«Қатъий белгиланган солиқлар калькулятори» электрон давлат хизматидан фойдаланиш «Электрон солиқ хизматлари» портали бош саҳифасининг хизматлар йўналишлари бўйича сараланган «Солиқларни ҳисоблаш» блокида «Қатъий белгиланган солиқлар калькулятори» электрон давлат хизмати жойлаштирилган. Ушбу хизмат ахборот хизматлар тоифасига мансублигини инобатга олиб, уни «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш масалалари» блокидан топиш мумкин. Бунда “Қатъий белгиланган солиқлар калькулятори” электрон давлат хизмати танланади. Бундан ташқари мазкур хизматни шахсий кабинетдаги «Якка тартибдаги тадбиркорлар учун » блокидаги “Хизматлар”дан топиш мумкин. Мазкур электрон давлат хизматида Якка тартибдаги тадбиркорлар мустақил равишда танланган фаолияти юзасидан тўланиши мумкин бўлган қатьий солиқ ставкалари ва суммалари, мавжуд имтиёзлар хақида маълумот олиши мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгилангган солиқ ва суғурта бадали маълумотлари тўлдирилади. Натижаси бўйича “Ҳисоблаш” тугмаси босилгандан сўнг танланган фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадали тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари ойма-ой ҳисобланганлигини чиқариб беради.