ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ Мактаб психологлари учун йиллик иш режа асосида 8-9-синф ўқувчилари билан ишлаш бўйича услубий қўлланма Тошкент-2020 8-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН МЕТОДИКАЛАР ВА ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ I.1. Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси Саволларни диққат билан ўқинг. Ўзингизга маъқул бўлган жавоблардан фақат биттасини белгиланг. 1. Дўстларингиз учрашув белгилаб унга кеч қолишса асабийлашасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 2. Сизга мактабдаги тадбирда маъруза ўқиш топширилса, бунда ҳаловатингизни йўқотиб, безовта бўласизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 3. Тиш шифокорига боришни оғриқ зўрайиб кетгунча чўзиб юрадиган одатингиз борми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 4. Агар сизга тўсатдан бирор танловда ёки мусобақада иштирок этишга бошқа шаҳарга борасан дейишса бунга рози бўласизми ёки бор имкон қадар бормасликка уринасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 5. Ўз ҳис-туйғуларингиз ҳақида бировга у ким бўлишидан қатъий назар гапириб беришни ёқтирасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 6. Кўчада нотаниш одам бирор илтимос билан (йўлни кўрсатиб юбориш, вақтни айтиб юбориш ва бошқ.) мурожаат қилиши сизни асабийлаштирадими? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 7. Ота-оналар ва болалар бир-бирини тушуниши қийин, деб ўйлайсизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 8. Дўстингизга қарзини қайтариш илтимоси билан мурожаат қилишга уяласизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 9. Агар лифтда нотаниш одам билан қамалиб қолсангиз унга биринчи бўлиб гапирасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 10. Нотаниш одам билан ёлғиз қолганда, сизсуҳбатга киришмайсиз, ўзингиз гап бошламайсиз. Шундайми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 11. Сиз борган жойда одамлар узун навбат ҳосил қилиб туришган бўлса (масалан, дўконда, кутубхонада, кассада) ниятингиздан қайтмай қатор охирига келиб турармидингиз? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 12. Низоли вазиятларга аралашиб қолиш сизни чўчитадими? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 13. Сиз санъат асарлари, бадиий асарлар юзасидан ўз аниқ фикрингизга эгасиз, бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олмайсиз. Шундайми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 14. Сиз яхши билган бирор масала бўйича биров аниқ хато гапираётган бўлса, бу одам билан баҳслашмасдан индамай қўяқоласизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 15. Синфда ва оилада бирор муаммони ҳал этишда ёрдам беришингизни илтимос қилишса рад этасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида 16. Фикрингизни оғзаки айтгандан кўра ёзма тарзда билдиришни маъқул кўрасизми? А) ҳа Б) йўқ C) баъзида Натижалартаҳлили: “Ҳа” жавоби учун -2 балл “Баъзида” жавоби учун -1 балл “Йўқ” жавоби учун -0 балл . 30-32 балл – мулоқотчанлик даражаси анча паст. 25-29 балл – ёлғизланишни яхши кўрасиз, шунинг учун дўстларингиз кам. Нотаниш одамлар билан танишиш, нотаниш жойларга бориш зарурати ҳаловатингизни бузади. Буни ўзгартириш ўз қўлингизда. 19-24 балл – маълум даражада мулоқотчансиз ва нотаниш вазиятда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз. Янги муаммолар сизни қўрқитмайди, аммо нотаниш одамлар билан мулоқот қилишда анча эҳтиёткорсиз, бахс – мунозараларга бажонидил қўшилмайсиз 14-18 балл –етарлича мулоқотчансиз, қизиқувчансиз, суҳбатдош қизиқ нарсалар ҳақида гапирганда, уни диққат билан тинглайсиз. Мулоқотда анча сабрлисиз, ўз нуқтаи назарингизни ҳиссиётга берилмай ҳимоя қиласиз. 9-13 балл – жуда мулоқотчансиз (баъзидаме'ёриданортиқ), қизиқувчан, гапдонсиз, ҳар хил масалалар бўйича ўз фикрингизни билдиришни яхши кўрасиз, бу эса баъзида атрофдагиларни ғашига тегади. Нотаниш одамлар билан бажонидил танишасиз, одамларнинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. 4-8 балл – жуда мулоқотчансиз, гапингиз ичингизга сиғмайди. Доим ҳамма воқеалардан хабардорсиз, ҳар хилбаҳс-мунозара, тортишувларда қатнашишни хуш кўрасиз, лекин жиддий мавзулар сизни зериктириб юбориши мумкин. 3 ва ундан кам балл – мулоқотчанлик даражангиз меъёрдан ортиқ даражада юқори. Жуда сергапсиз, сизга алоқаси бўлмаган ишларга аралашаверасиз, ҳал этишга қурбингиз етмайдиган муаммоларни бартараф этишга киришаверасиз, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда ҳар хил низоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қоласиз I.2.“Ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш” методикаси. Мақсад: ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва хоҳишистакларини ўрганиш, касбий кўникмани шакллантириш, менталитетимизга мос келадиган касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётда унумли фойдаланишдан иборат. Мазкур методика ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Методика 9 та таъкид- ҳукмдан иборат бўлиб, 9 та шкала бўйича ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва хоҳиш-истакларини аниқлаш имконини беради. Ўқувчиларга саволнома ва саволлар тартиб рақами ёзилган жавоб варақаси берилади. Ўқувчи жавоб варақасидаги савол тартиб рақами ёнига “Ҳа” жавоби учун “+”, йўқ жавоби учун “-” белгисини қўяди. Методика саволлари: Болалигингдан сен жуда яхши кўриб бажарадиган ишларинг: 1. Узоқ вақт ҳаракатли ўйинлар ўйнаш? 2. Ҳар-хил ўйинларни ўйлаб топиш? 3. Шашка, шахмат ўйнаш? 4. Ичида нима борлигини билиш учун ўйинчоқларни синдириш? 5. Шеър ўқиш ёки қўшиқ айтиш? 6. Бегоналар билан гаплашиш ёки саволлар бериш? 7. Мусиқа тинглаш ва рақсга тушиш? 8. Расм чизиш ёки бошқалар чизаётганда томоша қилиш? 9. Эртак тинглаш, ўзинг эртак ёки воқеалар ўйлаб топиш? Сенга ҳозир ёқадими: 10. Жисмоний тарбия дарсларида ёки спорт мактабларида, сексияларда шуғулланиш ? 11. Ўз ихтиёринг билан бирор бир ишни ташкиллаштириш масъулиятини олиш? 12. Математик вазифаларни ечишда болаларга ёрдам бериш? 13. Буюк кашфиётлар ҳақида ўқиш? 14. Бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашиш? 15. Муаммоларни ҳал қилишда одамларга ёрдам бериш? 16. Санъат ҳақида бирор бир янгиликларни ўқиш ёки билиш? 17. Тасвирий санъат тўгаракларида шуғулланиш? 18. Эркин мавзуда иншо ёзиш? Катта қониқиш ҳосил қиласанми: 19. Спорт мусобақаларида қатнашишдан? 20. Одамларга ишни тақсимлаб бериш малаканг борлигидан? 21. Мураккаб математик масалаларни еча олишингдан? 22. Электр ва радио асбобларни тузата олишингдан? 23. Саҳнада ўзингни эркин тута олишингдан? 24. Одамлар билан мулоқот қилишингдан? 25. Янги мусиқий асбоблар ва мусиқа асарлари билан танишлигингдан? 26. Бадиий кўргазмаларга ташриф буюрганингда? 27. Бирор бир кўрган ёки ўқиган воқеалардан? Сени кўпроқ жалбэтади: 28. Узоқ муддатли жисмоний машқлар? 29. Сенинг ташаббусинг ва қатъиятлигинг талаб қиланадиган ишлар? 30. Математик топишмоқларни ечиш? 31. Бирор-бир буюмнинг моделини тайёрлаш? 32. Спектаклни саҳналаштиришда иштирок этиш? 33. Одамларга ёрдам бериш, ҳамдард бўлиш? 34. Бирор-бир мусиқа асбобини чалиш? 35. Қалам ёки бўёқларда расм чизиш? 36. Шеър, ҳикоя ёзиш ёки кундалик юритиш? Сенга узоқ вақт шуғулланиш ёқади: 37. Спорт ёки жисмоний меҳнат билан? 38. Ғайрат билан меҳнат қилиш? 39. Чизмачилик билан шуғулланиш ёки шахмат ўйнаш? 40. Механизм ва асбоблар билан ишлаш? 41. Беморлар, ўзингданкичикларҳақидағамҳўрликқилиш? 42. Севимли китоб қаҳрамонлари тақдири ҳақида ўйлаш? 43. Мусиқий асарларни ижро этиш? 44. Расм чизиш, лойдан бирор бир нарса ясаш? 45. Маъруза қилишга тайёрланиш? Жавобварақаси I 1. 10. 19. 28. 37. II 2. 11. 20. 29. 38. III 3. 12. 21. 30. 39. IV 4. 13. 22 31. 40. V 5. 14. 23. 32. 41. VI 6. 15. 24. 33. 42. VII 7. 16. 25. 34. 43. VIII 8. 17. 26. 35. 44. IХ 9. 18. 27. 36. 45. Методика натижаларини таҳлил қилиш. Ҳар бир устун жамиятдаги муайян бир фаолият турига нисбатан ўқувчиларининг қизиқиш, қобилият ва интилиш (мойиллик)ларининг мавжудлигидан далолат беради. I .Жисмоний (спорт) (1,10,19,28,37). II. Ташкилотчилик (2,11,20,29,38). III. Математик (3,12,21,30,39). IV. Конструкторлик-техника (4,13,22,31,40). V. Тасвирий (артистик) (5,14,32,32,41). VI. Коммуникатив (6,15,24,33,42). VII. Мусиқий (7,16,25,34,43). VIII. Бадиий-тасвирий (8,17,26,35,44). IХ. Филологик(тил-адабиёт, журналистика) (9,18,27,36,45). Натижаларнингтаҳлили. Натижаларни таҳлил қилишда ҳар бир устун бўйича “Ҳа” жавобларининг йиғиндиси ҳисобга олинади ва 1 баллдан баҳоланади ва қайси устун бўйича “Ҳа” жавоблар сони кўп учраса, демак ўқувчида ушбу устун бўйича қизиқиш, қобилият ва хоҳиш-истак мотивлари етакчи саналади. II.1. Хавотирланиш даражасини аниқлаш сўровномаси Қуйида сиз ҳаётда учратадиган турли вазиятлар санаб ўтилган. Уларнинг баъзилари сизга ёқимсиз бўлиши, сизда хавотир, таҳлика, қўрқув уйғотиши мумкин. Вазиятлар сизга қанчалик ёқимсиз эканини 1,2,3,4 рақамларидан фойдаланиб белгиланг. Бунда: 1 - вазият сизни бир оз хавотирга солади; 2 – вазият шунчаки, сиз ундан нарироқ бўлишни истайсиз; 3 – вазият сизга жудаям ёқмайди, сизда кучли хавотир уйғотади; 4 – вазият сизда кучли қўрқувни уйғотади, сиз унга чидай олмайсиз. 1. Доскага чиқиб жавоб бераётганингизда қаттиқ ҳаяжонланасизми? 1, 2, 3, 4 2. Нотаниш одамлар уйига борганда ҳаяжон босадими? 1, 2, 3, 4 3. Мусобақа, танлов, олимпиадаларда иштирок этиш вақтида ҳаяжонланасизми? 1, 2, 3, 4 4. Мактаб директори билан суҳбатлашаётганда ҳаяжон босадими? 1, 2, 3, 4 5. Ўз келажагингиз ҳақида ўйлаб хавотирга тушасизми? 1, 2, 3, 4 6. Ўқитувчи кимдандир сўраш учун журналга қараётган вақтда саросимага тушиб қоласизми? 1, 2, 3, 4 7. Сизни танқид қилишса, танбеҳ беришса хафа бўласизми? 1, 2, 3, 4 8. Бирор иш қилаётганингизда сизга тикилиб туришса. ҳаяжонланасизми? 1, 2, 3, 4 9. Назорат иши ёзаётганингизда қаттиқ ҳаяжонга тушасизми? 1, 2, 3, 4 10. Назорат ишидан кейин ўқитувчи баҳоларни эълон қилаётганда натижа қандай бўлди деб ҳаяжонланасизми? 1, 2, 3, 4 11. Сизни ҳар бир ишингизни кузатиб турсалар ҳаяжонланасизми? 1, 2, 3, 4 12. Бирор бир ишни уддалай олмасангиз тушкунликка тушасизми? 1, 2, 3, 4 13. Ота-онангизни мактабга чақирсалар бундан қаттиқ хавотирланасизми? 1, 2, 3, 4 14. Сизни муваффақиятсизлик, мағлубият кутаётганини сезсангиз хавотирга тушасизми? 1, 2, 3, 4 15. Сизни доим масхара қилишса, устингиздан кулишса тушкунликка тушиб қоласизми? 1, 2, 3, 4 16. Имтиҳон вақтида кучли ҳаяжонга тушасизми? 1, 2, 3, 4 17. Биров сизга жаҳлқилса-ю, лекин сабабини билмасангиз асабийлашасизми? 1, 2, 3, 4 18. Бирор тадбирда кўпчилик олдида маъруза қилиш керак бўлса. Бундан хавотирга тушасизми? 1, 2, 3, 4 19. Олдингизда жуда муҳим танлов турибди, бу вазиятда хавотирланасизми? 1, 2, 3, 4 20. Ўқитувчининг дарс ўтишидан сиз мавзуларни тушуна олмаяпсиз, бундан хавотирланасизми? 1, 2, 3, 4 21. Сиз ким биландир келиша олмасангиз буни доим ўйлаб юрасизми? 1, 2, 3, 4 22. Сиз ўзингизни бошқалар билан қиёслаб, камчиликларингиздан сиқиласизми? 1, 2, 3, 4 23. Сизнинг қобилиятларингизга шубҳаланишса бундан хафа бўласизми? 1, 2, 3, 4 24. Сизга ёш боладек муносабатда бўлишса жаҳлингиз чиқадими? 1, 2, 3, 4 25. Дарсда ўқитувчи сизга тўсатдан савол бериб қолса кучли ҳаяжонга тушиб жавоб бераолмай қоласизми? 1, 2, 3, 4 26. Сиз келгач, гаплашиб турганлар жим бўлиб қолса ўзингизни ноқулай сезасизми? 1, 2, 3, 4 27. Сизнинг ишингизга баҳо беришаётганда натижа ҳақида ўйлаб кучли хавотирга тушасизми? 1, 2, 3, 4 28. Келажагингизҳақидакўпўйлайсизми? 1, 2, 3, 4 29. Ўзингиз учун муҳим бўлган бирор қарор қабул қилаётганда узоқ мулоҳоза юритасизми? 1, 2, 3, 4 30. Уй вазифасини бажара олмасангиз қаттиқ хавотирга тушасизми? 1, 2, 3, 4 Хавотирланиш турлари Мактаб билан боғлиқ хавотирланиш (1, 4, 6, 9, 10, 13, 16, 20, 25, 30) Ўз-ўзини баҳолаш биланбоғлиқ хавотирланиш (3,5, 12, 14, 19, 22, 23, 27, 28, 29) Шахслараро муносабатлар билан боғлиқ хавотирланиш (2, 7, 8, 11, 15, 17, 18, 21, 24, 26) Натижалартаҳлили: Натижаларни ҳисоблаш ва баҳолашда аввал хавотирланишнинг ҳар бир тури бўйича баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади Хавотирланишнинг ҳар бир тури бўйича тўпланган балларни ўзаро қўшиш билан умумий балл топилади. Мактаб билан боғлиқ хавотирланиш 5-8 балл- меъёрда 19-24 балл-бироз юқори 25-30 балл- юқори Ўз-ўзини баҳолаш билан боғлиқ хавотирланиш 7-19 балл- меъёрда 20-25 балл-бироз юқори 26-31 балл- юқори Шахслараро муносабатлар билан боғлиқ хавотирланиш 6-18 балл- меъёрда 19-25 балл-бирозюқори 27-32 балл- юқори Сизнинг мактаб билан боғлиқ хавотирланишда ражангиз “________” Сизнинг ўз-ўзини баҳолаш билан боғлиқ хавотирланиш даражангиз “________” Сизнинг шахслараро муносабатлар билан боғлиқ хавотирланиш даражангиз “________” II.2. “Касбий қизиқишларни аниқлаш” методикаси. Мақсад: ўқувчининг касбий қизиқишлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш, натижалар асосида келгуси касбга йўналтириш тадбирларини белгилаш. Кўрсатма: Саволномадаги таъкид-ҳукмларга муносабатингизни билдиринг. Агар “ҳа” деб жавоб бермоқчи бўлсангиз жавоблар варақасидаги рақамлар ёнига “+” белгисини, “йўқ” дебжавоб бермоқчи бўлсангиз “-” белгисини, иккилансангиз “?” белгисини қўйинг. Саволларга имкон қадар ҳаққоний жавоб беришга ҳаракат қилинг. I 1 11 21 31 41 II 2 12 22 32 42 III 3 13 23 33 43 IV 4 14 24 34 44 V 5 15 25 35 45 VI 6 16 26 36 46 VII 7 17 27 37 47 VIII 8 18 28 38 48 IХ 9 19 29 39 49 Х 10 20 30 40 50 Менга ёқади: 1. Математика ва физика соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиш. 2. Ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳақида кўрсатувлар томоша қилиш. 3. Электр асбоб-ускуналарининг тузилишига қизиқиш. 4. Техникага оид илмий-оммабоп журналларни ўқиш. 5. Турли миллатга мансуб инсонларнинг турмуш тарзига қизиқиш. 6. Театр, концерт ва кўргазмаларга бориб туриш. 7. Мамлакатимиз ва чет давлатлардаги воқеа-ҳодисаларга қизиқиш. 8. Тиббиёт ходимларининг фаолиятига қизиқиш. 9. Уйда, мактабда ва синфда саранжом-саришталикка риоя қилиш. 10. Уруш воқеалари ва жанглар тарихи ҳақида китоблар ўқиш, филъмлар томоша қилиш. 11. Математик масалаларни ечиш. 12. Кимёва биология соҳасидаги янгиликларга қизиқиш. 13. Маиший электротехника асбобларини таъмирлаш. 14. Фан-техника ютуқларига оид кўргазмаларга бориб туриш. 15. Ўрганилмаган (кашф этилган лекин тўлиқ ўрганилмаган) жойларда бўлиш. Саёҳатларга бориш. 16. Янги китоблар, филъмлар ҳамда концертлар ҳақидаги мақолаларни ўқиш. 17. Мактабдаги жамоат ишларида фаол қатнашиш. 18. Синфдошларига ўқув материалларини ўзлаштиришга кўмаклашиш. 19. Уй рўзғор ишларини мустақил бажариш. 20. Кун тартибига, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш. 21. Физикадан тажриба ўтказиш. 22. Ҳайвонларни ва ўсимликларни парвариш қилиш. 23. Электроника ва радиотехника соҳасига оид адабиётларни ўқиш. 24. Соат механизмларини ва велосипед қисмларини йиғиш ва таъмирлаш. 25. Тошлар ва минераллардан коллекция тўплаш. 26. Шер, эртак ва ҳикоялар ёзиш, кундалик юритиш. 27. Таниқли сиёсатшунослар ҳаёти ва ижодига қизиқиш, тарихий китобларни ўқиш. 28. Кичик ёшдаги ўқувчиларни дарс тайёрлашига ёрдамлашиш, улар билан ўйнаш. 29. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, сарф-харажатларни ҳисоблаш. 30. Ҳарбий ўйинлар ўйнаш. 31. Дарсдан ташқари физика ва математика фанларидан қўшимча шуғулланиш. 32. Табиат ҳодисаларини тушунтириш ва изоҳлаш. 33. Компъютерқисмларинийиғишватаъмирлаш. 34. Компютерда чизмалар, схемалар, графиклар чизиш. 35. Геологик ва географик экспедесияларда иштирок этиш. 36. Ўқиган китоблари ва кўрган филъмлар ҳақида дўстларига сўзлаб бериш. 37. Мамлакатимиз ва чет давлатлардаги сиёсий воқеаларни кузатиш. 38. Ёш болалар ва яқинлари бемор бўлганда уларни парваришлаш. 39. Даромад келтирадиган бизнес-режаларни тузиш. 40. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш. 41. Физика-математика фан олимпиадаларида қатнашиш. 42. Кимё ва биологиядан лаборатория тажрибаларини ўтказиш. 43. Электр асбоб-ускуналарнинг ишлаш тартибини тушуниш. 44. Турли механизмларнинг қай йўсинда ишлашига қизиқиш. 45. Географик ва геологик хариталар билан ишлаш. 46. Саҳна кўринишлари ва концертларда иштирок этиш. 47. Бошқа давлатларнинг сиёсати ва иқтисодиётига қизиқиш. 48. Инсонларнинг хулқ-атвори ва организминиг тузилишини ўрганиш. 49. Оила бюджетини режалаштиришда иштирок этиш. 50. Спорт мусобақаларида қатнашиш Натижаларни ҳисоблаш: Ҳар бир устун бўйича “+” лар сони ҳисоблаб чиқилади. Қайси устундаги “+” лар сони кўпбўлса, ўша устундаги фаолиятга нисбатан ўқувчининг қизиқиши аниқланади. I. Физика ва математика; II. -Кимё ва биология; III. Радиотехника ва электроника; IV. Механика ва конструксия; V. География ва геология; VI. Адабиёт ва тасвирий санъат; VII. Тарихвасиёсат; VIII. Педагогика(психология) ва тиббиёт; IX. Тадбиркорлик ва уй рўзғор ишлари; Х. Спорт ва ҳарбий соҳа; 9-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН МЕТОДИКАЛАР ВА ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ I.1. Шахс йўналганлигини аниқлаш методикасининг саволномаси. Ушбу тест 27 саволдан иборат бўлиб, уларнинг хар бирига уч вариантда жавоб беришингиз мумкин. (А,В,С тарзида). Саволни диққат билан ўқинг. Жавоблар орасида Сизнинг ички дунёингизга энг яқин бўлган жавобни танланг (фараз қиламиз – “В”). Энди жавоб варақасининг тегишли сатридан “В” харфини топиб, унинг чап ёнига (“тўғри келади” деган сўзлар остига) белги (“+”) қўйинг. Ўша саволни яна бир марта ўқинг. Энди қолган икки жавоб варианти (“А” ва “С”) орасидан Сизнинг назарингизга энг кам тўғри келадиганини ёки Сиз учун қиммати паст бўлганини танланг. (фараз қиламиз – “А”) .сўнгра жавоб варақасининг яна ўша сатридан “А” харфини топиб, унинг ўнг ёнига (“тўғри келмайди” сўзлари остига) белги (“+”) қўйинг. Учинчи жавоб варианти эса (бизнинг мисолда – “С”) хеч қаерда белгиланмайди. Демак, хар бир сатрга иккитадан “+” белгисини қўйишингиз керак бўлади: биринчиси – А, В ёки С вариантларидан бирининг “тўғри келади” устунидаги катакчасига, иккинчиси шу вариантларнинг “тўғри келмайди” катакчасига. Бирорта саволни жавобсиз қолдирманг. Саволлар устида узоқ ўйланиб ўтирманг. Баъзан бир вақтнинг ўзида иккала ёки уччала вариант жавоблари тенгдек туюлиши мумкин: диққат қилинг ва эсда сақланг, энг тўғри жавоб хаёлга биринчи келган жавобдир. Бу методика ёрдамида қуйидаги шахс йўналганликлари аниқланади: 1. Ўзига йўналганлик (Мен)- интроверлик, хавотир, қўзғалувчанлик, рақобатга мойиллик, ҳукмронлик, статусга интилишдаги агрессивлик, ҳар соҳада шахснинг ўзига йўналганлигидир. 2. Мулоқотга йўналганлик (Мулоқат)-ҳар қандай шароитдан қатъий назар инсонлар билан муносабатларни сақлаб қолишга интилиш,ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ижтимоий маъқулланганликка йўналганлик, инсонларга ёрдам беришга интилиш, гуруҳ билан тез чиқишиб кетиш, инсонлар билан эмоционал муносабатларга ва ўзаро ҳамфикрлиликка эҳтиёж сезиш. 3. Фаолиятга йўналганлик (Фаолият)- фаолият муаммоларини ҳал қилишга қизиқишнинг кучлилиги, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга интилиш, фаолиятда ҳамкорлик қилишга йўналганлик, фаолиятни ташкил қилишда жамоа учун самарали бўлган ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда ташаббус кўрсатишга мойилликнинг кучлилиги кузатилади. Диққат, бошладик! 1.Мен, қачонки: А. Қилаётган ишимни атрофдагилар қўллаб-қувватлашса; В. Бирор ишни ўзига маъқул, кўнглимдагидек қилиб бажарсам; С. Атрофимда яхши дўстларим борлигини ҳис этсам; Ўзимда катта қаноатланиш хосил қиламан. 2.Борди-ю, келжакда спортчи (футболчи, воллейболчи) бўлганимда эди: А. Ўйин тактикасига ишлов берувчи киши – тренер бўлишни истардим; В. Машҳур ўйинчи бўлишни истардим. С. Команда капитани этиб тайинланишимни истар эдим. 3.Хақиқий педагог қуйидаги хусусиятга эга бўлиши керак: А. Ўқувчиларга алоҳида ёндашиб, хар бири билан қизиқсин; В. Ўқувчиларда предметга нисбатан шундай қизиқиш уйғотсинки, улар шу предмет доирасида кўпроқ билим олишга интилсинлар; С. Синф жамоасида шундай муҳит яратсинки, унда хар ким қўрқмай ўз фикрини очиқ-ойдин баён эта олсин. 4.Мен: А. Ўзлари бажарган ишдан завқ оладиган кишиларни жуда ёқтираман; В. Жамоада кўпчилик меҳнат қилишни ёқтирадиган кишиларни яхши кўраман; С. Топширилган ишни бошқаларга нисбатан яхшироқ бажаришга интилган кишиларни ёқтираман. 5. Агар менинг дўстим: А. Одамларни тушунадиган, керак бўлганда қўлидан келгунча ёрдам берадиган бўлса; В. Хар доим сўзининг устидан чиқа оладиган, садоқатли бўлса; С. Ақлли ва хар нарсага қизиқадиган инсон бўлса; Қаноатланиш хосил қилар эдим. 6. Энг яқин дўст шундай кишики, у: А. Мен билан яхши муносабатда бўлса; В. Энг қийин пайтда ҳам ишончни оқлайдиган бўлса; С. Катта хаётий тажриба ва ютуқларга эришган бўлса. 7. Мен: А. Ишимни ўнгидан келмаслигини; В. Ўртоқларим билан муносабатим бузилишини; С. Атрофдагиларнинг менинг танқид қилишларини; Жуда истаган бўлардим. 8. Энг аянчли аҳвол шундаки, агар ўқитувчи: А. Баъзи ўқувчиларнинг ёқтирмаслигини, уларнинг устидан кулишини ва киночсини яшира олмаса, В. Коллективда рақобатчилик кайфичтини яратса; С. Ўзи дарс берган фанни билмаса. 9. Болалигимда энг яхши кўрганим: А. Кўпроқ ўртоқларим билан ўйнаш эди; В. Қум тўдасидан уйчалар ясаб завқланиш эди; С. Бирон нарса учун мени мақташлари эди. 10. Қуйида таърифи берилган кишиларга ўхшашни жуда-жуда хохлардим: А. Хаётда катта лавозимларда ишлаган кишини; В. Ўз ишига чинакам берилган кишини; С. Дўстоналиги ва оқкўнгиллиги билан ажралиб турган киши. 11. Менимча, мактабнинг биринчи галдаги вазифаси: А. Хаётдаги тўсиқлар, муаммоларни ҳал қилишни ўргатиш; В. Ўқувчининг шахсий қобилиятларини ривожлантириш; С. Одамлар билан ўзаро хамкорлик қилишга ёрдам берадиган сифатларни тарбиялаш. 12. Бўш вақтим кўпроқ бўлганда, назаримда, ундан қуйидагича фойдаланган бўлар эдим: А. Дўстларим билан суҳбатлашар эдим; В. Кўпроқ дам олиб, хордиқ чиқарган бўлардим; С. Ўзим севган ишлар билан, мустақил ўқиш, ўрганиш билан машғул бўлган бўлардим. 13. Катта ютуқларни қўлга киритишим мумкин, агар: А. Чеҳраси илиқ бўлган кишилар билан ишласам; В. Бажараётган ишим менга қизиқарли бўлса; С. Қилган ишим яхши рағбатлантирилиши мумкин бўлса. 14. Менга жуда ёқади, агар: А. Одамлар мени қадрлашса; В. Бирор ишни яхшилаб, охирига етказиб бажарсам; С. Вақтимни дўстлар орасида қизиқарли ўтказсам. 15. Агар мен хақимда газетага ёзишга қарор қилишса, мен истардимки: А. Бирор соҳада эришган ютуқларимни мақтаб ёзишсин; В. Мен бажарган ишлар хақида гапирилсин; С. Албатта мен ўқиётган ёки ишлаётган жамоа хақида баён этилсин. 16. Мен жуда яхши ўқиган бўлар эдим, агар ўқитувчи: А. Мени тушунса ва ўзлигимни назарга олиб, тўғри муносабат қила олса; В. Предметларга нисбатанқизиқиш уйғота олса; С. Дарс мавзуларини бахс-мунозарали қилиб ёрита олса. 17. Мен учун энг ёмони: А. Ғуруримнинг поймол қилиниши; В. Зарур ишимнинг ўнгидан келмаслиги; С. Дўстларимдан ажраб қолишим. 18. Менимча, хаётда энг қадрли нарса: А. Муваффақият; В. Ўзаро келишувда, хамкорликда ишлаш имконияти; С. Кундалик хаётда ижодкорлик, хур фикрлилик. 19. Мен ёқтирмайдиган кишилар: А. Ўзини бошқалардан паст кўрувчилар; В. Баджаҳл, тез-тез жанжал чиқарувчи кишилар; С. Ҳар қандай янгиликка қарши чиқадиган одамлар. 20. Мен учун қувонч бағишлайди: А. Ҳамма учун муҳим бўлган иш билан шуғулланиш; В. Ёр-дўстларимнинг кўп бўлиши; С. Одамларни хайратда қолдириш, ҳаммага ёқиш. 21. Менимча, раҳбар киши қуйидаги хусусиятга эга бўлиши шарт: А. Қўл остидагиларга жуда яқин бўлиши, уларни тинглай билиши. В. Обрў-эътиборли, виқор-салобатли бўлиши; С. Ўзига ва бошқаларга талабчан бўлиши. 22. Бўш вақтимда бўлардимки, улар: хавас билан шундай китоблар ўқиган А. Дўст орттириш, одамлар билан яхши муносабатда бўлиш сирлари хақида ёзилган бўлсин. В. Машҳур ва кўпқиррали инсонларнинг хаёти тўғрисида ёзилган бўлсин; С. Фан-техника тараққиётининг энг янгиютуқлари тўғрисида ёзилган бўлсин. 23. Музика соҳасида қобилиятим бўлганда эди: А. Дирижёр бўлган бўлар эдим. В. Бастакор бўлардим. С. Қўшиқчи бўлардим. 24. Истардимки: А. Қизиқарли бир конкурс ўйлаб топиб, унинг режасини тузсам; В. Бирор бир конкурсда ғолиб чиқсам; С. Ўзим конкурс ташкил этиб, уни олиб борсам. 25. Биринчи навбатда билишим зарур: А. Нима иш бажаришим кераклигини; В. Мақсадга эришиш йўлларини; С. Мақсадга эришиш учун атрофдаги одамлардан қандай фойдаланиш кераклигини. 26. Инсон шунга интилиши керакки: А. Бошқалар ундан хурсанд бўлсинлар; В. Унга буюрилган иш, аввало, виждонан, чин кўнгилдан бажарилсин; С. Қилган иши учун хеч кимдан гап эшитмасин. 27. Бўш вақтимда яхши дам оламан: А. Дўстларим билан суҳбатлашганда; В. Қизиқарли фильмларни томоша қилиб, хордиқ чиқарганда; 1 А С В 1 2 В С А 2 3 А С В 3 4 С В А 4 5 В А С 5 6 С А В 6 7 С В А 7 8 А В С 8 9 С А В 9 10 А С В 10 11 В С А 11 12 В А С 12 13 С А В 13 Тўғр № келм айди келади Тўғр и келмай Тўғр ди и келади Тўғр и келмай Тўғр ди и келади Тўғр и и № Тўғр С. Ўзим севган иш билан машғул бўлганда. 14 А С В 14 15 В С А 15 16 А С В 16 17 А С В 17 18 А В С 18 19 А В С 19 20 С В А 20 21 В А С 21 22 В А С 22 23 С А В 23 24 В С А 24 25 А С В 25 26 С А В 26 27 В А С 27 баҳо Х+27= У+27 Жами Х1 З=з1-з2= Айирма Х= З+27 баҳо Х+ № 1 А С В 1 2 В С А 2 3 А С В 3 4 С В А 4 5 В А С 5 Тўғр У=у1-у2= З2= келад Тўғр и келм айди Х=х1-х2= З1= келм Тўғр айди и У2= келад Тўғр и У1= келм Тўғр айди и Айирма № Х2= келад Тўғр и Х1= Тўғр и Жами 6 С А В 6 7 С В А 7 8 А В С 8 9 С А В 9 10 А С В 10 11 В С А 11 12 В А С 12 13 С А В 13 14 А С В 14 15 В С А 15 16 А С В 16 17 А С В 17 18 А В С 18 19 А В С 19 20 С В А 20 21 В А С 21 22 В А С 22 23 С А В 23 24 В С А 24 25 А С В 25 26 С А В 26 27 В А С 27 Жами Х1= Х2= У1= У2= З1= З2= Жами Х1= Айирма Х=х1-х2= У=у1-у2= З=з1-з2= Айирма Х= баҳо Х+27= У+27 З+27 баҳо Х+ I.2“АВТОПОРТРЕТ” МЕТОДИКАСИ Муаллифлар: Е.С.Романова, С.Ф.Потёмкина. Проектив методикалар-дан бири. Катта мактаб ўқувчиларининг шахсини диагностика қилиш учун қўлланиши мумкин. Автопортрет – инсоннинг ўзи чизган қиёфаси. Бу методиканинг икки хил интерпретациясидан бири муаллифлар, иккинчиси Р.Бернс (АҚШ) томонидан таклиф қилинган. Интерпретация № 1 «Автопортрет» тести Р.Бернс (АҚШ, Инсонлараро муносабатларни ривожлантириш институти, Сиэтл) томонидан қўлланганда, у кишиларга ўзининг якка ҳолдаги ёки оила аъзолари билан бирга, ҳамксбларнинг орасида тасвирлашни илтимос қилган. Р.Бернс шундай ёзади: «Сиз уйга келиб ўкириб – ўкириб йиғлашингиз мумкин, аммо ишхонада бундай қилмайсиз. Бундай ҳолатингиз сиз чизган портретда ўз аксини топади». Унинг фикрича, автопортретдаги белгилар қуйидагича аниқланиши мумкин: Катта бош – ўз ақлий имкониятларидан қониқмаслик; Бош Кўз Кичик бош безовталаниш. ижтимоий мавқеидан норозилик, Катта кўзлар – шубхаланувчанлик, бошқалар фикрига куп эътибор бериш. Кичик кўзлар ёки юмуқ кўзлар – ички йўналганлик. Қулоқ Катта қулоқ – танқидга сезгирлик Бурун Бурунга алоҳида урғу бериш – жинсий муаммоларнинг мавжудлиги; бурун катакларининг катталиги агрессия (жаҳлдорлик). Оғиз Ҳар қандай шаклда бўлмасин, яққол ажралибтурса бу нутқий камчиликларнинг мавжудлигидан даракдир; оғизнинг бўлмаслиги – мулоқотга кириша олмаслик, депрессия. Қўллар Кишининг атроф олам билан бўлган муносабатини ифодалайди. Туширилган қўллар – жисмоний ёки психик нимжонлик; узун қўллар ташқи муҳит воқеа – ҳодисаларига кучли берилиш; калта қўллар –ички йўлланганлик. Оёқлар Узун оёқлар мустақилликка интилиш; катта оёқлар – хавфсизликка эҳтиёж; оёқсиз расм – беқарорлик, аниқ мақсадларнинг бўлмаслик ҳолати (дезертирлар одатда оёқсиз расм чизадилар). Ритмик расм (ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан чопаётган ва ҳ. Одамни тасвирловчи расм) – интуитив экстроверт. Структурали расм (Одамни қандай бўлса, шундайлигича, баъзан фақат юзни, бюстни ёки бутун бўй – бастни тасвирловчи расм) – интуитив интроверт. Ушбу белгилар бўйича қуйидаги жадвалдаги ўхшаб, турли расмлар ўртасидаги миқдорий фарқларни аниқлаш мумкин. «Автопортрет» тести бўйича индивидуал – типологик фарқлар (500 киши орасида) Тасвир кўриниши Г.Рид бўйича Психологик тип К.Юнг бўйича Тасвирлараро миқдорий фарқлар Санаб ўтувчи Фикрий экстроверт 2,4 Органик Фикрий интроверт 30,3 Эмфатик Сезувчи экстроверт 3,2 Гаптик Сезувчи интроверт 2,2 Декоратив Ҳиссий экстроверт 8,8 Имажитар Ҳиссий интроверт 13,2 Ритмик Интуитив экстроверт 20,8 Структурали Интуитив интроверт 19,1 II.1. Қизиқишлар анкетаси Ушбу сўровнома синалувчиларнинг у ёки бу фаолият турига қизиқиш даражасини аниқлашга мўлжалланган. Унинг ёрдамида олинган маълумотларга асосланган ҳолда юқори синф ўқувчиларига (8-9 синфлар) касб танлаш, касбга йўллаш масалаларига оид маслаҳатлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу сўровнома билан ишлашда психолог олдиндан барча синалувчиларга етадиган миқдорда жавоб варақаси тайёрлаб олиши керак бўлади. Сўнг тадқиқотни синалувчиларга бериладиган қуйидаги кўрсатма бўйича амалга оширади. Сўровнома матнини ҳар бир синалувчига алоҳида қилиб бериш ҳам мумкин, лекин уларнинг жавоб бериш вақти чегараланганлиги ҳақида огоҳлантириб қўйиш керак (15-20 дақиқагача). Тадқиқот давомида синалувчига қулай шароитни яратиш, унга ҳалақит берувчи омилларни бартараф этиш, психодиагностик тадқиқотлар олиб бориш талабларига қатъий амал қилиш лозим. Ҳурматли ўқувчи! Сиз қайси касбга мойиллигингиз борлигини билишни истайсизми? Қизиқишлар соҳаси ва йўналишини аниқлашга қаратилган қуйидаги саволларнинг ҳар бирини ўқинг ва мумкин қадар аниқ жавоб беришга ҳаракат қилинг. • Агар саволда сўралган мазмун, Сизга ҳар томонлама маъқул тушса ва жуда ёқса, унда жавоб варақасининг тегишли катакчасига иккита қўшув (++)белгисини қўясиз. • Агар савол мазмуни шунчаки ёқса, унда битта қўшув (+), агар ёқишёқмаслигини билмасангиз ёки иккилансангиз, унда ноль қўясиз. • Агар савол мазмуни Сизга маъқул бўлмаса, айрув (-), агар жуда ёқмаса, яъни бу фаолиятни ёмон кўрсангиз, унда иккита (--) айрув белгисини қўясиз. САВОЛНОМА 1. Ўсимликлар дунёсига оид маьлумотларга қизиқиш. 2. Савдо шаҳобчаларида харидорларга керакли буюмларни танлашда ёрдам бериш 3. Иқтисодий географияни ўрганиш. 4. Шифокор, ҳамшира ва доришуносларнинг фаолияти билан танишиш. 5. Радиотехника тўгаракларига қатнашиш ёки электр тармоқлари ҳақида маълумотларга эга бўлишга қизиқиш. 6. Физикадан тажрибалар ўтказиш. 7. Ҳар хил русмдаги транспорт воситаларини бошқариш. 8. Ҳарбийлар ҳаётига оид бадиий, ҳужжатли фильмларни томоша қилиш. 9. Мамлакатимиз ва хориждаги сиёсий воқеаларни муҳокама этиш. 10. Ўртоқларингизга дарсларни бажаришда ёрдам бериш ва тушунтириш ишларини олиб бориш. 11. Одамларнинг хатти – ҳаракатлари ва одатда яширадиган баьзи бир хулқларини сабабларини аниқлаш ва ўрганиб чиқиш. 12. Чет тили тўгаракларида шуғулланиш ёки чет тилидан қўшимча дарсларга қатнашиш. 13. Буюк инсонлар ролини саҳнада ижро этиш. 14. Тонгни жисмоний тарбиядан бошлаш. 15. Ҳайвонларни парвариш қилиш, уларнинг ҳаёти билан қизиқиш. 16. Саёҳатчиларни шаҳарнинг тарихий обидалари, маданий ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлари билан таништириш. 17. Биржа янгиликлари билан танишиш 18. Беморларга ғамхўрлик қилиш, уларни парваришлаш. 19. Ҳозирги замонавий техника соҳасидаги ютуқлар билан танишиш. 20. Табиатда рўй берадиган физик ходисаларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиш. 21. Темир йўл транспортини бошқаришда йўловчилар ҳавфсизлигини таъминлаш. 22. Қатъий ўрнатилган тартиб бўйича яшаш, кун тартибига қатъий риоя қилиш. 23. Ўзбек ва жаҳон адабиёти классик асарларини ўқиш. 24. Кичик ёшдаги болалар учун қизиқарли ўйинлар, байрамлар ташкил этиш. 25. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 26. Дўстлар билан чет тилида гаплашиш. 27. Буюк рассомлар ижоди билан танишиш. 28. Спорт мусобақаларида қатнашиш. 29. Дунё мамлакатлари географияси билан қизиқиш. 30. Соч турмаклашга, инсонларни ташқи кўринишларини ўзгартиришга қизиқиш. 31. Халқ хўжалигининг ривожланиши билан қизиқиш. 32. Шифохонада, поликлиникада ёки дорихонада ишлаш. 33. Турли механизмлар ва қурилмалар билан ишлаш. 34. Физикадаги янги кашфиётлар, буюк физикларнинг ҳаёти, ижоди ҳақида ўқиш. 35. Самолёт лайнерларини бошқаришга қизиқиш. 36. Ҳарбий катта тўқнашувлар ва жанглар тарихи билан танишиш. 37. Бошқа халқларнинг тарихи, ҳаёти ва яшаш тарзига қизиқиш. 38. Тарбиячилик, масалан сардорлик ишларини бажариш. 39. Ички ишлар ходимлари фаолияти ҳақида китоблар ўқиш, фильмларни кўриш. 40. Интернет орқали бошқа мамлакатлардаги тенгдошларинг билан мулоқатда бўлиш. 41. Машҳур мусиқачиларнинг ижодини кузатиб бориш. 42. Спортнинг бирор бир тури билан шуғулланиш. 43. Фойдали қазилма бойликлари ҳақида кўпроқ маьлумотга эга бўлиш ва табиат музейларига экскурсия қилиш. 44. Пойабзалларни таъмирлашга қизиқиш. 45. Товар ва пул бирликларини ҳисоблаш. 46. Одам анатомиясига оид дарсликлар, китобларни ўқиш. 47. Компьютерни созлаш ва таъмирлашга қизиқиш. 48. “Математик бошқотирмалар” ни ечишга қизиқиш. 49. Учувчи ва косманавтлар ҳақида китоблар ўқиш, фильмлар кўриш. 50. Ҳарбий техника билан танишиш. 51. Адабиёт ва тарих фанларидан олимпиадаларга қатнашиш. 52. Мактаб ҳаёти, тарбиячи ва ўкитувчилар ҳақида китоблар ва мақолалар ўқиш. 53. Синфдошлар ва тенгдошлар ўртасидаги можароларни ҳал қилишга ёрдам бериш. 54. Чет тилида газета, журналлар ўқиш. 55. Саҳнада ўзини эркин ҳис этиш. 56. Спортчилар ҳаёти ҳакида журналлар, газеталар ўқиш. 57. Биология, ботаника, зоология фанларини ўрганиш. 58. Савдо-сотиқ билан шуғулланишга қизиқиш. 59. Товарлар ва улар нархининг келиб чиқишини билиш. 60. Одам организми, касалликларинингпайдо бўлишсабабларива даволаш усулларини ўрганишга қизиқиш. 61. Компьютер дастурларини яратиш. 62. Математика фанидан қийин масалаларни ечиш. 63. Машинасозлик соҳасига оид китоблар ўқиш. 64. Ҳарбийлар ҳақида газета ва журналлар ўқиш. 65. Ҳар хил халқлар ва мамлакатларнинг келиб чиқиш тарихини ўрганиш. 66. Кичик ёшдаги болаларга қараш, уларга китоб ўқиб бериш, ҳар хил ҳикоялар гапириб бериш ёки бирон бир ишда уларга кўмаклашиш. 67. Дўстларнинг, танишларнинг ёки адабий қаҳрамонларнинг хатти – ҳаракатларини тўғри, ҳаққоний таҳлил этиш ва баҳолаш. 68. Чет тили курсларида ўқиш. 69. Драма ва ёш томошабинлар театрлари спектаклларига бориб туриш. 70. Футбол мусобақаларини мунтазам равишда томоша қилиш. 71. Табиат ҳодисалари, об- ҳаво ўзгаришларини кузатиб, ёзиб бориш. 72. Темир йўл транспортларида йўналиш кузатувчиси бўлиб ишлашга қизиқиш. 73. Бозор иқтисодиётини ўрганиш. 74. Ўсимлик ва гиёҳлар турларини ўрганиш. 75. Ҳозирги замонавий техника соҳасидаги ютуқлар билан танишиш 76. Математика фани тўгарагига қатнашиш. 77. Поездларни бошқаришга қизиқиш. 78. Ҳарбий билим юртида ўқиш. 79. Адабиёт фанидан иншолар ёзиш. 80. Тарбияси оғир болаларга тарбиявий таьсир кўрсатиш, болалар ва ўсмирлар тарбияси масалаларини катталар билан муҳокама қилиш. 81. Тенгдошлар ва кичик болалар орасида тартиб ва мунтазам интизом ўрнатиш. 82. Чет тилида фильмлар томоша қилиш. 83. Рақс тўгаракларига қатнашиш. 84. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки тренер бўлиш. Жавоб варақаси № I II III IV V VI 1 1 15 29 43 57 71 2 2 16 30 44 58 72 3 3 17 31 45 59 73 4 4 18 32 46 60 74 5 5 19 33 47 61 75 6 6 20 34 48 62 76 7 7 21 35 49 63 77 8 8 22 36 50 64 78 9 9 23 37 51 65 79 10 10 24 38 52 66 80 11 11 25 39 53 67 81 12 12 26 40 54 68 82 13 13 27 41 55 69 83 14 14 28 42 56 70 84 Ж: 1. Табиий фанлар 2. Савдо ва хизмат кўрсатиш 3. Иқтисод ва бизнес 4. Соғлиқни сақлаш 5. Техника 6. Аниқ фанлар 7. Транспорт 8. Ҳарбий соҳа 9. Ижтимоий гуманитар 10. Таълим 11. Ҳуқуқшунослик 12. Хорижий филология 13. Саньат 14. Спорт II. 2.“Касб танлаш мотивини аниқлаш” Агар ўқувчида у ёки бу касбга мойиллик ёрқин ифодаланган бўлса ва у муайян бир касбни танлаган бўлса, унда айнан шу касбни танлаш мотиви қандай эканлигини билиш зарурати ҳам юзага келиб қолиши мумкин. Бу ўринда психолог қуйидаги «Касб танлаш мотивини аниқлаш» деб номланган методикадан фойдаланиши мумкин. Касбий мотивация -касб танлашга сабаб бўладиган аниқ рағбатлантирувчи ҳаракатдир. Кўрсатма: Қуйида келтирилган сўровнома саволларини диққат билан ўқиб, касб танлашда ўзингиз учун муҳим бўлган мотив (сабаб)ни аниқлаб олинг. Агар ушбу мотив Сиз учун аҳамиятли бўлса, у ҳолда жавоб варақасида савол ёнига (+) белгисини, аҳамиятсиз бўлса (-) белгисини қўйинг. 1. Касбнинг мазмунига қизиқиш, танланган касбда мутахассиснинг вазифалари нималардан иборат эканлигини билиш. 2. Танланган касб бўйича малака ва кўникмаларни ривожлантиришга интилиш. 3. Танланган касбнинг жамиятда нуфузга эга эканлиги. 4. Оилавий анъаналарнинг таъсири. 5. Ота-онага моддий жиҳатдан қарам бўлмаслик. 6.Танланган касбий фаолиятга алоқадор бўлган ўқув фанларини мактабда яхши ўзлаштириш. 7. Одамларга раҳбарлик қилиш. 8. Якка тартибда ишлаш. 9. Ижодий фаолият билан шуғулланиш, янгилик яратиш орзуси. 10. Танланган касб сенинг қобилиятинга мос эканлигига ишонч ҳосил қилиш. 11.Моддий эҳтиёжингни қондириш имконияти. 12. Ҳаётингни тўлақонли, қизиқарли, мароқли бўлишига интилиш 13. Мустақил фаолият кўрсатиш имконияти мавжудлиги. 14. Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш. 15. Оилага моддий ёрдам кўрсатиш зарурияти. 16. Иқтисодий билимларни эгаллаш истаги. 17. Мутахассислик қандай бўлишидан қатъий назар олий маълумот тўғрисида дипломга эга бўлиш истаги. 18. Узоқ муддат ўқишни талаб этадиган касбни эгаллаш истаги. 19. Нуфузли ташкилотда ишлаш истаги. 20. Касбни фақатгина моддий манфаатни кўзлаб танлаш. 21. Замонавий касблар (менеджер,бизнесмен, брокер)ни танлаш. 22. Одамларга фойда келтириш истаги. 23. Касбий фаолиятнинг моддий томонига қизиқиш. 24. Касбнинг фақатгина ташқи хусусиятлари (одамларнинг диққат марказида бўлиш, саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиш, махсус кийимда юриш)га қизиқиш. “Касб танлаш мотивлари” сўровномасининг натижаларини ҳисоблаш: Ҳар бир устундаги “+” лар йиғиндисини ҳисобланг. Қайси устунда “+” сони кўп бўлса, демак синалувчида айнан шу мотивнинг устунлигини англатади. А – нуфузли касбни эгаллаш, жамиятда мавқега эга бўлишга интилиш мотивининг устунлиги; Б - танланган касбдан моддий манфаатдорликка эга бўлиш мотивининг устунлиги; В – танланган касбнинг ижод билан боғлиқлиги, янги технологияларни яратиш, зарур малака ва кўникмаларни эгаллашга интилиш. Жавоб варақаси А № Жавоблар Б № Жавоблар В № 3 5 1 4 8 2 7 11 6 17 14 9 18 15 10 19 16 12 21 20 13 24 23 22 Ж. Ж. Ж. Жавоблар