Макроиқтисодиёт А.А. Олимов 13-Мавзу. IS-LM модели Режа: 1 2 3 4 5 • IS - LM моделининг моҳияти ва АД-АS модели билан боғлиқлиги • Моделнинг асосий тенгламалари • IS - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси • LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси • IS-LM моделида макроиқтисодий мувозанат 13.1. IS-LM моделининг моҳияти ва АД-АS модели билан боғлиқлиги Товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилиш IS - LM модели ёрдамида бажарилади. I S - LM модели қисқа муддатли даврга ҳам товарлар ҳам пул бозорида биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини характерлайди. “IS - LM модели (инвестициялар-жамғармалар, ликвидлиликни афзал кўриш – пул) – ялпи талаб функциясини белгиловчи иқтисодий омилларни аниқлаш имконини берувчи товар-пул мувозанатим модели”*. АД-АS моделида товар ва пул бозорларининг алоқаси эътиборга олинган эди. Яъни товарлар ва хизматлар баҳоларининг кўтарилиши пулга бўлган талабни ошириши бу эса ўз навбатида фоиз ставкасининг кўтарилишига олиб келиши, оқибатда инвестиция харажатлари ва умуман ялпи харажатлар камайиши АД-АS моделида кўзда тутилган эди. IS-LM модели АД-АS моделини қисқа муддатли даврга аниқлаштиради ва бу моделда ҳар иккала бозор ягона макроиқтисодий тизимнинг секторлари сифатида намоён бўлади. Модель бу секторларда таркиб топган шароитларга боғлиқ тарзда фоиз ставкаси R билан даромад даражаси Y нинг мувозанатли даражасини белгилайди. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2013. * 13.2. Моделнинг асосий тенгламалари IS-LM (инвестиция - жамғармалар, ликвидлиликнинг афзаллиги - пул) модели фоиз ставкаси R билан даромадлар Y нинг бир вақтнинг ўзида ҳар иккала бозорда мувозанатни таъминлайдиган комбинацияларини топиш имконини беради. Моделнинг асосий тенгламалари қуйидагилар: 1. Y=C +I + G +Xn — асосий макроиқтисодий айният. 2. C = a+b (Y-T) — истеъмол функцияси, бу ерда Т = Ta + tY. 3. I = e-dR - инвестиция функцияси. 4. Xn = d- m`Y - nR — соф инвестиция функцияси. 5. M/P =kY - hR — пулга талаб функцияси. IS-LM моделида кўрилган барча тенгламалар бажарилса мувозанатга эришилади. Моделнинг эндоген ўзгарувчилари Y,C,I,Xn ва фоиз ставкаси R. Моделнинг экзоген ўзгарувчилари G, Ms ва чегаравий солиқ ставкаси t. a,b,c,d,m`,n,k ва h эмпирик коэффициентлар бўлиб мусбат ва нисбатан барқарордир. Y ҳақиқий <Y потенциал бўлган қисқа муддатли даврга мувозанат кўриб чиқилаётганда, моделда, баҳолар даражаси ўзгармас, фоиз ставкаси R ва даромад Y ўзгарувчан деб олинади. Y ҳақиқий = Y потенциал бўлган, яъни тўлиқ бандлик шароитида баҳолар даражаси Р ўзгарувчан, Мs номинал катталик ва бошқа барча ўзгарувчилар реал катталиклардир. 13.3. IS-эгри чизиғи ва унинг тенгламаси IS-эгри чизиғи товарлар хизматлар бозорида фоиз ставкаси R ва даромадлар даражаси Y нинг комбинацияларини характерловчи, бир вақтнинг ўзида асосий макроиқтисодий айният, истеъмол, инвестиция ва соф экспорт функциялари қондириладиган нуқталарнинг геометрик жойлашувини характерлайди. E=Y Бу эгри чизиқнинг ҳар E E1 бир нуқтасида инвесE2 = E1 - ΔE(ΔI) тициялар ва жамғармалар ΔI ўзаро тенг бўлади. IS-эгри чизиғини Кейнс хочи ва инвестиция 24-чизма. Кейнс хочи функцияси графиги Y ёрдамида келтириб R чиқариш мумкин. (23,24, ва 25-чизмалар.) R2 R1 I IS Y I2 I1 25-чизма. Инвестиция функцияси чизиги I Y2 Y1 26-чизма. IS-эгри чизиги 13.3. IS-эгри чизиғи ва унинг тенгламаси Фоиз ставкасининг R1 дан R2га қадар кўтарилиши инвестициялар миқдорини I1 дан I2 га қадар камайишига олиб келади. Бу ҳақиқий харажатлар эгри чизиғини Е1 дан Е2 га қадар пастга томон ΔE = ΔI га тенг миқдорда сурилишига олиб келади. Оқибатда даромадлар миқдори Y1 дан Y2 қадар ΔY =ΔE x m миқдорга пасаяди, бу ерда (m = 1/(1-b(1-T)+m’)). Демак товарлар ва хизматлар бозорида даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси динамикаси ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. R ўзгармаган ҳолда IS эгри чизиғининг ўнгга ёки чапга силжиши қуйидаги омиллар таъсирида рўй беради: - истеъмол харажатлари даражаси; - давлат хариди даражаси; - соф солиқлар (солиқлар - субсидиялар - трансфертлар); - инвестициялар ҳажмининг (R нинг мавжуд ставкасида) ўзгариши. IS тенгламасини истеъмол, инвестиция ва соф экспорт функциялари тенгламаларини асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб, уни R ва Y га нисбатан ечиб топилади. 13.3. IS-эгри чизиғи ва унинг тенгламаси R га нисбатан топилган IS тенгламаси: a+ e + g 1-b (1-t) + m` 1 b R = ---------------- - ----------------------- Y + ------------ G - --------- Ta , d+n d +n d +n d+n бу ерда T = Ta + t Y Y га нисбатан топилган IS тенгламаси: a+e+g 1 b d+n Y = -------------- - ---------------- G - ----------------Ta - ----------------- R , 1-b (1-t) + m` 1-b (1-t) + m` 1-b (1-t)+ m` 1-b (1-t) + m` бу ерда T = Ta + t Y (1-b (1-t) + m`)/ (d+n) IS эгри чизиғининг Y ўқига нисбатан оғиш бурчагини кўрсатади ва фискал ҳамда пул кредит сиёсати самарадорлигининг нисбий параметрларидан бири ҳисобланади 13.4. LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб Md пул таклифи Ms га тенг бўлади (liquidity Preferense = Money Supply). Пул бозорида бундай мувозанатга даромад Y нинг ошиши билан фоиз ставкаси R кўтарилсагина эришилади. Даромадларнинг ўсиши юқорироқ фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни кўргазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса, пулга бўлган талаб шунча юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси ҳам шунча юқори бўлади. 13.4. LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси R R LM R1 R2 MD1 MD2 M M P P 27-чизма. Пул бозоридаги мувозанат графиги Y1 Y2 Y 28-чизма. LM эгри чизиғи графиги LM эгри чизиғи ўзига хос: горизонтал ва вертикал конфигурацияга эга. LM эгри чизиғининг горизонтал кесмаси фоиз ставкаси фоиз ставкаси Rmin. даражадан пастга тушиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Эгри чизиқнинг вертикал кесмаси фоиз ставкасининг максимал даража Rmax. чегарасидан ташқарида ҳеч ким жамҳармаларини ликвид (пул) шаклида ушлаб турмайди ва уларни қимматли қоҳозларга айлантиради. 13.4. LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси Баҳоларнинг ўзгариши ҳамда пул таклифи ҳажмидаги ўзгаришлар LM эгри чизиғининг ўнгга ёки чапга силжишига олиб келади. LM эгри чизиғи тенгламаси пулга талаб функциясини R ва Y га нисбатан ечиб топилади. R га нисбатан LM эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича: R=(k/h)Y - (1/h) (M/P). Y га нисбатан LM эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича: Y = (1/k) (M/P) + (h/k) R. k/h коэфиценти LM эгри чизиғининг Y ўқига нисбатан оғиш бурчагини характерлайди ҳамда фискал ва пул кредит сиёсатининг нисбий самарадорлиги баҳолайди. 13.5. IS-LM моделида макроиқтисодий мувозанат IS-LM эгри чизиқлари кесишадиган нуқта IS-LM моделидаги иқтисодий мувозанат ҳолатини кўрсатади. Бу нуқта ўзида шундай фоиз ставкаси «R» ни ва даромад даражаси «Y» ни аниқлайдики, бунда товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф ҳамда реал пул маблағларига бўлган талаб ва уларнинг таклифи ўзаро тенг бўлади. (29-чизма.) R LM R* IS Y* Y 29-чизма. IS – LM моделидаги иқтисодий мувозанат 13.5. IS-LM моделида макроиқтисодий мувозанат Бу ерда: R* -мувозанатли фоиз ставкаси; Y*- мувозанатли даромад ҳажми. IS ва LM эгри чизиқларининг ўзаро кесишиши пул таклифи инвестициялар ва жамғармаларни ўзаро тенглаштирувчи фоиз ставкаси шаклланиши учун етарли эканлигини англатади. IS эгри чизиғи режалаштирилган харажатларга боғлиқ бўлганлиги учун унинг ўзгариши фискал сиёсатидаги ўзгаришларни характерлайди. LM пул таклифига боғлиқ бўлганлиги учун ундаги ўзгариш монетар сиёсат тадбирлари натижасини кўрсатади. Бундан хулоса шуки IS-LM модели фискал ва монетар сиёсатнинг иқтисодиётга биргаликда кўрсатадиган таъсирини баҳолаш имконини беради. Давлат харажатларининг ўсиши ёки солиқларнинг камайиши IS эгри чизиғини ўнгга силжитади. Давлат харажатларининг камайиши ва солиқларнинг ошиши эса бу эгри чизиқни чапга силжитади. Худди шунингдек пул таклифининг ошиши LM эгри чизиғини ўнгга, камайиши эса чапга силжитади. IS-LM модели маълум макроиқтисодий натижаларга эришишнинг турли вариантларни кўриб чиқиш имкониятини беради. 13.5. IS-LM моделида макроиқтисодий мувозанат Агар моделда мувозанати LM эгри чизиғининг горизонтал(кейнс) кесмасида юзага келса пул массасининг кўпайтирилиши инвестициялар, ишлаб чиқариш ва бандлиликнинг ўсишига олиб келмайди. Бунда пул таклифининг ўсиши товарлар бозорига таъсир кўрсата олмайди, чунки пул бозорида фоиз ставкасини камайтириш имконияти қолмайди. Бундай вазият ликвидлилик тузоғи номини олган. Агар IS эгри чизиғи вертикал кўринишда бўлса, яъни инвестицияларга талаб фоиз стакаси ўзгаришига таъсирчан (эластик) бўлмаган, масалан инвесторлар келажакдаги бозор коньюктурасининг ноаниқлиги сабабли ўз инвестициялари истиқболига тушкун баҳо берсалар инвестицион тузоқ юзага келади. Инвестицион тузоқ шуни англатадики IS эгри чизиғи вертикал бўлганда LM эгри чизиғининг силжишлари реал даромад миқдорини ўгартирмайди. Бу ҳолатда пулкредит сиёсати ялпи талалаб ва миллий даромад ҳажмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, фискал сиёсат эса самарали бўлади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. IS-LM модели қандай мақсадга хизмат қилади ва унга эҳтиёжни қандай асослаб бериш мумкин? IS-LM моделининг асоси бўлган тенгламаларни санаб беринг ва уларга тавсиф беринг. IS эгри чизиғининг моҳияти нимада ва қандай келтириб чиқарилади? LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат ва у қандай келтириб чиқарилади? IS эгри чизиғи тенгламасидаги қайси параметр фискал ва пул кредит сиёсатининг нисбий самарадорлигини белгилайди ва нима сабабли? 6. Моделда макроиқтисодий сиёсат юзага келишининг шартлари қадай? Ликвидлилик тузоғи қачон вазиятда юзага келади ва макроиқтисодий сиёсатга қандай таъсир кўрсатади? “Инвестицион тузоқ” атамаси қўлланиладиган макроиқтисодий вазиятни тавсифлаб беринг.