Uploaded by Javohir Bek

5-Мавзу ИТТ Сиртки

advertisement
Мавзу: Хозирги замон иктисодий карашлар эволюцияси
1. Классик иқтисодий мактабнинг пайдо
Режа
бўлишида У.Петти ва Буагильбернинг
иқтисодий таълимотлари
•2.Физиократлар: Ф. Кене ва
А.Тюргонинг иқтисодий
таълимотлари.
•3. Классик иқтисодий мактабнинг
А.Смит ва Давид Рикардо
таълимотларида ривожлантирилиши
•4. Томас Роберт Мальтус ва Жан
Батист Сэйнинг иқтисодий таълимоти
•5. Жон Стюарт Милл ҳамда К.Маркс
иқтисодий таълимотининг умумий
тавсифи
•
1
1. Классик иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг
тарихий шарт-шароитлари ва унинг тавсифи.
• Меркантилизмнинг емирилиши ва классик сиёсий иқтисод
мактабининг пайдо бўлиши (Англияда) XVII асрга тўғри
келади. XVI асрнинг ўрталарида бошланган мануфактура
даври XVII асрга келиб саноатнинг айрим тармоқларининг
ривожланишига олиб келди. Айни пайтда, қишлоқ
хўжалигида ҳам капитализм ривожлана бошлади. Буюк
Британия
иқтисодиёти
дунёда
энг ривожланган
мамлакатга айланди. XVIII асрга келиб бу ерда
капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари фақат
савдода эмас, балки саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳам
ғалаба қозонди. Бу жараён мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий тараққиётига йўл очиб берди.
Уильям Петти (1623-1687)-Англия классик сиёсий-иқтисодининг
асосчиси
асосий иқтисодий асарлари
“Солиқлар ва йиғимлар тўғрисида трактат” (1662)
“Сўз донишмандларга” (1665)
“Ирландиянинг сиёсий анатомияси” (1672)
“Сиёсий арифметика” (1676)
“Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз” (1682)
У. Петтининг услубий
қарашлари.
муомала соҳасининг ишлаб чиқариш соҳасига бўлган таъсирини инкор этади;
товар ва хизматлар қийматининг шаклланишида сарфли механизмни қўллаш;
иш ҳақини меҳнат баҳоси сифатида талқин қилиш, унинг миқдорини эркин
рақобат шароитида доимо минимал даражага интилади деб қараш;
иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда статистик услублардан фойдаланиш;
иқтисодий муаммоларни тушунтириб беришда табиий фанлар, айниқса тиббиёт,
анатомия фанлари ва бошқа ўхшатмалардан усталик билан фойдаланиш.
3
Бойлик назарияси
1
• қимматли металл ва тошлар, пуллар, мамлакатнинг ери, уйлар, кемалар,
товарлар ва ҳатто уй жиҳозлари ҳам бойлик тушунчасини билдиради;
2
• бойлик меҳнат ва ер иштирокида яратилади.”Бойликнинг отаси ва фаол
принципи бу – меҳнат, онаси эса – ер”, деб кўрсатиб берилади;
3
4
• Мамлакат бойлигини кўпайтириш учун У.Петти қамоқ жазоси ўрнига пул
жаримасини жорий этиш зарурлигини, пул тўлашга «қурби етмаган
ўғриларни» эса «қулликка» маҳкум этишни, ишлашга мажбур қилишни
тавсия этади. Бу меркантилистларга қарама-қарши тарзда, бойлик, энг
аввало, меҳнат билан яратилишини билдиради,
• У.Петти четга пул чиқаришни тақиқлаш бемаъни нарса эканлигини
кўрсатиб ўтади. Давлатнинг бундай хатти-ҳаракати, унинг фикри бўйича,
мамлакатга четдан товар келтиришни ман этиш билан бир нарсадир.
4
Қиймат назарияси
У.Петти
қийматни талқин
қилишда икки
хил ёндашувга
асосланади:
1-ёндашув:
товар қиймати
кумуш қазиб
олувчи меҳнати
билан яратилади
ва унинг
“табиий
баҳоси”
ҳисобланади.
Кумуш
қийматига
тенглаштирилган
товарлар
қиймати
товарнинг
“ҳақиқий бозор
қиймати”
ҳисобланади.
2-ёндашув:
товар қиймати
меҳнат ва ер
иштирокида
яратилади
(Кўриниб
турибдики, ҳар
икки ёндашув
бўйича товар
баҳоси асосида
сарфли механизм
ётади).
5
Даромадлар назарияси
Ишчининг даромади
сифатидаги иш ҳақи, бу
меҳнатга тўланадиган ҳақ
бўлиб, унинг даражаси
ишчининг ва унинг
оиласини яшаши учун
зарур бўлган воситалар
минимуми билан
белгиланади.
Ер эгаларининг
даромади сифатидаги
рента бу, қишлоқ
хўжалигида ишлаб
чиқарилган маҳсулот
қиймати билан уни
ишлаб чиқаришга кетган
ҳаражатлар ўртасидаги
фарқ деб кўрсатилади
(бу рента тўғрисидаги
биринчи қараш).
Ер участкасининг бозорга
узоқ–яқинлигига боғлиқ
бўлган рента
(бу рента тўғрисидаги
иккинчи қараш).
6
П.Буагильбер-Франция классик сиёсий
иқтисодининг асосчиси
асосий иқтисодий асарлари
• «Франция ҳолатининг муфассал тавсифи...»
(1695)
• «Францияни қоралаш.» (1707)
• «Бойлик, пул ва соликларнинг табиати тўғрисида
мулоҳаза»
• «Пулнинг камёблиги тўғрисида тадқиқот»
7
П.Буагилбернинг иқтисодий қарашлари
Франция халқ хўжалигининг тушкунликка тушишининг асосий сабаби
меркантилизм иқтисодий сиёсати деб кўрсатиб беради;
иқтисодий ўсиш ва давлат бойлигининг асоси -қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг ривожланиши, деб ҳисоблади;
деҳқонлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тизимида ислоҳотлар
ўтказиш зарур, деб қаради;
давлатнинг иқтисодий ҳаётга бемаъни аралашувини инкор этади ва эркин дон
савдосини жорий этишни талаб қилиб чиқади;
тармоқлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти эркин рақобат натижасида бўлиши
керак, деб ҳисоблади;
пулнинг фақат айирбошлаш воситаси функцияси тан олинади.
Физиократизм таълимоти
Асосий вакиллари
Франсуа Кенэ (1694-1774й.)
Анн Робер Жак Тюрго (1727-1781 й.)
Физиократизм грекча “рhisis”-ер ва “kratos” ҳумронлик сўзидан келиб
чиққан бўлиб, “табиат ҳукмронлиги” маъносини билдиради.
Физиократизм миллий иқтисодиёт ва жамиятнинг бойлиги фақат қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши ҳисобига шаклланади, деб тасдиқловчи
таълимот.
9
Француа Кенэ-физиократизм таълимоти
асосчиси
Иқтисодий муаммоларга бағишланган асарлари
• Деҳқончилик давлати иқтисодий сиёсатининг
умумий принциплари” (1758);
• “Ҳунармандчилик меҳнати тўғрисида”(1758);
• “Иқтисодий жадвал” (1758).
10
Соф маҳсулот тўғрисидаги таълимот.
Ф.Кененинг назарий меросида унинг соф маҳсулот (ҳозир уни миллий
даромад деб аташади) тўғрисидаги таълимоти муҳим ўрин эгаллайди.
Унинг фикрига кўра, соф маҳсулотнинг манбаи ер ва унга сарфланган
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган кишиларнинг
меҳнати ҳисобланади. Демак, бойликнинг (соф маҳсулот) кўпайиши
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган «ер
инъомидир». Шу боис, давлат саноатни эмас, балки қишлоқ хўжалигини
рағбатлантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши керак.
Ф.Кене: «Деҳқонлар камбағал бўлса, қироллик камбағал бўлади,
қироллик камбағал бўлса қирол камбағал бўлади», деб ҳукуматни
ишонтиришга ҳаракат қилган. Савдо ва саноат бойлик яратмайди,
негаки савдогар ва ҳунармандлар қишлоқ хўжалигида яратилган
бойликни фақат бир жойдан иккинчи бир жойга етказиш ва ўзгартириш
билан шуғулланади.
Синфлар назарияси.
Ф.Кене ўзи ишлаб чиққан унумлилик қоидасига асосланган ҳолда
жамиятни уч синфга ажратиб кўрсатади:
унумли синф, унумсиз синф, мулкдорлар синфи.
Унумли синф бу – қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган барча кишилар,
деҳқон ва фермерлар киради. Улар соф маҳсулот яратадилар.
Унумсиз синф булар ҳунармандлар, ишчилар, савдогарлар, хизматкорлар, тўралар,
яъни деҳқончиликдан бошқа соҳада иш билан банд бўлган кишилар. Улар фақат
ўзларини таъминлайдилар, ўз истеъмолига қанча маҳсулот керак бўлса, шунчалик
маҳсулот яратадилар. Улар жамият учун фойдали; аммо ўзининг ҳам, жамиятнинг
ҳам бойлигини кўпайтирмайди, шу маънода унумсиздир.
Мулкдорлар синфи ер егалари, унга қирол ва руҳонийлар ҳам киради. Мулкдорлар
синфи соф фойдани олишга ҳақли, негаки улар ўз пайтида ерларни ўзлаштирган,
ернинг унумдорлигини оширган. Мулкдорлар томонидан олинадиган даромад бу –
уларнинг олдин қилган харажатлари учун инъом.
Капитал назарияси.
Иқтисодий фикрлар тарихида капитал тўғрисидаги биринчи чуқур
назарий тушунчани Ф.Кене илгари сурди.
Ф.Кене фикрига кўра, пул унумсиз бойлик бўлиб, у ҳеч нарса ишлаб
чиқармайди.
Унинг атамаси бўйича қишлоқ хўжалиги қуроллари, қурилишлари,
моллари, ҳайвонлари ва деҳқончиликда бир неча ишлаб чиқариш
циклларида фойдаланиладиган барча нарсалар «дастлабки аванслар»
дейилади (Ҳозирги замон атамаси бўйича – асосий капитал).
Бир ишлаб чиқариш циклида ишлатиладиган уруғлик, ем-хашак,
ишчиларнинг меҳнат ҳақи ва бошқаларни у «ҳар йилги аванслар»га
киритди (Ҳозирги замон атамаси бўйича – айланма капитал). Аммо
Ф.Кененинг хизмати фақат капитални ишлаб чиқаришдаги мавқеига
кўра асосий ва айланма капиталларга бўлишдангина иборат эмас.
Бундан ташқари, у айланма капитал билан бирга асосий капитал ҳам
ҳаракатда бўлишини ишонарли тарзда исботлаб берди.
Ф. Кенэ хўжаликдаги асосий мутаносибликларни аниқловчи ва давлат иқтисодиётининг
ривожланишини таъминловчи ижтимоий такрор ишлаб чиқариш назариясини асослаб
берди, уни иқтисодий жадвалда расмийлаштиради ва қуйидаги схема кўринишида тасвирлади
Схема-1
ФЕРМЕРЛАР
пул
маҳсулотлар
пул
озиқ-овқат маҳсулотлари
пул
хом ашё
пул
ЕР ЭГАЛАРИ
САНОАТЧИЛАР
пул
товарлар
(Бу доиравий айланишни Ф.Кенэ ҳам пул , ҳам натурал шаклда ифодалаган. Шундай қилиб,
тарихда биринчи бўлиб жамият миқёсидаги оддий такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилди ва
унинг хулосасига кўра, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фақат
муайян хўжалик мутаносибликлари амал қилган шароитдагина амалга ошиши мумкин).
Мазкур моделни ишлаб чиқишда қуйидаги мутлоқ тахминларга йўл қўйилади:
-барча
нархлар
йил
давомида
ўзгармайди;
-барча
даромадлар
кейинги
истъмол
учун
фойдаланилади;
-ҳар
бир
синф
ичидаги
олди-сотдилар
ҳисобга
олинмайди;
-ташқи
савдо
кўрсаткичлари
инкор
этилади;
-барча ерлар ер эгаларидан ижарага олган фермер-деҳқонлар томонидан ишланади;
-барча саноат маҳсулотлари ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилади.
14
Анн Робер Жак Тюрго
асосий асарлари
“Бойлик яратиш
ва тақсимлаш тўғрисида мулоҳазалар” (1766);
“Қиймат ва пул” (1769);
“Солиқлар тўғрисида мемуар” (1778);
А.Р.Тюргонинг иқтисодий ғоялари
ижтимоий синфлар тўғрисидаги таълимотни ривожлантиради (3та синф ажратиб кўрсатилади, ишчи
ва капиталистлар унумсиз синфга, фермер ва ёлланма ишчилар эса унумли синфга киритилади);
ишлаб чиқариш воситаларидан ажралган ёлланма меҳнатнинг келиб чиқишини тушунтириб беради;
иш ҳақи, фойда ва ер рентасини таҳлил қилгач, жамият даромадларига алоҳида эътиборни қаратади;
иш ҳақи даражаси ишчининг ва унинг оиласининг яшаш воситалари минимуми билан аниқланади;
фойда тадбиркорлар ўзлаштирадиган капиталдан келадиган даромад кўринишида бўлади;
ер рентаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уларни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан
ортиқча қисми ҳисобланади;
саноат ва савдони, Ф.Кенэдан фарқли ўлароқ, мамлакат равнақининг муҳим омили ҳисоблайди;
А.Тюрго молия вазири сифатида қуйидаги ислоҳотларни амалга оширади:
- мамлакат ичида доннинг эркин савдосини ташкил этиш;
- қироликка эркин дон олиб кириш ва ундан бож тўловларисиз эркин дон олиб чиқиш;
- натурал ер мажбуриятларини пулли ер солиғи (ўлпон) билан алмаштириш;
15
Ричард Кантилон (1680-1734 й.)
асосий асари
“Савдо табиати тўғрисида тажриба” (1755)
Р.Кантилоннинг иқтисодий ғоялари
1
талаб билан таклифнинг мос тушмаслиги айрим тадбиркорларга
арзонроқ олиш ва қимматроқ сотиш учун имкон яратиб бериш ғоясини
асослаб беради;
“тадбиркор” тушунчасини муомалага киритади, тадбиркор деганда
фойда олишнинг амалга оширилмаган имкониятларидан фойдалана
оладиган, қандайдир бир товарни муайян баҳода олиш ва уни номаълум,
анча юқори баҳода сотишни хоҳловчи одам тушунилади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳамиша ишлаб чиқариш
фаолиятининг ва катта шахсий пул маблағларнинг бўлиши талаб
қилинмаслигини қайд қилиб ўтади.
16
Адам Смит (1723-1790 й.) – классик иқтисодий мактабнинг
атоқли намояндаси
•
Адам Смит (1723–1790) Шотландиянинг Керколди шаҳрида божхона
амалдори оиласида дунёга келди. У Глазго ва Оксфорд университетларида
таълим олди, бу ерда адабиёт, тарих, фалсафа фанлари билан бирга физика,
математикани ҳам ўрганди. А.Смит 1748 йилда Единбургда оммавий
лекциялар ўқий бошлади, 1751 йилда Глазго университетининг профессори
этиб тайинланди. Кейинчалик ижтимоий фанлар кафедрасини бошқарди.
А.Смит 1759 йилда ўқиган лекциялари асосида этиканинг фалсафий
муаммоларига бағишланган ўзининг биринчи «Ахлоқий ҳиссиёт назарияси»
китобини яратди. 1764 йили А.Смит ҳаётида кескин ўзгариш бўлди: у
кафедрани тарк етди ва ўша даврда кўзга кўринган сиёсий арбоб – герцог
Баклнинг ўғли ёш лорднинг хорижга қиладиган саёҳатида унга ҳамроҳлик
қилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Бу саёҳатдан А.Смит катта
моддий манфаатдорлик кўрар эди, яъни умрининг охиригача унга ҳар ойда
800 фунт стерлинг кафолатланган эди. Бу унинг профессорлик гонораридан
анча кўп бўлган. Саёҳат чоғида у Швецарияда Валтер, Францияда
физиократлар Ф.Кене, А.Тюрго ва бошқа атоқли олимлар билан учрашди,
уларнинг
ишлари билан танишди. Бу учрашувлар А.Смитнинг
дунёқарашини шаклланишига катта таъсир кўрсатди.
1766 йилда у ўз юртига қайтиб келди ва «Одамлар бойлигининг
табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» номли асосий асарини
ёзишга киришди. Бу асар 1776 йил мартда чоп этилди. Асарда
инсоният томонидан олдин яратилган иқтисодий билимлар
умумлаштирилди ва умумий назарий тамойил асосида иқтисодий
фан тизимига айланди.
•
•
•
•
•
Мазкур асар бешта китобдан иборат:
биринчи қисмида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари
тадқиқ этилди,
иккинчисида – капитал жамғарилиши ва унинг функционал
шакллари,
учинчисида – капитализм ривожланишининг тарихий шартшароитлари кўрсатиб берилди,
тўртинчисида – меркантилизм ва физиократлар таълимотига
бўлган ўзининг муносабатлари акс этилди,
бешинчи қисмида давлат молияси саволлари кўриб чиқилди.
18
А.Смитнинг ижтимоий–иқтисодий назариялари
Меҳнат тақсимоти ва айирбошлаш
• Смит
меҳнат
тақсимотининг
ишлаб
чиқаришни
ривожлантиришдаги аҳамиятини асослаб берди.
• Ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмини иккита муҳим омилга
боғлаб тушунтирди:
-унумли меҳнат билан банд бўлган аҳоли сонига;
-меҳнат унумдорлиги даражасига
• меҳнат тақсимоти афзалликларини кўрсатиб берди:
-меҳнат унумдорлигини оширишни;
-маҳсулот сифатини яхшилашни;
• Айирбошлашга бўлган мойилликни инсон руҳиятининг асосий
хусусиятларидан бири деб ҳисоблади.
19
Унумли меҳнат назарияси
А.Смит меҳнатни унумли ва унумсиз меҳнат турларига ажратиб
кўрсатади:
унумли меҳнат янги қиймат яратади:
унумсиз меҳнат қиймат яратмайди. Бундан ташқари, А.Смит бўйича,
янги қиймат фақат моддий ишлаб чиқаришда яратилади (қишлоқ
хўжалиги,саноат), ҳар хил турдаги давлат хизматчилари, ҳарбийлар,
ўқитувчилар, ёзувчилар, ўзини ҳам шунга киритади, янги қиймат
яратмайди;
табиат (ер) мустақил равишда унумли кучига эга эмас, у фақат жонли
меҳнатни кучайтиради ёки сусайтиради деб ҳисоблайди (лекин
деҳқончиликда инсон билан бирга табиат ҳам ишлайди деб қайд қилиб
ўтади).
Пул назарияси
• Пул узоқ эволюцион жараён натижасида товарлар
дунёсидан стихияли тарзда ажралиб чиққанини кўрсатиб
берди.
• Пул айирбошлаш жараёнида муҳим роль ўйнашини асослаб
берди ва унингча “Пул–бу муомаланинг буюк
ғилдираги”.
• Пулнинг айирбошлаш функцияси алоҳида ажратиб
кўрсатилади, бошқа функцияларга унчалик эътибор
бермади.
• Олтин ва кумуш монеталарни қоғоз пуллар билан
алмаштиршнинг мақсадга мувофиқлигини, уларни банклар
чекланган миқдорда чиқариши кераклигини кўрсатиб
берди.
• Кредитни капитални фаоллаштириш сифатида қарайди,
21
Капитал назарияси
•
Капитал – бу ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш ва ривожлантириш учун зарур
бўлган захиралар (ишлаб чиқариш воситалари каби);
асосий ва айланма капитал турларини ажратиб кўрсатиб беради:
-асосий капитал: машиналар ва бошқа зарурий меҳнат қуроллари;савдо-саноат учун
мўлжалланган иморат-иншоотлар;ер участкалари;меҳнат маҳорати ва жамият
аъзоларининг “фойдали қобилиятлари”;
-айланма капитал: пул;озиқ-овқат захиралари;хом-ашё ва яримфабрикатлар;тайёр,
лекин ҳали сотилмаган товарлар.
А.Смит бўйича асосий капитал билан айланма капиталнинг фарқи қўйдагилар:
-айланиш жараёнида қатнашмайдиган, ўз эгаси қўлида қоладиган капитал асосий
капитал;
-ўз эгасининг қўлидан бир шаклда кетиб ва унга бошқа шаклда қайтиб келадиган капитал
– айланма капитал.
асосий капитал билан айланма капитал ўртасидаги алоқани, А.Смит асосий капитал
фақат айланма капитал иштирок этганда амал қилиши ва фойда келтириши мумкин деб
кўрсатиб беради.
“Иқтисодий сиёсат” тўғрисидаги ғоялар:
1. А.Смит давлат харажатларини, даромадларини, давлат қарзи
муаммоларини муфассал таҳлил қилди.
2. Солиқ олишнинг қуйидаги асосий қоида ва принципларини
тасдиқлаш зарурлигини асослаб берди:
• - алоҳида синфга эмас, балки барча кишилар учун меҳнатга ҳам,
капиталга ҳам, ерга ҳам бир хил солиқ тўлашни жорий этиш керак;
• - солиқ тўловчиларнинг бир хил мулкий бойлигига қараб солиқ юкини
пропорционал тақсимлаш приципи амал қилиши керак;
• - солиқ тўлаш вақти, усули, миқдори, солиқ тўламаганлик учун
жарималар, солиқ солиш қоидасида акс эттирилиши керак.
• 3. Либерализм иқтисодий сиёсатининг моҳиятини шакллантирди,
давлат иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни тартиблаш вазифасини
эмас, балки “тунги қоровул” ролини бажариши керак;
А. Смитнинг, фикрига кўра, давлат фақат учта функцияни
бажариши керак:
• - адолатли суд қилиш;
• - мамлакатни мудофаа ва ҳимоя қилиш;
• - ижтимоий муассасаларни тузиш ва таъминлаш.
•
Қиймат назарияси
А.Смит қийматни таҳлил қилишда икки хил
концепциядан фойдаланади:
биринчи концепцияга кўра, товарнинг қиймати уни ишлаб
чиқаришга сарфланган меҳнат билан аниқланади:қанча кўп меҳнат
сарфланса, товар шунча қиммат бўлади, бу қоида, унингча, фақат
дастлабки босқичларда, “қолоқ жамиятларда” амал қилади;
иккинчи концепцияга кўра, товар қиймати барча ишлаб чиқариш
омиллари, яъни меҳнат, капитал, ер иштирокида яратилади, шунга
мувофиқ, товар қиймати меҳнат харажатларидан, фойда ва ер рентасидан
ташкил топади, яъни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади, бу
концепция меҳнат қийматнинг ягона манбаи бўлишидан тўхтаган,
капиталистик товар ишлаб чиқариш шароитида амал қилади.
(Биринчи концепцияга кўра, қийматнинг меҳнат назарияси А.Смит
қарашларининг асосини ташкил этади: қиймат меҳнат билан аниқланади,
товарларни айирбошлаш унда мужассамлашган меҳнатга мувофиқ амалга
оширилади. Иккинчи концепция бўйича, “масалан,баҳонинг бир қисми ер
эгасига рента тўловларига кетади, иккинчиси – иш ҳақига ва учинчи қисми
фермернинг фойдаси ҳисобланади”).
24
А.Смитнинг икки концепцияси бўйича товар қийматининг (ва баҳонинг) ташкил
топишини қуйидаги расм кўринишида ифодалаш мумкин
•
1
ишлаб чиқариш
тақсимот
Капитал
Қиймат
Меҳнат
фойда
иш ҳақи
Дастл
абки
даром
адлар
рента
Ер
25
Синфлар назарияси
Жамиятни уч синфга ажратиб кўрсатади:
ер эгалари қўлида асосий ишлаб чиқариш воситаси – ер бўлади, улар ижарага берган ери
учун ижара тўловлари сифатида ушбу ердан олинган даромаднинг бир қисмини рента
кўринишида олади;
тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларининг иккинчи бир турига (иморат-иншоотлар,
асбоб-ускуналар, фермалар, хом ашё захираларига) эгалик қилади, ишчилар ёллайди ва
фойда кўринишида даромад олади;
ёлланма ишчилар – энг кўп, камбағал синф ҳисобланади, улар мулк эгаси эмас ва улар
меҳнатини сотиб даромад кўринишида иш ҳақи олади;
-Смит бўйича, жамият уч синфдан ташқари ҳар хил гуруҳ ва қатламларни ҳам ўз ичига
олади.Асосий синфлар шу билан ажралиб турадики, уларнинг даромадлари бирламчи
ҳисобланади, бошқа гуруҳларнинг даромадлари эса – иккиламчи, яъни қайта тақсимлаш
натижасида шаклланади.
Иш ҳақи назарияси
иш ҳақи меҳнатга тўланадиган ҳақ бўлиб, унинг даражаси
ишчининг ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган
воситалари қиймати билан ифодаланади;
стихияли бозор механизми “табиий” (ўртача) иш ҳақини муайян
даражада ушлаб туриши, унинг ўртача даражадан кескин оғиб
кетишига йўл қўймаслиги тўғрисидаги қоидани асослаб берад и;
меҳнатга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида иш ҳақини
(айниқса, “донабай”) ошириш ғояларини илгари суради, юқори
иш ҳақи ишчиларни ялқов қилади, меҳнатга бўлган қизиқишини
пасайтиради деган фикрга қатъиян қарши чиқади;
иш ҳақининг ўзгаришга мойиллигини миллий хўжаликнинг жорий
ҳолатига боғлаб тушунтиради, унинг ривожланишини эса уч
фазага – иқтисодий прогресс, иқтисодий регресс, ўзгармас
ҳолат фазаларига ажратиб кўрсатади.
27
Фойда назарияси
• -Товар қийматининг бир қисми иш ҳақи сифатида ишчига тегади,
қўшимча меҳнат билан яратилган қийматнинг қолган қисми
тадбиркорлик фойдасини ташкил этади, тадбиркор фойданинг бир
қисмини, муайян шароитларда, рента ёки фоиз кўринишида беришга
мажбур;
-Смит бир жойда меҳнат билан яратилган қиймат билан иш ҳақи
ўртасидаги фарқни фойда деб атади, иккинчи бир жойда – фоиз ва
рента тўловларидан кейинги қолдиқни фойда деб ҳисоблади, у
ҳақиқатда фойда деганда тадбиркорлик даромадини тушунди;
-фойда миқдори, Смит бўйича, “капитал қиймати билан аниқланади ва
фойданинг кўп ёки кам бўлиши ушбу капитал миқдорига боғлиқ
бўлади”;
-фойдани тадбиркорнинг таваккалчилиги, ишчига яшаш воситаларини
аванслагани учун унга тўланадиган ҳақ деб ҳисоблади, ундан
кейинчалик тадбиркорлик даромадининг адолатли эканлигини
исботлашда кенг фойдаланилди;
-фойда нормасининг пасайиш тенденциясини қайд қилиб ўтади,
бундай тенденция иқтисодий ривожланиш билан боғлаб
тушунтирилади, негаки анча ривожланган мамлакатларда фойда
нормаси ҳамиша паст бўлади.
Рента назарияси
А.Смит назариясига
кўра, рента ишчининг
ҳақ тўланмаган меҳнати
билан яратилади, унинг
меҳнати маҳсулотининг
бир қисми
ҳисобланади;
ер участкалари ҳам
унумдорлиги бўйича,
ҳам жойлашиши бўйича
фарқ қилиши, бу
фарқларнинг иккаласи
ҳам турли характер ва
миқдордаги рентанинг
шаклланишига сабаб
бўлиши мумкинлиги
кўрсатиб берилади.
Классик иқтисодий
назариянинг Давид Рикардо
таълимотида
ривожлантирилиши
Давид Рикардо (1772–1823). У Лондонда бадавлат
биржа маклери яҳудий Авраам Рикардо оиласида
туғилган. Оиладаги ўн етти фарзанднинг учинчиси
бўлган Давид ёшлигида мунтазам таълим олган
эмас ва у ҳеч қачон коллеж ва университетларда ҳам
ўқимаган. Лекин у отаси ёрдамида тижорат
сирларини яхши ўрганган ва 16 ёшидаёқ контора ва
биржада отасига ёрдамчи бўлиб ишлаган.
• Д.Рикардо 21 ёшида отаси билан алоқани узишга
мажбур бўлди. Чунки отаси унинг христиан
динидаги қиз билан бўладиган никоҳига қарши
эди. Орадан 5–6 йил ўтгач, Д.Рикардо биржада
ўйнаб йирик бойлик орттирди. (бу даврга келиб
унинг оиласида учинчи фарзанд туғилади,
кейинчалик бу оила яна бешта фарзанд кўради).
Д.Рикардо 1810 йилга келиб Лондон молия
дунёсидаги йирик шахсларнинг бирига айланади.
асосий асарлари
1. «Арзон нон
нархининг
капиталдан келадиган
даромадга таъсири
тўғрисида тажриба»
(1815)
2. Сиёсий иқтисод ва
солиқ солишнинг
бошланиши» (1817)
30
Д. Рикардонинг асосий сиёсий – иқтисодий ғоялари
қуйидаги концептуал қоидаларда акс эттирилади.
қиймат назарияси
• а) товарнинг икки хусусияти аниқ ажратиб кўрсатилган:
•
- фойдалилик (истеъмол қиймат) алмашув қийматининг зарурий шарти ҳисобланади,
лекин унинг ўлчови бўлиши мумкин эмас;
•
- барча товарларнинг алмашув қиймати, (такрор ишлаб чиқарилмайдиган товарлар
бундан истисно, масалан, кўҳна расмлар, ноёб винолар) уларни ишлаб чиқаришга
сарфланган меҳнат билан аниқланади.
• б) Д. Рикардо алмашув қиймат билан бирга мутлақ қиймат (яъни қиймат субсансияси товарда мужассамлашган меҳнат, қимматнинг доимий ўлчови) амал қилишни кўрсатиб
берди.
• в) қиймат ва бойлик тушунчалари аниқ ажратиб кўрсатилади:
• агар бойлик истеъмол қийматлар билан аниқланса, унда қиймат- у айнан алмашув
қиймат, "мўл–кўлликка боғлиқ бўлмайди, балки ишлаб чиқаришнинг осон ёки
қийинлигига боғлиқ", бошқача қилиб айтганда, товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган
меҳнат миқдорининг кўп ёки камлигига боғлиқ.
• г) Д.Рикардо қийматни аниқлашда, қийматнинг меҳнат назариясига асосланган бўлсада,
айрим ҳолларда қиймат нафақат унга сарфланган меҳнатни, балки ишлаб чиқаришда
банд бўлган капитални ҳам ўз ичига олишини таъкидлаб ўтади.
31
1
•
•
Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган қийматнинг меҳнат назарияси
сарфли тамойилларга асосланган.
Унинг бу назариясини биринчи бўлиб танқид қилган ўзининг дўсти
Т.Малтус ҳисобланади. У, биринчидан, савол қўяди: агар қийматнинг
меҳнат назариясини тўғри деб фараз қилсак, унда меҳнатга ҳақ тўлаш
қандай бўлади: қиймат бўйичами ёки қийматдан паст баҳо бўйичами?
Агар баҳо қийматдан паст бўлса, унда эквивалентли айирбошлаш
тамойили бузилади (фойдалилиги ҳар ҳил, лекин бир хил қийматга эга
бўлган товарлар айирбошланади) - бу классик иқтисодий назариянинг ва
Д.Рикардонинг асосий тамойили. Иккинчидан, Т.Малтус қийматнинг
меҳнат назарияси реал амалиёт билан мос тушмаслигини кўрсатиб
беради: агар қийматнинг ягона манбаи ҳақиқатдан ҳам меҳнат бўлса, унда
меҳнат кўп сарфланадиган тармоқлардаги тадбиркорлар, капитал кўп
сарфланадиган тармоқлардаги тадбиркорларга нисбатан кўпроқ фойда
олишлари керак. Амалиётда эса барча тармоқларда фойда меъёри деярли
бир хил. Демак, Д.Рикардо назарияси хато, товар қиймати фақат меҳнат
билан емас, балки бошқа ишлаб чиқариш омиллари сарфлари билан ҳам
аниқланади, деб хулоса қилади Т.Малтус. Д.Рикардо ўлимидан сал аввал,
ўзининг қиймат фақат меҳнат сарфлари билан ўлчанади деб
тушунтиришга қилган ҳаракати нотўғри эканлигини тан олган.
Рента назарияси.
Ердан фойдаланилганлик учун ҳамиша рента тўланади,
бунда унинг манбаи, Д.Рикардонинг тасдиқлашича, ерга
сарфланган меҳнат ҳисобланади.
Ер ресурслари чекланганлиги сабабли, хўжалик
амалиётида унумдорлиги ва жойлашиши бўйича
ҳар хил бўлган ер участкаларидан фойдаланилади.
Бунинг
натижасида
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларининг қиймати энг ёмон участкада
ишлатиладиган меҳнат сарфлари билан аниқланади.
Рента назарияси.
•
Фараз қилайлик, унумдорлиги яхши муайян ер участкасида ишлашга 10 соат
кетади ва бозорда маҳсулот баҳоси 10 пул бирлигига тенг. Аҳолининг ўсиши
озиқ-овқат товарлари баҳосининг ошишига олиб келади. Бу еса ишлаб
чиқарувчиларни ёмон ерларда ҳам ишлашга мажбур қилади. Бу ерлардан
кўрсатилган миқдордаги ҳосилни олиш учун 10 соат емас, балки 15 соат иш
вақти кетади. Шунга мувофиқ, маҳсулотнинг баҳоси ҳам 15 пул бирлигига
ошади. Бозор баҳоси бу суммадан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда, ёмон ер
участкалари ишлатилмасдан қолиб кетади. Яхши участкада ишловчи
фермерлар ишлаб чиқариш учун 10 пул бирлигига тенг меҳнат сарфлайдилар,
ўз маҳсулотларини еса 15 пул бирликка сотадилар. ўртадаги 5 бирлик фарқ ер
егасига тегади. Ана шу, Д.Рикардо назарияси бўйича, рента ҳисобланади.
Рента қиймат яратмайди. Аксинча, рента миқдори бозор баҳоси даражасига
боғлиқ бўлади. «Рента тўлангани учун нон қиммат емас, балки нон қиммат
бўлгани учун рента тўланади... Агар ҳатто, ер егалари барча ренталардан воз
кечганларида ҳам ноннинг баҳоси ҳеч камаймаган бўлар эди», - деб ёзади
Д.Рикардо. Рентани ташкил этувчи омилларни ҳам ишонарли қилиб кўрсатиб
берди. Бундай омиллар: тупроқ унумдорлигининг ҳар хиллиги ва ер
участкасининг бозорга узоқ яқин жойлашиши ҳисобланади.
Иш ҳақи назарияси
•
•
•
•
•
•
•
Д.Рикардонинг иш ҳақи назарияси “меҳнатнинг табиий баҳоси” ва “меҳнатнинг бозор
баҳоси” қоидаларига асосланади.
“Меҳнатнинг табиий баҳоси” бу ишчининг яшаши ва ўз наслини давом еттириши учун
зарур бўлган баҳо ҳисобланади. У олинадиган пул миқдорига эмас, балки унга сотиб
олиниши мумкин бўлган зарурий воситалар миқдорига боғлиқ.
“Меҳнатнинг бозор баҳоси” меҳнатга бўлган талаб ва таклифнинг реал нисбати асосида
шаклланадиган ҳақ сифатида тавсифланади.
Д.Рикардо фикрича, иш ҳақи динамикаси ишловчи аҳолининг сонига боғлиқ, негаки ишловчи
аҳолининг сони ишчи кучи таклифига таъсир кўрсатади. Ишловчи аҳолининг табиий
ўсишига боғлиқ ҳолда меҳнатга бўлган талаб ва таклиф шаклланади, демак иш ҳақи ҳам
тебраниб туради.
Аҳолининг ўсиш суръатидан келиб чиққан ҳолда, иш ҳақи пасайиш мойиллигига эга деб
ҳисоблайди, унингча, иш ҳақи талаб ва таклиф билан тартибланиб турилади, ишчиларнинг
сони эса доимо кўпайиб боради, уларга бўлган талаб эса секин ошади.
Д.Рикардо иш ҳақининг ошиши товарлар баҳосининг ошишидан секин юз беради, натижада
ишчи иш ҳақи ва баҳо ошган давргача харид қилиши мумкин бўлган товарларга қараганда
камроқ товар сотиб олишга мажбурлигини қўшимча қилади.
Лекин иш ҳақини тартибга солиб турувчи “омилларини” тадқиқ қилгач, иш ҳақининг
пасайиш мойиллиги фақат унинг давлат томонидан тартибга солинмайдиган “хусусий ва
еркин рақобат бозори” шароитида амал қилиши мумкинлигига изоҳ бериб ўтади.
35
Фойда назарияси
фойда ишчининг ҳақ тўланмаган меҳнати натижаси
сифатида тавсифланади.
фойданинг пасайиш
мойиллиги муайян вақт
ўтгандан кейин ишлаб
чиқаришда фойдаланаётган
машиналарни
такомиллаштириш,
агрономия ютуқларидан
фойдаланиш туфайли
тўхтатилади, деб қайд
қилиб ўтади.
Эркин рақобат шароитида
фойда, худди иш ҳақига
ўхшаб, пасайиш
мойиллигига эга, чунки
жамиятнинг ривожланиб ва
бойиб бориши билан
қўшимча талаб қилинадиган
маҳсулотларни ишлаб
чиқаришга кетадиган
меҳнат сарфлари кўпайиб
боради.
Капитал назарияси.
Капитал- ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган
мамлакат бойлигининг бир қисми бўлиб, у озиқ-овқат,
кийим-кечак, асбоб-ускуналар, хом ашё, машиналар ва
бошқалардан иборатдир.
Бир
хил
капитал
қўйилмасидан
келадиган
даромаднинг ҳар хиллиги сабабли капитал бир касб
туридан бошқасига ўтиб туришини кўрсатиб берди.
Ҳар бир киши кўпроқ фойда олишга интилади,
шунинг учун у кам фойдали иш жойини ташлаб кўп фойда
келадиган жойга ўтишга ҳаракат қилади.
Бундан капиталнинг юқори фойдали тармоққа оқиб
ўтишининг кучайишини Д.Рикардо назариясидан кўриш
қийин эмас.
37
“Қиёсий устунлик”назарияси
Д.Рикардо биринчилардан халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувнинг
фойдалилигини исботлаб берди.
Халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда, у қиёсий устунлик назариясини
яратди.
Бу назариянинг асосий қоидаси шундан иборатки, ҳар бир мамлакат ўзининг
муайян товарни ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлари билан уни сотиб
олишга кетадиган харажатлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда ташқи
савдодан фойда кўради.
Муайян товарни ишлаб чиқариш бир мамлакат учун бошқа мамлакатларга
нисбатан қулайроқ бўлиши мумкин. Шу боис, қиёсий устунлик назариясига
биноан, мамлакатлар харажатларни ҳисобга олган ҳолда у ёки бу маҳсулотларни
ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак.
38
“Қиёсий устунлик”назарияси
• Д.Рикардо шундай мисол келтиради. Португалияда муайян
миқдордаги винони тайёрлаш учун 80 кишилик меҳнат, газлама ишлаб
чиқариш учун еса 90 кишилик меҳнат талаб қилинади (бир йилга).
Англияда шу миқдордаги винони ишлаб чиқариш учун 120 кишилик
меҳнат, газламани ишлаб чиқариш учун 100 кишилик меҳнат сарфлаш
зарур. Гарчи олиб келинган газлама Португалиянинг ўзида Англияга
нисбатан кам харажат евазига ишлаб чиқарилиши мумкин бўлса ҳам,
бу шароитда Португалия учун винони газламага айирбошлаш
фойдали. Гап шундаки, ресурсларни газлама ишлаб чиқаришдан,
Англияга нисбатан катта қиёсий устунликка ега бўлган, вино
тайёрлаш тармоғига ўтказиб, Португалия винони айирбошлаш йўли
билан 80 кишилик меҳнат сарфлари ҳисобига, яъни 10 кишилик
меҳнатни тежаш эвазига, газлама олиши мумкин. Бундай айирбошлаш
Англия учун ҳам фойдали, негаки у ўз кучини газлама ишлаб
чиқаришга сарфлаб, газламани сотиш йўли билан муайян миқдордаги
винони 120 кишининг меҳнати ҳисобига эмас, балки фақат 100
кишилик меҳнат эвазига олиши мумкин (яъни 20 кишилик меҳнатни
тежаш ҳисобига). Бу мисолдан шу нарса кўринадики, қиёсий устунлик
мавжуд бўлса, ихтисослашув ва айирбошлаш иккала мамлакат учун
ҳам фойдалидир. Бундан мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимоти ва
ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви зарурлиги келиб чиқади.
Томас Роберт Мальтуснинг
иқтисодий қарашлари
Томас Роберт Мальтус (1766-1834й.) асосий
асарлари
• «Нуфуз қонуни тўғрисида тажриба» (1798)
• «Рентанинг табиати ва ривожланиши
тўғрисида тадқиқот» (1815)
• «Сиёсий иқтисод принциплари» (1820
40
Т.Мальтуснинг иқтисодий қарашлари
иккита асосий концептуал қоидаларда
мужассамлашган:
1.Нуфуз назарияси.
2. Маҳсулот реализацияси назарияси
41
Нуфуc назариясининг моҳияти
қуйидагилардан иборат:
• Т.Мальтус аҳолининг кўпайиши унинг учун зарур бўлган яшаш
воситаларидан кўра тез кўпайиб боради деб ҳисоблайди;
• Т.Мальтус аҳоли сони ҳар 25 йилда икки баробар кўпаяди ва геометрик
прогрессияда ўсади (1,2,4,8,16,64,128,256), унинг (аҳолининг) яшаш
воситалари эса арифметик прогрессияда ўсади (1,2,3,4,5,6,7,8) деб
ҳисоблайди;
• аҳоли ўсишини чекловчи муайян чора-тадбирлар бўлмаса, инсоният
очарчиликка дуч келади деб хулоса чиқаради ва ундан чиқишнинг икки
йўлини таклиф қилади:
• - аҳолининг прогрессив камайиши (эпидемиялар, урушлар, ёмон
касалликлар натижасида, шунингдек, табиий равишда) кишилар билан
уларнинг яшаш воситалари ўртасида нормал нисбатнинг ўрнатилишига
қисман ёрдам беради.
• - репрессив жиловлаш (никоҳдан воз кечиш ёки кеч турмуш қуриш,
туғилишни камайтириш)
• Т.Мальтус нуфус назарияси қонуни доирасида тупроқ унумдорлигининг
пасайиши қонунини асослаб берди.
42
Т.Р.Малтус “Нуфус қонуни”нинг математик ифодаси
Аҳолининг ўсиши
Геометрик прогрессия
1,2,4,8,16,32,64,128 ва
ҳоказо
Тирикчилик
воситаларининг ўсиши
Арифметик прогрессия
1,2,3,4,5,6,7,8,9,10
200 йилдан сўнг
300 йилдан сўнг
Аҳолининг ўсиши
марта
256 Тирикчилик воситалари
9 марта
Аҳолининг ўсиши
9096 марта
Тирикчилик воситалари
13 марта
Жан Батист Сэйнинг
иқтисодий таълимоти
1
Ж.Б.Сэй (1767-1832й)
«Сиёсий иқтисод трактати» (1803),
«Сиёсий иқтисод катехизиси» (1817),
«Амалий сиёсий иқтисоднинг тўла курси»
(1828-1830), 6 та том
44
Ж.Б.Сэйнинг иқтисодий таълимотидаги асосий томонлар
Сарфланган меҳнат натижаси сифатидаги қиймат тушунчасига
фойдалилик назариясини қарши қўяди, бу назарияга кўра, ишлаб
чиқариш фойдалилик яратади, фойдалилик эса товар қимматини аниқлаб
беради.
Истеъмол қийматни яратишда меҳнат билан бирга табиат ҳам иштирок
этади деб ҳисоблади ва шу асосда қиймат яратувчи омил нафақат меҳнат,
балки капитал ва ер ҳам бўлишини аниқлаб берди.
Ҳар бир ишлаб чиқариш омили (меҳнат, капитал, ер) қиммат манбаи
ҳисобланади, шу боис ҳар бир омил товар қийматида мужассамлашган
даромаднинг муайян қисмини яратади, яъни меҳнат – иш ҳақини,
капитал – фойдани, ер –рентани.
Пулнинг муомала функциясига алоҳида эътиборни қаратди ва пулни
айирбошлаш қуроли деб қаради, негаки одамларга пулнинг ўзи эмас,
балки унга сотиб олган нарсалар керак деб ҳисоблади.
Ж.Б.Сэй «бозор қонуни»ни яратди, унга кўра товарлар таклифи
автоматик тарзда ўз талабини келтириб чиқаради.
45
Жон Стюарт Миллнинг
ижтимоий-иқтисодий
назариялари.
Жон Стюарт Милл (1806-1873й.) асосий
асарлари
-«Мантиқ тизими» (1843),
-«Сиёсий иқтисоднинг баъзи масалалари
тўғрисида тажриба» (1844),
-«Сиёсий иқтисод асослари» (1848)
46
Асосий иқтисодий назариялари
-Қиймат ишлаб чиқариш соҳасига эмас, балки муомала соҳасига хос
ҳодиса ҳисобланади ва бир товарни бошқа товарга, шу жумладан, пулга
айирбошлаш учун характерли бўлган ўртадаги нисбат ҳисобланади;
бундай нисбат бозорда ўрнатилади.
-Қиймат тушунчаси нисбий бўлганлиги сабабли, у барча товарлар
бўйича бирданига ошиши мумкин эмас.
-Товар қийматининг пулдаги ифодаси баҳо ҳисобланади, баҳо бевосита
рақобат асосида ўрнатилади.
-Пул вақтни ва меҳнатни тежашга хизмат қилувчи восита хисобланади.
-Пулнинг қиймати пул миқдорига тескари мутонасибликда ўзгаради;
пулнинг ҳар қандай кўпайиши унинг қийматини пасайтиради, пулнинг
хар қандай камайиши эса унинг қийматини бир хил мутаносибликда
оширади, бу пулнинг махсус хусусиятидир.
47
Унумли меҳнат ва капитал назариялари
Жон Стюарт Милл ҳудди А.Смитга ўхшаб «моддий бойлик»
яратадиган меҳнатни унумли меҳнат ҳисоблайди.
Ж.С. Милл жамғариш натижасида вужудга келадиган меҳнат
маҳсулотлари захирасини капитал деб атаган.
Унумли меҳнатдан келадиган даромад жамиятнинг ишлаб чиқарувчи
кучларини кўпайтиришга хизмат қилса унумли истеъмолга киради.
Ж.С.Милл бўйича, ишлаб чиқариш фаолияти капитал билан
чегараланади; агар «бойларнинг унумсиз харажатлари» ҳисобга
олинмаса. капитал бандлик кўламини кенгайтириши, ишсизликни
бартараф этиши мумкин.
48
Ж.С. Миллнинг ижтимоий ислоҳотлар
назарияси
Ж.С. Миллнинг ижтимоий ислоҳотлари қуйидагиларни ўз
ичига олади:
• - ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш йўли
билан ёлланма меҳнатни тугатиш.
• - ер рентасини ер солиғи ёрдамида умумлаштириш.
Рента ёлланма меҳнат каби иқтисодий эркинлик
принципларига зид. Рента ер эгасига эмас, балки жамоага
(қишлоқ кооперативларига) ёки барча жамиятга тегишли
бўлиши керак.
• - майда ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Миллнинг
фикрича, ўз ерида ишловчи кўпчилик деҳқонлар рента
тўлашдан озод, улар мустақил ва ташаббускор бўлади.
49
Карл Маркснинг
иқтисодий таълимоти
Карл Маркс (1818-1883й.) асосий асари
• «Капитал» I том (1867)
• «Капитал» II том (1885) ўлимидан кейин
нашр этилди.
• «Капитал» III том (1894) ўлимидан кейин
нашр этилди.
50
Капитал ва қўшимчақиймат тўғрисидаги таълимотнинг ўзига
хослиги
•
•
•
•
Капитални ишлаб чиқариш воситалари билан бир хиллаштирган
А.Смит ва Д.Рикардодан фарқли равишда, К.Маркс капитални ишлаб
чиқариш муносабатлари билан бир хиллаштиради.
А.Смит ва Д.Рикардо капитални икки турга – асосий ва айланма
капиталга ажратиб кўрсатиб берган бўлса, К.Маркс капитални иккита
мезон асосида қуйидаги турларга бўлиб кўрсатади:
- ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш нуқтаи назаридан
капитални доимий ва ўзгарувчи капитал турларига бўлади;
- айланиш нуқтаи назаридан капитални асосий ва айланма капиталга
бўлади.
К.Маркс қўшимча қиймат деганда, ишчи кучи қийматидан ортиқча
қийматни, капиталист ҳақ тўламасдан ўзлаштириб олган қийматни
тушунади.
К.Маркс қўшимча қийматнинг икки турини ажратиб кўрсатиб беради:
- абсолют қўшимча қиймат бу иш кунини узайтириш ҳисобига
олинадиган қўшимча қиймат;
- нисбий қўшимча қиймат бу зарурий иш вақтини қисқартириш,
қўшимча иш вақтини узайтириш ҳисобига олинадиган қўшимча қиймат.
51
Даромадлар назарияси
Иш ҳақи
1. А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақини меҳнатга тўланадиган ҳақ деб қараган
бўлса, К.Маркс эса иш ҳақини ишчи кучи қийматининг ўзгарган шакли
деб ҳисоблаган.
2. А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақи миқдорини ишчининг ва унинг
оиласининг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимуми билан
аниқлаган. К.Маркс эса иш ҳақи миқдорини ишчи кучини такрор ишлаб
чиқариш учун зарур бўлган воситалар қиймати билан боғлаб
тушунтиради.
52
Фойда
1 К.Маркс фойдани қўшимча қийматдан келтириб чиқаради ва уни
қўшимча қийматнинг ўзгарган шакли деб кўрсатиб беради
2. Савдо фойдаси, ссуда фоизи К.Маркс бўйича, муомалада эмас, балки
ишлаб чиқаришда вужудга келади ва қўшимча қийматнинг бир қисми
ҳисобланади.
3 К.Маркс фойдани барча авансланган капитал натижасида яратилади
деб қарайди. Фойда нормаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
• Р'=M/(C+V)*100, бу ерда
• Р'=фойда нормаси
• M= қўшимча қиймат,
• С- доимий капитал,
• V-ўзгарувчи капитал.
Download