Uploaded by Steaven Osman

kichik-biznes-va-tadbirkorlik-subektlarida-marketing-faoliyatini-tashkil-etish

advertisement
52
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
Умаров Оқил Омилжонович,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Иқтисодиёт назарияси”
кафедраси ўқитувчиси
Эшмирзаев Фаруддин Илхомжонович,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Иқтисодиёт назарияси”
кафедраси ўқитувчиси
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИДА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ
УДК 338.462
DOI: 10.34920/EIF/VOL_2022_ISSUE_6_7
УМАРОВ О., ЭШМИРЗАЕВ Ф.И. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил
этиш хусусиятлари ўрганилиб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва ама­
лий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: бизнес, тадбиркорлик, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, маркетинг, маркетинг
стратегияси, маркетинг фаолияти, маркетинг режаси, инновацион маркетинг.
УМАРОВ О.О., ЭШМИРЗАЕВ Ф.И. ОРГАНИЗАЦИЯ МАРКЕТИНГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В
СУБЪЕКТАХ МАЛОГО БИЗНЕСА И ЧАСТНОГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА
В статье на основе изучения особенности организации маркетинговой деятельности на предпри­
ятиях малого бизнеса и частного предпринимательство разработаны научно обоснованные пред­
ложения и практические рекомендации по его совершенствование.
Ключевые слова: бизнес, предпринимательство, малый бизнес, частное предпринимательство,
маркетинг, маркетинговая стратегия, маркетинговая деятельность, маркетинговый план, инноваци­
онный маркетинг.
UMAROV O., ESHMIRZAEV F.I. ORGANIZATION OF MARKETING ACTIVITIES IN SMALL BUSINESSES
AND PRIVATE ENTREPRENEURSHIP
The article investigates the features of the marketing activities in small business and private
entrepreneurship organization, develops scientifically based proposals and practical recommendations
for its perfection.
Key words: business, entrepreneurship, small business, private entrepreneurship, marketing, marketing
strategy. Marketing activity, marketing plan, innovative marketing.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида
“Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош
маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими,
янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оила­
сини боқадиган, балки бутун жамиятга наф кел­
тирадиган ишбилармон инсонларни тушуна­
миз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш,
жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг
энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва
асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш
ва жорий этиш учун уларга муносиб шароит­
лар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз
бўлиши шарт. Керак бўлса, хориждаги етакчи
компания ва ташкилотларда тажриба ортти­
риши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиши учун
уларга ҳар томонлама имконият туғдириб бери­
шимиз лозим“1, деб таъкидлаганлар. “2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси”да 29-мақсад сифатида
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва
доимий даромад манбаларини шакллантириш
учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг
Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва
экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш бел­
гиланган2. Фаол тадбиркорликни шакллантириш
ва ривожлантиришда кичик бизнес ва тадбиркор­
лик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил
этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ишнинг мақсади замонавий маркетинг кон­
цепцияларидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик корхоналарида марке­
тинг фаолиятини ташкил этиш, таҳлил этиш ва
унинг услубларини жорий этиш йўналишлари
бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.
Ишнинг предмети. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик корхоналарида маркетингни тако­
миллаштириш бўйича ташкилий иқтисодий маса­
лалар тадқиқотнинг предмети бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот усуллари сифатида мантиқий ва
қиёсий таҳлил, назарий мушоҳада ва абстрак­
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //
Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стра­
тегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонининг
1-иловаси.
53
ция, статистик солиштириш, гуруҳлаштириш, гра­
фик тасвирлаш каби усуллардан фойдаланилди.
Илмий муаммонинг қўйилиши.
Тадбиркорлик корхонасида маркетинг фаолия­
тини ташкил этишга қаратилган назарий изланиш­
лар олиб борган иқтисодчилар орасида И.Ансофф,
Б.Берман, Г.Л.Багиев, П.С.Завъялов, А.Н.Романов,
В.Эванс, Ж.Ж.Ламбен, Е.П.Голубков, Ф.Котлер каби
буюк иқтисодчи-олимлар алоҳида урин эгаллайди­
лар. Шунингдек, мамлакатимизда маркетинг илми­
нинг ривожланиши масалалари Ҳ.П.Абулқосимов,
А.Бекмуродов, А.В.Вахабов, М.Насритдинова,
С.С.Саидмуродов, Н.Қ.Юлдашев, Ж.Жалолов,
М.Қосимова, Ш.Ж.Эргашходжаева, А.Солиев,
М.Юсупов ва бошқа кўпгина иқтисодчи-олимлар
томонидан тадқиқ қилинган. Уларнинг ишларини
ўрганиш асосида ҳозирги рақобат кураши кескин­
лашган даврга тадбиқан кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаоли­
ятини амалий ҳаётга татбиқ этиш масалаларини
таҳлил қилиш зарурати мазкур мақола мавзуси­
нинг долзарблигини белгилаб беради.
Шунинг
билан,
юқорида
келтирилган
тадқиқотлар натижасига суянган холда, 20222026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси учинчи бўлимида режалаш­
тирилган Миллий иқтисодиётни жадал ривож­
лантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъмин­
лаш доирасида амалга ошириш кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик корхоналари ривожлани­
шини назарда тутиб, уларда маркетинг фаолия­
тини ташкил этиш ва такомиллаштириш нафақат
катта илмий эхамиятга, балки методик ёндашув­
ларни такомиллаштириш нуқтаи назардан хам
катта ахамиятга эга.
Таҳлил ва асосий натижалар.
Таъкидлаш жоизки, кўпгина хориж адабиёт­
ларида “тадбиркорлик” ва “бизнес” тушунчалари
синоним тушунчалар сифатида талқин қилиниб,
улар бир-бирларидан фарқ қилинмайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тадбир­
корлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги қонунида “Тадбиркорлик фаоли­
яти (тадбиркорлик) тадбиркорлик субъектлари
томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
54
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
1-расм. Бизнес шакллари1.
қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир”2, - деб
таъриф берилган. Бундан кўринадики, бизнес ва
тадбиркорлик бир хил негиз, шарт-шароит, тамой­
илларга эга бўлганлиги учун ҳам амалиётда биз­
нес ва тадбиркорлик ёки кичик бизнес ва хусу­
сий тадбиркорлик каби қўш номлар билан ата­
либ, бир хил маънода ишлатилади. Бизнес фойда,
даромад, наф олишга қаратилган иқтисодий фао­
лият юзасидан кишилар ўртасида юз берадиган
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуасидир.
Тадбиркорлик бизнеснинг муҳим таркибий қисми,
юз бериш шаклларидан бири бўлиб, товар ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали фойда, даро­
мад олишга қаратилган фаолиятдир3, деб берил­
ган таърифга қўшиламиз (1-расм).
Бизнес ва тадбиркорлик ривожланишининг
ижтимоий-иқтисодий асослари қуйидагилардан
иборат бўлади:
1
Абулқосимов Ҳ.П. Ўзбекистонда ишбилармонлик
муҳитини яхшилаш ва кичик тадбиркорлик фаолияти
иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари.
Монография.- Т.: Ilmiy-Texnika Axboroti-Press, 2017. –
12- бет.
2
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
қонуни (янги таҳрири), 2012 йил 2 май.
3
Абулқосимов Ҳ.П. Шаклланаётган бозор
иқтисодиётида инсон омили ва уни фаоллашти­
риш йўллари. Монография.-Т.:ТМИнашри,2005.36-бет; Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётда инсон
омили: шаклланиши, амал қилиши ва фаоллашуви.
Монография.-Т.:”Akademiya” 2006.-41-бет.
–
товар-пул муносабатларининг ва бозор
иқтисодиёти замонавий моделларининг ривож­
ланиб бориши;
–
хилма-хил мулк турлари ва шакллари­
нинг ривожланиб бориши ҳамда хусусий мулк
миқёсларининг кенгайиб, устуворлигининг таъ­
минланиши;
–
хўжалик субъектларининг иқтисодий
жиҳатдан мустақиллиги ва фаолият эркинлиги­
нинг ошиб бориши;
–
давлат томонидан мамлакатда қулай ишби­
лармонлик, бизнес юритиш учун мақбул шароит
ва муҳитининг туғдириб берилиши, давлатнинг
тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва
қўллаб-қувватлашининг кучайиб бориши4.
Тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш
ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг сама­
рали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг
ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини
бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режа­
лаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият
касб этади. Маркетинг мазмуни ва терминологи­
яси янгиланиб боради, лекин улар бошдан айир­
бошлаш жараёни, товар-пул муносабатлари пайдо
4
Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётда инсон омили:
шаклланиши, амал қилиши ва фаоллашуви. Моно­
графия. - Т.:”Akademiya” 2006.-41-42-бетлар:
Абулқосимов Ҳ.П., Қулматов А.А. Ўзбекистонда
кичик бизнес соҳасида оилавий тадбиркорликнинг
ўрни ва уни ривожлантириш йўллари. - Т.: “Универ­
ситет”, 2015.-11-бет.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
бўлиши, сотиш шаклларини ривожланиши ҳамда
истеъмолчиларни товар ва хизматлар билан ўзаро
ҳаракати билан боғланади.
Маркетингда энг асосий жараён икки ёқлама
ва бир-бирини тўлдирувчидир. Бир томон­
дан бу бозорни, талаб, дид ва эҳтиёжларни ҳар
томонлама ва чуқур ўрганиш, ишлаб чиқаришни
талабларга йўналтириш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг манзиллилиги бўлса, иккинчи
томондан эса бозорга ва ундаги мавжуд тала­
бларга, истеъмолчиларнинг афзал кўришлари
ва эҳтиёжларнинг шаклланишига фаол таъсир
кўрсатишда намоён бўлади1.
Энг кенг тарқалган маркетинг таърифи, у
Америка маркетинг ассоциацияси томонидан
берилган бўлиб, унинг мазмуни қуйидагичадир,
яъни «Маркетинг шундай жараёндан иборатки,
унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштири­
лади ва амалга оширилади, нархлар ташкил эти­
лади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар
ҳаракати ва сотишни, айрим шахслар ва ташки­
лотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида
қондирилади».
Жан-Жак Ламбен маркетингга шундай таъриф
беради: «Маркетинг ташкилотлар ва кишиларни
хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни
эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш
йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижти­
моий жараёндир», «Маркетинг – бу бир вақтнинг
ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараёндир»2.
Биз Ҳ.П. Абулқосимов ва М.Ҳ.Абулқосимов­
ларнинг маркетингга берган таърифларига
қўшиламиз. Уларнинг фикрича “маркетинг - бу
корхонанинг юқори фойда олиш мақсадида хари­
дорларнинг реал сўровлари ва бозорни комплекс
ўрганиш асосида хизмат кўрсатиш, товар ишлаб
чиқариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизи­
мидир. Бундан маркетингнинг асосий тамойили
- ишлаб чиқаришнинг якуний натижалари истеъ­
молчилар талаб ва таклифларига йўналтирилиши
келиб чиқади. Ушбу комплекс вазифани бажа­
риш учун маркетинг таҳлилий, ишлаб чиқариш
ва сотув функцияларини бажариши лозим”3.
1
Дурович М. Маркетинг. М.: Экономика, 2010. - С.118..
2
Ламбен Ж-Ж. Стратегический маркетинг. - С-Пб.:
Наука, 2009. - С. 17.
3
Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ.
Иқтисодиётга оид атама ва тушунчаларнинг изоҳли
луғати. - Т.: “ABU MATBUOT-KONSALT”, 2017. - 327бет.
55
Маркетинг таҳлилини ишлаб чиқиш одатда
қуйидаги босқичларни қамраб олади:
● ички ва ташқи муҳит стратегик таҳлилини
амалга ошириш;
● маркетинг фаолияти ва корхонанинг
мақсадларини аниқлаш;
● маркетинг стратегиясини аниқлаш;
● режалаштирилаётган натижаларга эришиш
мақсадида маркетинг фаолияти элементларини
танлаш4.
Маркетингнинг қуйидаги концепцияларини
асосланди:
–
ишлаб чиқариш концепцияси;
–
товар концепцияси;
–-сотиш концепцияси;
–
анъанавий маркетинг концепцияси;
–
ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепци­
яси;
–
ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси.
Маркетинг тадқиқотлари умумий тарзда
қилинган бозор рақобатлари қоидаларига,
шунингдек меъёрга мувофиқ, умумий, илмий усул­
ларга асосланган ҳолда олиб борилиши зарур.
Илмий, таҳлил-ахборотли усуллардан кенг фойда­
ланган тадқиқотчилар бозорни, рақобатчиларни,
истеъмолчиларни, баҳони, шунингдек корхона­
нинг ички қувватини ўрганадилар. Маҳаллий
восита ва дала тадқиқотлари, шунингдек турли
манбалардан (ички, ташқи, шахсий ва пул­
лик) олинган маълумотлар тўплами маркетинг
тадқиқотлари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Маркетинг фаолиятида башорат қилиш усул­
лари кенг қўлланилади. Улардан маркетинг тизи­
мидаги барча субъектлар юксалиши концепция­
сини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун фойдала­
нилади. Француз олими Ламбен Жан Жак башо­
рат қилиш усулларини икки мезон бўйича тас­
нифлайди. Унинг фикрича, бу мезонлар башо­
ратлаш жараёнининг субъективликдан эркин­
лик даражаси ва ушбу жараённинг кўпроқ ёки
камроқ даражада таҳлилий бўлишида ўз ифо­
дасини топади. Ушбу ўлчашларнинг қутбларида
субъектив ва объектив усуллар ҳамда сабабоқибат усуллари ётади. Маркетинг фаолиятида
башорат қилиш усуллари классификациясининг
қўлланилишини ва уларни амалиётда қўллаш
самарадорлигини 1– жадвалда кўриш мумкин.
Юқоридаги жадвал маълумотларига кўра
корхоналарда маркетинг таҳлилини амалиётда
Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.
Маркетинг.Т.ТДИУ, 2007. 10-бет.
4
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
56
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
1-жадвал. Башорат усулларини амалиётда қўллаш самарадорлиги1.
Қўлланилиши,
ташки
Башорат қилиш усуллари
лотлар сонидан
%да,(n=334)
Миқдорий усуллар:
Экстраполяция усули
73,7
Ўртача сирпаниш усули
67,7
Регрессион таҳлил
35,9
Экспоненциал тўғрилаш
32,9
Моделлаштириш
15,9
«Чиқим-харажат» модели
14,4
Маркова занжири
4,2
Сифат усуллари:
Халқаро бўлимдаги ҳамкорларни баҳолаш
87,7
Тижоратчи ва техник бошқарувни баҳолаш
85,9
Истеъмолчилар орасида сўров ўтказиш
81,9
Товарни синовдан ўтказиш
50,0
Ўхшашлик усули
46,7
Бозорни синовдан ўтказиш натижалари
37,7
Эксперт бахолашнинг «Дельфи» методи
15,9
Ишончлилик
даражаси
Қўлланилиш
частотаси
Ўртача
Ўртача
Юқори
Ўртача
Паст
Ўртача
Паст
Тез-тез
Тез-тез
Баъзан
Баъзан
Камдан-кам
Камдан-кам
Камдан-кам
Ўртача
Юқори
Ўртача
Ўртача
Юқори
Ўртача
Ўртача
Тез-тез
Тез-тез
Тез-тез
Баъзан
Тез-тез
Баъзан
Камдан-кам
2-расм. Корхонанинг мақсадини амалга ошириш босқичлари2.
қўллаш самарадорлиги келтириб ўтилганлигини
кўриш мумкин. Эксперт баҳолаш усулида матема­
тик формаллаштириш мумкин бўлмаганда, объ­
ект ва муаммоларни таҳлил қилишда фойдалани­
лади. Регрессион таҳлил ўрганилаётган тасоди­
фий меъёрни ва ўрганилаётган миқдорий ўзаро
муносабатлар ўртасидаги боғланишни излаш учун
қўлланилади. Сценарий усули - турли шароит­
ларда вақт ўтиши билан ҳодиса ёки жараённи
мантиқан аниқлашга асосланади.12
Ҳар бир кичик бизнес ва тадбиркорлик субъ­
екти ўзининг маркетинг стратегиясини ва режа­
сини, яъни дастурини тузиб олиши лозим. Марке­
тинг стратегияси - бозорни кенгайтириш ва юқори
фойда олиш мақсадида маркетинг фаолиятини
ташкил этишнинг самарали усулларини аниқлаш
1
Панкрухин А.М. Маркетинг. Учебник. – М.:
“Омега-Л”, 2009. – С. 513.
2
Абулқосимов Ҳ.П. Корхонанинг халқаро марке­
тинг фаолияти. - Т.: Академия, 2002. - 81-бет.
ҳисобланади. Маркетинг стратегияси корхона­
нинг бош мақсадига эришишнинг воситалари
ва йўлларини ифодаловчи умумий режадир. Шу
боисдан маркетинг фаолиятини амалга ошириш
графигини, унинг зарур ресурс, воситаларини уму­
мий тарзда белгилаб беради. Стратегияни ишлаб
чиқиш учун юқорида баён қилинганидек, бозорни
ўрганишга қаратилган маркетинг тадқиқотлари
амалга оширилади, корхона имкониятлари таҳлил
қилинади, маркетинг мақсадлари ва вазифалари
аниқланади. Сўнгра асосий мақсаддан келиб
чиқиб, маркетинг мақсадлари ва стратегияси
ишлаб чиқилади (2-расм).
Бош мақсад асосида унга эришиш йўллари маз­
мунини ифодаловчи асосий ва аниқ вазифалар
белгиланиши лозим бўлади (2-расм).
Маркетинг режаси (дастури) - маркетинг фао­
лияти турлари ва унинг йўналишини аниқлаш.
Одатда, маркетинг режаси қуйидагилардан иборат
бўлади: 1) корхона мақсадининг таърифи; 2) бозор
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
57
3-расм. Корхонанинг мақсади ва вазифалари.
фаолияти натижаларининг таҳлили; 3) фирма кор­
хона фаолиятининг ҳар бир бозор бўйича марке­
тинг стратегиясининг таърифи; 4) маркетинг тад­
бирларини амалга ошириш усуллари; 5) маркетинг
режаси бажарилишини назорат қилиш тартиби.
Корхона маркетинг фаолиятини такомиллаш­
тириш учун товар,нарх, сотиш ва коммуникация
сиёсатларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ
бўлади. Корхонанинг товар сиёсати қуйидаги
тамойиллар мавжуд:
1) нимани ишлаб чиқарсак, шуни сотамиз;
2) нимани сотсак, шуни ишлаб чиқарамиз;
3) истеъмолчилар талабига мувофиқ нимани
ишлаб чиқарсак, шуни такомиллаштирамиз, моди­
фикациялаймиз1.
Кичик корхонанинг маркетинг стратегиясини
белгилаб олишда инновацион маҳсулот ва хиз­
мат турини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда
қуйидагиларни амалга ошириш режалаштири­
лади:
I – ўта муҳим янгиликларни яратиш;
II – модификацияланган янги илмий ҳажмли
маҳсулотларга асосланган янги илмий-амалий
ғояларни жорий этиш;
III – илмий-амалий ғояларни маҳсулот ва тех­
нологияларга мослаштириш;
IV – модернизацияланган инновацияларни
жорий этиш орқали амалдаги маҳсулот ѐки тех­
нологияни такомиллаштириш;
V – серияли ишлаб чиқариш мақсадида тайѐр
инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш.
Инновацион маркетинг бозорга янги маҳсулот,
хизмат ѐки технологияни жорий қилишга
тайѐрлашни амалга оширади. У кичик корхона­
даги инновацион маҳсулотни жорий қилишдан
максимал самара олишни ўз вақтида ва тўғри
Абулқосимов Ҳ.П. Корхонанинг халқаро марке­
тинг фаолияти. - Т.: Академия, 2002. - 58-бет.
1
баҳолаш имконини берувчи усул ва дастаклар
мажмуаси сифатида фойдаланилади.
Хулоса ва таклифлар.
Кичик корхона ўз имиджини яратишда
қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиши керак:
● жамоатчилик фикри мунтазам равишда
ўзгариб туради, шу боис, фақат имиджни шак­
ллантириб тўхтаб қолиш керак эмас, унга доим
ўзгартиришлар киритиб бориш зарур;
● жамоатчилик фикри келгусида қай
йўналишда бўлишини ҳаѐтий реал ҳодисалар бел­
гилаб беради;
● ягона ва ҳар доим бир хил фикрда бўлган
жамоат мавжуд эмас. Жамоатчилик фикрига
таъсир кўрсатиш жамоатнинг маълум гуруҳига
қаратилган бўлиши керак;
● жамоатчилик фикрини қуруқ гап эмас,
балки ҳодисалар ўзгартиради; жамоатчилик ман­
фаати жамоатчилик фикрини белгилайди.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, мам­
лакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъ­
ектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
ва уни такомиллаштириш учун қуйидаги асосий
ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
–
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналарида ишлаб чикарилаётган товарлар
“Бренд”ини ошириш чора-тадбирларини мар­
кетинг стратегиялари, айниқса миллий реклама
агентликларини ривожлантириш;
–
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари ўз маҳсулотларини сотишда вебсайтларни ривожлантириш;
–
тадбиркорларни ярмаркалар, танловлар,
замонавий янги технологиялар кўргазмаларида
қатнашишни таъминлаш;
–
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг корхоналарини модерниза­
ция қилишга, улар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
58
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ / МЕНЕДЖМЕНТ И МАРКЕТИНГ
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири), 2012 йил 2май.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йил­
ларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли
Фармонининг 1-иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муро­
жаатномаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.
4. Абулқосимов Ҳ.П. Корхонанинг халқаро маркетинг фаолияти.-Т.: Академия, 2002.-114
бет.
5. Абулқосимов Ҳ.П. Шаклланаётган бозор иқтисодиётида инсон омили ва уни фаол­
лаштириш йўллари. Монография.-Т.:ТМИ нашри, 2005. 36-бет;
6. Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётда инсон омили: шаклланиши, амал қилиши ва фаол­
лашуви. Монография.-Т.:”Akademiya” 2006.-41-бет.
7. Абулқосимов Ҳ.П., Қулматов А.А. Ўзбекистонда кичик бизнес соҳасида оилавий тад­
биркорликнинг ўрни ва уни ривожлантириш йўллари.-Т.: “Университет”, 2015.-11-бет.
8. Абулқосимов Ҳ.П. Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва кичик тад­
биркорлик фаолияти иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари.Монография.- Т.:
Ilmiy-Texnika Axboroti-Press, 2017. – 12- бет.
9. Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Иқтисодиётга оид атама ва тушунчаларнинг
изоҳли луғати. - Т.: “ABU MATBUOT-KONSALT”, 2017. - 327-бет.
10. Дурович М. Маркетинг. - М.: Экономика, 2010. - С.118..
11. Ламбен Ж-Ж. Стратегический маркетинг. - С-Пб.: Наука, 2009. - С.
12. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш. Маркетинг.Т.ТДИУ, 2007. 10-бет.
13. Панкрухин А.М. Маркетинг. Учебник. – М.: “Омега-Л”, 2009. – С. 513.
14. Регулирование деятельности субъектов малого предпринимательства в начале XXI
века: мировой опыт : коллективная монография – Томск : Издательский Дом Томского госу­
дарственного университета, 2020. – 332 с.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
Download