МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ / ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 31 Низомхонов С.Э., Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси НИЗОМХОНОВ С.Э. “МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА ПЛАТФОРМАСИ” ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МУҲИТИ СИФАТИДА Ушбу мақолада “Масофавий таълим электрон ўқув-услубий мажмуа платформаси”нинг замонавий дидактик дастурий таъминоти ва таълим воситаси сифатидаги моҳияти кўриб чиқилган, шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнларида ахборот технологияларини татбиқ этиш, фанлар кесимида масофавий таълим самарадорлигини ошириш учун методик тавсиялар келтирилган. Таянч иборалар: Масофавий таълим тизими, электрон нашрлар, аудио ва видео ўқув роликлар, слайдлар, виртуал машғулотлар. НИЗОМХОНОВ С.Э. «ПЛАТФОРМА ЭЛЕКТРОННОГО УЧЕБНО-МЕТОДИЧЕСКОГО КОМПЛЕКСА ДИСТАНЦИОННОГО ОБУЧЕНИЯ» КАК СОВРЕМЕННАЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНАЯ СРЕДА В данной статье рассмотрена сущность «Платформы электронного учебно-методического комплекса дистанционного обучения» как современного метода дидактического обеспечения и средства системы образования, представлены методические рекомендации по внедрению информационных технологий в учебный процесс средних общеобразовательных школ. Ключевая слова: cистема дистанционного обучения, презентация слайда, виртуальные занятия, диафильмы, учебный аудио и видео ролики, подготовка электронных изданий. NIZOMHONOV S.E. “EEMK DISTANCE LEARNING PLATFORM” AS ENVIRONMENT OF MODERN EDUCATION. In this article is considered the essence of the “Platform on electronic teaching resources of distance learning” as modern didactic software and tools of education. As well is presented guidelines for the implementation of information technology in the educational process in secondary schools. Keywords: the system of distance learning, presentation, slides, virtual classes, film strips, educational audio and video clips, preparation of electronic publications. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартлари ва замонавий талаблар асосидаги ўқув адабиётларининг янги авлодлари яратилиб, такомиллаштириб борилмоқда. Интернет тармоғида www.e-school.uz сайтида ишга туширилган “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси” ана шундай янги авлод ўқув адабиётлари қаторига кирадиган электрон ресурслар мажмуасини ташкил этади. Хорижий мамлакатлар тажрибасидан ва юртимизда бу борада олиб борилган илмий тадқиқотлар таҳлилига таянган ҳолда, ушбу “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси” умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида олиб бориладиган барча фанларни ўқитишга мўлжалланган (1-расм). Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси тузилмасида фаолият, асосан, бошқарувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳларидан иборат тўрт бўлимга ажратилган (2-расм): ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 32 МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ / ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 1-расм. www.e-school.uz – “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси” бош саҳифаси Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси администраторлари, модераторлари; Масофавий таълим фан ўқитувчилари; Ўқувчилар; Ота-она ва жамоатчилик назорати. www.e-school.uz Умуман олганда, администраторлик, яъни электрон мувофиқлаштирувчи модераторлик фаолиятини бошқарувчилар платформа тар­ кибидаги энг юқори ҳуқуққа эга бўлган шахслар бўлиб, улар платформанинг иш фаолиятини бошқаришлари, керак бўлганда уни ўзгартиришлари, фойдаланувчилар ва уларнинг ҳуқуқларини бошқаришлари мум­ кин. Платформа администратори сифатида масъулиятли шахсни тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Администраторлар ўқув жараёнини бошлаб беришга имкон беруви мутахассислар бўлиб, улар платформага ўқитувчиларни қўшиб, уларга масофавий ўқитиш учун ҳуқуқ берадилар. Албатта, ҳуқуқ доирасида администраторлар ўқувчиларни ҳам қўшишлари мумкин, аммо ўқитиш сценарияси ва ўқитиш қоидаларига биноан бу ишни фаннинг эгаси – ўқитувчи бажаради. Бунда ҳар бир фойдаланувчи фан ўқитувчиси ўз иш столига эга бўлади. Яъни фойдаланувчи фан ўқитувчиси бир қанча қулайликларга эга бўлган ўз виртуал иш столига эга бўлади. Бунинг учун, аввало, у шу тизимга аъзо бўлиши керак. Тизимга аъзо бўлиш тартиби “Масофавий ўқитишнинг сценарийси” бўлимида батафсил ёритилган. Ўқитувчилар ҳам, албатта, платформа фой­даланувчиларини бошқариш ҳуқуқига эга­дирлар. Администраторлардан фарқ­ли ўлароқ, ўқитувчилар платформа фойдала­нув­ чиларининг ҳуқуқларини фақатгина ўз фанлари доирасида бошқариш имконига эгадирлар. Ўқитувчининг иш столи. Ўқитувчининг иш столи уч қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм чап томонда жойлашган бўлиб, унда кўрсаткичлар туради. Шу кўрсаткичлар ёрдамида керакли саҳифаларни очиш мумкин. Иккинчи қисм ўртада жойлашган бўлиб, энг катта майдонни эгаллайди. Чунки бошқа қисмдаги кўрсаткичларни босганда саҳифалар шу қисмда очилади, шунинг учун у кўпроқ майдонни эгаллайди. Учинчи қисм эса ўнг томонда жойлашган бўлиб, унда ўқитувчининг фамилияси, исми-шарифи, қачон кирганлиги, ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 33 www.e-school.uz 2-расм. Масофавий таълим ЭЎУМ платформасининг таркибий тузилмаси. МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ / ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 34 МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ / ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ жорий сана ҳақидаги маълумотлар кўрса­ тилади. Ўқитувчи иш столига кирганда ушбу учта қисмдан иборат бўлган умумий саҳифа очилади. Ўртадаги қисмда янгиликлар туради. Чап қисм кўрсаткичлардан иборат бўлиб, уларга қуйидагилардан иборат: «MO‘Tga o‘tish», «Sinf fanlar ro‘yxati», «E’lonlar taxtasi», «Ma’lumotlar» ва «Chiqish». Шу кўрсаткичларнинг вазифаларини бирмабир ёритиб чиқамиз: «MO‘Tga o‘tish» кўрсаткичи босилганда ўқитувчининг ўзи масофавий таълим берадиган умумий тизим саҳифаси очилади. Бунда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш даражалари, қайси фандан дарс олаётганлари, қайси дарсга мунтазам иштирок этаётганлари ва ҳоказо маълумотлар кўрсатилади. Шу саҳифа орқали керакли ўқувчига унинг ўқув столига қўшимча сифатида керакли маъруза, топшириқлар ва тестлар жўнатилади. «Sinf fanlar ro‘yxati» кўрсаткичи босилганда ўқитувчи ўзи ўтадиган янги фанни киритиши ёки фанлар рўйхатидан кераклисини танлаб олиш мумкин бўлади. Бунда синфлар кесимида фанлар ичидан кераклиси танлаб олиниб, ўқитувчи унга ЭЎУМни ташкил этувчи ДТС, ўқув дастури, тақвим мавзу режаси, дарс ишланмаси, ўқув-услубий қўлланмасини киритиши, мавзулар бўйича маърузалар қўшиб, тузатишлар киритиши, тақдимотлар, изоҳли атамалар рўйхати, тестлар, амалий ёки лаборатория топшириқларини киритиши ва фойдаланиш учун қўшимча адабиётлар, аудиовидео фильмлар, интерфаол ўқув роликлари билан бойитиши мумкин. «E’lonlar taxtasi» кўрсаткичини босиш орқали эълонларни жойлаштириш ва уларни ўқиш саҳифасига ўтилади. «Ma’lumotlar» қўрсаткичини босиш орқали ўқитувчи ўзининг шахсий маълумотлари жойлашган саҳифага ўтади. У ерда ўқитувчи ҳақидаги барча маълумотлар жойлашган бўлади. Ўқитувчи ўз ҳақидаги маълумотларни ўзгартириши ёки уларга янги маълумотлар қўшиши мумкин бўлади. «Chiqish» кўрсаткичини босиш орқали иш столидан чиқиб кетилади. ЭЎУМ платформасида фан ўқитувчиси ўзининг иш столини юқорида санаб ўтил­ ган бўлимларни талаб даражасида тўлди­риб, бойитганидан сўнг платформа адми­нистра­ торига хабар беради. Платформа адми­ нистратори ўз ҳуқуқлари доирасида маълум иш куни муддати ичида тақдим этилган манбалар билан танишиб чиқиб, ўқитувчи иш столига қайта таҳрирлаш бўйича таклифларни юбориши ёки фаоллаштириш тугмаси орқали масофавий таълим ЭЎУМ платформасига амалиётга жорий этиши мумкин. Ўқитувчилар ўз фанларининг ўқувчилари рўйхатига кириб, ўқувчилар қўшишлари ёки олиб ташлашлари мумкин. Ўқувчилар рухсат олганларидагина платфор­ мадан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Улар аввалига платформадан фойдаланиш ҳуқуқига, сўнг фанга аъзо бўлиб, таълим олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу жараёнда ўқувчи аввал тизимга аъзо бўлиш учун [Ro‘yxatdan o’tish] тугмасини танлаб, тақдим этилган фойдаланувчи хақи­ даги маълумотлар сўровномаси (анкета)ни тўлдириб, ўзига мақбул бўлган Фойдаланувчи номи (логин) ва паролни белгилайди ва уни тасдиқлайди. Шу ном ва парол орқали фойдаланувчи ўз иш столига, аниқроқ айта­ диган бўлсак, “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси” масофавий ўқитиш платфор­ масига кириши ва фан ўқитувчисига ҳамда шу тизим аъзоларига мурожаат қилиши мумкин бўлади. У иш столига кириб, ўз дарс машғулотларини бошлаши мумкин бўлади (дарсларга аъзо бўлиш ўқитиш сценариясида ёритилган). Ўқувчининг иш столи. Ўқувчининг иш столи ҳам ўқитувчининг иш столи каби тўртта қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисми юқорида жойлашган бўлиб, икки сатрдан иборат бўлади: Саккизта таълим тиллар бандлари; Меню бандлари. Иккинчи қисми чап томонда жойлашган бўлиб, унда кўрсаткичлар рўйхати туради. Учинчи қисм ўртада жойлашган бўлиб, у энг катта майдонни эгаллайди, чунки кўрсаткичлар босилганда уларга мос равишдаги саҳифалар шу қисмда очилади. Тўртинчи қисм ўнг томонда жойлашган бўлиб, ундан ўқувчининг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар ҳамда фойдали расмий сайтларга гипермурожаатлар рўйхати жой олган бўлади. ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ / ДИСТАНЦИОННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ Ўқувчи ўз таълим тили бандини танлаб иш столига кирганда, тўртта қисмдан иборат бўлган умумий саҳифа очилади. Ўртадаги қисмда муаллиф номидан фойдаланувчиларга қаратилган қисқача “Сўз боши” матни ифодаланган. Чап қисмда эса қуйидаги кўрсаткичлардан иборат ишчи соҳа бўлади: «Fanlar ro‘yxati», «Natijalarim», «Ma’lumotlarim», «Tizim a’zolari», «Yozishmalar», «Chiqish». Шу кўрсаткичларнинг вазифаларини бирмабир ёритиб чиқамиз: «Fanlar ro‘yxati» кўрсаткичи босилганда ўқувчи таҳсил оладиган фанлар рўйхати чиқади. Бунда ўқувчи синф фанлари орасидан ўзига кераклисини танлаб, керакли маърузани ўқиш имкониятига эга бўлади ва ҳар бир мавзу билан боғлиқ «Audio», «Video», «Foto», «Animatsiya» бандларидаги ресурслар билан танишади. Шу электрон манбаларга таянган ҳолда, «Test topshirish» ва «Mashq» бандларидаги амалларни бажаради. Бунда ўқувчи учун шундай шарт қўйиладики, тест ва машқ топшириқларини камида “Қониқарли” бажариб, 55 дан юқори балл тўплагандагина фаннинг кейинги мавзусини ўқишга ўтиш имкониятига эришади. Бошқа фанларни ўзлаштиришда ҳам худди ана шундай масофавий таълим ўқув синов жараёни кечади. «Natijalarim» кўрсаткичини босиш орқали ўқувчи ўзининг ўқиган мавзуси ва фанлари бўйича ўзлаштириш даражасини кузатиб боради. «Ma’lumotlarim» қўрсаткичини босиш орқали ўқувчи ўзининг шахсий маълумотлари жойлашган саҳифага ўтади. У ерда ўқувчи ҳақидаги барча маълумотлар жойлашган бўлади. Ўқувчи ўз ҳақидаги маълумотларни ўзгартириши ёки уларга янги маълумотлар қўшиши мумкин бўлади. 35 «Tizim a’zolari» кўрсаткичини босиш орқали тизимга аъзо ўқувчилар ичидан энг юқори ўзлаштириш даражасига эга бўлган ўнта ўқувчидан иборат рўйхат ва уларга хат-хабар юборишни амалга оширадиган интерфаол алоқалар чиқарилади. «Yozishmalar» кўрсаткичини босиш орқали тизимга аъзо бошқа ўқувчилардан келган ва уларга жўнатилган хатлар билан танишиш ва уларни таҳрирлаш мумкин бўлади. «Chiqish» кўрсаткичини босиш орқали иш столидан чиқиб кетилади. Кўриб турганимиздек, ҳар бир фойдала­ нувчининг ўзига мос ва масофавий таълим учун зарур бўлган иш столи мавжуд. Бу иш столи ўқитувчи ва ўқувчилар учун “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси”дан фойдаланишда катта ёрдам беради. “Ота-оналар ва жамоатчилик назорати” бўлимида, асосан, масофавий таълим тизи­ мидаги энг намунали ўқувчилар ўнталиги бери­лади, шунингдек, унда ота-оналар ўз фарзандларининг фанлар кесимида билим­ ларни ўзлаштириш кўрсаткичларини, масо­ фавий таълим тизимидаги янгиликларни кузатиб боришлари мумкин. Жамият тараққиётида халқ таълим тизи­ мининг тез суръатлар билан етакчи ўринларга чиқиб олишида мазкур “Масофавий таълим ЭЎУМ платформаси”нинг ўрни, аҳамияти салмоқлидир. Шу сабабли, ёш авлодни камол топтириш, фанларни ўқитиш жараёнларида масофавий таълимни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг таффакурини ривожлантириш, мантиқий фикрлаш қобилиятларини, мақсадга йўналганлик, топқирлик хислатларини шакл­ лантириш бизнинг олий мақсадимиздир. ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2
0
You can add this document to your study collection(s)
Sign in Available only to authorized usersYou can add this document to your saved list
Sign in Available only to authorized users(For complaints, use another form )