Uploaded by ulashevasevinch22

1

advertisement
“1” рақами.
Бир деган саноқ сонман,
Санаш учун осонман.
Битта юрак, битта бош,
Битта ой, бир қуёш.
Ёзишга ҳам ўнғайман,
Қозиқчага ўхшайман.
“2” рақами.
Икки деган номим бор,
Икки бирдан мен тайёр.
Икки қўл, икки оёқ,
Икки кўз, икки қулоқ.
Нимага ўхшайди хўш,
Худди кўлдаги оққуш.
“3” рақами.
Учта бирман номим уч,
Бирлашганда бўлар куч.
Учгача санайман дер,
Шарт ўйнаган ҳар бир
Ёзиш унча қийинмас,
Тишланган икки кулча.
шеър.
“4” рақами.
Мен тўрт деган рақамман,
Икки иккидан жамман.
Бўлса икки жуфт ўртоқ,
Тўртта улфат ўша чоқ.
Ёзтшни машқ қил пича,
Бир оёғи нарвонча.
“5” рақами.
Беш дегулик номим бор,
Рақамлар ичра илғор.
Бир-бир қўшса анчаман,
Қўлдаги беш панжаман.
Яхши тириш ёзмоққа,
Сал ўхшайман қармоққа
“6” рақами.
Бешдан кейин олтиман,
Рақамларнинг олдиман.
Икки учни қўшсанг бас,
Ҳеч қачон эсдан чиқмас.
Ёзишни лозим билмоқ,
Гўёки
оддий илмоқ.
“7” рақами.
Менинг номимдир етти,
Энди деманглар митти.
Олтидан битта кўпман,
Етти юлдузман тўпман.
Чизгинда кичик ўроқ,
Белига бойла белбоқ.
“8” рақами.
Санамай деманг саккиз,
Икки тўртни қўшсангиз.
Ҳосил бўламан шу он,
Яхши билгин укажон.
Ёзилишим бил қани,
Тасаввур қил пиллани.
“9” рақами.
Мен тўққизман тўққизман,
Сонлар ичра ёлғизман.
Саккиздан битта катта,
Билиб қўйгин албатта.
Ёзишни ўрган аста,
Илмоқман думи пастда.
Download