Uploaded by yorqinoykayumova

Товар моддий захиралар

advertisement
Мавзу: Товар-моддий
заҳиралар (ТМЗ) ҳисоби
1
Режа
1. Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ) ҳисобини
ташкил этиш.
2. Товар-моддий заҳираларни туркумлаш ва
баҳолаш.
4. Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга
олишнинг хусусиятлари
5. Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
6. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни
ҳисобга олишнинг хусусиятлари
1. Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ) ҳисобини ташкил этиш.
Товар-моддий захиралар - кейинчалик сотиш мақсадида
саылаб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида бўлган,
шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатиш жараёнида ёҳуд маъмурий ва ижтимоиймаданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган
моддий активлар.
Асосий меъёрий хужжатлар:
 “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом;
 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар” (ЎзРМВ 2020 йил
28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган);
 19-сон БҲМС “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш”
(ЎзРМВ 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон).
БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счетлар
режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” (ЎзРМВ 2002 йил
9 сентябрдаги 103-сон буйруғи билан тасдиқланган);
 “Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ
операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
тўғрисида”ги НИЗОМ (ЎзР АВда 2010 йил 15 мартда 2086сон билан рўйхатга олинган)
 21-сон
4
Ташкилот бўлинмаларида
захиралар ҳаракатининг омбор
ҳисоби ва тезкор ҳисоби
маълумотларининг бухгалтерия
ҳисоби счётлари
маълумотларига мувофиқлиги
Захиралар миқдори ва
баҳосинннг бухгалтерия
ҳисоби тезкорлиги
Молиявий ҳисоботда
акс эттирилган ТМЗлар
бўйича
маълумотларнинг
ҳаққонийлиги
ТМЗларнинг
бухгалтерия ҳисобига
қўйиладиган асосий
талаблар
Захираларнинг ҳаракатланиш
жараёни (келиб тушиши,
жойлаштирилиши ва чиқиб
кетиши) ва шунингдек ҳақиқий
мавжудлигини тўлақонли ва
узлуксиз тартибда тўла акс
эттириш
Захиралар
ҳисобининг
тезкорлиги
(ўз вақтидалиги)
Товар-моддий захиралар
бўйича (айланмалари ва
қолдиқлари бўйича) синтетик
ҳисоб маълумотларининг
аналитик ҳисоб
маълумотларига мувофиқлиги
5
2. Товар-моддий заҳираларни туркумлаш ва баҳолаш.
Товар-моддий заҳиралар
Ишлаб чиқариш
заҳиралари
Хом ашё ва
материаллар
Тайёр маҳсулот
Товарлар
Тугалланмаган
ишлаб чиқариш
Ишлаб чиқариш захиралари – хўжалик юритувчи субъектда
кейинчалик қайта ишлашга йўналтирилган сотиб олинган ёки мустақил
равишда тайёрланган буюмлардир.
Материаллар — ишлаб чиқариш жараёнида бир
маротаба қатнашадиган ва ўз қийматини бир ишлаб
чиқариш жараёни давомида тўлиқ янги яратилаётган
маҳсулотга ўтказадиган активлардир.
Хом ашё ва асосий материаллар – ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг моддий асосини ташкил
этади ёки уни тайёрлашнинг зарурий қисми ҳисобланади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш – тайёр
маҳсулотга айлантирилиши уларнинг кейинчалик қайта
ишланишини талаб этадиган товарлардир.
Тайёр маҳсулот — сотиш учун мўлжалланган ва
қайта ишланиши тугатилган буюмлар.
Товарлар – ҳеч қандай ишлов бермасдан қайта
сотиш мақсадида сотиб олинган моддий активлар.
ТМЗларнинг эгалик қилиш ҳуқуқи
бўйича бўлиниши
Хусусий (эгалик ҳуқуқи ҳамда
хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш
хуқуқи бўйича)
Хусусий бўлмаган
Қабул қилинадиган йўлдаги бойликлар,
агарда етказиб бериш шартномасига
мувофиқ эгалик ҳуқуқи ташкилотга ўтган
бўлса
Ўрнатилган тартибда мол етказиб
берувчилар счётларини тўлашдан
бош тортиш ҳолларида масъул
сақлашга қабул қилинган ҳамда
мол етказиб берувчилар
счётларини тўлашдан олдин
сарфланиши тақиқланган
бойликлар
Ташкилотга тегишли бўлган, бошқа
ташкилотларга қайта ишлашга ҳамда сотиш
учун, шу жумладан комиссия шартларн
бўйича эгалик ҳуқуқи харидорга ўтгунгача,
берилган бойликлар
Қиймати тўловсиз қайта
ишлашга қабул қилинган
бойликлар
Гаровда ҳисобланган ташкилотнинг
омборида ёки гаров олувчида сақлаш учун
берилган, аммо ташкилотга тегишли
бойликлар
Комиссия (консигнация)
шартларида сотиш учун мол
етказиб берувчилардан қабул
қилинган бойликлар
Ишлатилиш тартибига кўра товар-моддий
бойликларнинг бўлиниши
Ишлаб
чиқаришда
ишлатиладиган
бойликлар
Сотишга
мўлжалланган
бойликлар
Меҳнат воситалари
сифатида
ишлатиладиган
бойликлар
Маҳсулот ишлаб чиқариш технологик
жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган
хом-ашё, материаллар, ярим тайёр
маҳсулотлар, ёқилғи, қурилиш
конструксиялари ва жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар
ва агрегатлар, шиналар, ем-хашаклар, минерал
ўғитлар, заҳарли химикатлар, биопрепаратлар
ва дори-дармонлар, идишларва бошқа шунга
ўхшаш бойликлар
Тайёр маҳсулот
ва товарлар
Монтаж қилинганидан
сўнг восита таркибида
амал қиладиган
бойликлар
Инвентар ва
хўжалик
анжомлари
4-сон БҲМСга мувофиқ, юқорида санаб ўтилган товар-моддий
захиралар турлари бухгалтерия балансининг «Товар-моддий захиралар»
умумий моддаси доирасида бирлаштирилган. Ушбу моддага 21-сон
БҲМСнинг қуйидаги счётлари қолдиқлари мос келади:
1000 - «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;
1100 - «Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи
счётлар»;
1500 - «Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи
счётлар»;
1600 - «Материаллар кийматидаги фаркларни ҳисобга олувчи
счётлар»;
2000 - «Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар»;
2100 - «Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга
олувчи счётлар»;
2300 - «Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар»;
2500 - «Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар»;
2600 - «Ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи
счётлар»;
2700 - «Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар»;
2800 - «Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»;
2900 - «Товарларни ҳисобга олувчи счётлар».
Материалларни таснифлаш
Ишлаб чиқаришда тутган
ўрнига кўра
асосий ва ёрдамчи
материаллар
Сақлаш усулига кўра
Очиқ ва ёпиқ усулларда
сақланадиган
Сақлаш муддатига кўра
муддати чегараланган ва
чегараланмаган
Кимга тегишлишига кўра
ўзига тегишли ва қайта ишлашга
ёки сақлашга олинган
материаллар
Ишлаб чиқилганлигига
кўра
ўзи ишлаб чиққан ва
ўзи ишлаб чиқмаган
Вужудга келтирган
мамлакатига кўра
маҳаллий ва хориждан
келтирилган материаллар
Материалларни турли хил белгилари бўйича таснифлаш
Асосий материаллар деганда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар
кўрсатиш, объектларни қуриш, монтаж қилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш
ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи материаллар
тушунилади.
Ёрдамчи материаллар деганда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар
кўрсатиш, ишларни бажаришда бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг
бажарилишида қўшимча тарзда ишлатиладиган материаллар тушунилади.
Сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот
даражасига етказилмаган маҳсулотлар.
Ёқилғи транспорт воситаларини ишлатишда, ишлаб чиқаришнинг
технологик эҳтиёжлари учун ҳамда энергия ишлаб чиқариш ва биноларни иситиш
учун мўлжалланган.
Эҳтиёт
қисмлар
машиналар,
асбоб-ускуналар
ва
транспорт
воситаларининг емирилган ва эскирган қисмларини таъмирлаш ёки алмаштириш
учун хизмат қилади.
Қурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари
жараёнида, қурилиш қисмларини тайёрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида
конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади.
Идиш ва идиш материаллари - турли материаллар ва
маҳсулотларни ўраш, ташиш, сақлаш учун қўлланиладиган предметлар
(қоплар, қутилар, бочкалар ва ҳоказо) ҳамда идишларни тайёрлаш ва
таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (қутиларни
йиғиш деталлари, бочка қисқичлари, темир айланмалари ва бошқалар).
Бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар - корхона
балансида турган, қайта ишлаш учун бошқа корхонага берилган
материаллар. Уларга, асосан, қайта ишлаш учун ўзга корхонага берилган
ўсимликчилик, чорвачилик ҳамда ўрмон хўжалиги маҳсулотлари киради.
Ишлаб чиқаришнинг қайтариладиган чиқиндилари — бу
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ва бирламчи хом ашё
ва материаллар хусусиятларини тўла ёки қисман йўқотган хом ашё ва
материаллар колдиғидир (ёғоч ва темир қириндилари, шрот ва шу
кабилар).
Бошқа материаллар - тузатилмайдиган брак ҳамда ушбу ташкилотда
материаллар, ёқилғи ёки эҳтиёт қисмлар таркибида ишлатилиши мумкин
бўлмаган асосий воситаларнинг, инвентар ва хўжалик анжомларининг
чиқиб кетишидан олинган моддий бойликлардир (металлолом,
утилланган хом ашё, емирилган шиналар ва шу кабилар).
Товар-моддий захиралар актив сифатида
тан олинади, агар:
– ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ
иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса;
– актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса;
– уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса.
Товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар
билан боғлиқ хатарлар ва мукофотларнинг ўтиш пайти
унинг шартлари келишиладиган етказиб бериш (олдисотди) шартномаси асосида белгиланади.
Товар-моддий заҳираларни сотиб олиш билан боғлиқ
бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган
харажатларга қуйидагилар киритилади:
 материалларнинг шартнома қиймати;
 бож тўловлари ва йиғимлари;
 материалларни сотиб олишда қатнашган таъминотчи ва
воситачиларга тўланадиган коссиион ҳақлар;
 материалларни сертификатлаш ва техник шароитларга
мувофиқ синовдан ўткизиш харажатлари;
 транспорт-тайёрлов харажатлари;
 транспортировка
қилиш,
таваккалчиликларни
суғурталаш харажатлари.
3. Материаллар киримини ҳисобда акс эттириш ва ҳужжатлаштириш.
ТМЗларни корхона балансига кирим қилиш йўллари
ўзида яратиш ёки олди-сотди шартномаси бўйича
материалларни сотиб олиш
устав капиталига таъсисчи улуши сифатида келиб тушиш
текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича)
узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш
айирбошлаш ёки алмашув тартибида келиб тушуши
инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча (ҳисобга
олинмаган) материалларни кирим қилиш
Корхонага тегишли бўлган хом-ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт
қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар,
конструкциялар, деталлар, идишбоб материаллар, инвентарлар, хўжалик
жиҳозлари ва қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги
ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
1010 "Хом-ашё ва материаллар";
1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар";
1030 "Ёқилғилар";
1040 "Эҳтиёт қисмлар";
1050 "қурилиш материаллари";
1060 "Идиш ва идишбоб материаллар";
1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";
1080 "Инвентар ва хўжалик жиҳозлари";
1090 "Бошқа материаллар".
Материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг аналитик ҳисоби сақланиш
жойлари ва уларнинг алоҳида номлари (турлари, навлари, ҳажмлари ва
бошқалар) бўйича юритилади.
Материаллар ҳақиқий таннархининг бевосита 1000-«Материаллар» гуруҳи
счётларида шаклланишини акс эттирувчи бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича:
1-жадвал
Ҳақ эвазига сотиб олинган материалларнинг келиб тушиши
№
Муомала мазмуни
Дебет Кредит
Мол етказиб берувчининг юкхати ёки ҳисобварақ1 фактураси асосида материаллар харид қилинди
ККС 15%
1000
6010
4410
6010
Материалларни харид қилиш бўйича транспорт
2 харажатлари (транспорт ташкилотининг ҳисобварақфактураси асосида)
1000
6010,
6990
Материалларни харид қилишда воситачи
3 ташкилотнинг харажатлари (хизмати) учун комиссион
ҳақ
1000
6010,
6990
Материалларга қўшимча ишлов бериш бўйича
4 харажатлар
1000
6010;
2310
Товар-моддий захиралар қолдиқлари ва чиқиб кетаётган
(шунингдек ишлаб чиқаришга берилган) товар-моддий
захиралар қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири
орқали амалга оширилади:

тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи
бўйича;

ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO);

ТМЗ харид қилинган вақт бўйича дастлабки захиралар
таннархи бўйича (FIFO).
«Бухгалтерия
ҳисоби
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 17-моддасига, шунингдек 4-сон
БҲМСнинг 17-бандига асосан, товар-моддий захираларни
баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича - ҳисобот
даври охиридаги ҳақиқий таннархи (сотиб олиш нархи ёки
ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси бўйича
(соф сотиш қиймати) амалга оширилади.
Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти
омборидан
материалларни
олиш
учун
бухгалтер
экспедиторга М-2, М-2а шаклдаги ишончнома ёзиб беради.
Моддий бойликларни олишга бериладиган ишончнома
- корхона мол етказиб берувчиларидан товар-моддий
бойликларни олиш учун ўз вакилига берадиган ҳужжатидир.
Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти
омборидан материалларни олиш учун таъминотчига
бухгалтерия томонидан 15 кундан ошмайдиган муддатга
ишончнома берилади. Ишончнома олиш ҳуқуқига эга бўлган
ходимлар
рўйхати
корхона
раҳбари
томонидан
тасдиқланади.
Ишончнома корхона раҳбари ва бош бухгалтери
томонидан муҳрланган ҳолда берилади, сўнгра у “Берилган
ишончномаларни ҳисобга олиш журнали”да қайд қилинади.
Экспедитор эса ишончномани олишда дафтарга имзо чекади.
Материалларни омборга омбор мудири ёки омборчи қабул қилади.
Келтирилган материаллар мол етказиб берувчининг ҳужжатлари билан мувофиқ
бўлса, омборчи М-4 шаклидаги кирим ордери тузади.
Ҳақиқатда кирим қилинган материаллар ва юборилган ҳужжатлар орасида
тафовут аниқланса М-7-сон шакл “Товар-моддий қийматликларини қабул
қилиш далолатномаси” расмийлаштирилади.
М-1 шакл юкларни олиш ва уларни корхонанинг омборига кирим қилиш
билан боғлиқ транспорт, товар ва бошқа хужжатларни рўйхатлаш ва назоратга
олиш учун қўлланилади. Журнал корхона бухгалтериясида ёки таъминот
бўлимида транспорт ва ортиш хужжатлари, кирим ордерлари, материалларни
қабул қилиш далолатномалари асосида юритилади. Журналда кирим ордерлари
(ёки қабул қилиш далолатномалари)нинг рақамлари, корхона омборига моддий
қийматликларининг келиб тушиш саналари қайд этилади.
М-12-сон шакл “Материалларни ҳисобга олиш варақачаси”
материалларнинг ҳар бир нави, тури ва ўлчами бўйича омбордаги ҳаракатини
ҳисобга олиш учун қўлланади; материалларнинг ҳар бир номенклатура рақамига
тўлдирилади ва моддий жавобгар шахс (омборчи, омбор мудири) томонидан
юритилади. Варақачада ёзувлар бирламчи кирим-чиқим ҳужжатлари асосида
операция содир этилган кунда қайд этилади.
Материалларнинг сарфланишини бухгалтерияда ҳисобга олишнинг муҳим
хусусиятлари мавжуд. Корхонада материаллар қуйидаги мақсадлар туфайли
омбордан чиқиб кетиши мумкин:
- ишлаб чиқаришга сарфланганида;
- ортиқча материаллар сотилганида ва бошқа ҳолларда.
Омбордан цехларга сарфлаш учун бериладиган материалларга
лимит-забор
карталари,
талабнома
ҳамда
юкхатлар
расмийлаштирилади.
Материалларнинг
бир
маротаба,
кам
такрорланадиган
харажат
қилиниши
талабномалар
билан
расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат истеъмолчи цех, бўлим ва
участкалар томонидан расмийлаштирилади.
М-10-сон шакл “Далолатнома-талобнома” шакл материалларни
ишлаб чиқаришга, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун чекланган
миқдорлардан ортиқча бир марталик берилишини расмийлаштириш учун
қўлланади. Бўлимлар - материал истеъмолчилари томонидан икки
нусхада ёзилади. Бир нусхаси омборнинг моддий жавобгар шахси имзоси
билан олувчида, иккинчиси эса олувчининг имзоси билан омбор мудири
(омборчи)да қолади.
М-11-сон шакл “Талабнома-юкхат” материалларни корхона
ичида таркибий бўлинмалар ёки моддий жавобгар шахслар ўртасида
берилишини ҳисобга олиш ва расмийлаштириш учун қўлланади.
Талабнома-юкхатни моддий бойликларни топширувчи таркибий
бўлинмадаги моддий жавобгар шахс 2 нусхада тузади. Бир нусхаси
топширувчи омбор учун бойликларни ҳисобдан чиқариш учун,
иккинчиси эса қабул қилувчи омбор учун бойликларни кирим қилиш
учун асос бўлиб хизмат қилади.
4. Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олишнинг
хусусиятлари
4-БҲМСга мувофиқ, инвентар ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги
мезонлардан бирига жавоб берадиган мол-мулклар киритилади:

хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;

қиймати бир бирлик (комплект) учун хизмат муддатидан қатъи назар, Ўзбекистон
Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик
бараваригача миқдорда бўлган буюмлар.
Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида уларни инвентар ва хўжалик жиҳозлари
таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш
ҳуқуқига эгадир.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентар ва хўжалик жиҳозлари
таркибига қуйидагилар киритилади:

махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб
чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли
вазифадаги асбоблар ва мосламалар);

махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;

кўрпа-тўшаклар;

ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказо);

ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;

уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига
киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;

фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;

овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар ва ҳ.к.).
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар
кредит 1080 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»
счёти
дебет балансдан ташқари 014 «Фойдаланишдаги
инвентар ва хўжалик жиҳозлари» счёти
дебет 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
счёти;
кредит 1080 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»
счёти;
тегишли харажатлар таркибига қўшилиши:
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000,
2300, 2500, 2700, 9400 ва б.);
кредит 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
счёти.
5. Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
«Идишлар» тушунчаси моддий ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарида
маҳсулотларни, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида товарларни
ўраш-жойлаш ва ташиш учун фойдаланиладиган материалларни ўз ичига
олади.
Идишлар бажарадиган вазифаларига қараб қуйидагиларга бўлинади:

товар-моддий қийматликларни омборларда сақлаш ёки маҳсулот ишлаб
чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш технологик жараёнини
амалга ошириш учун мўлжалланган идишлар (сақлаш учун идиш);

товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш жараёнида, омборларда
ёки савдо жойларида ўраш-жойлаш учун мўлжалланган идишлар (ўрашжойлаш учун идиш);

товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига қадар
ҳаракати жараёнида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган идишлар (ташиш
учун идиш).
Идишлар бажарадиган функцияларига кўра ташқи ва бевосита ўрашжойлаш идишларига бўлинади. Бевосита (бирламчи) ўраш-жойлаш
идишлари ўзига жойланган товардан ажралмайди ва товарни сақлаш
воситаси (масалан, ичимликлар учун шиша ва пластик бутилкалар, тунука
консерва банкалари ва бошқалар) ҳисобланади. Ташқи ўраб-жойлаш
(масалан, поэтилен ва қоғоз қоплар, яшиклар ва бошқалар) бирламчи
шикастланишдан ва ташқи таъсирлардан сақлайди.
Етказиш
шартлари
ва
фойдаланиш
миқдорига
(маротабасига)га кўра кўп маротаба ва бир маротаба
ишлатиладиган идишларга бўлинади.
Идишларнинг аналитик ҳисоби қуйидаги турлар бўйича
юритилади: ёғоч материалларидан; картон ва қоғоздан;
металлдан; пластмассадан; шишадан; газлама ва ногазлама
материаллардан бўлган идишлар ва бошқа идишлар.
21 БҲМСга мувофиқ барча турдаги идишларнинг
(хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладигандан ташқари)
мавжудлиги ва ҳаракати қуйидагича юритилади:
савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан
шуғулланадиган корхоналарда - 2950 «Товарлар билан банд
ва бўш идишлар» счётида;
бошқа корхоналарда - 1060 «Идиш ва идиш
материаллари» счётида. Мазкур счётда идишларни тайёрлаш
ва уларни таъмирлаш учун мўлжалланган идишбоп
материаллар ҳам ҳисобга олиб борилади.
Мисол. Полиэтилен қопларга қадоқланган ўзи ишлаб чиқарган ун
маҳсулотларини 3000 дона қопини сотди ва ҚҚС тўловчиси
ҳисобланади. Полиэтилен қоплар қатарилиши лозим. Полиэтилен
қопларларнинг таннархи 400 сўмни, уларнинг жорий қиймати 600
сўмни ташкил этади ва 2 200 дона полиэтилен қоп қайтарилган.
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
- харидор ва буюртмачиларга ун маҳсулотлари ортилганда
(чиқарилганда):
дебет 4010
1 200 000 сўм;
кредит 1060
1 200 000 сўм;
-харидор ва буюртмачилар томонидан полиэтилен қоплар қайтарилганда:
дебет 1060
880 000 сўм;
кредит 4010
880 000 сўм;
880 000 сўм = 2 200 дона х 400 сўм;
-қайтарилмаган полиэтилен қопларнинг таннархи суммаси ҳисобдан
чиқарилганда:
дебет 9110
320 000 сўм;
кредит 4010
320 000 сўм;
320 000 сўм = 800 дона х 400 сўм;
полиэтилен қопларнинг жорий қиймати
суммасига:
дебет 4010 480 000 сўм;
кредит 9010 480 000 сўм;
480 000 сўм = 800 дона х 600 сўм;
-қайтарилмаган полиэтилен қопларнинг қийматига нисбатан
ҚҚС ҳисобланганда:
дебет 4010 96 000 сўм;
кредит 6410 96 000 сўм;
96 000 сўм = 480 000 сўм х 20 % / 100;
-қайтарилмаган полиэтилен қоплар ва ҚҚС суммаси учун
харидор ва буюртмачилардан пул маблағлари келиб тушганда:
дебет 5110 576 000 сўм;
кредит 4010 576 000 сўм;
576 000 сўм = 480 000 сўм + 96 000 сўм.
-қайтарилмаган
6. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга
олишнинг хусусиятлари
4 БҲМСга мувофиқ ўстиришда ва боқувда бўлган йирик ва майда
шохли чорва моллари, ёввойи ҳайвонлар, паррандалар, асалари
оилалари ва бошқа ҳайвонлар бухгалтерия ҳисобида «ўстиришдаги ва
боқувдаги ҳайвонлар» атамаси билан ҳисобга олинади.
Иш кучи сифатида ишлатиладиган ҳайвонлар - отлар,
ҳўкизлар, туялар, эшаклар ва бошқа иш ҳайвонлари, шунингдек
маҳсулот берадиган (насл, сут, жун ва ҳоказолар) чорва моллари сигирлар, қўтослар, наслдор биялар (иш ҳайвони бўлмаган), қўйлар,
эчкилар ва бошқалар бухгалтерия ҳисобида қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг асосий подасидаги ҳайвонлар ҳисобланади.
Асосий подадаги ҳайвонлар асосий воситалар таркибида ишчи ва
маҳсулдор ҳайвонлар сифатида ҳисобга олинади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар ташкилотда боқувдаги ва
яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар,
асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган
(боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан
қабул қилинган қорамоллар кўринишида бўлиши мумкин.
Насл сифатида олинган ўстиришдаги ва боқувдаги ёш
ҳайвонлар 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» счётининг дебетига ва
насл олинган ҳайвонларни сақлаш харажатларини парваришлаш ва
боқишни режа таннархи бўйича ҳисобга олувчи 2010 «Асосий
ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2710 «Хизмат
кўрсатувчи хўжаликлар» счётларининг кредитидан кирим
қилинади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларнинг ортган вазни
қиймати ҳар ойда 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва 1120
«Боқувдаги
ҳайвонлар»
счётларининг
дебетига
ушбу
ҳайвонларнинг
парваришлаш
ва
боқиш
харажатларини
парваришлар ва боқишни режа таннархи бўйича ҳисобга олувчи
2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»,
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётларининг кредитидан
ўтказилади.
Асосий подага ўтказиладиган ўстиришдаги ва боқувдаги ёш
ҳайвонлар 1110 «Ўстиришдаги ҳайвонлар» счётидан 0840 «Асосий
подани ташкил этиш» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларнинг асосий подага
ўтказилишида 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» счёти
дебетланади ва 0840 «Асосий подани ташкил этиш» счёти
кредитланади.
7. Товар-моддий захиралар
инвентаризацияси
8. Товар-моддий захираларни ҳисобга
олишнинг тизимлари
9. Қайта ишлашга берилган хом ашё билан
боғлиқ операцияларни бухгалтерия
ҳисобида акс эттириш тартиби
7. Товар-моддий захиралар инвентаризацияси
Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини
аниқлаш, уларнинг сотиш соф қийматини тасдиқлаш ва
уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида
ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, лекин йилда
камида бир маротаба товар-моддий захираларни инвентарлаш
ўтказилади.
Товар-моддий
захираларни
инвентарлаш
19-сон
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий
стандарти “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш”
билан белгиланган тартибда ўтказилади.
Инвентарлаш натижасида аниқланган товар-моддий
захиралар
камомади
суммаси
қонун
ҳужжатларида
белгиланган ҳолларда табиий йўқолиш меъёрлари чегарасида,
шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки
моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаган
ҳолларда, уни молия-хўжалик фаолияти натижаларига
ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳисобот
давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда
камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот
йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади.
1. Инвентаризация натижасида камомад аниқланди:
Д-т 5910-«Камомадлар ва
қимматликларни
шикастлашдан
талофатлар»
К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
Камомад суммаси давр харажатларига ўтказилди:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар»
К-т
5910-«Камомадлар
ва
қимматликларни
шикастлашдан
талофатлар».
2. Инвентаризация натижасида камомад аниқланди;
Д-т
5910-«Камомадлар
ва
қимматликларни
шикастлашдан
талофатлар»
К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
Моддий жавобгар шахсдан ушлаб қолинадиган сумма (жорий
нархда);
Д-т 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»
К-т
5910-«Камомадлар
ва
қимматликларни
шикастлашдан
талофатлар»
К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар»
Аниқ айбдор шахслар аниқланган ҳолларда
инвентаризация натижасида топилган товар-моддий
захираларнинг камомади суммаси моддий жавобгар
шахс ёки айбдордан ундирилади. Етказилган
зарарларни моддий жавобгар шахсдан ундириш
билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида
акс эттириш 2004 йил 10 мартдаги Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат
солиқ қўмитасининг 2004-26-сон, Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20/1-сон
қўшма қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 6 апрелда
1334-сон билан рўйхатга олинган “Инвентаризация
жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва
ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа
тортиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ
амалга оширилади.
8. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг тизимлари
1. Товар-моддий захираларни узлуксиз (доимий) ҳисобга олиш.
Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан
фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш
счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича
операциялар батафсил акс эттириб борилади. Натижада бутун
ҳисобот даври мобайнида қуйидагилар аниқ бўлади: маълум бир
товар-моддий захираларнинг мавжудлиги ва сотилган захираларнинг
таннархи. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи,
сотишнинг боришига қараб «Сотилган маҳсулот таннархи» счётида
акс эттирилади.
2. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш.
Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида йил давомида
товар-моддий захираларни батафсил ҳисоби юритилмайди. Товармоддий
захираларнинг
ҳақиқатдаги
мавжудлиги
уларни
инвентаризация натижалари бўйича аниқланади. Сотилган товармоддий
захираларнинг
таннархи
уларни
инвентаризацияси
якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас, чунки сотилган товармоддий захираларнинг таннархини ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги
формула билан амалга оширилади:
Ҳисобот даври бошига товар-моддий захираларнинг қолдиғи
+
Товар-моддий захираларнинг келиб тушиши
=
Сотиш учун тайёр товар-моддий захираларнинг таннархи
—
Ҳисобот даври охирига товар-моддий захираларнинг қолдиғи
=
Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи
Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида товармоддий захираларни ҳисобга олувчи баланс счётларидаги
қолдиқ инвентаризация тугагунга қадар бошланғич
даражада ўзгармай туради.
Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш
усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг
таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140
“Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш”
счётида
йиғилади,
бироқ
сотилган
маҳсулотлар,
товарларнинг
ҳақиқий
таннархини
фақат
ТМЗ
инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150
“Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счёти ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида
ТМЗни мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган
вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича
ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши
ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900) билан боғланган
ҳолда акс эттирилади.
9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар”
счётининг қолдиғи 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига
ўтказилиши орқали ёпилади.
Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
1
Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий
ҳисобга олиш услулида)
Счётларнинг боғланиши
Дебет
9140
Кредит
6010
Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича
қолдиқларга тузатишлар қилинди:
а) асосий моддий захиралар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
2
1010-1090
9150
9150
1010-1090
б) тугалланмаган ишлаб чикариш:
ўсиш
камайиш
2010
9150
9150
2010
в) тайёр маҳсулот:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
2810
9150
9150
2810
г) товарлар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
2910-2990
9150
9150
2910-2990
3
Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ
сотиб олиш / харид қилиш” счётининг ёпилиши
9910
9140
4
Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича
тузатишлар” счётининг ёпилиши
9910
(9150)
9150
(9910)
9. Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ
операцияларни бухгалтерия ҳисобида
акс эттириш тартиби
Давал хом ашёси - давал хом ашёсини қайта
ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ,
буюртмачига қайта ишлашдан олинган маҳсулотни
қайтариб бериш шарти билан саноат асосида қайта
ишлаш учун бошқа шахсга - қайта ишловчига берилган
ва буюртмачига тегишли бўлган хом ашё ва
материаллар.
Буюртмачи - давал хом ашёсини саноат асосида
қайта ишлашга бераётган ташкилот;
Қайта ишловчи - давал хом ашёсини саноат
асосида қайта ишлашга қабул қилувчи ва қайта
ишлашдан
олинган
маҳсулотни
келгусида
буюртмачига қайтариб берувчи ташкилот.
Давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш Низомнинг 1 ва 2сонли иловаларига мувофиқ "Давал хом ашёсини қабул қилиштопшириш далолатномаси" ёки "Давал хом ашёсини топшириш
накладнойи" билан расмийлаштирилади.
Давал хом ашёси ҳаракатининг назоратини таъминлаш
мақсадида Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ "Давал хом
ашёсини ҳисобга олиш ведомости"ни юритиш лозим. Давал хом
ашёсини ҳисобга олиш ведомости қайта ишловчининг раҳбари
томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатланган шахслар
томонидан имзоланади.
Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот
буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш
бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи счётфактура ҳамда Низомнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда "Давал
хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиштопшириш далолатномаси" ва "Давал хом ашёсининг ишлатилиши
тўғрисида ҳисобот" ёзиб берилади.
"Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот" ҳам
икки нусхада тузилади, қайта ишловчининг ваколатли шахси томонидан
имзоланади. Биринчи нусха буюртмачига берилади, иккинчиси эса қайта
ишловчида қолади.
Масала. «Пахта тозалаш» ОАЖ (давалга
берувчи) ўзи қайта ишлашга улгурмаётган пахта
хом-ашёсини давал асосида қайта ишлаш учун ўзига
энг яқин жойлашган “Амударё пахта тозалаш” ОАЖ
(қайта ишловчи) билан шартнома тузди. Давал
асосида бериладиган пахта хом-ашёсининг қиймати
17 000 000 сўм. “Амударё пахта тозалаш” ОАЖ
давал асосида берилган пахта хом-ашёсининг 2 000
000 сўм қийматдаги чигитини қайтариб берди.
Тахминий сметага мувофиқ давал асосида берилган
пахта
хом-ашёсини
қайта
ишлаш
бўйича
бажарилган иш ва хизматлар қиймати 1 800 000
сўмни ташкил этади. Шартнома шартига кўра давал
асосида берилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш
бўйича бажарилган иш ва хизматлар учун ҳақ тўлаш
тахмнний сметада кўрсатилган кийматнинг 40 %
олдин аванс тариқасида амалга оширилади.
Пахта хом-ашёсини давал асосида қайта ишлаш муомалари ҳисоби
№
Муомала мазмуни
Сумма
Д-т
К-т
1
«Пахта тозалаш» ОАЖнинг пахта хом-ашёсини қайта ишлаш 17000000
учун давал асосида “Амударё пахта тозалаш” ОАЖга бериш
1070
1010
2
Пахта хом-ашёсини давал асосида қайта ишлаш
шартномасида кўрсатилган аванс тўловлари амалга ошириш
720000
4310
5110
3
“Амударё пахта тозалаш” ОАЖ томонидан кайтарилган
чигитни кирим килиш
2000000
1090
1070
4
Давал асосида қайта ишлашга берилган пахта хом-ашёсини 15000000
қийматини ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилганда
2010
1070
5
Давал асосида берилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш 18000000
бўйича бажарилган иш ва хизматларни қийматини ишлаб
чикариш харажатларига ўтказилганда
2010
6010
6
Давал асосида берилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш
бўйича бажарилган иш ва хизматларни қийматидан
ҳисобланган ва қоплашга қабул қилинган ҚҚС суммасига
360000
4410
6010
7
Олдин берилган авансларни қоплашга қабул қилиш
720000
6010
4310
8
Давал асосида берилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш
бўйича бажарилган иш ва хизматлари ва ҚҚС суммаси учун
“Амударё пахта тозалаш” ОАЖ га пул маблағлари ўтказиб
берилганда
1440000
6010
5110
9
Олдин тўланган ҚҚСни қоплашга қабул қилиш
360000
6410
4410
Қайта ишловчида давал хом-ашё билан боғлиқ
муомалалар
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий
стандарти
(БҲМС
№21)
«Хўжалик
юритувчи
субъектларнинг молиявий хўжалик фаолияти бухгалтерия
ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га
мувофиқ қайта ишловчи корхона қайта ишлашга қабул
қилинган давал хом ашё ва материалларни балансдан
ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»
счётида шартномаларда кўрсатилган нархлар бўйича ҳисобга
олиб боради.
Балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган
материаллар»
счёти
қайта
ишловчи
томонидан
тўланмайдиган ва қайта ишлашга қабул қилинган
буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги
ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун
мўлжалланган. Бунда балансдан ташқари 003 «Қайта
ишловга қабул қилинган материаллар» счётида аналитик
ҳисоби давал берувчилар, хом ашё ва материлларнинг
турлари, сони ва уларнингсақлаш жойлари бўйича юритади.
Download