Uploaded by sherzodxursanov2002

Мавзу 1,1 KRazvedka

advertisement
ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЎҚУВ МАРКАЗИ
1 - МАВЗУ: КИМЁВИЙ РАЗВЕДКА АСБОБЛАРИ.
1-Машғулот. Қўшинларнинг кимёвий разведка
асбоби ВПХР.
ЎҚУВ ВА ТАРБИЯВИЙ МАҚСАДЛАР:
1. Талабаларга заҳарловчи моддаларининг аниқлаш
усулларини ва кимёвий ва бактериологик (биологик)
разведкасини
ўтказиш учун фойдаланадиган асбобларини
ўргатиш.
• 2. Талабаларнинг қўшинларда мутахассиликлари бўйича
жанговар вазифаларни бажаришида заҳарловчи моддалар
ва биологик воситаларни аниқлаш бўйича кўникмаларини
шакиллантириш.
• 3. Гуруҳ шахсий таркибини мутахассисликлари бўйича етук
малакали ва офицер кадрларга қўйилган талабларга жавоб
бера оладиган РКБ ҳимоя қўшинлари тактик қўмондонлиги
мутахассис офицер кадрларини тайёрлаш.
ЎҚУВ САВОЛЛАРИ:
• 1. Кимёвий разведка асбоблари ҳақида тушунча.
• 2. Қўшинлар кимёвий разведка асбобининг
мўлжалланиши, ишлаш принципи, тузилиши ва
тактик техник тавсифи.
• 3. Қўшинлар кимёвий разведка асбобининг
тузилиши, ишлашга тайёрлаш ва заҳарловчи
моддаларни аниқлаш кетма-кетлиги (махсус
тайёргарлик меъёр № 2).
АДАБИЁТЛАР:
1. Оммавий қирғин қуроллари ва улардан ҳимоя
қилиш. ЎРМВ. Тошкент, 2005 йил. 248-152,
153-154, 160-161, 165-171 бетлар.
2. Ҳарбий токсикология ва тиббий мухофаза.
Ташкент-1997 й. 292-299 бетлар.
3. Учебник сержанта химических войск. М.:
Воениздат, 1988 год.
4. Кимёвий қўшинлар сержанти дарслиги.
ЎРМВ. Тошкент, 2006 йил. 151-162 бетлар.
5. Техническое описание и инструкция по
эксплуатации ВПХР, ППХР,ГСА-12, АП-1,
АСП, КПО-1.
КИРИШ ҚИСМИ.
Душман томонидан кимёвий қурол ишлатилганда ҳаво ва
майдонлардан ташқари муҳит ва объектлар, сув, озиқовқат, кийим-бош, қурол-яроғ, жанговар техника, тиббий
ашёлар
ва
бошқалар
заҳарловчи
моддалардан
зарарланиши мумкин. Шу сабабли заҳарловчи моддалар
қўлланилганлигини аниқлаш (индикация) катта аҳамиятга
эга.
Душман томонидан биологик воситалар ишлатилганлигини
умумий ташқи белгилари ва махсус бўлмаган биологик
воситаларни аниқлаш асбоби кўрсатгичларига кўра, разведка
натижасида қўлга олинган намуналарни лабораторияда
аниқлаш йўли билан тасдиқланади.
Бунда аввало, ЗМ, ундан кейин радиофаол моддалар ва
шундан сўнг биологик қурол ишлатилганлиги радиация ва
кимёвий разведка асбобларида аниқланади. Агар РМ ва ЗМ
мавжуд бўлмаса, бундай жойларда биологик воситалар
ишлатилган, деб тахмин қилинади. БВ билан заҳарланган, деб
шубҳа қилинаётган жойлардаги ҳаводан, сувдан, тупроқ ва
ўсимликлардан, объект сиртларидан, бомба парчаларидан
намуна олинади, ҳашаротлар ҳам олиниши мумкин.
Ётоқхоналарда ва хизмат хоналарида БВ диверсия усулида
қўлланилганда ҳаводан намуна олинади. Намуналар ёзилган
қоғозлар ва намуналарнинг ўзи қўшиннинг санитария
эпидемиология лабораториясига ёки қисмнинг врачига
берилади.
1-ЎҚУВ САВОЛИ
Кимёвий разведка асбоблари ҳақида
тушунча.
Кимёвий
усул
Органолептик
усул
Биологик
усул
Биокимёвий
усул
Физикавий
Усул
Заҳарловчи
моддаларни
органолептик
усул билан аниқлашда одамнинг сезги
аъзоларидан фойдаланилади. Шуни айтиб
ўтиш керакки, ҳозирги замонавий заҳарловчи
моддаларнинг
кўпчилиги
қўлланилганда
маълум ҳид ёки рангга эга бўлмаслиги, шу
билан бирга бу заҳарловчи моддалар ўта
заҳарли бўлганлиги сабабли, органолептик
усул билан аниқланмоқчи бўлинганда оғир
заҳарланиш рўй бериши мумкин.
Биологик усулда ҳайвонларда текшириш
олиб бориш йўли билан заҳарловчи моддалар
аниқланади. Бунинг учун текшириладиган сув
ёки озиқ - овқат ҳайвонлар (ит, мушук, қуён, оқ
сичқон ёки каламуш) меъдасига зонд орқали
юборилади, кўзига томизилади, тери қаватига
суртилади, териси остига ёки мушаклари
орасига
юборилиб,
уларда
зарарланиш
клиникаси ўрганилади.
Биологик усул жуда муҳим бўлиши билан
бирга анча мураккаб ҳамдир. Улардан дала
шароитида фойдаланиш бирмунча ноқулай.
Заҳарловчи моддаларни кимёвий усул
билан аниқлашда заҳарловчи моддаларнинг
махсус реактивлар билан ҳосил қилган
бирикмалари ўрганилади. Бунинг натижасида
рангли бирикмалар ҳосил бўлиши ёки
суюқликнинг хиралашиши кузатилади.
Қўлланиладиган реакциялар жуда ҳам
сезгир, тез аналитик натижа бера оладиган ва
дала шароитида осонгина бажариладиган
бўлиши
керак.
Қўлланиладиган
реакцияларнинг ўзига хос бўлиши жуда катта
аҳамиятга эга.
Заҳарловчи
моддаларни
аниқлашда
сезувчанликни янада ошириш мақсадида
биокимёвий
усулдан
кенг
фойдаланилмоқда. Ушбу усулда заҳарловчи
моддаларнинг айрим махсус ферментлари
фаоллиги чегаралаб қўйилади. Биокимёвий
реакциялар жуда сезгир бўлганлиги сабабли
турли
хил
объектларда
заҳарловчи
моддаларнинг энг кам концентрацияси
аниқланади.
Физикавий усул ёрдамида заҳарловчи
ёки
радиофаол
модданинг
физикавий
хусусияти ўрганилади. Бунда заҳарловчи
модданинг қайнаш ёки суюқланиш ҳарорати,
учувчанлиги, турли муҳитларда эрувчанлиги
ва бошқалар ўрганилади. Дала шароитида
ушбу ишларни бажариш учун жуда кўп
асбоблар керак, шунинг учун бу усулдан дала
шароитида фойдаланиш анча қийинчилик
туғдиради. Кейинги вақтларда турли хил доза
ўлчагичлар ва заҳарловчи моддаларни
аниқлашга мўлжалланган. ГСА-12 автомат газ
сигнализаторларидан
кенг
фойдаланиб
келинмоқда.
Дала шароитида кимёвий разведка ўтказиш учун
қўлланиладиган воситалар уларни ишлатиш хусусиятига
қараб икки гуруҳга бўлинади:
1. Вақти-вақти билан жойларни заҳарловчи моддалардан
зарарланганлигини назорат қилиш учун қўлланиладиган
воситалар қуйидагилар:
-қўшинлар кимёвий разведка асбоби (ВПХР);
-ярим автоматик кимёвий разведка асбоби (ППХР);
-дала кимёвий лабораторияси (ПХЛ);
-аэрозоль пленкаси АП-1;
-индикатор найчалар.
2. Узлуксиз равишда жойларни заҳарловчи моддалардан
зарарланганлигини назорат қилиш учун қўлланиладиган
автомат газ сигнализатори ГСП-11,ГСА-12 лардан иборат.
2-ЎҚУВ САВОЛИ.
Қўшинлар кимёвий разведка асбобининг
мўлжалланиши, ишлаш принципи, тузилиши ва тактик
техник тавсифи.
ҚЎШИНЛАР КИМЁВИЙ РАЗВЕДКА
АСБОБИ - ВПХР
Қўшинлар кимёвий разведка асбоби
(ВПХР) ҳаводаги, жойлардаги, жанговар
техникалар ва буюмлар юзасидаги зарин,
зоман, иприт, фосген, дифосген, цианид
кислота, хлорциан заҳарловчи моддаларни
аниқлаш учун мўлжалланган. Бундан
ташқари, ушбу асбоб ёрдамида ҳаводаги
VX газлари миқдорини ҳам аниқлаш
мумкин.
ВПХР асбобининг тузилиши.
Асбоб қопқоқли металл корпусдан иборат
бўлиб, корпус ичига қўл насос, қоғозли
кассеталарга жойлаштирилган индикатор
найчалар, тутунга қарши фильтрлар,
насосга ўрнатиладиган учлик, ҳимояловчи
қопқоқлар, электрочироқча, иситгич ва унда
ишлатиш учун кимёвий патронлар ва
куракча жойлаштирилади.
•
•
Асбоб «сафар» ҳолатида чап тарафда тасмаларга осилган ҳолда олиб юрилади. Ишлаш керак бўлиб
қолганда у олдинга сурилади ва ишлатишга керак бўлган нарсалар тайёр ҳолга келтирилади; ҳавони
текшириш керак бўлганда индикатор найчалар ва насос ишга тайёрланади.
Ҳаводаги, сувдаги ва бошқа объектлардаги заҳарловчи моддалар кимёвий разведка қилиш
натижасида олинган маълумотларга кўра, душман томонидан қўлланилган заҳарловчи моддаларнинг
хавфли концентрацияси ёки дозаси аниқланади.
Индикатор найчаларидаги белгиларнинг ифодалананиши
Индикатор
найчаларнинг белгиси
Аниқланадиган
заҳарловчи моддалар
Тўлдиргичнинг заҳарловчи модда
таъсир қилгунгача бўлган ранги
Битта қизил халқа ва
нуқта
Зарин, зоман,V- газлари
Пастки ампула синдирилгандан сўнг
юқори қисм қизил-сариқ рангда
Битта сариқ ҳалқа
иприт
Оч-сариқ ранг, тоза ҳаво сўрилганда
сариқ рангда
Иккита сариқ ҳалқа
Азотли иприт
Оқ рангда, ампуладаги реактив таъсир
этганда сариқ рангда
Учта сариқ ҳалқа
Люизит
Оқ рангда
Учта яшил ҳалқа
I қават (фосген,дифосген)-оқ рангда,
Цианид кислота, хлорциан,
II қават (цианид кислота, хлорциан)
фосген, дифосген
оқ ёки оқ-сариқ рангда
Иккита қора ҳалқа
Водород арсенит
Оқ рангда
Бита жигар ранг ҳалқа
Би-зет
Оқ рангда
Бита оқ ҳалқа
Адамсит, хлорацетафенон
Оқ рангда
Бита қора ҳалқа
Углерод оксид (ис гази)
Оқ рангда
Индикатор найчалари ва қоғозли кассетага
солинган индикаторлар тўплами:
1 - найчанинг корпуси; 2 - тўлдиргич (силикагель);
3 - пахта тампон; 4 - суйри (обтекатель),
5 - реактив билан тўлдирилган ампулалар;
6 - найча корпусига чизилган рангли белги.
•
•
•
•
Индикатор найчалар заҳарловчи моддаларни аниқлаш учун хизмат қилади. Найчаларнинг
узунлиги тахминан 8 см ни ташкил қилади. Улар шишадан тайёрланган бўлади.
Уларнинг ичига заҳарловчи моддаларни ўзига шимиб оладиган тўлдиргич (силикагель),
маълум бир заҳарловчи моддани аниқлаш учун битта ёки иккита суюқ реактив билан
тўлдирилган кичкина ампула ёки ампулалар, пахта тампон, суйри (обтекатель) ўрнатилган
бўлади ва унинг иккала томони кавшарланади.
Индикатор найчалари маълум бир заҳарловчи моддани аниқлаш учун ишлаб чиқарилган
бўлиб, унинг ҳар бирига турли рангдаги бир ёки бир нечта ҳалқадан иборат белги
қўйилади.
Индикатор найчалари қоғозли кассеталарга 10 та дан қилиб жойлаштирилган, унда
қандай қилиб фойдаланиш тўғрисида қисқача қўлланма, рангли эталонлар ва
найчаларнинг яроқлилик муддати кўрсатилган бўлади.
“ЯРИМ АВТОМАТИК КИМЁВИЙ
РАЗВЕДКА (ППХР) АСБОБИ”
Ярим автомат кимёвий разведка асбоби
(ППХР)
билан
махсус
разведка
машиналари
жиҳозланади.
Асбоб
ёрдамида ҳаво таркибидаги зарин, зоман,
V - газлари, фосген, дифосген, цианид
кислота, хлорциан, иприт заҳарловчи
моддаларининг
буғлари
аниқланади.
Шунинг билан бирга жойлардаги, жанговар
техникадаги ва бошқа буюмлардаги
заҳарловчи
моддаларни
тахминан
аниқлаш мумкин.
ППХР асбобининг ишлаш қоидаси
индикатор
найчалари
орқали
текширилаётган ҳаво сўриб олинганда
ҳаво
таркибида
заҳарловчи
модда
бўлишига, индикатор найчанинг ичидаги
тўлдиргич ранги ўзгаришига боғлиқ.
Тўлдиргичнинг ранги ўзгаришига қараб
ҳаводаги
заҳарловчи
модда
концентрациясини
тахминан
аниқлаш
мумкин.
(ГСА – 12) РУСУМЛИ АВТОМАТИК
ГАЗ СИГНАЛИЗАТОРИ
ГСА-12
русумли
автомат
газ
сигнализатори
ҳаводаги
фосфорорганик заҳарловчи модда буғларини
узлуксиз
равишда
аниқлашга
мўлжалланган.
ГСА-12 асбоби автомобил борти
токи манбаи ёрдамида ишлайди. Агар
ҳавода заҳарловчи модданинг буғи
аниқланса, 4,5 дақиқадан сўнг ёруғлик
ва
товуш
чиқариш
сигналлари
ёрдамида хабар беради. Асбоб икки
тартибда ишлаши мумкин. Узлуксиз
равишда ишлаётган вақтда ҳаво
таркибида заҳарловчи модда борлиги
ҳақида ҳар 2 дақиқада хабар бериб
турилади. Циклик равишда ишлаган
вақтда ҳар 16 дақиқада хабар бериб
туради. Асбоб узлуксиз равишда 8 соат
ишлайди, циклик равишда ишлаганда
24 соатгача ишлаши мумкин.
АЭРОЗОЛЬ ПЛЁНКАСИ АП - 1
АП-1 индикатор плёнкасиҳаво таркибидаги аэрозоль
ҳолатидаги фосфорорганик
заҳарловчи моддаларни
(Y – газларини) формали
кийимларга,
ҳарбий
техникага,
жанговар
техникага
ва
бошқа
объектлар
юзасига
тушадиган вақтда аниқлаш
учун мўлжалланган.
“АСП АВТОМАТИК СИГНАЛИЗАТОРИ
АСБОБИ”
АСП
русумли
автомат
сигнализатори
ёрдамида
ҳаво
таркибидаги
махсус
бактериал
аралашмалар
(бактериал
воситалар) аниқланади.
Ҳаво
таркибида
махсус
бактериал
аралашмалар
аниқланганда асбоб ёруғлик
ва
товуш сигналларини чақариб хабар
беради.
АСП автоматик сигнализатори
асбоби
сигн
кимёвий
кузатув
машинасида
ўрнатилган
ва
ишлатилади.
АСП ни УАЗ – 469 рх га ўрнатиш
учун таркибига қўшимча блок
питания (бп) кабели билан киради
ва у техникадан 26 +- 3 В кучланиш
узатиб беради.
КПО-1 МАХСУС НАМУНА ОЛИШ ТЎПЛАМИ
Намуна олиш тўплами
KПО - 1 радиофаол ва
заҳарли
моддалар,
бактериологик
воситалар
билан
захарланган
тупроқ,
сув, озиқ - овқат ва
бошқа махсулотлардан
намуна
олиб
лабораторияга тахлил
қилиш
учун
мўлжалланган.
ХУЛОСА
Кимёвий ва бактериологик (биологик)
разведкасини ташкил қилиш командирларни
кимёвий
шароит тўғрисида етарли
маълумотлар
билан
таъминлаш
имкониятини бера олади;
Кимёвий ва бактериологик (биологик)
разведка воситаларини мукаммал ўрганиш
долзарб вазифалардан биридир.
Download