Uploaded by Ilyas Valiev

USTAV Optimized

advertisement
I.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «BEAUTY
EDUCATION»
нодавлат
таълим
муассасаси
Ўзбекистон
Республикасининг Қонун ҳужжатларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимининг кадрлар
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим тури бўйича таълим хизматларини
кўрсатади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли нодавлат таълим муассаса бўлган юридик шахс
ҳисобланади. Таълим шакли кундузги.
1.2. «BEAUTY EDUCATION» нодавлат таълим муассасаси фаолиятида Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига, Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ҳамда ваколатли давлат бошқарув
органларининг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу УСТАВга амал қилади.
1.3. Фуқораларнинг шахсий талаб ва эҳтиёжлари асосида уларга узлуксиз таълим
тизимининг кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим турининг Давлат
талаблари асосида таълим хизматларинини кўратувчи нодавлат таълим муассасадир.
Қуйидаги жисмоний шахс таълим муассасанинг таъсисчиси ҳисобланади:
• Valiyev Ilyas Damirovich, паспорти: AА 3456069 , Тошкент шахар Хамза тумани, ИИБ
томонидан 30.11.2013 йил берилган, турар жойи: Тошкент шахар, Яшнобод тумани,
Шовкат кўчаси, 7-уй.
(ЖШ ШИР: 32507950250028).
1.4.
1.5. Таълим муассасасининг тўлиқ номи:
Ўзбек тилида - «BEAUTY EDUCATION» нодавлат таълим муассасаси;
Рус тилида - Негосударственное образовательное учреждение
«BEAUTY EDUCATION»;
Қисқартирилган номи:
Ўзбек тилида - «BEAUTY EDUCATION» НТМ;
Рус тилида – НОУ «BEAUTY EDUCATION»;
1.6. НТМ юридик шахс бўлиб, думалоқ муҳрга, бурчакли штампга ва ўз номи кўрсатилган
бланкка, пешлавҳага, банкда ҳисоб рақамига, мулкий ҳуқуқларга, мустақил молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширишга, мустақил балансга эга. Ўз номидан шартномалар тузиши,
мажбуриятлар олиши, суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўлиш
мажбуриятини олади.
1.7. НТМ таълим-тарбия муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ва чет эл
фуқораларига таълим хизматини кўрсатади.
1.8.
Нодавлат таълим муассасанинг манзили:Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Оккургон, проезд 1 кучаси, 12-уй,
1-2-хонадон.
1.9. НТМнинг аккредитацияси ваколатли давлат органи томонидан, аттестация хулосаси
асосида амалга оширилади.
1.10. НТМ таъсисчининг хоҳиши ва ваколатли давлат органи томонидан ўтказилган
аттестация ва аккредитация натижасига кўра фаолиятини таълимнинг бир туридан бошқа
турига ўзгартириши мумкин.
1.11. НТМ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
1.12. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш
комиссиясининг тегилиши таълим тури бўйича таълим фаолиятини амалга оширишга рухсат
этилган лицензияда кўрсатилган муддатда НТМ фаолият кўрсатади.
II. НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1. «BEAUTY EDUCATION» НТМнинг асосий мақсади меҳнат бозорининг ҳозирги
аҳволи ва истиқболини ҳисобга олган ҳолда, шахснинг касбий билим ва кўникмаларга
бўлган эҳтиёжини қондириш, янгилаш ҳамда чуқурлаштиришдан иборат.
НТМда мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият ва
шахс эҳтиёжлари, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари ассосида юқори
малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш шахснинг билим ва кўникмаларини янгилаш
ва чуқурлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
2.2. НТМнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• Нодавлат нотижорат ташкилотлар: 79.974;
• Мактабгача таълим;
• ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
• шахсларнинг талаб-эҳтиёжларига мувофиқ касбий билимлари ва кўникмаларини
янгилаш ҳамда чуқурлаштириш;
• чет эл тилларини ўқитиш курсларини ташкил қилиш;
• тренинглар ташкил қилиш;
• бошланғич, умумтаълим ўрта ва тўлиқсиз ўрта мактаблар, мактаб-интернатлар,
ўрмон-сиҳатгоҳ мактаблари, мусиқа, бадиий ва хореография мактаблари, санъат мактаблари,
ақлий ва жисмоний заиф болалар мактаб-интернатлари;
• мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасаларнинг талаб-эҳтиёжларига
мувофиқ кадрлар ва мутахассисларннг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
• касб-ҳунар таълими соҳасида кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш;
• таълим хизмати кўрсатиш ва касбий меҳнатнинг рақобатга асосланган бозорини
шакллантириш;
• бой миллий маданий-тарихий анъаналаримиз ва халқимизнинг интеллектуал
меросини эъзозлаш, сақлаш ва ривожлантириш;
• фуқароларга ирқи, миллати, дини, мазҳаби, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар
ўз малакасини ошириш ва қайта тайёрлов бўйича таълим олиш имкониятларини яратиш;
• таълимнинг узлуксизлигини, изчиллигини, инсонпарварлиги ва демократлиги,
илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлаш;
• таълим олувчиларга пухта билим ва кўникмаларни беришда янги педагогик ва
ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш;
• фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш;
• ёшларни ҳар томонлама баркамол, ўз ватани фидоийси, жамият ва оила олдидаги
ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, халқ
анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, Ватанимиз келажаги учун виждонан ва ҳалол
меҳнат қилувчи мутахассис этиб шакллантиришга ҳисса қўшиш;
• таълим иштирокчиларида мустақил Ўзбекистон Республикаси ва унинг
Конституциясига содиқликни шакллантириш, давлат рамзларига ҳурматни, қатъий интизом
ва фан асосларини пухта эгаллашга сидқидилдан ёндошишни тарбиялаш;
• оммавий тадбирлар ўтказиш;
НТМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
• Давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари доирасида ўқув режа ва дастурлари
такомиллаштириш;
• рухсат этилган таълим турлари бўйича таълим хизматлари фаолиятни амалга
ошириш;
• фаолиятини тарғиб қилиш;
• рамзий белгиларини таъсис этиш;
• фаолиятига тегишли йиғилиш ва конференциялар ўтказиш;
• таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш.
• ўз номидан шартномалар тузиш,
2.3.
• ўз номидан мажбуриятлар олиш.
2.4.НТМ қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;
• суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
• ўз мол-мулк ва пул маблағларини ишлатиш бўйича маълумотларнинг ошкоралигини
таъминлаш;
• фаолияти тўғрисида ҳисоботларни ўз вақтида рўйхатга олувчи, солиқ ва статистика
органларига ҳисобот бериш.
2.5. Нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ўзининг
тўлиқ номи кўрсатилган муҳрга эга, шунингдек, ўзининг номи ёзилган штамп ва фирма
бланкларига, ўз эмблемасига ва бошқа рамзий белгиларига эга бўлишга ҳақли.
III. ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАР
3.1. Билим ва кўникмаларини тўлов эвазига янгилаш ҳамда чуқурлаштиришни ҳоҳлаган
шахслар НТМ таълим олувчилари ҳисобланади.
3.2. Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
•
ўқув режа ва дастурлар асосида сифатли таълим олиш;
•
якка тартибда таълим олиш;
• ўқув хоналари, лаборатория ва устахонларнинг жиҳозларидан, ахборот ресурс
марказидан фойдаланиш;
•
ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;
• НТМ фаолиятига такомиллаштиришга тегишли бўлган муҳим масаларни муҳокама
қилишда иштирок этиш;
•
НТМ жамоат ишларида иштирок этиш;
•
семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
•
қўшимча таълим хизматидан фойдаланиш.
3.3. Таълим олувчилар мажбуриятлари:
•
ўқув режа ва дастурларда дастурларда белгиланган билимларни пухта ўзлаштириш;
•
ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш;
•
НТМнинг Устави ва ички тартиб қоидаларига сўзсиз амал қилиш;
• тасдиқланган дарс жадвали асосида машғулотларда иштирок этиш ва дарс
қолдирмаслик;
•
таълим муассасасида кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя қилиш;
• ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириб ва мустаҳкамлаб
бориш ҳамда умумий савияларини юксалтириш;
•
НТМ ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатиш;
•
НТМ ва жамоат мулкини асраб авайлаш.
3.4. Таълим олувчилар ва педагогик ходим ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, инсон
шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун
эркинлик бериш асосида қурилади.
IV. ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ВА ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ИШ
4.1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари
фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан фаолиятни амалга ошириш рухсат
этилган таълим тури бўйича лицензия битимида кўрсатилган таълим йўналишлари
бўйича НТМ ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилади.
4.2.Таълим жараёни илғор ахборот ва педагогик технологиялар асосида ташкил этилади.
4.3.Таълим жарёнига йўналишлар бўйича олим ва малакали мутахассислар жалб этилади.
4.4. Таълим олувчилар:
-
малака ошириш гуруҳларида 5-25 нафардан;
-
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларида 5-25 нафардан иборат бўлади.
-
Чет тилларни ўқитиш гуруҳларида 5-25 нафардан;
-
Математика курслари гуруҳларида 5-25 нафардан;
-
Изо ва рақс гуруҳларида 5-25 нафардан;
-
Инстутларга кирувчи абитурентларни ўқитиш гуруҳларида 5-25 нафардан.
Таълим олувчининг ҳоҳиш-истагига асосан, якка тартибда шуғулланиш ҳам жорий этилади.
4.5.Талаб-эҳтиёжларига мувофиқ таълим жараёни ташкилот ва муассасаларда ҳам ташкил
этилади.
4.6.НТМда таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.Таълим тилини танлашда таълим
олувчиларнинг истак ва хоҳишлари инобатга олинади.
4.7.НТМ санитария-гигиена меъёр ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
4.8. Битирувчиларга Давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат НТМ белгиланган
тартиб асосида Давлат аккредитациясидан ўтганидан сўнг берилади.
4.9. Таълим олувчи (ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили) ва НТМ ўртасида шартнома
имзолангандан сўнг, ўқув машғулотлари якка тартибда ёки тегишли йўналиш бўйича гуруҳ
шакллангандан кейин бошланади ва ўқув режасида белгиланган муддатда тугайди.
4.10. Ўқув машғулотлари муддати ва вақтини белгилашда таълим олувчиларнинг хоҳишистаклари инобатга олинади.
4.11 Таълим олувчиларга номзодлар НТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
•
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатдан нусха;
•
паспорт нусхаси.
4.12. Таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш, уларни рўйхатдан чиқариш ва таълим
жараёнининг якуни педагогик кенгаш қарори ва таълим муассасаси раҳбарининг
буйруғига асосан расмийлаштирилади.
4.13. Таълим олувчиларнинг билим, кўнима ва малакаларини баҳолашда баҳолашнинг беш
баллик рейтинг тизими қўлланилади. НТМда қуйидаги назорат турлари қўлланилади:
-
кириш назорати - НТМга таълим олувчининг қабул қилинганидан кейин амалга
оширилади;
-
жорий назорат – кунлик билимларини аниқлаш учун;
-
оралиқ назорат - ўқув дастурининг тегишли бўлими ёки қисми тугаллангандан кейин;
-
якуний назорат - ўқув дастури тугаллангандан кейин амалга оширилади.
4.14. Кундалик ўқув машғулотлари сони ва тартиби таълим муассасаси раҳбари томонидан
тасдиқланган дарс жадвали билан белгиланади.
4.15. НТМга ўқишга қабул қилиш таълим олувчининг ёки ота-оналарининг (уларнинг
ўрнини босувчи бошқа қонуний вакиллари) томонидан ёзма равишда тақдим
қилинган аризаларига мувофиқ Раҳбар томонидан амалга оширилади.
4.16. НТМ таълим олувчиларни ёки уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи
шахсларни мазкур Устав ва унинг фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар
билан таништиради.
4.17. Таълим жаарёни таълим олувчилар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи
шахслар ва таълим муассасанинг ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузилган
шартномага асосан амалга оширилади.
4.18. Таълим олувчиларни таълим муассасасидан озод қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга
оширилади:
•
Таълим олувчи ёки ота-оналари(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризасига
кўра;
•
Таълим олувчи ёки ота-оналар томонидан таълим хизмати учун тўловларнинг ўз
вақтида тўланмаганлиги учун (қарз 7 кундан ошса);
•
НТМ билан таълим олувчи ёки ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс) ўртасида
тузилган шартнома шартларининг бажарилмаганлиги учун.
4.19. Якуний назорат ўтказиш учун НТМ раҳбари буйруғи билан имтиҳон комиссияси
тузилади. Комиссия раиси ва аъзолари таркибига малакали муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб
чиқариш таълими усталари, ишлаб чиқаришнинг вакилларини ҳам киритиш мумкин.
4.20. Имтиҳонлардан ўта олмаган таълим олувчилар қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан
имтиҳон топширадилар.
4.21. Имтиҳон натижалари ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан
баённома тўлдирилади, сўнгра НТМ раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан
тасдиқланади.
V. НТМнинг ТУЗИЛИШИ
5.1.
Таълим муассасаси директор, мониторинг, ҳисоб-ҳисобот, техник ёрдамчи ходимлар
ва таълимнинг ихтисослик йўналишлари бўйича бўлимларидан иборат бўлади.
бўлими
5.2.
Таълим муассасаси раҳбарияти, педагогик ёрдамчи ходимлар таркиби келажакда
қуйидаги тартибда шакллантирилади:
•
директор;
•
директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
•
таълимнинг ихтисослик йўналишлари бўйича бўлим мудирлари ;
•
бош ўқитувчи;
•
етакчи ўқитувчи;
•
катта ўқитувчи;
•
олий маълумотли ўқитувчи;
•
ўрта махсус маълумотли ўқитувчи;
•
ишлаб чиқариш таълими усталари;
•
ўқув ва лаборатория кабинети мудирлари;
•
техник ёрдамчи ходимлар.
VI. НТМ нинг ПЕДАГОГ ва ЎҚУВ ТАРБИЯВИЙ ХОДИМЛАРИ
6.1.
НТМда тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга
эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Педагогик
фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг НТМда бу
фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
6.2.
НТМга педагог ва ўқув тарбиявий ходимларига олий ёки ўрта махсус маълумотли
замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий
ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган шахслар
ўзаро шартнома асосида директор томонидан қабул қилинади.
6.3.
НТМда педагогик ходимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги
Қонуни, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан педагог ходимларга нисбатан
қўйилган малака тавсифларига мос ҳолда шакллантирилади.
6.4.
НТМ педагог ва ўқув тарбиявий ходимлари ваколатли давлат назорат органи
томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтишлари, тарбиячи ва педагог
ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга қўйилган давлат
талабларига мос келишлари лозим.
6.5.
НТМ педагог ва ўқув тарбиявий ходимларнинг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятлари
касбга қўйилган талаблар билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси меҳнат
қонунчилиги асосида тартибга солинади.
6.6.
НТМ педагог ва ўқув тарбиявий ходимларининг мажбуриятлари:
•
педагогик меҳнат ва ўқув тарбиявий жараённинг сифатли бўлишини таъминлаш;
•
таълим олувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ижодий қобилият, тегишли касбий
кўникмалрини ривожлантириш;
•
илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллаш;
•
касбий малакаларини ошириб бориш;
•
педагогик жамоада соғлом психологик иқлимни яратиш;
•
НТМ Уставига ва ички тартиб қоидаларига риоя қилиш.
6.7.
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда НТМ педагог ва ўқув
тарбиявий ходимлари малакаларини оширадилар ва аттестацияга жал этилади.
VII.
НТМга РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
7.1.
НТМнинг жорий фаолиятини олиб бориш учун муассис томонидан ижро этувчи орган
номидан ҳаракат қилувчи директор тайинланади.
7.2.
НТМни муассис томонидан тайинланадиган шахс (директор) бошқаради.
7.3.
НТМ педагогика кенгаши муассасанинг олий бошқарув органи бўлиб ҳисобланади.
7.4.
НТМ раҳбари бир вақтнинг ўзида педагогика кенгашининг раисидир.
7.5.
Ўқув (факультатив ва қўшимча) ва амалий дарсларнинг тури, шартлари ва тартиблари
педагогика кенгаши томонидан белгиланади.
7.6.
НТМнинг илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларининг белгиланиши, уларнинг
муҳокамаси илмий-педагогика кенгаши томонидан амалга оширилади.
7.7.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан фаолиятни
лицензияловчи ташкилот ваколатли давлат назорати органи ҳисобланади.
7.8.
НТМ фаолиятига раҳбарлик директор томонидан амалга оширилади.
7.9.
НТМ бошқарувнинг таркибий тузилишини, штат жадвалини
мажбуриятларининг тақсимланишини мустақил равишда белгилайди.
7.10. Педагог
ходимларнинг
ўқув-тарбиявий
ва
илмий-услубий
мувофиқлаштириш педагогика кенгаши томонидан амалга оширилади.
ва
лавозим
ишларини
7.11. Ҳар ўқув йилнинг бошида ўтказиладиган педагогика кенгашининг биринчи
йиғилишида кенгаш котиби тайинланади ва у муассисга ҳисобдордир.
7.12. Педагогика кенгашининг ваколатига қуйидагилар киради:
•
ўз муаллифлик таълим дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
•
таълим жараёни мониторингини юритиш;
•
таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини ишлаб чиқиш;
•
таълим олувчиларни НТМга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва уларнинг
битириб чиқишини таъминлаш;
таълим олувчилар билимини баҳолаш ва назорат турлари ҳамда шаклларини белгилаш,
уларнинг таълим тайёргарлик даражасини аниқлаш;
ўқув ва амалий машғулотларнинг турлари, шартлари ва шаклларини белгилаш.
•
•
7.13. НТМ муассиси ва директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
7.13.1. Муассиснинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
• таълим муассасасининг Устави ва унга киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчаларни
тасдиқлаш;
• таълим муассасаси раҳбарини тайинлаш ва унинг ваколатларини муддатидан олдин
тугатиш.
• таълим муассасаси ва унинг ижро этувчи органларини назорат қилиш;
• харажатлар сметасини тасдиқлаш ва таълим хизматлари учун маош белгилаш;
• таълим муассасаси фаолияти юзасидан йиллик молиявий режалари ва ҳисоботларини
тасдиқлаш;
• аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик
корхонасини танлаш ва ушбу текшириш хизмати учун ҳақ тўлаш миқдорини
белгилаш;
• таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича қарор қабул қилиш.
7.13.2. Директорнинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
• муассаса фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
• таълим муассаса номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, юридик ва жисмоний
шахслар билан шу жумладан, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар
билан таълим олувчиларга таълим ва тарбия бериш тўғрисида шартномалар тузади,
шартномаларга ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни тугатади;
• муассаса педагоглари ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади,
шартномаларга ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни тугатади ҳамда
ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга тўланадиган маош ҳажмини белгилайди;
• ўзига берилган ваколатлар доирасида кўрсатмалар беради, фармойишлар чиқаради;
• Устав фаолиятини амалга ошириш учун иш режасини тасдиқлайди ва муассисга
тақдим этади, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади;
• муассасанинг фаолияти тўғрисида ҳисоботини тасдиқ учун муассисга тақдим этади;
• таълим муассаса ходимлари томонидан ижро этиши мажбур бўлган буйруқ ва
кўрсатмаларни чиқаради;
• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳамда мазкур
уставда кўрсатилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
7.14. Меҳнат шартлари таълим муассасанинг ички меҳнат тартиби қоидалари билан
белгиланади.
VIII. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ
8.1.
Таълим муассасасида ходимларни ижтимоий, маданий эҳтиёжини қондириш учун
маъмурий ва ўқув-тарбиявий таркибни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари ташкил
қилиниши мумкин.
8.2.
Ушбу жамоат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг
ҳужжатлари асосида тузилади ва ўз фаолиятини олиб боради.
амалдаги
қонун
Таълим муассасанинг асосий фаолиятига тегишли бўлмаган жамоат ташкилотлари
ташкил қилинишига йўл қўйилмайди.
8.3.
IX. МОЛ-МУЛКИ ва МАБЛАҒЛАРИ
9.1.
Муассис таълим муассасасига мусодара қилинмаган ва фуқаролик муомаласида
чекланмаган исталган бошқа мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулк объектлари,
асбоб-ускуналар, жиҳозлар, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мулкни
бириктиришга ҳақли. Муассаса 0 (нол) сум микдорида Устав фондини
шакллантиради.
9.2.
Таълим муассасасига бириктирилган мол-мулк тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлади.
Таълим муассасаси ўзига бириктирилган мол-мулкни ва ўзига ажратилган маблағлар
ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни мазкур Уставга мувофиқ тасарруф этади.
9.3.
Муассаса ўз мажбуриятлари юзасидан ўз тасарруфидаги пул маблағлари билан жавоб
беради.
9.4.
Таълим муассасасининг молиявий фаолияти белгиланган тартиб асосида муассис
томонидан тасдиқланган смета бўйича тартибга солинади.
9.5.
Таълим муассасасининг мол-мулкини ва молиявий маблағларини шакллантириш
манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
•
•
•
•
•
муассиснинг маблағлари;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ҳамда мақсадли
бадаллари;
тингловчилар, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан кўрсатилган
таълим хизматлари учун келиб тушган маблағлар;
Ўз тасарруфидаги транспорт, ўқув бино(хона)лари, адабиётларни ижарага бериш
орқали тушган маблағлар;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа
манбалар.
9.6.
Таълим муассасасини моддий-техник таъминлаш муассис томонидан давлат ходимлар
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари учун Ўзбекистон
Республикасида амал қиладиган меъёрлардан паст бўлмаган миқдорларда амалга
оширилади.
9.7.
Таълим муассасасида таълим олувчиларга кўрсатилган таълим хизматлари учун отаоналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан келиб тушган маблағлар
ҳамда шу маблағ ҳисобига харид қилинган мулк таълим муассасасининг ихтиёрига
ўтказилади, алоҳида балансда кўрсатилади ва Уставда белгиланган мақсадларни
амалга ошириш учун ишлатилади.
9.8.
Муассасада таълим олувчиларга кўрсатилган таълим хизматлари учун тингловчилар,
ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг тўлов миқдори директор ва
тингловчилар, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан тузилган
шартномада белгиланади.
X. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
10.1. Таълим муассасасининг фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тугатилади:
• муассис томонидан қабул қилинган қарорга асосан қайта ташкил қилиниши
муносабати билан;
• муассис томонидан қабул қилинган қарорга асосан тугатилиши муносабати билан;
• ваколатли органлар томонидан аттестация хулосасига кўра тугатилиши муносабати
билан;
Download