Uploaded by Javohir Bek

Мавзу Ривожланган Меркантелизм Оқилов Жахонгир

advertisement
РИВОЖЛАНГАН МЕРКАНТЕЛИЗМ
ОСИЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ
С14-ИҚТИСОД ГУРУХИ ТАЛАБАСИ ОҚИЛОВ ЖАХОНГИР
МЕРКАНТИЛИЗМ НИМА?
НАТУРАЛ-ХЎЖАЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРИ
ТОМОНИДАН СИҚИБ ЧИҚАРИЛИШИ XVI АСРДАН XVIII АСРГАЧА БЎЛГАН ТАРИХИЙ
ДАВРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ. БУ ДАВР ИҚТИСОДИЙ АДАБИЁТДА, ОДАТДА,
МЕРКАНТИЛИЗМ ДАВРИ ДЕБ АТАЛАДИ. МЕРКАНТИЛИЗМ (ИТАЛЬЯНЧА
“МЕРКАНТЕ” СЎЗИДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН – САВДОГАР МАЪНОСИНИ АНГЛАТАДИ), БУ
БОЗОР (КАПИТАЛИСТИК) ИҚТИСОДИЁТИГА БЎЛГАН БИРИНЧИ ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР
СИЛСИЛАСИДИР.
МЕРКАНТИЛИЗМНИНГ КЕНГ ОММАЛАШИШИГА XV – XVII АСРЛАРДА ЯШАБ ИЖОД ЭТГАН БИР ҚАТОР ИҚТИСОДИЙ
ТАҲЛИЛЧИЛАР МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИШГАН. ЖУМЛАДАН, ФРАНЦУЗ ДАВЛАТ АРБОБИ ЖАН БАТИСТ КОЛЬБЕР
МЕРКАНТИЛИЗМНИНГ ТАНИҚЛИ ВАКИЛЛАРИДАН БИРИ БЎЛГАН. У ВА БОШҚАЛАР ТОМОНИДАН ИЛГАРИ
СУРИЛГАН, АСОСАН ПРОТЕКЦИОНИЗМ ШАКЛИДА ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТГА ФАОЛ АРАЛАШУВИ
ЗАРУРЛИГИНИ АСОСЛОВЧИ ТАЪЛИМОТЛАР ТИЗИМИ: ИМПОРТ БОЖЛАРИНИНГ ЮҚОРИ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ,
МИЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯЛАР БЕРИШ ВА. ҲОКАЗОЛАР ЖАМИЯТДА МЕРКАНТИЛИЗМНИНГ
КЕНГ ОММАЛАШИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН.
•
Меркантилизм, энг аввало, давлатнинг иқтисодий сиёсатини ўзида мужассам этган бўлиб, унинг
амалий фаолияти учун хизмат қилади.
•
Меркантилистлар тадқиқотининг мақсади реаллик сифатидаги иқтисодиётни таҳлил қилиш
эмас, балки ҳукуматга амалий маслаҳатлар беришдан иборат. Шунинг учун улар давлатнинг
иқтисодиётга фаол аралашувини қўллаб-қувватладилар, юқори солиқ ставкасини ва давлат
харажатларини ҳимоя қилишди.
•
Меркантилистларнинг илмий дунёқараш принциплари қуйидагилар билан характерланади:
•
– ҳар қандай олтин ва қимматбаҳо нарсаларга бойлик сифатида қараш;
•
– мамлакатга олтин ва кумушнинг оқиб келишини таъминлаш мақсадида ташқи савдони
тартибга солиш;
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ДАВЛАТНИНГ ТАШҚИ САВДОНИ ТАРТИБЛАШИ ВА САВДО БАЛАНСИДА
ИЖОБИЙ САЛЬДОГА ЭРИШИШ ТУФАЙЛИ МАМЛАКАТ ПУЛ БОЙЛИГИНИНГ КЎПАЙИШИ НАТИЖАСИ
СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ. ШУ БИЛАН БИРГА, МЕРКАНТИЛИСТИК МАКТАБНИНГ
БУ ВА БОШҚА ҚОИДАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ АДАБИЁТДА АНЪАНАВИЙ РАВИШДА УНИНГ
РИВОЖЛАНИШИДАГИ ИККИ БОСҚИЧ – ДАСТЛАБКИ ВА РИВОЖЛАНГАН БОСҚИЧЛАРИНИ ҲИСОБГА
ОЛГАН ҲОЛДА ТАВСИФЛАНАДИ.
• Ноэквивалент савдо туфайли метрополиялар мустамлакалар ҳисобига беқиёс бойиди. Мана шу даврга келиб жамиятнинг
бойишида-савдонинг ролини асослаб беришга уринган меркантилизм қарашларида ноэластик
талаб ва экспортнинг импортдан кўп бўлишининг мақсадга мувофиқлиги, капитал экспортини
рағбатлантириш ва жамият ишларини қўллаб-қувватлаш тушунчалари устунлик қилган,
шунингдек “қўшнингни қуритсанг” гўёки миллат бой бўлади каби нотўғри сиёсат илгари
сурилган. Демак, меркантилизм бозор иқтисодий муносабатларининг вужудга келиш давридаги
биринчи иқтисодий тафаккурлар мактаби сифатида бир қатор назарий-методологик
хусусиятларга эга. Уларнинг моҳияти шунга келиб тақалди, яъни меркантилистлар:
•
– тадқиқот предмети (иқтисодий таҳлил) сифатида муомала соҳасини текширишни афзал
кўришади, бунинг устига ишлаб чиқариш соҳасидан ажралган холда;
•
ДАСТЛАБКИ ВА КЕЙИНГИ МЕРКАНТИЛИЗМНИНГ
ЎЗИГА ХОСЛИГИ НИМАДА?
•
Дастлабки меркантилизм, монетар тизимининг ўрнатилиши билан
боғлиқ бўлган монетаризм, буюк географик кашфиётлардан олдин
пайдо бўлди ва XVI асрнинг ўрталаригача фаол амал қилиниб
келинди. Унинг асосий вакиллари Уильям Стаффорд (Англия),
Гаспард Скаруффи (Италия) ва бошқалар ҳисобланади. Дастлабки
меркантилизм “пул баланси” сиёсатини олиб борган. Бу сиёсат
пул муомаласини, ташқи савдони қаттиқ тартиблаб туришни
таъминловчи маъмурий йўл билан мамлакатнинг пул бойлигини
кўпайтиришга қаратилган (мамлакат пули қанча кўп бўлса, у
шунча бой ҳисобланган) Дастлабки меркантилизм вакиллари
олтин ва кумушни бойликнинг мутлақ шакли деб қарашган ва уни
четдан олиб келиб кўпайтириш йўлини қидиришган.
•
•
товарлар импортини ҳар томонлама чеклашни – мамлакатдан олтин ва кумушнинг
оқиб чиқиб кетишига йўл қўймасликни мақсадга мувофиқ ҳисоблашган. Дастлабки
меркантилизм даврида ҳукумат хорижий савдогарларнинг пулларини маҳаллий
пулга алмаштириш ва кўпроқ товар сотиб олишга қизиқтириш мақсадида атайлаб
чақаларни бузиб, уларнинг қимматини пасайтириш билан шуғулланган.
Кейинчалик товар-пул муносабатларининг ривожланиши, ташқи савдонинг
кенгайиши меркантилистларнинг бойлик муаммосига бўлган қарашларини
ўзгартиришга мажбур этган. Кейинги меркантилизм XVI асрнинг иккинчи ярмидан
XVIII асргача бўлган даврни ўз ичига олади. (Унинг асосий вакилларидан бири
инглиз Томас Ман ҳисобланади. Бу даврга келиб миллий саноат ва савдо
ривожланишининг давлат томонидан рағбатлантирилиши сабабли мамлакатлар
ўртасида савдо алоқалари кенг ва мунтазам ривожлана бошлаган. Дастлабки,
меркантилистларнинг “пул баланси” ўрнига кейинги меркантилистларнинг “савдо
баланси” назарияси келиб чиқди. “Савдо баланси” назарияси (ёки етук
меркантилизм) Англияда кенг тарқала бошлади. Мазкур концепция вакиллари
дастлабки меркантилистларни мамлакатдан ташқарига пул чиқаришни ман этгани,
импортни ҳаддан ташқари чеклагани учун танқид қилди. Уларнинг фикрича,
ҳукуматнинг ташқи иқтисодий сиёсатдаги асосий вазифаси – мамлакатда имкони
борича кўпроқ пул маблағларини жамғариш эмас, балки актив савдо балансига
эришиш яъни экспортнинг импортдан устун бўлиши дея ҳисоблашган. Экспорт ва
импорт ўртасидаги фарқ – мамлакат бойлигининг ўсишидир. Демак, реал бойлик –
бу “ўлик пуллар” йиғиндиси эмас, балки янги пулларни, яъни пул капиталини
вужудга келтирувчи пуллардир. Шулардан келиб чиққан ҳолда, кейинги
меркантилизм вакиллари актив савдо балансига эришиш учун бир қатор
тавсияларни, яъни:
Энди биз кейинги ривожланган (етук) меркантилизмнинг атоқли вакилларининг
асосий ғояларини қисқача кўриб чиқамиз.
•
Англияда етук меркантилизм Томас Ман (1571-1641) асарларида ифода этилган.
Мануфактура тизимининг классик вакили Т. Ман шу билан бирга ўз даврининг
йирик коммерсанти, Ост-Индия компанияси директорларидан бири бўлган.
Компанияни четга монета чиқаргани учун танқид қилувчилардан унинг
манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида Т.Ман 1621 йилда “Англиянинг Ост-Индия
билан бўлган савдоси тўғрисида мулоҳаза” китобини чоп эттирди. Монетаристлар
концепциясига савдо баланси назариясини қарши қўйди. Т.Ман 1630 йилда
“Англиянинг ташқи савдодаги бойлиги ёки бойликни тартибга солиш сифатидаги
ташқи савдо баланси” асарини ёзади. Унда муаллиф пул муомаласини қаттиқ
тартибга солишнинг зарарли эканлигини, четга монеталарнинг эркин чиқарилиши
кераклигини, унингсиз ташқи савдони нормал ривожлантириб бўлмаслигини қайд
этиб ўтади. Унга кўра: “Ҳар йили хорижликлардан харид қилган суммадан кўра
уларга кўпроқ сотиш” қоидасини таъминлаш асосий ҳисобланади. Фақат актив
савдо баланси ёрдамида, унинг фикрига кўра, мамлакат ихтиёрида қоладиган ва
унинг бойлигини орттирадиган пулни четдан жалб қилиш мумкин. Ж. Локк
“бойлик” тўғрисида Т. Ман билан деярли ҳамоҳанг фикр юритган. Унингча, бойлик
деганда фақат олтин ва кумуш миқдорининг кўплиги эмас, балки унинг бошқа
мамлакатларга нисбатан кўп бўлиши кўзда тутилиши керак. Р. Кантильон, худди Ж.
Локк каби, ўзининг “Савдо табиати тўғрисида очерк” (1775) китобида “қўшни
мамлакатларга қараганда муомалада кўп пули бўлган ҳар қандай давлат, уларга
нисбатан устунликка эга”, деб қайд қилиб ўтган.
Томас Ман
Download