Uploaded by tdputarmoqmarkaz

Mustaqil ish SHNK 2.02.03-12

advertisement
O`zbekiston Respublikasi
Oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Toshkent arxitektura-qurilish universiteti
“BINOLARNI LOYIHALASHNING NAZARIY VA
AMALIY MASALALARI” FANIDAN
ShNK 2.02.03-12
Qoziqli poydevorlar
Dexkonaliyev Mavzurbek BIQ (o`) 22/2
Professor S.Sayfiddinov
Режа:
◦ Умумий Қоидалар.
◦ Қозиқли пойдеворларни лойиҳалаш.
◦ Ўта чўкувчан грунтларда қозиқли пойдеворларни лойиҳалаш ҳусусиятлари.
◦ Шишадиган грунтларда қозиқли пойдеворларни лойиҳалаш ҳусусиятлари.
◦ Ишлов берилаётган ҳудудларда қозиқли пойдеворларни лойиҳалаш
ҳусусиятлари.
◦ Сейсмик қозиқли пойдеворларни лойиҳалаш ҳусусиятлари.
Пойдевор конструкцияси (қозиқли, табиий
ва сунъий асосдаги)ни, шунингдек қозиқ
турини ва қозиқ пойдевор типи (масалан,
қозиқли туплар, тасмалар, майдонлар)ни
асосий ашёларни иқтисодли сарфлаш
талабларини инобатга олиб бажарилган ва
грунтларни
мустаҳкамлик
ва
деформациявий таърифларини ва ашёлар
ва пойдеворларининг физик-механикавий
ҳусусиятларидан
янада
тўла
фойдаланишни
таъминловчи
пойдеворларнинг лойиҳавий ечимларининг
эҳтимолий вариантларининг (келтирилган
харажатлар бўйича баҳолаш билан) техникиқтисодий таққослаш натижалари асосида,
пойдеворга таъсир қилувчи муҳандисий
изланишларининг, ҳисобий юкламаларнинг
ашёларини
тавсифловчи
қурилиш
майдонинг муайян шарт шароитларидан
келиб чиққан ҳолда амалга ошириш лозим.
Қозиқли
пойдеворларни
лойиҳалашда
қурилиш
майдонининг
муҳандисликгеодезик,муҳандислик
геологик,
муҳандисликгидрометеорологик
изланишлари
натижаларига,
шунингдек,
лойиҳаланаётган
бинолар ва иншоотларнинг
вазифасини, конструктив ва
технологик
хусусиятларини,
улардан
фойдаланиш
шароитларини
ҳамда
пойдеворларга
тушадиган
юкламаларни ифодалайдиган
маълумотларга
асосланиш,
маҳаллий қурилиш шароитини
ҳисобга олиш керак.
Муҳандислик
изланишлари
натижаларида пойдевор турини,
шу
жумладан,
қозиқли
пойдеворни танлаш, қозиқларнинг
хиллари ва ўлчамлари (қозиқ
кесими ва узунлиги ўлчамлари,
қозиққа тушиши мумкин бўлган
ҳисобий
юклама)ни
қурилиш
майдонининг
муҳандисликгеологик
ва
гидрогеологик
шароитларида
(қурилиш
ва
фойдаланиш
жараёнида)
бўлиши
мумкин
бўлган
ўзгаришларни
ҳисобга
олган
ҳолда танлаш, шунингдек, уни
ўзлаштиришга доир муҳандислик
тадбирлари тури ва ҳажмини
аниқлаш учун зарур маълумотлар
бўлиши зарур.
Қозиқли пойдеворлар ва уларнинг заминлари қуйидаги чегаравий ҳолатлар
бўйича ҳисобланиши лозим:
а) биринчи гуруҳ: қозиқлар ва қозиқ ростверклари ашёсининг мустаҳкамлиги
бўйича;
қозиқлар замини грунтнинг юк кўтарувчанлик қобилияти бўйича ;
агар қозиқли пойдеворлар заминларига катта горизонтал юкламалар (тиргак
деворлар, устунлар, тиргак конструкцияларининг пойдеворлари ва ҳ.к.) тушса
ёки заминлар қияликлар билан чекланган, ё бўлмаса, тик нишабликдаги
қатламларидан иборат ва ҳ.к. бўлса, қозиқли пойдеворлар заминининг юк
кўтарувчанлик қобилияти бўйича
б) иккинчи гуруҳ:
қозиқлар замини ва қозиқли пойдеворларнинг тик юкламалардан чўкиши
бўйича ;
қозиқларнинг замин грунт билан бирга горизонтал юкламалар ва моментлар
таъсирида силжишлари (горизонтал , қозиқлар каллагининг бурилиш
бурчаклари) бўйича ;
қозиқли пойдеворларнинг темирбетон конструкциялари элементларида
дарзлар ҳосил бўлиши ва очилиши бўйича .
Қозиқли
пойдеворларни
ҳисоблашда инобатга олинадиган
юкламалар
ва
таъсирларни,
юклама
бўйича
ишончлилик
коэффициентларни,
шунингдек,
юкламаларнинг бўлиши мумкин
бўлган
уй\унлашувларини
ҚМҚ
2.02.01-98 кўрсатмаларини ҳисобга
олган
ҳолда
ҚМҚ
2.01.07-97
талабларига мувофиқ қабул қилиш
зарур.
Юкламаларнинг
қийматларини вазифаси бўйича
ишончлилик коэффициентларига
кўпайтириш
лозим,
улар
"Конструкцияларни
лойиҳалашда
бинолар
ва
иншоотларнинг
муҳимлиги даражасини ҳисобга
олиш қоидалари"га мувофиқ қабул
қилинади (ҚМҚ 2.01.07-97 7-илова).
Қозиқлар, қозиқли пойдеворлар ва уларнинг
заминларини юк кўтарувчанлик қобилияти бўйича
ҳисоблашни юкламаларнинг асосий ва алоҳида
уйгунлашувларига
деформациялар
бўйича
ҳисоблашни асосий уйгунлашувларга амалга
ошириш лозим. 3.4 Кўприклар ва гидротехникавий
иншоотларнинг
қозиқли
пойдеворларини
ҳисоблашда юкламалар, таъсирлар, уларнинг
уйгунлашуви
(қўшилиши)
ШНК
2.02.03-12
ишончлилик коэффициентларини ШНК 2.05.03-11
ва ҚМҚ 2.06.08-97 талабларига мувофиқ қабул
қилиш лозим. 3.5 Қозиқлар, қозиқли пойдеворлар
ва
уларнинг
заминларига
доир
барча
ҳисоблашларни
ашелар
ва
грунтлар
кўрсаткичларининг
ҳисобий
қийматларидан
фойдаланиб бажариш лозим. Қозиқлар ва қозиқ
ростверклари
ашелари
кўрсаткичларининг
ҳисобий қийматларини ҚМҚ 2.03.01-97, ҚМҚ
2.03.05-97, ШНК 2.05.03-11, ҚМҚ 2.06.08- 97 ва ҚМҚ
2.03.08-98 талабларига мувофиқ қабул қилиш
зарур. Грунтлар кўрсаткичларининг ҳисобий
қийматларини ҚМҚ 2.02.01-98 кўрсатмалари
бўйича
қозиқни
ўраб
турган
грунт
коэффициентларининг ҳисобий қийматларини
тавсия
қилинадиган
А-илова
кўрсатмалари
бўйича қабул қилиш лозим.
Агар қозиқ пойдеворларни ҳисоблаш шамол ва крандан тушадиган кучларни ҳисобга
олиб амалга оширилса, четки қозиқ тушадиган ҳисобий юкламани 20 % га
кўпайтиришга рухсат берилади (электр узатиш тармоқлари таянчларининг
пойдеворларидан ташқари).
Агар кўприк таянчи пойдевори қозиқлари ташқи таъсирлар йўналишида бир ёки бир
неча қаторни ташкил этса, энг кўп юклама тушадиган қозиқлар қабул қиладиган
тормозланиш кучлари, шамол, муз ва кемаларнинг босим кучини ҳисобга олишда
(ҳаммасини бирга ёки алоҳида-алоҳида) қатордаги қозиқлар сони 4 та бўлганда,
ҳисобий юкламани 10 %га, қатордаги қозиқлар сони 8 та ва ундан кўп бўлганда, 20 %га
оширишга рухсат берилади.
Тарх қозиқни қандай жойлаштиришга қараб қозиқли пойдеворларни қуйидаги
кўринишда лойиҳалаш лозим:
а) якка қозиқларни-алоҳида турган таянчлар тагига;
б) қозиқлар тасма - пойдеворга бино ва иншоотларнинг деворлари тагига
қозиқларни бир, икки ва кўп қаторли қилиб жойлаштириб;
в) қозиқлар тўпламини - қозиқларни тархда квадрат, тўгри тўртбурчак,
трапециясимон ва бошқа шаклдаги майдонларга жойлаштириб - устунлар
тагига;
г) яхлит қозиқлар майдонини-қозиқларни бутун иншоот тагига текис
жойлаштириб ва товони грунтга таянадиган яхлит ростверк билан бирлаштириб огир иншоотлар тагига.
Қозиқли пойдеворлар лойиҳасини ишлаб
чиқишда қуйидаги маълумотларни ҳисобга
олиш лозим:
лойиҳаланаётган бино
тузилиши ва чизмасига;
ёки
иншоотнинг
кўтарувчи қурилмаларнинг ўлчамларини;
улар лойиҳаланадиган материални;
чуқурлаштирилган хоналарнинг мавжудлиги
ва уларни бинолар ва иншоотлар ва
уларнинг
пойдеворларига
яқинлашиш
қамровларини;
полларнинг тузилиши ва уларга тушадиган
технологик юкламаларни;
иншоот қурилмаларидан
тушадиган юкламаларни;
пойдеворларга
технологик
жиҳозларни
жойлаштириш,
улардан иншоот қурилмаларига тушадиган
юкламаларни,
шунингдек,
жиҳозлар
остидаги
иншоот
қурилмалари
ва
пойдеворларнинг чегаравий чўкишлари ва
огишларига қўйиладиган талабларни.
Пойдевордаги қозиқлар сонини белгилашда 3.10-банд талабларига мувофиқ
четки қозиқлар учун йўл қўйиладиган ўта зўриқишларни ҳисобга олиб, қозиққа
тушиши йўл қўйиладиган ҳисобий юкламада қозиқлар ашёсининг
мустаҳкамлик хоссаларидан тўлиқ фойдаланиш шартидан келиб чиқиш
лозим. Қозиқларнинг тузилиши ва ўлчамларини танлашда пойдеворларга
тушадиган юкламаларнинг (шу жумладан, технологик юкламаларнинг),
шунингдек, бинолар ва иншоотларни қуриш технологиясини ҳисобга олиш
лозим.
Ўта чўкувчан грунтлар шароитида қозиқли
пойдеворларни
қўллашни
қозиқли
пойдеворлар
ва
табиий
заминдаги
пойдеворлар лойиҳа ечимларининг мумкин
бўлган
вариантларини
техник-иқтисодий
жиҳатдан таққослаш йўли билан асослаш
лозим. Ўта чўкувчанлик бўйича II-турдаги
грунтлар шароитида қозиқли пойдеворларни
лойиҳалаштириш
ишлари
қуйидаги
шартларни
бажарган
ҳолда
амалга
оширилади:
- лойиҳада қурилиш йилнинг қуруқ мавсумида
амалга оширилиши кўзда тутилиши керак; ҳандақ туби “Асос ва пойдеворларни қуриш
ишларини бажариш ва қабул қилиш бўйича
қўлланма” тавсияларга риоя қилган ҳолда
табиий асосдаги пойдеворни ёки ростверкка
мослаб ҳандақ этагини тайёрлаш ишлари
тугаллангандан сўнг 1 сутка давомида
ҳандақнинг
вертикал
ёнбағирларига
горизонтал йўналишда камида 10 см
қалинликдаги бетон билан ёпилиши керак.
Ўта чўкувчан грунтлардан ташкил топган қурилиш майдонларида муҳандис-геологик
изланишларни олиб борганда грунтларнинг ҳусусий огирлиги таъсирида ўта чўкишида
мумкин бўлган хусусий ва энг катта қийматларини кўрсатган ҳолда грунтлар шароити
турини аниқлаш (майдон тупроқ солиб текисланганда солинган тупроқ- огирлигини ҳам
ҳисобга олиш керак) ва 8.4-бандга мувофиқ қозиқлар ботирилиши мумкин бўлган грунт
қатламларини ажратиш лозим. Грунтларни тадқиқ қилиш учун ШНК 1.02.07-09 ва ШНК
1.02.09-09 талабларига мувофиқ қудуқлар бургилаш ва шурфлар қазиш лозим. Қудуқлар
бургиланаётган жойлар ўртасидаги масофани шу жойларнинг муҳандис геологик
шароитлари мураккаблиги даражасига қараб белгиланади; бу масофа 50 м дан
ошмаслиги керак. Алоҳида турган бино ва иншоот чегарасида камида тўртта қудуқ,
қурилиш майдони 1300 м2 дан кичик бўлган бинолар учун учта қудуқ бўлиши лозим. Бино
ва иншоотлар қуриладиган майдонда ер ости сувларининг гидрогеологик тартиби
синчиклаб ўрганилиши ҳамда лойиҳаланаётган ва мавжуд бинолар ва иншоотлардан
фойдаланишда ўша тартибнинг ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар берилиши
керак.
II турдаги грунтлар шароитида қозиқли пойдеворларни
ўта чўкувчанлик бўйича аниқлашда (грунт-ларнинг
ҳусусий огирликларидан 30 см дан ортиқ ўта чўкиши
эҳтимоли бўлганда), одатда, грунтни кесиш ёки
олдиндан ҳўллаб шиббалаш, ҳўллаб портлатиш, грунт
қозиқлари қоқиб мустаҳкамлаш ва бошқа усуллар
билан II турдаги грунтлар шароитини I турга ўтказиш
лозим.
Тегишлича
техник-иқтисодий
жиҳатдан
асосланганда
бу
усуллар
бино
ёки
иншоот
эгаллайдиган майдон чегарасида ва унинг атрофидаги
ўта чўкувчан қатламнинг ярмига тенг масофада грунт
қатламининг ўз ҳусусий огирлигидан ўта чўкишини
олдини олиши лозим.
Ҳўлланганда мустаҳкамлик ва деформацияланиш
кўрсаткичлари пасаювчи ўта чўкадиган ва бошқа хил
грунтларнинг барча қатламларини қозиқлар тешиб
ўтиши имкони бўлган ҳоллардагина ҳўлланиши мумкин
бўлган ўта чўкадиган грунтли майдонларда қозиқли
пойдеворларни қўллаш лозим
Шишадиган грунтлардаги қозиқли пойдеворларни лойиҳалашда қозиқлар
шишадиган грунтларнинг барча қатламини ўйиб ўтиши (қозиқларнинг пастки
учлари шишмайдиган грунтга таяниши) ҳамда қисман ўйиб ўтиши (пастки
учлар бевосита шишадиган грунтга таяниши) га йўл қўйилади.
Шишадиган грунтлар учун қозиқли пойдеворларни ҳисоблашни чегаравий
ҳолатлар бўйича 3-6- бўлимларда келтирилган талабларга мувофиқ бажариш
лозим. Шишадиган грунтлар учун қозиқли пойдеворларни деформациялар
бўйича ҳисоблашда, грунт шишганда қозиқларнинг кўтарилишини аниқлашга
доир қўшимча ҳисоблашни ҳам 9.4-9.6 -бандлар талабларига мувофиқ
бажариш лозим.
Ишлов берилаётган майдонлар учун қозиқли пойдеворларни лойиҳалашда ушуб меъёрлар
талабларидан ташқари ҚМҚ 2.01.09-97 талабларига ҳам риоя қилиш лозим. Бунда қозиқли
пойдеворларни лойиҳалаш учун мўлжалланган муҳандислик изланишлари маълумотлари
билан бирга кон-геология изланишлари маълумотлари ва ер сиртининг кутиладиган
деформацияланиши маълумотларидан ҳам фойдаланиш керак.
Ишлов берилаётган майдонлар учун қозиқли пойдеворларни лойиҳалашга доир топшириқда
қурилиш майдонида ер сиртининг кутиладиган энг катта деформацияланиши ҳақида
маркшейдерлик ҳисоби натижалари бўйича олинган маълумотлар, шу жумладан, ўтириш,
о\иш, нисбий горизонтал чўзилиш ёки сиқилиш деформациялари, ер сиртининг эгрилик
радиуси, ўйиқлар ўлчами ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Зилзила содир бўладиган ҳудудларда
қозиқли
пойдеворларни
лойиҳалашда
ушуб
меъерлар
талабларидан ташқари ҚМҚ 2.01.0396 талабларига ҳам риоя қилиш
лозим; бунда қозиқли пойдеворларни
лойиҳалаш
учун
бажариладиган
муҳандислик
изланишлари
маълумотларидан қўшимча равишда
қурилиш
майдонини
сейсмик
микроҳудудлаш
маълумотларидан
ҳам фойдаланиш лозим.
Зилзила таъсирларни ҳисобга олиб,
бинолар ва иншоотларнинг қозиқли
пойдеворлари
биринчи
гуруҳ
чегаравий
ҳолатлар
бўйича
юкламаларнинг
алоҳида
уйгунлашувига ҳисобланиши лозим.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT.
Download