«Tenge Bank» АТБда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича универсал шартномага ___-сонли ИЛОВА «TENGE BANK» АТБ МАСОФАВИЙ БАНК ХИЗМАТИ ОРҚАЛИ ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ОММАВИЙ ОФЕРТА 1. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР Мижозни верификациялаш – Мижознинг олинган ва Банкдаги мавжуд шахсий маълумотлари актуаллигини, тўғрилигини ва тўлиқлигини текшириш. Микроқарз берилган сана – Банк томонидан талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағига / банк картасига, шу жумладан Қарз олувчининг виртуал картасига / электрон ҳамёнига пул маблағлари ўтказилган сана. Қарз олувчи / Мижоз – тасдиқланган даромадга эга ва Микроқарз маҳсулоти шартлари бўйича барча талабларга жавоб берадиган, шунингдек Банк билан тузилган мазкур микроқарз тақдим қилиш тўғрисидаги Шартнома ва оммавий оферта доирасида Микроқарз олган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари / резидентлари). Микроқарзнинг индивидуал шартлари – Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали Индивидуал шартларни ва мазкур Оммавий офертани акцептлаш орқали Мижоз / Қарз олувчи томонидан Микроқарз олишда акс эттириладиган ва тасдиқланган Банк томонидан Мижоз учун ҳисоблаб чиқилган эҳтимолий молиялаш суммаси доирасида Мижозга микроқарз тақдим қилишнинг муайян шартлари (суммаси, муддати, фоиз ставкаси ва ҳ.к.). Кредит аризаси – Мижозга онлайн микроқарз (бундан буён матнда – “Микроқарз”) тақдим қилиш эҳтимолини баҳолаш мақсадида Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали Мижоз томонидан (потенциал қарз олувчи томонидан) Банкка юбориладиган ва мазкур Оммавий офертада назарда тутилган шартларда сўралаётган микроқарз тўғрисида умумий ахборотни ўз ичига олган ҳужжат (масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида тузилади). Микроқарз / онлайн Микроқарз – Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимидан фойдаланиш орқали Банк томонидан муддатлилик, қайтариш, таъминланганлик ва тўланиш шартларида Қарз олувчига мазкур Оммавий офертада назарда тутилган шартларда пул маблағларини ўтказиш орқали тақдим қилинадиган пул маблағлари. Электрон ҳамён – Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали Мижоз фойдаланиши мумкин бўлган Банкда очилган ҳисобварақ. Микроқарз бўйича таъминот – микроқарз суммасининг 125% дан кам бўлмаган суммада кредит сўндирилмаслиги хавфини суғурталаш полиси. Тўлов мажбуриятлари – Қарз олувчининг мазкур Шартнома бўйича қарзини, унинг бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни (гаровни расмийлаштириш бўйича харажатлар) мазкур Шартномада белгиланган суммада ва муддатларда сўндириш мажбуриятлари. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими – Банк хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини тақдим қиладиган дастурий-техник воситалар, шу жумладан «Tenge24» мобил иловаси. 2. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР 2.1. Мазкур Оммавий оферта «Tenge Bank» АТБ (бундан буён матнда – “Банк”) томонидан Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали мазкур Оммавий оферта умумий шартларида ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида микроқарз тақдим қилиниши тўғрисида шартномани (бундан буён матнда – “Шартнома”) тузиш тўғрисида Банкнинг номуайян сонли Мижозларига йўлланган расмий таклифи ҳисобланади. 2.2. Микроқарз тақдим қилиниши тўғрисида шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси 2-қисмига, Универсал шартномага мувофиқ тузилади ҳамда Мижоз томонидан мазкур Оммавий оферта назарда тутилган ва Мижоз томонидан мазкур Оммавий оферта бирон-бир чегирмаларсиз ёки чекловларсиз сўзсиз акцептланишини англатадиган ҳаракатлар амалга оширилган пайтдан эътиборан кучга киради. 2.3. Мазкур Оммавий оферта шартларига асосан Микроқарз олишни истаган Мижозлар жавоб бериши керак бўлган муайян талаблар, микроқарз суммасининг миқдори, муддатлари, бошқа тўловлар, шунингдек бошқа шартлар Мижозларга умумий фойдаланиш жойларида (Интернет тармоғида Банкнинг қуйидаги манзил бўйича расмий сайтида: www.tengebank.uz, Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими сервисларида, Банкнинг Алоқа-маркази орқали, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ва ҳ.к.) тегишли ахборотни жойлаштириш орқали маълум қилинади. 2.4. Микроқарзни тақдим қилиш шартларига ва ахборот узатиш шартлари учун офертани қабул қилишга розилик берган ва Кредит аризасини юборган ҳолатда, Мижоз мазкур Оммавий офертани онлайн режимида Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими воситаларидан фойдаланилган ҳолда ёки Банк томонидан белгиланган бошқа усуллар ёрдамида акцетлайди. Мазкур акцепт Банк учун Мижознинг Кредит аризасини потенциал Қарз олувчи сифатида дастлабки кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади. Банк томонидан Мижознинг аризаси маъқулланган ҳолатда, Банк Мижозга Микроқарзнинг индивидуал шартларини тақдим қилади. Мижоз томонидан Микроқарзнинг индивидуал шартлари қабул қилинган (акцептланган) ҳолатда, Микроқарзни тақдим қилиш тўғрисида шартнома мазкур Оммавий офертада ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида назарда тутилган шартларда тузилган ҳисобланади. 2.5. Микроқарзнинг индивидуал шартлари Мижоз / Қарз олувчи томонидан ҳар бир Микроқарз олинишидан олдин алоҳида белгиланади ва Tenge24 мобил иловасига узатилади. Қарз олувчи SMS-хабарномани тасдиқлаш ёки Банк томонидан таклиф қилинган бошқа усул орқали Микроқарзнинг индивидуал шартларини қабул қилади ва розилик билдиради. Қарз олувчи томонидан мазкур Оммавий оферта шартлари акцептланган ва Микроқарзнинг индивидуал шартлари қабул қилинган ҳолатда, Микроқарзни тақдим қилиш тўғрисида шартнома (бундан буён матнда – “Шартнома”) мазкур Оммавий офертада ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида назарда тутилган шартларда тузилган ҳисобланади ҳамда Банк ва Мижоз / Қарз олувчи томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунгача амал қилади. 2.6. Мижоз Банкнинг Мижознинг кредитни тўлаш қобилияти ва бошқа маълумотларини баҳолаш амалга ошириладиган скоринг модели тижорат сири эканлигига ва махфий ҳисобланишига ҳамда Банк қуйидаги ҳолатларда сабаблари кўрсатилмаган ҳолда Мижозга Микроқарз берилишини рад қилишга ҳақли эканлигига розилик билдиради: Мижозни ва унинг томонидан тақдим қилинган маълумотларни таҳлил қилишнинг барча тегишли босқичларидан муваффақиятли ўтилмаган ҳолатда ва/ёки; муаммоли кредитлар / қарзлар, улар бўйича жорий тўлов муддати кечиктирилган қарздорлик мавжуд бўлган ҳолатда; Микроқарзни олишдан мақсад жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва/ёки терроризмни молиялаштириш ва/ёки оммавий қирғин қуроли тарқалишини молиялаштиришдан иборат эканлигига шубҳа-гумонлар мавжуд бўлган ҳолатда; Кредит аризаси / ариза берувчи шартларининг Банк кредит сиёсати / хавф-хатарлар стратегияси талабларига мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ бошқа ҳолатларда; амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда. 2.7. Мижозни мазкур Оммавий оферта ва Тарифлар (шу жумладан, Банк томонидан вақти-вақти билан киритиладиган ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар) билан таништириш мақсадида Банк қайд этилган ҳужжатларни Банк сайтида эълон қилади. Банк қўшимча равишда Мижозга ахборот олиш ва у Банкдан олинганлигини аниқлаш имконини берадиган бошқа усуллар ёрдамида Мижозни хабардор қилиши мумкин. Қайд этилган ахборот Банк сайтида биринчи жойлаштирилган сана ушбу ахборот эълон қилинган сана ҳисобланади. 3. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 3.1. Банк Мижозга Кредит аризасида Мижоз томонидан кўрсатилган суммада, бироқ Банк томонидан Мижоз учун ҳисоблаб чиқилган эҳтимолий молиялаш суммасидан кўп бўлмаган миқдорда Микроқарз беради, Мижоз эса олинган Микроқарз суммасини Банкка қайтариш ҳамда мазкур Оммавий оферта ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида назарда тутилган шартларга асосан Микроқарздан фойдаланилганлик учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олади. 3.2. Таъминотга талаблар – Банкнинг хоҳишига қараб, таъминотсиз ёки таъминот асосида кредит қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш полиси. 3.3. Сўндириш тартиби – ҳар бир Микроқарз бўйича Мижознинг Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларида амалга ошириш мумкин бўлган жадвал бўйича ҳар ойлик тўловлари. 4. ҚАРЗ ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ 4.1. Мазкур Оммавий офертага асосан Банк Мижозга Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда қарз ҳисобварағини очади. 4.2. Ҳисобварақ рақами Банк томонидан бир томонлама тартибда белгиланади ва Мижозга Tenge24 мобил иловасида (Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида) ахборот жойлаштириш орқали маълум қилинади. 5. МИКРОҚАРЗНИ БЕРИШ ВА СЎНДИРИШ ТАРТИБИ 5.1. Микроқарз Мижозга мазкур Оммавий офертада белгиланган шартларда ва тартибда талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ёки банк картасига, шу жумладан Мижознинг виртуал картасига / электрон ҳамёнига нақд пулсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш орқали тақдим қилинади. 5.2. Микроқарз олиш учун Мижоз Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими интерфейсида мазкур Оммавий оферта билан танишиб чиқиши ва уни акцептлаши (қабул қилиши) ҳамда ва Кредит аризасини бериш орқали Микроқарз тақдим қилиш имконияти тўғрисида сўровнома билан мурожаат қилиши керак. 5.3. Кредит аризаси кўриб чиқилганидан сўнг Банк Мижозга Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими интерфейсида ёки Микроқарзнинг индивидуал шартларини шакллантириш орқали Банк томонидан тасдиқланган мазкур Оммавий оферта шартларида молиялаш суммасини маълум қилади ёхуд муваффақиятсиз верификациялаш ёки Мижознинг кредитни тўлаш қобилияти етарлича эмаслиги сабабли Микроқарзни тақдим қилиш имконияти йўқлиги тўғрисида хабар беради. 5.4. Мазкур Оммавий офертани ва Микроқарзнинг индивидуал шартларини акцептлаш орқали Мижоз ўз розилиги билдиради ва Банкка Микроқарзни кўриб чиқиш, бериш ва сўндириш жараёнлари билан боғлиқ мақсадларда Ўзбекистон Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан расмий манбалардан керакли ҳажмда Мижознинг шахсий маълумотларини талаб қилиш, олиш, ишлаш ва бошқа шахсга узатиш ваколатини беради. 5.5. Банк томонидан тасдиқланган Мижозни молиялаш суммаси Мижознинг кредитни тўлаш қобилиятини баҳолаш орқали Банкда мавжуд Мижоз тўғрисидаги ахборот асосида белгиланади. Мижознинг кредитни тўлаш қобилиятини баҳолаш методикаси Банкнинг тижорат сири бўлиб, махфий ҳисобланади. 5.6. Мижоз Банк томонидан таклиф қилинган эҳтимолий молиялаш суммасидан юқори бўлмаган суммада, мазкур Оммавий оферта шартларида сўндириш ой кунлари қайд этилган ҳолда Кредит аризасини беришга ёки Микроқарз олишни рад қилишга ҳақли. 5.7. Мижознинг Кредит аризаси Микроқарз суммасини, уни сўндириш муддатини, фоиз ставкасини ва сўндириш ой кунини ўз ичига олади ҳамда Мижоз томонидан акцептланган мазкур Оммавий офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади. 5.8. Кредит аризасини ва Микроқарзнинг индивидуал шартлари акцептини тақдим қилиш Мижознинг Микроқарзнинг индивидуал шартларида қайд этилган Микроқарзни олишга розилигининг тасдиқланиши ҳисобланади, шундан сўнг Микроқарзнинг индивидуал шартлари ва Оммавий оферта Банк ва Мижоз ўртасида келишилган ҳисобланади. 5.9. Банкнинг Микроқарзни тақдим қилиш бўйича мажбурияти Микроқарз тақдим қилинган санадан эътиборан бажарилган ҳисобланади. 5.10. Тақдим қилинган Микроқарз суммаси, муддати, фоиз ставкаси, Микроқарзни сўндириш жадвали Микроқарзнинг индивидуал шартларида белгиланади. 5.11. Тўлов санаси банк ишламайдиган кунига тўғри келган ҳолатда, навбатдаги энг яқин банк иш куни Тўлов санаси куни ҳисобланади. Бунда, тўлов суммаси ўзгаради (дам олиш / байрам кунлари учун фоизлар тўлов суммасига қўшилади ва келгуси тўловдан истисно қилади). 5.12. Микроқарз бўйича асосий қарзнинг сўндирилиши (қайтарилиши) Мижоз томонидан Микроқарзнинг индивидуал шартларига асосан Микроқарз валютасида амалга оширилади. 5.13. Мижоз онлайн олинган микроқарзни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида белгиланган онлайн Микроқарз тўловлари жадвалида қайд этилган муддатларга асосан сўндириш мажбуриятини олади. 5.14. Мижознинг Микроқарзни сўндириш учун тушадиган маблағлари Микроқарз бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизлар, неустойка, комиссиялар ва ҳ.к. бўйича қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Банк фойдасига тушган, Мижоз мажбуриятлари ижроси учун етарли бўлмаган тўлов ушбу тўлов санасида Мижознинг мазкур Оммавий оферта бўйича Банк олдидаги мажбуриятлари тўлови учун қуйидаги кетма-кетликда йўналтирилади: − биринчи навбатда – тўлов муддати кечиктирилган фоизлар (ҳисоблаб ёзилган, бироқ сўндириш кунида тўланмаган); − иккинчи навбатда – асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарзга ҳисоблаб ёзилган фоизлар; − учинчи навбатда – асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз (Микроқарз бўйича асосий қарз тўлов санаси бузилганида юзага келади); − тўртинчи навбатда – мазкур Шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа тўловлар бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз; − бешинчи навбатда – неустойка суммаси. 5.15. Шартнома бўйича қарзнинг қисман муддатдан олдин сўндирилиши Микроқарзнинг индивидуал шартлари бўйича Қарз олувчининг тўловлар миқдорини ва даврийлигини (муддатларини) белгилаш тартиби ўзгаришига олиб келмайди. 5.16. Шартнома бўйича қарз қисман муддатдан олдин сўндирилган ҳолатда, асосий қарзнинг қолдиқ суммаси қисман муддатдан олдин сўндирилган сумма чегириб олинган ҳолда камайтирилади, бунда Ҳар ойлик тўлов асосий қарз бўйича қисман сўндирилган суммага камайтирилади, фоизлар асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига ҳисоблаб ёзилади, Кредит тақдим қилинган муддат эса ўзгармайди. 5.17. Муддатли қарз (сўндириш санаси бошланмаган қарз / Микроқарзнинг муддатдан олдин сўндирилиши) Қарз олувчи кўрсатмаларига асосан сўндирилади. 5.18. Асосий қарзнинг сўндирилиши қарз ҳисобварағига амалга оширилади, унда мазкур Шартнома бўйича тақдим қилинган Микроқарз ҳисоби юритилади, ҳисоблаб ёзилган фоизлар эса Микроқарз бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар ҳисобварағига амалга оширилади. Қайд этилган ҳисобварақларга маблағлар тушган кун асосий қарз ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни сўндириш санаси ҳисобланади. 5.19. Микроқарз бўйича асосий қарз, фоизлар ва/ёки бошқа тўловларнинг сўндирилиши Банк томонидан Мижоз аризаси, Банк фармойиши ижроси орқали ва/ёки Банк томонидан мустақил равишда Мижознинг талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағидан маблағларнинг мемориал ордерлар билан акцептсиз чегириб олиниши орқали ёхуд Банк томонидан Қарз олувчининг барча ҳисобварақларидан тегишли сумма чегириб олиниши орқали амалга оширилади. 5.20. Мазкур Оммавий оферта бўйича Микроқарз, фоизлар ва бошқа тўловлар тўланиши Мижоз томонидан Банк ҳамкорлари тўлов терминалларидан ёки банкнинг Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимидан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларидан пул маблағларини ўтказиш орқали ўзининг талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағини / Микроқарзни сўндириш учун махсус / жамғарма ҳисобварағини / карточка ҳисобварағини (сўмдаги карточка ҳисобварағини) тўлдириш орқали амалга оширилиши мумкин. Микроқарз бўйича тўловни амалга ошириш учун Мижоз ёки унинг ваколатли шахси мобил иловада ёки Банк ҳамкорлари тўлов терминалларида реквизитларни тўлдиришда тегишли майдонга Микроқарзни расмийлаштиришда бериладиган «ID кредит коди»ни киритиши керак. Қарз олувчи «ID кредит коди»ни Tenge24 мобил иловаси ёки Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали билиб олиши мумкин. 5.21. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида онлайн Микроқарз бўйича қарзни жадвалга асосан ёки муддатидан олдин сўндириш имконияти тақдим қилинади. Мижоз томонидан Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими интерфейсида “Жадвалга асосан сўндириш” опцияси танланган ҳолатда, пул маблағлари жамғарма ҳисобварағига ўтказилади ва жамғарма ҳисобварағидаги мавжуд сумма доирасида, тўлов муддати келишига қараб, тўланадиган суммада онлайн Микроқарзни сўндиришга йўналтирилади. Бунда, жадвалга асосан сўндириш қуйидаги тартибда амалга оширилади: - асосий қарз учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар; - асосий қарз суммаси. “Муддатдан олдин сўндириш” опцияси танланган ҳолатда, пул маблағлари, биринчи навбатда, тўлов муддати келган ҳақиқий ҳисоблаб ёзилган фоизларга йўналтирилади, тўловнинг қолган қисми эса онлайн Микроқарз бўйича асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади. “Муддатдан олдин сўндириш” опциясидан Мижозда онлайн Микроқарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз бўлмаган ҳолатда фойдаланиш мумкин. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали онлайн Микроқарзни сўндиришда ҳисоблаб ёзилган фоизлар жадвалга асосан тўлов муддати келган санада сўндирилади. 5.22. Мижоз Банк томонидан онлайн Микроқарз бўйича тўловлар Мижоз томонидан дастлабки ариза беришда қайд этилган банк карталаридан, Мижознинг мобил ҳамёнидан ва Мижознинг Банкда очилган ҳар қандай ҳисобварақларидан муқаррар равишда чегириб олинишига розилик билдиради. 5.23. Онлайн Микроқарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарзнинг ундируви Банк томонидан фоизлар ва асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз суммасининг мобил ҳамёндан, банк карталаридан ва Банкда очилган ҳар қандай ҳисобварақлардан қуйидаги тартибда муқаррар равишда чегириб олиш орқали амалга оширилади: - тўлов муддати кечиктирилган асосий қарз бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар; - тўлов муддати кечиктирилган фоизлар; - тўлов муддати кечиктирилган асосий қарз суммаси. 6. МИКРОҚАРЗДАН ФОЙДАЛАНИЛГАНЛИК УЧУН ҲАҚ 6.1. Банк фоизларни Микроқарзнинг индивидуал шартларида қайд этилган йиллик фоиз ставкаси ҳисоб-китобидан Микроқарз бўйича асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига ҳисоблаб ёзади. 6.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкалари ўзгарган ёки капитал бозорида ресурслар учун тўлов ошган / камайган ҳолатда, Микроқарзнинг индивидуал шартларида қайд этилган Микроқарздан фойдаланилганлик учун ҳисоблаб ёзиладиган фоизлар миқдори Тарафлар томонидан ўзаро келишувга асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин, бу Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали ёки ёзма шаклда оферта (қўшимча битим) акцепти билан тасдиқланади. 6.3. Микроқарз бўйича асосий қарз қолдиғига фоизлар йилига 365 кун ва ҳар бир ойдаги ҳақиқий кунлар сони ҳисоб-китобида ҳар куни иш куни охирида ҳисоблаб ёзилади. Фоизларни ҳисоблаб ёзиш қарз ҳисобварағида қарздорлик юзага келган кунда амалга оширилиши бошланади. 6.4. Мижоз Банкка Микроқарзнинг индивидуал шартларига асосан Микроқарздан фойдаланилганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлов санасида тўлайди. 6.5. Микроқарзнинг тўлиқ қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан ҳисоблаб чиқилади. Микроқарзнинг тўлиқ қиймати таркиби тўғрисида батафсил маълумотлар Микроқарзнинг индивидуал шартларида келтирилади. 6.6. Шартнома шартларига Мижоз томонидан мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги хавф-хатарига олиб келмайдиган (фоиз ставкаси ошиши, шахсий маълумотлар бўйича ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к.), шунингдек Банк Микроқарз бўйича асосий қарзнинг қисман муддатдан олдин сўндирилиши туфайли сўндириш жадвалига ҳар ойлик тўлов суммасини қайта ҳисоблаш юзасидан ўзгартиришлар киритишга ҳақли бўладиган ўзгартиришлар киритилиши Шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилиши учун бир марталик комиссия ундирувисиз амалга оширилади. 6.7. Шартнома шартларига таъминот юзасидан Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги хавф-хатарига олиб келмайдиган (қўшимча таъминот тақдим қилиш, техпаспорт, кадастр ҳужжатлари алмаштирилганида, гаров предмети жойлашган манзил ўзгарганида гаров бўйича маълумотлар юзасидан шахсий маълумотларга доир ўзгартиришлар киритиш, суғурта муддатини узайтириш ва ҳ.к.) ўзгартиришлар киритилиши Шартнома шартларига таъминот юзасидан ўзгартиришлар киритилиши учун бир марталик комиссия ундирувисиз амалга оширилади. 7. МИКРОҚАРЗНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ 7.1. Мазкур Оммавий оферта бўйича бериладиган Микроқарз қуйидаги турдаги таъминотлардан бири билан таъминланиши мумкин: 7.1.1. Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полиси. Банк Суғурталовчи билан кредитлашнинг бутун муддати учун Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш шартномасини тузади (бундан буён матнда – “таъминот”). 7.1.2. Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полисининг муайян шартлари тегишли суғурталаш шартномасида (ёки суғурталаш бўйича битимда) Банкни қониқтирадиган равишда олдиндан белгилаб олинади. Таъминот Микроқарз суммасининг 125 фоизини қоплайдиган миқдорда, Банк билан алоқадор шахслар учун – Микроқарз суммасининг 130 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полисини расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатларни (суғурта премияси), агар кредит маҳсулоти шартларида ўзгача назарда тутилмаган бўлса, Банк ўзига қабул қилади. 7.1.3. Мижоз / учинчи шахсларнинг алоҳида депозит ҳисобварағига жойлаштирилган пул маблағлари гарови. Таъминот миллий валютадаги пул маблағлари гаровга қўйилган ҳолатда Микроқарз суммасининг 100 фоизини қоплайдиган миқдорда ва чет эл валютасидаги пул маблағлари гаровга қўйилган ҳолатда Микроқарз лимитининг 110 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. Ушбу талаб Банк билан алоқадор шахслар учун ҳам жорий қилинади. 7.1.4. Учинчи шахс кафиллиги Микроқарз суммасининг 125 фоизини қоплайдиган миқдорда, Банк билан алоқадор шахслар учун – Микроқарз суммасининг 130 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. 7.1.5. Ўзбекистон Республикаси банкларида Мижознинг ҳисобварақларига ва омонатларига тушадиган ва/ёки жойлаштириладиган, шу жумладан ижарага бериладиган мулк даромадларидан, омонатлар бўйича фоизлардан, ойлик иш ҳақидан ва бошқа даромадлардан Микроқарз суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган қисмини қоплайдиган миқдорда тушадиган пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқи билан таъминланиши мумкин. 7.1.6. Транспорт воситалари гарови билан таъминланиши мумкин. Ушбу гаровнинг муайян шартлари нотариал расмийлаштирилган гаров шартномасида белгиланади. Қарз олувчи “Гаров предмети”ни Банк томонидан маъқулланган суғурта компанияси орқали суғурталаш ва Микроқарз шартномасининг бутун амал қилиш даври учун суғуртани таъминлаш мажбуриятини олади. Суғурта ҳодисаси юз берган ҳолатда Банк Наф олувчи ҳисобланади. Тегишли равишда расмийлаштирилган суғурта шартномаси, суғурта полиси ва Гаров предметининг нотариал расмийлаштирилган гаров шартномаси Қарз олувчи томонидан Банкка Микроқарз бериладиган санагача тақдим қилиниши керак. 7.2. Агар Мижоз Микроқарзнинг индивидуал шартларига мувофиқ асосий қарзни, фоизларни ва/ёки Микроқарз бўйича бошқа тўловларни белгиланган муддатда сўндириш бўйича бирон-бир тўловни амалга ошириш ҳолатида бўлмаган вазият ва/ёки шартнома бўйича бошқа мажбуриятлар бузилиши юзага келса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур Оммавий офертага асосан Банк ундирувни таъминотга ва/ёки у(лар)нинг қисмига қаратиш ва/ёки Мижоз қарзларини Суғурталовчидан ундириш муқаррар ва сўзсиз ҳуқуқини олади ва Мижоз Банкка ушбу ҳуқуқни тақдим қилади. 8. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ИШЛАШ 8.1. Мижоз Шартнома тузиш, шунингдек Банкка Кредит аризасини юбориш орқали Банкка Мижоз томонидан тақдим қилинган қоғоз ва/ёки электрон ташувчилардаги шахсий маълумотларни ишлашни тўплаш, ёзиб олиш, тизимлаштириш, жамлаш, сақлаш, аниқлик киритиш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, фойдаланиш, узатиш (учинчи шахсларга шахсий маълумотлардан фойдаланиш, шу жумладан, ишлаш ҳуқуқини тақдим қилиш) автоматлаштириш воситаларидан фойдаланилган ҳолда ва/ёки фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириш, Мижознинг шахсий маълумотларини эгасиз қилиш, блокировка қилиш, олиб ташлаш, йўқ қилиш ҳуқуқини беради (розилигини билдиради). 8.2. Мазкур Шартнома мақсадлари учун Мижознинг шахсий маълумотлари дейилганида Мижоз ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан ҳар қандай эҳтимолий усулда Банкка бевосита ёки билвосита муайян ёки унинг ёрдамида аниқланадиган Мижозга тегишли ахборот, шу жумладан қуйидаги маълумотларнинг тақдим қилиниши тушунилади: фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган кун, ой ва йил; жинси; алоқа боғлаш учун маълумотлар (телефон рақамлари, электрон почта манзиллари); шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар; турар жой ва/ёки жойлашган манзил тўғрисида маълумотлар, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, бандлиги ва фаолият соҳаси тўғрисида маълумотлар, иш берувчи тўғрисида маълумотлар, ўртача ойлик даромади ва ҳар ойлик харажатлари ва ҳ.к. тўғрисида маълумотлар. 8.3. Юқорида қайд этилган Мижознинг шахсий маълумотларини қуйидаги мақсадларда ишлаш: Банк томонидан Мижоз билан Шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқиш, Банк томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган хулоса масаласи бўйича ижобий ёки салбий қарор қабул қилиш, шу жумладан Мижознинг шахсий маълумотларини фақат автоматлаштирилган равишда ишлаш орқали; Мижоз томонидан қайд этилган маълумотлар тўғрилигини текшириш; Шартномани бажариш ва бекор қилиш; Шартнома бўйича қарзларни талаб қилиб олиш (сўндириш, ундириб олиш); Мижознинг тўлов қобилиятини баҳолаш; унинг иш жойини, амалда турар жой манзилини, телефон рақамларини ва Мижоздан олинган бошқа маълумотларни текшириш; Мижознинг Банк маҳсулотларига қизиқишини аниқлаш; Мижозни маркетинг сегментларига киритиш; Мижозга Банкнинг бошқа хизматлари ва маҳсулотларини таклиф қилиш ва кўрсатиш (тақдим қилиш) (шу жумладан, Банк томонидан тақдим қилинадиган бошқа хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа шартномалар тузиш имкониятларини кўриб чиқиш). 8.4. Мижоз Шартнома тузиш орқали Банкдан махсус шартларда банк маҳсулотлари шахсий таклифларини олиш мақсадида Банкка исталган вақтда кредитлар тарихи бюросидан унинг кредит тарихи тўғрисида маълумотларни талаб қилиб олишни топширади. 9. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ Мижоз қуйидагиларга ҳақли: 9.1. Микроқарзни исталган вақтда, жарима санкциялари ундирувисиз мазкур Шартномада белгиланган муддатдан олдин сўндириш. 9.2. Мазкур Шартнома тузилганидан сўнг пул маблағлари олингунгача даврда Микроқарз олишни бепул асосда рад қилиш. 9.3. Микроқарз бўйича гаровга қўйилган ўз депозити (агар мавжуд бўлса, омонати) маблағларини, депозит (омонат) амал қилиш муддатидан қатъи назар, Микроқарзни қайтаришга йўналтириш. Бунда, агар Мижоз Микроқарз бўйича гаровга қўйилган ўз муддатли депозити (омонати) маблағларини шартномада белгиланган депозит (омонат) муддати тугагунгача Микроқарзни қайтаришга йўналтириш истагини билдирса, у бу ҳақда Банкни депозит (омонат) қайтарилиши мўлжалланган санагача энг камида бир ой олдин хабардор қилиши керак. 9.4. Шартнома амал қилиш даврида ойига бир марта бир иш куни мобайнида қуйидагилар тўғрисида ахборотни ёзма шаклда бепул асосда олиш: Микроқарз бўйича тўланган пул маблағлари суммаси; асосий сумма бўйича қарз қолдиғи; навбатдаги тўловлар миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали); тўлов муддати кечиктирилган қарз миқдори ва таркиби; тушадиган пул маблағларини Микроқарз бўйича қарзни сўндиришга йўналтириш. Мижоз бундай турдаги ҳужжатлар алмашинуви Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими воситалари орқали қоғоз ташувчидаги ҳужжатга тенглаштириладиган ва бир хил юридик кучга эга электрон шаклда амалга оширилиши шартини қабул қилади. 9.5. Микроқарз суммасидан Шартнома тузилган кундан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун мобайнида фойдаланиш. Ушбу давр тугаганидан сўнг Микроқарзнинг фойдаланилмаган қисми ўзлаштирилиши керак. 9.6. Универсал шартнома ва амалдаги қонун ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқлар. Мижоз қуйидаги мажбуриятларни олади: 9.7. Қарзни сўндириш ва шартномада назарда тутилган барча тўловларни ва Банк хизматлари тўловини Шартномага асосан, шу жумладан амалга оширилган операциялар бўйича эътирозлар тақдим қилинган ҳолатда, бундай эътирозларни қондириш бўйича якуний қарор қабул қилинган пайтгача тўлиқ ҳажмда амалга ошириш. 9.8. Банкка мазкур Шартномада ва Банкнинг амалдаги Тарифларида белгиланган комиссия ва тўловларни тўлаш. 9.9. Ҳисобварақда тўлов санасидан кечикмай Микроқарз бўйича тўловлар суммасини таъминлаш. Тўлов санасида Ҳисобварақда Банк томонидан Микроқарз бўйича тўловлар чегириб олиниши учун етарлича сумма бўлмаган ҳолатда, тўлов муддати кечиктирилган қарз юзага келади, бу ҳақда маълумотлар Банк томонидан кредитлар тарихи бюросига тақдим қилинади, бу Мижознинг кредит тарихига салбий таъсир этади. 9.10. Банк картасини (Микроқарз тақдим қилинган картани) ва/ёки мобил телефон рақамини ва/ёки Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимига боғланган абонентлик қурилмасини учинчи шахсларга фойдаланиш учун бермаслик. Мижоз томонидан мазкур банд шартлари бузилган ҳолатда, барча ҳаракатлар ва операциялар учун Мижоз жавобгар бўлади. 9.11. Банкнинг талабига асосан, зарур ҳолларда, Банкка Мижознинг молиявий ва мулкий ҳолатини тасдиқловчи ҳар қандай ҳужжатларни Банкнинг тегишли сўровномаси олинган пайтдан эътиборан 3 иш куни мобайнида тақдим қилиш. 9.12. Ф.И.Ш., турар жой манзили, иш жойи, шахсий маълумотлари, таржимаи хол маълумотлари ёки бошқа ахборот ўзгарган ҳолатда Банкка ушбу ўзгаришлар тўғрисида бундай ўзгаришлар пайтидан эътиборан 1 (бир) кун мобайнида маълум қилиш. 9.13. Мижознинг молиявий ҳолати ёмонлашишига ва Мижоз томонидан Шартнома бўйича Банк олдидаги мажбуриятлар бажарилмаслиги ва/ёки тегишлича бажарилмаслиги хавфи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай мажбуриятлар ва чораларни ўзига қабул қилмаслик. 9.14. Иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганидан сўнг келгуси иш кунидан кечикмай бу ҳақда Банкка маълум қилиш. 9.15. Банк, унинг ходимлари ва аутсорсинг компаниялари томонидан жалб қилинган ҳуқуқий ворислар томонидан ҳар қандай ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда Мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни, шунингдек Микроқарз олиш учун Кредит аризасида ва Мижоз томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда қайд этилган маълумотларни, шу жумладан турар жойга, иш жойига ва ҳ.к. бориш орқали текшириш ва қайта текшириш имкониятини тақдим қилиш. 9.16. Банкка мазкур Шартнома шартларига мувофиқ асосий қарз, фоизлар, неустойка ва/ёки Микроқарз бўйича бошқа тўловлар бўйича тўлов муддати келганида Мижознинг ҳар қандай ҳисобварағидан, шунингдек Мижознинг бошқа банклардаги ҳисобварақларидан мазкур Шартномада назарда тутилган кетма-кетлик тартибида пул маблағларини муқаррар равишда чегириб олиш акцептсиз, сўзсиз ва қайтариб олинмайдиган ҳуқуқини тақдим қилиш. 9.17. Банк талабига асосан, шу жумладан мазкур Шартнома доирасида тақдим қилинган Микроқарз бўйича қарзни (асосий қарз ва бошқа тўловларни) мажбурий ва/ёки муддатидан олдин ундирув учун чоралар кўриш билан боғлиқ Банкка етказилган барча харажатлар ва зарарлар ўрнини тўлдириш. 9.18. Мижоз Банкнинг розилигисиз Микроқарз бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахс фойдасига тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эмас. Банк қуйидагиларга ҳақли: 9.19. Банк кредитлаш жараёнида Мижознинг молиявий ҳолатини текширишга ҳақли. Бундай текширувларни ўтказиш даврийлиги Банк томонидан белгиланади. 9.20. Қуйидаги ҳолатларда: 1) Мижоз томонидан мазкур Шартнома бўйича ўзига қабул қилган мажбуриятлар бузилиши ва/ёки бажарилмаслиги ва/ёки тегишлича бажарилмаслиги; 2) Мижознинг молиявий ҳолати ёмонлашиши ва/ёки агар Мижозга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса ва/ёки агар Мижознинг қарзни қоплаш учун таъминот сифатида тақдим қилинган мол-мулклари хатга олинган бўлса ва/ёки агар ишга солмай қўйилган бўлса ва/ёки Мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклари билан операциялар тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) Банк томонидан Мижоз томонидан нотўғри ахборот тақдим қилинганлиги фактлари аниқланиши; 4) Мижознинг банк назоратидан бош тортиши, шу жумладан Мижозни тегишлича текшириш имконияти йўқлиги ва/ёки Мижоз томонидан “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуроли тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари” талабларига асосан шубҳали ва/ёки гумонли операциялар амалга оширилишида; 5) мазкур Оммавий офертага асосан Микроқарз бўйича асосий қарз, фоизлар, комиссия ва/ёки бошқа тўловларнинг ўз вақтида сўндирилмаслиги; 6) Микроқарз қайтарилмаслиги хавф-хатарини кўпайтирадиган ҳар қандай омилларнинг пайдо бўлиши; 7) Банк картасидан (Микроқарз тақдим қилинган картадан) рухсатсиз фойдаланишга шубҳалар ҳолатида; 8) нотўғри ёки ёлғон маълумотлар (ҳужжатлар) тақдим қилиниши ёки Банк томонидан сўралган, шу жумладан Микроқарз, Қарз олувчининг молиявий аҳволи мониторингини амалга ошириш учун маълумотларни (ҳужжатларни) тақдим қилиш рад этилиши; 9) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларнинг Банк томонидан бажарилмаслиги; Банк қуйидагиларга ҳақли: − Шартнома бўйича Микроқарз тақдим қилинишини бир томонлама тартибда муддатдан олдин бекор қилиш, бу ҳақда Қарз олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда хабардор қилиниши керак ва Микроқарзни муддатидан олдин ундирувга тақдим қилиш, шу жумладан гаров предметига (предметларига) ва/ёки унинг (уларнинг) қисмига (қисмларига) ундирувни қаратиш орқали ва/ёки қарз суммасини Кафил / Гаровга қўювчи / Суғурталовчидан ундириш; − билдириш хати Мижозга / Гаровга қўювчига / Кафилга топширилган сана ёки почта орқали юборилган сана ёзма шаклда билдириш хати юборилган сана ҳисобланади; − шартнома бўйича янги суммалар ва/ёки янги кредитлар / қарзлар берилишини тўхтатиш; − шартнома бўйича қарзни муддатидан олдин ундирувга тақдим қилиш; − ўз хоҳишига кўра, комиссия ва/ёки неустойка суммаларини олмаслик; − якка тартибда мутлақ ўз хоҳишига кўра, Шартнома бўйича қарзларни ундирув ва мажбуриятларнинг мажбурий ижроси юзасидан суд тартиб-таомилларини бошлаш; − Қарз олувчининг Банкда очилган ҳар қандай ҳисобварағидан, ушбу ҳисобварақлар бўлмаган ҳолатда эса, ҳар қандай бошқа ҳисобварақларидан, шу жумладан бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидан маблағларни акцептсиз ва муқаррар тартибда чегириб олиш, уларни Шартнома шартларига асосан Микроқарз бўйича асосий қарз, фоизлар ва/ёки бошқа тўловларни сўндиришга йўналтириш. 9.21. Мижознинг карточка ҳисобварағига қайтариш натижасида тушган пул маблағлари Шартнома бўйича Микроқарзнинг фойдаланилмаган суммасини қайтариш сифатида Банк томонидан мустақил равишда Микроқарз бўйича асосий қарзни сўндириш ҳисобварағига йўналтирилади. 9.22. Банк ўз хоҳишига қараб, мазкур Оммавий офертада белгиланган ҳуқуқлар / талаблардан исталган бирини қўллаши ёки қўлламаслиги мумкин. Ушбу ҳуқуқлар / талабларнинг қўлланилмаслиги ёки қисман қўлланилиши ушбу ҳуқуқлар / талаблар рад қилинишини англатмайди ва улар Шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида исталган вақтда қўлланилиши мумкин. 9.23. Банк Мижоз билан боғланишга ва унга тўлов муддати кечиктирилган қарз мавжудлиги ҳамда Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисида хабарнома ва билдириш хатини алоқа воситалари ёрдамида Мижоз томонидан Микроқарз олиш учун Банкка тақдим қилинган Кредит аризасида ва бошқа ҳужжатларда қайд этилган манзилларга (телефон рақамларига), шунингдек телефон алоқаси, SMS-хабарнома юбориш, доимий рўйхатдан ўтказилган / амалда истиқомат қиладиган манзил бўйича почта хизмати орқали, электрон почта орқали ёки ҳар қандай бошқа алоқа воситалари орқали Мижоздан олинган алоқа боғлаш маълумотлари бўйича юборишга, шунингдек қайд этилган доимий рўйхатдан ўтказилган / амалда истиқомат қиладиган манзил / иш жойи бўйича Мижоз олдига бориш орқали бевосита тақдим қилишга ҳақли. Банк қуйидаги мажбуриятларни олади: 9.24. Мижозга Микроқарздан мазкур Оммавий офертада ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида белгиланган лимит доирасида ва муддатларда фойдаланиш имкониятини тақдим қилиш. 9.25. Микроқарз бўйича қарзни ундириш мақсадида Мижозни қарзни сўндириш зарурияти ва Микроқарз бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги оқибатлари тўғрисида тўлов муддати кечиктирилган қарз юзага келган санадан эътиборан 7 (етти) календарь куни мобайнида Шартномада Мижоз билан келишилган ҳар қандай алоқа усулларидан фойдаланилган ҳолда белгиланган шаклда хабардор қилиш. Хабарномани чопар орқали топшириш ва бу ҳақда телефон орқали оғзаки эслатиб ўтиш маҳаллий вақт бўйича соат 20:00 дан 8:00 гача даврда амалга оширилмайди. 9.26. Мижоз кредит юкланишининг келгуси кўпайиши олдини олиш мақсадида мазкур Шартнома бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз юзага келган санадан эътиборан 7 (етти) календарь куни мобайнида электрон почта алоқаси орқали ёки Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими воситаларида шахсий кабинетга маълум қилиш ёки Мижоз томонидан Кредит аризасида тақдим қилинган мобил телефон рақамига SMS-хабарнома / PUSH-билдириш хати орқали тўлов муддати кечиктирилган қарз юзага келганлиги тўғрисида сўндириш жадвали ва қарзни сўндириш тартиби илова қилинган ҳолда хабардор қилиш. 9.27. Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ҳолатда, Банкка Мижознинг тегишли сўровномаси тушган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимлари орқали ёки Мижознинг хоҳишига кўра, Мижоз томонидан Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ёзма шаклдаги ҳужжатни тақдим қилиш. 9.28. Банкда Мижознинг тегишли сўровномаси рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида Мижозга Микроқарз тақдим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиш. 10. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ 10.1. Тарафлар мазкур Шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажарилмаганлиги учун жавобгар бўладилар. 10.2. Тарафлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч вазиятлари, яъни фавқулодда вазиятлар ва ушбу шароитларда олдини олиш мумкин бўлмаган вазиятлар оқибатида юз берган бўлса, бундай мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайдилар. Тарафлар енгиб бўлмайдиган куч вазиятлари таъсирини ваколатли органлар ҳужжатлари билан тасдиқлашлари керак. Бундай вазиятларга, шу жумладан, уруш ҳаракатлари, оммавий тартибсизликлар, табиий офатлар, ҳарбий-сиёсий вазият ўзгаришлари, электр энергиясининг узиб қўйилиши, иш ташлашлар, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари, мазкур Оммавий офертада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши мумкин бўлмаслигига олиб келадиган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқарилиши тегишли бўлади. 10.3. Бунда, Тарафлар коронавирусли инфекция пандемияси (COVID-19) ва (ёки) ҳар қандай бошқа эпидемиялар ёки касалликларнинг кескин тарқалишлари, шунингдек пандемия туфайли жорий қилинадиган чеклов чоралари (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида карантин эълон қилиниши) мазкур Шартнома бўйича “енгиб бўлмайдиган куч вазияти” (форс-мажор) сифатида эътироф қилиниши мумкин эмаслигини тушунадилар ва бунга розилик билдирадилар ҳамда Тарафлар диспозитивлиги ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддаси 3-қисмига асосан енгиб бўлмайдиган куч тўғрисидаги қоидалар қўлланилишини истисно қиладилар. Шартноманинг мазкур банди қоидалари давлат органлари томонидан Тарафлар на олдиндан билиши ва/ёки на оқилона чоралар билан бартараф қилиши мумкин бўлмаган Тарафлар томонидан Шартнома бўйича мажбуриятларнинг тегишлича бажарилиши учун чекловларни белгилайдиган қарорлар қабул қилинган ҳолатда ҳам қўлланилади. 10.4. Мижоз Шартнома шартларига асосан Микроқарз бўйича асосий қарзнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши, асосий қарз бўйича фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар, шунингдек қарзни ундириш бўйича суд харажатлари ўрнини тўлдириш ва Мижоз томонидан мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажарилмаганлиги туфайли юзага келган Банкнинг бошқа зарарлари учун Банк олдида ўзининг барча мулки билан жавобгар бўлади. 10.5. Микроқарз ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни сўндириш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун Микроқарзнинг индивидуал шартларига асосан пеня ҳисоблаб ёзилади. Мижоз Банкда ва бошқа тижорат банкларида очилган Мижознинг ҳар қандай ҳисобварағидан ҳисоблаб ёзилган пенянинг ҳар қандай суммасини акцептсиз ва муқаррар тартибда чегириб олинишини эътироф қилади ва Банкка ушбу ҳуқуқни тақдим қилади. 10.6. Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган ёки тегишлича бажарилмаган ҳолатда, Банк Универсал шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади. 10.7. Банк Картадан фойдаланиб амалга оширилган унинг назорат доирасидан ташқари низоли ва даъволи вазиятлар юзага келганлиги учун жавобгар бўлмайди. 10.8. Банк техник тўхталишлар (электр таъминот ва алоқа тармоқлари узилишлари / шикастланиши, Тўлов тизимлари ишида техник тўхталишлар) ҳолатида, Мижоз томонидан ҳисобвараққа пул маблағларини ўтказиш учун реквизитлар нотўғри қайд этилган / тўлиқ қайд этилмаган ҳолатда мазкур Оммавий оферта шартлари бажарилмаганлиги ёки ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди. 10.9. Банк йилига ўзлаштириш миқдорининг ярмидан кўп бўлмаган қисмини ташкил этадиган суммада фоизлар, комиссия, пеняларни ҳисоблаб ёзиш ва ундиришга ҳақли. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ВА МУРОЖААТНОМАЛАРНИ ИШЛАШ ТАРТИБИ 11.1. Тарафлар томонидан мазкур Шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча низолар ўзаро мақбул қарор ишлаб чиқиш мақсадида Тарафлар томонидан олдиндан кўриб чиқилади. Тарафлар келишувга эришмаган ҳолатда, улар ўртасидаги низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар жойлашган манзил бўйича умумий юрисдикция судида ҳал қилинади. 11.2. Тарафлар ўртасида мазкур Шартнома туфайли юзага келадиган барча низолар мазкур Оммавий оферта ва Универсал шартномада назарда тутилган тартибда ҳал қилинади. 11.3. Банк онлайн микроқарз бўйича сўндирилмаган маблағлар қайтарилишини, барча ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва бошқа қўшимча талаблар тўловини, шунингдек Мижоз томонидан Банкка етказилган барча харажатлар ва зарарлар Мижоз томонидан ўрни тўлдирилишини талаб қилишга ҳақли. 11.4. Неустойка тўлови Мижозни унга юклатилган мажбуриятлар бажарилишидан ёки қоида бузилишларини бартараф этишдан озод қилмайди. 11.5. Мижоз ва Банкнинг мазкур Оммавий офертада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан қўлланилади. 11.6. Суғурта ташкилоти томонидан Банкка Мижознинг онлайн микроқарз бўйича қарздорлиги ўрнини тўлдириш суғурта суммаси тўланган ҳолатда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Мижозга регресс тартибида пул маблағлари ўрнини тўлдириш учун талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтади. 11.7. Мазкур Шартнома туфайли ёки у билан боғлиқ юзага келадиган барча низолар Тарафларнинг ўзаро келишувига асосан ҳал қилинади. Агар Тарафлар келишувга эришмаса, улар ўртасидаги низо Банк жойлашган манзил бўйича ваколатли судда ҳал қилинади. 11. 12. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 12.1. Шартнома исталган пайтда Мижознинг ташаббуси бўйича бекор қилиниши мумкин, бунда Банкка Шартномани бекор қилиш учун ариза тақдим қилинганида Банк билан якуний ҳисоб-китоб қилиниши ва Қарздорлик тўлиқ сўндирилиши шарт. 12.2. Шартнома Мижоз томонидан Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатда Банкнинг ташаббуси бўйича суддан ташқари бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин, бунда Банк томонидан Мижозга бундай бекор қилиш тўғрисида билдириш хати юборилган кундан эътиборан 3 (уч) кундан кейин Шартнома бекор қилинган ҳисобланади. 12.3. Шартноманинг бекор қилиниши Мижознинг Банк олдидаги Шартнома бўйича Қарздорликни, шу жумладан Шартноманинг амал қилиш даврида юзага келган Банк комиссия тўлови бўйича қарздорликни сўндириш мажбурияти бекор қилинишига олиб келмайди. 13. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 13.1. Шартнома Мижоз томонидан микроқарзнинг Индивидуал шартлари акцептланган пайтдан эътиборан кучга киради. 13.2. Шартнома Микроқарз бўйича кредитлаш даврида амал қилади ва Мижоз томонидан Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганидан сўнг бекор қилинади. 14. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 14.1. Мазкур Оммавий офертада олдиндан белгиланмаган шартлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тартибга солинади. 14.2. Мижоз барча алоқа воситаларидан, шу жумладан, бироқ чекламаган ҳолда: почта жўнатмалари, СМС-хабарномалар, овозли жўнатмалар, электрон хатлар юбориш ва ҳ.к. воситалардан фойдаланган ҳолда бевосита алоқаларни амалга ошириш орқали Банк хизматларини ривожлантириш билан боғлиқ реклама материалларини Банкдан олиш учун ўз розилигини билдиради. 14.3. Низолар юзага келган ҳолатда банк қайдномалари мазкур Оммавий оферта / шартнома бўйича ҳар икки Тараф мажбуриятларининг устувор далил-исботлари ҳисобланади. 14.4. Қарз олувчи вафот этган ҳолатда, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг меросхўрларига ўтади. 14.5. Шартнома Мижоз томонидан акцептланган пайтда амалдаги Оммавий оферта шартларида тузилган ҳисобланади ҳамда Банк ва Мижоз томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунгача амал қилади. 14.6. Оммавий оферта масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида / Банк сайтида эълон қилинган пайтдан эътиборан ва унинг амал қилиш муддати мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ! Агар Сизга ва Сизнинг яқинларингизга кимдир кредит (қарз) олишда ўз ёрдамини таклиф қилса, шуни унутмангки, «Tenge Bank» АТБ воситачилар хизматларидан фойдаланмаган ҳолда, бевосита Мижозлар билан ишлайди. 15. БАНК МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ «Tenge Bank» АТБ Манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 66-уй. МФО: 01176, СТИР: 207297973 Контакт-марказ рақами: 1245