ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЌИШЛОЌ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ С. АВЕЗБАЕВ ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШГАН ТИЗИМЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлараро илмий-услубий бирлашмаси фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан ўқув қўлланма сифатида тавcия этилган. Тошкент 2008 ОЎМТВнинг 14.10.2008 й. № 306 рақамли буйруѓига асосан чоп этишга тавсия этилган. УДК - Дарслик «Ер тузишда лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари» фани дастурига мос тарзда тайёрланган. Унда ер тузиш ва ер кадастрида автоматлаштирилган тизимларни яратишнинг назарий ва услубий асослари келтирилган, ҳозирги кунда ер тузиш ташкилотлари амалиётида фойдаланилаётган энг таниќли дастурий маҳсулотлар баёнланган. Замонавий компьютер тизимлари, дастурий мажмуалар (ГАТ ва ЕАТ) асосида ер тузиш лойиҳаларини ишлаш ва ҳисоблашларни автоматлаштириш бўйича мисоллар келтирилган. Дарслик 5620700 - «Ер тузиш ва ер кадастри» бакалавриат йўналишида ва 5А620701 - «Ер тузиш ва ер кадастри» мутахассислиги бўйича магистратурада таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Тақризчилар: Б.Б.Беркинов, иқтисод фанлари доктори, профессор А.Т.Абдураззоқов, иқтисод фанлари номзоди, доцент С. АВЕЗБАЕВ «ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШГАН ТИЗИМЛАРИ» Дарслик., Т-2008., 138б. © ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ, 2008й 2 КИРИШ Ҳисоблаш техникаси ва геоахборот технологияларининг ривожланиши, ер тузиш ва ер кадастри корхоналарининг замонавий компьютерлар, рақамли фотограмметрия ва картография воситалари билан жиҳозланиши, ер кадастрининг автоматлашган тизимларининг яратилиши, ер тузиш ва ер кадастри ишларининг мазмуни ва технологиясини кескин ўзгартириб юборди. Бу ўз навбатида ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимларини яратиш имконини берди. Ер тузиш амалиётига автоматлашган тизимларнинг тадбиқ этилишини уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда (70-80 йиллар) ер тузиш лойиҳаларининг айрим қисмларини асослаш билан боғлиқ ҳисоблаш ишлари (лойиҳаларни агроиқтисодий асослаш, смета- молия ва айрим техник қисмлар билан боғлиқ ҳисоблашлар) автоматлаштирилди. Бу даврда ЭҲМ ларида берилган бошланғич маълумотлар ва махсус ишланган дастурлар асосида автоматлаштирилган тартибда лойиҳавий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва махсус шакллар ҳамда зарур жадвалларни тўлғазиш каби унчалик мураккаб бўлмаган ҳисоблашлар бажарилди. Бу ҳисоблашлар учун сарфланадиган вақтни тежаш ва ер тузувчининг меҳнат унумдорлигини бироз ошириш имконини берди. Иккинчи босқичда (80-90 йиллар) ер тузиш лойиҳаларининг фақат ҳисоб қисми эмас, балки мазмун қисмини ҳам автоматлашган тарзда тайёрлаш имконияти пайдо бўлди. Бунга ер тузиш масалаларининг оптимал ечимини топишда иқтисодий-математик усуллардан ва жараёнларнинг моделларидан фойдаланиш орқали эришилди. Ер тузиш масалалари кўп ечимли ҳарактерга эга бўлганликлари учун улар ичидан оптимал ечимни танлаб олиш жуда катта аҳамиятга эга. Ананавий усулда лойиҳавий масалалар бир неча ечимда ишланиб, ечимлар орасидан энг самаралиси танлаб олинади. Танланган ечим кўпчилик ҳолларда оптимал ечимга мос тушмас эди. Шунинг учун ҳам, иқтисодий-математик усуллар ва моделларни қўллаш лойиҳавий ечимларнинг аниқлигини кескин ошириш билан бир қаторда, ҳисоблаш ишлари вақтини ҳам қисқартириб, ер тузувчи ишининг унумдорлигини оширди. Оптималлаш усуллари ва моделларидан фойдаланишда ЭҲМ ларда автоматлашган тарзда ер тузиш масалаларининг коэффициентлари ва иқтисодий-математик матрицалари ҳисобланади, кейин масалалар симплекс ёки тақсимлаш усулларининг стандарт математик дастурларидан фойдаланиб, ечилади. Олинган натижалар қайта ишланиб, таҳлил қилинганидан кейин ЭҲМ да бажариладиган ер тузиш лойиҳаларининг ҳисоб қисмини тайёрлашга хизмат қилади. Учинчи босқичда ( 90 йиллардан кейин ) ер тузиш ишлаб чиқаришига геоахборот (GIS) ва ер ахборот ( LIS) тизимлари кириб келди. Бу тизимлар янги, бой имкониятларга эга дастурий таъминотга асосланган бўлганликлари учун ер тузиш лойиҳаларини ишлашда лойиҳалашни автоматлаштириш 3 усуллари қўлланила бошланди. Бу усуллар ер сатҳининг рақамли моделларига асосланган бўлиб, нафақат рақамли, балки чизма маълумотлардан фойдаланиб, лойиҳаларни ишлаш имконини яратди. Ер тузишни лойиҳалашнинг кейинги ривожланиши кўп жиҳатдан автоматлашган ва геоахборот технологияларининг янги имкониятларига боғлиқ бўлиб қолди. Ер тузишда лойиҳалашнинг автоматлашган тизимини қўллаш заруратини бугунги кунда республикамизда ўтказилаётган ер ислоҳати натижасида ер тузиш ишлари ҳажмининг кескин ошиши ҳам келтириб чиқармокда. Қишлоқ хўжалик ширкатларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёни ишланаётган ер тузиш лойиҳалари сонини кескин ошириш билан бир қаторда, уларни тез ва сифатли ишлашни ҳам талаб этади. Ерларнинг қисман давлат тасарруфидан чиқарилиш жараёнининг бошланиши ҳам ер тузиш лойиҳалари сонининг янаям ошишига олиб келади. Бу ишларни бажариш учун ер тузувчиларнинг иш унумдорлигини, лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш ҳисобига кескин ошириш керак бўлади. Шу билан бир қаторда, тайёрланаётган мутахассислар ҳам махсус билимга эга бўлишлари керак. Ер тузиш бўйича лойиҳа институти ва унинг вилоятлардаги бўлимлари ҳам бу тизимлардан тўла фойдалана бошлашганлари йўқ. Сабаби, махсус билимга эга мутахассислар етишмайди, ер тузиш корхоналари ҳам зарур асбоблар ва компьютер дастурлари билан тўла таъминланмаган. Бу йўналишда илмий изланишлар жуда суст олиб борилмоқда. Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб 2004 йилдан бошлаб бакалаврлар тайёрлашнинг “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналиши Давлат таълим стандартига ва ўқув режасига “Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари” фани махсус фанлар блоки таркибига киритилди. Ушбу дарслик “Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари” фанининг тасдиқланган намунавий дастури асосида ёзилди. Дарслик мазмуни ер тузишни лойиҳалашда автоматлашган тизимларни қўллашнинг назарий асослари ва услубиятларидан иборат бўлиб қуйидагиларни ўз ичига олади. Ер тузишда лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари (ЕТЛАТ) тўғрисида асосий тушунчалар; унинг ер тузиш амалиётидаги ўрни, роли ва вазифалари тўғрисидаги маълумотлар; тизимга қўйиладиган умумий талаблар, уни яратиш тамойиллари ва ундан фойдаланиб ечиладиган масалалар турлари; Панорама геоахборот технологиясидан амалий фойдаланиш. Дарсликни ёзишда С.Н.Волковнинг «Землеустройство. Системы автоматизированного проектирования в землеустройства» М.: Колос, 2002 китобидан фойдаланилди. 4 I – Боб Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизими ва унинг ер тузиш тизимидаги ўрни 1. Ер тузишни лойиҳалашни автоматлаштиришнинг муаммолари Ер тузиш жараёнинг асосий бўғини ер тузишни лойиҳалаш ҳисобланиб, унинг асосий мақсади ердан фойдаланишда, ерларни бериш ва қайтариб олиш, сотиш-олишда улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофазалашда тартиб ўрнатишдан иборат бўлиб, бунга қуйидаги ер тузиш ишларини бажариш орқали эришилади: туман ер тузиш чизмаларидаги лойиҳа олди ҳисоблашлари; хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини ишлаш; ер тузиш тадбирларини амалга ошириш учун ишланадиган ишчи лойиҳаларни тайёрлаш; лойиҳаларни жойига кўчириш ва уларнинг амалга оширилиши устидан муаллифлик назорати. Республикамиз мустақилликка эришиб, бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича иқтисодий ислоҳотларни бошлаб юбориши билан боғлиқ аграр соҳада юз бераётган ўзгаришлар, ер тузиш ишлари ҳажмини кескин ошириб юборди. Бу даврда ер тузишнинг ахборот таъминоти ўсиши унинг сифат жиҳатдан такомиллашиши заруриятини келтириб чиқарди. Ер тузиш билан боғлиқ лойиҳа қидирув ишларининг ҳажми ҳам янги ташкил бўлаётган ва қайта тузилаётган хўжаликлар, фуқароларга ва бошқа мақсадлар учун ер ажратиш лойиҳаларини ишлаш ҳисобига кескин ошди. Эски, ананавий усуллар ва воситалар билан ишлаётган ер тузиш хизмати бу вазифаларни тез бажариш имкониятига эга бўлмай қолди. Лойиҳалаш ишларини тезлаштириш зарурияти бир томондан, ер тузувчи план - харита, ер кадастри меъёрий ва бошқа маълумотларни олиш, уларни таҳлил қилиш ва лойиҳалашда фойдаланиш вақтидан то жойларда ер ажратиш ва ерга бўлган эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқукларини тасдиқловчи ер тузиш ҳужжатларини беришгача бўлган вақтни кескин қисқартиришни талаб этса, иккинчи томондан, ер тузиш ишларининг сифатига, ерни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича оптимал ечимларни топишга қўйиладиган талабни оширади. Лойиҳалаш билан боғлиқ масалаларни ечиш катта ҳажмдаги хўжаликни сон ва сифат жиҳатидан тавсифловчи, ҳамда баҳо ва ҳуқуқий маълумотларни ўрганиш динамикасини таҳлил қилиш, ер мониторингини олиб бориш, иқтисодий, экологик ва бошқа вазиятларни моделлаштириш билан боғлиқ. Шу мақсадда ҳар хил усуллардан фойдаланилади: иқтисодийматематик моделлаш; тармоқли лойиҳалаш; математик дастурлаш; ўйинлар назарияси, оптимал стратегияни танлаш усуллари ва бошқ. Улардан фойдаланиш учун ер тузиш муаммоларини, бошланғич ва меъёрий маълумотларни, ер тузиш масалаларини қўйишга ноананавий ёндашувни, илмий асосда ташкил этишни чуқур ўрганиш зарур. 5 Ер тузувчининг иш унумдорлигини ошириш ва лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини яхшилаш, фақат янги информацион технологиялар, ер тузиш ишларини компьютер техникасидан ва замонавий дастурий таъминотдан фойдаланиш асосидагина мумкин. Замонавий технологиялар, фақат экспертларнинг баҳосига асосланган ананавий усуллардан фарқли равишда режалаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва лойиҳалаш масалаларининг янги даражадаги комплекс ечимини олиш имкониятини беради. Бу технологиялар лойиҳани ишлаш муддатини қисқартириш, лойиҳаларнинг сифатини юқори кўтариш, лойиҳачилар ишини енгиллатиш, уларни зерикарли ярим механик тарздаги ишлардан қутқариш, имкониятларини лойиҳанинг ижодий қисмига кўпроқ қаратиш имкониятини беради. Бундан ташқари замонавий компьютер техникаси нафақат техникиқтисодий масалаларни сифатлироқ ечиш, балки иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича тадбирларни башоратлаш, режалаш ва лойиҳалашда эркин фойдаланиш имконини яратади. Иқтисодий-математик усуллар лойиҳалаш теҳнологияларига киритилса ва компьютерларда ечилса, лойиҳавий ечимларда субъективизмдан сақланиш билан бир қаторда кўп вариантли ечимларни таҳлил қилиш ва оптимал ечимни топиш имконини беради. Бугунги кунда ишлаб чиқаришда ва илмий изланишларда автоматлаштириш воситаларидан ва компьютер технологияларидан, ҳар хил дастурий махсулотлардан фойдаланиш одатий тусга кирмоқда. Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, ер тузишда автоматлашган тизимлар, фақат режалаш, ҳисоб, таҳлил, лойиҳалаш ва тартибга солиш масалалари биргаликда (маълумоларни йиғишдан ечимни олишгача) ечилсагина, яхши самара беради. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фаолияти ягона комплекс математик модел билан ифодаланиши ва унинг асосида хусусий моделлар ишланиши, ер тузишни лойиҳалаш масалалари қўйилиши ва ечилиши керак. Бунга эса ўз навбатида, лойиҳавий ечимларни асослашга тизимли ёндашув ёрдамида эришилади. Бугунги кунда ер тузиш бўйича адабиётлар орасида ер тузишни лойиҳалаш ишларининг автоматлаштирилган тизимларини яратиш ва улардан фойдаланишни ёритиб берган ишлар йўқ ҳисоби. Лекин ер тузиш бўйича илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ушбу тизимни яратиш заруратини сезишмоқда. Шунга қарамасдан илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари бу тизимнинг моделлаштириш, оптималлаш ва ҳисоблашларни автоматлаштириш, ер тузиш маълумотлари банкини яратиш каби айрим элементларидан фойдаланишмоқда. Бу китобда бугунги кунгача олиб борилган илмий изланишлар ва ишлаб чиқаришда тўпланган тажрибалар асосида ер тузишни лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш тизимини яратишнинг асосий назарий, услубий ва амалий масалалари келтирилган. Китобда бу тизимнинг мақсади ва тамойиллари, унинг ўрганадиган объекти, таркиби ва усуллари, ер тузишда амалий фойдаланиш усуллари берилган. 6 2. Ер тузишни лойиҳалашда автоматлашган тизимлар (ЕТЛАТ) тушунчаси, унинг мақсади ва автоматлаштириш объекти Мураккаб тизимларни яратиш ва фойдаланиш ҳамда уларни автоматлаштириш назариясидан келиб чиқиб, проф.С.Н.Волков ЕТЛАТ га қуйидаги таърифни берган: ЕТЛАТ- бу лойиҳа ташкилоти бўлимлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда, лойиҳалаш ишларини автоматик тартибда ЭҲМ ларда бажарадиган, лойиҳалашни автоматлаштириш воситалари мажмуидан иборат ташкилийтехник тизимдир. У оптималлаш масалаларини моделлаштириш ва ечиш асосида кўп ечимли лойиҳалаш усулларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ҳисобига, ер тузишдаги лойиҳа-қидирув ишлари сифатини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, меҳнат сарфини камайтириш ва лойиҳалаш муддатини қисқартиришга қаратилган. Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотларида ЕТЛАТ дан фойдаланиш персонал ЭҲМ ларда ёки уларнинг локал тармоқларида амалга оширилиши мумкин. Бунда компьютерларга уланадиган қўшимча қурилмалардан (дигитайзер, плоттер, сканер ва бошқ.) фойдаланилади. Бу тизимнинг бирламчи элементи - ер тузувчи-лойиҳачининг автоматлаштирилган ишчи ўрни ҳисобланади. Шундай қилиб, ЕТЛАТ таркибига қуйидагилар киради: - ЭҲМ га уланадиган техник воситалар мажмуи; - аниқ лойиҳавий масалаларни ечиш технологиясида жамланган лойиҳалаш усуллари ва дастурлаш маҳсулотлар; - лойиҳани ечиш учун маълумотларни ва зарур шаклга келтирилган ҳолда олинадиган натижавий маълумотлар ва ҳужжатларни ўз ичига оладиган маълумотлар банки; - лойиҳа ишларини ташкил этиш ва кетма-кет бажариш тизими; ЕТЛАТ нинг мақсади, ерлардан оқилона фойданиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларини, лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш ҳисобига қабул қилинадиган ечимларни олишнинг тезкорлигини ошириш, улар сифатини яхшилаш ва меҳнат сарфини камайтириш имконини берадиган, сифат жиҳатдан юқори даражада маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва оптималлаштириш технологияларини қўллаш ҳисобига, ечишдан иборат. Автоматлаш объекти ер тузишни лойиҳалаш жараёнлари, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, лойиҳавий ечимларни асослаш, лойиҳавий ҳужжатларни шакллантириш ҳисобланади. ЕТЛАТ ер тузиш бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотларида меҳнатни илмий асосда ташкил этишни таъминлашга, лойиҳавий ҳисоблашларни автоматлаштиришга, хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини ва ишчи лойиҳаларни тузиш ҳамда лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширишга, қабул қилинган ечимларнинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларини таҳлил қилишга хизмат қилади. 7 ЕТЛАТ ни амалий яратишда ер – ишлаб чиқариш - аҳоли экология тизимидаги ўзаро боғлиқликни таърифловчи кўрсаткичлар ва ўзаро алоқалар тизимини тўғри белгилаш ҳамда ЕТЛАТ қўшни ёки функционал боғланган юқори даражадаги автоматлашган тизимлар билан барча алоқаларни ҳисобга олиш зарур. Ер тузиш жуда мураккаб жараён бўлиб, ер тузиш лойиҳалари доимий ўзгариб турувчи ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш, ерлардан оқилона, самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ жуда кўп ёзма ва чизма ҳужжатлардан иборат бўлади. Шунинг учун ҳам ер тузишни лойиҳалаш бир марталик ёки даврий ҳаракат бўлмай, балки, лойиҳани ишлаш, такомиллаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ тўхтовсиз жараёндир. Демак ЕТЛАТ ҳам ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этиш жараёнини тартибга солувчи умумий давлат тизими билан ажралмас боғланган доимий ҳаракатдаги ва ривожланишдаги автоматлашган тизим сифатида ташкил этилиши керак. Ер тузишни лойиҳалаш жараёнининг яна бир ўзига хос томони шундаки, у жуда мураккаб бўлиб, кўп сондаги муқобил ечимларни, ўзаро алоқаларни сон ва сифат жиҳатларидан ҳисобга олишга тўғри келади. Ўзаро сифатий алоқаларни рақамли таърифлаш қийин бўлганлиги учун, ЕТЛАТ одам машина тизими шаклида яратилиши керак. Бу тизимда сифатий (рақамли ифодалаш мумкин бўлмаган ) маълумотларни тайёрлаш ва ечимни қабул қилиш жараёни тўғридан-тўғри юқори малакали мутахассис томонидан, рақамли маълумотларни йиғиш, сақлаш, янгилаш ва бериш, ҳисоблаш операцияларининг мос техник воситаларидан фойдаланилган ҳолда, компьютер дастурларидан фойдаланиб, бажарилиши керак. 3. ЕТЛАТнинг аҳамияти, ўрни ва вазифалари Ер тузиш лойиҳаларини ишлаш, ер тузиш ишларининг бир асосий қисми ҳисобланади. Ер тузиш ишлари таркибига яна қуйидагилар ҳам киради: - давлат ер кадастри, мониторинги ва ерларни баҳолаш ишларини олиб бориш. Уларнинг маълумотлари ер ресурсларини бошқариш бўйича қарорлар қабул қилишда ахборот асоси сифатида хизмат қилади; - план-харита материалларини яратиш ва янгилаш, ер тузиш ва ер кадастри ишларини бажариш учун зарур махсус изланиш ва қидирувларни ўтказиш; - ер тузиш ва ер кадастри учун зарур топографик-геодезик ишларни бажариш; - ер ресурсларидан фойдаланишни режалаш ва башоратлаш; - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаш ва амалга ошириш; - ер тузиш лойиҳалари асосида ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш; - ер муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлари вазифаларини амалга ошириш; 8 - ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини олиб бориш. Ер тузиш хизматининг иши ва унда яратиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг самарадорлиги барча юқорида санаб ўтилган вазифалар биргаликда ечилсагина юқори бўлади. Иқтисодий ислоҳотлар ўтказилаётган янги шароитда ер тузиш хизматининг вазифалари доираси кескин кенгайди. Бу эса ўз навбатида бир бири билан алоқадор, кўп босқичли таркибга эга ва нафақат ички фойдаланувчилар, балки ташқи стандарт ва ностандарт сўровлар учун ҳам очиқ автоматлашган тизимларни яратиш заруратини туғдиради. Бундай автоматлашган тизимларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - топографо-геодезик ва аэрогеодезик маълумотларни олиш ва ишлов бериш (ТГМИБАТ); - картографик маълумотларга ишлов бериш (КМИБАТ) - ер кадастри (ЕКАТ); - ер тузишнинг режавий ҳисоблашлари (ЕТРҲАТ) Бу бўлинишдаги айрим тизимлар бошқа тизимлар таркибига кириши ҳам мумкин (масалан ТГМИБАТ ЕКАТ таркибига кириши мумкин). Бироқ уларнинг асосий функционал вазифалари (1-расм) уларнинг юқори тизим таркибида ҳам етарли даражада мустақил ишлаш имконини беради. ТГМИБАТ маълумотларни электрон тахеометрлар, ер йўлдошлари тизимлари, дигитайзерлар, сканерлар, анъанавий усуллар ва воситалардан фойдаланиб, аэротасвиргеодезик ва ерда тасвирга олиш усуллари ёрдамида олишга мўлжалланган. Унинг ёрдамида олинган объект тўғрисидаги маълумотлар асосида топографогеодезик маълумотлар банки яратилади. Картографик маълумотларга ишлов бериш тизими (КМИБАТ) картографик материалларни рақамли маълумотларга айлантириш ва ҳудуднинг рақамли моделини яратиш, яратилган ёки бошқа тизимлардаги ҳудуднинг рақамли моделларидан карталарни тузишда, уларни кўпайтиришда графикавий таҳрирлашда фойдаланиш учун қўлланилади. Ер кадастрининг автоматлаштирилган тизими (ЕКАТ) ер участкаларининг сон ва сифат тавсифлари бўйича маълумотларни ўзида мужассамлайди ва ер ҳисобини олиб боришга, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни рўйхатга олишга, тупроқ бонитировкасини ўтказишга, ерларни баҳолашга, ерлардан фойдаланиш устидан назоратни олиб боришга ва давлат органларини ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш, иқтисодий таъсир ва рағбатлантириш усулларидан фойдаланишлари учун ахборот билан таъминлашга қаратилган. 9 Топографо-геодезик маълумотларни олиш ва ишлов беришнинг автоматлашган тизими (ТГМИБАТ) Ички тизимлар: космик, аэротасвиргеодезик, ерда тўпланадиган маълумотлар. Картографик маълумотларга ишлов беришнинг автоматлашган тизимлари (КМИБАТ). Ички тизимлари: картографик материалларни сонли маълумотларга айлантириш ва ер юзасининг сонли моделини яратиш; координаталарни, шартли белгиларни, карта ўлчамларини сонли кўринишга айлантириш; карталарни тузиш, географик таќрирлаш, кўпайтириш, янгиларини яратиш. Ер кадастрининг автоматлаштирилган тизими (ЕКАТ). Ички тизимлари: ер юзасининг сонли моделларини яратиш, йиғиш ва тузатишлар киритиш; бирламчи маълумотларга ишлов бериш; ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг ерларини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш; ерлардан фойдаланишни назорат ќилиш, ер мониторинги; меъёрий таъминотни шакллантириш; стандарт сўровлар бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, ностандарт сўровларни таъминлаш. Режавий ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш тизими (РЕТҲАТ). Ички тизимлар: махсус меъёрий ахборот таъминоти; ердан фойдаланишни режалаш ва башоратлаш; ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича тадбирларни дастурлаш; ердан фойдаланишнинг махсус тартиби ва шартларига эга ҳудудлар чегараларини белгилаш. Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизими (ЕТЛАТ). Ички тизимлари: меъёрий ахборот таъминоти; ер тузиш ишларини ташкил ќилиш ва режалаштириш; лойиҳа олди ҳисоблашлари; хўжаликлараро ер тузиш; хўжаликда ички ер тузиш; ишчи лойиҳалаш 1- расм. Ер ресурсларини бошқаришнинг автоматлашган тизимлари РЕТҲАТ ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни режалаш ва башоратлашга, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги мақсадли давлат дастурларини ишлашга, ер муносабатларини тартибга 10 солишнинг иқтисодий механизмини жорий этишга, стандарт ва ностандарт сўровларни маълумотлар билан таъминлашга қаратилган. ЕТЛАТ эса ер тузиш масалаларини ечишнинг асосий тизими бўлиб, у хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш ишларини бажаришда, ишчи лойиҳаларни амалга ошириш устидан муаллифлик назоратида фойдаланилади. 1-расмда келтирилган тизимлар орасидаги алоқаларни ва янги бозор иқтисодиёти шароитидаги ер тузиш ишлари мазмунини таҳлил қилиш «Ўзбекистон ер ресурларини бошқариш» супер тизимининг моделини яратиш мумкинлигини кўрсатади ва ушбу супер тизим таркибида ЕТЛАТ нинг ўрнини аниқлайди (2 расм). ЕКАТ давлат даражасида КМИБАТ Давлат даражасидаги истеъмолчила р РЕТҲАТ КМИАТ КМИБАТ ЕКАТ вилоят даражасида ЕТЛАТ ЕКАТ туман даражасида КМИАБ КМИАТ РЕТҲАТ ТГМИБАТ Маълумотларни олишнинг ананавий манбаалари Вилоятлар даражасидаги истеъмолчила р Туманлар доирасидаги истеъмолчила р Ер эгалари ва ердан фойдаланувлар 2-расм. Давлат ер ресурсларини бошқаришнинг автоматлашган тизими таркибида ЕТЛАТ 11 Ер тузишни лойиҳалаш ишлари билан «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг вилоятлардаги бўлинмалари шуғулланишларини ҳисобга олиб ЕТЛАТ ни ушбу институтда ва унинг вилоят бўлинмаларида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Назорат саволлари ва топшириқлар II-БОБ Ер тузишни автоматлаштиришнинг ҳозирги ҳолати 1. Ер тузишни автоматлаштириш тизимларининг дастурий таъминоти Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимини яратиш бир томондан ЭҲМларнинг хотира сиғимига ва тезкорлигига боғлиқ бўлса, иккичи томондан дастурий таъминотига боғлиқ. Дастурий маҳсулотлар қўйилган вазифаларни тўла бажаришга мўлжалланган дастурий мажмуалар бўлиб, саноат маҳсулоти тарзида етказиб берилади. ЕТЛАТ да фойдаланиладиган дастурий маҳсулотлар бозорининг ҳозирги таҳлили шуни кўрсатадики, улар ўзларининг бажарадиган вазифалари, қуввати, сервис хизматлари, ишончлилиги ва уларга киритиладиган концептуал ечимлари билан бир-бирларидан фарқ қилади. Ер тузиш масалаларини ечишда қўлланиладиган дастурий махсулотларни (ДМ) шартли равишда, ҳар хил инструментал тўпламлардан (пакетлар) фойдаланмайдиган ва фойдаланадиган гуруҳларга бўлишимиз 12 мумкин. Биринчи гуруҳга кирадиган барча маҳсулотларни, уларнинг вазифаларни ечиш имкониятларидан ва бу имкониятлардан тўла фойдаланиш мумкинлигига қараб, бир неча даражаларга бўлиш мумкин. Биринчи даражали дастурий маҳсулотларга лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимларини яратишга мўлжалланган дастурий маҳсулотлар киради. Уларнинг энг кўп тарқалганлари: AutoCAD, CAD+GEO. AutoCADнинг олдинги авлодларида мураккаб дастурларни AutoLISPга (AutoCAD га ўрнатилган дастурлаш тури) ёзишда ЭҲМ ларнинг тезлиги ва тезкор хотираси сиғими камлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келинди. AutoCAD нинг охирги авлодларида кўплаб муаммолар ечилди, бироқ, шуни ҳисобга олиш керакки, бу маҳсулот асосан ЛИАТ масалаларини ечишга мўлжалланган ва ер тузишнинг автоматлаштирилган технологияларини шакллантириш учун асосий восита бўла олмайди. Лекин, у ер тузиш ишларининг умумий технологик тизимидаги бир элемент сифатида хизмат қилиши мумкин. Иккинчи даражага ЛИАТ асосий вазифаларидан ташқари қўшимча имкониятларга эга дастурий воситаларни киритиш мумкин, масалан, улар айрим ер тузиш картографияси масалаларини ечиш ва унча мураккаб бўлмаган геоахборот тизимларни яратиш бўйича қўшимча имкониятларга эга. Бу даражадаги маҳсулотлар ўз ичига маълумотлар базасини бошқариш тизимини (МББТ) олади ва объектнинг ёзма тавсифи билан чизма маълумотлари орасида алоқа ўрнатишни таъминлайди. Уларга CADdy тўпрамини, ObjectLand, Геополис дастурий мажмуаларини киритиш мумкин. Учинчи даражага тўламиқёсли геоахборот тизимларини яратиш воситаларига эга дастурий маҳсулотлар киради. Буларга Arc/Info, ArcView 3.5 гача Map info, GeoMedia Professional маҳсулотларни киритиш мумкин. Геоахборот тизимларини яратиш ер тузишни лойиҳалаш ва картография масалаларини автоматлаштириш масалаларини ечиш учун нисбатан кенг тарқалган восита Америка атроф муҳит тизимларини ўрганиш институтида (ESRI) ишланган дастурий маҳсулот - Arc/Info ҳисобланади. ArcInfo таркибидаги қатор модуллар карталарни рақамли асосга ўтказиш, ҳар хил шакллардаги маълумотларни алмашиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, карталарни ишлаш ва уларни экранда кўрсатиш, маълумотларни гуруҳлаш, ишланган тавсифий маълумотларни жадвал шаклида бериш, ҳар хил сўровларни шакллантириш, интерактив графикавий таҳрирлаш, объектларни уларнинг манзиллари ва номлари бўйича топиш, оптимал ечимларни топиш бўйича масалаларни ечиш, қаттиқ асосларда карталарни тайёрлаб чиқаришни таъминлайди. Бу тизимнинг камчиликларига графикавий (чизмаларга) ишлов бериш тезлигининг пастлиги ва фойдаланувчилар учун маълум даражадаги ёпиқлиги киради. ЛИАТ ва ГАТ технологиялари бирлаштиришнинг ажойиб намунаси сифатида ArcCAD дастурий маҳсулотини кўрсатиш мумкин. Бу маҳсулотни ArcInfoга ва унинг ўлчамида яратилган маҳсулотларга тўла бирлашган AutoCAD тизими сифатида қараш мумкин. У тасвирларни таҳрирлаш, 13 сатҳлар юзаларини моделлаштириш, полигонларни жойлаштириш, буфер (ҳимоя) минтақаларини яратиш ва бошқ. имкониятларни беради. Тўртинчи даражага геоахборот тизимларини (ГАТ) яратиш, картографик материалларни қайта ишлаш ва бошланғич картографикгеодезик маълумотларни қайта ишлашдан то тузиладиган лойиҳанинг асосий нусхасини тайёрлашгача бўлган, тўла автоматлашган технологик жараённи яратиш учун кучли воситаларга эга дастурий маҳсулотлар киради. Уларга Intergraph фирмасининг MGE маҳсулотлари, ESRI ва Erdas фирмаларининг ArcInfo 8,0 ва ундан юқори ҳамда Erdas Imaging комплекслари (мажмуалари) киради. Ҳозирги кунда Русиянинг «Понорама» ва Белорусиянинг «КредоДиолог» дастурий мажмуаларини ҳам ушбу даражага киритиш мумкин. Энг таниқли ва кучли географик ахборотлар билан ишлашга ва картографик тасвирларни қайта ишлашга мўлжалланган дастурий техник мажмуа MGE ва Intergraph фирмасининг масофавий зондлаш маълумотларини қайта ишловчи дастурий воситалари ҳисобланади. Бу тизим ҳар хил карталарда, космик ва аэротасвирларда ва бошқ. келтирилган. Ҳар хил ҳудудий чегараланган ёзма ва чизма маълумотларни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, бирлаштириш ва моделлаш учун кўплаб вазифаларни бажариш бўйича катта имкониятларга эга. Intergraph дастурий маҳсулотлари орасида юқори даражада мураккаб, графикавий тасвирлар билан ишлаш, картографик маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, маълумотлар базасида ахборотларни сақлаш ва киритиш, уч ўлчамли моделларни тузиш, ўз технологиясига тайёр ёки фойдаланувчи томонидан ишланган мавзу бўйича модулларни киритиш, зарур интерфейсларни яратиш учун ҳар хил амалий вазифаларни таъминлайдиган хусусий фойдаланиш тизимини яратиш мумкин. «Панорама» геоахборот технологияси ўз ичига касбий ГАТ карта 2005, саноат типидаги электрон карталар векторизатори Понорама – таҳрирчи, ҳар хил қатламлар учун ГАТ иловаларни тайёрлаш учун инструментал восита GisToolKit ва ер эгаларини ҳисобга олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тизими «Ер ва ҳуқуқ»ни олади. “Панорама” геоахборот технологияси юқорида келтирилган 4 та бир бировини тўлдирувчи дастурий мажмуадан иборат бўлиб, бугунги кунда ер тузиш ва ер кадастри ишларини автоматлаштириш имконини берадиган технология ҳисобланади. Бу технология Русияда ишланганлиги сабабли, фойдаланишда қулай ва МДҲ таркибидаги давлатлар ер тузиш тизимига тез мослаштирилади. “СREDO” дастурий комплекси ҳам бугунги кунда ер тузиш ва ер кадастри ишларини автоматлаштириш имконини берадиган ва олий ўқув юртларида таълим жараёнларига жорий этиш учун мўлжалланган. Унинг таркибида 5 та ўқув тўпламлари бор: Умумий тўплам; “Йўллар” тўплами; “Инженерлик геологияси” тўплами; “Геодезия ва ер тузиш” тўплами; “Саноат ва фуқаролик қурилиши” тўплами. Ҳамма тўпламлар 11 компьютер бирлаштирилган тармоқда ишлашга мўлжалланган. Сервер вазифасини 14 бажарувчи компьютер тармоқ ҳимоя калитларини ўрнатиш учун LPT ёки USB портларига эга бўлиши керак. Юқоридаги айтилганлардан кўриниб турибдики ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш қуйидаги масалаларни ечишни тақоза этади: - ЕТЛАТнинг мақсадини, объектларини, таркибини ва вазифаларини белгилаш; - ЕТЛАТни яратишнинг назарий асосини ташкил этувчи концепциясини ишлаш; - ЕТЛАТнинг концептуал асосларидан келиб чиқадиган, унинг элементларини лойиҳалашга қўйиладиган талабларни аниқлаш. 2. Географик ахборот тизимлари Ер тузишда автоматлаштирилган тизимларни (ЕТЛАТ) яратишни географик ахборот тизимларидан (ГАТ) кенг фойдаланмасдан амалга ошириш мумкин эмас. ГАТ – бу ихтисослашган компьютер тизимлари бўлиб, ўз ичига дастурий таъминотни ва ҳудудий боғланишга эга, катта ҳажмдаги чизма ва ёзма маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш учун зарур техник воситалар йиғиндисини олади. ГАТ тизимининг асосини жойнинг электрон харитаси (плани) ташкил этади. У объектнинг фазода уч ўлчамли жойлашишини тавсифловчи релъефнинг рақамли модели асосида тузилади. Фазовий (кенглик) маълумотлар кўплаб дастурий маҳсулотларда фойдаланилади (масалан AutoCAD, Surfer ва бошқ.), лекин ГАТ ҳар хил бошқариш ечимларини амалга ошириш бўйича кенг имкониятларга эга. Улар янги маълумотларни йиғиш, бор маълумотларни янгилаш, йиғилган маълумотларни ҳар хил шаклларга айлантириш, уларни кенглик (ҳудуд) ва вақт бўйича таҳлил қилиш, ҳар хил объектларни моделлаштириш ва кенгликда жойлаштириш ҳамда олинган натижаларни компьютер мониторида кўрсатиш ва анъанавий шаклларда (карталар, планлар, жадваллар, чизмалар, графиклар ва бошқ.) чоп этиб олиш имкониятларини беради. ГАТлар ХХ асрнинг 60 йилларидан бошлаб ривожланиб, кенг тарқала бошлади. Бунга ҳисоблаш техникаси воситаларининг кескин ривожланиши ва баҳоларининг пасайиши, уларга уланадиган кучли маълумотларни киритиш, чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларининг яратилиши замин яратади. ГАТнинг умумий таркиби 3- расмда келтирилган. Маълумотларни киритиш тизими ўз ичига дастурий блокни олади. Бу блок маълумотларни олишга ва мос техник воситаларга жавоб беради. Техник воситалар жумласига: дигитайзерлар, тасвирларни ўқийдиган ва компьютерга киритадиган сканерлар; электрон геодезия асбоблари (тахеометрлар, теодалитлар, нивелирлар); ташқи компьютер тизимлари; фойдаланувчиларнинг киритиш воситалари (клавиатура, сичқон, сенсар экранлари) киради. Ҳар қандай ГАТ икки турдаги маълумотлар базаси билан ишлайди: чизма ва ёзма. 15 Чизма маълумотлар базаси асосини рақамли шаклдаги электрон карталар тизими ташкил этади. Ёзма маълумотлар карталарнинг маълум юкламаларини ўз ичига олади. Улар ҳудудий кенгликларга тааллуқли қўшимча маълумотлар бўлиб, карталарга тўғридан-тўғри туширилиши мумкин эмас (ҳудудларнинг ёзма тавсифлари, ҳисобот ёки меъёрий маълумотлар). Бу икки турдаги маълумотлар базалари махсус форматдаги компьютер файллари бўлиб, уларни ишлатиш учун махсус дастурлардан фойдаланилади. Бу дастурлар маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари (МББТ) деб аталади. Улар машина хотирасига ёзилган маълумотларни излаш, танлаш, қўшиш ва тузатиш ишларини бажариш имконини беради. Маълумотларни кўрсатиш тизими монитор экранига карталарни, жадвалларни, чизмаларни ва бошқа маълумотларни чиқаришга мўлжалланган. Қайта ишлаш ва таҳлил тизими маълумотларни мос тарзда гуруҳлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Чиқариш тизими ҳар хил маълумотларни истемолчига қулай шаклга келтириб бериш учун мўлжалланган. Бу тизимнинг техник воситалари таркибига плоттерлар, принтерлар, мультимедиа проекторлари ва бошқа ёзма ва чизма ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда қилинган иш натижаларини кўргазмали намойиш этиш имконини берадиган қурилмалар киради. Чизма маълумотлар базасини бошқариш тизими Маълумотларни киритиш тизими Кўрсатиш тизими Ёзма маълумотлар базасини бошқариш тизими 16 қайта ишлаш ва таҳлил тизими Чиқариш тизими 3-расм. ГАТнинг таркибий қисмлари. Бошланғич даврда ГАТлар ҳар хил ҳудудий муаммолар билан боғлиқ бошқариш ечимларини қабул қилишга қаратилган эди. Шунинг учун ҳам Европа иттифоқи, АҚШ, Канадада улар билан биринчи навбатда маҳаллий ҳокимиятлар таъминланди ва асосан қуйидаги вазифалар ечилди: - жойни хариталаш; - кўчмас мулкни ҳисобга олиш, мулклар реестрини тузиш ва уларнинг жойлашган ўринларини аниқлаб, ҳудудларга боғлаш; - шаҳарлар ва туманлар, айрим ҳудудий мажмуаларнинг ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош лойиҳалари асосида келажакдаги ва тезкор ривожланиш режаларини ишлаш; - ҳудуднинг табиий ресурслари аҳволини, экологик шароитини ўрганиш ва атроф муҳитни экологик ва иқтисодий баҳолаш; - йўллар, инженерлик тармоқлари, маиший хизмат хўжалиги, фойдали қазилма бойликларнинг табиий заҳиралар жойлашган ўринларини ва улардан фойдаланилишлари тўғрисида аниқ маълумотларни олиш; - ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизим объектларининг жойлашуви, бинолар ва иншоотларни жорий таъмирлашни ўтказиш, жамоа транспортининг қатнов йўналишларини ва тартибларини ишлаб чиқиш, солиққа тортиш, инвестицияларни режалаш, фавқулотдаги ҳолатларда эвакуация режаларини тузиш; - маиший хўжалик аҳволини назорат қилиш, ер мониторингини олиб бориш, энергия, иссиқлик, сув таъминоти ва ш.ў. тизимлар назорати. Шундай қилиб ГАТ нафақат маъмурий бошқарув аҳамиятига эга маълумотлардан (мулкларнинг тақсимланиши, солиқлар ва йиғимлар, маиший тармоқларнинг борлиги тўғрисидаги маълумотлар) фойдаланиш, балки, ҳудуд билан боғланган ягона маълумотлар тизимини шакллантириш имконини яратди. Замонавий ГАТларни учта гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга ўта қувватли, очиқ турдаги, тармоқда фойдаланишга мўлжалланган ва кўплаб иловаларга эга тизимлар киради. Тизимнинг очиқлиги фойдаланувчига ўзи ҳоҳлаган қўшимча масалаларни ечишга, янги форматдаги маълумотларга, ҳамда ҳар хил иловалар орасидаги алоқаларга қийинчиликсиз мослашишни таъминлайди. Бу гуруҳда кўпроқ танилган ГАТ Intergraph фирмасиники ва Frc/info тизими ҳисобланади. Улар ҳар хил режимда ишлайдиган картография материалини рақамли шаклга келтириш блокига эга, кўп рақамли ташқи қурилмалардан фойдаланади, кўп каналли режимда ишлайди, менюни тўғрилашга йўл қуяди, ҳар хил мураккабликдаги дастурлаш тиллари ўрнатмасига эга, фойдаланувчилар иловаларини юқори даражадаги тилларда (Cu ++ ва Pascal) ёзиш имконини беради. Иккинчи гуруҳ ҳам асосан очиқ тизимлардан ташкил топган, кўпроқ геодезия соҳасидаги катта миқъёсли иловаларга йўналтирилган; унинг асосида объектларни жойларга боғлашни таъминловчи ҳар хил ўлчашлар ва 17 ҳисоблашлар ўтказилади. Бу тизимлар фойдаланувчилар интерфейслари, маълумотларни киритиш имкониятлари бўйича ожизроқ, бироқ аниқ масалаларни ечишда самаралироқ ва арзонроқдир. Уларга ProCart, FinGis, Gradis, Grical/Grivis, Sistem-9 ва бошқ. киради. Улар қувватли, зарур қўшимча қурилмалар билан таъминланган ишчи станцияларга ўрнатилади. Учинчи гуруҳга янаям қувватсизроқ, столда ишлатиладиган оддий шахсий компьютерлар асосида ишлайдиган ГАТлар киради. Уларда тармоқ томонидан қўллаб қувватлаш йўқ ёки етарлик даражада эмас, маълумотлар базаси ҳажм ва бажариладиган операциялар тезлик бўйича чекланган. Бу гуруҳ ГАТларига MapInfo, WinGis, ArcView, AtlasGis, GeoGraf ва бошқалар киради. Улар асосан илмий, ўқув ва маълумот олиш мақсадларида фойдаланиш ҳамда каттароқ ГАТлар учун маълумотлар таёрлашга мўлжалланган. Ер кадастрининг автоматлаштирилган тизимлари ривожланиши, ҳар хил ерлар ва улар билан боғлиқ кўчмас мулкларни баҳолаш, ҳисобини олиб бориш билан боғлиқ тасвирга олишлар, автоматлаштирилган бошқариш тизимлари ва автоматлаштирилган хариталаш махсус ер ахборот тизимлари (ЕАТ, инг. LIS) пайдо бўлишига олиб келди. Улар ер тузиш ишларини бажаришда ҳам кенг қўлланила бошлади. Ер тузиш изланишларида ГАТ ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, узатиш, сақлаш, таҳлил қилиш, кўрсатиш ва чиқариш тизими сифатида катта аҳамиятга эга. Хусусан ЕТЛАТ ва ГАТ ҳудудга боғланган маълумотларни ер тузишни лойиҳалаш мақсадида тўплаш ва фойдаланиш имконини беради. ГАТ ўзида яхши ишланган МББТга ва ер сатҳини тавсифлайдиган маълумотларни бошқариш мақсадида юқори даражали компьютер графикасига эга. ГАТ объектлар ёки ер сатҳини тавсифловчи ҳар хил турдаги маълумотларни – координаталар, шакллар, кенглик бўйича маълумотлар, ёзма маълумотлар ва сонларни қайта ишлаш имконини беради. Барча ҳар хил маълумотлар битта моделга жамланади. Ундан кейин чизмага асосланган интерактив асбоблар маълумотларни бошқаришни, уларни тузатишни, сўровлар яратишни, таҳлилни ва натижаларни чиқаришни таъминлайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ГАТга қуйидаги таърифни бериш мумкин. ГАТ – бу машина – дастур мажмуаси бўлиб, атроф муҳитни инвентаризациялаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш, башоратлаш ва бошқариш билан боғлиқ ҳамда таълим соҳасида тушуниш мақсадида, илмий ва амалий масалаларни ечишда самарали фойдаланиш учун, аниқ ҳудудга тааллуқли кенгликка боғланган маълумотларни ва бошқа ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, тасвирлаш ва тарқатишни таъминлайди. ГАТ қўлланиладиган соҳалар жуда кенг. Улар: табиий ресурслардан фойдаланиш; қишлоқ хўжалиги; ландшафтли режалаш; ер тўғрисидаги маълумотлар тизими (кадастрлар); атроф муҳит ва ердан фойдаланиш; экология; фавқулотдаги ҳолатларни таҳлил қилиш; шаҳардан ташқаридаги 18 ерлардан фойдаланиш; статистика ва моделлаштириш; ўрмон хўжалиги ва бизнес; транпорт; туризм саноати; шаҳарларни режалаш; геология; таълим; соғлиқни сақлаш ва бошқ. Кенглик маълумотларини ёки охирги амалий вазифани моделлаш турига боғлиқ бўлмаган ҳолда ГАТ технологияси қуйидаги устунликларга эга: - ягона бирлашган маълумотлар модели ҳар хил маълумотларни бошқаришни енгиллаштиради ва ортиқча ишдан қутқаради, бу эса хатолар сони камайишига ва меҳнат унумдорлиги ошишига олиб келади; - оддий ва ўрта мураккаб масалаларни ечиш учун ҳар хил турдаги ҳудудий ва ноҳудудий маълумотларни таҳлил қилиш ва сўровларни киритиш, натижаларни башоратлаш, ечимларни синаб кўриш имконини беради; ГАТнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат: - картографик маълумотларни дигитайзер, сканер, рақамли фотокамера, сичқон ёрдамида киритиш, бошқа тизимлардан файлларни олиш (шу жумладан маълумотлар форматларини алмаштириб), растрли тасвирларни ярим автомат интерактив векторлаш; - картографик ва ёзма маълумотлар базасини бошқариш (уларнинг архитектурасини яратиш, картографик ва бошқа объектлар орасида алоқани ўрнатиш, маълумотларни янгилаш, излаш, танлаш); ҳар хил турдаги векторли ва растрли маълумотлар қатламини, юзалар қатламини ва уч ўлчамли объектларни қўллаш; - тизим ичида дастурлаш тилининг мавжудлиги фойдаланувчига тизим ичида ҳисоблаш дастурларини ва бошқа фойдаланувчилар иловаларини, янги турдаги маълумотлар қатламларини яратиш имконини беради, бошқа маълумотлар базасига ва ГАТларга эркин киришни таъминлайди, фойдаланувчиларнинг интерфейс тизимларини ўзгартиради ва тўлдиради; - координаталар тизимини ўзгартириш ва картографик проекцияларни эллипсоидда ва шарда ўзгартириш, таянч нуқталари бўйича тасвирларни тузатиш; - ўлчашларни ўтказиш (узунликни, майдонларни, периметрларни, объект шакллари тавсифларини ҳисоблаш); - маълум узоқлик шартларини қониқтирувчи полигонларни қуриш, яқин қўшни полигонларни излаш; - кўплаб картографик объектлар устида амалларни бажариш (бўлиш, қўшиш, чиқариш); - тармоқлардаги амаллар: оптимал маршрутларни аниқлаш ва бошқ. - доимий ва вақтинчалик таянч нуқталари тармоқлари асосида юзани қуриш ва уларни таҳлил қилиш; - ҳар бир айрим ҳудуд бўйича маълумотлар бутунлигини бузмасдан ва такрорлантирмасдан кўплаб ҳудудлар билан (ҳар бири ўзининг ички координаталари кўрсаткичларига эга бўлиши мумкин) ягона координаталар кенглигида бир вақтда келишилган тарзда ишлаш имкониятини 19 таъминловчи, виртуал бирлаштирилган тартибдаги картографик маълумотлар билан ишлаш; - ҳудудларни устма-уст кўп марта тахлаш билан геореляцион маълумотлар базаси архитектурасини қуриш, бу картографик объектдан унинг йирик миқъёсли кўриниши ҳисобланган янги ҳудудга ўтиш имконини беради; - рақамли фотограмметрия ва стерео тасвирларни РСда қўшиш (кейинчалик стерео тасвирларни яратиш ва биринчи тасвирга олишда юзага келадиган геометрик оғишларни йўқотиш учун стерео жуфтлиги расмларини бирлаштириш; аниқ фотограмметрия масаласи учун автоматлашган тарзда рельефнинг рақамли моделини нисбий ва абсолют координаталар тизимида яратиш ва чизиқли ўлчашларни ўтказиш; сатҳ чизиқлари ва рельеф тасвирининг уч ўлчамли рақамли модели асосида синтезлаш; рангли ва оққора стерео тасвирларни шахсий компьютерларда кўрсатиш; стереоскопик тасвирларни миқёслаш); - ҳисобот шаклини умумлаштириш ва таркибига оқ-қора ва рангли карталарни яратиш, расмийлаштириш, бошқа масштабдаги кесимлари ва тушунтириш матнлари келтирилган ойналарни, график элементларни ва ш.ў. жойлаштириш; - ёзма ва чизма маълумотларни ҳар хил принтерларда, плоттерларда чиқариш, файллар яратиш, бошқа тизимларга ўтказиш (шу жумладан маълумотлар форматларини ўзгартириб). ГАТларда ишлатиладиган маълумотлар картографик асосдан ва унга мос маълумотлар базасидан иборат бўлади. Чизма маълумотлар компьютерларга ҳар хил усуллар ва манбалардан киритилади. Карта ва планларни рақамли кўринишга ўтказиш учун дигитайзерли киритишдан – яъни ҳар бир карта объекти учун координаталар нуқталарини топиш усулидан фойдаланилади. Бу кўп меҳнат ва аниқлик талаб этадиган қийин жараён, бунда хатоликларга йўл қўйиш хавфи катта. Шунга қарамасдан жараённи автоматлаштириш технологияси ишлаб чиқилган: 1) картографик асосни сканерлаш (натижада карта растр кўринишида сақланади, яъни матрица шаклида, бунда ҳар бир элемент бир нуқтани тавсифлайди); 2) растрни рақамли кўринишга экранда айлантириш. Дастурнинг автоматлаштирилганлиги даражасига қараб, экранда фойдаланилаётган тасвир векторизаторга ва экран муҳарририга бўлинади. Векторизатор автоматик тарзда тасвирни рақамли кўринишга ўтказади. Экран муҳаррири дигитайзернинг ўрнини босади ва баҳоси бўйича ер тузиш ташкилотларида фойдаланиш учун қулай. Барча қувватли ГАТлар (GeoDraw, Microstation, MapEdit, EasyTrace, SportLight, ArcInfo, Intergraph, Caddy ва бошқ.) автоматлаштирилган киритишни қўлловчи махсус моделга эга. Бироқ булар юқори унумли жиҳозларни талаб этадиган қимматбаҳо тизимлардир, шунинг учун ҳам кўп фойдаланувчилар ўз эҳтиёжлари учун бошқа дастурларни (масалан, AutoCAD) мослайдилар. Бундай ёндашув автоматлашган рақамли кўринишга 20 ўтказиш тизимларини ва уларга иловаларни ишлаш харажатларини минимал даражагача камайтиради. Кейинги йилларда ГАТларни тайёрлаш қаттиқ ривожланмоқда. Бугунги кунда геодезия, ер тузиш, ер кадастри мутахассислари учун ишланган «Понарама» фирмасининг профессионал ГАТ карта 2005 дастурий маҳсулотини ва «Кредо – Диалог» компаниясининг “CREDO ВУЗ 2006” дастурий мажмуаларини яхши ва арзон Геоахборот технологиялари сифатида қабул қилиш мумкин. Ер тузиш мақсадлари учун ер тузишни лойиҳалаш объектлари маълумотлар банкини шакллантириш тамойилларини яратиш ва унда фойдаланиладиган, ўрганилаётган ҳудуднинг табиий ва антропоген шароитлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ, маълумотларнинг хусусиятларини тўла ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. 3. Ер ахборот тизимлари ва улардан ер тузиш ишларини ўтказишда фойдаланиш Ер ахборот тизимларининг ГАТлардан фарқи қуйидагиларда: - ер ахборот тизимлари (ЕАТ) биринчи навбатда ер ресурслари ва ер билан ажралмас боғланган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади; - ЕАТлардаги ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар ўлчашлар аниқлигига, маълумотларни киритиш ва чиқаришга юқори талаблар қўяди. Бу ерларни ҳудудга геодезик боғлаш ва уларни планларда (хариталарда) тасвирлаш учун зарур. Бошқача айтганда, ЕАТлари ГАТларга нисбатан аниқроқ ҳисобланади; - ЕАТнинг умумий таркибига махсус ҳисоблаш мажмуаси, мустақил ички тизим сифатида қуйидаги блоклар киради: автоматлашган хариталаш; автоматлашган лойиҳалаш; маълумотлар базасини бошқариш. Улар рақамли фотограмметрия ва хариталаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар хил миқёсдаги карта ва планларни яратиш билан бирга, ҳар хил геодезик ҳаракатларни (майдонларни ҳисоблаш, масофаларни ўлчаш, координаталарни аниқлаш ва бошқ.) талаб этилаётган аниқликда бажариш имконини беради; - ЕАТларининг асосий вазифаси ер тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш асосида ер ресурсларини бошқаришни таъминлаш ҳисобланади. Назарий жиҳатдан ЕАТлар ГАТларнинг таркибий қисми ҳисобланиши керак, аммо ўзига хос маълумотларнинг катта оқимини ҳисобга олиб, уларни мустақил тизимларга ажратишади. Шунга қарамасдан, уларнинг имкониятларини кенгайтириш учун махсус дастурий маҳсулотлар яратилган (масалан, InterLIS). Улар доимий равишда бу икки тизим орасида ёзма ва чизма маълумотларни алмашиб туриш имкониятини яратади. InterLIS бир томондан ёзма таърифлаш тили ҳисобланса, иккинчи томондан маълумотларни алмашиш формати ҳисобланади. У кадастр тасвирга олишлари ривожланиши жараёнида пайдо бўлди ва ҳудудни ёзма 21 тасвирлаш элементлари билан кенгайтирилган реляцион маълумотлар базасининг стандарт технологиясига таянади. ЕАТ фаолиятининг асоси кадастр тасвирга олишлари (ерларни инвентаризациялаш) ҳисобланади. Улар ҳудуднинг склетини (масалан, ер эгалиги чегаралари шаклида) ва ҳар хил маълумотлар қатламларини (масалан, ер турлари таркиби, жойнинг рельефи, гидрографияси ва бошқ. бўйича) яратиш имконини беради, бу эса ерлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳар хил қарорларни қабул қилиш имкониятини яратади. Бунда кадастр тасвирларга олишлари (ерларни инвентаризациялаш), маълумотлар қатламлари таркибига киритиладиган барча кейинги маълумотларни тўғри боғлашни таъминлайди. Маълумотлар қатлами – бу махсус маълумотлар тўплами бўлиб, маълум мақсадга мўлжалланган ва мос мазмунга эгадир. Улар ёрдамида ҳар хил махсус вазифаларни ечиш, мавзули хариталарни тузиш, ҳар хил ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаш мумкин, фойдаланувчи манфаатларига мос тарзда қатламлар компьютер экранига ҳар хил кўринишларда чиқарилиши, бирлаштирилиши, плоттерларга чиқарилиши мумкин. ЕАТ қатламлари таркибининг чизма кўриниши 4– расмда келтирилган. Асосан, базавий маълумотлар қатламлари рўйхатига қуйидагилар киради: чегара тармоғининг таянч нуқталари; ер эгаликларининг чегаралари; ердан фойдаланиш турлари бўйича районлаш маълумотлари; нуқтали / чизиқли объектлар; жойнинг рельефи; географик номи; Маълумотлар қатлами “Таянч нуқталари (режавий ва баландликли)” ЕАТ нинг бошқа маълумот қатламлари учун ҳамда бошқа координаталарга эга маълумотлар учун базавий ҳисобланади. Таянч нуқталари ҳар қандай объектларни узоқ вақтга, талаб этилган аниқликда жойларга боғлашни таъминлайди. Ушбу қатлам, ўлчашларда юқорироқ аниқлик берадиган ялпи техник воситалар пайдо бўлганда, доимий равишда янгиланиб бориши мумкин. Чегаралар қатлами амалда жойнинг ҳудудий тақсимланишини кўрсатади. Унда маъмурий чегаралар, кўчмас мулклар чегаралари ва муддатли мустақил фойдаланиш ҳуқуқлари чегаралар ҳамда чегара нуқталари кўрсатилган. 4-расм.ЕАТ 4-расм.ЕАТ маълумотлари маълумотлари ҳатламлари ҳатламлари “Ерлардан фойдалаланиш майдонли объектлар” қатлами ҳудуднинг ердан фойдаланиш планидан иборат бўлиб, унда ер турлари (ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, яйловлар ва бошқ.), иморатлар, сув манбаалари, ўрмонларнинг 22 жойлашуви кўрсатилади. Ушбу қатлам ерларни турлари бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлиб, ер тузишда эса ҳар хил мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар ерларининг ер турлари бўйича мавжуд экспликациясини тузиш учун хизмат қилади. “Нуқтали / чизиқли объектлар” қатлами планда нуқта (қудуқлар, булоқлар, якка турган дарахт ва бошқ.) ва чизиқ (иҳота дарахтлари полосалари, йўллар, ариқлар, зовурлар, кўприклар, электр линиялари, қувур ўтказгичлар ва ш.ў.) шаклидаги объектларнинг жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ер турлари, нуқтали ва ва чизиқли объектлар рўйхати, асосан ер тузиш, ер кадастрини юритиш бўйича меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар ва кўрсатмалар асосида тузилади. “Жойнинг рельефи” қатламида баландликлар, ёзма кўрсатилган баландликлар, ёзма кўрсатилган баландлик нуқталари мажмуи, рельефнинг эгилишлари ва шакли кўрсатилади. Ушбу ва олдинги учта қатламлар асосида ер тузишни лойиҳалашда фойдаланиладиган, горизонталлар туширилган жойнинг плани тузилиши мумкин. “Географик номлар” қатламида аҳоли яшаш жойларининг, айрим ҳудудларнинг, дарёларнинг, кўлларнинг, ер турларининг ва ш.ў. номлари тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ер тузиш ва ер кадастрини ўтказиш мақсадида, зарурат туғилса бошқа кенгликка боғланган маълумот қатламлари ҳам яратилиши мумкин. Масалан: ер эгаликлари, ерларни иқтисодий баҳолаш, санитария-ҳимоя, муҳофаза минтақалари чегаралари, инженерлик тармоқлар, йўллар ва бошқ. бўйича. Қўшимча қатламларни тизимда маълумотлар алмашиш жуда секинлашиб қолишига йўл қўйилмайдиган даражагача киритиш мумкин. Ривожланган чет давлатларда ҳар хил ер тузиш ва ер кадастри масалаларини ечиш учун ЕАТ кенг тарқалган. Масалан, улардан ер участкаларини рўйхатдан ўтказишда, ер участкаси картада кўрсатилганидан кейин у тўғрисида маълумот олиш, ер участкасини ёки объектни унинг тартиб рақами ёки манзили бўйича излаш, юкларни ташишнинг оптимал маршрутларини аниқлаш учун ва ш.ў. фойдаланилади. Ер ва мулк кадастрларини юритишда ЕАТ районлаштиришда ҳар хил минтақаларни ажратиш, ерларни ва кўчмас мулк объектларини баҳолаш, ер муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий механизмини яратиш учун фойдаланилади. Ер мониторингида бу тизимлардан ер участкаларини паспортлашда, ҳудуднинг экологик ҳолатини баҳолашда, ифлословчи манбаларни аниқлаш ва ҳудудни ифлословчи объектларнинг жойлашувини таҳлил қилишда, ер усти ва ер ости сувларида ва атмосферада ифлословчилар тарқалиши жараёнларини моделлашда, ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни назорат этишда фойдаланилади. Ер тузишда ЕАТ янаям катта аҳамиятга эга. Улар қуйидаги ер тузиш масалаларини ечишда жудаям керакли бўлади: 23 план-харита материалларини янгилашда; ҳудудда ер тузиш изланишларини олиб боришда; ерларни чегаралашда (ер участкаларининг жойларда чегараларини белгилаш, тиклаш ва маҳкамлаш); ер тузишни лойиҳалашда (хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузишда, ишчи лойиҳаларда); қишлоқ хўжалиги ерларида ер тузиш мақсадлари учун ҳудудни аэроэкологик, экологик-ландшафтли, экологик-хўжалик ва бошқа турдаги минтақалашни ўтказишда; аҳоли яшаш жойларида ер тузиш ишларини ўтказишда, шаҳарларнинг ер хўжалигини тузиш лойиҳаларини ишлашда, шаҳар қурилишида минтақалаш ва лойиҳалашда; маъмурий – ҳудудий бўлинмалар даражасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни режалашда; Ўз навбатида ер тузиш ишларини ўтказиш даврида йиғилган маълумотлардан ЕАТ маълумотларини тўлдириш ва янгилаш учун фойдаланилади. Масалан: ерларни қайта тақсимлаш учун ўтказилган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси ишлангандан кейин янги ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар пайдо бўлади. Улар ва уларга бириктирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар ЕАТларига киритилади ва кейинчалик ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар хил бошқариш масалаларини ечишда фойдаланилади. Айрим ҳолларда ерга эгалик қилиш ҳуқуқи ер участкаси чегараси ўзгармасдан ҳам бошқа шахсга ўтиши мумкин. Масалан: агар ер эгаси ўз ерини сотса, сотиб олган шахс олди-сотди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказгандан кейин янги ер эгасига айланади. Шундан кейингина, у янги ер эгаси сифатида ЕАТга киритилиши мумкин. Бу вазиятда ер участкасининг ўрнини, чегараларини ва майдонини аниқлаш бўйича тўла ер тузиш ишлари ўтказилмайди. Шунга қарамасдан, ер эгасининг ўзгариши жараёни ер тузиш ишлари ҳисобланади ва ер тузиш ҳужжатларини тўлдиришни талаб этади, улар ерга бўлган ҳуқуқнинг ўзгариши учун асос бўлишади. ЕАТларини яратишда ва улар маълумотларидан фойдаланишда математиканинг ҳар хил бўлимлари қўлланилади: геометрия; тригонометрия; математик дастурлаш, математик таҳлил ва бошқ. ЕАТларини яратишда математик хариталаш маълумотларидан; самолёт ва космик учиш аппаратлари ёрдамида ўтказилган масофадан изланишлар натижаларидан; фотограмметрия, геодезия ва топография ишлари натижаларидан, дала компьютер тизимларидан, GPS воситаларидан кенг фойдаланилади. Назорат саволлари ва вазифалар 1. Ер тузишда фойдаланиладиган дастурий воситаларнинг ўзига хос хусусиятларини баёнланг. 24 2. Ер тузишни лойиҳалаш учун мавжуд дастурий маҳсулотларни қандай даражаларга бўлиш мумкин? 3. Учинчи даражадаги дастурий маҳсулотларнинг устунлик томонларини санаб беринг (биринчи даражали дастурий маҳсулотдарга нисбатан). 4. ГАТнинг ЕАТдан фарқи нимада? III-БОБ ЕТЛАТ яратишнинг асосий тамойиллари 1. ЕТЛАТ функционал таркибининг умумлаштирилган ахборотмантиқий модели ЕТЛАТни яратиш ва қуриш даврида уни таркибий қисмларга бўлиш, яъни унинг таркибини аниқлаш зарурати туғилади. Бундай тизим кўплаб ички тизимли таркибга эга бўлиб, ўз ичига катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологик мажмуаларни олади. Фойдаланиладиган технологик жараёнларнинг ривожланиб ва доимий мураккаблашиб бориши унга хосдир. Тизимлар назариясига мос ЕТЛАТни таркибий қисмларга бўлиш, уни яратиш бўйича ишларни яхши ташкил этиш, яъни тизимни яратиш ва айрим элементларини жорий этишни вақт ва яратувчилар бўйича тўғри тақсимлаш имконини беради. Бунда энг асосий қоида умумий масалани ечишга тизимли ёндашувни таъминлаш ҳисобланади. 25 Тизимли таҳлил услубиятига мос тарзда ҳар қандай мураккаб тизим кўриб чиқилиши, таркиблаштирилиши ва бир неча даражада моделлаштирилиши мумкин: элементлар, таркиб, вазифалар ва натижалар даражаларида. ЕТЛАТни яратишда ҳамма даражаларда ҳар хил таркибларни ажратиш имкониятини ҳисобга олиш керак. Уни яратишнинг биринчи босқичида энг асосий масала, тизимнинг функционал ва таъминловчи қисмларини ажратиш ҳамда улар ҳар бирини пастки даражадаги ички тизимларга бўлиш ҳисобланади. ЕТЛАТнинг функционал таркиби деганда ўзаро боғланган ички тизимлар, блоклар, тизим ва унинг айрим бўлаклари бажарадиган вазифаларга мос ажратилган масалалар мажмуалари йиғиндиси деб тушуниш керак. ЕТЛАТни функционал таркиблашнинг биринчи босқичида ички тизимларни ажратишнинг асосига объект функционал тамойилини қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу тамойил тизимни нисбатан ажралган таркибий қисмларга бўлади, ер тузишни лойиҳалашнинг ҳар хил турларини ўзида мужассамлаган, лойиҳалашнинг ўзига хос объектларига, муддатларига ва босқичлилигига, олинадиган лойиҳа ҳужжатлари тавсифига эга ёки лойиҳа ишларини режалаш, амалга ошириш ва назорат қилишни таъминлаш имконини беради. Республика ва вилоятлар даражасида ер тузиш ишларини режалаш ва ташкил этиш ички тизими Ер эгалиги ва ердан фойдаланувчилар Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаларини ишлашни автоматлаштириш ички тизими Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини ишлашни 26 автоматлаштириш ички тизими Лойиҳа ишларини бажарувчилар 5- расм. ЕТЛАТнинг функционал таркибининг умумлаштирилган ахборотмантиқий модели. ЕТЛАТ архитектураси – бу маълумотларни қайта ишлаш, ҳимоя қилиш, сақлаш, фаоллаштириш ва уларни мониторда кўринадиган шаклга келтириш жараёнларини ҳамда техник воситалар ва дастурий таъминотнинг ўзаро алоқалари тамойилларини, таркибини, мақсадини аниқлайдиган автоматлашган ер тузиш тизимини умумий мантиқий ташкил этишдир. Бу ёндашувни умумий ахборот-мантиқий модели (5-расм) сифатида тасаввур этиш мумкин. Унга мос тарзда ер тузиш бўйича лойиҳа ишларини ташкил этиш ва режалаш автоматлаштирилиши керак. Режалаш ва ташкил этиш ички тизими вазифаларига қуйидагилар киради: - ер тузиш ҳаракатларини режалаш бўйича меъёрий маълумотларни (лойиҳа ва қидирув ишлари, баҳолари ва бошқ.) юритиш; туманлар, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар бўйича ҳар хил ўрганишлар ва изланишлар материаллари борлиги тўғрисида маълумотлар йиғиш; ердан оқилона фойдаланишнинг комплекс дастурлари ва манфаатдор корхоналарнинг сўровномалари асосида лойиҳа ва изланиш ишларига мавжуд талаблар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш; 27 ер тузиш ишларининг оптимал режасини ва тармоқли графигини тузиш; лойиҳа институтларининг, улар филиаллари ва бўлимларининг ишчилари сони, иш ҳақи фонди ва моддий таъминотини режалаш бўйича ҳисоблашларни автоматлашган тарзда бажариш. 2. Техник воситалар ва дастурий таъминот классификацияси Ер тузиш лойихаларини ва чизмаларини ишлаш, уларни ҳаётга тадбиқ этиш ва муаллифлик назорати жараёнларида қабул қилинадиган ечимларнинг комплекслигини, мутаносиблигини ва самарадорлигини таъминлаш учун ЕТЛАТ услубий, ахборот, математик, техник ва ташкилий таъминотни таъминловчи воситаларга эга бўлиши керак. (6- расм). ЕТЛАТнинг техник таъминоти (техник воситалар, техника) – бу ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимининг техник жиҳозлари бўлиб, ўз ичига компьютер ва бошқа механик, магнитли, электр, электрон ва оптик уланма қурилмаларни ёки ЭҲМ бошқарувида ёки мустақил ишлайдиган шунга ўхшаш асбобларни ҳамда ЕТЛАТ фаолияти учун зарур ҳар қандай қурилмани олади. ЕТЛАТнинг техник-дастурий таъминоти – бу ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимининг техник ва дастурий таъминотлари йиғиндисидир. ЕТЛАТни таъминлаш воситалари орасида мос маълумотлар базаларини, маълумотларни киритиш ва чиқариш воситаларини, ёзма ва чизма маълумотларни тайёрлашнинг дастурий воситаларини, айрим ер тузиш масалалаларини ечиш учун амалий дастурлар тўпламларини, ёзма ва чизма таҳрирчиларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 28 ЕТЛАТни таъминлаш воситалари Услубий Ахборот Лойиҳалашнинг ягона тизими Кўрсаткичлар тизими Лойиҳалар ва чизмаларнинг мазмуни (таркиби) Маълумотларни формал таърифлаш воситаси Кўрсаткичлар тизими Ахборот фонди Чизмалар ва лойиҳаларни ишлаш усуллари Ахборот оќимини ташкил этиш воситаси ҳужжатлар тизими Математик Умумий дастурий воситалар (ДВ), операцион тизимлар, диагностика файлларини юритиш учун ДВ Режалашни ва лойиҳалашни автоматлаштириш ДВ Услубий йўналтирилган ҳисоблашлар ДВ Ҳисоблаш жараёнини ташкил этиш ДВ ЕТЛАТнинг функционал маќсадли ДВ 6-расм.. ЕТЛАТ таъминловчи воситалар классификацияси. 29 Техник Лойиҳалаш Ташкилий Ташкилий таркиб Экспликация Ҳужжатлар фондини яратиш ЭҲМ тармоќлари таркиби (ЭҲМ ва уланма ќурилмалар турлари ва шакллари) Ҳуќуќий меёрлар Лойиҳаларни ишлаш жараёни бошќариш Мутахассислар Иш технологияси Бундан ташқари маълумотлар базасидаги айрим маълумотлар тўпламлари ўз-ўзидан режалаш, дастурлаш ва кўрсаткичларни баҳолашга мос иқтисодий-математик усулларни қўллашни талаб этади. Бу эса мос дастурий таъминот заруриятини келтириб чиқаради. Таъминот воситалари бутун тизим, унинг функционал ички тизимлари, блоклари ва масалалар мажмуалари ҳамда айрим масалалар учун ишланади. Ҳужжатлар таркибига махфий ҳужжатлар билан ишлаш учун услубиятлар ва кўрсатмалар ҳам киритилиши керак. ЕТЛАТнинг таъминот воситаларини тадбиқ этиш учун ЭҲМда ва ананавий усуллар билан ечиладиган масалалар мажмуасини услубий, ахборот ва ташкилий боғлаш асосида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича лойиҳавий ечимларни олиш технологияси ишланган бўлиши керак. Унинг асосида, ўз навбатида, ПЭҲМларда ҳисоблашларни ўтказишнинг технологик тартиби яратилиши керак. ЕТЛАТ нинг таъминот воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: - тезкорлик, кўп ечимлилик, белгиланган муддатларга риоя қилиш, ишончлилик ва қўйилган масалаларни аниқ ечиш; - маълумотларга ишлов бериш технологияларини такомиллаштириш, ҳар хил ички тизимларнинг келишилган тарзда ишлаши; - тизимни таъминловчи воситаларнинг ва ресурсларнинг тежамли ишлатилиши. ЕТЛАТ ёрдамчи қурилмалар уланган персонал компьютерлар ёки локал тармоққа уланган ПЭҲМлар асосида яратиладиган ер тузувчи – лойиҳачиларнинг автоматлаштирилган иш ўрни (АИЎ) орқали амалга оширилади. Амалда ер тузувчининг АИЎ деганда одатда битта ёки бир неча ўзаро боғлиқ технологик жараёнлар масалаларини автоматик тарзда ечишни таъминлайдиган техник воситалар билан бирга геоахборот тизимлари (ГАТ), автоматлашган ахборот тизимлари (ААТ) ва дастурий-услубий мажмуалар (ДУМ) тушунилади. Ер тузувчининг автоматлаштирилган иш ўрни (ЕТАИЎ) – бу техник ва дастурий воситаларнинг шахсий мажмуаси бўлиб, ўз ичига шахсий компьютер ёки ишчи станцияни, сканерни, плоттерни ва бошқа улама қурилмаларни, маълумотларни дастурий қайта ишлаш воситаларини, машина графикасининг базавий дастурий таъминотини, мос йўналишдаги амалий дастурлар йиғиндисини олади ва ер тузувчи мутахассис касбий ишини автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, локал ёки ҳудудий тармоқ таркибида ёки мустақил тартибда фаолият кўрсатади. 3. ЕТЛАТни яратишнинг концептуал қоидалари ЕТЛАТ нинг концепцияси уни яратишнинг назарий асоси ҳисобланади ва ўз ичига барча ўхшаш йўналишлар фаолияти учун тўғри келадиган умумий ва маълум вазифалар тўпламлари учун ўзига хос хусусий қоидаларни олади. 31 Тизимли ёндашувнинг лойиҳалашда ва ЕТЛАТни яратишда қўллашнинг маълум тамойилларини қуйидагича таърифлаш мумкин: - ЕТЛАТ иерархик типдаги тизим ҳисобланади, яъни ҳар бир пастки тизим ёки элемент мустақил тизим сифатида қаралиши мумкин; - бу тизим ўз таркибига эга, яъни элементлари орасидаги коммуникация алоқалар ёрдамида тасвирланиши мумкин; - тизимнинг умумий ёзма тавсифи математик моделлаш натижалари асосида тузилиши мумкин; - тизим ҳусусиятларини шакллантириш унинг қисмларини билиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади; - оптимал лойиҳаланган айрим қисмлардан ташкил топган тизим умуман олинганда оптимал бўлмаслиги мумкин, уни бир бутун у ёки бу мақсадга мўлжалланган объект сифатида оптималлаш керак; - тизимнинг ҳар бир элементи оптималлаш мақсадини акс эттирувчи ўлчамлар бўйича оптималлаштирилиши керак (лойиҳаниниг оптимал вариантини олиш); - ЕТЛАТ оптималлаштириладиган кўрсаткичларнинг сон жиҳатдан маълум даражада чекланган шароитларида оптималлаштирилади. Тизимли ёндашувдан фойдаланиш ЕТЛАТ ни яратиш жараёнига таъсир этадиган омилларни, ушбу омилларнинг ўзаро алоқаларини, математик моделларнинг турларини танлаш, усулларини, сонини, мураккаблик даражасини аниқлаш шаклларини кўрсатиш имконини беради. Такомиллашиб ва доимий ривожланиб бориш тамойили ер тузишни лойиҳалашнинг мавжуд усуллари ва йўлларининг янги имкониятлар ва ёндашувларга мос тарзда такомиллаштирилиб боришини тақозо этади. ЕТЛАТ – бу очиқ ривожланаётган тизим бўлиб, унда тизимни яратувчининг тажрибаси аста-секин шаклланиб боради ва ЭҲМларда қўлланиладиган алгоритмларга айланади. Ахборот базасининг бирлиги тамойили лойиҳалаш объектини бир хил тавсифловчи маълумотларнинг тўпланишини талаб этади. ЕТЛАТнинг барча бўлакларида меёрий ҳужжатларга мос атамалар, ифодалар шартли белгилар ва маълумотларни бериш усулларидан фойдаланилиши керак. Бу тамойил ЕТЛАТга жўнатиладиган ахборот оқимларини мамлакатда мавжуд ер ресурсларига, қўшни функционал тизимлар ва уларнинг ички тизимларини такомиллаштиришдаги ривожланишларини қаттиқ мувофиқлаштиришга тааллуқли ахборот-ҳисоблаш ва ахборотмаълумотнома тизимлари доирасида сўзсиз келиштирилишини талаб этади. Кўп ечимлилик концепцияси тизимнинг ҳар бир элементи ҳам тизим доирасида, ҳам ундан ташқарида фаолият кўрсатиши имкониятига эга бўлиши ва ундан ҳар хил шароитда фойдаланилганда самарали ечимни таминлаши кераклигини тақозо этади, элементларни яратганда унинг муваффақиятли фаолияти учун тизим тамонидан унинг бўлакларига юкланадиган барча алоқалар ва шароитлар ҳисобга олиниши керак ҳамда айрим элементларнинг ҳар хил бирлашмаларда мустақил қўлланилиши имконияти таъминланиши керак. Бундай ёндашув тизимнинг 32 эгилувчанлигини (мослашганлигини) сезиларли даражада оширади ва унинг қўлланилиш доирасини кенгайтиради. Кўп ечимлилик тамойили лойиҳавий тавсияларни ишлашнинг ҳар ҳил босқичларида ечиладиган масалаларнинг ҳамда мос амалий дастурлар тўпламларининг ташкилий боғланишини таъминлайди. Ўтказиш қобилиятларининг мувофиқлаштирилиши тамойили тизимнинг барча ресурсларидан дастурий ва техник воситаларнинг ҳажмвақт тавсифларини ва ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ҳамда ЕТЛАТ техник воситаларининг ва бошқа тизимларнинг ишларини мувофиқлаштиришни талаб этади. Тезкорлик ва ҳамкорлик тамойили тизимнинг одам-машина тавсифини, унга жамоа бўлиб кириш имкониятини, назорат қилинадиган тизим яратилишини, уни рухсатсиз киришлардан муҳофаза қилишни ҳисобга олишни талаб этади. Бўлакларга ажратиш ва локал оптималлаш концепцияси. Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизими таркибий жиҳатдан автоматлаштириш жараёнларини таъминловчи ички паст тизимлар йиғиндиси сифатида кўрсатилиши мумкин: бошланғич маълумотларни тайёрлаш, киритиш ва сақлаш; масалалар орасида маълумотлар айирбошлаш; моделлаштириш; лойиҳавий ва ундан келиб чиқадиган масалаларни ечиш; қиймат ва меёрий тавсифларни аниқлаш; олинган натижаларни интерпретациялаш; кирувчи ва чиқувчи маълумотларни графикавий тасвирлаш; лойиҳанинг олинган натижаларини баҳолаш ва бошқ. ЕТЛАТнинг ҳар бир ички тизими етарлик даражада мураккаб масалаларни ечишга мўлжалланган. Бўлакларга ажратиш тамойилини қўллаш уларни нисбатан оддийроқ масалаларни, улар орасидаги ўзаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда ечишга олиб келади. Локал оптималлаш тамойили эса ҳар бир оддий масала доирасида ва натижада барча масалаларни бутунига ечиш кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради. Абстракциялаш (мавҳумлаш) концепцияси ЕТЛАТни яратишда талаблар ва ташқи шароитлар диапазони (чегараларида у ишлай оладиган), яъни, унинг универсаллиги ва бошланғич маълумотларнинг ўзига хос хусусиятлари ва чекланишларига, техник воситалар шаклларига, қаттиқ белгиланган кирувчи ва чиқувчи шаклларга боғлиқ эмаслиги катта аҳамиятга эга. Ушбу мақсадга эришишнинг битта воситаси – абстракциялаш тамойилини қўллашдир; унинг маъноси шуки, ҳар бир ечиладиган масала учун формал математик модел ишланади. У ўзига барча аҳамиятли алоқаларни, муносабатларни ва асосий чеклашларни ҳамда белгиланган мантиққа асосланган ва фойдаланувчига аниқ талаблардан абстракциялашиш имконини берадиган махсус математик аппаратни ўзида мужассамлайди. Абстрактлаш воситаларидан бири ўрганилаётган объект ёки ҳодисани умумлаштириш, яъни аҳамияти кам омилларни чиқариб ташлаш, 33 объектларнинг рақамли ва сифат тавсифларини умумлаштириш, уларни бирлаштириш ва қишлоқ хўжалигини юритишнинг асосий йўналишлари бўйича аҳамиятли баҳоларни олиш ҳисобланади. Абстрактлаш концепциясини амалга ошириш учун бошланғич маълумотлар конверторларидан, ҳисоботлар генераторидан, очиқ маълумотлар тизимидан, ҳар хил шаклдаги ПЭҲМларнинг дастурий таъминотларини мослаштириш ва ш.ў. фойдаланилади. Модуллик концепцияси. ЕТЛАТнинг ҳар қандай элементини тугалланган ва тизимнинг айрим функциясини бажаришни таъминлайдиган блоклар тўплами сифатида тасаввур этиш мумкин. Барча блоклар ўзларининг дастурий амалга оширилиши нуқтаи назаридан мустақил, лекин ўзаро функцияларининг кетма-кетлиги ва маълумотларни алмашиш усуллари билан бирлаштирилган ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири бошқарувчи дастур билан боғланган ва тез-тез учраб турадиган оддий ва мантиқан тугалланган масалалар қисмларини ечишга қаратилган модуллар тўплами сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу концепциянинг графикавий кўриниши 7– расмда кўрсатилган. So тизимини бошқариш дастурлари So, En, P1m, P2k, Pnp, B1mi, B2kr, Bnpb чўққилари, унинг элементлари (En), ички тизимлар (Pnp) ва блоклар (Bnpb, n ички тизимларга, p элементларга b блокларга кирадиган) ҳисобланади ва улар маълумотлар алмашиш ва фаолиятларнинг кетма-кетлигини таъминлайди. M чўққиси ўзида бошқарувчи дастурни ифодалайди ва ҳар бир блок учун (Mz чўққилари) модуллар комбинациясини кўрсатади. Графикнинг қовурғалари тизимнинг интерфейслари ҳисобланади. Такрорланиш концепцияси. Унинг мазмуни шундан иборатки, бир хил маълумотлардан тизимнинг ҳар хил элементлари ишида, ҳар хил вақтда, кўп марталаб фойдаланиш ва лойиҳалаш, меъёрлаш ҳамда баҳолаш бўйича йиғилган тажрибалардан фойдаланиш имкониятидан иборатдир. Ушбу концепциядан амалий фойдаланиш қуйидаги имкониятларни берадиган тизим элементларини ишлаб чиқишни талаб этади: - бошланғич маълумотни, лойиҳа ва унинг қисмлари ечимлари вариантларини белгиланган вақт ичида сақлаш; - тизимнинг ташқи хотирасидан ҳар хил намунавий ечимларни топиш; - оптимал ечим мезонини шакллантириш; - у бўйича энг яхши ечимни танлаш; - уни бошланғич шароитларга мос тарзда тузатиш; - иқтисодий баҳолаш ва меъёрлашни бажариш. Концепцияни амалга оширишда асосий эътиборни фойдаланиладиган маълумотларнинг шаклига қаратиш керак. Бу, тизим элементлари орасида маълумот алмашишни ташкил этиш имконини беради. 34 So E1 P11 B111 …P1m P12 B112 …B11i B121 B122 …B12i B1m1 B1m2 ...B1mii E2 P21 B211 …P2k P22 B212 …B21q B221 B222 …B22s B2k1 B2k2 …B2kr En Pn1 Bn11 …Pnp Pn2 Bn12 …Bn1q Bn2f Bn22 …Bn2c Bnp1 Bnp2 …Bnpb M M1 M2 M3 M4 …Mz расм. ЕТЛАТнинг модул кўринишидаги графиги. Ривожланаётган стандартлар концепцияси. Лойиҳалашда кўплаб ҳужжатлар ва меъёрий актларда келтирилган ҳар хил чеклашлар ва йўл қўйилиши мумкин бўлган ўлчамлардан фойдаланилади, уларнинг айримлари белгиланган кесимда ҳар хил ташқи шароитларга боғлиқ ўзгаради. ЕТЛАТни яратишда меъёрий базага қандайдир доимий ва ўзгармас қийматлар эмас, балки реал шароитларга боғлиқ тарзда динамик ўзгариб турувчи сифатида қараш керак. Бундай ёндашув қуйидагиларни таъминлайдиган тизим элементларини яратишга олиб келади: 35 - меъёрларни қўллаш бўйича статистик маълумотларни ва меъёрий базани сақлаш; - лойиҳалашнинг реал шароитлари ва статистик маълумотлар асосида мавжуд меъёрларни динамик ўзгартириш; - меъёрлар ўзгартирилган тақдирда – келиб чиқадиган воқеаларни башоратлаш, уларнинг оқибатларини баҳолаш; - меъёрларни ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш. Вариантларнинг баҳоланишлиги концепцияси. Тизим элементи En ер тузиш масалаларини бошқариш, ечиш ва натижаларини таҳлил қилишга мўлжалланган 8-расмда ЕТЛАТнинг «Вариантларни баҳолаш» элементининг умумлаштирилган таркибий тузилиши кўрсатилган. W P(t) Муоммоли масалани бошқариш ички (пастки) тизими (ММБ) U(t) Муаммоли масалани ечиш ички тизими (ММЕ) V Q(t) Ечим натижаларини олиш ва уни баҳолаш ички тизими (ЕНОБ) 8-расм. Автоматлаштирилган ички тизим «Вариантларни элементининг умумий таркибий тузилиши. баҳолаш» Тизимнинг ҳар бир элементи ёпиқ ҳисобланади ва 3 та пастки (ички) тизимдан иборат бўлади. Бу тизимлар масалалар бўлаклари даражасида ечилаётган масалани бўлакларга ажратиш ва локал оптималлаш концепцияларига мос тарзда оптималлашни таъминлайди. Масалан, P(t) = { P1(t), P2(t), P3(t), …Pn(t)}- n ўлчамли муаоммоли масаланинг исталган ечими натижаларини аниқловчи кўрсаткичлар векторидир. Масала бўлакларининг барчаси учун ҳам Pn(t) маълум бўлмагани учун P(t) векторини бор маълумотлар асосида шакллантириш мумкин. Бунда у ҳар бир масала бўлагининг айрим бошланғич ечими учун кўрсаткичлар аҳамиятини ўз ичига олади ва P(t) нинг берилган таъсирини аниқлайди. Шунда ММБ ички тизим U(t) векторининг бошқариш таъсири кўрсаткичларини шакллантиради: U(t) = { U1(t), U2(t), U3(t), …Un(t)}. 36 У ҳар бир масала бўлагини локал оптималлаш ва муаммоли масаланинг энг яхши ечимини танлаш имконини беради. ММЕ ички тизимига U(t) дан ташқари W бошланғич маълумотлари ҳам келиб тушади. Унинг элементлари масалани ечиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин. ММЕ ички тизими иши якунида Q(t) вектори шаклланади: Q(t) = { Q1(t), Q2(t), Q3(t), …Qn(t)} У ҳар бир масала бўлаги бўйича олинган ечимни тавсифловчи кўрсаткичларни ўз ичига олади. ЕНОБ ички тизимининг вазифаси ечиш натижаларини олиш ва уни, элементлари зарур меъёрий ва баҳолаш кўрсаткичларига ҳамда локал оптималлаш мезонларига эга, Q(t) вектори ва V матрицаси асосида баҳолаш ҳисобланади. Бу ички тизимдан чиқишда Z(t) вектори шаклланади. Унинг таҳлили натижасида бошқариш кейинги элементга берилади ёки ММБ га қайтарилади ва олинган маълумотлар асосида фойдаланувчи P(t) таъсирига тузатиш киритади. Шундай қилиб, ЕНОБ да V матрицадаги кўрсаткичлар ва меъёрлар ёрдамида муаммоли масаланинг ечимларининг ҳар бир варианти баҳоланади; ММБ кирувчи кўрсаткичларини автоматик тарзда ўзгартириб, ечимнинг зарур вариантлари олинади. Интерфаоллик концепцияси. Унинг маъноси шундан иборатки, у автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими ва ходимлар орасида вазифаларни оқилона тақсимлайди, улар орасидаги мулоқатни самарали ташкил этади. Лойиҳанинг белгиланган шароитларга мос ечимини олиш ижодий жараён ҳисобланади, шунинг учун ҳам, бу вазифани тўла ЭҲМ зиммасига юклаш мумкин эмас. Шу сабабли, одам ва машинанинг биргаликдаги фаолиятини оптимал ташкил этиш зарурати туғилади. Ишланаётган автоматлаштирилган тизим лойиҳачига мослашган бўлиши, фойдаланувчининг вазифаларини бажариши ва унга ЭҲМ билан тезкор ва мосланувчан алоқани таъминлаши, масалани ечиш жараёнига ўз вақтида таъсир этиш имконини бериши керак. Концепция мулоқатли ички тизимни ишлаш орқали амалга оширилади. У қуйидаги имкониятларни беради: - олинган ечимлар асосида тезкорлик билан ечиш стратегиясини қайта тузиш; - тизимда ечилган кўплаб ечимлардан ечимнинг альтернатив вариантини танлаш; - ҳоҳлаган вақтда айрим назорат нуқталарига қайтиш, бошқа тизимлар билан ишлашга ўтиш ва ш.ў.; - зарур маълумотларни излашни амалга ошириш ва у билан ишлаш (таҳрирлаш, ўзгартириш, чиқариш ва ш.ў.). Топқирлик концепцияси. Ҳар қандай интерактив тизимда фойдаланувчи билан ЭҲМ орасидаги мулоқат қанчалик содда бўлса, у шунчалик яхши ҳисобланади. Бунга тизимнинг махсус ишланган элементи 37 ёрдамида эришилади. У барча ҳисоблаш элементлари билан мулоқат ички тизими таркибига кирадиган интерфейслар ва айрим ижодий вазифаларни моделлашни таъминлайди. Бу элементнинг умумлаштирилган чизмаси 9расмда кўрсатилган. U(t) W Эвристик дастурларнинг ишлаши учун формат кўрсаткичларни шакллантирувчи дастурлар мажмуаси Эвристик дастурлар мажмуаси Эвристик дастурларга хизмат қиладиган ва билимлар базасини шакллантирадиган интерфейс дастурлари мажмуаси Билимлар базаси Эвристик дастурлар ва билимлар базаси билан эксперт тизими дастурларининг ўзаро алоқасини таъминлайдиган интерфейс дастурлари мажмуаси Эксперт тизими дастури мажмуаси 9-расм. Интеллектуал вазифаларни умумлаштирилган чизмаси. таъминловчи Q(t) элементнинг Топқирлик (эвристиклик) концепциясидан олдан шакллантирилмаган ва тизимнинг дастурий блокларига киритилмаган ечимни қабул қилиш зарурати туғиладиган вазиятларда фойдаланилади. Унинг маъноси, тизимнинг ҳисоблаш элементи дастури бошқаришни кўрилаётган элементга беради, у эса керак ечимни моделлашга ҳаракат қилади. Лойиҳачида таклиф этилган ечимга рози бўлиш, унга тузатиш киритиш, яроқсиз деб топиш ёки масалани ечиш жараёнига альтернатив бошқариш йўлини танлаб ўзгартириш киритиш имконияти қолади (бу вазиятда тизим Z(t) вектори ЕНОБ ички тизимидан чиқиши билан ММБ ички тизимига ўтади, кейин ММЕ ички тизими ечимнинг янги вариантини ишлаб чиқади). 38 «Сунъий интеллект»ни ер тузиш мақсадлари учун мўлжалланган автоматлашган тизимларда фойдаланиш билимлар базасига ва ҳар хил дастурлар мажмуаларига асосланади. Билимлар базаси ер тузувчи-лойиҳачи тажрибасини ҳисобга олиб яратилади. Унда лойиҳачи фаолиятига ва жисм тўғрисидаги билимлар, маълумотлар тўпланади, қоидалар, ҳулосалар ва тизимда маълумотларни ташкил этиш тўғрисидаги билимлар ҳамда уларни манипуляциялаш қоидалари шаклланади. Эвристик дастурлар мажмуаси ер тузувчи – лойиҳачи тажрибасига ва эвристик усулларга асосланиб, ижодий вазифаларнинг бирини моделлаштиради. Эвристик ёндашув аниқ, бир маъноли ва тўла математик баёнлашни талаб этмайди. Масалани ечишга лойиҳачи қўллайдиган амалий усуллар, фақат, умумий яқинлаштирилган тарзда берилади. Эвристик дастурларни ишлашда автоматлаштириш жараёнини ажратиш зарурати туғилмайди. Тажрибали лойиҳачи эвристик характерга эга махсус формал аппаратдан фойдаланган ҳолда вазиятни баҳолайди ва лойиҳалаш объектлари орасида мураккаб корреляцион алоқаларни ҳисобга олади. Эксперт тизими дастурлари мажмуаси бир неча мумкин бўладиган эвристик ечимлардан биттасини танлаш имконини беради. Бундай дастурлар ечиладиган масала талабларига мос келадиган билимлар базасида ва эвристик қоидаларда сақланадиган маълумотларга асосланади. Интерфейс дастурлари мажмуаси билимлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашни, улардан эвристик ва эксперт дастурларида фойдаланишни таъминлайди. Фойдаланувчининг психофизиологик хусусиятлари концепцияси. Ер тузувчи-лойиҳачининг ЕТЛАТ билан ишлаши, олинган натижаларнинг қўйилган талабларга мослигини доимий назорат қилиш имконини берадиган қатор кетма-кет яқинлашишлардан иборат бўлади. Бунда лойиҳалаш жараёни тескари алоқали таркибдан иборат бўлади. Концепциянинг мақсади – фойдаланувчининг одам-машина фаолиятини ёритиш, инсон фаолиятига электрон ҳисоблаш воситалари тўплами ва тизимли дастурий таъминот тамонидан юкланадиган чеклашларни аниқлаш ҳамда фойдаланиладиган асбоблар кўрсаткичларини танлашга қўйиладиган талабларни белгилаш ҳисобланади. ЕТЛАТни лойиҳалашда фойдаланувчининг ишчи кенглиги ва қўли етиш зонасини аниқлайдиган антропометрик характеристикаси, одам тамонидан маълумотни қабул қилиш ва қайта ишлаш кўрсаткичлари, ҳаракат фаолияти, билим даражаси, физиологик ва психологик талаблари, шахсий сифатлари кўрсаткичларини ҳисобга олиш зарур. Бу барча тавсифлар тизимнинг самарадорлигига ва ходимларнинг меҳнати унумдорлигига таъсир этади. Назарий жиҳатдан концепция яратилаётган тизим самарадорлиги ўлчамларини ишлаб чиқишга ва одамнинг психофизиологик кўрсаткичларини ҳисобга оладиган ва ЕТЛАТ фаолият кўрсатишининг ягона тизимини яратиш учун мўлжалланган инсон фаолиятининг математик моделини ишлашга асосланган. 39 Очиқлик концепцияси шундан иборатки, ҳар қандай элементни тизим фаолияти жараёнида кўпайтириш, ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш мумкин ва бу ишлар бутун тизим ҳолатига таъсир қилмаслиги ҳамда уни қайта лойиҳалашни талаб этмаслиги керак. Ишончлилик концепцияси. Автоматлашган тизимнинг асосий кўрсаткичларидан бири ишончлилик ҳисобланади; унинг кўрсаткичлари тизимни концептуал тайёрлаш ва амалий яратиш жараёнларида кўзда тутилади. Бунинг учун ҳар бир элементнинг ишончлилигини меъёрлаш, зарур даражадаги ишончлиликни таъминлаш, тизимнинг ҳар хил тартибда ишлашини синаб назоратдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ечиш керак бўлади. ЕТЛАТнинг зарур даражадаги ишончлилигини таъминлаш учун зарур бўлади: - унга эришиш усулларини сифат ва сон жиҳатларидан таҳлил қилиш; - тизимнинг барча элементлари ишончлилигига эришиш учун энг самарали усуллар ва воситаларни танлаш; -альтернатив ечимларни таққослаш ва энг яхши лойиҳавий ечимни танлаш; -ишланаётган автоматлаштирилган тизим ҳақиқий имкониятларини ва ишончлилигини аниқлаш, фақат, экспериментал синаб кўриш ва тажрибаишлаб чиқариш фойдаланилиши даврида аниқланади, кейин барча аниқланган камчиликлар тугатилади. Мижоз-сервер концепцияси. Мижоз-сервер архитектураси фойдаланувчиларнинг барча гуруҳлари биргаликда фойдалана олишлари учун тармоқнинг ҳисоблаш ресурсларини оптимал тақсимлаш имконини беради. Мижоз-сервер технологияси асосини қуйидагилар ташкил этади: - ишчи станциялар (мижозлар), улар орқали фойдаланувчилар тизимга мурожат қилишади; - умумий ресурслар (серверлар), улар хизмат кўрсатишни талаб қиладиган қурилма талаби бўйича махсус вазифаларни бажаришади; - мижозлар ва серверларни бирлаштирувчи тармоқлар; - дастурий таъминот, улар юқорида санаб ўтилган учта компонентларни ягона мантиқий архитектурага боғлайди. Юқорида тавсия этилган ЕТЛАТни яратишнинг умумий концепцияси ўз ичига концепциянинг ҳар хил бўлакларини (тамойиллар, талаблар) олади ва унга ер тузиш масалаларини ечиш учун мўлжалланган, ягона мантиқийматематик тизимга бирлаштирилган, кўплаб ўзаро ташкилий таъсир қиладиган ва ўзаро боғланган элементлардан ташкил топган ягона кибернетик тизим сифатида қараш имконини беради. 40 Назорат саволлари ва топшириқлар 1. ЕТЛАТ таркиби ўзида нималарни мужассамлайди? 2. ЕТЛАТ функционал тизимини қуришнинг қандай тамойили умумлаштирилган ахборот-мантиқий моделни кўрсатади? 3. ЕТЛАТ таркибига кирадиган, ер тузишни лойиҳалашнинг ҳар хил турларини автоматлаш ички тизимларининг асосийларини санаб беринг. 4. Тизимни ишлаш ва амалий яратиш босқичида нимани ҳисобга олиш керак? 5. ЕТЛАТни таъминловчи воситалар ўз ичига нималарни олади? 6. Таъминот воситаларининг классификацияси қандай? 7. Таъминот воситаларига қандай талаблар қўйилади? 8. ЕТЛАТни қуриш ва фаолият кўрсатишининг назарий ва услубий асосларини ёритинг. 9. ЕТЛАТни яратишда ер тузишни лойиҳалаш жараёни қандай тасаввур этилади? 10. ЕТЛАТни қандай лойиҳалаш керак? 11. Ер тузишда лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимини қуришнинг асосий тамойилларини санаб беринг. 12. Ечимнинг комплекслиги концепциясининг маъноси нима? 13. ЕТЛАТ ўзига қандай асосий жараёнларни олади? 14. Абстрактлаш концепциясининг маъноси нима? 15. Тизимлилик тамойилининг мазмунини тушунтириг. 16. Кўп вариантлилик концепциясининг маъноси нима? 17. Тизимлилик ва бўлакларга ажратиш концепцияси асосида масалани лойиҳалаш жараёнининг таркибини ёритинг. 18. Такрорланиш концепцияси маъноси нима? 19. Автоматлаштирилган тизим элементларидан фойдаланишда ривожланаётган стандартлар концепцияси нимани билдиради? 20. Вариантлар баҳоланиши концепциясининг мазмуни нима? 21. Эвристиклик (топқирлик) концепциясининг маъноси нима? 22. Очиқлик ва ишончлилик концепцияси мазмунини ёритинг. 41 IV–БОБ ЕТЛАТ тизимини ва элементларини лойиҳалашга қўйиладиган асосий талаблар 1. Автоматлашган тарздаги ер тузишни лойиҳалашнинг умумий технологик чизмаси Ер тузиш ишлари амалиётига компьютер технологияларини жорий этиш ер ресурслари тўғрисидаги маълумотларни олиш, йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштиришни ва ердан фойдаланишни ташкил этиш жараёнида ер тузиш соҳасида янги назарий қоидаларни ишлаб чиқишни ҳамда ердан фойдаланишнинг кенглик билан боғлиқ томонларини кўрсатувчи маълумотлардан фойдаланиш асосида иш технологиясини қайта қуришни талаб этади. Компьютер технологиялари – бу маълум ташкилий таркибда танланган техник воситалар мажмуидан фойдаланиб, маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўрсатиш вазифаларини бажарадиган дастурий воситалар тўпламидир. Замонавий услубий, дастурий ва техник воситалар кўплаб зерикарли жараёнлардан халос қилади, олинадиган ҳужжатларнинг сифатини оширади, анъанавий технологияларнинг кўплаб оралиқ бўлакларини тугатади, автоматлаштирилган лойиҳалаш жараёнида рақамли шаклга ўтказиш ҳисобига, план-харита материалларидан фойдаланиш жараёнини янгилаштиради. Ер тузишни лойиҳалашнинг айрим масалаларини тизимли ёндашув нуқтаи назаридан ечишни таъминловчи автоматлаштирилган тизим, ер тузишни лойиҳалаш тизимининг ягона интеграллашган қисми ҳисобланади. Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизими фаолияти жараёнида қуйидагиларни таъминлаши керак: - ер ресурслари (сифати, сони ва ердан фойдаланувчиларга тақсимланиши), ердан фойдаланиш натижалари ва ер тузиш тадбирларининг жойларда амалга оширилганликлари тўғрисидаги бирламчи маълумотларни қайта ишлаш; - маълумотларни йиғиш ва уларни тизимнинг ҳар бир даражасида мос маълумотлар базасига ажратиб тўплаш; - тизимнинг ҳар хил даражаларида ер ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш билан боғлиқ иқтисодий ва теҳнологик меъёрларни тўплаш ва сақлаш; - ЕТЛАТдан охирги фойдаланувчиларнинг стандарт ва ностандарт маълумотларга бўлган сўровларига жавобларни тайёрлаш. Тизимга киритилган дастурий модуллар таркиби ер тузишнинг ўзаро боғлиқ масалаларини комплекс ечишни таъминлаши керак. Ечим қуйидаги йўналишлар бўйича автоматлаштириш воситаларини жорий этишдан иқтисодий самара олишни таминлаши керак: 42 - намунавий ечимларни автоматлаш, бунда меъёрий – ахборот ва бошланғич маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ кўп меҳнат талаб қиладиган, бир марта ўтказилган иш кейинчалик ўхшаш объектларда кўп марталаб фойдаланилиши мумкин; - қўлда бажариладиган қайта ишлашларни тугатиш ҳисобига меҳнат ресурслари сарфини қисқартиришни; - қарор қабул қилишда лойиҳачининг имкониятлари чегараларини кенгайтирувчи замонавий усуллар ва техник воситалардан, лойиҳаларни кўп вариантлик қилиб ишлашдан, комплекс иқтисодий – математик моделлаштиришдан фойдаланиш ҳисобига ер тузишнинг лойиҳавий ечимлари сифатини оширишни; - автоматлаштирилган тизимлар фойдаланувчиларига ер тузиш соҳасида қўйиладиган масалавий талабларни пасайтиришни (сабаби, уларда ҳар томонлама асосланган математик алгоритмлар, ер тузиш масалаларини ечишнинг энг янги усуллари ва технологиялари қўлланилган). Дастурий таъминотнинг сифати – бу унинг фойдаланувчилар талабларини қондирувчи сифатлари тўпламидир: тўғрилиги, ишончлилиги, ўзгартирилиши мумкинлиги, тежамкорлиги, уни бир фойдаланиш муҳитидан бошқасига кам харажатлар билан кўчириш имконияти ва бошқ. Дастурий – техник мажмуа деб ўзаро боғланган дастурий – методик мажмуалар ва техник таъминот воситалари тўпламига айтилади. ЕТЛАТнинг элементларини лойиҳалаш ва яратишда юқорида келтирилган концептуал қоидаларга асосланиш керак. Бунда ишончлилик концепциясига мос тарзда унинг элементларига бир хил талаблар қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ер тузиш учун ҳар хил дастурлардан фойдаланиш мумкинлигини ҳисобга олиб, улардан фақат чизма – лойиҳа – ишчи лойиҳа тизимига мос келадиганларини кўриб чиқамиз. Ер тузишни лойиҳалашдаги ишларнинг умумий технологик чизмаси 10–расмда кўрсатилган. Ер тузишда план харита материаллари контурли планлар, фотопланлар, тематик карталар ва чизмалар (тупроқ, мелиоратив, геоботаник ва ш.ў.) ҳамда агро – космик расмлар шаклида бўлиши мумкин. Фойдаланиладиган план харита материали ва дастурий воситалар турига боғлиқ ҳолда, план – харита материалини рақамли шаклга келтириш ва қайта ишлашнинг ҳар хил технологиялари қўлланилади. Графикавий маълумотларни киритиш сканерлар ва дигитайзерлар, бошқа маълумотларни – мулоқатли ва тўпламли (пакетли) киритишлар ёрдамида амалга оширилади. Ҳар турдаги маълумотларни электрон тахеометрларнинг магнитли сақловчиларидан, стриммер кассеталаридан, дискетлардан, CDR, DVD ва ш. ў. ҳам ўқиш мумкин. 43 ЭҲМда қайта ишлаш учун бошланғич план-харита материалларини тайёрлаш Ҳисоблаш операцияларини бажариш учун ўлчамлар бўйича маълумотларни тайёрлаш Бошланғич маълумотларни тузатиш, қўшимча ўлчамлар киритиш Бошланғич маълумотларни киритиш Ечиш усулини танлаш Бошланғич маълумотларга ишлов бериш Ишлов бериш натижаларини кўрсатилган қурилмага чиқариш Олинган натижани таҳлил қилиш Йўќ Қониқарли ечим олиндими? Ҳа Олинган натижаларни расмийлаштириш 10-расм. Ер тузишни лойиҳалашда ишларни бажаришнинг умумий технологик чизмаси. Сканер (сканерловчи қурилма) – бу тасвирларни ЭҲМларга автоматлашган тарзда растрли форматда киритиш учун тасвирни ўзгартирувчи қурилмадир. Сканерлаш деб тасвирни рақамли растрли шаклга ўтказишга айтилади. Дигитайзер – бу картографик ва графикавий материалларни кетмакет нуқталар оқими сифатида компьютерга қўлда киритиш учун рақамли шаклга айлантирувчи қурилмадир. Бунда координаталар жуфтлари оқимлари тенг вақт бўлаклари орқали тўпланади. Бошланғич маълумотлар ҳамда уларни қайта ишлаш натижасида олинган маълумотларни (графикавий ва ёзма) маълумотлар базасида, тематик қатламларда тарқатилган ҳолда, сақлаш қулай. Бунда графикавий маълумотлар базаси ёзма маълумотлар базаси билан шундай боғланган бўлиши керакки, ҳар бир тасвирга тўғри келадиган ёзма маълумотни ва ёзма маълумотга мос келадиган тасвирни осон топиш мумкин бўлсин. Ҳар қандай автоматлаштирилган тизимда ишлаш учун фойдаланувчи лойиҳа яратиши керак. У маълум объектга қарашли маълумотларни ишончли сақлаш ва қайта ишлаш, бошқариш имкониятини бериши керак. Шунинг учун ҳам тизим қуйидаги вазифаларни бажариши керак: 44 - кирувчи, чиқувчи ва хизмат маълумотларини жойлаштириш учун директорийлар йиғиндисини яратиш; - барча маълумотларни мақсадга мослаш; - семантик база маълумотлари жадвалларини, шу жумладан интеграллаштирилган қатламлар жадвалларини ёзма баёнлаш; - тизимга ўрнатиладиган ўлчамларни белгилаш (рухсат этиш тақиқлаш, аниқлиги, ўлчам бирлиги, ҳар хил координаталар тизимига ўтиш ўлчамлари ва ш.ў.); - фойдаланувчи қатламларнинг, классификаторларнинг, уларни қатламларга боғлашнинг ёзма баёни; - фойдаланувчиларни, паролларни, ҳар хил фойдаланувчиларнинг фойдаланиш даражаларини чеклашни рўйхатга олиш ва ш.ў. Амалда бошланғич графикавий материалдаги тасвир доимо қандайдир хатоликка эга бўлади (масалан, тасвир туширилган асоснинг деформацияси натижасида). Айрим вазиятларда уларни тўла, бошқа вазиятларда қисман тугатиш мумкин. Ушбу мақсадда махсус тузатиш ишлари олиб борилади. Улар қуйидаги имкониятларни беради: - картадаги тасвирни координата тўри ва трапеция бурчаклари координаталари бўйича назарий трапецияга келтириш; - тузатиш натижалари аниқлигини баҳолаш; - ҳар хил усуллар ёрдамида таянч нуқталари координаталарининг аниқ қийматлари бўйича сканер қилинган тасвирни тузатиш. Фоторасмларни қайта ишлаш учун ЕТЛАТ рақамли ортофототрансформациялашни амалга ошириши зарур. Тузатиш усулини фойдаланувчи танлайди. Энг кўп тарқалган вазиятлардан бири бошланғич тасвирни қисмларга бўлиб сканерлашдир. Бу вазиятда бўлакларни геометрик тўғриланган ягона тасвирга жамлаш, назорат этиш ва тикилиш чизиғи бўйлаб таҳрирлаш зарурати туғилади. Бир неча картани, бирлашган жойларидаги тасвирларни таҳрирлаш билан бирлаштириш умумийроқ муаммолардан ҳисобланади. Бошланғич графикавий маълумотлар ҳар хил геодезик ва математик асосга эга бўлиши мумкин. Бундай маълумотларни биргаликда қайта ишлаш ва кейинчалик фойдаланиш учун айлантириш (яъни бир картографик тасвирдан бошқасига, тўғри бурчакли координаталардан геодезик координаталарга, битта геодезик координаталар тизимидан бошқасига, эллипсоидадан эллипсоидга, маҳаллий координата тизимидан давлат тизимига ўтиш ва тескари) функциялари зарур (белгиланган ўтиш калитлари ёки ўрнатилган аналитик боғланишлар асосида). Барча графикавий маълумотлар мавзули қатламлар бўйича тақсимланиши керак (масалан, топография ва ер турлари; кадастр чегаралари; фойдаланилиши чекланган ерлар чегаралари; деградациясига учраган (бузилган) ерлар ва ш.ў.). Қатламларнинг сони, мавзулари ва номлари фойдаланувчи томонидан лойиҳалаш босқичида аниқланиши керак. 45 Қатлам – бу қатламлар тўплами учун умумий бўлган, айрим ҳудуд ва координаталар тизими ичидаги, битта мавзуга тегишли, бир турдаги (бир ўлчамли) майдонли объектлар тўпламидир. Битта қатламга нуқта, чизиқ, полигон, масштабсиз шартли белги ва матн қарашли бўлиши керак, яъни, ҳар бир қатламга зарурат туғилганда ўзининг нуқталар, чизиқлар, полигонлар, ранглар, штрихлар ва шартли белгилар турлари бўйича классификаторлари белгиланиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган объектларга қуйидаги таърифларни бериш мумкин: Нуқта – бу координаталари ва уларга қўшимча таърифлари билан тасвирланувчи объектдир. Тугун – бу чизиқ ёки полигон туридаги кенглик объектларини векторли кўринишдаги эгилишининг бошланғич ёки охирги нуқтаси бўлиб, у атрибутларга эга ва унда кесишадиган эгилишларнинг барчаси билан топологик алоқаларни белгилайди. Чизиқ – бу вектор кўринишидаги кенглик объекти бўлиб, пландаги аниқ координаталарга эга, камида иккита кетма-кет турган нуқталардан ташкил этилган бўлади. Полигон – вектор кўринишидаги икки ўлчамли объект бўлиб, ёпиқ кетма-кетликда уланган эгри чизиқлар, ёйлар ва сегментлардан ташкил топган ички нуқталари ва қўшимча тасвирлари билан аниқланади. Ҳар доим базавий ва ёрдамчи қатламларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Базавий қатлам билан ёрдамчи қатламга нисбатан кўпроқ ишланади. Ёрдамчи қатлам экранга чиқарилиши мумкин, лекин унда ишлаш мумкин эмас (масалан, тасвирни таҳрирлаш учун). Барча қатламлар билан ишлашни вақтинчалик қатламларни қўшиш ва ажратиш механизми таъминлайди ҳамда базавий қатламларни вақтинчалик қатламга ва тескарисига айлантиради. 2. Графикавий тахрирчи – ЕТЛАТнинг таркибий қисми сифатида Графикавий тахрирчи – ЕТЛАТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва растрли тасвирни векторли шаклга айлантиришни таъминлайди. Растр – бу тасвир элементларининг (пикселлар) тўғри бурчакли рақамли матрицасидир; пиксел – тасвир элементи (тасвирнинг энг кичик бўлаги) бўлиб, тасвирни дискретлаш натижасида олинади. Растрли кўрсатиш (маълумотларнинг растрли модели) – бу объект синфи қийматлари бириктирилган растр катаклари (пикселлар) тўплами шаклидаги кенглик объектларининг рақамли кўринишидир. Кенглик – локал маълумотлар (кенглик объекти тўғрисидаги маълумотлар, кенглик маълумотлари, географик маълумотлар) – бу кенглик объектлари тўғрисидаги рақамли маълумотлар бўлиб, ўз ичига уларнинг хусусиятлари (кенглик ва нокенглик атрибутлари) ва уларни кенгликда локаллаштириш тўғрисидаги маълумотларни олади. Графикавий редактор ЕТЛАТ МБнинг ўрнини ташкил этувчи қисми автоматлашган тарзда тўғрилаш билан монитор экранидаги рақамли 46 тасвирни таҳрирлашни таъминловчи функциялар тўпламига эга бўлиши керак. Растрли – векторли ўзгартириш (векторлаш) – бу кенглик объектларининг растрли кўринишини векторли кўринишга айлантириш жараёнидир; векторловчи – растрли – векторли ўзгартиришни бажариш учун дастурий воситадир. Векторлаш – оператор учун жуда кўп меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Шунинг учун фойдаланувчининг ривожланган интерфейси ва берилган масалани тез, қулай ва сифатли ечишга максимал ёрдамлашадиган функциялар бўлиши зарур. Бундай функцияларга қуйидагилар киради: автоматик скелетлаш; линг; бир неча ойналарни очиш, шу жумладан, мониторда; янги объектни яратиш (нуқта, чизиқ, контур); объектни тўла ёки қисман олиб ташлаш; мавжуд объектни тузатиш; объектни бўлиш (контур, ярим чизиқ); тўғри геометрик шакл чизиш (тўғри бурчакли тўртбурчак, айлана ва ш.ў.); undo (охирги буйруқни бекор қилиш); чизиқни қўл билан киритиш; мавжуд бўлаклардан, векторлашни ёки нусха олишни қайтармасдан, контурларни шакллантириш ва ш.ў. Бошланғич графикавий материални рақамли шаклга айлантиришнинг альтернатив усулларидан бири дигитайзерлардан фойдаланишга асосланган. Ҳозирги вақтда ҳар хил турдаги ва ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг аппаратларидан фойдаланилади. Уларнинг ҳақиқий аниқлик тавсифлари (координаталарни аниқлашнинг ўртача квадрат хатоси) маълум эмас. Шунинг учун дигитайзерни тестдан ўтказиш зарурати туғилади, яъни дастурий таъминот таркибига мос модуллар киритилиши зарур. Бундан ташқари, дигитайзер ишлаши учун қоғознинг жойлашуви, колибровка, кодлаштирилаётган объектнинг экранда кўриниши ва тезкор таҳрирлаш ишларининг бажарилишини назоратлаш ҳам бажарилиши керак. Векторли кўриниш (маълумотларнинг векторли модели) деб нуқтали, чизиқли ва полигон шаклидаги кенглик объектларининг координата жуфтлари (векторлар) йиғиндиси шаклидаги рақамли кўринишига айтилади. Векторли-растрли кўринишга келтириш (растрлаш) – бу кенглик объектларини векторли кўринишдан растрли кўринишга растр элементларига, объектларнинг векторли баённомалари элементларининг уларга қарашли ёки қарашли эмаслигидан келиб чиқиб, қийматлар бериш ёрдамида айлантиришдир. Тўхтовсиз дигитайзерлаш тартибидан фойдаланилганда объектнинг ўрнини тавсифловчи ортиқча сондаги нуқталар пайдо бўлади. Бунда олинган маълумотларни сиқиш учун махсус функция кўзда тутилиши керак бўлади. Амалий масалаларни ечишда рақамли шаклга келтирилган графикавий объектларга мос семантика белгиланиши керак. Бунинг учун қуйидаги усуллардан бири фойдаланилиши мумкин: маълумотларни интерактив киритиш билан бирга объектларни автоматик айлантириб чиқиш; зарур маълумотларни киритиш объектларини қўлда танлаш; семантиканинг тўпламини киритиш билан объектларга автоматик ёки қўлда тартиб рақами 47 бериш; бир қисми олдин киритилган объектлар учун маълумотларнинг тўпламини қўшимча киритиш. Ишни енгиллаштириш учун классификаторлардан (маълумотномалардан) фойдаланиш мумкин. Улар фойдаланишга қулай ва ўзгартирилиши мумкин бўлиши керак. Графикавий таҳрирчини лойиҳалашда маълумотларни бериш модули катта аҳамиятга эга бўлиб, у маълумотлардан фойдаланиш, таҳлил этиш ва манипуляция қилиш имкониятларига таъсир этади. Энг оддий форматларда фақат объектларнинг геометрик алоқалари сақланса, мураккаб форматларда – объектлар ва улар атрибутларининг топологик мазмун – моҳиятлари тўғрисидаги маълумотлар сақланади. ЕТЛАТдаги маълумотлар атрибути – бу кенглик объектини тавсифловчи ва унинг шахсий тартиб рақами (идентификатори) билан мужассамланган (унинг жойини кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) хусусият, сифат ва сон кўрсаткичларидир. Лойиҳалашда олинадиган натижалар сифати кўплаб омилларга, жумладан, ҳар хил ҳаракатларни қўллаш орқали таъминланадиган, маълумотлар базасидаги маълумотларнинг тўғрилигига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари ЕТЛАТ қуйидагиларни таъминлаши керак: - фойдаланувчининг ташқи амалий дастурларидан ҳар қандай объектнинг метрик ва семантик ташкил этувчиларга киришини; - маълумотларни ички форматдан талаб этилган форматга ўтказиш ва тескари амални; - ҳар хил машиналарда тайёрланган графикавий ва семантик маълумотлар базасини марказий маълумотлар базасига қўшишни; - маълумотларни тармоқ орқали киритиш ва қайта ишлаш вариантини. Графикавий автоматлаштирилган лойиҳалаш жараёни бир неча босқичлардан иборат бўлади. 1. Бошланғич графикавий материални растрли шаклга айлантириш (масалан, сканерга қўшиб сотиладиган стандарт дастурлар ёрдамида). 2. Ҳисоблашлар ва графикавий лойиҳалаш натижаларини файлларга ёзиш ва уларни ташқи қурилмаларга (принтер, плоттер) чиқариш. 3. Растрли тасвирни рақамли векторли шаклга айлантириш (растрни векторлаш). Бунда AutoCAD, Mapinfo, Arcinfo, CRFDO, «Карта 2008» ёки бошқа дастурий маҳсулотлар модулларидан фойдаланилади. 4. Рақамли графикавий тасвирни қайта ишлаш. Векторлаштирилгандан кейин объектларини манипуляция қилиш мумкин бўлган карта олинади. 5. Ишлаб чиқариш карталарини олиш (жойнинг нишаблиги, экспликацияси). Бунинг учун 3Д-ўзгартириш функциясига эга махсус тўпламлардан (пакетлар) фойдаланилади. 6. Компьютерда лойиҳалаш, далаларни ва лойиҳа элементларини жойлаштириш жараёни қўлда бажарилгандек тартибда олиб борилади, фақат ишлар олинган векторли картада юқорида санаб ўтилган дастурий маҳсулотлар ёрдамида амалга оширилади. 48 7. Ечилаётган масалага тааллуқли ҳисоблашларни автоматлаштирилган тарзда бажариш. Уларнинг лойиҳалаш жараёнида зарурлари фойдаланилаётган дастурнинг стандарт функциялари ёрдамида амалга оширилади (Масалан, майдонларни, масофаларни, периметрларни ҳисоблаш, кўриш бурчагини ўзгартириш ва ш.ў.). Лойиҳавий ер тузиш ечимларини асослаш учун зарур ҳисоблашлар мос ташқи дастурларни чақириш йўли билан бажарилади. 3. Чизиқли ва контурли объектларнинг майдонларини ҳисоблаш ЕТЛАТда ечиладиган масалаларнинг энг кўп тарқалганларидан бири – ҳар қандай қатлам учун карта майдонига тузатиб боғланган чизиқли ва контурли объектларнинг майдонини ҳисоблашдир. Бу масалани ечишда майдонларида деформация натижасида ўзгариш йўқ карталардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. ЕТЛАТ таркибига контурли объектларни идентификациялашни ва уларнинг ёпиқлигини назорат қилишни таъминловчи; масштабсиз шартли белгилар билан кўрсатилган чизиқли ва нуқтали объектларни идентификациялаш, уларнинг чизиқли ўлчамларига мос тарзда ҳимоя минтақаларини қуриш; ажратилган ҳимоя майдонларини ҳисобга олган ҳолда, барча объектларнинг майдонларини ҳисобга олиш; секциялар ва планшетлар ичида майдонларни боғлаш; планшетга янги контурни геодезик координаталари бўйича тушириш ва зарурат туғилганда планшетда контурларни қайта боғлаш; объектни бўлиш ёки икки ва ундан кўп контурларни берилган майдон кўрсаткичи бўйича биттага бирлаштириш. Контурлар майдонларини ҳисоблаш бўйича берилган топшириқнинг ЭҲМда автоматлаштирилган тарзда ечилишининг йириклаштирилган чизмаси 11– расмда келтирилган. Фойдаланиладиган техник воситалар ва махсус дастурлар тўпламларидан келиб чиқиб, келтирилган чизма ўзгариши мумкин. Шунга қарамасдан, ер тузиш эҳтиёжига мўлжалланган ҳар қандай автоматлаштирилган тизимда майдонларни ҳисоблаш блоки у ёки бу шаклда амалда ўрин эгаллайди. ЕТЛАТдан фойдаланишда ётқизиш тамойили дастурий таъминотга ўзига хос талаб қўяди. Хусусан, нуқта, контур, контурлар гуруҳи (масалан, уларнинг тартиб рақамлари бўйича), картанинг чегара бўйича бошқа қатламдан олинган, ҳоҳлаган қисми ва ш.ў. учун қатламларни графикавий ва мантиқий ётқизишда умумлаштирилган маълумотларга бўлган фойдаланувчининг талаби қондирилиши керак. Маълумотнома ётқизилиш тамойили бўйича тузилиши керак, яъни биринчи қатлам контурларига иккинчи қатлам контурлари киради, уларнинг ҳар биттасига учинчи қатлам контури киради ва ш.ў. 49 Контурли карталар тасвирларига олдиндан ишлов бериш ва киритиш пастки тизими Контурлар майдонларини ҳисоблаш пастки тизими Контурли карталар базаси (метрика) Классификаторлар ва маълумотномалар пастки тизими Векторли тасвирларни кўриш ва таҳрирлаш пастки тизими «Метрикасемантика» интерфейси Картографик материални расмийлаштириш пастки тизими Қурилмага карталарни, материалларни киритиш Семантикани киритиш пастки тизими Контурли карталар базаси (семантика) Берилган қурилмага натижаларни узатиш Сўровларни шакллантириш пастки тизими Маълумотларни берилган форматларга айлантириш Фойдаланувчи интерфейси Фойдаланувчи 11-расм. Контурлар майдонларини автоматлашган тарзда ҳисоблаш чизмаси. Фойдаланувчининг ҳоҳишига кўра, ётқизиш натижалари янги қатлам сифатида сақланиши, тўпланган семантика маълумотлари эса, маълумотлар базасига киритилиши мумкин. Тизим оддий ёки тўпланган қатламдан берилган қатламни ёки пастки қатламни ажрата олиши ва уни мустақил қатлам сифатида сақлай олиши ҳам керак. 4. Бошланғич ва натижавий маълумотларни чиқариш учун шакллар Бошланғич ва натижавий маълумотларни чиқариш учун ҳар хил шакллардан фойдаланиш мумкин: улардан энг кўп тарқалганларини кўриб чиқамиз. 50 Ҳисобот жадваллари. Тизим берилган нуқталар, контур, контурлар тўплами, карта бўйича бошланғич ёки иш жараёнида ҳисобланган ўлчам тавсифларини ҳам оддий, ҳам йиғма қатламлар учун ҳамда қабул қилинган ҳисобот шаклларини – контурлар бўйича кайдномани, суқилиб кирган ерлар тўғрисидаги маълумотномани, ерлар экспликациясини; барча ер участкалари майдонларини ҳужжатлар ва изланишлар натижалари бўйича кўрсатган ҳолда барча ердан фойдаланувчилар рўйхатини (ер участкаларини ноқонуний эгаллаш ва қурилиш қилиш ҳолатларини ҳам кўрсатган ҳолда); фойдаланилмаётган ва нооқилона фойдаланилаётган ерлар қайдномасини ва ш.ў. чиқариб беришни таъминлаши керак. Карталар ва чизмалар. Уларни яратиш ва чиқариб олиш учун ЕТЛАТда шартли картографик белгиларнинг мавжуд кутубхонасини кенгайтириш ва янгисини яратиш; силлиқ эгрилар қуриш; графикавий тасвирларни расмийлаштириш (штрихлаш, бўяш, шартли белгиларни, ҳар хил йўналишдаги ва шаклдаги ёзувларни, ҳар хил турдаги ва рангдаги чизиқларни ва ш.ў. жойлаштириш); координаталар тўрини ва рамкаларини қуриш; рамкадан ташқари расмийлаштиришни бажариш (тепа ёзуви, легенда, штамп ва ш.ў.); чизмани плоттерга чиқариш учун қатлам элементларини устиворликлари бўйича тартибга солиш имконини берадиган механизм яратиш керак. Эркин сўровлар. Ҳар қандай маълумотлар базасида стандарт сўровлардан битта ёки бир неча кўрсаткичлар бўйича тизимдан талаб этилаётган маълумотларни танлаш ва уларни олдиндан белгиланган шаклда кўрсатиш учун фойдаланилади. Бироқ кўпчилик вазиятларда бу етарлик бўлмайди ва фойдаланувчи томонидан белгиланган шартларга мос тарзда семантика маълумотлари базасидан маълумотларни танлаш ҳамда мос графикавий объектларни излаш ва экранга чиқариш зарурати туғилади. Ҳисоботлар генераторидан фойдаланиб яратиладиган ихтиёрий шаклдаги ҳужжатлар. Уларни ишлаш зарурати, ананавий ҳисоботлар шакллари замонавий талабларга жавоб бермай қолган ҳолларда, туғилади. Шу мақсадда ЕТЛАТ модуллари таркибига ҳисоботлар генератори киритилади ва у фойдаланувчига чиқувчи ҳужжатлар жадвалларини шаклан ўзгартириш ёки мустақил ишлаш имконини беради. 5. Маълумотларни ҳимоя қилиш ЕТЛАТдан фойдаланишда маълумотларни ҳимоя қилиш катта аҳамиятга эга. Тизим рухсатсиз киришдан, тасодифий аҳамиятли маълумотларни ўчириш ва таҳрирлашдан, электр энергияси ва дастурий таъминотдаги узилишлардан ҳимояланган бўлиши керак. Дастурлар тўпламларидан фойдаланишда муаллифлаш ва аутентификация тамойиллари, интеллектуал мулк ҳуқуқи сақланиши катта аҳамиятга эга. Бунда муаллифлаш тамойили деганда фойдаланувчилар учун рухсат этиладиган ҳаракатларни белгилаш тушинилади. Аутентификация эса – фойдаланувчи, (улар гуруҳи ва компьютерлар) исмларининг тўғрилигини текширишдир (асосан парол ҳимояси ёрдамида). Қонун ҳуқуқ эгасининг 51 рухсатисиз дастурий таъминотдан фойдаланишни, нусха кўчиришни ва тарқатишни тақиқлайди. ЕТЛАТни ишлашда лойиҳалашнинг қабул қилинган кўрсаткичларини (аниқлик, ўлчам бирликлари, ҳар хил координата тизимларига ўтиш ўлчамлари, цензура ва ш.ў.) аниқ белгилайдиган кўрсатмалар ишланиши керак. Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, пароллар, кириш даражаларини чеклаш, ваколатлар белгилаш ва ш.ў. тартибини ҳам ўйлаш керак. Назорат саволлари ва вазифалар. 1. ЕТЛАТга қўйиладиган асосий талабларни санаб беринг. 2. ЕТЛАТга киритилган модуллар қандай масалаларни ечишни таъминлаши керак? 3. Ер тузиш ишларининг умумий технологик чизмасини ёритиб беринг. 4. Маълумотларнинг графикавий, ўлчамли ва семантик базалари билан тоза ишлашни қандай функциялар таъминлаши керак? 5. План-харита материалларига ишлов беришнинг асосий технологияларини айтиб беринг. 6. Фойдаланувчининг лойиҳани яратиш жараёнида автоматлаштирилган тизим қандай вазифаларни бажариши керак? 7. Графикавий таҳрирчининг вазифалари нималардан иборат? 8. Бошланғич графикавий материални рақамли шаклга айлантиришнинг усулларини айтинг. 9. Дигитайзердан фойдаланишда рақамли шаклга айлантиришнинг қандай ўзига хос ҳусусиятлари бор? 10. ЕТЛАТда берилган маълумотларнинг қандай моделларидан фойдаланилади? 11. Графикавий автоматлаштирилган лойиҳалаш жараёни қандай босқичлардан ташкил топган? 12. Харита ичида ҳар қандай қатлам учун объектлар майдонларини ҳисоблашни ЕТЛАТнинг қандай ҳаракатлари таъминлаши керак? 13. Ётқизиш (жойлаштириш) тамойили нимадан иборат? 14. Лойиҳаларни, чизмаларни, карталарни тузиш ва чоп этишга чиқариш учун ЕТЛАТда қандай механизм кўзда тутилган? 15. Маълумотларни ҳимоя қилиш муаммосининг аҳамиятлилигини тушунтириб беринг. 52 V-Боб ЕТЛАТнинг асосий элементлари таркиби ва вазифалари 1.ЕТЛАТнинг умумлаштирилган блок-чизмаси ЕТЛАТни ташкил этишнинг асосий тамойилларига ва ер тузишни лойиҳалашнинг вазифаларига мос тарзда унинг умумлаштирилган блок-чизмасини қуйидаги тарзда кўрсатиш мумкин (12-расм, 1-жадвал) 1-жадвал ЕТЛАТнинг асосий элементлари Белгилар Номлари ЕА Бошқаришнинг мулоқатли тизими ЕМ Лойиҳачини услубий қўллаб-қувватлаш тизими EG Бошланғич план-харита материалларини киритиш ва олдиндан қайта ишлаш тизими ЕТ Атрибутив (хусусий) маълумотларни киритиш тизими ЕР Графикавий ва атрибутив маълумотларни ўзгартириш тизими ЕС Лойиҳалаш тизимлари (айрим муаммоли ер тузиш масалаларини ечишни таъминловчи пастки тизимлар тўплами) ЕК Маълумотларга автоматлашган ишлав бериш ва тартибга келтириш тизими ЕН Ерни баҳолаш тизими; кадастр кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва ишлав бериш ЕО Ечимлар вариантларини баҳолаш тизими ES EBT EBG EBX ER EM EZ EE Меъёрий баҳолаш тизими Атрибутив маълумотларнинг автоматлаштирилган банки Графикавий маълумотларнинг автоматлаштирилган банки Намунавий ечимларнинг автоматлаштирилган банки Графикларга ва улар билан боғлиқ ўлчамларга аналитик ишлав бериш тизими Мавзули карталаш тизими Сўров-маълумот хизмати тизими Айрим ижодий функцияларни моделлаш тизими Ушбу тизимнинг айрим элементлари мақсади ва вазифалари қуйида келтирилган. 53 ЕА ЕР ЕМ ЕG ЕТ ЕК ЕН ЕC ЕО ЕВТ n … ЕВG 2 ЕВХ 1 ЕR ЕM ЕZ ЕS ЕE 12-расм. ЕТЛАТ нинг умумлаштирилган блок-чизмаси 2. Бошқаришнинг мулоқатли тизими Мулоқатли тизимнинг (ЕА элементи) асосий мақсади ЕТЛАТ ишини бошқариш ва лойиҳалашнинг кучсиз шаклланган масалаларини биргаликда ечиш ҳисобланади. Бунда лойиҳачи билан тизимнинг биргаликдаги ҳаракатлари жараёнининг маълумотлар ва операциялардан ташкил топган қисмлари ажратилади. Биринчи вазиятда мулоқат дастурлари томонидан маълумотлар алмашиш тизимини ечиш, иккинчи вазиятда эса ЕТЛАТнинг фаолияти концепциясига киритилган лойиҳалаш методологиясини қўллабқувватлаш, масалани кетма-кет ечишни бошқариш таъминланади. Компьютер дастурлари ишларининг интерактив (мулоқатли) тартиби деб, унинг одам билан ЭҲМ орасидаги доимий биргаликдаги ҳаракатларни, улар орасидаги сўровлар ва жавоблар алмашишларни кўзда тутувчи, бажарилишига айтилади. Шундай қилиб ҳисоблаш жараёнини эгилувчан (мослашувчан) бошқариш таъминланади. Шу маънода ЭҲМда маълумотларни мулоқатли қайта ишлаш тўғрисида ҳам айтилади. 54 3. Лойиҳачини методологик қўллаб қувватлаш Методологик қўллаб-қувватлаш тизими (ЕМ элементи) тизим билан ишлашнинг барча даражаларида лойиҳачига методологик ёрдам бериш ва маълумотларни қайта ишлашнинг унификацияланган ҳаракатларини бажариш учун зарур дастурий, маълумот ва методик таъминот компонентлари йиғиндисини ўз ичига олади. Методологик ёрдам деганда лойиҳачига (мулоқатли тизим орқали) қуйидаги маълумотларни етказиб беришни тушунамиз: - намунавий ечимлар; - лойиҳалаш жараёнида фойдаланиладиган ҳар хил ўлчамлар ва омилларнинг аҳамиятлилик даражаси тўғрисидаги статистик маълумотлар; - олдиндан тайёр саволлар ва уларга тайёрланган жавоблар кўринишидаги методик тавсиялар; - ўхшаш лойиҳавий масалаларни ечишнинг мавжуд тажрибаси. 4. Графикавий ва атрибутив (хусусий) маълумотларни киритиш ва ўзгартириш Берилган план-харита материалларини (EG элементи) киритиш ва олдиндан ишлав бериш тизимининг йириклаштирилган чизмаси 13–расмда кўрсатилган. Масофадан зондлаш маълумотлари (МЗМ) – бу ер усти, унда ва унинг тагида жойлашган объектлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиб, улар масофадан тасвирга олиш жараёнида тўпланади. Хусусий (атрибутив) маълумотларни киритиш тизими (ЕТ элементи), номидан кўриниб турганидек лойиҳалаш тизимини (ЕСn) битта ёки бир неча дастурлар билан ҳисоблаш ҳамда киритиладиган графикавий объектлар ёки улар қисмларининг семантик баённомаларини киритиш учун зарур бўладиган ҳар қандай ўлчамли маълумотларни ҳам тўплам шаклида, ҳам мулоқатли киритишни таъминлашга қаратилган. Бу элемент ягона интерфейс билан бирлаштирилган, уларга киришни интерактив тартибда ёки бошқа дастурлар тамонидан бериладиган буйруқлар асосида таъминлайдиган дастурлар кутубхонасини ўзида ифодалайди. Айлантириш тизими (ЕР элементи) вазифаларига кейинчалик улар билан ишлаш учун ЕТЛАТга бошқа автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиб, тайёрланган маълумотларни киритиш имконини таъминлаш киради. Бу тизимнинг хозирги босқичдаги ўзига ҳос хусусияти маълумотларни алмашишнинг ягона халқаро формати йўқлигидир. Ҳозирча маълумотларни узатиш ва уларнинг синтаксисига қўйиладиган талабларга нисбатан келишув бор, графикавий маълумотларни алмашиш учун бир неча ҳалқаро стандартлар мавжуд ва улардан энг таниқлиларининг форматлари етарлик даражада кенг ёритилган. Шундай қилиб, ушбу муаммо графикавий ва ўлчамли маълумотларни ажратиб айлантириш асосида ечилмоқда, лекин, бунинг оқибатида маълумотлар узатилгандан кейин қатор харажатларни қайтадан бажариш зарурати туғилиши мумкин. Тизимни яратишда графикавий элементлар ва мос атрибутив (хусусий) маълумотлар орасида 55 икки томонлама бир хил аҳамиятли алоқаларни ўрнатиш билан боғлиқ барча ишларни минималлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Рақамли моделларни шакллантириш Қўлда бажариладиган технологиялар бўйича Харита материаларини сканерлаш натижалари бўйича Сканерлаш ва ундан кейин қайта ишлаш Дигитализац ия усуллари билан Ўлчаш натижаларини ростлаш Растрни географик ростлаш Фотонегатив ва фоторасмларни қайта ишлаш асосида Фотограмметрик ишлав бериш, геометрик ростлаш, аэрокосмик расмларни ўзгартириш ва ЭҲТ воситалари билан моделларни шакллантириш Векторлаш Маълумотларнинг векторли модели Векторли моделни ростлаш керакми? ҳа Масофадан зондлаш маълумотлари асосида Масофадан зондлаш маълумотларини кейинги қайта ишлаш учун яроқли ҳолга келтириш, ЭҲМда ишлов бериш ва махсус сонли карталарни шакллантириш Маълумотларнинг векторли моделини ростлаш Ҳужжатларни расмийлаштириш йўқ 13-расм. Бошланғич план-харита материалини киритиш ва олдиндан ишлов бериш тизимининг йириклаштирилган чизмаси. 5. Лойиҳалавчи пастки тизимлар ЕС элементи айрим лойиҳа олди масалалари, хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш масалалари, ишчи лойиҳалаш, ностандарт 56 сўровларга хизмат кўрсатиш масалалари ечимларини таъминловчи пастки тизимлар тўплами ҳисобланади. Улар ўз ичига қуйидагиларни олади: - мулоқот тартибида (“нима бўлади, агар?” шаклида) лойиҳа олди аналитик ҳисоблашларни ўтказиш бўйича масалалар мажмуини; - ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш билан боғлиқ аниқ лойиҳавий масалаларни (хўжаликларнинг оптимал ўлчамларини аниқлаш, озуқа базасини, меҳнат ва ер балансини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизим объектларини жойлаштириш майдонларини ҳисоблаш ва боғлаш); хўжаликда ички ер тузиш масалалари (ишлаб чиқариш бўлимларини, хўжалик марказларини, ер турлари ва алмашлаб экишни, далаларни, суғориш (ишчи) участкаларини, йўлларни, ўрмон поласаларини ва бошқ. жойлаштириш): - ер тузиш тадбирларининг айрим турлари бўйича мустақил ишчи лойиҳаларни ишлашни таъминловчи масалаларни (ерларни ўзлаштириш, яйловларни тубдан яхшилаш, мелиорация, дарахтларни экиш, ирригация тармоқларини қуриш ва ш.ў.). Бу пастки тизимларнинг барчаси вазифаларига у ёки бу ҳужжатни, унинг тўла ҳажмида тайёрлашни автоматлаштириш кирмаслиги ҳам мумкин. Бироқ пастки тизимларнинг ҳар биттаси лойиҳалашнинг айрим қисмларини ва ҳаракатларини автоматлаштириш ҳисобига, лойиҳавий ечимларнинг сифатини ва аниқлигини оширишни, лойиҳачилар меҳнати унумдорлигини ўстиришни таъминлаши керак. ЕТЛАТда ер тузиш лойиҳаларининг бажарилиши устидан муаллифлик назорати пастки тизими ўзига хос вазифаларни бажаради. У ҳар хил турдаги лойиҳалар бўйича барча чиқувчи материаллар архиви ҳисобланиши билан бир қаторда, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга ер тузиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ёрдам кўрсатиш учун ҳам хизмат қилади (айрим лойиҳавий ечимларни ҳар хил қўшимча ҳисоблашлар ва асослашларни ўтказиш йўли билан тузатиш). Унинг вазифалари қаторига маъмурий туман ахборот-маълумот тизимига кирадиган, ердан фойдаланиш ва унинг ҳолати устидан назорат қилувчи пастки тизим билан алоқани ушлаб туриш ва маълумотларини узатиш ҳам кириши мумкин. Кадастр кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва ишлаб бериш тизими (ЕН элементи) ўз ичига аниқ ер участкаларидаги ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги кенглик –локаллаштирилган маълумотларни олади. Ерни баҳолаш тизими (ЕН элементига киради) ернинг табиий хусусиятларини, антропоген таъсир оқибатларини, инфратизим элементлари мавжудлигини, жойлашган ўрни ва ш.ў. ҳисобига олган ҳолда, баҳолаш билан боғлиқ масалалар тўпламини ечиш учун мўлжалланган. Ечим вариантларини баҳолаш (ЕО элементи) меъёрий маълумотлар базаси маълумотлари, номунавий ечимлар базаси маълумотларига ва ривожланаётган стандартларга, эвристиклик концепцияларига мос тарзда лойиҳачининг тажрибасини тахлил қилиш асосида олиб борилади . 57 Меёрий баҳолаш тизими (ЕS элементи) вазифаси ривожланаётган стандартлар концепциясини амалга ошириш ҳисобланади ва асосан, лойиҳа вариантини олиш ва баҳолашда тизимнинг бошқа элементлари (ЕС, ЕО, ЕЕ ва бошқ.) билан ишлашга қаратилган. Ер тузишда ҳозирги вақтда қўлланиладиган маълумотларга автоматлаштирилган ишлов бериш ва уларни интерпретациялаш тизими (ЕК элементи) ер тузиш масалаларини ечишда фойдаланиладиган геодезик, картографик, тупроқ, геоботаник, ер кадастри, ер тузиш, баҳолаш ва бошқа маълумотларни айлантириш (ўзгартириш бўйича мантиқий-математик ҳаракатларнинг кенг тўпламини амалга оширади. Уларнинг барчаси маълумотларни бошқа шаклга айлантиришнинг математик моделларида ва формал мантиқда ташкил этилган. Мос алгоритмлар ҳисоблаш жараёнининг аниқ вариантини аниқловчи ўлчамларни ва маълумотларга ишлов бериш тартибини танлашга (мумкин бўлган алтернативлар қаторидан дастурларни белгиланган кетма –кетликда) суянади (14-расм). Масалани қўйиш Ишлов бериш тартибини танлаш Ха «Ер тузиш» дастурлари кутубхонаси Белгиланган тартибдаги дастурлар учун ўлчамларни танлаш Бошланғич маълумотлар Маълумотларга ЭҲМ да ишлов бериш йўќ йўқ Ишлов бериш тартибини ўзгартириш зарурми? Ҳа Ҳисоблашларнинг жорий натижаларини тахлил этиш Ҳисоблашларни давом этиш тўғрисида ќарор қабул қарор ќабул қилиш ќилиш Ечимнинг усул ва ўлчамларини тузатиш керакми? Йўќ Йўқ Масалани ечишнинг тугатиши 14-расм. Маълумотларга автоматлашган тарзда ишлав бериш ва уларни интерпретациялаш жараёни чизмаси. ЕТЛАТ типидаги тизимлардан фойдаланиш жараёнида дастурлари ишлатиладиган кутубхона жуда тез ўсади, бу эса ишлаб чиқариш шароитида 58 улардан фойдаланишни қийинлаштиради ва янги дастурлар яратиш, мавжудларини такомиллаштириш билан шуғулланадиган мутахассисларнинг доимий қатнашишини зарур қилиб қўяди. Бу тизимни ишлатиб туришни жиддий қимматлаштиради ва унинг ишончлилигини пасайтиради. Ҳозирги вақтда қўлланилаёган автоматлаштириш техналогиялари лойиҳалашни тўла қамраб олмайди. Бу жараёнда, айрим ҳаракатлар мутахассислар томонидан қўлда бажарилади. Бу муаммони тўла ечиш сунъий интеллект тамойилларида фаолият кўрсатадиган тузим яратиш билан боғлиқ. Ҳамма гап шундаки, маълумотларга чуқур ишлов бериш ва уларни интерпретациялаш ҳамда ҳулосаларни шакллантириш ҳамма вақт ҳам қаттиқ мантиқ асосида олиб бориладиган ҳисоботлар орқали амалга оширилмайди. Улар эвристик жараён бўлиб, фақат тажрибали, юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Бунда кўпчилик ҳолларда, ўрганилаётган объект тўғрисидаги маълумотларнинг ва билимларнинг объектив етишмаслиги, ҳар қандай дастурий мажмуанинг чекланган имкониятлари шароитда, оптимал ечимни топиш талаб этилади . Пастки тизимнинг амалий дастурлари тўпламларининг мазмуни улар томонидан ечиладиган аниқ ер тузиш масалалари йиғиндисига боғлиқ бўлади. 6. Маълумотларнинг автоматлаштирилган банки Графикавий ва атрибутив (хусусий) маълумотларнинг ва намунавий ечимларнинг (EBG, EBT ва EBX элементлари) автоматлаштирилган маълумотлар банки ўзида айрим лойиҳавий ечимларни амалга ошириш, ҳисоблашлар ўлчамлари, графикавий объектлар ва улар билан боғлиқ семантик тавсивлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва узатиш (тақдим этиш) масалаларини ечишни таъминловчи математик, дастурий, ахборот ва лингвистик воситалар тизимини ифодалайди. Уларда, келажакдаги ер тузиш тадбирларини режалаш, лойиҳалаш ва асослаш учун ЕТЛАТнинг конструктив тизимларида кейинчалик фойдаланиш мақсадида, энг ўзига хос намунавий ер тузиш тадбирларининг олинган натижалари ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар йиғилади. Автоматлашган банкларда сақланадиган маълумотлар мос МББТ томонидан бошқариладиган маълумотлар базаларидан иборат бўлади ва ўз ичига сўраладиган маълумотларни, ҳужжатлар тизимини, классификаторлар ва кодлаштирувчиларни, башоратлар ва режаларни, намунавий лойиҳавий ечимларни олади. Ҳар бир бундай маълумотлар базаси кенглик объектларининг ёзма баёнлаш, сақлаш ва ўзгартиришга тааллуқли, маълум қоидалар асосида ташкил этилган, уларнинг жойлашуви ва атрибутив ташкил этувчилари тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топади. Бунда жойлашувлар тўғрисидаги маълумотлар қисми, одатда, ЕТЛАТнинг дастурий воситалари билан ташкил этилади ва бошқарилади, атрибутив қисми эса, у ёки бу тижорат МББТ томонидан бошқарилади. 59 Маъломотлар базасини шакллантиришда қуйидаги тамойилларга амал қилинади: ахборот бирлиги тамойили, у классификациялашнинг, шартли белгилар ва тимсолларнинг, атамалар ва маълумотлар ўлчамларининг, муаммоли – йўналтирилган тилларнинг, бир хил маълумотларни кўрсатиш ва кодлаш усулларининг, объектларни идентификациялашни таъминлашнинг ягона тизимидан фойдаланишни талаб этади; маълумотларни сақлашнинг ишончлилиги тамойили ўзида унинг бузилиши вазиятида қайта тиклаш ва хато сўровларга мос муносабатларни таъминлаш имкониятини ифодалайди; ортиқчалик тамойили (сақланаётган маълумотлар хажми, бошланғич маълумотлар тўлалиги, маълумотларни такрор киритишни йўлга қўймаслик устидан назорат); комплекслик тамойили (хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини асослашда ечиладиган барча масалалар орасида маълумотли алоқаларни тартибга солиш, маълумотларга мурожат этиш шакллари ва усулларини унификациялаш); фойдаланадиган кўрсаткичларнинг ҳаракатланувчанлиги, ишончлилиги ва аниқлиги тамойили. маълумотларнинг бир хиллиги таъмойили (маълумотларни аниқ идентификациялашни таъминлаш); прогрессивлик тамойили (ЕТЛАТнинг келажакдаги ривожланишини ҳисобга олиб, маълумотлар тўпламларини кенгайтириш имкониятини таъминлаш); кўчирувчанлик тамойили (маълумотлар базасини, уларнинг мантиқий ташкил этилишини ўзгартирмасдан, аниқ машиналар ва сақловчиларда физик тадбиқ этилишини ўзгартириш имконияти). ЕТЛАТнинг функционал тузилиши чегарасида автоматлаштирилган атрибутив маълумотлар банки (махсус маълумот – меъёрий таъминот пастки тизими) катта аҳамиятга эга. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу пастки тизимга таъминловчи сифатида қараш мумкин, сабаби, унинг асосий вазифаси ЕТЛАТ асосий функционал пастки тизимларида лойиҳалашни автоматлаштириш учун зарур ва асосан ички фойдаланишга мўлжалланган ахборот таъминотининг стандарт бўлакларида йўқ махсус маълумотлар ва меъёрлар базасини тўплаш, яратиш ва юритиш ҳисобланади. Шунга қарамасдан қуйидаги вазият, яъни, ушбу пастки тизим мустақил ахборот маҳсулотини яратиш учун мўлжалланганлиги ва у ташқи истеъмолчиларга етказиб берилиши мумкинлиги, уни ЕТЛАТ нинг функционал тизимлари қаторига қўшишни мақсадга мувофиқ қилади. Бу, бошқа барча функционал пастки тизимлар алоқаларини аниқроқ қаторга тизиш ва улар вазифаларини аниқлашда хатоларга йўл қўймаслик имконини беради. Маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш, маълумотларни доимий тўлдириб ва тузатиб боришдан иборат бўлади. Бу ишларни ўтказиш даври сақланаётган маълумотларнинг ўзгарувчанлик даражасига боғлиқ бўлади. 60 7. Графикавий материалларга ва у билан боғлиқ ўлчамларга аналитик ишлов бериш тизими Ушбу тизимнинг (ЕR элементи) ўта мураккаб ва кўп қирралидир. Уларни шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Олдиндан детерминацияланган масалаларни ечиш, масалан қуйидагиларни: - объектларнинг жойлашган ўринларининг географик ёки тўғри бурчакли координаталарда аниқлаш; - чизиқли, майдонли ва масштабсиз объектларнинг геометрик ўлчамларини ҳисоблаш (бурчаклар катталиги, тўғри ва эгри объектларнинг узунлиги, периметрлар, майдонлар ва ш.ў.); - ҳар хил турдаги ҳажмларни ҳисоблаш (фойдали қазилма бойликлар заҳираси, маълум ҳудудга ёғадиган ёғингарчилик миқдори, музликлар, кўллар, айрим баландликлар ҳажми ва ш.ў.); - навигация (йўналишларни, ўрнини аниқлаш) маълумотларини олиш (ортодром, лохсодром, йўналиш ва ш.ў. чизиқларнинг жойлашишини экранда кўрсатиш ва ҳисоблаш); - карталарни тахлил этиш маълумотлари бўйича янги тавсифларни олиш (дарё ва ирригация тармоқлари зичлиги, аҳоли зичлиги, ўрмон билан қопланиш даражаси, дарёларнинг ўртача узунлиги, берилган мавзули гуруҳлар объектлари сони ва ш.ў.); - киритилган картанинг сифатини ва аниқлигини баҳолаш (берилган масштабни текшириш, режавий контурлар жойлашувидаги, баландликларни ҳисоблашдаги хатоларни аниқлаш ва ш.ў.); - ишлаб чиқариш карталарини (нишабликлар, қияликлар тиклиги, экспозициялар ва ш.ў. карталари) рельефнинг рақамли моделлари асосида тузиш ва бошқ. 2. Қатламларни мантиқий ётқизиш жараёнида олинадиган, интеграллашган маълумотларга ишлов беришга асосланган, кенглик масалаларини ечиш. Ушбу гуруҳ масалаларининг классик мисоли сифатида, ердан фойдаланишлар кесимида қишлоқ хўжалик ерлари майдонларини ҳисоблаш ва зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлашни кўрсатиш мумкин (ер турлари ва кадастр маълумотларини ҳар хил қатламларга тайёрлашда). Шуни такидлаш мумкинки, амалиёт кўрсатишича, айнан шундай маълумотларни ажратиб сақлаш энг мақсадга мувофиқ саналади, сабаби, бунда бир қатламга киритилган ўзгартириш, бошқа қатламларга умуман таъсир этмайди. Шу билан бир қаторда, қатламларни мантиқий тахлаш ҳар доим ер турларининг ердан фойдаланувчилар бўйича тақсимланишининг аниқ ҳолатини олиш имконини беради. Мавзули хариталаш тизими (ЕМ элементи) лойиҳавий ечим вариантларини олишда шакиллантириладиган карталарни, ер тузиш чизмаларини, графикларни олишда ҳамда бажарилган ҳисоблашларни интерпретациялаш учун зарур ва лойиҳавий ечимга илова сифатида хизмат 61 қиладиган графикавий таъминлаши керак. тасвирларни ташқи қурилмага чиқаришни 8. Сўров-маълумот хизмати тизими Ушбу тизим (ЕZ элементи) танланган МББТ имкониятларидан ҳамда мос интерфейс дастурларидан фойдаланиб, маълумотларни қуйидагилар асосида олиш имкониятини таъминлашга қаратилган: - махсус рўйхатлардан фойдаланиб, олдиндан аниқланган сўровлар; - ҳисоботлар генераторларидан (тўпловчилар) фойдаланиш (янги ҳисобот жадвалларини шакиллантириш учун); - махсус тил воситаларидан (SQL сўровлар) фойдаланиш. Ностандартлаш ер тузиш сўровларини автоматлаштириш пастки тизими махсус ер фондларини шакллантириш, корхоналарни қайта ташкил этиш, ерларни қайта тақсимлаш билан боғлиқ ҳар хил ер тузиш ишлари ҳамда табиатни муҳофаза қилиш чораларини амалга ошириш бўйича бошқариш қарорларини қабул қилиш, ер муносабатларини тартибга солишнинг янги ҳуқуқий ва иқтисодий механизмини тадбиқ этиш билан боғлиқ масалалар мажмуини ўз ичига олади. Уларга, хусусан, ернинг баҳосини аниқлаш бўйича, ер солиғи ва ижара ҳақини тоифалаш, ердан оқилона фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш ва бошқ. масалалар киради. 9. Ижодий вазифаларни моделлаштириш Ижодий ишларни (ЕЕ элементи) моделлаштириш пастки тизимида топқирлик концепцияси тўла амалга оширилади. Ушбу элемент тизимнинг ҳар қандай элементи билан ишлашда, қачонки изланаётган ечим берилган масала учун формаллаштирилган алгоритмлардан ташқарида ётсагина фойдаланилади. Эксперт тизимлари (ЭС) - бу нафақат маълумотларни, балки, билимларни ҳам қайта ишлашни таъминлавчи дастурлардир. ЭС нинг асосий блоки – билимлар базаси, мантиқий ечимлар механизми, маълумотлар банки ва «одам–ЭҲМ» интерфейсларидир. Билимлар ҳар хил шаклларда, билимлар базасида йиғилиши мумкин. «Агар–унда» туридаги муносабатлар энг кўп тарқалган қоида шакли ҳисобланади. Билимларни кўрсатишнинг бошқа шакиллари – семантик тармоқлар, рўйхатлар, предикатли мантиқлардир. Билимлар базасидаги ҳар бир ёзув ўзида экспертлардан, дарсликлардан, фойдаланувчилар учун кўрсатмалардан ва бошқа манбалардан олинган хусусий маълумотларни ифодалайди. Маълумотлар банки ечилаётган муаммонинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сақлайди. У, ўз ичига бошланғич ва ишлаб чиқаришдан янгидан олинган маълумотларни, дедуктив занжирларни олади. Мантиқий ечимлар механизми ўзида қўйилган масалани ечиш жараёнида маълумотлар банкини ва билимлар базасини бирлаштирувчи звенони (бўлимни) ифодалайди. У ўз ичига қоидалар, назорат стратегиялари, ҳаракат режаларини интерпретациялаш ишларини олади. Масалани ечиш 62 жараёнида билимлар базасидаги маълумотлар маълумотлар банкидаги мавжуд маълумотлар билан солиштирилади, бундай солиштириш оралиқ натижалардан фойдаланган ҳолда, кўп марталаб ўтказилади. Эксперт тизимларида иккита тамойилга катта эътибор қаратилади: - қарорни, агар унинг билими ва тажрибаси дастурга киритилган имкониятларидан катта бўлса одам қабул қилади; - тизим ва фойдаланувчи орасидаги мулоқат шундай кўриниши керакки, бунда фойдаланувчи нафақат тизим саволларига жавоб бериши, балки ўзи унга «нима учун?» «қандай қилиб?» «нимага йўқ?» «агар…» каби саволларни бериши мумкин бўлсин. ЭТни лойиҳалашда уни барча зарур қисмларини (мантиқий чиқариш қурилмалари, билимлар базаси, билимларни олиш, тушунтириш ва мулоқат қисмлари) тўла мустақил қилиб ишлаш зарурати йўқ. «Бўш» ЭТ сифатида қуйидаги базавий тизимлардан фойдаланиш мумкин: All-TX, Expert, Emycin, Exsys, Guru, Zoops, Mycin, ва бошқ. Юқори малакали мутахассислар фаолиятини такрорловчи автоматлаштирилган интерпретация техналогиясини рўёбга чиқариш умумлаштирилган ҳисоб - логик ёки тақсимланган сунъий интеллект тизимлари шаклида амалга оширилади. Бундай тизимнинг дастурий таъминоти иккита қисмни ўз ичига олади: - автоматлаштирилган интерпретациялашнинг ҳар ҳил масалаларини ечиш учун мўлжалланган ишлав берувчи дастурлар интеллектуал мажмуалари тўплами; - эксперт тизимлари йиғиндиси. Интеллектуал мажмуалар функционал дастурлаш тамойилларида яратилади. Маълумотларга ишлав бериш жараёнлари билимлар базасини яратади. Улар ҳисоблаш жараёнини амалга ошириш вақтида аниқ маълумотларга ишлав беришга қаратилган, ўзида йўналтирилмаган графани ифодалавчи, функционал семантик тармоқ шаклида амалга оширилади. Бу дегани, аниқ масалаларни ечишда маълумотларга ишлов бериш қаттиқ эмас, балки, ўзи тўғриланадиган графалар бўйича бажарилади. Улар автоматик шакиллантирилади, ўта мураккаб вазиятларда эса мутахассис қатнашувида, қўйилган талаблар, бошланғич маълумотлар таркиби ва қатор текшириладиган шароитлар ҳамда чеклашлардан келиб чиқиб шакиллантирилади. Эксперт тизимлари мутахассис – экспертларда мавжуд тахлил қилиш, умумлаштириш ва хулосаларни шакиллантириш бўйича шаклланган махсус билимларни ва назарий асосланган математик жараёнларни қўллаб, билимлар базасидан фойдаланиш асосида, маълумотлари чуқур автоматлаштирилган ишлов бериш ва қарорларни шакиллантириш тамойилларини рўёбга чиқаради. Юқорида келтирилган ёндошувларга мос тарзда, ЕТЛАТ ишини барча у билан мантиқий боғланган функционал тизимлар билан интеграциялаш, унинг айрим элементларини концетуал ва физик лойиҳалашни амалга ошириш ер тузишнининг айрим ташкил этувчиларини автомалаштиришнинг 63 оқилона ва унификацияланган моделини яратиш ва шунинг ҳисобига малумотлар ортиқчалигини нафақат айрим пастки тизимларда, балки, бутун тизим ичида тугатишга эришиш мумкин. Бу эса лойиҳачилар меҳнати унумдорлигини ва ишланаётган лойиҳалар сифатини кескин ошириш имконини беради. Шундай қилиб, барча турдаги ер тузиш ишлари учун ягона маълумот кенглигини яратиш бўйича аниқ қадам ва автоматлаштирилган ер тузишни лойиҳалаш, хариталаш ва Давлат ер кадастрини юритишни босқичма босқич амалга ошириш учун пойдевор қўйилади. 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. Назорат саволлари ва вазифалар Ер тузишда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимининг асосий элементларини санаб беринг. ЕТЛАТнинг умумлаштирилган блок – чизмаси қандай кўринишга эга бўлади? Мулоқат тизимининг асосий мақсади нима? Лойиҳачини услубий қўллаб – қуватлаш тизими нималардан иборат? Услубий ёрдам деганда нима тушунилади? Жойнинг рақамли моделини шакиллантиришнинг қандай усулларини биласиз? Жойниг рақамли моделини сканерлаш усулида шакиллантириш ишларининг асосий босқичларини санаб беринг. Хусусий (атрибутив) маълумотларни киритиш тизими нималардан иборат? Графикавий ва хусусий (атрибутив) маълумотларни конвертациялаш тизими вазифалари нималардан иборат? ЕТЛАТ нинг бош лойиҳалаш пастки тизимларини санаб беринг. Ахборот – меъёрий таъминот пастки тизими қандай вазифаларни бажаради? Маълумотларга автоматик ишлов бериш ва интерпретациялаш тизими нималарни ўзида мужассамлайди? Маълумотларнинг автоматлаштирилган банки ўзида нималарни ифодалайди? Маълумотлар базасини шакиллантиришда қандай тамойилларга амал қилиш керак? Графикавий ва у билан боғлиқ ўлчамли маълумотларга аналитик ишлов бериш тизимининг асосий вазифаларини аниқланг. Интеграллаштирилган маълумотларга ишлов беришга асосланган, кенглик масалаларига мисоллар келтиринг. Сўров-маълумот хизмати тизимининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? Стандарт ва ностандарт ер тузиш сўровлари пастки тизимларида қандай мажмуалар бўлиши керак? Ижодий вазифаларни моделлаштириш тизимининг дастурий таъминотига қандай қисмлар киради? Интеллектуал мажмуалар ва эксперт тизимлари маълумотларга ишлов бериш ва қарор қабул қилишнинг қандай тамойилларини қўллайди? 64 VI -Боб ЕТЛАТда графика ва ГАТ 1.Умумий тартиблар Ер тузишни лойхалашда графикавий компьютерда лойиҳалаш усулларидан кенг фойдаланилади. Бунда, ишларни бажариш технологияси (5-расм) қўлланиладиган дастурий воситаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги асосий элементлардан ташкил топади: - ер тузиш объектининг план-харита материалларини компьютерга киритиш; - киритилган тасвирни тоза растр олиш мақсадида тахрирлаш; - растрни, қатламлар бўйича семантикани киритиш билан, рақамли кўринишга ўтказиш; - интеграллаштирилган ёки ўзгартирилган қатламларни олиш; - экранга ёки принтерга объект бўйича зарур маълумотларни чиқариш (масалан, объект тасвири, унинг тавсифлари, контурлар майдони, семантик маълумотлар ва ш.ў.); - рақамли кўринишга айлантирилган объектларни тахрирлаш (масалан, объектларнинг, далаларнинг, алмашлаб экиш массивларининг ташқи чегараларини ўзгартириш, ер турларини трансформациялаш ва ш.ў.). Объект тасвирини киритиш сканер, дигитайзер ёки рақамли фотокамера ёрдамида, стандарт дастурлар бўйича амалга оширилади. Тасвирларни тахрирлаш қуйидаги дастурлар билан ўтказилади: Microsoft Paint, Imiging, Adobe Potoshop ва бошқ., «Панорама», «CREDO-DIALOGUE» геоахборот технологиялари мажмуилари ёрдамида ҳам, бу ишларни бажариш мумкин. Рақамли шакилга ўтказиш MapInfo, AutoCAD, MicroStation, WinGis, Easy Trace, «Панорама», «CREDO-DIALOGUE» ва бошқа дастурий мажмуалар ёрдамида амалга оширилади, улар асосида лойиҳалашни ҳам амалга ошириш мумкин. Бу дастурлар контурлар майдонларини автоматик ҳисоблаш, улар чегараларини ўзгартириш ва майдонларини, чизиқлар узунлигини, контурлар гуруҳи майдонларини қайта ҳисоблаш, экспликациялар тузиш, зарур белгилар бўйича минтақалаштириш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш имконини беради. 2. Графикавий технологиялар Бугунги кунда чиқарилаётган шахсий компьютерларнинг катта қисми 3Д – графикалар билан ишлаш учун зарур воситалар билан жиҳозланган. Аналог видеохабарларини компьютерлар учун тушуникли рақамли шаклга айлантириш бўйича ишлар, процессор ва графикавий қисм иш унумдорлигига ўта жиддий талаблар қўяди. 65 1. Бошланғич материални сканерлашни кенг форматли профессионал сканерда бажариш тавсия этилади: яхши растр – муваффақият гарови. 146 бет расм… 2. Лойиҳавий тайёрлаш. файлни Лойиҳа ўлчамларини созлаш: ќатламлар таркиби, фойдаланиладиган маълумотлар базаси, трассаларни жойлаштириш аниќлиги ва ш.ў. Растрлаш юзасини тайёрлаш, тикиш, тўғрилаш, фильтрлаш. Лойиҳани сегментлаш ва зарур бўлса уни операторларга узатиш. 3. Лойиҳавий файлни векторлаш. Чизиќли, майдонли, нуќтали объектларни сонли шаклга айлантириш. Атрибутив (хусусий) маълумотларни киритиш, геокодлаш, Векторли маълумотларни верификациялаш. ГАТ 4. Лойиҳа сегментларини «тикиш» (зарурат бўлса). 15-расм. Лойиҳанинг рақамли асосини олишнинг технологик занжири чизмаси. Векторли сегментларни бирлаштириш, сегментларнинг чегараларини елимлаш. Лойиҳани якуний верификациялаш, уни ГАТга жўнатиш. Уч ўлчамли графикага ишлав бериш технологияси. Уч ўлчамли графикага ишлов бериш жараёни 4 босқичдан иборат бўлади: шаклни ўзгартириш бўйича ҳисоблашлар (transform), ёритиш (lighting), геометрик ишлов бериш (setup) ва рендеринг (rendering). Ўзгартиришларни ҳисоблаш босқичида тизим натижалари объектларни ўзгартиришларни (ҳаракатлари) кўрсатиш учун фойдаланиладиган математик ҳисоблашларни бажаради. Ёритиш ўлчамлари саҳна ва унда жойлашган объектларнинг ёритилганлигини аниқлайди (ёритиш – бу ёруғлик манбааларининг геометрик жойлашувидир). Кейин ёзма тасвирларга кўплаб учбурчаклар ва баландликлар координаталари тўплами шаклидаги координаталар ва объектлар белгиланади. Ундан кейин олинган маълумотлар геометрик ишлов бериш учун юборилади. 66 Геометрик ишлов бериш босқичи - бу жараён бўлиб, унда ўзгартириш ҳисоблашлари ва ёритиш босқичларида олинган баландликлар координаталари, пикселларни шакиллантиришда фойдаланиладиган маълумотлар форматига айлантирилади. Охирида, рендеринг босқичида мос соялашни (қорайтиришни) ҳисобга олган ҳолда, зарур ранглар пиксели кадрлар (расмлар) буферига узатилади ва тўпланади. Текислаш ва кинематик самаралар. 3Д – технологияларини ишловчиларнинг асосий мақсадларидан бири – тезлатиш аппарати воситаси ёрдамида тўла саҳна масштабида, тасвирни текислашни таъминлаш ҳисобланади. Тасвирланаётган кенглик объектларининг поғоналашуви ҳодисаси, тасвирлавчи қурилма объект тўғрисида қайта ишлаши мумкин бўлганидан кўп маълумот олганида содир бўлади. Натижада ҳар хил рангдаги кўп бурчаклиларни ажратувчи чегаралар бўйлаб кемтиклар пайдо бўлади, қия чизиқлар поғоналарга айланди. Текислашда қўшни пикселлар аралашиб кетади, бу эса текис ўтишларни яратиш имконини беради. Silicon Grahics мутахассислари томонидан ишланган яна битта услубда йиғиш буферларидан фойдаланилган. Бунда бир неча буферлар тўлганда графикавий микросхема уларнинг маълумотларини қўшади, бу эса тасвирга яхши кўриниш бериш имконини яратади. Кейинчалик фирма 3dfx Т-Bufler услубини яратди, у тўла экранда текислашдан иборатдир. Бу технология ҳар хил кинематик самаралардан, шу жумладан, тасвирнинг кўриниш аниқлиги (depth of feeld) df ҳаракатдаги тасвирнинг (motion blur) ювилганлик даражаларидан фойдаланиш имконини беради. Юзаларнинг рельефлилигини тасвирлаш (bump mapping). Бу усул объектга махсус текстурани ётқизишдан иборат бўлиб, натижада юза кўпроқ ҳақиқатга яқин кўринади. Уни амалга оширишнинг бир неча йўллари бўлиб, улар жумласига босиш (emboss), нуқталарга ишлов бериш (dot-product) ва саҳна элементларининг текстурали картаси (enveronment – mepped bump mapping, EMBM) ёрдамида рельефни кўрсатишлар киради. Босиш усули тасвирнинг керакли аниқлигига текстураларни қўзғатиш йўли билан эришиш имконини беради ва кўп ресурсларни талаб этмайди. EMBM –Direct X 6,0 ва кейинги версияларини кенгайтириш тўпламида амалга оширилган деталларни қайта ишлаш технологияларининг биридир. Ушбу юза услубидан фойдаланишда, юзага ёруғлик ўткир бурчак остида тушса тасвир аниқ бўлади; бундан ташқари ёруғлик полихроматик бўлиши ҳам мумкин. Текстурани сиқиш. Объект тасвирининг аниқлигини бошқача юқорироқ зичликка эга текстурадан фойдаланиб ҳам, ошириш мумкин. Текстурани сиқиш учун S3TC технологиясидан фойдаланилади. Унинг ёрдамида 32-битли 1024х1024 нуқтали ўлчамдаги (3 Мб хотирага жойлашадиган) текстура бор йўғи 524 Кб хотирага жойлашади Ўзгартиришлар ва ёритишларни ҳисоблаш. Ишлаб чиқаришга кейинги йилларда nVidia фирмаси томонидан ишланган Ge Force графикавий 67 ишлов бериш модули тавсия этилди. Рендеринг катта ҳисоблаш ресурсларини талаб этади, фойдаланувчилар эса ўхшатишларни эмас, балки, ҳаётий аниқ тасвирларни кўришни истайди. 3Д- графика доирасида бу масалани ечишнинг биттагина йўли бор, яъни, тасвирни ташкил этувчи кўпбурчаклар сонини кўпайтириш. Бироқ, кўпбурчаклар сонини кўпайтириб тасвирни кўрсатиш учун марказий процессорни уч ўлчамли графикавий маълумотларга ишлов беришдан қутқариш керак. Бу масалани акселератор бажариши мумкин, масалан, nVidia ва S3 фирмаларининг янги микросхемаси, T&L ҳисоблашларига ишлов беришни Pentium IV процессорига нисбатан бир неча баробар тез бажариш имконини беради. Агар МП да графикага ишлов бериш билан бир қаторда доимо бошқа ишлар борлигини ҳисобга олсак, уни озод этиш, саҳнадаги кўпбурчаклар сонини тахминан 10 баробарга ошириш имконини беради. 2. Графикавий ишчи станциялар Ер тузувчининг автоматлаштирилган иш ўрни (ЕТАИЎ) – бу техник ва дастурий воситаларнинг шахсий мажмуаси бўлиб, ўз ичига шахсий компьютер ёки ишчи станцияни, сканерни, плоттерни ва бошқа улама қурилмаларни, маълумотларни дастурий қайта ишлаш воситаларини, машина графикасининг базавий дастурий таъминотини, мос йўналишдаги амалий дастурлар йиғиндисини олади ва ер тузувчи мутахассис касбий ишини автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, локал ёки ҳудудий тармоқ таркибида ёки мустақил тартибда фаолият кўрсатади. ЕТЛАТ операторининг ишчи ўрнини жиҳозлашда, аввало, графикавий станциянинг аппаратлари ресурслари тўғрисида савол туғилади. Замонавий дастурий таъминот уларга етарли даражада қаттиқ талаблар қўяди. Максимал унумдорликка эришиш учун нафақат бугунги кунда энг қувватли процессор, балки, яна қатор пастки тизимларнинг юқори тавсифлари зарур бўлади. Кўплаб ЕТЛАТлар билан ишлашда графикавий станция учта асосий ишларни бажаради. Уларни бажариш тартиби бўйича кўриб чиқамиз. 1. Тизим ва марказ модулларини иш юклаш. Барча мавжуд ЕТЛАТлар ўзида модуллар таркибини ифодалайди, уларнинг ҳар бири у ёки бу вазифаларни бажаради. Фойдаланувчи модуллардан қанча кўп фойдаланса, қаттиқ диск, тезкор хотира ва процессорлар орасида шунча тез маълумотлар алмашиш содир бўлади. Шунинг учун ҳам станциянинг ишлаш тезлиги тўғридан-тўғри тизим шинасининг ўтказиш қобилиятига боғлиқ бўлади. 2. Моделнинг геометрик ўзгаришини кўп марталаб қайта ҳисоблаш; бу ишлар учун талаб этиладиган вақт модел ўлчамига боғлиқ бўлиб, диск юзасида ўнлаб, ҳаттоки юзлаб мегабайтни эгаллаши мумкин. Қайта ҳисоблашда модель тезкор хотирада «ўтказилади» ва аста секин процессорда қайта ҳисобланади; бу ерда графикавий станциянинг иш унумдорлиги, асосан, процессор қувватига боғлиқ бўлади. 3. Моделга кўриниш бериш. Бугунги куннинг талаби - моделни уч ўлчамда рангли кўрсатиш ва уни реал вақтда манипуляция қилиш 68 имкониятига эга бўлишдир. Бу ишларнинг тезлиги, асосан, графикавий тезлатгичнинг қувватига ва уни тезкор хотира билан боғловчи шинанинг ўтказиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Кўрсатилган талабларни умумлаштирадиган бўлсак, айтишимиз мумкинки, ҳар қандай графикавий станция учун энг аввало процессорни, графикавий ва дискли пастки тизимларни, графикавий ва тизимли шиналарни танлаш катта аҳамиятга эга. Ишчи станцияларни ишлаб чиқарувчилар орасида анъанавий лидерлар (олдингилар) SUN, SGI ва DECлар ҳисобланади. Хозирги вақтда эса улар жумласига Intel Pentium IV, MIPS RISC процессорлари базасидаги UNIX, Microsoft Windows NT/2000 (ҳамда кейингилари), Red Nalt Linux ишчи тизимларидан фойдаланувчи машиналар киради. Уларнинг имкониятлари берилган платформалар учун ишланган дастурий таъминотлар билан аниқланади. Бундай графикавий станцияларнинг баҳолари доим юқори бўлиб келмоқда. Альтернатив вариант сифатида қувватли графикавий пастки тизимга ва битта ёки бир неча Pentium IV процессорbга эга, оддий хусусий (персонал) компьютерлардан фойдаланиш мумкин. Бундай станциялар ҳисоблаш қуввати пастроқ бўлганлиги учун ҳамма вақт ҳам ўта мураккаб графикавий масалаларни ечиш учун зарур иш унумдорлигини таъминлай олмайди, бироқ улар фойдаланилиши мумкин бўлган иловалар сони бўйича катта устунликка эга (сабаби, «оммавий» Windows 9x, Windows NT/ 2000 ишчи тизимларидан фойдаланилади). Ундан ташқари улар нафақат арзон баҳолари, балки, баҳонинг иш унумдорлигига нисбатининг яхшилиги билан ҳам ажралиб туришади. Кўплаб графикавий пастки тизимлар орасидан уч ўлчамли моделлаштириш ва экранда кўрсатиш тизимлари учун мўлжалланган ELSA, шу жумладан ELSA Gloria – Synergy, Gloria –L, Gloria – L/MX, Gloria – XL, Gloria – XXL профессионал графикавий тезлатгичларни ажратиб кўрсатиш мумкин. ELSA платаларида турувчи графикавий процессорлар кўплаб синовлар натижаси бўйича энг тез ва ишончли деб топилди. Бунинг сабаби, ҳам сифатли тайёрланишида (Европа заводларида ишлаб чиқарилади ва ҳимояланган сифатга эга), ҳам ўзининг схема техник ечимларида, кенг турлардаги драйверлар ва бошқа асбоб воситаларидадир. Ўз платаларида фирма 3Д Ladsда ишлаб чиқарилган Glint сериясидаги махсус графикавий процессорлардан фойдаланади. Уч ўлчамли моделни экранга чиқаришда растрлаш амалга оширилади, яъни модел тўғрисида маълумотларга асосан растрли тасвир яратилади. Айнан мана шу жараён, энг кўп аппаратли қўллаб-қувватлашга мухтож бўлади. Бундан ташқари графикавий платада уч ўлчамли объектлар билан манипуляция қилувчи геометрик процессор бўлиши керак. Z – буфери тасвирининг ҳар бир нуқтаси ва текстуралар тўғрисидаги маълумотлар учун учинчи координата тўғрисидаги маълумотларни сақлаш учун кўрсатиш хотирасини иккиланган буферлашни таъминлаш керак. Текстура тўғрисидаги маълумотларнинг кўпайиши 69 кўрсатиш хотирасининг камайишига олиб келади, бу эса ранг тиниқлигини ва аниқлигини пасайтиради, шунинг учун ELSA Gloria –L, Gloria – L/MX, Gloria – XL/XXL моделларида ажратилган кўрсатиш (видео) ва 3D хотира бор. Сифатли кўринишнинг зарур шарти - юқори аниқлик ва TrueColor/HighColor тартибларини (режимларини) қўллаб-қувватлашдир. ELSA фирмаси ишлаб чиқарувчилари томонидан ечилган яна бир масала – Gloria назаротчиларини кенг қамровли иловалар учун яроқли этишдир. Бунинг учун назоратчилар AutoCAD, Autodesk inventor, Autodesk Mechanical Desktop, 3D Studio MAX/VIZ ва кўплаб бошқа 3D тизимлар билан самарали ишлаш имконини берадиган OpenGL интерфейсини қўллаб-қувватлайдилар; 3D Studio MAX/VIZ ва AutoCAD 2000 дастурлари билан ишлаш учун махсус HEIDI – драйвери бор. Графикавий станция умумий иш унумдорлигининг сезиларли қисмини дискали пастки тизим (қаттиқ диск назоратчиси, интерфейс ва дискнинг ўзидан ташкил топган мажмуа) иш унумдорлиги ташкил этади. Бугунги кунда асосан икки турдаги интерфейс: SCSI ва UltraATA ишлатилади. SCSIнинг устунлиги - унинг мослашувчанлиги, универсаллиги, каскадлаштирилиши, саккизтагача қурилмаларни улаш имконияти (қўшимча, винчестерлар, CD-ROM, сканерлар ва ш.ў.), таъсирларга турғунлиги ва маълумотларни узатишда энг юқори тезлиги (1600 Mb/с гача) ҳисобланади. Бироқ интерфейснинг ва мос қурилмаларнинг қимматлиги сабабли, ундан фақат ҳақиқатан ҳам жуда зарур вазиятларда фойдаланиш керак. Стандарт UltraATA маълумотларни узатишнинг кичикроқ тезлигини (66 Mb/c гача ) ва 4 та қурилмагача юкламани таъминлайди, бироқ у анча арзон. Қаттиқ диск ҳажмига қараганда баҳолаш мезони битта – қанча кўп бўлса, шунча яхши. Диск юзасида катта ҳажм талаб қиладиган графикавий модуллардан ташқари уч ўлчамли моделлар лойиҳаларининг ўзи ҳам винчестерда юзлаб мегабайт ҳажмни эгаллайди. Тезкор (оператив) хотиранинг ҳажми ҳам катта аҳамиятга эга. ЗD – графика билан ишлашда у тизимнинг умумий унумдорлигини пасайтириб юбормаслиги учун етарлик даражада катта бўлиши керак (128 дан 512 Mb гача). 4. Графикавий маълумотларни киритиш Янги лойиҳаларни тузатишда тез-тез йиғилган архив ҳужжатларидан фойдаланиш муаммоси келиб чиқади. Бугунги кунда графикавий маълумотларни компьютерларга киритишнинг иккита асосий усулидан кенг фойдаланилади. Улар: қўлда ва автоматлаштирилган киритиш усуллари. Қўлда киритиш дигитайзер (16-расм) ёрдамида амалга оширилади. У «Электрон доска» бўлиб, стандарт форматга (А4 дан А0 гача) ва кўрсатиш қурилмасига (курсорга) эга. Курсор босқич тугмачалари ва дигитайзер сатҳи билан электромагнит алоқали визирдан иборат кичик панелдир. Бундай қурилма ёрдамида эски чизмаларни «айлантириш» ёки янгиларини яратиш мумкин. Дигитайзерларнинг ҳар хил турлари мавжуд: ишчи юзани ёритувчи, стандарт юзали, кўриниб турадиган (шаффоф) юзали. Курсорлар ҳам ҳар хил 70 шаклларга эга ва 4, 16 ва ундан ҳам кўпроқ босиш тугмалари билан чиқарилмоқда. Дигитайзер стол ва ахборот қабул қилувчидан иборат. Катта форматли столлар махсус мосламаларга маҳкамланади. Столнинг иш майдони рангсиз нур ўтказувчи материалдан тайёрланган бўлади. Ахборот қабул қилувчилар 2 типда бўлади: Курсор – координаталари юқори аниқликда тасвирлаш учун; Перо – қуйи аниқлик учун Танлаш ечилаётган масалага боғлиқ бўлади. Дигитайзерлар қуйидагича фарқланади: Тахминан А4 форматдан А0 форматгача мос келувчи иш майдони ўлчами ва умумий габарити бўйича; Курсор хатоликларини бошқарадиган аниқликда; Дигитайзер майдонининг аниқлиги, унинг конструктив имкониятлари бўйича, яъни минимал қадамнинг ўлчами инкремент (ёки дискрет). Минимал қадам миллиметрнинг юздан бир улуши чегарасида ўлчанади. Кичик дигитайзерлар кўп ҳолларда «таблетка» деб аталади. Рақамли камералар тасвирларни 1343х972 нуқтали аниқликда қуршаб олишни таъминловчи 1,3 млн та элементларга эга бўлган ССД- матрицадан иборат. Бу ўрта имкониятлиси бўлиб, ундан ҳам юқориси мавжуд. Кетма–кет интерфейс ёрдамида тасвирлар компьютерга узатилади. Дигитайзерларнинг аниқлиги миллиметрнинг ўндан бир бўлагидан юздан бир бўлагигача ўзгариб туради. Аниқ нуқталарни курсор билан «тешиш», яъни тасвирни аниқроқ тушириш ер тузиш хариташунослигида қўлланилади. Асосий хато оператор тасвирни қўлда рақамли кўринишда киритишида келиб чиқади (тахминан 0,5 мм). Бу хатони махсус воситалардан фойдаланиб, пасайтиришга ҳаракат қилинади (курсор визиридаги линзани катталаштириш, ишчи юзани махсус флуоресцент чироқчалари ўрнатилган қутича ёрдамида ёритиш, визири ёритиладиган махсус курсорлардан фойдаланиш). Оддий қаламга ўхшаган, босимга сезгир, пероли дигитайзерлар ҳам бор. Уларни асосан, эскизларни чизишда рассом-дизайнерлар ишлатишади. 16-расм. Дигитайзер (планшет) 71 б а в 17-расм. Планшетли сканерлар. 18-расм. Рангли роликли универсал сканер. 19-расм. CONTEX фирмасининг рангли юқори аниқликдаги сканери (ЛИАТ ва ГАТ учун ProfScan модели). Сканерлаш юзаси 900х 1200 мм, аниқлиги 0,1мм. Автоматлаштирилган киритиш сканер ёрдамида амалга оширилади. (17-19-расмлар) Сканерларнинг бир неча турлари мавжуд: қўлда олиб юриладиган, планшетли, барабанли ва тортувчи. Қўл сканерлари кам аниқлиги ва паст унумдорлиги сабабли, профессионал ишларга қўлланишга ярамайди. Кичик ўлчамдаги планшетли сканерлар компьютерга матнли (тушунтириш хатлари ва ш.ў.) ва графикавий маълумотларни - кичик чизмаларни, расмларни киритиш учун қўлланилади. Катта ўлчамдаги сканерлар юқори даражадаги полиграфия ишларида қўлланилади; улар жуда қиммат туришади. Барабанли сканерлар ҳам полиграфияда, ҳамда киритишда юқори аниқлик талаб қилинадиган жойларда (масалан, хариташуносликда) фойдаланилади. 72 Уларнинг асосий камчилиги – сканерлаш вақтининг катталигидир. Ҳозирги вақтда чизма ҳужжатларини киритиш учун қўпроқ тортувчи сканерлардан фойдаланилади: бугунги кунда улар энг яхши баҳо /иш унумдорлигига эга. Бундай қурилмаларнинг аниқлиги кўплаб иловалар учун тўла етарли ҳисобланади. Сканерлаш тамойилининг ўзи одатдаги тасвирни растр шаклига ўзгартиришга асосланган (яъни уни кўп рақамли нуқталар кўринишида кўрсатиш). Сканерлашдан кейин навбатдаги ишлар учун тез-тез растрли маълумотларни векторли (чизиқлар йиғиндиси) кўринишига айлантириш зарурати туғилиб туради. Бунинг учун махсус дастурлардан (векторловчидан) фойдаланилади. Сканерларнинг асосий тавсифлари имконияти (оптик ва дастурий), аниқлиги, адаптив пороги борлиги, чиқувчи файллар турлари ва ш.ў. ҳисобланади. Рангли сканерлар учун ранглар чуқурлиги ва динамик диапазон ҳам катта аҳамиятга эга. Сканер имконияти бир дюмда тасвир неча нуқта ёрдамида ёритилиши билан баҳоланади (dot per inch, dpi). Нуқталар сони қанча кўп бўлса, тасвир аниқлиги шунча юқори бўлади. Сканер оптикаси сифати билан аниқланадиган оптик имконият билан дастурий имкониятларнинг фарқини ажратиб билиш керак. Дастурий имконият оптик имкониятдан 1,5-2 марта юқори бўлиб, унга «саналган» нуқталарга қўшимча нуқталарни қўшиш йўли билан эришилади. Бу текисланган чизиқларни олиш ва ярим тонли тасвирларни сканерлашда сезиларсиз рангларнинг бир-бирига ўтишини таъминлайди. Сканер аниқлиги кўпчилик ҳолларда маълумотларни санаш механизми билан аниқланади ва берилган кесма узунлигидан фоиз (процент) билан ўлчанади. Адаптив пороги борлиги жуда ифлосланган материалларни сканерлаш имконини беради. Бундай параметрга, тортувчи кенг форматли CONTEX ва VIDAR компанияларининг сканерлари эга. Масалан, FSC сериясидаги сканерлар AO форматига эга бўлиб, қоғознинг максимал кенглиги 1016 мм (40’’) сканерлаш юзаси кенглиги 914 мм (36’’); қоғознинг узунлиги чекланмаган. 24 бит RGB, 8/4 bit Paletted color сканерланади. Оддий рангларни танлаш ANSI IT8 стандарт жадваллари ёрдамида амалга оширилади, рангли политрани автоматик тарзда ва қўл билан яратишга йўл қўйилади, ўрнатилган jetStream модули (3010 моделдан бошқалари) сканерлаш жараёнида рангли плоттерда юқори сифатли нусха кўчиришни таъминлайди. Нусха кўчирувчи сканерлар плоттерда тўғридан-тўғри нусха кўчиришнинг қўшимча имкониятларига эга бўлишади (репрография). Сканерларнинг барча замонавий моделлари жудаям ривожланган дастурий таъминот билан жиҳозланиб, етказиб берилади, улар ҳар турли растрли форматлар – TIFF, PCX, JPEG, GIF ва бошқ. чиқиш файлларини олишнинг мўлжалланган мақсадларига боғлиқ ҳолда фойдаланилади. Агар растрли тасвирларни амалда сифатини йўқотмасдан сақлаш керак бўлса, энг тўғри келадиган формат TIFF ҳисобланади. 73 Ранг чуқурлиги, сканер бериши мумкин бўлган рангларнинг максимал сони билан тавсифланади. Бу ерда ўлчам бирлиги сифатида растрли тасвирнинг бир нуқтасига тўғри келадиган рангли маълумотларнинг битлари сони хизмат қилади; одатда бу 24, 36 ёки 48 бит (одам кўзи атрофидаги 17 млн рангларни кўриши мумкин, бу ранг чуқурлигининг 24 битига мос келади). Сканернинг динамик дапозони ёрқин элементларни кўрсатиш сифатини ва тасвирнинг қоранғи томонларидаги деталларнинг ажратилишини аниқлайди. Кўрсатилган рақамли шаклга келтириш усулларини солиштиришда ҳисобга олиш керакки, дигитайзер билан киритиш етарлик даражада кўп меҳнат талаб қилишига ва мутахассиснинг малакали, астойдил меҳнатини талаб қилишига қарамасдан, ҳозирча у тўла автоматлаштирилган киритиш билан алмаштирилиши мумкин эмас. Қўлда рақамли шаклга келтиришнинг асосий устунликлари: - CAD тизимларида фойдаланиш учун яроқли вектор шаклидаги чиқувчи маълумотларни даров олиш. Олинадиган файллар хажми катта эмас (АО формати бетида 2 Мб атрофида), бу компьютер ресурсларига қўйиладиган талабни сезиларли пасайтиради ва умуман тизимни арзонлаштиради; - рақамли шаклга келтиришнинг максимал юқори аниқлиги; - тасвирларни ранглар бўйича қатламлаштириш имконияти (монохром сканерлар буни қилмайди, рангли кенг форматли сканерлар ҳозирча жуда қиммат); - ёмон сақланган ва қаттиқ ифлосланган ҳужжатларни сифатли рақамли шаклга ўтказиш имконияти; - дигитайзерларнинг паст баҳоси (кенг форматли сканерларга нисбатан), бу кўпчилик ҳолларда улардан фойдаланишни самаралироқ қилади (агар рақамли шаклга айлантириш ишлари хажми катта бўлмаса). Автоматлаштирилган рақамли шаклга келтиришнинг (сканер ёрдамида) устунликлари: - энг мураккаб графикавий маълумотларни (слайдлар, фотосуратлар ва ш. ў.) киритиш имконияти; - ер тузишда, картографияда, машинасозликда ва қурилишда катта қағозли архивлар билан ишлаш имконини берувчи маълумотларни киритишнинг юқори тезлиги; Шуни ҳисобга олиш керакки, автоматик рақамли шаклга келтиришнинг технологик жараёни ва кейинги векторлаш сканерда ва векторлагичлар билан ишлашга ўргатилган малакали мутахассисларни ҳамда катта компьютер ресурсларини (бита монохром файли ҳажми АО форматдаги ҳужжатни рақамли шаклга келтиришда бир неча ўнлаб Мб ташкил этиши, ранглида эса – ундан ҳам бир неча баробар юқори бўлиши мумкин) талаб этади. Растрли ҳужжатлар архивини ташкил этишда, сақлаш ва умумий ҳажми юзлаб гигабайтга етадиган электрон кутубхоналардан тезкор фойдаланиш масаласи туғилади. 74 5. Графикавий форматлар Файлларни экспорт ва импорт қилиш учун ҳар хил графикавий дастурларда ишлатиладиган фильтрлар, файллар форматларига ўхшаб жуда кўп рақамлидир. Улар векторли ва расторли турларга бўлинади. Қуйидаги жадвалда келтирилган форматлар орасида векторлиларга DXF, WMF ва EPSлар, қолганлари эса растрлиларга киради (EPS формати растрли маълумотлар «қўйилмасига» эга бўлиши мумкин). 2-жадвал Асосий графикавий форматлар Қисқартирилган номлари AI BMP DXF EPS HPGL PCX TIFF WMF GIF JPEG Тўла номлари Adobe illustrator Windows Bitmap Auto CAD Encapsulated Postscript Hewlett Packard Graphics Language Pc Paintbrush Tagged Image File Format Windows MetaFile Graphics Interchange Joint Picture Expert Group Файлни кенгайтириш .AI .BMP .DXF .EPS . PLT .PCX .TIF .WMF .GIF .JPG AI формати. Corel Draw дастури Adobe illustrator графикавий тахрирчиси форматидаги файлларни импорт ва экспорт қилиш имконини берадиган фильтрга эга. AI форматида тасвирни сақлашда Export Adobe illustrator ойнасида мулоқат ойнасининг пастки қисмида жойлашган Curves опциясидан фойдаланиш керак. Кўрсаткичлар билан тугалланган чизиқлар Adobe illustrator томонидан иккита объект қўшмаси – чизиқ ва кўрсатгич, сифатида қабул қилинади. Бошланғич объектлар билан тўлдирилган Postscript формати орнаментлари Adobe illustratorда кулранг фон сифатида қабул қилинади; Bitmap форматида растрланган графика экспорт фильтрида умуман қабул қилинмайди. AI формати одатда Apple Macintosh компьютерларида ишлашда фойдаланилади. BMP формати. Бу формат Windows ишчи тизими учун «ўзиники» ҳисобланади. Бу форматда, жумладан, экран қўйилмаси сифатида фойдаланиладиган расмлар ёзилади. DXF формати. DXF фильтри ёрдамида графикавий файлларни Corel Draw ва Auto CAD орасида алмашиш мумкин. Икки дастур орасидаги маълумотлар ва файллар алмашишдаги асосий муаммони файл ўлчами ва бошланғич объектнинг ўлчам бирлиги келтириб чиқаради. Auto CAD Corel Drawга нисбатан анча қувватли графикавий тўплам ҳисобланади. 75 Corel Drawда объектнинг максимал ўлчами 760х760 мм. Шунинг учун объект тасвирини импорт қилишда, масалан, Auto CAD ўлчам бирлигида унинг диаметри 1м берилган бўлса, Corel Draw автоматик тарзда уни ўзининг мумкин бўлган максимал ўлчамигача қирқади. EPS формати. Бу форматда ҳам Corel Draw маълумотларни алмашиш имконини беради. Бунда Adobe фирмасида ишланган махсус Post Script дастурий тилига суянилади. EPS форматидаги файллар матн ва растрланган графикани биргаликда уйғунлаштириш имконини беради; уларни амалда барча дастурлар, ҳаттоки, Apple Macintosh учун яратилганлари ҳам ўқийди. HPGL формати. Кўплаб дастурлар маълумотларни HPGL плоттерларини бошқариш тили форматида қабул қилади. Тасвирни плоттерга чиқаришдан олдин уни .plt билан кенгайтирилган файлда сақлаш керак. РСХ формати. Растрланган графика учун энг кўп тарқалган форматлардан бири. Бу формат билан, жумладан, Corel фирмасининг дастурий тўпламига кирувчи Corel Photo Paint ҳам ишлайди. Export буйруғини бериб ва чиқувчи формат сифатида РСХни белгилаб, сиз экранга мулоқат даласи Bitmap Exportни чақирасиз. Color ва Greycale танлаш жойларида чиқишдаги тасвирнинг тури – рангли ёки кулранг, танланади. TIF формати – растрли форматлар ичида энг кўп тарқалганидир. Бошланишда у сканерланадиган оқ-қора тасвирлар учун ишланган эди, кейинчалик у такомиллаштирилди ва рангли расмлар учун ҳам яроқли ҳолга келтирилди. Бу форматга тасвирларни экспорт қилишда энг аҳамиятли параметр Resolution даласига қўйиладиган имконият даражаси ҳисобланади. Имконият даражаси қанча юқори – 300 dpi, 600 dpi ва юқори бўлса растр нуқтасининг ўлчами шунча кичик ва мос тарзда тасвирни узатиш сифати шунча юқори бўлади. TIF форматидан Corel Draw га импорт қилинган графикавий объектлар ўз форматларини сақлашади ва экранга растрланган тасвир қилиб чиқарилади. WMF формати. Microsoft фирмасида ишланган махсус формат бўлиб, Windows муҳитида графикавий векторли файлларни алмашиш учун яратилган. GIF формати одатда Internet тармоғида растрли тасвирларни узатиш учун фойдаланилади. Тасвирни узатиши яхши, лекин ранг чуқурлиги борийўғи 8 бит. JPG формати ҳам, асосан, Internet учун мўлжалланган. GIF форматидан фарқли ўлароқ, ранглар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлайди, кўпчилик ҳолларда тасвир сифатини сезиларли пасайтирмасдан, файл ҳажмини ўнлаб марта қисқартириш имконини берадиган жуда кучли сиқиш алгоритмидан фойдаланади. 6. Сканерланган тасвирларни векторлаш ва гибрид тахрирлаш учун дастурий воситалар Лойиҳа – конструкторлик, картографик, геоинформацион ёки ер тузиш масалаларини ечиш учун автоматлаштирилган ишчи ўрин ташкил 76 этишда, амалда ҳар қандай фирма автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимида кўп йиллик қоғозли, фото ва слайдли архивларда сақланаётган, олдин ишланган материаллардан фойдаланиш муаммосига дуч келади. Сканер бўлса, ҳар қандай ҳужжатни электрон шаклга ўтказиш кўп меҳнат талаб этмайди. Натижада растрли форматларнинг бирига тасвир ёзилган файл олинади. Аста–секин архивнинг тўла электрон версиясини яратиш ва кейинчалик электрон ҳужжат алмашиш тизимига ва маълумотларни сақлашга тўла ўтиш мумкин. Лойиҳачига ёки конструкторга биринчи навбатда, сканерланган тасвир билан кейинги ишлаш ва ундан янги лойиҳаларда фойдаланиш имконияти катта аҳамиятга эга. Ананавий Corel Photo – Paint ёки Adobe Photoshop каби растрли тахрирчилар бу мақсадлар учун умуман ярамайди, сабаби, улар бадиий тасвирларни яратишга мўлжалланган. Инженер – техник, геоинформацион ёки картографик чизма материалларининг растрли электрон нусхалари билан ишлаш учун махсус дастурлар – векторловчилар ва гибрид (растрли – векторли) таҳрирчилар керак. Векторловчилар сканерланган растрли тасвирларни векторлига айлантиришга мўлжалланган. Кейин улар билан ишлаш учун ЛИАТ, ГАТ ва картографиянинг ананавий тизимларидан фойдаланиш мумкин. Гибрид таҳрирчилар зарур ҳолларда векторлаш ҳамда растрли, векторли ва гибрид чизмаларни тўғридан – тўғри таҳрирлаш имконини беради. Айтиш керакки, ЛИАТ ва ГАТ тушунчаларининг ўзлари, аввало, векторли графикага боғланган эди. Гибрид таҳрирчиларнинг пайдо бўлиши билан, амалда янги тушунча – растрли – векторли ЛИАТ ва ГАТ пайдо бўлди. Гибрид таҳрирчиларнинг, агар сканерланган тасвирни таҳрирлашда қисман векторлаштириш зарур бўлса ёки у умуман талаб этилмаса, ўрнини ҳеч нима боса олмайди. Бу жуда катта аҳамиятга эга, сабаби, ҳар қандай векторлаш натижаларни кўриб назорат этиш ва пайдо бўладиган хатоларни тузатиш учун кўп вақт сарфлашни талаб этади. Юқорида номлари келтирилган дастурлар, ҳам мустақил тизимлар ҳам юқори даражадаги лойиҳавий тизимларга устқурма сифатида ишлатилишлари мумкин. Биринчи вазиятда улар ўз маълумотлар форматидан фойдаланишади ва сканерланган тасвирлар билан ишлаш учун барча зарур асбобларни ўз ичига олади. Бундай гибрид таҳрирчилар қатор вазиятларда ананавий лойиҳавий тизимларга альтернатив бўлишлари мумкин. Ананавий лойиҳавий тизимларга дастурий устқурилмалар мазмунан, уларни кучли растрли – векторли таҳрирчига айлантириш имконини беради (масалан, Auto CAD). Шу билан фойдаланувчига векторли таҳрирлаш воситаларининг ўлчовсиз катта йиғиндисидан фойдаланиш имконини яратади. Векторлаш ва гибрид таҳрирлашнинг универсал ва тор ихтисослашган дастурлари мавжуд; уларнинг энг таниқлилари қуйида кўрсатилган. Vecrory 5.1. Сканерлаш натижасида олинган растрли тасвирларни (чизмалар, карталар, планлар ва ш.ў.) ва уларнинг эркин шакилдаги 77 фрагментларини векторли чизмаларга автоматлашган тарзда айлантириш тизими. Векторлаш натижасида олинган маълумотларни DXF форматини қўлловчи қуйидаги лойиҳавий тизимларга экспорт қилиш мумкин: Auto CAD, Auto CAD Map, Caddy, Панорама, CREDO ва бошқ. Векторлаштиргич универсал фойдаланишга мўлжалланган. Spotlight Pro 3.1. Ҳар қандай форматдаги сканерланган ҳужжатлар билан ишлаш учун барча асбобларга эга гибрид (растрли – векторли) таҳрирчи. Битта чизмада растрли ва векторли объектлар билан ишлашни таъминлайди; растрли тасвирларни ЛИАТ нинг векторли форматларига айлантириш, зарурат туғилганда амалга оширилади. Векторли объектлар дастурга импорт қилинади ва ундан ЛИАТ, ГАТ ва картографиянинг ҳар хил тизимлари файлларига экспорт қилинади. Тизим универсал фойдаланишга мўлжалланган. Spotlight 3.1. Spotlight Pro тўпламининг соддалаштирилган версияси. Автоматлаштирилган векторлаш модули ва рангли тасвирларни катламлаш дастури Color Image Processor унда йўқ. Raster Desk Pro 3.2/2000. Гибрид таҳрирчи. Spotlight Pro нинг бир версияси. Auto CAD R14/2000 (i) ва Auto CAD Map R2, R3/2000(i) муҳитида фаолият кўрсатади. Raster Desk Pro 3.2/2000. Spotlight версияси. Auto CAD R14/2000 (i) ва Auto CAD Map R2, R3/2000(i) муҳитида фаолият кўрсатади. Raster Desk Pro LT98/2000. Raster Desk Pro версияси, Auto CAD LT 98/2000 (i) билан биргаликда фаолият кўрсатади ва ушбу дастур комплектига киради. Raster Desk LT 98/2000. Raster Desk версияси, AutoCAD LT98/2000 (i) билан биргаликда фаолият кўрсатади ва унинг комплектига киради. Autodesk CAD Overlay 2000/2000i. Бу тизим сканерланган растрли тасвирларни AutoCAD 2000 (i), AutoCAD Map 2000(i) муҳитида таҳрирлаш ва векторлаш учун мўлжалланган. Кўрсатилган дастурларни кучли гибрид (растрли – векторли) таҳрирчига айлантиради. Растрли тасвирни векторли форматга айлантириш, зарурат туғилганда амалга оширилади. Autodesk CAD Overlay R14.01. Сканерланган растрли тасвирларни Auto CAD R14, AutoCAD Map R2, R3 муҳитида таҳрирлаш ва векторлаш учун мўлжалланган. AutoCAD га автоном устқурилма сифатида фойдаланилади ёки Civil Survey Complete, Terrain Modeling Suite тўпламларига қўшилади. 7. Графикавий маълумотларни чиқариш ЛИАТ нинг кўплаб дастурий тўпламлари ишлари натижаси, таркибида ҳар хил графикавий материаллар (чизмалар, графиклар, диаграммалар, карталар ва ш.ў.) катта қисмини эгаллайдиган конструкторлик ва техник ҳужжатлар тўпламлари ҳисобланади. Графикавий ҳужжатларни қаттиқ, кенг форматли асосларга (қоғоз, калька, пленка) чиқариш учун плоттерлардан фойдаланилади. Одатдаги принтерлар фақат кичик ўлчамли ҳужжатларни 78 (матнли ҳужжатлар, кичик чизмалар, А4 ва максимум А3 форматларида) чоп этишга яроқлидир. Тасвирни тузиш тамойили бўйича плоттерлар векторли ва растрли турларга ажралади. Векторли плоттерларда ёзувчи элементлар (оддий концелярия ручкасини эслатувчи, рапидографлар, фломастерлар) асосга (қоғозга) нисбатан белгиланган йўналишда ҳаракатланишади ва чизиқларни чизишади: тўғри, айлана ва ш.ў. Растрли плоттерларда тасвир қаторлар бўйлаб ва кетма – кет (қатор кетидан қатор) шакилланади, бунда тасвирни чиқариш йўналиши доимий ва ўзгаришсиз (одатдаги принтерлар ҳам растрли қурилмалар ҳисобланади) бўлади. Векторли плоттерларнинг паст унумдорлиги сабабли (уларнинг динамик тавсифлари ўзининг чегарасига етди ва уларни келажакда яхшилаш имконияти йўқ ҳисоби), барча таниқли фирмалар уларни чиқаришни тўхтатишди. Шунга қарамасдан, бу турдаги плоттерлар юқори аниқликдаги ишлаб чиқаришларда (уларнинг аниқлиги растрли плоттерларникидан юқори) ва ҳар хил сабабларга кўра, уларсиз ишлаш мумкин бўлмаган соҳаларда (масалан, тикувчиликда) талаб этилиши мумкин. Шунинг учун ҳам МUТОН фирмаси ва бир неча бошқа фирмалар пероли плоттерларни чиқаришни давом этишмоқда. Яқинда пероли плоттерлар базасида янги қурилма яратилди. Унда ёзувчи бўғин кесувчи асбобга (каттерларга) алмаштирилди. Улардан кўрсаткичларни, йўл белгиларини ва ш.ў. тайёрлашда фойдаланилади. Каттерлар ишлов бериш кенглиги ва фойдаланиладиган пичоқ тури бўйича фарқланишади. Каттерлар тавсифлари пероли плоттерлар параметрларига яқин, лекин аниқлиги ва кесиш тезлиги уларга қараганда паст ва фойдаланилаётган плёнка турига боғлиқ бўлади. Растрли плоттерлар орасида (электро - статик, лазерли, термовоскли ва иссиқлик ўтказишдан фойдаланиладиган) энг кўзга ташланарлиси чоп этишнинг сепиш (струйной) технологиясига асосланган қурилмадир. Бундай плоттерлар принтерларга, қатор ҳусусиятлари бўйича эса полиграфия ускуналарига яқинлашади, бу эса улардан нафақат ЛИАТда, балки реклама ишида ҳамда картография махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини беради. Уларда бугунги кундаги энг яхши баҳо (иш унумдорлиги) сифат нисбатлари кўрсаткичлари бўлиб, бу фарқ кундан кунга ортиб бормоқда. Сепувчи плоттерлар ЛИАТ учун янги имкониятлар яратади, ўта мураккаб, рангли элементларга бой чизмаларни, карталарни ва планларни чиқаришда эса перолик плоттерлардан анча олдинга ўтиб кетишди. Бу қурилмаларнинг чоп этиш тизимлари сиёҳ билан тўлдирилган катрижлардан (монохром моделлардаги 1 катриж, 4 дан 6 гача рангли) ва сепувчи қурилмадан иборат бўлади. Сепувчи қурилма жуда майда тешикчалардан иборат матрица бўлиб, у орқали сиёҳ томчилари қағозга «отилади». Сепиб чоб этишнинг икки асосий тури мавжуд: исситиб чоп этиш (термопечать) ва пьезоэлектрик чоп этиш. Исситиб чоп этишда ҳар бир сепувчи тешикчада исситиш элементидан фойдаланилади, улар сиёҳни 79 қизитиб, уларни ташқарига итарадиган пар пуфакчалари ҳосил қилишади. Пьезоэлектрик чоп этишда пьезокристалдан фойдаланилади, у электр токи таъсирида ўз шаклини ўзгартиради ва сиёҳни қоғозга сепади. Биринчи усулнинг камчилиги – сиёҳнинг асосий томчиси билан, унинг жуда майда йўлдошлари пайдо бўлишидир, улар юқори аниқлик олишга (максимум 720 dpi) имкон беришмайди. Иккинчи усулдан фойдаланилганда чоп этувчи қурилма аниқ шакллантирилган совуқ томчилардан иборат сиёҳни «отади», бу юқори сифатли тасвир (1440dpi гача) олиш имконини беради. Кўрсатилган технологиялардан охиргиси анча қиммат ҳисобланади ва тасвирнинг кўплаб жуда майда элементларини кўрсатиш талаб этилганда фойдаланилади. Ундан ташқари, юқори аниқликда чоп этиш (300 dpi дан катта) ҳозирча жуда секин (фотореал тасвирни сепувчи EPSON Stuluscolor 3000 A2 форматли, имконияти 1440 dpi бўлган плоттерда чоп этиш таҳминан 50 минут вақт талаб этади). ЛИАТ чизмаларини чоп этишга чиқаришда имкониятни 300 dpi дан юқорига кўтариш чоп этиш сифатининг сезиларли яхшиланишига олиб келмайди. Реклама ишида плакатларни, кўрсаткичларни ва ш.ў. тайёрлашда ҳам имкониятни ошириш сезиларли натижаларга олиб келмайди (сабаби, улар асосан 1 метрдан кам бўлмаган масофадан қаралади). Шунинг учун сепувчи, кенг форматли, рангли чоп этиш учун бугунги кунда оптимал усул деб, иситиб чоп этишни (имконияти 300 dpi) ҳисоблаш мумкин. Бироқ эсда тутиш керакки, етарли даражадаги сифатда чоп этиш учун плоттерда бўлинган катрижли сепувчи тизим бўлиши керак – фақат шундай плоттерлар тўла рангли тасвирни беришга қодир бўлади (масалан, ENCAD Novajet, CROMA, OCE Graphics сериясидаги плоттерлар). Аралаш сепиш тизимига эга плоттерлар (ENCAD Cadjet2 кабилар) чизма ҳужжатларни чиқаришга мўлжалланган ва анча арзондир. Чоп этишнинг тезлиги ва таннархига бир марталик катрижлар ўрнига сиёҳни тўхтовсиз етказиб бериш тизимидан фойдаланиш катта таъсир кўрсатади. Улар катта ҳажмдаги резервуарлардан фойдаланилади (одатда, ҳар бир ранг учун 500 мл ҳажмдаги), улардан бўёқлар ингичка эгилувчан найча-ўтказгичларда сепиш қурилмасига узатилади. Тизим ташқаридан ўрнатилади ёки ўзига ўрнатилган бўлади (ENCAD Novajet Pro плоттерларида). Унинг қулайлиги шундан иборатки, агар чоп этиш вақтида тўртта рангдан бирининг сиёҳи тугаб қолса, чоп этишни тўхтатмасдан резервуарга Янги сиёҳ қуйиш ва бракка йўл қўймаслик мумкин. Бундан ташқари сиёҳга қилинадиган харажатлар таҳминан 2-3 бараварга камаяди (сиёҳнинг нисбатан паст баҳоси ва ундан юқори тежамкорликда фойдаланиш ҳисобига). Сепиш технологияларида ишлатиладиган сиёҳ икки синфга бўлинади: стандарт ва ультрафеолетдан ҳамда намликдан ҳимояланган. Биринчиси атроф-муҳит таъсирига чидамсиз ва уни албатта ламинировкалаш (ўраб муҳофазалаш) керак. Уларнинг устунлиги – пастроқ баҳоси, бўёқларнинг очиқлиги ва сифатлилиги. Иккинчи синф сиёҳлари таркибида эритилган суюқ бўёвчилар ўрнига суюқ муҳитда майда заррачалар аралашмаси 80 сифатидаги қаттиқ бўёвчилар фойдаланилганлиги билан ажралиб туришади. Пигмент заррачалари оддий бўёвчиларга нисбатан секин ранг беришади, бундан ташқари улар сув таъсирига, унда эримаганликлари учун, етарлик даражада турғун ҳисобланишади. Замонавий плоттерларнинг кўпчилиги қағозларни рулон (ўрам) қилиб узатиш қурилмаларига эга. Бусиз чўзилган тасвирларни чоп этишнинг иложи йўқ, у эксплуатация харажатларини камайтириш ва қурилма унимдорлигини ошириш имконини ҳам беради. Қағоз варақларини юклашга вақт сарфланмайди, бу айниқса қағозларни барабанли узатиш қурилмасига эга плоттерларда анча оғир (масалан, Hewlett Packard компаниясининг барча плоттерларида). Автоматлаштирилган пичоқ зарур жойларда кесишни бажаради. Сепувчи плоттернинг бошқа параметрлари (хотира ҳажми, ҳар хил буйруқ тизимларининг борлиги, маълумотлар форматларини автоматик тақсимлаш ва ш.ў.) фақат ЛИАТ тўпламларидаги чизмаларни чоп этишда аҳамиятга эга. Тўла рангли растрли тасвирларни чоп этишга чиқаришда уларнинг аҳамияти растрловчилар (RIP) билан ишлаш зарурати туфайли пасаяди. Ушбу фарқларни тушуниш учун файлни чоп этишга чиқаришнинг асосий усулларини кўриб чиқамиз. Стандарт векторли драйверлар орқали чоп этиш (ишнинг энг кўп тарқалган технологияси) плоттерга ўрнатилган стандарт ранглар политрасидан (одатда 256 дан 16 рангни танлаш мумкин) фойдаланиб, векторли графикани чиқаришда орақамлик билан талаб этилган рангни олиш имконини беради. Унинг камчиликлари: - файллар ҳажмини бир неча мегабайт даражасига кўпайтиришда плоттер хотирасини кенгайтириш керак бўлади; - графиканинг мураккаблиги ошгани сари файллар ҳажми ва векторлар сони бўйича плоттерга ўрнатилган вектор тили интерпретаторининг файллар ҳажми ва векторлар сони бўйича имкониятлари жуда тез тугайди (хотирани кенгайтириш ҳам бунда ёрдам бермайди); - растрли – векторли графикани чоп этиш мумкин эмас (масалан, растрли асосдаги картани); - файлни чоп этишга тайёрлаш вақти файл ҳажми ошгани сари тез ўсади ва 1-2 соатга етиши мумкин. Стандарт растрли драйверлар билан чоп этиш қуйидаги имкониятларни беради: - хохлаган ўлчамдаги файлни чиқариш; - аралаш (растрли – векторли) графикани чоп этиш. Камчиликлари: - амалда тўғри ранг узатишни олиш мумкин эмас – монитор экранида бир хил ранглар кўриниб туради, плоттерда эса умуман бошқалари олинади; - файлни чоп этишга тайёрлаш вақти унинг ҳажми ошгани сари тез ўсади ва бир неча соатни ташкил этиши мумкин; - оддий растрлаш полигонларнинг яхши тўлдирилишига эришишни таъминламайди; 81 фотореалистик сифатга эришиш мумкин эмас (ранглар чуқурлиги ва майда деталлардаги аниқлик етишмайди). Плоттерга ўрнатилган PostScript Level2 интерпретаторидан фойдаланиб чоп этиш қуйидаги устунликларга эга: - стандарт драйверлар билан ишлашга нисбатан чоп этиш сифати сезиларли юқори; - ҳам векторли, ҳам растрли графика билан ишлаш мумкин. Камчиликлари: - хотирани кенгайтириш талаб этилади; - ишлов бериладиган файллар ҳажми бўйича чеклашлар бор (ҳаттоки хотирани максимал кенгайтиришда ҳам); - растрлаш алгоритмлари бўйича ҳам чеклашлар бор, ҳаттоки уларни такомиллаштириш ҳам мумкин эмас; - рангларни ростлаш жадвали билан ишлаш имконияти йўқ; - ишлов бериш тезлиги бўйича такомиллаштириш мумкин эмас. Дастурли R/P Post Script Level 2 орқали чоп этиш: - амалда ҳар қандай мураккабликдаги файлларни чиқариш имконини беради, уларнинг ҳажми бўйича чеклашлар олиб ташланади; - рангни узатишдаги бузилишларни тугатиш учун ранг колибровкасини қўллаш имконини беради; - файлларни чоп этишга тайёрлаш жараёнини тезлаштиради (айрим вақтларда бир неча марта), айниқса агар RIP Post Script тил эмуляторига эмас, балки унинг ҳақиқий амалга оширилишига эга бўлса; - тасвирни чўзишни, ўлчамларга ҳеч қандай чеклаш қўймасдан, уни автоматик тарзда плоттер форматига мос фрагментларга бўлиб, кейинчалик бир бутун қилиб елимлаш билан бажариш имконини беради. CorelDraw ва PhotoShop вазифаларининг кўпларини мужассамлаб, тасвирни растрли – векторли таҳрирлаш имконини беради (бундай интеграл вазифалар экспорт – импорт бўйича файллар операцияларига сарфланадиган вақтни тежайди). Шундай қилиб, дастурли RIP плоттер технологияларининг зарур элементига, плоттерлар ишлари унумдорлиги ва сифатини оширишнинг аҳамиятли воситасига айланади. Назорат саволлари ва топшириқлар 1. Лойиҳани тайёрлашни ГАТ ёки ЛИАТ га ўтказишнинг умумий технологияси нималардан иборат бўлади? 2. Уч ўлчамли графикага ишлов беришнинг асосий технологияларини санаб беринг. 3. Графикавий станция нима? ЛИАТ билан ишлашда у қандай асосий ишларни бажаради? 4. Растрли ва векторли тасвирларга тариф беринг. 5. Рақамли тасвирни яратишнинг қандай усулларини биласиз? 6. Гибрид технологиялар нималардан иборат бўлади? 7. Рақамли тасвирни олишда қандай воситалардан фойдаланилади? 82 8. Сканерлаш жараёни нималарни ўз ичига олади? 9. Кандай графикавий файллар форматларини биласиз? 10. Қайси графикавий формат маълумотларни сиқишнинг энг юқори даражасига эришишни таъминлайди? 11. Векторлашнинг қандай дастурий воситаларини биласиз? 12. ЛИАТда қандай растрли – векторли таҳрирчилардан фойдаланиш мумкин? 13. Қандай қурилма графикавий маълумотларни қағозга чиқаришни таъминлайди? 14. Графикавий чиқариш қурилмаларининг асосий турларини санаб беринг. 15. Графикавий чиқариш қурилмаларининг асосий маркаларини айтинг. 16. Графикавий файлларни плоттерга чиқаришнинг ҳар хил усулларининг устунликлари ва камчиликлари нималардан иборат? VII - Боб Ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш 1.Асосий тамойиллар Ер тузиш ишлари амалиётига компьютер технологияларини жорий этиш, нафақат ер ресурслари ва ердан фойдаланишни ташкил этиш жараёнлари тўғрисида иқтисодий маълумотларни олиш, йиғиш ва ишлов беришни автоматлаштиришни, балки, ердан фойдаланишнинг ҳар хил кенглик кўрсаткичлари бўйича маълумотлардан фойдаланиш асосида иш технологиясини қайта қуришни талаб этади. Замонавий услубий, дастурий ва техник воситалар бу соҳадаги кўплаб зерикарли, кўп меҳнат талаб этадиган жараёнлардан озод этади, чиқадиган ҳужжатлар сифатини яхшилайди, ананавий технологияларнинг кўплаб оралиқ бўғинларини тугатади, автоматлаштирилган лойиҳалаш жараёнида уларни рақамли шаклга ўтказиш ҳисобига графикавий материаллардан фойдаланишни енгиллаштиради. Лойиҳа олди босқичи мазмунини ташкил этувчи, ишларни бажариш бўйича қарорлар давлат, вилоят ёки туман даражасида қабул қилинади ва улар мос бюджетлардан молияланади. Шу билан бир вақтда, лойиҳа босқичи ишлари (хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини, айрим ер тузиш тадбирларига ишчи лойиҳаларни ишлаш) аввало, айрим хўжаликларга ва уларнинг бирлашмаларига керак ва мос тарзда улар тамонидан молияланиши мумкин. Асосий қийинчилик шундан иборатки, сифатли ер тузиш ечимларини кам харажатлар билан таъминлаш ва шу билан ҳар қандай хўжаликка зарур ишларни ўтказиш учун топшириқ бериш имкониятини амалда таъминлаш керак. Ер тузишни лойиҳалаш амалиётига автоматлаштиришни кенг жорий этиш қуйидаги муаммоларни ечишни талаб этади: - лойиҳалашнинг меъёрий базасини яратиш; - уни ривожлантириш ва ишчи ҳолатда сақлаб туришнинг ахборот таъминоти; 83 - ер тузишни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш; - ер тузиш жараёнларини янада формаллаштириш ва математик таъминотни ривожлантириш; - янги методлар ва прогрессив технологиялардан кенг фойдаланиш; - махсус дастурий таъминотни лойиҳалаш ва яратиш; - жорий этилаётган автоматлаштириш воситаларини техник таъминлаш. Ер тузишни автоматлаштириш учун бошланғич нуқта бутун ер тузиш масалаларининг ўзаро алоқалари чизмаси ва унинг асосий элементи сифатида хўжаликда ички лойиҳалаш ҳисобланади (20-расм). Шундай чизманинг борлиги ер тузишни лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш учун айрим блокларга гуруҳлашни енгиллаштиради, ишларни бажаришнинг аниқ технологияларига мос, масалани ечишнинг кетма – кетлиги тартибини, уларни кириш ва чиқиш маълумотлари даражасида келиштиришни аниқлаш имконини беради. Чизмада кўрсатилган ер тузиш муаммолари, уларни ечишда янада деталлаштиришни талаб этади. Ер тузишнинг ҳар бир элементи мураккаб таркибга эга ва уни хўжалик ҳудудида оптимал жойлаштириш учун мавжуд ахборот таъминотини ҳисобга олган ҳолда, дала ва камерал ишларнинг бажарилиши кетма – кетлигини аниқ тасаввур этиш керак. Ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш жараёнида қуйидаги масалаларни ечиш керак: - ўрганиладиган соҳани тахлил қилиш; - муаммога аниқлик киритиш (масалани идентификациялаш, вақтинчалик чеклашлар, мавжуд ресурслар, ишларни баҳолаш ва ш.ў.); - лойиҳавий ечимларни асослаш усулларини тахлил этиш; - уни ЭҲМда ечиш учун усул танлаш; - ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштиришнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш; - математик ва дастурий алгоритмларнинг иқтисодий – математик моделларини ишлаб чиқиш; - ер тузишнинг муаммоли масаласини ечишнинг технологик чизмасини ишлаб чиқиш; - дастурий-техник воситаларнинг шаклини, дастурий модуллари таркибини, улар ишларини мувофиқлаштириш учун интерфейсларни аниқлаш; - ахборот таъминоти таркибини аниқлаш; - кирувчи ёки чиқувчи маълумотлар оқимини баёнлаш, уни таркиблаш ва унификациялаш; - кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар шакилларини ишлаб чиқиш; - дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва созлаш; - ишланган дастурий таъминотни синаб кўриш; - олинган натижаларни таҳлил қилиш. 84 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ТИА ва ер тузиш чизмалари Республика ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза ќилиш Бош чизмаси Маъмурий туманлар ер тузиш чизмалари Ҳўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари Ҳар хил мақсадлар учун ер фондларини ташкил этиш лойиҳалари Табиатни муҳофаза ќилиш, рекраеция ва ќўриќхона ҳудудлари чегараларини белгилаш лойиҳалари Ҳўжаликда ички ер тузиш лойиҳалари Қишлоқ хўжалик корхоналарининг комплекс лойиҳалари Маъмурий – ҳудудий бўлинишлар чегараларини белгилаш лойиҳалари Аҳоли яшаш жойлари чегараларини белгилаш ва ўзгартириш лойиҳалари Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг янгиларини ташкил этиш ва мавжудларини тартибга солиш лойиҳалари Ноқишлоқ хўжалик мақсадларидаги ердан фойдаланишларни ташкил этиш лойиҳалари Айрим ер тузиш лойиҳаларига ишчи лойиҳалар Рекультивациялаш лойиҳалари Табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа лойиҳалари Боғлар ва узумзорларни барпо қилиш лойиҳалари Ирригация ва мелиорация лойиҳалари Маданийтехник тадбирлар лойиҳалари Суғориш тармоқларини қайта қуриш лойиҳалари Маданий яйловларни яратиш лойиҳалари 20-расм. Лойиҳавий ер тузиш ишлари тизими 85 Йўл қурилиш лойиҳалари Эрозияга қарши тадбирлар лойиҳалари 2. Автоматлаштирилган ер тузиш ҳисоблашлари тизими ва воситалари Ер тузиш масалаларини автоматлаштирилган тарзда ечиш, ЛИАТни лойиҳалаш ва яратиш доирасида амалга оширилади. 3-бобда ёритилган автоматлаштирилган тизимларни яратиш концепциясига, хусусан, тизимлилик, модуллик, бўлакларга бўлиш ва локал оптималлаш концепцияларига мос тарзда, олдинига ер тузишнинг айрим масалаларини ечишга йўналтирилган, зарурат туғилганда дастурий модуллардан ташкил топган мустақил блоклар лойиҳаланади. ЕТЛИАТнинг ҳар бир лойиҳа олди тизими ЕТЛИАТнинг комплекс воситаларини ташкил этувчи, интерфейслар тизими орқали тизимдан фойдаланувчилар (ер тузувчи мутахассислар) билан, маъмурий, ташкилий ва моддий-техник тадбирлар орқали эса – улар фаолият кўрсатадиган лойиҳа ташкилотлари билан боғланган ҳар хил турдаги таъминотларга эга. Умулаштирилган чизмадан (21-расм) кўриниб турибдики, тизимни ва автоматлаштирилган ҳисоблаш воситаларини яратиш жараёнида қуйидаги турдаги таъминотларни ишлаб чиқиш керак: математик – берилган шакилда келтирилган математик усуллар, моделлар ва алгоритмлар тўплами; техник – бир-бирига боғланган ва биргаликда ҳаракатланувчи техник воситалар мажмуи (тайёргарлик, маълумотларни киритиш ва уларни манипуляция қилиш, катта ҳажмдаги маълумотлар файлларини узатиш учун масофали алоқа воситалари); маълумотларга комплекс ишлов бериш – уларни ҳужжатлаштириш ва кўрсатиш, лойиҳавий ечимлар архивини юритиш (сақлаш, назорат қилиш, тиклаш, бошланғич ва натижавий маълумотларни кўпайтириш); ахборот –маълумотларни ҳам ананавий, ҳам маълумотларнинг автоматлаштирилган банки шаклида тақдим этиш ташкил этилган. ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштирилган тарзда бажариш учун зарур маълумотлар тизими; дастурий – мос шаклда бирлаштирилган ва берилган шаклда кўрсатилган умумтизим ва амалий дастурлар тўплами; лингвистик - маълумотларни сиқиш ёки ёйиш усуллари ва табиий тилни формаллаштириш қоидаларини, атамалар ва таърифларни қўшган ҳолда, дастурлаш тиллари тўплами; услубий – лойиҳалашни автоматлаштиришни таъминловчи воситалар таркибини, танлаш тартиби ва эксплуатация қилишни ҳамда маълумотларга ишлов беришда, ҳисоблашларда ва амал қилинадиган қоидаларни белгиловчи ҳужжатлар тўплами; ташкилий лойиҳа ташкилоти ва унинг бўлинмалари таркибини, улар орасидаги алоқаларни, уларнинг вазифаларини ҳамда автоматлаштирилган лойиҳалаш жараёнини тартибга солишни белгиловчи услубий ва бошқарувчи материаллар, қоидалар, қўлланмалар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар тўплами. 86 Ер тузишни лойиҳалашни автоматлаштириш воситалари мажмуаси Тизим фойдаланувчиси Лойиҳа ташкилоти бўлими Б1 1 2 Математик таъминот Математик усуллар Математик моделлар Лойиҳалаш алгоритмлари 3 Техник таъминот Маълумотларни тайёрлаш ва киритишнинг техник воситалари Ахборот таъминоти Маълумотларни ананавий шаклда беришга мослашган маълумотлар тизими Маълумотларни узатишнинг техник воситалари Маълумотларнинг автоматлаштирилган банки (АБД) шаклида ташкил этилган маълумотлар тизими Маълумотларга дастурли ишлов беришнинг техник воситалари Маълумотлар кўрсатиш ва ҳужжатлаштиришнинг техник воситалари Б1 Дастурий таъминот 5 Умумтизим дастурий таъминоти Сўровлар учун маълумотлар 6 таъминот 7 ҳужжатлар тизими Башоратлаш ва режалаш Амалий дастурлар Намунавий лойиҳа ечимлари МББТ Сўров-ахборот хизмати дастури 21-расм. ЕТЛИАТ тизими ва воситаларининг умумлаштирилган чизмаси. 87 Лингвистик таъминот Услубий Амалий дастурий таъминоти Классифика торлар ва кодификаторлар Лойиҳавий ечимлар архивини юритишнинг техник воситалари МБ 4 Б1 Ташкилий таъминот 22-расмдаги умулаштирилган ер тузиш ҳисоблашларининг блокчизмаси масаланинг автоматлаштирилган тизимдан ўтиш жараёнини кўрсатади. Бошланиш Автоматлаштирилган ишлов бериш учун бошланғич маълумотларни йиғиш, тахлили ќилиш ва тайёрлаш Хўжалик бўйича меъёрий ва тезкор маълумотларни киритиш Ишлов бериш графасини танлаш Танланган ишлов бериш графасига мос хўжаликнинг энг яхши вариантини танлаш бўйича масалани ечиш Бошланғич маълумотларни тузатиш Ҳисоблаш натижаларини таҳлил қилиш Олинган натижалар ќўйилган талабларга жавоб берадими? йўқ Ишлов бериш графасини ўзгартириш керакми? ха ҳа йўқ Чиќувчи материалларни шакллантириш ва уларни ташќи ќурилмага чиќариш Маълумотларни тузатиш керакми? Тугади Чиқиш 22-расм. Автоматлаштирилган ер тузиш умумлаштирилган блок-чизмаси. 88 ҳисоблашларининг Бошланғич материаллар блоки План харита материаллари (айрим карталар, карталар сериялари, атласлар), фотопланлар, фоточизмалар, аэрофото ва космик расмлар Ўтган йилларда ишланган лойиҳалар (хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳалари, ишчи лойиҳалар) Ер сатҳини масофадан зондлаш материаллари Меъёрий-сўров, маълумотлари, статистик маълумотлар Лойиҳани амалга оширишнинг ижтимоий, иќтисодий, табиий, маданий шароитлари Қишлоќ хўжалиги, деҳќончилик, уруќчилик ва ўќитлашнинг минтаќавий тизимларини юритиш Тупроқ, агрокимё, агроэкологик, геоботаник изланишлар материаллари Агроўрмонмелиоратив изланишлар материаллари Мелиоратив ва сув хўжалиги изланишлари материаллари Қишлоқ хўжалик экинларини мослашиш потенциаллари ва тупроќќа ва ҳамда олдин экилган экинларга биологик талаблари бўйича гуруғларга ажратиш кўрсаткичлари Қишлоќ аҳоли яшаш жойларини режалаш ва ќуриш лойиҳалари Ерларни иќтисодий баҳолаш материаллари Ер мониторинги Тармоқларнинг келажакдаги ривожланишини башоратлаш ва режалаш Ерларнинг аҳволи ва фойдаланилишини кўрсатувчи кадастр ва мавзули карталар Хўжаликларнинг йиллик ҳисоботлари Ҳудудни агроэкологик микрорайонлаш карталари Айрим ер тузиш масалаларини ечишнинг намунавий чизмалари Ер эгаликлари, ердан фойдаланувчиларни ҳисобга олиш ва ќайд этиш бўйича маълумотлар Ерларнинг агроэкологик ва иќтисодий классификацияси 23-расм. Бошланғич материаллар блоки Автоматлашган ишлов бериш учун маълумотларни йиғиш, тахлил қилиш ва тайёрлаш блоки ер тузувчи – лойиҳачи тамонидан мустақил, ЭҲМдан фойдаланмасдан, бажариладиган ягона блок бўлиб, унда олинган натижаларга барча кейинги ечимлар асосланади. 89 Бошланғич маълумотлар блоки ўз ичига план-харита материалларини, масофавий зондлаш аэро-космик материалларини, ердан фойдаланиш, ер тузиш, ерларни қайта тақсимлаш чизмаларини, статистик ва меъёрий - сўров маълумотларини, деҳқончиликнинг минтақавий тизимлари, агрокимёвий тадбирлар, ерларни агроэкологик классификациялаш ва ҳудудий дефференциялаш бўйича маълумотларни, тупроқ унумдорлигини қайта тиклашни ва ш.ў. олади (23-расм). Бошланиши Чиқувчи шакл кодини киритиш Дискда зарур маълумотлар тўплами борлигини текшириш йўқ Хатолар тўғрисида хабарлар Чиқиш Ҳа Кирувчи маълумотларнинг чиқувчи маълумотлар кодига мослиги тўлалигини текшириш Бу маълумотларни мулоқат тартибида киритилиши керакми? йўқ Ҳа Чиқувчи шаклнинг берилган коди учун ном бериш билан шакиллантирилган жадвални файлга чиќариш Тугатиш Ҳа Мулоқатли камчиликларни киритиш йўқ Маълумотларни йўќ ҳисоблаш мумкинми? Ҳа Зарур маълумотларни ҳисоблаш Хато тўғрисида хабар Чиќиш 24-расм. Жадвалларни шакллантириш ва чоп этишга чиқариш бўйича модулнинг умумлаштирилган блок-чизмаси Ишлов бериш графасини танлаш блоки йиғилган маълумотларнинг тўлалиги, сифати, биргаликда ишлатилиши мумкинлиги билан аниқланади, натижада, лойиҳавий ечимларни ва мос лойиҳа олди тизимларни асослаш усулларини танлаш амалга оширилади. 90 Ушбу чизма масалани ечиш учун зарур, у ёки бу дастурий воситани танлашга нисбатан қарор қабул қилиш амалга ошириладиган мос, кўплаб мумкин бўлган бошланишлардан бирини аниқловчи, саволлар рўйхатини шакиллантиришга асосланади. Масалани ечиш жараёнида маълумотлар тўла ҳажмда чиқарилмаслиги, фақат олинган натижани тахлил қилиш, баҳолаш ва зарур қарорни қабул қилиш учун зарур асосий маълумотлар билан чекланилиши мумкин. Зарурат туғилганда фойдаланувчи бошланғич маълумотларни тузатади, ишлов бериш графасини ўзгартиради, янги натижаларни то улар ўзини қаноатлантиргунча олаверади. Ер тузиш масалаларини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш чизмасини амалга оширишда тахлил ва қарор қабул қилишни бажарадиган ер тузувчининг тажрибаси, билими ва малакаси катта аҳамиятга эга. Объективликни ошириш, меҳнат сарфини камайтириш, фойдаланувчига нисбатан малакавий талабларни пасайтириш мақсадида сунъий интеллектга эга, эксперт тизимларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чиқувчи материалларни шакиллантириш ва уларни ташқи қурилмага узатиш блоки ишлаб чиқилган шакилларга мос тарзда чиқувчи маълумотларни тақдим этиш учун мўлжалланган. Бунда машинада ишлов беришга яроқли ҳужжатларнинг мавжуд шакилларидан фойдаланиш ва уларнинг қўл билан тўлдириш элементларини тўла тугатган ҳолда, янгиларини ишлаб чиқиш мумкин; ҳужжатларни унификациялаш, стандартлаш ва уларнинг айланишини такомиллаштириш ишлари бажарилади. 24-расмда жадвалларни шакллантиришни ва уларни файлларга чиқаришни таъминлавчи модулнинг умумлаштирилган блок-чизмаси кўрсатилган. Тизимда бошқариш ва маълумотларни манипуляция қилиш фойдаланувчи томонидан мулоқат тартибида амалга оширилади. Бу динамик, танлаб ва зарур даражадаги назорат билан, мос маълумотлар базасини тўлдиришни амалга ошириш имкониятини яратади. Фаолият кўрсатиш диагностикаси, кейинчалик кузатиб назорат қилиш, олинган натижаларни интерпретация қилиш ва натижалар ишончлилигига жавобгар мансабдор шахс томонидан якуний ечим қабул қилиниши билан, ечим натижалари бўйича рақамли кўрсаткичлар жадвали шаклида (аналитик, комплекс, синтетик) бериладиган масаланинг чиқувчи хабарлари билан таъминланади. 3. ЕТЛИАТнинг самарадорлиги Автоматлаштирилган тизимни қўллашдан олинадиган умумий самара икки қисмдан иборат бўлади: 91 СЕТЛИАТ= Сф+Сл Бунда Сф – ЕТЛИАТ ёрдамида яратилган ва ер тузиш маҳсулотидан фойдаланувчи томонидан унинг юқори сифати натижасида олинадиган йиллик иқтисодий самара; Сл- ер тузиш ташкилоти томонидан ЕТЛИАТдан фойдаланиш натижасида олинадиган йиллик иқтисодий самара. Самаранинг биринчи ташкил этувчиси қуйидаги ифода ёрдамида баҳоланиши мумкин: Сф=[Бк-(Т+ЕмК)]N Бунда Бк- махсулот бирлигининг кўтара баҳоси; Т- ишлаб чиқариш таннархи; К- ишлаб чиқаришни ташкил этишга қилинган капитал харажатлар; Ем – капитал харажатлар қопланишининг меъёрий коэффициенти (0,15); N- махсулотларнинг йиллик ишлаб чиқарилиши. Бу ифода маҳсулотнинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулот йўқ бўлган вазиятда ишлатилади. Агар у бор бўлса, ҳисоблашлар қуйидаги ифода ёрдамида амалга оширилади: Cф=(x1 d+x2)N, Бунда x1 ва x2 – олдинги (янгининг ўрнини босувчи) ва янги махсулотларни ишлаб чиқариш харажатлари, мос тарзда d- янги махсулот кўрсаткичларини эскисиникига келтириш коэффициенти. Сл қиймати лойиҳа ташкилоти доирасида баҳоланади, яъни: Сл=Д-ХЕТЛИАТ Бунда Д – даромад; ХЕТЛИАТ – техник воситалар баҳоси, транспорт харажатлари, монтаж, электр энергияси, бинолар ижараси, ходимларни ўқитиш, бошқа харажатлар (лойиҳа олди изланишлари, ЕТЛИАТ архитектурасини ишлаш ва оригинал дастурий модулларни тайёрлаш билан боғлиқ сарфлар). Лойиҳа ташкилотларида даромад ходимларни қисқартириш ва лойиҳалаш учун талабномаларнинг баажарилиш даражаси ўсиши ҳисобига олиниши мумкин. Келтирилган ифодаларда профилактика ва ремонт ишларини бажариш, сарфланадиган материалларни алмаштириш ва ш.ў. билан боғлиқ ЕТЛИАТни эксплуатация қилишга сарфланадиган жорий харажатлар ҳисобга олинмаган. Лойиҳалаш самарадорлигини маълумотларга ишлов бериш харажатларини пасайтириш ҳисобига ошириш заҳираларини баҳолаш учун, ер тузиш бўйича лойиҳа институтида дастурий таъминотнинг 92 ўзлаштирилиши натижалари тахлил этилди. Бошланғич маълумотлар сифатида лойиҳаларни амалга оширишда олинган кўрсаткичлардан фойдаланилди. У ёки бу қарор таъсирининг рақамли ўлчами мос таннарх ҳажмининг пасайиши бўйича (фоизларда) аниқланди. Бу кўрсаткич маълумотларга ишлов бериш тизимининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш ҳамда улар бўлакларини жорий этиш навбатини белгилаш учун меъёр бўлиб хизмат қилади. Автоматлаштириш объектининг асосий фаолияти соҳасида тежаш ҳажми қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади: C=µТri Бунда µ – тежаш коэффициенти, %; Tri - таннарх қиймати, сўм. Автоматлаштиришдан максимал тежашга эришиш учун лойиҳалаш объектларидаги махсулотлар таннархи таркибини ҳисобга олиш керак. Иқтисодий самара йиғиндиси қуйидагидек аниқланади: Сйил=Смм +Саф +ЕмК, Бунда Смм - маълумотларга ишлов беришдаги тежаш; Саф - автоматлаштириш объектининг асосий фаолияти доирасида тежаш; Ем - капитал харажатлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти; К - маълумотларга ишлов беришни автоматлаштиришга сарфланган капитал харажатлар. Маълумотларга ишлов беришдаги харажатлар тежалишини ҳисоблашда ҳар хил турдаги ҳисоблаш машиналари учун тавсия этилган коэффициентлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу коэффициентлар автоматлаштириш объектларининг хусусиятларини ҳам ҳисобга олишади. Асосий фаолият соҳасидаги мумкин бўлган максимал тежашни баҳолаш учун маҳсулот таннархи таркиби тахлил қилинади ва масалалар мажмуаларини ўзлаштиришнинг навбатлари шундай аниқланадики, бунда меъёрий коэффициентлар ёрдамида ҳисобланган тежаш ҳажми максимал бўлсин. Шу билан ҳар бир аниқ объект учун автоматлаштириш вариантини танлашни оптималлаш имконияти пайдо бўлади. Бу эса ҳозирги вақтда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстириш заҳираларининг катта қисмини ҳаракатга келтириш имконини беради. Маълумотларга ишлов бериш тизимининг самарадорлигини ҳисоблаш учун қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин: С=Сйил –(МК+Э), Бунда Сйил - тизимни ўзлаштиришдан натижасида йиллик тежаш; М - самарадорликнинг меъёрий коэффициенти; К - капитал юкламалар; 93 Э - эксплуатация харажатлари. Ер тузишни лойиҳалашда автоматлашган тизимни ўзлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги дисконтланган интеграл самара қиймати билан баҳоланади: П Т р Тр Qt сt e rt dt О Бунда c(t) - тўла таннарх; r- дисконт меъёри; Tp- лойиҳани жорий этиш даври; Q(t)- ялпи маҳсулотнинг чиқиш динамикаси 4. ЕТЛИАТ ва ГАТ ни жорий этишнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш методикаси Ер тузишда компьютер технологияларини жорий этиш техникани сотиб олишга, лойиҳаларни ишлашга, тайёргарлик ишлари ва ходимларни ўқитишга сарфланадиган капитал харажатлар билан боғлиқ. Шунинг учун ЕТЛИАТ ва ГАТ ларни жорий этишдан олдин уларни иқтисодий асослаш керак, бунда мос технологияларнинг самарадорлигини ҳисоблаш кўзда тутилади. Ҳисоблашда лойиҳавий ва амалдаги самарадорликлар ажратилиши керак. Биринчиси ишчи лойиҳани ишлаш босқичида, иккинчиси уни жорий этиш натижалари бўйича аниқланади. Ҳисоблаш ва тахлил этиш техникасини жорий этишнинг иқтисодий самараси иккига бўлинади: тўғри ва билвосита. Тўғри иқтисодий самарадорлик деганда бошқарувчи ходимлар сонини, иш ҳақи фондини, асосий ва ёрдамчи материаллар сарфини аниқ турлардаги режалаш - ҳисобга олиш ва аналитик ишларни автоматлаштириш ҳисобига қисқартириш натижасида олинган ресурсларни тежаш тушунилади. ЕТЛИАТ ва ГАТ технологияларни жорий қилишнинг биринчи босқичида режалаш – ҳисобга олиш ҳизматлари ишчилари сони қисқармаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда корхонанинг хўжалик фаолиятининг якуний натижаларида кўринадиган билвосита самарадорликни ҳисобга олиш керак. Унинг локал кўрсаткичлари қуйидагилар бўлиши мумкин: ҳисоботларни тузиш муддатларининг қисқариши, меҳнат маданияти ва унумдорлигининг ўсиши ва ш.ў. Асосий кўрсаткич сифатида эса бошқариш сифатининг кўтарилиши хизмат қилади ва тўғри иқтисодий самарадорликка ўхшаб харажатларнинг тежалишига олиб келади. Ҳисоблашларда базис ва ҳисобот даврларидаги маълумотларни бирбирига солиштириб, меҳнат ва баҳо ўлчамларидан фойдаланилади. Базис даври харажатлари сифатида ЕТЛИАТ ва ГАТ технологияларини жорий этишгача маълумотларга қўлда ишлов бериш харажатлари, ҳаракатдаги автоматлаштириш тизимларини такомиллаштиришда эса – ундан фойдаланишдаги харажатлар қабул қилинади. Самарадорлик абсолют ва нисбий кўрсаткичлар билан ифодаланади. 94 Самарадорликнинг харажатлар бўйича абсолют кўрсаткичи (пул кўринишида) қуйидагига тенг бўлади: Сиқ=Со –С1 харажатлар индекси эса Jc Харажатларнинг ҳисобланади: қопланиш муддати Т км Бунда c1 c0 Х 0 қуйидаги ифода ёрдамида Х ДТ к с с0 с1 Х0 - техник таъминот харажатлари; ХДТ – дастурий таъминот харажатлари; Кс – самарадорлик коэффициенти; с0 - базис даври харажатлари; с1 - ҳисобот даври харажатлари. Назорат саволлари ва топшириқлар 1. Ер тузиш ишларини автоматлаштиришнинг тамойиллари қандай? 2. Ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш учун дастурий воситаларни ишлашда қандай масалаларни ечиш керак? 3. Автоматлаштирилган ҳисоблашлар воситалари тизими ўзида нималарни ифодалайди? 4. Қандай турдаги таъминотлар ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш пастки тизимига киради? 5. Ер тузиш маълумотларининг асосий манбаларини айтинг? 6. ЕТЛИАТни қўллашдан олинадиган умумий самара қандай таркибий қисмлардан иборат ва улар қандай ҳисобланади? 7. Маълумотларга ишлов бериш тизимининг иқтисодий самарадорлиги қандай аниқланади? 8. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш учун қандай кўрсаткичлардан фойдаланилади? 9. Ер тузишда ЕТЛИАТ ва ГАТларни жорий этишдан олинадиган иқтисодий самарани ҳисоблаш усулини баёнлаб беринг. VIII –БОБ Ер тузишда эксперт тизимлари 1. Эксперт тизимларининг таркиби ва имкониятлари 95 ЕТЛИАТ ва ГАТларнинг келажакдаги ривожланиши кўп жиҳатдан эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланишга боғлиқ. Улар сунъий интеллект тизимининг бир тури ҳисобланади. Сунъий интеллект – бу ХХ асрнинг 50 йилларида кибернетика, лингвистика, психология ва дастурлаш фанлари орасида пайдо бўлиб, Винер, Маккалок ва Розенблатларнинг нейрон тармоқлари бўйича ишларидан бошланган ва тез ривожланаётган илмий фандир. Уни билимлар ва уларни қандай қилиб олиш, сунъий тизимларда кўрсатиш, уларнинг ичида қайта ишлаш ва амалий масалаларни ечиш учун фойдаланиш тўғрисидаги фан сифатида қараш мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу соҳадаги изланишлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб борилади: - табиий тилга ишлов бериш ва мулоқатни моделлаштириш; - эксперт тизимлари; - теоремаларни автоматик исботлаш; - робототехника; - сунъий савол-жавоб тизимлари; - автоматлашган лойиҳалаш; - тасвирларни (қиёфаларни) таниш; - комбинаторлик масалаларини (бошқотирмалар, ўйинлар) ечиш. Сунъий интеллект соҳасида энг катта прогресс ЭТ ларни яратиш билан боғлиқ. Улар ҳозирги вақтда етарлик даражада кенг тарқалиб улгурган ва кўплаб амалий масалаларни ечишда фойдаланилади. Ер тузишни лойиҳалаш масалаларини ечиш доимий равишда катта ҳажмдаги экспертлар билимларини жалб этишни талаб қилади. Бу қатор сабаблардан келиб чиқади: ушбу турдаги масалаларнинг кўпчилиги ожиз таркиблаштирилган; уларни қўйишда мутахассис–экспертларнинг қатнашиши; ҳар хил, бироқ амалий жиҳатдан тенг қийматли лойиҳалар олиш имконияти; ечимларнинг ягона алгоритми йўқлиги; лойиҳалашнинг навбатдаги қадамларида лойиҳаланувчи объектларнинг мураккаблиги ошиб бориши ва ҳисобга олинадиган кўрсаткичларнинг сони кўпайиши. Эксперт тизимлари (25-расм) – бу аниқ амалий масалалаларни ечишда база объектлари билан манипуляция қилишни таъминловчи, аҳамиятли компонентлари билимлар базаси (уларни тақдим этиш учун белгиланган шаклга мос қурилган) ва чиқариш механизмидан иборат одам-машина тизимидир. Одам (эксперт, фойдаланувчи) Чиќариш механизми Билимлар базаси 25-расм. Эксперт тизими фаолиятининг умумий чизмаси. 96 Билимлар базаси ўзида эксперт маълумотлари тўпламини ифодалайди, яъни, маълум фан соҳасидаги мутахассислар билимлари. Одатдаги маълумотлар базасидан фарқли ўлароқ, билимлар бошқача тақдим этиш шаклини талаб этади: бунинг учун эркин таркибли семантик тармоқдан ва доимий тармоқлар-фреймалардан фойдаланилади. Фреймалар умумий тушунчаларни баёнлайди, слотлар ва катакчалар, уларни аниқлаштиради ва натижада ЭТ лари иерархик таркибга эга бўлади. «Ечувчи» (чиқариш механизмлари блоки) ёрдамида экспертларнинг профессионал билимлари ва реал вазиятлар (масаланинг кирувчи маълумотлари) орасида алоқалар белгиланадиган мантиқий ҳаракатлар йиғилган. Шундай қилиб, ЭТ энг асосий билим соҳаси ва мос масалаларни ечиш усуллари тўғрисидаги экспертларнинг тасаввурлари модели ҳисобланади. Тизимнинг такомиллиги ушбу билим соҳасига тизим яратувчиларининг қанчалик чуқур кириб борганликларига, яъни уларнинг тажрибасига боғлиқ бўлади. ЭТ нинг бўлакларга ажратилган таркиби 26–расмда келтирилган. Фойдалнувчи сўровига асосан чиқариш модули (ечувчи) мавжуд билимлардан фойдаланиб, жавобни қидиради, бу қидириш, одатда, фойдаланувчи ва ЭТ орасидаги мулоқат ёрдамида амалга оширилади. Агар масаланинг ечилиши фойдаланувчида шубҳа уйғотса, у тушунтириш талаб этиши мумкин (бу вазифани расмда кўрсатилмаган тушунтиришлар пастки тизими бажаради). Билимларни ўзлаштириш модули, агар у ЭТга қўшилган бўлса, индуктив чиқариш тамойилида фаолият кўрсатади; бундай модулларни ишлаш энди бошланаяпти, шунинг учун кўпчилик мавжуд ЭТларда у йўқ бўлиши мумкин. Эксперт тизимларини яратиш – компьютер дастурларини яратиш, маълумотлар базаларини, ахборот-излаш тизимларини ишлаб чиқишга нисбатан камроқ шаклланган жараён. Бунинг сабаби, ушбу соҳанинг ёшида (ЭТлар 30 йилга яқин вақтдан буён ишланмоқда) эмас, балки, ҳар хил билим соҳаларида келиб чиқадиган, ёмон формаллаштириладиган масалаларнинг хилма-хиллигидадир. 97 Экспертлардан олинадиган билимлар Билимлар базаси тахрирчиси ЭТ маркази Билимларни ўзлаштириш модули Маълумотлар базаси Билимлар базаси (билим соҳаси бўйича маълум далиллар, ушбу билимларни кўрсатувчи формал ќоидалар) Чиқариш механизми (интерпретатор, режачи) Фойдаланувчи сўрови Фойдаланувчи интерфейси 26-расм. Эксперт тизими таркиби 98 Фойдаланувчи тушунтириши Шунга қарамасдан ЭТ етарлик даражада кенг қўлланилади; уларни қўйидаги турлар бўйича классификациялаш мумкин: - интерпретация (кузатилаётган маълумотлар бўйича вазиятларни баҳолаш); - башоратлаш (берилган вазиятдан келиб чиқиши мумкин бўлган хулосаларни чиқариш); - ташхезлаш (диагностика, техник тизим ишидаги ёки инсон организмидаги бузилишларни кузатишлар маълумотлари асосида чиқариш); лойиҳалаш (белгиланган чеклашларни қониқтирадиган объектларнинг шаклини қуриш); - режалаш (кўзланган мақсадга эришиш учун ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш); - назорат (хавф ёки кутилмаган вазият тўғрисида огоҳлаштириш бериш); - тузатиш (фаолиятдаги камчиликларни тузатиш бўйича тавсиялар бериш); - таъмирлаш (тизимда аниқланган камчиликларни тугатиш); - ўқитиш; - бошқариш (тизимни ўзгарувчи шароитларга мослаш). Ҳозирги вақтда ўз ичига 6 асосий босқични оладиган ЭТни яратишнинг маълум технологияси шакилланди: идентификация, концептуализация, формализация, бажариш, синаш ва тажрибали фойдаланиш. Идентификация босқичи бўлғуси ЭТ ечиши керак бўлган масалаларни тушуниш ва унга қўйиладиган талабларни шакллантириш билан боғлиқ. Ушбу босқичда тизим нима қилади ва қандай ресурслардан фойдаланиш керак деган саволга жавоб олиш керак (масалани идентификациялаш, лойиҳалаш жараёни иштирокчиларини ва уларнинг ўрнини аниқлаш, ресурслар ва мақсадларни кўрсатиш). Масалани идентификациялаш унинг шаклсиз (вербал) баённомасини тузишдан иборат бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: масаланинг умумий тавсифи; унинг ичида ажратиладиган бўлак масалалар; калитли тушунчалар (объектлар), уларнинг кирувчи ва чиқувчи ўлчамлари; ечимнинг тахминий кўриниши ҳамда ечилаётган масалага тегишли билимлар. Концептуализация босқичида муаммоли соҳа мазмунли тахлил қилинади, фойдаланиладиган тушунчалар ва уларнинг ўзаро алоқалари кўрсатилади, масалани ечиш усуллари аниқланади. У билим соҳасининг ўз ичига асосий қоидалар ва муносабатларни оладиган моделини яратиш билан якунланади. Бу босқичда масаланинг қуйидаги хусусиятлари аниқланади: фойдаланиладиган маълумотлар турлари; бошланғич ва чиқариладиган маълумотлар, умумий масаланинг ички масалалари; фойдаланиладиган стратегиялар ва гипотезалар; объектлар орасидаги ўзаро алоқалар турлари; фойдаланиладиган муносабатлар турлари (иерархия, сабаб-оқибат, бўлакбутун ва ш.ў.); ечиш даврида фойдаланиладиган жараёнлар; ечишни бажариш учун зарур билимлар таркиби; ечиш даврида фойдаланиладиган 99 жараёнларга қўйиладиган чеклашлар турлари; қабул қилинган ечимларни асослаш учун фойдаланиладиган билимлар таркиби. Формализация босқичида барча калитли тушунчалар ва муносабатлар қандайдир формаллаштирилган тилда баён этилади, у ёки мавжуд тиллар орасидан танланади, ёки янгидан яратилади. Бошқача айтганда, ЭТ масаласини танланган формал тилда ечиш баёнини шакиллантириш асосида, декларатив ва процедура билимларини тақдим этиш усуллари ва кўрсатиш воситалари таркиби аниқланади. Хусусан, билимларни тақдим этиш усуллари (Фреймалар, саҳналар, семантик тизим ва ш.ў.), уларни манипуляциялаш усуллари (мантиқий хулоса, аналитик модел, статистик модел ва бошқ.) ва уларни интерпретациялаш кўрсатилади. Профессионал билимларни формаллаштиришнинг асосий муаммоларидан бири тўла ёки қисман бажарилиши мутахассис бўлмаган ижрочига юкланиши мумкин бўлган масалани аниқлашдир. Эксперт тизимларида ечиладиган масалаларнинг формаллаштирилганлиги, ЭТларнинг тугалланган назарияси ва уларни лойиҳалашнинг методологияси йўқлиги, лойиҳалаш жараёнида, ишлаб чиқарувчиларнинг ушбу муаммоли соҳа тўғрисидаги билимлари кўпайишига қараб, ЭТларни яратиш тамойиллари ва усулларини такомиллаштириш заруратига олиб келади. Академик Г.С. Поспелов айтганидек «эксперт тизимларини яратиш оддий буюртмачи - бажарувчи тизими бўйича бориши мумкин эмас… Бунинг мумкин эмаслигига сабаб, аниқ эксперт тизими тўлдирилиши керак бўлган билимлар бажарувчида эмас, балки буюртмачидадир…» Профессионал билимларни формаллаштириш - бу юқори малакали мутахассислар тажрибасини умумлаштириш, лойиҳавий масалаларни ечиш усулларини ва уларнинг чеклашларини умум қабул қилинган технологик баёнлаш қоидалари бўйича расмийлаштиришдир. Шундай баённомаларни тайёрлаш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳавий масалани яхши ва кам формаллаштирилган турларга бўлиш мумкин. Яхши формаллашган деб шундай масалаларга айтиладики, улар ечилишининг кетма-кетлиги тартиби шунчалик тўла ва тушунарли ёзилганлиги сабабли, умуман мутахассис бўлмаган бажарувчи ҳам ушбу баённомадан фойдаланиб, малакали мутахассис иштирокисиз, қаноатланарли ечимни олиш имкониятига эга бўлади. Бунда ечим шакли ва мазмуни бўйича фақат айтилган баённомага ва бошланғич маълумотларга боғлиқ бўлади (яхши формаллаштирилган лойиҳавий ечимнинг типик намунаси-инженерлик ва техник-иқтисодий ҳисоблашлар). Кам формаллашган масалаларда фақат айрим ҳаракатларни бажаришнинг кетма-кетлигини ёзиб кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолларда мутахассис бўлмаган бажарувчи баённомадан фойдаланиб, зарур бўлганда малакали мутахассисдан маслаҳат олиб туриши керак. Мос тарзда олинган натижа нафақат баённома ва бошланғич маълумотларга, балки масалани ечишда қатнашаётган мутахассиснинг тажрибаси ва малакасига ҳам боғлиқ бўлади. 100 Дарров қайд этишимиз керакки, ер тузишнинг кўплаб лойиҳавий масалалари кам формаллаштирилган бўлади. Масалан, алмашлаб экиш ҳудудини ташкил этишнинг графикавий қисмини ишлашда принципиал аҳамиятга эга қарорларни қабул қилиш учун жуда юқори малака талаб этилади ва шу билан бир қаторда, оддий яхши формаллаштирилган ҳаракатлар ҳам бор (меъёрий маълумотларни йиғиш, лойиҳавий ечимларни иқтисодий асослаш ва бошқ.) Бажариш босқичи мақсади - талаб этилган масалаларни ечувчи ЭТнинг битта ёки бир неча турларини яратишдир. Ўхшаш турларини (прототипларни) яратиш, унинг бўлакларини дастурлашдан ёки уларни маълум асбоб воситаларидан танлашдан ҳамда билимлар базасини тўлдиришдан иборат. Прототип ЭТга киритилган билимларни тақдим этиш ғоялари, методлари ва усулларининг ечилаётган масалаларга мослигини текширишни таъминлаши керак. Прототипни яратиш тақдим этишнинг танланган ечиш методлари ва усуллари, жуда бўлмаганда, ушбу билим соҳасининг қатор масалаларига яроқли эканлигини тасдиқлаши ҳамда билимлар базаси кенгайиши сари шу турдаги барча масалаларнинг юқори сифатли ва самарали ечимларини олиш тенденциясини намоён этиши керак. Синаш (тестлаш) босқичида билимларни тақдим этишнинг танланган усулини ва ЭТ ишини тўла баҳолаш амалга оширилади. Тажриба фойдаланиши босқичида ЭТ нинг фойдаланувчилар учун яроқлилиги аниқланади. Эксперт тизимларига ҳам фойдаланувчи сўрови бўйича, ҳам сўровига боғлиқ бўлмаган ҳолларда маълумотларни тахлил қилиш, коррекциялаш (тўғрилаш), синтез қилиш ва қарор қабул қилишни ҳамда қатор аналитикклассификация вазифаларни бажаришни амалга оширишга қодир маълумотлар ва билимлар базаларига эга, автоматлаштирилган ахборот тизимларининг мустақил синфи сифатида қараш керак. Хусусан, ЭТлар кирувчи маълумотларни гуруҳлар бўйича тақсимлашни, маслаҳат беришни, хулоса қилишни, ташҳез қўйишни, башоратлашга ўргатишни, масалалар ва объектларни идентификациялашни, олинган натижаларни интерпретациялашни ва ш.ў. бажара олиши керак. Эксперт тизимларини анъанавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан бирлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай комлекс тизимнинг эксперт қисми зарур маълумотларни, уларга ишлов бериш усулларини, ҳар хил маълумотлар базаларидаги маълумотларни сифатли қидирувни таъминлаш учун қўшимча восита бериши мумкин. 2. Ер тузиш ЛИАТ ва ГАТ ларида эксперт тизимларидан фойдаланиш келажаги ЛИАТ ва ГАТ ларнинг ер тузишда самарадорлигини ошириш ҳамда уларни фойдаланишда қулайроқ қилиш учун эксперт баҳолашлари усулидан, айниқса, маълумотларни таҳлил қилиш ва лойиҳавий ечимни қабул қилишда, фойдаланиш зарур. Ушбу усул ёрдамида, хусусан, ер тузиш натижасида 101 табиий муҳитнинг келажакдаги аҳволини башоратлаш мумкин. Агар негатив ўзгаришлар кутилаётган бўлса, лойиҳа уларни тугатиш мақсадида қайта кўриб чиқилади. Ер тузишда эксперт баҳолашларидан фойдаланишга ер тузиш жараёни тўғрисидаги эмпирик ва формаллашган билимларни бирлаштирувчи ер тузиш эксперт тизимини яратиш йўлидаги босқичлардан бири сифатида қараш зарур. Ҳозирги вақтда геоахборот тизимларида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин бўлган локал ҳудудий маълумотларнинг ҳажми тез ўсаяпти ва турлари кўпаймоқда. Уларга ишлов бериш айрим ҳаракатларнинг самарасизлиги туфайли тез-тез пасайиб туради. ГАТларда эксперт тизимларини қўллаш ҳамма вақт ҳам мажбурий эмас. Маълумотлар базасига нисбатан ЭТ масалаларнинг ҳам ташкилий ечимига, ҳам маълумотлар ва формаллаштирилган билимларнинг зарурий минимуми борлигига анча қаттиқ талаблар қўяди. Эксперт тизимларини яратишда энг камида учта муаммо келиб чиқади: - маълумотларнинг етарлик даражада тўлалигини таъминлаш. Бу калитли (асос бўлувчи) билимларни ажратишни ва маълумотлар таркибида уларнинг ўзаро алоқаларини белгилаш ҳамда амалий масалаларни ечиш учун ушбу маълумотлардан самарали фойдаланиш имконини берадиган кодлаш тизимини яратиш ва фойдаланишни талаб этади; - ЭТ фаолияти сифатининг самарали баҳосини олиш ва мос кўрсаткичларни ишлаб чиқиш. Муаммо шундан иборатки, мутахассислар билими - бу оддий маълумотлар ва фактлар йиғиндиси эмас. Алоқаларнинг кўп ўлчамлилигини янгиларини қўшиш йўли билан ҳисобга олишга формал уринишлар тизимнинг ҳаддан ташқари юки оғирлашишига олиб келиши мумкин, натижада у янги элементларни қўшиш ва мавжудларининг алоқаларини белгилаш учун ёпиқ бўлиб қолади; - ечиладиган масалалар таркибининг ва билимларни синтезлашнинг эҳтимоллик характерига эгалиги сабабли, ишончсиз натижаларни олиш имконияти. Санаб ўтилган муаммоларни ечиш зарурий, аммо, ГАТ да эксперт тизимларини қўллаш учун етарлик бўлмаган шароит ҳисобланади. ГАТлар ҳозир табиий ресурсларни ва улардан фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтдаги асосий муаммо шундаки, улар компьютер тизимлари ёрдамида мураккаб кенглик алоқаларни ўрганиш тажрибасига эга малакали экспертларга мўлжалланган. Оддий фойдаланувчига қулай, унга ҳар хил масалаларни ечишда ёрдам бериши мумкин бўлган интерактив тизимлар ГАТ тавсифини сезиларли даражада яхшилаган ва унинг қўлланилишини кенгайтирган бўлар эди. Хусусан, ГАТ учун эксперт тизимларини ишлаш, бу соҳада кам тажрибага эга одамларга компьютерда маълумотларга ишлов бериш ва тахлил қилишни самаралироқ олиб бориш имконини берган бўлар эди. Сабаби, ҳар хил манбалардан олинган кенглик маълумотларини қўшиш муаммоси, изланишлар доирасини торайтириш масалаларида қўлланиладиган сунъий интеллект усуллари 102 билан қўшила оладиган маълумотларнинг янги модулларини ишлаш йўли билан ечилиши мумкин. Умуман, сунъий интеллект усулларини ва эксперт тизимларини жорий этиш учун ГАТ яхши муҳит ҳисобланади. Бу бир томондан ГАТларнинг ўзи мураккаблиги ва ҳар хиллигидан, иккинчи томондан эса - улардан фойдаланишда пайдо бўладиган кўп рақамли эксперт масалалари борлигидан келиб чиқади. Ҳозирда карталар композициясини олиш, уларга юкланадиган элементларни ажратиш, мавзули карталарни олиш, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш, оверлейли тузилишни қуриш ва бошқларда қўлланиладиган ЭТлар яратилган. Билим - бу қиммат, лекин нусхаланмайдиган ресурс. Ҳозирги вақтда билимнинг қуйидаги моделлари ишлаб чиқилган ва амалиётда фойдаланилмоқда: 1) мантиқий моделлар (биринчи тартибли предикатларни ҳисоблаш, псевдофизикавий, вақтинчалик, кенглик, каузал ва тоқ логика); 2) семантик тармоқлар (чўққилари, тушунчалар ва объектларни, ёйлари эса улар орасидаги маълумотларнинг тармоқ моделларига қандайдир даражада ўхшаш муносабатларни кўрсатувчи йўналтирилган графалар); 3) фреймалар (семантик тармоқларнинг доимий ёки бир хил турлари); 4) чиқариш тизимлари («шарт-ҳаракат», «агар-унда» ва ш.ў. турдаги қоидалар). Билим моделларининг ҳар бири учун ечимни олиш ва улардан фойдаланишнинг мос усуллари мавжуд: билимларнинг аралаш модели ҳам мавжуд. Ҳозирги вақтда эътибор чиқариш тизимлари томонга қаратилмоқда, сабаби, улар экспертлар ҳаракатининг оддий мантиққа яқин, усулларнинг ўзлари эса ишлаб чиқилган. Ушбу тизимлар бошқа устунликларга ҳам эга - оддийлик, таркибининг бир хиллиги, билимлар базасига киритиладиган ўзгартиришларнинг локаллиги ва бошқ. Интеллектуал тизимлар, шу жумладан ЭТ ҳам, махсус дастурларни компьютерда ишлатишни талаб этади. Уларни яратиш учун бундай тизимларда маълумотларни қайта ишлаш хусусиятларини ва улар тузилишини ҳисобга олувчи ҳар хил инструментал воситалар таклиф этилган, бу дастурлашни сезиларли енгиллаштиради. Уларга қуйидагилар киради: - скелетли тизимлар (сунъий интеллект тизими қобиғи); - интеллектуал тизимларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш воситалари; - билимларни тақдим этиш тизимлари; - дастурлаш тизимлари. Скелетли тизим иловаларнинг маълум доирасига йўналтирилган бўш билимлар базасига эга, тўлақонли сунъий интеллект тизиминг ўзида ифодалайди. Скелетли тизимдан фойдаланишда ишлаб чиқарувчининг вазифаси фақат, билимлар базасини тайёрлашдан иборат бўлади. Ҳар бир шундай тизим билимларни тақдим этишнинг қаттиқ белгиланган усули 103 (билимлар медели), ечимларни чиқариш методи ва бўлакларнинг биргаликда ишлашларини ташкил этиш билан тавсифланади. Автоматлаштирилган лойиҳалаш воситалари скелетли тизимларни эслатади, лекин, ишлаб чиқарувчига билимлар базасининг ва тизимнинг фаолият кўрсатишини ташкил этишнинг бир неча вариантини тақдим эта оладиган катта мослашувчанликга эга. Шунинг учун ушбу воситани айрим вақтларда мослаштириш қобиғи деб ҳам аташади. Билимларни тақдим этиш тизими билимларни у ёки бу моделда формал ифодалаш учун махсус тилларни қўллаб-қувватлайди (билимларни тақдим этиш тиллари). Ушбу турдаги инструментал воситаларга чиқариш модули ҳам киради, бунда ишлаб чиқарувчига унинг ишини бошқариш бўйича маълум имкониятлар берилади. Дастурлаш тизимидан фойдаланишда ишлаб чиқарувчи қизиқаётган илова учун тўла инфра тузилмани яратиши керак, яъни билимларни тақдим этишнинг ўз тилини ишлаб чиқиши ва тизимнинг барча бўлакларини дастурлаши керак. Ушбу мақсадлар учун LISP, PROLOG ва SMALLTALK дастурлаш тилларидан кенг фойдаланилади. Инструментал воситалар турлари, универсаллиги ва бўлғуси маҳсулотнинг ишлаш самарадорлиги ошиб бориши ҳамда улар ёрдамида сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқиш харажатлари кўпайиши тартибида келтирилган. Ер тузиш ГАТларида эксперт тизимларини қўллаш талаб этиладиган масалаларни бир неча гуруҳга бўлиш мумкин: видеотасвирларга ишлов бериш; растрли тасвирларни векторли графикавий моделларга айлантириш; картографик маълумотларга ишлов бериш; ҳар хил турдаги маълумотларни тартибга солиш ва ишлов бериш; объектлар ёки жойлар моделларини яратиш; ГАТ моделларини тахлил қилиш; геоахборотлар асосида лойиҳавий ечимларни олиш. Ер тузишда барча қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудларини ташкил этишга тааллуқли масалаларни амалда ер тузиш ЭТ лари ёрдамида ечиш мумкин. Эксперт тизимлари ҳар хил ахборот тизимларидан сифат жиҳатдан фарқ қилади ва аввало, улур маълумотлар билан эмас, балки билимлар билан ишлашади. Улар билимларни ёзма баёнлаш имконини берадиган математик таъминотга эга бўлишлари, уларни мутахассислар (экспертлар) ёрдамида тўлдиришлари, энг асосийси, эски билимлардан фойдаланиб, янгиларини шакллантиришлари керак. Эксперт тизимларининг ўзига хос хусусиятлари - эркин шаклда мулоқатни ташкил этиш (маслаҳатли мулоқат, билимлар базасидаги қоидаларни ўқитиш, янги билимларни олиш), билимлар базасини, ўқитиш методларини ва мустақил таълимни фойдаланувчи иштирокисиз ўзгартириш. Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими, эксперт тизимлари илова қилинадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Бу тизимларга сунъий 104 интеллектнинг амалий тизими сифатида қаралади ва улар интеллектуал имкониятларнинг кенгайиши томонига ривожланади. ЭТларнинг бошқа автоматлаштирилган тизимларга нисбатан асосий устунликлари: - яқин вақтларгача ЭҲМ ларда ечилиши қийин ёки мумкин бўлмаган, қийин формаллаштириладиган масалаларнинг янги синфлари баҳосини олиш ёки уларни оптималлаш, ечиш имконияти; - оддий фойдаланувчига табиий тилда мулоқат олиб бориш ва ЭҲМ дан фойдаланиш учун маълумотларни кўринарли ҳолатга келтириш усулларини қўллаш ва ер тузиш масалаларини ечиш имкониятини таъминлаш; - янаям ишончли ва малакали хулосалар ёки ечимлар олиш учун маълумотларни, билимларни, билимлардан фойдаланиш қоидаларини, ЭТ ни мустақил ўрганиш тартибларини тўплаш; - маълумотлар йўқлиги ёки унинг ҳар хиллиги, ёки одатдаги ечишнинг ҳаттоки ЭҲМ ёрдамида ҳам чўзилиши сабабли, фойдаланувчининг ўзи ечиш имкониятига эга бўлмаган масалалар ва муаммоларни ечиш; - ривожланган инструментал воситалардан ва тизимни яратувчининг шахсий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига, индивидуал ихтисослашган ЭТ ларни яратиш имконияти; - ер тузишни лойиҳалашда ноанъанавий қўшимча маълумотлардан фойдаланиш; - лойиҳалашда кўриладиган вариантлар (ечимлар) сонини кескин кўпайтириш; - лойиҳалашда хатоларга йўл қўйиш таваккалчилигини камайтириш ҳисобига лойиҳавий ечимлар аниқлигини ва сифатини ошириш. Якун ясаб шуни айтиш мумкинки, ер тузишда ЭТ - бу ер тузиш соҳасида малакали мутахассислар (экспертлар) билимларини ЭҲМ да тақдим этиш учун мўлжалланган, ер тузиш масалаларини ечишда оддий бажарувчиларга фойдаланиш имконини берадиган махсус воситалар тизимидир. Ер тузишда ЭТ ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳалашнинг янги технологияси яратилишига олиб келиши керак. Унда лойиҳани ишлаш босқичларининг анъанавий мажмуи, ўзаро алоқаларининг барча мураккабликлари билан ягона масала сифатида қаралади. Назорат саволлари ва вазифалар 1. ЭТнинг асосий тузилишини баёнланг. 2. ЭТни яратишнинг асосий босқичларини санаб беринг. 3. Сунъий интеллект тизимини ишлашда қандай турлардаги инструментал воситалардан фойдаланилади? 4. ЭТнинг бошқа автоматлаштирилган ахборот тизимлари олдидаги устиворлиги нималардан иборат? 5. Ер тузиш эксперт тизимига қисқача таъриф беринг. 105 IX- боб «Панорама» геоахборот технологияларидан ер тузиш ва ер кадастри ишларини автоматлаштиришда фойдаланиш Панорама мажмуи 4 та геоахборот технологиясини: профессионал ГАТ карта 2008, ишловчининг инструментарийи Gis Toolkit, кадастр тизими «Ер ва ҳуқуқ», векторловчи Панорама – тахрирчи ва бошқа ГАТ лар билан маълумотлар алмашиш учун конверторларни (DXF/DBF, MIF/MID, Shape, S57/S52, SXF, GEN ва ш.ў.), махсус ишловларни (бошқариш, алоқа, навигация, экологик мониторинг ва бошқ.) ўз ичига олади. Барча технологиялар фойдаланувчилар учун очиқ. Ҳар хил алмашиш форматлари қўллаб-қувватланади, электрон карталар классификаторларини ростлаш таъминланади, координаталарнинг ва карталар проекцияларининг ҳар хил тизимлари қўллаб-қувватланади. Кўплаб дастурлар бошланғич матнларда келтирилган, тизим маркази кутубхоналари Windows CE, Linux (MC BC), QNX, OC PB 2 тизимларига кўчирилган, Intel, Sparс, Mips процессорлари, Borland С++, Microsoft Visual С++, Watcom С++, GNU С++ трансляторлари қўлланилади. API – кутубхоналар интерфейси очиқ бўлади. Ҳарактдаги иловаларни ишлаш учун кутубхонанинг махсус версияси ва маълумотларнинг компакт формати қўлланади. Бошланғич маълумотларни тайёрлаш ва ишлаш Windows/Intel платформасида бажарилиши, иловаларни бажариш эса мобил қурилмаларда амалга оширилиши мумкин. 1. Карта 2008 геоахборот тизими Карта 2008 универсал геоахборот тизими қуйидаги масалаларни ечишга мўлжалланган: - космик ёки самолётдан тасвирга олинган материаллар, сканерланган карта материаллари, дала ўлчашлари, навигация ва бошқа маълумотлар бўйича жойнинг электрон картасини тузиш ва янгилаш. Векторли карталарни таҳрирлашнинг 100дан ортиқ тартиби бор; - космик, самолётдан олинган расмлар, баландликлар матрицалари ва таянч нуқталари каталоглари бўйича ортофотопланларни тузиш; - геодезик ҳисоблашларни ва қуришларни бажариш, натижаларни карталарга тушириш, ҳисобот қайдномаларини ва чегаралаш ишларини шакиллантириш; - картага автоматлашган тарзда объектларни тушириш: математик асосни қуриш, семантик тавсифлар бўйича номларни, баландликлар матрицалари бўйича горизонталларни тушириш ва ш.ў; - карталарни стандарт шартли белгилар билан тасвирлаш ва чоп этиш, янги белгиларни растрли (BMP) ёки векторли (True Type) шакилларда қўшиш, мураккаб шаклларни дастурлаш, OLE - объектларини тушириш; 106 - турли хил форматдаги ташқи маълумотлар базаларини, карта объектларининг маълумотлар базасида ёзувлар билан алоқаларининг ҳар хил усулларини, базалар билан ишлаш учун шакиллар конструкторларини, Microsoft Office ёрдамида ҳисоботларни шакиллантиришни, геокодлашни, маълумотларга сўровларни қўллаб – қувватлаш; - маълумотлар базаларидан, навигация асбоблари ва бошқа манбалардан олинадиган амалий ахборотларни тасвирлаш учун мавзули карталарни шакиллантириш; - объектларнинг семантик ёки маълумотлар базаси жадваллари ичидан танланган тавсифлари бўйича диаграммалар тузиш; - карталарга легендаларни тушириш, берилган шаблонлар бўйича карталарни расмийлаштириш, уларни чоп этишга тайёрлаш; - уч ўлчамли моделларни қуриш, жойларни профиллаш, кўриш минтақасини яратиш, нуқтали ўлчамлар бўйича кўп қатламли матрицаларни яратиш; - картада ўлчашларни, танланган кўплаб объектлар устида оверлей ишларини бажариш; - ҳар хил проекцияларни, координаталар тизимларини, кўп қатламли карталарни қўллаб-қувватлаш; - стандарт форматларда - SXF, DXF/DBF, MIF/MID, Shape, S57/S52, GRD, TIFF, PCX, BMP ва бошқ. маълумотлар алмашиш; C, С++ , Pascalларда амалий масалаларни намуналарнинг бошланғич матнларини, ишлаб чиқувчи учун ҳужжатларни ишлаш; - картанинг битта нусхаси билан тармоқда кўп фойдаланувчилар ишлашини, транзакция журналини юритишни таъминлаш; - маълумотлар сифатини назорат этишнинг профессионал тизими (топология, атрибутлар, бетларни боғлаш ва ш.ў.). Карталарни назорат этишнинг 50 ортиқ кўрсаткичлари бор. - - 2. Дастурни компьютерга ўрнатиш тартиби Компакт диск компьютерга ўрнатилади. Panorama 9 директориясидан Setup.exe. ишга туширилади. Readme Information мулоқат ойнасида Next тугмачаси босилади. Зарурат туғилса, дастур файллари киритиладиган папка номи ўзгартирилади (Choose Destination Location мулоқатида Browse тугмачаси), кейин Next тугмачаси босилади. Setup Type мулоқатида инсталляция тури (Typical, Compact, Custom) танланади ва Next тугмачаси босилади. Select Program Folder мулоқот ойнасида дастурий гуруҳ номи танланади ва Next тугмачаси босилади. Мулоқат ойнасида Start Copying Files ни ўрнатиш учун Next тугмачаси босилади. Зарурат туғилганда, Setup Complete мулоқат ойнасида Yes, I want to view the READ ME File (янгиликлар файлини кўриш) ва Yes, Launch the program file (электрон калит драйверини ўрнатиш) опциялари 107 қўшилади. Компьютерга дастурни биринчи киритишда (инсталляция) электрон калит драйверини ўрнатиш зарур! Кейин Finish тугмачаси босилади. ГАТ Карта 2005 ни чиқариш учун менюнинг “Программы” бўлимидаги мос папкадан Мар 2005 кўрсаткичини (ёрлиғини) танлаш, ва ПУСК ёки Panorama. exe. дастурини яратилган директориядан ишга тушириш керак. 3. Дастурий таъминот файллари ГАТ Карта 2005 фойдаланувчи томонидан дастурни ўрнатишда танланган директорияга ўрнатилади. Бундан мустасно BDE тизими файллари ҳисобланади. BDE файллари таркиби ва жойлашиши уларнинг версияларга боғлиқ бўлади. 5.0 версияси учун файллар \ Programm_Files \ Common Files \ Borland Shared \ BDE директориясига ўрнатилиши мумкин. ГАТ нинг дастурий таъминоти таркибига Panorama.exe модули, DLLкутубхоналари тўплами ва HLP билан кенгайтирилган тезкор айтиб турувчилар киради. ГАТга киритиладиган ва айрим DLL шаклида амалга ошириладиган масалалар учун, масала пиктограммасига эга қўшимча ICO файли киритилган. Файл номи ICO мос DLL файлига тўғри келади. Бошқа файлларнинг (FRM, DXL, D14, TEO, TPR ва ш.ў.) мўлжалланган мақсадлари “фойдаланувчи учун қўлланмада”, мос масалаларни ёритишда кўрсатилган. Бундан ташқари, директорияда “Ҳаракатдаги объектни кузатиш” (Traffic.exe.) дастури бор, у объектларнинг картадаги ҳаракатланишини, тасвирнинг динамик бурилишини, ГАТ нинг стандарт мулоқатларини чақиришни ва бошқа вазифаларни бажарувчи иловаларни ишлаш имкониятини кўрсатади. Масаланинг бошланғич матнлари \\SDK пастки директориясида жойлашган. ГАТдан фойдаланувчилар ва иловаларни ишлаб чиқувчилар учун ҳужжатлар, ўқув материаллари ва амалий технологиялар, баённомалари билан бирга, \ DOC пастки директориясида жойлаштирилган. ГАТ бошқаруви остида бажариладиган амалий дастурлар намуналари, бошланғич матнлар билан бирга, \SDK пастки директориясида келтирилган. \ WINKEY пастки директориясида ҳимоя электрон калити драйвери ва ўрнатиш бўйича кўрсатмалар жойлаштирилган. \ DATA пастки директориясида электрон карталар намуналари ва классификаторлар жойлашган. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ГАТ Карта 2003 7.0 версиясидан бошлаб векторли карталар ва классификаторларнинг ички формати ўзгаради. Эски форматдаги карталарни ва классификаторни очишда, ГАТ автоматлашган тарзда эскиларини янги форматларга алмаштиради. Эски форматдаги карта паспорти файли номига “old” кенгайтиргичи қўшилган пастки директорияга кўчириб ёзилади. Масалан /Tashkent.map картаси /Tashkent.map.old пастки директориясида сақланади, унинг ўрнига эса янги форматдаги карта ўз номи билан жойлаштирилади. 108 Янги формат ҳар хил платформаларда (Windows/Intel, Linux/SPARC ва ш.ў.) векторли маълумотларга ишлов бериш аниқлигини ошириш учун киритилган. ГАТ Карта 2003 6.64 версиядан бошлаб, маълумотларнинг юқори аниқлигини таъминловчи SXF4 алмашиш формати қўлланилади. Ушбу формат ҳар хил платформаларда ишлатилиши мумкин. 4. Электрон карталар файллари Электрон карта маълумотлари файллари таркиби карталар турларига боғлиқ бўлади. ГАТ Карта 2008 қуйидаги турлардаги электрон карталарга ишлов беради: - Векторли карталар; - растрли карталар; - матрицали карталар. Векторли карталар файллари. ГАТ Карта 2008 нинг алмашиш форматида векторли картанинг бир бети битта SXF иккиланган файлида ёки битта TXF матн файлида сақланади. Бундан ташқари, карта бошқа ГАТлар форматларининг (DXF/DBF, MIF/MID, Shape/DBF, S57(Dх90) ва ш.ў) файллар тўпламларидан импорт қилиниши мумкин. ГАТнинг ички форматида векторли карта файл-паспорт МАР ва картанинг ҳар бир бетига файллари тўпламидан иборат бўлади: индекс файли HDR, координаторлар файли DAT, объектлар атрибутлари файли SEM, графикавий примитивлар файли DRW. Зарурий MAP ва HDR файллари ҳисобланади. Бундан ташқари, карта билан бирга айрим директорияда файл классификатор RSC жойлаштирилиши мумкин. Унда, объектлар шартли белгилари кутубхонаси, қатламлар баённомаси, объектлар атрибутлари ва карталар объектларининг ўзлари жойлаштирилган. Объектлар ва атрибутлар баённомаларига албатта рақамли код ва номлар киради. Жойларнинг векторли карталари устида хохлаган сондаги фойдаланиладиган карталар тасвирланиши мумкин. Фойдаланиш учун қилинадиган карталар бир бетдан иборат бўлади ва уларнинг ўлчамлари объектларни қўшишда, ўрнини ўзгартиришда ва олиб ташлашда динамик тарзда ўзгаради. Фойдаланиш карталари классификатори жойнинг картаси классификаторига мос келиши ёки айрим RSC файлида сақланиши мумкин. Фойдаланиш карталари файллари SIT- файл паспортини, SHD - индекс файлини, SDA - координаталар файлини, SSE - объектлар атрибутлари файлини ва SDR - графикавий примитивлар файлини ўз ичига олади. SIT ва SHD файллари зарурий ҳисобланади ва улар албатта бўлиши керак. Растрли карталар файллари. ГАТ карта 2008 растрли карталарни BMP, PCX, TIFF ва бошқа форматлардан импорт қила олади. ГАТнинг ички форматида растрли карта битта RSW ёки RST файлларида сақланади. 109 Матрицали карталар файллари. ГАТ Карта 2008 матрицали карталарни GRD форматидан импорт қилади. Бундан ташқари, матрицали карталар векторли карталар маълумотлари бўйича ҳам яратилиши мумкин. Баландликлар матрицалари, объектлар матрицалари тўғрисидаги маълумотлар бўйича ҳам яратилиши мумкин. Сифат матрицалари объектлар координаталарига ва берилган атрибутлар йиғиндисига ишлов бериш йўли билан яратилиши мумкин. Геология, гидрология, тупроқ ва бошқа жойлашишнинг табиий уч ўлчамлилиги билан боғлиқ маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш учун кўп қатламли матрицалар қўлланилади. Улар мос кўрсаткичнинг нуқтали ўлчамлари йиғиндисини тахлил қилиш асосида тузилади. ГАТнинг ички форматида матрицали карта битта MTW ёки MTR (форматининг олдинги версияси) файлида сақланади. Кўп қатламли матрица эса битта MTL файлида сақланади. Ёрдамчи файллар. Векторли карталар сақланаётган директорияда карталарни очишда \LOG пастки директорияси яратилади. Агар пастки директорияни яратишнинг иложи бўлмаса, унинг таркиби Windows тизимининг \TEMP пастки директориясига жойлаштирилади. \LOG директориясида электрон карталарнинг ёрдамчи файллари: LOG ишлар баённомаси, ТАС транзакцияси журнали, векторли карталар тахрирчиси EDT макети, сифат назорати журнали ERR, объектларни излаш шароитлари ва тасвирлаш макети VCL, охирги сеансда тасвирлаш ўлчамлари INI ва ^DA, ^HD, ^SE ва ш.ў. файлларда тахрирлаш ишларини бекор қилиш учун объектлар нусхалари жойлаштирилади. 5. Маълумотлар базалари файллари Маълумотлар файллари. ГАТ Карта 2005 ҳар хил форматлардаги ташқи маълумотлар базалари қўшиш имкониятини беради. Ташқи маълумотлар базаларини карталар объектлари тўғрисидаги семантик тавсифларга қўшимча атрибутив маълумотларга ҳам эга бўлиши мумкин. Айрим жадвалга кириш Borland Database Engine, қисқача BDE, тизими воситаларида амалга оширилади. Улар ҳар хил форматлардаги жадвалларни қўллайди, масалан, жадваллар Paradox (.DB), dBase (.DBF), ASCII – матн форматларига эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари BDE, 32 разрядли ODBC драйвери орқали олинадиган маълумотларни қўллайди, масалан, FoxPro ёки Access маълумотлар базалари. Карта 2005 маълумотлар базалари жадваллари форматларига ўз чеклашларини қўймайди. Айрим жадвалнинг ёки маълумотлар базасининг маълумотларини сақлаш учун файллар таркиби базалар турларига боғлиқ бўлади. Paradox маълумотлар базасидаги жадвал DB, MB, XGO, YGO ва ш.ў. файлларда, DBASE маълумотлар базасидаги эса – DBF, OBT ва MDX файлларида сақланади. Ёрдамчи файллар. Карталарда фойдаланиладиган маълумотлар базасидаги айрим жадвалларни тўплаш, уларни тасвирлаш ва тахрирлаш усуллари мантиқан Маълумотлар Базаси Лойиҳасида бирлаштирилади. 110 МБ Лойиҳаси мазмуни икки файлда сакланади: «Лойиҳа. Dbp файли номи» ва «Лойиҳа Mb файли номи». Аниқ электрон карта учун бир неча МБ лойиҳалари яратилиши мумкин. Аниқ карта билан бир вақтда фақат битта МБ Лойиҳаси ишланиши мумкин. Лойиҳа файлини олиб ташлаш, маълумотлар жадвалларининг ўзининг олиб ташланишига олиб келмайди. Жадваллар ва карталар алоқалари ўлчамларини сақлаш учун, фойдаланувчи ташқи алоқлар турини танласа, алоқалар файли яратилиши мумкин. Алоқалар файли номи жадвал ва карта номларидан, DBIни кенгайтириб, шакиллантирилади. Алоқалар файли келишилган ҳолда директориянинг \BASE пастки директориясида яратилади. Унда ушбу жадвал учун очилган карта паспорти файли жойлашган бўлади. Маълумотлар жадвалини ёки картани бошқа сақловчига ўтказишда алоқалар файлини ҳам кўчириб олиш эсдан чиқмаслиги керак. Уни йўқотиш карта ва жадвалнинг барча алоқалари бузилишига олиб келади. Картажадвал комбинацияларининг ҳар бири учун айрим алоқалар файли яратилади. Геодезия ҳисоблашлари ва қурилишлари учун ҳисоботлар шаблонлари файллари. ГАТ Карта 2005 ҳисоблашларни бажариш ва жойларни тасвирга олиш натижасида олинган геодезия ўлчашларини тузатишни таъминлайди. Ҳисоблашлар натижалари бўйича ҳисобот қайдномаларини ва ер тузиш ишлари ҳужжатлари тўпламини шакиллантириш мумкин. Ҳисоботларни шакиллантириш олдиндан тайёрланган ҳужжатлар шаблонлари (шакиллари) файллари асосида Microsoft Word воситасидан фойдаланиб, амалга оширилади. Дастурий таъминотни етказиб бериш тўпламига қуйидаги шаблонлар (шакиллар) киради: 1. «Чегаралаш (ер тузиш) ишларини шакиллантириш» тартиби учун ҳисобот ҳужжатлари шаблонлари ZemDelo.dot Ер тузиш (чегаралаш) иши. 2. «Ер участкалари баёнини шакиллантириш» тартиби учун ҳисобот ҳужжатлари шаблонлари OpisZem.dot Ер участкаларининг баённомалари. 3. «Теодолит йўлини ҳисоблаш ва тузатиш (боғлаш)» тартиби учун ҳисобот ҳужжатлари шаблони. Theodol.dot Теодолит йўлини тузатиш (чизмаси билан). 4. «Тўғри геодезик масалаларни ечиш» тартиби учун ҳисобот хужжатлари шаблонлари (шакиллари). Direct.dot Тўғри геодезик масалани ечиш қайдномаси. Dirlinе.dot Тўғри геодезик масалани ечиш қайдномаси (чизиқли кесиштириш усули) 5. «Тескари геодезик масалаларни ечиш» тартиби учун ҳисобот хужжатлари шаблонлари (шакиллари) Reverse.dot Тескари геодезик масалани ечиш қайдномаси. Area.dot Ер участкаси координаталари каталоги (Ер участкаси майдонини ҳисоблаш қайдномаси). 111 Чегара белгилари ва чеклашлар минтақалари координаталари каталоги. RumbCat.dot Чегара белгилари координаталари каталоги (румблар). ListMej.dot Далолатнома бўйича қабул қилинган чегара белгилари рўйхати. RegCard.dot Ҳисоб варағи. GeoData.dot Участканинг геодезик маълумотлари. GeoPunkt.dot Таянч нуқталари координаталаридан кўчирма. FormB1.dot Давлат ер кадастри. Ер участкасининг кадастр картаси. FormB2.dot Давлат ер кадастридан кўчирма. Ер участкасининг кадастр картаси. 6. «Боғлаш ишлари» тартиби учун ҳисобот ҳужжатлари шаблонлари (шакиллари) Triangle.dot Учбурчакни ечиш. MoveCoor.dot Координаталарни бузиш масаласини ечиш қайдномаси. 7. “Тахеометрик тасвирга олиш (съёмка) масалалари учун ҳисобот ҳужжатлари шаблонлари” Exceed.dot Тахеметр йўли хатоларини тарқатиш (боғлаш) қайдномаси DirectH.dot Баландликларни ҳисоблаш билан тўғри геодезик масалаларни ечиш қайдномаси. 8. Ҳисобот ҳужжатларининг қўшимча шаблонлари (шакиллари)/ MejDelo.dot Чегаралаш ишларининг эскирган хужжатлари тўплами. LandDelo.dot Ер тузиш ишларининг эскирган ҳужжатлари тўплами. ObjExamp.dot Ҳисобга олиш маълумотлари бўйича намунавий ҳисобот (объект семантикаси бўйича ҳисобот). RegData.dot Ҳисобга олиш маълумотлари бўйича намунавий ҳисобот (маълумотлар базаси жадвали бўйича ҳисобот). Shema.dot Ердан фойдаланиш чегаралари бурилишлари бурчакларини боғлаш чизмаси. Delo.dot Чегарлаш ишлари ҳужжатлари тўплами (Участка ичидаги объектларни ҳисобга олган ҳисоботнинг айрим варағи). Outline.dot Участка чегарасининг бурилиш нуқталари ва бурчаклари абриси (чизмаси). Геодезия масалалари учун ҳисоботлар \Geodesy.dot пастки директориясида жойлаштирилган. Catalog.dot 112 6.Электрон карталар ва маълумотлар базалари намуналари Электрон карталари ва маълумотлар базалари намуналари \DATA пастки директориясида жойлашган. Масалан, \Podolsk пастки директориясида қуйидагилар жойлашган: жойнинг векторли тапографик картаси намунаси, карта бетидаги участканинг баландликлари матрицаси, маълумотларнинг кўргазмали базаси, ўз классификатори ва туширилган графикавий маълумотлари билан фойдаланиш учун карталар намунаси. Маълумотларнинг кўргазмали базаси шаҳарлар, аэропортлар рўйхатини ва кўриш ҳамда тахрирлаш учун шакилларни ўз ичига олади. \Cadastre пастки директориясида шаҳар қурилишининг йирик масштабли плани жойлашган. \Sea Map пастки директориясида S57 форматидан импорт қилинган денгиз харитаси намунаси жойлаштирилган. Харита классификатори S52 стандарти талабларига мос келади. \Property.Rsw пастки дирекциясида векторли карта бўйича тузилган сифат растри намунаси жойлашган. Растрни тўлдириш шартлари Map2Rsw.ini файлида баёнланган. \Vectrans пастки директориясида карталарнинг бир неча бетида жойлашган ҳудуд ва таянч нуқталари координаталари каталоги (САТ) жойлашган. Ҳудуд «Векторли картани трансформациялаш» масаласи ёрдамида сўралган координата тизимига ўтказилиши мумкин. \Data.Rsw пастки директориясида растрли карталар намуналари жойлаштирилган. \Data.Mtl пастки директориясида кўп қатламли матрицаларни қуриш учун бошланғич маълумотлар ва қуриш натижалари намуналари жойлашган. \Geodesy пастки директориясида геодезия ҳисоблашларини бажариш учун бошланғич маълумотлар намуналари жойлашган. Масалан: - ТЕОни кенгайтириб, файлда теодолит йўлини қуриш учун маълумотлар; - TPRни кенгайтириб, файлда тўғри геодезия масалаларини ечиш учун маълумотлар; - TOBни кенгайтириб, файлда тескари геодезия масалаларини ечиш учун маълумотлар. Дастурни олиб қўйиш (чиқиш) қоидалари (деинсталляция). Windowsнинг бош менюсига кириб Пуск (бошлаш) тугмачаси босилади. Дастурлар (Программы) бўлимида Map2005 дастурлар гуруҳи танланади ва Uninst.exe иловаси ишга туширилади. 7. Gis Toolkit иловаларини ишлаб чиқиш воситалари Умумий маълумотлар. Gis ToolKit – бу Delphi, Builder C++ кўринишли дастурлаш тизимларида ва Microcoft Visual C++ кутубхонанинг иловаларини яратиш учун компонентлар (қисмлар) йиғиндисидир. «Панорама» лойиҳаси «MAPAPI» интерфейсининг 700 дан ортиқ вазифаларига асосланган. 113 Вазифаларнинг асосий гуруҳлари: - масштабини, таркибини, тасвирнинг динамик айланишлари палитрасини ўзгартириб, электрон, векторли, растрли ва матрицали карталарни тасвирлаш ва чоп этиш; - HTML – бетни динамик қуриш учун растрли тасвирларни шакллантириш; - ташқи маълумотлар базаларини қўшиш, карта объектларининг маълумотлар базасидаги ёзувлари билан алоқаларини ўрнатиш; - ҳар хил мезонлар бўйича объектларни топиш ва танлаш; - объектларнинг координаталарини ва атрибутивларини таҳрирлаш; - картада ўлчаш ишлари, координаталарни бошқа проекциялар координаталари тизимларига қайта ҳисоблаш; - картада оверлей ишлари, қўшниларни, кесишган жойларни излаш ва ш.ў. - жойларнинг уч ўлчамли моделини тузиш, жойларни профиллаш; - мавзули карталарни яратиш, графикавий маълумотларни тушириш, шу жумладан динамик, объектларни ҳам; - ҳар хил форматларни алмаштириш; - транзакция журнали билан ишлаш, операцияларни бекор қилиш. - объектларнинг шартли белгилари кутубхонасини тахрирлаш; - растрли ва матрицали маълумотларни тахрирлаш. Дастурни ўрнатиш тартиби. GIS ToolKit дастурини ўрнатиш учун компьютерда ишлаб чиқувчи муҳитлар Delphi ёки Builder С++ нинг 5.0 дан паст бўлмаган версияси бўлиши керак. GIS ToolKitни ўрнатиш учун қуйидаги амаллар бажарилади: - ишлаб чиқувчи муҳитлар Delphi/Builder С++ ўрнатиш бошланишида фаол бўлмасликлари керак; - инсталляция диски ёки CD-ROM ўрнатилади; - GIS ToolKit директориясидан SETUP.EXE буйруғи ишга туширилади; - кутубхона киритиб бўлинганидан кейин, ундан фойдаланиш учун, Delphi (С++Builder) бўлими политрасига GIS ToolKit бўлаклари (компонентлари) йиғиндисини ўрнатиш керак. Бунинг учун: Delphi Менюдан «File|Open…» пунктини танланг ва (Pacкage) MAPPACK.DPK тўпламини очинг. Кўринган «Package - <файл номи>» ойнасида «Install» тугмачаси босилади. Delphi нинг 5,6,7 версиялари учун DsgnIntf.pas файлининг жойлашувини аниқ кўрсатиш талаб этилиши мумкин, бунинг учун Tools Environment Options менюсига Libraryни белгилаш ва Library Path пунктига «$(DELPHI)\Source\Toolsapi» йўлини қўшиш керак. 114 Лойиҳани ёпишда Delphi ўзгаришларни сақлаш бўйича қуйидаги саволни бериши мумкин: “Save changes to project MapPack?”, унга «Yes» жавобини бериш керак. С++Builder - менюнинг «FileOpen project» пунктини танлаyflb ва MAPPACK.BPK (package) тўплами очилади; - ProjectOptionsда «Use dinamic RTL» линкери опцияси ўчирилади. С++Builder 5,6 муҳитига GIS Toolkitни ўрнатиш учун қуйидагиларни бажариш зарур: - пайдо бўлган “Package – mappack.bpk” ойнасида «Instal» тугмачаси босилади; - С++ Builder 5 учун D sgnIntf. pas файли жойлашувини аниқ кўрсатиш талаб этилиши мумкин, бунинг учун Tools/Environment Options менюсида Library ни белгилаб, Library Path пунктига “$(BCB)\Source\ToolsAPI” йўлини қўшиш керак. - GIS Toolkitдан фойдаланишда бажарилаётган дастурни муваффақиятли йиғиш учун илова лойиҳасига gisacces.lib файлини қўшиш зарур (у GIS Tolkitнинг бошланғич матнлари директориясида жойлашган), акс ҳолда, лойиҳани йиғишда хатолар келиб чиқади (рухсат этилмаган келтиришлар). Бу қуйидаги тартибда бажарилади: - Project\Add to Project тугмачалари босилади. *.lib файли тури белгиланади ва бошланғич матнлар билан (Gis Toolkit) директориясидан gisacces. lib файли танланади; - кутубхонани қайта компилляциялашдан кейин компонент политрасида янги бет “Gis Toolkit” пайдо бўлади; - Gis Toolkitнинг сўров файллари инсталляция жараёнида автоматик тарзда қўшилади. - Gis Toolkitни инсталляциялаш учун танланган каталогларда қуйидаги пастки катологлар яратилади: - /DOC - компонентларга ҳужжатлар ва электрон карта файллари форматлари баённомаси сақланади; - /EXAMPLE - компонентлардан фойдаланиш намуналари сақланади; - /HARDKEY - аппарат калитлари драйверларининг инсталляция комплектлари (тўпламлари) сақланади. ПУСК менюсига сўров тизими ва деинсталляция дастурларини ишга тушириш ярликлари киритилади. Сўров тизими файллари Delphi ёки Builder C++ сўров тизими каталогига киритилади (масалан: С:\Program Files\Borland\Delphi6\Help). ГАТ ядроси кутубхоналари gisacces.dll, gisvecex.dll, gisacc43.dll, gispicex.dll, gismtrex.dll, gisforms.dll, ёки gssacces.dll, gssvecex.dll, gssacc43.dll. gssmtrex.dll, gsspicex.dll, gssforms.dll (электрон калит билан ҳимояланмаган иловаларни ишлаш учун) тизимли катологга киритилади. (WINDOWS95 учун WINDOWS\SYSTEM ёки Windows NT учун WINNT\SYSTEM32) 115 Илова (зарур картани) яратиш. ГАТ иловаларини тайёрлаш учун унча мураккаб бўлмаган, лекин кўриниш самараси бўйича анча кучли имкониятлар талаб этилади. Бу имкониятлар қуйидагилардан иборат: - картани очиш ва тасвирлаш; - сичқончани карта устида ҳаракатланиб изма-из жойдаги координаталар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш; - карта тасвирини сичқончани босиш нуқтасида масштаблаш; - карта тасвири таркибини бошқариш (айрим қатламлар ва объектларни тасвирлаш имконига эга бўлиш зарур); - сичқончани босиш нуқтасида карта объектларини танлаш ва унинг метрикасини, семантикасини ҳамда шартли белгиларини таҳрирлаш; - картанинг танланган қисмини талаб этилган таркибда ва масштабда, чоп этиш бетларига ажратиб чоп этиш; - карта объектларини фойдаланувчи маълумотлар базасидаги ёзувлар билан боғлаш; - карта объектларини излашни бажариш. Gis Toolkit компонентидан фойдаланиб, илова тайёрлаш TMAPView компоненти шаклига кўчириш ва унга зарур ўлчамларни ва жойлашадиган ўрнини беришдан бошланиши керак. Объектлар инспекторида унга MapView исмини берамиз. Ушбу компонент карта файлига йўл очиб беради ва уни шакилда тасвирлашни амалга оширади. Бу шакилда албатта бўлиши керак бўлган ГАТ нинг ягона компонентидир. Ушбу дастурдан фойдаланувчи картанинг зарур файлларини очиши учун, шаклда файлни танлаш мулоқати OpenDialog: TOpenDialog (компонентлар палитрасидан) ва мулоқатни фаоллаштириш учун бош меню элементи – miOpenFileMap: TMenultem жойлаштирилади. Иш тартиби қуйида келтирилади: // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // Карта файлини танлаш ва очиш // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = procedure TMyForm. miOpenFileMapClick (Sender: TObjekt); begin if OpenDialog.Execute= false then exit; MapView.MapFileName:= OpenDialog.FaleName; MapView.MapView:= true; end; // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Шундай қилиб, иловага энди зарур карта файлини танлаш, улар мазмунини карта бўйича навигация имконияти билан стандарт шартли белгиларда кўрсатиш мумкин. Тез-тез юзага чиқадиган вазиятлардан бири - бу картадаги мавжуд объектларнинг барчасини эмас, балки уларни айрим кўрсаткичлари бўйича танлаб кўрсатиш керак бўлади, масалан, 116 қатламлар ёки турлар бўйича. Бундай имкониятни TMapView.ViewSelect хусусияти яратади, у TMapSelect турига ҳам эга. Ушбу хусусият ўлчамларини қўлда ҳам бериш мумкин, бироқ бу анча зерикарли ва майда иш. Бундай масалани ечиш учун TMapSelectDialog хизмат қилади. У фойдаланувчига карта объектларини кўрсатишни танлаш учун барча ўлчамларни интерактив созлаш имкониятини беради. Бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак: - TMapSelectDialog компонентини шакилга (MapSelectDialog деб атаймиз) кўчириш керак; - унинг хусусияти MapSelectDialog.MapViewни MapView компонентига (олдин шакилга ўтказилган) ўрнатиш; - шакилга мулоқатни чақириш учун меню элементини киритиш (ушбу лойиҳада - miSelectView: TMenultem) ва унинг учун мулоқатни чақириш жараёнини дастурлаштириш (пасткиларга қаранг). // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // кўрсатиладиган объектлар таркибини танлаш ва созлаш // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Procedure TMyForm.miSelectViewClick (Sender: TObject); begin // Танлаш ўлчамларини кучга киритиш учун MapView. Selecting:= true // ушбу буйруқни бир марта бажариш // ёки объектлар инспектори Delphi // ёрдамида компонентда созлаш мумкин // Мулоқотни чақирамиз if MapSelectDialog.Execute (MapView. ViewSelect, false)= true then MapView.Repaint; end; // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Ҳар қандай ГАТнинг бошқа аҳамиятли хусусияти карта тасвирини масштаблаш имконияти ҳисобланади. Бизнинг мисолимизда, бу сичқончани босиб ушлаш ва картани тасвирлашнинг жорий масштаби учун жавоб берадиган MapView.ViewSelect хусусиятидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // Карта нуқтасида сичқонча босилади // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Procedure TMyForm.MapViewMouseUp (Sender: TObject: Button: ТMouseButton: Shift: TShiftState: X, Y: Integer); Var NewScale: integer; Spoint: TPoint; 117 begin if MapView.MapView=false then exit; // жорий тартибга боғлиқ ҳаракат қилинади if miScale.Checked = true // нуқтадаги масштаблаш тартиби фаол then begin // янги масштаб ҳисобланади NewScale : = MapView.ViewScale; If Button = mbLeft // чап тугмача билан картани яқинлатамиз then NewScale : = MapView. ViewScale div 2 ; If Button = mbRight // ўнг тугмача билан картани узоқлаштирамиз then NewScale := MapView.View Scale * 2; // нуқтада масштабни ўрнатамиз // MapPoint.Plecelnp := PP_ PICTURE; MapPoint. Y : = MapView.MapTop + Y; MapPoint. X : = MapView.MapLeft + X; MapView.ScalelnPoint(NewScale,MapPoint.point); // курсорнинг олдинги ҳолатини тиклаймиз // MapPoint.PlaceOut : = PP PICTURE; Spoint.X : = trunc(Map Point.X) – MapView.MapLeft; Spoint.Y : = trunc (MapPoint.Y) – MapView.MapTop; Spoint : = MapView.ClientTOScreen(Spoint); SetCursorPos(Spoint.X, Spoint.Y); exit; end; end; // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Зарур картани очиб, уни исталган таркибда ва масштабда тасвирлаб, шу вариантнинг қаттиқ асосдаги нусхасини олиш керак. Бунинг учун шаклда TMapPrintDialog компонентини жойлаштирамиз, унинг MapView хусусиятини юқорида келтирилган усулда ўрнатамиз ва Execute усулида уни чақириш учун меню элементини яратамиз. Кўриниб турибдики, картани чоп этиш учун TPrinter классидаги дастурлашнинг ҳамма томонларини ва унинг ҳар хил қурилмалар билан ишлашдаги хусусиятларини ўрганиш зарурати йўқ. Карта билан визуал ишлашда фойдаланувчида албатта картанинг у ёки бу нуқтасида қандай объектлар жойлашганлигини билиш истаги пайдо бўлади (карта - бу кўп қатламли «карам» лигини ҳисобга олиб). Бу масалани ечиш қуйидаги босқичлардан иборат: сичқонча босилиши изланаётган нуқта координаталарини аниқлаш ва координаталари маълум нуқтагача карта 118 объектларини кетма-кет аниқлаш. Буни амалга оширишнинг энг оддий усули – ТMapObj (аниқ карта объекти тўғрисидаги маълумотларга жавоб беради) компонентининг SelectObjectlnPoint усулидан фойдаланиш. // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // Карта нуқтасида сичқонча босилади // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = const iFindRadius = 5; // пикселларда излаш радиуси procedure TMyForm.MapViewMouseUp(Sender: TObject: Button: TMouseButton; Shift: TShiftState: X, Y: Integer); begin ifMapView.MapView=false then exit; // жорий тартибга боғлиқ ҳаракат қилинади // нуқтада TMapObj ёрдамида излаш if milnPointDlg.Checked = true then begin MapObj Style : = OS_ NOVIEW; // агар ажратиш бўлган бўлса уни олиб ташлаймиз. MapObjFind.Style : = OS_ NOVIEW; If MapObj.SelectObjectlnPoint (X, Y iFindRadius, dlMinCommon) <>0) then begin // Объект номини чиқарамиз st Map.Panels[3].Text : = MapObj.ObjName; // Объектни ўчиб ёниш билан ажратамиз MapObj.Style : = OS_SELECT; end; exit; end; end; // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = // = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = Ушбу усул нафақат нуқтадаги барча объектларни бирма-бир кўриб чиқиш, балки, картанинг ҳар хил объекти тўғрисидаги тўла маълумотларни кўриш ва таҳрирлаш имконини беради. Бу масалани ечишнинг иккинчи варианти ҳам мавжуд бўлиб, у анча мураккаб, аммо, у карта объектларини саралаш жараёни ва уларни визуал ажратиш усуллари устидан тўла назоратга эга бўлиш имконини беради. Бундай усул ҳам мисолда баёнланган ва ГАТнинг икки компоненти боғламидан фойдаланади: TMapFind (картада излашни ташкил қилишга жавоб беради) ва TMapObj (карта объекти). Бизнинг олдимизда илова учун охирги ечилмаган масала – карта объектлари ва маълумотлар базаси ёзувлари орасидаги ўзаро алоқаларни 119 ташкил этиш қолди. Мисолда маълумотлар базаси сифатида MyTable.Dbf номли Dbase форматининг локал жадвали танланган. Жадвал ёзувлари ва карта объектлари орасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатиш иккита параметрга асосланади: улар жойлашган карта бети номи (TMapobj.ListName хусусияти) ва ушбу бет ичидаги ўзининг тартиб рақами (TMapObj.Key). Маълумотлар базаси жадвалида ушбу икки параметрни эслаб қолиш ва ҳар бир ёзувнинг ўзига хослигини таъминлаш етарлик бўлади ва карта билан жадвал орасидаги алоқа ўрнатилган ҳисобланади. MyTable жадвалида карта билан алоқага иккита қатор жавоб беради: LINKSHEET (карта бетининг номини сақлаш учун С 32 тури) ва LINKOBJECT (карта бети ичида объект тартиб рақамини сақлаш учун N 10 тури). Алоқаларни ташкил этишнинг умумий услуби қуйидагидек: - картанинг жорий объекти танланади (нуқтада излаш, бутун карта бўйича излаш ва ш.ў ) - жадвалда зарур ёзувни ўрнатиш ; - алоқалар параметрларини жадвал қаторларига ёзиш. Алоқаларни ташкил этиш бўйича барча ҳаракатлар дастур листингида тўла “ Связь с Базой данных ” номи билан ёритилган. Дастурнинг тўла матни \Example\MyFirst директориясида жойлашган. Шундай иловани Visual C++ воситаси билан ҳам яратиш мумкин. Мисол қилиб, \GISTOOL\VC50 директориясида жойлашган MapViewer.exe дастурининг тўла матни \GISTOOL\VC50\Example пастки директориясида жойлашган. Иловани ишлаш учун қўшимча Mapaxsvc.dll кутубхонаси қўлланилади, у «МАРАРI» интерфейси хизматидан фойдалланиш учун С++ класслари тўпламига эга бўлади. Класслар матнлари \GISTOOL\VC50\MAPAXSVC директориясида келтирилган. Дастурни чиқариб ташлаш тартиби (дегинсталляция) Delphi ёки Builder C++ ишга туширилади ; менюдан Component\Install Packages пункти танланади; ўрнатилган компонентлар рўйхатидан GIS Toolkit танланади; компонентни олиб ташлаш тартиби бажарилади (Remove тугмачаси); Delphi ёки Builder C++ ёпилади; GIS Toolkitнинг бошланғич матни ўрнатилган каталог олиб ташланади; ПРОГРАММЫ бўлимида ПУСК тугмачаси босилади ва GISTООL тўплами (папкаси) танланади; - Unwise32.exe иловаси ишга туширилади; - Сўров тизимини айрим ўчириш керак, бунинг учун: - Delphi ёки Builder C++ сўров тизими тўпламиги (папкасига) кирилади (мисол: С:\Program Files\Borland\Delphi6\Help) ва Gis.hlp, Gis.cnt, Gis.gid файллари олиб ташланади; - 120 - Delphi5 учун –Delphi5.ohl файлидаги <<:Linkgis. help>> қаторини, Delphi5.ohi файлидаги <<:index GisTool Kit Help = gis.hlp» қаторини, Delphi 5.cnt файлидаги «:Include gis.cnt» қаторини ўчириш керак. Delphi6 учун - Delphi6.ohl файлидаги «:Link gis.hlp» қаторини, Delphi6.ohi файлидаги «:Index GisTool Kit Help = gis.hlp» қаторини, Delphi6. cnt, файлидаги «:Include gis.cnt» қаторини ўчириш керак. C++Builder5 учун - bcb5.ohl файлидаги «:Link gis.hlp» қаторини, bcb5.ohi файлидаги «:Index GisTool Kit Help = gis.hlp» қаторини, bcb5.cnt файлидаги «:Include gis.cnt» қаторини ўчириш керак. C++Builder6 учун – bcb6.ohl файлидаги «:Link gis.hlp» қаторини, bcb6.ohi файлидаги «:Index GisTool Kit Help = gis.hlp» қаторини, bcb6.cnt файлида «:Include gis.cnt» қаторини ўчириш керак. 8. «Ер ва Ҳуқуқ» кадастр тизими Ер ва Ҳуқуқ – ер ахборот тизими бўлиб, у ер кадастр маълумотларини тезкор йиғиш, тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун хизмат қилади ва ўзига қуйидаги вазифаларни олади: - ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобини олиш, ҳуқуқ ва битимларни рўйхатга олиш, ер ҳужжатларини расмийлаштириш; - ерларни тоифаларга ажратиб сон ва сифат ҳисобини олиш; - сервитутлар ва тўловларни белгилаш ва рўйхатга олиш; - статистик ҳисоботларни шакиллантириш; - кадастр маълумотларини маълумотларнинг алмашиш форматига экспорт/импорт қилиш; - Microsoft Office форматида ҳисоботларни яратиш. Ҳисоботлар шакилларини созлаш ва янги ҳисоботлар тизимига қўшиш; - векторизаторнинг профессионал версияси ёрдамида ҳисобга олинаётган ҳудудни хариталаш. Дастурни ўрнатиш тартиби: - компакт диск компьютерга ўрнатилади; - Cadastre директориясидан Setup.exe файли ишга туширилади; - Установка программы Земля и Право мулоқат ойнасида Далее тугмачаси босилади; - Обзор тугмачаси орқали Выбор дирекрорий мулоқатида дастур файллари жойлаштириладиган тўплам (папка) танланади, кейин Далее тугмачаси босилади; - Выбор состава инсталляции мулоқатидан зарур компонентлар танланади: . Ер эгаликларини ҳисобга ва рўйхатга олиш. . Маълумотлар базаларига кириш тизими (BDE). Ушбу тизим маълумотлар базаларига киришни ташкил этиш имконини беради. . Карталар таҳрирчиси, картаграфик асосларни юритишни амалга ошириш имконини беради. 121 Электрон калит драйвери. Яширин нусха олишдан ҳимоялаш тизимининг тўғри ишлаши учун зарур. . Мисоллар. «Ер ва Ҳуқуқ» тизими билан биргаликда берилади ва Example каталогида жойлашган. . Ҳужжатлар. Выбор программной группы мулоқат ойнасида исталган гуруҳ номи кўрсатилади ва Далее тугмачаси босилади. Сизнинг танловингизга мос ўрнатишни бажариш учун Начать установку? мулоқат ойнасида Далее тугмачаси босилади. Агар ўрнатиш таркибини танлашда маълумотлар базаларига (BDE) ёки электрон калит драйверига кириш тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ қисмлар кўрсатилган бўлса, уларни ўрнатиш жараёни тугагандан кейин операцион тизимга қайта жойлаштириш таклиф этилиши мумкин. Хизмат файлларини баёнлаш. Дастур, фойдаланувчи ўрнатишда танлаган директорияга ўрнатилади. Дастурий таъминот таркибига PanСad.exe модули, DLL – кутубхоналар тўплами ва HLP билан кенгайтирилган тезкор айтиб ёрдам берувчи файллар киради. Фойдаланувчи учун ҳужжатлар \DOС пастки директориясида сақланади. \ HARDKEY пастки директориясида ҳам электрон калит драйвери ва уни ўрнатиш бўйича кўрсатмалар сақланади. \EXAMPLE пастки директориясида маълумотларнинг кўрсатиладиган базаси жойлашган. \TEMPLATE пастки директориясида Microsoft Office воситасида яратилган ҳисоботлар шаблонлари жойлашган. \PANEDIT пастки директориясида векторли карталар таҳрирчиси жойлашган. «Ер ва Ҳуқуқ» кадастр тизимининг барча ўлчамлари SurzPar.dbf тизими параметрлари файлида сақланади. Маълумотлар макетлари W_Maket.dbf файлида сақланади. Маълумотларнинг кўргазмали базаси билан ишлаш. Етказиб бериладиган «Панорама» комплекти таркибига маълумотларнинг кўргазмали базаси ҳам киради. Тизимни ўрнатишда \EXAMPLE каталоги яратилади. Унинг таркибига қуйидагилар киради: - \EXAMPLE\DBF – ер участкалари ҳисоби маълумотлари (dBase for Windows формати); - \EXAMPLE\Map – ер участкалари тўғрисидаги рақамли картаграфик маълумотлар (ГИС Карта 2005 формати); \EXAMPLE\RSC – ресурслар файллари (рақамли классификаторлар,*.RSC). Кадастр маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади: . 122 - ўз ичига кадастр зоналарини, кадастр массивларини, кадастр кварталларини, кадастр участкаларини оладиган ҳисобга олинаётган ҳудудларни; - ер (кадастр) участкалари эгалари, ҳуқуқни белгиловчи ва ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳуқуқнинг ўзи ва аниқ ҳуқуққа юкланган тўловлар, мажбуриятлар тўғридаги маълумотларни; тартибга солинган кўрсаткичлар рўйхати шаклидаги классификаторларни (битимлар турлари, ҳуқуқлар турлари, ерни бериш мақсади, ерлар тоифалари, юкламалар (тўловлар), корхоналар, ҳужжатлар (асослар) турлари, шахсий ҳужжатлар турлари, ташкилотлар). Кўрсатиладиган рақамли картографик маълумотлар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: - Асосий карта файли \Example\Map\examp.MAP; - Кадастр картаси файли \Example\ Map\cadastr.SIT. Дастурни биринчи қўшишда маълумотлар кўргазмали базаси юкланади. Унда ер эгаларини ҳисобга олиш тизими иши ўрганилади. Масалан, ердан фойдаланувчиларнинг тўла рўйхатини яратиш учун, бош менюдаги Ҳисоботлар\ Ердан фойдаланувчилар рўйхати (Тўла) қатори танланади. Дастурни ўчириш тартиби (деинсталляция): - Windowsнинг бош менюсидаги Пуск тугмачаси босилади. - Дастурлар бўлимида Земля и Право дастурлар гуруҳи танланади ва Земля и Право Деинсталляция иловаси ишга туширилади. 9. Панорама – Таҳрирчи векторловчиси Дастур ҳар хил масштабдаги ва ҳар хил турдаги (майда масштабли атласлардан то йирик масштабли планларгача) электрон карталарни яратиш ва мавжуд электрон карталарни тезкор янгилаш учун мўлжалланган. Бошланғич материаллар сифатида маълумотларнинг қуйидаги турлари фойдаланилиши мумкин: кўп нусхаларда чоп этилган карталар ва планлар, доимий сақланадиган диопозитивлар, янгилаш оригиналлари, дала геодезия кузатишлари маълумотлари, аэрофото – расмлар, космик расмлар, махсус фотограмметрик асбобларда ёки махсус дастурий тўпламлар ёрдамида олинган баландликлар матрицалари, бошқа масштаблардаги, проекциялардаги ва координаталар тизимларидаги, шу жумладан, бошқа геоахборот тизимларидан импорт қилинган ва ш.ў. мавжуд электрон карталар. Растрли тасвирларни жойлаштириш ва бирламчи ишлов бериш, бошланғич материалларнинг ҳар хил деформацияларини йўқотиш ҳамда сканерлавчи қурилма хатоларини тугатиш ҳисобига яратиладиган электрон карталарнинг аниқлигини ошириш имконини беради. Векторлаш ва таҳрирлашнинг ҳар хил воситалари ўзининг кўриниш хусусиятлари бўйича чоп этишга яроқли электрон карталарни олиш имконини беради. Яратиладиган карта объектларининг юқори даражадаги топологик ўзаро боғлиқлиги, уни жиддий қайта ишловларсиз ҳар хил эксперт тизимларида 123 қўллаш имкониятини беради. Картани яратишнинг барча босқичларида маълумотларни қаттиқ автоматлаштирилган назорат қилиш, чиқариладиган маҳсулотдаги хатолар сонини минималлаш имконини беради. Дастур қуйидаги масалаларни ечиш имконини беради: - космик ёки аэрофоторасм материаллари, сканерланган карта материаллари, дала ўлчашлари, навигация ва бошқа маълумотлар бўйича жойнинг электрон карталарини яратиш ва янгилаш; Векторли карталарни таҳрирлашнинг 100 га яқин тури бор. - растрли ва векторли маълумотларни трансформациялаш (бировидан бошқасига айлантириш) ва ҳисобга олиш; - векторли маълумотларни проекцияларини, масштабларини ва координаталар тизимларини ўзгартириб, қайта ташкил этиш; - математик асосни автоматик тушириш, электрон карта бетларини тикиш ва кесиш; - баландликлар матрицалари ва нуқтали объектлар бўйича изочизиқларни қуриш; - электрон карта объектлари ёзувларини автоматлашган тарзда яратиш; - шартли белгилар кутубхонасини юритиш; - маълумотлар сифатини назоратлашнинг профессионал тизими (топология, атрибутлар, бетларни мослаш ва ш.ў.). Карталарни назоратлашнинг 50дан ошиқ кўрсаткичлари мавжуд. - абсолют баландлик логикасини ва горизонталларни рақамли кўринишга айлантириш йўналишларини автоматлаштирилган назоратлаш; - ҳар хил олти градусли минтақаларга тааллуқли электрон топографик карталар қўшни бетларини мослаш имконияти; - бошқа форматлардан (DXF, MIF/MID, S57 ва бошқ.) маълумотларни импорт қилиш; - бошқа тизимларга маълумотларни экспорт қилиш; - интерфейсни созлашнинг мослашувчан тизими; - тўла ёритилган ҳужжатлар ва материалларга қўшимча тушунтириш ёрдами. Дастурни ўрнатиш тартиби: - компакт диск компьютерга ўрнатилади; - PanEdit8 директориясидан setup.exe ишга туширилади; - Readme Information мулоқат ойнасида Next тугмачаси босилади; - Сhoose Destination Location мулоқатидаги Browse тугмачаси орқали дастур файллари киритиладиган тўплам (папка) танланади, кейин Next тугмачаси босилади; - Setup Tupe мулоқатида жойлаштириш (инсталляция) тури (Typical, Compact, custom) танланади, кейин Next тугмачаси босилади; - Select Program Folder мулоқат ойнасида дастурий гуруҳ номи танланади, кейин Next тугмачаси босилади; - ўрнатишни сизнинг танловингизга мос бажариш учун Start Copying Files мулоқат ойнасида Next тугмачаси босилади; 124 - ўзингизнинг ҳохишингизга биноан Setup Complete мулоқат ойнасида “Просмотр Readme File” ёки «Установка драйвера электронного ключа» тартиби танланади ва Finish тугмачаси босилади. Хизмат файлларини баёнлаш. Дастур, фойдаланувчи томонидан танланган директорияга ўрнатилади. Дастурий таъминот таркибига PanEdit.exe модули, DLL- кутубхоналар тўплами ва HLP билан кенгайтирилган тезкор ёрдам берувчи (айтиб турувчи) файллар киради. ГАТга киритиладиган масалалар учун айрим DLLлар шаклида амалга оширилган масалалар пиктограммалари жойлашган қўшимча ICO файллари бор. ICO файлининг номи DLLнинг мос файлига тўғри келади. Бошқа файлларнинг (FRM, DXL, D14 ва ш.ў.) мўлжалланган мақсадлари Фойдаланувчи қўлланмасида мос масалаларни баёнлашда кўрсатилган. Фойдаланувчи учун ҳужжатлар \DOC пастки директориясида сақланади. \WINKEY пастки директориясида ҳимоя электрон калити драйвери ва уни ўрнатиш бўйича кўрсатма жойлашган. Векторли карта таҳрирчисининг барча параметрлари Panedit.ini тизимининг [MAPEDIT] бўлимида параметрлар файлида сақланади. Яратиладиган объектлар турлари макетлари таҳрирланаётган карта директориясининг \LOG пастки директориясида сақланади. Ишни бошлаш тартиби. Ишни \DOC пастки директориясида жойлашган техник ва дастурий ҳужжатларни ўрганишдан бошлаш тавсия этилади. Тизимнинг тўла баённомаси, мўлжалланган мақсади, хизмат имкониятлари ва қўлланиш тартиби Фойдаланувчи қўлланмаси ҳужжатида келтирилган. Электрон карталарни яратиш ва янгилаш учун бошланғич материаллар турлари ҳамда уларни тайёрлаш тартиблари ва усуллари Растрли тасвирларга ишлов бериш номли ҳужжатда баёнланган. Электрон векторли картанинг таҳрирчиси билан ишлаш қоидалари ва тартиби, унинг мўлжалланган мақсади, хизмат имкониятлари янаям тўлароқ Векторли карталарни яратиш ва таҳрирлаш номли ҳужжатда баёнланган. Электрон карталарни яратиш тартиби ва қоидалари Ҳаводан ва космосдан расмга олиш материаллари бўйича электрон карталарни яратиш технологияси ва Картография материаллари бўйича электрон карталарни яратиш технологияси» ҳужжатларида баёнланган. Дастурни олиб ташлаш (деинсталляция) тартиби: - Windowsнинг бош менюсидаги Пуск тугмачаси босилади; - Программы бўлимидан дастурлар гуруҳи PanEdit танланади ва Unpanorama Editor иловаси ишга туширилади; - Windows директориясидаги дастур ва Panеdit.ini файли ўрнатилган директория олиб ташланади. Электрон калитлардан фойдаланиш тартиби. Электрон калит – бу маълумотларни яширинча фойдаланишлардан ҳимоялаш учун 125 қўлланиладиган қурилмадир. У компьютернинг параллел портига принтер билан бирга қўшиб уланади ва принтер ишига ҳалақит бермайди, сабаби, у принтерга очиқ. Электрон калит параллел порт орқали Centronix стандартидан бошқа (масалан, Fastwire, LapLink ва бошқ. турдаги тизимлар) маълумотларни алмашишни амалга оширадиган коммуникация тизимлари учун ёпиқ. Компьютерга электрон калит «вилка» туридаги, принтер эса «розетка» туридаги улагичлар ёрдамида уланади. Калитларни (3тагача) каскад шаклида, яъни бировини-бировига кетма-кет улаш ҳам мумкин. Бунда учта калит ҳам фойдаланиш учун тайёр бўлади. Маълумотларни ҳимоялаш, маълумотлардан фақат электрон калит компьютерга улангандагина фойдаланиш мумкин деган тамойил бўйича амалга оширилади. Электрон калит оддий электрон қурилма бўлганлиги учун ҳам, нотўғри фойдаланиш оқибатида ишдан чиқиши мумкин. Электрон калитни компьютерга улаш. Агар компьютерда бир неча параллел порт бўлса, электрон калит уларнинг хохлаган бирига уланиши мумкин. Электрон калит фақат компьютер ўчирилган ҳолатидагина уланиши керак. Электрон калит фақат Centronix стандарт интерфейсига уланишга мўлжалланган. Параллел портлари бошқа стандартлар бўйича ишланган компьютерлар электрон калит билан тўғри ишламайди. Бу шуни билдирадики, бундай компьютер унга шундай ностандарт интерфейсли принтерни улашга мўлжалланган. Шуни эътироф этиш керакки, амалда, МДҲ давлатларида фойдаланилаётган барча компьютерлар Centronix стандартида ишланган параллел портларга эга, демак, бу сабабли, муаммолар келиб чиқмайди. Қуйида параллел портлари интерфейслари NOVEX Key электрон калитларидан фойдаланишга яроқсиз компьютерлар келтирилган: -NEC PC-9800 русмли; - Fujitsu FMR русмли. Windows тизимида электрон калитларнинг нормал ишлаши учун қўшимча драйвер уланиши керак. Уни ўрнатиш учун INSTDRV.EXE дастурини бажаришга қўшиш керак. INSTDRV.DOC – драйверини қўшиш бўйича кўрсатмани олдиндан ўқиш керак. Принтерни компьютерга уланган электрон калитга улаш фақат компьютер ва принтер ўчирилган ҳолатда амалга оширилиши керак, акс ҳолда нафақат электрон калит, балки компьютернинг параллел порти ҳам ишдан чиқиши мумкин. Электрон калитни ҳар қандай механик таъсирдан (тушиб кетиш, чайқалиш, қалтираш ва ш.ў.) ҳамда юқори ва паст температура, агрессив муҳит таъсирларидан сақлаш керак. Уларнинг барчаси электрон калит элементлари синишига сабаб бўлиши мумкин. Электрон калит компьютерга ортиқча куч ишлатмасдан уланиши керак. Бунда уланиш тўла, ҳеч қандай қийшайишлар, чала уланишлар 126 бўлмаслиги керак. Электрон калитга чанг, ифлосликлар, сув ва ш.ў. тушмаслиги керак. Агар электрон калит уламалари ифлосланган бўлса, улаш олдидан уларни тозалаш чоралари кўрилиши керак. 10. Карта ва карта объектлари турлари Векторли карта. Рақамли векторли картография маълумотлари берилган ер участкасининг маълум масштабдаги, проекциядаги, координаталар тизимидаги, жой объектлари тўплами сифатидаги баённомани ўз ичига олади. Электрон карта объекти рақамли маълумотлар тўплами (метрика, семантика, сўров маълумотлари) ҳисобланади, уларга жойдаги мавжуд объект (кўприк, дарё, бино ва ш.ў.) ёки объектлар гуруҳи (уйлар тўплами – квартал ва ш.ў.) ёки объектлар қисмлари (бинога кириш қисми, айрим бинолар ва ш.ў.) мос келиши ёки мос келмаслиги (шартли ажратилган ҳудуд бўлаклари, тушунтириш хатлари ва ш.ў.) мумкин. Объект баёни электрон картадан сўралиши ёки мос тизимли функцияларни чақириш йўли билан у ерга жойлаштирилиши мумкин. Векторли картанинг айрим объектлари мантиқан фойдаланувчи белгилаган қатламлар, локаллаштириш тавсифи ва кўрсаткичлар бўйича бирлаштирилади. Бунда ҳар хил амалий масалаларни ечишда қўлланиладиган маълумотларни беришнинг иерархик таркиби ташкил этилади. Векторли карталар объектлари турлари семантик тавсифларнинг объектлар бирлашадиган қатламларнинг графикавий қурилмаларда электрон карталарни шакиллантиришда ишлатиладиган шартли белгиларнинг баёнлари электрон картанинг рақамли классификаторида (ресурслар файлида) сақланади. Картага фойдаланувчи вазиятини тушириш ва ҳар хил амалий масалаларни ечиш учун, рақамли классификатор мазмуни Карта 2005 тизими электрон карталари классификатори таҳрирчиси воситалари билан анча тўлдирилиши мумкин. Рақамли векторли карталарни Карта 2005 тизими маълумотлари базасига юклашда, рақамли карталарни электрон карталарга айлантириш, рақамли карталар объектлари орасидаги мантиқий алоқаларни ўрнатиш ва электрон карта классификаторига мос ёзувлар киритиш йўли билан бажарилади. Объект метрикаси. Электрон карта объекти метрикаси икки ёки уч ўлчамли тизимда нуқталар координаталарини сақлаши мумкин. Электрон карта объекти метрикаси бир неча қисмдан ташкил топиши мумкин: объектнинг ўзининг метрикаси ва объект ичидаги объектлар метрикаси. Ички объектларнинг мўлжалланган мақсадлари локаллаштириш тавсифига боғлиқ бўлади. Майдонли объектлар учун объект метрикаси ташқи контурни билдирса, ички объектлар метрикаси – ички контурларни билдиради. Масалан: дарёдаги ороллар, ўрмондаги ялангликлар ва ш.ў. 127 Чизиқли объектлар учун ички объектлар метрикаси объект метрикасининг мажбурий узилишлардан кейинги давоми ҳисобланади. Масалан: дала йўли сойдан кечиб ўтиш жойида узилиши мумкин. Лекин, бу метрикани ёзиш имконияти узук чизиқли (пунктир) объектлар учун қўлланилмайди. Объектни кўрсатиш усуллари унинг координаталарига таъсир этмаслиги керак. Координата ўқлари йўналишлари: Х-ўқи пастдан юқорига; У-ўқи чапдан ўнгга. Карта объектлари семантикаси. Шартли белгилар турлари ва жойлардаги координаталаридан ташқари объект индивидуал (хусусий) тавсифларга (атрибутларга) ҳам эга бўлиши мумкин. Масалан: йўл кенгликка, қопламаси материаллари турига ва ш.ў. эга. Айрим объектнинг сон кўринишидаги тавсифлари қийматлари тўплами объект семантикаси деб аталади. Карта объекти семантикага эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Объектларнинг барча хусусиятлари ташқи маълумотлар базасида жойлаштирилиши мумкин. Бироқ картография маълумотларини жойлаштириш учун семантика ёзувларидан фойдаланиш тавсия этилади. Карта объектлари юзлаб турдаги, ҳар хил форматлар ва мақсадлардаги тавсифларга эга бўлишлари мумкин. Кўплаб тавсифлар зарурий ҳисобланмайди. Белгиланган сондаги қаторлар ва ёзувларнинг доимий ўлчамлари билан ташқи маълумотлар базасидан фойдаланиш килобайт маълумотларни сақлаш учун диск хотирасидан ўнлаб мегабайтни ажратишга тўғри келади. Семантика ёзувлари ўзгариб турувчи узунликка ва маълумотларни узатишнинг калитли шаклига эга. Бу ихчам сақлашни ва маълумотларга тез ишлов беришни таъминлайди. Электрон картани бошқариш тизими излаш бўйича сўровларни ва объектлар семантикалари тавсифларининг борлигини ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда, карта объектларини тасвирлашни бажариш имконини беради. Картанинг графикавий объекти. Бу объект классификаторда баёнланмайди, лекин метрикага, семантикага, қатламга, тартиб рақамига ва шартли белгига эга. Шартли белги объектнинг картадаги ёзувларида сақланади. Маълумотларни алмаштириладиган форматда (иккилик ёки матнли SXF) узатишда шартли белги объектнинг бошқа ўлчамлари (координаталар, тартиб рақамлари ва ш.ў.) билан бирга узатилади. Ташқи код ўрнига қатлам тартиб рақами кўрсатилади. Графикавий объектни тушириш учун мос фойдаланиш картасини очиш ёки янгисини яратиш зарур. Ундан кейин, хохлаган чизиқни, полигонни, нуқтали белгини ёки ёзувни яратиш имконини берадиган карта таҳрирчиси тартибидан фойдаланиш мумкин бўлади. Шартли белгилар ўлчамлари (чизиқ турлари, ранги, қалинлиги ва ш.ў.) карта таҳрирчисининг мос тартибини танлашда чақириладиган мулоқатда кўрсатилади. 128 Фойдаланиладиган векторли карта. Векторли карта таркиби нафақат мавжуд жой объектининг рақамли баёнини, балки вақт бўйича тез ўзгарадиган, амалий фойдаланиш маълумотларини сақлаш имконини беради. Масалан метеомаълумотлар, транспорт воситаларининг юришлари тўғрисидаги маълумотлар, радио кўринишлар (уланишлар) шароитлари тўғрисидаги маълумотлар ва ш.ў. Бу маълумотларни карта билан бирга сақлаш учун фақат қатламлар рўйхатини, объектлар турларини ва уларнинг рақамли классификатордаги тавсифларини кенгайтириш етарли бўлади. Шунинг учун ҳам Карта 2005 тизими векторли карталар таркибидаги ички таркиблар кўплигидан фойдаланиб, жойлар карталаридан ажратилган ҳолда фойдаланиладиган маълумотларни сақлаш имконини беради. Фойдаланиладиган векторли карта доимий ўлчамга эга бўлмаган картанинг фақат бир бетидан ташкил топади. Объектлар қўшилганда ёки олинганда унинг ўлчамлари ва жойлашуви ўзгариб туради. Фойдаланиладиган карта жойнинг векторли картаси, ҳамда растрли ва матрицали карталари билан биргаликда тасвирланиши мумкин. Битта фойдаланиш картаси бир вақтнинг ўзида жойнинг ҳар хил карталарида тасвирланиши ва ҳар хил фойдаланувчилари томонидан таҳрирланиши мумкин. Ҳар хил таҳрирчилар таҳрирлашлари натижалари бир хил кўринишда бўлади. Фойдаланиш картаси ўз классификаторига эга бўлади ва у карта классификаторига боғлиқ бўлмайди. Битта жойнинг картаси билан бир вақтда, хохлаган сондаги ҳар хил фойдаланиш карталари ўз классификаторлари билан тасвирланиши мумкин. Жойнинг карталарини ва фойдаланиш карталарини яратиш, янгилаш ва тарқатиш бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳар хил хизматлар томонидан, ҳар хил манбалардан бажарилиши мумкин. Фойдаланиш карталарини алмашиш SXF форматида иккилик ёки матн кўринишида бажарилиши мумкин. Фойдаланиш карталари объектлари фойдаланиш классификаторлари билан алоқага эга эмас. Объектнинг графикавий кўриниши объект ёзувида сақланиши мумкин, бу DXF, MIF/MID ва ш.ў. форматлардаги маълумотларни конвертациялашни енгиллаштиради. Атрибутив маълумотлар, маълумотларнинг ташқи реляцион базасида сақланиши мумкин. Маълумотлар базаси билан алоқа, объектнинг картадаги тартиб рақами бўйича амалга оширилади. Фойдаланиш картаси нима эканлигини тушуниш учун тасаввур қилингки, олдингизда қағоз бетлари карта ва унинг устида калька қағози турибди. Ана шу калькага (рангсиз тиниқ қағоз) картадаги объектларни бетдан бетга ўтиб тушириш керак. Калькага улар бир бутун бўлиб тушади. Ундан ташқари, унга лойиҳавий элементларни ҳам картани бузмасдан тушириш мумкин. Кейин бу калькани бошқа картага қўйиш ва унга олдинги картадан тушуриб олинган вазиятни кўчириш мумкин. Фойдаланиш картаси – бу шунга ўхшаш бўлади ва фақат уни бошқа масштабдаги картага 129 жойлаштиришда у автоматлашган тарзда масштабга мослашиши билан фарқ қилади. Маълумотлар базаси лойиҳаси. Карта объектлари ташқи маълумотлар базаларида сақланадиган қўшимча атрибутларга эга бўлишлари мумкин. Маълумотлар базаси умумий кўринишда айрим маълумотлар жадвалларидан иборат бўлади. Битта картага бир неча маълумотлар жадваллари очилиши мумкин. Маълумотлар базаси лойиҳаси – айрим жадваллар тўплами, уларни кўрсатиш ва таҳрирлаш усулларидир. Иш райони. Электрон картанинг биргаликда тасвирланадиган ва ишлав бериладиган бетлари тўплами иш районини ташкил қилади. Иш районини шакллантириш иккита усул билан бажарилиши мумкин: - кўрсаткич файли DIRни қўллаб, SXF форматидан маълумотларни тизимга юклаш; - мавжуд иш районларини янги район ташкил этиш учун бирлаштириш. Айрим бетлар иш райони таркибида бир бутун қилиб кўрсатилади, бу иккита, ҳаттоки юзлаб карта бетлари билан ишлаш учун қулайлик яратади. Иш районининг ҳар бир бети иш районининг бошқа қисмидан ажратилган бўлганлиги учун, у мустақил тарзда, бутун иш районига таъсир этмасдан янгиланиши, тасвирланиши, таҳрирланиши ва бир фойдаланувчидан иккинчисига берилиши мумкин. Бу, масалан, мос регионал марказларда барча ахборот массивларидан бир вақтда фойдаланиб, электрон карталарга ҳудудий тақсимлаб ишлов беришни ташкил этиш, янгилаш ва қўллаш имконини беради. Иш районининг электрон картасини яратиш ва ишлов бериш технологиясида бетларни мослаш, масштабни ўзгартириб бетларни тикиш ва бошқа масалаларни ечишда ҳам зарур. Бир иш райони маълумотлари файллари битта директорияда бўлиши керак. Битта директорияда бир неча иш районларини жойлаштириш тавсия этилмайди. Бутун иш районига битта файл-паспорт (МАР) яратилади, паспортдаги ҳар бир варақда айрим ёзувлар сақланади. Объектларни кодлаш тизими ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг тавсифлари ресурслар файлида сақланади (иш районининг рақамли классификаторида, RSC). Матрицали карталар. Карта 2005 тизими жой тўғрисидаги MTW очиқ форматида келтирилган матрица маълумотларини қайта ишлайди. Баландликлар матрицалари жой рельефининг абсолют баландлигини, жой объектларининг нисбий баландликларини ёки айтилган баландликлар йиғиндисини ўз ичига олиши мумкин. Сифат матрицалари талаб этилган тавсифга эга карта объектларининг берилган турларини излаш йўли Билан, Карта 2005 тизими воситалари билан олиниши мумкин. Матрица объект координаталарига тааллуқли катакчалар (ячейкалар) мос оғирлик коэффициентлари билан тўлдирилади. 130 Қатламлар матрицалари абсолют баландлик ва қатламлар қалинлиги кўрсаткичларининг доимий массивини ўзида ифодалайди. Баландликлар матрицасидан (бир элементида битта кўрсаткич – абсолют баландлик кўрсатилган) фарқли ўлароқ, қатламлар матрицаси элемент кўрсаткичлари йиғиндисига эга (абсолют баландлик, биринчи қатлам қалинлиги, иккинчи қатлам қалинлиги…. N - қатор қалинлиги). Қатламлар сони матрицани яратиш босқичида, бошланғич маълумотларга мос тарзда белгиланади. Растрли карта. Рақамли растрли картографик маълумотлар жойдаги ер участкасининг маълум масштабдаги, проекциядаги, икки ўлчамли массив кўринишидаги координаталар тизимидаги баёнини ўзида сақлайди. Массив элементи кўрсаткичи RGB форматидаги ранг ёки палитрадаги ранг индекси ҳисобланади. Карта 2005 тизими RSW форматидаги растрли карталарга ишлов беради. Маълумотларни бошқа форматлардан (PCX, BMP, TIFF ва бошқ.) импорт қилиш имконияти бор. Ягона графикавий муҳит маълумотлари базасига растрли карталарни юклашда, растрли карталар иш районлари яратилиши мумкин. Битта ёки чегарадош ҳудудлар растрли ва векторли карталари комбинацияси, айрим турдаги объектлар карталари векторли кўринишда бўлиши зарур бўлган амалий масалаларни ечиш имкониятини сақлаган ҳолда, иш районларини тезкор яратиш ва янгилаш имконини беради. Растрли – векторли карта. Кўплаб турдаги амалий масалаларни ечишда картография материали фон сифатида (растрли тасвир) қўлланилади. Бунда маълумотларнинг асосий қисми фойдаланувчи томонидан кўриб, қабул қилинади. Шу билан бир қаторда, карта объектларининг бир қисмига, амалий масалаларни ечишда фойдаланиш учун рақамли кўринишга (векторли) эга бўлиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан, транспорт масаласини ечиш учун барча объектлардан йўл тармоғи ва аҳоли яшаш жойлари рақамли кўринишга айлантирилиши мумкин. Бундай масалалар учун бошланғич картография материалларини тайёрлаш қисқа муддатларда бажарилиши мумкин. Бир иш районида бирлдаштирилган растрли ва векторли маълумотлар тўплами растрли – векторли картани ташкил этади. Растрли – векторли карта векторли картанинг қуйидаги хусусиятларига эга: - картанинг хохлаган нуқтасида координаталарни аниқ ўлчаш; - тасвирнинг масштаблаштирилиши; - карта тасвирини текис харакатлантириш (скроллинг); - картанинг растрли қисми учун кўрсатиладиган рангларни танлаш йўли билан тасвирланадиган маълумотлар таркибини бошқариш; - ташқи қурилмага тасвирнинг хохлаган қисмини чиқариш; - айрим растрли бетларни растрли – векторли иш районига бирлаштириш ва растрли файллар бир-бировини қопловчи участкаларини, улар таркибига ўзгариш киритмасдан, биргаликда аниқ тасвирлаш. 131 Охирги хусусият шуни билдирадики, растрли иш районини яратишда тўғри бурчакли бўлакларни кесиш, бир бутун қилиб бирлаштириш ва ш.ў. ишларни бажариш керак эмас. Карта тасвирининг ҳар хил бўлаклари ҳар хил бурчаклар остида сканерланиши мумкин. Карта тасвирининг мос бўлаклари сақланадиган файллар иш районига бирлаштиришда ўзгармайди. Уларни биргаликда аниқ тасвирлаш, мос қурилмага (дисплей, принтер) чиқариш вақтида таъминланади. Растрли – векторли иш районини қўллаш, векторли карталарни яратиш вақтини қисқартиради ва айрим бўлакларни (қатламлар) мослаштиришда ва қўшни бетларни ростлашда иш сифатини оширади. 132 Фойдаланилган абадиётлар рўйхати 1. С.Авезбаев и др. Землеустройство и картографирование мелиорируемых земель. Учебник. Т.: Агросаноат ахбороти, 2000 – 414 б. 2. Авезбаев С., Волков С.Н. Ер тузишни лойиҳалаш. Дарслик. Т.: Янги аср авлоди, 2002 – 784 б. 3. Авезбаев С., Волков С.Н. Ер тузиш иқтисоди. Дарслик Т.: Янги аср авлоди, 2002 – 290 б. 4. Волков С.Н. Землеустройство. Экономико-математические методы и модели. Учебник. М.: Колос, 2001. -696 б. 5. Волков С.Н. Землеустройство. Системы автоматизированного проектирования в землеустройстве. Учебник. М.: Колос, 2002. – 328 б. 6. Интернет ресурслари: http://WWW.gisinfo.ru e-mail:panorama@gisinfo.ru http://WWW.credo-dialogue.com e-mail:market@credo-dialogue.com http://WWW.intergraph.com/softWare/ http://WWW.gisa.ru/ http://WWW.dataplus.ru/ http://WWW.mapinfo.co.uk/ http://WWW.cad.ru/lat_iomp/K_ld.Shtml http://WWW.geonet.ru/ http://WWW.newman.ru/ http://WWW.ermepper.com/ http://WWW.edmo.land.ru 133 МУНДАРИЖА Кириш …………………………………………………………………….. I-Боб. Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизими ва унинг ер тузиш тизимидаги ўрни …………………………………….. 1. Ер тузишни лойиҳалашни автоматлаштиришнинг муаммолари 2. Ер тузишни лойиҳалашда автоматлашган тизимлар (ЕТЛАТ) тушунчаси, унинг мақсади ва автоматлаштириш объекти …………….. 3. ЕТЛАТнинг аҳамияти, ўрни ва вазифалари …………………………. II-Боб. Ер тузишни автоматлаштиришнинг ҳозирги ҳолати……… 1. Ер тузишни автоматлаштириш тизимларининг дастурий таъминоти 2. Географик ахборот тизимлари …………………………………........... 3. Ер ахборот тизимлари ва улардан ер тузиш ишларини ўтказишда фойдаланиш ………………………………………………………………. III-Боб. ЕТЛАТни яратишнинг асосий тамойиллари …………........ 1. ЕТЛАТ функционал таркибининг умумлаштирилган ахборотмантиқий модели …………………………………………………………. 2. Техник воситалар ва дастурий таъминот классификацияси …........... 3. ЕТЛАТни яратишнинг концептуал қоидалари ………………………. IV –Боб. ЕТЛАТ тизимини ва элементларини лойиҳалашга қўйиладиган асосий талаблар ………………………………………… 1. Автоматлашган тарздаги ер тузишни лойиҳалашнинг умумий технологик чизмаси ………………………………………………………. 2. Графикавий таҳрирчи – ЕТЛАТнинг таркибий қисми сифатида …... 3. Чизиқли ва контурли объектларнинг майдонларини ҳисоблаш…….. 4. Бошланғич ва натижавий маълумотларни чиқариш учун шакллар.. 5. Маълумотларни ҳимоя қилиш ……………………………………… V-Боб. ЕТЛАТнинг асосий элементлари таркиби ва вазифалари... 1. ЕТЛАТнинг умумлаштирилган блок-чизмаси ………………………. 2. Бошқаришнинг мулоқатли тизими …………………………………… 3. Лойиҳачини методологик қўллаб қувватлаш …………………... …... 4. Графикавий ва атрибутив (хусусий) маълумотларни киритиш ва ўзгартириш ………………………………………………………………... 5. Лойиҳалавчи пастки тизимлар …………………………………........... 6. Маълумотларнинг автоматлаштирилган банки ……………………... 7. Графикавий материалларга ва у билан боғлиқ ўлчамларга аналитик ишлов бериш ……………………………………………............................ 8. Сўров - маълумот хизмати тизими …………………………………… 9. Ижодий вазифаларни моделлаштириш ………………………………. VI-Боб. ЕТЛАТда графика ва ГАТ …………………………………… 1. Умумий қоидалар ……………………………………………………… 2. Графикавий технологиялар …………………………………………… 3. Графикавий ишчи станциялар ………………………………………... 4. Графикавий маълумотларни киритиш .................................................. 5. Графикавий форматлар …………………………………………........... 134 2 4 4 6 7 11 11 14 20 24 24 26 30 41 41 46 48 50 51 52 52 53 54 54 56 58 59 61 61 64 64 65 67 69 73 6. Сканерланган тасвирларни векторлаш ва гибрид таҳрирлаш учун дастурий воситалар ………………………………………………………. 7. Графикавий маълумотларни чиқариш ……………………………….. VII – Боб. Ер тузиш ҳисоблашларини автоматлаштириш………… 1.Асосий тамойиллар …………………………………………………….. 2. Автоматлаштирилган ер тузиш ҳисоблашлари тизими ва воситалари………………………………………………………………….. 3. ЕТЛИАТнинг самарадорлиги …………………………………………. 4. ЕТЛИАТ ва ГАТ ни жорий этишнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш методикаси …………………………………………………….. VIII –Боб. Ер тузишда эксперт тизимлари …………………………… 1. Эксперт тизимларининг таркиби ва имкониятлари………………….. 2. Ер тузиш ЛИАТ ва ГАТ ларида эксперт тизимларидан фойдаланиш келажаги…………………………………………………….. IX- Боб. «Панорама» геоахборот технологияларидан ер тузиш ва ер кадастри ишларини автоматлаштиришда фойдаланиш ………. 1. Карта 2005 геоахборот тизими ………………………………………… 2. Дастурни компьютерга ўрнатиш тартиби …………………………… 3. Дастурий таъминот файллари …………………………………………. 4. Электрон карталар файллари ………………………………………….. 5. Маълумотлар базалари файллари ……………………………………... 6.Электрон карталар ва маълумотлар базалари намуналари …………... 7. Gis Toolkit иловаларини ишлаб чиќиш воситалари …………………. 8. «Ер ва Ҳуқуқ» кадастр тизими ………………………………………… 9. Панорама – Таҳрирчи векторловчиси ………………………………… 10. Карта ва карта объектлари турлари …………………………………. Адабиётлар ……………………………………………………………… 135 75 77 83 83 86 92 94 96 96 101 106 106 107 108 109 110 113 113 121 123 127 133 АВЕЗБАЕВ САДУЛЛА ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШГАН ТИЗИМЛАРИ Дарслик Босишга рухсат этилди_________ Ќоѓоз ўлчами 60х84, 1/16, ћажми_____б.т. ____ нусћа, Буюртма№________. ТИМИ босмахонасида чоп этилди. Тошкент 700000, Ќори-Ниёзий кўчаси 39 уй. 136