Умумий жарроҳлик кафедраси Шикастлар. Шикастланиш. Организмнинг шикастларга умумий реакцияси ҳакида тушунча. Травматик шок. Маърузачи: Тиббиёт фанлари доктори, доцент Яқубов Фарход Раджабович Маърузанинг мақсади: 1. 2. 3. Талабаларга шикастлар ва шикастланиш хакида тушунча бериш. Талабаларни шикастланишга организмнинг умумий реакцияси билан таништириш. Талабаларга травматик шокнинг ривожланиш патогенези ва даволаш тамойилларини тушунтириш Шикастланган беморлар умумий хирургик беморларнинг 30-35% ини ташкил қилади. Ўлим даражасига кўра шикастланиш, қонтомир касалликларидан кейин, ўсма касалликлари билан бир қаторда 2-3- ўринни эгаллайди. Шикастланиш мехнат қобилиятини йўқотиш сабабларининг ичида учинчи ўринни эгаллайди. Эркакларда травматизм аёлларга нисбатан икки марта кўпроқ учрайди. Умумий касалланиш структураси ичида шикастланиш 40 ёшгача бўлган одамлар ичида биринчи ўринни эгаллайди. Шикастланган беморларнинг 8-10% ни госпитализация қилишга мухтож бўладилар. Хар хил шикастланишлардан ўлим даражаси Ўзбекистонда 100.000 ахолига 230 та кишига, АКШ да – 80 та, оврупо мамлакатларида эса – 40-50 кишига тўғри келади. Шикастлар Ўзбекистонда барча шикастларнинг тахминан ярмини маиший, 40% ни транспорт, 5-6% ни ишлаб чикариш билан боглик бўлган шикастланиш ташкил қилади. Алкоголизмга чалинган беморлар орасида айниқса шикастланишлар кўп учрайди. Шикастлар Травматологияга тамал тоши қадимги Римда қўйилган. Хирург Клавдий Гален шу вақтларда суяк синишларини, уларнинг деформацияларини ўрганган ва лордоз, кифоз, сколиоз деган тушунчаларни биринчи бўлиб тиббиётга киритган одам хисобланади. Шикастлар Олим Корнелий Цельс суякдаги операциялар техникасини тўлиқ ёзиб қолдирган. Травматология ва ортопедия сохасига ривожига улкан хисса қўшган олимлардан бири француз Амбруаз Паре бўлади. XVI асрда ортопедик корсет ва оёқ кийимларни ўйлаб топган, хирургик инструментларни протезларни яратган. Шикаст деб ташқи муҳит омилларининг инсон организмига таъсири натижасида аъзо ва тўқималарда кузатилувчи анатомик ва физиологик ўзгаришлар йиғиндисига айтилади. Қуйидагича шикастловчи агентлар мавжуд: механик электрик термик кимёвий нурли руҳий ШИКАСТЛАРНИНГ ТАСНИФИ: 1. Ишлаб чикариш билан боғлик бўлмаган: - транспорт: (темир йўл, автомобил ва трамвай) - пиёдаларда - маиший - спорт - табиий офатлар. Шикастлар 2. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган(саноат, қишлоқ хўжалиги) 3. Атайлаб қилинган шикастлар: (харбий, ўз ўзига суиқасд) Қопловчи тўқимани бутунлигини бузилишига қараб: Очиқ (тери ва шиллиқ каватларни очилиши) Ёпиқ, юзаки ва тешиб кирувчи. Шикастланган тана қисмига кўра: Бош мия, Кўкрак қафаси, Тана, Оёқ ва қўллар. Шикаст Шикастланган тери, шиллиқ қават, пайлар, мушак, суяк, бўғим, аъзолар. тўқимага кўра: Шикаст Оддий шикаст – бир хил тўқималар шикастланишига айтилади. Мураккаб шикаст - ҳар хил тўқималар шикастланишига айтилади. Бир хил (однородная) шикаст – шикастланиш сабаби битта бўлган шикастлар. Комбинациялашган – шикаст сабаблари бир неча хил бўлса (масалан механик ва термик шикастлар бир вақтда бўлса). Механик шикаст Электр шикаст Термик шикаст Кимёвий шикаст (коагуляцион ва коллеквацион) Нурлардан шикастлар Очиқ, операцион шикаст Кўшма шикастлар – бир вактнинг ўзида бир неча тизимларни шикастлар (масалан, бош мия чайкалиши, суякларни синиши ва бўғимларни чикиши). Бевосита (тўғридан тўғри) шикастлар – шикастловчи агентнинг таъсир қилган жойида ҳосил бўлади. Билвосита шикастлар – шикастловчи агент таъсир қилиш жойидан маълум бир масофада шикаст ҳосил бўлади. Шунингдек алоҳидалашган ва кўшма шикастлар (политравма) булиши мумкин. Шикастлар ўткир ва сурункали бўлади. ТРАВМА Травматик токсикоз – юмшоқ тўқималарнинг узоқ вақт қисилиб қолиши натижасида мушакларни ишемик некрозга учраши ва интоксикация туфайли жигар буйрак етишмовчилигини келиб чиқишига айтилади. ТРАВМА Хушдан кетиш Хушдан кетиш – организмнинг шикастловчи таъсирга жавоб реакцияси. У бир неча сониядан 2-3 дақиқагача давом этиши мумкин. Рефлектор равишда бош мия қобиғи томирлариниг қисқа вақтга торайиши хисобига юз беради. ТРАВМА Коллапс Коллапс – организмнинг химоя реакцияси хисобланади, кучли таъсир натижасида, катта томирларни тонусини пасайиб кетишидир. Шикастланган вактда руй берадиган ҳавф: а) қон кетиш б) коллапс в) ҳушдан кетиш г)травматик шок д) ҳает учун муҳим аъзоларни шикасти ШИКАСТ Якин вакт ичида рўй берадиган ҳавф, (бир неча соатдан ва ҳафта ичида рўй беради) а) маҳаллий йирингли инфекция б) умумий йирингли инфекция в)травматик токсикоз ШИКАСТ Кеч рўй берадиган ҳавф ва асоратлар а) сурункали остеомиелит б) трофик яралар в) контрактура г) тўқима ва аъзоларнинг ҳар хил анатомик ва функционал етишмовчилиги Шикастлар оғирлик даражаси ва асоратларини қуйидаги шарт шароитларга кўра аниқланади: - Шикастларга олиб келган омил ва унинг таъсир механизми (зарба қайси томондан); - Шикаст вактида аъзо ва тўқималарни анатомо-физиологик ҳолати (ошқозон тўлган); - Шикастланувчи аъзо ёки тўқимада патологик ҳолатларнинг бор ёки йўқлиги (остеомиелит); - Шикаст содир бўлган вактда атроф муҳитнинг таъсири (ёмғир, қор, ботқоқлик). Шикастлар бўлган беморларни текширишнинг ўзига хослиги 1. Шикастланган соҳанинг ташқи кўриниши – шикастнинг огирлик даражасига хар доим хам тугри келмайди. Масалан, кукрак кафасидаги кичик тешиб кирувчи жарохат, ички аъзоларнинг шикастланиши билан кечади. 2. Симптомлари яккол булган шикастланиш, хар доим хам инсон хаетига хавф солавермайди. 3. Кушма шикастланишларда ахамиятли булган шикастланишлар тананинг бошка кисмларида булиши мумкин. ШИКАСТ Масалан кул ва оёклардаги катта яккол жарохатида , бош мия шикасти еки жигар ёрилиши хам учраши мумкин. Травматизм хакида тушунча Травматизм деб – маълум бир мухитда маълум бир вактда, маълум бир ахоли гурухида (кишлок хужалиги, ишлаб чикаришда, спортда ва хоказо) кузатилувчи шикастларнинг йигиндисига айтилади. Травматизмни аниклаш учун шикастларни учрашини, сабабини ва содир булган атроф мухитини урганиб чикиш лозим. ШИКАСТ Юкорида курсатилган сабабларни урганиш, шикастланиш профилактикаси учун катта ахамиятга эга. Травматизм турлари: 1) ишлаб чикаришга боглик 2) ишлаб чикаришга боглик булмаган Ишлаб чикаришга боглик травматизмлар куйидагича булади: Саноат билан боглик Кишлок хужалиги билан боглик Ишлаб чикаришга боглик булмаган травматизмлар куйидагича булади: Транспорт Кишлок-хужалик Болалар Спорт Темир йул Травматизмни купайиши сабаблари: - Саноатни ривожланиши - Кишлок хужалиги индустриализацияланиши - Транспорт йул харакатини ошиши Травматизмни профилактика ишларида катнашадилар: - Ишлаб чикариш корхонасининг рахбарлари - Техника хафвсизлиги инженерлари - Давлат автоинспекцияси ходимлари - Яшаш учун курилган биноларни эксплуатация килиш ходимлари - Мактаб, богча хизматчилари - Согликни саклаш тизими ходимлари Травматизм профилактикаси: - - Ишга кабул килиш вактида: Таллукли укув ишларини утказиш Техника хавфсизлиги коидалари билан таништириш Механизмлар ва машиналар турли химоя воситалари билан таъминланади Ишчилар химоя кийимлари, кулкоп, кузойнаклар билан таъминланадилар Йўл харакати хавфсизлиги учун: - Чоррахаларда светофорлар урнатилади - Пиеда юрувчи ахоли учун утар жойлари ва туннеллар курилади - Транспорт воситаларини доимий равишда техник назоратдан утказилади - Мактабда йул коидалари ургатилади Шикастланиш касаллиги Шикастланиш касаллиги– бу шикастланиш натижасида организмнинг хает фаолиятини бузилишидир. Бу бузилишлар асосида гомеостазнинг бузилиши етади, ва комплекс узгаришлар билан намоен булади. Марказий нерв системасининг марказий регуляцияси бузилганда хаётга хавф тугдирувчи асоратларни келтириб чикаради. Шикастланиш касаллигининг турлари 1. Асоратланмаган шикастланиш касаллиги 2. Асоратланган ижобий тугайдиган шикастланиш касаллиги 3. Асоратланган салбий окибатга олиб борувчи шикастланиш касаллиги Шикастланиш касаллигини даврлари: Биринчи давр – травматик шок (уткир давр) – бир неча соат давом этиб, АКХ камайиши, юрак кон томир тизимининг етишмовчилиги, микроциркуляцияни бузилиши ва гипоксияни ривожланиши билан характерланади. Бу даврда беморга шошилинч даволаш чоралари курсатилади. Иккинчи давр – нисбий мослашиш (адаптация) ва эрта асоратлар булиш даври- 7 суткагача давом этади, гипоксиянинг камайиши ва беморнинг ахволи яхшиланиши билан характерланади. Бу даврда асоратлар профилактикаси олиб борилади. Учинчи давр – кечки асоратлар даври (кечки постравматик) – факатгина асоратлар ривожланган беморларда булади. Бу даврда асоратларни даволаш ишлари олиб борилади ШИКАСТ Туртинчи давр – согайиш даври. Шикастланганларнинг тулик согайиши бир неча кундан йилларгача булади. Бу даврда беморда реабилитация ишлари олиб борилади.. Ёпик шикастлар Тери ости ег кавати, мушак, фасция, пай, боглам, кон томир, нерв томирларини, ички паренхиматоз аъзоларнинг тери ва шиллик каватлар бутунлиги сакланган холда шикастланиши ёпик шикастланиш дейилади ШИКАСТ Ёпик шикастланишларга: лат ейиш, чайкалиш, пайлар чузилиш, йиртилишлар паренхииматоз аъзоларнинг шикасти киради Чайкалиш – юмшок тукиманинг ёпик механик шикастланиши булиб, тукималар функциясининг бузилиши ва морфологик узгаришларнинг булмаслиги билан характерланади. Патологоанатомик куриниши – махаллий кон куйилишлар, хужайра органелларининг деструкцияси ва майда кон томирларда кон котишлари аникланади. Чайкалиш клиникаси- огрик, сезувчанликни сусайиши ва тери рангини узгариши. Юмшок тукималарни чайкалиши жуда кам учрайди. Шикастловчи сабаби кучли булганида бош мия чайкалиши ва кукрак кафаси аъзоларининг чайкалиши кузатилади. Лат ейиш – тукима еки аъзоларни бутунлиги сакланган холда шикастланиши. Клиникаси – огрик, шиш, кон куйилишлар, терининг кизариши еки кукариши ва шу тукима еки аъзо функциясини бузилиши. Лат ейиш Даволаш – огриксизлантириш, 2-3 кун давомида совук ва сикувчи боглам. Гематома хосил булган холда пункция килиш, бушликни бушатиш ва у ерга антибиотиклар юбориш лозим. Гематомалар сурилиши еки йиринглаши мумкин. Чузилиш – мушак ва пайларни епик шикастланиши хисобланади. Чузилишлар асосан икки карама карши куч еки тана фиксацияси вактида тортувчи куч таъсирида руй беради. Чузилишлар клиникаси ва даволаниши лат ейишга ухшаш. Узилиш – тукималарни анатомик бутунлиги бузилиб кечадиган шикастланишга айтилади. Тукима эластиклигидан ортик куч таъсирида узилиш руй беради. Терининг эластиклиги кучли булганлиги сабабли тери узилиши кам учрайди, лекин тери ости ег тукимаси, мушак, фасция , пайлар ва богламлар узилиши купрок учрайди. Клиникаси. Узилиш сохаси огрик, шиш ва кон куйилишлар кузатилади. Узилишлар тулик еки тулик булмаган булади. ТРАВМА Бош мия шикасти Чайқалиш (commotio cerebri). Бунда қисқа вақтга томир деворларининг тешикларини кенгайиши туфайли қон плазмаси оқиб чиқиб шиш чақиради. ТРАВМА Клиник манзараси. Бош оғриғи; Кўнгил айниш, қайд қилиш; Ретроград амнезия (10 – 20 мин.); Қисқа вақтга онгини йўқотиши ( 2 дақиқагача). ТРАВМА Даволаш. Ётоқ режими 7 – 14 кунгача. Дегидратацион терапия Симптоматик терапия: ТРАВМА Лат ейиш (contusio cerebri). Мия лат ейишида на фақат функционал балки анатомик ўзгаришлар хам бўлади. Клиник манзараси. Бош оғриғи; Кўнгил айниш, қайд қилиш; Ретроград амнезия (20 – 40 мин.); Қисқа вақтга онгини йўқотиши ( 20 дақиқагача). Периферик белгилар намоён бўлади ТРАВМА Кўкрак қафаси шикасти Кўкрак қафас шикастига , кўкрак кафаси, ўпка, юрак лати ва қовурғалар синиши киради. Ўпка лати пневмонияни эслатади. Юрак лати инфаркт белгиларини беради. Жуда қаттиқ зарба бўлса ўпка ёки юрак ёрилиб кетиши мумкин. Плевра шикастланса пневторакс келиб чиқади. ТРАВМА Пневмоторакслар: 1) Парциал (қисман) – ўпка ярмигача ишламай қолиши мумкин. 2) Тотал (тўлиқ) – эркин хаво плевра бўшлиғини тўлик эгаллайди. 3) Клапанли (таранглашган) – пневмоторакснинг оғир формаси. ТРАВМА Гемоторакс Гематоракс – плевра бўшлиғида қоннинг тўпланиб қолиши. 1) Агар қон плевра синусларида ёки бир қовурға сохасигача бўлса, бунга кичик гемоторакс деб айтилади. 2) Агар қон сатхи 2-3 қовурға кўтарилса ва курак суягининг пастки бурчагигача борса, бу ўрта гемоторакс бўлади. 3) Агар қон сатхи курак суяги пастки бурчагидан ўтса, катта гемоторакс дейилади. ТРАВМА Диагностика ва даволаш. 1) Кўкрак қафасини рентген текширувини ўтказиш диагноз қўйиш учун асосий усул хисобланади. 2) Плеврал пункция. Пневмоторакс – 2 қовурғалар орасидан. Гемотораксда 5 қовурғалар орасидан. ТРАВМА Қорин шикасти Қорин шикасти жуда кўп тарқалган шикаст бўлиб, ўткир ва ўтмас предметлар билан таъсир натижасида юзага келади. Қуйидагиларга бўлинади: 1) Паренхиматоз органларни шикастланиши (қон кетиш). 2) Ковак органларни шикастланиши (перитонит). 3) Паренхиматоз ва ковак органларни шикастланиши (қон кетиш ва перитонит). ТРАВМА Haemoperitoneum Клиник манзара. Оғриқ, бош айланиши, тери оқаради. Пайпаслаганда оғриқли, Шеткин белгиси енгил мусбат бўлиши мумкин. Перкуссияда пастки сохаларда тўмтоқлик эшитилади. Аускультацияда ичак перисталтикаси сустлашади ёки тезлашади. Ковак орган шикастланганда перитонит белгилари юз беради. Даволаш Қорин бўшлиғининг органлари шикастланганда, диагноз қўйилгандан кейин шошилинч оператив даво қўлланилади. Акс холда ёмон оқибатларга олиб келишми мумкин. ШИКАСТ Суяк синиши Суяк бутунлигини хар қандай бузулишига синиш деб айтилади. Синиш классификацияси 1) Травматик синишлар - механик таъсир остида юз беради. ТРАВМА 2) Патологик синишлар – қандайдир касаллик фонида механик таъсир остида: А) Суяк ўсмаларида; Б) Остеомиелит ; В) Остеопороз ; ТРАВМА Мураккаблигига қараб: Оддий – суяк бўлаклари силжимаган; Мураккаб (асоратланган) – суяк бўлаклари силжиши билан, томир нерв зарарланиши билан. Кўп сонли – кўп сонли синишлар бўлади Қўшма синишлар. Комбинирланган. ТРАВМА 1) Ёпиқ синиш – қоплаб турган тўқима бутунлиги бузилмаган. 2) Очиқ синиш – қоплаб турган тўқима бутунлиги бузилмаган. 1) Синиш линиясига қараб: Кўндаланг, Қийшайган, Майдаланган (оскольчатые), Внтсимон. ТРАВМА Даволаш этаплари 1. Репозиция 2. Иммобилизация 3. Консолидация 4. Реабилитация ТРАВМА I. Репозиция – суякларни бир бирига тўғри қўйиш. А) Қўл билагн ёпиқ усулда. Б) Қўл билан очиқ (операция). В) Аппарат ёрдамида ёпиқ усулда(Елизаров). Г) Склет тортиш Д) Остеосинтез Е) Пластинкалар Ж) Хотирали пластинка (никелдан ясалган, хароратга қарат шаклга киради) ТРАВМА Иммобилизация – харакатсизлантириш. Консолидация – суяк битишини активлаштириш Реабилитация - қайта тикланиш чоралари ТРАВМА ЧИҚИШ – бу бўғим юзаларининг дисконгруэнтлиги (мос келмаслиги). Чиқишлар таснифи Туғма Ортирилган Очиқ Ёпиқ Тўлиқ Тўлиқ бўлмаган Олдинга чиқиш Орқага чиқиш. Чиқиб синиш ТРАВМА Чиқиш вақтига қараб: 1) Ўткир чиқиш (чиққанига 3 суткагача бўлган). 2) Ўткир ости чиқиш (чиққанига 9 суткагача бўлган) 3) Одатий чиқиш бўғим капсуласи йиртилмайди. ТРАВМА Клиник манзараси. Оғриқ Харакатни йўқолиши Деформацияга учраши Мажбурий холат ТРАВМА Тиббий ёрдам: Госпиталгача бўлган давр: 1) Оғриқ қолдириш . 2) Фиксация ва иммобилизация. Госпитал даври: 1) Чиқишни жойига солиш (Кохера, Гиппократа ва б.). 2) Иммобилизация. 3) Функцияниннг тикланиши. ТРАВМАТИК ШОК Травматик шок – организмдаги айланувчи кон хажмини кескин камайиши ва капилляр кон айланишини кескин бузилиши билан кечувчи холат. Микроциркуляциянинг кескин бузилиши натижасида хаетий зарур тукима ва аъзолардаги гипоксия холатидан улим холати вужудга келади. ШОК КЛАССИФИКАЦИЯСИ 1. Келиб чикишига кура : - гиповолемик (травматик, куйиш, операцион, геморрагик) - анафилактик, кардиоген, септик 2. Оғирлик даражасига кура - компенсирлашган - декомпенсирлашган - паралитик ШИКАСТ 3. Ривожланиш вактига кура: - бирламчи, эрта - иккиламчи, кечки еки токсик 4. Даврларига кура: - эректил - торпид ШИКАСТ Fine таърифига кура – учта «Г» гиповолемия, гипотензия, гипоксия Эректил давр шокнинг бошланиш вактида булиб, кучли огрик ва беморнинг чукур рухий психик безовталаниши билан кечади. Бу давр киска муддатли бир неча сониялардан ярим соатгача давом этиши мумкин. Н.И.Пирогов бу даврни куйидагича тарифлаган: ШИКАСТ «агарда шикастланган беморда, хансираш, инграш ва кийкирик эшитилса, юзлари чузинчок, уткир, кийшайган, окарган булиб колса ва тортишишлар кузатилса, томир уришининг тезлашиши ва таранглашиши кузатилса, нафас олиши киска ва юзаки булса, шикастланишнинг кандай булишига карамай даволашга шошилиш керак». Торпид даврни Н.И.Пирогов куйидагича тасвирлайди: «боглов пунктида кул еки оеги узилган котиб колган бемор кимирламай ётибди: у бакирмайди ва товуш чикармайди, шикоят килмайди, хеч кандай харакат килмайди ва харакатни талаб килмайди; танаси совук, юзи уликникидек окарган; караши узокка такалган, пульси ипдек булиб зурга пайпасланади. ШИКАСТ Берилган саволларга жавоб бермайди ёки шивирлаш билан жавоб беради, нафас олиши хам жуда суст эшитилади. Жарохат ва тери сезувчанликни йукотган, агарда осилиб турган катта нерв томири бирор нарса билан таъсирланса бемор юзидаги мимик мушакларни кискариши билан жавоб беради. Базиларида бундай холат улимгача давом этади». Шокнинг клиник куринишига кура куйидаги даражалари мавжуд: I даража – умумий ахволи уртача огирликда, пульс 80-100 марта, юкори АКБ 90 мм см уст. II даража – беморнинг ахволи огир, пулснинг тезлашиши 100-140 мартагача минутига , АКБ пасайиши 90-70 мм см. уст. ШИКАСТ -III даража - беморнинг ахволи жуда огир, пульс 120-160 марта минутига, АКБ 70-50 мм см.уст. IV даража (агония олди) беморнинг ахволи жуда огир, пульс факатгина магистрал кон томирларда пайпасланади, максимал АКБ 50 мм см. уст. ёки аникланмайди. ШИКАСТ Травматик шокни даволаш патогенетик ва комплекс равишда олиб борилиши керак. Шокни даволашнинг асосий боскичлари: МНС кузгалувчанлигини пасайтириш лозим (наркотиклар, антигистамин дори воситалари, новокаин блокадалари, даволовчи наркоз). ШИКАСТ Гемодинамикани нормаллаштириш ва кон хажмини тулдириш (полиглюкин, реополиглюкин, макродекс, альбумин, желатинол, гелафузоль, физиологик аралашалар). Кислород ингаляцияси, сунъий нафас олдириш, гипербарик оксигенация. Фактлар Одам склетида 206—208 суяк мавжуд, шуларнинрг 32—34 — тоқ суяклар, қолганлари — жуфт хисобланади. Калла суягини 23 та суяк хосил қилади, 32—34 —умуртка поғонаси, 25 — қовурға ва тўш суяги, 64 — қўл суяклари, 62 — оёқ суяклари. Фактлар 1.Тананинг 18% оғирлигини суяклар ташкил этадит. 2. Сон суяги 2 тоннагача оғирликни кўтаора олади! Демак темир бетондан хам мустахкам! 3. Тана узунлигини 3\1 ни, сон суяги ташкил этади. 4. Организмдаги энг кичкина суяк ўрта қулоқда жойлашган узанги хисобланади, у бор йўғи 3 мм бўлади. Фактлар Хар 7 йилда одам суяклари тўлиқ янгиланади. Синган жойи бўлса, синган бўлиб янгиланади. Инсонлар энг кўп кафт суяклари ва ўмров суякларини шикастлайдилар. Суяк сингандан одам ўлмайди. Энг кўп суяк синиши кузатилган одам, бу америкалик каскадер бўлиб 400 марта суяги синган. Лекин 80 ёш яшаган. Фактлар Энг кўп шикаст келтирадиган спорт тури баскетбол хисобланади. Энг кам шикаст оладиган спорт тури юриш (спортивная ходьба). Шахматчилар хам рухий шикаст олишади (ухлаганда хам шахмат ўйнаб чиқишади). Фактлар ЖССТ маълумотларига қараганда автомобилда хавфсизлик камарини тақиш, олдинги қаторда ўтирган йўловчиларни ўлиш фоизини 40–50% га, орқа қаторда ўтирганларни 75% га камайтиради. Агар хайдовчи камарни тақмаган бўлса 90% холларда кўкрак қафасини синдиради ёки қорин бўшлиғини шикастлайди. Фактлар Камар тақмасликка сабаб қилиб хайдовчилар машина ёниб кетганда чиқиб билмай қолиш билан боғлашади, вахолангки автомобил ёниши учун катта тезлик керак бўлади, катта тезликда урилган автомобилдаги хайдовчи 99 % холда ўлади. Шунинг учун ёнғин хавфини ўйламаса хам бўлади. Фактлар Ўлимга олиб келувчи шикастлар ташқаридан билинмайди. Инсон шикаст пайтида катта космик куч билан урилади, айниқса автомобил катта тезликда харакатланаётган бўлса. Урилиш натижасида автомобил бирдан тўхтайди, лекин одам организмидаги аъзолар тана ичида харакатни давом эттиришади, натижада кўкрак қафасига, қорин деворига урилиб, аъзо ёрилади ёки қон кетиш юз беради. РАХМАТ САБР ҚИЛГАНЛАРИНГИЗ УЧУН