Uploaded by Madina Tolipova

1-мавзу

advertisement
Uyali aloqa vositalarini o’chirib
qo’yamiz, dars davominda undan
foydalanmaymiz!
1-мавзу. “Меҳнатни муҳофаза қилиш” фанининг
мақсади, вазифалари, тушунчалари.
Режа:
1. Меҳнат
муҳофазасининг
“муносиб
меҳнат”
концепциясидаги роли
2. “Меҳнат муҳофазаси” фанининг мақсади, предмети,
вазифалари ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги
3. Меҳнат хавфсизлиги психологияси
Меҳнатнинг инсон ривожланишининг барча босқичидаги роли ва
ўрни бениҳоя каттадир.
Биринчидан, меҳнат инсонларнинг муайян ижтимоий фойдали
неъматларни яратиш, одамларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга
қаратилган собитқадам фаолияти ҳисобланиб, жамият тараққиётининг
асосий шартидир.
Иккинчидан, меҳнат ер ва капитал билан уйғун равишда ижтимоий
истеъмол учун зарур бўлган товарлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар
кўрсатиш омилидир.
Учинчидан, инсоният минглаб авлодларининг меҳнати туфайли
беқиёс ишлаб чиқариш кучлари салоҳияти, битмас-туганмас ижтимоий
бойликлар яратилган.
В. А. Павленков меҳнат инсонни ривожлантиришда ва такомиллаштиришда
ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш билан бир қаторда, ходим
жамиятнинг асосий бунёдкор, яратувчан кучи эканлигига эътиборни қаратади.
Шу жиҳатдан:
— меҳнатнинг биринчи хусусияти — унинг собитқадам фаолият эканлиги, яъни
меҳнат жараёнида инсон белгилаб олинган мақсадга эришишга интилиши;
— иккинчи хусусияти — меҳнатнинг иш кучини муттасил такомиллаштиришга
хизмат қиладиган меҳнат воситаларини яратишдек ноёб имконияти, яъни
инсон меҳнати чегара билмайдиган ташаббускор, бунёдкор кучга эга эканлиги;
— ва ниҳоят, учинчи хусусияти — меҳнат инсоният ҳамда жамият тарихий
тараққиётининг энг муҳим омили эканлигидир.
Муносиб меҳнат ғояси кенг оммалашиши 1999 йилдан 2012
йилгача ХМТ Бош директори бўлган Хуан Сомавиа номи билан
бевосита боғлиқдир. У Халқаро меҳнат ташкилоти
Конференциясидаги ўзининг биринчи маърузасида муносиб
меҳнат ғояси тушунчасига тўхталиб, унинг мақсади ва асосий
вазифаларини қисқача шаклда, тушунарли равишда изоҳлаб
берди. Шу билан бирга, тўлиқ иш билан бандликнинг ўзи етарли
эмаслигини, айрим тарихий тажрибаларга кўра, назарий
жиҳатдан “тўлиқ иш билан бандлик” мавжуд бўлиб, бироқ у
етарли даражада ривожланиш ва фаровонликка олиб
келмайдиган вазиятлар ҳам мавжудлигини қайд этган.
“Муносиб меҳнат” тушунчаси кенг қамровли тушунча ҳисобланади. У бандликнинг
жамиятлар учун ҳам, улардаги барча эркаклар ва аёллар учун ҳам жуда муҳимлигини
эътироф этади. Шунингдек, у барчага фойдали бўлиш учун бандлик (иш билан
таъминланганлик) муайян сифат мезонларига мувофиқ бўлиши кераклигини
маъқуллайди. Масалан, ҳеч қандай мустаҳкам бойлик мажбурий меҳнат билан
яратилиши мумкин эмас. Болалар меҳнати камбағалликни абадийлаштириш самарасига
эга бўлиб, инсон салоҳияти ва жамият ривожига жиддий зарар етказади. Ҳуқуқларнинг
чекланиши, камситилиш ҳам жамиятнинг сезиларли қисмидан ҳамда иқтисодиётнинг
ижобий ривожланиш самараларидан маҳрум қилади. У ишга жойлашиш
истиқболларини камайтиради ва жамиятдаги кескинликни оширади. Бирлашиш
эркинлиги, жамоа музокараларини олиб бориш эркинлиги ҳамда ижтимоий мулоқот эса
етук жамиятга ижтимоий адолатлилик шароитида иқтисодий ривожланишни қандай
қилиб энг яхши тарзда таъминлаш тўғрисида доимий мулоқотга эга бўлишда ёрдам
берадиган воситалар ҳисобланади.
Бевосита ана шундай жараён натижасида инсон табиий ва ишлаб
чиқариш омилларига дуч келади. Бу омиллар унинг соғлиғи ҳамда
меҳнат салоҳиятига ёки ижобий ёхуд кўпроқ салбий таъсир
кўрсатади. Бу омилларнинг таъсири меҳнат шароитлари
тушунчаси асосини ташкил этади. Ана шу шароитларни
мақбуллаштириш учун эса меҳнатни муҳофаза қилиш тизими
яратилади.
Меҳнат фаолияти алоҳида тизим ҳисобланиб, уч қисмдан:
меҳнат предметлари, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат жараёнида
меҳнат воситалари ёрдамида предметларни маҳсулотларга
айлантирадиган меҳнат субъектлари сифатидаги иисонлардан
иборатдир.
Меҳнат предметлари — инсон меҳнати сарфланадиган
объект бўлиб, унга табиий моддалар киради.
Меҳнат воситалари — ишлаб чиқаришда меҳнат
предметларига таъсир кўрсатишда инсон фойдаланадиган
воситалардир. Меҳнат воситаларига ишлаб чиқариш жараёни
учун зарур бўлган ҳамма моддий шароитлар: машина ҳамда
ускуналар, асмавзу ва мосламалар, корхона биноси, шу бино
жойлашган ер, алоқа, юк ташиш воситалари ҳамда ҳоказолар
киради. Одамлар уларга меҳнат воситалари ёрдамида таъсир
кўрсатиб, шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш
мақсадларида фойдаланадилар.
Бундан ташқари, меҳнат жараёнида ходимнинг иш
қобилияти ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи кўп миқдорда
ташқи ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш омиллари
мавжуд. Бу омиллар меҳнат шароитлари деб аталади.
Ноқулай меҳнат шароитлари ходимнинг меҳнат фаолияти
давомида самарали меҳнат қилишига халақит бериб,
соғлиғига салбий таъсир кўрсатишдан ташқари, унинг
қобилиятини ва билимларини тўла намоён этиши, бу
билан жамият бойлигини кўпайтиришга кўпроқ ҳисса
қўшишига ҳам тўсқинлик қилади.
Меҳнат иқтисодий мазмунга эга бўлиши билан бир
қаторда, ижтимоий ҳодиса ҳам ҳисобланади. Бунга
шахснинг эҳтиёжлари, мотивлари, қадриятлари, касбий
тайёргарлиги, жамоадаги психологик муносабатлар
киради. Ушбу омиллар орасида шахсий манфаатдорлик,
меҳнат фаолиятини рағбатлантирувчи мотивация,
ходимнинг ижтимоий-меҳнат муносабатлари тизимидаги
мақоми алоҳида ўрин тутади.
Меҳнат жараёнида инсоннинг асаб, ақлий ва
жисмоний қуввати сарфланади. Ушбу қувват сарфи
турли ишлаб чиқариш ҳамда шахсий омилларга
боғлиқдир.
Ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулот
бирлигига қанча кам қувват сарфланса, бу меҳнат
самарадорлигини шунча оширишга, айни пайтда
инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга
хизмат қилади.
Шундай экан, биз меҳнат фаолияти билан машғул инсонни ташқи
муҳит салбий таъсиридан сақлаш, муҳофаза этиш, унинг ҳаёти ва
соғлиғи борасида ғамхўрлик кўрсатиш зарур, деган хулосага келамиз.
Буларнинг ҳаммаси ҳозирги даврда “Меҳнатни муҳофаза қилиш”
атамаси билан номланади. “Меҳнат муҳофазаси инсоннинг меҳнат
жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг
сақланишига қаратилган тадбирлардир”.
Ижтимоий-иқтисодий
умумий
тизимида,
жумладан
меҳнат
муносабатларида меҳнат муҳофазаси алоҳида ўрин тутади. Меҳнатни
муҳофаза қилиш меҳнатнинг турли хусусиятлари билан узвий боғлиқлиги
билан изоҳланади. Жумладан, улар қуйидагилардан иборатдир:
иқтисодий: аҳолининг иш билан бандлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий
рағбатлантириш, меҳнат унумдорлиги, меҳнатни ташкил этиш ҳамда
меъёрлаштириш ва ҳоказолар;
— техник-технологик: техник жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнининг
технологияси, энергия билан таъминлаш, техника хавфсизлиги ва ҳоказолар;
— ижтимоий: меҳнатнинг мазмуни, жозибадорлиги ҳамда мотивацияси, меҳнат
жамоаси аъзоларининг ўзаро муносабатлари, манфаатларнинг мувофиқлиги ва
ҳоказолар;
— психофизиологик:
меҳнатнинг оғирлиги, тиғизлиги, санитария-гигиена
шароитлари ва ҳоказолар;
— ҳуқуқий: меҳнат муносабатларининг, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилишнинг
ҳам қонун йўли билан тартибга солиниши ваҳоказолар;
ташкилий-бошқарув: меҳнатни бошқариш органларини шакллантириш, субъектлар:
ходимлар, иш берувчилар ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш.
—
“Меҳнат муҳофазаси” фанининг предмети бўлиб,
кишилар меҳнат қилаётган муҳитнинг ташкилийтехникавий, санитария-гигиеник ва ижтимоий шароитида,
шунингдек, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш
санитарияси, меҳнат гигиенаси ҳамда меҳнат ҳимояси
қонун-қоидалари
бузилмаслигини
таъминлайдиган
ташкилий-техникавий, санитария-гигиеник ва ҳуқуқий
бир чора- тадбирлар тизими ҳисобланади.
Меҳнат муҳофазасини яхшилаш маълум бир вазифаларнинг бажарилишини тақозо
этади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ишлаб чиқариш муҳити омиллари орасидан оптимал нисбатини топиб, ишлаб чиқариш
қуролларининг мана шу ривожланган даражасида уларнинг инсон танасига ёки меҳнат
қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини имкон қадар камайтириш.
2. Ҳар бир салбий омилнинг таъсир даражасини аниқлаш, уларнинг инсон саломатлигини
бузмаслигини назорат қилиб туриш.
3. Корхона персонали ва унинг атрофидаги кишилар хавфсизлигини таъминлаш.
4. Бозор иқтисодиёти амал қилаётган бугунги кунда фан- техниканинг янги ютуқларидан
фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқаришга меҳнат шароитини соғломлаштирадиган аниқ чоратадбирларни жорий этиш.
5. Салбий омилларнинг таъсир даражасини йўқотадиган ёки камайтирадиган самарали
техник ҳимоя қуролларидан кенгроқ фойдаланиш.
6. Режалаштирилаётган ва амалга оширилётган меҳнат шароитини яхшилайдиган чоратадбирларнинг иқтисодий самарали усулларини топиш.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий фан сифатида
шаклланиши ва ривожланиши доимо турли фанлар:
иқтисодиёт, ҳуқуқ, математика, социология, психология
ва бошқа фанларнинг ютуқларига таянган. Фаннинг бу
соҳалари ривожланиб боргани сайин тадқиқотчилар,
шунингдек, амалиётчилар меҳнат фаолияти учун хавфсиз
шароитлар яратишда тобора кўпроқ имкониятларга эга
бўлмоқдалар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш инсон организмига ишлаб чиқариш муҳити салбий
таъсирининг олдини олишга, шунингдек, ноқулай шароитларда меҳнат билан банд
бўлган ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни
шакллантиришга даъват этилган ташкилий, техник ва моддий воситаларни яратиш
бўйича фан соҳаси ҳамда амалий фаолиятидир.
Меҳнатни муҳофаза қилиш фан сифатида социология, айниқса, унинг узвий
тармоғи ҳисобланган меҳнат социологияси билан чамбарчас боғлиқдир. Меҳнат
социологияси меҳнат фаолиятини, бир томондан, инсоннинг ижтимоий турмушга
таъсирини, иккинчи томондан, ижтимоий муносабатларнинг меҳнат фаолиятига
таъсирини ижтимоий воқеа сифатида тадқиқ этади. У меҳнат фаолиятининг умумий
моҳияти, ижтимоий ўрни ва ижтимоий ролига аниқлик киритади, инсонларнинг ўзаро
меҳнат фаолияти жараёнида таркиб топадиган муносабатларини ўрганади. Ана шундай
муносабатлар жараёнида ходим ҳам муайян иқтисодий муносабатлар маҳсули, ҳам
умуман жамиятда таркиб топган муносабатлар таъсирида шаклланадиган муайян
эҳтиёжларни кўрсатувчи фаолият субъекти сифатида ўрганади.
Ҳар йили ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш
учун юз миллион сўмлаб маблағ сарфланади, бироқ кўпгина
корхоналарда бундай нохуш ҳолнинг жиддий пасайиши
сезилмаяпти. Бинобарин, мазкур муаммо билан курашишнинг
бошқа усулларини излаш керак. Бахтсиз ҳодиса юз берган
шароитларни текшириш шуни кўрсатадики, унинг содир бўлишига
кўпинча жабрланувчининг шахсий сифатларидаги етишмовчилик
сабаб бўлар экан.
Ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил этишда ишловчига
боғлиқ бўлган психологик омиллар алоҳида аҳамиятга эгадир. Шу
нуқтаи назардан, меҳнат хавфсизлиги психологиясининг асосий
жиҳатларини кўриб чиқамиз.
1.
Меҳнат хавфсизлиги ишловчининг жисмоний ва биологик
сифатларининг катта комплексига боғлиқ бўлиб, унга
ишловчининг хатти-ҳаракатларида унинг профессионал билими ва
уқуви меҳнат хавфсизлиги талаблари билан органик уйғунлашиб
кетганида эришиш мумкин. Бунда хавфсизлик техникаси
талаблари ортиқча юклама бўлмасдан, ишни бажаришнинг барча
техникавий босқичига гармоник сингиб кетиши лозим.
Бажарилиши хавфсиз бўлган ишни яхши иш деса бўлади, лекин
бунинг учун уқув керак. Янги ишчиларни қабул қилишда асосий
эътиборни уларнинг ўз касбларини тўғри танлаши ва ишнинг
хавфсиз жиҳатларини оқилона ўзлаштиришларига қаратиш лозим.
1.
Техникавий камчиликларнинг таъсири. Инсоннинг психик ҳаёти,
асосан, ташқи муҳитга боғлиқ ва ишни бажариш пайтида ҳар қандай
шахснинг мазкур муҳит билан ўзаро муносабатга киришиши ишлаб
чиқаришдаги зарарли омилларнинг инсон руҳияти ва саломатлигига
салбий таъсир кўрсатишига олиб келади.
Бу зарарли омилларга қуйидагилар киради:
газ ва чанг билан ифлосланганлик;
— ёмон ёритилганлик;
— жуда паст (-4 — -6С ёки бундан ҳам паст) ва жуда юқори (+32С дан
юқори) температура;
— шовқин (айниқса, бир меъёрдаги шовқин).
—
Ишловчиларнинг жароҳатланишига сабаб бўлувчи
шахсий сифатлари. Ишга қабул қилишда аксарият
касбдаги кишилар учун мажбурий бўлган тиббий
кўрикдан ўтказиш вақтида ишга қабул қилинаётган
кишининг шахсий сифатларини, шунингдек, унинг
соғлиғидаги
жароҳатланишга
олиб
келишни
кучайтирадиган етишмовчиликларни комплекс равишда
ҳисобга олиш зарур.
1.
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Буларга қуйидагилар киради:
касаллик характерига ёки шунга яқин ҳолатга эга бўлган асаб тизими ёхуд бошқа
органлардаги доимий функционал ўзгаришлар.
сезги органларининг турли камчиликлари, кўришнинг қисман йўқотилиши,
гаранглик ва ҳ.к.
асаб тизимининг юқори бўлимларидаги сенсорлар ва ҳаракатлантирувчи марказлар
ўртасидаги боғлиқликнинг бузилиши.
ҳаракатларнинг мослашувидаги нуқсонлар (эпчилмаслик, ишончсиз ҳаракатлар).
эмоционал
жараёнларнинг мувозанатлашмаганлиги
(хурсандчилик
ва
жаҳлнинг алмашинуви, арзимаган ташқи таъсирларга дарҳол берилиши), булар
енгилтаклик, ўйламасдан иш қилиш, шошмашошарликда намоён бўлади.
алкоголь ичимликлар ва гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйиш.
ишдан кўнгил тўлмаслик ва унга қизиқишнинг йўқлиги, бундан эса ҳардамхаёллик,
диққатнинг йўқолиши келиб чиқади.
Savollar bo’lsa, marhamat!
E’tiboringiz uchun rahmat!
Download