси Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш Рақс-бадиий гимнастика – ўйин-гимнастика, ўйин-рақс. Анъанавий бўлмаган машқлар турлари – бармоқ гимнастикаси, мусиқа ва ҳаракатли ўйинлар, ўйинли стречинг, саёҳат ўйинлари ва бошқалар. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш Мусиқа терапияси, ритмик импровизация, арт-терапия, эртак терапияси ва бошқалар. Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари Ўйин алмашинуви, тавсифловчи ҳикоялар тузиш, сўзлаб бериш, ўйин машқлари, эртаклар тузиш, метафора тузиш, расм асосида ижодий ҳикояларни тузиш, мнемотехника ва бошқалар. Билиш (англаш) орқали ривожланиш Лойиҳа усули, тадқиқот ва ижодий лойиҳалар, сюжетлиролли лойиҳалар ва бошқалар. Ижодий ривожланиш Ноанъанавий расм чизиш, лой иши, аппликация техникаси, моделлаштириш. Ихтирочилик муаммоларини ҳал қилиш назарияси (ТРИЗ) ва бошқалар. Фаолиятнинг устувор йўналишларига эга бўлган МТТда иш профили тегишли парциал дастурлар ва технологиялар билан тасдиқланган (масалан, экологик ривожланишга йўналтирилган МТТда атроф-муҳитга ва экологик парциал дастурлар устунлик қилади, бадиий ва ижодий эмас). Мавзувий режалаштириш*** (бола ривожланишининг асосий соҳаларини ҳисобга олган ҳолда). Таълим жараёнининг барча иштирокчилари фаолиятининг турли шакл ва усулларида ҳафта мавзусини очиб берувчи интегратив модели ушбу кичик бўлимни очишни назарда тутади. Комплекс мавзувий режалаштиришни МТТ ҳоҳишига кўра, минтақавий ва этник-маданий таркибий қисмлар ва МТТ йўналишини ҳисобга олган ҳолда жадваллар шаклида тақдим этилиши мумкин. Бир мавзуга камида бир ҳафта берилиши керак. Мақбул давр – 2-3 ҳафта. Танланган мавзу гуруҳнинг ривожланиш марказларидаги материалларда акс эттирилиши керак. Батафсил маълумот билан “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқув жараёнини режалаштириш” қўлланмасида танишиш мумкин. Комплекс мавзувий режада дастурнинг бўлимлари ва мавзуларини ўрганиш кетма-кетликда очиб берилади. Таълим фаолияти тақсимоти кўрсатилади. Болалар билан ишлаш шакллари ва якуний тадбирлар берилади. Бу дастурнинг умумий мазмунини ифодаловчи ва болаларнинг шахсиятини тўлиқ ривожлантиришни таъминлайдиган бўлимдир. *** Мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги. 2018 йил 30 августда тасдиқланган 1-сонли ЎТК баённомаси. 3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши 29 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Бола ривожланишининг асосий йўналишларига мувофиқ таълим фаолиятининг тавсифи: ● ● ● ● ● жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; билиш (англаш) орқали ривожланиш; ижодий ривожланиш Шунингдек, тарбияланувчиларнинг ёши ва индивидуал-психологик хусусиятларини, уларнинг таълим эҳтиёжлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда; дастурни амалга оширишнинг турли шакллари, усуллари ва воситаларини тавсифлаш; дастурда назарда тутилган имконияти чекланган болалар билан коррекцион ривожланиш бўйича таълим фаолиятини тасвирлайдиган адаптив дастури. Дастур турли фаолият турлари бўйича болаларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим соҳаларининг тахминий мазмунини белгилайди, масалан: ● ўйин фаолияти (сюжетли-ролли ўйин, қоидалар билан ўйин ва бошқа турдаги ўйинлар); ● коммуникатив фаолият (катталар ва бошқа болалар билан мулоқот ва ўзаро муносабат); ● билим олиш-тадқиқот фаолияти (кузатиш ва улар билан ўзаро таъсир ўтказиш жараёнида табиат ва ижтимоий дунёни ўрганиш ва билиш). Шунингдек, боланинг қуйидаги фаолияти: ● бадиий адабиёт ва фольклор ҳақида тушунчага эга бўлиши; ● ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва оддий маиший меҳнат (ёпиқ ва очиқ ҳавода); ● конструкторлар, модуллар, қоғоз, табиий ва бошқа материалларни ўз ичига олган турли материаллардан қуриш-ясаш; ● тасвирий фаолият (расм чизиш, лой иши, аппликация); ● мусиқий фаолият (мусиқий асарларнинг маъносини тушуниш ва англаш, қўшиқ айтиш, мусиқий-ритмик ҳаракатлар, болалар мусиқа асбобларини чалиш); ● ҳаракатли фаолият (асосий ҳаракатлар кўникмасини ўзлаштириш). МТТнинг фаолияти йўналиши асосида, шунингдек, ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: ● ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бо- лалар учун вариатив таълим йўналишлари (вариатив фаолият тартиблари, актив ҳаракатланиш тартиби, мослаштирилган таълим тартиби); ● тарбияланувчилар билан якка тартибда ишлашни таъминлаш бўйича мутахассисларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиши. ● агар МТТда ихтисослашган муайян бир соғломлаштириш гуруҳлари мавжуд бўлса, болаларни соғломлаштириш ишлари тизими, соғломлаштириш тадбирлари дастури; ● МТТ гуруҳларида мутахассисларининг мувофиқлаштириш ва ўзаро таъсири ҳақида маълумот (таълим, соғломлаштириш, кузатув ва ривожланиш ишларида, таълим натижаларини таҳлили). Таъкидлаш керакки, таълим ишларини индивидуаллаштиришни таъминлайдиган ихтисослаштирилган МТТларда (бу фаолият профилига эга бўлган ушбу МТТ учун одатий ҳол) ушбу бўлимда тарбияланувчиларнинг индивидуал таълим йўналишлари (таълим, соғломлаштириш, коррекцион ривожланиш ишлари) ёки болалар билан ишлашни шахсийлаштириш воситалари (якка тартибдаги фаолиятлар, кузатув хариталари, индивидуал ташриф усуллари, МТТ мутахассислари томонидан ота-оналарга индивидуал маслаҳатлари) тақдим этилади. 30 III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш МТТда болалар билан якка тартибда ишлаш, асосан, болалар томонидан дастурий билимларни ўзлаштирилиши таҳлил натижалари асосида қурилади ва кундалик режалаштиришда акс этади. 5. Ушбу бўлимда кун тартиби, ўқув йили тузилиши, таълим фаолияти жадвали (ҳужжатларга асосланиб), ёшни ҳисобга олган ҳолда ривожланиш муҳитини ташкил этиш, тарбияланувчиларнинг индивидуал ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган Ташкилий қисм ҳолда дастурни амалга оширишнинг шакл ва усулларининг қисқача тавсифи тақдим этилади. Бундан ташқари, турли фаолиятларда педагогик-психологик ишнинг хусусиятларини тақдим этиш мумкин. 5.1. ● гуруҳ ёшлари бўйича умумий кун тартиблари; ● таълим жараёнини ташкил этиш шакл ва усуллари; ● умумий таълим юкламаси (машғулотларни тақсимлаш, марказлар фаолияти). Кун тартибини ташкиллаштириш – СанПиН талаблари Болалар билан асосида болаларнинг гуруҳда қолиши. Гуруҳ ёши, МТТ хусусиятлари, СанПиН талаблари ҳисобга олинган батафсил кун таълимий ишлар тизими тартиби бириктирилади. Қўшимча равишда қуйидагиларни бириктириш мумкин: ● ҳаракатли тартиби; ● коррекцион дарслар, тўгараклар, қўшимча таълим иш жадваллари; ● болаларни чиниқтириш жадвали ва бошқалар. 5.2. Ота-оналар ва ижтимоий ҳамкорлар билан ўзаро таъсир шакллари Ушбу бўлимда ота-оналар ва ижтимоий ҳамкорлар билан ҳамкорлик имконини яратувчи фаолиятнинг турли шакл ва усулларини тақдим этиш тавсия қилинади: ● МТТ ижтимоий-маданий муҳитининг хусусиятлари, оила билан ҳамкорликнинг шакл ва усуллари; ● педагогларнинг ижтимоий-маданий лойиҳалари; ● МТТ педагогларининг асосий ижтимоий ҳамкорлар билан батафсил ўзаро таъсир схемалари; ● тарбияланувчиларнинг ижтимоийлашуви, ижтимоий алоқаларни ривожлантириш, таълимнинг доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун қўшимча шароитларни яратишга йўналтирилган педагогларнинг ижтимоий-маданий лойиҳалари тақдим этилади. Ушбу маълумот билан батафсил “Оилалар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳамкорлик” қўлланмасида танишиш мумкин. Ота-оналар ва ижтимоий ҳамкорлар билан ўзаро таъсир шаклларини жадвал кўринишида тақдим қилиш мумкин. 6. Дастурни амалга ошириш шароитлари Ушбу бўлимда моддий-техник жиҳозлар, ўқув ва методик таъминот (дастурлар, технологиялар, ўқув қўлланмалар, илмий-методик ва ўқув методик адабиёт, болалар ва отаоналар учун адабиёт, интернет ресурслар, таълимий CDдисклар, дидактик материал, ҳужжатлар) тақдим этиш тавсия этилади. 3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши 31 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 6.1. МТТ таълим муҳитининг хусусиятлари ● таълим муҳитининг индивидуал йўналтирилган хусусиятлари (уни таъминлаш шартлари); ● гуруҳнинг ривожланиш муҳитини ташкил этиш (ривожланиш марказлари); ● асосий жиҳозлар; ● ўқув-методик таъминот; ● болаларнинг ривожланиш соҳаларига йўналтирилган асосий дидактик ва методик қўлланмалар тавсифи. ТАВСИЯЛАР Таълим дастурининг ушбу қисмини тўлдиришда қуйидагиларни кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга: ● МТТ ривожланиш муҳитининг ишлатиладиган асосий компонентлари (гуруҳ, бассейн, изостудия, табиат хонаси ва ҳоказо); ● МТТ ҳудуди ва биносида жойлашган ва ишлатиладиган асосий жиҳозлар. Масалан, жадвал кўринишида тақдим қилиш мумкин: № МТТ биносидаги жиҳозлар МТТ ҳудудидаги жиҳозлар 1. 2. ... Гуруҳларда мавжуд барча жиҳозлар кўрсатилади. МТТ ўйин ва спорт майдончаларида мавжуд барча жиҳозлар кўрсатилади. Жиҳозлар рўйхатидан ташқари қўлланиладиган методик дидактик таъминотнинг тавсифи таълим дастуридаги ушбу бўлимнинг асосий қисми ҳисобланади. Чунки айнан у таълимтарбия мазмунини белгилайди. Барча мумкин бўлган рўйхатдан педагогларга Давлат талаблари асосида болаларнинг ривожланиш соҳаларига йўналтирилган энг зарур жиҳозлар кўрсатиш тавсия этилади. Масалан, жадвал асосида тақдим қилиш мумкин: № Ривожланиш соҳалари 1 Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 2 Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш 3 Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари 4 Билиш (англаш) орқали ривожланиш 5 Ижодий ривожланиш 6.2. 32 Дастурни амалга оширишни бошқариш Асосий методик қўлланмалар Асосий дидактик таъминот Педагоглар томонидан фойдаланиладиган методик қўлланмалар кўрсатилади. Тарбияланувчилар билан ишлашда қўлланиладиган асосий дидактик материаллар, ўйинлар кўрсатилади. ● илтимос, дастур қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянишини кўрсатинг; ● дастур мақсадларини амалга ошириш сифати; ● болаларни соғломлаштириш, таълим-тарбия, ривожлантириш ва коррекцион ишларининг индивидуал натижаларини мониторинг қилиш; ● педагогларнинг касбий ўсиши ва индивидуал ютуқлари динамикаси; ● инновацион ишларнинг режа харитаси, инновацион лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий натижалари. III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 7. ФойдаланилРўйхатга иш жараёнида фойдаланилган библиографик ган адабиётлар манбалар киритилади. рўйхати ТАВСИЯЛАР Рўйхатда дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган адабиётлар кўрсатилади. Ҳар бир китоб ёки мақола ёзуви – бу асосий маълумотни ўз ичига олган қисқа библиографик ёзув: ● муаллиф Ф.И.Ш.; ● сарлавҳа; ● нашр қилинган жой, нашриёт, нашр йили; ● саҳифалар сони. 8. Дастурга иловалар Бу бўлимда назарий қисмни тушунтира оладиган дастурга иловалар кўрсатилади. ТАВСИЯЛАР Бу бўлимда қуйидагиларни тақдим этиш мумкин: машғулот ишланмалари, тадбирлар сценарийлари ва ҳоказо; педагогларнинг (тарбиячи, логопед/дефектолог, психолог, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси ва ҳоказо) йўналиши бўйича ишчи дастурлари (режалари); ● ўйинларнинг тавсифи; ● ота-оналар ва педагоглар учун маҳорат сабоқлари сценарийлари; ● тарбияланувчиларнинг оилалари билан ҳамкорлик шаклларининг сценарийлари (маслаҳатлар, давра суҳбатлари, тренинглар, амалиётлар, семинарлар). ● ● 3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши 33 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш IV-БОБ. МТТ ТАЪЛИМ ДАСТУРИГА КИРИТИШ УЧУН ҲУДУДИЙ ТАРКИБИЙ ҚИСМНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ «Таълим боланинг ота-онасига, маданиятига, тили ва бола яшайдиган мамлакатнинг миллий қадриятларига ҳурматни тарбиялашга йўналтирилиши керак.» 8 Aлбатта, таълим дастурларини тузишда методик кўрсатмалардан, бошқа таълим дастурлари ва ташкилотларининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, асосий таълим дастурларида муайян мактабгача таълим ташкилотининг хусусиятлари, шунингдек, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва шартларини акс эттирмайдиган жуда кўп маълумотли элементлар бўлиши мумкин. Таълим дастурлари битта ҳудуднинг (маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят) ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олиши мумкин. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, миллий урф-одат ва маросимларнинг ўзига хос хусусиятларига эга. “Илк қадам” ДЎДда тахминий кун тартиби, тахминий машғулотлар жадвали келтирилган, унда 80 фоиз нисбатда ушбу дастурнинг мажбурий бажарилиши ва 20 фоизини ҳар бир МТТ ташкилот ва ҳудуд шароитларига мослаштириши мумкин. Ҳудудий таркибий қисм – бу ҳудуд тўғрисидаги материалларни ўз ичига олган асосий режанинг таркибий қисмидир. Ҳудудий таркибий қисмнинг мақсади – ҳудудий маданий анъаналар ва хусусиятларни таълим тизими орқали ҳимоя қилиш ва ривожлантириш; Ўзбекистоннинг ягона таълим тизимини сақлаб қолиш; ҳудуднинг хусусиятларини ва фаолият йўналишини ҳисобга олиш; мактабгача ёшдаги болаларни ҳудуд ҳақидаги билимлар тизими билан қуроллаш. Ҳудудий таркибий қисмдаги таълим авлодлар давомийлиги, табиий ва маданий-тарихий муҳитнинг ўзига хослиги асосида қурилади. Ҳудуднинг табиий, маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий ўзига хослиги, МТТ битирувчиларига жамиятнинг ҳаёт шароитларига мослашиш, Ватанга муҳаббат, соғлом турмуш тарзига бўлган эҳтиёжни қондириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини берадиган таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини танлашни белгилайди. Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг мазмуни мактабгача ёшдаги болаларда маънавий ва ахлоқий йўналишни, ижодкорликни ривожлантиришни, замонавий дунёда бағрикенгликни тарғиб қилиш учун мўлжалланган. Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини самарали амалга ошириш учун қуйидаги педагогик шароитлар аниқланди ва асосланди: ● ● ● 8 34 мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини янгилаш асосида мактабгача ёшдаги бола шахсининг маданий йўналишини шакллантириш; мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини амалга ошириш учун педагоглар таркибини тайёрлаш; мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш учун маданий ва маърифий муҳитни яратиш; Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси. 29-бет IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● мактабгача таълим ташкилоти ва оила ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоийлаштириш воситаларидан бири сифатида ҳудудий таркибий қисмдан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади: МТТ таълим дастурини бажаришда тарбияланувчиларга Ватан ҳақида билимини ошириш; аста-секин шахсий жиҳатдан аҳамиятлироқ бўлган яқиндан (уй, оила, маҳалла) маданий ва тарихий омиллар – камроқ яқинга босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий таркибий қисмини киритиш; болаларни ўз тарихи, маданияти, табиати билан таништиришда фаол ёндашиш, болалар ўзлари кўрган ва эшитганлари ҳақидаги ҳис-туйғулари ва ғояларини акс эттириш учун ўзлари қатнашишни истаган фаолият турини танлаши; ота-оналар ва маҳаллий ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлик; таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг касбий ривожланиши (педагоглар, тор мутахассислар); педагогик фаолият тажрибасини умумлаштириш, самарадорлигини ўрганиш, болалар, педагоглар, ота-оналар билан ишлашнинг асосий йўналишларида инновацион фаолият ва унинг натижалари. 4.1. Ҳудудий таркибий қисмнинг асосий вазифалари Ҳудудий таркибий қисмнинг асосий вазифалари: ● болаларни ҳудуднинг хусусиятлари ва урф-одатлари билан таништириш; ● туман тарихи, кўчалар, касблар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш; ● таниқли ватандошларнинг исмлари билан таништириш; ● болаларнинг маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳарнинг жонли ва жонсиз табиати тўғрисида билимларини шакллантириш; ● аҳлоқий шахснинг миллий ғурур ва миллий ўзига хослик пойдевори асосларини қўйиш. Қуйидаги омиллар таъсирида болаларда маданий ва тарихий мерос асосларини самарали шакллантириш мумкин: ● ўлкашунослик дастурлари ва технологияларидан фойдаланиш; ● боланинг турли фаолиятларининг мураккаб комбинацияси; ● бола томонидан тўпланган тажрибани, айниқса, билим олиш, ҳиссий соҳани ҳисобга олган ҳолда ҳар бир боланинг ўзини-ўзи англаши учун шароит яратиш; ● МТТнинг, таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари; ● эмоционал ривожланишга қаратилган шакл ва усуллардан фойдаланиш. 4.1. Ҳудудий таркибий қисмнинг асосий вазифалари 35 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини самарали амалга ошириш учун бир қатор педагогик шароитлар зарур: ● МТТда маданий-маърифий муҳитни яратиш; ● мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини амалга ошириш учун педагоглар таркибини тайёрлаш; ● мактабгача таълим ташкилоти ва жамият ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш; ● ҳудудий таркибий қисмнинг таълим-тарбия фаолияти билан уйғунлашиши; ● мактабгача таълим ташкилоти ва оила – маҳалла ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш. Мактабгача ёшдаги болаларни ўз минтақасининг миллий урф-одатларига меҳрмуҳаббат ва ҳурматни уйғотиш учун педагоглар таркиби ҳудудий таркибий қисмларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлашлари учун ҳудуднинг маданий, тарихий, табиий, этнографик хусусиятларини билишлари керак. Замонавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини ижтимоий шерикликсиз, жамият билан кенг ҳамкорлик қилмасдан (музейлар, театрлар, фольклор гуруҳлари ва бошқалар) муваффақиятли амалга ошира олмайди. Мактабгача ёшдаги болаларни ўз Ватанлари маданияти билан таништиришда байрам тадбирларига тайёргарлик жараёнида ўрганиладиган халқ байрамлари ва урф-одатлари катта аҳамиятга эга: Мустақиллик, Наврўз байрамлари, “Ўқитувчи мураббийлар куни”, “Ватан ҳимоячилари куни” ва бошқалар. Ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Ватанга муҳаббатни тарбиялаш жараёни икки томонлама бўлиши керак. Ҳудудий таркибий қисмнинг амалга оширилишини таъминлаш учун, биринчи навбатда, “Илк кадам” ДЎД асосида ва Давлат талабларига мувофиқ болаларнинг маънавийахлоқий ривожланиши ва тарбиясини таъминлашга қаратилган эстетик жиҳатдан жозибали таълим ҳамда маданий муҳитни яратиш муҳимдир. 4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича тавсия этилган стратегиялар Режалаштириш “Илк қадам” ДЎДнинг ҳудудий таркибий қисмини яратиш ва қўллаш жараёнининг муҳим қисмидир. Бу педагоглар жамоасига вазифалар ва мажбуриятлар борасида чалкашликларнинг олдини олишга, хотиржам ишлашга имкон беради. “Илк кадам” ДЎД бўйича ҳудудий таркибий қисмни яратиш учун қўшма режа ишлаб чиқиш керак. Режалаштириш анча узоқ жараён эканлигини ҳисобга олиб, ўқув йилининг охирида ҳудудий таркибий қисмни режалаштиришни бошлаш тавсия этилади. Шундан кейинги ўқув йилининг бошига қадар ҳудудий таркибий қисм, шу жумладан, йил учун мавзу-режалар, машғулот режалари, ривожланиш марказлари учун зарур материаллар, умуман, ҳамма нарса уни мактабгача таълим ташкилоти ва ҳар бир педагог даражасида амалга оширишга тайёр бўлади. Режалаштириш бўйича педагоглар йиғилиши ҳар ҳафта ўтказилиши керак. Ушбу жараённи бошқаришни мактабгача таълим ташкилоти методистига топшириш тавсия этилади. Қўшма режалаштиришнинг асосий мақсади – “Илк қадам” ДЎД МТТда тарбияланаётган болалар, уларнинг оилалари ва маҳалланинг ўзига хос эҳтиёжлари, қизиқишлари 36 IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқа хусусиятларини қандай қондириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар ишлаб чиқиш. Бунинг учун педагоглар “Илк қадам” ДЎД мақсадларини англаган ҳолда маҳаллий ҳамжамият даражасидаги қадриятларни билишлари ва тушунишлари керак. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш мактабгача таълим ташкилотида мавжуд бўлган ижобий ўрганиш тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш керак ва иложи борича маҳаллий ресурслар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозим. Ушбу ёндашувлардан бири асосий мавзу ёки бир нечта асосий мавзулар атрофида ҳудудий таркибий қисмни ташкил қилиш, шу жумладан, марказий мавзуларга эришиш учун зарур бўлган ривожланишнинг ҳар бир соҳасидаги билим, кўникма ва малакалар ўрганиш жараёнидир. Ҳудудий таълим дастури бўйича машғулотлар умумий машғулот вақтининг 20 фоизини ташкил этишини ҳисобга олсак, ўқув йилининг умумий давомийлигини эътибордан четда қолдирмасдан, шунингдек, ҳафтанинг бир куни (масалан, жума куни ёки бир ойда 4 кун) таълимни ҳудудий таркибий қисмга ажратиш таклиф этилади. Шундан сўнг ўқув йилида, тахминан, 36 та фаолият ҳар бир ёш гуруҳлари учун ҳудудий таълим дастурининг умумий ҳажмини ташкил қилади. Ушбу фаолиятлар режалари мактабгача таълим ташкилоти умумий таълим дастурига ҳам, ҳафталик машғулот режаларига ҳам киритилиши керак. МТТ учун таълим дастурини ишлаб чиқишда ривожланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий таркибий қисмнинг киритилишини таъминлаш мумкин: 1. “Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш” ривожланиш соҳаси. Ҳудудий иқлим ва мавсумий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда болаларнинг жисмоний ривожланиши учун зарур шартлар қуйидагилардан иборат: ● болаларнинг ҳаракатга бўлган эҳтиёжини миллий халқ ўйинлари (ўзбеклар ва бошқа миллатлар), спорт ўйинлари, уларнинг ёш хусусиятларига мос жисмоний машқлар ёрдамида ривожлантириш; ● туман МТТсининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш; ● миллий байрамлар, халқ ўйинлари орқали болаларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш. 2. “Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш” соҳаси. Боланинг ижтимоий ва ҳиссий ривожланиши йўналишида миллий ҳудудий таркибий қисмдан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади: ● Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитини, катталар дунёсини, ушбу ҳудудда ишлайдиган катталар меҳнати, касбларни акс эттирувчи ўйин фаолиятини ривожлантириш; ● болаларни шу ҳудудда яшайдиган бошқа миллат вакиллари, она табиат, жамият ҳаёти билан таништириш; ● ҳудуд кўчалари ва йўлларида мактабгача ёшдаги болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш; 4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича тавсия этилган стратегиялар 37 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● болаларнинг туман ёнғин хавфсизлиги хизмати, тез тиббий ёрдам хизмати ҳақида билимларини кенгайтириш. 3. “Нутқ, мулоқот ўқиш ва ёзиш кўникмалари” ривожланиш соҳаси. Миллий ҳудудий таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда болалар нутқини ривожлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади: ● “Илк қадам” ДЎДдаги 3-иловага мувофиқ ва МТТ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда болаларни иккинчи тилга (ўзбек, рус, хорижий) ўргатиш; ● болаларни турли жанрдаги бадиий адабиётлар билан таништириш; ● ўзбек, рус ва Ўзбекистон Республикасида яшайдиган бошқа халқларнинг асарларига, оғзаки халқ ижодиётига: эртак, афсоналар, мақоллар, топишмоқлар, аллаларга қизиқиш уйғотиш. 4. “Билиш (англаш) орқали ривожланиш” соҳаси. Ҳудудий таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда болаларнинг билиш (англаш) орқали ривожланишидаги асосий вазифалар: ● Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда истиқомат қилувчи турли халқ вакилларининг маданий ижодлари натижаларига қизиқиш ва ҳайрат туйғуларини тарбиялаш; ● дунёнинг яхлит манзарасини шакллантириш, болалар дунёқарашини, онг ва интеллектуал фаолиятини кенгайтириш, халқ ва музей педагогикаси имкониятларидан кенг фойдаланиш. Хоразм вилояти мисолида “Илк қадам” ДЎД асосида сувнинг хусусиятларини ўрганаётганда, ушбу минтақада сув манбаи бўлиб хизмат қиладиган Aмударё дарёси ҳақида, суғориш каналларини ўз ичига оладиган кучли суғориш тизими ҳақида, ушбу минтақадаги балиқ турлари ҳақида маълумот берилиши мумкин. Ёки “Илк қадам” ДЎД асосида пахтани ўрганаётганда, ҳудудий имкониятларга асосланиб пахта далаларига, пахтани қайта ишлаш заводларига, тўқимачилик корхоналарига экскурсияларни режалаштириш мумкин. Кузда, сабзавот ва мевалар билан танишганда (Давлат дастури асосида) болаларга ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги тўғрисида фойдали маълумот бериш ва бутун дунёда таниқли ширин ва хушбўй Хоразм қовунлари бу ерда етиштирилишини алоҳида таъкидлаш мумкин. 5. “Ижодий ривожланиш” соҳаси. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўзбек, рус ва бошқа миллатларнинг мусиқий, амалий декоратив, адабиёт санъати орқали бадиий ва эстетик ривожланиши қуйидагиларни ўз ичига олади: 38 ● болаларнинг мусиқа, расм, рақс, театр ва адабиёт соҳаларида ўз қобилиятларини намоён қилиши учун шароит яратиш; ● болаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган халқларнинг тасвирий, декоратив ва амалий санъати билан таништириш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш; ● болаларни ўзбек, рус ва бошқа халқларнинг асарлари билан таништириш орқали ахлоқий ва ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш. Бутун дунёда машхур халқ амалий санъати марказининг моҳир ҳунармандларнинг устахо- IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш наси бўлмиш Фарғона вилояти Қўқон шаҳри мисолида. Ўзбекистоннинг халқ амалий санъатини ўрганишда, режа асосида ҳунармандлар устахонасига экскурсия ташкил этиш мумкин. У ерда болалар турли буюмларнинг тайёрланиш жараёнини аниқ кўриб, амалий санъат фаолиятида миллий нақш элементларидан фойдаланишади. 4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш МТТда таълим-тарбия фаолиятини режалаштиришда, “Илк қадам” ДЎДда кўзда тутилган тақвим ва мавзувий режалаштиришга кўра, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий таркибий қисм бўйича қуйидаги устувор мавзулар аниқланди: “Бизнинг она юртимиз”, “Табиат”, “Тарих”, “Маданият”, “Иқлим”, “Оила ва маҳалла”. Кейинги қадам – мавзуларни мавзувий соҳаларда кенгайтириш учун муҳокамани бошлаш. Буни педагоглар таркиби билан биргаликда амалга ошириш тавсия этилади. МТТ учун таълим дастурини ва уларни амалга ошириш шаклларини яратиш учун мавзуларни режалаштиришнинг амалий усулларидан бири “ўргимчак тўри” режасини тузишдир. Режанинг номи унинг интернетга мажозий ўхшашлигидан келиб чиқади – мавзунинг марказидан аста-секин тўлдириладиган ва амалга ошириладиган таркиб, шакллар, аниқ ҳаракатларнинг турли хил нурлари тарқалади. “Ўргимчак тўри” – бу батафсил иш режа бўлиб, уни тузишда болалар ҳам фаол иштирок этадилар. Ҳар бир бола берилган мавзу бўйича нима қилиши мумкинлигини таклиф қилади. “Ўргимчак тўри”дан фойдаланиш қуйидагиларни тарғиб қилади: ● ҳар бир боланинг индивидуал қобилиятини ривожлантириш; ● ўз йўналиши бўйича бола ривожланиши; ● мустақилликни ривожлантириш; ● болаларда ўзига бўлган ишончни ошириш. “Ўргимчак тўри” ривожлантириш марказлари бўйича барча фаолиятлар киритилган жадвал шаклида тузилади. “Ўргимчак тўри” маъносини болалар ҳам тушуниши учун фақат матн эмас, балки расмлар билан ҳам тўлдирилади. Агар “Ўргимчак тўри” жадвали ўқиш-ёзишни биладиган катта ва тайёрлов гуруҳи болалари томонидан тузилаётган бўлса, уларга мустақил равишда кичик ёзувларни киритишга имкон берилади. 4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш 39 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Мавзуларни ишлаб чиқишда “Ўргимчак тўри” жуда муҳим хусусиятга эга: Табиат: ● флора: пахта, ҳудудга хос бўлган бошқа анъанавий ўсимликлар; ● фауна: қушлар, ҳашаротлар, минтақага хос бўлган ҳайвонлар. Оила ва маҳаллий ҳамжамият: ● aнъаналар ва урф-одатлар; ● уй анжомлари; ● aждодлар ва уларнинг ҳаётий воқеалари; ● менинг маҳаллам. Тарих: ● машҳур инсонлар; ● aрхитектура; ● ёдгорликлар; ● машҳур бинолар: бинолар, кўприклар, анъанавий уйлар. «Бизнинг она еримиз» Маданият ва санъат: ● ҳунарлар; ● миллий кийим; ● миллий қўшиқлар; ● миллий ҳаракатли ўйинлар; ● миллий таомлар Иқлим ва география: ● йил фасллари; ● дарёлар ва кўллар; ● тоғлар; ● чўллар. Келгусида танланган мавзуларни очиш ва ҳар бир алоҳида мавзу учун фаолият марказларидаги муайян жараёнларни ўргимчак тўри тартибида тўлдириш тавсия этилади. 40 IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Фан ва табиат маркази: ● турли хил дарахтларнинг баргларини тўплаш, уларни таққослаш, тут барглари ва бошқа дарахтларнинг барглари ўртасидаги фарқни билиб олиш. ● ипак қурти билан танишиш; ● ҳар куни ипак қурти пилласини олиб келиш ва тут барглари билан боқиш; ● ҳар куни пилла ўзгаришини томоша қилиш. Қуриш-ясаш конструкциялаш ва математика маркази: ● ипак матоларда нечта ранг ишлатилганини санаш; ● машҳур қалъа, кўприкни қуриш. Тил ва нутқ маркази: ● ипакли матоларни ишлаб чиқиш ҳақида китобларни ўқиб бериш; ● ҳар хил ипак матоларнинг расмларини кўриш; ● ипак билан боғлиқ сўзларни ўйлаб топиш; ● “И” ҳарфи билан бошланадиган сўзларни ким кўп топганини ёзиш; ● оила аъзоларига савол бериб, ипак ҳақида ҳикоя тузиш; ● уйда ипак билан боғлиқ қандай одатлар борлигини билиш; ● уйдан оилавий ипакли буюмларни олиб келиб, у билан боғлиқ оилавий ҳикояларни сўзлаб бериш; ● уйдан сопол маиший буюмларни олиб келиб, оилада уларнинг пайдо бўлиш тарихини сўзлаб бериш. «Ипак» Санъат маркази: ● ипакдан тикилган миллий либосларни кўриб чиқиш; ● ҳар хил ипак матоларнинг нақшларини чизиш; ● тут дарахтини чизиш; ● aнъанавий ипак матоларнинг нақшлари мавзусида аппликациялар яратиш; ● ипак мато тайёрловчи ҳунармандни таклиф қилиш ва унинг нақшларни қандай ўйлаб топишини тинглаш. Сюжетли-ролли ўйин ва саҳналаштириш маркази: ● болалар хоҳишига кўра ўзбек халқ эртагини саҳналаштириш. Ҳудудий таркибий қисмда ҳудуднинг устувор хусусиятларни акс эттириш учун мактабгача таълим ташкилоти педагоглари ҳудудий таркибий қисмни самарали режалаштириш учун зарур бўлган қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилишлари керак: вақт, материаллар, МТТ урф-одатлари, педагоглар таркиби ва маҳаллий ҳамжамият (маҳалла), ота-оналар / оилалар, теварак-атроф. Режалаштириш жараёнида педагоглар кузатув кенгаши, методист ва мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти вакиллари билан биргаликда ҳар бир омилни муҳокама қилишади. Вақт – кун тартиби (мактабгача таълим ташкилотининг турли муддатли гуруҳлари учун). Турли шаҳарларда муайян кун тартиби ўрнатилган: эрталабки соат 8 дан кечки 6 гача ёки эрталабки соат 7 дан кечки соат 6 гача. У ҳудуднинг асосий фаолияти – 4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш 41 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалиги, саноати, сайёҳлик хизматлари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. Материаллар – МТТда ёки гуруҳда мавжуд бўлган табиий муҳит ва манбалар. Бу ерда қуйидаги стратегияни таклиф қилиш мумкин: ҳамкасблар билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотида материаллари етарли бўлмаган ва натижада юқори даражада амалга оширилмайдиган мавзуларни таҳлил қилиш ва шу тариқа ҳудудий таълим дастурининг барча устувор мавзуларини кўриб чиқиш. Масалан, қишлоқ хўжалиги асосий фаолият олиб борадиган мамлакат ҳудудларида “Куз ранглари” (октябрь) каби дастурнинг мавзулари кенгроқ очиб берилади. Ҳудудлар ва боғлар бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади. Болалар йиғим-терим ишларида бевосита қатнашиши мумкин. Ёки транспорт турларини ўрганаётганда (ноябрь) далаларда ишлатиладиган махсус транспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратилади. МТТ ҳудуди – бу самарали таълим муҳити. МТТ ҳудуди, унинг ўлчамлари, хусусиятлари (замонавий, мослаштирилган МТТ) яратилаётган дастурга таъсир қилиши мумкинлиги аниқ. Мослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидан фарқли ўлароқ, замонавий реконструкция қилинган мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг фаолиятини режалаштиришда катта имкониятлар берадиган спорт зали мавжуд. Ота-она оила/маҳалла – таълим-тарбия жараёни амалга оширишда маърифий, миллий-маданий, иқлим шароитларини, болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.9 Дастурнинг ушбу қисмида болаларнинг, уларнинг оила аъзолари ва педагогларининг таълимга бўлган эҳтиёжлари, қизиқишлари ва сабаблари ҳисобга олиниши керак. Айниқса, таълим фаолияти олиб бориладиган миллий, ижтимоий-маданий ва бошқа шартларнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиш керак. Оилалар билан таълим дастурининг мавзуларини ўрганишда улар қандай манбалар, материаллар, анжомларни тақдим этишлари мумкинлиги ҳақида маслаҳатлашиш мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти: режалаштиришда ушбу омилни ҳисобга олиш учун педагоглар таркиби билан МТТнинг мавжуд анъаналари дастурнинг ҳудудий таркибий қисмида акс эттирилишини муҳокама қилиш тавсия этилади. 4.4. Ҳудудий-таркибий қисмни яратишда ота-оналар, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик Таълим муносабатларининг иштирокчилари, хусусан, ота-оналар, МТТнинг ижтимоий ҳамкорлари (таълим органлари, маҳаллалар, ҳокимият вакиллари, бизнес, жамоат ташкилотлари ва бошқалар), шунингдек, ўзларининг ташаббусларини намойиш этган педагоглар ҳудудий таркибий қисмни шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурини яратиш ҳар доим таълим жараёнининг барча иштирокчилари ўртасида эҳтиёжлар ва қизиқишларни ўрганишда устувор йўналишларнинг умумий тушунча9 Масалан, Норвегияда қандай об-ҳаво бўлишидан қаъти назар, 50 градусдан юқори бўлмаган ҳолларда машғулотлар 2 соат давомида очиқ ҳавода ўтказилади. Кун тартибини тузишда, боларни ривожланиши ва тарбияси соҳасида ҳудудий иқлим шароитини, урф-одатларини инобатга олиш. 42 IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш сини яратиш билан бошланади. Шу сабабли, ҳудудий таркибий қисмни режалаштиришнинг кейинги босқичида педагоглар қўшимча равишда, болалар, ота-оналар ва маҳалла вакиллари томонидан ўрнатилган Ватан тушунчаси устувор эканини билиши керак. Бунинг учун таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари – болалар, маҳалла, ота-оналар билан учрашувларда яшаш жойининг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилиш мумкин. Шунингдек, ота-оналарни ёки маҳалла вакилларини ҳудудий таркибий қисм мавзуларини танлаш учун педагоглар йиғилишида қатнашишга таклиф қилиш тавсия этилади. Маҳалла вакилларини, айниқса, ота-оналарни ҳудудий компонентни шакллантириш жараёнига жалб қилиш учун улар орасида сўровнома, интервью, маслаҳат, мунозаралар ва ҳоказолар ўтказиш тавсия этилади. Ота-оналар, шунингдек, таълим дастурининг ҳудудий таркибий қисмини ишлаб чиқишда қўлланиладиган қизиқарли таълим ташаббусларининг муаллифи бўлиши мумкин. Ота-оналар ва маҳалланинг Ватан тўғрисида нимани “билиш” муҳимлиги ҳақидаги фикрларини ўрганиш МТТ ва оилалар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ажойиб имкониятдир. Болаларнинг оилалари материаллар, маълумотлар ва янги кўникмаларни ўргатиш учун жуда яхши манба бўлиб, ундан ҳудудий таркибий қисмни режалаштиришда фойдаланиш мумкин. Болалар билан ҳамкорлик Таълим бериш учун мавзулар хилма-хил бўлиши мумкин, аммо болаларнинг қизиқишларига асосланган мавзулар яхшироқ мотивация ва муваффақиятли ўқишни таъминлайди. Болаларни тинглайдиган, уларни нималар қизиқтириши ҳақида савол берадиган педагог ҳудудий таркибий қисмни яратишни ташкил қилиш учун жуда кўп маълумот топади. Масалан, ҳудудий таркибий қисмни биргаликда режалаштиришдан олдин эрталаб ўз гуруҳларида педагоглар болалар билан “Она юртимиз тўғрисида нималарни биласиз?” “Сиз нимани билмоқчисиз?” ва “Буни қандай аниқлашимиз мумкин?” каби саволлар ёрдамида давра суҳбатлари ўтказиш мумкин. Биринчидан, педагог умумий муҳокама ёрдамида болаларнинг ўз ҳудудлари ёки ҳудуддаги маълум бир мавзу ёки ҳодиса ҳақида билган нарсаларини аниқлайди. Болалар саволга жавоб беришар экан, педагог уларнинг жавобларини катта қоғозга ёзиб қўяди. Бу жараённи тарбияланувчилар кузатиб боришади. Барча болаларнинг жавобларини ёзиб олиш ва ёнида уларнинг исмларини кўрсатиш керак. Кейин педагог иккинчи саволни беради: “Бизнинг ўлкамиз, ундаги воқеа-ҳодисалар тўғрисида нимани билишни хоҳлайсиз?” Жавоблар яна катта қоғозга ёзиб қўйилади. Болаларнинг жавоблари келажакдаги мавзувий режанинг мазмунини аниқлайди. Барча жавоблар қанчалик аҳмоқона ёки мантиқсиз кўринмасин, ҳаммаси қайд этилади. Барча болалар айтгандан сўнг педагог: “Қандай қилиб саволларимизга жавоб топсак бўлади?” деб сўрайди. Болаларга маълумот олишнинг баъзи усуллари, масалан, китоб ўқиш, ота-оналарга саволлар бериш, экскурсиялар ва ҳоказолар ҳақида ўйлашга ёрдам беради. Педагог болаларнинг таклифларини мантиқий дастур шаклида тузади. Фаолият турлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: ● юртимизнинг буюк шахслари ҳақида китоб ўқиш; ● музейга ёки тарихий обидаларга экскурсия; 4.4. Ҳудудий таркибий қисмни яратишда ота-оналар, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик 43 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● ҳудудда ривожланган ҳунармандчилик бўйича мутахассислар таклифи: ёғоч ўймакорлиги, ипак матоларни ишлаб чиқарувчи, машҳур кўзаларни ясайдиган кулол ва бошқалар. Педагоглар таркиби Ҳудудий таркибий қисм ва болалар билан ишлашни ташкил этиш шаклларини танлаш педагоглар таркибининг имкониятларига мос бўлиши керак. Масалан, коррекцион педагогика соҳаси мутахассислари йўқлигида мактабгача таълим ташкилоти коррекцияга йўналтирилган дастурни туза олмайди. МТТ таълим дастурининг ҳудудий компонентини ишлаб чиқишда педагоглар II бобда тасвирланган алгоритмдан фойдаланишлари мумкин. 1-босқич – таҳлил. Мақсад: ҳар бир ёш гуруҳлари учун “Мактабгача тарбия муассасасида ўқув фаолиятини мавзувий режалаштириш” (МТВ 2018 й.) қўлланмасида берилган мавзуларга уни аниқ мактабгача таълим ташкилотида амалга ошириш шартлари – МТТнинг анъаналари, вақти, материаллари, урф-одатлари, педагоглар таркиби, маҳаллий ҳамжамиятнинг мувофиқлигини аниқлаш. Кўриб чиқилган омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш тавсия этилмайдиган ёки амалга оширилмайдиган мавзулар рўйхатини аниқлаш. Ҳаракат: ҳар бир педагогга “Мактабгача таълим муассасасида ўқув фаолиятини мавзувий режалаштириш” (МТВ, 2018) тўпламида келтирилган мавзуларнинг қайси бири (тегишли ёш гуруҳлари учун) МТТда амалга ошириш учун зарур деб ҳисобламайди ва нима учунлиги ҳақида ўйлаб кўришга кўрсатма бериш. Натижалар: маълум бир МТТнинг ҳудудий хусусиятлари ва шартларига, шунингдек, болалар, оилалар ва маҳаллий ҳамжамиятнинг қизиқишлари ва афзалликларига мос келмайдиган мавзулар рўйхати. 2-босқич – изланиш. Мақсад: ● биринчи босқичда номувофиқ ёки амалга оширилиши мумкин бўлмаган мавзуларни йўқ қилиш имкониятини берадиган ҳудудий таълим дастурининг мазмунини белгилайдиган мавзуларни аниқлаш. ● белгиланган мавзулар, таълим-тарбия жараёнининг ҳудудий хусусиятлари ва уни муайян бир МТТда амалга ошириш шартлари ўртасидаги тафовутни бартараф этадиган мавзуларни излаш. ● танланган мавзуларни омиллар асосида баҳолаш – ҳудудий хусусиятлар, вақт, материаллар, МТТ анъаналари, педагоглар таркиби, маҳаллий ҳамжамият (маҳалла), ота-оналар/оилалар, шу асосда МТТ таълим дастурининг ҳудудий таркибий қисми шаклланадиган мавзуларни таққослаш. Ҳаракат: ● 44 педагоглар жамоасининг умумий йиғилишида педагоглар биринчи босқичда ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашадилар ва биргаликда алмаштирмоқчи бўлган мавзуларни МТТда амалга ошириш шароитлари, шу- IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш нингдек, болаларнинг, оилалар ва маҳалла қизиқишлари ва эҳтиёжларига мос рўйхатга алмаштиришади. Шуни эсда тутиш керакки, жами бўлиб ушбу мавзулар умумий мавзулар сонининг 20 фоизидан ошмаслиги керак. Шунингдек, педагоглар жамоаси ўзларининг ғояларини ишлаб чиқишлари ва ҳудудий компонентга киритилиши мумкин бўлган амалиётларини танлаб олишлари мумкин. Натижалар: ● МТТнинг ҳудудий таркибий қисмини шакллантирадиган керакли мавзулар, шунингдек, ўз фикрлари ва таълим амалиётлари рўйхати тузилади. 3 босқич – шакллантириш Мақсад: ● “Илк кадам” ДЎД ва Давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда парциал дастур шаклида МТТ дастурининг ҳудудий таркибий қисмини шакллантириш. Ҳаракат: ● ҳудудий мавзуларни амалга ошириш учун зарур МТТ шароитларни ҳисобга олган ҳолда мавзуларни ривожланиш марказларида тақсимлаш; ● мавзуларнинг мазмунини аниқлаштиришни амалга ошириш (“Ўргимчак тўри” ёрдамида қилиш мумкин); ● МТТнинг шароитлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мавзуларни амалга оширишнинг зарур манбаларини аниқлаш; ● яхлитликни таъминлаш мақсадида, керак бўлса, мавзуларни умумлаштириш; ● амалга ошириш учун МТТ ресурслари ва шароитлари билан етарли даражада таъминланмаган мавзуларни аниқлаш ва шахсий ғоялар ва тажрибаларга таянган ҳолда бу мавзуларни қайта ишлаб чиқишни режалаштириш. Натижалар: ● ишлаб чиқилган мавзувий ҳамда манба таркибига эга бўлиш ва МТТ – ҳудудий таркибий қисмини парциал таълим дастури шаклида тўлдириш. 4.4. Ҳудудий таркибий қисмни яратишда ота-оналар, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик 45 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги 595-сонли Қонуни. 2019 йил17 декабрь. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”. 2018 йил 3 июль. Регистр. № 3032. 3. Грошева И., Евстафьева Л., Махмудова Д., Набиханова Ш., Пак С., Джанпеисова Г., Исхакова М. “Илк қадам” давлат ўқув дастури. Мактабгача таълим муассасалари учун.2018 г. 4. Таълим ташкилотида мактабгача таълим дастурини ишлаб чиқишда тахминий асосий таълим дастуридан фойдаланиш бўйича методик маслаҳатлар. Россия Федерациясининг таълимни ривожлантириш институти. https://firo.ranepa.ru/files/docs/do/metodicheskie_rekomendacii_po_ispolzovaniyu_ primernoy_osn_obrazov_prog_do.pdf 5. Цай Е.Ф., Грошева И.В., Назарова В.А., Исмаилова М.А. Ўзбкистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурини қўллаш. Тренерлар учун методик қўлланма. Тошкент, 2019 й. 6. Тарасевич, С.И. Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисми/ С. И. Тарасевич, Т. И. Ивличева, Е. В. Салтыкова. – Mатн: электрон шаклда // Таълим: ўтмиш, ҳозир ва келажак: II илмий. конф. материаллари. (Kраснодар, 2017 йил февраль). – Краснодар Новатция, 2017 С. 36-38. – URL: https://moluch.ru/conf/ped/archive/211/11751/. 7. Болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция, 29-бет. Маслаҳатчи Плюс. http://education.simcat.ru/school61/files/1453581184_konvenciya_o_pravah_rebenka.pdf 46 Фойдаланилган адабиётлар МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ИЛОВАЛАР 1-илова МТТНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИ ТУЗИЛИШИНИНГ ТАХМИНИЙ НАМУНАСИ ____ сонли Тошкет давлат мактабгача таълим ташкилоти Тасдиқланган: ______ сонли мактабгача таълим Келишилган: Педагогик кенгаш йиғилишида ташкилоти раҳбари ________________________ (Ф.И.Ш.) «___»_________ 20___г. ________________________ (имзо) ______ -сонли баённома МТТ раҳбар муҳри Ишчи дастур «Мактабга тайёрлов гуруҳи» 20___ – 20____ ўқув йили Дастур муаллифи: ______________________________________________________ тарбиячи (лар) Ф.И.Ш. ______________________20___г. Ишчи дастури мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурининг ажралмас қисми бўлиб, таълим дастурларини тўлиқ амалга оширишга қаратилган. Ишчи дастури бола ривожланишининг асосий соҳалари бўйича МТТ таълим дастури асосида ишлаб чиқилади. Тушунтириш хати қуйдагиларни ўз ичига олади: 1. Ушбу ишчи дастури тузишда асос бўлган дастурнинг номи (муаллиф, сарлавҳа, нашр қилинган йили, кимга тавсия этилган). 2. Вариативлик ва мазмунини янгилашни амалга оширишда фойдаланилган дастурларнинг номлари. Муаллиф, сарлавҳа, нашр этилган йили, қайси ривожланиш соҳасига тегишли, долзарблиги, янгилиги. 3. Гуруҳ болаларининг ёши ва индивидуал хусусиятлари. Гуруҳдаги болалар сони, соғлиғи. Махсус эҳтиёжларга эга болаларни кўрсатиш (гиперактив, 1-илова. МТТнинг ишчи дастури тузилишининг тахминий намунаси. 47 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш иқтидорли ва бошқалар), кўпмиллатли, икки тилли, якка ота-онали оила, яъни гуруҳдаги болаларнинг ўзига хос хусусиятларини ёки муаммоларини аниқлаш. 4. Гуруҳ болаларининг ёш хусусиятларига, МТТнинг устувор йўналишларига, вариативликка қараб дастурнинг мақсади ва вазифалари. 5. Катталар ва болаларнинг биргаликдаги таълим фаолияти блокидаги экскурсия, лаборатория, кўргазмалар, рухсат этилган таълим юкламасининг тахминий миқдори (муқобил қисм). 6. Ишчи дастури – таълимнинг асосий мазмунини, иштирокчиларнинг ҳудудий таркибий қисмига мувофиқ ўзлаштириши керак бўлган билим ва кўникмаларини белгилайдиган ҳужжат. 7. Баҳолаш кетма-кетлиги (дастурни ўзлаштириш диагностикаси) мактабгача таълим ташкилоти вакиллари томонидан белгиланади. Кун тартибини тузиш. СанПиНга мувофиқ болаларнинг гуруҳда бўлишини ташкил қилиш (Болаларни МТТга қабул қилиш кун тартиби ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш талаблари). Тарбияланувчиларнинг МТТдаги кун тартибининг батафсил режаси “Илк қадам” ДЎД асосида ушбу гуруҳ ёшини, МТТ хусусиятлари, СанПиН талабларини ҳисобга олган ҳолда илова қилинади. Дастурга қўшимча: ● ҳаракатлар тартиби; ● коррекцион машғулотлар, тўгараклар, секциялар иш жадвали; ● фаолиятлар жадвали; ● болалар учун соғломлаштириш-чиниқтириш тадбирлар режаси ва бошқалар. Болаларнинг таълим соҳаларини ривожлантириш бўйича психологик-педагогик ишларининг мазмуни ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олади. Дастурни амалга оширишнинг асосий принциплари (интеграция, индивидуаллаштириш, ривожланишнинг ижтимоийлашуви). Болаларнинг таълим йўналишларини ўзлаштиришда психологик-педагогик фаолиятнинг мазмуни. 48 ● таълим дастурини амалга оширишнинг асосий тамойиллари (ривожланишнинг умумлаштирилиши, индивидуаллаштирилиши, ижтимоийлашуви). ● таълим-тарбия фаолиятини ташкил этиш шаклларини танлаш. ● аниқ педагог томонидан дастурни амалга оширишнинг технологиялари, усуллари рўйхати, жадвал шаклида танловнинг қисқача асосланиши (аҳамиятлилиги, долзарблиги, янгилиги): дастурни амалга ошириш йўналишлари ва шакллари (ҳамкорлик ва мустақил фаолият, оила билан ҳамкорлик). ● агар мавжуд бўлса, коррекцион ишларининг мазмуни; ● тарбияланувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла билан ҳамкорлик иш режаси. Илова МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ● дастур таркибига таянч қисми ва таълим муносабатларининг иштирокчилари томонидан шакллантирилган қисми (миллий, ижтимоий-маданий, мактабгача таълимнинг устувор йўналишлари ва бошқа шароитлар) киритилиши керак. Комплекс мавзувий режалаштириш. МТТ ихтиёрига кўра, жадвал кўринишида тақдим этилиши мумкин. ● МТТ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ва этник-маданий таркибий қисмларни жорий этиш; ● битта мавзуга камида бир ҳафта берилиши керак. Муқобил вақти 2-3 ҳафта. Мавзу гуруҳда ва ривожланиш марказларидаги материалларни танлашда акс эттирилиши керак. Йилнинг тахминий истиқбол режаси тузилади. ● ҳар бир мавзу учун давлат талабларида берилган ривожланиш соҳаларининг номи ўқув материалининг (дидактик) мазмуни (тезиси) кўрсатилади; ● режада мантиқий тузилиш таҳлили билан дастурнинг бўлимлари ва мавзуларини ўрганиш кетма-кетлиги кўрсатилади; ● вақтнинг мавзу ва таълим йўналиши бўйича тақсимланиши кўрсатилади; ● ҳар бир таълим соҳасининг мазмуни асосий таълим дастури, миллийҳудудий таркибий қисм ва МТТ компонентини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича боланинг тайёргарлиги даражасига бўлган умумий талабларни акс эттириши керак. Боланинг ривожланиш хариталари асосида тарбияланувчилар томонидан ушбу дастурни ўзлаштириш натижаларини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш: ● текшириш жадвали (муддати, таҳлил мақсади, жавобгар); ● дастур ўзлаштиришини текшириш усуллари, билим ва кўникмалари (педагогик таҳлил, кузатиш, муаммоли вазият); ● тадқиқот объекти (нутқни ривожлантириш, дидактик бирликларни ўзлаштириш, психик жараёнларнинг ривожланиши ва бошқалар). Тест материаллари, мезонлари, даражалари кўлами дастур матнида ёки Ишчи дастур иловасида тақдим этилиши мумкин. Дастурни амалиётда қўллаш учун зарур жиҳозлар. Моддий-техник: ● овозли; ● визуал, экранли (кўринишли); ● аудио-визуал (кинопроектор, теле, видео жиҳозлар, мультимедиа тизимлари ва бошқалар); ● кўргазмали қуроллар (афишалар, диаграммалар, жадваллар, асбоблар, моделлар, тарқатмалар ва бошқалар). Дастурнинг ушбу қисмида гуруҳда педагог фойдаланса бўладиган турли моддийтехник воситалар ва унинг дастурий ва методик таъминоти кўрсатилган. Воситалар рўйхати жадвал шаклида ёки оддий кетма-кетликда тақдим этилиши мумкин. 1-илова. МТТнинг ишчи дастури тузилишининг тахминий намунаси. 49 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш Дастурий ва методик таъминот Педагог учун: ● меъёрий ҳужжатлар, методик адабиётлар, бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалар; журналлар, газеталар материаллари бўлиши мумкин. Тарбияланувчилар учун: ● ўқув ва дидактик (иш дафтарлари, альбомлар, кўргазмали ва тарқатма материаллар) бадиий адабиёт, таълимий адабиётлар. Ўқув-методик тўпламни таълим йўналишлари бўйича тизимлаштириш мумкин (жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; билиш (англаш) орқали ривожланиш; ижодий ривожланиш). Буни жадвал шаклида тақдим қилиш мумкин мумкин: 50 № Таълим йўналиши 1 Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 2 Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш 3 Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари 4 Билиш (англаш) орқали ривожланиш 5 Ижодий ривожланиш Илова Парциал дастурларнинг номи Методик ишланмалар Агар мавжуд бўлса, Агар мавжуд бўлса, фаолиятни амалга таълим фаолияти оширадиган парциал олиб бориладиган дастурларни методик ишланмакўрсатиш лар кўрсатиш МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 2-илова. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР УЧУН ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲ НИЗОМИ 1. Умумий қоидалар 1.1. Низомда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, мактабгача таълим ташкилотининг (МТТ номи МТТ Низоми асосида берилади) таълим дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг (бундан буён Ишчи гуруҳ) фаолияти тартиби берилган. 1.2. Низом Ўзбекистон Республикасининг давлат, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган. 1.3. Ишчи гуруҳнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасининг амалдаги қонунчилиги, мактабгача таълим тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, мактабгача таълим ташкилоти устави, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади. 1.4. Ишчи гуруҳ таркибига қуйидагилар киради: ишчи гуруҳнинг раиси ва аъзолари 5-7 кишидан иборат бўлган МТТ педагог ходимлари. 1.5. Ишчи гуруҳнинг фаолияти МТТ таълимий дастурини ишлаб чиқишга қаратилган. 1.6. Ушбу Низомнинг амал қилиш муддати 1 йил. 2. Ишчи гуруҳнинг вазифалари Гуруҳнинг асосий вазифалари: 2.1. “Илк қадам” ДЎД ва Давлат талаблари асосан 20____ - 20_____ йилларга МТТ учун таълим дастурини таркиби ва мазмунини ишлаб чиқиш. 2.2. МТТ таълим дастурини амалга оширишни тартибга солувчи меъёрий ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2.3. Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш. 2.4. Педагогларнинг касбий малакасини, педагогик маҳоратини ошириш. 3. Ишчи гуруҳнинг вазифалари Ишчи гуруҳнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 3.1. Мактабгача таълим ташкилотларини тартибга солувчи қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, педагогик ва методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 3.2. Сўнгги уч йилдаги МТТ фаолиятини муаммоли-йўналтирилган таҳлилини амалга ошириш. 3.3. МТТ дастурининг 20 ___– 20____ йилга мақсад ва вазифаларини аниқлаш. 3.4. “Илк қадам” ДЎДнинг талабларига мувофиқ мазмунини танлаш, таълим-тарбия 2-илова. Мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ низоми 51 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш (асосий ва қўшимча) режаларини тузиш, педагогик фаолиятнинг, таълим фаолиятининг йўналишларини танлаш. 3.5. МТТтаълим дастурини амалга ошириш учун бошқарув йўналишларини ишлаб чиқиш. 4. Ишчи гуруҳнинг ҳақ-ҳуқуқлари Ишчи гуруҳ қуйидаги ҳақ-ҳуқуқларга эга: 4.1. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган режа бўйича ишларни амалга ошириш, унга керакли қўшимчалар ва тузатишлар киритиш. 4.2. МТТ ходимларидан таълим жараёнини чуқур таҳлил қилиш учун керакли маълумотларни талаб қилиш. 4.3. Агар керак бўлса, жамоат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари вакилларини Ишчи гуруҳ йиғилишига таклиф қилиш. 5. Ишчи гуруҳнинг жавобгарлиги Ишчи гуруҳ қуйидагилар учун жавобгар: 5.1. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш бўйича иш режасини ўз вақтида бажариш. 5.2. Кўриб чиқилаётган ҳар бир масала бўйича аниқ қарорларни қабул қилиш, унда масъул шахслар ва қарорларни бажариш муддатлари кўрсатилади. 5.3. МТТ таълим дастурини тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқиш. 5.4. Таълим жараёнини ташкил этишнинг муайян шакллари, усуллари ва воситаларининг болаларнинг ёши, психо-физиологик хусусиятлари, мойиллиги, қобилияти, қизиқишлари ва эҳтиёжларига мувофиқлиги. 5.5. Таълим дастурининг Давлат талаблари ва “Илк қадам” ДЎДга мувофиқлиги. 6. Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш 6.1. Ишчи гуруҳнинг тезкор йиғилишлари заруратга қараб, лекин ойига камида икки марта ўтказилади. 6.2. Ишчи гуруҳнинг фаолияти мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилади, унда тегишли тадбирлар кўрсатилади. 6.3. Ишчи гуруҳ МТТ маъмуриятидан ва 1 йиллик малака ошириш курсларини тугатган юқори малакали педагоглардан сайланади. 6.4. Ишчи гуруҳ фаолияти натижалари Педагогик кенгашда педагоглар эътиборига етказилади. 7. Иш юритиш 7.1. Ишчи гуруҳнинг тезкор мажлислари баёномалар билан расмийлаштирилади. Баённома котиб томонидан тузилади ва ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланади. 7.2. Баённомаларнинг рақамланиши йил бошидан бошланади. 52 Илова МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 7.3. Ишчи гуруҳнинг ўтган даврдаги ишларининг таҳлили ишчи гуруҳи раисининг ёзма ҳисоботида келтирилади. 8. Якуний қоидалар 8.1. Ушбу Низом мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи чиқарилиб тасдиқлангандан кейин кучга киради. 8.2 Зарур бўлганда ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади ва МТТ раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. 2-илова. Мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ Низоми 53 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 3-илова. МТТ ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИГА ТЕХНИК ТАЛАБЛАР МТТ ва педагогик гуруҳларнинг таълим дастурларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар ҳужжатларни лойиҳалаштириш талабларига жавоб беради. 1. Матн MS Word редакторида TimesNewRoman шрифти, кегль 12-14да терилади. 2. Қатор оралиғи битта, матнда чизиқчалар қўйилмайди. 3. Кенглик бўйича текислаш, абзац 1,25 см, варақнинг четлари ҳар томондан 2 см., марказлаштириш. 4. Сарлавҳаларни безатиш ва матндаги абзацлар Word воситалари ёрдамида бажарилади. 5. Жадваллар матн ичига киритилади. 6. Дастур тикилиб, бетлар рақамланади, МТТ раҳбари томонидан тасдиқланиб муҳрланади. 7. Дастур сарлавҳаси биринчи ҳисобланиб, иловалар бетлари каби рақамланмайди. 8. Адабиётлар рўйхати алифбо тартибида тузилади. Ривожланишнинг асосий соҳалари бўйича адабиётлар рўйхатини тузишга рухсат берилади. Таълим дастури МТТнинг норматив акти бўлгани сабабли МТТ миқёсида ташкилот таълим дастури тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилиши мумкин. 9. Дастур 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади ва МТТ Педагогик кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этилади. 10. Ўқув йилининг 1 сентябрига қадар Дастур МТТ раҳбари томонидан тасдиқланади. 11. МТТ раҳбари томонидан тасдиқланган Дастурнинг асл нусхаси услубчида сақланади. 12. Мавзувий режаларнинг ва батафсил истиқболли режаларнин нусхалари педагоглар қўлларида бўлади. 13. Ишчи дастури таълим дастурлар фаолият муддати тугаганидан кейин яна уч йил МТТнинг услубчи хонасида сақланади. 14. МТТ маъмурияти ва барча педагогик жамоа педагогнинг ишчи дастурига ва таълим дастурига кўра ишлаш ҳуқуқига эга. 54 3-илова. МТТ таълим дастурларига техник талаблар МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ИЗОҲЛАР УЧУН 55 МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ИЗОҲЛАР УЧУН 56