Uploaded by tdputarmoqmarkaz

Bino va insh zilzila

advertisement
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
Рўйха
тга
олинд
и
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2008 йил «_28_» _август_даги
«_263_» сонли буйруғи билан
тасдиқланган
№
_БД55802
4.0.5_
2008
йил
«_23_
»
_авгу
ст_
ИНШООТЛАР ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИГИ
фанининг
ЎҚУВ
Д А С Т У РИ
Билим соҳаси:
Таълим соҳаси:
300 000
530000
– Ишлаб чиқариш техник соҳа
– Архитектура ва қурилиш
Таълим
йўналиши:
5340200 – Бинолар ва иншоотлар қурилиши
Тошкент – 2008
Фаннинг ўқув дастури Тошкент архитектура-қурилиш институтида
ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Абдурашидов Қ.С.
Ҳобилов Б.А.
− “Қурилиш механикаси ва иншоотлар
зилзилабардошлиги” кафедраси мудири,
профессор, т.ф.д.
− “Қурилиш механикаси ва иншоотлар
зилзилабардошлиги” кафедраси профессори,
т.ф.н.
Тақризчилар:
Мирсаидов М.М.
Сагдиев Х.
− Тошкент ирригация ва мелиорация институти
“Қурилиш механикаси ва иншоотлар
зилзилабардошлиги” кафедраси мудири,
профессор, т.ф.д.
− ЎзФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик
мустаҳкамлиги институти Илмий ишлар бўйича
директор ўринбосари, т.ф.н.
2
Фаннинг ўқув дастури Тошкент архитектура-курилиш институти
Илмий-услубий кенгашида тавсия килинган (2008 йил 24 июндаги 7 - сонли
баённома).
Кириш
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” “Архитектура ва қурилиш” соҳасида
таҳсил олаётган талабалар учун асосий фанлардан бири ҳисобланади.
Иншоотлар зилзилабардошлиги – зилзилавий ҳудудларда қуриладиган бино
ва иншоотларни зилзилабардошлигини таъминлаш ҳақидаги фандир.
Марказий Осиё зилзилавий худудда жойлашганлиги туфайли
Ўзбекистон Республикасида қуриладиган бино ва иншоотларни
зилзилабардошлигини таъминлаш муаммоси юқори ўринлардан бирини
эгаллайди.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” фанининг мақсади – иншоот ва
конструкцияларда статик ва динамик кучлар таъсиридан ҳосил бўладиган
ички зўриқиш кучлари ва деформацияларни аниқлаб, уларнинг
мустаҳкамлиги,
бикирлиги,
устуворлиги
ва
зилзилабардошлигини
таъминлашдан иборат.
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” фанининг
асосий вазифалари –
иншоот ва конструкцияларда динамик кучлар таъсиридан ҳосил бўладиган
ички зўриқиш кучлари ва деформацияларни аниқлаш; иншоот
элементларининг материали маълум бўлса ички зўриқиш кучи ва
деформациясига кўра ҳар бир элемент ва иншоотнинг мустаҳкамлигини,
бикирлигини ва устиворлигини текшириш; аниқланган ички кучлар ва
деформациялар миқдорига кўра, элементнинг мустаҳкамлигини, бикирлиги,
устиворлигини
ва
зилзилабардошлигини
таъминлайдиган
иншоот
элементларининг ўлчамларни аниқлашдан иборат. Бундай ҳисоблаш усулини
лойиҳалаш усули деб аталади.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” фанини ўзлаштириш жараёнида
амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
3
- фаннинг назарий асосларини, ҳамда амалий ҳисоблар учун зарур
бўлган асосий формулаларни пухта эгаллаши; иншоот конструкцияларининг
ҳисобий моделларини тўғри танлаш, амалий масалаларни ечишда курснинг
ҳисоб формулаларидан, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини
таъминлаш ва замонавий ҳисоблаш услубларидан фойдаланишни билиши
керак;
- иншоотларни лойиҳалаш жараёнида асосий масалалардан бири лойиҳа
конструкторлик ҳисоблари бўйича илмий-техникавий адабиётларни ўрганиб,
умумлаштирувчи қисқача маълумот ёки реферат ёза олиши, олиб бориш
усулларини қўллай олиши; назарий ва амалий тадқиқот натижаларини
умумлаштира олиши ва таҳлил эта билиши; натижаларга ишлов беришда
ҳисоблаш техникасига асосан ЭҲМдан фойдалана олиш кўникмаларига эга
бўлиши керак.
- талаба қурилаётган ва фойдаланилаётган иншоот ва конструкцияларни
техник ва конструктив таҳлил қилиш; иншоотлар ҳисобий схемаларини
танлаш, иншоот элементларидаги сейсмик юкларни аниқлаш; ҳисоб
натижаларини таҳлил қилиш, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва
конструкциялаш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” фани асосий умумкасбий фанларидан
бири бўлиб, 8 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида
режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, физика, назарий
механика), умумкасбий (материаллар қаршилиги ва қурилиш механикаси)
фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Бино ва иншоотларни мустаҳкамлик, бикирлик ва устиворликка
ҳисоблаш ишлаб чиқаришда катта ахамиятга эгадир. Ҳисоблаш натижасида
иншоотнинг параметрлари, юк кўтара олиш қобилияти, зилзилабардошлиги
аниқланади. Қурилиш муҳандиси бундай ҳисобларни бажара олиши шарт.
Шунинг учун “Иншоотлар зилзилабардошлиги” фани умуммуҳандислик
фани ҳисобланиб, қурилишда ишлаб чиқариш технологик тизимнинг
ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг
“Иншоотлар
зилзилабардошлиги”
фанини
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан
фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш
муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий
4
қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон
материаллар ва илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда конструкцияларни ҳисоблашда ЭҲМлар кенг
қўлланилиши муносабати билан ЭҲМ ёрдамида ҳисоблашлар алоҳида
ўқитилмасдан, балки тегишли мавзулар билан биргаликда ёритилиши ҳам
мумкин. Бунда асосан чекли элементлар усулини қўлланилиши туфайли бу
усулни ҳам тегишли мавзулар билан биргаликда ўрганиш мумкин.
Дастурда ҳар бир қисм бўйича бажарилиши лозим бўлган ҳисоб чизма
ишларининг мавзуларни компьютер билан бевосита мулоқат қилиш
натижасида ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Иншоотлар динамикаси мақсад ва вазифалари. Иншоотлар динамикаси
усуллари. Бино ва иншоотларнинг динамик ҳисобий схемаларини танлаш.
Эркинлик даражаси бирга тенг бўлган системаларнинг хусусий ва мажбурий
тебранишлари. Резонанс ҳолати. Системаларнинг импульс ва ихтиёрий қонун
бўйича ўзгарувчи кучлар таъсирида тебраниши. Эркинлик даражаси чекли
бўлган системаларнинг хусусий ва мажбурий тебранишлари. Хусусий
тебранишлар такрорлик(частота)лари ва шакллари спектри.
Зилзила табиати ва келиб чиқиш сабаблари. Сейсмик тўлқинлар. Зилзила
кучи ва энергияси. Баъзи кучли зилзилаларнинг оқибатлари. Зилзиланинг
асосий тавсиф(характеристика)лари. Сейсмик шкалалар тўғрисида тушунча.
Ўзбекистондаги амалдаги шкаланинг бошқа шкалалардан фарқи. Ҳудудларни
сейсмиклигини баҳолаш. Ҳудудларни сейсмик ва микросейсмик
туманлаштириш.
Сейсмик юкларни баҳолаш усуллари тараққиёти тарихидан (Омори ва
Мононобе формулалари, Бионинг спектрал усули). Сейсмик юкларнинг
ҳисобий қийматларини аниқлаш усуллари (И.Л. Корчинский усули). ҚМҚ
2.01.03-96 бўйича сейсмик юкларни аниқлаш.
Сейсмик мустаҳкам биноларни лойиҳалашнинг умумий
қоидалари,
биноларнинг конструктив-режалаш ечимлари хусусиятлари. Ғиштли,
каркасли, йирик панелли бинолар.
Қурилиш монтаж ишлари ва қурилиш ашёлари сифатининг бино ва
иншоотлар зилзилабардошлигига таъсири.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Иншоотларнинг
статик
ва
динамик
схемаларини
танлаш.
Иншоотларнинг ҳисобий схемаларини танлаш. Системаларнинг геометрик
характеристикаларини ҳисоблаш. Жамланган нисбий бикрликларни аниқлаш.
Системаларнинг бирлик кўчишларини аниқлаш.
5
Иншоотдаги жамланган юкларни аниқлаш. Хусусий тебраниш такрорийлиги ва даврларни аниқлаш. Бинонинг хусусий тебраниш шаклларини ва
шакл коэффициентларини аниқлаш. Бинодаги ва унинг элементларидаги
сейсмик кучлар ҳисобий қийматларини аниқлаш.
Иншоот элеменларининг нисбий бикрликларини аниқлаш. Иншоотларни
сейсмик юклар таъсирига ҳисоблашда қабул қилинадиган ҳисобий схемалар.
Натижавий эгувчи моментлар эпюрасини қуриш.
Турли хил конструкцияларда ҳисобий сейсмик юкларни аниқлаш
масалалари.
Курс ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
“Иншоотлар зилзилабардошлиги” фанидан “Икки қаватли темирбетон
саноат биносини сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаш” мавзусида курс
ишини бажариш ўқув режада назарда тутилган. Курс ишининг мақсади –
талабаларда мустақил ишлаш қобилиятини шакллантириш, олган назарий
билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини
ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ва мавзулари устида ишлаш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув
машғулотлари;
- масофавий таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1. Иншоотлар дискрет ҳисоблаш схемалари танлаш ва асослаш.
2. Иншоотларнинг устуворлик масалалари.
3. Охирги йиллардаги кучли зилзилалар оқибатлари таҳлили.
4. Иншоотларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг усулларини
жаҳон тажрибаси мисолида таҳлили.
5. Эркинлик даражаси бир нечта бўлган системалар тебранишлари
такрорлиги ва шаклларини аниқлаш.
6. Махсус иншоотлар зилзилабардошлиги масалалари.
7. Архитектура ёдгорликлари зилзилабардошлиги масалалари.
8. Хусусий иморатларни зилзилабардошлигини таъминлаш масалалари.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
6
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари,
педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда
тутилган.
- кўп оралиқли статик аниқ балкалар, кучли зилзилаларнинг оқибатлари
мавзусидаги маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялар
ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан;
- статик аниқ фермаларни ҳисоблаш мавзуларида ўтказиладиган амалий
машғулотларда ақлий хужум, гуруҳли фикрлаш, кластер усули педагогик
технологияларидан фойдаланилади.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув
қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Абдурашидов Қ.С., Ҳобилов Б.А., Тўйчиев Н.Д., Рахимбаев А.Ғ.
Қурилиш механикаси. – Тошкент, Ўзбекистон, 1999. -382 б.
Б.А.Ҳобилов. Иншоотлар динамикаси асослари ва зилзилабардошлиги.
1-қисм. Ўқув қўлланма. Тошкент, Ўқитувчи, 2006.- 96 б.
Б.А.Ҳобилов. Иншоотлар динамикаси асослари ва зилзилабардошлиги.
2-қисм. Ўқув қўлланма. Тошкент, Ўқитувчи, 2007. -160 б.
Б.А.Ҳобилов, Ш.М.Ёқубов, Рахманов Б.Қ. Бино ва иншоотларни
сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаш. Ўқув қўлланма. Тошкент,
Ўқитувчи, 2005. -69 б.
М.Мартемьянов. Проектирование и строительства в сейсмических
районах. М.: Стройиздат, 1985. -220 с.
ҚМҚ 2.01.03-96. Зилзилавий ҳудудларда қурилиш. Т.: Ўздавархитекқўм. 1996.
Қўшимча адабиётлар
1.
2.
3.
4.
И.Л.Корчинский. Проектирование и строительства в сейсмических
районах. М., Стройиздат, 1961.
Ҳобилов Б.А., Ш.М.Якубов, Рахманов Б.Қ. Икки қаватли темирбетон
каркасли саноат биносини сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаш.
Услубий кўрсатма. Тошкент, Ўқитувчи, 2003. -22 б.
www.ziyo.net
http://www.my stroymex/ru
7
8
Download