Uploaded by olamovamamura

ЛИКОВА ТЕХНОЛОГИЯСИ

advertisement
И.А.ЛИКОВАНИНГ «РАНГЛИ
КАФТЧАЛАР» БИЛАН РАСМ ФАОЛИЯТИДА
РАСМ ЧИЗИШНИНГ НОАНЪАНАВИЙ
ТЕХНИК ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Бола учун расм чизиш – бу уйин. Болалар
иштиёк ва кизикиш билан когозга хар хил
чизиклар, нукталар хамда штрихларни
тушурадилар. Агар уларга имконият берилса,
улар атрофдаги барча нарсаларни чизишарди.
Качонки бола калам, ручка, фломастернинг
когозга из колдиришини тушунсалар унинг хаёти
янада ёркин ва гузаллашади. Хаёт, айникса
болаликда ранг-баранг хамда бегубор булиши
керак
• «Рангли кафтчалар» дастурининг максади бадиий
тасвирда кобилиятли болаларни ривожлантириш
максадида хар хил рангли буёклар - гуашь, акварель,
рангли бармок, елимли муй калам, пастеллардан
фойдаланиш.
• Ижодий кобилиятларни ривожланиш жараёнини
урганиш, болаларни ноанаънавий техник воситалар
билан расм чизишларини амалга оширишга ёрдам бериш,
бир расмда хар хил материалларни бирлаштириб
маъноли киёфани яратиш учун
• Такдим этилган куп жихатли ноанъанавий техник
расмларни кенгайтириш.
• Болаларни атороф –мухитга муносабатларини
ноанънавий техник расм солиш асосида таништириш ва
эстетик шакллантириш.
• Болаларни буш вактларида ноанъанавий бадиий жихоз
ва иш куроллари билан тажриба утказишлари учун
шароит яратиш.
• Болаларда эстетик дид, ижод ва хаёл суришларини
шакллантириш.
• Болалардаги фикрлаш, кизикувчанлигини,
кузатувчанлигини хамда тасаввурларини
ривожлантириш.
• Расм солиш фаолиятида техник малакани ва махоратни
ошириш.
• Болаларда бадиий дид ва уйгунлик хиссини тарбиялаш.
Лыковнинг дастурида “Рангли бармоқчалар – ҳолати янгилик бўлиб,
ишнинг ноодатий бошланиши, чиройлилиги ва материалларнинг турли –
туманлиги, болалар учун қизиқарли ва такрорланмайдиган машқлар кетмакетлиги, қабул қилиш даражасининг табиийлиги, ноанъанавийлиги ва
бажарилиш сифати билан ажралиб туради. Дастур “Катталар ўргатади – бола
ўрганади” схемаси асосида эмас, аксинча, тасвирий санъат сирларини
болаларнинг ўзлари англамаган ҳолатда, қизиқарли ва мазмунли тарзда
ўргатишга мослаштирилган.
Барчаси босқичма – босқич амалга ошиб боради. Агарда бир тематика
берилган бўлса, унда дастур шундай тарзда ишлаб чиқилганки, болалар ушбу
машғулотда нафақат расмни чизишлари, балки пластилин ёрдамида
ясашлари, ҳамда аппликациясини ҳам тайёрлаб олишлари мумкин бўлади.
Аммо, дастур содда ишлаш тизимига эга деб айтолмайман. Агарда мен
болажонларни нимададир қийналишаётганини сезиб қолсам, машғулотни
ташкилий кўринишини ўзгартириб, болалар учун нисбатан қизиқарли,
мазмунли, ҳамда, осон ўзлаштириладиган тарзда ўтказаман. Болаларга бир
ранарсани таклиф қилишдан олдин, ушбу ишни биринчи бўлиб ўзим
бажаришга ҳаракат қиламан.
Машғулот ўтказиш жараёнида мен ноанъанавий чизиш
услубларини ҳам қўллайман. Гап шундаки, барча болалар
ҳам бирдек, яхши расм чиза олмайдилар. Уларда тасвирий
санъат образини яратиш ҳамда, янада такомиллаштириш
мақсадида мен уларга расм чизиш чўткаси ўрнида, турли
тайёр трафарет ва штаптчалардан фойдаланишлари
мумкинлигини таклиф сифатида киритаман. Болалар
буёқлар
билан
бирга
аппликациялардан
ҳам
фойдаланишлари, қоғозга
буёқларни пуркашлари ва
бармоқларини ушбу буёқларга булғашлари мумкин бўлади –
бунинг натижасида қоғозга арча ёки кабутар ҳосил
қилинади. Мен болаларни расм чизиш усулларини ўзлари
топишларига ундайман.
• Биринчи, ривожлантирувчи босқичда - болалар билан турли
ноанъанавий усулларда чизиш техникалари билан ишлаш ва турли
ажратиб туриладиган қисмлари фаол тарзда ўргатилади
• Иккинчи, шакллантирувчи босқичда - болаларни бир – бирлари
билан фаол тарзда ишлашлари тарбиячининг ташкилотчилиги ва
турли ноодатий техникалардан фойланиш кетма – кетликлари билан
ишланади.
• Учинчи, мустаҳкамловчи босқичда – болалар мустақил тарзда
ноодатий техникалар ёрдамида расмдаги турли шаклларни ажратиб
турувчи воситалар билан ишлай оладилар.
• Зарурият:
- болалар билан тарбиячи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг
мустаҳкамлиги;
- болаларнинг мустақил ишлай олиш қобилияти;
- машғулот ўтишга мослаштирилган ва ривожлантиришга
мўлжалланган хона.
• Услублар: оғзаки(топишмоқлар, ҳикоялар, суҳбат), кўргазмали
(намуна, АКТ дан фойдаланиш), амалий (чизиб кўриш), ўйинли
(«Етмаётган қисмини чизиб қўй!», («Шаклни тўлдир»!)», («Рассомга
ёрдам берайлик!»).
Мен
машғулотларим
жараёнида
болаларга
ноодатий буюмлардан
фойдаланишни
таклиф
қиламан.
Масалан:
шам,
пробка
(бутилка
қопқоғи), поролон, шиша, марлели
тампон, сомонча, трубкача, иплар,
трафарет, тиш чўткаси, воскли бўрлар,
қўли
ва
бармоқлари
дан
фойдаланишлари мумкинлигини айтиб
ўтаман.
РАСМ ЎЗ ҚЎЛЛАРИМИЗ БИЛАН
Чўткачам йўқ - йўқолган,
Бундан мен хафа эмас!
Буёқга қўлим бўялган,
Кўр эртак, ёмон эмас!
Агар сиз расм чизмоқчи бўлсангизу, расм
чўткаси бўлмаса, унда бу хафа бўлишга арзимайди. Расмни қўл ва
бармоқлар ёрдамида ҳам чизиш мумкин. Битта бармоқни қизил
рангга, яна биттасини, кўк рангга, яна бирини – сариқ рангга ботириб
оламиз … Нима чўткадан кам жойи борми !?
НИТКОГРАФИЯ
Нитку волшебную в руки возьми,
В краску её хорошо обмакни.
Листок белоснежный сложив пополам,
ниточку эту протягивай сам.
Раскрыв, ты увидишь – листок непростой,
Рисунок его украшает чудной.
Ниткография – график техниканинг бир кўриниши бўлиб, расм
чизиш ипининг тортилиб – бўшатилиши ёрдамида чизиладиган
расмдир.
ИГРЫ С КЛЯКСОЙ
На альбом упала краска,
На листе осталась клякса.
Пририсую ей глаза,
Пусть летает стрекоза.
Кляксография – бу график техниканинг бир кўриниши бўлиб,
оддий доғларни турли оддий ва нооддий бетакрор тасвирларга
айлантиришга асосланган.
МОНОТИПИЯ
Монотипия шундай,
Чизишда кўмакдошдир.
Яримга чизсанг етар,
Сингилчам давом этар.
Қоғозни нақ иккига бўлиб, буклаб олиб, буёқни бир томонига қуйиб
чиқамиз, Сўнг кейинги бўлагини биринчи бўлагига босиб икки томонли
ажойиб расм тайёрлаб оламиз.
МОКРЫЕ РИСУНКИ
Хўл қоғозга чизиш, ўзининг турли ижобий томонларига эга, яъни:
бўёқ қатламининг тозалиги, узоқ сақлана олиш хусусияти, нисбатан
осон бажарилиши билан ажралиб туради. Акварель билан ишлашни
бошлашдан олдин қоғозни сувга ботириб оламиз. У сувга ивигач, 2 –
3 дақиқа давомида қуритиб олиб, расм чизишни бошлаймиз.
Суртмалар нам юза сиртга қуйилади, сўрилади, ранглар бир – бири
билан қўшилиб, босқичли кетма – кетликлар амалга оширилади.
РИСОВАНИЕ ЩЁТКАМИ, НАБРЫЗГОМ
Бунга қаранг қандай ҳолат,
Чўткадан денгиз оқар.
Оққуш денгизда сузар,
Ва боласин чақир
Тиш чўткаси ва бўёқ томчиси ёрдамида расм
чизиш техника тури.
ТАМПОНИРОВАНИЕ
Дока тампон ёки поролон бўлаги ёрдамида чизиш усули.
Муҳр учун ёстиқча мўйқалам вазифасини ўтайди.
Бу жудда
қизиқарли машғулот! Бўёқга муҳр учун ёстиқчасини ботириб олиб,
енгил тегинишлар ёрдамида турли, енгил, ҳавойи, кўринар – кўринмас
шаклларни чизамиз. Ушбу техникани «Трафарет» техникаси билан
биргаликда қўллаш мумкин.
ТРАФАРЕТ
Трафаретлар, шаблонлар, геометрик шакллар ёрдамида расм
чизиш услуби.
Олдин ихтиёрий равишда трафарет танланади ва қирқиб олинади.
Сўнг, трафаретни қоғозга зич босиб туриб, иккинчи қўлга тампон
олиниб, енгил ва тез – тез тегинишлар ёрдамида трафарет атрофи
тайёрлаб олинади. Трафаретни оҳиста олиб қўямиз… мўжиза! У
қоғизга ёрқин ва аниқ қолади.
ГРАТТАЖ
Қадим даврлардан буён Россияда қўлланилиб келаётган, қириб
чизиш ёрдамида мўмли қаламчалар тасвирлаш техникасидир. Хўш,
ишга киришамиз!
Рангли акварель ёрдамида фонни юритамиз ва қоғозни қуритиб
оламиз. Барча фонни мўмли, парафин ёки оддий шам ёрдамида
зичлаб оламиз. Идишга шампунь ва қора гуашни қўшиб яхшилаб
аралаштириб оламиз. Сўнг ушбу аралашма билан парафинли
қоғозни зичлаб оламиз. «Холст» (рассомлар ишлатадиган ишчи
қоғози) тайёр.
Энди учи ўткир таёқчани олиб расмни қириб чизишни бошлаймиз.
Ушбу техникани ўзлаштириш учун, боланинг кўз билан чамалаш ва
ранг қабул қилиш аниқлиги ривожланганлиги ва ёши инобатга
олиниши лозим.
ҒИЖИМЛАНГАН ҚОҒОЗГА ЧИЗИШ УСЛУБИ
Ушбу техниканинг қизиғи шундаки, ғижимланган қоғозда (ғижимлик
ҳосил бўлган жойида) буёқ бўялаётганда айниқса, ёрқин ва тўқ
рангда бўялади – бу ҳолат мозаика усули ҳам деб юритилади.
Ғижимланган қоғозда чизиш жуда осон бўлгани учун уни исталган
ёшдан бошлаш мумкин. Юқори гуруғ болалари ғижимланган расм
қоғозини мустақил тарзда тайёрлай олишади. Ишни якунлагач
расмни рамкага солсак, янада гўзал тус олади.
МЎМЛИ БЎРЛАР ЁРДАМИДА РАСМ ЧИЗИШ
Ушбу услуб қадимдан халқ ҳунарманд аёллари томонидан пасха
тухумларини тайёрлашда қўлланилган. Унинг асоси шуки, ушбу бўёқ
юзадан тез ва осон кўчади. Флейцли чўткани ёки катта бўёқга
ботириб олинган тампонни олиб, рангли фонда расмни чизамиз.
ПЎФЛАШ УСУЛИ (ТЕХНИКА РАЗДУВАНИЯ)
Оқ, рангли ёки қорамтир қоғозга пипетка ёрдамида ажралиб турадиган ва
керакли ранглни томизиб, трубкача ёрдамида пўфлаш усули билан расмни
чизиб оламиз. Ушбу усул ёрдамида, дарахтлар, вазадаги гуллар, салют ва
ҳоказо расмлар чизиш мумкин. Пластилиндан кичкина шарчалар ясаб олиб,
уларни дарахтнинг барглари, гулнинг барглари ва салютнинг алангачалари
сифатида қоғозга ёпиштириб ишимизни якунлаймиз.
КОЛЛАЖ
Ушбу услуб – расм тасвир ва аппликациянинг ўзаро ҳамкорлиги
асосида бажарилади. Бунда, аппликация исталганча, қоғозли, матоли,
ипли, исталган кераксиз материаллар ёрдамида тайёрланиши
мумкин. Шунингдек, журнал ва газеталардан олинган қирқимлар,
мунчоқлар, тошлар, тугмалар, чиғаноқлар, макаронлар, пластилин
ёрдамида тайёрлаш мумкин. Ишда унинг сифат самарасини ошириш
мақсадида турли бошқа деталлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин.
ХИРАШТИРИЛГАН РАСМ
(Размытый рисунок.)
Расм қоғозга қалин қилиб бўёқ
ёрдамида чизиб олинади, қўригач,
расм потносдаги сувга 2 – 3
секундга қўйиб олинади. Расм
хиралашган тарзда (гўёки, туман ёки
ёмғирли кундагидек) чиқади.
РАСМНИ ЁПИШТИРИБ
ЧИҚАМИЗ
(Рисунок клеем)
Тоза қоғозга расмнинг асос қисми
канселяр елими ёрдамида бажариб
олинади.
Елим қуригач, контур
бўйлаб бўёқ суриб чиқилади.
Ғижимланган қоғоз ёки полиэтилин бўлаги ёрдамида
расм чизиш
Чизиш технологияси: акварел бўёғини идишда қўшиб оламиз, сўнг ғижимланган
қоғоз ёки полиэтилин бўлагини бўёқга белаб олиб, қоғозга босиб оламиз. Сўнг
расм чўткаси ёрдамида расмнинг қолган деталларини чизиб оламиз.
Керакли жихозлар: ғижимланган қоғоз ёки полиэтилин бўлак, акварел
бўёқлар, расм чўткаси, идиш, салфеткалар, қоғоз.
Қуруқ расм чўткаси
(СУХАЯ КИСТ)
Ушбу услубнинг ажралиб турувчи жихати шундаки, бўёқ сувга қуюқ
холатга келгунга қадар қўшиб аралаштирилади. Қаттиқ, қалин
чўтканинг учига озгина бўёқ олинади, сўнг уни тик вертикал ҳолатда
учини қаттиқ босиш орқали ихтиёрий силуэт чизиб олинади.
Алоҳида стаканга сув қўйиш шартмас, чунки чўткадаги бўёқ
ювилмайди.
Тузли расмлар (Соленые рисунки )
Елим билан расм чизиб, унга тузни сепиб чиқсак нима бўлади?
Бундай ҳолда, турли қорли суратлар ҳосил бўлади. Уларни айниқса,
мовий, кўк ва пушти рангларда қоғозларда бажарсак, композициялар
янада ёрқинроқ ва табиий чиқади. Бажариб кўринг, бу жуда қизиқ.
Жонланган буюмлар(Ожившие предметы)
Ҳар бир санъатнинг бир бўлаги бу, оламни бола нигоҳидек, соф,
мўжизавий ва мафтункор, шу билан бирга бетакрор ва қизиқ кўра
билиш қобилятидир. Оддий буюмлар бирдагина жонлангандек
тасаввур қилишига болангизга кўмаклашинг.
Чизиш учун мисол:
Болангизга исталган буюмлар тўплами(сабзавотлар, кийим –
кечак, мевалар, хона жихозлари, идиш – товоқлар ва ҳоказо)
чизишни таклиф қилинг ва унга уларни жонлантириш мумкинлиги
тасаввурини сингдиринг. Чизиш жараёнида олдиндан чизилган
буюм формасини сақлаган ҳолда, уни секинлик билан инсон
қиёфасига қараб айлантириб боринг. Олдин чеҳраси, кўзи, қоши,
оғзи, сўнг босқичма – босқич кийимларини чизишни таклиф этинг.
Бола иқтидори ва санъатини кузатиш
жараёни, фақат ижобий динамикани
ҳосил қилади. Бу эса бизга «Рангли
бармоқчалар» дастурини танлашда
адашмаганимизни кўрсатади.
Болаларни
машғулот
жараёнида
бажараётган ҳар бир иши ва натижасига
қизиқишига, диққатни ривожланишига, қўл
ҳаракатининг
яхшиланишига,
тоза
ва
озодалик
ҳиссини
ривожланишига
ва
сабрли бўлишга ўргатади.
Доим
ижобий
ишларга
интилишга,
машғулот жараёни учун қулай шароит
яратишга,
гўзаллик
ҳиссини
ривожлантиришга ҳаракат қилиш лозим.
Болаларга
расм
чизиш
жараёнини
мажбурлашдан чекиниш керак, аксинча
уларни ушбу жараёнга ихтиёрий равишда
қизиқишга ундаш ва қизиқтира олиш лозим.
Download