Uploaded by tojiyevfarrux2005

1668685062

advertisement
Турсунов Сайфулло Нарзуллаевич
Турсунов Анвар Сайфуллоевич
Тоғаев Мунира Рахматуллаевна
Шеробод тарихи ва
этнографияси
1
УЎК:398.3(575.1)
74.200.25
Т91
Термиз Давлат Университети қошидаги Сурхондарё тарихи илмий
маркази Илмий кенгашининг 2013 йил 25 декабрдаги қарори билан нашрга
тавсия этилган.
Турсунов Сайфулла
Шеробод тарихидан лавҳалар \С.Турсунов,А.Турсунов,М.Тоғаева.-Т.: “Yangi
nashr”,2014,356 бет.
КББ 63.3(5Ў)-86.38
ISBN 978-9943-22-145-1
Шеробод тарихи ва этнографиясига тааллуқли илк аждодлармизнинг ижтимоийиқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётига оид тарихий воқеа ҳодислар акс этган.
Шунингдек, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва маросимларига хос
этномаданий жараёнлар илмий этнологик нуқтаи назардан таҳлил этилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мустақиллик йилларда амалга оширилган
ижобий ишлар, қулга киритилган ютуқлар тарихий манбалар асосида баён
этилган. Монография умумўрта таълим мактаблари, академик лицей ва коллеж
талабалари, ўқитувчиларига ўқув қулланма ҳамда оммабоп китобхонларга
мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: Ўзбекистонг ФА Тарих институти бўлим бошлиғи, т.ф.д.
Қ.Ражабов
Тақризчилар:
З Холиқов, тарих фанлари номзоди;
Т Пардаев, тарих фанлари номзоди.
Б. Муртозаев, филология фанлари номзоди;
Монография Сурхондарё тарихи илмий маркази Илмий кенгашининг 2013 йил
6 ноябрдаги қарори билан нашрга тавсия этилди.
“Yangi nashr”,2014,
ISBN 978-9943-22-145-1
2
КИРИ Ш
“Тарих хотираси, халқнинг, жонажон ўлканинг, Давлатимиз ҳудудининг
холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир
жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим
ўрин тутади”.
И.А. Каримов.
Ўзбекистон давлати жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари каби улкан
иқтисодий-сиёсий ва маданий жиҳатдан тараққий этиб, халқимиз моддий –
маънавий турмуш тарзининг юксалишига катта имкониятлар яратиб бермоқда.
Мамлакатимизда халқлар ўртасида ўзаро ҳамдўстлик, ҳамжиҳатлик, самимийлик
янада ривож топиб, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда ижобий натижаларга
эришилди. Ушбу ҳамкорлик республика ҳудудида ва қўшни халқларда қадимдан
мавжуд бўлган ўзаро ҳамкорликка асосланган моддий-маънавий алоқалар
натижаси бўлиб, бу алоқалар бугунги кунда ҳар томонлама тараққий этиб,
ўзининг салмоқли сифатларини намоён этмоқда. Ватанимиз тарихи ўтмиш илк
аждодлармиз асос солган ижтимоий- иқтисодий ва маданий турмуш тарзи билан
таккомилашиб, асрлар оша ўзининг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари
билан янада юксалиб борди. Асрлар оша Ватанга бўлган ҳурмат, оила, қўшни,
маҳалла, жамоатчиликка муносабат, халқимизнинг миллий қиёфасида акс этган
феъли, ўзига хос турмуш тарзи, салоҳияти, тафаккури, онги, қалби,
одамгарчилиги, орзу-умидлари, фазилатлари юксалиб бориб, ўзбек халқини
бошқа халқлар ўртасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлишига олиб келди.
Ана шу обрў-эътибор улуғ ёшга борган нуронийларда, ота-оналарда
мужассамлашган саҳоват, тежамкорлик, фидойилик, сахийлик, ҳалоллик,
камтарлик, меҳмондорлик, тириклик зийнати, инсон қадрини йўқлаш каби
фазилатлар асрлар оша мукаммалашиб борган Ўзбекистонимизнинг бебаҳо
ҳудудларидан бири ҳисобланган Шеробод ва шерободликларга ҳам хосдир.
Ўзбекистон тарихининг илк шаклланиши ва ривожланишида Шеробод тарихи ва
этнографиясининг ҳам ўзига хос ўрни ҳамда салоҳияти бор. Мамлакатимизда илк
инсониятга хос маданиятнинг пайдо бўлиши, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва
чорвачилик ҳамда савдо сотиқ муносабатларининг ривож топишида Шеробод
асосий манзилгоҳ ҳисобланиб, сунъий суғоришга, уй-жойга, сопол буюмларга,
жамоага, жамоатчиликка, қабилага, мулкий муносабатларга ўзининг табиий қулай
географик ҳудудлиги билан ҳисса қўшиб келган.
Дунё маданиятининг илк манзилгоҳлари ҳисобланган Зараутсой, Сополлитепа,
Жарқутон, Боботепа, Равотак, Таскент, Тиллобулоқ, Калламозор, Вандоб,
Пошхурт, Танги, Товка, Таллошқон, Бешқутон, Сайдободтепа, Истара, Танги,
Гуфтон, Қуллиқшо, Хатак, Хужонқо каби манзилгоҳлар миллий ўзбек
менталитетининг ўзига хос босқичлари ҳисобланади. Шеробод ўзининг қулай
табий иқлими, ҳосилдор тупроғи, маъданли суви, қуёшли ҳарорати, ер ости ва ер
усти бойликлари билан дунёнинг Буюк салтанатлари Аҳамонийлар, ЮнонМакедон империясини, Кушонлар, Эфталитлар салтанатини, Араб, Муғул ва
бошқа давлатларни ўзига жалб этган ҳудуд бўлиб, маҳаллий ўтроқ халқ мунтазам
чет эл босқинчиларига қарши мардона, озодлик курашларини олиб бориб, онаюрт тинчлигини ҳимоя қилганлар. Шеробод илк шаҳарсозлик, давлатчилик
марказлари ва қишлоқ жамоаларига асос солган ҳудуд бўлиш билан бирга
3
Жарқўтон шаҳари мисолида ҳуқуқий маданиятнинг пайдо бўлишига, бошқарув
тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини, яъни илк муҳр, туғ, Арки аъло, шаҳар
оқсоқоли, шаҳар ҳокими, диний бошқарув, ибодатхона ва қоҳин, руҳоний каби
тоифалар, мартабалар ҳамда мансабларни шаклланишига имконият яратган
ҳудуддир.
Шеробод қадимдан фан, маданият маркази, буюк сиймолар, алломалар,
олимлар ва авлиёларни тарбиялаган, жаҳон маданияти ривожига муносиб ҳисса
қўшган ўлка сифатида маълум ва машҳурдир. Айниқса, Ватан, халқ озодлиги
йўлида олиб борилган курашлар шерободликларнинг жасорат намуналари,
шерободлик мард ўғлонлар кураши ҳақидаги тарихий манбаларда ўз аксини
топган. Тарихда нуфузли ўрин эгаллаган Шеробод беклигининг ташкил топиши,
унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётда тутган ўрни ватанимиз тарихидаги
бўшлиқни тўлдиришда муҳим аҳамият касб этади. Ватанимизнинг мустақиллиги
туфайли халқимиз эркин, озод, ҳур фикрлиликка эришиб, ижтимоий-иқтисодий,
маданий-сиёсий соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Шеробод тумани
мустақиллик йилларида ўзининг шонли тарихини бойитиб, ижтимоий-иқтисодий
ва маданий жиҳатдан ривожланиб, ёш авлодни миллий ғоявий етук салоҳиятли
қилиб тарбиялаш имкониятига эга бўлди.. Шеробод тарихини, унинг ўтмиш
аждодларининг номини тиклаш абадийлаштиришда илмий тарихий ва оммабоп
манбалардан фойдаланилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу давргача
Шеробод тарихи билан шуғулланган машҳур алломалар, олимлар, рус
шарқшунослари, зиёлилар, педагоглар, ёзувчилар, шоирлар, бахшилар томонидан
яратилган асарлар, тарихий монографиялар, рисолалар, илмий мақолалар,
достонлар, бахши термалари, маҳаллий зиёлилар томонидан эълон қилинган
оммабоп рисолалар, мақолалар, шеърий тўпламлардан унумли фойдаланилди.
Шеробод тарихини яратишда рус шарқшунослари академик В. В Бартольд, рус
сайёҳлари ва олимлари Покотило, А. Г Ананьев, Б Н Кастальский, Н. А Маев, Б Х
Кармишеваларнинг асарларидан алоҳида фойдаланилди. Шеробод тарихи ва
этнографияси монографияси узоқ йиллик илмий тадқиқотлар, тарихий
изланишлар натижасида яратилиб, халқимиз тарихини яратишга муносиб ҳисса
сифатида тақдим этилди. Ушбу монографияни чоп этишда яқиндан ёрдам берган
машҳур олимлар академик А.Асқаровга, т.ф.д. профессор Т.Ширинов, Қ.Ражобов,
А.Аширов, т.ф.д. Ш.Шайдуллаев, т.ф.н. доцентлар О.Бўриев, Ҳ.Кичкилов,
Э.Қобилов, З.Холиқов, Т.Пардаев, А.Тўхтаев, А.Қурбонов, М.Файзуллаева,
Н.Турсунов, У.Худойқулов, ф.ф.н. Б.Муртазоев ва Ш.Ёқубовларга муаллиф
ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради. Ушбу монография
мукаммаллик сари ташланган дастлабки қадам бўлиб, мулоҳаза ва
камчиликлардан ҳоли эмас. Шунинг учун муаллиф китобхонлар томонидан
билдирилган таклиф ва истакларни чин дилдан қабул қилади.
4
Шеробод туманининг 2013 йилги тавсифномаси
Тузилган вақти - 1926 йил 29 сентябр
Ҳудуди- 2727 кв. км.
Туман Термиз шаҳрида 59 км юқорида, денгиз сатҳидан 1250 метр баландликда
жойлашган.
Аҳолиси-2012 йил 1 январгача – 168,1 минг киши.
Аҳоли хўжалик сони-33661 та.
Туманда оила сони-40473 та.
Қишлоқ аҳолиси -111343
Шаҳар аҳолиси- 22750
Аҳолининг 1- кв.км.га зичлиги 62,0.
Маркази - Шеробод шаҳри 1973 йил ташкил топган.
Маҳалла фуқаролар йиғини 48 т
Аҳоли яшаш манзилгоҳлари 104 та.
Туманда 9 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 40 та қишлоқ маҳаллалари, 97 та аҳоли
манзилгоҳлари бор.
Туманда 7 та шифохона, 19 ҚВП, 24 амбулатор поликлиникалар, 25 та дорихона
бор.
Туманда 70 мактаб, 9 та касб- ҳунар коллежи, 15 та ахборот ресурс марказлари,
кутубхоналар сони 15, 1та музей, 1 та стадион, 24 та болалар боғчаси бор.
Туманда 300 та маиший хизмат нуқталари, 350 савдо ва 125 та овқатланиш, 420 та
хусусий корхоналар, 150та фирмалар бор.
Туманда 608 та фермер хўжаликлари мавжуд.
Туманнинг қишлоқ хўжалиги учун яроқли экин майдони 39818 гектар.
Туманда саноат корхоналари сони 23 та.
Туманда транспорт ташкилотларнинг сони 2та
Туманда 9 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 7 та шаҳарча, 8 та шаҳар ҳамда 40 та
қишлоқ маҳаллалари, 97 та аҳоли пунктлари бор.
Шеробод тумани қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлиб,
ушбу чегаранинг узунлиги 76 км. ни ташкил қилади.
Рельефи ғарбдан шарқ томонга текис, ғарбида Кўхитанг тоғ тизмаси бор, энг
баланд «Айри ота» чўққиси 3139 м, Пошхурт, Зарабоғ ботиқлари бор. Фойдали
қазилмалари ош тузи, кўмир ёқувчи сланец, мармар метин (гранит), олтингугурт,
қурилиш материаллари.
Иқлими субтропик, ёғин миқдори йилига 150 мм 500 мм. гача совуқ даври- 20
градус, энг иссиқ- 48 градус. Вегетация даври 266 кун.
Шеробод туманидан Тошкент-Термиз катта ўзбек магистрал йўли ўтади. Темир
йулдан узоқлиги 49 км. вилоят маркази Термиздан 59 км. Шеробод дарёсининг
узунлиги 186 км.
Туманда 1 та қоракўлчилик ширкат хўжалиги.
Шеробод воҳасининг табиий географик харитаси
таснифи
5
Сурхон-Шеробод воҳаси топографик тупроқ тузилиши, гидрогеологикмелиоратив ҳолати ва хўжалик иқтисоди жиҳатидан Ўзбекистоннинг тўла
ўзлаштирилган массивлардан биридир. Сурхон-Шеробод воҳаси Ўзбекистоннинг
энг жанубида, 370 10I-390 02 шимолий кенглик ва 920-680 251 шарқий узунлик
оралиғида жойлашган. Бу ҳудуд Шерободдарё ва Сурхондарё дарёлари оқадиган
меридианол йўналишда чўзилган тоғлараро воҳадан иборат. Воҳа шарқдан
Тожикистон, ғарб ва шимоли-ғарбдан Туркманистон ва республиканинг
Қашқадарё вилояти билан, жанубдан эса Амударё бўйлаб Афғонистон билан
чегарадошдир.
Сурхон-Шеробод воҳасида текисликлар, қуруқ чўллар ва тоғ олди зоналари
мавжуд бўлиб, воҳанинг бойликлари жуда катта ва турли-тумандир. Воҳанинг
умумий майдони Ўзбекистон территориясининг 4,6 фоизини ёки 20,1 минг км 2ни
ташкил этиб, республикада у бешинчи ўринни эгаллайди. Сурхон-Шеробод
воҳаси бир-биридан катталиги, жойлашиши билан фарқ қиладиган Сурхон ва
Шеробод дарёларининг ҳавзасини эгаллаган.
Сурхон воҳасининг адирли кенгликлари шимолдан жанубга томон пастлаша
бориб, секин-аста текисликка ўтади. Шеробод воҳаси шимолий томонга сал
энгашган текисликлардан иборат бўлиб, жанубдан Амударё билан, Шимолий
ғарбдан Келиф-Шеробод тизмаси ва шарқдан унча юқори бўлмаган Хайгар
тоғлари оралиғида жойлашган. Воҳа иқлим шароитлари бўйича Ўрта Осиёнинг
пахта етиштирадиган асосий майдони ҳисобланиб, асосан иссиқ чўллар таркибига
киради.
Ўртача ойлик ҳарорат йил давомида мусбат сонларга эга бўлиб, январда
ҳароратнинг пастки нуқтаси +2,8-3,30 ва июлда +31,2-31,90 га тенг бўлади. Ўртача
йиллик ҳароратда эса +200га етади. Январда ҳароратнинг энг пастки нуқтаси
январда -200, энг баланд нуқтаси эса июн-июлда +45-460 гача боради. Илиқ аёзсиз
давр 212-320 кун давом этиб, кўп йиллик ўртача давомийлиги эса 240-270 кунни
ташкил қилади.1 Энг эрта баҳорги аёз кунлар январнинг иккинчи ярми ва
февралнинг бошларида бўлиб, энг кечкилари апрелнинг иккинчи ярмигача
чўзилади. Энг эрта кузги аёзли кунлар октябрнинг иккинчи ярми бошларида
бўлиб, энг кечкилари эса декабр ва январ ойларигача давом этади. Ўртача йиллик
ёғиннинг йиғиндиси энг юқори ёки 100 га тенг бўлган ҳароратда 5000 мм дан 6500
мм гача, ҳафталик ёғингарчилик эса 130-160 мм ни ташкил қилади.
Ёғингарчиликнинг 90 фоизи қишки-баҳорги даврга, қолган 10 фоиз эса кузги
даврга тўғри келади. Ёзи қуруқ ёғингарчиликсиз бўлгани сабабли, ҳавонинг
ўртача нисбий намлиги йил бўйи 50% га тенг бўлади. Ёз ойларида эса бу
кўрсаткич 20-30 % тушиб кетиб, қишки мавсумда 70-80% га кўтарилади.
Буғланиш йил давомида 1700-2000 мм ни, илиқлик эса ярим йилликда 1300-1500
мм га тенг бўлади.
Ҳудуднинг ўзига хос ҳусусияти шундаки, бу ерда асосан жанубий-ғарбий
йўналиш бўйлаб афғон шамоли эсиб туради. Вақти-вақти билан кучли шамол
кўтарилиб, ўсимликлар ва тупроққа ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқлим
шароитларига кўра бу ҳудуд иссиқ ва қуруқ иқлимли минтақага киради. Бу иқлим
шароитлари сунъий суғоришда пахтанинг ингичка толали навлари ва бошқа
1
«Ўрта Осиё сув-пахтачилик лойиҳа» институти жорий архиви, №1416-иш, 19-варақ.
6
кўплаб субтропик экинлар етиштиришга мос келади. Пахта сингари иссиқсевар
ўсимликларнинг ривожланишидаги фаол ўсиш даври Сурхон-Шеробод
воҳасининг жанубий қисмида мартнинг ўрталаридан бошланади. Шундай қилиб,
бу давр 240-250 кун давом этади. Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмида
(Қашқадарё ҳавзаси), яъни кўпчилик туманларда (энг жанубдан ташқари) бу давр
226-228 кун давом этади. Ҳар йили ҳароратнинг энг баланд нуқтаси +46-480 дан
ошиб, Термиз ва Шерободда деярли +500 С га етади. Бу кўрсаткич эса Ўзбекистон
ҳудуди учун юқори бўлиб ҳисобланади.
Сурхон-Шеробод воҳасининг жанубий қисмида ёғингарчиликнинг
тақсимланиши жуда нотекис. Амударёдан шимол томонга воҳа бўйлаб, тахминан,
400-500 м атрофида (Шўрчи кенглигида), Бойсунтоғ ва Кўҳитанг ёнбағирлари
бўйлаб, шимоли-ғарбда ва Келиф-Шеробод тизмасида 660-700 м ли
тепаликларгача йиллик ёғингарчилик миқдори 130-250 мм га тенг бўлган ҳудуд
жойлашган. Ёғингарчиликнинг юқорига кўтарилиши билан ошиб бориш жараёни
ҳамма жойда ҳам бир текис эмас. Кўҳитанг ва Бойсунтоғ ёнбағирларида юқорига
чиқиш билан ёғингарчилик миқдори нисбатан секинлашади (ҳар бир 100 метрга,
25-35 мм). Шарқ томонга ўтиб ёғингарчиликнинг ошиши анча фаолроқ бўлади
(ҳар 100 метр юқорига 60-80 мм га ўзгаради).2 Сурхон-Шеробод воҳаси рельеф ва
тупроқ ҳосил қилувчи жинсларнинг турли туманлиги билан фарқ қилади.
Тупроқшунос А.З.Генусовнинг аниқлашича, бу ҳудудда тупроқнинг
қуйидаги асосий турлари учрайди. Булар кулранг- қўнғир тупроқ, чўл қум
тупроғи, тақир тупроқ, шўрхок тупроқ, яйлов ва ботқоқ тупроқларидир. Кулрангқўнғир тупроқлар чўл тупроқларининг типик вакили бўлиб ҳисобланади. Улар
паст текисликларнинг тош-шағал аралашмасидан ташкил топган бўлиб, умумий
майдони 75 минг гектарга тенг, ундан суғориш учун 1/3 қисми ишлатилади.
Ҳудуднинг шимолий қисмида кулранг чўл тупроғини ташкил этган бўз
тупроқларнинг катта даштликлари жойлашган. Чўл қум тупроқлари ва қумлар
Сурхон-Шеробод воҳасида 130 минг гектарни эгаллайди, бу Ховдаг
қумлоқларининг тарқалиши натижасида ҳосил бўлган.
Иқлим шароитларига кўра чўл-қум тупроқлари суғориладиган ерларга
айлантирилиши мумкин, уларнинг майдони Сурхон Шеробод воҳасида 60 минг
гектарни ташкил этади. Чўл минтақасининг яйлов ва ботқоқ тупроқлари
Сурхондарё ва Амударёнинг тор воҳасида мужассамлашган, улар дарё қирғоқлари
ва кенг яйловларни ташкил этиб, ҳар хил шўрланиш даражасига эга. Сурхон
дарёсининг ўзани кенг эмас, фақат айрим жойларида унинг кенглиги 0,5
километрдан ошади, Амударё ўзани фақат Ўзбекистон ҳудудидагина 1-2
километрга тенг бўлади. Суғориладиган яйлов тупроқлари, асосан, Сурхондарё
ўзан таркибига кириб, Амударё воҳасида суғориладиган ҳудудлар жуда кам.
Сурхон-Шеробод воҳаси бўйлаб 7 минг гектар яйловлар мавжуд. СурхонШеробод воҳасида иссиқ иқлим даври узоқ давом этиб, бу ерда энг иссиқсевар
экинлар – пахта, хурмо, ўрик, бодом, шафтоли, олма, беҳи, гилос, олча, анжир,
анор, узум ва бошқа мевалар етиштирилади.
Шарқий Бухорода муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган Шеробод
дарёси Бойсун тоғидан бошланиб, Дарбанддарё номи билан аталади. Сайроб ва
2
«Ўрта Осиё сув-пахтачилик лойиҳа» институти жорий архиви, №1416-иш, 34-варақ.
7
Мунчоқ қишлоқлари қуйи қисмидан қуйиладиган Панжоб дарё ирмоғидан кейин
эса Шерободдарё номини олган. Шеробод дарёси Нон-Даҳна дарасидан ўтиб,
Шеробод шаҳри маркази орқали эгри-бугри оқим билан Хушман қишлоғи
ёнидаги эски Кампиртепа қалъа харобалари номи билан машҳур Амударё
кечувига бориб қуйилади. Шеробод дарёси узунлиги 186 километр бўлиб, сув
тўплами майдони эса 2950 км2. У Амударёга Шўроб қишлоғининг қуйи қисмидан
128 километр узоқликдан оқиб тушади. Дарё сарчашмалари Бел-Ота тизмасининг
Ҳисор тоғ тизмаси ғарбий томонидан денгиз сатҳидан 2700 м баландликда
жойлашган.
Шеробод дарёси Ирғайли ва Қизил-Сой дарёларининг қўшилишидан ҳосил
бўлади. Шеробод дарёсининг сувлари тўлиқ суғориш учун ирригация каналлари
орқали олиниб, сувнинг фақат 8 фоизи қолади. Бу каналлар Шеробод дарё
чиқариш конусининг юқори ва марказий қисмларида жойлашган, фақат тошқин
пайтларида ортиқча сувлар Қорасув ўзани орқали Амударёга тушади. Шеробод
дарёсининг суғориш имконияти 3,2 минг гектарга тенг, экинлар эса 10-11 минг
гектаргача экилган, экинларнинг бир қисми ҳар йили сув етишмовчилиги
натижасида нобуд бўлган. Шеробод текислигида 120 минг гектар бўш ерлар
мавжуд, хўжалик томонидан Шеробод дарёси суғориш ва сув билан таъминлаш
учун ишлатилади. Нон-Даҳана жарлиги ва Шеробод шаҳри ўртасида дарё тўлиқ
каналлар тармоқлари билан суғориш учун тарқалади. Булардан асосийлари: чап
қирғоқлари-Истара, Гиламбоб, Сўхта, Таллимарон, ўнг қирғоқлари Таллошқон,
Беш-Хотин. Профессор В.А. Шульц таъбири бўйича Шеробод дарё қор-ёмғир
дарёларига киради. Шеробод дарёсининг суви кам бўлиб унинг суви 10 минг
гектар ерни суғоришга етади. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, Шеробод
дарёси Шеробод шаҳри марказидан ўтгач, чўл-биёбонлардан оқиб ўтиб
лойқаланиши натижасида, Қорасув ёки Қора дарё номини олган. Ангор ҳудудидан
ўтиб Амударёга яқинлашгач эса, Нурпак-шер, Ширпин дарё ва Раби Қайсар
номлари билан ҳам аталган. Шеробод дарёси Шеробод туманининг иқтисодий
тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бутун қишлоқлар асосан дарё ўзанида
жойлашиб, деҳқончилик қилишган. Шеробод дарёсидан Таллашқон, Истара
ариқлари оқиб чиқиб, Чағатой, Боботепа, Араб, Истара, Роватак, Сариқ, Хўжақия,
Навбоғ, Хитой каби ўнлаб қишлоқларни сув билан таъминлаган.
8
БИРИНЧИ БОБ
Миллий маданиятимизга асос солган санъат маскани
Ўзбекистон тарихини ўрганишда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар
туфайли тарихда мавжуд муаммоларнинг ечими топилиб, илк давлатчилик
тарихимизни мукаммал ўрганиш имкониятлари яратилмоқда. Айниқса,
мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларига хос тарихий манбаларни таҳлил этиш
борасида амалга оширилаётган археологик ва этнографик тадқиқотлар
натижасида ўлка тарихига оид янги манбалар холисона ўрганилиб, илк
шаҳарсозлик ва давлатчилик масаласида мавжуд камчиликларни бартараф этишга
имониятлар яратилмоқда. Жаҳон цивилизация тараққиётида муносиб ҳисса
қўшган Ўзбекистон ҳудудида илк инсоният моддий ва маънавий маданиятинг
ўзда шакллантирган Сурхон воҳаси тарихи масаласи жаҳон тарихчиларини ўзига
жалб этиб келмоқда. Ана шундай бой тарихга эга Шеробод тумани тарихи ҳақида
фикр мулоҳазалар юритиш муҳим долзарб масалалардан бири ҳисобланди.
Шеробод қадимги ўтмиш маданиятида чуқур из қолдирган бой моддий-маънавий
тарихни ўз ичига олган ажойиб ўлка. Унинг ҳудудида узоқ йиллардан буён олиб
борилаётган археологик текширишлар ва қўлга киритилган бошқа тарихий
манбалар бу ерда бундан 4 минг йиллар илгари кўплаб аҳоли яшаган қатор
масканлар бўлганлигидан далолат беради. Шерободнинг тарихий-топономик
номи асли Шо-«Бош» ва «работ»- «катта карвонсарой» бўлиб, яъни «бош бекат»
маъносини англатади. Кўринадики, шаҳар номи Шоҳработ - Шоработ - Шеробод
бўлиб кетган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.
Кишилик жамиятининг илк босқичи бўлган тош асрига оид тош битиклар,
манбалар, турли тасвирлар, расмлар ва айни чоғда тошдан ясалган меҳнат
қуролларининг дастлабки намуналари одамлар ижодкорлигининг натижасидир.
Инсон табиат мўъжизаларини ва унинг сир-асрорларини тасаввур этиш туфайли
тирик жонзотларга тақлид этишган, уларнинг қиёфаларини яратишган. Инсон
расмлар чизиш орқали табиатдаги нарса ва ҳодисаларга ўз таъсирини ўтказиш ёки
ундаги асов ҳолатларни бўйсундиришга хаёлан ҳаракат қилган. Ана шу
тасаввурлар таъсирида шаклланган ва ўзларининг илк ибтидоий тажрибаларини
тўплай бошлаган дастлабки инсонлар мўъжизакор табиатдаги осори-атиқаларнинг
расмини чизиш учун табиий тайёр ғорлардан, қоялардан фойдаланганлар. Ана
шундай манзилгоҳлардан бири Зараутсой бўлиб, Ўзбекистон ҳудудининг Ҳисор
тоғ тизмасининг жанубий-ғарбидаги Кўҳитанг тоғининг ён бағрида жойлашган
дарадаги унгир ва камар тошларига ишланган ибтидоий санъатнинг нодир
намуналари бўлмиш маданият масканидир.
Қадимий аждодлар яратиб қолдирган бу осори-атиқаларни ўз бағрида минг
йиллардан буён асраб келаётган маскан Зараут, Зараутсой ва Зарауткамар
номлари билан юритилади. Зараут - қишлоқнинг номи, турли булоқ сувларидан
йиғилиб пайдо бўлган ва Зараут қишлоғи ичидан оқаётган сойни Зараутсой
дейдилар. Олиму мухлисларни лол қолдирган Зараут расмлари чизилган ғорларни
маҳаллий тилда камар деб аташади, шундан Зарауткамар номи пайдо бўлган.
Зараутсой оқиб-оқиб Қизилолма сойга қўшилади, ана шу икки сой қўшилиб
Қорабоғсойга, ундан ўтиб Майдонсойга ва ниҳоят Лойлиқсойга бирлашиб,
9
Туркондарё (Шерободдарё)га қуйилади, у эса йўлини Амударёгача давом
эттиради.
Шеробод тумани Қизилолма (бу қишлоқ ҳам бир пайтлар Зараут деб
аталган) ва Зараут қишлоғи яқинидаги Зараутсой бўйида тошга қизил кесак (бўёқ)
билан солинган суратлар топилган ва бу тасвирий санъат ёдгорликлари мезолит
даврига оиддир. Унда чодир ёпиниб, ўзига дум боғлаган ва ўқ-ёй кўтарган
овчилар ит ҳамда ёввойи ҳайвонлар билан бирга тасвирланган. Афтидан, қадимги
овчилар ов қилиниши лозим бўлган ҳайвонларни чўчитмаслик учун орқаларига
дум боғлаб, чодир ёпиниб олган бўлсалар ажаб эмас. Бу дара Сурхондарёнинг
ўтиш ва бориш энг қийин, энг мушкул бўлган Кўҳитанг тоғлари этакларида
жойлашган бўлиб, қадимги санъатнинг ажойиб ҳамда ноёб ёдгорликларидандир.
Шундай қалтис жойни, чиқиш қийин дара тепасидаги ғорни зараутлик Рауф
исмли ўн яшар бола кўй боқиб юрганида тасодиф кашф этади. Бу 1939 йилнинг
баҳорида бу топилма ҳақида хонадон аъзолари оиланинг қадрдон дўсти бўлиб
қолган Иван Фёдорович Ломаевга айтиб беришади. Довюрак изчи-овчи,
тўғрироғи овчи-ўлкашунос, айни пайтда гиёҳшунос, табиатнинг чексиз
ҳавасманди И.Ф.Ломаев дўсти Ваҳоб Давлатов ва унинг ўғли Рауф билан
биргаликда камарга боришади. Ўз навбатида И.Ф.Ломаев кўрганлари хусусида
ўша пайтлари Термиздаги Сурхондарё округ музейи директори Г.В.Парфёновга
хабар беради. Г.Ф.Парфёнов 1931 йили илк бор Сурхондарёга иш билан
келганида Хатак қишлоқлик қариялардан тоғнинг қайсидир ғорларида ҳайвонлар,
одамлар сурати чизилганлиги ва номаълум битиклар борлиги ҳақидаги
маълумотларни эшитиб ёзиб олган эди, аммо ўшанда бу сирли ғорларнинг
қаердалигини ҳеч ким айтиб беролмаган эди. И.Ф.Ломаевдан илгари ҳам камар
расмлари билан қизиқувчилар бўлган, шулардан бири 1912 йили суратлардан
нусха олишга ҳаракат қилган ҳарбий топограф Фёдоров бўлган.
Юқоридагилардан шу нарса аёнки, илгарилари ҳам бу ноёб расмлар билан
қизиқувчиларнинг бор бўлганлиги эҳтимолига заррача шубҳа йўқ.
Заравут сойи тамом бўлиб, Қорабоғ сойи бошланишида дара бирмунча
тораяди, дара кенглиги 20-30 метрни ташкил этади. Қоялар ҳам пасайиб боради.
Дара ўнг томонидаги Кичик Етимтоғ қояси юзасидаги бир неча соябонли
камарсимон чуқурча (ўйиқ) лар деворига қизил рангдаги бўёқ билан хилма-хил
тасвир (сурат)лар туширилган. Улар орасида тасвирларнинг яққоллиги, хилмахиллиги ва саҳнасининг бойлиги билан энг катта ҳисобланган камар манзараси
одамлар диққатини ўзига жалб этади. Камар шипи ва деворига ўқ-ёй билан
қуролланган ва ҳайвонларни чўчитмайдиган кийимдаги овчилар итлар ёрдамида
ёввойи ҳайвонларни овлаш манзараси тасвирланган.
1939 йили шерободлик заҳарли илон овчиси И.Ф.Ломаев Г.В.Парфенов
билан биргаликда Заравутсой камарлари тасвирларини ўрганиб, матбуотга
мақола ўйналишда эълон қилади. Шу тариқа 1941-1945 йиллар давомида 264 дан
ортиқ хилма-хил сурат аниқлаган.
1942 йилда Сурхондарё вилоят театрига ишга келган рассом А.Ю.Рогинская
1943 йил октябрь ва 1945 йил октябрида уюштирилган махсус экспедицияда
қатнашиб, юқорида қайд этилган катта камардаги тасвирларни оғир шароитда бир
учи тоғ тепасига беркитилган арқоннинг иккинчи учини белига боғлаб, арча
хариларидан ясалган нарвон ёрдамида махсус (ватман) қоғозларини намлаб камар
10
саҳнасига ёпиштириб, барча тасвирларни асл катталикда қоғозга туширди ва
аслидагидек рангга бўяди.
Экспедиция иштирокчилари Москвадаги турли музей ва илмий текшириш
институтларида ўз тадқиқотлари ҳақида маърузалар билан чиқиб, қоғозга
туширилган рангли тасвирларни намойиш қилдилар. Бу хабар фан оламида катта
шов-шувга сабаб бўлди. Олимлару, ихлосмандлар қизиқишини уйғотди.
Шу тариқа девори ва шипига қизил ва қўнғир (қорамтир) рангдаги бўёқ
(охра) ёрдамида ўқ-ёй билан қуролланган ва ҳайвонларни чўчитмайдиган
кийимдаги овчилар итлар ёрдамида ёввойи буқа, кийик, чўчқаларни овлаш
манзараси (хилма-хил сиртқи кўринишли (контурли) ёки ғира-шира кўринишли
(силуэтли) ҳаяжонли тасвирлар) туширилган саҳна Заравут камар номи билан
тарихга кирди.
Марказий камардан бошқа кичик камарчалардаги тасвирлар якка-якка
бўлиб, бирон-бир жараённи ифодаламайди. Марказий камардаги тасвирларда
қадимий одамларнинг ҳайвонларни овлаш жараёни тўлиқ кўринади, жумладан: ов
саҳнасининг бирида 19 овчи ёввойи ҳўкизни қуршаб турганлиги, бошқа саҳнасида
найза билан қуролланган овчилар бир тўда ҳайвонларни қувиб кетаётганлиги,
отилган найзаларнинг учиш жараёни ва жайрон танасига санчилган найза акс
эттирилган.
Москвада намойиш этилган рангли тасвирлар даври (ёши) бўйича турли
мунозаралар юзага келди. Бир гуруҳ олимлар уларни милоддан олдинги 7-5 минг
йиллик, иккинчилари милоддан аввалги 15-10 минг йиллик, Г.В.Парфенов ва
А.Ю.Рогинская тарафдорлари милоддан аввалги 30-20 минг йилликлар (палеолит)
га тааллуқлиги ва уларни шу ҳудудга келиб қолган кроманьонлар (Франциядаги
Кроманьон ғоридан топилган, сўнгги палеолит
даври одами)нинг вакиллари чизишганлиги ҳақида сўз юритишади.
Заравутсой тасвирлари даврига аниқлик киритишда А.А.Формозов олға
сурган фикр қимматлидир. У тасвирларни ўз кўзи билан кўрганидан сўнг,
юқорида қайд қилинган тақризида илгари сурган хулосасини услубий
(стилистик) таҳлиллар асосида янада чуқурлаштириб, суратлар ёшини палеолитга
хос эмаслигини, уларда мезолит эҳтимоли борлиги, ҳатто ундан ҳам кечки –
неолит, энеолит даврига тўғри келишини, овчилар ҳаётини акс эттирувчи шу
каби саҳналар Ўрта Осиё петроглифида ҳатто ўрта асрларгача кўп учрайдиган
ҳол эканлигини, одам шаклининг 4-20 см ҳажмидаги тасвири, уй итлари ва
камондан ўқ отиш билан овлаш саҳнаси палеолит даври санъатида учрамаслиги,
одам сиймоси (фигураси) ни учбурчак шаклида чизиш фақат бронза даврида одат
тусига кирганлигини таъкидлайди.
Заравутсойга ташриф буюрганларнинг айримлари рангли тасвирларнинг
тўлиғича сақланганлиги, бошқалари уларнинг хиралашганлигини, учинчилари
йўқолганлигини баён қиладилар. Тасвирлар аҳволи ўрганилганда, қуёш нуридан
кўпроқ таъсирланганлари хиралашгани, одам қўли етадиган пастки
камарлардагилар рангсизланганлиги, аксинча қоя юзаси юқориги қисмидаги ва
қуёш нуридан кам таъсирланганлари тўлиқ сақланганлиги, булардан ташқари
ҳаво намлиги даражаси юқори пайтларда тасвирлар кўриниши яққоллашиши,
аксинча ҳолатда эса уларнинг ранги сўниши кузатилади.
11
Ранги хиралашган тасвирлар юзаси ҳўл латта билан артилиб, намга
тўйинтирилганда уларнинг чиройи очилади. Тасвирлар бўёғи таркибида
темирнинг мавжудлиги, унинг вақт ўтиши билан аста-секин ишқорланиши ва сув
билан ювилиши оқибатида улар хиралашиб (сўниб) борган. Кам таъсирланган
тасвирлар қизил-жигарранг тусга, қуёш ва сувдан кўпроқ таъсирланганлари
жигарранг-кулранг (бўз) тусга кирган.
Маълум бўлишича, Заравутсой тасвирлари турли даврларда бир хил
таркибдаги бўёқлар билан умумий қоида ва услубга бўйсунган ҳолда яратилган
йирик ва ноёб санъат мажмуаси экан. Мажмуадаги тасвирлар уч гуруҳдан иборат.
Биринчи гуруҳи инсониятнинг ибтидоий даври билан боғлиқдир. Бу гуруҳдаги
тасвирларнинг энг қадимийси Марказий камар (Заравут камар) бўлиб, 6камардаги от минган одам тасвири ундан ёшдир. Таъкидлаш жоизки, отларни
хонакилаштириш ҳозирги Қозоғистон чўлларида милоддан олдинги II минг
ўрталарида амалга оширилган.
Зараутсой суратлари дастлаб И.Ф.Ломаев томонидан ўрганилади,
кейинчалик Г.В.Парфёнов раҳбарлигидаги экспедиция иш бошлади ва очиқ
қоятошнинг антиқа қизил рангли расмларини суратга туширди, кўчирмалар олди,
муҳими янги суратли жойлар аниқланди. Зараутсойни илмий амалий тадқиқ
этишда Г.Парфёнов, А.Ю.Рогинская, А.С.Кириллов, И.Ф.Ломаев, А.П.Иванова,
В.К.Сандул ва Ш.Исмоиловлар катта ишларни амалга оширдилар. А.Ю Рогинская
1942 йили Москвадан Сурхондарё вилоят театрига рассом сифатида ишга
жўнатилган бўлиб, Г.В.Парфёнов томонидан экспедицияга жалб этилган эди.
А.Ю.Рогинская
қоғозга
туширган
тасвирлари
ва
экспедиция
материалларини якунлаб, 1950 йили «Заравутсой» номли китобини нашрдан
чиқарди. Бу асар сўзсиз Заравутсой ҳақида янги асарлар яратилишига туртки
бўлди. Қоғозга туширилган тасвирларни шарҳлаб А.А.Формозов 1951 йилда
махсус тақриз ёзди. Орадан 14 йил ўтгач, яъни 1964 йили Заравутсой
тасвирларини ўз кўзи билан кўриб, уларни тўлиғича ўрганди ва қатор мақола ва
асарлар яратди. Бу асарлар асосида маҳаллий муаллифлар томонидан мулоҳазага
молик қатор мақолалар ёзилди.
Заравутсой ҳақидаги мавжуд асарларда тасвирларнинг сони, ёши, бўёқлари
таркиби тўғрисида бир фикрга келинмаган. Г.В.Парфенов ва А.Ю.Рогинская
тасвирлар туширилган 27 та камарчада 264 та суратни санашган. Ўлкашунос
В.Н.Жуков кузатган 13 камарнинг 8 тасида 357 тасвирни, жумладан:
Заравуткамар марказида 198 та (21 одам, 2 қуш, 19 та ҳар хил ҳайвон, 2 терига
ўхшаш сурат ва ҳкз), 3-камарда 6 та (1 та ҳайвон), 4-камарда 7 та (1 та одам, 1 та
ҳайвон), 6-камарда 13 та (битта от минган одам) тасвирининг мавжудлигини
ҳамда 2, 5, 7, 8, 11-камарлардаги суратларнинг ҳаммаси ноаниқлиги, 9, 10, 12, 13камарларда эса суратларнинг йўқлигини қайд қилади.
Айниқса, кейинги йилларда Зараутсой қоя расмлари таниқли олим
А.А.Формозов томонидан пухта таҳлил қилинди. Таниқли журналист, ижодкор,
илм тафаккур эгаси воҳадошимиз, ўлкамизнинг фидойи бир инсони Абдулла
Холмирзаев «Зараутсой тилсимлари» (2003) номли илмий-оммабоп рисоласини
нашр эттирди. Абдулла Холмирзаевнинг болалиги, ёшлиги Зараут қишлоғида
ўтган, у бу тилсимли расмлар ҳақида кўплаб афсона ва ривоятлар эшитиб катта
бўлган. «Зараутсой тилсимлари»ни варақлаймиз: «Зараутсой ранг тасвирини
12
тушуниш учун Г.В.Парфёнов ушбу асарларни яратган одамларни хаёлан кўз
олдида намоён этишга ҳаракат қилиб кўрди. У баъзан куни бўйи тоғларда қолиб
кетарди. Камар ва ўйиқ-камгаклар қидириб барча жойларни кезиб чиқди, узоқ
чўққиларга бориб келди. У Зараутсойдаги ибтидоий одам ҳаётининг барча
тафсилотларини ўрганди.
Зараутсой санъат обидаси турган жойдан 80-100 чақиримлар чамаси
масофадаги Тешиктош ғоридан неандерталь бола скелети топилганлигини
барчамиз яхши биламиз. Неандерталлар кроманъонларга нисбатан 50-30 минг
йиллар илгари яшаб ўтганлар. Зараут ҳудудига келиб санъат яратган
кроманъонлар,
эҳтимол,
тешиктошлик
ота-боболарнинг
авлодларидан
бўлгандирлар. Лекин неандерталлар ҳали санъатни билмаганлар, шу билан бирга,
айтиш жоизки, тошларга тасвирлаш одати ҳар қандай кроманъон одам тўдасига
ҳам хос бўлавермаган». Зараутсойда олиб борилган кузатиш ишлари даврида
пичоқ вазифасини бажарган ясси чақмоқтош топилиб, Дулдул ота ғоридаги
маданий қатламлар текширилганда тош даври ибтидоий одамининг истиқомат
жойи бўлганлигини кўрсатувчи ашёвий белгилар аниқланди. Қуйидаги сатрлар
ҳам шу китобдан олинди: «Зараутсойдаги каби қадимий ибтидоий санъат энди ҳеч
қачон қайта яратилмайди. У худди эпос ва эртакчилик каби ўз имкониятини
ишлатиб бўлган. Ўз ҳолича гўзал, нафис ва шу билан бирга ёввойи ибтидоий
санъат энг қадимги ўтмиш меросимизнинг олий намунаси сифатида доимо сизу
бизни оҳанграбодек ўзига жалб этаверади»3.
Шунингдек, муаллиф Зараут номи этимологияси хусусида баҳс юритади,
афтидан Зараут номини бизнингча, «зар», «зара», «заранг» сўзларидан қидирган
мақбулроқ туюлади. Боиси, «зар» сўзида олтин ва ўт маънолари мавжудлиги ҳеч
кимга сир эмас, яна унда товланиш мазмуни ҳам борлиги аниқ. қолаверса,
Зараутнинг талаффузда Заравут тарзида эканини ҳам унутмаслигимиз лозим, бу
эса унинг таркибида работ сўзи борлигини маълум маънода исботлайди. Шундан
унинг Зар работ экани аниқланади, унинг эса Заравут бўлиб кетиши ҳеч гап эмас,
сабаби «б» товушининг «в»га ўтиш ҳодисаси тилда мавжуд ҳодисадир. Чунки,
муаллифнинг ўзи таъкидлаганидек, Зараутнинг қатор булоқлари номи билан
боғлиқ мавзеларида қизил, сариқ, оқ, малла рангли тошлар ва яна бир хил тошлар
қуёш нурида зар каби товланади.
Зараутсой суратлари орасида ёввойи буқаларни овлаш манзараси тасвир
этилган суратлар айниқса, муҳимдир. Зараутсой дарасидаги 200 дан ортиқ
расмларда одамларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси
тасвирланган. Ҳайвонлар: ёввоий буқа, ит, тулки, ёввойи чўчқа, бурама шохли
эчки, жайрон, тоғ эчкиси, ҳашорат, турли ов буюмлари: ўқ-ёй, найза, ўроқсимон
қуроллар, ниқобланган одамлар ва бошқа ўзига хос тарзда ҳаётий қилиб чизилган
расмлар, суратларда тасвирини топган ўқ-ёй ва хонаки итлар кўмагида ов қилиш
саҳналари уларнинг мезолит даврига оидлигини билдиради, деган хулосага
келади. А.А.Формозов, зеро ўқ-ёй ва уй ити мезолит давригача номаълум эканини
фан аллақачон тасдиқлагандир. А.А Формозовнинг илмий тадқиқотларида”қоявий
тасвирлар-варақма-варақ, бобма-боб қатъий давомийликда ўқиб борилиши лозим
бўлган очиқ китоблардир” деб таърифлайди. Академик Б.Ғафуров бўлса Зараут
3
Холмирзаев А. Зараутсой тилсимлари. Б-5-6.
13
суратларини неолит-энеолит даврига оидлиги ҳақида фикр баёнини беради.
Зараутсой дараси ибтидоий санъатнинг ноёб ёдгорлиги сифатида унинг
обидаларини муҳофаза қилиш «қизил китоб»га киритилган. Г.В.Парфёнов
Зараутсой суратларининг юқори палеолит даврига оид деб белгилади. Энг сўнгги
намуналар эса темир бронза даврига тўғри келади. Зараутсой камаридаги расмлар
бир неча асрлар давомида чизилиб, аждодларимизнинг ов билан боғлиқ урфодатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган эзгу ниятлари, табиатга ҳурмати,
ватанга муҳаббат ҳис - туйғулари акс эттирилган эди.
Ватанимиз тасвирий санъатининг илк дурдонаси бўлган Зараутсой қоя
тошлари суратлари расмлар, тасвирлар миллатимизнинг моддий-маънавий
маданиятининг бебаҳо хазинаси ва бу тарихий обида юксак санъат ёдгорлиги
ҳисобланади. Энг муҳими ушбу тасвирий санъат намуналари аждодларимизнинг
илк ёзувини вужудга келишига асос солишига йўл очиб берган маънавий
ютуқдир. Академик А.П.Окладниковнинг фикрича, ушбу ноёб ёдгорлик ўша
даврда чизилган суратларни қайси усулда яратилганлигини, бу санъат
асарларининг илмий тарихий аҳамиятини аниқлаш масаласида тарихчи-археолог
олимларнинг жиддий эътиборини қаратди. Натижада бу борада маълум илмийамалий натижаларга эришилди, жиддий илмий хулосалар ясалди, ўз аҳамияти
жиҳатидан эътиборга молик фикрлар ўртага ташланди.
Овчилар камон ва найзалари билан қуролланган, буқанинг кўкрагига найза
санчилган, камондаги ўқ унга қаратилган. Одамларнинг баъзилари тери ёпинган
ва думлари бор, бизга номаълум бўлган қандайдир афсонавий, эҳтимол, сеҳрий
тасаввурлар билан боғлиқ ҳайвонлар сурати ҳам ўйилган. Зараутсой суратлари
асосида Шерободда инсониятнинг илк босқичи яшаб ўтганлиги тўғрисида кўплаб
қимматли материаллар илмий-археологик жиҳатдан тўла асослаб берилди.
Зараутсой манзилгоҳида яшовчи ибтидоий одамлар тасвирий санъатни бўлажак
овнинг бароридан келишига ёрдам беради деб тушунганлар, инсонга
бўйсунмайдиган кучларга таъсир этувчи восита деб билганлар ва тасвири
туширилган ҳайвон юрагига найза санчиб, ҳаётда ҳам овни ғолибона якунлаш
мумкин деб ишонганлар. Зараутсой қоясининг текис жойларида қалпоқ кийган
кишиларнинг шакли кўзга аниқ ташланади, улар ёввойи буқа ёнига яшириниб
бориб унга найза отадилар. Овчиларнинг қандайдир сеҳрли кийимлари ва
маросимлари бўлган, улар ўзларига дум ёпиштириб олганлар, қўлларини кенг
ёзиб кийимларининг этакларини қанот сингари силкитганлар. қоялардаги
ҳайвонларнинг тасвири жуда жонли чиққан, масалан ов саҳналарининг бирида
ёввойи ҳўкизни 19 овчи куршовга олиб турибди, бошқа ов ҳаракатлари
ифодасини топган иккита манзарада эса қочаётган ҳайвонлар ва уларни таъқиб
этаётган найзачилар тасвирланган. Бошқа бир тасвирда бўлса, жон ҳолатда
қочаётган ҳўкизлар билан бирга жайронлар чопмоқда, ҳатто жайронлардан
бирининг танасига қадалган найзани аниқ кўриш мумкин. Хулоса шуки, ибтидоий
рассомнинг диққат-эътибори биргина ҳўкизга қаратилмасдан, балки тоғ эчкиси,
сайғоқ, жайрон, бурама шохли эчки ва бошқа ҳайвонларга ҳам қаратилган экан.
Зараутсой қояларида чизилган 246 дан ортиқ ибтидоий расмларнинг
ҳаммаси бир вақтда чизилмаган, баъзи тасвирларнинг бир-бирининг устига
қалашиб кетганлиги ҳам буни тасдиқлайди. Зараутсойдаги дастлабки тасвирлар
мезолит (ўрта тош) даврининг охирларига оид бўлиб, тахминан бундан 10 минг
14
йиллар муқаддам чизилган. Қоялардаги кейинги тасвирлар бронза даврига оид
бўлиб, милоддан аввалги III-II минг йилликларнинг маҳсулидир. Зараутсойда
топилган тасвирлар мамлакатимиздаги энг қадимий расмлар мажмуасидир.
Одамлар ва ҳайвонларнинг ана шу расмларга бадиий тасвири инсон меҳнати,
унинг яшаш учун кураши билан боғланган. Бу санъат ибтидоий одам онгида
вужудга келган қиёфаларни ўзининг ибтидоий тасвирига, қонунларига эга бўлган
асарга айлантириш маҳоратига асосланган. Зараутсой мамлакатимизда биринчи
марта санъатшунослик қўриқхонасига айлантирилган ноёб манба сифатида ҳам
жуда ардоқлидир. Аммо юқоридагиларга қарамасдан, Зараутсой осори
атиқаларини сақлаш соҳасидаги ишларни кўнгилдагидек деб бўлмайди. Ҳатто
«Зараутсой-95» ва «Зараутсой-98»
илмий-амалий халқаро анжуманларида
суратларни келгуси авлодлар учун асраб қолиш ҳақида фикрлар юритилганига
қарамасдан, то ҳозиргача мутлақо қаровсиз ва ҳимоясиз қолаётган Зараутсой қоя
рангли тасвирларини амалда муҳофаза этиш лозим кўринади.
Ибтидоий одам томонидан миснинг ўзлаштирилиши натижасида мисдан
ясалган меҳнат ва ов қуролларининг такомиллашувига йўл очилди. Дастлабки
ўтроқчиликка асосланган қишлоқларнинг, ертўла ва чайлали уйларнинг пайдо
бўлишига имкон туғилди. Жуфт никоҳли оилаларнинг таркиб топиши туфайли
авлод-аждодлар руҳини пок тутиш, руҳларга сиғиниш, деҳқончилик ва
чорвачиликнинг алоҳида хўжалик бўлиб ривожланишига йўл очиб берилди.
Илк шаҳарнинг тарихий мўъжизаси
Шеробод тарихини мукаммал ўрганишда, уни илмий ва амалий жиҳатдан
тарихий изоҳлашда, воқеа-ҳодисаларни холисона, илмий таҳлил этишда
археология фанининг хизмати беқиёс. Шеробод тарихини жаҳон тамаддуни
тарихига боғлашда, уни ҳар томонлама илмий изоҳлашда, бу ўлкани
инсониятнинг қадимги тамаддун, яъни тараққиёт бешиги эканлигини тарғиб
қилишда ва ҳолисона тарих саҳнасига олиб чиқишда буюк инсон, етук
тарихшунос, археология фанининг ривожига чексиз ҳисса қўшган,
шерободликларнинг энг яқин дўсти, қадрдони, устози, тарих фанлари доктори,
профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик А.Асқаровнинг
бениҳоят хизмати каттадир. Ушбу монографияни яратишда, уни илмий манбалар
билан бойитишда ҳамда китобхонлар оммасига тақдим этишда академик
А.Асқаровнинг «Энг қадимги шаҳар» илмий рисоласидан ва мақолаларидан ҳамда
археологик тадқиқотига оид илмий хизматларидан тўғридан тўғри фойдаланиб,
қўйидаги маълумотлар тақдим этилди.
Ислом Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» номли асарида
уқтириб ўтилганидек, Она Ватанимиз тарихининг ўта долзарб муаммолари
қаторида «Ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш» масаласи алоҳида аҳамиятга
эгадир. Шу боис Ўзбекистон ҳудудида ташкил топган давлатчилик тарихининг
илк босқичларини бирламчи манба-археологик материаллар асосида ёритишни
лозим топдик.
Биз баён этмоқчи бўлган бирламчи манба Ўзбекистонда давлатчилик
тарихининг 3500 йилдан кам эмаслиги ҳақида бой материаллар бермоқда. Бу ноёб
15
манба Жарқўтон археологик обидаси бўлиб, бу кўҳна шаҳар харобаси бундан
3500 йил муқаддам Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудидан ўтган
Шеробод дарёсининг кўҳна ўзани Бўстонсой ёқасидадир. Унинг майдони 100
гектардан кам эмас, шаҳар икки қисмдан иборат, яъни «Арки аъло» ва
«Шаҳристон»дан ташкил топган. Арки аълода шаҳар ҳокимининг қароргоҳиҳукмдор саройи жойлашган, арки аълонинг умумий майдони 3 гектарга яқин,
унинг атрофи қалин мудофаа девори билан ўраб олинган. Арки аълога туташган
ҳолда унинг шарқий ва жанубий томонида, бу қадимги шаҳарнинг асосий
аҳолиси-деҳқон ва ҳунармандлар яшаган «шаҳристон» жойлашган.
Шаҳарнинг тарихий топографиясига кўра, Шаҳристон майдонида деҳқон ва
ҳунармандларнинг патриархал жамоа қўрғонларидан ташкил топган 20 га яқин
аҳоли турар-жой массивлари бор. Уларнинг ҳар бири мустаҳкам мудофаа
иншоотлари билан ўраб олинган, аммо уларнинг барчасини яхлит ўраб олган
мудофаа девори ҳали шаклланмаган. Шаҳристондан жанубда, қадимги ариқ
қолдиғининг орқа томонида, Бўстонсой жарлари бўйлаб, камида 20 гектар
майдонни эгаллаган некраполь, яъни шаҳар қабристони жойлашган. Аввало, бу
ноёб ёдгорликнинг очилиш тарихига назар ташлайлик, унинг очилиши
кутилмаган ҳолда рўй берди, яъни қадимги шаҳар маданиятининг яна бир нодир
обидаси-Сополлитепада (бу ёдгорлик Шеробод воҳасида Кўҳитанг дараларидан
оқиб чиққан Ўланбулоқсой қўйи оқимида) А.Асқаров археологик изланишларни
якунлаётган пайтида Жарқўтон ҳақида хабар келди. Ўша кезларда Ленинграддан
В.М.Массон бошлиқ бир гуруҳ археологлар Сурхондарёнинг Ангор туманидаги
антик давр обидаси Зартепада қазишмалар олиб борар эди. Ўша йили, 1973 йил
июнь ойининг бошларида Зартепага В.М.Массон гуруҳининг ишлари билан
танишгани А.Асқаров келди. Кутилмаганда археологлар жойлашган колхоз дала
шийпонида археолог Шокир Пидаев топиб келган сопол парчаларига кўзи тушди.
Сопол парчаларини кўздан кечириб, ушбу топилма бронза даврининг ноёб
ёдгорлиги Сополлитепа материалларига ўхшашлигини эслаб, Ш.Пидаевни янги
ноёб ёдгорлик билан табриклади ва дарҳол янги объект билан танишиб
келишларини ўз зиммасига олиб, Жарқўтонга йўл олди.
Июннинг жазирама иссиғида ёдгорлик билан танишиб, қадимги кўҳна
шаҳар ҳозирги Оққўрғон қишлоғи яқинидаги экинзорга айлантирилган қисмида,
сув ювиб кетган жар кесмасида очилиб қолган қабрни учратди ва бу ёдгорликни
бронза даврига тегишли эканлигига тўла ишонч ҳосил қилиб, ўша йилиёқ
ёдгорликни ўрганиш ишлари бошланиб кетди. Биринчи навбатда, ёдгорлик
жойлашган масканни нега Жарқўтон деб аталишини аниқлашга киришилди.
Кексаларнинг гувоҳлик беришларига қараганда, 1950 йилларнинг бошларида шу
жойда Бўстонсой жарликлари устида Гулистон жамоа хўжалигининг йирик шохли
ҳайвонлари учун бир неча чорва қўтонлари барпо этилиб, шундан бошлаб
атрофдаги аҳоли бу жойни жарликдаги қўтон, яъни Жарқўтон деб атай бошлаган
эканлар. Кўп йиллик изланишлар давомида Жарқўтонни ҳақиқатда Ўзбекистон
ҳудудидаги энг қадимги илк шаҳар эканлигини исботловчи жуда бой ашёвий
далиллар топилдики, улар ҳақида ҳикоя қилишдан аввал қадимги Шарқ
шаҳарларининг шаклланиши учун зарур бўлган иқтисодий ва ижтимоий омиллар
ҳақида эслатиб ўтишни жоиз топдик. Тарихий таҳлил тақозосига кўра, ўтмиши
узоқ, тарихи ва маданияти бой, ўтроқ халқнинг дастлабки давлатчилиги заминида
16
шаҳарсозлик маданияти ётади. Бу хулоса ер куррасида, биринчи бор энг қадимги
давлатлар ташкил топган қадимги Шарқ минтақалари мисолида илмий жиҳатдан
исботланган. Қадимги Шарқ цивилизациясининг илк бор ватани ҳисобланмиш
Мессопотамияда милоддан олдинги IV минг йилликнинг охири ва III минг йиллик
давомида, яъни бундан 5-5,5 минг йиллар аввал Шумер, Лагаш, Суз каби
шаҳарлар ташкил топган. Ана шу шаҳарлар базасида митти давлатлар шаклланиб,
улар тарихда шаҳар-давлатлар номи билан машҳурдирлар. Қадимги шаҳардавлатларнинг ташкил топишида ўтроқ аҳолининг деҳқончилик ва
ҳунармандчилик хўжалиги асосий иқтисодий омил бўлиб, улар дастлаб атроф
аҳоли жойларининг хўжалик маркази, туман, вилоят ёки маълум бир ўлканинг
сиёсий, диний ва ўз-ўзини идора этувчи табақалашган жамоаларнинг ижтимоий
бошқарув маркази, яъни илк давлати бўлган. Шаҳарларнинг ташкил топишида
асосан аҳолининг ўтроқ хўжалик ҳаёти ва у билан боғлиқ яна уч омил
мавжудлиги тарихан зарур ҳисобланади.
Биринчиси-қулай табиий шароит, яъни унумдор тупроқ, сув ва бошқа
географик омиллар, иккинчиси ҳосилдор суғорма деҳқончилик ва уни
таъминловчи агротехника, булар шаҳарларнинг пайдо бўлишидаги иқтисодий
омиллар ҳисобланади. Учинчиси, ана шу иқтисодий омиллар асосида вужудга
келган табақалашган жамиятнинг диний, ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан бошқарув
тизими туғилишига шароит етилган бўлиши керак. Иқтисодий ҳаётда юз берган
туб ўзгаришлар (деҳқончилик сунъий суғориш тизимининг кашф этилиши,
дарёлардан магистрал каналлар орқали янги ерларга сув чиқариш, ерни ишлашда
омоч ва ҳайвон кучидан фойдаланиш, ҳунармандчиликнинг тўқимачилик
соҳасида йигирув ва тўқув дастгоҳининг кашф этилиши, кулолчиликда чархнинг
ва мураккаб хумдоннинг кашф этилиши, металл эритиш ва қуйиш
технологиясининг кашф этилиши, уй ҳайвонларидан транспортда фойдаланишга
ўтиш, қурилишда режа асосида уй-жой ва монументал бинолар қуришга кўникиш,
атроф-муҳит ҳақида қуёш соати, тақвим-календарЬ, мураккаб ҳисоблаш тизимини
ихтиро этиш ва бошқалар) туфайли ижтимоий ҳаётда табақаланиш юз беради.
Ана шу табақаланиш жараёни маълум нуқтага етгач, жамиятни бошқариш
зарурияти туғилади, бу - ижтимоий омил эди. Қачонки, бу уч омил диалектик
яхлитликда мавжуд бўлиши учун тарихий шароит туғилгандагина қадимги
шаҳарлар ва улар базасида шаҳар-давлатлар пайдо бўлади.
Қадимги Шарқ шаҳарлари-чи? Улар эрта ташкил топиши учун мана шу уч
омил Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида бормиди деган савол
туғилади. Қўлимиздаги мавжуд ашёвий далилларга кўра, бу саволга ижобий
жавоб бериш мумкин. Одатда жаҳон фанида қабул қилинган илмий ишланмага
кўра, бир аҳоли яшаш жойини шаҳар деб аташ учун қатор омилларнинг етилиши
талаб этилади. Улар қўйидагилар: ҳудуди 5-6 га ва ундан кам бўлмаган майдонда
аҳолининг зич жойлашуви, аҳоли жойлашган майдоннинг чор атрофи қалин
мудофаа деворлари билан ўраб олиниши, шаҳар юқори табақа ва ҳокимларнинг
турар жойлари оддий фуқаролар турар-жой мавзеларидан ажраб туриши, шаҳар
ҳокимининг баланд пойдевор (платформа) устига қурилган монументал қасри,
яъни шаҳар ўрдаси, шаҳар майдонида - шаҳристонда шаҳар аҳолисининг барча
қатламлари учун хизмат қилувчи муқаддас диний марказ - маҳобатли ибодатхона
мажмуи ташкил топган бўлиши, шаҳар иқтисодий асосини кўп тармоқли
17
ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ташкил этган бўлиши, шаҳар рамзи ва белгиси
ҳисобланмиш шаҳар муҳри ва туғросининг мавжудлиги ва бошқалар талаб
этилган. Ўзбекистон ҳудудида ўрганилган қатор ёдгорликлар жумласига кирувчи
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Э.Бердиев номли Сувдан фойдаланиш
фермер хўжалигида жойлашган Жарқўтон ёдгорлиги ана шу талабларнинг
барчасига жавоб берувчи энг қадимги ва ягона шаҳар қолдиғи ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганидек, Жарқўтонда 1973 йилдан то ҳозиргача
археологик қазишма ишлари давом этмоқда. Шу давр ичида майдони 100
гектардан кам бўлмаган шаҳар икки қисмдан-«Арки аъло» унинг «шаҳристон»
қисмидан бир неча турар-жой массивлари, турли тармоқли шаҳар
ҳунармандчилигининг объектлари, оташпарастлар ибодатхонаси, арк майдонидан
эса шаҳар ҳокимининг маҳобатли сарой мажмуаси, металл эритиш печлари ва
бошқалар топиб ўрганилди. Узоқ йиллар давомида мунтазам олиб борилган
археологик қазишмалар жараёнида малакали даражада юксак ривожланган
кулолчилик ва бронза металлургияси ишлаб чиқариш корхоналари, заргарлик ва
меҳнат қуроллари ишлаб чиқариш устахоналари, пахта ва ипак маҳсулотлари хом
ашёсига асосланган тўқимачилик мануфактураларининг ашёвий далил ва
қолдиқлари топиб ўрганилди.
Жарқўтон ҳудудида олиб борилган кенг кўламли изланишлар унинг
санасини аниқлаш ва ушбу масканда юз берган тарихий жараённи бир неча
босқичларга бўлиб ўрганиш имкониятини берди. Шунга кўра, Жарқўтондаги
қадимги шаҳар ҳаёти уч босқичга, яъни Жарқўтон (милоддан аввалги 1500-1350
йиллар), Кўзали (1200-1000 йиллар) босқичларига бўлинади. Кейинроқ
Жарқўтоннинг қарама-қаршисида Бўстонсойнинг ўнг соҳилида ўрганилган
ёдгорликлар муносабати билан Мўлали босқичини икки фазага, яъни Мўлали
(мил.ав.1200-1000 йиллар) ва Бўстон (мил.ав. 1000-900 йиллар) фазаларига бўлиб
ўрганиш имконияти туғилди. Шундай қилиб, Жарқўтон ёдгорлиги мисолида
Ўзбекистон ҳудудида умумий майдони 100 гектардан кам бўлмаган энг қадимги
шаҳар-давлат тарихи ўрганилди. Жарқўтон ҳудудий жиҳатдан нафақат Марказий
Осиёда, балки Ўрта Шарқ минтақасида ўрганилган бронза даврининг энг йирик
қадимги шаҳар харобаси эди. У Термиз шаҳридан 60 км чамаси шимолда,
Шеробод дарёсининг қадимда Амударёгача суви бориб етган, ҳозирда эса сувсиз
тўқайзорга айланган Бўстонсойнинг чап соҳилида жойлашган ва ўзлаштирилган.
Бу жойда турар-жой массивлари ва улар базасида шаклланган кўп тармоқли аҳли
ҳунарманд хўжаликлари қад кўтарган. Бўстонсой соҳилида жойлашган бу шаҳар
шимол ва ғарбдан сой билан чегараланган, шарқдан эса унинг ҳудудий
чегараларини белгиловчи бирор аниқ чизиқ кузатилмайди. Унинг шарқий
чегарасини пахта майдонида тупроққа қоришиб ётган сопол парчалари ва тошдан
ишланган меҳнат қуроллари сочилиб ётишидан билиш мумкин, холос.
1972 йилда археологик олимларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Фанлар
Академияси академиги, профессор, тарих фанлари доктори Аҳмадали Асқарович
Асқаров бошчилигида Сурхондарё вилоятидаги Шеробод туманини археологик
жиҳатдан ўрганишга киришдилар. Биз учун ҳали номаълум бўлган кўҳна тарихни
ўрганиш туфайли, ястаниб ётган тепаликлар бағридан Шерободнинг ўтмиш
маданий ҳаётини, унинг маданияти ва хўжалигини ўрганиш имкониятлари
шакллантирилди. Қадимий Шеробод ўлкаси (ҳозирги Музработ туманидаги
18
Советобод давлат хўжалиги ҳудудида)дан Сополлитепа ёдгорлиги беш йил
давомида ўрганилиши туфайли бронза даврига оид илк шаҳар топилиб, у 3 қатор
мудофаа деворлари билан ўралган бўлиб, унда 8 та маҳалла истиқомат қилган.
Энг муҳими шундаки, бу шаҳар дунёда энг қадимги шаҳар деб топилиб, бундан
4000 йил олдин яшаган шерободлик бобоколонларимиз суғориш иншоотларини
қуриб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганидан далолат беради.
Шаҳар деворлари сомонли лойдан тайёрланган, ғиштдан қурилиб, қабрлар асосий
уй ичида бўлган, чунки марҳумлар у дунёда яшайди деган тушунча бўлган.
Қабрларда эркаклар ўнг биқини (томони) ва аёллар чап биқини билан худди бола
она қорнида ётган пайтдагидек, ғужанак ҳолда ётқизиб дафн этилган.
ШАҲАРНИНГ АРКИ АЪЛОСИ
Жарқўтоннинг нисбатан бузилмай сақланиб қолган шимолий қисмида
жойлашган Арки аълонинг умумий майдони 3 гектарни ташкил этади. Сомон
қўшилган хом ғиштдан ишланган қалин мудофаа девори билан ўраб олинган,
қалинлиги 3 метрдан иборат деворнинг мудофаа қудратини ошириш учун у
маълум масофада квадрат шаклда қурилган буржлар билан мустаҳкамланган. Ўз
даврида баландлиги 5-6 метрдан кам бўлмаган бу иншоотнинг бизгача сақланган
қисмининг баландлиги бир метрча. Аркнинг микрорельефига кўра, унинг пасайиб
борган икки бўлагида баланд-пастликлар кўзга ташланади. Арк майдонида
солинган қудуқ-шурфларнинг натижасига қараганда дўнгликлар тураржой
мавзелари, пастликлар эса кўча ёки ўзлаштирилмаган ҳудудлар бўлиб чиқмоқда.
Жанубий томонда жойлашган кириш дарвозасидан аркнинг марказий қисмига
қараб пастлик, яъни кўча кетади. Аслида бу марказий йўл бўлиб, тахминан 25-30
метр масофада ғарбга томон кетади, худди ўша жойдан яна шарққа томон пастлик
йўл бўлганлиги кузатилади. Ғарбга йўналган биринчи йўл Аркнинг жанубий
ғарбига борганда баланд дўнгликка бориб тақалади, дўнглик қазилганда, у
жойдан сомон қориштириб қўйилган хом ғиштдан қурилган маҳобатли бино
қолдиғи топилди. У 42х42 бичимидаги квадрат шаклида бунёд этилган бино
ташқи деворининг қалинлиги 4 м. сиртқи томондан квадрат шаклдаги 13 та
мудофаа буржи билан мустаҳкамланган. Бинога кириш дарвозаси жанубий
деворнинг қоқ ўртасида, иккита бурж оралиғида қурилган Арки Аълода қад
кўтарган шоҳона қаср аслида шаҳар ҳукмдорининг саройи бўлса керак. Чунки
Арк майдонидаги учта тураржой мавзеси орасида бино ўзининг мустаҳкамлиги
билан тубдан ажралиб турибди, ҳукмдор қасри ичидаги хоналар жуда оддий
жойлаштирилган. Саройнинг ўрта қисмида эса 20 квадрат метрга яқин жойни
эгаллаган супа борлиги аниқланди, бу ҳам бино шаҳар ҳукмдорининг қароргоҳи
эканлигидан далолат беради.
Марказий йўлдан шарққа томон ажралган йўл бошқа бир дўнгликкка
боради, у жойда ҳам қазиш ишлари олиб борилганда темирчилик
ҳунармандчилиги билан боғлиқ ноёб тураржой мавзеси очилди. Жарқўтонда
ўтказилган археологик илмий изланишлар жараёнида турли жойларидан
бронзадан ишланган юзлаб меҳнат ва ҳарбий қуроллар, зеб-зийнатлар, уруғ,
қабила оқсоқоллари ва бошлиқларининг ижтимоий нуфузидан далолат берувчи
тамға ва туморлар топилганки, улар маҳаллий металл эритиш ва металлдан
19
меҳнат қуроллари ва ҳарбий асбоб анжомлар ишлаб чиқариш устахоналари
бўлганлигидан гувоҳлик беради. Масалан, бу ердан топилган шаҳар
ибодатхонасини қазиш вақтида унинг хўжалик-хизмат қисмида махсус
чилангарлик устахонаси борлиги маълум бўлди. Устахонанинг шарқий девори
остида кенглиги 70 см., узунлиги 2,5 м, баландлиги 1 м келадиган суна устига
қурилган 5 та тор ўчоқ топилди. Ўчоқларнинг деворлари узоқ вақт олов
ҳароратида бўлганлигидан кўкимтир эритма-шлакка айланиб кетганлиги ва у
жойдан металл эритишга мўлжалланган қозон (тигел)ларнинг парчалари
топилганлиги учун шу ўчоқларни бронза хом ашёсини эритиш парчалари деб
атадик. Бундан ташқари кутилмаганда, Арк майдонида юқоридагилардан тубдан
фарқ қилувчи бутун бир металл эритиш корхонаси очилдики, бу ҳозиргача Ўрта
Осиё археология тарихида учратилмаган ноёб кашфиётдир.
«Металлургия заводи» деб аталаётган жойдан бир-бирига яқин қурилган
иккита икки пағонали доирасимон металл эритиш печлари очилди. Ҳар икала
печнинг биринчи поғонасига жойлаштирилган оловхоналар ва уларнинг
деворлари бўйлаб юқорига, иккинчи босқичга кўтарилувчи тарновсимон аланга
йўллари ҳамда шу йўллар устига иккинчи поғонада қурилган ўчоқлар сақланиб
қолган. Биринчи печ айланаси бўйлаб 7 та, иккинчи печда эса 5 та ўчоқ
қолдиқлари топилди, ўчоқларда тош кукунлари аралаштириб ясалган сопол қозон
(тигел)ларда қалайига мис аралаштирилиб бронза метали олинган. Биринчи печ
оловхонасининг чуқурлиги 2 м, диаметри 130х110 см: иккинчисининг чуқурлиги
2 м, диаметри 110х105 см. ҳар иккала печ оловхоналарида камида бир метр
қалинликда кул қатлами сақланган. Иккала печга бир вақтнинг ўзида бир жойдан
туриб олов ёқиш мумкин, чунки печлар оловхоналарининг эшиклари уларнинг
жануби-ғарбига бир-бирларига яқин қилиб қурилган. Печларнинг бизгача тўлиқ
сақланмаган иккинчи поғонасига доир кузатувимизга кўра, ўчоқлар жойлашган бу
поғонанинг устки қисми аркасимон том билан ёпилган бўлиб, хонада юқори
ҳароратни сақлаб туришга хизмат қилган. Олов ёниб турганида ҳосил бўладиган
тутун томнинг қоқ- ўртасида махсус қурилган туйнукча орқали ташқарига
чиқариб юборилган қозон-гигеллари аркасимон хона деворлари айланаси бўйлаб
жойлашган ўчоқлар орқа томонида махсус қўйиб кетилган тешикчалардан
ташқарида чиқарилиб, улар ичидаги металл эритмаси махсус қолипларга
қуйилган. Шундан кейин қозон-печлар яна ўз ўрнига қўйилиб, махсус техниклар
беркитилган ва металл эритиш давом этган.
Печларни қазиш жараёнида топилган ашёвий далилларнинг кўрсатишича,
иккаала печда бир йўла 12 та қозон пипелда металл эритиш олиб борилган.
Ўчоқларнинг ўлчовига қараганда, печларда металл таг қисми 18-20 см келадиган
қозон-гигелларда эритилган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, печлардан бир
вақтнинг ўзида 25-30 кг атрофида соф бронза хом ашёсини олиш мумкин бўлган.
Узоқ аждодларимизнинг ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олганда, бу
ибтидоий жамоа даври учун жуда катта ютуқ эди, хуллас, мазкур топилмани
бронза даврининг металлургия заводи дейиш мумкин.
20
ДУНЁ МАДАНИЯТИГА АСОС СОЛГАН ШАҲАР
Жарқўтоннинг Шаҳристон деб аталмиш қисми Арки аълодан жанубга
томон чўзилиб кетган 15 га яқин тепаликлардан иборат, худди шундай тепалардан
4-5 таси аркнинг шимоли-шарқий томонида ҳам қад кўтарган. Ҳозиргача
шулардан 6 тасида катта ва кичик ҳажмдаги қазишмалар ўтказилди, бундан
ташқари Шаҳристон майдонида унинг навбатма - навбат ўзлаштирилиши билан
боғлиқ бўлган тарихий жараённи ўрганиш учун ўндан ортиқ жойда қудуқ
шурфлар солинди. Маълум бўлишича, Жарқўтоннинг арк қисми, унга жанубишарқий томондан туташ майдонлар биринчи навбатда ўзлаштирилган. Айнан шу
тепаликлардан иккитасида (5- ва 6-тепа) олиб борилган кенг кўламли археологик
қазишмалар ажойиб натижалар билан якунланди.
5-тепа туб маънодаги тураржой мавзеси бўлиб чиқди, мавзенинг 3000
квадрат метр майдони тўлиқ очилди, натижада, 50 га яқин хонанинг поли остидан,
аниқроғи, ўчоқли хоналарнинг ўчоқ қаршисидан бир неча хонанинг кириш
эшиклари остонаси олдидан ва айрим хоналарнинг деворлари тагидан қабрлар
очилди. Майдоннинг турли жойларида солинган шурфларга қараганда, дастлаб
унинг шимоли-ғарбий қисми ўзлаштирилган, бу жойда очилган уйлар 1,5 метр
кенгликдаги тагмайдон-платформа устига қурилган хонали ҳовлилардан иборат
бўлиб чиқди. Ҳар бир ҳовлидаги ўчоқлар жойлашувига қараганда, унда камида
икки-уч жуфт оила яшаган кўринади. Ҳовлилар дастлаб мудофаа девори билан
ўраб олинган, кейинроқ эса, девор ташқарисидаги майдонлар ҳам ўзлаштирила
бошланди. Қазиш жараёнида хоналарнинг биридан қабила оқсоқолининг қабри
топилди, тўрт хонали уйнинг энг каттаси (майдони 39 кв.м) бўлган бу хонанинг
девори ичига мўрили ўчоқ жойлаштирилган. Хонага кириш эшиги унинг
шимолий деворининг қоқ ўртасида, қудуқли хона орқали бўлган. Қудуқли
хонадан уйнинг жанубий девори бўйлаб шарқ томонга кетган тор йўлакча орқали
учинчи хонага ўтилган. Унинг жанубий деворига ёпиштириб меҳроб ўрнатилган,
меҳробли хонанинг жануб томонида яна бир хона борлиги аниқланди, унга кириш
эшиги қабрли хона шарқий деворининг жанубий бурчагида жойлашган. Ушбу
тўрт хонали уй жануб ва шарқ томондан тагмайдон айланаси бўйлаб ўтган
мудофаа деворига ёпиштириб қурилган, ушбу уй-жой мажмуининг соҳиби уйнинг
марказий хонасида, ўчоқ рўпарасидаги пол остига кўмилган шахсдир. Бу
хонадонда муқаддас сув ва олов сақланганлигидан унинг мавзе сардори
бўлганлигини ҳам англаш мумкин, қабрдан топилган ашёвий далиллар унинг
касб-корини ҳам аниқлашга имкон берди.
Исломга қадар мавжуд бўлган анъанавий удумларга кўра, вафот этган кимса
кафанланмасдан, ҳаётлик чоғида киядиган байрамона кийим-бошида, касб-корига
алоқадор меҳнат қуроллари билан қўшиб кўмилган, аёллар эса тақинчоқлари
билан дафн этилганлар. Сардор қабри ушбу маскан ҳудудида очилган 46 та қабрга
нисбатан жуда бой бўлиб чиқди, яъни қабрдан 50 дан ортиқ ашё топилди.
Уларнинг 17 таси касбга алоқадор шахсий ашё, қолганлари 30 дан ортиқ турли
хил сопол идишлар бўлиб чиқди, уларда ҳайвон суяклари, қорайиб кетган овқат
қолдиқлари сақланиб қолган. Қабрга қўйилган идишлар сони марҳумнинг
жамоадаги ижтимоий мавқеидан гувоҳлик беради, Чунки бу идишларнинг
21
ҳаммаси ҳам марҳумнинг шахсий мулки бўлмай, балки қабиладошлари
томонидан марҳумга унинг руҳи нариги дунёга толиқмай, дадил етиб бориши
учун қўйилган ҳар хил овқатлар бўлган. Демак, марҳум қабридан топилган
идишлар сонига қараб унинг ҳаётлигидаги ижтимоий мавқеига ҳам баҳо бериш
мумкин.
Қабр очилганида қуйидаги манзара намоён бўлди: 5 кв.м катталикдаги
доирасимон лаҳадда 50 ёшлардаги эркак боши шимол томонга бош қўйганича
оёқлари букилган, ғужанак ҳолда ўнг ёни билан ётарди. Унинг қулоғида бронза
халқа, ияги яқинида ҳукмдорлик белгиси бўлган асо (жезл)нинг зўғатали бронза
қисми (зўғатада унинг ёғоч дастасидан парча сақланган). Маййитдан 20 смча
нарида 6 та ашё (бир бўлак лазурит, 3 та тош қайроқча, бронзадан ишланган
парма ва болғача) бир жойга қўйилган. Шунингдек, бронза ханжар ва бронза коса
ҳам бор эди, 30 дан ортиқ турли хил сопол идишлар, бронзадан ишланган иккита
коса, сурмадон ва 2 та тўғнағич бор экан. Қабрдан топилган нарсаларга қараганда,
марҳум ҳаётлик чоғида уста заргар ва чилангар ёки темирчи бўлган кўринади,
чунки қабр токчасининг юқори қисмидан 3 та тигел парчаси топилди. Қабр
мавжуд хонани қазиш вақтида, деярли полга яқин маданий қатламдан мергелий
тошидан ишланган муҳр ҳам топилганлигини ҳисобга олсак, ушбу уй-жой жамоа
оқсоқолига тегишли эканлигига ҳеч бир шубҳа қолмайди.
Демак, шартли равишда 5-тепа номи билан ўрганилган ушбу тураржой
мавзеси бошлиғи (кадхудоси) бир вақтнинг ўзида ҳам жамоа сардори, ҳам диний
устоз (мўъбад) ҳамда заргарлик ва металлургия соҳасининг пири бўлган
кўринади. Чунки кадхудо ҳовлисида оташпарасликка тегишли муқаддас сув
рамзи-қудуқ ва олов рамзи-меҳроб бўлганлиги унинг диний раҳнамолик белгиси
бўлса, қабрнинг ўчоқ (муқаддас олов) қаршисида жойлашганлиги унинг
оташкадада кадхудолик аломати эди, қабрдаги махсус ашёвий далиллар
устозлигидан далолат беради.
МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ДУНЁҚАРАШ МАРКАЗИ БЎЛГАН
МАСКАН.
Шеробод Марказий Осиёда илк диний одоб ахлоқ дунёқарашига асос солган
ҳудуд бўлиб, дастлабки диний ибодатхон ўзининг маънавий қиёфаси билан
шаклланганлиги фанда исботланди. Жарқўтон ибодатхонаси тўғри тўртбурчак
шаклда (44,4х60 м) томонлари ёруғликка мослаштириб қурилган, чор атрофи хом
ғиштли қалин (4,5 м) мудофаа деворлари билан ўраб олинган бўлиб, икки
қисмдан, яъни муқаддас саждагоҳ ва ибодатхона қошидаги хўжалик хизмат
хоналаридан иборат. Муқаддас саждагоҳ (35х35 м) мажмуанинг шарқий томонида
жойлашган, ибодатхонанинг муқаддас қисмида ёйиқ дахлизлар, мажусий
оташпараст муъбадлар хонаси, муқаддас кулхона, ибодатхона хазинаси
сақланадиган дахлизсимон хоначалар, кенг ва баланд тагкурси тепасидаги 1
устунли айвон остида ош оташгоҳ, очиқ ҳовли ва унда тор (0,80 м) бош йўлакча ва
йўлакча томонлари бўйлаб қудуқ ва доира шаклида ишланган оташгоҳлар
жойлаштирилган. Тош йўлакча очиқ ҳовлининг шимол томонида, ибодатхонанинг
иккинчи босқичида қудуқ устига ўрнатилган оташгоҳга бориб якунланади.
22
Йўлакчанинг ғарбга томон бурилган тармоғи эса очиқ ҳовлининг ғарбида
жойлашган муқаддас кулхонага кириш эшиги олдида тўхтаган.
Ибодатхонага кириш мажмуанинг жанубий, яъни хўжалик-хизмат қисми
томонига жойлашган, руҳларни поклашга келган зиёратчилар дарвоза
қаршисидаги илоҳий эътиқодига кўра очиқ ҳовлида ибодатхона хизматчилари
томонидан кутиб олинган. Зиёратчилар ўз навбатида келтирилган назрниёзларини уларга топшириб (чунки худди шу очиқ ҳовлининг шимолий
томонида ибодатхонанинг ғалла омборхонаси жойлашган бўлиб, қазишма вақтида
ундан қорайиб кетган буғдой донлари топилди). Ўзлари бир хизматчи кузатувида
ибодатхонанинг жанубий мудофаа девори ости бўйлаб кетган усти ёпиқ дахлизга
киришган. Кираверишда, бўғзига қадар ерга кўмилган хумдаги суюқ ичимликдан
(эҳтимол, хаума бўлса керак) танавул қилиб, ички аъзоларини поклашган. Сўнгра,
25 метрдан дахлиз охиридаги пиллапоя орқали очиқ ҳовлига кўтарилиб, ўртадаги
тор йўлак билан шимолий қисмда жойлашган меҳробни тавоб қилгач,
саждагоҳнинг энг баланд қисми кенг супа устига қурилган бош оташкадага
кўтарилишган. Бу ердаги мангу ўчмас оловни тавоб қилиш билан зиёрат
якунланган. Эҳтимол, зиёратчилар тош йўлакнинг ўнг томонида жойлашган
муқаддас қудуқлардан сув ичишганлар. Балки, бош меҳробни тавоб қилиш
олдидан оташкада муъбадлари иштирокида қандайдир диний маросимларни
бажаргандирлар. Чунки супа билан тош йўлакли очиқ ҳовли ўртасидан квадрат
шаклидаги чуқур хона унга тутқазилган кул қатламидан эса сополдан ишланган
чироқларининг кўплаб синиқлари топилди. Ана шу кулхонанинг шимолий ва
жанубий томонларида очилган иккита хонадан бирининг шимолий деворида ўчоқ
ва унинг деворлари ёқалаб тор супа жойлашган, бу хонани муъбадлар хонаси деб
атадик.
Муқаддас
саждагоҳнинг
шимоли-шарқий
бурчагида
жойлашган
дахлизсимон 8 қатор хона эса, амалда фақат ибодатхона хазиналарини сақлаш
учун фойдаланилган бўлиши мумкин. Ибодатхона шарқий мудофаа деворининг
шимолий қисмида доира шаклида қурилган ягона бурж жойлашган, унга дахлиз
томондан мудофаа девори ичида жойлаштирилган квадрат шаклдаги хона орқали
ўтилган. Ушбу бурж оташпарастларни ибодатга чорлаш учун хизмат қилган
бўлса, ажаб эмас. Ибодатхона қошидаги хўжалик-хизмат қисмига келсак, у
мажмуанинг тўртдан бир қисмини ташкил этади. Бу ердан юқорида эслатиб
ўтилган ғалла омборидан ташқари, бронзанинг митти буюмлар тайёрлаш
устахонаси, муқаддас ичимлик тайёрлаш «цех»и ва омборлар топилди. Бу ишлаб
чиқариш пунктлари ва уларга тегишли ашёвий далиллар жарқўтонликларнинг
дафн маросими оташпараст муъбадлар назоратида, уларнинг фаол иштирокида
бажарилганлигидан далолат беради.
Сополлитепа ва Жарқўтонда олиб борилган тадқиқотларимиздан маълумки,
Сополли маданиятида дастлаб маййитларни ҳовли жой ичига, уйларининг поли
остига ёки уларнинг деворлари тагига, шунингдек, хонага кириш эшиги остона
остига кўмиш кенг тус олган. Баъзи ҳолларда катта патриархал оила истиқомат
қилаётган ҳовлининг харобага айланган қисми уруғ жамоаларининг
хилхоналарига айлантирилган. Бу манзарани кўп йиллик фаолиятимиз давомида
Сополлитепа маданиятининг дастлабки (Сополли ва Жарқўрғон) босқичларида
бевосита кузатдик. Кўмиш маросими билан боғлиқ урф-одат ушбу маданиятнинг
23
Кўзали босқичидан тубдан ўзгарди, чунки худди шу даврда катта патриархал оила
оташкадаларидан ташқари, бутун шаҳар ёки шаҳар давлат миқёсида хизмат
қилувчи маҳобатли ибодатхоналар пайдо бўлди. Улар жамиятни бошқариш
тизимидаги асосий омиллардан бирига айланди, бинобарин, шу тахлит туғилиб
келаётган дастлабки синфий жамиятнинг мафкура маркази, аҳолига руҳий мадад
берувчи бош саждагоҳ ташкил топди.
Дарҳақиқат, археологик материалларнинг қиёсий таҳлилига кўра, Жарқўтон
ибодатхонаси милоддан аввалги XIV асрда қадимги қалъа ўрнида қад кўтарган.
Айнан шу даврдан бошлаб жарқўтонликлар ҳаётида туб ўзгаришлар юз берди,
эндиликда ҳаётдан кўз юмган одамларни улар яшаган хоналарга кўмиш барҳам
топди, шаҳар ташқарисида алоҳида қабристонлар пайдо бўлди. Масалан,
Жарқўтон шаҳар харобасининг жанубида, юқорида таъкидлаганимиздек, қадимги
шаҳардан ташқарида, бир неча табиий тепаларни эгаллаган. Умумий майдони 20
м.дан кам бўлмаган қабристон ташкил топди, демак, изланишлар натижасида
қўлга киритилган ашёвий далиллар марҳумларни яшаб турган ўз ҳовли-жойларига
кўмиш одати Жарқўтон босқичининг сўнгги даврларида барҳам топганлигидан
далолат беради. Шунинг учун бўлса керак, Жарқўтон маданиятига тегишли бошқа
ёдгорликларда очилган уй-жой мавзеларининг тегишли бирортасида ҳам на
Кўзали, на Мўлали, на Бўстон мажмуаларига оид қабр учратилмади. Бу
биринчидан, иккинчидан, Сополлитепа маданиятининг Сополли ва Жарқўтон
босқичларида бирор кимса оламдан ўтса, анъанавий одатга кўра, уни ҳаётлик
давридаги (аёлларнинг тақинчоқларидан ташқари) касби-корига тегишли меҳнат
ва ҳарбий қуроллари билан бирга кўмишган. Бундан ташқари, дафн маросимида
қатнашган ҳар бир оила номидан сопол идишларда марҳум қабрига суюқ ёки
қуюқ овқат қўйилган. Мазкур анъанага кўзали босқичидан бошлаб қатъий
равишда баъзи бир тузатишлар киритилган, яъни авваллари қабрга меҳнат ва
ҳарбий қуролларнинг асли қўйилган бўлса, эндиликда махсус тайёрланган митти
нусхалари қўйиладиган бўлган. Эҳтимол, бу ўзгаришлар меҳнат қуроллари,
асосан, бронзадан ясалганлиги учун металл хом ашёсини тежаш билан боғлиқ
бўлгандир, балки бунинг заминида қандайдир диний-ғоявий маъно ётар. Ҳар
қалай, бу ўзларини айнан ўша давр оташпарастлари мафкурасида патриархал
оилавий оташкадаларининг умумшаҳар ибодатхонаси даражасига ўсиб ўтиш
жараёнида содир бўлди.
Учинчидан, умумшаҳар ёки маълум бир воҳа миқёсида маҳобатли бош
ибодатхоналарнинг шаклланиши муносабати билан оташпарастлик мафкурасида
ҳам маълум ўзгаришлар юз берди. Масалан, марҳумни «нариги» дунёга кузатиш
билан боғлиқ маросимлар эндиликда ибодатхона муъбадлари назоратида, улар
тартибга солган меъёрий ўлчамларда ўтказилган. Чунки ибодатхонанинг хўжалик
хизмат қисмини қазиш вақтида марҳумни дафн этиш билан боғлиқ баъзи
масалалар ечимини ибодатхона ўз зиммасига олганлиги кўринади. Бундай
хулосага келишимизга қуйидаги далиллар асос бўла олади, ибодатхонага кириш
дарвозаси қаршисидаги очиқ ҳовли ёнида махсус устахона қолдиқлари топилди.
Устахона шарқий деворга ёпиштириб (кенглиги 0,70 см қурилган супа устига
қатор (5 та) ўчоқ ўрнатилган, ўчоқларнинг баъзи бирларида бронза хом ашёси
эритиладиган қозон парчалари топилди, қозон тагида кўкимтир тус олган бронза
эритмаси сақланади. Устахонанинг ғарбий қисмида (1,5х1,5 м) қурилган яна битта
24
супа очилди, супанинг шимолий қисмига усти текис ёрғучоқ ўрнатилган, унинг
устида бронзадан асбоблар тайёрланганлигидан гувоҳлик берувчи кўкимтир
металл заррачалари сақланган. Супа ёнидан 7 м чуқурликдаги қудуқ очилди.
Устахона ичидаги маданий қатламни қазиш вақтида эса металл эритмасининг
парчалари, металл шлаклар, бронзадан ясалган митти пичоқлар, болта, теша ва
бошқа уй-рўзғор асбоблари топилди. Устахонадан топилган бронза ашёлар
орасида ҳам хўжаликда ишлатишга яроқли бирор асбоб-ускуна учратилмади,
демак, ушбу устахонада марҳумлар учун уларнинг касби корига мувофиқ
буюртма бажарилган. Бошқача қилиб айтганда, Жарқўтон босқичининг иккинчи
ярмидан бошлаб қабрларда учраётган митти бронза ашёлар марҳум эгалари
томонидан унинг касб-корига кўра, махсус тайёрланган меҳнат қуроллари бўлган.
Ибодатхона хўжалик қисмининг жануби-ғарбий бурчагида тенг иккига
ажратилган дахлизсимон хона жойлашган. Уларни қазиш вақтида девор остидан
лойдан ишланиб, куйдирилмасдан қизил рангга бўялган бир неча одам
ҳайкалчалари топилди. Одатда, бундай ҳайкалчалар кенатаф мозорларда
учратилади, (қадимда бедарак йўқолган қабиладошларининг маййити ўрнига
латтадан ясалган қўғирчоқ ёки лойдан ишланган ҳайкалча қўмиш ёки бўлмаса,
қабрга йўқолган эгаси ўрнига марҳум мулкидан қўзичоқ кўмиш одати бўлган,
мана шундай мозорлар, одатда кенетаф мозорлар деб юритилади). Бундай
мозорлар Сополлитепа маданиятининг илк босқичларида ҳам бўлган, аммо
бедарак йўқолган марҳумлар учун махсус тайёрлаб қўйилган ҳайкалчаларнинг
ибодатхона «омборида» сақланиши марҳумларни кўмиш билан боғлиқ ишлар
тўлиқ ибодатхона қўлига ўтганлигидан гувоҳлик беради.
Ибодатхона хўжалик-хизмат қисмини қазиш вақтида, унинг икки жойидан
муқаддас ичимлик тайёрлайдиган "цех" излари топилди. Биринчи «цех»
(ибодатхонанинг 2-босқичига тегишли) 9-хонани тўлиқ эгаллаган, хона поли ва
унинг деворлари оч-қизил юпқагина сувоқ билан сувалган. Хонанинг ўртасида
бўғзига қадар сувга кўмилган хум ўрнатилган, хумга икки томондан қалин гипс
сувоқли ариқчалар тортилган. Ҳар иккала ариқча бошида гипсланган чуқурчалар
бўлиб, уларга сопол баркашлар қўйилган, баркашларнинг ичи ярмигача қатламқатлам гипс билан сувалган. Ерга кўмилган хум тагида қорайиб кетган суюқлик
қолдиғи, узум уруғлари ва жийда данаги учради. Хум яқинидан ҳумо қуши
қиёфасида ишланган сопол идиш топилди, ёнида яна бир хона бўлиб, унинг
деворлари остидан хум парчалари чиқди.
Агар 9-хона муқаддас ичимликлар тайёрлаш «цех»и бўлса, 10- хона,
эҳтимол, унинг ёнидаги омборхона бўлгандир, худди шунга ўхшаш бошқа бир
«цех» қолдиғи ибодатхонанинг (3-босқич) 11-хонасидан топилди. Хонанинг икки
томони супа қилиб кўтарилган, ўртаси эса пол сатҳида қолдирилиб, унга катта
сопол баркаш ўрнатилган. Супалар устига думалоқ сиғим резервуарлар ясалиб,
ичи гинеланган, улардан сопол баркани томон гипс сувоқли ариқчалар тортилган.
Хонанинг жануби-шарқий бурчагидан қорнига қадар ерга кўмилган хум топилди,
хонанинг қоқ ўртасига эса айлана шаклда меҳроб қурилган.
Гарчи бу икки «цех»да қандай ичимликлар тайёрланганлиги ҳақида
гувоҳлик берувчи аниқ ашёвий далиллар бўлмаса-да, уларда муқаддас ичимлик
тайёрланганлигига билвосита ишора қилувчи далиллар мавжуд. Масалан, қадимги
Бақтрия жанубида (Шимолий Афғонистон) ҳамда қўшни Марғиёнада профессор
25
В.И.Сарианиди бронза даври ёдгорликлари устида изланишлар олиб бориб,
Жанубий Бақтрия ёдгорликларининг учтасида (Дашли, Тиллатепа ва Кучуктепа
Марғиёнада уч жойда Пошгуртепа, Тўғалоқ-1 ва Тўғалоқ - 2) оташпарастларининг
ибодатхоналарини очди. Шунингдек, ибодатхона қошидаги ёрдамчи хоналарнинг
бири тўлалигича гипсланганлигини қайд этиб, унда (оқ хонада) эса кишининг
кайфиятини кўтарувчи муқаддас ичимликлар тайёрланган, деган хулосага келади.
Унинг бу хулосасига эса қўйидагилар асос бўлган: «Оқ хона» девори остидан ичи
қатлам-қатлам гипсланган учта сопол идиш топилган. Улар МДУ қошидаги
махсус лаборатория текширувидан ўтказилганда, идиш ичидаги гипс қатламлари
орасидан кутилмаганда эфедра ҳамда кўп миқдорда кўкнор ва наша уруғи
қолдиқлари топилган. Худди шундай «оқ хоналар» Марғиёна воҳасининг бош
ибодатхонаси Тўғолоқ-21 «қишлоқ ибодатхонаси» Тўғолоқ-1 да ҳам учратилади.
Бу хоналарда худди Жарқўтон ибодатхонасидагидек, таги тешик конуссимон
идиш-сопол сузғичлар топилганки, улардан хаума ёки киши кайфиятини
кўтарадиган махсус ичимлик тайёрлашда фойдаланганлар.
Жарқўтон ибодатхонасининг хўжалик қисми, умуман Жарқўтонда кўплаб
учрайдиган меҳнат қуролларидан бири қумтошлардан ишланган ҳар хил
катталикдаги ёрғучоқлар, гранит ва уларнинг чақмоқтошлардан ясалган устки
тоши-қирғичлардир. Бу хилдаги қуроллар Дашли-3, Тўғалоқ-21, Тўғалоқ-1 ва
Гонуртепада ҳам кўплаб топилган, В.И. Сарианиди уларнинг бир қисми МДУнинг
махсус лабораториясида бинокульяр микроскоп ёрдамида текширтирганда,
уларда (ички қисмида) кўкнор уруғининг заррачалари учратилган. Шунингдек,
қорайиб кетган кўкнор уруғининг ўзи эса ибодатхона топилмаларидан бири,
сиртига аниқ қилиб одам кўзларининг тасвири туширилган пайчасимон суяк
ичидан
топилган.
В.И.Сариандининг
кузатувларига
кўра,
Марғиёна
оташпарастларининг диний маросимларида эфедра ёғидан тайёрланадиган
муқаддас ичимлик-хаума билан бирга (ҳозиргача Ҳиндистон зардуштийлари
ўзларининг хаума типидаги махсус муқаддас ичимликларини тайёрлаш учун
Эрондан эфедра мойини олиб кетадилар) кўкнор ва ёввойи нашадан ичимлик ёки
чекимлик тайёрлаб, улардан диний эътиқод меъёрлари даражасида
фойдаланганлар.
Шундай қилиб, қадимги Бақтрия ва Марғиёнада топилган бронза даврининг
оташпарастлар ибодатхоналари зардуштийлик динининг илдизлари айнан мана
шу вилоятларда яратилганлигидан гувоҳлик беради. Баъзи фаразларда
айтилганидек, Зардушт милоддан аввалги VII асрнинг иккинчи ярми VI аср
бошларида ёки ундан аввал яшаган тарихий шахс сифатида янги динни яратмади,
балки у қабиладошлари қадимдан тапиниб келаётган оташпарстликни ислоҳ
қилди. Бошқача қилиб айтганда, у диний эътиқод ва тасаввурлар тизимига
ўзгариб бораётган замон талаби асосида ўз қарашлари ва концепциясини киритди.
Қадимги
Бақтрия
ва
Марғиёнанинг
бронза
даври
оташпарастлар
ибодатхоналаридан кўриниб турибдики, Зардуштга қадар бунёд этилган диний
эътиқод масканлари ўзларининг маҳобатли ва диний маросимларининг бой ва
серҳашамлиги билан ажралиб турган. Эфедра, кўкнор, наша каби гиёҳванд
ўсимлик қолдиқларининг ибодатхона мажмуаларида кўплаб учраши «Авесто» ва
«Веда» анъаналарида хаума ичимлигига меъёрий ўлчамларда ўрин
берилганлигидан далолатдир. Ҳар қалай, ишонч билан айтиш мумкинки, Бақтрия
26
ва Зардушт ислоҳига қадар Марғиёнада оловга сиғиниш ва хаума ичимлигини
илоҳийлаштириш кучли бўлган. Бу эътиқод объектлари Зардушт таълимотида ҳам
ўзгариб бораётган замон талаби асосида ўз ўрнини топган.
Шундай қилиб, юқорида баён этилган археологик изланишлар ва
қазишмалар жараёнида топилган ашёвий далиллар таҳлилидан қўйидагича якуний
хулоса чиқариш мумкин:
1) Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилоятларида милоддан аввалги
иккинчи минг йилликнинг биринчи ярми давомида қадимги Шарқ
цивилизациясига хос урбанистик тарихий шароитда юксак ривожланган қадимги
илк шаҳар маданияти таркиб топди. Бу маданиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва
маданий асослари Сурхондарё вилоятининг Шеробод воҳасида топилган ноёб
ёдгорликлар Сополлитепа ва Жарқўтон мисолида ўрганилди.
2) Агар Сополлитепада ўзининг қадимги шаҳарсозлик маданиятига хос
барча аломатлари билан протошаҳарни, яъни Авестода тилга олинган вара
иншоотини эслатса, Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудида биринчи бор
шаклланган том маънодаги қадимги шаҳар эди. Жарқўтон ҳудудий жиҳатдан
қадимги Шарқ шаҳарларидан таркибан фарқ қилмайди. Муайян ёдгорликнинг
қадимги шаҳар деб аталиши учун қўйиладиган илмий талаблардан келиб
чиқилганда ҳам Жарқўтон бу талабларга жавоб бера оладиган ноёб ёдгорликдир.
Қадимги шаҳарларга хос бўлган биринчи аломат-шаҳар майдонида Арки аъло ва
Шаҳристоннинг таркиб топиши бўлса, яъни, 100 гектар ҳудуддаги Жарқўтоннинг
3 гектарини Арки аъло ва қолган қисмини шаҳристон майдони ташкил этади.
Иккинчи аломат ўтроқ деҳқончилик маданияти, аҳолиси зич жойлашган
маскан мудофаа деворлари билан ўраб олинган бўлиши Сополлитепа ва
Жарқўтонда ўзининг ёрқин ифодасини топган.
Учинчи аломат шаҳар арки қисмида маҳобатли бино, яъни, умумшаҳар
жамоаси бошлиғи қароргоҳининг вужудга келиши Жарқўтон мисолида мазкурдир
Тўртинчи аломат шаҳар майдонида бош саждагоҳ диний мафкура
марказининг шаклланиши бўлиб, Жарқўтонда шундай бош саждагоҳ-маҳобатли
ибодатхона таркиб топган.
Бешинчи аломат қадимги шаҳарда шаклланиши Сополлитепа ва
Жарқўтонда бу йўналиш юксак даражада ривожланган. Айниқса, Жарқўтонда
кулолчилик (мазкур соҳа Сополлитепада ҳам юксак ривожланган), металлургия,
тўқимачилик, амалий санъат, уй-жой қурилиши соҳаларидаги ихтисослашув
жараёни профессионал даражада бўлганлиги яққол кўзга ташланади.
Шаҳар ҳунармандчилик маҳсулотлари нафақат ички бозор, балки ташқи
бозор учун ҳам кенг кўламда ишлаб чиқарилган. Масалан, ушбу қадимги шаҳар
маданиятига тегишли кулолчилик маҳсулотлари узоқ Хитой ҳудудларигача кириб
борганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ашёвий далиллар мавжуд. Демак, бу ўша
давр шаҳар аҳолиси таркиби ҳақида фараз қилишга асос бўлиб, қадимги
Жарқўтон аҳолиси эркин савдо аҳоли-«озодкор» ва «гувокор»лардан ҳам ташкил
топганлигини кўрсатади. Шаҳар ҳаёти нафақат диний, балки дунёвий жиҳатдан
ташкил этилган бошқарув тизими асосига қурилган, шаҳар ҳукмдори маҳобатли
кошонасининг Арки аълода шаклланганлиги бунга ёрқин далилдир.
27
ЖАРҚЎТОН ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДАГИ ЭНГ ҚАДИМГИ ШАҲАР
Ўзбекистон давлатчилиги тарихини мукаммал ўрганиш бўйича олиб
борилган тадқиқотлар натижасида археология фани маълум ютуқларга эришиб,
мавжуд ўрганилган манбаларни яна кенгроқ таҳлил этиш туфайли муаммолар
ечими топилмоқда. Чунки, Ўзбекистон ҳудудида илк шаҳарсозлик ва илк
давлатчилик манзилгоҳларини аниқлаш масаласида қўйилаётган долзраб
масалалар ечими муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон давлатчилигининг
пайдо бўлиши тўғрисидаги ноилмий, нохолисона қарашларни бартараф этиш
асосий масаладир. Жаҳон цивилизацияси тарихига муносиб ҳисса қўшган
Ўзбекистон халқи ва унинг ўтмиш тарихининг асоси бўлган моддий ва маънавий
тарихни халқимиз онггига етказиш кўп қиррали илмий тассавурни ва меҳнатни
талаб қилади. Ватанмиз тарихида муносиб ҳисса қўшган Шеробод воҳаси
тарихини ўрганиш борасида амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар
мустақиллик йилларида янада мустаҳкамланиб, эришилган ютуқлар туфайли
Жарқўтон шаҳар харобалари бўйича ижобий натижаларга эришилди. Юқорида
қайд этилган археолог олим академик А.А Асқаровнинг фикр мулоҳазаларига
қўшимча таниқли олимлар Т.Ш Ширинов ва Ш Шайдуллаевларнинг илмий
мулоҳазаларни китобхонларга тақдим этишни асосий мақсад қилдик. Ватанимиз
ҳудудида илк давлатларнинг пайдо бўлиши тарихига оид энг қадимги ёзма манба
«Авесто»да изоҳланиб, «Арьяна - Вайджаҳ»4, «Гава Суғда»5, «Бахди»6,
«Хоройва»7 илк мамлакатлар таҳлил қилинади.
Қадимги Шарқда илк давлат сифатида қайд этилган қадимги Бақтрия
ҳудудида бронза даврига оидга Жарқўтон ёдгорлигида топилган илк шаҳарсозлик
маркази ва у билан боғлиқ Арк аъло, ҳоким саройи, диний ибодатхона,
шаҳаристон, шаҳар мудофа девори, шаҳар аҳолиси, ҳунармандлар маҳалласи,
савдо расталар аниқланди. Таниқли археолог олим Т.Ш.Ширинов Жарқўтон
ҳудудидаги илк шаҳарни8 қўйидаги белгиларини тарих фанига олиб кирди ва
илмий асослаб берди:
1. Жамоа бошлиқлари ёки ҳукмдорлари истиқомат қиладиган саройларнинг
бўлиши.
2. Ўлканинг диний маркази бўлган маҳобатли ибодатхоналарнинг бўлиши.
3. Мудофаа деворлари билан ўралган аркнинг бўлиши ва арк ҳудудида
сарой аҳли яшайдиган уйларнинг жойлашиши.
4. Кенг ҳудудда шаҳар аҳолиси яшайдиган иморатларнинг бўлиши,
умумжамоа учун хизмат қиладиган иншоотларнинг жойлашиши, ўша ҳудудда
ишлаб чиқариш кучлари-ҳунармандчилик устахоналари ва дастгоҳларининг
жамланиши.
5. Юқори
даражада
ривожланган
хунармандчилик
(кулолчилик,
чилангарлик, тўқимачили.
4
5
6
7
8
Авесто. Видевдат.I. 2. Душанбе, 1985.
Ўша асар I. 4.
Ўша асар I. 5.
Ўша асар I. 8.
Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд, 1993.
28
6. Муҳр
ёки
қимматбаҳо
буюмлар
учрайдиган
«бой»
қабрларнинг
мавжудлиги.
7. Шаҳар аҳолисининг иерархиясини кўрсатувчи аҳоли истиқомат
жойларининг бир-биридан тубдан фарқ қилиши.
8. Савдонинг ривожини кўрсатувчи ва бошқа маданиятларга хос бўлган
ашёларнинг топилиши.
9. Глиптика, эпиграфика ва ибтидоий ёзув шаклларининг бўлиши.
Археолог олим Т.Ш. Шириновнинг Жарқўтон илк шаҳарсозлигини Ўрта
Осиё шаҳарларининг тараққиёти – ривожланишининг асоси белгилар билан
таққослаб, сўнгги бронза даври илк шаҳар маданияти намунаси деб изоҳлади.
Жарқўтон шаҳри деҳқончилик ўлкалари доирасида таркиб топиб, шаҳари
сиёсий ва мафкуравий маркази бўлиб, шаҳар аҳолисининг ижтимоий
табақаланишини билдирувчи ҳашаматли ёки оддий уйларнинг қурилиши ва
аҳолининг тоифаларга бўлиниши, мулкий табақаланишуви, мурдаларга хос
қабрлардаги тенгсизликнинг пайдо бўлиши билан фанда илк шаҳар сифатида
номга олинди. Шунингдек, аҳоли демографияси билан боғлиқ шаҳарнинг
ҳудудий кенгайиши ҳамда аҳоли сонини ошиб бориш, илк давлатчиликка оид
сиёсий, маданий,
миллий ғоявий
ва иқтисодий
сиёсатнинг дастлабки
белгиларининг пайдо бўлиши шаҳар учун асос бўлди. Шаҳар аҳолисининг
иқтисодий таъминотини таъминловчи савдо айланмасининг пайдо бўлиши
натижасида
шаҳар билан қишлоқ аҳолиси ўртасида меҳнат тақсимоти
шакланишининг ўсиши жараёнлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жарқўтон
шаҳар атрофида деҳқончиликнинг ривожланганилиги билан боғлиқ меҳнат
қуролларининг такомиллашуви натижасида, сунъий суғориш тармоқларнинг
пайдо бўлиши ҳамда деҳқончилик маҳсулотининг тавор маҳсулот сифатида
аҳамиятининг ошиб бориши туфайли маҳсулотни сотиш ва сақлаш имкониятлари
жадал ривож топди.
Ўрта Осиёга хос илк ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши ва ҳунармандчилик
учун зарур бўлган хом ашёнинг топилиши ва уни ишлаб чиқаришга жорий
этилиши натижасида маҳсулотларнинг тури ва сифатининг ошиб бориши
натижасида маҳсулотларга бўлган талаблар кўпайди. Аҳолининг кундалик талаб
эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган чорвачилик маҳсулотлар билан
таъминлашнинг шаҳар миқёсида йўлга қўйилиши, чорва турлари ҳамда
наслларини кўпайиши, шунингдек, чорва озиқ-овқат, кийим, уй жиҳози
бўлишидан ташқари транспорт ҳамда мудофаа имкониятларига эга эканлиги
алоҳида ҳисобга олиниб борилди.
Жарқўтон шаҳри Ўрта Осиёда илк ҳарбий қалъа атрофида жанговар ҳимоя
тўсиқларининг пайдо бўлиши, қуролланган ҳимоя қўшинларининг шаклланиши,
жанговар қурол турларнинг такомиллашиб бориши, қўшин бошқарув тизимининг
яратилиши, ҳимояни мустаҳкамлаш борасида режаларни дастлабки воситаларини
ишлаб чиқарилишига асос солинганлиги билан ажралиб туради.
Шаҳар кишларни онгли ахлоқий узвий бирлигини сақлаб туриш мақсаддида
ўзора ҳамжиҳатлик, ҳамфикрликка, ўзаро қўллаб қувватлашга чақириш
мақсаддида дастлабки тафаккурни ўзида акс эттирган дунёвий ва диний
қарашларнинг пайдо бўлишига хос ибодатхонанинг вужудга келишига асос
солди. Жарқўтон шаҳри мулкий муносабатлар, мулкий тенгсизлик, мулкни
29
эгалаш масаласи ва уни тезлатувчи жараён бўлган савдонинг пайдо бўлиш
натижасида қўшни хонадон, маҳалла, кўча, шаҳар, қўшни қишлоқ, шаҳарлар ва
давлатлар ўртасидаги савдо муносаталарнинг ривожига дастлаб имконият
яратган ҳудуд бўлиб ҳисобланади. Таниқли ахеолог олимлар академик А Асқаров,
профессор т.ф.д Т. Ширинов, т.ф.д Ш. Шайдуллаевлар Жарқўтон шаҳрини
Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги илк шаҳар ва илк шаҳар - давлат деб илмий
асосладилар. Шаҳар ҳудудида ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққий этиши
туфайли ишлаб чиқарилган ортиқча маҳуслотлар таъсирда ҳукмдорлар табақаси давлат бошлиқларининг пайдо бўлиши ҳукмдор, сарой хизматчиларини, саройни
ҳимоя қилувчи гуруҳларнинг юзага келишига олиб келди. Археологик
тадқиқотларга асосланган Т.Ш. Ширинов Жарқўтон олов ибодатхонасини
аниқлаб, уни илмий таҳлил қилиши ҳамда савдонинг пайдо бўлиши билан боғлиқ
илмий фикрлари алоҳида аҳамиятга эгадир. Жарқўтон аҳолиси халқаро савдога
ҳам асос солганлигини тасдиқловчи археологик манбалар тўпланди, энг муҳими
Жарқўтон шаҳридаги харобалардан сополларга битилган пиктографик ёзув –
белгилар аниқланиди, Ундан, 52 та белги - ёзувлар шаҳарнинг энг қадимий
шаҳарлар гуруҳига кириишга асос бўлиб, Жарқўтон илк шаҳар-давлатлар
тоифасига киритиш учун асос бўлди. Инсон тафаккури ривожида муҳим
аҳамиятга эга бўлган Жарқўтон шаҳридаги диний муносабатларда
крематориянинг, яъни мурдаларни куйдирадиган иншоотларнинг пайдо бўлиши9
натижасида ўтроқ аҳоли урф-одатлари ва анъаналарида диний муносабатларнинг
пайдо бўлишига олиб келди. Жарқўтон шаҳрида дастлабки илоҳий худоларни
инсон онгида шаклланишга олиб келиши натижасида давлат бошқаришда ва
унинг сиёсий устқуртмасини мустаҳкамлашда ибодатхоналардан моҳирона
фойдаланиш юзага келди. Академик А. Асқаров Шимолий Бақтриянинг илк
темир даври 4 та босқичга бўлиб, яъни кучук I, кучук II, кучук III, кучук IV10 га, ўз
навбатида давр жиҳатидан илк темир даври х.э.ав. X-IV асрларни ўз ичига олади
деб илмий асослаб берди. Бронза ва илк темир даврига тааллуқли Сополлитепа
ёдгорлигида 3 та, Жарқўтон ёдгорлигининг Жарқўтон босқичига оид 3 та, Кўзали,
Мўлали ва Бўстон босқичларига тегишли биттадан қурилиш даври хослигини
археологик қазилмалар жараёнида топилган манбаларга таяниб таҳлил қилди.
Археологик қазилмалар жараёнида Жарқўтон шаҳри харобаларидан
IVа
қабристонидан жами 719 та қабр ўрганилиб, ўрганилган қабрлардан 350 таси
Жарқўтон, 161 таси Кўзали, 220 таси Мўлали даврига оидлиги аниқланган11.
Дастлабки тадқиқотлар даврида Жарқўтон IVа қабристони ўрганилган вақтда
Бўстон даври, Мўлали давридан ажратилмаганлиги учун Мўлали даври қабрлари
статистик жиҳатдан Кўзали даври қабрларидан бироз кўпроқ учраган. Шуни
алоҳида таъкидлаш зарурки, Жарқўтон IVа қабристонида энг узоқ давом этган
Жарқўтон даври қабрлари сон жиҳатдан энг кўп, қолган даврлар қабрлари сони
ҳам қурилиш даври сонларига қараб аниқланди. Ўзбекистон ва Америка,
Аванесова Н.А. Новое в погребальном обряде Сапаллинской культуры. Российские вести. Вып. 4. С.63-70;
Avanesova N.A. Spatbronzezeitliche Kulturkontakte in der baktrischen Flusoase nach den Befunden der Nikropole Bustan
6. AMIT 29, 1997, Р. 147-178.
10
Аскаров А.А, Альбаум Л.И. Поселение Кучуктепа. Ташкент, 1979; Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху
раннего железнего века. Ташкент, 2000.
11
Аскаров А.А, Абдуллаев Б.Н. Джаркутан. Ташкент, 1983. С.8-13.
30
9
Германия давлатлар археологик олимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган
тадқиқотларда Жарқўтон олов ибодатхонаси жойлашган №6 тепаликдан,
аниқроғи кул қатлами жойлашган катта суфали хонадан тадқиқотчи Ф. Хиберт
С/14 анализи учун ашёлар олган ва Америкада С/14 анализини ўтказган 12. Ушбу
анализлар Жарқўтон даври маданий қатламидан олинган бўлиб, калибрлашган
ҳисоб бўйича х.э.ав. 1950-1750 йилларни берган.
Археолог олим Ш. Шайдуллаевнинг илмий тадқиқотларидаги хулосасига
кўра, бронза даври ёдгорликларининг хронологиясини аниқлашнинг учинчи
усули - маданиятлараро тарқалган ашёлар ёрдамида аниқлашдир. Жарқўтон
«арк»ининг марказий қисмида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида
Жарқўтон даври қатламидан хлорит тошдан ясалган идишлар мажмуаси қўлга
киритилди. Булар кичик ҳажмли бўлиб, ташқи тарафида чизиб ишланган безаклар
мажмуаси жойлашган13, шу идишлар ёрдамида Жарқўтон даври хронологиясини
Қадимги Шарқ манбалари асосида ёритиш имконияти туғилди.
Олимнинг илмий тадқиқотлари текширишларидаги хлорид тош - юмшоқ
таркибли яшил ва кулранг бўлиб, шу тошдан ясалган ашёлар ташқи тарафидан
чизиб ва ўйиб ишланган безакларнинг мавжудлиги билан характерланади.
Ҳозирги кунгача Месопатамиядан то Ҳинд ўлкасигача бўлган 30 та ёдгорликдан
300 дан ортиқ шундай ашёлар топилган. Бу идишлар шакллари ва уларда
ифодаланган тасвирларнинг бир-бирига яқинлиги билан характерланади. Тош
идишларда ифодаланган тасвирлар тадқиқотчилар томонидан 12 та мотивга
бўлинган: жанг қилаётган реал ва фантастик ҳайвонлар, антропоморф тарзда
ифодаланган мифологик персонажлар, меъморий кўринишлар, пиллапоя
кўринишли ва ўсимликлар дунёси ифодаланган тасвирлар14.
Қадимги Шарқда тарқалган хлорид тошларнинг хронологик жадвалига кўра,
Жарқўтондан топилган ва хлорид тошлардан ясалган идишларнинг хронологик
даври х.э.ав. XIX-XVIII асрларга оид эканлигига шубҳа қолмади. Ш.
Шайдуллаевнинг илмий мулоҳазасига кўра бронза даврида маданиятлараро жуда
кенг тарқалган фил суягидан ясалган предметлар бўлиб, улар квадрат, доира,
таёқча шаклларидадир. Юза ва ён томонларига айлана кўринишидаги
«циркульный» безакнинг чизилиши характерлидир. Таёқча кўринишли фил
суягидан ясалган предметларга энг кам, 1-3 та айлана чизилган бўлса, квадрат
шаклли предметларда 5-11 тагача, айлана шаклли предметларда эса 9-11 тадан
айлана чизилган. Ушбу предметларнинг вазифаси хусусида савдога бағишланган
қисмда алоҳида тўхталамиз, ҳозир эса унинг тарқалиш географияси ва ёши
хусусида ўз фикримизни баён этамиз. Ушбу предметларнинг тарқалиш
географияси Хараппа маданиятининг тарқалиш географиясига мос келади ва
ишонч билан айтиш мумкинки, у Хараппа маданиятининг таъсир доирасидаги
ҳудудларда тарқалган. Жарқўтон ёдгорлигининг №4 тепалигидан, Жарқўтон
12
Hiebert F.T. Origins of the Bronze Age Oasis Civilization in Central Asia// American School of Prehistorik Research
Bulleten. 42. Cambridge, 1994.
13
Dietrich Huff, Chakir Pidaev, Chapulat Chaydoullaev. Uzbek-German arhaeological researches in the Surkan Darya
region. //La Baktriane au carrefour des routes et des civilisations de l Asie centrale. Paris, 2001, Fig.10; Ш.Б.Шайдуллаев,
Дитрих Хуфф. Некоторые результаты работ Узбекско - Германской экспедиции на городище Джаркутан //ИМКУ,
Вып.30, Самарканд, 1999, Рис.5.
14
Frankfort H. The Art and Architecture of the Ancient Orient. L.,1977, P.39-40; Kohl Ph. Carved clorite vessels: a Trade
in Finished Commadeties in the Mid-Third Millenium. Expedition, 1975, v.18, ¹1.
31
даври қатламидан фил суягидан ясалган иккита квадрат шаклидаги шундай
предметлар топиди.
Археологик олим Т. Ш. Ширинов Жарқўтон шаҳрига оид илк ибодатхона,
шоҳлар саройи, мудофаа деворлари каби монументал иншоотларни очиб ўрганиб,
илк шаҳарларнинг назарий асосларини Жарқўтон ёдгорлиги мисолида кузатди.
Шунингдек, илк шаҳарлар билан бир вақтда шаклланадиган илк давлатларнинг
пайдо бўлишини ҳамда илк синфий муносабатларнинг шаклланиш масаласини
А.А. Асқаров ва В.И. Ионесов илмий асослаб берган бўлса, академик А.А.
Асқаров ва Т.Ш. Ширинов Жарқўтон олов ибодатхонаси мисолида сополли
маданияти аҳолисининг диний қарашларини фанга олиб кирдилар. Жарқўтон илк
маротаба А.А. Асқаров томонидан Қадимги Шарқ цивилизациясига хос илк
деҳқончилик маданияти ёдгорлиги сифатида қаламга олинган. Т.Ш. Ширинов
ўтказган археологик изланишлар натижасида очилган Жарқўтон олов
ибодатхонаси, Жарқўтон шоҳлар саройи, аркнинг мудофаа деворлари каби
монументал иншоотларнинг ўрганилиши тадқиқотчига Жарқўтон ёдгорлигини
илк шаҳар сифатида талқин қилишга имкон яратди15.
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигидаги
археологик тадқиқотлар
натижасида 1994-2003 йиллар давомида Жарқўтон ёдгорлиги ҳудудидаги арк,
шаҳристон ва некрополь ҳудудлари қўшимча ўрганилиб, фанда янгича илмий
талқин шаҳарга – илк давлат маркази сифатида қараш ғояси туғилди16.
Жарқўтон ёдгорлиги Бўстонсойнинг чап томонида, табиий тепаликлар
устида бунёд бўлган, унинг қарама-қарши томонида, Бўстонсойнинг ўнг
қирғоғида эса Бўстон ёдгорлиги жойлашган. Ҳар икки ёдгорлик мажмуаси
Сополли маданиятига оид бўлиб, улар Сополли маданиятининг турли хронологик
босқичлари ҳақида маълумотлар беради. Жарқўтон ёдгорлиги тепаликларида олиб
борилган тадқиқотлар натижасига кўра шаҳар майдони 100 гектардан кўпроқ
ҳудудни ўз ичига олганлиги тасдиқланиб, шаҳаристон қисмига А.А. Асқаров ва
Т.Ш. Шириновлар томонидан илмий асослаб берилган «арк» ва унинг атрофида
жойлашган саккизта катта патриархал уруғ жамоалари мажмуаси кирган.
Жарқўтон арки. Жарқўтон ёдгорлигининг шимоли-ғарбий қисмида
жойлашган тепалик тадқиқотчилар томонидан «арк» деб аталиб, Т.Ш.
Шириновнинг умумий майдони 3 гектардан иборат эканлигини таъкидлади. Арк
атрофи 1,20-1,50 метр қалинликдаги мудофаа девори билан ўралиб, ички қисми
эса кичик тепаликлар мажмуасидан иборат. А. А Асқаров 1975 йилда «арк»нинг
ғарбий қисмида қазиш ишларни олиб бориб, Сополли маданияти ашёлари билан
бирга Кучук I даврига оид сополлар мажмуасини топган17. Профессор Т.Ш.
Ширинов томонидан аркнинг ғарбий қисмида сарой жануби-шарқий ва шарқий
қисмларида эса аркнинг мудофаа девори очиб ўрганилган18.
Ўзбек-Олмон экспедицияси томонидан сўнгги йилларда Жарқўтон аркининг
тўртта жойида қазиш ишлари олиб борилди, асосий мақсад - аркнинг умумий
Аскаров А.А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юге Узбекистана. Ташкент, 1977; Аскаров А.А.,
Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд, 1993.
16
Шайдуллаев Ш.Б. Илк давлатларнинг археологик белгилари. // O’zbekiston tarixi. Ўзбекистон Республикаси ФА
«ФАН» нашриёти, 2002 йил. 3-сон. 3-10 бетлар.
17
Аскаров А.А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юге Узбекистана. Т:. 1977.
18
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд, 1993.
32
15
қурилиш услубини аниқлашдир. Т.Ш. Ширинов томонидан ўрганилган сарой
фақат Жарқўтон даврига оид бўлиб, сўнгги (Кўзали, Мўлали) даврларида сарой
қаерда бўлган? деган саволга жавоб излашдан иборат бўлди. Т.Ш. Ширинов Арк
ичида жойлашган сарой 4,5 метрлик девордан иборатлигини аниқланди19.
Аркнинг шарқий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида Ш
Шайдуллаевнинг илмий таҳлилига кўра 4 та хонадондан иборат оила яшаган уй
қолдиғи очилиб, бу уй битта қурилиш давридан иборат бўлиб, Сополли
маданиятининг Жарқўтон босқичига оид. Хоналари узунчоқ - коридорсимон
шаклда, уй деворлари хом ғиштдан терилган (58х24х14; 62х30х17 см), деворлар
баландлиги 0,20 метрдан 1,20 метргача сақланган. Уйнинг поллари сомон сувоқ
билан шувалган, айрим жойларига - эшик атрофларига тош тўшалган. Уйнинг
умумий кўриниши тўғри тўрт бурчак шаклли бўлиб, бурчакларига меъморий
тиргаклар (контрфорс) қурилган. Уйнинг умумий узунлиги 16 метр, эни 10,5 метр,
очиб ўрганилган уйнинг иккита хонаси оддий яшаш хоналаридан иборат бўлса,
№ 4 хона қолган хоналарнинг боғловчиси – даҳлизи (коридор) вазифасини
бажарган, барча хоналарнинг эшиклари мана шу хонага чиқади. Эътиборга молик
№ 1 хона бўлиб, бу хона кўлами жиҳатидан бошқа хоналардан катта, фақат мана
шу хонада сандал-ўчоқ, алоҳида қурилган суфа жойлашганлигига қараб ушбу
хонани кичик патриархал оиланинг ижтимоий хонаси ёки уйнинг меҳмонхонаси
деб таърифлаш мумкин.
Уйнинг хўжалик ўчоқлари алоҳида жойда, уйнинг шарқий деворига тақаб
қурилган, бу ерда битта хўжалик ўчоғи ва тош тўшалган ҳовли очилди.
Қазишманинг шимол томонида шу уйнинг эҳтиёжига мўлжалланган кичик
хумдон ҳам топилдики, бу меъморий комплекс Жарқўтон даврида яшаган кичик
патриархал оиланинг мустақил ҳаёт кечирганлигини кўрсатади.
Аркнинг марказий қисми. Жарқўтон аркининг марказий қисмида, кўлами
25х25 метр майдонда олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида бирорта
меъморий қурилма қолдиғи учрамади. Бу ерда диаметри 0,90 метрдан 4 метргача
келадиган 16 та чуқур жойлашганлиги қайд этилди (10-расм). Бу чуқурлар ҳар хил
даврларга оид бўлиб, бештаси Жарқўтон, учтаси кўзали, учтаси мўлали ва бўстон
даврларига оид бўлса, бештаси кучук I даврига оиддир. Бу чуқурларнинг
кўпчилиги ахлат ташланадиган чуқур бўлса, айримлари хўжалик чуқурлари
вазифасини бажарган. Хўжалик чуқурлари доира шаклида бўлиб, чуқурлиги 2,10
метргача боради. Ахлат ташланадиган чуқурлар анча саёз, шакллари ҳам ҳар хил.
Хронологик жиҳатдан ҳам сополли маданиятининг турли босқичларига тегишли
бўлган ушбу чуқурлардан энг ноёб топилмалар учради. Биз ушбу топилмаларнинг
Жарқўтон моддий маданияти, қолаверса Ўрта Осиё археологиясининг мунозарали
масалаларига тегишли бўлганларигагина тўхталамиз.
Бронзадан ишланган топилмалар орасида барг шаклли пайконни эслатиб
ўтиш жоиз (13-расм, 2). Бу пайкон Жарқўтон даври сополлари билан бирга
учради. Маълумки, бронзадан ясалган пайконларнинг пайдо бўлиши Ўрта Осиё
археологиясида анча мунозарали масала ҳисобланади20. Сополлитепа ва
Толстов С.П., Итина М.А. Саки низовьев Сыр-дарьи. СА, 1966, №2. С.62; Маргулан А.Х., Акишев К.А.,
Кадырбаев М.К., Оразбаев А.М. Древняя культура Центрального Казахстана. Алма-Ата, 1966. С.376; Медведская
33
20
Жарқўтондан топилган пайконлар, Бақтрия ҳудудидан топилган энг қадимги
бронза пайконлар бўлиб, шакли ва ўлчамлари билан чақмоқ тошдан ясалган
пайконларга жуда ўхшайди.
Археологик тадқиқотларга асосланган Ш. Шайдуллаевнинг фикрича Арк
марказида жойлашган бу қазилма Жарқўтон саройидан 30-35 метр шарқда
жойлашган. Шунинг учун бўлса керак, бу ердан жуда кўп (45 та) чақмоқ тошдан
ясалган пайконларга дуч келинди. Бу тош пайконлар сополли маданиятига хос
бўлиб, чўкичлаш техникаси асосида ишланган. Лекин, айрим чақмоқ пайконлар
ясалиш техникасига кўра Жарқўтон пайконларидан тубдан фарқ қилади. Шу
сингари чақмоқ тошдан ясалган пайконлар замонбобо ва чорвадор андроново
маданиятларига хос ва бу маданиятлар ўртасидаги алоқалар
тўғрисида
маълумотлар беради.
Аркнинг жанубий қисми. Бу ерда олиб борилган тадқиқотлар натижасида
катта патриархал оила яшаган кўп хонали уй қолдиқлари очилди. Ҳозиргача
уйнинг ҳовлиси, тошдан терилган ҳовли йўлакчалари, ҳовлига туташган яшаш
хоналари ўрганилди. Иккита қурилиш даври аниқланди. Ҳовли ва йўлакчалар ҳар
икки даврда ҳам фаолият кўрсатган. Хоналар вақт ўтиши билан ўз шакли ва
ўрнини ўзгартган. Сиғиниш жойлари - алтарлар доира шаклида бўлиб, улар хона
поллари сатҳига нисбатан 0,30-0,35 метр баландликда қурилган, алтарларнинг
девори 0,20 метр баландликда бўлиб, оловда куймаган, ичида эса кул қатламлари
кузатилади.
Кўп хонали уйнинг шимол томонида бир-бирига яқин қилиб қурилган
иккита хумдон жойлашганлиги кузатилди, улар икки ярусли бўлиб, доирасимон
кўринишда. Хумдонларнинг ҳар иккаласида биринчи ярусга жойлаштирилган
оловхона ва оловхоналардан уларнинг деворлари бўйлаб юқорига, иккинчи ярусга
кўтарилган тарновсимон аланга йўллари, ҳамда сопол пишириш хонаси ўрни
очилди. Биринчи хумдонда унинг айланаси бўйлаб 7 та, иккинчисида эса 5 та
тарновсимон аланга йўллари жойлашган, биринчи хумдон оловхонасининг
чуқурлиги 2 метр, кенглиги ҳам шунга яраша – 1,30 х 1,10 метр,
иккинчисиникининг чуқурлиги 1,10 метр. Оловхона деворлари кучли ҳарорат
туфайли кўкимтир шлакка айланиб кетган, йирик хумдонда иккита, кичкинасида
эса битта ўтин ташлаш йўллари очилди, ушбу хумдонлар кўп хонали уй билан бир
вақтда, Жарқўтон даврида фаолият этган.
Кўп хонали уйдан топилган ашёлар ичида тош чўқморни эслаб ўтиш лозим,
чўқмор айлана шаклида бўлиб, оқ тошдан ясалган, марказий қисми даста ўрнатиш
учун тешилган. Шу сингари топилмалар Синташта, Чуст, Сумбар, Номозгоҳ,
Шўртўғай ёдгорликларидан кўплаб топилган бўлиб, хукмдорлик белгиси
сифатида талқин қилинади. Иккинчи гуруҳ олимлар бу сингари топилмаларни
оддий қилиб, чўқмор (булава) деб атайдилар.
Жарқўтон аркининг шимолий қисми. Шимолий қисмда олиб борилган
ишлар натижасида кичик мавсумий ўчоқ ва хумдон очилди, мавсумий ўчоқ
тухумсимон шаклда бўлиб, ўтхонасининг оғзи чўзинчоқ қилиб ишланган. Ўчоқ
девори қалинлиги 15-18 см, баландлиги 13-15 см, хумдон икки ярусли бўлиб,
И.Н. О происхождении бронзовых черешковых наконечников стрел Средней Азии. КСИА, 119, М., 1969. С. 62-64;
Смирнов К.Ф. Вооружение савроматов МИА, №101. С.37.
34
оловхона ва идишни пишириш хоналаридан иборат. Оловхона тўлиқ сақланган
бўлиб, ўтин ташлаш йўлакчаси ҳам яхши сақланган. Иккинчи ярус - идиш
пишириш хонаси сақланмаган бўлса-да, пишириш хонасига уланган аланга
йўллари яхши сақланган. Хумдондан топилган сополлар мажмуаси Жарқўтон
даврига оид.
Жарқўтон аркининг шимолий, ғарбий ва жанубий қисмларида олиб
борилган ишлар натижасида аркнинг қурилиш усули аниқланди, бу ерларда
патриархал оилалар яшашган. Ҳар бир патриархал оиланинг ўз хумдонлари
бўлганлигини уйларнинг шимол томонида жойлашган хумдонлар мисолида
айтишимиз мумкин. Бу ҳолат илк Жарқўтон даврида марказлашган кулолчилик
устахоналаридан ташқари уй хумдонлари бўлганлигини ҳам кўрсатади.
Жарқўтон “Шаҳристони”. Жарқўтон аркининг шимоли-шарқий, шарқий
ва жануб томонида шаҳристон жойлашган. У саккизта тепаликлар мажмуасидан
иборат. Ҳамма тепаликда У.В. Раҳмонов томонидан стратиграфик шурф ва
қирқимлар қазилган бўлса21, планиграфик қазишмалар шаҳристоннинг 1, 4, 5, 6, 8,
9 тепаликларида олиб борилган22. Ўзбек-Олмон экспедицияси 5, 6 ва 8
тепаликларида қазишмалар олиб борди.
№5 тепалик. Йирик патриархал оилалар. Бу ерда А.А. Асқаров 1979-1982
йиллар мобайнида иккита патриархал оила яшаган уйлар ўрнини ўрганган. Бу
тепаликда тўртта қурилиш даври кузатилган. I ва II қурилиш даврлари Жарқўтон,
III қурилиш даври Кўзали ва IV қурилиш даври эса Мўлали даврига оидлиги қайд
этилган. Уй поллари, тош йўлаклар ва деворлар тагига кўмилган 136 та Жарқўтон
даврига оид қабрлар очилган23. Ўрганилган икки патриархал оилани қалин
деворлар ажратиб турган. Биринчи оила уйи тўрт бурчак шаклида бўлиб, уч
томондан деворлар билан ўралган. Иккинчи оила уйи эса фақат бир томондан
деворга эга. Иккита оила уйида ҳам ҳовли борлиги кузатилади. Тўғри тўрт бурчак
шаклидаги хоналар бевосита ва билвосита шу ҳовлиларга туташган.
Иккинчи қурилиш даврида шарқий томонда жойлашган уйнинг
кенгайганлиги, яъни бир неча хоналарнинг қурилганлиги кузатилган. Патриархал
оилалар яшаган уйларнинг жануб томонида, йирик тошлардан ясалган яшиксимон
мажмуа қурилган. Уларнинг иккитаси тор ва узун, учинчиси эса айлана шаклида
бунёд этилган, ушбу мажмуаларнинг полида ёнган одамнинг суяклари ва куллари
қайд этилганлиги сабаб, А.А. Асқаров бу қурилмани андроново маданиятининг
таъсири натижасида бунёд этилган крематория деб ҳисоблайди24.
Унинг фикри Бўстон VI қабристонида очилган крематориялар мисолида
тасдиқланди. Учинчи қурилиш даврида ҳар иккита уйнинг ҳовлилари ўрнида
уйлар бунёд этилади, патриархал оилаларни ажратиб турган қалин деворлар энди
керак бўлмай, уларнинг устига тош йўлакчалар қурилади. Уй поллари, деворлари
Рахманов У. Керамическое производство эпохи бронзы Южного Узбекистана. Автореф. дисс. ... к.и.н.
Самарканд, 1987.
22
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд, 1993;
Шайдуллаев Ш.Б, Дитрих Хуфф. Некоторые результаты работ Узбекско-Германской экспедиции на городище
Джаркутан //ИМКУ, Вып.30, Самарканд, 1999.
23
Рахманов У. Керамическое производство эпохи бронзы Южного Узбекистана. Текст диссертации на соис. к.и.н.
Самарканд, 1987. Библиотека ИА АН РУз.
24
Аскаров А.А. Степной компонент в оседлых комплексах Бактрии и вопросы его интерпретации. Взаимодействие
кочевых культур и древних цивилизаций. Тезисы докладов советско-французского симпозиума по археологии
Центральной Азии и соседних регионов. Алма-Ата, 1987. С. 57-58.
35
21
тагига майитни кўмиш одатига ҳам барҳам берилади, шу билан бир қаторда
крематория ҳам қабристон ҳудудига чиқариб юборилган, негаки, учинчи
қурилиш даврида крематория фаолият кўрсатмайди.
Тўртинчи қурилиш даврида икки патриархал оила уйларининг қўшилиб
кетганлиги кузатилади. Жануб томондан янги уйлар қурилиб, оилаларнинг
кенгайганлиги кузатилади, ҳаттоки, II қурилиш даврида фаолият этган
крематория ўрниларига ҳам уйлар қурилади. А.А. Асқаров билан бўлган
мулоқотлар, архив манбалари ва №5 тепа бўйича чоп этилган мақолалар асосида
шу хулосага келдикки, бу тепаликдан олинган археологик манбалар тўлиқ чоп
этилмаган. Қазиб ўрганилган патриархал оилалар уйи деворлари емирилиб, илмий
қимматини йўқотиб бормоқда. №5 тепалик манбаларини бор ҳолича сақлаш, янги
манбалар билан бойитиш ва нашрга тайёрлаш мақсадида тепаликнинг шимолий
ва ғарбий қисмида 2001 йилда қазишма ишлари олиб борилди.
Иш 1981 йилда қазилган қирқимларни тозалаш ва кенгайтиришдан
бошланди. Қирқимнинг ҳамма жойида тартиб билан терилган ғиштлар қаламаси
учради (64х32х16см), ғиштлар 9 қатор бўлиб, умумий баландлиги 1,25 метргача
боради. Бизда бу қурилма «платформа» деган фикр пайдо бўлди ва шимол
томонда жойлашган қирқим ҳам тозаланди ва бу томонда ҳам 9 қатор ғиштдан
иборат бўлган қурилма аниқланди. Шундан сўнг, қурилманинг юза сатҳини очиш
ва кўламларини ўрганиш ҳамда 1979-1981 йилларда ўрганилган уйлар билан
қандай боғлиқлиги борлигини аниқлаш борасида қазиш ишлари давом эттирилди.
Натижада, ғиштлар терилган кенг майдон очилди, майдоннинг чегаралари
қирқимда кузатилган ғиштлар қаламаси чеккалари билан мос тушди. Қазишмалар
натижасида №5 тепаликда бунёд этилган уйлар 1,25 метр қалинликдаги
платформа устига қурилганлиги аниқланди.
№ 6 тепа. Жарқўтон олов ибодатхонаси. Топографик жиҳатдан Жарқўтон
тепаликлари бир-биридан унчалик фарқ қилмаса-да, №6 тепалик шаҳристон
тепаликлари орасида энг баланд ва ёдгорликнинг марказий қисмида жойлашган.
Маълумки, бу ерда А.А. Асқаров ва Т.Ш. Ширинов томонидан Жарқўтон олов
ибодатхонаси очилган, улар ибодатхонанинг юқори қатламдаги учта қурилиш
даврини ўрганган. Учта қурилиш даври ўз навбатида - Жарқўтон, Кўзали, Мўлали
даврига оидлиги қайд этилган, сўнгги йилларда бу тепаликда Диетрих Хуфф ҳам
қазишма ишларини олиб борди ва ибодатхонагача бўлган қурилиш даврига оид
монументал иншоот ўрнини ўрганди. А.А. Асқаров ва Т.Ш.Шириновлар
ибодатхонанинг қуйи қисмида қалъасифат иншоотнинг борлигини айтиб ўтишган
бўлсалар-да, унинг қуйи қатламларини очишни режалаштиришмади. Тўғрироғи,
ибодатхонанинг бузилишини исташмади ва Жарқўтон олов ибодатхонасини
таъмирлаб, музейлаштириш режасини тузиб, таъмирлаш ишларини бошлаган
эдилар. Афсуски, бу ишлар иқтисодий етишмовчиликлар туфайли қолиб кетди.
Эроннинг зардуштийлик ибодатхоналари меъморчилиги бўйича илмий тадқиқот
ишларини олиб борган Диетрих Хуфф бу ерда археологик изланишлар олиб
бориш истагини билдирди. Илк зардуштийлик ибодатхонаси деб таърифланган
Жарқўтон олов ибодатхонасидан ушбу диннинг пайдо бўлиши, илк меъморчилиги
тўғрисида янги маълумотлар тўпламоқчи бўлди. Аммо у А.А. Асқаров ва Т.Ш.
Шириновлар ўрганган ибодатхона планига ўзгартишлар кирита олмади,
ибодатхонанинг шимол томонида, бир қатор ғишт баландлигида сақланган бурж
36
изларини ўрганди, холос. Диетрих Хуфф ибодатхона қўриқ ерда қад
кўтарилмагани, ибодатхона қурилишигача ҳам №6 тепаликда маҳобатли иншоот
бўлганлигини кузатди. Ушбу бинони очиш давомида тепа қатламлар
меъморчилигига анча шикаст етказилди. №6 тепаликнинг энг қуйи қатламида
жойлашган ушбу бино онгли равишда илк жарқўтон даврида бузиб ташланган ва
бизгача бинонинг бир қатор ғишт баландлигидаги ҳолати сақланган. Ўрганилган
бино тўғри тўрт бурчак шаклида бўлиб, барча девор хом ғиштдан терилган (4246х22-24х10-13см), 0,90 метр қалинликдаги девор билан ўралган. Ушбу бино
ичида томонлари 7 метрдан иборат бўлган квадрат шаклли хона, шу хона
атрофида эса йўлаксимон хоналардан иборат бўлган мажмуа очилди. Шуни
алоҳида таъкидлаш керакки, бино ичидаги квадрат шаклли хона ва уни ўраб
турган йўлаксимон хоналарнинг деворлари ва поллари гипс билан шувалган ва
бевосита «оқ сарой»ни эслатади
Шундай қилиб, №6 тепаликда жами тўртта қурилиш даври кузатилди, энг
қадимгиси тўғри тўрт бурчак шаклли қалъа - «оқ сарой» бўлиб, қуйи қатламларда
жойлашган мана шу қурилиш даври меъморчилиги сўнгги йилларда ўрганилди.
А.А. Асқаров ва Т.Ш. Шириновлар томонидан эса ибодатхонанинг юқори учта
қурилиш даври ўрганилган25. Шаҳристоннинг жанубий ва жунуби-ғарбий
томонида қабристонлар жойлашган бўлиб, улар олтита тепаликлар мажмуасидан
иборат26. Шаҳристон ва қабристонни табиий жарлик ва ботқоқлик ажратиб
туради.
Жарқўтон шаҳар бошқарув тизими
Тадқиқотчи Ш. Шайдуллаевнинг умум фикрларига қараганда илк давлатлар
дастлаб жамоалар қандай бошқарилган бўлса, шундай, яъни оқсоқоллар кенгаши
томонидан идора этилган. Деҳқончилик жамоаларида ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши янгидан янги сув иншоотлари - каналларнинг бунёд этилишини
тақозо этган. Уруғ жамоалари катта меҳнат ва кўп ишчи кучини талаб этадиган
сув иншоотларини қаздириш ва уларнинг доимий фаолият этишини таъминлай
олмай қолган27. Бундай ишларни зўрлик йўли билан, маълум бир қисм аҳоли
меҳнатини эксплуатация қилиш эвазига амалга ошириш мумкин эди. Бу ишларни
амалдор шахслар, аниқроғи жамоадаги диний ишлар мутасаддилари - мубодлар
(коҳинлар) бажариши мумкин бўлган. Илгари улар жамоа аъзолари орасидан
сайланган бўлса, энди коҳинлик авлоддан - авлодга ўтадиган бўлган.
Коҳинларнинг ибодатхона хўжаликларини ўз хусусий ерларига айлантириши
натижасида янги ҳукмдорлар - шоҳларнинг шаклланишига олиб келган. Кучайиб
келаётган янги коҳин-шоҳлар ён атрофдаги ерларни эгаллаб, ўз ҳокимиятларини
бутун дарё ҳавзаларига ёйган, шу тариқа бир ёки бир неча кичик дарё ўзанида илк
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Древнебактрийский храм огня в Южном Узбекистане. Сб. Градостроительство и
архитектура. Т.: 1989.
26
Аскаров А.А., Абдуллаев Б.Н. Джаркутан. Ташкент, «Фан», 1983.
27
Струве В.В. Проблема зарождения, развития и упадка рабовладельческих обществ Древнего Востока. ИГИМК.
Вып.77. Л., 1934. С.36; Қудратов С. Марказий Осиё ҳудудидаги илк давлатларда бошқарув тизими ва ижтимоий
муносабатлар. O’zbekiston tarixi. 1999, №4, 3 бет.
37
25
давлатлар пайдо бўлган28. Ш. Шайдуллаев илк шаҳар-давлат деб ҳисоблаётган
Жарқўтон ёдгорлигида ҳукмдор оила жойлашган сарой ҳамда диндорлар фаолият
кўрсатган олов ибодатхонаси ўрганилган29, Демак, Жарқўтонда давлатчиликнинг
энг зарурий шартларидан бири бўлган ҳукмдорлар гуруҳи тўлиқ шаклланган.
Шундай бўлса-да, Жарқўтон ёдгорлигини тадқиқотчилар давлатчиликнинг
«чифдом» ёки «карликовое» босқичига оид, деган фикрга келган. Маълумки, фан
оламида қилинган янгиликларга кўра, давлатчиликнинг «чифдом» формаси
оралиқ форма бўлиб, бошқарув аппаратининг шаклланмаган даврига хослиги
билан характерланади30. Т.Ш. Ширинов томонидан ўрганилган Жарқўтон шоҳлар
саройи битта қурилиш давридан иборат бўлиб, фақат илк Жарқўтон даврида
фаолият этган. Илк Жарқўтон даврига оид деб ҳисоблашимизга сабаб, саройнинг
ички қисмида кенатаф қабр топилган бўлиб, қабрлар фақат илк Жарқўтон даврида
шаҳар ҳудудида қўйилган. Саройнинг «арк» қисмда жойлашганлиги, маҳобатли
фортификацияга эгалиги, маълум бир меъморий ечимда қурилганлиги
тадқиқотчига бу иншоотни сарой деб аташга имкон берган.
Жарқўтон аркнинг жанубий қисмида олиб борилган тадқиқотлар давомида
бир хонадан 1370 та суяк қолдиғи топилган бўлиб, улар қўй, эчки ва қора
молларга оидлиги аниқланди31. Ш. Шайдуллаевнинг илмий таҳлилича, Жарқўтон
шаҳар-давлатининг асосий бошқаруви «Жарқўтон олов ибодатхонаси»да
жойлашган. «Жарқўтон олов ибодатхонаси»ни қўштирноқ ичида ёзишимизнинг
маъноси шундаки, №6 тепаликда жойлашган ушбу иншоот нафақат ибодатхона,
балки сарой-ибодатхона вазифасини ўтаган. Бу ерда олиб борилган сўнгги
йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг аввал бу ерда тўғри тўрт бурчак
шаклли, монументал бино - «оқ сарой» бунёд этилган. Бу бинони аниқ ишонч
билан сарой деб аташимиз мумкин, негаки, бу ерда 7х7 метр кўламли қабулхона,
унинг атрофи йўлаксимон хоналар, энг асосийси эса саройларга хос меъморий
безакларнинг бўлишидир. Саройнинг ички хоналари оқ гипс билан сувалишидан
ташқари, деворларга от ифодаланган терракот ҳайкалчаларнинг ёпиштирилиши
саройларга хос безак усулидир. Иккинчи қурилиш даврида бу ерда А. А. Асқаров
ва Т.Ш. Ширинов томонидан ўрганилган «Жарқўтон олов» ибодатхонаси
қурилади, яъни бу ерда 5 метр қалинликдаги мудофаа деворига эга бўлган тўғри
тўрт бурчак шаклли сарой-ибодатхона бунёд этилади. Бу бинони саройибодатхона деб аташ меъморий ечим жиҳатидан ва жамоанинг ижтимоий
қатламлари жиҳатидан ҳам тўғри келади. Илк синфий муносабатларнинг
шаклланиши даврида ҳукмдорлар ва коҳинлар алоҳида ижтимоий гуруҳлар
сифатида бўлинмаганлигини инобатга олсак, биз чиқарган хулоса тарихий
эканлиги кўринади.
Дьяконов И.М. Община на Древнем Востоке в работах совеиских исследователей. ВДИ. 1963. № 1. С.34;
Қудратов С. Марказий Осиё ҳудудидаги илк давлатларда бошқарув тизими ва ижтимоий муносабатлар. O’zbekiston
tarixi. 1999, №4, 3 бет.
29
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд, 1993.
30
Васильев Л.С. Протогосударство - чифдом как политическая структура. Народы Азии и Африки. М., 1981, №6.
С.157-175; Крадин Н.Н. Вождество: современное состояние и проблемы изучения. Ранние формы политической
организации. М., 1995. С.11-61; Зданович Д.Г. Синташтинское общество: социальные основы «квазигородской»
культуры Южного Зауралья эпохи средней бронзы. Челябинск, 1997.
31
Астеологик материаллар палеозоолог, доктор Хансен (Берлин шаҳри) томонидан аниқланди.
38
28
Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги маълумотлар
Жарқўтон олов ибодатхонасининг очилиши муносабати билан бронза
даврида Бақтрия аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида А.А. Асқаров ва Т.Ш.
Шириновнинг бир қатор илмий мақолалари ва монографиялари эълон қилинди 32.
Уларнинг умумий фикрларига кўра, Жарқўтон олов ибодатхонаси марказий
ибодатхона бўлиб, бутун воҳа аҳолисининг диний маркази вазифасини бажарган,
диний марказнинг характерини эса илк зардуштийлик ибодатхонаси деб аташган.
Улар ибодатхонанинг зардуштийлик характерини очиб берадиган бир қатор
фактлар келтирган, булар алтарлар, илоҳий қудуқлар, илоҳий кулхоналар каби
ашёвий манбалардир. Шу манбалар асосида Бақтрияда сўнгги бронза даврида илк
зардуштийлик динининг тарқалганлигини исботлашга ҳаракат қилишган. Кейинги
йилларда БМАК (Бақтрия - Марғиёна археологик комплекси) ҳудудида сўнгги
бронза даврида илк зардуштийликнинг тарқалганлигини В.И. Сарианиди ҳам
ёзмоқда33. Шуни ҳам айтиш керакки, Г. Ноъли бу ғояга қарши чиқиб, В.И.
Сарианиди Бақтрия ва Марғиёнада қанча янгиликлар қилишидан қатъий назар,
зардуштийлик муаммосини ҳал қила олмайди, деб ҳисоблайди34.
Илк давлатларнинг шаклланиши билан диннинг ҳам марказлашув жараёни
кечиши табиий ҳол, албатта. Кейинги йилларда Жарқўтон ёдгорлигида олиб
борилаётган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, марказлашаётган ягона
дин билан бир қаторда диний қарашларнинг бошқа кўринишлари ҳам сақланиб
қолганлигини ашёвий манбалар асосида кузатишга муваффақ бўлдик. Шундай
қарашлардан бири зоолатрик диний қарашлардир.
Тадқиқотчи Ш. Шайдуллаевнинг археологик таҳлилларига кўра, илк синфий
муносабатлар ва илк давлатларнинг шаклланиши даврида жамиятда ягона
худолик шаклланиб бориши билан бирга бошқа диний қарашлар ҳам сақланиб
қолаверган. Қадимги Шарқ тарихига эътибор берадиган бўлсак, кўп худоликлар
орасидан ягона ҳукмрон худолик ажралиб чиққан, ушбу худолик бутун жамоа,
қолаверса, бутун жамият худолигига айланиб борган. Унга хизмат қилувчи
диндорлар ва ибодатхоналар вужудга келган, ягона худолик шаклланиб
бораётганда эски дин кўринишлари, жумладан тотемлар сақланиб қолаверган.
Гоҳида ушбу туйғу ривожланиб, алоҳида ҳайвонларга, тотемларга сиғинишнинг
зоолатрия ёки теротеизмнинг (ҳайвонларга сиғиниш) сақланишига олиб келган.
Бу ҳолат умумий тарихий жараён бўлиб, Мисрда цивилизациянинг юксак
ривожланганлигига қарамай, зоолатрия диний қарашлар сифатида сақланиб
қолаверган. З.П. Соколова тадқиқотларига қараганда, ҳар бир қадимги Миср
«ном» типидаги давлатлар аҳолисининг ўз топинадиган ҳайвонлари бўлганлиги
кузатилган35. Кузатувларга қараганда, якка худоликка интилиш бўлмаган
ҳудудларда зоолатрия одатлари кенг ва узоқроқ давом этади.
Широнов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Автореф. дисс. ... докт. ист. наук.
М., 1992; Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд,
1993; Askarov A., Shirinov T. Le temple du feu de Dzarkutan, Ie plus ancien centre cultuel de la Baktriane septentrionale.
Histoire et cultes de L’Asie Centrale preislamique. Actes du Colloque international du CNRS. Paris, 1991, P.129-136.
33
Sarianidi V. Margiana and Protozoroastrism. Athens, 1998.
34
Gnoli G. Zoroaster in History (Biennial Yarshater Lecture Series, ¹2). Bibliotheca Persica Press. New York, 2000. P.228.
35
Соколова З.П. Культ животных в регигиях. М.,1972. С.149.
39
32
Маълумки, ҳайвонот олами уч турга бўлинади: ер ости, усти ва осмон
ҳайвонлари, ҳамма ҳайвонлар ҳам зоолатрик диний қарашларга асос бўла
олмаслиги ҳам табиий ҳол, албатта. Жарқўтон мисолида зоолатрик диний
қарашларни терракот ҳайкалчалар мисолида кузатишимиз мумкин, маълумки,
терракот ҳайкалчалар ўша замон кишиларининг идеологик қарашларини ўзида
мужассам этади. Жарқўтон ёдгорлигидан сигир (ҳўкиз), туя каби ҳайвонлар
шаклида ифодаланган терракот ҳайкалчалар, муҳрларда тасвирланган илонлар,
бургутлар каби ҳайвонлар борки, бу топилмалар асосида Жарқўтон аҳолисининг
зоолатрик қарашларини аниқлашимиз мумкин. Сигир ибтидоий тасвирий
санъатда ҳам кенг тарқалган лавҳалардан бири ҳисобланади, унинг тарқалиш
географияси ҳам жуда кенг36.
Сигир уй ҳайвони бўлиб, инсонлар онгида оила тўкин-сочинлигини
таъминловчи илоҳий ҳайвон тури сифатида ифодаланади. Сигирнинг зоолатрик
дин характерини олганлигини «Авесто» маълумотлари бўйича ҳам кузатиш
мумкин. Ҳайвонот (сигир) илк маротаба Ахурамазда томонидан Арьянам
Вайджода яратилган, илоҳий Даити дарёсининг ўнг қирғоғида ой сингари ёрқин
оқ ҳўкиз бунёд бўлади37. Ҳайвон (ҳўкиз) ўлганда Геус Урваннинг ўнг қўлига
йиқилади. Ҳайвоннинг танасидан руҳи чиқиб дейди: «...Аҳура Мазда ғояси билан
суғорилганман»38. Ҳайвоннинг танасидан тасаввур қилиб бўлмас даражада
илоҳият содир бўлади, ҳайвон ўлиб мияси тўкилган жойдан 55 та заҳарли қора
кучлар ва 12 та кўринишдаги доривор ўсимликлар ўсиб чиқади. Шохларидан
мевали дарахтлар, бурнидан пиёзсимон ўсимликлар, қонидан узум новдалари
ўсиб чиқади39. Шуларнинг барчаси ҳайвонот дунёсидан (сигирдан) яратилган ва
сўнг ой ва қуёш нуридан баҳраманд бўлган40, даставвал эркак ва урғочи бузоқ,
сўнг барча турдаги ҳайвонлар жуфт-жуфт бўлиб яралган41.
Ахурамазда
Даити дарёсининг ўнг томонида инсонни яратди, яъни
42
Гайомартни , ҳайвондан (сигир) сўнг Гайомарт ҳам ўлди ва Геус Урваннинг чап
қўлига йиқилди43. У ўлиш давомида оилани яратди, бу оилалар қуёшнинг
айланиши натижасида покланди, 40 йилдан сўнг биринчи одамлар ва ер ўсиб
чиқди. Ахурамазда уларга уқтирди: «...Инсон бўлинглар, жаҳоннинг ота-онаси
бўлинглар»44, шундай қилиб ой шохли ҳайвонот олами билан, қуёш эса инсон
билан илоҳийлашади.
Яна бир зоолатрик ҳайвонлардан бири «Бақтрияликлар туяси» деб ном
олган икки ўркачли туядир, у Қадимги Шарқ тасвирий санъати ва глиптикасида
кенг ўрин олган. Албатта, Персополдаги Ападан қояларида ифодаланган ва
Амударё хазинасидаги икки ўркачли олтин туя ўз ифодаси ва мазмуни билан бирбиридан фарқ қилади45. “Мифалогияга кўра, Гайа Мартан (Каюмарс – Гаво-мард –
Хлопин И.Н. Образ быка у первобытных земледельцев Средней Азии. Древний Восток и мировая культура. М.,
1981. С.26-30.
37
«Авесто», Бундахишна, VI
38
Justi F. Der Bundehesch. Lpz.,1868, 1-20.
39
«Авесто», Бундахишна, XIV
40
«Авесто», Бундахишна, X
41
«Авесто», Бундахишна, XV.
42
Тревер К.В. Гопат-шах - Царь-пастух. ТОВЭ. Т.2, 1940.
43
«Авесто», Бундахишна, IV
44
«Авесто», Бундахишна, XV.
45
Зеймаль Е.В. Амударьинский клад. Католог выставки. Л., 1979. С.58, 98; Girshman R. Perse. Paris, 1963. P.163.
40
36
ҳўкиз киши) ер юзида пайдо бўлган биринчи одам бўлиб, гўё у Ахура Мазда
(Хурмуз) томонидан яратилган ва икки вужуддан; ҳўкуз ва одамдан ташкил
топган экан. Инсониятнинг ашаддий душмани бўлган Ангра-Маню (АгриманАхриман) Каюмарсни ўлдиради. Кабмарс жасадининг ҳўкиз қисмидан 55 хилдани
12 хил ўсимлик, сигир ва ҳўкиз, улардан эса 272 хил фойдали ҳайвонлар пайдо
бўлади; одам қисмидан инсоннинг эркак ва аёл жинси ҳамда металл вужудга
келади46.
Марғиёна ва Шарқий Эронда бронза даврида туя тасвирлари ифодаланган
муҳрлар ва терракот
ҳайкаллар кенг тарқалган47, остеологик манбалар асосида
андроново маданиятида х.э.ав. XV-XIII асрларда туянинг тарқалганлиги
исботланган48. А.К. Акишев маълумотларига қараганда, Хан даврида Хитойга
икки ўркачли туяни ғарб кўчманчилари олиб борган49, бу маълумотлар бронза
даврида икки ўркачли туя асосий транспорт воситаси сифатида кенг
тарқалганлигидан дарак беради. В.В. Ивановнинг изланишларига қараганда, икки
ўркачли туя х.э.ав. III-II минг йилликларда Марказий Осиёда хонакилаштирилган
ва х.э.ав. II минг йилликда Месопатамиягача борган50.
Икки ўркачли туянинг хонакилаштирилиши ва тарқалиши бошқа муаммо,
аммо унинг илоҳий ҳайвон бўлганлиги, зоолатрик характер кашф этганлигини
қандай биламиз? Унинг терракот ҳайкал сифатида ифодаланиши биринчи фактор
бўлса, «Авесто»да у «кучли», «баджаҳл» ҳайвон сифатида тилга олинади. Учинчи
ва энг асосий фактор эса зардуштийлик динининг асосчиси исмида туянинг
қўлланишидир, «Zaraoustra» даги «ustra» сўзи туяни англатиши бу ҳайвоннинг
илоҳийлик белгисини ифодалайди; “Аслида Зараустра – Зороастра – Зороастр –
Зардуштнинг юнонча атамаси бўлиб, юнонлар уни астра – юлдуз (Зорастра),
умуман, юлдузшунос мунажжим деб тушунишган ва шу ҳолида талқин этишган.
Қадимда тангриларни уй ҳайвонлари шаклида тасаввур этиш одамзоднинг
чорвага муқаддас назар билан қараганлигидир. Ҳиндлар Индирани – ҳўкиз,
греклар Аполлон ( у чорва ҳомийси ҳамҳисобланган)ни- қўй шаклда
тасвирлашган. Зардуштийлик дини асосчиси – Зарадуштра –Заратуштра (туштр –
уштур-шутур) туя, ерда пайдо бўлган биринчи инсон –Гайта Мартан (ГавомардКаюмарс, авестача талқин, гов-мард, яъни ҳўкиз одам), баҳодир Гершасп ( аспот), грузиларнинг афсонавий шоҳи – Горгасал ( Гургсар - бўри бош) - бўри
исмлари таркибда туя, ҳўкиз, от ва бўри сўзлари бор. Туркий халқлар ҳам от,
бўри, ит, туя ва бошқа ҳайвонларни муқаддас билишиб уларга сиғинганлар51.
Аждодлар руҳига ибодат - дин тури сифатида. Аждодлар руҳига сиғиниш
алоҳида дин тури сифатида мавжудлиги фанда аллақачон исботланган52. У
. Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи. Биринчи китоб. Учинчи нашри.-Т.:”Ўқитувчи”, 1976.-Б.45.
Сарианиди В.И. Протозороастрийский храм в Маргиане и проблема возникновения зароастризма. ВДИ, 1989.
№1. С.152.
48
Кузмина Е.Е. Древнейшая фигурка верблюда из Оренбургской области и проблема домастикации бактрианов.
СА. 1963. №2. С.39.
49
Акишев К.А. Образ верблюда в легендах Центральной Азии. Этнография народов Сибири. Новосибирск, 1984.
С.71.
50
Иванов В.В. О соотношении археологических, лингвистических и культурно-семиотических реконструкций. На
материалекомплекса Тоголок-21. ВДИ, 1989. №2. С.173.
51
Муртазаев Б.Х. Алишер Навоий “Сабъаи сайёр” ва Хусрав Деҳлавий “Ҳашт беҳишт” достонларининг қиёсий
таҳлили. Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.Т.:1991.-б.48.
52
Токаров С.А. Ранние формы религии. М.,1990. С.255.
41
46
47
универсал бўлмаслигидан ташқари ибтидоий ҳам эмас. У тарихий тараққиётнинг
патриархал уруғчилик босқичига хос. «Ўлган ота-боболар ва уруғ
бошлиқларининг руҳи авлодларни доимо бало-қазолардан сақлайди», деган
тушунчалар ушбу ибодат турининг моҳияти ҳисобланади. «Руҳ доимо тирик, у
одамзотни қўллаб-қувватлайди» тушунчаси ушбу ибодат турининг мавжудлиги
асосидир.
Фикримизча, бу дин турини тотемизм билан адаштирмаслик керак,
тотемистик истак бошқа, ҳақиқий авлодлар руҳига сиғиниш бошқа. Тотемистик
сиғиниш кўр-кўрона, табиат сирларини яхши тушунмаслик натижасида пайдо
бўлган. Авлодлар руҳига сиғиниш онгли равишда, аждодларини соғиниш,
уларнинг мададларига руҳий таяниш истагида пайдо бўлган, яна шуни ҳам айтиш
лозимки, авлодлар руҳига сиғиниш ҳақиқий синфий жамият даврида ҳам
сақланиб қолаверади. Бу дин турига кўра, уруғ, қабила бошлиқлари, оила
бошлиқлари катта обрўга эга бўлади, улар ўлганда ҳам «руҳлари авлодларини
қўллаб туради». Шунинг учун уларнинг руҳларига ҳайкаллар ясаш ва уларга
топиниш давом этаверади.
Бу ерда ўлган одам руҳи антропоморф ҳайкалларда ифодаланиб, уларнинг
руҳлари инсонни ҳаётда қўллаши, умуман ҳаётга, инсон руҳига яқинлиги билан
характерланади. Тотем аждод руҳи эса ярим мифик характерда бўлиб, инсон
онгидан ўчган, унутилган образлар қиёфасида намоён бўлади. Оила, уруғ
ҳомийси эса оила, бутун жамоа, уруғнинг ҳимоячиси сифатида гавдаланиб, улар
ҳаётлик чоғларида жамоага энг кўп ҳизмати сингган, обрўли инсонлар руҳлари
бўлиб, уларнинг руҳларига атаб ҳар хил маросимлар ўтказиш, қимматбаҳо
ашёлардан ҳайкаллар ясаш каби удумлар билан эслаш, хатто Худолар даражасига
кўтарилиши ҳам мумкин.
Архолог Ш. Шайдуллаевнинг таъкидлашишча, Жарқўтонда аждодлар
руҳига ибодат қилиш каби дин турининг мавжуд бўлганлигини бу ердан топилган
иккита эмбрион, иккиқат аёлнинг қорин қисми ва ўлган эркак кишининг бюст
ҳайкали мисолида кузатиш мумкин. Бу топилмалар оддий патриархал оила
яшаган уй ўрнидан топилган бўлиб, қазилма аркнинг жанубий қисмида
жойлашган. Топилмалар бир жойдан хона поли устидаги маданий қатламдан
олинди, топилмаларнинг ҳаммаси яхши қорилган лойдан ясалган, аммо хумдонда
пиширилмаган. Эмбрион деб мушоҳада қилинаётган лой массаси думалоқ шаклда
бўлиб, улар иккита, биринчиси кичикроқ ҳажмда, атрофи қизил бўёқ билан
бўялган, иккинчиси эса бироз каттароқ бўлиб, ташқи тарафидан инсон кўзи ва
қулоғи қора ранг билан чизилган, лой массанинг ўзи эса қизил ранг билан
бўялган.
Аёл кишининг қорни, унинг ҳомиладорлигини англатиш учун бўрттириб,
думалоқ қилиб ишланган, сақланиб қолган икки қўли эса қорни устига қўйилган
ҳолатда ифодаланган. Икки қўли билан қорни ўртасида иккита илоннинг
ҳаракатланиб бораётган ҳолати ифодаланган, қорин ва қўлнинг айрим жойлари
қизил бўёқ билан бўялган. Эркак кишининг бюст-ҳайкали тўлиқ сақланган, унинг
сочи, соқол ва мўйлаблари қора рангда тасвирланган, ёноқлари қизил рангда,
қирра бурун, шалпанг қулоқ, оғзи очиқ, кўзлари эса юмуқ ҳолатда ифодаланган.
Оғзи очиқ ва кўзларининг юмуқлигини инобатга олиб, ушбу ҳайкалда ўлган киши
ифодаланган деб ҳисоблаш мумкин ва аждодлар руҳининг ҳомиладор аёлни ва у
42
дунёга келтириши кутилаётган болаларини бало-қазолардан сақлашининг, яъни
аждодлар руҳи дин сифатида ифодаланишининг археологик кузатилиши деб
ҳисоблаймиз. Ҳомиладор аёл қорин қисмининг айрим қисмлари қизил рангга
бўялиши, қўл билан қорин оралиғида илонларнинг ифодаланиши нариги дунё
тушунчасини беради. Маълумки, мифологияда қизил ранг қонни, илон эса ер ости
худолигини белгилайди, шу азоб-уқубатлардан ҳомиладор аёлни фикримизча,
«аждодлар руҳи қутқара олиши мумкин».
Ушбу топилманинг бошқа тушунчасини ҳам айтиб ўтиш мумкин, иккинчи
фикр фалсафий қараш бўлиб, дунёнинг пайдо бўлиши, унинг доимийлигини,
яъни диний қарашларга нисбатан ҳаётий манзарани тасвир этиш ғояси
ифодаланган. Ўлган одам  ҳомиладор аёл  инсон сифатида шаклланган
эмбрион  инсон сифатида шаклланаётган эмбрион, қон ва илонлар тасвири эса
бу ерда ҳам «қора куч»лар сифатида намоён бўлади.
Жарқўтон ёдгорлиги пиктографик белги-ёзувлари. Жарқўтон даврига
келиб,
сополларда
ифодаланган
пиктографик
белги-ёзувларнинг
такомиллашганлигини кузатиш мумкин. Ш.Шайдуллаевнинг илмий таҳлилда бу
даврда ҳам пиктографик белги Сополли давридаги сингари маълум бир сопол
идишларда, яъни хумлар, кўзалар ва қасқонларда(подставка) учрайди. Бугунги
кунгача Жарқўтон даврига оид сополларда 52 хил белги-ёзув битилганлиги
аниқланди, айрим белгилар сополларда 2-3 мартадан учраса, жуда кўп белгилар
бир марта чизилган ва шаклан бошқа қайтарилмайди.
Сополли давридаги белгилар сингари Жарқўтон даври пиктографик белги ёзувларини шаклига қараб гуруҳларга ажратишнинг иложи бўлмайди, негаки улар
шаклан турлича ва такрорланмасдир. Сополли даврида битта белги доимо
алоҳида ифодаланган бўлса, жарқўтон даврига келиб, ҳар хил шаклларнинг бирга
ифодаланиши кузатилади. Пиктографик шаклларнинг бирга ифодаланиши
ёзувнинг давр жиҳатидан такомиллашуви жараёнини кўрсатувчи аломатдир.
Жарқўтон даври пиктографик белги-ёзувлари орасида хоч энг кўп
учрайдиган белги ҳисобланади, хоч нафақат сополларда, балки, Сополлитепа ва
Жарқўтон тумор ва муҳрларида ҳам кенг тарқалган53. Сополли даври пиктографик
белги-ёзувларида хоч доимо алоҳида учраса, Жарқўтон даврига келиб хоч
алоҳида учраши билан бирга, ярим ой шакли ичида, айлана шакли ичида учраши
билан биргаликда хочга қўшимча чизиқларнинг бўлиши ҳам характерлидир. Бу
жараён хоч белгисидан пиктографик ёзув сифатида фойдаланишда кенг
қўлланилганлигидан дарак беради.
Қадимги Шарқ илк шаҳарларининг иқтисодий аҳволи асосан деҳқончилик
билан боғлиқ бўлган. Шундай экан, омоч ёрдамида ерни ҳайдашни ифодалаш
пиктографик белги-ёзувда ифодаланиши кутилган сюжетлардан бири
ҳисобланади. Худди шундай ифода Жарқўтон пиктографик белгиларида ҳам
кузатилади, бу белгиларнинг ҳақиқатдан ҳам омоч эканлигини Миср
пиктографиясида ифодаланган омоч тасвиридан билса ҳам бўлади54.
Маълумки, бронза даврида илк механикага асос солинган, кулолчилик
чархининг, араванинг кашф этилиши бунга мисол бўлади. Шундай экан, арава илк
54
Salonen A. Agricultura Mesopotamica: Annales Asademiae Scientiarum Fennicae-Series. B 149. Helsinki, 1968.
43
айланма механизмининг ҳам пиктографик белгиларда ифодаланиши кутилган ҳол
деб ўйлаймиз ва Жарқўтон сополларида учрайдиган айлана ва айлана ичида
чизилган, ўзаро марказда кесишувчи чизиқларни арава ғилдираги деб ҳисоблаш
мумкин.
Жарқўтон қабрларида бронзадан ясалган «нарвон» нусхасининг (вотывний
предмет) учраши жуда кўп маротаба кузатилган55. Тадқиқотчилар «нарвон»
нусхасининг қабрларда учрашини нариги дунёга ўтиш ёки анимистик тушунчалар
билан боғлайдилар56. Жарқўтон пиктографик белги-ёзувларида ҳам «нарвон»нинг
ифодаланиши кузатилади.
Тиллабулоқ Бронза даврининг маданий маркази
Шеробод воҳаси Пошҳурт қишлоғида жойлашган Тиллабулоқ ва
Араббулоқ номи билан аталган археологик ёдгорлик
бронза даври
тамаддуни, шаҳарсозлиги, меъморчилиги, моддий ва маънавий
маданиятининг ёрқин манбаи ҳисобланади.
Ушбу ёдгорлик 2008 йил апрел ойида Термиз давлат университети
таниқли археолог олими т.ф.д. Ш. Шайдуллаев ва Германиянинг Мюнхен
университети ҳамкорлигида бошланиб, 2009 йилда археологик қазишма
стратиграфик разрез шаклда датлаб бошланади. Қазишманинг дастлабки
майдони 15х5 метр асосида шимолдан жанубга томон амалга оширилган
тадқиқотлар натижасида 1,5 метр чуқурлаштирилганда архологик қатламга
дуч келинди. Натижада ёдгорликнинг даврий санаси, топографияси ва
стратиграфияси, аҳолиси, турмуш тарзи, машғулотлари, ихтисослашган
ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш ва тараққиёти маслалари илмий
ўрганилмоқда. Тиллабулоқ ёдгорлиги Шеробод тумани марказидан 30-35
километр шимоли- шарқий узоқликда Пошҳурт қишлоғи яқинида, ғарбий
қисми 300 метр баландликгача етадиган Қўҳитанг ва жануби-шарқий қисми
эса паст текисликларда иборат тоғли ҳудуднинг шимолий шарқий Е 66 48\№
37 42 градус бурчаги остида денгиз сатҳидан 587 метр баландликда
жойлашган. Тиллабулоқ ёдгорлиги Сополли маданиятига хос бўлиб,
Туркманистон ва Афғонистоннинг турдош ёдгорликлардан Номозгоҳ VI
даврига, яъни милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи ярми билан
даврлаштирилмоқда. Тиллабулоқ сополлари сўнгги бронза даврига, яъни
илк Жарқўтон даврига оид бўлиб, илк давлатчилигига хос муҳрлар мис,
бронзадан тайёрланган металлар, ҳар хил шаклдаги тошлардан ясалган
хлорид, гипс ва ёғочдан ҳамда сополдан тайёрланган буюмлар топилди.
Сопол парчалари Жарқўтон даври кулолчилик ашёларига жуда ўхшашлиги
билан тавсифланади, энг муҳими қадаҳ (кубог) бўлагининг топилиши
қатламнинг даврини аниқлаш учун асос бўлди. Тиллабулоқ муҳрларининг
кўпчилиги оқ тошдан ясалган бўлиб, муҳрларда тўрт оёқли баҳайбат ҳайвон
Аскаров А.А. Древнеземледельческая култура эпохи бронзы юга Узбекистана. Т.: 1977. Табл.31;
Аскаров А.А, Абдуллаев Б.Н. Джаркутан. Т.: 1983. Таблица XLV, 15.
56
Аскаров А.А, Абдуллаев Б.Н. Кўрсатилган асар, 46 бет.
44
55
тасвирланган. Шунингдек, ушбу муҳрлар ўзининг ясалиш турига қараб икки
типга, маҳаллий ва ташқаридан келтирилган ҳолатни мужассам этади.
Муҳрларнинг умумий ўхшашлиги ва шакли, тасвирга қараб Месопотамия,
Хеттит, Миср, Ҳиндистон, Эрон ва Бақтирия-Марғиёна ҳудудларидаги
гиҳлиптика анъаналарини ўзида акс эттирилганлиги билан муҳимдир.
Араббулоқ ёдгорлиги Тиллабулоқ тепалигидан ғарбий томонда, ундан
1000 метр узоқликда жойлашган, табиий тепаликлар устида бунёд бўлган
ёдгорлик бўлиб, умумий майдони 1 гектардан ортиқ. Ёдгорлик Араббулоқ
ёнида жойлашганлиги туфайли булоқ номи билан аталди.
Археологик илмий тадқиқотлар асосида т.ф.д. Ш. Шайдуллаевнинг
илмий хулосалари шу нарсани алоҳида таъкидлайдики, Тиллабулоқ ва
Араббулоқ ёдгорликларининг топилиши бронза даврида нафақат
Уланбулоқсой, Бўстонсой, Миршоди, балки Пошҳурт деҳқончилик ўлкаси
ҳам мавжуд бўлганлигини тасдиқлайди.
Грекларни мадҳ айлаган саховатли юрт
Эрон аҳамонийларига қарашли кўпгина ҳудудларни эгаллаган Искандар
милоддан аввалги 329 йилда ўзининг азалий душмани Доро III ни ўлдирган
Бақтрия сатрапи Бессдан «қасос» олишни баҳона қилиб Аракс (Амударё)дан
кечиб ўтиб ҳозирги Сурхондарё ҳудудларига бостириб киради. Искандар
истилоси арафасида Бақтрия сатраплиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан
анча ривожланган ўлкалардан бири ҳисобланар эди.
Машҳур Рим тарихчиси Курций Руфнинг таъкидига асосланиб Бақтриядан
Окс дарёси кечувигача бўлган масофани 400 стадий (75 км) деб ҳисобласак,
Искандар аскарлари Термиз ва Келиф шаҳарлари оралиғидаги кечувдан ўтганлиги
маълум бўлади. Ушбу кечув жойи Термиздан ғарбда жойлашган Шўроб ва
Чўчқагузар кечуви бўлган, бу пайтда Бесс ва унинг ҳамроҳлари Наутакага
чекинган эди. Искандар ҳужумига дучор бўлган илк маконлардан бири ҳозирги
Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Таллашқонтепа ўрнидаги Бранхийлар
шаҳарчаси ҳисобланади. Искандарни Наутакага олиб борадиган асосий йўл ҳам
айнан Шеробод воҳасидан ўтган бўлиб, бу йўл сув манбалари, озиқ-овқат
маҳсулотларига бой маконлари билан қадимдан машҳур эди. Шеробод воҳасида
қадимий деҳқонларнинг қишлоқлари милоддан аввалги XVII-XV асрлардаёқ
пайдо бўлиб, шунинг учун ҳам ушбу воҳада кўплаб қўрғонлар жойлашган.
Шеробод воҳасини кесиб ўтиб Сўғдиёнага элтувчи ушбу йўл македонлар учун
жуда қулай бўлган.
Таллашқонтепада олиб борилган археологик қазиш ишлари натижасида
академик Э. В. Ртвеладзе бу тепада бир пайтлар бино бўлган шаҳарни юнон
бранхийлари номи билан боғлайди ва шу асосда ўз фаразларини илгари сура
бошлади. Юнон бранхийлари бу заминга Искандар Зулқарнайн (356-323)
юришларидан 150 йил бурун келиб қолганлар. Бу воқеалар аҳамонийлар шоҳи
Ксеркснинг Юнонга юриши пайтида, яъни милоддан аввалги 480 йилда рўй
беради. Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Милет шаҳрида Бранх исмли нуфузли
кохин авлодлари бунёд этган Аполлон худоси шарафига қурилган машҳур
45
ибодатхона бўлиб, Эрон-Юнон уруши вақтида шаҳар аҳолисининг беҳуда
қирилиб кетишини истамаган коҳинлар форс шоҳи Ксерксга ибодатхона
хазинасини топширадилар. Кейинчалик бранхийлар юнон халқининг ғазабидан
қўрқиб, интиқомдан чўчиб, енгилган форслар билан Эронга қочишга мажбур
бўладилар, чунки ибодатхона хазинаси муқаддас саналиб, у дахлсиз ҳисобланган.
Манбаларнинг гувоҳлигича, милетликларни шоҳ Ксеркс юнонлар сира етиб
боролмайдиган шарқ томондаги вилоятлардан бирига кўчириб юборади. Курций
Руфнинг айтишича, бранхийлар Амударёнинг нариги томонидаги ерларда кичик
бир шаҳарчага асос солганлар. Орадан 150 йил ўтган бўлса ҳамки, бранхийлар,
маҳаллий халқ анъаналарини қабул қилишган бўлсалар-да, ўзларининг урфодатлари, расм-русумларини ҳали эсдан чиқармаган эдилар.
Искандар Оксдан кечиб ўтади, бу кечув жойи, академик Э. В. Ртвеладзе ва
т.ф.д. профессор А. Сагдуллаевлар фикрича, Шўроб қўрғони (Туркондарё, яъни
Шерободдарёнинг давоми Қорасувнинг Амударёга қуйилиш жойи) орқали содир
бўлган, сабаби Бақтра (Балх)дан дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Шўроб
қўрғони (Парадагви)гача масофа 70 км, Келифгача бўлган масофа 90 км ни
ташкил этади. Қолаверса, Келифдан Наутака(гоҳо Ксениппа, қарши)га бориш
қийин, чунки у ерлар чўл минтақасига киради, Искандар эса ўз қўшинини зинҳор
муқаррар ўлим чангалига ташлаб қўймас эди. Демак, Бессни таъқиб этган
Искандарнинг Окс (Амударё)дан ўтган жойи ҳар қалай Шўробқўрғон бўлганлиги
ҳақиқатга яқин туради, қолаверса, манбаларнинг гувоҳлигича, Бесс ўз ҳамроҳлари
Спитамен ва бошқалар билан Термиз орқали Оксдан ўтади ҳамда кўприк
вазифасини ўтовчи ягона кемани ёндириб кетади. Бундан ташқари Туркондарё
(Шерободдарё) соҳили бўйлаб Қаршига бориш ва Мароқандга юриш анча қулай
бўлиб, аҳоли худди шу воҳаларда яшар эди, бу эса озиқ-овқат муаммолари ва емҳашак учун жуда муҳим эди, қадимий ипак йўли ҳам худди шу ҳудуддан
ўтганлиги тахмин этилади. Квинт Курций Руф (милод. авв. I аср) жаҳон фотиҳи
Искандарнинг Бақтрадан Сўғдиёнага юриши йўналишини қуйидаги шаклда
беради: Ҳиндикуш тоғлари - Бақтра - Оксдан ўтиш - Бранхийлар шаҳарчаси номаълум тоғлар ёнбағри - Мароқанд. Бранхийлар шаҳарчаси Оксдан кечиб
ўтгандан кейин берилмокда, бу Парадагви (Шўробқўрғон - Чўчқа гузар Кампиртепа, гоҳо манбаларда Шўрқўрғон)дан 20 км шимолда жойлашган айни
Таллашқонтепанинг ўзидир. Шаҳар аҳолиси, яъни бранхийлар узоқ
ватандошларини севиниб, шодиёна бир тарзда туз-нон билан қарши оладилар,
лекин Искандар уларни сотқинликда айблаб ҳаммасини қириб ташлайди, ҳатто
бешикдаги боласини ҳам қолдирмайди, шаҳарни чинакамига вайронага
айлантиради. Шаҳар дунё юзидан буткул йўқолади, у иккинчи марта қаддини
тиклай олмаган.
Искандарнинг Шимолий Бақтрия ерларига ҳужуми даврида бу ерда
Кучуктепа, Бешқўтон, Таллашқон, Жондавлат, Бандихон, Бўйрачи, Қизилча ва
бошқа кўплаб мустаҳкам қалъалар ва уй-қўрғонлар бўлган. Сурхон воҳасининг
маркази Қизилтепа бўлган, воҳанинг аҳолиси суғорма зироаткорлик хўжалиги
билан шуғулланган. Юқорида номлари зикр қилинган археологик манзилгоҳларда
олиб борилган қазиш ишлари жараёнида кўплаб миқдорда сопол идишлар, бронза
ва темирдан ясалган уруш ва меҳнат қуроллари, урчуқ тошлар, игна ва зеб-зийнат
буюмларининг топилиши бу даврда қурилиш, ҳунармандчиликнинг темирчилик,
46
кулолчилик, тўқувчилик, тикувчилик ва заргарлик соҳалари жиддий тараққий
этганлигини билдиради. Искандарнинг ҳарбий юришлари тўғрисида қалам
тебратган Курций Руф Бақтрия ҳақида маълумот бериб, «Бақтриянинг табиати
бой ва турли-тумандир. Баъзи жойларда кўпдан-кўп дарахтзорлар, ток новдаси
ширин ва сероб мева ҳосил қилади, унумдор ерларни кўп сонли булоқ - дарёлар
суғорадилар, ҳосилдор тупроғида буғдой экилади, бошқа ерлар ўтлоқ учун
қолдирилади» деб ёзади. Квинт Курций Руф шимоли-ғарбий Бақтриядаги икки
вилоят - Паретака ва Бубакенани тилга олган. Ушбу вилоятлардан бири
Паретакага Шеробод воҳаси ва унга туташ тоғолди худудлари киради, Бубакенага
эса Боботоғнинг ҳар иккала ҳудудлари, яъни кун чиқиш ва кун ботиш томонлари
ҳам кирган57.
Шеробод қадимий тарихий аҳамиятга эга бўлган давлатлар таъсирида
бўлиб, ҳудуднинг бой иқтисодий салоҳияти, ривожланган ҳунармандчилик ва
савдо-сотиғи доимий тарзда чет эл босқинчилари ҳамда сайёҳлари ва савдо
карвонлари назарида бўлган. Тарихий манбаларда ҳозирги Шеробод туманининг
Сайидообод қишлоғида жойлашган Жондавлаттепа археологик манбаси илк
феодал тузумнинг шаклланиши ва ижтимоий муносабатларнинг вужудга
келишига доир манбаларни тақдим этади. Олиб борилган археологик
тадқиқотларга асосланиб, Жондавлаттепа ҳудудида Шеробод воҳасининг
деҳқончилик маданияти эрамиздан аввалги VI-V асрларда эрамизнинг V асригача
бўлган йирик иқтисодий, маъмурий ва маданий марказ сифатида танилганлигини
асослаб беради. Жондавлаттепа шаҳри ривожланган қулдорлик ҳамда илк феодал
тузумнинг Шеробод ҳудудида вужудга келганлигини асослаб берувчи тарихий
манба бўлиб, шаҳарда мустаҳкам ҳарбий истеҳком 10-15 метрлик мудофаа
деворлари қурилганлигини, йирик ҳунармандчилик савдо-сотиқ маркази сифатида
шарқда кенг танилганлиги археолог олимлар томонидан исботлаб берилди.
Жондавлаттепа ҳудудида аҳамонийлар даврига оид сопол буюмлар, меҳнат
қуроллари, кулолчилик ривожланганлиги тўқимачилик ҳамда савдо-сотиқ
расталари тараққий этганлиги илмий манбаларда ўз аксини топди. Жондавлаттепа
ўзининг иқтисодий тараққиёти, сиёсий марказ сифатида ривожланганлиги ва бу
ерда ижтимоий-сиёсий ҳаёт минг йилдан кўпроқ даврни ўз ичига олганлиги билан
ажралиб туради. Шеробод халқи ўзининг ўтмиш тарихини Жондавлаттепа
манбалари асосида чуқур ўрганиб, илк аждолар асос солган моддий-маънавий
маданиятнинг юксак намуналари билан фахрланадилар.
Боботепа шаҳри ва унинг маданий тараққиётидаги ўрни
Ўзбекистон илк давлатчилигининг шаклланишда Сурхон воҳасининг ўрни
беқиёс бўлиб, илк аждодларимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий
тараққиётдаги ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, сунъий суғориш,
ҳунармандчилик ва чорвачилик ривожи эрта шаклланганлиги билан ажралиб
туради. Ўзбекистон ва Марказий Осий тарихда Шеробод илк шаҳарларни ва
давлатларнинг пайдо бўлишига замин яратган ҳудуд бўлиши бирга Карвон
йўллари тутушган минтақа, савдо сотиқнинг йирик марказларидан бири сифатида
57
Қодиров Б, Муртазаев Б. Чағониён адабиёти.-Т.:”Янги аср авлоди”, 2002.- 80 б.
47
танилган. Шеробод ҳудудининг ҳар бир қарич ери инсоният цивилизацияси
ривожига ҳар томонлама ҳисса қўшганлигини олиб борилган археологик
тадқиқотлар тасдиқлайди. Ана шундай йирик марказлардан бири Боботепа шаҳар
харобалари бўлиб, ушбу манзилгоҳ таниқли қадимшунос олима
Н.Б.Немцева томонидан мукаммал ўрганилган бўлиб, унинг тарихи қўйидагича
илмий баён этилади. Ҳозирги Шеробод шаҳридан 11 км узоқликда жойлашган
Боботепа шахарчасидаги иккита иншоот нисбатан яхши сақланган бўлиб,
археологик тадқиқотлар натижасида иншоотлар илк ўрта асрларга тегишли
улуғвор меъморчилик ёдгорлиги бўлиб, унинг ривожланиши икки босқичдан
иборат бўлган. Шаҳарча мустаҳкам қуриланган, туғри туртбурчак шаклида
(240Х100 м) шаҳристон, шаҳар маркази, қишлоқ хужалигига мослашган работ ва
ғарб томондан бир неча алохида тепалар мавжуд. Шахар атрофи 10-15 метр
мустаҳкам
ўра билан ўралган
бўлиб, деворнинг баландлиги 9 м гача
мустаҳкамланган бошқарув қўрғони алоҳида ажралиб турган. Чунки, ушбу
даврда мунтазам бўлиб турадиган босқинчилик урушларидан ҳимояланиш учун
ушбу баланд қўрғонлар қурилган.
Боботепадаги шаҳар ҳаёти, асосан, Кушон даври подшолигида анча
таррақий этиб, шаҳар мустаҳкам қалъа деворлари билан янада улуғвор бўлиб,
шаҳар аҳолисининг сони ошиб, ижтимоий – иқтисодий ва маданий марказ
сифатида юксалиб, Карвон йўллар кесишган манзилга айланиб, йирик савдо –
сотиқ марказига айланган. Шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш қадимий
Истара ариғи, Бойбулоқ ва Танги сой жилғаси орқали Така сакраган тоғ
сувларидан фойдаланилган. Шаҳар кичик пишиқ ғиштлар ҳамда сопол турбалар
билан ишланган ариқлар орқали сув билан таъминланган. Шахар атрофи илк ўрта
асрларда алоҳида қўрилган қалъалардан иборат бўлиб, қалъалар ҳарбий стратегик
жиҳатдан махсус қўриқланиб, мудофаа иншоотлари мукаммал муҳандислик
қурилмалар асосида ҳимоя шинаклари, бурчак ҳимоя миноралари билан
таъминланган. Боботепа маркази шаҳри атрофида мустаҳкам ҳарбий қалъалар
марказий шаҳарни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олиб, ушбу қалъаларни 4 тасини
қолдиқлари ҳозиргача сақланиб қолган. Ушбу қалъаларда маҳаллий аҳоли
ҳисобланган ўрта хол деҳқонлар яшаган квартал (дахаси) лар жойлашган.
Боботепа ва унинг атрофидаги шаҳар ва қишлоқларда деҳқончилик,
ҳунармандчилик ва чорвачилик кенг ривожланган бўлиб, донли, савзавот экинлар
кўплаб экилган ҳамда шаҳарларда маҳаллий кулолчилик ривожланган. Чунки
археологик тадқиқотлар жараёнида ушбу ҳудудлардан турли хил ҳажимдаги
қадимий Шеробод кулолчилига хос кулол буюмлар топилди. Жумладан,
ўрганилган ҳудудлардаги маданий катламларда кулолчилик буюмлари, тандир
қолдиқлари ва бошқа буюмлар кўплаб топилди. Боботепа шахар ва унинг атроф
қалъаларида ҳаёт араблар босқинига қадар тўҳтаган эди, аммо айрим жойларда ХХVI асрларгача одамлар яшаганлигини тасдиқловчи манбалар топилган. Ҳозирги
пайтда Боботепа ёдгорлиги атрофида замонавий Бойбулоқ маҳалласига қарашли
Пахтакор, Чорвадор, Бойбулоқ, Истара, Араб каби қишлоқлар жойлашган.
Боботепа шаҳари ва унинг атроф шаҳарлари ҳамда қишлоқлари қадимда сиёсий
ва ирригацион (суғориладиган) марказ бўлган ва Шеробод дарёсининг ўнг ирмоғи
Истара ариғи атрофида бўлган. Хозирда бу ирмоғ тўлиқ қуриган ва бу ерлар
ҳозирги вақтда Шерободдарё ва Сурхон-Шеробод канали орқали суғорилади.
48
Академик Э. В. Ртвеладзенинг тахмининча, Истара ирмоғи дастлаб сунъий
яратилган деб изоҳ берилади, бизнинг фикримизча, эса фақат табиий ва етарли
даражада тўлиқ сувли ирмоқ атрофидагина беш асрдан узоқроқ мустаҳкам
қурилган шаҳар барқ уриши мумкин. Чунки, ушбу даврда бундай кенг
ривожланган Боботепа шаҳари ва унинг атрофидаги ўнлаб шаҳар қалъаларни
ҳамда қишлоқларни сунъий суғоришга асосланган кичик ариқ билан узоқ
муддатда таъминлаб бўлмас эди.
Шеробод воҳасидаги бошқа марказлар сингари Боботепа шаҳар ва унинг
атрофи ҳам Шимолий Бактриянинг Кушон давридаги Ҳаётига хос ўзаро
зиддиятлар, тенгсиз урушлар, мунтазам босқинчилик урушлари, кўчманчиларнинг
кўчиши билан боғлиқ жараёнлар натижасида илк ўрта асрлардаги сиёсий
ҳалокатга оид тарихий- маданий ходиса эди. Жамият ҳаётида юз берган сиёсий
бошқарувдаги ўзгаришлар ҳамда ижтимоий ўзгаришлар, ерга муносабатнинг
ўзгариши туфайли пайдо бўлган феодал тузумни бошланиши воҳада иктисодий
тараққиётнинг ўсишига,
шунга хос равишда феодалларнинг қасрларини
курилишига, иктисодий мустақил қишлоқчаларнинг ривожланишга олиб келди.
Ўзбекистон санъатшунослик институти томонидан олиб борилган 1980-1982,
1984 йиллардаги археологик изланишлар натижасида Чупонотатепа археологик
обидасидаги иккита калъа карвонсарой сифатида қурилганлиги аниқланиб, ушбу
марказларда савдо-сотиқ ишлари ривожланиб, Ҳиндистон, Эрон, Суғд ва Қанғ
ҳудудларидан савдо карвонлари мунтазам келиб турган. Иккита карвон сарой
Боботепа шаҳар маркази деворидан 120 метр масофада жануби –ғарбий томонда
жойлашиб, карвонсаройлар бир –биридан 70 метр узоқликда жойлашиб, бир
даврга тегишли иккита карвон сарой биноси нимагадир ҳар хил меъморий
анъаналар асосида қурилган. Икки иншоот ҳам шаҳарга кираверишда шарққа
караб қуриган, бинолар йул бўйида жойлашиб, аммо работ атрофи пахта даласига
айлантирилганлиги
туфайли бузиб юборилганлиги учун микрорельеф ва
ирригация излари йўқолиб кетган. Археологик илмий изланишлар натижаларига
кура, қишлоқ мураккаб тузилишга эга бўлиб, умумий маданий қурилиш қатлами
алоҳида жойларда 5 метрни ташкил этади, марказий қисмида эса 2,5 метргача
тушган. Баъзи жойларда девор бор бўйича, яъни бешта гумбаз баландлигича ва
бурчакдаги қуббалар қатори сақланган. Бу ҳолат шундан далолат берадики, шаҳар
мукаммал муҳандислик асосида қурилган бўлиб, табиий ҳамда сиёсий-ҳарбий
вазиятни ҳисобга олган ҳолда яратилган.
Боботепа шаҳардаги биринчи курилиш даврида симметрик шаклидаги йулак
(коридор) холатида бўлиб, шаҳарни ташқи деворлар қалинлиги 2 метр, асос
пайдевори 2,9 -3 метргача бўлиб, деворлар пахсадан ва бурчак минораларсиз
қилиб қурилган. Ички деворлар қалинлиги 1,5- 1,6 метрни ташкил этади, шуни
алоҳида таъкидлаш кераки, ички деворлар ҳам табиий муҳитни, яъни ёзнинг
иссиғи ва қишнинг совуқ ҳолатини ҳамда ички мудофаа ҳимояланиш
воситаларини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Боботепа шаҳари ва унинг
атрофидаги мудофаа деворлар туғри туртбурчак (48-50-52x24-25x7-8-10 см )
хажмдаги ғиштлардан қурилган 2-3 қатордан кейин лой қатлам бор. Ички
деворлардаги хона деворларининг қалинлиги 20-25 сантиметр бўлиб, хона
ичидаги супалар сомоншувоқ қилинган. Аркка қарашли дала-ховлининг умумий
ташқи хажми 46x47 метр, ички хажми 38,5x35,5 метрни ташкил этиб, дала
49
ҳовлининг ёнида 1,5 метр энига йулакча бўлиб, йўлакча ҳовлининг шарқий
томонида жойлашган. Йўлаклар периметри бўйича тўртбурчак гумбаз хоналар
билан кесишган (3x3; 3,2x3,2 метр) бўлиб, эни 2,6x3 метрли, узунлиги 13-15 метр
йўлаклар гумбаз остида бирлашган. Илмий тадқиқотлар жараёнида ҳамма жойда
нураган деворларнинг қолдиқлари топилиб, деворларда ўша даврларга хос
мебели бўлган уйма куббали бўлмалар деворларга уйиб жойлаштирилган.
Деворларга уйиб жойлаштирилган ушбу гумбазларга тааллуқли муҳандислик
нақшлари Ўрта Шаркда ривожланган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам ўз таъсирини
ўтказган эди. Изланишлар натижасида кубба гумбазнинг елкансимон асосда
ишланган иншоотлари VII-VIII асрларга хос бўлиб, ушбу гумбазлар Суғдда,
Чочда, Хоразмда Хуросонда Тохаристонда ҳам русум бўлган эди.
Боботепа шаҳар маркази дала ҳовлисининг тузилиши ички ҳовли, яъни
симметрик йўлаклар, тўртбурчак гумбазли хоналардан иборат бўлиб, аниқ ҳисоб
китобларга асосланган. Ўрта Осиёда ҳовли тузилишларида бунга ўхшаш шакли
йўқ, бунга яқинроқ холатни Болаликтепадаги қишлоқ қасрида куриш мумкин,
унинг ҳовлиси айлана бўйича хоналар қурилган. Чўпонтепада фарқли тўртбурчак
гумбазли хоналар Боботепа шаҳар марказида йўқ, Боботепа маркази баланд
пойдеворга қурилган, деворларда шнаклар бор, мустаҳкам қўриқланиб, кўтарма
кўприги мавжуд бўлган.
Чўпонотатепа эса ерга оддий қилиб қурилган патриархал оилага мўлжалланган
қишлоқ уйи, факат деворлари қалин қилиб қурилгани билан ажралиб туради,
ушбу қалъа ҳам мустаҳкам қўриқланган. Бу худудда уйлар анъанавий шаклда
йўлаксимон қилиб қурилгани билан ажралиб туради. Боботепа манзилгоҳига оид
қурилиш услуби Миршоди воҳасидаги эрамиздан аввалги VII – VI асрларга
тегишли Қизилча массивида ҳам учради. Ундан ҳам қадимда бу ҳолатдаги уйлар
бронза даврига тегишли Сополлитепада учраган (эрамиздан аввал 2 минг йиллар).
Шундай қилиб, Боботепа шаҳрига хос хажмдаги режали қишлоқ уйлари қадимги
Бақтрия анъаналари асосида қурилган деган хулосага келиш мумкин.
Иккинчи қурилишл даври – бир қанча вақт ўтиб, ховлининг биринчи
босқичдаги очиқ қисми қурилиб битказилган, ғарбий томондаги бинонинг
деворлари 18 – 19 – хоналарнинг деворлари ёнган яқин қурилган. Тахмин
қилинишича улар енгил ёғоч айвонлардан иборат бўлганлиги учун ёнғинга сабаб
бўлган бўлиши эҳтимол. Иккинчи қурилиш даврида пахса қаватлар ўрнига силлиқ
ишланган ғиштли деворлар мавжуд бўлиб, супада ҳажми 48-53 х 25х8-10 см
яшилроқ ғиштлар терилган. Сувоқ хам яшилсимон лойдан қилинган, полихром
ёзувлар ўзи сақланиб қолган, ёзувлар суғдий гуруҳига оид бўлиб, ҳовли
охиригача очилмагани сабабли ёзувларни ҳамда ҳарфларни ўқиш имконияти
мавжуд бўлмади, шунингдек, иккинчи даврни таҳлил қилишда ноаниқликлар
келиб чиқди.
Боботепа шаҳар қурилишдаги архтектура қиёфаси ўз шакли девор пойдевори
асосилари ва шакл жойлашувининг ўхшашлигини кейинчалик ифодали
кўринишда Термиздаги Қирққиз ёдгорлигида кўриш мумкин. Боботепа шаҳари
қурилишдаги Х – шакли ховлининг кўринишини марказий зал билан эмас, балки
узун йўлаклар борлиги билан ҳам Термиздаги Қирққиз ёдгорлигида
такрорланганга ўхшашлиги билан асосланган. Боботепа шаҳарининг бутун
шимоли – шарқий кисмда 13х13 метрли ҳовлича, хужалик хоналари жойлашиб,
50
шимолий тамонда 11 хона тўлиқ ва қисман сақланган хоналар аниқланган. Хшаклли асосли бинолар Ўрта Осиёда антик даврдан бери маълум, бунга ўхшаш
бинолар эрамиздан аввал IV – I асрга тегишли Хоразмдаги Қайрилган калъа,
Туғизхон мавзолейи, сакларнинг Чиринобод, Баланда – 3, Бобишмулла
ёдгорликларида ҳам мавжуд бўлган .
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки шакл жиҳатидан Боботепа ёдгорлигига
Ойхоним маъмурий – ховли биноси, парфияликларнинг Мансуртепа ёдгорлигига
анча яқиндир. Қишлоқ ховлисининг кўриниши ва йўлаксимон бинолари билан
ушбу ҳудудларга ўхшашдир. Кушонлар даврига оид Боботепа шаҳри мукаммал
ривожланган ҳунармандчилик, заргарлик, кулолчилик ва савдо -- сотиқ тараққий
этган йирик аҳоли маркази бўлган, Шарқ билан Ғарбни боғлайдиган Карвон йўли
устида жойлашган ҳамда ҳарбий сиёсий стратегик аҳамиятга эга қалъаларни ўзига
бирлаштирган. Боботепа шаҳри ва унинг атрофи мустаҳкам ҳимояланган
мудофаа иншоотлардан иборат бўлиб, ҳимоя деворларининг узунлиги ўнлаб
километрга чўзилган бўлиб, ҳозирги Чорвадор, Араб, Пахтакор, Мавлон, Кичик
Лайлоган, Чағатой, Равотак, Дўстлик қишлоқлари ва Қанғи жар атрофларигача
Боботепа шаҳар маркази билан боғлиқ мудофаа девори қолдиқлари топилиб,
ушбу девор қолдиқлари 3 метр баландлик, 2 метр қалинликда бўлганлиги
Пахтакор қишлоғида ерларни ўзлаштириш даврида қазилган каналлар очилиш
жараёнида дуч келинди.
Боботепа шаҳрига оид Х – шаклидаги бинолар Бақтрия ва Тохаристондаги
кўплаб шаҳарлар ва қишлоқларда қурилиш биноларига ўхшаш бўлиб, ҳатто
шимолий Хуросон шаҳри ва унинг атрофидаги бинолар архитектурасига яқин
белгиларга мавжуд. Масалан, катта ва кичик Нажмқалъа, Қизқалъа, шунингдек,
Чағаниён давлатидаги Кулолтепа, Устрашондаги Ўртакурғон калъа, кейинроқ
эса, ХIV- ХV асрлардаги Марказий Хоразм ва Хуросондаги мавзолей ва
хонақоҳларда, уйларда ўз
аксни топган қурилишга ўхшаш бинолар мавжуд
бўлган.
Боботепа шаҳрига хос ҳовлининг умумий тузилиши алоҳида хоналар шаклида
бўлиб, шимолий қисмида меҳмонлар учун хоналар ва яшаш учун хоналар
қурилган. Жанубий томонда хўжалик хоналари қурилиб, асосий кисмида
марказий зал бўлиб, унинг тулиқ ҳажми ўрганилмаган, шимоли-ғарбий қисмигина
очилган бўлиб, унда қизил рангли чизмалар қулланилганлиги аниқланди.
Боботепа шаҳридан топилган оқ, кўк, сариқ, қора ранглар контурда ишлатилган
буюмлар, кўк фонда ишлатилган оқ айлана шаклли сопол буюмлар Панжикент ва
Суғдларнинг ўрта асрлардаги чизмаларига ўхшайди ҳамда ушбу ҳудудлардан ҳам
шунга ўхшаш буюмлар топилган. Демак, шуни алоҳида таъкидлаш керакки,
Боботепа шаҳри Буюк ипак йўли устида жойлашиб қадимий савдо алоқалари
йўлга қўйилганлигидан далолат беради. Шаҳар марказидаги 38 – бино тахминан
мехмонхона бўлиб, меҳмонхонанинг асосий яшаш хоналари шимоли – ғарбий
томонда жойлашган бўлиб, 3 та тўртбурчакли хоналари бор. Шунингдек, 18, 19
ва 30 хоналар хажми 15х45 м, 14х38; 8,7х4,5 м ва битта 8х8,7 м.ли хоналар
меҳмонларга мўлжалланган. Меҳмонхоналар ўтиш йуллари билан бирлашган,
иккита хона параллел жойлашган, ҳамма меҳмонхоналар иситилган, ўчоқлар
оддий конструкцияга эга пахсадан, Ўрта Осиёда ўрта асрларгача жанубий
шаҳарларда, жумладан, Суғдда Х асрларгача шундай бўлган.
51
Боботепа шаҳри марказидаги 19 хонага қушимча ишлов берилган бўлиб, у
махсус хона вазифасини бажарган ёки маълум бир шахсга тегишли бўлган.
Хонанинг ғарбий қисмидаги кўндаланг девор 4 см қалинликда нам ўтмас яшил
тупроқ билан сувоқ қилинган. Шаҳар ҳокими жойлашган Аркка ва руҳонийлар
жойлашган диний маросимлар хонаси деворларига декоратив ишлов берилган,
деворнинг асосини 25 смли панел қоплаган, у қачонлардир ганч қилинган, шуни
алоҳида таъкидлаш зарурки Боботепа шаҳрида ҳунармандчиликнинг амалий безак
саънати ҳам анча яхши ривож топган. Шаҳар марказининг шимоли – ғарбий
томондаги 18,40. 19, 30 хоналар, яъни 33 хонадан ташқариси, гумбазлар билан
ёпилган. Бинонинг умумий хажми одатий гумбаз шаклидаги ёпилишига туғри
келмайди, бу усул эрамизнинг биринчи асридаёқ маълум бўлганлиги сабабли,
ушбу усул Дилбаржин гумбази деб аталиб, унинг ҳажми 9,1х9,1 м.ни ташкил
қилган. Хоналарнинг ҳаммасининг ҳажми турли ўлчовда бўлганлиги сабабли,
уларнинг “гумбаз”, балки “тўрт гумбазли плафон” усулида ёпилишига сабаб
бўлган, шунга ўхшаш Дилгарон мачитидаги “чорбурчак” шакли Боботепа
шаҳрида ҳам учрайди.
Археологик тадқиқотлар жараёнида шаҳарда 5 та гумбаз қолдиқлари ҳам
топиб ўрганлиб, очиб ўрганилган 14, 18, 19, 13 хоналар жуда катта хажмда
бўлганлиги сабабли ёндош хоналарнинг тузилишини ўрганишга ёрдам берди.
Шаҳарнинг ташқий девор қисими унинг асоси пойдеворини ўрганишга ва йулак
полига 2 метрга яқин қия фарқ борлиги аниқланиб, бу ерда қаср қурилганлигини
аниқлаш имкониятини берди. Деворнинг асосидан тулиқ қисмигача фарқ 2,27
метрни ташкил қилиб, сақланиб қолган қисми эса 1 метр. Шундай қилиб,
йўлакнинг умумий баланлиги 5 метрни ташкил қилиб, эни эса 2,8 метрдан иборат.
Ўрганилган қаср чўзик, тўртбурчак гумбаз шаклида бўлиб, Ўрта Осиёда ўрта
асрларга хос одатий хол эди. Иккинчи даврнинг қийшиқ гумбазлари ҳақида
хужжатли асос йўқ. Шундай хулосага келиш мумкинки, ховлини айлантириб
хоналар қурилаётганда уларнинг ёпилиш шакли ҳисобга олинган, чунки ёмғир
сувлари чиқиши йўллари махсус қурилган. Ҳовли сағана қисми яна ҳам
мураккаброқ бўлиб, ғарбий ва шимолий деворлар бўйлаб 1,15 метр энига супалар
қурилган. Супалар хом ғиштдан қурилган бўлиб, яшил тупроқдан сувоқ
қилинганлиги учун яшил супа деб номланган.
Боботепа шаҳридаги ушбу ҳовли диний тадбирлар ўтказиш таркибига кирган
бўлиб, кейинги босқичларда кулхона вазифасида ишлатилган. Сағана – ҳовлининг
шимоли – шарқий томонида жойлашиб, тўртбурчак шаклидаги меҳроб хонаси,
супалар шарқий олов ёнадиган жойи, жануби – шарқий томонда кириш йўлаги
(тамбур) дан иборат. Жануб томондан кириш қисмининг 4,6х 2,1 м хизмат хонаси
ва супа ҳамда шимолий томонда бўлмали чиқиш йўлаги эгаллаган. Узунлиги 6
метр, эни 85 см, чиқиш йўлаги жанубда, сунг ғарбга ва ховлига йўналган меҳроб
хонаси рангли сувоқ билан қопланган, шарқий девор 3 та панелли ранглар билан
безалган, уларнинг ораси 55 см бўлиб, бунақа безак бу ҳудудда бронза давридан
буён такомиллашиб келган. Ҳудуди шундай рангли безаклар билан жанубий
Бақтриядаги Даштли – 3 ибодатхонаси ҳам безатилган. Боботепа шаҳридаги
маданий мажмуа Шаркдаги ибодатхоналар сингари яшаш жойларидан алоҳида
қилиб қурилган. Ҳовли, бўлмали йулакларда 32 та иморат ҳам мавжуд бўлиб,
52
биноларнинг кириш қисмидаги тамбур, меҳробга ва оловга ўтиш йўли – сағанага
кириш йўлларини анъанавий тарзда қийинлаштирган.
Санаб ўтилган белгиларда шарқнинг ва қадимги Бақтриянинг
олов
ибодатхоналари ташкил қилинишнинг қадимги анъаналарини ўзида акс эттирган.
Ибодатхоналар ниҳоятда муқаддас бўлиб, унга кириш, сажда қилиш алоҳида
ахлоқий қоидаларни талаб қилган, иймон, эътиқод, поклик, танани жисмоний
соғломлиги каби ҳолатларни бажарган кишилар меҳробга қўйилган. Шунинг учун
ибодатхона қурилишига иккита нарсани мерос килиб олганлар, яъни меҳробнинг
алоҳидалиги ва унинг деворларининг рангли лой сувоқли нақшлар билан
безатилганлигидир. Таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ҳолат хамма ўрта асрдаги Ўрта
Осиё ибодатхоналарида мавжуд бўлмаган. Катта ибодатхоналарга эга Суғда,
Шошда, Уструшанда ва Хоразмда бундай белгилар учрамайди, аксинча, ибодат
тадбирлари ўтказилган хона яшаш хоналари билан қўшилиб қурилган. Масалан,
Панжикент шаҳридаги ибодатхоналарда булар шунчаки махсус ўчоқлари бор
хоналар қурилиб, махсус бўялмаган. Боботепа шаҳри марказидаги 17- хонадаги
меҳроб қисми шарқий деворнинг ўртасида ( Суғдда, Хоразм, Уструшан, Шошда
ҳам меҳроб шундай ҳолатда ) жойлашган, хона деворига яқин қилиб қурилган.
Эрамизнинг 1 асрига оид
мехроблар бронза даврига хос
Жарқўтон
меҳробларидан намуна олиб, бу меҳроблар Кушон даврига хос Далварзин
шаҳрида ҳам учрайди.
Бизга тарихдан маълумки, Ўрта Осиё жанубида эрамиздан олдинги V минг
йилликда ( Жанубий Туркманистон ) меҳробни деворга яқин қуриш анъанавий
ҳол бўлган. Боботепадаги мехроб эса истисно тарзида хонанинг ўртасида
қурилган, 17 хонанинг деворига яқин жойда 40 см баландликдаги, эни 1,32 метр
баландликда – супа бўлган. Бу тепа жойда 4 та устуннинг ўзи бўлиб, у ердан
мунтазам ёниб турган ўчоқда тоғдан олиб келинган кумирнинг кул қолдиқлари
топилди. Ўчоқнинг атрофи тош билан қопланган, чуқурчада қушларнинг суяк
қолдиқлари топилган, бу Ўрта Осиёда табиий холат деб боҳаланади. Бундай
топилмалар Канна шаҳри ва Далварзинтепадан ҳам топилиб, ушбу топилган
меҳроб хонасининг хажми 4,6х4,6 метрни ташкил қилган. Деворларда қурум
излари йўқ, чунки хонада махсус тутун йўли бўлган. Панжикентда эса деворлари
туқ кул рангда бўлиб, бу холат кайфиятга таъсир қилган, чунки махсус тутун
чиқадиган йўллар бўлмаган деб таҳлил қилинади. Шаҳар марказидаги ушбу 17
хонанинг жануби - ғарбий томонида супанинг устида тўнтарилган хум топилган,
унинг таги синган, аммо ичи кўмир ва кул билан тўлдирилган бўлиб, бу кул ҳам
муқаддас хисобланган ва махсус сақланган. Бу одат М. Бойснинг этнографик
ёзувларида хам учрайди, хусусан, Карманадаги ибодатхона бурчакларида
меҳробдан чиққан кул қолдиқларини сақлашган. Чўпонотатепада эса бурчакда
эмас, хамма куллар махсус хумда сақланган, хоналарнинг функционал тузилиши,
зардуштийларнинг олов билан боғлиқ маросимларини ўтказишга мос қилиб
қурилган.
М. Бойснинг фикрича, Эрон зардуштийларининглари ибодатхоналарида
иккита махсус хона бўлган, биттасида илтижо қилувчилар, иккинчисига ўчмас
олов ёниб турган. Археолог Г. Гропп замонавий ибодатхоналарни ўрганиб
чиққанда, икки хонадан иборат ибодатхоналарни аниқлаган, биттасига олов ёқган,
биттасига қурбонлик қилинган деган фикрни изоҳлайди. Демак Боботепадан икки
53
хонали ибодатхонани ҳам шундай тушуниш керак, 17 хона – асосий муқаддас
жой, 32 хона эса қурбонлик қиладиган хона бўлиб, кичкиналигидан фақат 5 киши
жойлашиши мумкин
бўлган. В.Бойс ибодатхонадаги ошхонани алоҳида
таъкидлаб ўтади, чунки у ерда асосий таом тайёрланган, ёрдамчи хоналар,
хизматкорларнинг яшаш хоналари 14-15 – хоналар бўлган, умуман, бу мажмуа 40
кв.метр жойни эгаллайди ва шимоли – шарқий томоннинг ҳаммасини эгаллайди.
Бунақа ҳажмда бўлиши эса битта оилага хос маросим ўтказадиган хоналар эмас,
балки бу ибодатхона бутун Боботепа шаҳри аҳолиси учун хизмат қилган ва
ёнидаги икки қаватли қасрга бунақа уй ибодатхонаси бўлмаган. Демак, бу бутун
работ аҳолисига тегишли бўлган.
Аммо Кушон даври ва кейинги даврларда диний ҳаёт анча ривожланганини
хисобга олса, баъзи бадавлат оилаларга алоҳида маросим ўтказадиган
ибодатхоналари бўлган деб тахмин қилиш мумкин, чунки меҳроб жойлашган
хонада бир қанча юпқа, оғзи кенг думалоқ идишлар тупланган. Бу идишлар
қурбонликда ёндирувчи идишлар бўлиб, Панжикентдаги расмлардан келиб чиқиб,
металл қурилманинг устида идишлар турган бўлиши мумкин, лекин
бу
қурилмалар топилмаган. Бу эса анча ҳайратланарли, Ўрта Осиёда ибодатхона,
маросим хоналарида бундай идишлар йўқ, хусусан Шошда, Устурушанда
топилмаган. Аммо Суғдда (Панжикент), Жанубий Суғдда (Еркўрғонда),
Мудимтепада, Овултепада Ўайдаробод, асосан, Бақтрия – Тохаристон,
Болаликтепада оғзи кенг думалоқ идишлар кенг тарқалган. Маросим қурилмалари
ҳамма антик даврда Холчаёнда, Далварзинтепада, ҳамма архаик даврда ҳам
Жарқўтонда ҳам бўлган ва анъанавий ҳолга қадимги Шарқда Месопатамиядан
Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларда оғзи кенг думалоқ идишлар шарт бўлган,
лекин Боботепада уларнинг топилмаганлиги билан ажралиб туради.
Боботепа ҳудудидаги қишлокларнинг жанубий кисми хужалик ишлари учун
мослаштирилган бўлиб, қишлоқлар шаҳар аҳолисини деҳқончилик маҳсулотлари
билан таъминлаган. Шаҳар марказидаги кўплаб биноларнинг катта қисми сув
таъсирида ювиб кетилган, шимол томони кумир ва кул қолдиқлари билан тўла.
Жануби – шарқий томонда ёнма – ён хоналар топилган, деярли шаҳарнинг ҳамма
жойда тандирлар топилган. 24 хонада топилган тандир супа ёнида одам бўйи
баравар қилиб ўрнатилган, 4 – йўлак хам катта ошхонага айлантирилган.
Археологик тадқиқотлар жараёнида иккита тандир ва ерда кўмилган иккита хум
топилди, тандир ва хум тайёрлаш бўйича кулоллар катта тажрибага эга
бўлганлиги буюмларнинг ўта пишиқ ишланганидан далолоат беради,
ҳунармандлар ишлаган супа қатори кул билан тўлиб қолган. Шаҳар марказининг
жануби – ғарбий томонида эса анча нураган бўлишига қарамай унча катта
бўлмаган ҳунармандчилик ишлаб чиқариш хонаси бўлган. Кулолчилик дастгоҳи
ёнида куйдирилмаган хум, керамик шлаклар бўлиб, кулолчилик идишларини
куйдиришда мўлжалланган печ – тандир қолдиқлари топилди. Топилган
хумнинг белгилари, шакли VI -VIII аср бошларида Ўрта Осиёнинг Суғд,
Уструшон, Шош, Тохаристон вилоятларига хос ўхшаш бўлган.
Қишлоқ қурилиши ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб, қишлоқ работ
атрофида жойлашган кулолчилик қолдиқлари экин далалардан ҳам
топилганлигини ҳисобга олиб таъкидлаш мумкинки, қишлоқларда ҳам
кулолчилик кенг ривож топган. Ахоли
шаҳар ва қишлоқ атрофида зич
54
жойлашганлигини сабабли боғ ва полиз экинлари анча ривож топган бўлиб,
деҳқончилик маданияти юксак даражада бўлган. Аммо стратиграфик ишларни
ўрганиб чиқиб, девор атрофдаги қатламлардаги 70 смгача маданий қатлам илмий
таҳлил этилганда ушбу ҳудудда Ўрта асрларга тегишли белгилар моддий ва
маданий ашёлар кўпроқ топилди. Шаҳар марказида амалга оширилган археологик
тадқиқотлар жараёнида 8 та танга топилиб, академик Э. В Ртвеладзе фикрича,
уларнинг ишлаб чиқарилган вақти III-VI асрларга тегишли. Битта танга Сосоний
– Кушонлар даврига IV асрнинг бошига оид бўлиб, археолог Б. У Маршак ва В. Г
Лукопинларнинг таҳлилига кўра, IV аср охирига - V асрга тааллуқли деб изоҳ
берилади. Топилган тангалар ичида VI асрга хос тангалар йўк, битта
ноаниқликдан ташкари, энг эрта даврда хос танга – Сотер – Мегос тангаси деб
номланиб, ушбу танга эрамизнинг I
асрига таллуқли бўлиб, танга шимоли –
шарқий ховлидаги яшил супа атрофидан топилди. Ушбу тангалар V асргача
савдо-сотиқда муомалада бўлган деб таҳлил қилинади, қишлоқ қурилишида
ишлатилган материаллар ҳам ўша даврга оид саналарни аниқлашга ёрдам беради.
Маълумки Бактрия – Тохаристонда VI аср охиригача монументал қурилишлар
туртбурчак ғиштлардан қурилган, бу ғиштлар ҳақидаги маълумот академик
Г.А.Пугаченкова ва В.А.Кеъмсон кузатувларида келтириб ўтилган. Фақат V асрга
келиб тўртбурчак ғиштлар ўрнини туғри тўртбурчак ғиштлар эгаллаган, яъни, III ҳажимдаги ғиштлар билан алмашган. Бундай қурилиш материаллари
Хайработтепа, Болаликтепа V – VIII аср, Далварзинтепа, VI-VII асрлар бинолар
ҳам Боботепадаги ғиштларга ўхшаш хом ғиштлардан қурилган. Бу эса Боботепа
қишлоқлари IV-V асрларда анча ривожланган деган хулосага олиб келади.
Изланишларда олинган кулолчилик буюмлари,
хоналардан топилган
нарсалар, яъни сопол идишлар – хўжалик ошхона идишларига ( хум, тоғора,
хумча, қозон ), кўзалар ( сув учун, ёғ ва дон учун ), ошхона буюмлари – товоқ,
лаган, махсус маросим идишларидан иборат бўлган. Фақатгина 10 йўлакнинг
супалари орасидан 12 та ҳар хил идишлар топилган, тандир атрофидан анчагина
идиш синиқлари кулга қоришиб ётганлиги аниқланди. 10 йўлакдан топилган
хумларнинг шакллари тўртбурчак, учбурчак, тўғри бурчак, думалоқ мураккаб
шаклларга эга. Хум ва тоғораларнинг ҳамма қисми занжирсимон орнаментлар
билан безалган ва Хайрабоддан топилган V -VI асрларга тегишли хумларга жуда
ўхшаш. Уларнинг анъаналари V-VII асрга тегишли бўлган, Хайработдда,
Боботепада, Ерқўрғонда, Сеталак 1 -2 га, Шошда, Далварзинтепанинг Кушон
даврига хос манбалардан билиш мумкин.
Боботепа шаҳар харобаларини ўрганиш даврида савдо билан боғлиқ
нумизматик материалларни аниқлаш жараёнида қишлоқ савдо расталари IV аср
охири V аср бошларида анча тараққий этиб, қишлоқларда деҳқончилик маданияти
VI аср ўрталаригача давом этганлиги аниқланди. Бу давр Ўрта Осиё халклари
ижтимоий ҳаётига ижобий туртки бўлиб, қулдорлик тузуми тугаб, феодал
муносабатларнинг ривожига сабаб бўлган. Сурхон воҳаси IV аср ўрталарида
кучли инқироз холатини бошдан кечириб, Хайрабод, Зартепа, Ерқўрғон сингари
шаҳар типидаги қишлоқлар ҳудудлари анча қисқарди. Тохаристон ҳудуди
сосонийлардан вақтинча озод бўлиб, Кушонлар давлатининг таркибга кириб,
иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланди ва Кушонлар давлати инқирозидан
кейин VI аср ўрталаригача мавжуд бўлган Эфталитлар давлати таркибида бўлади.
55
VI асрга келиб Эфталитлар сиёсий ҳукмронлигига Ўрта Осиё, Афғонистон,
Ҳиндистоннинг бир қисми, Шарқий Туркистонниг қатор вилоятлари
бўйсундирилди. Боботепа шаҳри анча тараққий этиб, у билан бир вақтда
шаклланган Ангор туманидаги Болаликтепа ёдгорликлари V -VI асрларга оид
бўлиб, бу ерда маданият кўп асрлик тарихий анъаналарга эга. Бу маданият
кўчманчи эфталитларнинг маданий мероси эмас, балки улардан анча олдин
тараққий этганлигини археологлар Р.Гиршман, Л.И.Альбаумлар илмий
тадқиқотларида тасдиқладилар. Эфталитлар даврида Боботепа шаҳри ва унинг
атроф ҳудудлари маданий юксалиш даврини ўз бошидан кечириб, қишлоқ
бинолари IV аср охирида анча тараққий этиб қишлоқлар қайта таъмирланиб, V
асрга хос деҳқончилик маданияти ўз ҳолатини сақлаб қолган. Марказий қалъа
энг чекка кишлокдан 70 м узоқликда жойлашиб, марказий қалъа икки қаватли
қилиб қурилган. Марказий қалъани умумий баландлиги 8 метр бўлиб, ғарбга
қараган олд кисмида дераза ўрнида дарча бўлган. Шарқий фасад қазилма ишлари
олиб борилгунча архитектурага хос шакл ва белгиларини аниқлаш қийин бўлиб,
ён томондаги деворлар емирилган эди.
Иккала объект ҳам калъа ва ховли деярли бир даврда Боботепа шаҳрида
курилган, аммо икки хил шаклга ва лойиҳага эга бўлган. Биноларнинг лойиҳавий
тавсифномасини солиштиришиб, ўхшашликларин, қурилиш даврида ўзаро
таъсир қилган соҳаларини, меъморий анъаналарини ўрганиб чиқиш, бу асосий
вазифа эди. 1981 – 1982 йилларда олиб борилган қазилма ишлари унинг лойиҳаси
ва тузилишни ўрганишга ёрдам берди.
Ҳовлининг асосини 18х18 метрли бино ташкил этиб, қалъа курилиши ва
таъмирлаш ҳамда мустаҳкамлаш даврларини бошидан кечирган, бинонинг 1
қавати деярли ҳамма жойда бир хил баландликда (3,6 метр ) сақланиб қолган.
Биринчи қават лойиҳаси ўрта асрларда Суғдда урф бўлган меъморий анъаналарга
тўғри келади, ғарб томондан ёнма-ён тўртта йўлак ва шарқ томонда
перпендикуляар йўлаклардан иборат бинолар жойлашган. Шимоли –ғарбий
томонда 4,5х4,5 метрли гумбазли хоналар бўлиб, уларнинг баландлиги 1,95 – 2
метрни ташкил қилган булиб, чорбоққа ва 2-чи қаватга олиб борган. Бунақа
лойиҳадаги уйлар V – IX асрларга тегишли Чилхужра обидасида ҳам учратиш
мумкин. Фарқи шундаки, ёнма – ён йўлаклар 4 эмас, 3 та, аммо худди шундай
перпендикуляр ( кундаланг ) йўлак ва пандусли катан ҳам бор. Шундай лойиҳа
асосида Панжикентдаги бадавлат оилаларнинг уйлари ва Оқтепадаги қалъдаь ўз
аксни топган, ҳудудий жиҳатдан Термиз яқинидаги Куёвқўрғон лойиҳаси шунга
яқин услубда қурилган.
Боботепадаги қалъанинг таянч қисмини эни 1,3 метр бўлиб соат мили буйича
марказий устунга эгилган ҳолда жойлашган бўлиб, ҳажми 1,4 +1,8 метрни ташкил
қилган. Таянч кўтарма деворнинг жануби – шарқий бурчакда 2,3 + 1,2 метр
хажмдаги қоровулхона ҳамда кузатиш майдончаси бўлган. Очилган йулакларнинг
эни 2,4 – 2,6 метрга тенг, узунлиги 8,6 – 10,5 метр, баландлиги 3,6 метрни ташкил
қилган, бино ўзаро ёки кундаланг йўлаклар орқали бирлашган. Ён томондаги
йўлаклар 1 ва 3, эни 2,5, узунлиги 5,5 бўлиб, кейингисининг эни 1,8 метр гача
қисқариб борган, унинг эни 70 см, баландлиги 3,1 метрдан иборат бўлган. Шаҳар
харобаларида олиб борилган қазиш ишлари жараёнида 2 ва 8 ҳудуддаги қазилма
ишлари гумбазлар емирилиши хавфи бўлганлиги учун қийинлашди. Бинонинг
56
ички хоналари эшиклар билан ёпилган, 11 – йўлакларда эшик бўсағаси сақланиб
қолган, шу ерда тўқилган мато бўлаги топилди, худди шундай мато VI – VIII аср
Хоразм топилмалари орасида учраган эди. Ерда буғдой ёки арпа қолдиқлари
топилиб, қалин деворли хоналардан биридан ошхона идишлари топилди. Полга
кул қолдиқлари, курум излари сочилиб ётибди, бу хона 9 рақам билан чизмаларда
ўз аксни топди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, хоналарда ўсимлик барги ва
кўп япроқли гул ҳандасий шаклларни ўзида акс эттириб, хоналарнинг ичига
чўзилган ҳолда чизилган. Хоналарни безашда кул, қора, қаймоқ ва сариқ
ранглардан фойдаланилган. Бунақа шаклдаги расмларни Сурхон воҳасидаги ўрта
аср қалъаларида ўчратиш мумкин. Тохаристонда топилган мато колдикларини
ўрганиш жараёнида Боботепа шаҳрида ҳунармандчиликни ривож топишига сабаб
пахта экинларига алоҳида эътибор берилганлиги, пахта толласидан мато
тайёрлаш кенг йулга қўйилганлиги Жарқутон мисолида ўз аксни топганлиги
археологик тадқиқотлардан кўриш мумкин.
Қалъанинг иккинчи қавати 0,4 – 2 метргача сақланиб қолган бўлиб, қазиш
ишлари охиригача етказилмаганлиги сабабли тўлиқ очилмаган. Иккинчи қават
хоналарининг поли хар хил баландликда, 1,5 метргача фарқи бўлган, айвон,
болахоналарни ўрганиш жараёнида ёнган ёғоч қолдиқларидан ҳосил бўлган кул
уюмлари мавжудлиги аниқланди. Худди шундай шипни ёғоч балкалар билан
ёпиш холатини Жуматепадаги қалъада куриш мумкин. Пол қисми тозаланганда
иккита гугурча чақмоқ тош топилган, булар ёнган устун қолдиқлари орасида
сақланиб қолган сандал ва ўчоклар бўлиб, асосан диний маросимларни ўтказишга
мослашганлиги аниқланди.
Марказий қалъа 46х47х22-23х7 ҳажмдаги тўғри тўртбурчак хом ғиштдан
терилган бўлиб, маълум оралиқларда пахса лой қўшиб девор қилинган. Қалъанинг
ташқи кўриниши ҳам ўзига хос архитектура услубида шаклланиб, қалъани бош
фасадида ғарбга қараган 4 та дераза ўрни бор бўлиб, ушбу деразалар 1х1,5 метр
ҳажмда бўлган. Деразаларни тепа қисми қисқариб бориб, аркасимон деразалар
қишлоқ қалъаларига хос бўлган. Асосий ва 2 ён томонда икки чуқур очиқ нишаб
жой бўлган, очиқ жойларнинг ҳажми ўлчови 1,3 – 1,4 метр баландликда бўлган ва
декоратив вазифани бажарган. Тасаввуримизча, бунақа нишаб жойлар қуриш
Ўрта Осиёнинг антик архитектурасига хос бўлган ва бурчак минораларга
ўрнатиши кейинчалик русум бўлган. Чунки антик даврда бу жойларда ўқ отиш
учун ҳимоя шинаклари бўлган ва кейинчалик ушбу шинаклар ўз аҳамиятини
йўқота борган, кейинчалик улар урнида декоратив нишаблар қолдирилган.
Ҳудди шундай типдаги бино V асрга тегишли суғдларнинг Филъмондар
қалъасида учратиш мумкин, Суғдда V асрга келиб икки қаватли қалъа қуриш
русум бўлган. Шарқий фасаднинг марказий қисмида учта хона билан бирлашган
кириш жойи бўлиб, баландлиги 4 метр, эни 2,12 метр бўлган, ён томонларда ярим
устунлар кетган, 2 томонларга 4 тадан 8 та шинак буйи 1-1,2, эни 10 -12 см
бўлган. Шимоли – шарқий томондан иккинчиси пастки қаватдаги қоровулхонага
элтиш йулига бирлашган. Асосий кириш қисмига платформа орқали энли таянч
деворга олиб борган, иккинчи этапда у ғишт билан териб ташланган, қалъанинг
умумий ташқи куриниши яхши таасурот қолдиради, қадим анъаналарга таянган
холда ижод қилган моҳир меъмор қурганлигини кўрсатади. Суғд, Шош,
Тохаристондаги қалъалар шаҳардаги бадавлат оилалар уйлари билан лойиҳа,
57
катталиги, қурилиши усуллари билан ўхшашлигини айтиб ўтган эдик. Демак,
Боботепадаги қалъа катта ер эгаси, бадавлат феодалга тегишли бўлган ва уни
бошқа вилоятларга ҳам қурилиш ишлари олиб борган қурвчилар гуруҳи қурган
деган фикрдамиз. Чунки Ўрта Осиёнинг шимолий ҳудудларида удум бўлган
меъморий анъаналарга хос белгилар учрайди, ва улар қадимги Хоразмдаги ҳамда
Бақтрияга қадар бўлган ҳудудларга хос белгилардир.
Боботепа қалъасининг иккинчи қурилиш даврини таъмирлаш даври деб аташ
мумкин, тахминан, калъа ташлаб кетилган ва кейинчалик қайта тикланган бўлса
керак. Ташки фасад уч томонлама пахса девор билан копланган, шарқий кириш
қисми ғишт билан терилган, пандус асосий кириш қисми деворлари бор бўйича
ғишт териб ташланган. Биринчи қаватда яшаш имконияти йўқлиги учун, фақат
иккинчи қаватда шароит бор бўлган, кейинги даврда уй бадавлат одамга эмас,
энди оддий деҳқонга тегишли бўлган.
Боботепа қалъасининг иккинчи қурилган ва таъмирланган даврлари унинг
меъморий кўрсатмаларигагина қараб эмас, балки унда топилган кулолчилик
буюмлари ва тангаларга қараб ҳам белгиланади. Деворнинг орасидан топилган 2
та танга III – IV аср уймакорлигига ва IV – V аср асосий қурилишлар даврига хос
булган. Тангалар қўйилиши даврида лойга қўшиб қорилган бўлсада, аниқ санани
аниқлашда ёрдам бермайди. Кулолчилик буюмлари эса асосан ошхона
буюмларидан иборат бўлиб, ҳовлининг сўнгги давридаги идишларга шаклан жуда
ўхшаш эди. Бу ерда буйи пастроқ, оғзининг атрофи жимжимадор тасмалар билан,
манжетнусха тутқичлар билан безатилган кузалар, чети қайрилиб ишланган
тоғора, юпқа қилиб ясалган товоқ – лаганлар топилган. Меъморий
кўрсаткичларни ҳисобга олиб қалъа VI асрга қурилган ва VII асрнинг охиригача
фаолият кўрсатган деб айтиш мумкин. Қалъа ва ҳовли бир даврда пайдо бўлган,
аммо бир вақтда эмас, ҳовли 100 йил олдинроқ қурилган, аммо иккаласи хам анча
вақт мавжуд бўлган. Ҳовли катта патриархал оиланинг уйи бўлган ва бир неча
қариндошлар гуруҳларига бўлиниб яшашган бўлиши керак, чунки ҳовлида бир
неча тандирлар ўрнатилган.
Боботепа қалъасининг иккинчи тикланиш даври эса йирик ер эгаси – феодалнинг
уйи бўлиб, унда расмий тадбирлар, маросимлар ўтказилган, унча катта бўлмаган
оила яшаган. Қалъа қурилишига ҳеч қандай мудофаа шакллари кўзда тутилмаган,
барча меъморий эишланмалар фақат безак бериш нуқтаи назаридан қулланган.
Бошқа жойларда бўлгани каби қалъа атрофи полиз ва боғ экинларидан иборат
эди. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариш хоналари борлиги, кўп миқдорда кул
қолдиқлари борлигини ҳисобга олсак, бу ерда кулолчилик уста хонаси ёки
темирчилик устахонаси бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Феодализм даври
ривожланаётган бу даврда ички бозор ва қишлоқ хўжалиги ишлари баравар олиб
борилган, бозорга эҳтиёж кам бўлган керакли нарсалар уй шароитида
тайёрланган.
Шундай қилиб, Боботепадаги бу икки меъморчилик иншооти ҳовли V – VI
асрларга ва калъа VI – VII асрларга оид бўлиб, ҳовли ва қалъа шаклан хар хил
бўлиб, 2 хил вазифани бажарган. Ҳовли яшашга мўлжалланган бўлиб, диний хаёт
ўз аксини топган манзил бўлган. Боботепа қалъаси эса маъмурий бино бўлиб,
Сурхон ваҳосининг қадимий меъморий анъаналарини ўзида акс эттирган, маданий
ҳаёт ўчоғи бўлган жой.
58
Шеробод воҳаси Ўзбекистон илк давлатчиликнинг шаклланишига муносиб ҳисса
қўшган ҳамда ўзининг табиий географик жойлашуви, сиёсий-ҳарбий ва иқтисодий
- маданий тараққиёти билан тарихчиларни ўзига жалб қилган ҳудуддир.
Ўзбекистон ҳудудида Боботепа шаҳри каби ҳали ўнлаб ўрганилмаган, маданий
ҳаётни ўзида акс эттирган ободалар кўп бўлиб, уларни илмий таҳлил қилиш
асосида ватанимиз тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшилади.
Буюк ипак йўлидаги маскан
Шеробод тарихини ўрганишда қатор илмий тадқиқотлар ўтказилиб, муҳим
аҳамиятга эга бўлган манбалар тарих фани соҳасига олиб кирилди. Шеробод
тарихини VII-VIII асрга оид манбаларда араб тарихшунослигидаги тадқиқотларга
асосланиб сайёҳ ва тарихчи ат- Табарий ва ал Балазурий асарларида алоҳида қайд
этилган. Шерободнинг тарихда алоҳида аҳамиятга эга Хатак ва Тангидовоннинг
қадимий Тохаристон ва Сўғд мамлакатлари чегарасида, энг муҳими, сувга сероб
жойда жойлашганлиги бу қишлоқлардан қадимда карвон йўллари ўтган. ҒузорШеробод карвон йўли Оқработдан икки тармоққа бўлиниб, яна Шеробод дарёси
бўйидаги қишлоқ - Саройда бирлашади. Бу ерда катта карвон сарой-қўналға
бўлган. Оқработ-Хомкон-Тангидовон-Хатак-Лайлаган-Сарой карвон йўли
арчазорлар орасидан, булоқлар ва дарё бўйлаб ўтар, айниқса, ёз ойларида жуда
қулай ҳисобланар эди. Шунингдек, Тангидовон орқали Хатак-Хомкон-ОқработҚарши, Хатак-Хўжайифил-Куйтан-Келиф ва Хатак-Хомкон-Шўроб-Дарбанд
йўллари ўтган. Археолог олим Т.Аннаевнинг таъкидлашича, V-VIII асрлар
давомида Шўроб-Хомкон-Тангидара-Лайлагон савдо йўллари тармоғини
муҳофаза этиш учун қалъа ва божхоналарга асос солинган.
Термиз ва Куфтан-Кўҳитанг орасида қадимги илк феодал давлат вужудга
келди. Илк ўрта асрларда ташкил топган Кўҳитанг мулклиги даврида ҳозирги
Шеробод ҳудудида иқтисодий хўжалик тизими ривожланиб, савдо-сотиқ тараққий
этиб илк феодал истеҳкомлари қурилди. Шеробод ҳудуди VIII-IX асрларда
Куфтан ёки Гуфтан-Кўҳитанг мулклиги Кўҳитанг тоғининг ён бағри ва Шеробод
воҳасини ўз ичига олган. Кўҳитанг кўҳ - тоғ, танг - тор жой яъни тоғли ўлка
маъносини англатиб, унинг маркази Термиздан шимола Шеробод воҳасида
жойлашиб, Каттатепа (Хосияттепа) ўрнига тўғри келади. Бу ёдгорлик ҳозирги
Шеробод шаҳридан 7 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, йирик иқтисодий
марказ, сиёсий бошқарув тизимига асосланган феодал давлат сифатида тарихий
манбаларда ўз аксини топган. Қадимий Шеробод тарихий манбаларга кўра
Куфтан ёки Гуфтан феодал давлати ҳудуди
мадина-дахил деб аталувчи
мустаҳкам мудофаа қалъа деворлари билан ўраб олинган. Феодал шаҳарнинг
ичкарисида маданий-маиший бинолар, мачит ва мадрасалар, шаҳар бошқарув
ҳокимияти жойлашган. Унинг майдони 510Х390 м.ни ташкил этиб, ички қалъа ва
работдан иборат бўлган. Куфтан ёки Гуфтан феодал шаҳар-давлати йирик савдо
карвони йўлида жойлашган бўлиб, ўзининг карвонсаройига, савдо растасига эга
бўлиб шаҳарда асосан араб тили давлат тили сифатида юритилиб, бошқарув
тизими араблар қўлида бўлган. Кейинги тадқиқотларда Куфтан ёки Гуфтан илк
59
феодал давлатининг маркази Хушвара шаҳри бўлиб, кейинчалик тарихий
археологик манбаларда Хосияттепа номи билан қайд этилган.
Шерободнинг шимолий қисмидаги ҳудудлар аҳоли яшаши ва мудофаа учун
қўлай манзилгоҳлар бўлиб, Юнон-Бақтрия ва кушонлар ҳукмронлиги вақтида
кучли ҳарбий қаълалар жойлашган. Милодий V асрда Шимолий БақтрияТохаристон халқлари моддий маданиятида кулолчилик ривож топиб, маҳаллий
ҳунармандлар томонидан қўш балдоқли кружкалар, чархсиз, қўлдан тайёрланган
турли сопол идишлар ишлаб чиқарилган. Ахеологик тадқиқотлар натижасида
Лайлагонсой, Хатак, Боғлидара ва Тангидара қишлоқлари ҳудудидан қадимги
қабристонлар топилиб, қадимги дафн маросимлари Хўжанқондаги Лўнгитепадаги
қабристондан аниқланди. Тадқиқотлар жараёнида қабр ичидаги ёғочнинг бир учи
пастда, иккинчи учи юқорига, яъни қиялаб қўйилган бўлиб, бу кўмиш усули
ҳозиргача сақланиб келинган. Ушбу кўмиш жараёнидаги асосий мақсад, мурда
қабрга қўйилгач, уни нариги дунёга олиб кетиш учун Мункар ва Накир исмли
фаришталар келиб сўроқ қилишиб, сўроқ вақтида маййитни турғизиб қўйишади
деб фикр қилганлар. Қабр ёғочни қиялаб қўйишдан мақсад мурда фаришталарга
сўроқ вақтида ўтирган ҳолатда тура олиши учун ёғоч текис эмас, балки қиялаб
қўйилган деган хулосага келиб, қабрни шу ҳолатда қазишган..
Шеробод ҳудудида ўрта асрларда ижтимоий –иқтисодий ва маданий ҳаёт
Араб истилоси даврида турғунлик ҳолатига тушиб қолган бўлса-да, аста
секинлик билан тараққиёт ўз изига тушиб маданий юксалиш ривож топиб борди.
Шеробод ҳудудида пайдо бўлган Гуфтан мулклиги ҳозирги Қуллиқшо, Хитой,
Тупор, Новбоғ, Таллошқон, Сайидобод, Чиғатой қишлоқлари ҳудудларни ўз ичига
олиб, йирик сиёсий марказ сифатида фаолият кўрсатди. Ўрта Осиёга VII-VIII
асрларга келган
араб-форс тарихчилар ат-Табарий, ал-Балазури, ибн
Хурдодбеҳлар ўз асарларида Гуфтан мулклиги, ундаги аҳоли марказлари, савдо
карвонлари, қалъалар ва ушбу манзилгоҳдаги аҳоли ҳамда уларнинг турмуш тарзи
ҳақида маълумотлар тақдим этганлар. Географик жой номлари сифатида
изоҳланган Гуфтан ёки Куфтан мулклиги ҳамда ал-Бинакан, ал-Мандажин,
Ахарун, Ал-Каст, Нихам, Басара, ал-Вашжирд вилоятлар иқтисодий жиҳатдан
ривож топган ҳудудлардан бўлиб, ҳунармандчилик кенг тараққий қилган ҳамда 60
хилдан иборат буюмлар ишлаб чиқарилган, айниқса, кулолчилик равнақ топган
манзилгоҳ сифатида манбаларда ўз аксни топган. Каттатепа Гуфтан мулклигининг
маркази бўлиб, ҳозирги Қуллиқшо қишлоғи атрофини ўз ичига олиб, Каттатепа
ёки Ҳосилоттепа ҳозирги Шерободдан 5 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Шаҳарчанинг умумий ўлчами атроф девор чегарасидан ҳисоблаганда шимолиғарбдан жануби-шарққа ўқ бўйлаб 510 метрни, шимоли-шарқдан жануби-ғарбга
390 метрни, умумий майдони 19 гектарни ташкил этади. Маркази шаҳар атрофи
мустаҳкам қалъа мудофаа деворлари билан ўраб олинган бўлиб, шаҳар мустаҳкам
ҳимоя қилинган. Археологик тадқиқотлар даврида шаҳар марказидан VIII асрга
оид идиш сиртида битилган Қуръон суралари топилиб, шаҳарда маҳаллий туркий
аҳоли билан бирга қисман ҳарбийлашган араб аҳолиси ҳам истиқомат қилган.
Шеробод ҳудудидаги қадимги манзилгоҳларни ўрганган таниқли археолог
академик Э.В.Ртвеладзенинг таъкидлашишча, Гуфтан мулклигининг йирик
манзилгоҳларидан ҳисобланган Хушвара шаҳрини Хосияттепа ўрнида бўлган деб
маълумот беради. Гуфтан мулклигининг географик харитаси хусусида тўхталган
60
таниқли тарихчи Абу-Жаъфар Муҳаммад ибн ат- Табарийнинг “Тарих ар-расул ва
ал-Мулук” асрида Гуфтани мулклигининг иқтисодий равнақига тааллуқли ҳамда
савдо расталари, кулолчилик маҳсулот турлари ҳақида қимматли маълумотлар
қолдириган. Шарқшунос академик В.В.Бартольд мавжуд манбаларга таяниб,
Гуфтан мулклиги Шеробод даҳнасидан бошланиб, Сурхондарёнинг қуйи оқими,
Туркондарё ва Куҳитанг тоғ оралиғидаги ҳудуларни ўз ичига олган деб изоҳ
беради. Шеробод ҳудудидаги қадимги обидаларни ва аҳоли манзилгоҳларни
илмий томондан ўрганган академик Э.В.Ртвеладзе Гуфтан мулклигига оид
манбаларни ўрганиб, Гуфтан мулклиги ҳудудига Шерободдарёнинг ўрта ва қуйи
оқимидаги
ҳудудларни киритиб, мулклик маркази йирик аҳоли маркази
Каттатепа-Хосияттепа шаҳри деб фикр билдиради. Шунингдек, Шеробод
ҳудудида мавжуд бўлган Хушвара баъзи манбаларда Бхшура ҳамда Хашура деб
аталган шаҳарлар мустаҳкам қалъалари, аҳолисининг кўплиги ва зичлиги,
мулкликликдаги ишлаб чиқариш жараёнлари, савдо-сотиқ ишларининг
юритилиши хусусида йирик нуфузга эга бўлганлиги билан катта аҳамиятга эга.
Ат-Табарий ва Балазурийнинг маълумотларига кўра, Гуфтан ҳудудида маҳаллий
ҳоким ва саркардалар раҳбарлигида VII аср охири ва –VIII аср бошларида Мусо
ибн Хозим раҳбарлигидаги маҳаллий халқ араб лашкарбошчиси Собит ибн
Қутбага қаттиқ қаршилик кўрсатганлар ва улар ўртасидаги уруш воқеаларини
асарларида қайд этиб ўтадилар. Гуфтан мулклиги Буюк ипак йўли устида
жойлашган бўлиб, катта иқтисодий имкониятларга эга ҳамда йирик қалъалардан
иборат бўлган шаҳар марказларини ўз ичига олган.
Гуфтан мулклигининг ҳудудий жойлашуви ҳақида археолог С.Ғойибов
Хушварани Термиз ва Гуфтан орасида жойлашган деб, ноаниқ маълумотларни
тақдим этиб, баъзи ноаниқликларни келтириб чиқаради. Гуфтан мулкигида олиб
борилган археологик қазишмалар ва мавжуд ёзма манбаларга таяниб, Хушвара
шаҳри йирик аҳоли маркази бўлиб, ҳокими жойлашган Арки аъло, шаҳаристон,
тоифавий қатламлар яшаган аҳоли турар жойлари, шаҳарни мудофаа қилган
иншоотлар, мустаҳкам ҳимоя деворлари аниқланди.
Шерободнинг Ўрта асрларга оид
тарихидан ўрин олган Лўнгитепа
манбалари археологларнинг илмий тадқиқотларида алоҳида ўрганилиб, Лўнгтепа
қабристондан топилган манбалар бу ҳудудда мустаҳкам қалъа бўлиб, аҳоли зич
яшаганлигидан далолоат беради. Лўнгтепа ҳозирги Хўжанқон шарқида
жойлашган қадимги манзилгоҳ, V-ХIII асрларга оид қабристон номи бўлиб, Хатак
қишлоғидан 8-9 км узоқликда жойлашган ҳунармандчилик ривож топган
манзилгоҳ ҳисобланган. Шунингдек, Лўнгитепа атрофидан табиий оқибатлар
туфайли аҳоли кўчиб, ҳозирги Хўжа Барқувон ота мозори ёнига аҳоли келиб
жойлашиш туфайли пайдо бўлган Чўян тумшуқ тарихий обидаси ҳам Ўрта аср
даврига таллуқлидир. Чўян тумшуқ деб номланишга сабаб, қишлоқ жойлашган
ҳудуд сой ўртасидан жануби-шарқий учи икки томонга қараб торайиб келтиб,
сойнинг тик тушадиган жойи атрофи баланд, табиий тик жарликдан иборат
бўлиб, худди тумшуққа ўхшаб жойлашганлигидан ном келиб чиққан. Тумшуқ
гўёки инсон қўли билан яратилгандек, усти текис супага ўхшаш бўлиб, икки
тепага бўлинади. Тепалар ораси ҳандақ (кесма) билан ажратилган. Юқори катта
супанинг майдони 0,25-0,3 гектарни, кичиги буйраксимон бўлиб, эни 10 метрни,
узунлиги 40 метрни ташкил этади. Пастки кичик супа ёнаси лабида чўян эритиш
61
печкаси, яъни камб жойлашган. Камбнинг бундай жойда қурилиши, чўян эритиб
олингандан сўнг, тошқолларни ёнадан пастга суриб ташлаш имконини берган.
Тўпланиб ётган тошқолларнинг ҳажмига кўра камбдан узоқ вақтлар
ҳунармандлар фойдаланган.
Маълумки, бундай камблар одатда таркибида темир моддаси кўп тошлар ва
ёқилғи (ўтин) мўл бўлган жойда қурилган. Хўжанқонда темирли тошлар ва арча
кўп бўлиб, ҳозир ҳам таркибида 55-80 % темир моддаси бўлган қўнғир темир
тошлар бу ҳудудларда кўп учрайди. Печкага тошлар теварак-атрофдаги кондан
юмалатиб келинган. Ўтин ҳам шу ерда жамғарилган. Ривоятга кўра, тош
тўпловчилар, арча кесувчилар, камб усталари алоҳида-алоҳида гуруҳдан иборат
бўлишган. Ҳар қайси гуруҳ ўз ишини бажарган. Камбга хомашё қуйидагича
жойлаштирилган: Тагдан ёғ шимдирилган қовзоқ (арчанинг қуритилган пўстлоғи)
ва бир неча қават ўтин, сўнгра устма-уст тош, ўтин, тош, ўтин қилиб тўлдирилган.
Усти лой билан сувалган. Пастки (таг) томонидан ташқарига қараб тешик
ўйилган. Тешикка лойдан ясалган конуссимон найча-қувур ўрнатилган. Қувур
ичидан ёғ шимдирилган, арча пўстлоғидан ёки зиғир толасидан тайёрланган пилта
(пилик) ўтказилган. Камбга пилта орқали олов ёқилган. Камб ички ёниш
қоидасига асосан ишлаган. Юқори ҳарорат (1300-15000С) туфайли тош
таркибидаги темир эриб, конуснай-қувур орқали ташқарига оқиб чиққан ва
махсус қолипларга қуйилган. Совиганидан сўнг қолипдан олиниб, хомашё ҳолида
керакли жойларга ортиб кетилган.
Чўян тумшуқ камбиси 1992 йилнинг июнь ойида ўлкашунос олим
Ш.Сафаров томонидан ўрганилди. Камб оғзи қисми диаметри 5 метр, унинг
чуқурлиги тахминан 3,5-4 метрни ташкил этган. Печкадан қувур парчаларидан
икки бўлаги топилди (бу буюмлар 1992 йилда Ўлкашунослик музейига
топширилди). Қувур маҳаллий сақич лойдан оддий ва дағал ишланган.
Пиширилмаган. Қувур қоришмасида майда тошларнинг бўлиши қувур лойининг
махсус тайёрланмаганлигидан далолат беради. Қувур парчалари ташқи юзасида
одам бармоқларининг излари сақланган. Қувур парчасидан бирининг узунлиги 10
см, диаметри 6 см, айрим жойларда 5 см, деворлари қалинлиги 2-3 см, иккинчи
бўлагининг узунлиги 9 см, деворлари қалинлиги 3 см келади. Камбнинг
жойлашишига кўра, қувурнинг узунлиги 130-150 см бўлган. Хирмон бўлиб ётган
тошқоллар вазни уларнинг чала пиширилганлигидан кўрсатади. Бу ўтиннинг
камлиги ёки чала ёнганлиги ёки камб муҳлатидан олдин очилганлигидан далолат
беради.
Чўянтумшуқ шимолий қаршисидаги тумшуқда булоқ сувини кўпайтириш
мақсадида шимолдан ғарбга қараб 10 метрча ён жойи бульдозер билан кавланиб
очиб ўрганилди ва 2,5 метрли жар ҳосил қилинди. Ер қатламидан 1 метрча
чуқурликдан бўйи 1,5 метр ва таги 1,5 метрли тўртта хумсимон ўра топилди.
Уларнинг ичи бўш. Шу ердан 20 метрча жанубда унча катта бўлмаган қабристон
жойлашган. Бу ер чўян эритувчилар манзилгоҳи бўлган. Ертўлалар эса уларнинг
дон сақлайдиган омбори бўлган. Чўян эритиш учун хомашё тугагач, аҳоли бошқа
манзилгоҳга кўчиб чиққан. Тектоник ўзгаришлар8 ёки ёмғир оқибатида ертўлалар
тупроқ остига қолиб кетган. Кейинчалик бу ердан булоқ чиққан. П.М.Князевнинг
таъкидлашича, Кўҳитанг тоғи этакларида темир металлургияси ва уни ишлаш
тараққий этган эди. Эриган чўян махсус усул билан ҳосил қилинган юмшоқ
62
темир сопло (конус найча-эриган металлни оқизиб чиқарадиган қувур) орқали
оқиб чиққан. Чўянтумшуқ камбиси Кўҳитанг тоғи жанубий этакларидаги
камбларнинг энг йириги бўлган. Ана шундай камблар Заравутсойда (6 та),
Боғлидарада (4 та), Тангидовонда (3 та) ва Кўлватдарада (1 та) учрайди.
Г.А.Пугаченкова ва Э.В.Ртвеладзеларнинг таъкидлашича, X-XII асрларда
Шимолий Бақтрия-Тохаристонда учта: Боботоғ, Бойсунтоғ ва Кўҳитангтоғ тоғсаноат ҳудудлари мавжуд бўлган. Кўҳитанг тоғ-саноат комплексига Чўянкон (
темир, мис, полиметалл), Хомкон (туз), Пошхурт (газ, туз, темир) кирган.
Кўҳитангдаги Чўянбулоқ I ва II да иккита шлак майдони топилган. Кўҳитанг
тоғидаги ўзаги чўян сўзи билан бошланувчи X-XII асрларга оид тарихий
манзилгоҳларнинг мавжудлиги Чўянтумшуқнинг ҳам айнан шу даврга тўғри
келишини кўрсатади.
Б.Х.Кармишеванинг маълумотига кўра, Хатак гуруҳига кирувчи
қишлоқларда яшовчи аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишдан
ташқари руда қазиш, арча кўмирида чўян эритиш, чўяндан омоч тиши (плуг)
қўйиш, кўмир тайёрлаш ва уни сотиш, сув тегирмонлари қуриш билан ҳам
шуғулланишган. Сурхон воҳасида руда қазиш, чўян эритиш XX аср бошларида
тўхтаган бўлса, Хатакда бу ҳунармандчилик усули анча вақт олдин тўхтаган.
Кузатишлардан маълум бўладики, чўян печкаларидан ташқарига чиқарилган
тошқоллар мавжуд ҳамма ерда кўп йиллик бутасимон ўсимлик-оврук ўсиб
ётибди. Бундан ташқари, қаерда темир моддасига бой бўлган қўнғир ёки қизил
темиртошлар бўлса, шу ерда оврук ўсиши кузатилади. Оврук асосан тоғ, тоғ
ёнбағирларидаги сойларда ўсади. Оврук ўсмаган жойларда чўян печкалари
учратилмайди.
Шеробод даҳнасида, дарёнинг чап соҳилидаги қоя устида жойлашган Тавка
қалъасида олиб борилган изланишлар буюк ипак йўлини ўрганишда ўзига хос
кашфиёт бўлди. Қалъа номи «Алпомиш» достонидаги бош қаҳрамон Алпомишга
ғойибона ошиқ бўлган қалмоқшоҳ Тўйчихоннинг қизи Тавкаойим номи билан
боғлиқ. Достоннинг маҳаллий вариантларидан бирида «Тавкаойим қалъасида
гўзал қизлар суратлари бор» деган жумла келтирилади, ушбу достон мазмуни
билан таниш кимса ташландиқ қалъадаги деворий суратларни кўриб, у ерни
Тавкаойим қалъасига қиёсланганини англайди. Қалъа марказий ва чиқиш
иншоотларидан иборат, бевосита дарё соҳилларидан бошланиб, 5 та
майдончалардан ташкил топган тўғри бурилиш билан марказий иншоотга бориб
тақалади. 5 та хонадан ташкил топган марказий иншоот иккитадан чўзинчоқ
ертўла, биринчи қават хонаси ҳамда истиш тармоқлари бўлган юқори хонадан
иборат. Харсанглар билан текисланган қоя устига ўхшаб кетадиган иншоот
чўзинчоқ шаклида хом ғиштлардан қурилган, хоналар сомонли лой билан силлиқ
қилиб сувалган. Иншоотнинг жануби -шарқий қисмида барча хоналарни боғловчи
квадрат шаклидаги 3,6Х3,6 метр бичимли даҳлизининг шимолий деворида эни 0,9
метр баландлиги 0,4 метр бўлган суфа кузатилади. Юқори хонага даҳлиздан
равоқсимон ёпилган зина орқали чиқилади, хона деворлари бўйлаб 0,9 метрга
тенг ўзига хос тузилишдаги супа бўлиб, у жануби-ғарбий деворга саҳна тарзида
олдинга чиқариб қўйилган. Мазкур иситиш тармоғи коресларнинг «кан»
тармоғига ўхшаб кетади, унинг ичи бир ғишт узунликдаги нов тарзида бўлиб,
деворда жойлашган узоқдан чиққан иссиқ нов бўйлаб ҳаракат қилиш натижасида
63
бутун хоналар исиган. Ҳашаматли хонага 8,2 Х 5,5 метр даҳлиздан кенг эшик
орқали кирилади, бу хонада эшик кузатув майдончаси ҳам бўлган ва у кейинчалик
беркитиб ташланган. Қазиш ишлари давомида хона деворларида ранго-ранг сурат
қолдиқлари борлиги аниқланди, хона бўсағаси зиналар орқали ертўла хоналарига
тушилади. Уларнинг ҳар бирида биттадан йўл ва чиқиш иншооти кузатишга ва
хоналарни ёритишга мўлжалланган шинаклар мавжуд.
Тавкаойим
деворий
суратларининг ва бошқа археологик топилмалар асосида бу қалъани милоднинг
VI-VII асрлари билан боғлаш мумкин. Маълумки, ўша даврда Тоҳаристон
Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудлари сингари ғарбий турк хоқонлиги таркибига
кирган. Бу хоқонлик билан сосонийлар Византия империясининг буюк ипак
йўлидаги ўзаро рақобати, уларнинг йўлга бўлган муносабатларидан, яъни йўлнинг
улар иқтисодиётидаги аҳамиятидан келиб чиққан. Кейинги йилларда очилган
қатор археологик ёдгорликлар Шеробод даҳалари жуғрофий шароитга кўра тоғ
ҳудудларидан текисликка чиқиш йўли бўлганлигини тасдиқламоқда. Юқорида
қайд этилган асосий ва мавсумий тармоқларда жойлашган ёдгорликлар ичида
Тавкваойим қўрғонининг алоҳида ўрни бўлган. Ёдгорликларнинг ихчам ва айни
бир пайтда маҳобатли кўриниши, ҳашаматли безатилганлиги қишки, ёзги
қабулхоналари, савдо карвонларидан тушган божларни вақтинча сақлашга
мўлжалланган хоналари, карвонлар етиб келгунларига қадар уларни кузатиш
имконияти чиндан ҳам давлат божхонаси бўлганлигини исботлайди.
Темур ва темурийлар даврида Шерободнинг асосий таянчи бўлган Хатак
анчагина катта қишлоқ бўлиб, бу ердан муҳим карвон йўллари ўтиб, Шеробод
ҳудудидаги Хатак ва Тангидовондаги қалъалар яна қайта тикланди. Ҳар икки
қалъа қаттиқ қўриқлангани учун халқ ўртасида қуйидаги нақл тарқалган:
Кўҳитангда кўриб эдим уч юз олтмиш икки дарасин,
Ҳеч кўрмадим бундайин икки бошли балосин.
Ҳокимиятга шайбонийлар келиши билан Хатак гуруҳ қишлоқлари маълум
вақт инқирозга учраб, халқ орасида тарқалган ривоятларга кўра, Бобур мирзо ўз
қўшинлари билан маълум муддат Хатак қишлоқларида қўниб ўтган. Бизга
маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома» асарида ўзи борган ҳар бир
вилоят, шаҳар ва қишлоғи ҳақида, қилган ишлари ҳақида батафсил маълумот
беради. Аммо «Бобурнома»да биз ўрганаётган ҳудуд, шу жумладан, 1512-1513
йиллардаги воқеалар хусусида ҳеч нарса дейилмайди. Шундай бўлсада, бошқа
манбалар асосида мазкур йилларда бўлиб ўтган воқеаларни кўриб чиқишимиз
мумкин. Қўрғон қоровулларнинг кузатув нуқтаси ҳисобланган. Ундан
Шерободгача бўлган ҳамма жой яққол кўриниб турган. Қўрғоннинг пастида
иккита камар жойлашган. Биринчиси Бобур камар деб аталади. Камар пастдан
кўринмайди. Бемалол юзтача одам сиғади. Тектоник ҳаракатлар туфайли ғор
устидаги улкан қоя тушиб, ўртасини маълум даражада ёпган. Шунга қарамай,
ҳозирга қадар камарда бемалол юриш мумкин. Бобур камардан 50 метрча пастда
Куйган камар жойлашган. Камар ичи одам қўли билан ўйилганлиги сезилиб
туради. Унинг пастида токча қўйилган. Камардан овқат пишириш ёки хабар
бериш мақсадида фойдаланишган. Шунинг учун камар шипи тутундан қорайиб
кетган. Бобуркамар ва Куйган камардан топилган сопол синиқларининг ёши
археолог Тўхташ Аннаев ёрдамида аниқланди. Унга кўра, сопол буюмларининг
парчалари сўнгги ўрта асрлар (XVI-XIX ўрталари) даврига оиддир.
64
Маънавий ахлоқий қадриятлар ва муқаддас туйғулар маскани
Миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъана ва маросимларимизни ўрганишда
халқимиз яратган маънавий-ахлоқий мерос алоҳида аҳамиятга эгадир. Айниқса,
инсон шахси унинг амалга оширган ижобий ишлари билан боғлиқ манбаларни
ўрганиш, дунёвий ва диний илмларга қўшган ҳиссаси ҳақида фикрларга эга
бўлиш, буюк шахсларнинг жамият, инсоният тафаккури тараққиётидаги
фаолиятини тарғиб қилиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Илмий салоҳият, диний билимларни тарғиб этган инсонлар номи билан боғлиқ
воқеа-ҳодисаларни акс эттирувчи муқаддас зиёратгоҳлар, унда дафн этилган
шахсларнинг илоҳий қудратини мукаммал ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар
олиб бориш туфайли халқимиз маънавиятини янада бойитиш муҳим аҳамиятга
эгадир. Ислом дини кириб келгунига қадар Марказий Осиёда кўплаб қадимий
динлар ва диний қарашлар бўлган. Бу минтақа динлари қаторида тотемизм,
анимизм каби ибтидоий дин кўринишлари, кейинги даврда зардуштийлик,
буддизм, маздакизм каби эътиқодлар бўлганлиги археологик манбалар асосида
исботланган58. Ўлкага ислом дини кириб келгандан сўнг баъзи қадимий урфодатлар аста-секин бу дин билан уйғунлашиб, исломий тус олди. Ана шундай
анъана ва урф-одатлардан бири муқаддас зиёратгоҳларда дафн этилган
шахсларнинг тарихини ўрганиш ва уларнинг оилалари билан боғлиқ бўлган
тарихий воқеа-ҳодисаларни илмий таҳлил этиш муҳим вазифадир. Чунки
муқаддас жойларга дафн этилганларнинг кўпчилиги Сурхон воҳасининг
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида ўзига хос мавқега эга бўлган, дунёвий
ва диний билимларни ривожланишига ҳар томонлама муносиб ҳисса қўшган,
халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлган шахслардир. Ушбу тарихий шахслар
яратган дунёвий ва диний илмлар асрлар оша барҳаёт бўлиб, халқимизнинг
маънавий-маърифий ҳаёти ривожидаги аҳамияти ҳамда маданиятимизнинг жаҳон
цивилизацияси тарихига қўшган ҳиссаси билан ажралиб туради.
Воҳада уларнинг қабрлари жойлашган мақбаралар муқаддас зиёратгоҳга
айланиб, ушбу буюк сиймолар билан биргаликда саҳоба-ю авлиёларнинг ҳам
тарихини ўрганиш ва муқаддас қадамжоларни обод қилиш давлатимизнинг
асосий негизини ташкил этмоқда. Буюк саҳоба ва авлиёлардан Саъд ибн Аби
Ваққос, Абдураҳмон ибн Авф, Ахтам саҳоба ва бошқаларнинг қадами теккан
жойлар муқаддас зиёратгоҳга айлантирилмоқда. Маҳаллий аҳоли қадамжоларда
хоки ётган кишилар ҳақида мустақиллик йилларида маълум маънода тарихий
манбаларга эга бўлди. Халқ орасида мавжуд бўлган ривоятларда саҳоба-ю
авлиёларнинг ҳаёт йўллари ҳақидаги маълумотлар қайта текширилиб, аниқлик
киритиб маҳаллий халққа холисона ҳаққоний тарихий маълумотлар тақдим
этилмоқда. Аждодларимиз тарихига назар ташлар эканмиз, ислом дини
халқпарвар таълимотининг турли халқлар ва элатлар орасига ёйилишида қўшган
58
Марказий Осиё динлари тарихи / Масъул муҳаррир: Ш.А. Ёвқочев. – Т.: Тошкент давлат шарқшунослик
институти, 2006. – Б. 19–54.
65
ҳиссамиз араблар қўшган ҳиссадан кам эмаслигини англаймиз. Ислом дини гарчи
Арабистонда вужудга келган бўлса-да, янги илоҳий таълимот Туркистонда равнақ
топди ва
ўзининг такомилига эришди. Шунинг учун “Ислом дарахти
Арабистонда гуллаган бўлса, меваси Мовароуннаҳрда етилган”, деган нақл бежиз
айтилмаган. Истиқлол берган имконият туфайли шу вақтгача биз билмаган
кўплаб буюк сиймоларнинг номлари тарих саҳифасидан жой олди, аждодларимиз
ўтмишдан сўзловчи нодир қўлёзма китоблар кашф қилинди. Мусулмон оламида
машҳур бўлган олти нафар буюк муҳаддислардан тўрттаси юртимиздан деб
қувониб юрардик, буни қарангки, исломшунос ва тарихчи олим Абдуғани
Абдуллаевнинг манбалар устида изланишлари туфайли бу олти нафар буюк
зотларнинг барчаси асли Туркистондан эканлиги исботланди.59 Шунингдек,
Пайғамбаримиз билан ҳамсуҳбат бўлиб, ислом таълимоти равнақи учун курашган
ва бу таълимотнинг юртимизга ёйилишида жонбозлик кўрсатган саҳобалардан
учтасининг, хусусан, Абдураҳмон ибн Авф, Саъид ибн Абу Ваққос ва Аҳтам ибн
Ҳотамларнинг хоки пойлари Сурхон тупроғида ётганлигини мустақиллик
шарофати ила билмоқдамиз. Мазкур саҳобалар ҳар бирининг ҳаёти ва фаолияти
хусусидаги фикримизни бир мақола доирасига сиғдириш иложи бўлмаганлиги
сабабли қуйида биз саҳоба Абдураҳмон ибн Авф ҳазратлари ҳақида сўз юритамиз.
Абдураҳмон ибн Авф (Маҳаллий аҳоли тилида Абдураҳмон Об ота деб
номланиб мақбараси Ангор туман Занг канали ёқасида) Қурайш қабиласидан
бўлиб, милодий 576 йили таваллуд топади ва 651 йилда 75 ёшида вафот этади.
Жоҳилия даврида унинг исми Абдул Амру ва яна бир исми Абдул Каъба деб
аталарди. Абдураҳмон ибн Авф ота томондан Абу Бакр Сидиқ р.а.га, она
томондан саҳоба Саъид ибн Абу Ваққосга қариндош эди. Абу Бакр Сидиқ р.а.
тарбиясида бўлган Абдураҳмон ибн Авф 610 йили биринчилардан бўлиб,
пайғамбаримизга имон келтирган ва исломга кирган саккиз кишининг бири
бўлди60. Шундан кейин Пайғамбаримиз унга Абдураҳмон ибн Авф деб, яъни авф
этилувчи, кечирилувчи деб от қўядилар, чунки у тириклигидаёқ жаннатга кириш
ваъда қилинган ўн кишининг бири эди. Абдураҳмон ибн Авф р.а. мушрикларга
қарши 624 йилги Бадр жангида Оллоҳ душмани Умайр ибн Усмон ибн Кааб атТаймийни ўлдиради, Уҳуд жангида эса Пайғамбаримиз билан ёнма-ён туради ва
жангда қаҳрамонлик кўрсатади, жангдан сўнг унинг танасидан 20 дан ортиқ
жароҳатни санашади. Баъзи бир жароҳатларга қўл кириб кетар эди, шундан кейин
у оқсоқланиб юрадиган бўлди. 627 йили Хандоқ воқеасида фаол қатнашади. 61 Ул
зот Қуръон ва ислом шариати қоидаларини мукаммал ўзлаштириб олган ҳамда
пайғамбаримизга имомлик қилган икки кишининг бири эди. (Яна бири Абу Бакр
Сидиқ р.а. эдилар). Абдураҳмон ибн Авф саҳобаларнинг аксариятидан
давлатмандроқ бўлиб, сахийликда ҳам пешқадам эдилар, шунингдек, ислом
динини бошқа юртларга ёйишда ҳам фаоллик кўрсатди.
“Шажарат ул-калон” китобида ёзилишича, Абдураҳмон ибн Авф ҳижратнинг
9 йили, милодий 630 йилда Пайғамбаримизнинг даъватлари ила Саъид ибн Абу
Ваққос ва Аҳтам ибн Ҳотамлар билан Али р.а. бошчилигида дашти Буғ
(Шеробод)га келади ва мушриклар билан жанг олиб боради. Жангда Аҳтам (қабри
Иброҳимов А.Биз ким ўзбеклар. Т.,1999.161-бет
Абу Ҳомид Ғаззолий.Мукошафат-ул қулуб.Т.: “Адолат”.2002.491-бет
61
Имом Бухорий.Ҳадис. 3-китоб, Т., 1997.13-бет
66
59
60
Шеробод дарёсининг кун чиқар тарафида) саҳоба шаҳид бўлиб, Абдураҳмон ибн
Авф ярадор бўлади.62 Тоғалари Саъид ибн Абу Ваққос билан ислом динини
даъват қилиб, ерлик аҳолининг урф-одатларини ўрганади ва уларнинг тилларида
равон сўзлашадиган бўлади. Пайғамбаримизнинг ҳадисларини араб ёзувида,
шунингдек, турк тилида ерлик уламоларга ўргатиб кўплаб шогирдлар
етиштиради. “Шажарат ул-калон” китобида Абдураҳмон ибн Авф қадамжоси
Жайҳун бўйидаги Сакимишт ва Андаробда дейилса63, (тахминимизча Ангор)
Юсуф Ҳайёт Термизийнинг “Ривоят ул-вилоят” китобида унинг қадамжоси дашти
Буғдаги Андароб қишлоғидан ўтувчи Сухроб кунжидан етти фарсанг сўлда деб
ёзилади.64 Сахлия бинти Асим Абдураҳмон ибн Авфнинг қиёфасини қўйдагича
тасвирлайди: “У баланд бўйли, қирғий бурун, оқ танли киприклари узун, юқори
олди тишлари нисбатан узун бўлганлиги учун, баъзан пастки лабини қонатиб
турган. Сочи қора ва елкасига тушиб турган, бўйни бақувват, кенг елкали эди”.
Ёқуб ибн Утба эса: “Абдураҳмон баланд бўйли, бадани оқ эди, баъзи пайтларда
бадани қизғиш тусга кирар эди, териси нозик бўлиб, у ҳеч қачон оқ оралаган
сочларини бўямасди”, -дейди. Маълумотларга қараганда, Усмон ибн Аффон
Макка йўлидан кетаётиб, Абдураҳмонни учратиб қолади ва у ҳамроҳларига
қарата шундай дейди: “Қайси бирингиз бу қария билан беллаша оласиз? Ҳеч ким
унинг икки ҳижрат вақтида (Ҳабашистон ва Мадина ҳижратлари назарда
тутилмоқда) қўлга киритган мукофотига эриша олмайди”. Ҳадисларда
айтилишича, бир куни Абдураҳмон ибн Авфга овқат олиб келди, шунда у таомга
қараб: “Мусаб ибн Умайрни ўлдиришди, у мендан афзал эди, бироқ чакманини
кафан қилиб кўмдик, мендан афзал бўлган Ҳамзани ўлдиришди, кафанлик
тополмай, чакманини кафан қилиб кўмдик. Ҳозир бизга Оллоҳ бойлик ва таомлар
ато этди, Оллоҳнинг бу марҳаматидан қўрқаман, бу бойлик ва таомлар арзимас
нарса, у алдамчидир”, деб йиғлайди.
Албатта, тўртинчи халифа Ҳазрат Али р.а. ва Абдураҳмон ибн Авфларнинг
юртимизга келганлиги тўғрисида тортишувлар бор, баъзи бир тарихчилар, бу
улуғ зотлар юртимизда бўлмаган дейишса, баъзилари ижобий фикрда. Самон
Ашур Ҳамзаи Ҳофиз Кокилдор ва Юсуф Ҳайёт Термизий маълумотларига
қараганда Ҳазрат Али р.а. ва юқоридаги саҳобалар Сурхон воҳасида бўлишган.
Маълумки, ҳақиқат тортишувлар ва изланишлар туфайли рўёбга чиқади, шундай
вақтлар келарки, Ҳазрат Али р.а. ва юқоридаги саҳобаларнинг юртимизга
келганлигига шубҳа қолмайди. Мухтасар қилиб айтганда ислом дини Туркистонга
хусусан, Сурхон воҳасига пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлиги
вақтида, яъни VII асрнинг 30-йилларидан кириб кела бошлаган. Бу вақтда ерлик
халқларнинг аксарияти ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов айтганидек, ислом динини
қабул қилишга руҳий жиҳатдан тайёр бўлганлар65.
Сомон Ашур Ҳамзаи Ҳофиз Кокилдор. Шажаратул Калон, 22-бет (нашр қилинган санаси номаълум)
Сомон Ашур Ҳамзаи Ҳофиз Кокилдор. Шажаратул Калон, 28-бет (нашр қилинган санаси номаълум)
64
Юсуф Ҳаёт Термизий . Ривоят ул- вилоят. 78-бет. (нашр қилинган санаси номаълум)
65
Иброҳимов А.Биз ким ўзбеклар... Т.: 1999.158-бет
67
62
63
Маънавият марказига айланган алломалар юрти
Шеробод қадимдан ўз маданияти, тарихи ва олимлар ҳамда меҳнаткаш
кишилари билан бутун Шарқ оламида алоҳида ўрин тутган тарихий жойдир.
Шерободнинг ўқимишли алломалари, авлиёлари, олимлари, шоир, ёзувчилари,
бахшилари халқ ўртасида доимо обрў-эътиборда бўлган. Шеробод халқи номини
дунёга машҳур этган юртдошимиз Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий
«Гўзал хулқлиликдан ҳам тарозида ўлчаниб оғир келадиган нарса борми?
Чунончи гўзал хулқ соҳиби ўз феъл-атвори билан муттасил намоз ўқиган ва рўза
тутган мумин даражасига лойиқдир. Энг буюк хайр-эҳсон агар киши ўз (отаси)
дўсту биродарларининг ҳурматини ўрнига қўя олганда ҳосил бўлади», деган
ибораларини шерободликлар ҳам одоб-ахлоқ, ҳам ҳурмат маъносида доимо эсда
тутадилар. Ана шу илму ҳикматга риоя қилган шерободликлар доимо фанмаданиятда ўрнак бўлиб, бир-бирларини устозу шогирд нуқтаи назардан қўллабқувватлайдилар.
Сурхон
воҳасидаги
муқаддас
зиёратгоҳларни
тарихий-географик
жойлашувини ўрганиш ва илмий таҳлил этиш туфайли зиёратгоҳларни тарихан
келиб чиқишининг сабаблари, уни юзага келтирган ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ҳаётдаги натижаларни таҳлил этиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “... биз ота-боболаримиз хоки
ётган бу юрт, бу мақаддас замин-бизники, унинг бугуни ва истиқболи фақат
ўзимизга боғлиқ, ...юртда яшаб ўтган буюк аждодларимизнинг маънавий
жасоратини англаб, улуғлаб, уларнинг шу борадаги ибратли анъаналарини янги
босқичда давом эттиришимиз керак”,- деган ибратли фикрлари бугунги илм аҳли
учун муҳим асосий йўналиш бўлиб ҳисобланади66. Халқимизнинг қадимги
турмуш тарзи ва маданиятининг юксалишида дунёвий ва диний билимларни
мукаммал ўрганишга ҳисса қўшишиб, шаҳарсозлик ва меъморчилик масаласида
ижобий натижаларга эришди. Зардуштийлик, Буддавийлик динларига эътиқод
қилинган даврда Ўзбекистон ҳудудида бой меъморчилик ва ҳунармандчилик
анъаналари анча тараққий этиб, табиат ва жамиятга хос илмий билимларни
мукаммал ўрганиш масаласида архитектура соҳасида катта натижалар қўлга
киритди. Минтақага ислом дини кириб келгач, маҳаллий анъаналар исломий
маданият билан уйғунлашиб, илм-фан, савдо-сотиқ, қурилиш, қишлоқ хўжалиги
соҳасида ижобий натижаларга эришилди.
Муқаддас зиёратгоҳларнинг пайдо бўлишида географик муҳит алоҳида
аҳамиятга эга, ўтмиш аждодларимиз улуғ алломаларнинг, авлиёларнинг, диннинг
дунёвий аҳамиятини ўрганишда уни муқаддаслаштиришда ҳудуднинг иқлимига,
тупроғининг тозалигига, ернинг баланд жойлашишига, табиатнинг турли
дарахатлар, доривор ўсимликлар билан боғлиқлигига алоҳида эътибор берилган.
Муқаддас зиёратгоҳда дафн этилган шахсларнинг халқ олдидаги хизматлари,
тинчликни сақлаш, халқларни чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилиш ва ғалабани
таъминлашдаги кароматлари, турли хил касалликлар, офатларнинг олдини
олишдаги ҳаракатлари халқ томонидан беқиёс тан олингандан кейингина
уларнинг вафотидан кейин халқ учун муқаддас ҳисобланган ёки тоза кўркам
66
Каримов И.А. Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: “Ўзбекистон”, 2009 йил, 15 бет.
68
ҳисобланган жойларгагина дафн этилган. Сурхон воҳасининг ўзига хос қадимий,
тарихий обидалари қадимшунослар томонидан мукаммал ўрганилиб, муқаддас
зиёратгоҳларнинг
ҳудудини,
географик
жойлашувини,
архитектураси,
меъморчилигини илмий ўрганиш масаласида бир қатор натижаларга эришилди.
Саъд ибн Аби Ваққос ота зиёратгоҳи ҳам «Ашараи мубашшара»дан бири бўлган
машҳур саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос (тах. 590-674) номи билан боғлиқ. Атоулла
Сайид Ваққос зиёратгоҳи (X-XI асрлар) Шеробод тумани марказида, дарё бўйида
жойлашиб, бу зиёртгоҳ ва мақбара араб юришлари даврида машҳур қўмондон
бўлган Атоулла Эшон Мир Хайбар, яъни машҳур саҳоба Саъд ибн Аби Ваққосга
атаб қурилгандир.
Шеробод туманида буюк хадис илмининг асосчиларидан бири, аллома ва
олим, кўплаб асарлар муаллифи муҳаддис олим – Абу Исо ат-Термизий
зиёратгоҳи мавжуд. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳи (X-XI асрлар)
Шеробод туманининг шарқий томонидан олти километр масофадаги Улаш
Туропов жамоа хўжалиги ҳудудидаги катта қабристон ёнида жойлашган. Бу ерда
ислом оламида «Сиҳоҳи ситта» («Олти ишончли тўплам») номи билан машҳур
ҳадис китобларидан бирининг муаллифи, буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн
Исо ат-Термизий дафн этилган. Ушбу зиёратгоҳ халқимиз маънавиятининг
юксалишида, дунёвий ва диний билимларни мукаммал ўрганишда, аҳлоқ-одоб,
инсонпарварлик ғояларини тарғиб этишда муқаддас ҳисобланади. Шунингдек,
туманда Атоулла Сайид Ваққос, Ахтам саҳоба, Сулаймон ота, Жамолмерган ота,
Хўжамуқон ота, Хўжанқо ота, Қайриёғоч ота, Саййид ота, Боботепа, Чўпон ота,
Қирқчилтон ота, Кўктош Валий, Чўлпон ота, Работак қабристони каби саҳобалар,
илк араб саркардалари номлари билан боғлиқ зиёратгоҳлар мужассамдир.
Ахтам саҳоба зиёратгоҳи (X-XI асрлар) Шеробод тумани Чиғатой қишлоғида
жойлашиб, бу мақбара Пайғамбар Муҳаммад (а.с.)нинг сарбози, Ҳазрат Алининг
яқин қариндоши, саркарда Ахтам саҳобага атаб қадамжо қилинган. Шунингдек
Шерободнинг тоғли ҳудудидаги Хўжамуқон қишлоғида Хўжамуқон ота
зиёратгоҳи жойлашган. Шеробод туманида Талашқон маҳалласида Қирқчилтон
ота, Дўстлик маҳалласида Кўктош Валий, Навбоғ қишлоғида Чўлпон ота
зиёратгоҳлари мавжуд. Туманда аҳоли томонидан зиёрат қилинадиган Работак
қабристони ҳам жойлашган.
XIX аср охири-XX аср бошларида Шеробод беклигидаги Бухоро-Афғонистон
чегарасидаги Эски Термиз харобалардан қуйида Паттакесар ҳудудида Янги
Термиз шаҳрини қуриш бошланди. Термиз ҳудудига келган россиялик сайёҳлар,
ҳарбийлар маҳаллий ҳудуддаги моддий ва маънавий бойликларни ўрганиш
мақсадида Термиз ва унинг атрофидаги халқимизнинг ўтмишда яратган моддий
маданият ёдгорликларини талон-тарож қилиш ва Россияга олиб кетиш билан
шуғулландилар. Россияликлар ат-Термизий, Султон саодат, Қирққиз каби
ёдгорликлардаги қадимий ёзувларни, қўлёзмаларни, этнографияга оид
қимматбаҳо буюмларни олиб кета бошладилар. Россиядан келган бу гуруҳ
кишиларнинг талончилик ҳаркатидан норози бўлган Шеробод беги Мирза
Салимбек тарихий ёдгорликларнинг талон-торож қилишига ва бузиб
ташланишига қарши чиқиб, келгиндиларни зудлик билан жазоланишни Бухоро
амиридан хат орқали сўради. Натижада унинг олиб борган қатъий тадбирлари
туфайли ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ва шунга ўхшаш муқаддас маданий
69
ёдгорликлар ҳамда зиёратгоҳлар ҳамда унинг атрофидаги суғориш ишлари
тўхтатилиб, обидалар сақланиб қолинди.
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
Таниқли олим, етук исломшунос У.Уватовнинг илмий тадқиқотлардан ўрин
олган дунё илму маърифатида алоҳида обрўга эга бўлган Муҳаммад ибн Исо ибн
Савра ибн Мусо аз-Заҳҳок ( ад-Даҳҳок) Абу Исо ас Суламий аз- Зарийр ал- Буғий
ат Термизий бўлиб, у ҳижрий 209 (милодий 824) йили Термиз яқинидаги Буғ
(ҳозирги Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Чуқуркўл қишлоғида
таваллуд топган). Нуриддин Аттор «Ал-Имом ат-Термизий вал-Мувазанат байна
жомиъихи ва байнас-саҳий-ҳайн» (Дамашқ, 1988) китобида Ал-имом ат-Термизий
Шерободдаги Буғ қишлоғида ўрта ҳол оилада ҳижрий 209 йилда таваллуд
топганлигини ёзади. Ҳижрий 209 йилда Буғ қишлоғида минг—минг йилларга
татигули мўжиза рўй берди. Унга Пайғамбар ва набийлар қўлласин деб, китоб
очиб умр шажарасидан муносиб ном топдилар. “Муҳаммад”, “Мусо” деган улуғ
номлар қошида Исо деб унга исму шариф қўйдилар. Тарихчи олим Абу Саад
Абулкарим ас-Самъоний (1113-1167) ўзининг «Китоб ал-асноб» китобида: “атИбн-ул-Асирнинг маълумот беришича, Имом ат-Термизий Буғ қишлоғида
279 ҳижрий йили, милодий йилда 892 йил ражаб ойининг 13-кунида, душанба
куни вафот этади ва Буғ қишлоғига дафн этилди. Термизий Буғ қишлоғида вафот
этганлиги учун ал-Буғий тахалуси билан ҳам аталгани ҳақида ёзса, олим
умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан аз-Зарийр (кўзи ожиз)
тахаллуси билан ҳам аталган”, деб изоҳ беради. Демак, Имом ат-Термизий Буғ
қишлоғида вафот этганлиги учун ал-Буғий тахаллуси билан аталгани ҳақида
ёзишига эътибор берсак, Буғ қишлоғи Термиздан шимоли-шарқда, Шеробод
туманида жойлашганлиги, ўша даврда бу қишлоқда таълим олиш учун имконият
йўқлиги туфайли илм истаб мадраса бор жойга бориб таълим олганини билиб
олиш мумкин. Суламий деб нисбат берилишига сабаб—боболаридан бири сулам
деган араб қабиласига мавло, яъни дўст тутинган. Имом Термизийнинг
замондошларидан бўлмиш Ҳофиз Умар ибн Алак (325 ҳижрийда вафот этган) эса,
“Имом Термизий умрининг охирроғида кўзи ожиз бўлиб қолган эди”, дейди.
Демак, ул зот ўз ватани Термизда таҳсил кўрган, бошқа шаҳарларга ҳам бориб,
ўша вақтдаги муҳаддислардан таҳлим олган, вояга етгунча кўзлари соғ бўлган.
Имом ат-Термизий ёшлигидан ўта зийрак, тиришқоқ, ақл-идрокли бўлгани учун
ўз юртидан чиқиб, дастлабки савод ва билимларни эгаллаш мақсадида аввал
Термизга, кейинчалик Бухоро шаҳрига боради. Ўша даврда йирик илмий
марказлардан бўлган Ҳирот, Самарқанд, Марв ва Балхда ижод қилган олиму
фозилларнинг асарларини қунт билан ўрганиб, ақл-идрок ва одоб маҳсулини
мужассамлаштириб, ҳадис илмини ўрганишга дадил киришади. Талабалик
йилларида у кишида ислом илоҳиётига, ҳадиснависликка сидқидилдан эътиқод,
самимий содиқлик (чунки айрим мусулмонлар, руҳонийлар хурофот, бидъат,
жоҳиллик доирасига кириб кетган эдилар) сифатлари шаклланади. Имом атТермизий ислом илми, ҳадиснавислик билан бир қаторда Ҳижоз, Макка, Мадина,
Дамашқ каби шаҳарларда бўлганида илм ал-қироат, ал- баён, фиқҳ, тарих,
фалакиёт каби фанларни мунтазам ўрганиб, йирик қомусий олим сифатида
70
машҳур бўлади. Ҳадис илмини мукаммаллаштириш, баён этиш, қайта-қайта
таҳлил этиш мобайнида тўпланган тажрибасини умумлаштириб қуйидаги услубда
иш юритади, яъни саҳийҳ (тўғри, ишончли), ҳасан (яхши, маъқул), заиф (бўш,
ишончсиз), ғарийб (ғалати). Бўлажак олим устози, бутун ислом Шарқида ҳадис
илмининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийга эргашиб
Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳаёти, ижтимоий фаолияти, нутқ ва кўрсатмаларини
тўплаб ўргана бошлайди. Олим ўз илмини янада ривожлантириш мақсадида
кўплаб олиму фозиллар суҳбатида бўлиб, аксар баҳсли масалаларни ҳамкорликда
ҳал этиб боради. Шу туфайли Имом Муслим, Абу Довуд, Қутайба ибн Саъид,
Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғийлон, Сўфён ибн Вақийъ ва бошқалар имом Исо
ат-Термизийни яқин шогирд ва дўст тутганлар. Илм аҳли ва ислом оламида кенг
танилган Исо ат-Термизий ҳадис илмини халқ орасида тарғиб қилишда, унинг
ҳаққоний, илмий баёнини таҳлил этишда Абу ибн Муҳаммад ан-Насафий, Ҳамид
ибн Шокир, Макхул ибн ал-Фазл, Абу ал-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб алМаҳбубий каби ўнлаб шогирдларга устозлик қилиб, уларнинг халқ орасида
танилишига ҳисса қўшади.
Ўз даврида Имом ат-Термизийнинг зеҳни, қобилияти ва эслаш хотирасига
кўра бутун ислом илм аҳли қойил қолиб, ҳатто Имом ал-Бухорий у кишини ўзига
шогирд эмас, балки тенг дўст кўриб илмига, қобилиятига ҳайрат изҳор этган.
Имом Термизий ноёб фазилат эгаси, хотираси жуда кучли бўлган, бир марта
эшитган ривоятлари ва ҳадисларини узоқ вақтгача эслаб қолиб, уларни
кейинчалик қоғозга туширган. Тарихий манбаларда, Исо ат-Термизийнинг ўз
ҳикоясида қуйидаги суҳбат баёни зикр этилади: «Маккага кетаётганимда, у пайда
бир шайх тўплаган ҳадислардан икки қисмини ёзиб олган эдим. Тасодифан ўша
шайх билан яна шахсан учрашишга тўғри келиб қолди. У ҳақда сўрабсуриштирганимда уни фалончи жойда, деб тушунтирдилар, кейин мен унинг
ҳузурига йўл олдим. Турли ровийлар воситасида унинг ҳадисларидан ўзим аввал
ёзиб олган икки қисм ёнимда, деб ўйлаган эдим, аслида менинг ёнимдаги
ҳадислар ўша олдинги ҳадисларга ўхшаш, лекин бошқа ҳадислар экан. Мен унинг
ёнига бориб салом аликдан кейин ҳадисларни айнан ўз оғзидан эшитишни
илтимос қилдим. У бунга рози бўлиб, ҳадисларни ёддан ҳикоя қила бошлади,
кейин менга қараб қўлимдаги оқ қоғозни тоза, яъни ҳеч нарса ёзилмаган ҳолда
кўргач: «Бу қилиғинг учун мендан уялмайсанми?», деди. Мен маъзурона ҳолда
бор ҳақиқатни айтиб: «Сиз ҳикоят қилган ҳадисларнинг ҳаммасини ёддан
биламан», дедим ва уларни бирин-кетин сўзма-сўз айтиб бердим. Шайх эса
сўзларимга ишонқирамасдан: «Нима, менинг ҳузуримга келишдан олдин уларни
махсус ёдлаган эдингми?», деди. «Йўқ», деб жавоб қилиб: «Агар сўзларимга
ишонмасангиз бошқа ҳадислардан айтинг», дедим. Шунда у ўзининг ғаройиб
ҳадисларидан қирқтасини ҳикоя қилди. Мен унга уларни ҳам бошдан-охир бирмабир айтиб бердим, шунда у: «Сенга ўхшаганини ҳеч қачон кўрмаган эдим», деди».
Қайд этилган бу теран савол-жавобга эътибор берсак, Имом ат-Термизий
замонасининг илоҳиёт фалсафаси бобида ва Расулуллоҳ ҳадислари соҳасида
кучли тарихий шахс бўлганидан далолат беради. Имом ат-Термизий
ҳадиснавислик оламидаги теран илмий тафаккурининг шаклланишида, эл орасида
катта обрў-эътиборда бўлишида устози ва сафдоши Имом ал-Бухорийнинг
хизмати улкан бўлганини улар ўртасидаги дўстона муносабатдан билиб олиш
71
мумкин. Машҳур араб тарихчиси Шамсуддин аз-Заҳобийнинг (1274-1347)
«Тазкират ул-ҳуффоз» («Ҳофизлар зикрида») китобида баён этилишича, Имом атТермизий устози Имом ал-Бухорий вафотидан қаттиқ қайғу, ғамга тушган «кўп
йиғлаганидан кўзлари кўр бўлиб, узоқ йиллар кўзи ожиз ҳолда яшайди. Имом атТермизий кўп йиллик ижодий меҳнати натижасида «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ»
(«Ишончли тўплам») деб аталган ҳадислар тўплами, «Аш-шамойил ан-Набавийа»
(«Пайғамбарнинг алохида фазилатлари»), «Ал-жомеъ ал-Кабийр» («Катта
тўплам»), «Китоб ат-тарих», «Китоб аз-зуҳд» («Тақво ҳақида китоб»), «Рисола
фил-хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»),
«Асмо ас-саҳоба» («Пайғамбар суҳбатдошларининг исмлари») каби ўнлаб асарлар
яратди.
Имом Исо ат-Термизийнинг «Ал-илал фи-л-ҳадийс» («Ҳадислардаги
иллатлар ёки нуқсонлар ва оғишлар») асарида ифодаланган 326 та ҳадиснинг ҳар
бирида Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам, яьни Пайғамбаримиз
Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлик чоғларида айтган сўзлари, қилган ишлари,
йўл-йўриқлари ва кўрсатмалари, панд-насиҳату ўгитлари тўпланган. Муҳаддис
уларга илоҳий тўғри ёндашиш туфайли эришади, қўйида ушбу ҳадислардан
намуналар берилади: Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм: 1. Ҳазрат Анас розиёллоҳу
Таоло анҳу дебдурларки: “Жаноб Расули акрам саллоллоҳу алайҳу вассалам на
кўп узун қоматли зот эрдилар ва на паст қадлик эрдилар. Балки ўрта бўйлик,
қоматлари ниҳоятда маҳзун бир зот эдилар, ранглари на ниҳоятда оқ эрди ва на
тўқ буғдойранг эрди. Балки оқ қизиллик ичирулган, малоҳатли, ўн тўрт кечалик
ой каби нурлик эрди. Муборак сочлари ва ниҳоятда буралган ва на ниҳоятда
ёзилган эди, балки ўрта бир ҳолда ўзларига ярашган эрди. Оллоҳ таоло ул
жанобни қирқ ёш устида пайғамбарлик мақоми ила сарафроз этди”.
Пайғамбаримизнинг муҳри нубувват, яъни Пайғамбарлик белгиси ҳақида (16ҳадисда): “Ҳазрат Жобир ибн Самра розиёллоҳу анҳу дебдурлар: Мен муҳри
нубувватни жаноб Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаламнинг икки кифтлари
ўртасида кўрдим, кабутарнинг тухуми каби бир зиёда гўшт бор экан. Ранги
қизилга мойил экан”, Ибн Аббоснинг ривоят қилишича, ҳазрат Расуллоҳ (с.а.в)
шундоқ деганлар: “Икки хил неъмат борки, кишилар унинг қадрига етмайдилар,
бу тан соғлиқ ва бўш вақтдур”, Исломдаги қуйидаги ҳадис эса инсон ҳаётининг
энг нозик синови—никоҳ, оила қуриш, уни сақлаш масаласига қаратилган:
“Аллоҳнинг ҳалол қилган нарсалари ичида унга энг ёмон кўрингани—талоқдир”,
“Аллоҳга энг ёмон кўринадиган киши—гина ва адоватни узоқ сақловчи одамдир”.
Ушбу ҳадисда ҳам оилада эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ва
қариндош ҳамда қўшниларни ҳар бир учун панд бўладиган, ёшларга эса ибрат
саналадиган фикрлар қайта таъкидланади. Абу Ҳурайранинг айтишча, ҳазрат
Расулуллоҳ (с.а.в) одамларга хитоб қилиб: “Ким мендан қуйидаги калималарни
олиб, унга ўзи амал қилади ва одамларга ўргатади?” деганлар. Абу Ҳурайра:
“Мен, ё Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг қўлидан ушлаб, шундоқ деганлар: “Ҳаром
нарсадан қоч, энг ибодатли одамлардан бўлсан. Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози
бўл энг-- бой одам бўласан. Ўз қўшнингга яхшилик қил, бехавотир бўласан,
ўзингга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр, ҳақиқий мўмин—
мусулмон бўласан. Кўп кулувчи бўлма, чунки кўп кулиш дилни ўлдиради”. Уқба
ибн Омир шундай ривоят қилди: “Ё, Расулуллоҳ! Нажот нимада?” дедим.
72
Расулуллоҳ (с.а.в): “Тилингни тий, ханадонинг ўзингни сиғдирсин, хато ва
гуноҳларингги йиғла”. Имом Термизий айтади: “Жаннатнинг бири Аллоҳдан
қўрққани ва буйруқларини бажаргани, иккинчиси қайтариқларидан қайтгани
учун”, ”Аллоҳ ва Қиёмат кунига имон келтирган одам қўшнисига озор бермасин.
Алоҳ ва Қиёмат кунига имон келтирган одам меҳмонини ҳурмат қилсин. Аллоҳ ва
Қиёмат кунига имон келтирган одам ҳақ гапни гапирсин ёки сукут сақласин”,
“Қиёмат кунида бир банда то ўз умрини нима билан ўтказгани, ўз илмини нимага
сарфлагани, молни қаердан топиб қаерга сарфлагани ва ўз жисмини нима билан
қаритгани ҳақида сўралмагунча бир қадам олдинга боса олмайди” каби
ҳадисларнинг ҳар бири Имом ат-Термизий томонидан бир неча бор чуқур
ўрганилиб, Пайғамбаримиз шахси, унинг ибратли фазилатлари ҳақида
мусулмонларга баён этилган.
Ўз юртига қайтгач, олимлар билан илмий мунозараларда қатнашди,
шогирдларга устозлик қилди. Термизийни машҳур қилган “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”
асари ҳам Шерободда яратилди. “Ҳадис” имомларидан бири Абдураҳмон ибн
Муҳаммад ал—Идрисий “ат-Термизий ҳадис илмида иқтидо қилинадиган
имомлардан биридир”—деб ёзса, Тақиюддин ибн Таймия “Абу Исо ат—Термизий
биринчи бўлиб ҳадисни саҳиҳ, ҳасан, заифга тақсим қилган олимдир”, деб
гувоҳлик беради. Ҳофиз ибн Ражаб ўзининг “Шарҳу Илали ал—Жомиъ” китобида
“Билгилки, имом ат—Термизий ўз китобларида ҳадисни саҳиҳ, ҳасан ва ғарибга
бўлганлар”—деб алломанинг ҳадис илмидаги хизматларини алоҳида
таъкидлайди. Имом ат—Термизий ўзининг шоҳ асарини ёзиб тугатгач,
замонасининг машҳур уламоларига кўрсатди ва уларнинг розилигини олади. Бу
ҳақида ат—Термизийнинг ўзи шундай дейди: “ Бу китобни тасниф этгандан
кейин уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига кўрсатдим ва уларга маъқул
бўлди”.
Шеробод туманинг шарқий томонида машҳур муҳаддис, «Сиҳоҳи ситта»
(«Олти ишончли тўплам») муаллифларидан бири Абу Исо Муҳаммад атТермизийнинг (824-892) зиёратгоҳи бўлиб, манбаларда у кишиниг авлодлари
ҳақида маълумот учрамади. Алишер Навоийнинг «Насоийм-ул муҳаббат» асарида
Муҳаммад Абу Бакр Варроқ ибн Умар Термизийни «Абу Исо Термизийнинг
Тоғайисудур» -деб айтилган. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий мақбараси
(X-XI асрлар) Сурхондарё вилоятидаги ислом олами миқёсида катта аҳамиятга эга
бўлган йирик зиёратгоҳлардан бўлиб, у Шеробод туманининг шарқий томонидан
олти километр масофада жойлашган, мақбара шимоли-ғарбдан то жануби-шарққа
узайтирилган ҳолда қурилиб, жануб томонда гўрхона жойлашиб, Гўрхонадан
кейин кенг айвон қурилган.
Марказий зал ва масжид меҳроб билан, жанубдаги гўрхона тарафдан эса
ғиштли пештоқ билан, шимол томондан кенг айвон билан ўралган. Учинчи зал
ҳам саккиз қиррали пешайвон билан ўралган, учинчи залнинг шимолий тарафида
уч қиррали ва саккиз қиррали гирех нақшлар ўйилган, хоналарга унча катта
бўлмаган деразалар орқали ёруғлик тушади. Мақбара хонасининг устки қисми
гумбаз билан ёпилган ва тўртта хона тўғри услубда ёпилган бўлиб, хонақоҳ
квадрат шаклдаги 24-25х4,5-5 сантиметрлик пишиқ ғиштлардан лой қоришмалар
билан қад кўтарган. Бинонинг умумий ҳажми 19,3х6,8 м, учта хонанинг ҳажми
бир хил 4,3 метрни ва олдинги хона 1,8 метрни ташкил этади. Бино кўпгина
73
ўзгаришларни бошидан кечирган, масжид билан мақбара бир-бирига боғланиб,
дераза ромлари қайтадан ишланиб, айвон XV асрда шимоли-ғарбга қараб
йўналтирилган ҳамда мажмуа шимоли-ғарбий томондан анчагина шикастланган.
Мақбаранинг олд тарафига XX асрнинг бошларида устунлари ўймакорлик
билан ишланган айвон қурилган ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Исо атТермизий архитектура қурилиш бўйича дастлаб Д.Н.Логафет, 1945 йилда
В.А.Варонин, 1968 йилда археолог З.А.Ҳакимов, 1977 йилда А.Акаменко,
И.Гудков ва З.А.Аршавскаялар тадқиқот ишларини олиб борганлар
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мақбараси X-XI асрларга оид бўлиб, хоки
ётган Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Ад-Даҳҳоқ ас-Суламий алБуғий ат-Термизий ҳижрий 209 (мелодий 824) йилда Термизнинг Буғ қишлоғида
туғилган. Абу Исо Термизий аввал Термизда, кейин Бухорода таълим олиб,
ёшлигидан зийрак, ақл-идрокли бўлган, талабалик йилларида унда ислом
илоҳиётига, ҳадиснависликка сидқидилдан эътиқод кучаяди.
Абу Исо Термизий Имом Бухорийнинг шогирди бўлиб, шу билан бирга
Қутайба ибн Саид ал-Бағдодий, Али ибн Ҳажар, ал-Марвазий, Ҳаннод ибн
Сиррий ал-Кўфий, Абу Курайб Муҳаммад ибн Мусо ал-Басрий, Абдуллоҳ ибн
Абдурраҳмон ад-Доримий ас-Самарқандий ва бошқа кўплаб Ироқ ва Ҳижоз
машойихларидан таълим олган. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Саҳл ал-Ғаззол,
Бакр ибн Муҳаммад ад-Деҳқон, Абу Назр ар-Рашадий, Ҳаммод ибн Шокир, анНасафий, Абул-Аббос ал-Маҳбубий, ал-Марвазий ва Ҳайсам ибн Кулайб ашШошийлар ҳадис илмини ўрганиб, у кишига шогирд тушганлар.
Ибн Амирнинг айтишича, Имом Термизий Термиздан олти фарсах (48 км)
узоқликда жойлашган Буғ деган (ҳозирги Шеробод шаҳридан 6 км шарқда
жойлашган) қишлоқда ҳижрий 279 йил 13 ражаб/мелодий 892 йил 8 октябрь –
душанба куни вафот этганлар.
Шеробод туманидаги Абу Исо Термизий зиёратгоҳи (X-XI асрлар)
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги тасарруфига
ўтказилган. Мақбарада 1989 йилдан буён Нормуҳаммад Ҳожи домла Жўраев
шайхлик қилади. 1989 йил 13 мартда Тошкентда Марказий Осиё ва Қозоғистон
Мусулмонлари Диний Бошқармаси Қурултойида Нормуҳаммад ҳожи ҳам
қатнашган. Қурултой маърузасида Абу Исо Муҳаммад ибн Имом Термизийнинг
1990 йил кузида таваллуд топган кунларини мамлакатда кенг нишонлаш баён
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “…бутун дунё аҳли
буюк аждодларимизнинг меросини тан олишини, бу улуғ зотлар нима ҳисобидан
бундай юксак эътирофга сазовор бўлгани, бунинг туб омиллари, сабаблари нима
эканини ҳар томонлама чуқур очиб беришга қаратилган, аниқ тасвирлар ва
далиллар асосида илмий-оммабоп ва маърифий кўрсатувлар, хужжатли фильмлар,
мақола ва рисолалар яратилаяптими-йўқми, яратилаётган бўлса, улар бугунги
талабларга жавоб берадими, деган саволни ўз-ўзимизга беришимиз лозим” деган
ибратли фикрлари ҳозирги куннинг муҳим илмий долзарб масаласидир.
Юқоридаги фикрга асосланиб, мустақиллик йилларида муқаддас қадамжоларда
ётган авлиё ва алломаларнинг фаолиятига бағишлаб, ЮНЕСКО раҳбарлигида
халқаро аҳамиятга эга бўлган саналар ташкил этилиши билан бир қаторда илмий
тадқиқотлар олиб бориш асосий вазифа сифатида таҳлил этилмоқда.
74
1990 йилда муҳаддислик илмининг йирик намоёндаларидан бири Абу Исо
Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги нишонланди.
Нормуҳаммад ҳожи 1989 йил 28 мартдан бошланган таъмирлаш ва
ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлган, шундан буён Имом Исо атТермизий зиёратгоҳи жамоаси раиси вазифасида ишлаб келмоқда. Ушбу
масканни қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига доимий равишда
раҳбарлик қилиб келмоқда. Нормуҳаммад ҳожи Жўраевнинг Асомиддин Темурий
билан биргаликда «Термизлик буюк сиймолар» китоби 2001 йилда нашрдан
чиққан. У ҳозирги кунда мақбарага келган зиёратчиларни кутиб олади,
зиёратчилар учун Абу Исо Термизий ҳақларига Қуръон тиловат қилиб беради.
Амиров Сатторхон эшон (41 ёш) ҳам мақбарада фаолият кўрсатади,
зиёратчилар учун шароитни таъминлайди, мақбарага келган зиёратчилар учун
ҳамма шароитлар мавжуд. Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад атТермизийнинг (824-892) зиёратгоҳи бутун мусулмон оламида машҳурдир. Ушбу
зиёратгоҳга
Арабистондан,
Франциядан,
Австралиядан,
Малайзиядан,
Республикамиз вилоятларидан, вилоятимиз туманларидан зиёратчилар келишади.
Асосан бу ерга кишилар Худодан ишларининг барорини, фарзанд, бахт, соғлиқ,
касалларига даво истаб келишади, ҳафтанинг чоршанбаси зиёрат куни
ҳисобланади. Ҳафтанинг бошқа кунларида ҳам зиёратчилар келиб туришади, бир
ҳафтада бу ерда беш юздан ортиқ зиёратчини кўриш мумкин. Улар бу ерда
мушкулкушодлар ўтказишади, Худо йўлига жонлиқлар сўйишади, аллома ҳаққига
Қуръон тиловат қилдиришади. Зиёратгоҳнинг диққатга сазовор томони шундаки,
Сурхон воҳасида мусулмон оламида машҳур бўлган олтита муҳаддислардан
бирининг табаррук қабри бор.
Мақбаранинг чиллахонаси бўлиб, қадимдан халифалар, муллалар, қорилар,
баъзида зиёратга келган кишилар кечаси билан ўтириб ибодат қилишган. Сурхон
воҳасида шу ерда ҳақиқий қабрлари бўлган алломаю авлиёлар зиёратгоҳларидан
ташқари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг саҳобалари шарафига рамзий
қадамжо қилинган зиёратгоҳлар ҳам мавжуд. Воҳада саҳобалар номи билан
боғлиқ бир хил номдаги ва алоҳида бўлган зиёратгоҳлар учрайди, бу зиёратгоҳлар
ҳам гавжум зиёратгоҳ ҳисобланади. Аҳоли бу қадамжоларга ҳам саҳобалар
руҳиятини ҳурмат қилиб зиёратга боришади ва Худодан нима тилаклари бўлса
сўрашади.
Шеробод туманидаги Абу Исо Термизий зиёратгоҳида (X-XI асрлар) хоклари
ётибди. Абу Исо Термизий ҳадисчи олим Имом Бухорийнинг шогирди бўлиб, ўзи
ҳам йирик ҳадиснавис бўлиш билан бирга Макка Мадина, Ирок, Хуросон,
Дамашк каби шаҳарларда бўлиб, илм ал қироат, ал-баён, фикх, тарих, фалакёт
каби фанларни мунтазам ўрганиб, йирик Қомусий олим сифатида машҳур бўлган.
Абу Исо Термизийнинг энг машҳур асари «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» ва «АшШамойил ан-Набавийа» бўлиб, унинг XVII асрга оид қўлёзмаси Тошкентнинг
Моворауннахр Мусулмонлари Идорасида сақланмоқда. 1980 йилда Тошкентдаги
диний бошқарма буюртмаси билан офсет усулида нашр этилган.
Ривоят қилинишича, Буғ қишлоғи ҳудуди қадимда тўқайзор бўлиб, у ерда
шерлар, йўлбарслар яшаб, улар ҳар жума саҳарда Имом Термизий қабрини зиёрат
қилиб кетар экан. Шер, йўлбарсларнинг изларини одамлар ҳар жума куни кўрар
эканлар. Эрта тонгда одамлар мақбара ёнидан ўтаётганларида, Қуръон
75
тиловатини эшитиб, бу тиловат қилаётган Абу Исо ат-Термизийнинг ўзлари
эканлигини қалбан сезишган. Пок кишилар зиёратга келса, у кишининг руҳлари
кўринар экан67. Йиртқич ҳайвонларнинг зиёратгоҳларга келиб туриш ҳикояти
кўчиб юрувчи сюжетлар қаторига кириб, авлиёнинг мавқеини зиёратчилар
назарида кўтаришга хизмат қилади. Сурхон воҳаси аҳолиси ўз ватанларида
шундай буюк киши ўтганлигидан фахрланадилар. Бу ерга Араб давлатларидан
кўпгина зиёратчилар келишади. Шунинг учун бу жой табаррук жой ҳисобланади.
Алломанинг асарлари тарихий, маънавий ноёб ёдгорлик ҳисобида ўрганилади,
қадрланади.
Машҳур саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос
Машҳур саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос, тўлиқ исми Молик ибн Ваҳб ибн
Абдуманноф ал-Қураший Заҳрий (тах. 590-624) тўртинчи бўлиб исломга кирган.
Маккалик илк мусулмонлардан, ҳаётлигидаёқ жаннат башорат қилинган ўн
саҳобадан биридир. Ҳижознинг Ақиқ деган жойида вафот этиб, Мадинага олиб
келиниб, жанозалари ўқилган. Васиятига кўра Бадр жангида кийган ва 55 йилдан
буён асраб келган эски жунли жуббасига кафанланган ва дафн этилган. Саъд ибн
Аби Ваққоснинг вафот санаси бўйича икки хил маълумот мавжуд: АлВоҳидийнинг айтишича, 55/674-75 йилда 83 ёшида, Абу Намининг фикрича эса,
58/677-78 йилда вафот этган. Саъд ибн Аби Ваққоснинг ҳикматли сўзлари: «Яхши
хулққа, яхши кўнгилга молик бўлмаган зотлар инсонлик даражасига
эришмагандирлар».
«Ҳар ким агар фақат яхши нарсаларни қилиб, бировнинг хаққига кўз
олайтирмаса, доимо қалби роҳатда ва бахтиёр бўлур».
«Бойлигига қаноат қилмоқ лозимдур. Қаноатсиз киши ҳар қанча мол дунё
билан ҳам бой бўла олмас».
Саъд ибн Аби Ваққос ота мақбараси, машҳур саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос
(тахминан 590-624) номи билан боғлиқ мақбара ва қабр бўлиб, атрофи қадимий
катта қабристон. Маҳаллий аҳоли минг йиллар давомида зиёратгоҳга сиғиниб,
мақбара ХХ асрнинг 70-йилларида атеистлар томонидан бузиб ташланганлиги
туфайли хароба ҳолга келиб қолган. Мустақиллик туфайли мақбара 1992 йилнинг
май ойида ангорлик Нормурод полвон Аллоберди ўғли ўз жамғармаси ҳисобидан
хивалик уста Шомурод ёрдамида Саъд ибн Аби Ваққос зиёратгоҳини қайта
таъмирлаб, мақбарани асл холига келтирган. Бу мақбара ҳам Шеробод туманидаги
мақбарага ўхшаб квадрат шаклида шарққа қараб қурилган, мақбара бир хонали
бўлиб, устига гумбаз барпо этилиб, унинг эшиги олд тарафида бўлиб, эшикнинг
икки ёни арк ва пештоқ шаклида ишланган. Мақбара XVI-ХVII аср архитектураси
кўринишидаги бинолар мажмуасидан иборат бўлиб, Саъд ибн Аби Ваққос
мақбараси маҳаллий аҳолининг ҳурмати рамзидир.
67
Бобомуродов Аҳмад. 1952 йилда туғилган, маҳаллий аҳоли вакили. – 2005 йил, август. – Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани, Буғ қишлоғи.
76
Такия ота мақбараси
Такия ота мақбараси тахминан XII асрга оид бўлиб салжуқийларнинг
ижтимоий-сиёсий марказларидан бирига айланган. Ҳозирги Қизириқ туманидаги
Такия ота мақбарасида хоки ётган кишининг шахси номаълум бўлиб, нақл
қилишларича, у киши сўфийлик тариқатидан бўлган авлиё Ҳазрати Хожа
Қутбиддиндир. Мақбара кўк гумбазли бўлиб, унинг таг хонасида икки тош сағана
ва икки пой устун бўлиб, мақбара уч хона ва икки йўлакдан иборат, хом ғишт ва
пахсадан қурилган. Мақбара мустақиллик туфайли таъмирланиб, муқаддас
зиёратгоҳга айлантирилди, мақбаранинг биринчи хонасида учта, иккинчи
хонасида битта, учинчи хонасида ҳам битта қабр қайта таъмирланди.
Хўжа Улкан ота
Хўжа Улкан ота тарихий манбаларга кўра, етти оғайин бўлиб, Хўжа Улкан,
Хўжанқо, Хўжабулғон, Хўжаилғор, Хўжагулдур, Хўжаанбар ва синглиси Биби
Беданлардан иборатдир. Хўжа Улкан ота йирик авлиё, диний билимларни
ўзлаштирган, табиат илми манбаларини мукаммал билган ҳамда йирик саркарда
сифатида танилган. Хўжа улкан ота душманлар билан олиб борилган жангларда
халқни озодликка ҳамда ватанпарварликка чорлаган тарихий шахсдир. Жанг
майдонларида мардлик намуналарини кўрсатиб, кутилмаган ғалабаларни
таъминлаб, доимий тарзда янги жанг тактикаларини ишга солган. Хўжа Улкан ота
маҳаллий халқ ичидан етишиб чиққан, халқни урф-одатларга, ахлоқий покликка
чақирган, афсонавий ривоятлар асосида халқни жипсликка, ўзаро ҳамкорликка
чорлаган. Хўжа Улкан ота ягона Аллоҳга сиғиниб, халқни якка худоликка чорлаб,
ислом динини пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом кўрсатмалари асосида ягона
ахлоқий ибодатга чорлаган. Ривоятларга асосланиб душманга қарши олиб
борилган жангларнинг бирида душман Хўжа Улкан отанинг бошини танасидан
жудо қилиб чопиб ташлайди. Шунда Хўжа Улкан ота танасига илоҳий куч пайдо
бўлиб, «Менинг бошим душманлар оёғи остида хор бўлмасин» деган маънода
бошларини ердан олиб, адирлик тепасига чиқадилар. Буни кўрган душманлар
Хўжа Улкан ҳали ўлмапти деб уни бошдан оёқ чопиб ташлайдилар. Хўжа Улкан
ота шаҳид бўлган улкан тепаликда дафн этилади. Натижада халқ Хўжа Улкан ота
қабристонини обод қилиб, уни зиёрат қилишиб ўз ниятларини илоҳий илтижо
билан Хўжа Улкан ота орқали Аллоҳга етказишни сўрайдилар. Хўжа Улкан ота
муқаддас зиёратгоҳида халқимизнинг афсона, ривоятлари, чоравачиликка хос
удумлари, шунингдек, қишлоқ аҳлининг қадим замонда у кишининг номига
бағишлаб улкан нон пиширганликлари ҳақидаги ғоя ва фикрлар асрлардан
асрларга ўтиб келмоқда.
Хўжанқо Ота
Хўжанқо ота Шерободнинг йирик, муқаддас жойларидан бири бўлиб, етти
азиз-авлиёнинг бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз саҳобаларининг авлодларидан
бўлган бу киши ислом динининг йирик тарғиботчисидир. Кишилар ўртасида
77
поклик, меҳр-муҳаббат, инсонийликни қадрлайдиган ҳамда халқни ягона Аллоҳга
сиғиниш ғоясини тарғиб этган азиз сиймо сифатида танилган. Хўжанқо ота 31
ёшида ислом байроғини баланд кўтариб, динни тарғибот қилган, Қуръонни одобахлоқ, инсонийлик, кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, табиатда яратилган жамийки
моддий манбаларни ҳимоя қилиш, асраш, ҳар қандай ёмонлик, қабиҳликнинг
олдини олиш каби ғояларни халқ ўртасида тушунтирган улуғ диний аллома
сифатида танилди. Хўжанқо ота дастлаб тарихий манбаларда Кўнчитепада дафн
этилган, бироқ кейинчалик халқ у кишининг улуғ авлиё, аллома ва етук зиёли
инсон эканлигини ҳисобга олиб, ҳозирги Хўжанқо қишлоғида дафн этдилар. У
кишининг кароматларида Аллоҳ йўлида чин кўнгилдан сиғинган инсонларга
фарзанд ато этиш, касалларга шифо топиш каби хислатлар ўз ифодасини топган.
Хўжанқо ота халқимизнинг мероси, адолати, унинг келажакка бўлган ишончи, энг
муҳими кишиларни яхшиликка йўналтирилган орзу-умидларини ўзида мужассам
этган буюк тарихий шахс сифатида гавдаланади.
Шунингдек, яна бир ривоятни И.Умаров қуйидагича изоҳлайди, Шеробод
туманининг тоғли қишлоқларида жойлашган зиёратгоҳлар олти ака-ука ва
уларнинг синглисининг номи билан боғлиқдир. Булар: Хўжаулкан ота (мақбараси
шу номдаги қишлоқда жойлашган), Хўжа Барқувон ота (мақбараси Тоғли
водийда (Толбулоқ ёнида) жойлашган), Хўжа Гулдурос ота (қизилолмаликлар
Камар ота дейдилар), Хўжаиғор (ҳозирги Лайлаган адоғида жойлашган, ғорга
кириб ғойиб бўлганлиги учун шу номни олган), Хўжа Асхар (Тангидовонда
жойлашган), Сайид султон Хўжанқон ота (мақбаралари шу номдаги қишлоқда
жойлашган) ва уларнинг синглиси Биби Бедак (халқ орасида Биби Дона, Дона
Биби Бедак ёки Биби Бедов номи билан юритилади (мақбаралари Бедак
қишлоғида жойлашган) дир.
Тарихий манбаларда бу кишилар ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамайди.
Фақат халқ орасида тарқалган бир неча ривоятларгина сақланиб қолган. Ривоятга
кўра, Саййид Султон Хўжаанқо ота вақтида султон бўлиб, жангу-жадаллар
даврида яраланиб бўйнида чандиқ изи қолган экан. Аслида, у кишининг ҳақиқий
исмлари Али Акбар бўлиб, имом Жаъфар авлоди ҳисобланади. Имом Жаъфар эса
ўз навбатида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг насли бўлган. Шунинг учун
ҳам исмларининг олдида пайғамбар авлодидан дарак берувчи саййид атамаси
қўшилган. Сўфийлик тариқатида юксак мартабага эришгани учун унга султон
сўзи қўшиб айтилган. Қишлоқда хонақоҳ қуриб яшаганлиги туфайли хўжанқон
(хўжа хонақоҳ>хўжанхонақо > хўжанқон) номи, тириклик чоғида бутун бир
элнинг маънавий пири бўлганлигидан ота сўзи қўшиб айтилган. Саййид Султон
Хўжаанқо ота Ал-Ҳаким Термизийнинг замондоши, хатакиларнинг пири бўлган.
Боғлидарадаги Чилонота қабристонидаги ҳонақоҳ XVIII аср охирларида
Маҳмаюсуфҳақ томонидан қурилган. Бугунги кунда ундан фақат харобалари
қолган.
Қайроғоч Ота
Қайрағоч ота Шеробод тумани Тўпор қишлоғида жойлашган бўлиб, унинг
умумий майдони 80х100 метр кв. майдонни ташкил этади. Қайрағоч ота улуғ
авлиё, аллома ҳамда зиёли сифатида халқимиз қалбида алоҳида обрў-эътиборга
78
эга инсон бўлган. Тарихий ривоятларга қараганда, қайрағоч ота пайғамбаримиз
Муҳаммад (с.а.в.)нинг тарафдорларидан бўлиб, ислом динининг тарқалишига,
кишилар ўртасида Аллоҳга ишониш, турли диний ақидаларни тугатиш соҳасида
катта ишларни амалга оширган. Ушбу муқаддас қабристонда 500 киши дафн
этилган бўлиб, араблар Шаҳри-Ҳайбарни олиш учун Ҳазрати Алишер Худо
бошчилигидаги катта қўшинни юборган эди. Қайрағоч ота қабристонида ана шу
жангда ҳалок бўлган ислом тарафдорлари дафн этилган, мақбара Абдулло
Ансорийга тегишли деган маълумотлар археолог олимлар томонидан алоҳида
ўрганилди. Аюб Ансорий ислом динини биринчилардан қабул қилган йирик
тарихий шахс бўлиб, улар Маккага борган муҳожирлар, араблар томонидан
Ансорийлар деб аталган. Ансорийларга ҳеч бир кимса зиён-заҳмат етказмаслиги
керак деб алоҳида араблар томонидан кўрсатма берилган. Қайрағоч отада ана шу
Ансорийлардан бири ҳам дафн этилган. Мақбара йиллар ўтиши билан табиий
чўкишлар ва нураш натижасида ер қаърига кириб қолган. 1953 йилда Шеробод
дарё ўзанидан чиқиб, катта тошқин оқибатида Тўпор қишлоғини ва унинг
атрофидаги жойларни лойқа босади. Шу сабабли мақбара ҳам лой остида қолади.
Шеробод чўлларини ўзлаштириш натижасида шўрланиш ва емирилиш кучайиб
мақбара гумбазининг бир қисми ерга ағдарилиб тушади. Маҳаллий аҳоли
Қайрағоч отани сақлаб қолиш учун унинг гумбазини тиклайдилар, бироқ
Қайрағоч ота ҳақидаги тарихий маълумотлар манбаларда деярли сақланиб
қолмаган. Мақбара Султон Саодат, Сариосиё туманидаги Оқ Остонабобо
мақбаралари қурилишига ўхшайди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қайрағоч
ота мақбараси Шерободнинг йирик маданият маркази эканлиги, йирик алломалар,
авлиёлар, олимлар ушбу юртда ўз билими, илми билан жаҳонга танилганлигидан
далолат беради.
Ахтам Саҳоба
Ахтам Саҳоба мақбараси тахминан X-XI асрларга оид бўлиб, мажмуа ҳажми
жиҳатидан жозибадор. У ўз ичига мақбара, ёзги масжид, ҳовли ва рамзий ўчоқ
бўлган хонани олиб, мақбаранинг асосий қисмини квадрат шаклидаги гўрхона
ташкил этиб, ичкарида устунли сағана бор. Мақбаранинг кириш эшиги жанубишарқий тарафдан бўлиб, қибла тарафга йўналтирилган. Мажмуанинг усти текис
томли қилиб ёпилиб, мақбара пишиқ ғиштдан қурилган ҳамда атрофи ганчсувоқ
қилинган. Мақбаранинг ўлчами 5,15х4,90 м. Масжиднинг ўлчами 6,90х3,80 метр.
Рамзий ўчоқ бўлган хонанинг ўлчами 2,85х2,45 метр, мажмуа 26х5,5
сантиметрлик пишиқ ғиштдан барпо қилиниб, мақбаранинг меҳробидан катта
ҳажмли, томонлари 42,44 см ли, қалинлиги 6-6,5 см ли қурилиш ашёси топилган.
Дастлаб 1977 йилда мақбарада З.А.Аршавская тадқиқот ишларини олиб борган.
Мақбара 2003 йил ноябрь-декабрь ойларида Шеробод туман ҳокимлиги
ташаббуси билан ҳашар йўли орқали таъмирланган. Бунда мақбаранинг усти
қайтадан таъмирланиб, аввалги ҳолати кўринишида янгидан қурилган.
Соҳибназар бошлиқ хоразмлик усталар фаолият олиб борган.
Шеробод туманида жойлашган Хўжамуқон қишлоғидаги Хўжамуқон ота,
Талашқон жамоа хўжалигидаги Қирқчилтон ота, Дўстлик жамоа хўжалигидаги
Кўктош Валий, Эшбой Бердиев жамоа хўжалиги Навбоғ қишлоғидаги Чўлпон ота,
Бобатака қабристон ва зиёратгоҳлари ҳам мавжуд.
79
Шеробод туманидаги тарихий жой номлари
Жаҳон тарихида муносиб ўрни бўлган Шерободнинг ўтмиш моддиймаданиятини ўрганиш тарихшунослик фанида муҳим аҳамиятга эгадир.
Халқимизнинг илк аждодлари истиқомат қилган Шеробод бой воқеа-ҳодисаларга
эга бўлиб, қадим даврдан то ҳозирги кунгача бўлган тарихга назар солсак, чексиз
тарихий топономик (жой номлари) таҳлилларга дуч келамиз. Ибтидоий даврдан
то ҳозирги вақтгача мавжуд жой номлари турли сабаблар билан ўз номини тарих
саҳнасидан олиб ташлаган, ўзгартирган ҳамда янгилари билан алмаштирилган.
Ушбу жой номларнинг келиб чиқиши, тарихи қайси тил лаҳжаларига оидлиги,
қандай маъно бериши тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб борилиб, уларни
Шеробод халқига тақдим этишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Чунки халқимиз
ҳар бир тарихий жой номларининг асли маъносини билиши, ҳар хил ноилмий,
ғайри табиий фикрлардан ҳолис бўлиши, ёшлар ўз ўлкаси тарихига хос аниқ
илмий билишга эга бўлиши зарурдир.
АРАЛ – тоғ. И.Умаровнинг илмий изоҳида Боғлидара ва Тангидовон
оралиғидаги тоғ номи. Қарши районида Араловул деган қишлоқ бор. Қадимги
туркий тилларда Арал-“орол”, “ўрталиқ”, “оралиқ”, “бутазор”, “хилватжой”,
чиғатойча арал – “денгиз”, “кўл”, “орол”, мўғул тилларида арал – “орол”, “ярим
орол”, “воҳа”, эвенк тилида – “даштдаги ўрмон ороли”.
Т.Нафасовнинг таъкидлашича, сув (дарёнинг тармоқланган жойи)
ўртасидаги ер бўлаги, сувдан ажралиб чиқиб турган баландроқ жой, яланглик.
Арал – умумтуркий сўз. Бошқирдистон Республикасининг (Россия Федерацияси)
Учали районидаги арал – «кичик тепалик», “баландлик”, “тоғ тизмаси”.
Қозоқларда ҳар қандай тоғ тизмаси урал дейилади. Урал-арал-орол сўзлари
генетик ва семантик жиҳатдан бир-бирига яқин, қадимийси – арал.
Юқоридагилардан келиб чиқиладиган бўлса, Арал – “икки даранинг
ўртасидаги тоғ, тоғ тизмаси” деган маънони англатади.
АФҒОНГУЗАР-Шеробод шаҳари гузарларидан бири. Савдо-сотиқ билан
шуғулланган афғонлар яшаган гузар (кўча).
АЙҒИРКЎЛ- Шеробод туманидаги кўл, жой номи. Айғир-3-4 ёшли йирик
от, кўпинча насл олиш учун фойдаланиладиган от. Бу сўзнинг гидроним ва
оронимларига даҳли йўқ. Айғир лексемали сувлик ва баландлик номлари туркман,
қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз ва бошқа туркий халқлар топономиясида кўп учрайди.
Айғир сўзининг туркий тилларда улкан, катта, буюк маънолари қайд этилган, бу
маъно айғир отнинг хусусияти билан боғлиқ. Бу номларни айғўр деган ўт номи
билан боғлаб изоҳлаш ҳам учрайди.
АНДУБУЛОҚ-Шеробода Гандабулоқ деган чашма бор. Канда, ганда-бир
сўз, хандақ ёки чуқур тарзида ўйилган, қазилган ер. Кандабулоқ-ана шундай
ердан чиққан булоқ. Обиканда, Обиганда –ёмон сув каби.-Б.М.
АНДИЗЛИ-Шеробод туманидаги дара, узун япроқли, ўртасида ўзак ўсиб
чиқиб, уруғ берадиган кўп йиллик ўсимлик номидан. Халқ андиз ўзагини
юмшоқлигида пўстини арчиб ейди, қуригач, барги ҳайвонларга берилади. Халқ
80
сўлги ва ел касалига андизни даво деб билади. Андиз кўп ўсганлиги учун қишлоқ
номи Андиз деб аталган.
АРСЛОНБОЙИ-Шеробод туманидаги гузар (Қишлоқбозор), қўнғиротларнинг
вахтамғали бўлимига қарашли уруғлардан бирининг шохобчаси-арслонбойи. Б.Х.
Кармишева Шерободнинг Қорабоғ қишлоғи аҳолисидан 19 та оила-қариндошлик
уруғларини номини ёзиб олган, ўн еттинчиси-арслонбой. Қишлоқ аҳолиси
арслонбойнинг уруғ номи деб ҳисоблаб, ўзларини шу уруғдан деб билишади. Бу
ном этноним асосида пайдо бўлган.
БАЛХИГУЗАР-Шеробод шаҳрида жойлашган гузар. Балхдан кўчиб келган
уруғ номи билан аталувчи кишилар гуруҳининг яшаган жойи.
БЕДАКОТА-Шеробод туманидаги қишлоқ (Хўжанқо). Морфема тузилиши
бед-акота. Бедак қишлоғи. Ёнида тол дарахти ўсган булоқ номи бўлган. Булоқни
илоҳийлаштириш мақсадида ота сўзи қўшилган. Сув, дарахт культи бу ўринда
асосий вазифани бажарган. И.Умаровнинг илмий таҳлилда Бедакота-муқаддас,
Бедак булоғи. Хатак гуруҳига кирувчи қишлоқ номи. Манбаларда топонимни
тожикча бед – “тол” сўзи билан боғлаш бор, яъни Бедак – “ёнида тол дарахти
ўсган булоқ” маъносида изоҳланади.
Бедак сўзи шакл жиҳатидан бир қатор тиллардаги сўзларга ўхшаб кетади.
Масалан, қадимги туркий тилдаги beduk сўзи катта, баланд”; афғон тилидаги
бетак – “меҳмонхона”, мўғул тилидаги будаг – “бўёқ, бурят тилида ҳам будаг –
“бўёқ, ранг”маъносини беради.
И.Умаров илмий таҳлилида Бедак топонимининг тол, баландлик,
меҳмонхона ёки ранг билан ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Чунки Бедак ёнидаги тоғ
қишлоқларидаги кўпгина булоқлар бошида тол экилган. Масалан, Хўжанқон
қишлоғи юқорисидан чиқиб келаётган булоқ Толбулоқ деб аталган.
Бедак ва Хўжанқонда туркийтилли хатак уруғи вакиллари яшаганлигини
ҳисобга олинса, Бедак сўзини тожикча бед – “тол” сўзи билан боғлаш нотўғри
эканлигини кўрсатади. Чунки бундай ҳолатда қишлоқ Толбулоқ деб аталиши
лозим эди. Бедакни “баландлик” маъносида изоҳлаб бўлмаслигига сабаб, унинг
баланд тоғ тепасида эмас, балки адирлар орасида жойлашганлигидадир.
Қишлоқнинг асосий карвон йўлларидан четда бўлиши бу ерда қадимда
меҳмонхонанинг бўлганлигига шубҳа уйғотади. Топонимияда тоғ йўлларидаги
карвонсарой, қўналға ва мусофирхоналар сарой, лангар ёки работ деб аталади.
Топоним асли бет+ак сўзларидан ташкил топган бўлиб, бет сўзи «текислик,
юза», -ак эса кичрайтириш қўшимчаси бўлиб, “бетча, кичик бет” маъносини
англатади. Бедак номи дастлаб адирдан тушган жойдаги кичик текисликка
нисбатан қўлланилган. Чунки ўша бет (текислик, юза)да булоқ оқиб чиқади.
Булоқ туфайли бу ер Бедак номини олган.
БЕШБОЛА-Шеробод туманидаги қўнғиротларнинг ойинни бўлимига хос
уруғлардан бири. Х!Х аср охирида Зарафшон водийси қорақалпоқларида ҳам,
сариққипчоқларнинг олти отаси таркибида ҳам бешбола уруғи бўлган.
Сурхондарё туркманжузлари марқа уруғининг бир тармоғи бешбола. Аҳолининг
этник таркибига нисбат бериш асосида қишлоқ номланган. Фарғона қипчоқлари
яшаган жойларда ҳам Бешбола қишлоғи бор.
БОЙТУТ-Шеробод туманидаги
жой номи (Ғуржак). Қўшни қишлоқ
(Қуллуқшо) аҳолиси Тутлиқарта дейишади. Бойтут-тутзор, тути кўп жой.
81
БОШБУЛОҚ- Шеробод,
Бошқбулоқ гидронимга айланганда сув
манбаининг миқдор белгисини (кўп сувли) билдиради: Бошбулоқ энг юқорида
БОҒЛИДАРА – И.Умаровнинг лимий таҳлилда Хатакнинг жанубиғарбидаги дара номи. Даранинг ичи боғ-роғлардан иборат бўлганлиги боис
Боғлидара деб аталган.
ВАНДОБ-Шеробод туманидаги қишлоқ (Зарабоғ). Эроний тилларда вандбанд оқар сувнинг ўзанини ўзгартириш учун қилинган тўсиқ, об-сув, дарё.
Вандоб-бандли сув.
ВОХТАМҒАЛИ- Шеробод туманидаги уруғ номи Вохтамғали (аслида увоқ
ёки увуқ (уч қисми эгик, ўроққа ўхшаш) шаклида бўлган. Тамғасига кўра уруғ,
уруғига нисбатан аҳоли пункти ном олган. Ўзбекларнинг увоқ, увоқтамғали деган
уруғи ҳам бор.
ГУЖУМЛИ-Шеробод туманидаги адир; жой, қудуқ. Гужум-шох-шаббалари
зич бўлиб ўсадиган, қалин соя берадиган сада қайрағоч. Гужумли-сада қайрағочли
(адир, жой) дарахт. Бозор исмли кишининг қабри (гўри) бор жой.
ГЎРОВОН-Шеробод туманидаги баландлик (Оққўрғон). Форс -тожик.
изофа гўрқиқавғон> гўрқовғон> гўровон-афғон халқига мансуб этилган кишининг
қабри бор баландлик.
ГЕГИРДАК-Шеробод туманидаги қишлоқ (Сеплон). Аслида ороним:
кўҳқиқак. Кўҳ -тоғ, гирдак-қирғоқ, чет, яъни ўрама тоғ; тевараги тоғ тизмаси
билан ўралган жой. Ҳосил бўлиши кўҳи-гирдак>кўгирдак>гўгирдак>гегирдак.
ДАҲНА- Шеробод туманидаги сой, дара, қишлоқ номи Даҳана.
ДАҲПАРАКЕНТ-Шерободдарё юқорисидаги қишлоқларнинг умумий
номи. Мирза Абулазим Сомонийнинг «Тарихи салотини манғития» асарида қайд
этилган. Бу қишлоқлар қуйидагилар: Дарбанд, Сайроб, Панжоб, Хатак, Зарабоғ,
Қорабоғ, Вандоб, Шержон, Пошхурт, Корез. Даҳпаракент-форс-тож -ўн бўлак
қишлоқ, ўнта қишлоқнинг бирлашмаси. Ўнта қишлоқнинг бир умумий ном билан
аталишига сабаб, чағатой, қатағон, тоқчи, хўжа уруғларига мансуб аҳолининг
ўзбек ёки тожик, тожик ёки ўзбеклигидир.
И.Умаровнинг лимий таҳлилда топоним даҳ-пора-кент сўзларидан ташкил
топган. Даҳ сўзи (ф-т) “ўн”, пора (ф-т) сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да
“бўлак”, “парча” маъносини, шу китобда кент – (сўғд. – уй, хонадон)маълум
хусусияти билан шаҳар ва қишлоқдан фарқланиб турувчи аҳоли яшайдиган жой,
кичик ва тарқоқ шаҳар маъносини англатади. Маҳмуд Кошғарийда кэнд –
“шаҳар”, ўғузлар ва улар билан яқин турувчилар тилида “қишлоқ”, кўпчилик
турклар наздида “вилоят”дир. Э.М.Мурзаевнинг фикрича, кент –
“кўчманчиларнинг қишки манзили”, “аҳоли манзилгоҳ”, «қишлоқ» маъносини
англатади. Демак, Даҳпаракент сўзи “ўн бўлак қишлоқ” маъносини билдиради.
Хатак мазкур гуруҳ таркибига кирганлиги боис рисоламизда Даҳпаракент ҳақида
маълумот бериб ўтишни ўринли деб топдик.
Ўн бўлак қишлоқ асосан Кўҳитанг тоғи этакларида жойлашган. Кўҳитанг
сўзи кўҳ ва танг сўзларидан олиниб (кўҳ(ф-т) – “тоғ”, танг (ф-т) тор, сиқиқ, зич
оралиғи, эни, ҳажми етарлича катта бўлмаган “эни қисқа, тор тоғ”, маъносини
билдиради. Ўн бўлак қишлоқ ана шу кичик тоғ этакларида жойлашган элатларга
мансублигидан далолат беради.
82
XVII асрда аштархонийлар сулоласининг заифлашуви туфайли Бухоро
хонлиги Эрон усулини қўллаб, аҳолидан солиқ, ўлпон йиғишни тартибга солиш
учун мамлакатни жуда майда округларга бўлиб юборади. Шу усулда кўчманчи
қабила-уруғлар ҳам ўзларининг доимий округларига эга бўлади. Кўчманчи
қабила-уруғ бошлиқлари – ҳокимлар хонларнинг яқин кишилари бўлиб, ўз қўл
остидаги ўлканинг меросхўр ҳокимлари бўлиб қоладилар.
Вақтлар ўтиши билан ўлкалар шу ерда яшовчи айрим уруғлар ўртасида
бўлиб олинади. Йирик қабила ва уруғлар маълум бир ўлкага-махсус юртларга
кўчирилади ва юртлар шу уруғларнинг номи билан аталадиган бўлиб қолди.
Б.Х.Кармишеванинг таъкидлашича, Шеробод дарёси ҳавзасидаги Сайроб,
Панжоб, Дарбанд, Пошхурт водийси ва Шеробод дарёсининг юқорисидаги
қишлоқлар ўн бўлак Чиғатой (Чиғатой Даҳпаракенти) қишлоқлари гуруҳига
кирган. Одатда Даҳпаракент адабиётларда географик ном сифатида учрайди. Бу
ном Мирза Абдулазим Сомийнинг “Тарихи салотини манғитийа” асарида тилга
олинади-ю, лекин унинг қаердалиги кўрсатилмайди.
Даҳпаракент ҳақида Н.А.Маев ва Белявский ўз асарларида қимматли
маълумотлар берадилар. Н.А.Маев Даҳпаракент ҳақида тўхталар экан, уни
Даҳқоракент деб атайди.Полковник Белявский Даҳпаракентни Дара Пакин деб
атаб, унга Дарбанддарё ерлари, Кўҳитанг ва Пошхурд амлакдорликлари
киришини қайд этади. Шу билан бирга амлакдорликларнинг вақти-вақти билан
бекларнинг хонга нисбатан садоқатини ҳисобга олиб, Бойсун ёки Ғузор беклигига
қўшиб қўйилганлигини ёзади. Бухоро амирлиги амалдорлари томонидан 19141916-йилларда амалга оширилган рўйхат чоғида Даҳпаракент таркибига қуйидаги
амлокликлар кирганлиги кўрсатилган. Булар: Дарбанд, Мачай-Кентала, Хатак,
Паклакан (Лайлаган-И.У.), Пошхурт, Кўкту, Янгиариқ, Қумқўрғон.
Даҳпаракент ҳақида Б.Х.Кармишева янада аниқроқ маълумот беради. Унинг
ёзишича, Даҳпаракент таркибига қуйидаги қишлоқлар кирган: Дарбанд, Сайроб,
Панжоб, Хатак, Зарабоғ, Қорабоғ, Вандоб, Шержон, Пошхурт ва Коризот. Тўғри,
Хатак чиғатой қишлоғи бўлмаган, аммо тили ва турмуш тарзи ўзбектилли
чиғатойларга яқин бўлган. Б.Х.Кармишева Кўҳитанг қишлоғини тўлиғича
Даҳпаракент таркибидаги қишлоқ деб ҳисоблаш мумкин, дейди. Сабаби, бу
қишлоқнинг қадимий аҳолиси зарабоғлилар билан қариндош бўлган
чиғатойлардир. Бундан ташқари, Пошхурд водийсининг шимолий қисми,
шунингдек Хатак, Панжоб ва унинг теварагидаги аҳоли учун Кўҳитанг бозори
йирик савдо маркази бўлган.
ДЕГРЕЗ-Шеробод туманидаги жой номи (Сеплон), Чўян эритиб, қозон,
омоч тиши, това сингари уй-рўзғор буюмлари ва иш қуроллари ясайдиган
киши(лар)-дегрез. Дегқрез тожикча дег-қозон, рез-рехат қуймоқ феълининг
ҳозирги замон ўзаги; қадимий маъноси-қозон қуювчи.
ДОМАНА-Шеробод туманидаги чўққи (Оққўрғон). Доман-домон форсча,тожикча-либоснинг қуйи қисми, этаги; ҳар нарсанинг қуйиси, охири; домани кўҳтоғнинг этак қисми, текислик билан тоғнинг туташ қисми. Жанубий Ўзбекистонда
тоғ этаги, қиялик, тоғ бағридаги паст ва кичик баландлик дарадан сал кўтаринки
жой-омана. Домани кўҳ, тоғ доманаси бирикмаси «Бобурнома»да кўп
қўлланилган. Доман-сўз ўзаги, -а сўз ясовчи аффикс. Домана-ороним. Тоғ
83
этагидаги кичик баландлик, тоғнинг текислик билан туташган жойидаги унча
баланд бўлмаган дўнглик (яқинидаги қишлоқ).
ДЎРМАНХАЛҚА-Шеробод туманидаги жой номи (Қуллиқшо). Дўрман
Хўжаназаров 1943-44 йилларда Қуллиқшо қишлоғининг ғарбидаги тўқайзорни
ўзлаштириб ғалла, пахта эккан. Шу одам шарафига халқ орасида Дўрманхалқа деб
аталган. Дўрмон аслида этноним.
ЕТИМТОҒ ─ тоғ. И.Умаровнинг илмий таҳлилда Боғлидара ичида
жойлашган. Заравут шимолидаги тоғ ҳам Етимтоғ деб аталган. Хўжанқоннинг
жануби-шарқида якка ажралиб турган тоғни маҳаллий аҳоли Етимтоғ деб
атайдилар. Етимтоғ географик термин бўлиб, “бошқа тоғлардан ажралиб турган
якка чўққи, тоғ” деган маънони беради. Қизилқумда Етимчўққи, Етимтов каби
номлар кўплаб учрайди.
ЖАЛОВЛИ-Шеробод туманидаги қишлоқ номи Жалов<ялов-туғли.
Этноойконим.
ЖАРҚЎТОН-Шеробод туманидаги тепа номи, археологик қуриқхона
майдони 100 гектар. Эрамизгача 3,5-4 минг йилликка оид қадимги улкан аҳоли
манзилгоҳи. Аҳоли қўтон сифатида фойдаланилган жар бўйидаги баландликЖарқўтон.
ЖЕЛКИЛЛАК-Шеробод туманидаги қудуқ. Шеробод дарёси бўйида
яшовчи қўнғиротларнинг қанжиғали бўлимидаги 14 уруғдан бири-желкиллак.
Кўкабулоқлик қўнғиротларда-жеркиллак. Жеркиллак-киши (лар гуруҳи) лақаби.
Тез ва чаққон ҳаракат қилувчи, гавдасига нисбатан чапдаст ва эпчил, йўртиб ёки
илдам юрувчи кишига нисбатан бу лақаб қўйилади.
ЖОРМА-Шеробод туманидаги булоқ адир яйлов. Жор-ёрқма-ёрилган жой.,
ўйиқ; ер юзасини озроқ ўйиб, қазиб чиқарилган сув (булоқ, саёз қудуқ). қозоқ
тилида жарма-ёриқ ер, ўйиқ, ковак, дара. Жарма тумани бор. Чуваш тилида
жўрма-дарё.
ЖУВОЗТОШ-Шеробод туманидаги дара, камар Қорабоғ). қадимда зиғир,
кунжут каби донларнинг уруғини, шолини оқлаб гуруч олиш учун жувоз кундаси
тошдан қилинган. Тош ўртаси ўйилиб жувоз учун фойдаланилган. қишлоқлар
ўрни алмашинган, тош ўрнида қолаверган, ана шу тош бор жой-Жувозтош
(дараси, камари).
ЖЎРОБЗОР-Шеробод туманидаги адир (Зарабоғ). Тожикча. Жорубсупурги, супуриш учун ишлатиладиган ўсимлик. -зор аффикси жамлик маъносига
эга. Жўробзор-супурги учун фойдаланиладиган ўсимлик ўсадиган жой.
ЗАНГҚЎТОН-Шеробод туманидаги адир номи (Майдон). Тош деворли
қўра, қўтон, йирик тонлар билан ўралган чорва макони-Зангтепа.
ЗАРАБОҒ-Шеробод туманидаги қишлоқ номи. Х-Х1 асрлар ёдгорликлари
асосида тузилган “Луғати фурс»да бу сўз «Замини зароған ва сатҳи чу санг. На
оромгоҳу на обу гиёҳ” (тош-сингари қаттиқ, қумлоқ ер, унда на сув, на гиёҳ, на
оромгоҳ бор) деб изоҳланади. Тожик тили тарихида зароған, зароғанг (варианти
жароған, жароғанг)-қумли жой, заранг ер, қаттиқ жой; қумлоқ, қуми кўп майдон;
шўрхок ер, шўразор. Зарағон ва боғ сўзларидан тузилган ва қуйидагича ўзгариш
юз берган: Заро ғонбоғ>заронбоғ>зарангбоғ>зарабоғ. Қишлоқ тоғ ичкарисида,
Пошхуртнинг юқорисида жойлашган, ўрнининг тошлоқ жой эканлигига нисбат
этилган. Маҳаллий аҳоли заранг; (қизил пўстли, мевасиз, қаттиқ чўпли тоғ
84
дарахти-заранг; кўп йиллар ўзлаштирилмай тупроғи зичланиб, қотиб кетган ерзаранг) ва боғ сўзларидан (қаттиқ ердаги боғ, заранг жойидаги боғ) тузилган деб
тушунтиради. Зарон (тиллоли, олтинли) боғ деб изоҳловчилар ҳам бор.
ЗАРАВУТ─ Қатор муаллифлар жумладан, И.Умаров илмий таҳлилда
Заравут сўзининг этимологиясини ўрганишга ҳаракат қилишган. Масалан
А.Ю.Рогинская зар сўзини форсча “олтин” ва ут сўзини туркча “ўт” (олов) деб
тушуниб, уни “олтин олов” (“золотой огонь”) тарзида изоҳлайди. Т.Нафасовнинг
фикрича, топоним сар+и+ровут сўзларидан ташкил топган. Сар – тожикча
“бош”, ровут – тожик тилининг матчо шевасида “даранинг боши” бўлиб,
“даранинг боши, юқориси”
маъносини англатади. Ё. Хўжамбердиевнинг
таъкидлашича, “қадимда Зараут ва унинг атрофи олтин, кумуш, уран, кўмир,
турли рангдаги тошлар, ер ости ва ер усти бойликлари, заранг каби ўсимликларга
бойлигинга ишора қилинса, иккинчидан, Зараут тош қояларига зар бўёқлар билан
чизилган парранда ва ҳайвонлар сурати ва сеҳрли ёзувларнинг борлигига гувоҳ
беради. Зараут (Заравут, Заравит) шу ҳудуддаги бойликлар белгиси асосида пайдо
бўлган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас”.
Заравут сўзи зар+авут (ават) сўзлари бирикмасидан ташкил топган. Зар
сўзи бир қатор тилларда турли маъноларни беради. Масалан, қадимги хаттилар
тилида zar – “қўй”, zariun – “одам”, баск тилида zara – “сават”; қадимги эронча
zar(a) – “сариқ, олтин ранг” ёки “қадимий, эски”, афғон тилидаги зор, заро –
“эски, қадимий”, зер(зир) – “қуйи, қуйи қисм”; араб тилида зарра – бўлакча; чанг;
атом; “моддаларнинг кўзга кўринар-кўринмас, кичик, майда бўлаги” демакдир.
Бундан ташқари, тарихий манбаларда ўзаги зар бўлган қабилаларнинг номлари
келтирилади. Хусусан, «Авесто»да таъкидланишича, Эроннинг шарқий ўлкаси
Зарангиён деб аталган. В.М.Массон ва В.И.Ромодинларнинг қайд қилишича,
мил.ав. I минг йилликнинг биринчи ярмида Дранғиёна (ҳозирги Сейистон12)
халқининг номи зараййат (Ζαράγγαι ёки Σαράγγαι) деб аталган.
Ўзаги зар бўлган жой номлари Сурхондарё топонимиясида анча кенг
тарқалган. Улардан, Ангор ва Жарқўрғон туманларидаги Зартепа деб номланувчи
археологик ёдгорликлари, Шеробод туманидаги Зарабоғ қишлоғи, ва бошқаларни
кўрсатишимиз мумкин. Т.Нафасовнинг ёзишича, “Зартепа-сунъий тепа, қадимий
қўрғон харобаси. Ҳисор (қўрғон) сўзининг ўзгаргани -зар<сар<исар<ҳисор+тепа –
“қўрғонли тепа” демакдир. Зарабоғни эса заранг–боғ, яъни “тошлоқ ерда вужудга
келган боғ” маъносида изоҳлайди.
Заравут сўзининг охиридаги авут (ават, оват) сўзи қадимги сўғд тилида
“жой”, аутт – “ҳовли, амлок, қарашли жой” маъноларини билдиради. Агар
“қўрғон” маъносида келувчи работ ёки «жой» маъносидаги ават сўзига “олтин”
ёки “қадимий” маъносида келувчи зар сўзини қўллайдиган бўлсак, у ҳолда
Заравутни “олтин қалъа” ёки “қадимги қалъа” (жой) сифатида тушунишимиз
мумкин эди. Аммо Заравутсойда қадимий қалъа қолдиқлари учрамайди. Шу боис
бу талқин Заравутнинг асл маъносини бермайди. Олдинги тадқиқотларимизда
Заравутсой табиий қўтон вазифасини ўтаган бўлиши мумкинлиги ҳақида
тахминни билдирган эди. Сўнгги тадқиқотларимизга кўра, зар сўзини туркий
тиллардаги сар сўзи билан боғлаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Турк
тилидаги сар сўзи “қуршаб олинган, ўралган” чувашча сăр- <татарча сыр –
“ўрамоқ, яхшилаб ёпиштирмоқ”, умумтуркча сар– “ўраб олинган, боғлаб
85
қўйилган”, татарча сыр, бошқирдча хыр – “мустаҳкам ўраб олинган”, қадимги
туркийча сарла – “ўралган, бойланган” маъноларини англатади. Бизга маълумки,
Заравутсой қишлоғининг бутун атрофи баланд тоғлар билан ўраб олинган.
Шундан келиб чиқиладиган бўлса, топоним икки ўзак, яъни, қадимги туркий
тиллардаги сар – “ўралган, қуршалган” ва сўғд тилидаги авут – “жой” сўзидан
ташкил топган бўлиб, “атрофи (баланд тоғлар билан) ўраб олинган, ёки қуршаб
олинган жой” маъносини беради. Саравут кейинроқ Заравут шаклида
ифодаланадиган бўлди.
КАЛАПЎШҚИЯ – Хатак ва Хўжанқон оралиғидаги қишлоқ номи. Бедак
яқинида жойлашган. Қишлоқ атрофидаги қияликлар калапўш (дўппи) га
ўхшагани учун Калапўшқия деб аталган.
КАЙРИТ - Қорабоғ ва Зарабоғ ўртаси ( шарқ томон)да жойлашган майда
қишлоқ, ўн-ўн беш хўжалик истиқомат қилади, асосан зироатчилик ва қисман
чорвачилик билан шуғулланади. Жой номининг келиб чиқиши тахминан
қуйидагича: Кайрит - куҳ ва руд, яъни тоғ(куҳ) ва дарё (руд, умуман сув), демак,
тоғ суви ёки булоғи маъноларини беради. Ўзгариш ушбу хилда бўлган: куҳ-руд,
куй-рут, кай- рит ва бошқалар (Б.М).
КАМПИРТЕПА-Шеробод туманидаги қишлоқ номи (Оққўрғон). Кампир
сўзи қадимги сўғд тилидаги қанди пир (қадимий вилоят) бирикмасининг
ўзгаргани. Қулдорлик тузуми ва ўлкА ўрта асрларда йирик шаҳарлар ва воҳа
атрофи мустаҳкам девор билан ўралган. Бу девор канди пир (ак) деб аталган.
Деворнинг бурж, дарвозалари бўлган. Кампиртепа-бурж ёки дарвоза ўрни, қўрғон
харобаси бўлган жой.
КОРЕЗОТ-Шеробод туманидаги Пошхуртсойдаги бир неча қишлоқларнинг
(Ғоз, Ёқуббойкариз, Оқтош, Олгуй, Ёрмакариз, Чорвоғкариз, Бўлаккариз,
Каттақамиш, Кампирбўлак) умумий номи. Корез-от (ар. Кўплик қўшимчаси)корезлар кўп бўлган жой (даги қишлоқ).
КИЛКОН-Шеробод туманидаги қишлоқ номи (Сеплон). Тожикча. Килкқамиш, най; найқалам, қалам. -он аффикси ўрин-жой оти ясаган. Килконқамишли, қамиш ўсган жой.
КОФИРҚАЛЪА-Шеробод туманидаги қишлоқ хорабасидаги тепа, қадимий
қўрғон харобаси. Талаффузда-Копирқалъа. Бу номдаги тепаларнинг барчаси
йирик аҳоли пунктларининг атрофида. В.В.Бартольд Х аср Бухоро тарихчиси
Наршахий коҳ сўзини қаср (замок) маъносида қўллаганлигини таъкидлаган. Пирфир ва унинг вариантлари пар-вар-пур сўзларининг генезиси бир-девор, тўсиқ
маъносига эга: коҳқиқпир-фир>коҳипир>ко:пир>копир-кофир-тевараги девор
билан ўрлаган қўрғон (қаср). Қалъа ар маъно жиҳатдан коҳ сўзига тенг, у Х
асрдан сўнг қўшилган. Коҳпир таркибидаги коҳ компонентининг маъноси
унутилгач, шу маънодаги қалъа сўзи қўшилган.
ҚУЛЛИСОЙ-Шеробод туманидаги сой. XI-XIX асрлар тожик тилида куллатоғнинг баланд жойи. Адир ва тоғ бағридаги қоя, кичик чўққи-кулли. Тожик
тилига араб тилида ўзлашган куллисой (<қулласой)-қоядан бошландиган сой,
чуқур водий.
КЎКҚАРҒА-Шеробод туманидаги қишлоқ дарасининг номи (Зарабоғ).
Тожикча. кўк(<кўҳ) қарғқа>кўҳқарға>тоштўдалари кўп бўлган жой, тоғли дара
Яғноб тилида қарғак-тош уюми, тоштўда (сўнгтўда).
86
ҚЎРҒОВ-Шеробод туманидаги қишлоқ ёнидаги баландлик (Оққўрғон).
Тожикча .кўҳ (тоғ) сўзининг помир тилларидаги шакли-хуф-хўф-хиф. Хуфар
номи шу лексемадан. Хуф компонентли номлар Тожикистонда кўп: Жузхуф,
мавжхуф, чаржонхуф, бархуф, Бистохуф. Генезиси: ғов<ғоф<ғуф<хуф. Кур<хурдкичик, майда; оронимияда паст, кичик. Кўрғов<хурд хуф-кичик тепа. Паст
баландлик.
ЛАЙЛАГАН – Ҳозирги Хатак яқинидаги қишлоқ. 1916-йилги амир
қушбегисининг рўйхатида Лаклакон номи остида қайд этилади. Халқ шевасида
Лайлаган деб юритилган.
Топоним икки ўзак: «лайла+гон» дан иборат бўлиб, сўз охиридаги гон~кон,
ган~кан қўшимчаси жой, юрт, ўлка маъносида келади. Энди Лайла ўзагининг
маъносини аниқласак.
И.Умаровнинг қайд этишча Ҳасан Мади Тўраназаровнинг фикрида изоҳ
берилган Лайлаган қишлоғининг Хатак билан чегарадош жойлари шоли экишга
қулай бўлганлиги сабабли «шолипоя» дейилган деган топоник сўзи талқинга
эътироз билдириб, элбегилар томонидан шоли экилмаган деган хулосага келади.
Шунингдек, ушбу жойлар тинч, осойишта бўлганлиги сабабли лайлаклар макони
бўлган. Шу сабабли, бу ерларни улар, «лайлак макон қилган жой», «лайлаги кўп
жой», «лайлак-кон», деб аташиб «лайлак-кон»га бордик, у ерда деҳқончилик
қилдик, дейишган. Кейинчалик эса бу атамалар Лайлаккон-Лайлагон-Лайлаган
тарзида юритилиб, қишлоқ ҳам Лайлаган номини олди деган фикрига ҳам эътироз
билдиради.
Шуни ҳам унутмаслик керакки деб қайд этади И.Умаров тарихий Лайлаган
қишлоғи ҳозирги ўрнида бўлмаган. Калламозор ва Ашурхилват ерларида
жойлашган. Топоним бу жойнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган. Маълумки,
Калламозор ва Ашурхилват оралиғи қадимдан деҳқончилик учун энг қулай
жойлар бўлган. Шеробод дарёси тўлиб тошган вақтда бу жойлар лойли қатлам
билан қопланган. Шу боис бу ер Лойлигон, яъни «лойли жой» деб аталган. Халқ
шевасида Лайлагон: Лойлигон>Лайлагон>Лайлаган. Ҳозирги Шеробод
гидроузели атрофида Лойлиқ деган жой борлигини ҳам эътироф этишимиз зарур.
Лойлиқ қадимги Лайлагон қишлоғининг адоғи бўлиб, унинг ўзгарган шаклидир.
Тарихий Лайлагон қишлоғи қадимги Кўҳистон қалъаси атрофида вужудга
келган. Раҳимхон қирғинидан кейин Кўҳистон қалъаси инқирозга учрайди.
Кейинроқ бу ерда вужудга келган қишлоқ Лайлагон деб аталган. ХIХ аср охирига
қадар бу қишлоқда элбегилар яшаган. Кейинроқ элбегилар Капакўйдига кўчиб
ўтишган. XX аср бошларидан то 1920 йилларига қадар элбегилар Хатаксойнинг
қуйи қисмидаги ерларни хатакилардан сотиб. Натижада вужудга келган янги
қишлоқ Лайлаган деб номланган. Қадимги Лайлагонда жойлашган Кўҳистон
қалъаси эндиликда Калламозор, унинг қуйи ерлари Ашурхилват ва Лойлиқ
номлари билан аталмоқда.
ЛОЙЛИҚ-Шеробод туманидаги қишлоқ. Ботқоқ, балчиқли, устки қисмида
сув ўтлари ва ўсимликлари ўсиб ётган жой-Лойлиқ. Ёғин, сел сувлари натижасида
ҳосил бўлган халқоб, чуқур жой-лойлиқ, лойқа. Дастлаб ороним сифатида юзага
келган, сўнг қишлоқ номига кўчган.
ИСКАНДАР – тоғ. И.Умаровнинг илмий таҳлилда Хўжанқон билан
Боғлидара орасидаги тоғ номи. Тожикистоннинг Фон тоғларида Искандаркўл
87
мавжуд. Искандар сўзининг Александр Македонский номи билан ҳеч қандай
алоқаси йўқ. Искандар аслида қадимги сўғдча искодар сўзидан олинган бўлиб, –
“баланд”, “юқори” деган маъноларни англатади. Хўжанқондан Боғлидарага тоғ
орқали ўтиш жойида баланд тоғ жойлашган бўлиб, унинг энг баланд қисми
Искодар деб аталган. Кейинроқ, маҳаллий аҳоли томонидан Искандар тарзида
талаффуз этилган. Бундан ташқари, Зарафшон бўйида Искодар деган қишлоқ бор.
Искандаркўл ҳам аслида Искодар, яъни “юқори кўл” бўлиши мумкин.
МАЙДАНАК – тоғ. Боғлидара шимолидаги тоғ номи. Қашқадарё вилоятида
Майдонак тоғи мавжуд. Майдонак “майдонча”, “сайхонлик” тушунчаларида
келиб, “усти текис тоғ” деган маънони англатади.
МУМЛОЙХОНА-Шеробод туманидаги қоя. Тожикча. мумлойхона-мумга
ўхшаш лойли жой, шифобахш лой (мум)ли ер. Халқ нутқида мимлай-мўмиё.
Мумлайхона-мўмий бор жой (қоя).
МУРОТХАЛҚА-Шеробод туманидаги жой. Мурод Абдуллаев Қуллуқшо
қишлоғининг ғарбида тўқайзорни ўзлаштириб, янги ер очган, пахта эккан, 19421995 йилларда шу ерда бригадирлик қилган. 1959 йилда вафот этган. Халқатевараги марза ёки уват билан ўралган ер. Халқ биринчи бўлиб қўриқ очган киши
шаънига Муротхалқа деб атаган.
МУҒОЛ-Шеробод туманидаги қишлоқ гузар (Лайлагон), Шаҳрисабз
туманида ҳам шундай қишлоқ мавжуд. Ариқ Чоршанби. Муғол-мўғал-мўғулмуғул-қадимги туркий қабилалардан бири. В.П.Эдин, Б.Х.Каримшеваларнинг
фикрига кўра, улар қадимда Марказий Осиёда яшаб, ўша ердан келишган,
Мовароуннаҳрнинг турк ва қарлуқлари билан яхши муносабатда бўлганлар.
Этноним асосида гузар номи яратилган. Муғалтай кейинчалик- Муғол қишлоқ шу
ном билан аталган.
НАВБОҒ-Шеробод туманидаги қишлоқ номи (Оққўрғон). Эроний тилларга
мансуб сўз. Номланишида боғнинг янгилиги-бошқа боғга нисбатан кейинроқ
ташкил этилганлиги кўзда тутилганда эди, Боғинав бўларди. Нав, нов, нова (сув
ўзани, ариқ бўйида жойлашган қишлоқ) сўзининг ўзгарган шакли. Навбоғ-ариқ
бўйидаги ёки махсус сув ўзанига эга бўлган янги боғ, янги қишлоқ номи.
НАВЖОН-Шеробод туманидаги қишлоқ номи (Зарабоғ). Сўғд. нав-янги,
жон-булоқ, чашма, сув манбаи; ариқ; жилға. Тожик тили тарихида нов (сув
ўтиши учун ковак қилинган ёки уст қисми ўйиб олинган ёғоч мослама) сўзининг
сув маъноси ҳам бўлган, тожикча, новжон-сувли жилға, ёғоқ мосламадан ўтадиган
сув йўли.
НОҒОРАТЕПА-Шеробод туманидаги қишлоқ ёнидаги тепа (Қуллуқшо).
Мағора тожик тилига ғор, ғорсимон ўйиқ жой маъноси билан ўтган. Шу маъно
икки тилли (ўзбек-тожик, тожик-ўзбек) шеваларга ҳам ўтган. Халқ тилида мағор
(ғор) шаклида қўлланади. Ноғоратепа-зиндонли ёки шунга ўхшаш ўйиқлари бор
тепа-Ноғоратепа.
ОБЖЎЯК-Шеробод туманидаги қишлоқ ёнидаги жой (Зарабоғ). Тожикча.
Обқиқ-жўйқак-дарё ёнбошидан ёки унинг қирғоғи юқорисиданги ариқ (ча)
орқали оқадиган сув.
ОЙИННИ - Шеробод туманидаги қишлоқ номи; Жанубий Ўзбекистон
қўнғиротларининг тўртинчи бўлими-ойинни. Баъзи манбаларда ойинли. Сўнгги
компоненти -ни (<-ли) аффикси белги-хусусиятни билдиради. Ойин сўзи тарихан
88
ясама ойқин. Ой сўзли этнонимлар аймоқ, ойтамғали (Зарафшон қипчоқлари
жетиуруғларининг бир уруғи). Бошқирдларда айлў, айле уруғи мавжуд.
Р.Г.Кузеевнинг ёзишича, бу уруғнинг авлод-аждоди Ўрта Осиёдан, сарт-айле
уруғиники эса Сирдарё орқасидан келган. Айле, айтамғалў, сўзлари бир
этнонимнинг вариантлари. Бу этноним ай тарзида фақат бошқирдларда
қўлланади. -н-ин аффикси ҳам белги, хусусият билдиради, яъни ойли, ойга
ўхшаш тамғали демакдир. -ўн-ин аффиксининг маъноси унутилиб, сўз ўзагига
бирикиб кетгач, шу маънодаги -ли аффикси қўшилган: айқўн-айлиў (ойтамғали,
ойли). Б.Кармишева айўнни (айўнлў), айлў (айле, айнў) этнонимининг асосида ай
(ой) сўзи туради, бу уруғнинг тамғаси ярим ой, ўроқ шаклида эгик бўлган деб
ҳисоблайди. Бу ҳақиқатга яқин. Тамға асосида кишилар тўдаси номланиб
этноним яралган, аҳолининг этник составига нисбат этиш натижасида қишлоқ
номлари юзага келган.
ОЙИННИШОХ-Шеробод туманидаги қишлоқ ёнидан ўтувчи ариқ
(Қуллуқшо). Тожикча. шох-анҳор ёки каналдан ажратилган кичик сув йўли,
ариқча. Ойиннилар томонидан қазилиб, улар яшов жойларини суғоришга хизмат
қилган ариқ. Яна бир сув йўли Ойинниариқ деб аталган. Иккаласининг маъноси
бир хил, сўнгги компоненти қайси тилга оидлиги жиҳатидан фарқ қилади. Шохтожикча., ариқ-ўзбекча. Шерободда Ойинниқудуқ гидроним ҳам бор.
ОЙНАРИҚ-Шеробод туманидаги қишлоқ ёнидан ўтувчи ариқ (Қуллуқшо).
Ойн<ойин<ойинни этнонимининг соддалашгани: ойинниларнинг ариғи.
ОҚМАТА-Шеробод туманидаги булоқ. Дастлаб оқмақота тарзида бўлган.
Оқма-суви доимо оқиб турадиган илоҳий тус берилган.
ОҚСОЙ-Шеробод туманидаги қишлоқ сой, жилға. 1924 йилги аҳоли
рўйхатида Яккабоғ районида Оқсой қишлоғи қайд этилган. Сой-икки ён томони
тоғ тизмаси, қир, чўзиқ баландлик билан ўралган чуқур, чўзиқ жой, водий; ана
шундай жойда оқадиган ирмоқ, жилға, сув йўли. Оқ оқмоқ феълидан. Оқсойдоимо сув оқиб турадиган сой.
ОҚТЕПА-Шеробод туманида шу номдаги тепаликлар мавжуд. Аслида
ороним тарзида пайдо бўлган. Академик Я. Ғуломов аниқлашича, «эрамизнинг
IV-V асрларидан бошлаб Ўрта Осиёнинг барча воҳаларида суғориш
каналларининг устида ва экин далалари ўртасида деҳқонларнинг хом ғиштдан
қурилган кўшкилари вужудга келади, уларнинг харобалари ҳозиргача сақланиб
қолган бўлиб, уларни тепа, оқтепа ёки та деб атайдилар». Оқтепа-баландлик
жойда бунёд этилган қадимги қўрғон ўрни. Оқ сўзи бу ўринда ҳам каттабаланд,
юксак маъносига эга. Оқ тепа ён-атрофида шу типдаги бошқа баландликлардан
ҳажман катта бўлган тепа.
ОҚТЎННИОқтўнни<оқтўнли-этноним,
Шерободнинг
Қуллуқшо
қишлоғида яшовчи ойиннилар оқтана ёки оқтўнни ойинни, қоратана ёки
қоратунни ойинни деб иккига бўлишади, оқтана ва оқтўнни этнонимларини
маъно ва вазифасига кўра фарқлайдилар. Этноним ойконимга ўтган.
ОҚҚЎРҒОН-Шеробод туманидаги қишлоқ (Сеплон), қўрғон сўзи билан
бирикиб жой номи ясаганда оқ сўзининг маънолари: тош, ғиштнинг оқиш ранги;
муқаддас; катта, буюк; ҳукуматга қарашли. Оққўрғон-оқ тош, оқиш рангдаги
пишиқ ғиштдан қурилган қўрғон; оқ тош, оқиш рангдаги пишиқ ғиштдан
қурилган қўрғон; ҳокимият эгалари яшайдиган муқаддас қўрғон (қиёс.: оқ подшо89
яккаю ягона, мутлақ ҳукмдор; Оқсарой-муқаддас сарой; оқ уй-муқаддас уй; катта
истеҳком, буюк қалъа.
ПАШМАКЛИ-Шеробод туманидаги адир (Ғуржак). Пашмак барги майда,
ингичка, шохлари тола-толар, узун, тикансиз ўсимлик. Бу ўсимлик қамғоқ ҳам
дейилади. Пашмакли-пашмак (камғоқ) ўсимлиги кўп ўсган жой.
ПОШХУРТ-Шеробод туманидаги қишлоқ. 1Х аср ёдгорлиги «Ҳудуд ал
олам»да Вишгирд-Вишгард. «Вишгирд-йирик шаҳар бўлиб, тоғ ва саҳро
оралиғида-Чағаниён ва Хатлон чегарасида қарор топган». Виш-биш-беш-пишпеш-қуйи. Гирд-кирд, ўрта форс ва қадимги эроний тилда киртакомпонентли
топонимлар Эрон ва Закавказьеда кенг тарқалган. Ғарбий эроний тилларга
тегишли. VI-VII асрларда Суғдиёна территориясида ҳам бу тип номлар пайдо
бўлган, асосан, Марв атрофида бўлган. Қадимги эроний тилда кирт-қўрғон.
Вишгирд-қуйи қўрғон, Зарабоғга қиёсланиб,қўйида жойлашган қишлоқ, қўрғон.
Шу ном ўзгариб Пошхурт бўлган.
ПУШТА-Шеробод туманидаги баландлик (Майдон). Тожикча. пуштатупроқ уюми, баландлик, тепа. Ўзбек шеваларида ариқ ё экин майдонларининг
четидаги марза, тупроқ уйиб қилинган қирғоқ. Пушта-тепалик, баландлик.
ПЎСТИНГУЗАР-Шеробод туманидаги гузар (Қорабоғ). Калтатойларнинг
кичик уруғи-пўстин, улар яшайдиган кўча-Пўстингузар.
РАВОТ-Шеробод туманидаги Гузар тепа. Равот<работ-ар. сўз бўлиб, VIIIIX асрларда форс, тожик, ўзбек тилларига ўзлашган. Наршахийнинг «Бухоро
тарихи» асарида карвонсарой, мусофирхона, ўзга юртдан келган кишилар
истиқомат қиладиган сарой работ деб аталган. Навоий асарларида работкарвонсарой, мусофирхона. Ўзбекистонда работлар шаҳар ташқарисида қурилган,
XVIII асрларда эса йирик аҳоли манзилгоҳлари ёнида, бозор атрофида ва савдо
йўлларидаги бекатларда қурилган. XIX асрда тўртбурчак шаклида қурилган, битта
дарвозаси бўлган қўрғонлар равот деб аталган. Равот сўзининг қўрғон маъноси
ҳам бўлган.
РАВОТАК-Шеробод туманидаги қишлоқ. Шунингдек, Кеш шаҳрини
қадимий чим (<чем) деворнинг шимолий дарвозаси. Равот< работак-работча,
кичик работ.
САИДОБОД-Шеробод туманидаги қишлоқ (Хитой). Саид-Сайд-киши исми,
обод-қишлоқ, яъни Саиднинг қишлоғи, Саид ўзлаштирган жой.
СЎХТА-Шеробод туманидаги қишлоқ (Сеплон); тожикча. сўхта-куйган,
ёнган; куюк, ёниқ; киши лақаби. Сўхта-сўқта-суқта деган кичик уруғи тармоғи
бор, чағатойларга қарайди. Қизириқ туманидаги Сўхта қишлоғи аҳолиси
Шерободдан кўчиб борган, қишлоғини эски номи билан атаган.
ТАНГИДОВОН – И.Умаровнинг илмий таҳлилда Кўҳитанг тоғининг қоқ
марказидан ўтувчи, Хатакдан Хомконга борадиган дара номи. Топоним икки ўзак:
“танги” + “довон” дан иборат. Танги – форсча торлик, сиқиқлик, камбарлик; икки
тоғнинг остки туташган жойи, тор дара; довон – туркийча “тоғ ёки тепаликнинг
ошиб ўтса бўладиган қулай жойи, ошув»” дегани. Тангидовон – “ошиб ўтса
бўладиган тор дара” маъносини англатади.
ТАКИЯ-Шеробод туманидаги қишлоқ номи билан аташган. Форсча тайэ,
такия-хонақоҳ, бутхона, дарвишлар макони. Айни. Хонақа.
90
ТАЛАШҚАН-Шеробод туманидаги қишлоқ (Ойинни). Таллашқон. Талишқадимги туркий-олтой тилларига хос этноним. Тортушув, баҳислашув маъносида.
ТАЛЛАК-Шеробод туманидаги Тепа. Тожикча. тал, талл тепа, баландлик,
қадимий қўрғон харобасидан пайдо бўлган дўнглик. -ак аффикси кичрайтиш
маъносига эга ва сўзни топонимга айлантириш вазифасини бажарган. Таллактепача, ёлғиз баландлик, кичик дўнглик, хароба ўрни.
ТАЛЛАКТОҒ-Шеробод туманидаги қишлоқ. (Оққўрғон) тожикча. изофа
таллқиқшайхон (шайхлар тепаси, шайхлар бўладиган хонақо ёнидаги тепа),
таллқи-ошиқон (ошиқ-маъшуқлар тепаси) тарзида изоҳлар бор. Ших-шиқ уруғига
қарашли
маъносида
таллқиқшихқон>
таллишихон>
таллишхон>таллишқон>таллашқон. Сўнгги изоҳ ҳақиқатга яқинроқ.
ТАРОҚЛИ-Шеробод туманидаги қишлоқ қўнғирот қабиласи вохтамғали
бўлимининг тароқли деган уруғи бор. Тароқлилар ўтмишда Шеробод дарёсининг
ўрта ва қуйи оқимида яшаган. Сурхондарё туркман жузлари жилонтамғали
бўлими, Хоразм қўнғиротларининг тароқли уруғи бор. Бу этноним бошқа туркий
хлқларда ҳам мавжуд. Бу урғларнинг тамғаси тароқ шаклида бўлган. Тамғасига
кўра уруғ, уруғига кўра қишлоқ, гузар номланган.
ТИЛЛАҲОВУЗ-Шеробод туманидаги қишлоқ. (Оққўрғон). Тилла
<талл<таллак (тепача, баландлик) сўзининг ўрзаргани: таллакҳовуз>талла:
ҳовуз>тиллаҳовуз. Таллак сўзи унутилгач, тилдаги тилло (олтин) сўзига нисбат
этишган. Тиллаҳовуз-тепалик устидаги ҳовуз.
ТОБАТОШ-Шеробод туманидаги баландлик, адир. Тоба-това-тобатоштоватош ярғучоқ тошига ўхшаш, айлана ё бурчак шаклида силлик, юпқа тош.
Чорвадорлар ундан қуёш иссиғида нон ва гўшт пишириш (ёпиш), ўчоқ ва тандир
қуриш, гўшти димлаш, кулбости қилиб пиширишда фойдаланган. Ана шундай
тош мавжуд жой-Тобатош, Тобатошли, баъзан Тоба-Това, тобали, Товали.
ТОҚЧИГУЗАР-Шеробод туманидаги гузар (Шержон, Зарабоғ). Тоқчи уруғи
яшаган гузар.
ТУЯГУЗАР-Шеробод туманидаги жой (Қуллуқшо). Туя ўркачли тепали
гузар, туя ўркачига ўхшаш тепа ёнидаги гузар.
ТУЯҚИСИЛДИ-Шеробод туманидаги дара, танги. Юк ташиш учун туя
транспорти воситаси сифатида фойдаланилган даврда туя ўтолмаган, ўта тор,
сиқиқ жой, даранинг энг танг нуқтаси-туя қисилди. Мажозий ном.
ТЎПОР-Шеробод туманидаги қишлоқ (Хитой). Тўпор-умумтуркий қипчоқ
уруғи. Қозоқ ва қорақалпоқларнинг ҳам тўпар уруғи бор. Шеробод дарё бўйида
яшаган қўнғиротларнинг ойинни бўлимига қарашли уруғлардан бири-тўпор.
Аҳолисининг этник таркибига нисбатан ном олган. 1960 йилларнинг ўрталарида
тўпорларнинг бир гуруҳи Музробот туманига кўчиб, қишлоғини Тўпор деб
атаган.
ТЎПОРАРИҚ-Шеробод туманидаги ариқ (Тўпор). Тўпор қишлоғининг
ариғи, тўпор уруғи томонидан қазилган ариқ.
ТЎҒИЗ-Шеробод туманидаги қишлоқ (Қишлоқбозор). Бойсун қўнғиротлари
тортувли бўлимининг тўғиз деган уруғи бор. Тўғиз уруғи бир неча туркий халқлар
этнонимикасида учрайди. Қозоқ, қорақалпоқ, олтойларда тоғўз (тўғиз) уруғи
мавжуд. Бошқирдларнинг ай қабиласи кошсў уруғи таркибида тоғўз деган этник
шахобча қайд қилинган.
91
УЙБУЛОҚ-Шеробод туманидаги гузар (Пошхурт). Сўзнинг биринчи
компонентидаги товуш ўзгарган: ўй>уй. Ўй-ўйилган жой, қазилган чуқур, чоҳ.
Уйбулоқ-баландлик остидан қазиб чиқарилган сув. Гидроним гузар номига
айланган.
ХАТАК – топонимнинг этимологияси ҳақида илмий тадқиқотчи
И.Умаровнинг Хатак қишлоғи ҳақидаги фикрлари асос қилиб олинди. Баъзи
манбаларда хатак топонимни қат(қоя) таги> қаттаги >хаттаги > Хатак деб
тушунишади. Т.Нафасовнинг илмий таҳлилида хатак сўзи, тожик шеваларида ғўд
–“улкан юмалоқ тош”, -ак аффикси мавжудликни билдиради: ғўд+ак>ғудак>
худак> хатак – “улкан тошли, қояли” маъносини беради.
Б.Қодиров Хатак
атамасини сув билан боғлаб, “Хат-тўғри, об-сув. Хатоб-Хатак. Тўғри йўллик сув”,
– деб изоҳлайди. Аслида топонимни қадимги хатак қабиласи номи билан боғлаш
тўғрироқ бўлар эди. Негаки, Хатак – Боғлидара, Тангидовон, Чорвоқ, Бедак,
Чоҳак, Хўжанқон, Заравутсой қишлоқларининг умумий номи бўлган. Халқ
орасида “минг уйлик хатак эли” ҳақидаги нақл ҳам сақланиб қолган.
Тарихий манбаларда хатакилар хатакин ёки хаттаки номлари билан тилга
олинади. Хатагин (хатакин) номи хата+гин~кин компонентларидан ташкил
топган. Гин~гун~кун~кин қадимги туркийча бўлиб, “одам”, “уруғ”, “халқ”
(Масалан: kün (el kün) – “халқ, одамлар” маъносини англатади.
Хат~кат компоненти эса бутун Евроосиё ҳудудида турли топонимлар,
этнонимлар ва антропонимлар ўзагида иштирок этади. Э.М.Мурзаев хат, кат, кед,
кент сўзларининг кўпгина халқларнинг лексикасида мавжудлигини ҳамда улар
“уй, шаҳар, қўтон” маъносида келишини баён этади. Бу фикрнинг қанчалик тўғри
эканлигини аниқлаш учун қўлимиздаги мавжуд далилларга назар ташлаймиз.
Олтой тиллари оиласида: мўғул тилида хот – “шаҳар”:, бурятча хото – “шаҳар”,
хотон–“қўра, оғилхона”, ёқут тилида хотон – “қишки қўра, молхона”, қадимги
печенеглар тилида катай – “истеҳком”, “қўрғон”; чиғатойча катаг – “қўрғон”,
ўзбек ва қозоқ тилларида қўтон – “молхона”, чиғатойча кат – “дамба”; эроний
тилларда: форсча kod, kаdа – “уй”; афғонча кот – “қалъача”, “қишлоқча”; котгай
– “қўрғонча”; кота – “хона”; кудэй – “кулба”, “капа”; осетин тилида xatoen –
“хона”; славян тилларида: қадимги рус тилида кат, катун – “қўрғон, ҳарбий
қароргоҳ”; чех тилида соt – “уйча”; русча хата – “уй”, “хона”, “деҳқон уйи”;
хутор – Россия ва Украина жанубида якка ўзи ажралиб турадиган ер участкаси ва
ҳовли, қишлоқча, қўрғонча, котух – рус тилининг турли шеваларида “молхона,
чайла, ин”; бошқа тилларда: фин ва саам тилларида хота – “уй”, Ленинград
областида яшовчи вод халқи тилида kota – “уй”; Мордва Республикасида яшовчи
эрзян ва мокшанлар тилидаги кудо, куд –“уй”: индонез тилида kota – «шаҳар»,
berkota– 1) девор билан ўралиб мустаҳкамланган жой; 2) қалъада бекинмоқ
маъносини беради.
Шу билан бирга бу компонентнинг бошқа маънолари ҳам бор. Қадимги
туркча qatlan – “жасур бўлмоқ”, “чидамоқ”, “дадил бўлмоқ”; ёқут тилидаги
катал (кати) – “қўриқлаш”, “муҳофаза этиш”; хатан – “қаттиқ”, “мустаҳкам”
каби тушунчаларни беради. Қада – умумтуркий тилларда: хата ёқутча –
“санчмоқ”, “тиқмоқ”, “қадамоқ”, “бирлаштирмоқ”, “уламоқ”, “мустаҳкамламоқ”;
қадаға (ёқутча хадаға) – “текширмоқ”, “назорат қилмоқ”, “кузатиб турмоқ”;
қадағ (қадағла таркибида) – “сақламоқ”, “қўримоқ”; қадаған – “таъқиқ”,
92
“таъқиқламоқ”, “ман этмоқ”, “қатъий буйруқ”, “тўсиқ”; қадаға – “таъқиқламоқ”,
“қонун”, “тузук”, “кодекс”, “ғамхўрлик қилмоқ”; қадағ – “таъқиқ”, “тўсиқ,
мустаҳкамланган жой”, “қоровул”, “қўриқчи”; мўғулча хадагала – “сақламоқ”
тушунчаларида келади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиладиган
бўлса,
хат~кат~қад~қат
компонентлари топонимияда ҳамма томони девор билан ўраб олинган жой,
яъни, “шаҳар”, “қўрғон”, “қишлоқ”, “сарой”, “уй”, “молхона” маъносида, одам
исмлари ва уруғ номларида “кучли”, “қаттиқ”, “жасур”, “мустаҳкам”,
“довюрак”, “бирлашган”, ҳуқуқшуносликда “таъқиқламоқ”, “ман этмоқ”, “қонун”,
“қонунлар мажмуаси”, “кузатувчи”, “назоратчи” маъноларида келиши маълум
бўлади. Хатакин ~ хатагин~қатағон сўзларининг асл маъноси “кучли,
мустаҳкам халқ” дир. Қабила номи асосида қишлоқ аталган.
Сўнгги йилларда “қатағон” сўзи этноним ёки ҳуқуқий атама эмас, балки
“репрессия” маъносида тушуниладиган бўлди. Бу эса қатағон уруғи ҳақида айрим
нотўғри тушунчаларнинг юзага келишига сабабчи бўлди. Кўпчилик кишилар, шу
жумладан қатағонларнинг ўзлари ҳам Афғонистондан қочиб келганлиги учун
уруғга қатағон номи берилган деб ҳисоблай бошлашди. Ачинарли томони
шундаки, тарихдан унчалик хабари бўлмаган кишилар томонидан қатағон уруғи
вакилларига нисбатан асоссиз равишда туҳмат қилиш, уларни камситиш сингари
ҳолатларига ҳам гувоҳ бўлиб қолдик. Бу масала ҳатто, ўз даврида жиддий
баҳс-мунозараларга сабабчи ҳам бўлди.
1983 йилда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида” “қатағон-эск.
“Тақиқ. Ман”. Қатағон қилмоқ. Масалан: “Бу ерда чекиш қатағондир ”,-дейилади.
2007 йилда нашр этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида” қатағон сўзи; 1.
“тақиқ, ман”; 2. “Бекор қилмоқ, йўқ қилмоқ”; 3. “Қувғин қилмоқ”; 4. “репрессия”
маъноларида изоҳланади. Агар эътибор берилса, луғатнинг олдинги нашрида
қатағон сўзи оммавий қирғин, қувғин, қамоққа олишлар, яъни репрессия
маъносида эмас, балки “таъқиқлаш” маъносида берилган. Сўнгги нашри эса
охирги 25 йил ичида қатағон сўзи касб этган янги маъноларни ҳам ўз ичига
олган. Албатта ҳар бир масаланинг ўз ечими бўлганидек, мазкур муаммонинг ҳам
ўз ечими бор.
Қадимда оммавий қирғинга учраган уруғ, эл, қишлоқ ёки шаҳар аҳолисига
нисбатан “қатл”, «”қатлон” сўзлари ишлатилган. Қатл сўзи арабча бўлиб,
“ўлдириш” маъносини англатади. Бу сўз XX аср бошларига қадар ўлкамизда кенг
қўлланилган. Шунингдек, халқ шевасида оммавий қирғин, қувғин, калтаклаш
маъносини берувчи “қаталон” сўзи ишлатилганлигини бир неча бор кузатганмиз.
Ҳозирги пушту (афғон) тилида ҳам шу сўз бор. Шевада “қаталон қилиб ишлатди”
сўзи “қаттиқ туриб ишлатди” маъносида келади. Таклифимиз шуки, “репрессия”
сўзининг эквиваленти сифатида “қатлон” сўзини, “қатағон” ни эса уруғ номида
қўллаш лозим. Шунда қатағон уруғи ҳақида юзага келган айрим салбий
тушунчаларга чек қўйилган бўлар эди.
ХЎЖНАҚОН – топоним хўжа ва хонақо компонентларидан ташкил топган.
Ё.Хўжамбердиевнинг изоҳича, топоним Хўжахонақо // Хўжанхонақо
бирикмасининг товуш ўзгаришларига учраган. Хўжанқо (Хўжахонақо //
хўжахонақоҳ – хўжахона // гоҳ) қишлоғи “хўжаларнинг турадиган жойи, уйи,
93
хонаси”;
“хўжа қавми томонидан қурилган хона”; “хўжалар сиғинадиган
зиёратгоҳ жой”. Кейинчалик қишлоқ номига ҳам асос бўлган.
Дарҳақиқат, Хўжанқонда сўфий, зоҳид каби кишиларнинг ҳужраси,
кулбаси-хонақо ва зиёратгоҳи бўлган. Хонақо сўзи олдига “хўжа” сўзи келиб
қўшилган ва Хўжахонақо>Хўжанқон шаклида талаффуз этиладиган бўлган.
ХИТОЙ- Шеробод туманидаги қишлоқ (Саидобод). Хитой-қўтай-қтайхўтай-умумтуркий этноним. қозоқ, қорақалпоқларда қўтай, қтай-қабила, уруғ
номи. Бошқирдларда хтай-аргўн, ктай--қўпчақ, кўпчак-ктай, кузгун-қатай, карачахитай; катай (хўтай, кўтай, хитай, ктай, хтай каби уруғ ва қабилалар бўлган.
Ўзбек халқи таркибидаги қадимий қабила-уруғлардан бири-хитой. Хитойлар
кўпинча бошқа қабила-уруғлар билан бирикиб, улар такрибига сингишиб кетган.
Уларнинг номи ҳам шу этник бирлик номи билан бир этнонимга айланган.
Сангзор ҳавзаси ва Сирдарё хитой юзлар яшаганлиги маълум, жанубий
Ўзбекистонда хитойлар Шерободнинг Пошхурт, Хитой, Шаҳрисабзнинг Танхас
дарёси бўйида, Чироқчининг Хитойсой, муборакнинг Хитой, қорахитой,
Етимхитой қишлоқларида яшаган. Этноойконим.
ХИТОЙ ҚАЛЪА-Шеробод туманидаги жой (Қуллуқшо). Халқа-тевараги
қазноқли баландлик билан ўралган жой, ҳалқоб текис майдон: хитойларнинг
текис жойи.
ХЎРЎЗАК-Шеробод туманидаги гузар (Зарабоғ). Тожикча. харус-ҳайвон
(от, туя, ҳўкиз, эшак) кучи билан ҳаракатга тушадиган тегирмон. -ак аффикси
кичик, майда маъносини англатади, хўрўсак>хурўзак-тегирмонча. Хурўзактегирмонли, тегирмон атрофидаги гузар.
ЧАКОП-Шеробод туманидаги (Зарабоғ). Тожикча. чохкоб сўзларидан
тузилган. Чуқур, қуйига қараб қазилган чуқурлик-чоҳ. Топонимияда чоҳ сўзи чак
тарзида кўп учрайди, қудуқ жорма ва булоқ тарзида қазилган, умуман, сув
чиқариш учун ўйилган чуқур чак (< чоҳ), сўзининг гидронимиядаги ўзига хос
маъносидир. Оп-сув (<об). Чакоп-қазиб чиқарилган сув, ёриб ер юзасига олиб
чиқилган сув манбаси.
ЧАЛАҚЎРҒОН-Шеробод туманидаги жой номи (Оққўрғон). қадимги
туркий тилда чал-чол-оқиш, оқ, бўзранг. -а аффикси сифатдан от ясалган.
чалақўрғон-оқ қўрғон, яъни катта қўрғон, муқаддас қўрғон. Бу номни битмаган,
чала қолган қўрғон тарзида изоҳлашади. Бу халқ-изоҳи.
ЧАШМАЗОР-Шеробод
туманидаги
қишлоқ.
Тожикча
Чашмазор
(<чашмақсор)-ер ости сувлари қайнаб, сизиб чиқадиган манбаси, булоғи кўп жой,
булоқли. -сор аффикси кўплик, мўллик, жамланганлик, мавжудлик маъноларини
билдиради, -сор аффикси сўзлар ўзбек тилига -зор тарзида ўзлашган: Сангзор
(Жиззахдаги дарё) аслида сангсор-тошли, тошлоқ.
ЧАҚИШЛИ-Шеробод туманидаги адир (Оққўрғон). Чақиш ўсимлиги
ўсадиган қумлоқ жой.
ЧАҚИШЛИ-Шеробод туманидаги адир (Чандир, помиқ). Помиқ ва чандир
қишлоқларида яшайдиган тақаби асосида яралган патронимдан гузар номи келиб
чиққан.
ЧИЙЛИ-Шеробод туманидаги жой (Оққўрғон). Чий ўсимлиги ўсган дала.
ЧИНОБОД-Шеробод туманидаги қишлоқ. Чинровот (ҳақиқий, катта равот),
чўнг равот (баланд, юксак равот), чим равот (чим деворли равот) бирикмалари
94
асосида изоҳлайди. Суғд тилида чем-чим (<тим) атрофи девор (тўсиқ) билан
ўралган жой; қўрғон қалъа; сарой. Чинобод чем-чим ва работ сўзларининг
бирикувидан тузилиб, ўзгариб кетган: чемравот>чемовот>ченовот>чиновот.
ЧИҒАТОЙ-Шеробод туманидаги қишлоқ (Сеплон); мўғул империясининг
асосчиси Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатой, Ғулжадан Амударёгача бўлган
ерлар Чиғатой ихтиёрида бўлган. Мовароуннаҳр Чиғатой улуси деб аталган.
Чиғатой сўзининг маъно ва қўлланиш доираси кенгайган. Киши исми
функциясидан ташқари, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий ва этник аҳамият касб этган.
XIII-XIV асрларда Чиғатойтойхон ҳарбий ва этник аҳамият касб этган. XIII-XIV
асрларда Чиғатойхон ҳарбий қўшинлари ва авлодлари, имтиёзга эга бўлган
туркий-мўғул кишилари, XV асрда Мовароуннаҳр ва шарқий Хуросоннинг
Шайбонийларга қарши кураши даврида эса Мовароуннаҳрнинг ҳам туркий, ҳам
тожик тилида сўзлашувчи аҳолиси чағатойлар дейилган. Чиғатой-чағатой XV-XVI
асрлардаёқ аниқ чегараланган ҳудудига эга бўлган, этнонимик маъноси ва
вазифаси ҳам шу даврларда юзага келган. «Бобурнома»да Иброҳим чиғатой,
Чиғатойхон исмларидан маълумки, бу даврда чиғатой сўзи ҳам этноним, ҳам
антропоним функциясида қўлланган. Унинг топонимга ўтиши ҳам шу даврда
бошланган.
Чиғатой-этноойконим
Қашқадарёнинг
Китоб,
Яккабоғ,
Сурхондарёнинг Бойсун, Термиз, Сариосиё туманларида ўзбек чағатой ва тожик
чағатойлар яшаган.Чиғатойга бўйсунувчи маҳаллий ўтроқ халқга нисбатан
ишлатилган. Мўғуллар томонидан босқинчилик амалга оширилгач, маҳаллий
ўтроқ ўзбек ва тожик халқига нисбатан Подшонинг ким Чиғатой, кимга солиқ
тўлайсан Чиғатойга, номинг нима Чиғатой, давлатининг номи Чиғатой каби
мажбурий сиқув таъсирида маҳаллий халқ 120 йил давомида ўзининг уруғ ва
қабила номини унутиб, кейинчалик ўзларини Чиғатой деб атаганлар.
ЧЎЙИНЧИ-Шеробод туманидаги қишлоқ (Керайит); чўмич азалда уруғнинг
тамғаси, у чўмичли шаклида бўлган. Тамға номи этнонимга айланиш жараёнида ли аффикси қўшилган. Этноним топонимга ўтган.
Чўмичли деган уруғ Зарафшон қипчоқлари жетиуруғ уруғ бирлашмасида,
хитой, қирқ, найман қабилалари таркибида бўлган. Қозоқларнинг тобин қабиласи
ва қорақалпоқларнинг болқали қабиласи таркибида шомўшлў (чўмичли)
қўнғиротлари вохтамғали бўлимининг чўмичли уруғи номи асосида юзага келган.
ЧОРБОҒ–Хатак қишлоғининг олдинги номи. Бу ном Ўрта Осиёда кўплаб
учрайди. Қадимги туркийча сарвағ – “қаср” маъносини англатган. Суғд тилида
ҳам айнан шундай маънодаги сўз бор Хатак қишлоғи ўрнида қадимий қалъа
бўлганлиги маълум. Топонимияда атрофи боғлар билан ўраб олинган қишлоқ,
қўрғон, қасрлар чорбоғ деб аталган. Кўпинча бойлар ва ҳокимларнинг ер-сувлари
чорбоғ дейилган.
ЧОҲАК– Хатак гуруҳига кирувчи қишлоқ. Бедакдан шарқда жойлашган.
Тожикча чаҳ (<чоҳ) – ак кичрайтириш аффиксидан ясалган. Чоҳак – “чуқурча”,
“қудуқча”, сув олиш ё бошқа мақсадларда қазилган ўйиқча, “кичик хандақ”
маъносини беради.
ЧЎЛБАЙИР– Боғлидарадаги тепалик номи. Байир сўзи бир қатор туркий
тилларда “тепалик”, “дўнглик”, “тепача”, “баландлик”, “тоғ”, “тоғ ёнбағри”, “тоғ
тизмаси”; қирғиз, қозоқ, ўзбек ва нўғай тилларида бағир – “тоғнинг ён қисми”,
95
“қиялик”, “текислик”, “яланглик”, “ҳайдалмаган ер”. Чўлбайир – “усти текислик,
яланглик ёки чўл бўлган тепалик” маъносини беради.
ШАЛҚОН-Шеробод туманидаги қишлоқ (Зарабоғ). Эроний тилларга
мансуб. Шал<шар-шел-баландлик, чўққи; баланд юксак. Суғдча ғар-тоғ. Шерширқғар>шерғар>шарғар> шалғар>шалғон>шалқан-баланд чўққи, юксак тоғ.
ШЕРАК-Шеробод туманидаги адир (Вандоб). Эроний тилларга шер-шир
тош; тоғли. Суғд тилида -ак аффикси мавжудлик маъносини ҳам билдирган.
ШЕРГАЗА-Шеробод туманидаги баландлик (Қорабоғ). Эроний тилларга
хос сўз, шер-шир, жир сўзларининг товуш шакли, маъноси тош, тоғ. Газа ошиб
ўтиш йўли бўлган кичик дўнглик, қирсимон чўзиқ баландлик. Шергаза-баланд
газа, тошли, газа.
ШЕРЖОН-Шеробод туманидаги қишлоқ (Зарабоғ). Гидроним қишлоқ
номига ўтган. Помир тилларидаги жер-шер-жир-шир-тош, шуғнон тилида эса
жир-шир-чўққи, қоя, баландлик. Тожик тилига шир-жер тарзида ўзлашган.
Топонимияда кўп (Ширкент, Ширдоқ, Обишир, Обшир; Шеробод,
ҚалЪайишерон, Шерқўтон). Суғд тилида жан-жон-анҳор (канал), булоқ, чашма,
кўл, жилға, дарёча маънолари ҳам бўлган. Шержон-тоғ дарёси; юқори дарё
(жилға), Зарабоғликлар учун юқори дарё. Шержондарё гидронимида бир хил
маънодаги (жон, дарё) сўзлари такрорланган.
ШЕРОБОД-туман (1926), шаҳар (1973). 1924 йилги аҳоли рўйхатида Китоб
туманида ҳам Шеробод қишлоғи борлиги кўрсатилган. Хоразмнинг Янгиариқ
туманида Шеробод қишлоғи бор. Шер исмли киши работи (қўрғони) ёки обод
қилган жой, деган изоҳ маълум. Хоразмда Шеробод, Шорвот деб айтилувчи бу
ном шоҳ (катта, асосий, бош), работ сўзлари асосида бош бекат, катта
карвонсарой тарзида изоҳланган. Тарихий манбаларда Термиз ҳокими Шералихон
томонидан Шеробод қалъасига асос солинганлиги қайд этилади. XVIII асрнинг
иккинчи яримда, 1758 йилда ташкил топган Шеробод беклигининг маъмурий
маркази Шералихон асос солган қалъада жойлашиб, қалъа маъмурий ва ҳарбий
марказ сифатида фаолият кўрсатди.
ШЕРҚЎТОН-Шеробод туманидаги
адир (Қорабоғ). Шер-шир помир
тилларида тош, тоғ, баландлик маъносига эга. Шерқўтон тоғ бағридаги, тоғ
(таландлик)даги қўтон ва шу объект ёнидаги адир. Киши исми бўлиши ҳам
мумкин.
ШЕРҚЎЛ-Шеробод туманидаги жилға (Пошхурт). Шўр-аччиқ, талх. Яғноб
тилида шўр-шўра жар, сув ўйғай чуқурлик. қўл-сув ўзани, сув оқар жилға.
Шўрқўл-сув ўйиб, жар қилиб кетган жилға.
ЭГАРЧИ-Шеробод
туманидаги
қишлоқ.
Эгар
остига
силлиқ
жойлаштириладиган ёғоч абзал. қадимги туркий тилда эдар. XI аср ёдгорлиги
«Девону луғотит турк»да эйар-эгар, XIV асрдан сўнг-эгар. Тарихан ясама сўз:
эгқар. сўз ўзаги эгмоқ (букмоқ) феълининг асоси, -ар аффикси қурол оти ясаган.
Эгарчи эгар ясовчи. Гузар аҳолининг касб-ҳунари асосида номланган.
ЭТИКЧИ- Шеробод туманидаги жой номи (Паландара). Этик ва шунга
ўхшаш оёқ киймлари тикувчи уста, этикдўз, касб-корига нисбат этилган киши
лақаби. Шеробод туманининг Қорабоғ қишлоғида этикчи номли оилавийқариндошлик тўдаси мавжуд. Ойконим киши лақабидан.
96
ЯНГИҲАЁТ I-Шеробод туманидаги қишлоқ (Таллашқон). Арарача. ҳаёттурмуш, яшаш. Янгиҳаёт-1930-йилларда ташкил бўлган колхоз номи, сўнг
ойконим.
ЯРМАКАРИЗ-Шеробод туманидаги қишлоқ (Пошхурт). Ж-ловчи
шеваларда жорма, й-ловчи шеваларда ва икки тилли аҳоли нутқида яртаадирларининг паст жойида ер ўйиб, қазиб чиқарилган сув. Булоқсимон сув
манбаи. Кариз-кориз-ер ости сув йўли, ер тагидан туташтирилган сув (қудуқ).
Ярмакариз-бир томони ёриб, ўйиб қазилган қудули кориз.
ЎЙБУЛОҚ-Шеробод туманидаги булоқ (Оққўрғон, Қорабоғ); ўй-тупроғи
қазиб олинган чуқурлик. Уйғур тилида ўйбулоқ-пасттекислик жойларда оқувчи
булоқ, сув. Ўйбулоқ-сув чиқадиган оқим кўзи ковланиб қазилган булоқ, қазма
булоқ.
ҚАЙРАҚ-Шеробод туманидаги
уруғ номи (Қорабоғ). қайриқ-ўзбек
уруғларидан бири.
ҚАЙРАҚИ-Шерободнинг қайриқ қишлоғидан кўчиб келган кишилар
(гузари).
ҚАЙРАҚИ-Шеробод туманидаги қишлоқ. Баландлик, қайроқли-уруғ номи.
Айрим манбаларда қайрангли уруғи қайд этилган. қайрангли-қайрақли-бир
асосдан урчиган. Нг-қ мослиги бор. қайроқли варианти қадимийроқ.
ҚАЙРАҚЛИ II-Шеробод туманидаги баландлик (Қорабоғ). қирғиз тилида
қайроқ-лалми, суғорилмайдиган; қайроқ жер лалми жой. Мўғулча хайранг-шағал,
майда тошли жой. қайроқ-чархлаш учун фойдаланиладиган силлиқ тош парчаси.
Э.Мурзаев қайрақ сўзи тарихан қайир сўзидан ясалган деган: қайирқоқ-қадимги
туркий тилда-қум, ғовак ер. XI аср туркий тилда қайир-қум (ўғузча), юмшоқ ер.
ҚАЙҒИ-Шеробод туманидаги гузар (Зарабоғ); қайғи (варианти қайқи)этноним. Жанубий районлар қўнғиротлари ойинни бўлимидаги бешбола
уруғининг беглар, бектош, галабек, саман, қорасори, қирғолти, оқтиш, галақудуқ,
қўноқ, шамат, мади, қумалоқ, қайғи, аллос, тандирча, биқа, кўки тармоқлари бор.
Этнонимга тамға номи асос бўлган, ёй, ярим айлана шаклидаги белги-қайғи. қайсўз ўзаги, сўз ясовчи -ғи аффикси қўшилган: қайқғи-қайрилган, эгик.
ҚАМҒОҚЛИ-Шеробод
туманидаги
яйлов
(қанотли).
Чироқчида
қамғоқлисой, Қамаши ва Шерободда қамғақсой, Шерободда қамоқсой,
Жарқўрғонда қамоқли оронимлари бор. Қамғоқғчўл ўсимлиги, шарсимон юмалоқ
тарзда ўсиб, уруғи пишгач, илдиз бўғзидан узилиб, юмалаб юрадиган митти,
тиканли ўсимлик. Халқ нутқида шўрак ҳам дейилади. Халқ қамғоқ ўзини тоғ
айлар, янтоқ ўзини боғ айлар деган мақол яратган. Қамғоқ-чорва учун яхши емиш.
Бу ном чорвадорлар томонидан яратилган, шу ўсимлик ориентир вазифасини
ўтаган.
ҚАНГШАР-Шеробод туманидаги баландлик. қангшар қипчоқ диалектига
хос сўз. Буруннинг уч қисми билан кўзга туташган жойидаги чуқурлик қисми
орасидаги туртиб чиқиб турган дўнг жой-қангшар, қаншар. Худди шунга ўхшаш
баландлик қангшар. Тоғ ёки йирик баландлик, тизмалар бағрида бўртиб чиққан
баландлик-қаншар, қангшар, баъзи жойларда тумшуқ аталади. Термин топоним
(ороним)га айланган.
ҚАНЖИҒАЛИ-қанжигали-ўзбек уруғларидан бири. қўнғиротларнинг беш
бўлимидан бири-қанжиғали, у 14 уруғдан иборат. Улар Шеробод туманида
97
яшаган. қашқадарё ўнг ва чап қирғоғи қипчоқсаройларнинг бир бўлимиқанжиғалисарой, Чироқчи, Китоб, Ғузордаги қанжиғали сарой уруғи,
Жарқўрғондаги қанжиғали қўнғирот уруғи асосида номланган.
ҚАНЖИҒАШОҲ-Шеробод дарёсидан қадимда қўнғиротларнинг ойинни,
қанжиғали уруғлари ҳамда туркман жуз, қатағонлар сув олган, ўз ариғи бўлган.
Улар Ойиннишоҳ, қатағоншоҳ, Туркманшоҳ, қанжиғашоҳ деб аталган.
қўнғиротларнинг қанжиғали бўлимига қарашли бўлган ариқ. Шох-кичик ариқ,
йирик сув ўзанидан ажратилган майда сув йўли. Этнонимга шох сўзи қўшилиб
гидроним ясалгач, -ли аффикси тушиб қолган.
ҚАҲРАМОН-Шеробод туманидаги жой номи. Халқ нутқида қараманқарамон. Ўзбек уруғларидан бири қарамон. Фарғона қипчоқларида қураман.
Бошқа туркий халқларда ҳам бу этноним мавжуд. Қорақалпоқларнинг қтай
қабиласи таркибида қараманжулў уруғи бўлган. Туркманларда қараман, ақман
уруғи бор. Ўзбекларнинг ҳам оқман уруғи борлиги маълум. Этнонимияда оқ-қора
узвий жуфтликни ташкил этади. Озарбайжонларда бу этноним-гараман.
Топномист-тарихчи Г.А.Гейбуллаев Озарбайжондаги Гараман топоними асосида
умумтуркий гараман-қараман-қарамон этноним ётади деб ҳисоблайди. қарамантуркий қипчоқ этноними. Таркиби қара-қора-герақман. қийсланг: туркман,
найман, ўсмон, аларман, қулман (қорақалпоқ уруғи), қуман, дўрман. -ман
форманти этноним ясовчи сифавтида эътироф этилган. Этноним ғорларнинг
барчасининг сўнгги компоненти киши, одам маъносидаги сўзлардир. Ф.Гордеев
бу формантни эроний тилларга мансуб деб қараган, аслида у туркий сўздир.
қаҳрамон эмас, қарамон ёзишни расмийлаштириш лозим.
ҚИЗҚЎРҒОН-Шеробод туманидаги жой номи. Баландлик, қалъа харобаси.
қизқўрғон-текпаликдаги қўрғон, баланд жойда ўрнашган қалъа, юксак истеҳком;
миноралари ўрни сақланиб қолган қўрғон.
ҚОРАОЙИННИ-Шеробод туманининг Қуллуқшо қишлоғида яшовчи
ойинниларнинг айтишича, ойиннилар дастлаб иккига бўлинган; қоратонаойинни
(ёки қораойинни), оқтонаойинни (оғайинни). Ойиннилар Деҳқонободнинг
Шеробод ва Туркманистон билан чегарадош зонасида, Шеробод туманида
яшаган, 1920-30 йилларда қисман ойиннилар Денов суғорма ерларига кўчиб
тутишган. Этноним топонимга ўтган.
ҚОРАТУТ-Шеробод туманидаги жой номи. Қора-тут мевасининг ранги.
Бундай мевали тутни халқ шотут ҳам дейди. Сўғд тилида шов (тут)-қора. Оқтутқоратут мевасининг рангига кўра фарқланадиган бир хил дарахт, қоратутнинг
меваси камроқ бўлади. Тут дарахтининг тури номи (қоратут) жой, қишлоқ
номларига айланган.
ҚОРАХОНИ-Шеробод туманидаги жой номи (Корезот). Шерободнинг
Корез қишлоғи ва унинг атрофидаги овулларда, Денов шаҳрининг теварагида
яшовчи хўжалар ўзларини қорахони деб билишади. Кофирниҳон дарёси
бўйларида (Ҳисор шаҳри ёнида), Кўлобда яшовчи арабларнинг шолбоф уруғи
тармоғи-қорахони. Зарафшон водийси оққипчоқларининг жиғалтой уруғига
қарашли уч тармоқнинг бири қорахон, қорахон-қорахони-қорахоний-этноним,
қадимги туркий халқ. Аслида қорахон 927-1212 йилларда Шарқий Туркистонда
ташкил бўлиб, сўнг Аму-Сир оралиғидаги ўлкаларни ҳам ўзига бўйсундирган
турк давлатининг бошлиғи, асл исми Абдукарим Сотуқ Буғрохон бўлган. 996-999
98
йилларда Мовароуннаҳрни ўзига тобе этган. XIII асрнинг 2-декадасида қорахоний
династияси барҳам топган. Шу династия билан боғлиқ территориал ва сиёсийижтимоий группа қорахон-қорахони деб аталган. Кейинчалик улар қадимий ўтроқ
туркий халқларга қўшилиб, сингиб кетган, аста-секин қдимий қарлуқлар, хўжа ва
эшонлар ўртасидаги уруғ ё табақа номига айланган. Уларни қорахонийлар даври
(X-XII асрлар) уруғ-қабилаларининг авлод-аждодлари намунаси дейиш мумкин.
ҚОРАБОТИР – Боғлидарадаги жой номи. Т. Нафасовнинг таъкидлашича,
Қорахон, Қорахони, Қоработир, Қорақўйли, Қорабағиш, Қорабўйин, Қорабой,
Қоратери, Қорақурсоқ, Қоратегин, Қоратикан, Қоратегинчи, Қоракўрпа,
Қоракўз, Қорамойли деган қишлоқ номларининг асоси этнонимдир.
Бу
сўзларнинг этнонимлик, ва этнонимгача, ҳамда этнонимдан жой номига
айлангандан сўнгги маъноси бир-биридан фарқ қилади. И.Умаровнинг илмий
таҳлилда этнонимга айлангунча лақаб, исм, белги ё предмет билдирган. Қорахон,
Қорабой – исм (лақаб). Этнонимга ўтгач, бу сўзлар кишиларнинг этник,
территориал ёки касб-ҳунарига нисбатланган атамасига айланади. Жой номига
ўтганда эса сўзда дастлаб икки вазифа бўлади: ҳам аҳолининг этник таркибини,
ҳам уларнинг яшаган маълум жойини билдиради. Этник таркибини англатиш
вазифаси унутилиб, ҳаётда ўз аҳамиятини йўқотгач, фақат жой номи сифатида
нутқда қолади. Ҳозир бу номларда шу ҳолат, вазифа, маъно мавжуд. Қоработир –
қўнғиротлар қўштамғали бўлимининг ўтроқи уруғига оид патроним.
Манғитларнинг оқманғит бўлимида ҳам шу номдаги тармоқ бўлган. Фикримизча,
Қоработир Боғлидарада хатакилар билан бирга яшаган ёки ёзги қўниш жойи
бўлган ўзбек уруғининг номи. Бу уруғ кўчиб кетгач, ундан фақат шу номдаги жой
қолган.
ҚЎЛДАРОЗ – И.Умаровнинг илмий таҳлилда Боғлидара ва Хўжанқон
оралиғидаги тоғ номи. Икки сўз: қўл ва дароз дан ташкил топган. Қадимги
туркийча qol – “водий”, “тармоқ”, қол-“тоғ чўққисидан пастга тўғри тушган,
водийдан баланд жой”, кθ:л - туркий тилларда “кўл”, “денгиз”, “қудуқ”, “ҳовуз”,
“ботқоқ”, “ҳавза”, “баландликдан келган сувнинг йиғилган жойи”, “дарё ирмоғи”,
“баҳорда сув билан тўладиган пастлик жой” демакдир. Дароз сўз форсча “узун”,
“узоқ давомли” маъносида келади. Қўлдороз – “тоғ чўққисидан бошланган узун
водий, сой” деган маънони англатади. Тоғ ҳам шу номдаги сой номи билан
аталган.
ҚЎРЧУҚ – И.Умаровнинг илмий таҳлилда Хўжанқоннинг жанубидаги тоғ
номи. Қўрчуқ номи эроний тилларга мансуб. Сўғдийча ғар – “тоғ”, афғон
тилидаги ғар – “тоғ”, “тоғ ён бағри”, ғарцəн – “тоғлик жой”, “тоғлик”, кар –
“тошлоқ жой”, Тоғли Бадахшондаги ёзғулом шевасида горчук – “тоғ”
маъноларини англатади. Юқоридагилардан келиб чиқиладиган бўлса, Қўрчуқ сўзи
“тоғ” (горчук>қорчуқ>қўрчуқ) маъносини англатиши маълум бўлади.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Кўҳитанг хатакилари то XVIII аср
ўрталарига қадар Тоғли Бадахшон халқлари билан яқиндан алоқада бўлган.
Шундан, бадахшонликлар шевасидаги бу сўзнинг хатакилар яшайдиган ҳудудда
пайдо бўлмаслигига ажабланмаса ҳам бўлади.
ҚУЙИНЧИ-Шеробод туманидаги баландлик (Майдон). қуйин уруғига
мансуб кишилар-қуйинчи .уйин.
99
ҚУЛЛУҚШО-Шеробод туманидаги қишлоқ (Ғамбур). Қуллуқ-қадимги
туркий қабила номи-қарлуқ сўзининг шевадаги шакли. Тожикча. шо (<шох)
асосий сув ўзани (анҳор, ариқ, канал)дан чиқарилган ёрдамчи ариқча, кичик сув
йўли. қадимда қарлуқларга мансуб бўлган сув ўзани-қарлуқшох, сўнг
қуллуқшо.ҒАМБУР-Шеробод туманидаги қишлоқ (Оққўрғон). Эроний тилларда
хан хон-хони-хоник-булоқ, кичик ҳовуз; ариқ, анҳор, суғориш канали; жилға. Бу
сўз хоразмий, сўғд тилларида ҳам бўлган. қадимги парфян-манихей текстларида
қайд этилган (хан, ханиг). Авеста тилида булоқ хан дейилган. Бур-бар-пар-юқори,
баланд, юксак. Дастлаб гидроним-юқори жилға, тоғ дарёси.
ҒЎРДАРА-Шеробод туманидаги дара (Шержон). Тожикча ғўр-улкан
думалоқ тош. Ғўрдара-улкан тошли дара, тоғдан бошланадиган дара.
ҒЎРИНСОЙ-Шеробод туманидаги сой (Қорабоғ). М.Қошғарий XI аср
тилида қурум, қурун сўзи тош, катта тош маъносида бўлганлигини ёзган. Халқ
тилида ғўртош, ғўрим тош-сой ичларида у ер-бу ерда қолган ёлғиз тошларни
билдиради. Ғўрин халқ тилидаги ғўр, ғўрим қадимий қурум сўзининг товуш
шаклидир. Ғўринсой-катта тошлари кўп бўлган сойлик.
ҒЎРИНТЕПА-Шеробод туманидаги тепа Ғўринтепа-тоғнинг усти, чўққи ё
қоядан тушган тошли тепа.
Шеробод туманидаги археологик тарихий обидалар
Айритепа-Кушонлар даври манзилгоҳи. Илк ўрта асрларда ҳам қисман аҳоли
яшаган.
Ойсаратепа-Кушонлар даври манзилгоҳи. Илк ўрта асрларда ҳам аҳоли яшаган.
Оқтепа-Кушонлар даври манзилгоҳи. Унинг шимолий қисми баъзи жойларида ва
марказий дўнглигида XI-XII асрларда ҳам аҳоли яшаган.
I Анжиртепа-Навбоғ қишлоғи жануби-шарқида. Илк ўрта асрларда аҳоли яшаган.
Номсиз манзилгоҳ-I ва II Талашгантепа оралиғида жойлашган. XIV-XV асрларда
аҳоли яшаган.
Номсиз тепа-Хўжа Исо мақбараси ўрнида. Илк ўрта асрларда аҳоли яшаган.
Боботепа-Кушонлар даври шаҳристони. Истара қишлоғи ўрнида топилган
сополларга ҳамда ғиштларнинг ҳажмига кўра Кушон даврининг йирик аҳоли
манзилгоҳи, V-VIII асрларда аҳоли яшаган.
Ботирободтепа-Чуқуркўл қишлоғида 1,5 километр шимоли-ғарбда жойлашган.
Ареологик тадқиқотлар натижасида бино қолдиқлари асосида I-III асрларда
қурилган иморат бўлганлиги, кейинчалик улардан V-VI асрларда илк ўрта асрлар
иншооти сифатида фойдаланганлиги аниқланди.
Гиламбоптепа-Кушонлар даври манзилгоҳи. Юқори қатлами V-VIII асрларга
тааллуқли.
Гилампўштепа-Қорабоғ қишлоғи марказида. Сўнгги ўрта асрларга тааллуқли.
Ғўринтепа-Ғўрин қишлоғида жойлашган. Илк ўрта асрларга тааллуқли.
100
Добилқўрғон-Пошхўрд қишлоғининг шимолий четида, Добилсойнинг юқори ўнг
соҳилида. Шаҳристоннинг қуйи қатлами Аҳамонийлар ва кушонлар даврига,
юқори қатламлари эса ўрта асрларга тааллуқли.
Жондавлаттепа-Шерободдан 7 километр жануби-шарқда, Саидобод қишлоғида.
қуйи қатламлари Аҳамонийлар ва кушонлар даврига, юқори қатлами эса ўрта
асрларга тааллуқли.
Дўмбратепа-Шерободдан 5 километр шимоли-шарқда, Чиғатой қишлоғида.
Кушонлар даври манзилгоҳи. Юқори қатлами V-VI асрларга тегишли.
Кампиртепа-Шу номдаги қишлоқ марказида. Устки қатлами илк ўрта асрларга
тегишли.
Каттатепа ёки Ҳисилоттепа-Шерободдан 5 километр жануби-ғарбда.
Шаҳарчанинг умумий ўлчами атроф девор чегарасидан ҳисоблаганда шимолиғарбдан жануби-шарққа ўқ бўйлаб 510 метрни, шимоли-шарқдан жануби-ғарбга
390 метрни, умумий майдони 19 гектарни ташкил этади.
Каттатепа-Чуқуркўл қишлоғи жануби-ғарбий чеккасида, ҳар икки марказий
тепанинг асосий аҳоли яшаган вақти Кушонлар даврига, юқори қатлами эса ўрта
асрларга тўғри келади. Уларнинг атрофида илк ўрта асрларда яшалган бир неча
дўнгликлар бор.
Кофирқалъа-Шерободдарёнинг ўнг соҳилида, Шерободнинг шимол томонидан
туташ дўнгликлар ўрнида жойлашган. Шимоли-шарқий қисмида XIII-XIX
асрларда Бек қўрғони мавжуд, шаҳристон арки Кушонлар даврига тааллуқли.
Шаҳристондан топилган сополлар Кушонлар даврига, X-XIII асрларга ва XVIIIXIX аср бошларига тааллуқли.
Қўқимасжой-Шерободдан 5 километр жануби-шарқда, Қорасувнинг ўнг
соҳилида. Топилган сополлар ва пишиқ ғиштга (22х22х4 см) қараганда Х-Х1 аср
бошларига тааллуқли.
Қулуғтепа-Шерободдан 5 километр жануби-ғарбда, Навбоғ қишлоғининг
жанубий четида. Шаҳристон асосан Кушонлар даврида бунёд этилган, аммо унда
ҳаёт қайнаган давр V асрдан XV-XVI асрларгача тўғри келади. Бу тепаликдан 150
метрлар шимоли-шарқда тўғри тўртбурчакли (30х10 метр) дўнглик бўлиб,
Шўронтепа номи билан маълум. Сополларга қараганда, X-XII асрларга тўғри
келади. 250 метр жануби-шарқда илк ўрта асрларга тааллуқли Ноғоратепа (30х20
метр), 300 метрлар масофада эса Култепа (20х10 метр) жойлашган. Афтидан,
булар ҳаммаси бир бўлиб, бир вақтлар мавжуд бўлган Қулуғшоҳтепанинг
қолдиқлари жойлашган.
Қўрғонтепа-Қорабоғ қишлоғи марказида. Топилган сополларга кўра, ўрта
асрларга тўғри келади.
Майдонқўрғон-Қорабоғ қишлоғи марказида. Топилган сополларга кўра, ўрта
асрларга тўғри келади.
Майдонқўрғон-Қорабоғсойнинг чап соҳилида, Майдон қишлоғи шимоли-шарқий
чеккасида. Асосий яшалган вақти Кушонлар даврига, қисман ўрта асрларга тўғри
келади.
Мозористонтепа-Қорабоғсойнинг чап соҳилида, Қорабоғ қишлоғи шимолида.
III Талашгантепа-Шерободдан 15 километр жануби-шарқда, Талашган
қишлоғида топилган сополларга кўра, илк ва ривожланган ўрта асрларга тўғри
келади.
101
Талагантепа-Шерободдан 3 киломерт шарқда жойлашган. Кушонлар даври
манзилгоҳи, аммо илк ўрта асрларда ҳам гавжум ҳаёт қайнаган.
Тошлоқтепа-Навбоғ қишлоғидан 1 километр ғарбда, Шерободдан 5 километр
жануби-ғарбда жойлашган, илк ўрта асрларга тааллуқли.
Таллимаронтепа-шу номли қишлоқда. Илк ва ривожланган ўрта асрларга доир
сополлар топилган.
Хатак-Шеробод туманидаги қишлоқ. Рус тадқиқотчилари Н.А.Маев,
Л.О.Костенко ва Д.Н.Логофетлар асарларида ушбу қишлоқ ҳақида маълумот
келтирилган. Хатак тожик тилида «Улкан юмалоқ тош», «Улкан тошли, қояли»
маъносини билдиради (Ғуд-улкан юмалоқ тош). Хатак қадимда Бедак, Боғли дара,
Зараутсой, Тангидавон, Хўжаанқо, Чорбоғ қишлоқларининг умумий номи
сифатида «Минг уйлик Хатак эли» номи билан ҳам машҳур бўлган. Шунингдек,
Хатак номи туркий манбаларда “кучли”, “мустаҳкам халқ” деган маъно қайд
этилади, яъни “хат-кат” атамасида мустаҳкам жой, шаҳар, қишлоқ, мустаҳкам
халқ яшайдган жой маъносида ҳам изоҳланган.
Хўжаанқо-Шеробод шаҳрининг шимоли-ғарбидаги қишлоқ. Хонақо сўзининг
олдида “Хўжа” сўзи ишлатилиб, Хўжаанқо-Хўжахонақоҳ-хўжахона (гоҳ) қишлоғи
маъносида “Хўжаларнинг турадиган жойи, уйи, хонаси”; хўжа қавми томонидан
қурилган хона; “Хўжалар сиғинадиган зиёратгоҳ” маъносини беради.
Хўжақия-Шерободдан 12 километр жануби-ғарбда ва III Талашгантепадан 4
километр шимолда жойлашган. Милоднинг I асрларидан XIV-XV асрларгача
яшалган. Унинг шимолида X-XIV асрлар манзилгоҳи қолдиқлари мавжуд.
Чиллатепа-Шерободдан 6 километр жануби-ғарбда жойлашган. Унинг асоси
Кушонлар даври манзилгоҳи, аммо V-XIII асрларда бу ерда ҳаёт гавжум бўлган.
102
ИККИНЧИ БОБ
Бухоро амирлиги даврида Шерободнинг ижтимоий-иқтисодий
ва сиёсий тарихи
Шеробод беклиги
XVI асрда Сурхондарё ҳудудининг сиёсий маркази Термиз бўлиб, XVII ва
XVIII асрдаги Солиҳобод анча вайрон бўлиб, аҳолининг кўпчилиги юртни ташлаб,
Шеробод ва Чағониёнга кўчиб кетди. XVIII асрнинг бошида йирик қўнғирот
уруғининг вакили Шералихон Шеробод шаҳрига мустаҳкам ҳарбий сиёсий
уюшмани вужудга келтириб, ўзаро уруш-жанжалларга чек қўйди, қалъа қўрғонни
тиклаб, маъмурий бошқарувни ўз қўлига олиб, ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун
Термиздан нуфузли сайидларни кўчириб келтирди, уларга катта имтиёзлар берди,
натижада Термиз сиёсий марказ сифатида ўз мавқеини бутунлай йўқотди. Бухоро
хони Муҳаммад Раҳимхон 1757 йилда Шеробод беклигига асос солиб, маъмурийсиёсий бошқарувга ўзига содиқ одамларни қўйди. Шу туфайли Шеробод X1X аср
бошидан Бухоронинг энг йирик иқтисодий ва маданий марказига айланди.
Шеробод ва Термизга Балх ва Бухородан кўплаб карвонлар қатнаб турган,
Шерободда туз қазиб олиш, Термизда шиша ва мусаллас тайёрлаш яхши йўлга
қўйилди.
XVII аср охири XVIII аср бошларида Бухоро хонлигининг мавқеи тушиб
кетиши натижасида ўзбек уруғлари ўртасидаги кураш кучайиб кетади. Бу эса
Бухоро хонларининг Ҳисорни бўйсундириш учун қонли юришларининг
бошланишига сабаб бўлди. Йирик ўзбек уруғларининг Бухоро хонларига қарши
олиб борган кураши карвон йўллари устида жойлашган қишлоқлар аҳолиси учун
катта ташвишлар келтирар эди. Айниқса, Субҳонқулихон (1680-1702) ва
Убайдуллахон (1702-1711) ҳукмронлиги йилларида карвон йўллари устида
жойлашган қишлоқлар бир неча бор талон-тарож этилди. Асфандиёрхон даврида
халқнинг аҳволи янада оғирлашди. Халқнинг ночор аҳволи қуйидаги мисрада ҳам
ўз аксини топади:
Асфандиёрхон хон бўлди, еганимиз чигит нон бўлди.
Мир Муҳаммад амин Бухорийнинг ёзишича, Убайдуллахон ҳижрий 1123
йил муҳаррам ойининг 26 санасида (милодий 1711 йил 16-март) фитна
натижасида ўлдирилди. Тахтга унинг укаси Абулфайзхон ўтиради. Абулфайзхон
даврида марказий ҳукумат батамом ўз таъсирини йўқотади. Хонлик алоҳида,
мустақил вилоятларга бўлиниб кетади.
Садриддин Айнийнинг Муҳаммад Вафо (Шуҳрат)нинг «Туҳфаи хоний»
китобидан хулоса қилиб олинган маълумотида, Бухоро ҳукумати
аштархонийлардан манғитлар қўлига ўтган пайтда (1753 йил) бутун Кўҳистон
мустақил ва бой яшаган. Манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон
мунтазам бир ҳукумат ясаб, ўз қўшинларини замонавий қуроллар билан
таъминлаб, Ўрта Осиёдаги тепа бегиларини йўқотишга киришди деб изоҳ беради.
Раҳимхоннинг Ҳисор ўлкасига биринчи ҳарбий юриши ҳижрий 1169
(милодий 1756) йилда содир бўлди. Пошхурд қалъаси яқинидаги Тангидовон
қалъасида (ҳозирги Хатакдаги Совурарча қабристони) бўлиб ўтган қирғинбарот
жангда Раҳимхон ғалаба қозонди. Раҳимхон қўлга тушган бутун эркакларни
ўлдирди. Хотин-қизларни асир олиб, Қарши бозорида жар солдириб соттиради.
103
Қўлга тушган ўлжа шу қадар кўп эдики, уларни сипоҳиларга бўлиб бермоқ учун
олти кун вақт зарур бўлди. Шу воқеадан сўнг Тангидовон қалъаси ва унинг
атрофидаги мудофаа иншоотлари тўлиқ вайронага айланади. Хатакиларнинг
сўнгги беги Муродбек бу урушда ҳалок бўлиб, Султонали деган жойда дафн
этилди. Қачонлардир минг уйлик бўлган хатак эли сон жиҳатдан қисқариб,
Кўҳитанг хатакилари ўз нуфузини ҳатто XX аср бошларида ҳам тиклай олмади.
Шеробод беклигиннг ташкил топиши тўғрисида дастлабки маълумотларни
тарихчи Муҳаммад Вафо қайд этиб, Сурхон воҳаси ҳудуддаги биринчи жанг
Пошхурт қишлоғи атрофида бўлиб, Муҳаммад Раҳимхон мағлубиятга учради.
Натижасиз жангдан кейин, иккинчи юришда Шеробод қалъаси эгалланиб, 3 минг
от, 500 туяга ортилган қимматбаҳо моллар ва 20 минг тилло танга Бухорога олиб
кетилди деб ёзади. Муҳаммад Раҳимхон вафотидан сўнг чекка ўлкаларда
марказий ҳокимиятга қарши халқ ҳаракатлари бошланиб, айниқса, Шеробод
бекликида Амир Дониёлбий даврида халқ ғалаёнлари кўчайиб, ушбу ғалаёнлар
катта қийинчилик билан бостирилади.
Субҳонқулихон, Убайдуллахон ва Муҳаммад Раҳимхон даврида содир
бўлган қирғинлардан омон қолган тоғчилар Самарқанд, Шаҳрисабз, Ғузор,
Гўрдара ва Термизга қочиб жон сақлашади. Йиллар ўтиши билан уларнинг
авлодлари сўраб-суриштириб, ота-боболари юртига қайтиб келишади. Дастлаб
улар Боғлидарада жойлашадилар. Боғлидара 1760-1840 йиллар давомида
тоғчиларнинг маркази бўлган. XVIII асрнинг охирги чораги ва XIX аср
бошларида ҳозирги хатакилар яшаб турган ерлар Пошхурт беклиги таркибида
бўлган. Пошхурт беклиги Кўчак ўғли Иброҳим мерган томонидан тор-мор
этилгач, унинг саъй- ҳаракатлари билан тоғли қишлоқлар ўзларининг тарихий
жойларини қайтариб олдилар. Натижада Иброҳим мерган Хатакни алоҳида
амлакдорликка айлантириб, уни Бойсун беклиги таркибига қўшиб, Боғлидара
атрофидаги Чорвоқ, Тангидовон, Хўжанқон, Чинор, Бедак, Заравутсой, Ёриқсой
ва Калапўшқияда ўз қишлоқларини амлакдорлик ихтиёрига қўшиб олди. XIX аср
ўрталарига келиб амлакдорлик маркази Чорвоқ қишлоғига кўчиб ва қишлоқ номи
ўзгариб Хатак деб ном қуйилди.
Иброҳим мерган ўлимидан кейин 1825 йилда Пошхурт беклиги қайта
тикланиб, Хатак амлакдорлиги Ғузор тўрасига, Панжоб ва Дарбанд
амлакдорликларини эса Пошхурт беклигига қўшилди. 1886-йилда Бухоро
амирлигининг маркази ва шарқий қисмларини ўрганган Бош штаб капитани
Покотилонинг қайд этишича, Пошхурт беклиги Дарбанд, Панжоб ва Пошхурт
амлакдорликларидан иборат эканлиги, бекликдаги 7000 хўжаликда 20000 киши
яшаганлиги ҳақида маълумот тақдим этди. XIX аср охирларига келганда
Пошхурт беклиги тугатилиб, унинг ерлари Бойсун беклигига қўшиб берилди.
Хатак амлакдорлиги яна қайта тикланди. Хатакилар яшаган қишлоқлардан фақат
Заравутгина Пошхурт амлакдорлиги таркибида бўлган.
Бухоро амирлигига қарши халқ ҳаракатлари Шеробод бекликида 1878-1879
йилларча давом этганлигини Афғонистондан қайтаётган рус сайёҳи доктор
Яворский қўйидагича таҳлил қилади: “Бухоро Амирлигида вазият унчалик тинч
эмас, Шеробод беги Қоратоғдаги қўзғолонни бостириш учун жўнаб кетди”.
Бухоро амири халқ харакатларини бостириш учун раҳбарлик қилиш мақсадида
Шахрисабзни ўзига бошқарув ҳудуди қилиб, Шарқий Бухородаги қўзғолонларни
104
бостириш учун ҳарбий ҳаракатларга раҳбарлик қилиб, Бухоро шаҳрига олти-етти
ой бормайди. Бухоро амири Шарқий Бухоро ерларида ҳокимиятни мустаҳкамлаш
ва халқ ғалаёнларини бостириш учун ўз қўшинини доимий сақлаб туришга
мажбур бўлди. Шерободда Х1Х асрнинг 70 йилларида 300 кишилик навкар
ҳаракатда бўлиб, умуман Шарқий Бухоро ерларида амир 6 минг кишилик
қўшинини сақлаб туришга мажбур бўлади. Сурхон воҳаси бекликларида амир
сиёсатига қарши йирик халқ чиқишлари ҳам бўлган, 1885-1886 йилларда
Шеробод беглигида кўтарилган йирик деҳқонлар қўзғолони бунга мисол бўла
олади.
Туркистон генерал-губернаторлгининг қишлоқдаги мансабдор элчиси 1903
йил 29 декабрда губернаторга қуйидагича ёзган эди: “Кейинги 5 йилда Кўлобда
беш бек, Ҳисор, Қабодиён ва Шерободда уч нафардан беклар алмаштирилди”.
Бухоро амирлигининг йирик бекликларидан бири Шеробод беклиги бўлиб, беклик
жанубда Амударё соҳиллари ҳамда Қоракамар кечувидан Паттакесаргача, шарқда
Сурхондарёнинг ўнг қирғоғи ва Жарқўрғон қишлоғини, шимоли-ғарбда Истара
ариғи ва Шеробод шаҳридан Таллак, Хўжаи тоғларининг ён бағирларигача бўлган
ҳудудни ўз ичига олган. Амударё Шеробод беклиги ҳудудида паст қирғоқ бўйлаб
оқади, сув тошганда дарё ўзани янада кенгайиб кетган, шунинг учун аҳоли Аму
соҳилида кам яшаган. Шеробод беклигида ҳар бир кв|км да ўртача 4-7 киши
истиқомат қилган. Бу ҳолат одатдагидан кам ҳисобланса-да, воҳада чорвачилик ва
деҳқончиликнинг ихтисослашуви учун етарли ҳисобланган.Шеробод беклиги
ҳудуди олтита амлакдорликни ўз ичига олиб, Талашқон-Шерободнинг жанубида,
Солиҳобод-Сурхондарёнинг қуйи оқимида, Жарқўрғон-Каттақумнинг шарқий
қисмида, Гиламбоб, Саитобод амлакдорликлари Шерободнинг шарқий ва жанубишарқий томонида жойлашган. Шеробод шаҳрининг атрофи ҳам алоҳида
амлакдорлик ҳисобланган, Шеробод дарёси тоғ дарасидан чиқиш билан бекликнинг
кўркам боғлари ва баланд қўрғон кўзга ташланган. Қўрғон мустаҳкам ва баланд
мудофаа деворлари билан ўраб олинган, у баланд тоғ устида жойлашган бўлиб,
дарёнинг қирғоғида қурилган. Қўрғон уч қатор девор билан ҳимоя қилинган,
бекнинг уйи қўрғоннинг марказида жойлашган, энг баланд ерида меҳмонхона ҳам
мавжуд бўлган. Меҳмонхона кенг айвонли кўринишга эга, ундан пастроқда бекнинг
уйи кўриниб турган, қўрғон баландда эканлиги учун Шеробод амлакдорлиги
кўриниб турган. Н.А.Маев “Материалы для статистики Туркестанского края” (1879)
номли асарида Шеробод беклигини бешта амлакдорликдан иборат, деб ёзган бўлса,
“Сборник географических, топографических и статистических материалов по Азии”
(1894) тўпламида эса бекликнинг еттита амлакдорлиги борлиги тасдиқланган.
Аслида эса Шеробод беклиги амлакдорликлари еттита бўлганлиги маълум, чунки
Х1Х асрнинг охири - ХХ аср бошларида Шеробод беклиги амирликнинг сиёсиймаъмурий жиҳатдан йирик беклиги ҳисобланган.
Юқорида айтиб ўтилганидек, XVII аср охири - XVIII аср бошларида
Шеробод беклигига қўшиб олингна. Шеробод беклиги Шарқий Бухоро бекликлари
орасида иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан кучайиб, йирик савдо-ҳунармандчилик ва
маданий-иқтисодий марказга айланиб борган. Шеробод воҳасининг сўнгги ўрта
асрлардаги қишлоқлари ҳам дарё қирғоқлари бўйлаб жойлашиб борган. Сўнгги ўрта
асрларда Амударёнинг ўнг соҳилидаги Қоракамар, Чўчқагузар, Шўроб ва Термиз
(Паттакесар) кечувлари Шеробод беклигига бўйсинган. Чўчқагузар ва Паттакесар
105
кечувларида қайиқлар мавжуд бўлган, уларнинг ҳар бири 2 тадан қайиққа эга бўлиб,
қайиқлар дарёдан ҳар куни ўртача 350-400 пуд юкни олиб ўтган. Тоғ ён бағрида
Пошхурт амлокдорлиги жойлашиб, Келиф чегарасигача бўлган ҳудудни эгаллаган.
Шеробод қирғоғи бўйлаб, Тўғизгумбаз қишлоғи, Чўчқагузарга борадиган йўл
бўйлаб Новбоғ қишлоғи, ундан 20 верст (1в-1,668 км) узоқликда Бешқўтон қишлоғи
жойлашган. Манзилгоҳнинг асоси Кушон даврига оид, аммо бу ерда сўнгги ўрта
асрларда ҳам шаҳар ва қишлоқларда ҳаёт сўнмаган.
XIХ-XX аср бошларида Шеробод беклигига тобе бўлган
амлакдорликлар
№
Амлакдорлик
1
2
3
4
Талашқон
Саид-обод
Таллимарон
Гиламбоб
5
6
7
Жарқўрғон
Саловот (Салиобод)
Шеробод шаҳри
Жойлашган ўрни
Кўҳитанг чўли
Шеробод дарёси
Қизириқ чўли
Гиламбоп
қишлоғи
Сурхондарё
Сурхондарё
Шеробод дарёси
Ҳовлилар умумий
сони
2,800
3,300
2,600
3000
2000
300
1000
ёнида
Жами: 15000 хўжалик,
ҳар бир хўжаликда 3 киши
тўғри келган. 45000 киши.
XX аср бошларига келганда Бухоро амирлиги маъмурий жиҳатдан 28 та
бекликка бўлинган эди. Булар: Чоржўй, Кармана, Зиёвуддин, Нурота, Хатирчи,
Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор, Бойсун, Қоратегин, Денов, Ҳисор,
Дарвоз, Балжувон, Шуғнон, Рушон, Кўлоб, Қўрғонтепа, Қабодиён, Шеробод,
Калиф, Карки, Будалик, Қабоқли, Қарши ва Нарозим.
Аммо Бухоро амирлиги бекликларининг маъмурий-ҳудудий тузилиши
беқарор бўлганлигидан кўпгина амлакдорликлар аҳолисининг сонига қараб
ташкил этилган ёки бўлмаса, тугатилиб, бошқа амлакдорликларга қўшиб
юборилган. Солиқ тўлаш имконияти паст бўлган амлакдорликлар тез орада
тугатиб юборилган. Шунинг учун ҳам 1918-йилга келганда Лайлагон
амлакдорлиги тугатилиб, унинг ерлари яна Хатак амлакдорлигига қўшиб
берилади.
Ҳар бир беклик бошқариш ва солиқ тўплашнинг қулайлигини ҳисобга олиб
беклик ҳудудини катта ёки кичик округларга-амлакдорликларга бўлади ва уни
бошқариш учун амлакдорни тайинлайди. Одатда амлакдор бекнинг ишончига
сазовор бўлган ёки маълум даврда бекнинг хизматида бўлган кишилар орасидан
тайинланади. Амлакдор маъмурий-миршаблик (полиция) ва солиқ тўплаш
вазифасини бажарган. Амлакдор бек томонидан ҳудуд учун ўрнатилган солиқни
тўплаган ва уни бекликка жўнатган. Амлакдор жазо бериш ҳуқуқига эга бўлган.
Ҳамма жиноий ишлар бўйича бекка хабар етказган. Бек эса жазони белгилаган.
Муҳим ишлар бўйича амлакдор жиноятчини қамаш ва бекка олиб бориш ҳуқуқига
106
эга бўлган. Амлакдор йилига 50 сўм маош, 400 пуд гуруч ва буғдой олган. Ундан
ташқари яхши хизмати эвазига бекдан мукофот олган.
Амлакдор қошида маҳаллий оқсоқоллардан ёрдамчиси ва қуйидаги
амалдорлари бўлган:
Мирза – иш юритувчи;
Ясовулбоши – амлакдор ёрдамчиси ва унинг фармойишларини ижро этувчи;
Девонбеги – амлакдорликдаги кирим-чиқимни ҳисобга олувчи;
Амин – солиқ тўплов бошқарувчиси, унинг қошида амалгир – бозордаги солиқ
тўпловчиси;
Миршаб – полициячи;
Маҳаллий оқсоқоллар – биртадан иккитагача, мартабаси (даражаси)га қараб
қоровулбегидан мирохургача бўлган;
Ариқ оқсоқоли – суғориш иншоотлари мудири;
Мироблар- суғориш ва сув тақсимлаш мудири;
Навкарлар – оддий аскардан мирзабошигача, ўнтадан йигирма кишигача;
Бозор оқсоқоли – бозорда сотиладиган моллардан бож йиғувчи;
Кичик хизматкорлар – баковул, саис-отбоқар, идекшу.
Баъзи ҳолларда амир бекларни жазолаш мақсадида айрим амлакдорликдан
олинадиган солиқни бошқа бекликка мукофот тариқасида берган. Камситилган
бек ўрнатилган солиқни тўлиғича тўлашга мажбур бўлган.
Шеробод беклигининг ҳар бир қишлоғида биттадан мингбоши бўлган.
Амлакдорликдаги энг қуйи лавозим оқсоқоллик ҳисобланган. Оқсоқоллар бек ёки
амлакдор томонидан тайинланмаган. Аксинча, аҳоли томонидан сайлаб қўйилган.
Сайловдан сўнг бек томонидан тасдиқланган, сўнгра амир томонидан мартаба
(даража) берилган. Чағатой қишлоғида Ҳайдар тўқсобо, мулло Қурбонлар
бекликда катта нуфузга эга бўлиб, амлокдорликни бошқаришда, аҳоли ўртасида
тинчликни сақлаб туришда, солиқларни қонуний йиғиб олишда раҳбарлик
қилганлар. Улар Истра ариғи сувни таморқаларга тарқатиш, ариғни тоза тутиш,
ҳашар ишларни ташкил этиш каби мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олганлар.
Амлакдорликдаги карвон йўлларини қўриқлаш мақсадида қоровулбеги
лавозими ташкил этилган бўлиб, унга 30 кишилик навкар бириктириб қўйилган
эди. Нурмат ўғли Шойимназар Тангидовонда қоровулбеги бўлиб, ўзининг
навкарлари билан карвон йўллари хавфсизлиги ва амлакдорлик таркибидаги
қишлоқларнинг тинчлигини таъминлаган. Амлокдорликлар қозондошлик асосида
тўртта оқсоқолликка бўлинган.
Масалан тоғли Хатак амлокдорлиги мисолида тарихий манбаларга эътибор
берилса қуйидаги масалани ўрганиш мумкин; биринчи оқсоқоллик –
баймоқникилар қозондошлик гуруҳи бўлиб, унга Баймоқ ва Шоҳмуҳаммад
авлодлари (Туроб, Кичкина, Шаки, Бобожон, Бозор, Бозиргон, Али, Қурбонбоқи
ва Нурмат авлодлари) кирган;
Иккинчи оқсоқоллик – хидирникилар қозондошлик гуруҳи бўлиб, унга
Хидир авлодидан ташқари Бадирқора, Гўзик, Маҳриддин, Бахши, Нағмат
авлодлари ҳам кирган;
Учинчи оқсоқоллик – шерникилар қозондошлик гуруҳи бўлиб, унга Шер,
мулла Вафо, асадникилар, ковакникилар ва чизимникилар авлоди кирган;
107
Тўртинчи оқсоқоллик – кўчакникилар қозондошлик гуруҳи бўлиб, унга
Кўчак ва Ниёз авлодлари кирган.
Қариндошлик алоқаларининг узоқлигига қарамай, II, III, IV қозондошлик
гуруҳлари ўзларини гуруҳ рўйҳати юқорисида турган уруғ номи билан атаганлар
(мас: нағматникилар, ёки маҳриддинникилар ўзларини хидирникилар деб
аташган). Фақат биринчи гуруҳдаги баймоқникилар алоҳида, қолганлари эса
ўзларини шоҳмуҳаммадники деб атаганлар.
Хатакиларнинг Хулқали ўғиллари атрофида бирлашишига Раҳимхон
қирғинидан сўнг Боғлидарага биринчи бўлиб тўрт ака-уканинг қайтиб келиши
сабаб бўлган. Мулла Нодир ўғли Хулқали ва Шоҳмирзо ўғли Шоҳпўлат 17061707 йилларда Убайдуллахоннинг Пошхуртга юриши вақтида Хатакни тарк этиб
Самарқандда жойлашган эдилар. Самарқандда Хулқали ўғли Баймоқ билан
Шоҳпўлат ўғли Шоҳмуҳаммад туғиладилар. Орадан тахминан 20 йил ўтгач
Хулқали яна Хатакка қайтиб келади. Бу ерда Хидир, Шер, Кўчак ўғиллари ва
Хонигул қизи туғиладилар. Раҳимхоннинг Тангидовонга юриши арафасида
Хулқали болаларини олиб Қаршига савдо қилиш учун боради. Тангидовон
фожеасини эшитиб, Қашқадарёдаги
Гўрдарага кўчиб кетади. Раҳимхон
вафотидан сўнг ҳижрий 1175- (милодий 1762/63) йилда яна ота юртига қайтади.
Бу сафар хавфсизлигини ўйлаб Боғлидарада жойлашади. Кўп ўтмай уларнинг
ёнига Шоҳмуҳаммад ва унинг фарзандлари ҳам кўчиб келишади. Боғлидарада
унга Баймоқ ёрдам беради. Шу боис Шоҳмуҳаммад авлоди гарчи алоҳида уруғ
сифатида тилга олинсада, Баймоқ қозондошлик гуруҳига киритилган. Қолган
уруғлар XVIII аср охири ва XIX аср давомида ота-боболари юртига қайтиб
келганлар. Тўрт ака-ука уларга ёрдам қилишган. Айримларини эса боқиб катта
қилиб олишган. Шунинг учун ҳам оқсоқолликлар тўрт ака-ука номи билан
аталади.
Уруғларни қозондошликка уюштиришдан кўзланган мақсад, XVIII-XIX
асрларда хатакилар сон жиҳатдан озчиликни ташкил этганликлари боис, тўймаъракаларда қийналиб қолишлари мумкин эди. Бунинг олдини олиш учун
кичикроқ уруғлар каттароқ уруғларга қозондош қилиб бирлаштирилган.
Қозондошликка уюшган уруғлар оқсоқолликка ҳам уюшишган.
Хатакилардан Кўчак ўғиллари Маҳадали билан Шариф «арбоб» унвони
билан юритилган. Хонна, Бобомўмин, Шакибой ва Мулла Қурбон аминлик
қилишган. Қулмўмин ўғли мирза Абдулмўмин Бойсун беклигининг мирзаси
бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, Хатак амлакдорлигида аҳоли талабларини
амирликка етказадиган арбоб – «ўроқ» унвонига эга бўлган хўжалар яшашган.
Қозилик Бойсун ва Пошхуртда бўлиб, Пошхуртдаги қозиликни Хатакдан чиққан
уламолар бошқаришган. Хусусан, асад авлодидан бўлган Усмон ўғли Асадулло ва
унинг чевараси Аваз қозилик қилишган. Авазнинг бир неча пушти қозилик
қилгани учун уни Аваз қозизода деб аташган.
108
Шеробод беклиги, унинг аҳоли сони, беклик даромади ва аҳолининг хўжалик
юритиш шакли (XX аср боши)
Бекликнинг номи
Шеробод
Аҳоли сони Сиёсий
агентлик
Беклик
маълумоти бўйича аҳолисининг
асосий
даромад
хўжалик юритиш шакли
кўрсаткичи, рубль
ҳисобида
75,000
50,000
Деҳқончилик,
чорвачилик
Тарихий маълумотларга асосланиб, XIX аср охири-ХХ аср бошларида Бухоро
амирлигининг умумий аҳолиси 2 млн. 153 минг 240 кишини ташкил этган. Ушбу
аҳолининг 85 фоизини туркий халқлар ташкил этиб, унинг умумий сони 1 млн. 830
минг. 254 кишини ташкил этган. Бундан ташқари эроний халқлар 12 фоизга яқини,
яъни 258 минг 389 кишини, бошқа халқлар эса 3 фоизини 64 минг 597 кишини
ташкил этган. Бухоро амирлиги аҳолисининг 300 мингга яқини Сурхон дарёсининг
қуйилиш жойидан Чоржўгача бўлган Амударёнинг ҳар иккаала соҳилида ниҳоятда
тор ҳудуд бўйлаб борган водийда жойлашиб, жами аҳолининг 14 фоизини ташкил
этган. Рус шарқшуноси ва Чоризм армиясининг капитани Покотилонинг
маълумотларига асосланиб, Шеробод беклигининг иқтисодий хўжалик тизими ХХ
аср бошларида қуйидаги ривожланиш кўрсаткичига эга бўлган. Шеробод беклиги
аҳолиси 45 минги киши бўлиб, аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалик билан
шуғулланиб, ўртача йилида 20 минг ботмон буғдой, 26 минг ботмон жавдар, 20
минг ботмон гуруч, 7 минг ботмон маккажўхори, сўли дуккакли маҳсулотлар
етиштирилган.
Шеробод беклигида 1900 йилда одам бошига ўртача 14 минг ботмон нон
ортиқча эканлиги ҳисоблаб чиқилган. Демак, бу даврда аҳолининг озиқ-овқат билан
таъминлаш маълум даражада юқори кўрсатгичда ўсиш бўлганлигини тарихий
маълумотлар тасдиқлайди.
Шеробод шаҳри
Шеробод шаҳри Бойсун тоғининг энг жанубий тизмаларини ён бағрида
жойлашиб, худди шу ердан Шеробод дарёси тоғ орасидан чиқиб, Амударёнинг ўнг
томонида жойлашган, кенг пасттекислик оралаб оқади. Ҳозирга Шеробод шаҳрига
қўнғирот уруғидан Шералихон давридан бошлаб асос солинган бўлиб, Х1Х асрда
бу шаҳар Шарқий Бухоронинг йирик марказларидан бирига айланади. Шеробод
шаҳри воҳанинг маъмурий ва маданий марказидир, бекнинг қўрғони дарё дарасидан
чиқишдаги тепалик устида қурилган, шаҳар худди шу ердан бошланади. Шаҳар
қалъа устидан аниқ кўриниб турган, у дарёнинг ўнг ва чап қирғоқларида
жойлашган. Ўрта асрлардаги Шаҳри Ҳайбар маркази дарёнинг чап соҳилида,
Шеробод қалъаси атрофидаги шаҳар эса дарёнинг ўнг соҳилида вужудга келган, у
денгиз сатҳидан 1400 фут баландликда жойлашган. Шеробод дарёси тор
исканжасидан отилиб чиққан жойда баланд тепалик устида қалъа қад кўтарган.
Ўтмишда бу қалъа ёнидан биз юқорида тилга олган савдо йўли ўтган бўлиб, у
темир дарвоза
орқали Мовароуннаҳрни
жануб
ва
Яқин
Шарқ
109
мамлакатлари билан боғлаган, бу йўл XX асрнинг 20- йилларигача ўз мавқеини
сақлаб келган. Совет ҳокимияти Шарқий Бухорони, жумладан, Жанубий
Сурхон ҳудудини забт этиб, жанубий чегараларни беркитгач, ўта муҳим
стратегик аҳамиятга эга бўлган бу савдо йўлининг мавқеига путур етди.
Барча қадимий шаҳарларда бўлганидек, Шеробод қалъаси ҳам Шеробод
ва шерободликлар учун муҳим истеҳком вазифасини бажарган, лекин бошқа
шаҳарлар қалъасидан фарқли ўлароқ Шеробод қалъаси яна муҳим бир вазифани
бажарган. Худди ўша жойдан, қалъанинг пастидан Шеробод дарёси суви
турли каналларга
тарқалиб, чор атрофдаги кенг экин майдонларини обиҳаёт
билан таъминлаган. Қалъада турган бек ва унинг амалдорлари сувнинг
тақсимланишини қаттиқ назорат қилиб, кузатиб турган. Шунинг учун ҳам бу
ерда қурилган қалъа фақатгина карвон йўлини муҳофаза қилиб қолмасдан
сувнинг одилона тақсимланишини ҳам таъминлаган. Бу эса сув асосий ҳаёт
манбаи ҳисобланган Шеробод даштликларида яшовчи аҳоли учун муҳим аҳамият
касб
этган.
Шеробод
шаҳри,
унинг қалъасининг ўзга шаҳарлар,
ўзга
қалъалар
қурилишидан, жойлашишидан фарқи ўзига хослиги ҳам ана шунда.
Шеробод қалъаси Шералихон номи билан юритилган, бу қалъа шимолдан
жанубга 136 метр, шарқдан ғарбга 50 метр чўзилган баланд тепалик устида
қурилган. Шерободликлар бу қалъани «қўрғон» деб аташади. Бек қалъасининг
қиёфасини 1908 йилда рус сайёҳлари суратга туширганлар, бу сурат Ўзбекистон
Республикаси
Маданият
ишлари
вазирлиги
ёдгорликларни муҳофаза
қилиш Бош бошқармаси архивида сақланмоқда. Ўзига хос типда қурилган
Шеробод беклигининг бу қароргоҳи, афсуски ҳозиргача сақланиб қолмаган.
Шеробод шаҳри ҳам алоҳида амлакдорлик ҳисобланиб, 1000 хўжаликни ўз
ичига олган. Бекликда ҳаммаси бўлиб 15000 ҳовли мавжуд бўлган, ҳар бир
ҳовлига 3 кишидан тўғри келган, шунга кўра, шаҳарда 3000 киши истиқомат
аасосий қисми ва бозор ҳам шу томонда жойлашган. Бекнинг уйи Шеробод
дарёсидан 25-30 метр баландликда қурилган, шаҳарнинг ғарбий ва шарқий
қисмларига олиб борадиган йўл Шеробод дарёси устида қурилган пиёдалар учун
мўлжалланган кўприк орқали бўлган. Шаҳарнинг шарқий ва ғарбий қисмларига
кўриниши билан шаҳардан ҳеч фарқ қилмайдиган қишлоқлар қўшилиб кетган,
Шеробод ва унинг атрофидаги қишлоқларда 760 ҳовли жойлашган, 4000 киши
яшаган.Шаҳарнинг аксарият аҳолиси ўзбеклар, кичикроқ қисми тожиклар,
туркманлар ҳам жуда оз миқдорда яшашган. Маълумки, Мовароуннаҳрнинг турли
ҳудудларида қадимдан икки тилли ўзбек ва тожик элатлари аралашиб яшаб келган.
Бу минтақа этник уюшмалари ўртасидаги этник ва маданий урфлар ўзгарувчан
хусусиятга эга, чунки халқлар бир-бири билан сингишиб кетган. Шаҳарнинг
шарқий қисми ва унга қўшилган қишлоқда қалин соялик дарахтлар кўп экилган,
катта боғ эса кичикроқ. Кўринишидан Шеробод шаҳри Ўрта Осиёнинг бошқа
шаҳарларидан фарқ қилмай, тор ва қийшиқ кўчалар, уйлари пастгина бўлиб,
айниқса, шарқий қисмида бу ҳол жуда аниқ кўриниб турган.
Шеробод беклигининг хўжалиги ва турмуш тарзи
Шарқий Бухорода муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган Шеробод дарёси
Бойсун тоғдан бошланиб Дарбанддарё номи билан бошланиб, Сайроб ва Мунчоқ
110
қишлоқлари қўйи қисмидан қуйиладиган Панжобдарё ирмоғидан кейин
Шерободдарё номини олган. Шеробод дарёси Нондаҳа дарасидан ўтиб, Шеробод
шаҳри марказидан ўтгач, эгри-бугри оқим билан Амударёга Хушмон қишлоғи
ёнидаги эски Кампиртепа қалъа харобалари номи билан машҳур Амударё
кечувига бориб қуйилади.
Шеробод беклигидаги тоғлар ўрмонсиз бўлиб, асосан қир-адирларда
кўчманчи қабилалар истиқомат қилиб, чорвачилик кенг ривожланган, чорва
маҳсулотлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан алмаштирилган. Бекликдаги
амир ерлари деҳқонларга ижарага берилган, расман бу ерларни сотиш, совға
қилиш, гаровга қўйиш, вақфга айлантириш мумкин эмас эди. Лекин аслида ерлар
сотилар олинар эди, кўпинча бундай ерлар катта мансабдорлар ёки Жўйбори
шайх томонидан сотиб олинган. Шеробод беклигидаги амлок шаклидаги ерлар
миқдори қанча бўлганлиги ҳақида маълумотлар йўқ, чунки унинг ҳисоби
бекликларда аниқ олиб борилмаган. 1920 йилги мавжуд ҳужжатларнинг
маълумотларида 5010 та амлок тоифасига кирувчи ерлар бўлиб, шундан 42 таси
Шерободда бўлган. Амлок ерлар деҳқонлар томонидан очилган қўриқ ерлар,
ҳукмдор ғазабига учраган амалдорларнинг мулклари, ворислари бўлмаган
кишилар вафот қилгандан сўнг улардан қолган ерлар ҳисобига тўлдириб
турилган. А.А.Семеновнинг фикрич, хирож олинадиган ерлардан кўра амлок
ерлардан олинадиган солиқ жуда оғир бўлиб, у етиштирилган ҳосилнинг 40-50
фоизини ташкил этган. Бу эса амлок ерларида ишлаётган деҳқонларнинг
хонавайрон бўлишига, норозилик чиқишларига сабаб бўлиб, тез-тез амир ва бек
номига норозилик аризаларининг ёзилишига олиб келинар эди.
Сурхон воҳасидаги беклардан бири бўлган Шеробод беклиги ҳудуд жиҳатдан
ва аҳоли сони жиҳатидан ўзига хос ўринга эга бўлган. Беклик ҳудудида жанубда
Амударёнинг Қоракамар кечувидан Паттакесаргача (Маълумки, Шеробод
беклигида 4 кечув бўлган. Булар Паттакесар, Шўроб, Чўчқагузар, Қоракамар),
Шарқда Сурхондарёнинг ўнг қирғоғи, шимоли-ғарбда Истара ариғидан Таллаш,
Хўжанд тоғларигача бўлган ҳудудларни эгаллаган. Шеробод -- воҳанинг
иқтисодий, сиёсий марказларидан бири бўлишида Шералихоннинг алоҳида ўрни
бор. Термиз Сурхондарёнинг сиёсий маркази сифатидаги ўрнини бажара олмагач,
XVIII аср бошида аҳолининг асосий қисми Шеробод ва Чағаниёнга кўчди.
Шералихон ўзаро урушларга чек қўйган ҳолда, Шеробод қўрғонини қайта тиклаб,
маъмурий бошқарувни ўз қўлига олди. Шеробод беклигида мавжуд
амлакдорликлар ҳақида манбаларда турли хил рақамлар берилган. Рус сайёҳи
Н.А.Маев ўзининг “Материалы для статистики Туркестанского края” асарида
Шеробод беклиги ташкил топган дастлабки даврда 7 амлакдорликдан иборат
бўлиб, ҳар бир амлакдорликда 3-5 қишлоқ бор деб ёзади. Бошқа бир манбада эса
бекликда еттита амлакдорлик бор деб маълумот берилади. Булар Талашқон,
Саидобод, Гиламбоб, Салавот, Жарқўрғон, Шеробод шаҳри атрофи, Таллимарон
амлакдорлари ҳисобланади. Сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда бекликлар ва
амлакдорликлар сонида маълум ўзгаришлар ҳам бўлиб, турган. Х1Х асрнинг
иккинчи ярмига келиб Шеробод беклигида 6 амлакдорлик мавжуд бўлган. Булар
1. Талашқон, 2800 та хонадон, 2. Саидобод, 2300 та хонадон, 3. Талимарон, 2600
та хонадон. 4. Гиламбоб, 3000 та хонадон. Жарқўрғон, 2000 та хонадон. 6.
Солиҳобод 300 та хонадон. Шеробод шаҳрида 1000 та хонадон бўлиб, у ўз
111
бошқарувига эга бўлган. Бу амлакдорлар Шеробод беклигининг қуйидаги
географик нуқталарида жойлашган. Талашқон-Шерободнинг жанубида,
Саидобод-Гиламбоб Шерободнинг шарқий ва жануби-шарқий томонидан,
Солиҳобод-Сурхондарёнинг қуйи оқимида, Жарқўрғон-Каттақумнинг шарқий
қисмида.
Шеробод беклиги ҳудуди ҳарбий стратегик ва иқтисодий нуқтаи олганда
муҳим аҳамият касб этган. Сурхон воҳасини асосий сув билан таъминловчи
дарёларнинг мавжудлиги. Шерободдарё Бойсун тоғининг Чак-чак чўққисидан
бошланди, дарё Бойсун тоғидан Мачайдарё, Дарбанддарё номида аталиб, Сайроб
ва Мунчоқ қишлоқлари қуйи қисмидан қуйиладиган Панжобдарё ирмоғидан
кейин Шерободдарё номини олади. Шеробод дарёси Нондаҳана дарёсидан ўтиб,
Шеробод шаҳри марказидан ўтгач, эгри-бугри оқим билан Амударёга Хушмон
қишлоғи яқинидаги эски Кампиртепа қалъаси орқали Амударёга қуйилади. Дарё
Шеробод беклиги марказидан ўтгач, чўл биёбонлардан оқиб ўтиб, лойқа сув
ҳосил бўлгач, Қорасув номини олиб, Ангор ҳудудидан ўтиб, Амударёга
яқинлашгач, Нурпокшер, Ширпиндарё ва Рабиқайсор номлари билан аталган.
Шерободдарёсидан Талашқон, Истара ариқлари оқиб чиқиб Чиғатой, Боботепа,
Араб, Истара, Робатак, Сариқ, Хўжақия, Новбоғ, Хитой каби ўнлаб қишлоқларни
сув билан таъминлаган. Воҳанинг йирик дарёси саналмиш Сурхондарё ҳам
Шеробод беклиги деҳқончилигининг муҳим сув манбаи ҳисобланади. Дарёнинг
узунлиги 196 км, ўзанинг кенглиги 80 м-600 метргача, чуқурлиги 0,5-1,5 метр
атрофи. Дарё суви билан Солиҳобод, Жарқўрғон амлокдорликлари ерлари сув
билан таъминланган. Бундан ташқари Шеробод беклигида етиштирилган қовун ва
қовун қоқилари ва табиий бойликлари, хусусан ош тузи билан бутун Бухоро
амирлигида машҳур бўлган.
Лалми ерларда баҳорда қовун, тарвуз, ошкади ҳам экилган, полиз
экинларини экишдан аввал ер қайта-қайта ҳайдалиб, бегона ўтлар ўлдирилган
сўнг май охири июнь бошлари 5 июнгача экилган. Оби ерлардаги каби полиз
учун эгат олинмаган, ҳайдалган шудгорга дон маълум бир ўлчов асосида
ташланиб, у ўсиб чиққандан сўнг бостириш даврида ўзига хос агротехника
қоидалари бажарилган. Яъни қовун ёки тарвуз ёнида чуқур қазилиб, нам тупроқ
билан бостирилган.
Воҳанинг Шеробод беклигида деҳқончиликка яроқли экин
майдонларининг 05,9 фоизини лалми ерлар ташкил этган. Тоғли аҳоли боғроғларни хуш кўргани сабабли уларнинг қишлоқлари номига боғ ҳам қўшилиб
ишлатилган. Боғ ва узумзорлар Чорбоғ ва боғ ҳақида тарихий адабиётларда турли
фикрлар мавжуд.
В.Л.Вяткин боғ ва узумзорларни оддий «боғ» деб атайди, Бухоро амирлигида
боғ термини узумзорни англатади. Чорбоғ тушунчасида эса турли мевали
дарахтлар ва узум экилган боғ тушунилиб, кўплаб қишлоқлар номи аҳолининг
боғдорчилик билан кенг шуғулланганлигидан келиб чиққан. Масалан: Қарабоғ,
Зарабоғ, Новбоғ ва ҳоказо, бу қишлоқларда узумнинг воҳа иқлимига мос турлари
етиштирилган. Ҳусайни оқ кишмиш, қора кишмиш, сашги турмана, наҳор, қора
бахтиёри, аллаки, тойли, султони, авақ, илувурғани, кампирузум, бешқадоқ,
сопидак, қизил Сурхон, гов Сурхон, оқ гов Сурхон, чилги, отбағри сурхак, милдир
узум, дил каптар, эшвой, сабзак, қанёруғ, туятиш, обоки, келинбармоқ ва
ҳоказолар.
112
Умуман олганда суғорма деҳқончилик қилинадиган ерлар Шеробод
беклигида 34,1 фоиз фоизни ташкил этади. Бухоро амирлигида хусусан, Сурхон
воҳасининг суғорилиши (ирригация) тарихида қадимги каналлар, сув
иншоотлари, тўғонлар ҳамда суғориш билан боғлиқ манбалар узоқ тарихий
тажрибага эга бўлиб, у асрлар давомида деҳқончилик маданиятининг
ривожланишига ҳисса қўшиб келган. Жумладан, Сурхон воҳасида
сув
таъминотини яхшилаш учун Сурхондарё, Шерободдарё сув манбаларидан Истара,
Бешқўтон, Таскент, Какайди, Бандихон, Занг каби ариқларнинг қазилганлиги,
ушбу ариқлар орқали аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжи таъминланганлиги
манбаларда ўз аксини топган. Шеробод дарёлари эса қор ва ёмғирдан тўйинади,
воҳада дарё сувлари кўп бўлса-да, деҳқончиликда фойдаланиш анча тажрибали
мироб меҳнатини талаб этади. Сабаб воҳадаги дарёларда, асоса, октябрь-ноябрь
ойларида энг кам сув оқади, март-май ойларида асосий дарёлар тўлиб оқади,
июндан бошлаб дарёларнинг суви камаяди.
Дарёлар
режимидаги
бундай
ҳолат деҳқончиликда ва суғориш ишларида табиий қийинчилик тўғдиради ҳамда
мавжуд дарёлар сувини тартибга солишни тақозо этади.
Одат бўйича суғориладиган ерларнинг кўпчилигида экинлар сувга муҳтож
пайтида, ундан навбат билан фойдаланишга қаттиқ риоя қилинган, сув кўпинча
чек билан тақсимланган. Биринчи навбатда ариқ этагидаги ерларга, кейин ариқ
охиридан иккинчи ҳайтларга, сўнг юқорироққа сув берилган, ҳатто кичик
ариқларга ҳам сув навбат билан тақсимланган. Деҳқонлар ўз навбатини сабр-тоқат
билан кутар, сувдан фойдаланиш тартибини бузганлар эса қаттиқ жазоланган,
сувдан маҳрум қилинган, пул жаримаси тўлаган ва ҳатто қамоққа олинган. Сув
миқдори муаян тартибда ўлчанган, масалан : «бир сув» (ариқдан бир кеча-кундуз
оқиб ўтган сув) , «бир тегирмон» ёки «тош» (бир дўл донни тегирмонда тортгунча
кетадиган сув), «бир қўш» (бир қўш хукиз билан хайдалган ерни суғориш учун
етадиган сув) ва «бир қулоқ» каби ўлчовлари кенг қўлланилган. Воҳанинг сув
танқис ҳудудларида жамоа фойдаланадиган пайкалларда бир қўш ерга
бериладиган сув «мўнди» билан ўлчанган. Мўнди тубида тешиги бор, тахминан
ўн литр сув сиғадиган оддий сопол кўзачадан иборат бўлиб, ундаги сув оқиб
бўлгунича қараб муроблар сувни ўлчаганлар.
Бойсун беклигининг Пошхурт амлакдорлигига қаровчи бугун Кўхитанг тоғ
олди қишлоқларига кирувчи Шалқон, Пошхурт, Қорабоғ, Зарабоғ, Шержон,
Кампиртепа, Қизилолма, Вандоп қишлоқларида экинларни суғоришда сой ва
булоқ сувларидан фойдаланган. Шалиқон қишлоғида Гусфан, Хургардан, Тўпли,
Сойхўжа каби сойлари, Пошхурт қишлоғида эса Уйбулоқ, Чиллабулоқ , Яккатут,
Кўкчинор, Холожибулоқ, Анжиротабулоғи, Тулхотинбулоғи, Арабулоқ,
Гулибулоқ, Йигитлик булоғи, Жумабулоқ, Хожибулоқ, Ковушбулоқ, Ҳалқазар
булоғи, Зарабоғ қишлоғида Гумбазбулоқ, Жўябулоқ, Раҳимбулоқ, Лолабулоқ,
Кайғубулоқ, Хўжабулоқ, Чуқурбулоқ, Шутурбулоқ, Вандоп қишлоғида
Чашмдилли булоғи, Хилоба, Жирданак, Чилонота, Чашмиҳаёт, Чашминажот,
Чашми полвон, Дарнов, Кўлқишлоқ, Бандибаланд, Дарғул, Олмабулоқ,
Жийдабулоқ, Кампачинор, Боғёроқ, Боғисўхта каби булоқларни санаб ўтиш
мумкин. Кўхитаг тоғ олди қишлоқларида ҳам деҳқончилик асосан, булоқ ва сой
сувлари ҳисобига қилинади. Хомкон қишлоғи тоғлик ва адирликдан иборат
бўлганлиги учун лалми деҳқончилик катта ўрин тутган. Лалми деҳқончиликда
113
буғдой, арпа, нўхат, зиғир, тарвуз, қовун етштирилган. Хомкон қишлоғида ўнлаб
сойлар ва булоқлар бўлган. Жумладан Охурлисой, Оқбулоқсой, Жийдалисой,
Толлисой ва бошқалар. Булоқларига Бешбулоқ, Хужаипок булоғи, Осмонбулоқ,
Оқбулоқ каби 70 дан ортиқ булоқ бўлган. Панжоп қишлоғида эса 114 булоқ
бўлган, Ҳазорхона, Бинирез, Качдара, Камарак, Товсанг булоқларидан
фойдаланган ҳолда панжобликлар деҳқончилик қилганлар. Панжоб номи ҳам ана
шу булоқ сувларнинг алоҳида-алоҳида ариқларда оқишидан, яъни беш сув
маъносидан келиб чиққан.
Шеробод беклигига кирувчи тоғ қишлоқларида деҳқончиликдан кориз
тизимидан фойдаланиб келинган. Хатакдан 8-9 чақирим ўтгач Лайлагон
қишлоғи бошланади, Лайлагон далалари тоғ тагидан сизиб чиққан ариқлардан сув
ичади. Лайлагонга кориз ҳаёт бермоқда, кориз қудуғи сувлари Оқтош, Ғоз, Чорбоғ
қишлоқлари деҳқончилигида унумли фойдаланиган. Кориз оқар қудуқ, яъни ер
ости сув қурилмаси, илк коризлар милоднинг бошларида қазилганлиги маълум.
Кориз қазишда баъзан астролобия сингари мураккаб техника асбобидан
фойдаланилган, айрим коризларнинг узунлиги 3 км гача борган. Чуқурлиги
баъзан 15 метргача етадиган қудуқлар махсус йўлаклар орқали бирлаштирилади.
Мураккаб ер ости қурилмаси саналган коризларнинг қазилиши ва унда
бажариладиган расм-русум ҳамда унинг хўжаликдаги аҳамиятини бугун Оқтош,
Ғоз қишлоқларида истиқомат қилаётган кекса қариялар сўзлаб бера оладилар.
Юқорида номлари зикр этилган қишлоқларда 7-8 тадан кориз бўлган, булар
Зиндон кориз, Қизилбой кориз, Толкориз, Култепа кориз, Ёмон кориз ва яна
иккита майда кориз бўлган. Маев ўз асарларида бу қишлоқларни Коризот ҳам деб
атайди, албатта ҳар бир коризнинг ўз номи бўлиб, унинг номланиши тарихи
мавжуд. Зиндон кориз коризлар ичида энг чуқур бўлганлиги учун ҳам шундай
номланган, Қизилбой кориз дастлабки даврда Ёқуб кориз деб аталган. Ёқуб деган
киши бу коризни қаздирган ва қазишда бошчилик қилган экан, кейинчалик бу
коризлардан сув ичувчи қишлоқ номи билан Қизилбой деб аталган. Деҳқонлар
коризларни ҳамма ердан ҳам қазишавермаган, улар ер шароитини, сув сатҳини
билиб, кейин иш бошлаган, коризлар ернинг тепа, баланд қисмидан қазилган.
Кориз қазишда биринчи навбатда коризнинг диаметри олинган, аста-секин
қазилиб, чуқурлашган сари уни қазиш оғирлашган. Ана шундан кейин
коризларнинг диаметрига горизонтал ва вертикал ҳолатида бир неча ёғоч қўйиб
айланиб ҳаракатга келадиган асбоб ясашган, бу асбоб чиғириқдир. Кориз
ичидаги тош ва қумни, лойларни тепага чиқариш учун челак ясалган, челак асосан
туянинг терисидан тикилган. Арқонни туя, хўкиз терисидан махсус
тайёрлаганлар, кориз ичидаги қум, тошларни тепага чиқаришда отдан
фойдаланишган. Кориз қазиш асосан хашар усули билан амалга оширилган,
бойлар бу хашарга иштирок этишмаганлар. Кориз қудуғини қазишда иштирок
қилаётганлар учун ўзига тўқ оилалар, чўпонлар томонидан иссиқ овқатлар ташкил
қилинган. Барча меҳнат жараёнида бўлгани сингари, кориз қудуғини қазиш
даврида ҳам маросим ва удумлар ўтказилган. Аввалига улар сув пири
Сулаймонотага садақа ўтказишган, садақага улоқ, қўй ёки ҳўкиз каби жонлиқ
сўйганлар. Бундан ташқари кимнинг бирор нарсага аталган садақаси бўлса,
кўпнинг савобига қолай деб, кориз қудуғи қазувчилар олдида ушбу садақасини
ўтказганлар. Албатта, қазилган коризнинг чуқурлиги ва сув миқдори ҳам ҳар хил
114
бўлган. Коризлар ичида энг чуқури Зиндон кориздир, унинг чуқурлиги 40 газ,
яъни 22, 25 метр атрофида бўлган. Коризларнинг ичида сув миқдори кўп бўлган
кориз бу Қизилбой коризи бўлиб, бу кориздан 1 сонияда 60 метр атрофида сув
чиқарилган. Ўз навбатида коризларнинг узунлиги ҳам ҳар хил. Энг учун кориз
Зиндон коризи, унинг узунлиги 2,5 км. Қизилбой кориз узунлиги 8 км, Зиндон
кориз қудуқларнинг ҳар бирининг оралиқ масофаси 20, 22, 25 метр, диаметри 2,5
метр атрофида бўлган. Қизилбой кориз қудуқларининг ҳар бирининг ораси 8-10 м,
диаметри 3-4 м, коризнинг тоғ қишлоқлари қишлоқ хўжалигида аҳамияти катта.
Чунки кориз суви экинни, чорвани ва аҳолини ичимлик билан таъминлаган.
Кориз сувлари билан авваламбор буғдой, арпа суғорилган, бундан ташқари
жўхори, беда, полиз экинларини суғоришда ҳам кориз сувидан фойдаланишган.
Дарахтлар йилига икки марта қишки чилла ва ёзги чилла даврида суғорилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, Кўҳитанг тоғ олди қишлоқларида пахта ҳам экилган,
пахтанинг «мовригуза» нави экилган, бу пахта хозирги даврдагидек эмас, балки
пал қилиб экилган. Оқ тош, Ғоз қишлоғида яшаётган қариялар кориз сувининг
қанча экин майдонини суғоришганини ҳам айта оладилар. Уларнинг айтишича,
Қизилбой кориз сувидан асосан Қизилбой қишлоғи аҳолиси фойдаланишган, бу
қишлоқ аҳолисининг 12 пайкал ери бўлган. 1 пайкал ҳозирги ўлчов билан
тахминан 4 ёки 5 гектардир, демак, Қизилбой қишлоғининг умумий экин
экиладиган ери 50-60 гектар атрофида бўлган. Қишлоқ аҳолиси кориз сувини 1
суткада навбати билан олган, кориз сувлари йилнинг сентябрь, октябрь ойларига
келиб кўпая бошлаган, июнь ойида эса камайган. Сув ер юзасига яқин бўлган
коризларнинг суви кўпайган ёки камайганлиги билинмаган. Улар қишми, ёзми
бир хил миқдорида бўлган, булар жумласига Қизилбой коризи, Култепа коризи,
Чорбоғ коризи, Ёмон коризларини айтишимиз мумкин. Зиндон коризи чуқур
бўлганлиги сабабли йилнинг кузида кўпайган, ёз ойларида камайган, қиш
ойларида эса суви ер юзасига анча яқин келиб қолган. Кориз қудуқлари йилнинг
баҳор ойларида тозаланиб турилган. Ҳозир замонавий сув тортиш
техникаларининг камлиги сабабли айрим Кориз қудуқлари ишдан чиқиб
қолмоқда, аммо Қизилбой, Тол коризларидан ҳозир ҳам фойдаланиб келинмоқда.
Чор ҳукумати ўзларининг муҳим вазифаларидан бири саналмиш
пахтачиликнинг учун ривожланиши масаласини бир кун ҳам ёддан чиқармадилар.
Пахтачиликни ривожлантириш учун ер майдонларини кенгайиши кўплаб
ерларнинг ўзлаштириш талаб этар эди. Бунинг учун ирригация иншоотлари
қуриш зарур эди. Шунга кўра 1906 йил январида Шеробод воҳасига Жарқўрғон
йўналишидаги Сурхондарёдан сув олиб келиш режалаштирилди. Шу мақсад
назарда тутилиб Бухоро амири вакили Боймурод Қоровулбеги маҳаллий
амлакдорликнинг оқсоқоллари билан шартнома имзоладилар. Ушбу шартномага
Гиран амлакдори Хўжа Назар оқсоқол, Ангор амлакдори Жума Чуҳро оқсоқол ва
унинг ёрдамчилари Бекназарбой ва Мулло Бойназар, Хайрабод амлакдори Мулла
Абдурасул Хақназар оқсоқол ва унинг ёрдамчилари Тилла оқсоқол, Навшаҳар
амлакдори Мустафақул оқсоқол ва унинг ёрдамчилари Чори полвон ва Жумабой
арбоблар ушбу шартномани тасдиқладилар.
Ушбу шартномага мувофиқ
Жарқўрғон йўналишидан
катта ариқ қазиб, Шеробод воҳасидаги
катта
майдонларни ўзлаштириб, Оқпай мавзесидан бир минг беш таноб ерни
ўзлаштириш ҳам зиммага олинди. Ушбу келишув шартномасини Бухородаги
115
Россия сиёсий бошқарма вакили билан Шеробод беги Мирзо Салимбек ва қози
Мулла Абдулла Хўжа имзоладилар.
Шуниси диққатга сазоворки, 1908 йил қурилиши бошланган Занг ариғи
лойиҳасини Эшонбек исмли киши чизган бўлиб, 55-60 километрлик ариқнинг
йўлини у от устида юриб кўрсатиб берган. Занг ариғини қазишда бекнинг ўзи
бош бўлади, иш кечаю кундуз олиб борилиб, ҳашарда 4 мингдан ошиқ киши
қатнашади. 1909 йил октябрь ойида Шеробод беги қозисида бўлиб ўтган
маҳаллий оқсоқоллар йиғилишида мулла Комил Мирахўр, Нака Амин, Шомирзо
Мирзабоши, уммат Алибой, Мулла Хидир, Қорабек, Эшмирза Амин, Бердибой,
Жўрабоши, Муҳаммад Халфа, Дўсан оқсоқол, Тожи Мурод, Хидир Ўсар,
Худойқул оқсоқол, Тангриқулбой, Тангриқулбой (бошқаси), Жуманазар оқсоқол,
Қурбонбой, Қодир оқсоқол ва Нурмуҳаммад бойлар томонидан Жарқўрғон
томонидан қазилаётган ариқни давом эттириш учун маблағ йўқлиги ёзма тарзда
тасдиқланади.
Бундан ташқари Шеробод беги Мирзо Салимбек билан ижарадорлар
Шамсуддинов ва Стовбалар ўртасида мунозара пайдо бўлади. Мирзо Салимбек
ижарадорлар билан шартнома тузган 300 та маҳаллий ишчини ҳам ариқ қазиш
ишига жалб этди. Шундан сўнг, Шамсуддинов ва Стовбалар Бухородаги
Россиянинг сиёсий агентига Шеробод беги устидан шикоят қиладилар ва унда
шундай дейилади: «Охирги икки йил давомида мусулмонлар ўртасида рус
фуқароларига нисбатан норозилик кайфиятлари туғилмоқда. Бунда биз Шеробод
бегини айбдор деб йўлаймиз, олдинги бек русларнинг барча талабларини бажарар
ва яхши муносабатда бўлар эди. Ҳозирги бек эса ёзган аризаларимизни қабул
қилмаяпти ва бизни умуман эшитмайди, олдинги йил Термизга келган ўлка
бошлиғи шу бекни қўллаб-қувватлашни, ўлкада янги ишлар бошланганлигини
айтган эди. Шуни эсда тутиб, биз билан шартнома имзолаган 300 кишини
ҳашардан бўшатишни бекдан сўраган эдик, бек эса қатъиян рад этди. Энди
фақатгина сиз жаноби олийлари саъй-ҳаракат кўрсатиб Бухоро ҳокимиятига
таъсиримизни ўтказишингиз мумкин».
Ҳақиқатан ҳам Мирзо Салимбек халқ ва юрт манфаати йўлида
қайғурадиган фидоий инсон бўлган. Айнан шу инсоннинг ҳаракати туфайли ал Ҳаким ат-Термизий ёдгорликлари атрофини суғориш ишлари ман этиб, уни
сақлаб қолган. Шеробод аҳолиси Занг ариғини янада кенгайтириш мақсадида
1911 йил сентябрида Бухоро амирига мурожаатнома йўллашади ва амирдан
ижобий жавоб олинади.
Шеробод беги Мирзо Рабо Хўжабий кўрсатмасига
биноан 1912 йил мобайнида Занг ариғини кенгайтириш ишлари олиб борилади.
Икки ой давомида 1-1,5 минг киши иштирокида ариқни Навшаҳарга қадар олиб
борадилар, бу ариқнинг қазилиши натижасида кўплаб янги ерларни ўзлаштириш
имконияти яратилди. Чор ҳукумати Сурхон воҳасига нафақат ҳарбий, балки
иқтисодий манфаат нуқтаи-назари билан ҳам қаради, майдонларини сув билан
таъминлаш масаласини ҳал қилиш учун рус мелиоратлари, ирригаторлари воҳага
таклиф этила бошланди.
Шерободнинг тоғли ҳудудига қарашли Хатак қишлоқларида жами 7 минг
гектар майдонда деҳқончилик қилинган. Шунинг 1600 гектарини суғориладиган
ер ташкил этган. Аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик, чорвачилик,
ҳунармандчилик, боғдорчилик бўлган. Еттиқўл, Осмонўпар, Ноғоратепа, Пушта,
116
Хатак ва Эгарчи лалмилари, Пасти, Кўлват даштларида буғдой, арпа, Давлон,
Арал, Майданак, Жамат, Ҳайдартурк, Шилхалик, Гардан тоғ ён бағирларида эса
буғдой, зиғир, кунжут, нўхат, қовун, тарвуз етиштирилган. Суғориладиган
майдонларда боғ-роғлардан ташқари турли қишлоқ ҳўжалиги экинлари:
оқжўхори, ловия, мош, индов-мой ўсимлиги, тамаки, тариқ, қўноқ, ошқовоқ, ҳатто
шоли етиштирилган. Хатак, Лайлаган пастликлари, ҳатто Еттиқўл ва Лалми
этакларида пахта экилган.
Боғларда ўрик, дўлана, жийда, олча, нок, олма, тут, шафтоли, ёнғоқ, бодом,
узум, писта, тол, терак, дўлана сингари дарахтлар экилган.
Ёввойи
ўсимликлардан турли зираворлар, исмалоқ, ихрож, кийик ўт, ковар, мисвок,
алқор, дала чой, чукри, ҳаррон, улжон сингарилар истеъмол қилинган.
XIX аср охири – XX аср бошларида Мулла Қурбонбадал бобо ўзининг укаси
Раҳмон билан Аламли адирларини тешиб жўхори ва тариқ эккан. Хатак
қишлоқларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ва боғлардан олинган
мевалар Шеробод ва Кўҳитанг бозорларини тўлдирган. Хатак дарёси бўйида 10 та
сув тегирмони, ҳар бир қишлоқда жувоз ишларди. Дарёда сув кўп бўлган вақтда
ҳар бир тегирмон 30 пуд буғдойни, кам бўлган вақтда 16 пуд буғдойни тортиши
мумкин эди. Д.Н.Логофетнинг қайд қилишича, Хатакда сув тегирмонидан
ташқари гуручни тозалайдиган обжувози (толчени) бўлган. Бу ерда ишлаб
чиқарилган ун юқори сифати билан ажралиб турган.
Бухоро амири Амир Хайдар даврида Бухоро лашкарлари хизматлари учун
бир йилда 2 марта дон билан: дон ҳосил йиғиб олгандан кейин сафид-бари (оқ) ва
кабуд бари (кўк) ҳақ олар экан. Бухоро хонлигида то руслар келгунга қадар
хизмат ҳақи маҳсулот ҳолатида тўланган, бу ҳақида А.И.Кун шундай ёзади:
«Хизматчиларга мукофот йилига 2 марта натура (маҳсулот) ҳолатда: -биринчиси
ёзнинг ярмида, бу сафид бари деб аталган, бунда арпа ва буғдой берилган. Куз
ойининг охирида иккинчи марта гуруч ва жўхори берилиб, бу кабуд бари деб
аталган.
Тарихий маълумотларига қараганда, деҳқонлар ўз ерларини уч пайкалга
бўлиб, каттароқ бўлган майдонга буғдой, арпа, тариқ, кунжут, мош, зиғир
экишган, бу экинлар оз сув талаб қилган. 2-3 марта суғориш билан чегараланган,
кўп меҳнат талаб қилмай, эрта пишган, май-июнь ойларида йиғим-терим тугаган.
Уларни йиғиштириб олгандан кейин ўрнига жўхори, кечки қовун-тарвуз ва
бошқа экинлар эккан.
Учинчи пайкал ер майдони кўп бўлган деҳқон
хўжаликларида бўлиб, у ер майдонини маълум қисмининг унумдорлигини
ошириш учун экин экмай дам олишга қолдирган, бундай пайкаллар “шудгор”
деб юритилган. Хусусан, Шеробод атрофидаги Қишлоқбозор, Сеплон, Навбоғ,
Гегирдак, Чўянчи, Тароғли, Қўштегирмон қишлоқларида буни кузатиш мумкин.
Бекликдаги хусусий ер эгалиги мулки ҳур ёки холис деб аталиб, бундай ерлар
амирга маълум хизмат кўрсатган ёки жангларда алоҳида жасорат кўрсатган
шахсларга берилиб, мулк эгаларига махсус ёрлиғлар инъом қилинган. Масалан
Шеробод беклигидаги Пошхурд, Майдон, Вандоб, Сариқ, Чағатой қишлоқларида
100 батмон ерлар шу тариқа бўлинган. Чунки ҳар бир мулк ҳур ёки мулки холис
ерлар амир назоратида туриб, мунтазам тарзда текширувдан ўтказилиб турилган.
Шерободдаги Саид Ваққос мадраса ва мажидларга мулки ушр солиғини тўлаш
назорати қози ихтиёрида бўлган. Мулки хирож ерлар 1920 йилда бекликлардаги
117
жами ерларнинг 15 фоизини ташкил этган. Шеробод беклигида вақф ерлар
қабристон, масжид, мадраса, хонақо каби муассасаларга васият қилиб қолдириш
ёки хайр-эҳсон қилиш орқали вужудга келган. Вақф ерлардан келадиган даромад
мутавали қарамоғига келиб тушиб, у вақфга боришда томонлар ўртасида тузилган
ҳужжат шартларига кўра тақсимланган. Вақф ерларни сотиш, гаровга қўйиш,
расман ман қилинган бўлса ҳам, лекин улар турли баҳоналар билан сотилган ва
сотиб олинган. Шеробод беклигида 24,5 фоиз ерлар вақф ерларини ташкил этган.
Ҳақиқатдан ҳам Бухоро амирлигининг
Шерободдаги мадрасалари ўз
фаолиятини давом эттириб вақф ерлари ҳисобида иш олиб бораётган эди. Шеробод
беклигида 24,5 фоиз ерлар вақф ерларини ташкил этган. Беглар ҳокимият
бошқарувида ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамлашда, маъмурий-иқтисодий
бошқарув тизимидаги йўл қўйган хато-камчиликларни яширишда ва бошқа
ишларни амалга оширишда диний уламоларнинг кучидан кенг фойдаланар эди.
Шунинг учун қозилар бекларнинг сиёсий ҳокимиятини мустаҳкамлашда, қайта
тайинлаш, тафтиш ишлари амалга оширилаётганда алоҳида ҳимояни ўз
зиммаларига олар эдилар.
Кулолчилик маҳсулотларининг асосий қисми аҳолининг кундалик эҳтиёжи
учун зарур бўлган маҳсулотлардан иборат бўлган. Буларга ёйиқ шаклда бўлган
таом ва суюқликлар учун мўлжалланган ҳар хил хажмдаги товоқлар, шокосалар,
баланд бўйлик сув солинадиган кўзалар, маҳсулот сақланадиган кенг оғизли
идишлар ва бошқа маҳсулотлар киради. XVIII асрдан то ХХ аср бошига қадар
сопол сифати анча яхшиланди, нақшлар дид билан танланган нафис рангларда
ишланади. Айнан шу даврда кулолчилик Шеробод
беклигида энг кенг
ривожланган тармоқлардан саналган, кулолчилик ҳунармандчиликнинг энг муҳим
соҳаларидан бири бўлиб, сопол буюмлар анъанавий икки турга, улар косагарлик
ва кўзагарликдан иборат бўлган.
Маълумки, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида аҳолининг дон маҳсулотига
бўлган талабини қондиришда сув тегирмонларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга
бўлиб, Шерабодда 128 та сув тегирмони, 147 та жувоз жувозлари мавжуд эди.
Маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган тегирмонларда донли
экинлардан ун тайёрласалар, техник экинлардан мойжувозлар ёрдамида мой
олишган. Ҳунармандлар томонидан тайёрланган тегирмон ва мойжувозлар қарийб
ҳар бир қишлоқда бўлиб, ўша худудда яшайдиган аҳолига хизмат кўрсатган,
иккита ун тегирмонида бир кеча-кундузда 1500 пудгача ун янчилган.
Сув тегирмони вохада ХХ асрнинг 50 йилларигача оммавий суръатда
ишлатиб келинди, мазкур ҳолат ўтган асрнинг 60 йилларида тоғ пастки
қишлоқларида ўз аҳамиятини йўқотган бўлса-да, аммо тоғ қишлоқларида ҳозирда
ҳам мавжуд. Сув тегирмонига бўлган эҳтиёж туфайли, уни қурадиган, тегирмон
тоши ясайдиган махсус хунармандлар сулоласи етишиб чиққан. Маълумки,
тегирмон тошлари тоғ қишлоқларида ясалган, Зарабоғлик уста Бобоёр, уста
Усмон, уста Дониёр тегирмон тоши ясаш ва уни қуриш билан шуғулланиб келган
хунармандлар авлодидир.
Сув тегирмони ишлаш ҳолатига кўра оддий бўлса-да, унинг ун тортиши
сифати қадимда ва бугун ҳам юқори баҳолонмоқда, сабаби сув тегирмонида
тортилган буғдойнинг уни қизимайди, куймайди. Тегирмонда тортилган ундан
қилинган нон ширин ва узоқ вақт қотмай туради, шу сабабдан сув тегирмони
118
усталари меҳнати қадрлаган. Археология Ю.Ёқубовнинг ёзишича, Ўрта Осиё
кулоллари ўз маҳсулотларини ҳажми жиҳатидан уч турга бўлинади: хум, кимхум,
хумча, хумчада буғдой, сув, вино сақланган.
Воҳа аҳолисининг катта қисмида чорвачилик хўжалиги ривожланганлиги
сабабли, сут, қаймоқ, қатиқ, ёғ сақлаш учун турли хажмдаги кўзачалар ясалган.
Сув тегирмоннинг энг муҳим қисми бу тегирмон тошидир, тегирмон тоши учун
кўкимтир гранит тошлар туркумига кирувчи қаттиқ тошлар танлаб олинади.
Танлаган тош шундай хусусиятга эга бўлиши керакки, донни тортаётган вақтида
ўзидан умаланувчи қум чиқармаслиги керак, агар тегирмон тошидан қум чиқса,
бу кераксиз тошга айланган шу сабабли тегирмон тошини танлаш, кишидан касб
маҳоратини талаб этган. Иккинчидан, тош урилиши, йўналиши, тайёрланиш
пайти ҳам уста мехнатини зоя кетказиши мумкин бўлган, чунки айрим ҳолатларда
тошлар синиб кетган. Вохада тегирмон тоши ясаш манзили бўлган жойларЗарабоғнинг Шалқон сойида ва Шержон қишлоқларидир, усталар қадим
замонлардан бери, мазкур конлардан тегирмон тоши учун тош олганлар. Албатта
тегирмон тоши учун танланган тош чана шаклида отларга бойланиб, баъзан тош
тешилиб ёғоч ўтказилган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган.
Махсус
устахоналарда тоғдан олиб келинган тошга ишлов берилган, устахонада тегирмон
тоши ясаш учун қуйидаги асбоблар ишлатилган, металл пона, квал, чўкич, зубул,
турли хил болғачалар. Энди шароит ҳисобга олинган ҳолда, тегирмон тоши турли
хил қалинликда тайёрланган, унинг қалинлиги 15см-30см га бўлган; диаметри эса
80-90 смдан, I м. 20 смгача бўлган. Усталар буюртмачиларига асосан турли хил
размерда тош йўнганлар, тоғли жойларда, булоқ сувларга мослаб қалинлиги 15
см, диаметри 80-90 см кичик тегирмон тошлари, катта ариқларда ўрнатиладиган
тошлар қалинлиги 20-30 см, диаметри I м 20см. диаметрли бўлган катта тегирмон
ошлари ясалган. Албатта тегирмон тоши ясаш устадан катта меҳнатни талаб
этган, бесунақай катта тошларни тегирмон тошларига айлантириш, устадан катта
чидам ва оғир меҳнатни талаб этган, чунки меҳнат қўл кучида бажарилган.
Маълумки, тегирмон 2 та тошдан остки ва устки тишлардан иборат бўлади, остки
тош қалинроқ, устки ош эса енгилроқ бўлади. Ҳар иккала тошдан тешик очилади,
устки тош тешигидан дон тўкилади, таксангдан (остки тошдан- Зарабоғда шундай
аталади) ўқ ўтказилади. Ўқ металлдан махаллий усталар томонидан ясалади, ўқ
пастки тош тешигидан ўтказилиб,
устки тошга ўрнатилган бақамга
маҳкамланади, Зарабоғда дастлабки тошга ўрнатилган металл бақам дейилади.
Ўқнинг қуйи қисмида новдан сув оқадиган жойга мослаб паррак ўрнатилади,
парраклар асосан қаттиқ ва тез чиримайдиган ёғочлардан ясалган. (Масалан, тут)
Парраклар оқаётган сувнинг зарби ҳисобига олинган ҳолда ясалган, чунки паррак
катта бўлиб, сув зарби кучсиз бўлса у айланмай қолган, паррак кичик бўлиб, сув
зарби кучли бўлса у титилиб кетган.
Тегирмон жиҳозлари тайёр бўлгач, унинг учун жой танланган, тегирмон
иморати сув тушадиган новга нисбатан 3-4 метр паст ерда қурилган. Тегирмон
нови қанча баланд ерга қурилса паррак шунча тез айланган ва унни сифатли
чиқарган. Нов асосан тут ёғочидан ясалган бўлиб, 6-7 метр узунликда бўлган.
Нов қилиш учун тут ёғочи олиниб, унинг ичи тешада ковланиб, худди тернов
шаклига келтирилган. Нов ёғоч қозиқ ҳамда ипак ва жундан тўқилган арқонда
ерга маҳкамланган. Нов айрим жойларда 3-4 метр, айрим жойларда эса 5-6 метр
119
баландликда қурилган, новдан катта тезликда оқиб тушаётган сув чархга бориб
урилган, чарх асосан тол ёғочдан ясалган, чархга парракчалар бириктирилган.
Чархнинг ўзи (тегирмон тагида) отаёғочга (катта узун ёғочга) ўқ ёрдамида
маҳкамланган, ўқда чархнинг айланиши учун унга болтга ўхшаш ёғоч қоқилиб, оқ
мой суртишган. Ана шунда чарх ўқда бир текис айланган, чархнинг айлана қисми
бешқозон деб аталган. Отаёғочнинг иккинчи учидан яна бешта отаёғочни
кўтариб, тушириб турувчи ёғоч қозиқ маҳкамланган. Доннинг қанақа чиқиши
кўпроқ ана шу иккинчи катта қозиққа ( кўтаргич-туширгич) боғлиқ бўлган, чунки
қозиқни бурагач отаёғоч кўтарилган, шу билан бирга чарх ҳам кўтарилган.
Демак, новдан оқиб тушаётган сув чархни харакатга келтирган, тепадан
тушган сув пастда бошқа ариққа оқизиб турилган. Чархнинг тепасига тош
кийгизилган, ( биз юқорида тошни тайёрлаш хақида гапириб ўтдик). Иккита тош
бир-бирига ўқ ёрдамида устма-уст кийгизилган. Устки тош айланган, пастки тош
айланмаган. Буғдой солинадиган жиҳоз дўл деб аталган. Дул ҳам ёғочдан ясалиб,
пирамида шаклида қурилган, дул тегирмон тошидан юқорида ёғочлар ёрдамида
маҳкамланган, дулдан тушган буғдой чаноққа борган. Чаноқ ҳам ясалган бўлиб, у
арқон ёрдамида дулни ушлаб турувчи ёғочга боғланган, чаноқда ипга боғланган
чақчақа бўлган. Чақчақа чаноқни қимирлатиб, буғдойнинг бир маромда тушиб
туришни таъминлаган, бир маромда тушаётган буғдой тегирмон тошининг
ўртасига бориб, (тешигига) тушган. Майдаланган буғдой ун бўлиб тош орасидан
чиқаверган, ун охурга тушган, охур ёғочдан катта ва мустаҳкам қилиб қурилган.
Ярғучоқ- диаметри 40-45 см, қалинлиги 6-7 см бўлган икки тошдан иборат
бўлган асбоб, икки тошни боғлаб турувчи ўқ ўтказилган. Ярғучоқда ҳам устки
тош айланган устки тошни айлантириш учун, уни тешиб унга узун таёқ
маҳкамланган, таёқ силтанмаслиги учун икки томондан арқон билан боғланган.
Ярғичоқда кўпроқ эркаклар ишлашган, ярғичоқ бир шароитда айлантирилиб
тешигига қўлда дон ташланган. Қишлоқ аҳолиси буғдойни ун қилиш учун асосан
тегирмонга боришган ва зарурат яъни ун тугаб қолган, тегирмонга буғдойни олиб
борувчи улов ( транспорт) бўлмаган вақтларда уй шароитида ярғичоқ ва кели
ёрдамида ҳам ун қилинган.
Қишлоқ аҳли шоли ва дон маҳсулотлари учун келидан фойдаланган, кели
асосан ёғочдан ясалган. Толнинг ярим метр узунликдаги ёғочининг, ичи яхшилаб
ковак қилинган, ёғочнинг коваги диаметри баланддан пастгача қисқариб борган.
Донни тўкиш учун косов ҳам қилинган, шоли донини келига солиб косовда
туюшган, шунда дон пўтидан ажралган. Бухоро амирлигида темирчилар темир
ёки пўлатдан қулф, эшик занжири, мих, ёйли мих (скобка), қармоқ, ҳар хил
халқалар, қозиқ, узанги, деҳқончилик асбоблари, уйсозлик қуроллари, ўроқ,
болта, арра ва аррачалар, пичоқ, пакки ва шунга ўхшаш асбобларни тайёрлашган.
Аграр соҳага мослашган Шарқий Бухоро бекликларида кўпроқ қишлоқ
хўжалигида ишлатиладиган меҳнат қуроллари, тепкили бел, кетмон, омоч, сўқа
тишли омоч, қайчи, шоха ва бошқа меҳнат қуроллари тайёрланган. қишлоқдаги
усталар ҳам оддий меҳнат қуроллари тайёрлашни ўзлаштириб олганлар.
Учинчи минтақага тоғлик жойларда қурилган уйлар яъни, Шолқон, Вандоб,
Шержон, Хўжанқо, Хатак, Хомкон, ва шунга ўхшаш аҳоли манзилгоҳларидан
иборат бўлган. Тоғ шароитида уйлар қурилишида уйларга ёруғлик тушиши,
дарадан ўтадиган совуқ шамол йўлидан сақлаш, ёмғир ва селнинг сойга тез оқиб
120
тушиш чорасини топиш, уйларни сув манбаига яқинроқ жойлаштириш, табиий
офатни олдини олиш чоралари ҳисобга олинган. Бу зонага кирувчи жойларда
қурилган уйлар асосан тошдан терилган, тошлар орасига пишитилган лой
қўйилган, лойлар қачон оёққа ёпишмай қолгандан сўнггина пишитилган
ҳисобланган. Бундай усулда қурилган деворларни қор ва ёмғирлар ювиб
кетолмаган. Шунингдек, бу зонадаги уйлар синчлаб (чўбгарилаб) баъзи ҳолларда
қўшсинчлаб қурилган. Уйлар совуқ иқлим ҳисобга олинган ҳолда шифтлари паст
ва деворлари қалин қилиб қурилган, улар кўпинча жанубга қаратиб қурилган, қиш
кунлари уйнинг айвони ва олдига қуёш тушиб чувақ бўлиб турган.
Бу даврда меъморчилик ёдгорликлари сарасига беклар қўрғони ҳам
кирганлигини шарқшунос Доктор Яровский қуйидагича изоҳлайди: “Бухоро
амирлигида мансаб даражасида бўлган бекларнинг ҳар бирининг ўз ҳовлиси
бўлиб, у ўзиниг қурилиш меъморчилиги, катта ва кичик турар уй-жойи билан
ҳамда қурилиш архитектураси алоҳида жиҳозланганлиги билан ажралиб турган”.
Беклик қароргоҳлари ҳисобланган бу қўрғонлар табиий тепаликлар, хушманзара
ва сув кўп бўлган жойларда қурилиб, бу турдаги меъморчилик иншооти
Шеробод беги қўрғони бўлиб, бек қалъаси денгиз сатҳидан 1400 фут баландликда
жойлашган. Қалъа Шеробод дарёси тор исканжасидан отилиб чиққан жойда,
баланд тепаликда қурилган бўлиб, қалъа шимолдан жанубга 136 метр, шарқдан
ғарбга 50 метр чўзилган тепалик устида жойлашиб, ички қисм турар жой,
маъмурий бошқарув иншоотлари билан, ташқи тарафи уч қатор девор билан
муҳофазаланган. Қўрғон жанубий қисмида бек хонадони, унинг баланд жойида
меҳмонхона жойлашган, қўрғонча пилапоя орқали ён томонлари кунгураси устун
билан муҳофазаланган девордан иборат бўлган. Шеробод беги қўрғон ҳақида
Н.Маев шундай ёзади: «Қўрғон уч қатор мудофаа деворлари билан ўралган,
тепаликнинг қоқ ўртасида (ўркачида) зов бошида айвонли меҳмонхона
жойлашган. Тоғ усталари ўтмиш меъморчилик меросини пухта эгаллаган ҳолда,
уни янги услублар билан бойитганлар. 1901 йилда Деҳи Болода ака-укалар уста
Мўмин, уста Зокир, уста Қосим томонидан қурилган масжид бунга мисол бўла
олади. Масжиднинг хонақоҳида битта устун бўлиб, унинг устки қисмига 8 та
таянч катта маҳирлик билан жойлаштирилган. Бой бадавлат кишиларнинг уйжойлари шаҳарларда ёки тоғ қишлоқларида бўлишидан қатъий назар қишки ва
ёзги қисмларга бўлинган. Масалан, беклик қароргоҳи бўлган Шерободда бойбадавлат кишилар уйлари ичкили, ташқили қилиб қурилган. Меҳмон кўтадиган
хонанинг тўри икки, уч қисмга бўлиниб, тахмон ва токчабандларга бўлиниб турли
хил нарсалар қўйилган. Пошхурт амлакдорлигида ҳам уйларнинг ички
безакларига алоҳида эътибор беришган, деворларда тахмонлар ва гумбазсимон
токчалар ўрнатилган.
Воҳада қурилган уйларни аҳолининг анъанавий машғулотларига ва ўтроқ
ёки кўчманчи эканлигига қараб ҳам уч турга бўлишимиз мумкин. Биринчиси,
шаҳарларда, шаҳар усулидаги аҳоли гавжум яшаган ҳунармандчилик ва савдо
ривожланган жойларда қурилган уйлар: буларга Шеробод беклик маркази
шунингдек, Пошхурт, Зарабоғ, Хўжабулғон каби савдо йўллари устида бўлган
жойлар кириб, турар жойлар ички ва ташқи ховлидан иборат бўлган. Барча
уйларнинг дарчалари ичкарига қаратилган, одатда тор қийшиқ кўча ва қўшни
томони деразасиз девор билан ўралган ховлилардан иборат бўлган. Бадавлат катта
121
оилаларда ховли икки қисмга бола-чақа ва аёллар учун ичкари ҳамда эркаклар
учун меҳмонхона тарзида қурилган ҳовлига бўлинган. Ташқи ҳовлида
ҳунармандлар шогирдлари ва шунингдек, дўкони ҳам жойлашган. Ўрта хол
даражада кун кечирувчи оилаларнинг уйлари ички ва ташқи ховлидан иборат
бўлмай, меҳмонлар учун уйнинг бир хонаси ажратилган камбағаллар уйларида
меҳмонларни кутиб олувчи алоҳида хона бўлмаган.
Шеробод беклигида ҳунармандчилик миллий талаблар даражасида бўлиб,
маҳаллий ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда оддий косибчилик анъаналарига
амал қилар эди. Темирчилик устахоналари ўзларини маҳсулот билан таъминлаш,
конларда руда, чет эллардан заргарлик учун маҳсулот олиб келишни ўз
зиммаларига олиб, амирлик томонидан ҳеч қандай моддий-маънавий қўллабқувватлашга эга эмасдилар. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳунармандлар оғир
шароитга қарамай, миллий урф-одатларга мос буюмлар тайёрлаб, маҳсулотлар
ўзининг мустаҳкамлиги, нафис, гўзаллиги, бозор талабларига хос бўлиши билан
ажралиб турар, уста ва шогирдлар ҳурмат эътибори синовлардан ўтиш туфайли
обрўга эришилар эди. Миллий урф-одатлар талаби асосида тикилган кийимлар,
гиламлар, тақинчоқлар жаҳон бозорларида ўз харидорларини топган
Шеробод ҳудуининг Заравутсой, Хўжанқон, Боғлидара ва Тангидовонда
оддий усулда тошдан темир ва чўян эритиб олинган. Бундан ташқари, Хатак
аҳолиси кўмир қазиб олиш ва сотиш, арча кўмир, писта кўмир тайёрлаш, ёрғучоқ
(донни ёрмалаш), уй асбоб-ускуналарини ясаш, сув тегирмони ва жувоз қуриш
билан машғул бўлганлар. Темирчилар, этикдўзлар, маҳсидўзлар, заргарлар,
ўймакорлар, ёғочсозлар ва ўтовсозлар иши юксак қадрланган. Бўз тўқиш, кигиз
пишитиш, гиламдўзлик, каштадўзлик, жун газлама тайёрлаш оммавий касблардан
саналган. Айрим усталар кўнчилик (чарм), мўйначилик, кўҳнадўзлик, нил (бўёқ)
чилик, пўстакдўзлик, сартарошлик, нонвойлик билан шуғулланганлар. Тоғлардан
мумиё олиб келиб шифобахш малҳам тайёрлаганлар.
Бу ерда ўтовсозлар алоҳида ўрин тутган. Хатакда ана шундай ўтов
тайёрлайдиган усталардан энг сўнггиси уста Мурод ўғли уста Сафар эди. У
устазода бўлган. Яъни, унинг отаси уста Мурод, унинг бобоси уста Холпўлат ва
бобокалони уста Туроб жуда моҳир уста бўлганлар. Уста Сафар ўз
ҳамқишлоқлари ва қўшни қишлоқлар аҳолисига ўтов ясаган. Бундан ташқари, у
Самарқанд, Шеробод, Жарқўрғон, Саройкамарга буюртма асосида борган ва эл
хизматини бажарган. Уста Сафарнинг отаси уста Мурод эса мушкўзанак ўтов
ясаган. (Мушкўзанак ўтов – керагаси узуксимон олтин ҳалқа билан боғланган.
Кечаси чироқ ёруғида тилла ҳалқа ўтов ичида ялтираб турган. Бундай ўтовни
фақат жуда бадавлат одамларгина буюртма қилишлари мумкин эди).
Уста Даврон ўғли Маҳмадўст машҳур уста бўлган. Шу боис у Бойсун
бегининг назарига тушиб, унинг таклифига биноан Бойсунда, беклик марказида
ишлаган. Катта ўғли туғилганда
унга Бойсун деб исм қўяди.
Шоҳмуҳаммадникилардан Ўтаназарнинг иккинчи ўғли Шомурод ҳожи Шержонда
яшаган. Донгдор полвон, чавандоз ва моҳир касб эгаси-чармгар ва эгар устаси
бўлган. Раҳмонов Маҳмажон бобонинг маълумотига кўра, Хатакдаги чўян
эритишни Бухоро амирининг ўзи назоратга олган экан. Ҳар йили савдогарлар
келиб, Бухорога туяларда чўян ортиб кетишган. Бундан ташқари, хатакилар
қурол ҳам ясашган. Амир бунинг учун мукофот берган. У хатиршо дейилган.
122
Хатак қишлоқларида темирчи усталардан уста Зия, уста Муқум, уста Наби,
уста Жума, уста Шариф, уста Зариф, уста Нормурод, уста Қурбонбадал шуҳрат
қозонган эдилар. Уста Жума бешотар милтиқ ясаган. Уста Ботир – халат, дуқ,
Уста Расул дурадгор бўлиб, дўмбира, омоч, Уста Собир эса ғижжак ясаган. Уста
Тилов – этикдўз, Уста Алиқул (шомуҳаммадники) заргар бўлган. Шунингдек,
Хўжанқода Ҳиммат сўфи, уста Муқум, Собир махсум, Султон Мурод, Чинорда
Доли бобо, миён Набиюлло ўғли Сафиюллоҳнинг жувозлари бўлган. Ҳиммат
сўфи Ёриқсойда ҳам ўзининг жувозига эга бўлган.
Тангидовон дарёсининг ўзида бешта тегирмон бор эди. Авазбой ўғли
Толиббойнинг Тангидовонда тегирмони бўлган. Мусур бобо, Собир бобо ва
Тилов боболарнинг жувозлари ишлаб турган.Хатакиларнинг ҳаётида овчилик
муҳим ўрин тутган. Машҳур мерганлардан Кўчак ўғли Иброҳим мерган, Абдул
ўғиллари Эрдона ва Шердона мерганлар, Ниёзбадал ўғли Нажаб мерган, унинг
ўғиллари Иззат мерган ва Иноят мерган, Маҳма ўғли Тоғда мерган, Эшниёз ўғли
Жўра мерган, Мирзакелди ўғли Тоҳир мерган, Абдурасул ўғли Ҳошим мерган,
Чори полвон ўғли Абдулла мерганлар шулар жумласидандир. Халқ ўртасида
мерганларнинг ҳасрати ҳақида турли хил шеърлар тўқилган. Қуйида улардан
бирини намуна тарзида келтирамиз:
Бир куни Эрдона мерган овга чиқди. Ови барори келмай айтади охирги ов
сўзин:
Совур арча телва тек
Отай десам така йўқ
Юрай десам дармон йўқ
Эрдона мерган ўлгани йўқ
Хўш оллаёр-хўш оллоёр
Хатак аҳолиси ўзлари тайёрлаган буюмлари, етиштирган ҳосилни Шеробод,
Кўҳитанг ва бошқа шаҳарлардаги бозорларга олиб бориб сотганлар. Савдо-сотиқ
билан савдогарлар шуғулланишган. Улардан энг машҳури Муҳаммадқул жаллоб
бўлган. Хатакда ҳар бир хонадон эгаси бир неча касб-ҳунар соҳиби бўлган. Бу
ҳақда қуйидаги ҳикоя бор. Шоҳмуҳаммад авлодидан уста Туроб ўғли уста
Холпўлат 1885 йилда Самарқандда бир хонадонда тунаш учун жой сўрайди.
Мезбон: «Қайси вилоятдан келдингиз?» деб сўраганда у «Кўҳистондан» деб
жавоб қилади. Сўнг «қишлоғингиз неча уйли?», «Мерганлари қанча?»,
«Қассобларичи», «Сартарошлари қанча?», «Ҳунармандлари қанча?» деб
сўраганда ҳамма саволларига «Беш юзта» деб жавоб қилади. Шунда мезбон
«Ундай бўлса бадавлат экансизлар, ўтиш-қайтишда меҳмон бўлармиз» деб
меҳмонни уйига таклиф қилади.
Моддий маданият намуналарини тарихий жиҳатдан ўрганиш, муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, халқнинг турмуш тарзини, унинг жамият тараққиётида
тутган ўрнини аниқлаб олишга, илмий таҳлил этишга имконият яратади. Чунки
ҳар бир халқ ўзининг меҳнати билан яратган моддий-маънавий ютуқлари билан
жамиятда қай даражада турганлигини билдиради. Қадимги цивилизация
марказларидан бўлган Сурхондарёда истиқомат қилган аҳоли ўз касб-кори,
яратган меҳнат қуроллари билан ҳунармандчилик соҳасида ажралиб турган.
Сурхондарёда ишлаб чиқариш жараёни натижасида яратилган меҳнат қуроллари
123
доимий тарзда ривожланиб мукаммалашиб, халқнинг хўжалик турмуш тарзига
мослашиб борган. Халқ усталари оғир меҳнат эвазига турли хил меҳнат
қуроллари яратиб, оддий устахоналарда ишлаб меҳнат қилган. Шеробод
беклигидаги темирчилар устара ясашда машҳур бўлиб, устара оддий темирдан
ясалиб, унга ялтироқ тус берилмаган. Уста томонидан устара қайроқ, тош ва чарм
тасма ёрдамида тиғи ўткирлаштириб турилган. Ўткир бўлмаган, қурол тарзида
тайёрланган устаралар сифати паст бўлганлиги туфайли бозор нархи 5-10 тийин
бўлган.
Шеробод қишлоқларида аҳоли турли хил касб-ҳунар билан шуғулланиб
бориш натижасида темир буюмларга бўлган эҳтиёж кўп бўлганлиги туфайли
шаҳарда ўнга яқин темирчилик устахоналари мавжуд бўлган. Қурол-яроқсозлик
устахоналар қилич, найза, қолқон, пичоқ, сувлиқ, тақол ва турли хил катта-кичик
қуроллар, майда буюмлар ишлаб чиқарилган. Шеробод бекликларида темир,
тошкўмир рудаларидан фойдаланиб, оддий босқон кучи билан тайёрланаётган
меҳнат буюмлари оғир меҳнат эвазига яратилсада, ташқаридан келтирилаётган
сифатли қурол-яроқсозлик, игнасозлик, михсозлик каби темирчилик буюмлари
маҳаллий усталар томонидан тайёрланган меҳнат маҳсулотларини сиқиб чиқара
бошлади. Усталарнинг доимий иш қуроли бўлган болта, арра, теша, пойтеша,
омбир, катта қалпоқли михлар мунтазам тарзда устахоналарда тайёрланган. Уй
қурувчи усталар учун тайёрланган болта 60 тийин, омбир 1 сўм 40 тийин, арра 30
тийин, теша 30 тийин, катта қалпоқли михнинг 1 донаси 5 тийиндан сотилган.
Шеробод беклигида қопқоғи очиладиган чиройли туфдонлар тайёрланиб,
дастилуй-туфдон деб аталган. Гўзал ва нафис мис буюмлари нақшлигининг
мураккаблиги ҳамда хилма-хиллиги билан ажралиб туриб, мисгар наққош
катталиги 12-24 вершок бўлган, палов ейишга мўлжалланган лаганни тайёрлаш
учун бозордан 8 сўмдан 12 сўмгача бўлган материални сотиб олиб, ундан 3-3,5
ҳафта давомида юқорида айтилган лаганни тайёрлай олган ва унинг бозор нархи
30 сўмдан 50 сўмгача бўлган. Мис офтоба тайёрлаш учун мискар 2 сўмлик
материал сарфлаб, уни ясашга 2 кун, нақшлашга бир ҳафта вақт сарфланган.
Шеробод ҳудудида металлни қайта ишлаш соҳаларидан бири заргарлик санъати
кенг ривожланган. Заргарлик устахоналарида хотин-қизлар учун чиройли
тақинчоқлар кумуш, мис, тилладан тайёрланиб, рангли тошлар билан безатилган
туморлар учун ғилофлар тайёрланган. Уста заргарларни иш қуроллари, тарози,
дам даҳандам, ўчоқ, бута, сандон, манқал, дастаманқол, дастакчўб, қайчи, киря,
рачкоса, оташчироқ, резак, сувон, болға, болғача, омбир, омбирча, чисток, санчи
манак, ҳақиқи сағири, заргар қум, сумба, қолиб, муҳр қалам, масқол, дупоя, босма
дамдандан иборат бўлган. Халқимизнинг «Дунёда аёл зоти бор экан, заргар ишсиз
қолмайди» деган мақоли заргарларга берилган беқиёс таърифдир. Аёллар учун
заргарлик буюмлар ранг-баранг, нафис ва чиройли бўлиб, улар турли хил ўзига
хос белгиларга эга бўлган. Заргарлик буюмлари;- «зеби сина», «тилла баргак»,
«ақиқ», «қўлтиқ тумор», «заркокил», «халқаи Муҳаммади», «халқаи сепоя»,
«халқаи-бешоёқ», «тиллақош», «бибишок» каби турли хил номлар билан ажралиб
туради. Заргарлик касбини эгаллаган усталар турли хил буюмлар тайёрлашда ўз
маҳоратларини кўрсатиб, эл орасига алоҳида нуфузга эга бўлиб, амалдорлар ўз
буюртмаларини ана шундай истеъдодли усталарга тақдим этганлар.
124
Бой-амалдорлар махсус узуклар тайёрлатиб, қўлларига тақиб юрган, ушбу
узукларга алоҳида муҳр туширилиб, ўз исмларини ёздириб қўйишган. Масалан,
Шеробод беги, қозиси, шайхи, меросхўри деган ном исм билан қўшиб ёзилган.
Муҳр тайёрлайдиган усталар алоҳида рўйхатда бўлиб, бу соҳа усталари ҳар бир
ишга масъулият ва эътибор билан қараганлар. Бу соҳа усталарини иш қуроллари
тарози, бута, ўчоқ, сандон, болға, оташгирак, қайчи, омбир, шиканжа, даҳандом,
зирдам, омбири дамаштез, сувон, муҳрақаламдан иборат бўлган. Мукаммал
заргарлик санъатини эгаллаган усталар, буюмлар тайёрлаш учун зарур бўлган
металл, тилла, кумуш, мис, шунингдек, тошлар, қизил-ёқут, лаъл, ёқут, зумрад,
рангли тошлар - феруза, сердолик, ложувард, денгиз инъомлари бўлган - дур,
маржон, садафларни танлаш, ишлатиш ҳар бир тақинчоққа нафис ишлов беришни
дид билан ўрганганлар. XVIII-XX аср бошларида Ҳиндистон, Эрон, Мисрдан
сунъий тошлар олиб келиниб, тилло ва кумушлар аралаштирилиб, «қимматбаҳо»
тошлар тайёрланган. Кузатишлар шуни кўрсатадики, заргар усталар соф ҳолда
олтин-кумушларни ишлатишмаган, сабаби тилла табиатан юмшоқ бўлиб, тоза
ҳолда учрайди. Кумуш бошқа рудалар орасидан ажратиб олиниб, тилла ва кумуш
таркибига бироз қаттиқроқ ва чидамли бўлиши учун мис ва бронза қўшганлар.
Халқ удумлари ва анъанавий машғулотларига мос ҳолда маҳсулотлар
тайёрлаш, бозор талаб-эҳтиёжларига эътибор бериш ҳунарманд-усталарнинг
асосий машғулоти бўлган. Энг муҳими Сурхон воҳасида истиқомат қилган ўтроқ
ва кўчманчи уруғларнинг ҳар бирининг ўзига хос эътиқодлари, урф-одатлари,
меҳнат қуроллари, кийимлари, анъанавий турмуш тарзи, бир-биридан маълум
жиҳатлари билан ажралиб турган. Бу эса ҳунарманд-усталарни қабилавий
уруғларнинг талаб-эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришга
жалб этган. Халқ ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар ички ва
ташқи бозорларни имконият даражасида таъминлаши талаб даражасида бўлган,
лекин уларнинг турмуш даражаси паст аҳволда эди. Чунки маҳаллий бекликлар,
иш бошқарувчилар ҳунармандчиликнинг ривожланишига моддий-маънавий
жиҳатдан амалий ёрдам бермаганлар. Косиб ва ҳунармандлар солиқ ва
мажбуриятларни ўз вақтида тўлаб турганларига қарамасдан, кўпинча қўшимча
солиқларга, ноқонуний мажбуриятларни бажаришга жалб этилган.
ХIХ асрнинг 80-90- йилларида Россия мустамлакачилик сиёсатини
жанубий Сурхон ҳудудида ўрнатиш натижасида Шеробод беклиги ҳудудларига
Россиядан келтирилган арзон ва сифатли маҳсулотларнинг кириб келиши
маҳаллий ҳунармандчилик тизимига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Маҳаллий
ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар анча паст баҳоларда
сотиб олиниб, ҳунарманд меҳнати ниҳоятда қадрсизланган эди. Фақатгина бек
ихтиёрида бўлган ҳунармандларгина турли хил ортиқча солиқ, йиғим ва
ҳашарлардан озод қилинган эди. Бухоро амрилигидаги йирик шаҳарлар
ўзларининг ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиши билан алоҳида
нуфузга эга бўлиб, айрим маҳсулотлари билан ажралиб турган. Масалан,
Шеробод беклигидаги ҳунармандлар кулолчилик маҳсулотлари, темир буюмлар
ҳамда тери маҳсулотларига қайта ишлов бериш, ёғоч, кийим, зеби-зийнат
буюмлари ишлаб чиқариш билан ажралиб турган. Амирликнинг бошқа
ҳудудларида бўлгани каби Шарқий Бухоро бекликларида ҳам ҳунармандлар барча
мусулмонлар учун фарз ҳисобланган закот солиғи тўлашган. Бу солиқ деҳқон,
125
ҳунарманд, савдогар ва бойлардан йиллик даромаднинг қирқдан бир қисми
миқдорида олинган. XIX аср ўрталарида Шеробод беклигидан 1000000 танга,
закот йиғиб олинган, ушбу закотнинг маълум миқдори ҳунармандлар ҳиссасига
тўғри келган.
Ҳунармандлар маҳсулоти миллий ифтихоримиз бўлган анъанавий
кийимларда алоҳида ўз аксини топиб, миллий каштачилик санъати ниҳоят
даражада ривожланиб, ҳар бир ҳудуд ўзининг зардўзлик ва каштачилик анъанаси
билан ажралиб турган. Кўҳитанг, Боботоғ тоғ тизмалари ҳамда тоғ олди
қишлоқларда Шерободда тикилган мўйнали ҳамда қўй терисидан тайёрланган
ичига бахмал ёки бўз матодан тикилган телпаклар кўплаб тайёрланиб, телпак
тикадиган ҳунармандчилик устахоналарининг махсус савдо дўконлари бўлган.
Сурхон воҳасида миллий урф-одатларимизга анъанавий жило бериб келган
тўқима чопонларни тайёрлаш, тўқиш қадимий тарихга эга бўлиб, деҳқончилик
маданиятининг ривожланганлиги, пахта ипларидан, момиқ толасидан тайёрланган
чопоннинг инсон танасини совуқдан сақлашдаги хизмати беқиёсдир. Чопонлар
одамларнинг ёшига, хизмат вазифаси, лавозимига қараб бичилган ва чопон
табиий иқлимга хос тўқилиб, Шеробод чопонлари ўзининг тўқилиши, матоси,
астар ҳамда нақш безаги билан ажралиб турган. Шерободда чопон, желак, бахмал
чопон каби умумий номлар билан айтилсада, халқ орасида астарли чопон, тўқима
чопон кенг тарқалган. Чопон кийим бўлиш билан бирга, ёпинғич, кўрпа, панагоҳ,
озиқ-овқат сақловчи, хазина каби вазифаларни ҳам бажарган.
Халқ моддий маданияти ривожида, миллий уйғунлик, ҳис-туйғуларнинг
янада мукаммал ривожланишида алоҳида ҳисса қўшган ҳунармандчилик муҳим
аҳамиятга эга бўлган. Ҳунармандчилик устахоналарида тайёрланган болға,
болғача, омбир, омбирча, қайчи, болта, кесгич, кетмон, белкурак, занжир, эгаржабдуқ, нуқта, айл, тақа, ўроқ, арава ва бошқа буюмлар халқ турмуши учун зарур
бўлган эҳтиёжларни таъминлаган. Шерободда асосан, темирчилик кенг тарқалиб,
мисгарлик, чўянгарлик, заргарлик, ёғочсозлик, нақшкорлик, зардўзлик,
ўйинчоқсозлик, мусиқа асбоблари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
Ҳунармандчиликнинг ривожланишида ижодий дунёқараш, халқ урф-одатларига
эътиқод, табиат гўзаллигига мос санъат буюмларини яратиш, Кўҳитанг, Боботоғ,
тизмаларини акс эттириш, халқ орзу-умидларини афсонавий ривоят услубида
яратиш ҳунарманд-усталарни доимий иш жараёни бўлиб қолган. Шу туфайли
ҳунармандчилик маҳаллий аҳоли турмушида катта ўрин тутиб, халқнинг
ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўсишида муҳим ўрин тутган. Ҳунармандлар ўз
шогирдаларини тайёрлашда, касб-маҳоратга бўлган қизиқиши, меҳнатга
чидамлилиги, сабр-тоқати, касбни ўзлаштиришга бўлган маҳоратини ҳисобга
олган. Шеробод беклигида якка тартибда ишловчи усталар «устои худбоф» деб
аталиб, унинг билан фаолияти даврида кўплаб шогирдларни уста даражасига
етказган. Устои худбофлар ўз дўконлари ва тайёрлаган маҳсулотларининг
хўжайини ҳисобланиб, бирон-бир кишига қарам бўлмаганлар. Халфа
шогирдликдан юқори даражага кўтарилган ҳунарманд бўлиб, ўз устаси қўлида
меҳнат қилган. Унинг шогирддан фарқи шундаки, у биринчи навбатда анча эркин
бўлган, иккинчидан уста билан келишувга мувофиқ иш ҳақи олган. Халфа истаган
пайтида ўз устасидан кетиб ишлаши ёки бошқа устага ёлланиши мумкин бўлган.
Халфа устанинг энг ишончли ёрдамчиси ҳисобланиб, у билан бирга тенг
126
миқдорда меҳнат қилган.Шогирдлар ҳунарни эгаллаши, мурккаб касбларни
ўзлаштиришдаги маҳорати, буюм тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотни
танлаши, касб сирларини сақлаши, меҳнат қуролларини тайёрлаш, ишлатиш,
қайси касбни мукаммал ўзлаштириб олганлиги билан синовдан ўтган. Шогирдлар
танлаши жараёнида оилавий шажара, яқин қариндош-уруғ, шунингдек, уддабурон
етарли қобилиятга эга бўлган бегона кишилар танлаб олинган. Шогирд касбни
етарли даражада ўрганиб олганидан сўнг ўз устаси ёнида халфа вазифасида қолиб
ишлаши ёки мустақил равишда дўкон очиб фаолият кўрсатишга рухсат берилган.
Шарқий Бухоро ҳудудидаги йирик қишлоқларда ҳам ҳунармандчилик
ривожланиб, ҳар бир ҳунарманд устанинг ўз устози, пири бўлиб, шу пирга
сиғиниб худодан марҳамат, ризқ-насиба, касбга барака тилаб, садақа ўтказиб
турганлар. Шеробод беклиги ҳунармандлар кулоллар пири Саййид Амир Кулол,
чармгарлар пири Али пайғамбар, рангрезлар пири ҳазрати Жаброил, косиблар
пири Бобои Шавқи Порадўз, буюм ва матога нақш берувчи наққошлар пири
Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандларга сиғиниб, ушбу пирлар арвоҳига бағишлаб
маросимлар- «арвоҳи пир» ўтказиб турганлар.
Умуман, Шарқий Бухоро бекликларининг тадқиқ этилаётган даврдаги
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида деҳқончилик соҳалари муҳим ўрин тутган. Ички ва
ташқи савдо ривожининг асосий омиллари ҳам айнан ана шу соҳа вакиллари
томонидан тайёрланган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажми билан
белгиланган. Шарқий Бухоро бекликлари ҳаётида бутун амирликда бўлгани каби,
аграр соҳа етакчилик қилган асосий бойлик саналган ер давлатнинг ва хусусий
кишиларнинг қўлида тўпланган ерга ишлов бериш техникасининг қолоқлиги,
вақти-вақти билан бўлиб турадиган феодал урушлар хўжалик ҳаётига ҳам салбий
таъсирини ўтказган. Шаҳарлар аҳолисининг асосий қисми ҳунармандчилик ва
савдо соҳалари билан шуғулланиб келган деҳқончилик ва ҳунармандчилик
хўжалиги доимий тарзда бир-бири билан узвий боғлиқ ривожланган. Аҳолининг
иқтисодий эҳтиёжларини таъминлашда ушбу иккала соҳа ҳам асосий ўрин
тутибгина қолмасдан, ички ва ташқи савдонинг тараққиётини ҳам белгилаб
берган. Шарқий Бухоро бекликларида ишлаб чиқарилган деҳқончилик ва
ҳунармандчилик маҳсулотлари нафақат амирлик доирасида, балки қўшни
давлатларда ҳам машҳур бўлиб, савдогарлар томонидан хорижга ҳам кўплаб
миқдорда маҳсулот чиқариб турган. Бироқ хўжалик юритишнинг архаик
тартибларига таяниб иш кўриш ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияни
жалб этмаслик, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги қолоқлик, вақти-вақти билан бўлиб
турадиган турли кўринишдаги низо ва жанжаллар хўжалик ҳаёти тараққиётига
жиддий путур етказган. Бироқ шунга қарамасдан аҳолининг бунёдкорлик
салоҳияти, фидоийлиги, меҳнатсеварлиги самараси сифатида амирликда хўжалик
ҳаёти маълум даражада изга тушган бўлиб, ижтимоий- иқтисодий ҳаёт равнақига
ўз таъсирини ўтказиб келган.
Бекликдаги солиқ тизими ва унинг маҳаллий аҳоли турмуш
тарзига таъсири
XIХ аср охири ва XX аср мобайнида Бухоро амирлигининг шарқида
жойлашган Шеробод беклигида ўзига хос солиқлар тартиботи шаклланган. Ушбу
бекликлар Бухоро амирига мунтазам тарзда солиқ тўловларини тўлаш билан бир
127
қаторда ўз зиммаларидаги бошқа мажбуриятларни ҳам адо этганлар. Бекликлар
йиғиб олинган солиқларни пул ва маҳсулот ҳисобида Амир хазинасига
топширган. Товар пул муносабатларининг ривожланиши амирликда солиқ
тизимини тез-тез ўзгаришига олиб келган. Бекликлар ихтиёридаги ернинг энг
катта қисми Бекка, қозига, Амлокдор ва йирик бойларга ҳамда иш
бошқарувчиларга қарашли мулк ерларидан иборат бўлиб, бундан ташқари
бекликларда амирга тегишли ерлар ҳам мавжуд бўлган.
XIX асрнинг биринчи ярмига келиб, бекликлар солиқни натурал (маҳсулот)
ҳолида эмас, пул билан йиғиб топширганлар. Бекликларда хусусий мулк ерлариёрлиқли мулк ва атойи мулк турларига бўлинган. Ёрлиқли мулк ерлари деб,
феодалларга, уламоларга, амлокдор ва бошқаларга инъом қилиниб, уларнинг
шахсий мулкига ўтган давлат ерларига айтилган. Атойи мулк ерлари бошқа хил
йўллар билан эгалланган ерлар бўлиб, бу ерлардан ҳам ер солиғи ундирилган.
Аммо солиқни ер эгаси эмас балки ижарадор тўлаган. Бекликларда солиқ ва
мажбуриятларнинг 25 дан ортиқ тури бўлган, бекликда қўйидаги ер эгалари солиқ
тўлашдан озод қилинган:
Бекнинг оила аъзолари.
Навкарлар, сарбозлар, юзбошилар.
Қози, оқсоқоллар, руҳонийлар.
Васийлари бўлмаган 13 ёшга кирмаган етимлар.
Бекликда ерсиз деҳқонлар ҳам жуда кўпчиликни ташкил этиб, улар 3
гуруҳга бўлинган.
Корранда-буларнинг ўзларида ерлари ва ишлаб чиқариш қуроллари бўлмай,
30-20, 30-40 банат ва ундан ортиқ ери бўлган заминдорларнинг ерларини ижарага
олиб, шу ер ҳисобидан амирга тўланадиган солиқни ер эгаси билан баб-баравар
тўлаш шарти билан ишлаганлар. Ердан олинган ҳосилнинг 4|1 қисмини олиб
ишловчилар чорикорлар деб аталган. Бундан ташқари бекликларда вақф ерларида
ишловчи ижарадорлар ҳам бўлган. Шеробод беклигида ерга эгалик ҳақи бошқа
бекликлар каби амир ёрлиқларида кўрсатилган ҳужжат асосида олиб борилиш
билан бирга, ушбу бекликлардаги ерлар ҳосилдор, географик ҳудуди қулай иқлим
шароитига эга бўлганлиги учун ҳам амирнинг назорат вакиллари солиқ олиш
жараёнига жиддий эътибор билан қарар эдилар. Амирлик назоратида бўлган
танҳо ер эгалиги (ўрта асрларда иқтаъ, суюрғол деб аталган)га карвонсаройлар,
тегирмонлардан келадиган даромадлар кирган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан
бошлаб танҳо маълум бир хизмат учун вақтинчалик бериладиган бўлди, баъзида у
маошга қўшиб ёки қўшимча равишда берилган. Шеробод карвонсаройи,
тегирмонлари алоҳида нуфузга эга бўлиб, беклар томонидан назорат қилиб
турилган. Шерободда 1 та карвонсарой, 34 та тегирмоннинг мунтазам иш
фаолияти солиқ назоратида бўлиб, ўз вақтида амир хазинасига солиқ тўлаб
турган.
XIX асрда бекликларда турли хил солиқлар ниҳоят даражада кўп бўлиб,
амирлик белгилангандан ташқари Беклар ҳам ўз лавозимлари ва ҳуқуқларидан
фойдаланиб, халқни қўшимча солиқларга мажбурий тарзда тортган. Солиқда
кўрсатилган маҳсулотлардан ҳақ олиш доимий ўзгариб турган. 1868 йил бошида
1-мана (1 кг ўлчов бирлиги ўртача 800 гр га тенг) буғдой 18 танга, 1 қўй 12 танга
баҳоланган бўлса, йил охирига келиб, 1-мана буғдой 16 тангага, 1 қўй эса 14
128
тангагача кўтарилганлигини Шеробод беги Содиқбойбий ва қози мулла
Абдураҳмон томонидан тан олинган. Бухоро амирлиги қушбеги маҳкамасининг
ҳужжатларида Шеробод беклиги солиқ харажатлари йиғилган ҳосилга нисбатан
15 фоиз миқдорида белгиланган. Шеробод беклигида 5 мана буғдойдан 1 манаси
беклик фойдасига ёки жами ҳосилнинг 5|1 қисми Бек хазинасига мажбурий
олинган. 8 мана буғдойдан 4 манаси қолган турли харажатларга йиғиб олинган.
1885 йилда Шеробод беклигида Бухоро қушбегиси ҳужжатларида кўрсатилгандан
ортиқча солиқ олинган, айниқса, боғ солиғи, мева солиғи каби солиқлар ҳам
бўлган. Масалан, 1 таноб ер 18 тангага баҳоланган. Шеробод беклигида боғ ва
чорбоғлардан олинадиган солиқ 1 таноб ер учун 13 танга, 1 таноб беда майдони
учун 6 танга, 1 таноб полиз майдонлари учун 12 танга солиқ олинган. Бироқ Бек
ва Амлокдорлар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, қушбеги ҳужжатларига амал
қилмасдан 1 таноб боғдан 26 танга, 1 таноб бедадан эса 12 танга солиқ олишган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Шеробод беклигида ўтин пули, қамиш пули, сув
пули, тўй пули, мактаб пули, амина пули каби турли хилда солиқ турлари бўлган.
Бундан ташқари сўйиш пули бўлиб, яъни қассобларга ойига 20 танга миқдорида
маош тўланган. Шунингдек, маҳаллий бойлар, оқсоқоллар меҳмонларнинг
ҳурмати учун муштак солиғи тўланган, унга кўра ҳар бир деҳқон олган ҳосилидан
1 чора (2 кг) миқдорида солиқ тўлаган.
Бухоро амирлигининг Шарқий бекликларида ва қишлоқларида Х1Х аср
охирида даруғона, яъни маҳаллий беклик ва унинг атрофидаги амалдорлар учун
йиғиб олинадиган солиқ бўлиб, шу йиғиб олинган солиқлар ҳисобидан закот
олинган. Шеробод беклигида Х1Х асрнинг 2-ярмида ўтин пули, қамиш пули, сув
пули, чўп пули, тўй пули, даллол пули, муроб пули, амина пули каби турли хилда
солиқ турлари бўлган. Бундан ташқари сўйиш пули, яъни 1 қўй 20 танга, 2 эчки 28
танга ҳажмида белгиланган экан. Шунингдек, маҳаллий бой оқсоқоллар меҳмон
рамзи учун муштак солиғи ҳар бир деҳқон олган ҳосилдан 1 чора (2 кг) ҳосил
солиғи берганлар. Шарқий Бухоро бекликларида мактаб пули алоҳида ажратилиб,
ота-оналар фарзандларининг ўқиши учун ўқитувчиларга қушбеги ҳужжатлари
асосида 15-20 танга тўлаши қайд этилган. Шеробод бегининг мактаблар бўйича
бошлиғи мулла Мансур мактаб пулини ҳар ойга 20 танга ҳисобига белгилаган. Бу
эса ўша даврда фақатгина амалдор бой ёки фақат оқсоқолларнинг болаларини
ўқитиш учун имконият яратар эди. Ўз навбатида бекликларнинг ижтимоийиқтисодий ва ҳарбий мудофаа қобилиятларини мустаҳкамлаш учун турли хил
солиқлар йиғиб олинар эди. Масалан, ариқ пули, тегирмон пули, майса пули,
андоз пули ва ҳашар йиғими буларга мисол бўла олади. Масалан, Шеробод
беклиги мулласи Исомиддин амирга ёзган арзномасида Шеробод беги ва
амлакдорлар халққа ҳаддан ташқари зулм ўтказаётганлиги ва ҳашар ниҳоят
даражада кўпайиб кетганлигини қайд этади. Солиқлар ичида харажат пули
амирлик ва беклик ишларига жалб қилинган, яъни суғориш иншоотларини қайта
таъмирлаш ишига 1-2 танга ҳисобида солиқ тўланган. Йўлларни таъмирлаш, сув
қирғоқларини таъмирлаш учун 11 танга ҳисобида солиқ олинган. Бекликлар
ҳисобида ҳар бир ҳовли йўлдан фойдаланганлиги, юк ташиганлиги, кўмир
ёққанлиги, ун ташиганлиги ва бошқа хил ишлар учун белгиланган солиқлар тўлаб
борган.
129
Термиз-Паттакесари, Шеробод ҳудудларида солиқ тизимини Бухоро
амирлиги қандай усулда олганлигини В.В.Бартольд қуйидагича изоҳлайди. Амир
Шоҳмурод даврида шаҳарнинг юқори табақа аҳолиси барча турдаги солиқлардан
озод этилиб, амирнинг махсус тархон ёрлиғи ташкил этилиб, солиқдан озод
этилганларга ушбу ҳужжат тақдим этилган. Тархон ёрлиғи 1920 йилгача ўз
кучини сақлаб келган. Бу эркинлик шаҳарда истиқомат қилаётган ҳунармандларга
ҳам қўлланилиб, улар ҳам турли солиқ, йиғим ва ҳашарлардан озод қилинган.
Натижада шаҳар ҳунармандлари закот ва таг жойидан ташқари бирон-бир солиқ
тўламаганлар ҳамда ҳашарларда иштирок этмаганлар. Жуҳуд ҳунармандлар эса
жузия ва таг жойи солиғини тўлаганлар, қишлоқ ҳунармандлари аҳолининг бошқа
қатламлари қаторида солиқ ва йиғимлар тўлаганлар ҳамда ҳашарда иштирок
этганлар. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, Шеробод аҳолиси Шеробод
дарёси тошиб, кўприкларни бузиб кетганда ҳашарларга жалб этилган. Бундай
ҳашарлар 20-30 кунгача давом этган. Агар аҳоли орасидан кимки ҳашарга
қатнашишдан бош тортса, унга жарима боқи пули солинган. Масалан, Шерободда
Эгарчи, Калламозор, Майдондан ҳашарга келмаганлардан 1 тангадан, бошқа
жойлардан (тоғ олди қишлоқлардан) 2 тангадан боқи пули олишган. Чунки узоқ
қишлоқ аҳолиси фақат катта ҳашарларга жалб этилган. Бухоро амирлигининг
Шеробод беклигида юқорида қайд этилганидек, барча аҳоли яъни деҳқонлар,
ҳунармандлар, савдогар ва бойлар йиллик даромаднинг қирқдан бир қисми
миқдорида мусулмонлар учун фарз ҳисобланган закот солиғини тўлашган. Бу
закот солиғи Шеробод беклигидан 1000000 тангни ташкил этган, ушбу закотнинг
маълум миқдори шаҳар ва қишлоқ ҳунармандлари ҳиссасига тўғри келиб, бу
закоти раста деб аталган, шунингдек, жузия солиғини тўлаган жуҳудлар
рангрезлик, баҳмалбофлик билан шуғулланган, бироқ жуҳуд ҳунармандлари
жузия солиғини қанча миқдорда тўлаганлиги манбаларда қайдини топмаган.
Амирликнинг асосий солиқларидан бири аминона солиғи, бу солиқ Амир
Музаффархон томонидан Россия билан бўлган урушга кетадиган харажатларни
қоплаш мақсадида жорий қилиниб, бу урушдан кейин ҳам турли хил баҳоналар
билан давом эттирилган. Аминона солиғи сотиладиган маҳсулот ва чорвадан
олинган, кўпгина йирик ҳунармандлар ўз савдо дўконларига эга бўлиб, сотилган
ҳар бир буюмнинг 15 фоизи миқдорида Аминона солиғини тўлаганлар. Бу
солиқни бозорда маҳсулот сотган ҳунармандлар ҳам тўлаганлар. Дастлаб шогирд
сифатида иш бошлаган ёки камбағал ҳунармандлар катта, ўзига тўқ усталардан
дастгоҳ ёки дўконни ижрага олиб, тузилган ёки келишилган шартномага мувофиқ
катта устага ижара ҳақи тўлашган. Бу ижара ҳақи солиқлар ҳисобига
киритилмаган, чунки бу ҳол бекликларда кенг тарқалмаганлиги учун рўйхатга
олинмаган. Шеробод шаҳрида ҳунармандлар маълум имтиёзларга эга бўлиб, улар
юқори табақали шаҳар аҳолиси билан биргаликда жон боши солиғи тўлашдан
озод этилган. Шунингдек, шаҳарда амалга ошириладиган барча жамоа
ҳашарларидан ҳам озод этилиб, шаҳардаги ҳовуз ва ариқларни тозалаш шаҳар
атрофидаги қишлоқ аҳолиси зиммасига юкланган. Шаҳарда истиқомат қилган
ҳунарманд экин экиш учун ер майдонига эга бўлса, деҳқонлар қаторида ер солиғи
хирож тўлаган, хирож миқдори эса бекликларда маҳсулотнинг 1|3 қисмини
ташкил этган.
130
1912 йили 10 октябрда Бухоро қушбегисининг Россия сиёсий агентига ёзган
хатидан «... қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан баъзи ерларда 1|10, 1|8, 1|6, 1|5,
бошқа ерларда 1|3, 3|10, баъзи ерларда хирож олинмайди (қўриқ ерлар назарда
тутилган) балки баҳорда танобдан 15 тийин, кузда 15 тийин ва 15 фунт ғалла
олинади». Агар ҳунарманд ўз ерини боққа айлантирган бўлса, деҳқон қаторида
хирож солиғи тўлаган. Шарқий Бухородаги Шеробод беклигидаги Жарқўрғон,
Кокайди,
Ангор,
Сариқ,
Бандихон
каби
қишлоқлардаги
қишлоқ
ҳунармандларнинг турмуш тарзи Шеробод шаҳар ҳунармандлари турмуш
тарзидан анча оғир бўлган. Қайд этилган қишлоқ ҳунармандлари солиқни натурал
шаклида ҳам тўлаганлар. Шаҳар ҳунармандлари турмуши қишлоқ ҳунармандлари
турмушидан бир оз енгил бўлсада, улар вофурушлар, устакорлар зулмидан кўп
жабр кўрганлар. Натижада беклик марказидаги ҳунармандларнинг норозилик
чиқишлари, арзномалари кўп бўлиб, гоҳида бу ҳаракатлар қуролли тўқнашувлар
даражасига кўтарилган. Бу норозилик чиқишлари кўпинча катта усталарга қарши
қаратилган бўлиб, бекликлар сиёсатига унчалик из қолдирмаганлар. 1885 йил
Шеробод беклигида бўлиб ўтган ҳунармандлар ғалаёнида устакорлар қўлида
меҳнат қилган халфа-усталарнинг кундалик турмуши жуда оғир кечиб, уларнинг
турмуши ниҳоятда оғир бўлган.
Умуман, Шарқий Бухоро бекликларида амалда бўлган солиқлар тизимини
таҳлил қилиш натижасида амирликдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт хусусида янада
мукаммал маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шарқий Бухоро бекликларида
беклар солиқ тизмини мунтазам назорат қилиб, ҳар бир отга икки қоп миқдорда
йиғилган маҳсулотлар амирликка жўнатилган. Солиқлар махсус ҳисобга олиниб,
10000 танга миқдорда бўлак-бўлак қилиб кумуш танга ҳисобида жўнатилган.
Беклар ва солиқ хазиначиси ҳисобидан ўтган юклар бир неча юз отлардан ташкил
топган карвонда тўпланган солиқлар махсус соқчилар билан Бухоро шаҳрига
етказилган. Бекликлардан жўнатилган туялар, қўйлар, қорамол, гилам,
ҳунармандчилик, зардўзлик буюмлари, чопон-тўнлар, турли хил шойи, ипак
матолар алоҳида солиқ тури ҳисобидан рўйхатдан ўтказилган. Умуман Бухоро
амирлиги солиқ ҳисобидан 9 миллион сўмлик маҳсулот ҳажмида тўловлар келиб
тушган.
XIX аср 80-йилларида Шеробод ҳудудидаги тоғли қишлоқларда аҳоли сони
ошиб бориб, кўчиб келувчи аҳоли сони ошиб борди.Масалан, Хатак қишлоғида 90
та хонадонда 200 киши, Тангидовонда 16 ўтовда 35 киши яшаётганлиги
манбаларда қайд этилди. XIX аср 90-йилларида Боғлидара, Хўжанқон,
Калапўшқия, Бедак, Чинор, Заравутсой ва бошқа қишлоқларда, шунингдек,
Шеробод, Бойсун ва Қабодиёнга кўчиб кетганларни ҳам қўшганда хатакилар
жами 500 хонадон бўлган. «500 уйлик хатак эли» деган ибора айнан шу даврда
пайдо бўлади. 1916-йилги вабо эпидемияси даврида Шеробод аҳолиси анча катта
зарар кўриб, қишлоқларда оммавий касалликлар туфайли кўплаб кишилар вафот
этди. XX аср бошларига келганда Хатак обод ва гавжум жойга айланади. Ана шу
даврда Хатак Бойсун беклигининг йирик амлакдорлигига айланади. Унинг ерлари
Кўҳитанг тоғларидан Шеробод дарёси ўнг соҳилларигача ёйилган эди.
Амлакдорлик таркибига ҳозирги Лайлаган, Ғуржак, Эгарчи, Хомкон, Хўжаулкан
қишлоқлари ҳам кирган. Бу ерлар илгарилари хатакиларнинг ери бўлган. Сон
жиҳатдан оз бўлганлиги сабаб Бойсун беклиги томонидан XVIII - XIX асрлар
131
давомида қўнғирот, элбеги, муғол ва қорақалпоқ уруғларига доимий яшаши учун
берилган. Шу боис бу ҳудудда вужудга келган қўнғирот қишлоқлари Хатак
амлакдорлиги таркибига киритилган. Солиқ тўлашда ҳам улар хатакилар билан
бирга қўшиб ҳисобланган. Шу билан бирга, Панжоб амлакдорлиги тугатилиб,
унинг ерлари Хатакка қўшиб берилади.
Шеробод беклигидаги халқ ғалаёнлари
Бухоро амирлигининг Шеробод беклигида 1885-1886 йил деҳқонларнинг
йирик қўзғолони бўлди, деҳқонлар закот ва чорвадан олинадиган солиққа
норозилик билдирдилар. Турли хил солиқлар ҳаддан зиёд кучайиб, маҳаллий
амалдорларнинг халққа жабр-зулм қилиши кучайиб борди. Бухоро амирлиги
қушбеги маҳкамасининг ҳужжатларида Шеробод беклиги солиқ харажатлари
ҳосил йиғимига нисбатан 15 фоиз юқори белгиланганлиги, натижасида халқнинг
аҳволи ниҳоятда қашшоқлашиб қолган эди. Солиқларнинг тури Х1Х асрнинг 5080 йилларида ҳаддан зиёд кўпайиб қуш пули, капсан солиғи каби солиқлар амалда
бўлган. Ҳар бир ботмон ҳосил учун 1 минг пуд (32 фунт) ва чорак ҳисобидан
солиқ олганлар. Х1Х асрнинг 80-йилларида Шеробод беклигида ҳар 10 ботмон
ҳосилдан 5 грабил буғдой (ер солиғининг бир тури экин экилишдан олдин
олинган) солиғи олинган. Шеробод вилоятида 5 грабил буғдой (5 пуд буғдой) ҳар
бир 10 ботмон буғдой ҳосилидан олинган. Шеробод беклигида энг ачинарлиси
шуки, белгиланган солиқдан 10 баробар кўп солиқ олинганлиги ўша давр ҳужжат
ва манбаларида тасдиқланган. Шеробод беклигидаги солиқлар ва умуман, солиқ
ишлари ва ҳужжатлари тўғрисида мулла Мир Имодаддин амирликка маълумот
берган ҳужжатлар ҳозир ҳам мавжуд.
1885-1886 йилларда Шеробод бегининг қозиси мулла Исомиддин Бухоро
амирига ёзган ҳисоботида Шеробод беги Содиқбекбий ўзининг ўғиллари ва акаукаларига амлакдорлик мансабларини бўлиб бериб, боғларни ва экин
майдонларини ўз ихтиёрларига олиб қолаётганлигини ёзган эди. Солиқлар
ҳисобида йиғилган мол-мулкни Содиқбекбий ўз ихтиёрига ўтказганлиги
ҳодисалари ҳам ҳисоботда тўкис қайд этилган эди. Шунингдек, қози мулла
Исомиддин ахборотида 4 мана буғдой солиғи ўрнига Шеробод беги Содиқбекбий
мутлақо тап тортмасдан ўзбошимчаларча 8 манн буғдой солиқ олишни
қўллаётганлиги ҳам ўз аксини топган эди. Бундан ташқари қушбеги
ҳужжатларида қайд этилган бошқа солиқ турлари ҳам белгилангандан кўп
олиниши ахборотда айтиб ўтилган эди. Ушбу арзномани тасдиқлайдиганлар:
Дўстёр ҳожи, Неъмат оқсоқол, Муҳаммадқул, Беган оқсоқол, Абдураҳмон, Саид
Муҳаммадбой ва бошқалар. Арзноманинг натижалари қушбеги назорат текширув
даврида солиқ олиш ва юритиш ишлари бузулганлиги, белгиланган ҳар бир таноб
ердан олинадиган солиқ юқори бўлганлиги, амлакдорликлар томонидан халқни
талаш кўчайганлиги тасдиқланган. 1885 йил 10 октябрда Шеробод беклиги ёзган
арзномасида Бек ва амлакдорларни халққа ўтказаётган зулми солиқнинг ҳаддан
ташқари кўплиги тўғрисида фикр билдирган эди. Бироқ Амир ушбу арзномага
жавоб бермагач, 1885 йил бошида деҳқонлар солиқ тўлашдан бош тортдилар.
Деҳқонларнинг қўзғолонини қишлоқлардаги ўрта ва қуйи амалдорлар ва ўзига тўқ
деҳқонлар ҳам қўллаб-қувватлади. 1887 йилда деҳқонлар солиқларнинг ниҳоятда
132
кўплиги ва улар томонидан қилинган арзномалар бажарилмаганлиги туфайли уйжойларини ташлаб кетдилар. 1885-1886 йилги деҳқонларнинг қўзғолони
шафқатсизларча бостирилди, қўзғолон сабаби беайб деҳқонларларга ташланиб,
мол-мулки ва ерларни тортиб олиш натижасида деҳқонлар ўз жойларини ташлаб
кетишини янада кучайтирди. Масалан, Шеробод беклигидаги кўплаб деҳқонлар
Сурхондарёнинг қуйи оқимидаги Солиҳобод ҳудудига кўчиб келди, 20 деҳқон
хўжалиги эса Сурхондарёни қуйи оқимининг чап қирғоғидаги Янгиариқ ҳудудига
келиб жойлашди. 1892 йил Жарқўрғон ҳудудидаги деҳқонларнинг аксарият
кўпчилиги Қабодиён ҳудудига умуман кўчиб кетди.
Шеробод беклигидаги қўзғолоннинг келиб чиқишига сабаб, солиқларнинг
ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги эди. 1885 йил 31 октябрда Шеробод
беклигининг тоғли Даҳпаракент қишлоғларида тоғликлар солиқ тўлашдан бош
тортиб Бухоро амирига ўз арзномаларини жўнатдилар. Деҳқонлар томонидан
ёзилган ушбу арзномани қуйи табақадаги амалдорлар қўллаб-қувватлаб
амлакдорларнинг,
хўжайинларнинг
ноинсофлигини
қайд
этган
эди.
Деҳқонларнинг солиқ тўлашдан бош тортганлигини билган Бек солиқлардан
олинаётган ҳақни пасайтиришга ваъда берди. Бироқ орадан маълум вақт ўтгач,
Бек ва унинг амалдорлари яна солиқни кўтариб юбордилар. Натижада деҳқонлар
яна бундан норози бўлиб 30-40 кун солиқни тўламадилар. Деҳқонларнинг
арзномасини ўрганиш учун Бухородан Амирнинг махсус вакили Бобожон жевачи
Ясавул Шерободга келди. Шеробод беклигининг вакили Абдужалил парвоначи
Бухородан келган вакил билан келишган ҳолда Шерободдаги деҳқонларнинг
ҳақиқий аҳволини Амирга хабар қилмади. Шеробод беги ва қозиси томонидан
олиб борилган ишлар ва унинг натижасини қайд этган ҳисоботларни тўғри деб
топганлар. Бек ва қози Амир номига ёзган тушунтириш хатларида деҳқонлардан
олинган солиқлар белгиланган қонуний кўрсатма асосида бажарилмаганлиги
таъкидланган.
Шундан кейин деҳқонлар 6 киши орқали Амирга арзнома жўнатдилар, ўз
арзномаларида Амирнинг вакили Бобожон жевачи ясовул Шеробод беги ва
амлакдорлар билан келишган ҳолда деҳқонларнинг арзномасига қулоқ
солмаганлигини, солиқларини қайта кўриб чиқмаганлиги таъкидланган эди.
Деҳқонларнинг арзномаси асосида ўтказилган иккинчи текширишида бек ва қози
томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар, амлакдорларнинг деҳқонларни солиқ
тўлашга мажбур қилган ғайри қонуний ҳаракатлари аниқланиб, ўз тасдиғини
топади. Шеробод беги ва қозиси Амирга ёзган хатида мулла Нурали оқ соқол ва
унинг атрофидаги аризачи деҳқонлар аҳоли ўртасида махсус исён уюштиришга
ҳаракат қилаётганлиги, бу эса Амир ҳокимиятига хафли эканлиги таъкидланади.
Натижада арзнома ёзганларнинг бир қисми қамоққа олинди, бундан фойдаланган
маҳаллий амлакдорлар деҳқонларни солиқ тўлашга мажбур қилиб, уларни
мажбурий ишларга жалб қила бошлади. Бухоро амири Музаффархон даврида
деҳқонлар томонидан қилинган арзномалар кўп ҳолатда эътиборсиз қолар эди.
Шеробод беклигида 1893 йилида қурғоқчилик келиши муносабати билан
Бедак қишлоғилик бир гуруҳ кишилар Қабодиён ва Шаҳритузга кўчиб кетишган.
1916 йили Хатак ва Хўжанқонда вабо тарқалиши, шунингдек, яшаш шароити оғир
бўлганлиги туфайли хатакилардан бир неча ўн хўжалик 1917-йилда Қабодиён
133
беклиги (ҳозирги Тожикистон Республикаси) га кўчиб, у ерда иккита қишлоққа
асос солишди.
XX аср бошларидаги ижтимоий - иқтисодий ва маданий ҳаёт
ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи
турғун ҳолатда бўлиб, хўжалик тизими мукаммал ривожланмаган эди. Эски
феодал ишлаб чиқариш ҳамда оддий меҳнат қуроллари халқнинг турмуш
даражасини яхшилашга, иқтисодий тараққиётнинг ривожланишига имконият
бермас эди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Бухоро амирлиги аҳолисининг
таркиби ва сони маълум даражада ўсиб борди. ХХ аср бошларида Бухоро
амирлиги аҳолисининг умумий сони 2 млн. 153240 кишини ташкил этди.
Шунингдек, туркий халқлар бутун амирлик аҳолисининг 85 фоизига яқин (1 млн.
830254 киши), эроний халқлар 12 фоизга яқин (258389 киши) ва бошқа халқлар
эса 3 фоизнинг (64597 киши) ташкил этган эди. Бухоро амирлиги аҳолисининг
300 мингга яқини Сурхон дарёсининг қуйилиш жойидан Чоржугача бўлган Аму
дарёнинг ҳар иккала томонида тор ҳудуд бўйлаб водийда жойлашиб, жами
аҳолининг 14 фоизини ташкил этган эди. Бухоро амирлиги таркибига кирувчи
Шеробод беклиги ХХ аср бошларида 6 та амлокдорлик-Таллашқон, Солиобод,
Жарқўрғон, Гиламбоп, Таллимарон, Саидобод ҳудудларидан иборат эди.
Шеробод беклиги Бухоро амирлиги топшириғи асосида Бухоро-Қарши-КелифТермиз ва Самарқанд-Қарши (жами 567 вёрст) ҳамда Қарши-Шеробод-Термиз
(жами 269 вёрст) йўналишда амалга оширган темир ва тош йўллар қурилиш
ишларига сафарбар этилди. 1904 йил 13 мартда бошланган Когон-Термиз темир
йўлининг қурилишида Шеробод беклиги ва унинг аҳолиси оммавий тарзда бепул
ишлаб бериш шарти билан сафарбар этилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки,
темир йўл қурилишига сафарбар этилган Шеробод аҳолисига иш ҳақи учун 1
танга ҳисобида хизмат ҳақи тўланган. Бу эса озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни
қондирмас эди. Россия алоқа йўллар вазирлиги 1904 йил апрелда темир йўл
қурилиш бошқармасининг техник бўлими Туркистон генерал губернаторига
йўллаган хатида ушбу темир йўл қурилиши бўйича амалга ошираётган ишларга
Шеробод беклиги аҳолисини тўлиқ жалб этиш масаласида махсус рухсатнома
сўраган эди. Ўрта Осиё темир йўлининг Бухоро-Термиз йўналишини қуриш учун
Шеробод беклик ҳудудида қурилиш материалларини йиғиш ҳақида махсус
кўрсатма берилган эди. Қарши-Ғузор ва Шеробод йўналишларида темир йўл
қуриш ишлари режасини ишлаб чиқиб, уни амалга оширишда раҳбарлик қилган
Россия темир йўллар бошқармасининг коллеж маслаҳатчиси алоқа йўллари
муҳандиси Голиэмбиовский эди. Шеробод беклиги ушбу темир йўл қурилиши
натижасидан манфаатдор бўлиб Шеробод ҳудудида майда саноат корхоналарини,
озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналарнинг кириб
келишига тўлиқ имконият яратиб беришга ҳаракат қилган эди. Бироқ Бухоро
амирлиги ҳамда Россия ҳукумати Шеробод беклигининг ушбу таклиф ва
талабларини инобатга олмади.
Шеробод беклигида ер ишлари ва қишлоқ хўжалиги ҳақидаги маълумотлар
беклик ҳудуди 7 амлакдорликдан: 1) Гиламбоб, 2) Таллашқон, 3) Майдаариқсой,
134
4) Саидобод, 5) Жарқўрғон, 6) Паттакесар ва 7) Чўчқагузардан иборат бўлган.
Шеробод беклиги умумий аҳолиси сони 45000 минг кишини ташкил этиб,
аҳолининг асосий қисми бўлган 26 минг киши Шеробод шаҳри ва унинг
атрофидаги
Гиламбоб,
Таллашқон,
Майдаариқсой
ва
Саидобод
амлакдорликларида истиқомат қилган. Шунингдек, Ангор қишлоғига 6 минг
аҳоли (туякашлар) бунга Саидобод қишлоқларининг қолган қисми ҳам кирган.
Жарқўрғон амлакдорлигига 5560 минг аҳоли истиқомат қилган. Шуни алоҳида
қайд этиш керакки, Саидобод, Таллашқон, Гиламбоб, Ангор ва Жарқўрғон
амлакдорларидаги аҳолининг 12 минг кишисини Вахтамғали, Очамойли, Чиғатой,
қонжиғали қўнғиротлар ташкил этган эди. Паттакесар ва Чўчқагузар
амлакдорликларининг аҳоли сони 8000 кишини ташкил этиб, Амударё
қирғоқларида туркманлар яшар эди. Шеробод беклигидаги Шеробод шаҳри ва
Пататкесар аҳолиси асосан оилавий савдо-сотиқ, тадбиркорлик ва
ҳунармандчилик билан шуғулланиб, қолган аҳоли, асосан. қишлоқ хўжалиги
қисман чорвачилик билан шуғулланар эди.
Шеробод беклиги аҳолисидан йирик савдо-сотиқ билан шуғулланадиган
ҳамда пахтани ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик
корхоналар қурадиган ишбилармон кишилар пайдо бўлди. Йирик пахта толаси
савдоси билан шуғулланадиган таскентлик Алимардон ўғли, солиҳободлик
Мўмин хўжалар Бобомурот пахта етиштирувчи бойнинг 60 ботмон пахтасини
сотиб олган. Айниқса, Патта-Кесарда пахта ва бошқа маҳсулотларннг олдисотдиси билан шуғулланувчи савдогарлар купайди. Шунингдек, бир бозордан
олиб, иккинчи бозорга сотувчи савдогарлар Жарқўрғон-Какайди-Шеробод-АнгорПаттакесар-Чўчқагузар-Шуроб йўналишда тинимсиз ҳаракатда бўлишган.
Шеробод беклигида мавжуд 7 амлакдорликдан 5 таси қишлоқ хўжалиги билан
шуғулланиб, ушбу амлакдорликда истиқомат қилувчи 7347 деҳқон оиласидан 500
таси (жами аҳолининг 6,9 фоизини) томорқа хўжалигига эга бўлмай, булар асосан
бошқа тоғ қишлоқлардан ҳамда Бойсун беклигидан келган аҳоли эди. Шунингдек,
900 деҳқон оиласи камбағал бўлиб, улар жами қишлоқ аҳолисининг 12, 2
фоизини ташкил этган. Қолган 80 фоиз қишлоқ аҳолиси тўлиқ томорқа
хўжалигига эга бўлиб, турмуш тарзи яхши эди.
1909 йил 21 августда Термиз шаҳрида Бухоро амирлиги ҳамда Туркистон
сиёсий бошқармаси Бухоро бўлими ҳамкорликда махсус йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Термиз билан Шеробод беклиги ўртасидаги чегара ҳудудларни
аниқлаш ҳамда Шеробод беклиги орқали Афғонистон ва Эронга ўтадиган савдо
карвонларини ўтказиш бўйича бож тўловлари хусусида махсус шартномалар
имзоланди. Ушбу шартномани Шеробод беги Мирза Салим бек ҳамда Бухоро
амалдорлари Мирза Жўра қоровул ҳамда Мирза Абдул-қодир Мирза бошилар
тасдиқлашди.
1912 йил 19 июнда Шеробод беги Мирза Роби Хўжабий, амлокдорлардан
Санги Махмуд Муфти, Рахмонқул бий, йирик оқсоқол бой Додҳа Удайчи, Бухоро
қушбеги вакили Ходжа Насрулло Мирзабошилар рус инженери Ананьевага 120
минг таноп ерни Россия ихтиёрига бериш ҳақида шартномага қўл қўйди. Ушбу
ҳудудларга Шеробод беклиги ихтиёрида бўлган Кайран, Таллимарон, Хўжги,
Абилобод, Шутурвар, Жарти Ариқ, Таскент, Ангор, Хайрабод, Навшаҳар, Тупор,
Бешқўтон, Таллашқон, Саидобод, Гойхана каби қишлоқлар кўзда тутилган эди.
135
Ушбу ҳудудлар 1916 йил 22 февралдан Россия ҳукумати ихтиёрига ўтказиш
мўлжалланган эди. 1913 йил Шеробод беги Аҳрорқули бой Додҳа Бухоро
амирлиги ҳамда Россия сиёсий агентлиги топшириғи билан рус ишбилармон
ҳамда тадбиркор савдогарларнинг осойишталигини таъминлаш ва Шеробод
беклиги ҳудудларида эркин савдо-сотиқ ишларини олиб бориш учун шарт-шароит
яратиб бериш кўрсатмасини олди. Чунки Жарқўрғон амлакдорлиги ҳудудида рус
миссионерларига нисбатан маҳаллий халқ жиддий қаршилик кўрсатган эди.
Шарқнинг йирик маданият маркази бўлган Бухоронинг иқтисодийижтимоий тарихи ҳақида тарихга шарқшунос М.Холдеворт қуйидаги фикрни
келтиради: «Бухоро шаҳри бутун мамлакат учун фақат қадимий марказгина бўлиб
қолмасдан, балки ички минтақавий савдонинг яхши ривожланиши учун бир қанча
муносабатларни тартибга солиб турувчи марказ ҳам эди. Бозорлар ҳар куни очиқ
бўлиб, савдо ярим тунгача давом этарди, амирлар Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон,
Хива, Туркман дашти ва Россия билан савдо-сотиқ қиларди». Бухорода, Шеробод
бозорлари алоҳида нуфузга эга бўлиб, 120 дан ошиқ ҳунармандчилик
маҳсулотлари сотилган. Бозорларга Афғонистон, Эрон, Араб мамлакатлари
орқали Англия, Франция, Италия мамлакатларидан ишлаб чиқилган 20 дан ортиқ
савдо маҳсулотлари келтирилган. Айниқса, Шеробод бозорлари орқали пахта,
ипак, зардўзлик миллий маҳсулотлари экспорт қилинган.
Рус савдогорлари Шарқий Бухоро бекликларида савдо-сотиқ ишларини
олиб бориш учун ҳар бири ўртача 14 дан 18 рупийгача, яъни 4 рубль 90 тийиндан6 сўм 30 тийинга пул харажати қилар эди. Худди шунга ўхшаш рус-афғон савдо
карвонлари Шарқий Бухоро йўлидаги Шеробод ҳудудидан ўтаётган вақтда юк
учун 2 танга (30 тийин), ҳар бир туя ёки от учун 1 рубль 50 тийин бож ҳақи тўлар
эди. Бухоро амирлиги Шарқий бекликлардаги чегара ҳудудларини назорат қилиш
давомида юкларнинг хавфсизлиги ва карвонсаройлар билан таъминлаш, озиқ
тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор беришга ҳаракат қилган. Шунинг учун
Ангор ва Шеробод махсус карвонсаройлар қурилиб, ҳар бир карвон алоҳида
назоратдан ўтказилиб, карвон учун зарурий шарт-шароитлар яратилган.
Сурхон воҳасида эркин рус савдосини ривожлантириш, бекликлар
ихтиёридаги бозорларни ўз таъсирига олиш ҳамда инглиз саноати
маҳсулотларини Шарқий Бухорога киритмаслик мақсадида рус ҳукумати Шарқий
Бухоро ва Афғонистон бозорларига киритилаётган ҳар бир пуд рус саноат
маҳсулоти учун савдогарларга 4 рубль 50 тийиндан 6 рубль 50 тийинга махсус
мукофотлар белгилади. Ўз навбатида Шеробод беклиги ихтиёрида бўлган
Амударёнинг Чўчқагузар кечувида Бухоро амирлиги кўрсатмасига мувофиқ
кечувдан ўтказилаётган ҳар бир пуд юк учун 4 рупийдан 5 рупийгача (1 рупий
Россиянинг 45 тийинига баҳоланган), 1 кишини Амударёдан ўтказиш учун 4
рупийдан 6 рупийгача божхона ҳақи олинган. Шеробод беклиги ҳудудида сотиш
учун юкланган молларни ўз манзилига етказиш учун юк ортилган аравани
тортаётган от учун 4 рупийдан 6 рупийгача, аравага ўтирган ҳар бир одам учун 2
рупий миқдорда ҳақ олинган. Бухоро амири Шеробод беклиги ихтиёридаги
Амударё кечувидан ўтаётган рус савдогаридан ўртача 2 рубль 50 тийин
миқдорида божхона ҳақи олиб қолаётган эди.
Бухоро шаҳрида бўлимини ташкил этган Россия савдо ва савдосудхўрлик банки амирлик ҳудудида савдо-сотиқ шаклларини ташкил этишга
136
жиддий киришилиб, Биринчи Жаҳон урушидан олдинги йилларда савдо
операцияларини кередитлаштириш мақсадида 40 миллион рубл миқдорда
маблағ сарфланди. Бухоро амири ҳам ўз фойдасини кўзлаб ҳар йили 1 миллион
рублни савдо операциялари учун субсидиялаштирар (ёрдамга маблағ бериб
олар ) эди. Россия банкларининг деярли ҳаммаси пахта монополияси билан
боғлиқ масалага эътиборни кучайтириб, пахта қабул қилувчи марказлардаги
тарозибонлар орқали пахтакор деҳқонларга ссудалар ажратиб, пахта тайёрлаш
ташкилотларини маблағ билан таъминлай бошлади. Россия ишбилармонлари
томонидан Шерободга заводлар қурилди. Қуриб ишга туширилган пахта
заводларнинг ўнтаси Россия буржуазияга, 3 таси Бухоро амирига, 4 таси
маҳаллий мусулмон бой саноатчиларига қарашли эди. Бироқ заводларнинг
ишлаб чиқариш қуввати кам бўлиб, фақат маҳсулотга дастлабки ишлов
беришга мослашганлиги натижасида мавжуд пахта хом ашёсини қайта ишлаш
имконияти чекланган эди. 1904-1905 йилларда Бухоро амирлигида мавжуд
бўлган Россиянинг 9 та пахта тозалаш заводлари ўртача ҳар бир мавсумда (6
ойда) 5,5 миллион пуд ғўзадан фақат 2,5 миллион пуд ғўзани қайта ишлаш
кучига эга бўлган. Биринчи жаҳон уруши арафасида пахта заводлари сонининг
ошиши натижасида пахта ҳосилини қайта ишлаш яхшиланиб, мавжуд пахта
ҳосилини 3 ой давомида қайта ишлаш учун шароит яратилди. Шеробод беклиги
иқтисодиётида ҳам қишлоқ хўжалиги етакчи ўринни эгаллаган ва амирлиқда
қишлоқ хўжалиги маълум даражада бўлса-да, ривожланган бекликлар саналган.
Буни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин (ҳосилдорлик минг ботмон
ҳисобида):
Донли
Бекликлар
Аҳоли
сони
(минг
киши)
Буғдой Арпа
(минг (минг
ботботмон)
мон*)
Бошқа
донли
экинлар
Уруғ
Экинларнинг
буғдойга
нисбати
Бойсун
30
40
20
8
3
47
Денов
Шеробод
50
45
60
20
35
26
20
7
30
20
100
812
Шеробод савдо йўлларида 8 минг туягача бўлган карвон билан савдогарлар
юришган. Бухоро қайиқларининг Амударёда юриш қатнови XIX асрнинг 80йилларидан бошланади, бунда Термизнинг алоҳида ўрни бор. Ҳар бир қайиқда
120 пудгача буғдой ортиб ташилган, буғдой нархи ҳам унча юқори бўлмаган,
масалан, 1 ботмон буғдой 15 танга; гуруч 22 танга; арпа 8 танга атрофида
баҳоланган.
Маълумки, Сурхон воҳаси “Шарқий Бухоро ерлари” деб аталган,
тадқиқотчиларнинг
маълумотларига
қараганда,
Шарқий
Бухорода
деҳқончиликдан кейин чорвачилик етакчи мавқени эгаллаган. Албатта,
чорвачилик учун қулай об-ҳаво ва кенг яйловнинг бўлиши унинг ривожига катта
имкон берган. Чорвачилик нафақат озиқ-овқат маҳсулоти, балки воҳанинг ички ва
137
ташқи савдосида муҳим ўрин тутувчи соҳа саналган. Савдогар С. Мазовнинг
маълумотларига қараганда, Бухоро амирлигининг 6000000 бош қўй ва эчкиси бор
экан. Мазкур даврда Сурхон воҳаси бекликларида қуйидаги миқдорда чорва
моллари бўлган:
Бекликлар
Туя (бош)
Денов
Шеробод
Бойсун
5000
3000
1000
Шохли мол
(минг бош)
100
30
30
от (минг бош)
80
25
25
Россиянинг ташқи савдо банки Бухоро амирлигида қоракўлчилик
савдосини ривожлантириш учун зарур бўлган маблағларни таъминлаш ишлари
билан жиддий шуғулланди. Чунки Шарқий Бухородаги Шеробод беклигида
қоракўлчилик яхши ривожланган бўлиб, ушбу маҳсулотларга нисбатан
Англиянинг қизиқиши ҳам ниҳоятда катта эди. Шу туфайли Россия бу масалада
жиддий ҳаракат қилишга киришди. Бухоро амирлигида қишлоқ хўжалиги ва
чорвачиликнинг ривожланиши натижасида чорва маҳсулотларининг нархи ҳам
унчалик юқори бўлмаган. Масалан, чорва моллари сотиладиган энг катга бозор
Миршодига Бухоро амирлигининг турли жойларидан ва Жануби-Шарқий
Тожикистондан моллар келтирилган. Миршоди мол бозорида Марказий Осиёнинг
барча тарафларидан келган савдогарларни учратиш мумкин эди. Бу ерда чорва
моллари қуйидаги нархда сотилган: қўй - 20,30 танга, эчки - 15,20 танга, йирик
шохли мол (қорамол) - 40,100 танга, от - 120,150 танга, яхши боқилган соғлом туя
- 250, 300 танга. Қоракўл қўйлари Шеробод ҳудудларида боқилган, қоракўл
терилари асосий даромад манбаи ҳисобланиб, ташқи савдога катта ўрин
эгаллаган. И.А. Ренез маълумотига кўра, четга 1840-1849 йилларда 83,3 минг
сўмлик 398000 дона қоракўл тери чиқарилган бўлса, 1887 йилда 750000 дона,
1903 йилда 1 миллион дона четга чиқарилган. биринчи жаҳон урушига қадар
Бухородан чиқарилган умумий маҳсулотнинг 35 фоизи қоракўл тери ташкил этиб,
у 20 миллион сўм (тилла ҳисобида) ни ташкил этган. Амирликда бир дона қоракўл
териси асосан Афғонистон-Ҳиндисон-Лондон йўли билан четга юборилган.
Қоракўл териларига талаб ниҳоятда катта бўлиб, Шеробод қоракўл терилари
ўзининг тилла, кумуш ранглари билан ажралиб турар эди. Шунинг учун чет эл
фирмалари бу бекликлардаги қоракўл териларга алоҳида эътибор берган.
Масалан, Эйтунган фирмаси Машҳад ва Пешоворда 350000 дона қоракўл тери
сотиб олиб, Америкага юборган. Азимов, Ведьяев, Иброҳимов савдо конторлари
Афғонистон ва Эрон орқали 500000 дона тери чиқариб Лондон аукционларида
сотганлар. Ҳиндистондан Лейпцига 800000 дона тери юборилиб, бир дона тери у
ерда 22 шиллинга сотилган. Умуман олганда, Биринчи жаҳон урушига қадар
Россия, Англия, Америкага йилига 2 миллион донагача қоракўл тери юбориб
турилган. Қўй, эчки жунига талаб жуда катта бўлиб, маҳаллий ҳунармандлар
ундан гилам, кигиз, хуржин, қоп, арқон, мато тайёрлашган. Бундан ташқари жун
катта миқдорда четга ҳам чиқарилган, энг кўп жун Россияга чиқарилиб, у йилига
150-200 минг пудни ташкил этган. 1916 йилда ўртача 200000 пуд жун
138
тайёрланган, бир пуд жуннинг баҳоси 6 сўм бўлган. Бундан ташқари қўй териси
ҳам катта миқдорда асосан Россияга ҳар йили 18,5 минг пудга яқин юбориб
турилган. Қўй терисидан тайёрланган чармдан ҳунармандлар этик, махси, кавуш,
меш, дам, чолвар, камар каби буюмлар тайёрлашган.
Бухоро амирлигидаги арзон нарх туфайли Шеробод савдо йўлларида 8 минг
туягача бўлган карвон билан савдогарлар юришган. Бухоро қайиқларининг
Амударёда юриш қатнови XIX асрнинг 80-йилларидан бошланади, бунда
Термизнинг алоҳида ўрни бор. Ҳар бир қайиқда 120 пудгача буғдой ортиб
ташилган, буғдой нархи ҳам унча юқори бўлмаган, масалан, 1 ботмон буғдой 15
танга; гуруч 22 танга; арпа 8 танга атрофида баҳоланган.
«Шеробод»
акционерлик жамияти бош бошқармаси 1916 йил Шеробод воҳасини ўзлаштириш
мақсадида уч асосий йўналишни амалга оширишга киришилди. 1) воҳа ҳудудини
ўрганиб, унинг техник картаси учун манбалар йиғиш; 2) ўзлаштришга яроқли
бўлган ерларни аниқлаш; 3) гидротехник қурилмалар, аҳоли ва заводлар қуриш
учун қурилиш проектларни яратиш. Шунингдек, Бош бошқарма янги
ўзлаштириладиган ерларни қишлоқ хўжалиги ва савдо-тадбиркорлик
мақсадларида фойдаланишни мақсад қилиб режалаштирди. Акционерлик Бош
бошқармаси турли йўналишларда иш олиб борувчи 6 бўлимдан иборат бўлиб,
қурилиш, техник, қишлоқ хўжалиги, савдо-тадбиркорлик, ҳисобот ва долларлар
бўлимини ўз ичига олган. Акционерлик жамиятига 4 та бошқарма ходими, врач,
18 та техник, 6 та ер ишлари ходими ва 15 та қўйи лавозимли ишчилар бор эди.
1916 йил декабр охирига келиб, Бошқарма ихтиёрига 350 киши хизмат қилди. Йил
охирида жами Бошқарма томонидан 6702 десятина ер ҳисобга олинди.
«Шеробод» акционерлик жамияти томонидан 1917 йил бошларига келиб, 70,000
десятина ер ўзлаштирилди.
Когон-Термиз темир йўлининг қурилишига Шеробод беклиги ҳар йили 7001400 киши атрофида разон ишчи кучини «Шеробод» акционерлик жамияти
ташкил этган Россия темир йўл компаниясига етказиб берган.
Шеробод беклигидаги хўжаликлар ва экин майдонлари қўйидагича
жойлашган эди.
Амлакдорликлар
номи
Гиламбоп
Таллашқон
Майда ариқсой
Жами
Ер майдони
15153
9466
4450
29069
Томорқа
хўжалиги
693
667
372
1792
Аҳоли сони
Пар
14460
6799
4078
273337
6339
6504
1747
12590
Экин
майдони
6121
2295
2331
1474
Шеробод беклигида маданий донли бошоқли экинлар экиш қўйидагича
ҳолатда эди.
Амлакдорлик номи
Гиламбоб
Таллашқон
Майда ариқ сой
Жарқўрғон
Буғдой фоиз
42 %
47,2%
25%
Арпа фоиз
26%
23%
66%
40%
139
Пахта фоиз
13%
20%
25%
32%
Бошқа
фоиз
экинлар
19%
9,5%
9%
3%
Шеробод концессияси: тарихи, хусусиятлари ва сабоқлари
Россия империяси Марказий Осиёни босиб олгандан кейин, ўзининг
эҳтиёжларини қондирадиган ҳудудга айлантиришга ҳаракат қилди. Пахтачиликни
кенгайтириш мақсадида XIX асрнинг охиридаёқ Марказий Осиёда янги ерларни
ўзлаштириш вазифаси қўйилди. Бухоро амирлиги Россия империясига қарам
бўлган даврдаёқ, чор маъмурлари Сурхон воҳасини «иккини Фарғонага»
айлантирмоқчи эдилар. Уни амалга оширишда кўплаб тўсиқларга дуч келди,
айниқса, янги ерларни ўзлаштиришга давлат маблағи етишмаслиги бу жараённи
секинлаштирди, бундай шароитда чор ҳукумати хусусий капитални жалб қилишга
ҳаракат қилди. Марказий Осиёнинг турли ҳудудларида ерларни узоқ муддатга
ижарага-концессияга бериш авж олди, Бухоро амирлигидаги энг катта концессия,
ҳозирги Музрабод, Ангор, Термиз туманларидаги ерларда ташкил қилинди ва бу
концессия «Шеробод» номини олди.
Термиз гарнизонида ҳарбий инженер бўлиб хизмат қилган А.Г.Ананьев
1910 йилда Туркистон генерал-губернаторига мурожаат қилиб, Сурхон воҳасини
ўзлаштиришнинг истиқболларини асослаб берди. 1910 йил сентябрида Туркистон
генерал-губернатори инженернинг хатини Россиянинг Бухоро амирлигидаги
сиёсий агенти А.А.Извольскийга йўллаб, Шеробод ва Бойсун бекликларидаги
ерларнинг ўзлаштирилиши нафақат иқтисодий, балки харбий-сиёсий аҳамиятга
молик эканлигини таъкидлади. Натижада, рус маъмурлари концессия ғоясини
Бухоро амири олдида қўллаб-қувватладилар. 1870 йилда бир инглиз кўҳна
Термизда узумзор қилиш мақсадида руслардан ижарага ер олишга уриниб кўрди.
Кейинроқ А.Г.Ананьев Термиз яқинида ижарага ер олишга ҳаракат қилиб, Бухоро
амирининг етакчи амалдорларидан бўлган Остоноқул қушбегига мурожаат қилди.
Лекин Шеробод беги Мирзо Салимбек русларга ижарага ер беришга розилик
бермади, Мирзо Салимбек бошқа ишга ўтгандан кейин, А.Г.Ананьев ҳаракатини
кубайтирди. А.Г.Ананьев 1911 йилда ўз режаларини тарғиб қилиш мақсадида
«Шеробод воҳасини Сурхон сувлари билан суғориш» деб номланган китобини
нашр қилди.
1912 йил 26 январида Туркистон генерал-губернатори комиссияси лойиҳани
қўллаб-қувватлагач, 1912 йил 23 февралида Бухоро амирининг ишончли вакили
Мирзо Насруллобий қушбеги билан А.Г.Ананьев ўртасида шартнома имзоланди.
Унга кўра, амир А.Г.Ананьевга Шеробод ва Бойсун бекликларига қарашли 72,500
десятина (тахминан 79 минг гектар) ерни 99 йилга ижарага берди. Ерни
ўзлаштириш учун Сурхондарёдан канал ўтказилиши лозим эди, саккиз йилу, олти
ой муддатда концессия тўловларидан озод қилинди, кейин эса амир хазинасига
ҳар йили 100,000 сўм солиқ тўланишига келишилди. 1908--1910 йиллар
мобайнида пахта етиштириш икки баробар ўсганлигини ҳисобга олиб, келажакда
йилига бир миллион пуд пахта олиш кўзда тутилди. Ўзлаштирилган ерларга тўрт
йил давомида ўн минг рус оиласини, ҳар бирига 6 десятина ер ажратиш шарти
билан жойлаштириш режалаштирилди.
Шеробод беклигида сув танқислиги туфайли аҳоли ярим кўчманчи ҳаёт
кечирар эди. Ер кўп, сув кам бўлганлиги учун ҳам экинзорлар парча-парча бўлиб
катта майдонга тартибсиз ёйилган эди. Шеробод беклиги ХХ аср бошларида
140
Гиламбоб, Таллошқон, Майдаариқ, Саидобод, Жарқўрғон, Паттакесар, Чўчқагузар
амлакдорликларига бўлинар эди, Жарқўрғон амлакдорлигида нисбатан ер танқис
эди. 1908 йилда Шеробод беги Мирзо Салимбек ер муаммосини ҳал қилиш
мақсадида янги ерларни ўзлаштириш учун ҳашар йўли билан Жарқўрғон
ариғини Занг қишлоғигача кенгайтирди. Ариқ Занг қишлоғида ўн икки майда
ариққа бўлиниб, атрофидаги ерларга сув берди. 1911 йил сентябрида аҳоли Занг
ариғини яна кенгайтириш масаласида Бухоро амирига мурожаат қилди. Шеробод
беги амирдан халқнинг талабини қондириш тўғрисида кўрсатма олди, 1912 йили
Занг ариғини кенгайтириш ишлари амалга оширилди. Шеробод беги Мирзо Роби
Хўжабий атрофдаги аҳолидан ташқари Гиламбоб, Таллошқон, Майдаариқ
амлакдорликларидан ҳам ишчи кучи жалб қилиб, икки ой давомида кунда мингбир ярим минг мардикорни ишлатиб, ариқни Навшаҳаргача етказди, маҳаллий
аҳоли янги ўзлаштирилган ерларга келиб ўрнашди. Концессияга рухсат олган
Ананьев дарҳол унинг майдонини ўлчаш ва ўрганиш учун 200 дан ортиқ
ходимларни жалб қилиб, қилинадиган ишлар лойиҳасини тузишга киришди. Айни
пайтда рус савдо-саноат банки вакиллари билан музокора олиб бориб, 1912 йил 7
ноябрида акционерлик жамияти ташкил қилиш тўғрсида шартномага қўл қўйди.
1913 йил майида жамият низомининг лойиҳасини ишлаб чиқиб, савдо ва саноат
министрлиги тасдиғига юборди. Акционерлик жамиятининг асосий капитали, 18
миллион сўм қилиб белгиланди, 12 миллион сўмлик 120,000 акциядан ва 6
миллион сўмлик 60,000 дивиденд гувоҳномасидан иборат эди, низом лойиҳаси
1913 йил 13 ноябрида тасдиқланди. «Шеробод акционерлик жамиятини тузишда
Рус-Осиё банки Санкт-Петербург халқаро банки, Рус савдо-саноат банки каби
империянинг бой банклари иштирок этишди. Концессияни маблағ билан
таъминлашга чет эл сармоялари, хусусан, граф Пилле Вилю раҳбарлигидаги
француз капиталистлари ҳам жалб қилинди. 1914 йилда А.Г.Ананьев «Шеробод
воҳаси» номли китоб нашр қилди, унда кенгайтирилган ҳолда концессия
ерларининг иқтисодий аҳамияти ҳар томонлама асосланган эди. Лойиҳада
Сурхондарёда тўғон ва каналлар, шлюзалар, кўприклар ва йўллар қурилиши кўзда
тутилган эди. Шунингдек, иккита пахта тозалаш заводи ёғ ва ун заводлари
акционерлик жамиятининг саноатини ташкил қилиши лозим эди. Навшаҳарда
концессиянинг маркази алоҳида шаҳарча қад кўтариш режалаштирилди, бу
ишларнинг амалга ошишида қурилажак темир йўл ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди.
Шунинг учун ҳам Ананьев Бухоро-Термиз йўлининг Керки-Термиз қисмини ўзига
олишга ҳаракат қилди, темир йўлнинг қурилиши «Шеробод» концессиянинг
нуфузини оширди. «Шеробод» акционерлик жамиятининг расмий очилиши 1915
йил 2 ноябрида бўлиб ўтди. 1916 йил январида ижрочи-директор С.П.Максимов
ва инженер К.Д.Кельтсер кенг кўламли ишларни бошлаб юбордилар. Уларнинг
олдидаги энг оғир масала маҳаллий аҳоли билан муносабатларни тартибга солиш
бўлди. Занг ариғининг таъмирланиши натижасида аҳоли концессияси ерларига
ўрнашиб олади ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришади. 1916 йил 12
мартида рус маъмурларининг тазийиқи билан амир янги шартномага қўл қўйишга
мажбур бўлди, унга кўра, концессия майдонида жойлашган хўжаликлар жамият
билан шартнома тузишлари керак эди. Занг ариғидан сув ичадиган, лекин
концессия майдонига кирмаган хўжаликларнинг ери жамият таркибига кириши
ёки сувдан маҳрум бўлишлари керак эди. Шартнома эълон қилинганидан кейин
141
аҳоли ўртасида норозилик кучайди, 1916 йил 23 мартида Жарқўрғонда мингдан
ошиқ деҳқонлар карвонсаройда тўхтаган концессия ходимларига ҳужум
қилдилар. Халқнинг талаби билан концессия ходимларидан ер ва сув тортиб
олинмаслиги тўғрисида ҳужжат олинди, бу тўқнашувни таҳлил қилган девонбеги
Шеробод беги раҳбарлигидаги амин ва оқсоқолларни айбдор қилди.
1917 йилда февраль ва октябрь воқеалари оқибатида концессия ишлари
кенг қамров ололмади. Рус фуқаролари бўлган жойда Россия учун хос бўлган
ички сиёсий вазият, ижтимоий ихтилофлар, қарама-қаршиликлар бўлиб турди.
Режалаштиришилган ишлар, иш ташлашлар ва стачкалар оқибатида амалга ошмай
қолди. Бунинг устига 1917 йилда мисли кўрилмаган қурғоқчилик бўлди. 1918
йил мартида Ф.Колесовнинг Бухорога юриши оқибатида амирнинг русларга
бўлган муносабати кескинлашди. Концессияга салбий муносабатда бўлган
маҳаллий аҳоли Навшаҳардаги ва Оқжардаги биноларни вайрон қилди. Оқибатда
Шеробод концессияси амалда тугатилди. Ўлкамиз бойликлари доимо ғараз
ниятли босқичларининг ўзига жалб қилиб келган. Ҳар бир ижтимоий-сиёсий
муҳитда бу ҳол турли шаклларга кирган. «Шеробод» концессияси рус
мустамлакачилик сиёсатининг бир кўриниши эди. Ижтимоий ҳаётнинг барча
кўламларидаги ўзгаришлар жамиятнинг тарихий онгига улкан таъсир кўрсатади,
биз халқимиз маънавий ҳаётининг янгиланишига гувоҳлар ҳисобланамиз. Унинг
тарихи қайта келаётир, одатда тарихнинг кескин бурилишларида ўтмишга
қизиқиш кучаяди ва бу қизиқиш бугун ҳам ҳеч кўрилмаган кўламларни
эгаллаётир.
XIX-ХХ асрлар чегарасида улкан оламшумул воқеалар содир бўлди, бу давр
тарихий ахборотларнинг асосий манбаи саёҳатчилар, ҳарбийлар ва
амалдорларнинг сафар хотиралари ҳисобланади. Уларнинг одатдаги юзаки ва
тасодифий кузатишлари турлича тасаввур ва уйдирмалардан иборат бўлади,
табиийки, бу хилдаги маълумотлар бир ёқлама характерда эди. Бу
кузатишларнинг айримлари аста-секин тарихда янгиланишларни келтириб чиқара
бошлади. Бу борада маҳаллий ҳаётнинг барча нозикликларини биладиган тарихий
воқеаларнинг бевосита иштирокчилари бўлган маҳаллий аҳолининг кузатувлари
катта аҳамият касб этади. Айнан шунинг учун ҳам академик А.А.Семёнов
томонидан «Бухоронинг сўнгги тарихчиси» деб аталган Шеробод беги Мирза
Салимбекнинг иши биз учун беқиёс аҳамият касб этади. У ўзининг ноёб иқтидори
орқасидан оддий мирзаликдан Бухоро амирининг бош молиячиси Бойсун ва
Шеробод беги лавозимига кўтарилди.
Мирза Салимбек ёшлик йилларида Ўрта Осиёнинг Россия томонидан забт
этилиши гувоҳи бўлди, ёши кексайганда октябрь тўнтариши рўй берди. Кейин
Амир ағдарилди ва Бухоро халқ Шўролар Республикаси ўрнатилди. Мирза
Салимбек ўз ҳаёти давомида мадраса қурди, ер ва мулкнинг бир қисмини вақфга
топширди, ёдгорликларни таъмирлади. Шунингдек, адабий фаолият билан
шуғулланди, бир қатор тариҳий, адабий ва диний асарлар унинг қаламига
мансубдир. Араб, ўзбек ва форс тилларини мукаммал билган Мирза Салимбек ҳам
насрда, ҳам назмда қалам тебратди. Мирза Салимбек Ҳаким ат-Термизийнинг
бир неча маноқибларини шеърий таржима қилди ва 1908 йилда «Сирлар чамани»
номи билан алоҳида китоб ҳолда нашр эттирилди. Исо ат-Термизийнинг
Муҳаммад пайғамбарнинг фаолияти ва ўгитлари ҳақида ривоятларни ўрганиш
142
анъанасини давом эттириб, Мирза Салимбек «Алодис ал-иъмол»хадислар
тўпламини арабчадан таржима қилиб, 1911 йилда Бухорода литографик нашрни
чиқарди. Шунингдек, у Алишер Навоийнинг «Мажоилис ул-нафоис» ни
тайёрлади.
Мирза Салимбекнинг «Тарихи Салимий» мемуари нодир қўлёзма сифатида
алоҳида илмий қизиқиш уйғотади. Уни эълон қилинмаган эсдаликлари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти
фондида 2016 рақами билан сақланади. Муаллиф уларда ўзи кўпинча бевосита
иштирокчиси бўлган ҳодисалар ҳақидаги шахсий кузатишларини ҳикоя қилади.
Тарихий ҳодисаларни Салимбек ўзича баҳолайди. Уларга шахсий муносабати ва
таассуротларини баён қилади, кўз олдимиздан амирликдаги ижтимоий тузум
манзараси пайдо бўлади.
«Тарихи Салимий»да келтирилган бир қатор тарихий далиллар, тарихий
ҳодисалар бошқа манбалар билан қиёсланганда, уларнинг тафсилоти илгари ҳеч
ерда учратилмагани аниқланди. Мирза Салимбекнинг мемуар қўлёзмаси ўз
таркибига кўра Ўрта Осиё асосан Бухорога Чингизхон босқинчиларининг қисқача
тарихи баёни билан очилади. Чингизийлар, Темурийлар, Шайбонийхон ва
Аштархонийларнинг қисқача тарихидан сўнг ҳокимиятга келган манғит
ҳукмдорларининг анча кенг тарихи бошқа манбаларда эсга олинмайдиган айрим
тафсилотлари билан берилади. Амир Музаффар даври (1860-1885) муаллиф
ўзининг хизматини бошлаган пайтларида рўй берган воқеаларнинг изчил давоми
тафсилотлари Салимбекнинг шахсий ҳаёти лавҳалари билан боғланиб кетганлиги
туфайли ҳам асар мемуар деб аталган. Асарда жадидлар ҳақида илгари маълум
бўлмаган маълумотлар мавжуд, уларнинг маданий оқартув соҳасидаги фаолияти
ХХ аср бошларига тааллуқли , дейлади, у жадидларнинг янги усулидаги
мактабининг эски мактаблардан афзаллигини тушунтиради.
Мирза
Салимбекнинг Шеробод ҳукмдори сифатида фаолият кўрсатган даври биз учун
энг катта қизиқишни уйғотади. Тарихчи Мирза Салимбек бекликнинг маъмурий
тузилиши ва мансабдор шахслар ҳақида ахборотлар келтиради, халқ оммасининг
турмуш даражаси, эҳтиёж энг кўп бўлган молларнинг нархларини пайт-пайти
билан эслатиб туради. Шунингдек, китобда халқ тўлқинларининг тасвири,
мамлакатда иқтисодий қийинчиликларнинг тафсилоти ҳам мавжуд.
ХХ аср охирида Шеробод беклиги ҳудудида Эски Термиз харобалари ёнида
подшо Россиясининг Бухоро-Афғон чегарасидаги таянчи сифатида янги Термиз
қурила бошлади. Ҳарбий шаҳарча кенгая борди ва 1900 йилда Амир Амударё ва
Сурхон оралиғидаги ерларни подшо ҳукуматига берди. Кўҳна Термиз харобалари
қурилиш материали сифатида фойдалана бошлади. Қурилиш давомида ўнлаб
нодир меъморий ёдгорликлари бузилди, уларнинг йўқотилиши эса подшо
манфаатларига жавоб беради.
Донишманд ҳамда ватанпарвар Салимбек ўз имкониятларидан келиб чиққан
ҳолда мамлакат ёдгорликларининг ёввойиларча барбод этилишига қарши турди.
Унинг ҳукмдорлик йиллари Исо ат-Термизий мақбарасида тарихда энг катта
кўламли қайта таъмир ишлари амалга оширилди. Термиз туманидаги
ёдгорлкиларнинг ўзига хос ягона ва нодир тафсилотлари ҳам айнан Мирза
Салимбекка тааллуқлидир. Салимбекнинг мазкур ҳудудда суғориш ишларига
қарши чиққан кескин ҳаракатлари туфайли ал- Ҳаким ат-Термизий ёдгорликлари
143
сақлаб қолди. Мана шу хотиротларга қилинган кичкина саёҳатининг ўзи ҳам
Мирза Салимбек ҳаёти ва фаолияти кўп қиррали эканлиги ва улар Ўзбекистон
тарихини ўрганиш ва бойитишга улкан аҳамият касб этишидан далолат беради.
Шеробод воҳаси ўзининг унумдор тупроғи, қулай иқлими ва меҳнаткаш
аҳолиси билан тарихнинг турли босқичларида ўзига хос ўрин эгаллаб келган
минтақалар сирасига киради. Шерободнинг ўзлаштирилмай ётган бўз ерларини
Сурхон суви ёрдамида суғориш лойиҳаси ўтган аср бошларида рус ҳарбий
муҳандиси А.Г.Ананьев томонидан илгари сурилган эди. Шеробод чўлларини
ўзлаштириш натижасида жуда катта иқтисодий фойда келишини англаган
Туркистон генерал-губернаторлиги ушбу лойиҳани қўллаб қувватлаб, ушбу
мақсадни амалга ошириш учун Шеробод концессиясини ташкил этди. Бироқ
А.Г.Ананьевнинг Шеробод ерларини Сурхон суви ёрдамида суғориш лойиҳаси
чор маъмурларининг маҳаллий амалдорлар билан ўзаро келишолмай қолганлиги,
лойиҳанинг мақсади маҳаллий аҳолига тўлиқ тушунтирилмаганлиги туфайли рус
маъмурлари билан маҳаллий аҳоли ўртасида зиддиятлар ва тўқнашувларга сабаб
бўлганлиги, шунингдек, бошланиб кетган Биринчи жаҳон урушининг
қийинчиликлари ва октябрь тўнтариши оқибатида ҳокимиятда юз берган сиёсий
ўзгаришлар туфайли амалга ошмай қолди. Бироқ Шеробод чўлларини Сурхон
суви ёрдамида ўзлаштириш лойиҳаси қарийб 50 йилдан кейин амалга ошди.
Шеробод чўлларига Сурхон сувларини келтириш мақсадида қазилган Шеробод
магистрал канали айнан А.Г.Ананьев лойиҳасида амалга оширилиши лозим
бўлган ишларни рўёбга чиқарди. Натижада Шеробод чўлидаги минглаб гектар бўз
ерлар ўзлаштирилиб, мазкур ҳудудда жуда катта ободончилик ишлари амалга
оширилди. Бироқ талончилик ва босқинчилик борасида чоризмнинг бевосита
давомчиси саналган мустабид совет давлатининг асл мақсади минтақада пахта
якка ҳокимлигини ўрнатиш, кўпроқ хом-ашё ундириб олиш, ўлка бойликларини
талаш эвазига бойишдан иборат бўлганлиги учун ҳам маҳаллий аҳоли ушбу
амалга оширилган ишларнинг самарасидан анча бебаҳра қолди. Аммо минтақада
яшаётган аҳолининг тинимсиз меҳнати, фидойилиги натижасида амалга
оширилган муҳим ўзгаришлар жараёни ушбу ҳудудда жуда катта бунёдкорлик
ишларини амалга ошишига муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Шеробод
ҳудудларини обод қилишга қаратилган А.Г.Ананьев лойиҳаси ҳамда Шеробод
магистрал каналининг қурилиши Шеробод чўлларини ўзлаштиришга қаратилган
битта мақсаддаги ҳаракатлар бўлганлиги сабабли ҳам ушбу лойиҳани ва Шеробод
магистрал канали тарихини тўла-тўкис ҳолатда мазкур китобга киритишни
ўзимизга лозим деб топдик.
Шеробод беги Мирзо Салимбекнинг “Тарихи Салимий”
асарида Шеробод воҳасининг тарихий таҳлили
Бухоролик тарихчи Мирзо Салимбек (1850-1930 йй)нинг «Тарихи Салимий»
асари Бухоро амирлигидаги манғитлар сулоласининг сўнгги ҳукмдорлари даври
тарихига бағишланган бўлиб, унда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихий,
этнография, маданият, тарихий географияга доир қимматли маълумотлар
келтирилган.
144
«Тарихи Салимий» жумладан, XIX аср охири -XX аср бошларидаги Сурхон
воҳаси тарихи, айниқса, Бойсун ва Шеробод бекликлари тарихини ўрганишда
муҳим манба бўлиб ҳисобланади. «Тарихи Салимий» асари тарихчи Наим
Норқулов томонидан (1935-2005 йй) форс тилидан рус тилига 1966 йилда
таржима қилинган бўлсада, фақат 2009 йилда мустақиллигимиз шарофати билан
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш
Академиясининг «Академия» нашриётида биринчи марта рус тилида чоп этилди.
Биз қуйида ушбу асарда Бойсун ва Шеробод бекликларига тегишли тарихий
маълумотларни келтирмоқдамиз. Асардан парча биринчи марта ўзбек тилида чоп
этилмоқда, 1320 йил ҳижрий (1902 й) қуён йилида Бойсун вилоятининг ҳокими
этиб тайинландим ва икки йил бошқардим. Ўшанда парвардигори оламнинг амри
билан тошкентлик хотинимдан фазилатли ўғил пайдо бўлди. Унга Рахимқулбек
деб от қўйдим ва Қорибек тахаллуси билан атадим. Унга узоқ умр ва туганмас
бахт берилишини яратгандан умид қилиб тиладим. Аллоҳга шукрлар бўлсин!
Ҳозир у 16 ёшга кириб, саводли бўлди ва ўқишини давом эттирмоқда. Қисқа
қилиб айтганда, Бойсун вилоятида икки йиллик бошқарувим давомида суюкли
ўғлим Азимқулибекнинг онаси ҳомилани туғиш пайтида оламдан ўтди. Биз уни
Бибиқорасочдаги қабристонда дафн этдик. Азимқулибек онасидан беш ёшида
етим қолди. Мен эса хизматкорларимдан бири ҳисобланган, пошхўртлик
амлокдор Мулла Аҳмаднинг қизига уйландим. Бойсун вилояти беш амлокликдан
иборат бўлиб, майдони тўрт фарсахни ташкил этар эди, (1 фарсах-5-7 км). Бундан
ташқари, яна ўнта қишлоқларга бўлинган 3 та амлокликлар бўлиб, улар 10
фарсахгача чўзилган эди. Яна Кийик тоғда учта амлоклик бўлиб, уларнинг
узунлиги 10 фарсах эди. Бу амлокликларнинг барчаси Бойсун вилоятига
бўйсунар эди. Шундай қилиб, мен икки йил ҳокимлик қилдим ва Сирожиддин
қозининг туҳматларидан сўнг оғир касалликка учрадим ва вазифамдан озод
этилдим. Бухорога тушкунлик ҳолатида қайтдим. Бир йилдан сал кўпроқ вақт
ўтганидан сўнг, Шеробод вилоятининг ҳокими этиб тайинландим ва тўрт йил
бошқардим. Вилоятнинг узунлиги қибладан то шарқий томонгача олти фарсах,
шимолдан жанубга қадар бўлган масофа етти фарсахни ташкил этар эди.
Шеробод вилояти бешта амлокликдан иборат эди. Унинг қибла, жанубга
қараган томонида Жайхун деб аталадиган Амударё оқиб ўтар эди. Чўчқа гузар
билан Паттакесар ўртасидаги масофа етти фарсах эди. Дарёнинг қирғоги бўйлаб
фақат туркман қабилалари яшаб келар эди. Улар юқорида тилга олинган
амлокликлардан ташқарида яшасада, ҳар йили белгиланган ер солиғини Шеробод
ҳокимига тўлаб келадилар. Паттакесарга яқин дарё қирғоғи бўйида Термиз
жойлашган бўлиб, Чингизхон аҳолини қиличдан ўтказиб, шаҳарни вайрон этган.
Бироқ қадимий шаҳарнинг қолдиқлари ҳали ҳам сақланиб қолган. Бу шаҳарда
буюк қадамжолар ва кўплаб авлиёларнинг қабрлари бор. Булар жумласига Хожа
Ҳаким ал-Термизий, Хожа Абу-бакр Варрақий ва Хожа Хасан уларни Аллоҳ ўз
раҳматига олган бўлсин, кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ҳадислар билимдони, Хожа Муҳаммад Исо Аллоҳ уни ўз раҳматига олган
бўлсин, Шерободнинг шарқий томонида уч нимчорак фарсах узоқликда дафн
этилган. Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси, Мирзо Улуғбекнинг ўғли Мирзо
Абдуллатиф у ерда баландлиги ўттиз газ келадиган пишган ғиштдан катта
масжид қурдирган. Масжиднинг жанубий томонида бу муқаддас шахснинг қабри
145
бор. Масжид ниҳоят баланд бўлгани учун менинг амрим билан масжиднинг ички
ва ташқи қисмини одам бўйи баравар тупроқ билан тўлдиришга буйруқ бердим.
Шу ернинг ўзида қирқ минг дона пиширилган ғиштдан супа майдони ва унинг
устига 200 та телеграф ёғоч устунлар кўтариб турган баландлиги ўттиз газ
келадиган айвон қурдирдим. Айвон масжиднинг бўйи баравар қурилди. Устун
асосларини пишган ғишт ва алебастирни ясаб мустаҳкамладик. Бу пайтга келиб
мен навкарларим ва шогирдларим билан амир ўғилларининг суннат тўйига
қатнашиш учун Карманага етиб боришим тўғрисидаги амир Абдулаҳадхоннинг
фармонини олдим. Мен жаноби олийларининг буйруқларини чуқур
миннатдончилик билан чин юрагимдан қабул қилиб, дарҳол навкарларим ва
хизматкорларим билан Кармана вилоятига отландим. Амирнинг оёғи остига
кимхоб пойандоз ва каштали шойи-ипак тўшадим. Устига тилло тангалар сочдим.
Ҳурматли муллазода Муҳаммад Олимхон тўра устига ҳам тилло тангалардан
сочдим. Тунлари тадбирлар чоғида шамлар ёқилди. Цирк ўйинларида отларнинг
чиқишлари намойиш этилди. Ҳар куни кечқурун чиройли рус қизлари гуруҳ
рақслари ва ашулалари билан чиқишлар қилиб туришди. Тўй маросими пайтида
султонлар султони менга катта ҳиммат кўрсатиб, мени додхоҳ мартабасига
мушарраф этиб, бир қанча қимматбаҳо кийимлар, жумладан, зар чопон ва эгар
жабдуқли қимматбаҳо от ҳадя этди. Ҳукмдорнинг ўғиллари ва хизматкорларидан
йигирма кишига, яна навкарлардан йигирма
нафарга тўқсабо, мирохўр,
қоровулбеги, жўбачи ва мирзабоши унвонлари берилди. Тантаналар сўнгида
жаноби олийлари менга қимматбаҳо пўстин, тиллабалдоқли шим ва камар ҳадя
этди.
Кўрсатилган ҳурматдан ниҳоятда хурсанд бўлиб ва амир ҳақига ҳамду
санолар айтиб, Шерободга қайтдим. Руслар бир неча йиллардан буён Паттакесар
қишлоғида шундоққина Балх вилояти қаршисида қурилиш ишларини олиб
боришмоқда эди. Улар бу ерда ўн бир дарвозали шаҳар қуришди. Унинг
деворларида ўқ отиш учун махсус тешикчалар қўйилган эди. Бундан ташқари
Тупроққўрғон деб аталмиш қалъа қуришди. Қалъада қўшинлар қўмондони
ҳисобланган битта генерал ва кўплаб аскарлар ва артиллерия қуролларига эга
гарнизон бошлиғи бор эди. Мен ҳам ўз навбатида ўша жойда ўзимнинг вакилим
бекчани қўйиб, меҳмонларни кузатиб юрдим. Ҳар ойи мен Паттакесарга бориб,
қурдирган уйимда 2-3 кун бўлиб, катта рус амалдорлари билан учрашиб турар
эдим. Суҳбатимни давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли
тарзда давом этади деб тугатар эдим. Паттакесарнинг шарқий томондаги дарё
бўйи қирғоғида Солихобод қишлоғи бўлиб, у ерда хўжаларнинг икки уруғи ва
туркманлар бирга яшаб деҳқончилик билан шуғулланар эдилар. Улар Шеробод
бекига ер солиғи тўлашади. Ўтмишда бу ерда сомоний подшоҳларнинг ҳақиқий
ватани Сомон шаҳри бўлган. Ҳали ҳануз бу ерда мадраса ва ҳаммом қолдиқлари,
бутун ҳолатда сақланиб қолган минора турибди. Айниқса, бу ердаги масжид,
хонақо ва Султон Ҳусайн Саодат ва унинг ўғилларининг, ўтмишдаги
подшоларнинг (Худо уларни раҳматига олган бўлсин) даҳмалари сақланиб
қолинган. Мен бу ерга зиёратга бордим. Айниқса, ундан унча узоқ бўлмаган
ярим фарсах масофада катта работ Қирққиз қалъаси жойлашган. Унинг деворлари
ҳам ғиштдан қурилган. У ўзининг ҳақиқий дарвозаларига эга эмас. Фақат бир
томондан кирадиган эшик бўлиб, биз ўша ердан кирдик ва жуда катта работ
146
кўрдик. Аммо ичкарида ҳеч қандай иморат кўринмади. Унинг барча хоналари ер
остида бўлиб, биз ер ости йўлаги орқали пастга тушдик. Бу йўлакдан бошқа
залларга ҳам ўтиш мумкин эди. Залларнинг кириш қисмида тўртбурчакли ёндор
бўлиб, эшиклар йўқ эди. Заллардаги барча шифт ва деворлар хом ғиштдан
терилган эди. Ушбу иморат ер остида қолиб кетганига қарамасдан, бирон-бир
ғиштга намлик ўтмаган эди. Яна шуниси ҳайратланарли эдики, хоналар ер остида
бўлишига қарамасдан қоронғу эмас эди. Барча хоналарнинг ичи ёруғ эди. Биз
одамлардан қанча сўрамайлик, қанчалик даражада ўйламайлик, залларни ёруғ
бўлиб туриш сирини топа олмадик. Ёруғлик қаёқдан тушаяпти-манбаси номаълум
эди. Олдинги заллардан бирида катта қабр бор эди. Аммо биз бу қабр кимга
тегишли эканини билмадик. Ҳеч кимга сир эмаски, Сурхондарёси Паттакесарнинг
шарқий томонидан оқиб ўтиб, руслар қурган бинолар ёнидан ўтиб, сувини
Амударёга қуяди. Мен жаноби олийларининг амри билан ўғилларининг суннат
тўйи тантаналари муносабати билан Карманага кетган чоғимда Паттакесар
мухандиси Ананьев Сурхоннинг Амударёга қуйилиш жойидан тахминан 300
қадамлар юқорироқда дарёнинг янги ўзанини очиб, Сурхон сувини Амударёга
бошқарган эди. Сурхон дарёсининг тахминан 300 қадам келадиган эски ўзанини
ўзига ўзлаштириб олган экан. Тантаналардан Шерободга қайтиб келганимдан
сўнг, мен бу ҳақда эшитдим. Бу пайтга келиб янги йил сайрларига Паттакесардаги
русларнинг нуфузли давлат амалдорларини таклиф этиш одат тусига кирган эди.
Руслар ўзларининг хотинлари, бола-чақалари ҳамда мусиқа асбоблари билан
келишди. Улар уч кун мобайнида дам олишиб, бирин-кетин қайтиб кетишди.
Юқорида эслатилган рус муҳандиси иккита поковник билан келиб меҳмон бўлди.
Шеробод дарёсининг қирғоғида катта чорбоғ, йўлакчали ҳовуз ва элчихона
биноси жойлашган эди. Мен ҳам элчихонага келиб, меҳмонлар билан
суҳбатлашиб ўтирдим. Муҳандис Ананьев «Мен Сурхон дарёси учун янги ўзан
қазаман. Бўшаб қолган жойда эса дарахтлар экаман ва уларнинг соясида
иккаламиз маза қилиб чой ичамиз»- деди. Мен эса «Сен меҳмон эканинг учун бу
ҳақда оғиз очмасдан турган эдим. Аммо сен биринчи бўлиб, оғиз очганинг учун
сендан сўрамоқчи эдим: бўшаб қолган жойлар сенинг қандай мулкингки, у ерда
дарахтлар экиб, хўжайин бўлиб олмоқчисан? Мусулмонларнинг қонунига кўра
ўзгалар ерида қабиҳ ният билан дарахт экиш катта гуноҳ ҳисобланади».
Муҳандис: «Мен катта сармоя харажат қилиб, дарёга янги ўзан очдим. Шу
сабабли эски ўзандан бўшаган ерлар меникидир»,-деб айтди. Мен эса «Агар сен
катта пул сарфлаб, 200-300 минг танга харажат қилган бўлсанг, сен бу билан энг
аввало, подшоҳингнинг қилаётган қурилишлари хавфсизлигини таъминладинг.
Боз устига, ҳукуматингдан қилган харажатларингни қайтариб оласан. Мабодо сен
ўз ҳисобингдан пул сарфлаган бўлсанг, унда ҳисоб варақаларингни кўрсат. Мен
уни қайтариб тўлашга тайёрман» деб жавоб бердим. Муҳандис фош бўлиб,
шундай деди: «Мен ҳам сизнинг фуқароларингиздан бириман. Менга бу ерни
ижарага беринг» деб айтди. Мен ундан: «Сенинг йиллик ижара ҳақинг неча
сўмни ташкил этади?» деб сўрадим. «Ҳар йили 400 сўм тўлайман» деб жавоб
берди. Мен ундай бўлса ёзиб бер дедим. У дарҳол ручка ва қоғоз олиб ёзди ва
имзо чекиб менга берди. Сиз ҳам тилхат беринг деб талаб қилди. Мен майли
дедимда, унинг ёзган тилхатини олиб, бир оз ўйланиб жавоб бердим: «Мен аввал
Паттакесарга бориб ўша ерни кўраман ва ундан кейин тилхат ёзаман». Мен унинг
147
тилхатини қайтариб
бермадим. У қўрқиб кетди. Чунки тилхатини рус
элчихонасига топширсам, уни айблашлари мумкин эди. Мен унга: «Қўрқма. Мен
Паттакесарга бориб маҳаллий аҳолидан уларга ер керак-керак эмаслигини
аниқлайман. Агар уларга ер керак бўлмаса, тилхатингни қайтариб бераман»дедим. У менга қанчалик ялинмасин, мен унга тилхатини қайтариб бермадим.
Бир неча кундан сўнг Паттакесарга бориб маҳаллий аҳоли билан учрашдим.
Улар: «Дарёдан қолган ерлар қумлоқ ва тоши кўп ерлар. Шу сабабли
деҳқончилик учун яроқсиз»-деб жавоб беришди. Муҳандис Ананьев Паттакесарга
келганимни эшитиб, олдимга келди: «Мен унга энди ерни сенга тилхат асосида
бераман» дедим. У ниҳоятда хурсанд бўлиб кетиб, мени уйига олиб кетди ва ва
зиёфат берди. У менга ижара ҳақи учун бир йил ҳисобига 400 сўм тўлади. Яна 50
сўм менинг мирзамга, 30 сўм таржимонга тўлади. Шундан сўнг мен унга тилхат
ёзиб бердим. Сўнгра муҳандис: «Ўшанда мен қилмишимдан қаттиқ афсусланган
эдим. Чунки сиз мен ёзиб берган тилхатни элчихонага юбориб, мени айблайсиз
деб қўрққан эдим. Энди эса мен сиздан жуда миннатдорман. Гўёки бутун
Паттакесарни менга совға қилгандексиз»-деб айтди. Мен Шерободда бўлган
давримда у ҳар йили 400 сўмдан ижара ҳақи тўлаб турди. Шеробод вилоятида
бўлган пайтимда Паттакесарда яшайдиган тўртта рус амалдори ҳузуримга келиб
ҳар бир таноб учун тўрт сўмдан 1000 таноб ерни ижарага беришни сўради. Биз
Амударёдан насосли машина билан озгина сув кўтариб ер суғорамиз ва сизга ҳар
йили 4000 сўм тўлаймиз дейишди. Мен уларга сизлар сўраётган ер фуқароларга
тегишли. Улар ерни сизларга бермайди дедим. Руслар сиздан сўраётган ерларда
ҳеч нарса ўсмайди ва тошлоқ ерлардир деб айтишди. У ерлар қандай ерлар
бўлмасин, мен сизларга бермайман дедим. Ва мен уларга ерни бермадим. Шундан
сўнг улар Бухорога боришиб амират паноҳ Остонақул қушбеги ва амирнинг ўғли
Муҳаммад Шарифбий девонбегидан ерни 20 йил муддатга ижарага олинганлиги
тўғрисидаги рухсатнома кўрсатиб, ижара учун ҳар йили бир таноб учун тўрт минг
сўм, жами 80 минг сўм тўлашига келишилганини айтишди. Улар менга қушбеги
ёзиб берган хатни ва тузилган шартномани кўрсатишди. Мен уларга фуқароларим
номидан махсус ёрлиқ орқали бу ерларни олганман. Ўзимиз Сурхон дарёсидан
ариқ ўтказиб, сув олиб келамиз ва ерларни обод қиламиз» дедим. Шундай қилиб,
мен бу ерларни русларга бермадим. Аслини олганда эса бу ерлар баландликда
жойлашган бўлиб, ҳеч кимга тегишли эмас эди. Сув у ерга чиқмас, ер эса тошлоқ
бўлиб, ҳеч қандай ўсимлик ўсмас эди. Аммо мен фуқароларим турли жойлардан
ер қидириб юрмасинлар деган мақсадда барибир русларга ерни бермадим. Ана
шундан сўнг, руслар бир куни кечқурун менинг ҳузуримга келиб келишилган
ижара ҳақидан ташқари менга ўн минг сўм пора олишни таклиф этишди. Мен
уларга «амир менга бу вилоятни ишониб топширган. Мен бу ердан ризқ топаман,
кийинаман, совғалар қиламан, қолганини хазинага жўнатаман»,- деб жавоб
бердим. Улар мени ҳар қанча кўндиришга уринишмасин, барибир кўнмадим.
Ўша руслардан бири муҳандис Ананьев Бухорога бориб Остонақул қушбегига
менинг азму-қароримни етказди. Вазират паноҳ мендан хафа бўлиб ушбу
мазмунда хат ёзиб юборди: «Ҳеч кимга тегишли бўлмаган қайта ишланмаган
ташландиқ минг таноб ерни минг сўмга ижарага бериб, сенга юборган эдим. Сен
эса ерни рус зобитларига бермабсан. Хўш сен Шеробод хирож солиғидан
хазинага нима юборгансан?». Мен вазират-паноҳга қуйидаги мазмунда хат ёздим:
148
«Китобларда ёзилганки агарки пайғамбарлар ёки муқаддас авлиёлар Оллоҳга
қанчалик даражада яқинлашса уларнинг қўрқуви ҳам шунчалик даражага ортиб
боради. Ҳозир эса бу ҳолатнинг тескариси рўй бермоқда. Одамлар русларга
қанча яқинлашса, улардаги қўрқувлари ҳам шунчалик даражага ортиб бормоқда.
Мен руслардан узоқдаман ва шу сабабли уларнинг қимматли сўзларини қабул
қила олмайман. Бундан ташқари улар ўн минг сўм миқдорда пора ҳам таклиф
этишди. Шунга қарамасдан мен қўриқ ерларни уларга бермайман. Ва бермоқчи
ҳам эмасман.». Қушбеги ўзининг хатида: «Мен кераксиз ерни саксон минг сўмга
ижарага берсам, сен ижарачиларни қайтариб юборибсан. Сен Шеробод хирожни
солиғидан саройга нима бераяпсан ўзи»,-деб буйруқ оҳангида ёзган эди. Мен
қушбегининг бу хатига қуйидаги мазмунда жавоб бердим: «Ҳурматли вазират
паноҳ! Ўйлаб гапирмоқ яхшироқдур. Ўйлаб кўринг: Агар Сиз ижарга саксон
минг сўмга берсангиз, бу маблағни ҳар йили тўрт минг сўм ҳисобидан йигирма
йил мобайнида оласиз. Мен эса Шеробод хирожидан саройга маълумотингизким,
бир неча юз минг юбораман. Сиз бунга қадар ҳам Сурхон дарёси атрофидаги
бўшаган ерларга рус муҳандиси хўжайинчилик қилсин деб кўрсатма берган
эдингиз. Энди сиз аралашманг. Мен бўшаган ерларни рус муҳандисига йиллик
тўрт юз сўм ижара ҳақи шарти билан унга бердим. Вазират-паноҳ маҳкамаси
масаланинг моҳиятига етиб, бу ишга бошқа аралашмасдан қўйди. Қисқа қилиб
айтганда, юқорида эслатилган ерларни мен русларга бермадим. Сурхон дарёсидан
фуқароларим сув олиб чиқиб, ерларни қайта ишлай бошладилар. Бу ишларимни
амир маъқуллаб, менга табрик хати юборди. Мен Шеробод вилоятидаги барча
оқсоқолларни тўплаб, Сурхон дарёсидан сув чиқариш масаласини муҳокама
қилдим. Тўпланган барча амалдорлар, аминлар ва оқсоқоллар Сурхондан сув
олиб чиқишнинг иложи йўқ, чунки Сурхон билан айтилаётган ер ўртасида кўплаб
қум тепаликлари бор. Бизга қадар ҳам кўпчилик кишилар ҳар қанча ҳаракат
қилишмасин, қум орқали ариқ ўтказишнинг уддасидан чиқа олишмаган. Сиз ҳам
харакат қилманг, иложи йўқ дейишди. Мен уларнинг жавобидан ҳам
ҳайратландим, ҳам ғазабландим. Мен бу ерларни ўзлаштириш учун амирнинг
рухсатини олганманку деб ўзимни ноқулай ҳис эта бошладим. Ўша тунда туш
кўрдим. Тушимда бир авлиёга сиғингани боравердим. Қарасам, учта шундай
авлиё турибди. Уларнинг бири ўрта бўйли, чиройли ва қора соқолли эди. Ўртада
эса нуроний чоллар турар эди. Уларнинг бири касалманд, иккинчиси эса бақувват
ва баланд бўйли эди. Мен уларга салом бериш учун яқинлашиб таъзим қилмоқчи
бўлдим. Аммо улардан бири кўринишидан ёши каттароғи менга қўли билан қора
соқолли кишини кўрсатди. Мен унга яқинлашиб таъзим қилдим. Сўнгра қолган
икковига ҳам бошимни эгдим. Бу муқаддас авлиёларнинг ҳаммаси қўлини
кўтариб, мени дуо қилишди. Шундан сўнг мен уйимга қараб кетдим. Қаршимга
бошига яшил чопон кийган баланд бўйли бир қашшоқ киши тез-тез юриб келди.
Мени кўриб, биз сени дуо қилгани келаётган эдик. Сени сал олдинроқ тарк
этибмиз деди. У мени дуо қилиб, орқага ўгирилди. Мен уйғониб кетиб, Шеробод
авлиёлари сув чиқаришим учун менга дуо беришди деб тушундим ва бунга
тайёргарлик кўра бошладим. Ўша пайтларда Шеробод вилоятининг қозиси
Саййид Абдуллахўжа эшон эди. Биз ҳамиша бирга эдик. У ҳам менинг тушимдан
хабардор эди. Маълумки, Шеробод вилоятига сув Бойсундаги тўғондан келиб,
тўртта амлоклик: Гиламбоб, Таллашқон, Саййидобод ва Майда ариқни суғорсада,
149
етмас эди. Шу сабабли уларнинг ўртасида доимо сув жанжали бўлиб турар эди.
Шерободга қибла ва жануб томондан Амударё, шарқий томонидан Сурхон оқар
эди. Аммо улардан Шеробод вилояти учун ҳеч қандай наф йўқ эди. Шу сабабли
Шеробод вилоятининг ободлиги мана шу тўртта амлокликка боғлиқ эди. Шеробод
вилоятининг ўзлаштирилган қисми Паттакесаргача борадиган йўлнинг ярмига ёки
ярим фарсахга тенг эди.
Бундан ташқари, Паттакесаргача бўлган уч ярим фарсахгача йўл
ўзлаштирилмаган, қумлик ва сувсиз ер эди. Термиз обод бўлган қадимги
даврларда Шеробод вилояти сувни Сурхон дарёсидан ичган. Ҳозирги кунда ҳам
жуда кўп катта ва кичик каналларнинг ўзанлари излари билиниб турар эди. Аммо
Шерободнинг шарқий томони қум билан қопланиб, Сурхон қуригач, сув оқими
тўхтаган. Шерободнинг бир амлоклиги Жарқўрғон деб аталар эди. У Шерободдан
олти фарсах узоқликда жанубий-шарқий томондан ва Паттакесарга яқин жойда
Сурхон дарёси қирғоғида жойлашган. Бу амлоклик аҳолиси Сурхон дарёсининг
ариқлари сувидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланар эди. Аммо сув кўп,
фойдаланадиган ер эса кам ва жамиятга етишмас эди. Шу сабабли ҳам биз
Жарқўрғон амлоклигига қарашли ариқни кенгайтириш ҳисобига Шеробод
томонга оқадиган
Сурхон суви оқимини кўпайтиришга қарор қилдик.
Жарқўрғонликлар дарё сувини бергани учун шерободликлар етти минг беш юз
таноб бўш ётган майдонларни Жарқўрғон амлоклигига берадиган бўлди. Ўз
навбатида шерободликлар қақшаб ётган ерларни обод қилиш имкониятига эга
бўлишди. Жарқўрғон амлоклигининг эса ер майдонлари кенгаядиган бўлди.
Иккала томон ўзаро келишувга эришгач, шариат пешволари Бухорои шарифнинг
садри ва муфтиси
Шерободнинг қозиси Мулла Абдуллахўжа,
Раис
Нусратуллахўжа ва Мир
Сулаймонлар иштирокида шартнома
тузилиб,
муҳрланди ва менга топширилди. Шеробод ва Жарқўрғоннинг тўртта амлоклик
фуқаролари катта хурсандчилик билан ҳашарни бошлаб юбордилар. Энг аввало,
Сурхон дарёсидан тортиб то Занг қишлоғигача Жарқўрғон ариғининг икки
қирғоғидан бир газдан тупроқ олиниб кенгайтирилди. Ўтмишда Зангда катта
шаҳар, минора, масжид ва мадраса бўлган. Минора ҳозир ҳам сақлаб қолинган.
Сурхон дарёсидан Жўрқўрғоннинг Занг қишлоғигача масофа уч фарсахни
ташкил этади. Аллоҳнинг инояти ва яхши одамларнинг ёрдами туфайли қақшаб
ётган сувсиз ерларга сув оқиб келди. Қисқа қилиб айтганда, маҳаллий аҳолининг
фидойилиги туфайли Занг қишлоғида каттагина дарёча пайдо бўлди. Бу
дарёчанинг суви ўн иккита ариққа бўлиниб оқа бошлади. Ҳар бир жамоага ўз
ариғини тортиб олиш буюрилди. Мен шу ариқларнинг бирига Бекариқ деб ном
бердим.
Ўша йили пахта ва кунжут экдик. Ўзлаштирилган ерлардан эллик минг танга
миқдорида даромад олдим. Даромадим ҳисобидан ўғлимнинг суннат тўйини ҳам
ўтказиб олдим. Шерободда амлокликлар камлиги туфайли даромад ҳам кам
эди.Аммо Шеробод халқининг ободончилиги ва ризқ-рўзи Аллоҳ яхши кўрган
инсонлар авлиё Саид Ваққос ва шавкатли Аҳматнинг хоки тупроғи шу заминда
эканлигидадир. Айниқса, Аллоҳнинг танлаган пайғамбарларидан бири Алининг
муқаддас излари Шерободда қолганлиги ҳам бу замин аҳолисини қўллабқувватлаб туради. Айтишларига қараганда, Ғайриддин Макатил агар Жанобил
Аллоҳнинг шери Алининг бошини олиб келса, унга қизини беришни ваъда
150
қилган. Аммо Жонобил адашиб Аҳтамнинг бошини олиб келган. Макатил
Аллоҳнинг шери Али билан жанг қилмоқ учун аркдан тушиб, Шеробод
дарёсидан ўтиб, Али билан тўқнашган. Али қўлидаги қиличи «Зулфиқор Ҳайдар»
билан бир зарбадаёқ Макатилни икки бўлиб ташлаган. Унинг жирканч танаси
икки бўлиниб, жонсиз бўлиб қолган. Ҳатто ҳозир ҳам, орадан бир минг уч юз йил
ўтган бўлишига қарамасдан, унинг танаси ётган ер билиниб туради. Гўёки
қуйилган мой каби танаси ўрни ер юзасида ястаниб ётгандек туюлади. Айниқса,
баҳорда ёққан ёмғирдан сўнг бу ерларда илгари бўлмаган киши гўёки улкан
маҳлуқ ер устида ухлаб ётгандек тасаввур ҳосил қилади. Ҳозирги кунда
Шерободнинг элчихонаси Макатил ётган жойнинг жанубий томонида жойлашган.
Шеробод аркига чиқиб борадиган учта йўлак бўлиб, ҳар бирида дарвозалар
қўйилган. Шерободнинг суви шўр. Янги келган киши бир ҳафта мобайнида
кўниколмасдан юради. Амударёнинг сувини ичиб ўрганган одам ҳам бу сувни ича
олмайди. Агар қачонки қози-раис билан Паттакесарга бориб Амударё қирғоғига
чиқадиган бўлсак ва чой ичгимиз келса самоварга бир оз туз солиб, сўнгра чой
ичамиз. Бойсун вилояти билан Шеробод вилояти ўртасида Ғузорга қараб
кетадиган йўлнинг устида Хомкон қишлоғидаги туз конлар ичидан оқиб
чиқадиган жилғалар сувни шўр қилар эди. Шерободнинг ҳавоси иссиқ ва иқлими
инжиқ эди. Шу сабабли ҳам ҳукмдорлар сургун қилинганларни Шеробод
вилоятига жўнатганлар. Чунки улар шўр сувни истеъмол қилишга мажбур
бўлишган. Энди эса Шерободда ёқимли иқлим пайдо бўлиб, сувлари ҳам одамлар
ва ҳайвонлар учун яроқли эди. Шерободда мевали дарахтлар кам экилган. Тут
дарахтлари эса мева бермайди. Аммо бу ерда бошқа бирор вилоятда йўқ
ширинлигидан тилни ёрадиган ниҳоятда мазали кўкча қовунлар етиштирилади.
Қовунларнинг бу нави янги йил киргунга қадар сақланади. Қисқа қилиб айтганда,
мен Шеробод вилоятини тўрт йил мобайнида бошқардим. Термизда яшаётган
руслар ва Шеробод вилояти аҳолиси билан ҳамиша дўстона муносабатда ва
хушмуомалада бўлдим. Шу сабабли амирнинг олқишига сазовор бўлдим. Амир
томонидан ўғлим Муҳаммадқулбек Шеробод вилоятида масъулиятли лавозимга
тайинланди. Аллоҳ менга яна Авлиёқулбек исмли ўғил ато қилган бўлсада, бир
неча кунгина яшаб вафот этди. Барибир ҳадя этган ва қайтариб олган фарзанд
учун Аллоҳга шукроналар келтирдим. Бу пайтга келиб мусулмонлар Ҳомийси,
амир Адбулахадхон тўсатдан мени Карманага чақириб қолди. Амир мен билан
ўзининг Олчин номли чорбоғида учрашди ва шахсий суҳбат ўтказди. Сўнгра
сизни бир масъул лавозимга тайинламоқчиман, шу сабабли Абдулқодир додхохга
учрашинг деди. Мен амирга миннатдорчилик билдириб, Абдулқодир додхохга
учрашдим. Додхох Амир сизни сарой закотчиси лавозимига таклиф этаяпти деб
айтди. Мен эса йигирма икки йилдан буён сарой ташқарисида ишлаб юрганим
боис саройнинг ички тартиб интизомларини яхши билмайман. Шу сабабли мен бу
таклифга рози бўлолмайман деб жавоб бердим. Шундан сўнг, амир мени ҳафта
мобайнида қабул ҳам қилмади ва бирон-бир топшириқ ҳам бермади. Аммо шу
кунлар мобайнида мен ҳар куни унинг ўғли Саййид Мир Муҳаммад Олимхон
билан учрашиб, суҳбатлар қуриб турдим. Бир ҳафтадан сўнг, менга амир номидан
уч тахлам кийим, зарбоф чопон ва эгар-жабдуқланган от ҳамда Шаҳрисабз
вилоятига ҳоким этиб тайинланганим тўғрисидаги фармонни олдим.
151
УЧИНЧИ БОБ
Шеробод воҳасига хос урф-одатлар, анъаналар ва маросимлар
Ўзбек халқининг этник тарихи илк аждодлари яшаган ҳудуд билан
бевосита боғлиқ. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида илк аждодларнинг этник
тарихини, этногенезини, этник жараённи илмий асосда ёритиб бериш муҳим
аҳамиятга эгадир. Чунки Ўзбекистоннинг жануби бўлган Сурхон ҳудуди туп ерли
(автохтан) этник компонентларнинг шаклланиши, ўзаро яқинлашуви, уларнинг
қўшилиб, биргаликда тараққий этиб бориш усули тўлиқ илмий таҳлил этилмаган.
Бу минтақада инсониятнинг қадимги маданият марказлари: Тешиктош ғори,
Сополлитепа, Жарқўтон, Термиз харобалари, Тоҳаристон, Далварзинтепа,
Холчаён, Чағониёнда олиб борилган археологик қазилмалардан топилган
материаллардан маълум бўлишича, милоддан аввалги II мингинчи йилларда илк
аждодларимиз ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланганлиги тасдиқланди.
Ўзбекистон жануби бўлган Сурхон воҳасида маҳаллий туб аҳоли юксак
маданиятган эга бўлиб, (сак, массагет, сакараук, апасаидлар) улар кўманчи
юечжилар қанғ, қорлуқ, эфталит, хионийлар билан аралашиб истиқомат
қилганлар. Жанубий Сурхон ҳудудида милодий I-IV асрларда ҳукмронлик қилган
Кушон VI-VII асрлардаги эфталитлар даврида халқларнинг буюк кўчиши
кучайиб, уларнинг бўлиниб кетиши, бирлашиши, яқинлашиши (интеграция),
бирикиши (консодация), аралашиб-қоришиб кетиши кучайди. Жанубий Сурхон
ҳудудига VIII аср бошларида араблар, қорлуқийлар, XI-XV асрларда Барлос,
тархон, жалойир, тулкичи, мунғул, қипчоқ, қўнғирот уруғларини келиб
жойлашиши маҳаллий аҳоли билан аралашиб ўтроқ ҳолга келиши кучайди.
Юқоридаги манбаларга асосланиб таъкидлаш мумкинки, биринчидан;
Ўзбекистон жануби бўлган Сурхон ҳудуди жаҳон цивилизацияси тарихига ҳисса
қўшган илк аждодларимиз маҳаллий ўтроқ яшаб, ўзларининг қадимий
манзилгоҳлари хўжалигининг юксак даражада ривожланганлиги билан ажралиб
туради. Иккинчидан; умумжаҳон этнография фанини ўрганишда бой тарихий
манбалар билан бойитишда жанубий Сурхон ҳудудидаги уруғларнинг
шаклланишида илк шаҳар маданияти давлатчилик тарихи муҳим аҳамиятга
эгадир. Учинчидан; Ўзбекистон жанубидаги халқлар бошқа халқларнинг
маданияти ва ижтимоий тараққиётида муҳим ҳисса қўшган. Тўртинчидан; ушбу
илмий маълумотлар жаҳон олимлари ўртасида узвий алоқаларнинг боғланишида
муҳим роль ўйнайди.
Шеробод ҳудудидаги этнографик жараёнларни илмий таҳлил этиш даврида
қўйидаги манбаларга эътибор берилди. Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини
қўлга киритгач, бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик жамият
барпо этиш, тараққиёт ва янгиланиш йўлидан қатъият билан бормоқда.
Мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаётида туб
ўзгаришлар содир бўлмоқда. Тарихий мафкурани шакллантириш, чинакам
маънавий-ахлоқий қадриятларни тиклаш учун қулай имкониятлар яратилди.
Ватан тарихи ва ўзбеклар этногенезини тўлақонли ва ҳаққоний ўрганиш давлат
152
сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди миллий
уйғониш даврида тарихда ким эдигу, яқин ўтмишда ким бўлиб яшаганимизни,
аждодларимиз қай тарзда умргузаронлик қилганлигини рўй-рост тасаввур қилиши
лозим. Шу боисдан ўзбекларнинг шаклланишида фаол иштирок этган қавмлардан
бири тоғчиларнинг ўтмиши ва кечмишини холисона ўрганиш этнологияэлшунослик фанининг долзарб муаммоларидан биридир.
Турли хил уруғлардан ташкил топган Даҳпаракент қишлоқлари ўз урфодатлари, келиб чиқиши, ҳудудий жойлашуви билан бир-бирларидан алоҳида
ажралиб турмаса-да, этногенезис билан маълум маънода фарқлари мавжуд.
Дахпаракент гуруҳига кирувчи-Вандоб, Шержон, Шалқон, Пошхурд, Зарабоғ,
Қорабоғ, Панжоб, Сайроб, Дарбанд, Хатак қишлоқлари Сурхон воҳасида ташкил
топган энг қадимий ҳудудлари бўлиб ҳисобланади. Юқоридаги қишлоқлардан
Вандоб, Пошхурд, Зарабоғ ва Қорабоғ қишлоқлари Пошхурд воҳасига кирувчи
аҳоли манзилгоҳлари ҳисобланади. Тоғчи-ўзбек қишлоқларидан энг қадимгиси
Вандоб ва Шержон қишлоқлари ҳисобланиб, бу қишлоқ аҳолиси маҳаллий туб
ерли ҳисобланиб, унинг энг қадимги аҳолиси Хатак қишлоқ ҳудудий гуруҳидан
кўчиб келиб жойлашган. Асосий марказий ҳудудда жойлашган Пошхурд
қишлоғининг вужудга келиш тарихи бундан 300 йил олдин шаклланганлиги
ҳақида тарихий маълумотлар XVII-XVIII аср бошларидаги тарихий манбаларда ўз
аксини топган. Шерободнинг сиёсий марказ бўлиб шаклланишида XVIII асрда
муҳим сиёсий ҳокимиятни вужудга келтирган Шералихон давридаги тарихий
манбаларда, Убайдуллахон (1702-1711)нинг Шеробод воҳасига нисбатан юритган
сиёсий-босқинчилик юришларида, 1757- 1758 йилги Бухоро сиёсий хукумдори
Мухаммадбой билан олиб борилган сиёсий кураш жараёнларни акс эттирувчи
воқеа-ходисаларда Пошхурд қишлоғи ҳақида кўплаб тарихий манбалар акс
этилган. Пошхурд қишлоғининг келиб чиқиши хақида мавжуд ривоят
афсоналарга эътибор бериш билан биргаликда қишлоқ тарихига оид манбаларни
этнология нуқтаи назаридан тахлил этиш муҳум ахамиятга эгадир.
X1X аср охири- XX аср давомида Пошхурд қишлоғининг номи, аҳолисини
келиб чиқиши хақидаги маълумотлар бир-бирини тасдиқлаши натижасидан келиб
чиқиб, Пошхурд қишлоғи қадимий ҳамда туркий халқлар томонидан асос
солинганлигини тасдиқлайди. Пошхурд қишлоғига қоракўлдан кўчиб келган
туркманларнинг Хидир эли уруғига мансуб иккита ёш туркман йигити дастлаб
асос солган деган маълумот киритилади. Бухоро амирлигига қарашли Қоракўл
худудидан келган туркманлар уруғ-эшон-диндор Арбоби Калон хизматида бўлиб,
Пошхурд қишлоғининг жанубидан Бузрукобод қишлоғига келиб жойланди. Уруғ
эшон Арбоби Колондан туркман йигитлар Қарачашма булоғини ва унинг
атрофини беришни илтимос қилиб сўрайди. Эшонни қорачашма бўлоғи бўйига
таклиф этиб, атрофидаги ерларга деҳқончилик қилиб, қовун-тарвуз экиш учун
ижозат фотиҳасини оладилар. Туркманлар томонидан ўзлаштирилган қорачашма
булоғи атрофига бошқа уруғлардан ҳам аҳоли келиб жойлашиб, кейинчалик бу
ерни аҳоли Довулқўрғон деб атайдилар. Туркман йигитларнинг меҳнаткаш, тўғри
сўзлигини билган эшон Арбоби Калон хизматкор туркман йигитларга иккала
қизини никоҳлаб беради. Улардан тўрт авлод тарқалади: 1. Авлоди бой;
2.
Авлоди Мулло; 3. Авлоди Дўлта; 4. Авлоди Ғоз.
153
Қорачашма бўлоғи атрофини ўзлаштирганлигини кўрган Вандоб қишлоғи
аҳолисининг бир қисми булоқ бўйидаги бўш ерларга келиб жойлаша бошлаган.
Қорачашма булоғини обод қилиб, ер очиб деҳқончилик қилаётган туркманлар
Вандобликларнинг келиб жойлашишига тўсқинлик қилишган. Шунда бу
жанжалга Шеробод беги (асли бек вандоблик бўлган деган тахминлар бор)
аралашиб, вандоблик ҳамда боша уруғларнинг келиб бўлоқ бўйларига
жойлашишига рухсат этишган. Шеробод беги туркманларга қорачашма
булоғининг бошланиши ҳамда ўзлари обод қилган жойлари уларнинг ихтиёрига
қолдирган. Ривоятларга эътибор берсак, Пошхур қишлоғининг номини келиб
чиқишига асос бўлган нарса-Бошхууд-(яъни туркча-ўзбекча-«бош2-бошланиш,
бош, эга, худ-тожикча-ўз) бош ҳудуд бошланган ер, маъносини беради. Пошхурд
сўзи ушбу маънодан келиб чиққан, деган ривоят мавжуд. Шунингдек, Пошхурд
сўзининг яна бир ривоят бўйича номланишига эътибор қилинса-Пошхурд сўзи
форс тилидан олинган бўлиб, «Подшои хурд» яъни «кичик подшолик» деган
маънони билдиради. Шу сабабли ҳам «Бош-хурд», яъни бу ерда кўплаб қирғинлар
бўлганлиги сабабли кўп кишиларнинг бошини еган, деган маълумотлар ҳам
учрайди. Умумий мулоҳазалар, этнологик тадқиқотлар натижасига асосланб,
биринчи маълумот ҳақиқатга мос келади. Кейинчалик Пошхурд қишлоғидаги
мавжуд булоқлари, деҳқончилик учун қулай бўлган ерларга Шержон қишлоғидан
ҳам аҳоли кўчиб келиб Чакоб қишлоғига асос солди. Чакоб деб аталишига сабаб
булоқнинг ортиб қолган суви ёки энг охирги қолдиқ сув Чакоб қишлоғига етиб
келган, яъни «томчи сув», ҳисобида деҳқончилик қилиб, Чакоб қишлоғи аҳолиси
кўпинча сувни пулга сотиб олишган. Шунингдек, Пошхурд қишлоғига Қарши
воҳасидан қутчи, Афғонистонда ботош, Шерободнинг қўйи воҳасидан хитой
уруғлари ҳамда мурид овлаб хўжалар, эшон, миёнлар ҳам кўчиб келиб
жойлашганлар. Пошхурд қишлоғи йирик қишлоқ кўп уруғли аҳолиси маркази
сифатида XVIII асрда кўплаб тарихий манбаларда учрайди. Турли хил уруғ,
авлодлар ташкил топган. Пошхурд ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий
марказ сифатида шаклланиб, ушбу уруғлар бир-бирлари билан аралашиб, никоҳ,
урф-одатлари, қадриятлари умумбашарий жипслашиб, асосий тил бирлиги ўзбек
тили бўлиб, ватандошлари шержонилар, тожик тилида тоғчи-чиғатойлар гуруҳига
кириб, тожик ва ўзбек тиллари баб-баровар ишлатилади. Қадимий тарихий
манбаларда Зарабоғ қишлоғининг пайдо бўлиши ҳақида бир қатор илмий, адабий
манбалар мавжуд бўлиб, маҳаллий аҳоли Зарабоғнинг келиб чиқиши ҳақида
алоҳида ривоятларни қайд этишади. Мавжуд этнологияга оид дала
тадқиқотларида Зарабоғ қишлоғи XVIII асрга оид бўлиб, унинг шаклланишига,
асосан, Пошхурд қишлоғи бўлиб ҳисобланади. Ривоят қилишларича, пошхурдлик
ака-укалар Пошхурднинг юқори шимолий қисмида жойлашган тўқайзорга ов
қилгани боришганда, катта акасини йўлбарс тўқайда ғажиб ташлаб ўлдиради.
Акасининг қасосини олиш учун укаси тўқайзорга олов қўйиб, ёқиб юборади.
Акасининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида тўқайзорни ўзлаштириб боғ
қилиб, Пошхурд қишлоғидан кўчиб келиб, катта боққа асос солади. Катта меҳнат
эвазига яратилган боғ гўзал, серҳосил боғу бўстонга айланади.
Зар-олтин-боғ-тўқчилик рамзи сифатида қишлоқ номи Зарабоғ номини
англатади. Зарабоғ қишлоқ аҳолиси таркибига Пошхурд қишлоғидан ташқари
Шержон қишлоғидан аҳоли келиб жойлашган. XVIII аср бошларида Балх
154
воҳасидан Оқбой ва Кўкбой исмли ака-укалар оиласи, шунингдек, Бухоро амири
Убайдуллахон даврида Балх вилоятида ўтказилган босқинчилик-талончилик
истилосидан кейин, зулм, очлик, қашшоқлик, азоб-уқубатига тортилган. Кенегас,
қутчи, қатағон, хазар, хархўр, лўли, хурузак каби уруғлар билан бирга хўжалар
ҳам мурид овлаб Зарабоғ қишлоғига келганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Зарабоғ қишлоғи аҳолиси ҳам тоғчи-чиғатой гуруҳига кириб, ўзбек тилида
сўзлашади. Мавжуд тоғчи-тожик чиғатойлар ҳам тожик-ўзбек тилларида баббаравар гаплашади. Элшунос олимларнинг илмий манбаларида алоҳида
ўрганилган, кўп уруғларни ўзига мужассам этган. Лайлагон қишлоғи ҳақида
элшунос олима Б.Х.Каримишева қуйидаги фикрни билдиради;
Пошхурд
воҳасидан шимолий йўналишда Дахпаракент гуруҳига кирувчи Лайлагон
қишлоғида яшовчи ўзбеклар панжобликлар билан қуда-андачилик қилиб
келганлар. Чиғатой-тожиклар билан никоҳ жиҳатидан яқин бўлсада,
лайлагонликлар чиғатой-ўзбеклар бўлиб, ўзбек тилида сўзлашган, урф-одатлари
чиғатой-ўзбек қабилалар урф-одатларидан иборат бўлган деб ёзади.
Лайлагонликларнинг бир қисмини Панжоб яқинида суғориладиган ерлари бўлиб,
улар ёзда ана шу боғ ва дала-ҳовлига кўчиб келиб яшаганлар. Шу боисдан юқори
Лайлагон қишлоғи аҳолисининг бир қисми тожик тилини билмасалар ҳам
Панжобдан кўчманчи бўлганда ўзларини чиғатой-тожиклар деб ҳисоблаганлар.
Юқори Лайлагонда эса Хатак дарёсининг қўйи оқими бўйлаб Шеробод дарёси
соҳилида жойлашган. Калламозор қишлоғигача бўлган ҳудудлар кирган.
Бу ҳудуддаги аҳолининг кўпчилиги элбеги уруғлари бўлиб, Хўжабулғон
қишлоғидан кўчиб келган. Б.Х.Кармишеванинг маълумотларида юқори
лайлагонликлар ҳақида икки хил фикр мавжудлигини айтади. Бири бу ерда
яшовчи қўнғирот ва тожиклар, уларни чиғатой тожиклар дейиши, иккинчиси
Лайлагонликларни ўзларининг қўнғирот уруғи элбегилар деб аташи.
Лайлогонликлар узоқ вақтдан бери панжобликлар билан қиз бериб қиз олиб
келганликлари учун чиғатой тожикларга ўхшаганмиз, деб тушунтирадилар. Бу
фикрлар этнологик дала тадқиқотларда ўз исботини топмади, чунки Лайлагон
қишлоғидаги уруғлар турклар бўлиб, антропологияси, урф-одатлари, қадриятлари
маҳаллий ўзбек чиғатойларга хосдир.
Тоғчи|тоқчи|, тахчи|-ўзбек уруғларидан бири. Бу сўз «тоғлик» деган
маънони англатади. Жиззах вилоятининг Зомин, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи
туманларида Тоқчи, Жиззах вилоятининг Жиззах туманида, Қашқадарё вилояти
Китоб шаҳрининг маҳаллаларидан бири Тоқчилик, Сурхондарё вилоятининг
Шеробод туманидаги Тоқчигузар топонимлари тоқчи этноними асосида вужудга
келган. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Тоғчиён атамаси тоқчилар
ёки тоғчилар маъносини билдиради.
Элшунослар фикрича, (К.Ш.Шониёзов, Б.Х.Кармишев ва бошқалар) тоғчилар
дастлабки ўзбек қабилалари гуруҳига киради. Улар баъзан ўзларини Дашти
қипчоқ-қатағонларига ҳам мансуб деб биладилар. Лекин тоғчиларнинг аждодлари
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида Дашти Қипчоқ ўзбеклари келмасидан ҳам бурун
яшаганлар. Бу қавм вакиллари тоғларда истиқомат қилганликлари сабабли,
тоғчилар (тоқчилар, тахчилар) деб аталган. Қатағон уруғининг жон қатағон
тармоғида тахчи гуруҳи мавжуд. Тоғчилар сони ва нуфузи жиҳатидан чиғатойлар
ва қўнғиротлардан кейин туришиб, асосан Сурхондарё воҳасида яшаганлар.
155
Бойсун беклигида учта йирик-тожик чиғатойлар, хўжалар ва тоғчилар доимо
ёнма-ён истиқомат қилганлар. 1924 йилги маълумотларда Бойсун туманида 5605
нафар тоғчи қайд этилган. Тоғчилар Кўҳистон тоғининг шарқий қисмида 190
киши, Шерободдарёнинг ўрта оқимида 2695 киши, Шерободдарёнинг юқори
оқимида 665 киши, Сурхон ҳавзасининг ўнг қирғоқ қисмида 1055 киши истиқомат
қилишган. Улар шу ҳудуддаги қишлоқлар-Қизил қирғизда, Шержонда (тожиклар
билан), Зарабоғда (тожик ва ўзбек хўжалари билан), Хўжақонда, Бедакотада,
Шерқишлоқда (Зараутсой мавзеси) яшаганлар. Пошхурддаги Вандоб қишлоғида
Хатакдан келган тоғчилар туришган.
Шерободдарёнинг ўрта оқимида тоғчиларнинг иккита йирик қишлоғиХатак ва Тангидувал ҳисобланган. Шержон ва Зарабоғдан ташқари бу қишлоқлар
умумий номи Хатак деб аталган. Хатакда 500 хонадон истиқомат қилиб, аҳолиси
ўзларини хатаки деб аташган. Улар сарибош-қатағонларга мансуб бўлиб,
қуйидаги оила-қариндошлик гуруҳларига бўлинган: шер (шердики), боймоқ
(боймоқдики), хидир (хидирдики), кўчак (кўчакдики). Шерободдарёнинг юқори
оқими (Мачайдарё)да яшовчи чубош-қатағонларга мансуб бўлиб, Қизилновур,
Кўмирчи, Кўксой, Кентала (Кенгдала) қишлоқларида кун кечиришган. Чубошқатағонлар икки гуруҳга бўлинган: худойберди ва алаҳмат. Панжобдаги Лайлагон
қишлоғида ҳам тоғчилар туришган. Тоғчиларнинг юз сонли қисмлари Бойсун
шаҳри атрофларида ҳам кун кечирганлар. Мазкур шаҳарнинг Навлон маҳалласида
бир неча тоғчи оилалари тожик-чиғатойларга қўшни бўлган. Бойсун шаҳри
атрофидаги Сариосиё қишлоғида тоғчилар тожик-чиғатойлар ва хўжалар ҳамда
қўнғиротлар билан бирга турмуш кечиришган. Асосий аҳолиси тожик-хўжалар
ҳисобланган. Авлод қишлоғида 30-40 тоғчи оиласи алоҳида маҳаллани ташкил
этган. Шарқий Туркистон ҳудудида тоғлик этник гуруҳларнинг келиб чиқиши,
турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятида ўзбек тоғчиларининг маълум даражада
алоқадорлик жиҳатлари мавжуд. Тоғчиларнинг жисмоний кўриниши бошқа этник
гуруҳлари каби бир хил эмас. Уларнинг ташқи қиёфасида монголоид ирқига хос
белгилар камроқ бўлиб, тоғда яшовчи тожикларга кўпроқ ўхшайди. Тоғчиларнинг
тили турк ва қарлуқларнинг тилига яқин бўлиб, қатағонлар шеваси каби ўзбек
тилининг қарлуқ лаҳжасига киради. Уларда ички никоҳ-эндогамия анъаналари
жуда кучли сақланган бўлиб, фақатгина баъзан тожиклар ва турклар билан қиз
олиб беришган. Маҳаллий қўнғирот, дўрмон, юз, лақай каби ўзбек қавмлари
билан никоҳ алоқалари умуман тақиқланган эди.
Тоғчиларнинг асосий анъанавий машғулотлари чорвачилик (қўй, эчки
боқиш), деҳқончилик ва ҳунармандчиликдан иборат эди. Ҳунармандчиликда арча
кесиб, чўян эритиш, кўмир, руда қазиш билан шуғулланганлар. Улар сув
тегирмонларни кўплаб қуриб ишлатишган. Тоғчилар аждодларининг келиб
чиқишини Афғонистоннинг Қундуз (ўзбек қатағонлар юрти), Тошқўрғон ва Балх
вилоятларига боғлайдилар. Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларининг тоғчилари
Амударёнинг ўнг қирғоғи ҳудудларида яшовчи ўз уруғдошлари билан ҳар
томонлама алоқада бўлишган, албатта.
Этнографик манбаларга кўра, тоғчилар Жанубий Ўзбекистоннинг қадимги
туб (автохтон) туркий қавмларидан бири ҳисобланади. Дашти қипчоқ ўзбеклари
юришларида тоғчилар қатағонларга қўшилиб Шимолий Афғонистонга кетишган.
Кейинчалик турли феодал низолар туфайли тоғчилар, тоғчи қатағон номи билан
156
ўзларининг юртларига қайтиб келганлар. ХХ асрнинг бошларида содир бўлган
иқтисодий ва сиёсий жараёнлар туфайли тоғчиларнинг кўпчилиги ўзбеклар, баъзи
гуруҳлари эса тожиклар таркибига сингиб кетиб, мазкур миллатларнинг муштарак
қисмига айландилар. Мухтасар қилиб таъкидлаш лозимки, юртимизнинг жанубий
сарҳадларидаги пурвиқор тоғ этакларида азалдан умргузаронлик қилишган.
Чиғатойлари. Жанубий Сурхондарё ҳудудида яшовчи қабила ва уруғларни
илмий ўрганишдан мақсад уларнинг келиб чиқиши, этник уруғларнинг бирбирига қўшилиши, аралашиб кетишини, урф-одатлари, маданий, ҳудудий
бирлигини, уруғларнинг тарихини баён этувчи манбаларни ўрганишдан иборат.
Маълумки, тарихда чиғатой улуси номи Чингизхоннинг иккинчи ўғли
Чиғатой номи билан боғланган. Чингизхон ўз қўли остидаги ҳудудларни
ўғилларига бўлиб бераётганда, иккинчи ўғли Чиғатойга Қашқар, Еттисув ва
Мовароуннаҳрни берди. Шу туфайли ҳам бу ҳудуддаги халқларни Чиғатой номи
билан Чиғатой улуси деб юритамиз. Сурхондарё чиғатойларига келсак, уларнинг
маълум қисми айнан шу чиғатой даврида яшаган халқларга бориб тақалади.
«Чиғатой» улуси, «чиғатой»лар ҳақида илмий адабиётларда турли далиллар
келтирилади. Н.Хаников, А.Борнс, И.П.Магидович, Г.Маллиций, А.Н.Писарчик,
Б.Х.Кармишева каби муаллифлар чиғатойлар ҳақида турлича фикрлар
билдиришган. «Чиғатой» сўзининг этимологик маъноси «тоғни қуёшга қараган»,
«тоғ ёнбағри» каби маъноларни англатади.
Шарқий Бухоро халқлари тарихини ўрганишга, бутун умрини бағишлаган
тарихчи олим И.П.Магидовичнинг фикрича: «Чиғатойлар Дашти қипчоқ
ўзбеклари келгунга қадар Мовароуннаҳрда ўтроқ бўлиб яшаган туркийзабон ва
форсийзабон халқлардир». Шулардан энг эътиборлиси Н.Г. Маллицкийнинг
фикри бўлиб, у шундай ёзади: «Дашти қипчоқлик ўзбек уруғларига қарши ўтроқ
турк ва тожик халқлари қаттиқ туриб курашадилар. Улар ўзларини «чиғатойлар»
деб атайдилар. Ўрта Осиёни Дашти қипчоқ ўзбеклари бутунлай эгаллагандан
сўнг, кўпгина турк ва тожикларга мансуб бўлган чиғатойлар темурийлар авлодига
ўз содиқлигини билдириб, Бобур изидан Ҳиндистонга кетиб қолдилар. Ҳозир ҳам
ўша чиғатойлар авлодига мансуб бўлган чиғатойлар ва барлослар Агра ва Деҳли
шаҳарлари яқинида яшайдилар».
Маълумки, ўша вақтда бу ҳудудларда
форсийзабонлар, яъни тожиклар, туркийзабонлар, яъни турли турк қавмлари
яшашган, лекин уларнинг барчаси XIII аср ўрталаридан бошлаб бир ном билан,
яъни «чиғатой» номи билан аталган. Бу ном Дашти қипчоқ ўзбеклари бу
ҳудудларни забт этгунга қадар барча маҳаллий аҳолига тааллуқли бўлмаган. XIX
асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Бойсун ва Шеробод бекликларида яшаган
ўтроқ аҳоли ўша туркийзабон ва форсийзабон чиғатойларнинг авлодлари эди.
Шунинг учун ҳам чиғатойлар ўзларини шу ҳудуднинг «туб аҳолисимиз» деб
аташган. қизиғи шундаки, «чиғатойлар» Дашти қипчоқ ўзбекларидек уруғқабилаларга бўлинмайди, бунга сабаб қадим-қадимдан уларнинг авлодаждодларининг шу ҳудудда азалдан (автохон) муқим яшаб келгани бўлса керак.
Шунинг учун ҳам чиғатойларни «уруғ-қабилаларга бўлинмайдиган» аҳоли деб
таъкидлаш мумкин. Уларнинг авлоди қон-қариндошлиги, бош отадан тарқалиши,
қайси ҳудудан келиб чиқиши билан номланади. Масалан, «авлод», «тўда» ва
ҳудуд номлари қўшиб айтилади. Чиғатойлар яшаган қишлоқларга Жанубий
Сурхондарёда: Бойсун, Шеробод, Дарбанд атрофларида, Кўҳитанг тоғларининг
157
шарқий ён бағирларида ўндан ортиқ Чиғатой қишлоқлари мавжуд. Бу қишлоқлар
умумий ном билан Дахапаракент деб ҳам аталади. Бу қишлоқлар жумласига
Вандоб, Шержон, Пошхурд, Зарабоғ, Қорабоғ, Панжоб, Сайроб, Дарбанд, Чакоп
қишлоқлари киради. Бу қишлоқлар ичида Вандоб ва Шержон энг қадимги
қишлоқлардан ҳисобланади.
Шунингдек, Шеробод атрофида Чиғатой, Азон Чиғатой, қишлоқбозор,
Сеплон, Новбоғ, Гегирдак, Чўянчи қишлоқларида ҳам турли уруғлар билан
биргаликда ўзбек чиғатойлари ҳам яшашади. Бойсун атрофидаги Кўчкак, Авлод,
Пасурхи, қўрғонча, қорабўйин, Бибиширин, Шайид, Боғбола, Чинор, Кўкчи
қишлоқларида асосан тожик чиғатойлари яшашади. Жанубий Сурхондарё
чиғатойларининг бошқа этнослардан ёки этник гуруҳлардан фарқловчи муҳим
белгиларидан бири бу маданий хусусиятларидир. Бу хусусиятларни ҳар бир халқ
ўз тарихий-маданий ривожланиш жараёнида ўзлаштиради ва авлоддан-авлодга
қолдиради.
Этнографик маълумотларга қараганда, Х1Х асрнинг охири ХХ асрнинг
бошларида Жанубий Сурхон воҳасида яшовчи чиғатойлар томонидан ўтказилган
маросимлар ўзига хослиги билан ажралиб тургандир. Бу маросимлар ўз мазмун ва
моҳиятига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-Фарзанд дунёга келиши билан боғлиқ маросимлар (ақиқа, чилла кўчди,
бешик тўйи ва ҳ.к.).
-Табиат ҳодисалари ва ғайритабиий кучлар билан боғлиқ маросимлар (суст
хотин, ё ҳайдар, дарвешона).
-Анъанавий хўжалик ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ маросимлар
(шоҳмойлар, хирмон кўтарар).
-Тантанали, маиший маросимлар (бешик тўйи, суннат тўйи, мучал тўйи,
мўйлов тўйи).
-Диний урф-одатлар билан боғлиқ маросимлар (Пайғамбар тўйи, мавлуд).
Дафн маросимлари.
Жанубий Сурхондарё чиғатойлари томонидан ижро этилиб келинган кўплаб
қўшиқлар деҳқончилик билан боғлиқ бўлиб, ранг-баранг усулда ва улардан бизга
қадар «Қўш қўшиқлари», «Ўрим ёки ўроқчилар қўшиқлари», «Хирмон
қўшиқлари», «Хўп майда» каби жанрлари етиб келган. Бевосита қўш ҳайдаш
пайтида ижро этилганликлари туфайли, меҳнат қўшиқларининг бир тури Қўш
қўшиқлар деб юритилади. қўш билан ер ҳайдаш нафақат деҳқон учун. Балки
қўшни тортувчи ҳўкиз, от ёки бошқа ҳайвонлар учун ҳам оғир бўлган. Чунки бу
меҳнат кишидан ҳам жисмоний, ҳам руҳий куч талаб қилади. қўш ҳайдашнинг
барча оғирликлари Қўш қўшиқларида ҳўкиз тилидан нозик ифодаланган:
Шохларим бор газ-газ қулоч,
Устида ўйнар қалдирғоч.
Ҳайдай десам қорним оч,
Мен қўшга қандайин ярайин.
Деҳқон тилидан:
Ўроқ билан олмоқ-солмоқ,
қўш ҳайдамоқ бормоқ-келмоқ.
Ҳаммасидан қийин экан,
Эй ҳўкизим рўзғор қурмоқ.
158
Ҳар бир қишлоқда «гўянда» халқ оғзаки ижодкорлари бўлгани каби,
Дарбанд, қопчиғай, Оқмачит қишлоқларида ҳам халқ оғзаки ижодларининг
намуналари қолган. Бу қўшиқлар тожик тилида айтилган:
Баҳор омад, баҳор омад,
Баҳори лолазор омад.
Биёбонҳо гулистон шуд,
қамарҳо жумла бўстон шуд.
Баҳор омад ба нек рўзй,
Бидўз тоқи гулдўзй.
Баҳор омад, баҳор омад,
Баҳори лолазор омад.
Шунингдек, Дарбанд қишлоғида дафн маросимлари билан боғлиқ одатлар
ўзига хосдир. Масалан, Дарбанд қишлоғи аҳолиси томонидан марҳум дафн
этилгандан сўнг, 3 пайшанба куни жумаги қиладилар ва одамлар келиб фотиҳа
қилиб кетадилар. Яъни Дарбандда жойлашган кўплаб қишлоқларда қопчиғай,
Омачит, Сесанги, Ғурумларда еттиси (7), йигирмаси (20), қирқи ўтказилмайди.
Охирги учинчи жумагида хатми Қуръон бағишлайдилар. Беш ойдан кейин азадан
чиқарилади. Бунда аёлларнинг кийимлари кўк кийимдан оқ рангга ўтади.
Хулоса қилиб айтганда, Жанубий Сурхондарё аҳолисининг қўнғиротлардан
кейинги катта қисмини чиғатойлар ташкил қилади. Бугунги кунга келиб,
қачонлардир ўзларини чиғатойлар деб атаган аҳоли вилоятимизнинг барча
қишлоқ ва шаҳарларида, қолаверса, республикамизнинг кўпгина жойларида
учратиш мумкин. Масалан, вилоят маркази Термиз шаҳри аҳолисининг асосий
қисмини қишлоқлари номидан келиб чиқиб панжоби, сайроби, дарбанди,
шержони, зарабоғи, қорабоғи деб аталувчи чиғатой гуруҳлари ташкил қилади.
Хуллас, ҳар бир қавмнинг моддий ва маънавий ҳаётидаги ўзига хослик,
унгагина тааллуқли хусусиятлар, ушбу қавмни бошқа этник гуруҳлардан ажратиб
туради, унинг мавжудлигини исботлайди. Айнан моддий ва маънавий
маданиятидаги ўзига хос этник хусусиятлар қавмларнинг ўзлигини билишига,
тарихий урф-одатларининг ривожланишига, миллатнинг камол топишига замин
яратади.
Қўнғирот уруғининг- этногенезини ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни
беқиёсдир. Чунки айнан манбалар орқали қўнғиротларнинг келиб чиқиши ва
уларнинг Ўрта Осиё ҳудудига кўчиб ўрнашиш тарихини ўрганиш имкониятига
эга бўламиз. Қўнғиротлар ҳақида маълумот берувчи тарихий манбалардан бири
XIV асрда яшаган машҳур Шарқ тарихчиси Рашидиддин Фазлуллоҳ Қазвиний
(Ҳамадоний) нинг «Жомеъ ат-товарих» асаридир. Таниқли ўзбек олими
Х.Дониёровнинг таъкидлашича, Рашидиддиннинг ушбу асари шу вақтгача Ғарб
ва Шарқ олимлари томонидан мўғуллар деб атаб келинаётган ўзбек (туркий)
қабила ва уруғларнинг аслида ким эканлигини аниқлаш учун бевосита калит
бўлиб хизмат қилади.
Қўнғиротларнинг XV-XVIII асрлардаги тарихини ўрганишда Муҳаммад
Солиҳнинг «Шайбонийнома», Мухаммад Юсуф Муншийнинг «Тарихи
Муқимхоний», Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома», Абулғозийнинг
159
«Шажараи турк» каби асарлари муҳим аҳамиятга эга. ШуниНгдек,этнолог
олимлардан О.Бўриев, А.Қурбонов, Н.Турсунов, И.Умаров кабилар ҳам қўнғирот
уруғи ҳақида илмий тадқиқотдар олиб борганлар.
Қўнғиротлар бешта катта уруғга бўлинади: Вахтамғали, Қўштамғали,
Қонжиғали, Ойинни ва Тортувли.
Вохтамғали 18 та уруғга бўлинган: қозоқли, очамайли, қорақўнғирот,
чанчиқли, болғали, баймоқли, жилонтамғали, абоқли, тароқли, ирғоқли,
бўгажили, чўмичли, хандакли, қайчили, уювли, болғали, ишқили, кесовли.
Қўштамғали 16 уруққа бўлинган: қорақасмоқ, қорақалпоқ, кўчахўр,
тўлангит, утроқли, кал, туловмат, мавлиш, кулоби, кўса, чол, бармоқ, саврибузар,
самбуру, бандикучук, оқпичоқ.
Қонжиғали 14 та уруғга: қораурсоқ, нўғай, улус, молтака, чуллик, қўлдовли,
чала, қуюн, қорабувра, қора, дўска, кўртўғай, желкиллак, тўпқора.
Ойинлилар 12 та уруғга бўлинган: ойтамға, чурон, качай, бешбола,
ҳожибачча, оқтона, тупор, кал, қовға, туркман, қорақалпоқ, қора.
Тортувли 6 уруғга бўлинган: тўғиз, мўнка, обохли, майдатўба, ўр, чўпоқ.
Шеробод туманида яшаётган қўнғирот уруғининг баъзи гуруҳлари
ҳақида маълумот.
Очамайли - Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм, Тожикистоннинг
Ўратепа, Жиликўл ва Шаҳритуз туманларида, Самарқанд вилоятининг Булунғур,
Ургут ва Самарқанднинг шимолидаги Оқтепа, Сурхондарё вилоятидаги
Қумқўрғон туманларидаги қишлоқлар номи баъзан Очамайли, Ачамайли
шаклларида талаффуз қилинади ва этноним ва топоним сифатида учраб туради.
Қўнғирот қабиласининг Вахтамғали қисми (Вахтамғали “Вах” ва “тамға” сўзлари
бирикмасидир, ваҳий сўзи покизалик, ярим ой маъноларида ҳам ишлатилади. Ҳар
ҳолда “Вахтамғали” худо томонидан берилган, юборилган, тоза, покиза ва ҳалол
маъносида келади ва унинг бўлакларидан бири Очамайли ҳақида тўхталадиган
бўлсак,
кенагас, юз, дўрмон, найман, қурама ва марқа Афғонистоннинг
Шибирғон яқинидаги Сарипулда ҳам минг қабилаларининг, Тожикистон
Республикасининг Жиликўл туманидаги баъзи бир уруғлари ҳам ачамайли деб
аталади.
Ачамайли бошқа “ж” ловчи туркий шеваларда жумладан, қорақалпоқ ҳамда
қозоқ тилларида ашамайли шаклида учрайди1. Ёш болалар миниши учун ҳўкиз
ёки қўтосга (баъзи манбаларда туяга уриладиган эгар ҳам дейилади) уриладиган
эгар ачамай дейилган. Ачамайли (очамайли) “эгарли”, тамғаси эгар шаклидаги
уруғ демакдир. Қозоқларнинг керайит уруғи (керайит сўзининг маъноси – қора
бурун демакдир) асосан иккита оиладан ташкил топган бўлиб, очамайли ва абақ
деб аталади. Қозоқ халқининг очамайли оиласининг тамғаси туянинг эгаридир,
қорақалпоқлар очамайли оиласининг эгарининг белгиси Х-бўлиб, қозоқларнинг
абақ керайитларининг тамғаси эса узун асл кўринишида бўлиб, ўртасидан
бўлинган. Умуман керайит халқининг умумий тамғаси чорраҳа + (кресть)
шаклида бўлиб ҳисобланади 2.Қозоқ олимларининг изоҳлашларича, очамайли
сўзи уйчибой (уйшибой) сўзининг илдизи уйши (уйчи) строитель дома, яъни
ҳозирги даврда ҳам очамайли халқи лойдан ва яғочдан яхши уй қуришга устадир.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё ва
160
Қашқадарё вилоятларидаги очамайли халқининг этноним таркиби қозоқ
очамайлилариникига ўхшамайди.
Этнограф Н.А.Аристов ачамайли этноними ач деган қабила номи билан
алоқадор бўлса керак, шу юқоридаги “тамға” (“герб”) ҳақида қисқача маълумот
берадиган бўлсак, бундан 2500 йил муқаддам Эрондан Олтой ҳудудига қадар
чўзилган улкан ҳудудда ҳукм сурган қадимги турк хони Ўғузхоннинг ўғли
Кунхон даврида Кунхон инилари ва ўзидан туғилган болаларнинг кейинчалик
мерос талашиб, бир-бирлари билан ёвлашиб кетмасликлари учун уларнинг ҳар
бирига ( улар 6 та отадан 24 та фарзанд) қўйни мичалаб (бўлаклаб) белги
бердики, кейинчалик бу белгилар (уларнинг тамғалари бўлиб қолди) 3 деган
фикрни беради. Бугунги кунда ўзбек очамайлилари: занник, кўса, кал, ўрис,
чилвирлик, олмабош4, ойтувғон, сичқонмурод, оғзи қора, қурама, тери (Ангор,
Таллимарон) 5, қилхўржин, бегавлат, ашурхон6, қийғочли (Жарқўрғондаги
“Жаркурғон” ва Халқобод СФУ лари), Таскент (иккига бўлинади: ҳожихўр ва ),
Оқжари ва истараларга7 бўлинади.
Кўса, (Кўса оиласи Қумқўрғон туманидаги Очамайли маҳалласида пакка,
сори, оломон ва кал8 каби кичик оилаларга бўлинади ), Тери (Ангор туманидаги
Таллимарон), қилхўржин, бегавлат, ашурхон ва қийғочли оилалари Жарқўғон
туманининг “Жарқўрғон”, “Ҳ.Олимжон”, “Халқобод” ва Қумқўрғон туманида,
таскент, оқжари ва истара оилалари эса Музработ, Қизириқ ва Жарқўрғон туман
(Жарқўрғоннинг темир йўл вокзали ва Ҳанжаров маҳалласида) ларида истиқомат
қиладилар. Қозоқ очамайлиларининг эса бугунги кунда: шимоин, танаш, суван,
балта кушеб, териша ва бошқа оилалари яшашади.
Хомконлик Қорақалпоқлар – таниқли тарихчи олим Ҳ.Кичкиловнинг
илмий таҳлилида барча қорақалпоқ қўнғирот уруғлари номи билан солиштириб
кўриб, бу уч гуруҳ учун умумий бўлган уруғ номларидан саккизта этноним бирбирига мос келишлигини аниқлади. Жумладан, очамайли, болғали, буғажили,
қонжиғали, қорағурсоқ, қўштамғали, тортувли ва тўғиз. Бундан ташқари Шарқий
Бухородаги қўнғиротларнинг хоразмлик қўнғиротлар билан яна бешта, яъни
бароқ, бўрбой, жилантамғали, қорабўйра, нўғай этнонимларининг мос
келишлигини, Шарқий Бухоро қўнғиротларининг қорақалпоқ уруғлари билан эса
йигирма битта, яъни айинни, оқпичоқ, боймоқли, қозоёқли, қайчили, қорабўйин,
қарға, қўлдовли, қопиш, қуюн, қурама, тароқли, ўрус, хандақли, чўжали, чўллик,
чўмичли, ирғоқли, туркман этнонимларининг мос келишлигини аниқлади.
Шунингдек, Шарқий Бухоро яъни Сурхондарё қўнғиротлари билан
қорақалпоқларнинг яна учта: авузбачча-обизбачча, дуда-дубол, саккиз-сегизак
уруғ номларининг ўхшашлигини ҳам айтиб ўтади. Шундай қилиб, Шарқий
Бухоро яъни Сурхондарёдаги қўнғиротларнинг хоразмлик уруғдошлари билан
мос келадиган уруғ номлари 13 та, қорақалпоқлар билан мувофиқ келадиганлари
эса 32 тадир. Худди шунингдек, Шарқий Бухоро қўнғиротларининг иккита энг
йирик (Қуштамғали ва Айинни) уруғлари таркибида қорақалпоқ гуруҳларининг
ҳам борлигини айтиб ўтиш ўринлидир. Кармишеванинг ёзишича, Сурхондарё
қорақалпоқларининг аждодлари Сирдарё бўйларида яшаганлар, улар кўчишгач
озроқ қисми Қўқонга кетган, кўпроғи Зарафшон водийсига, Жомбойга келган.
Бироқ уларнинг қачон кўчганлиги тўғрисида маълумот бермайди. Бизнинг
фикримизча, қорақалпоқлар ҳам Шайбонихоннинг Мовароуннаҳрни истило
161
қилишида иштирок этган қўнғиротлар билан бирга келиб қолган бўлса керак.
Қорақалпоқларнинг Зарафшон водийсидан Хомконга келиб қолиши тўғрисида
ҳам фикрлар қарма қаршилиги мавжуд. Кармишева бундан 250 йиллар олдин
Олтинбош исмли киши уч (айрим маълумотларда 6 нафар) иниси билан Ғузор
чўлининг Пачкамар деган жойига келган, сўнгра ХVШ аср охирларида Хомкон ва
Киршакка келиб жойлашган деб ёзади.
Этнографик дала тадқиқотларИнинг берган маълумотларига таянадиган
бўлсак, хомконлик қорақалпоқлар этнограф Кармишева ёзганидек, 250 йиллар
олдин эмас, анча игарироқ, ХУ11 аср ўрталаридаёқ келганлигини кўрсатмоқда.
Хомконлик қарияларнинг ҳикояси бўйича уларнинг бобоси Добонбий
Қорақалпоғистоннинг орқа юртидан бўлган, унинг 4 та ўғли бўлган. Улар ҳеч
кимга қулоқ солмай, фақат зўравонлик билан одамларга озор етказар экан, шу
сабаб Бухоро хони уларни Зарафшондан Ғузорга кўчириб юборади, уларга Ғузор
беги бир ариқдан сув ичадиган ер ҳам ажратиб беради. Улар чорвадор бўлганлиги
сабаб деҳқончилик билан шуғулланишни хоҳлашмай, Оқбоштоғ ва Кўҳитанг тоғ
оралигидаги чорва учун қулай ҳамда салқин жой Хомконга ва Киршакка келиб
ўрнашади. Хомконлик қорақалпоқларнинг келиб қолиши тўғрисида Қизириқ
туманининг Охунбобоев жамоа хўжалигида истиқомат қилиб 90 ёшдан ошиб
вафот этган Қудрат бобо шундай ҳимоя қилади: Хомконга кўчиб келган 4 акауканинг каттаси Олтинбош, иккинчиси Қодирқул, учинчиси Аннақул ва
тўртинчиси Жабборқул жатоқ бўлган. Унинг жатоқ лақабини олишига сабаб у
чордона қуриб ўтирмай ёнбошлаб олар экан. Ака-укалардан фақат Жабборқул
жатоқ уйланмаган эди. Унинг уйланишини кексалар қуйидагича ҳикоя қилишади.
Хомкон ва Киршакка келган ака-укалар, чорвачилик билан шуғулланишган
ҳисобсиз яйловлар, сурув-сурув қўй-қўзилар, туя ва биялар етмагандай, баъзан
йўл тўсарлик ҳам қилиб туришган. Кунларнинг бирида ака-укалар Ғузордан
Шерободга узатилиб келаётган келинни тортиб олишиб, ёнидагиларни ўлдириб
юборишади, фақат келиннинг отини етаклаб келаётган 11 ёшли укаси омон
қолади. Ака-укалар келинни бир-биридан талашишади. Шунда Олтинбошнинг
хотини ақллилик қилиб, келинчакни кечаси уйланмаган қайниси Жабборқулнинг
қўйнига солиб қўяди ва эрталаб туриб дод-вой кўтаради. Воқеадан хабардор
бўлган акалари жанжаллашишни тўхтатиб, ўтган ишга саловот деб тинчиб
қолишади. Жабборқул мана шу тариқа уйланади. Келинчак асли кенагас
уруғидан бўлиб, укаси у-бу нарса тикиб, устачилик қилиб юрар эди. Шу сабаб у
устабачча деган ном олади. Йигит балоғатга етгандан кейин уни Хомкондан
уйлантиришади. Хомконлик устабачча уруғи мана шу тариқа келиб чиқади. Шу
тариқа Хомконлик қорақалпоқларнинг каттаси Олтинбошдан-Норбека,
Қодирқулдан-Обизбачча, Аннақулдан-Вой-вой, Жабборқулдан-Кўса уруғлари
келиб чиқади.
Жабборқул кенагаслик келинчакдан Хўжакелди деган ўғил кўради.
Хўжакелдининг эса иккита- Бегмат ва Шукур деган ўғиллари бўлади. Булар вояга
етгандан кейин Шукурга Киршакнинг юқори қисмини жой қилиб беради. Бегмат
кўсанома бўлганлиги учун уни Бегмат кўса дейишар эди. Бегматнинг учта-Одил,
Алимқул ва Иброҳим деган ўғиллари бўлади. Бегмат кўсанинг ўртанчи ўғли
Алимқул аразчи бўлган, у доим аразлаб тепаликнинг тўшига чиқиб ётганлиги
учун уни тўшбойи дейшган. Бегмат кўсанинг кенжа ўғли Иброхимнинг саккизта
162
ўғли бўлади ва унинг авлоди саккиз деган ном олади. Шу тариқа кўса уруғидан
яна иккита-тўшбойи ва саккиз уруғлари ажралиб чиқади. Шундай қилиб, орқа
юртдан кўчиб келган 4 ака-укалардан хомконлик қорақалпоқларнинг 6 уруғи
тарқалади булар: Норбика, Обизбачча, Вой-вой, Кўса, Тўшбойи ва Саккиз
уруғлари.
Энди хомконлик кўчахўр уруғининг келиб чиқиши ҳақида икки оғиз сўз.
Этнографик дала тадқиқотларининг маълумотлари бўйича Деновда хомконлик
қорақалпоқ уруғидан бўлган бек ўтган. У Деновдан уйланади. Бек кейинчалик
бедарак йўқолиб ундан Абдураҳмон исмли ўғил қолади. У балоғат ёшига етгандан
кейин онасидан отасининг ким эканини сўрайди. Онаси: ўғлим сенинг отангнинг
уруғлари Хомкон деган жойда, Денов бозорига борсанг топасан дейди. Уларни
қандай топаман деган саволига, онаси, салласини катта қилиб бир томонга
қийшайтириб ўраган боболардан сўрасанг айтади дейди. Шундан сўнг бола
бозорга бориб, ота уруғларини топади ва онасининг рухсати билан Хомконга
кетади. Болани олиб келган бой сўраганларга “мен болани кўчадан топиб олдим”
деб қўярди. Иккинчи бир ривоятда бойнинг келинлари боланинг исмини айтмай,
(чунки олдинги пайтларда шундай урф бўлган) бола гўжа ошини севиб истеъмол
қилганлиги учун “гўжахўр” деб лақаб қўйишади. Ана шу тариқа Абдураҳмонбой
кўчахўр номини олади. Бой вояга етган Абдураҳмонни уйлантиради. Абдураҳмон
4 ўғил кўради ва булардан Оқмон, Қушбеги, Зармас ва Бековул уруғлари вужудга
келади. Мана шундай қилиб, Хомконда кўчахўр уруғи ва унинг майда шохчалари
вужудга келади. Кейинчалик кўчахўр уруғидан яна 4 та майда шохчалар ажралиб
чиқади. Кўчахўр уруғининг бобоси Абдураҳмон бек зотидан бўлганлиги учун
жуда баъмани киши эди. Энди биз юқорида қайд этилган Қўштамғали уруғига
кирувчи хомконлик қорақалпоқларнинг ҳудудий жойлашиши ҳақида гапирамиз.
1. Олтинбошдан тарқаган Норбека уруғи Хомконнинг Қўчқорбулоқ ва
Қизилбулоқ ҳудудларида;
2. Қодирқулдан тарқаган Обизбачча уруғи Киршакнинг қуйи қисмида;
3. Аннақулдан трақаган Вой-вой уруғи Хомконнинг Туйнук қишлоғида;
4. Жабборқулдан тарқаган уруғлар: а) Шукур авлодлари Киршакнинг
юқори қисмида;
б) Кўса уруғи Хомконнинг Терсоқар ва Қўғолисой ҳудудларида ;
в) Тушбойи уруғи Бойназар ва Келитош ҳудудларида;
г) Саккиз уруғи Кўктумшуқ ва Мардайқўниш ҳудудларида;
5. Кўчахўр уруғи Хомконнинг Паттали, Қизилкамар ва Ғўримбулоқ
ҳудудларида;
6. Устобачча уруғи эса Хомконнинг Зарангбулоқ ва Жийдабулоқ ҳудудларида
жойлашади.
Орадан юзлаб йиллар ўтди, хомконлик қорақалпоқлар нафақат уруғчилик
жиҳатидан кўпайди, балки шу билан бирга сон жиҳатдан ҳам ўсиб бугунги кунда
мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшамоқда. ХХ асрнинг 30-йилларидан
бошлаб хомконлик қорақалпоқларнинг Пахтакор туманларга, Тожикистон
Республикасининг Колхозобод, Шаҳартуз туманларига ҳам кўчиб кетганлигини
кўрамиз. Айниқса, 1949-1953 йиллардаги кўчирмадан кейин хомконлик
қорақалпоқлар Ангор туманининг Таллимарон, Жарқўрғон туманининг “Сурхон”,
“Коммунизм”, Қумқўрғон туманининг “Беш қахрамон”, Бандихон туманининг
163
“Пахтакор”, Қизириқ туманининг “Охунбобоев”, Шеробод туманининг
“Калламазор”, “Таллашқон”, Музрабод туманининг “Навбаҳор”, “Навоий”,
Бойсун туманининг
“Чилонзор” жамоа хўжаликларида яшаб келмоқда.
Хомконлик қорақалпоқлар желовчи шевада сўзлашади, муомалада дағалроқ,
лекин тўғри сўзли, табиатан ёлғонни ёқтирмайди, тилёғламаликни ва
хушомадгўйликни хуш кўрмайди. Хомконлик қорақалпоқлардан донг таратган
бахшилар, элнинг орини олиб келган ўнлаб машҳур полвонлар ва чопағонлар
ҳамда кўплаб олиму-фузалолар етишиб чиққан.
Қарға - Ғарбий Сибир Туркий халқларнинг қанға уруғи бор. Ўзбекларда
кўп учрайдиган уруғлардан бири-қарға. Қўнғиротларнинг қанжиғали бўлимининг
қорағурсоқ уруғининг бир тармоғи –қарға. Жилонтамғали бўлимининг қарға
деган уруғи бор.
Қийғочли - уруғ номи. Қўнғиротларнинг вохтамғали бўлими таркибидаги
16 уруғнинг бири. Баъзи қипчоқ шеваларида қалдирғочнинг бир тури.
Қорағурсоқ- қўнғиротларнинг қанжиғали бўлимининг уруғларидан бириқорағурсоқ. Ўзбек халқи таркибидаги уруғлардан бири ҳисобланади. Қурсоқ,
ғирсоқ, қарсак уруғининг бир тармоғи қорағурсоқ бўлган. Оққурсоқ ёки
чопқирсоқ ҳам бўлган.
Қорсак- мўйнали ҳайвон, чўл тулкиси.
Қорақанжиғали- қанжиғалиларнинг бир тармоғи.
Қорақасмоқ- қўнғиротларнинг вахтамғали бўлимидаги 16 уруғнинг бириқорақасмоқ, орагасмоқ.
Қорабўйин- Бойсун қўнғиротлари тортувли бўлимининг майда тўда уруғи
таркибида қорабўйин, қорамўйин бор. Қорақалпоқ ва туркманларда ҳам мавжуд.
Туркий халқларга, қипчоқларга хос этноним.
Қорашуллик- Қорақалпоқлар арус қўнғиротининг шуллик уруғи бор.
Қашқа- сурхон қўнғиротларида бу уруғ номи- чўллик. Чўллик – канжиғали
бўлимига қарашли 14 уруғнинг бири. Шуллик, чўллик - бир этноним, қорашуллик
шу уруғнинг бир тармоғи.
Қуйли -ўзбек уруғларидан, дурман қабиласига қараган.
Қуйин- қуйин, қуйун, қуюн- қўнғиротлар қанжиғали бўлимига қарашли 14
уруғнинг бири. Қуюнни, қуюнли ҳам дейишади. Қанжиғали уруғи номи билан
аталган.
Қулдовли- қўнғиротлар қанжиғали бўлими 14 уруғнинг бири қулдовли.
Қорақалпоқ қўнғиротларининг ҳам қулдаулу уруғи бор. Қулдов тамға шакли.
Молларга кўп чизиқ, тилик кўринишида белги қўйилган. Тамғасига қараб уруғ
номланган.
Айинли, ойинли, ойилли - қўнғирот ўзбеклари таркибига кирган
қабилалардан бири. Айинли икки катта бўлимга, ҳар бир бўлим яна кичик
уруғларга бўлинади:
1. Оқтўнли: бешбола, ойтамғали, оқтана, туркман, чуран ва бошқа
2. Қоратўнли: Қорақалпоқ, қувуқ, қочай, тўнсар, ёмғурчи ва ҳоказо.
Ойтамғали - ўзбек халқининг дурман, қипчоқ, қўнғирот. Нурота
туркманлари ва бошқа йирик қабилалар таркибига кирган уруғлардан бири.
Ойтамғали Ўзбекистон, Қозоғистон худудида учрайди. Ойтамғали қирғизлар
таркибида ҳам бўлиб, «Ойтама» деб аталади.
164
Авоқли - қўнғирот қабиласи вахтамғали, тортувли бўлимларининг авоқли
шахобчаси бор.
Арслонбойи - Қўнғиротларнинг вахтамғали бўлимига қарашли уруғлардан
бирининг шахобчаси.
Боймоқли - қўнғиротларнинг вахтамғали бўлимининг 18 уруғидан бири ёки
боймохли.
Бешэркак
-қўнғиротларнинг
вахтамғали
бўлимидаги
гиламбови
(гиламбоғи) уруғининг бир тармоғи.
Бойбичча - жами Ўзбекистон Қўнғиротларининг бойбичча - бойвичча
уруғи бўлган.
Бойбўри - қўнғиротларнинг Бойбўри, қорақалпоқларда Бойбура деган уруғ
бор.
Бойовул - Қўнғиротлар тотувли уруғининг бўлимларидан бири бойовли.
Бойовли ва Боғаналилар Кофрунда бор.
Бугажили – Қўнғирот қабиласининг вахтамғали бўлимидаги 16 уруғнинг
бири. Кенагас, Қозоёқли, Ачамайли қабилалари таркибидан ҳам бўлган.
Бўлак кесавли - кесавли-жузларнинг 16 уруғдан бири.
Вахтамғали- аслида увоқ эни увоқ «Уч қисми эгик, ўроққа ўхшаш»
шаклида бўлган. Ўзбекларнинг увоқ урвоқ тамғали деган уруғи ҳам бор.
Гиламбоп - ўзбекларда гиламбоби деган уруғ бор.
Дусга - Жанубий Ўзбекистон қўнғиротлари қанчиғали бўлимининг бир
уруғи.
Желкиллак - қўнғиротларининг қанжиғали бўлимидаги 14 уруғдан бири.
Кўса - қўнғиротлар вахтамғали бўлимига қарашли қўнғирот уруғининг бир
тармоғи қўштамға таркибидаги 16 уруғнинг бири. Сурхондарё туркман
жузларининг жилонтамғали, Форсистон лақайларининг 4 ўғил уруғларида ҳам
кўса тармоғи бор.
Мунка- қўнғирот қабиласи тортувли бўлимига қарашли 6 уруғининг бири.
(Мунка –улкан, йирик, гавдали, жуссали кишига Мунка лақаби берилган.)
Нўғай- уруғ номли қўнғиротларнинг қончиғали бўлимида 14 уруғдан бири.
Қадимий туркий уруғлардан бири.
Ойинни –жан Ўзбекистон қўнғиротларининг тўртинчи бўлими - Ойинни
ёки ойинли.
Охшик- Туркманларнинг ших деган уруғи бор. Қўнғиротларнинг айинни
бўлимидаги бешбола уруғининг бир тармоғи-оқшиқ.
Қўштамғали (қўнғирот) бўлимининг бир шохобчаси шикбачча. Қорабоғ
(Шеробод) қишлоғида яшовчи чиғатойлар 15 гуруҳдан иборат. Шулардан бири –
шихлар. Шихназар деган қўнғирот (ойинни) лар уруғининг бир тармоғи (уруғнинг
бўлими) ҳам бор. Минг қабиласига оид уруғлардан бири ҳам оқшақ деб аталади.
Чанчиқли - қўнғирот қабиласи.
Сариқ - қўнғиротлар қўштамғали бўлимининг қорағурсоқ уруғи тармоғи
сариқ. Туркманларнинг сариқ-сариғ-сару уруғи бор. Форсистон лақайларида
саричол уруғи, сори, соримраз, саримвачча уруғлари бор. Қатағонларнинг ҳам
сари-сори, сариқатағон, сарибош уруғи бор. Манғит, батош ва бошқа уруғ
қабилаларининг ҳам сари-сариқ-сори уруғи бор. Сариқ сўзи йирик қабила
165
номларига ҳам қўшилган: сари уйшйн, сари уйғур, сари найман, сари қипчоқ, сари
қанғли, сари қирғиз, сари нўғай.
Татар тилида сариқ-қўй. Сарукчўлиқ –қўйчилик.
Сарсон - қўнғиротларнинг кичик уруғ тармоғи.
Тароқли- қўнғирот қабиласи вахтамғали бўлимининг тароқли деган уруғи
бор. Туркманжузлари жилонтамғали бўлимии, Хоразм қўнғиротларининг тароқли
уруғи бор. Бу уруғларнинг тамғаси тароқ шаклида бўлган.
Тортувли - қўнғиротларнинг вохтамғали, қўштамғали, қанжиғли, айинни,
тортувли каби беш бўлими бор. Қўнғиротлар бу бўлимларни ота деб аташди.
Тамғасига қараб номланган: тамғаси тортуг (тўрт туғ) тўрт найзали, шохсимон
бўлган.
Тўғиз - Бойсун қўнғиротлари тортувли бўлимининг тўғиз деган уруғи бор.
Қозоқ, Қорақалпоқ, Олтойларда тоғуз (тўғиз) уриғи мавжуд. Бошқирдларнинг ай
қабиласи кошсу уруғи таркибида тоғуз деган этник шохобча қайд қилинган.
Тупқора - Қўнғиротларнинг қанжиғали бўлимига қарашли уруғлардан
бири- тўпқора.
Тупор - умумтуркий қипчоқ уруғи, қозоқ ва қорақалпоқларда ҳам тупор
уруғи бор. Қўнғиротларнинг ойинни бўлимига қарашли уруғлардан бири- тупор.
1960 йилларда Музработ туманига кўчиб борган тупорлар, ўз қишлоқларини
Тупор деб аташган.
Узун - Қўнғиротлар қўштамғали бўлимига қарашли банди
кучук
уруғининг кўса, узун, бешоғоч, бойботир, жубув, дамғорин, ғалламулла, хўжа,
тармоқлари бор. Зарафшон қипчоқларида, қозоқ қипчоқларининг Ўртажуз,
Қирғизларнинг бағиш қабиласи таркибида ҳам узун уруғи бор.
Қатағон уруғи - ҳақида Абдилғозихон, Б.Х.Кармишева, Муҳаммад Солиҳ,
Н.Г.Маллицкий, С.М.Абрамзон, О.Бўриев, Ш.Сафаров, С.Турсунов, А.Ашуров,
Э.Қобилов, Т.Пардаев, А.Қурбонов, Н.Турсунов, М.Файзуллаева, Ҳ.Кичкилов,
М.Иброхимова, И.Умаров ва бошқалар ўз асарларида тўхталиб ўтганлар.
Абулғозихон «Шажараи турк» китобида Аланқувони Нурдан уч ўғил Букун
қатоғон, Бускун чолчи, Бузанжир Мунқоқни кўрди. Букун қатағон қатоғон
элининг бош бобоси деб таъкидлайди.
Қатағонлар -йирик ўзбек қабиласи бўлиб, асосан Ўзбекистоннинг Тошкент,
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида яшайдилар.
Ўзбекистондан ташқарида бу уруғ вакиллари Тожикистон Республикасининг
Хатлон вилоятида, Афғонистон шимолидаги Қундуз, Толиқон, Балх, Каттағон ва
Бадахшон вилоятларида ҳам яшайдилар. Шунингдек, Қирғизистон ва Шарқий
Туркистон (Хитой Халқ Республикаси) даги қирғизлар орасида, Шимолий Кавказ
(Россия Федерацияси) да яшовчи нўғай халқи таркибида ҳам қатағонларнинг
борлиги аниқланган1. Сибирда яшовчи қатағонлар хатагинлар ёки хатиганлар
номи билан аталади2.
Қатағонларнинг яшаш жойлари ўрганилганда уларнинг кўпроқ тоғли
ҳудудлар-Кўҳитанг, Бойсун, Ҳисор, Кўлоб, Бадахшон, Ҳиндикуш ва Тян-Шанда
ўрнашганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, уларнинг бир қисми Бухоро,
Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкентнинг деҳқончилик воҳаларида ҳам яшаганлар.
ХХ асрнинг 50-60-йилларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши муносабати билан
Сурхондарёда яшовчи қатағонлар Ангор, Бандихон, Шеробод, Музработ,
166
Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Денов туманларига кўчиб ўтишади3. Ҳозирги кунда
Сурхондарё қатағонларининг асосий қисми вилоятнинг деҳқончилик воҳаларида
яшашади. Қатағонлар ўзбек халқининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган
қабилалардан бири бўлган. Шу боис тарихий манбаларда бу қабила ҳақида кўплаб
маълумотлар учратишимиз мумкин. Улар қатағонларнинг келиб чиқиши, маиший
турмуши, хўжалик ҳаёти, урф-одатлари ва уруғларга бўлиниши ҳақида биз учун
қимматли бўлган маълумотларни беради. Қатағонларнинг уруғларга бўлиниши
ҳақидаги дастлабки маълумотлар XIX аср 30-йилларидан бошлаб учрайди. Бу
ҳақда дастлаб инглиз олими доктор Лорд хабар беради. У Қундуз вилоятида
бўлган вақтда қатағонларнинг 16 та уруғини ёзиб олишга муваффақ бўлди4. Рус
олими А.Д.Гребенкин XVII аср ўрталарида Қундуздан Мовароуннаҳр томон
кўчган қатағонларнинг уч уруғи - оқ чўрағаси, тас ва мунасларни тилга олади5.
Н.Февралев Вахш дарёси бўйида бўлган вақтда ўзбек уруғларидан қатағон, қиёқ,
таз, тўхтамиш, човчи ва туғалонларни учратганлигини қайд қилади6. Гарчи бу
уруғлар қатағонлар таркибига кирсада, Февралев уларни алоҳида уруғ сифатида
кўрсатади. Афтидан у қатағон уруғлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган
кўринади.
XX аср бошларида Бухоро амирлиги ерларига сафар қилган Д.Н.Логофет бу
давлатда яшовчи 92 бовли ўзбек уруғининг номларини келтиради. Рўйхатга
киритилган уруғларнинг кўпчилиги қатағонларга тегишли бўлсада, улар алоҳида
қабила сифатида қайд қилинган эди. Булар: қатағон, сари-қатағон, мўғул, таз,
темаз, бўрка, сармантой, шешка (чечка), тугул, алиберди (алпберди),
хўжақўчқори, малай, соқов, кесамир, андижони, полвон, қулдеман, чербатча
(шербачча), фангани (пингони), басиз, бақлабачча, жовкелди, зорбурун, қатағон
қалъаси, шорак (чорак), туғалон, бароқ, субоқ, эчки ва тулкичи уруғларидир.
И.П.Магидович XIX аср 90-йилларига оид архив маълумотларига асосланиб,
қатағонларнинг Ҳазрати-Имом (Афғонистон)дан Вахш дарёси бўйидаги
қардошлари олдига кўчиб келганлиги, бунда улар XIX аср 60 йилларида афғон
маъмурларининг тартибларидан норози бўлганликларини таъкидлайди. Ана шу
архив маълумотларига кўра, қатағонлар таркибида тиз (таз), чичка (чечка),
туғалон, мирдат (мардат), қиёқ, човчи ва тўхтамиш уруғлари бўлган. 1924 йилги
аҳоли рўйҳати чоғида қатағонларнинг тас, жонқатағон ва қиёқчи уруғлари қайд
этилади. Хоразмда яшаган қатағонлар эса беклар номи билан ёзилади.
И.П.Магидович Чимбой округида яшаган таз уруғини ҳам қатағонлардан бўлиши
мумкинлигини таъкидлайди.
1949 йилда ўтказилган Кўлоб этнографик экспедицияси ва 1952 йилги Кўлоб
археологик экспедицияси чоғида қатағон уруғлари ҳақидаги маълумотлар янада
кенгайди. Бу ишда Б.Х.Кармишева ва А.К.Писарчикларнинг хизмати бениҳоя
катта бўлди. Гарчи кўпгина уруғларнинг номлари унутилиб кетган бўлсада, 14 та
уруғ ва уларнинг таркибидаги шохларнинг номлари ёзиб олишга муваффақ
бўлинди. Кейинроқ, Б.Х.Кармишева қатағон уруғларининг шажараси жадвалини
тузиб, илмий жамоатчиликка ҳавола этади. Унга кўра, қатағонлар жонқатағон,
чечка, тугул, полвон, бўрка, темаз, чорак, мардат, қағни, эчки, малай, сари
(сариқатағон), пингони ва тас уруғларига бўлинади.
Б.Х.Кармишева, доктор Лорднинг маълумотлари ҳамда ўз тадқиқотларига
суянган ҳолда семиз, кесамир, лоқай уруғларининг XIX асрда ўзларини қатағон
167
деб ҳисоблашларини қайд этади. Кейинроқ улар сон жиҳатдан кўпайиб, мустақил
уруғ сифатида ажралиб чиқишган. И.П.Магидович семизларни найманларга,
лоқайларни мустақил уруғ сифатида, кесамирларни эса келиб чиқиши номаълум
уруғлар қаторига қўшади. Лекин, шундай бўлсада, кесамирларнинг мустақил уруғ
эмаслиги, балки уларга қўшни бўлган бирон-бир йирик қабила (қатағон, қарлуқ,
найман) таркибида бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Мен билан суҳбатда
бўлган айрим кесамирлар ўзларини қатағон деб ҳисоблашларини маълум
қилдилар. Қолаверса, Маҳмудбий қатағон ва унинг авлодлари кесамир уруғидан
эканлиги бу уруғнинг қатағонларга мансублигини кўрсатади.
Қатағонлар Сурхон воҳасининг Сариосиё, Денов туманларида кўпчилликни
ташкил этади. Қатағонлар Ҳисор тоғ тизмасининг Сангардак, Вахшивор
қишлоқларида яшайдилар. Тоғчи қатағонлар қарапойча, норбадал, кўмирчи,
кўксой, ажина, бутошиқ, исбилмас, хўяки оила-қариндош уруғларга бўлинадилар.
Сангардак тоғида Хубон, Чанглоқ, Боғча, Тожик қишлоқ, Дунанги
қишлоқлари бўлиб, бу ҳудудда яшовчи аҳоли асосан қатоғон уруғига мансубдир.
Сангирдаклик қатағонлар ўзларини Афғонистоннинг Қундуз ва Балх
вилоятларидан келганмиз дейишади. Сангардакликлар қатағонларнинг қайси
даҳасидан эканликларини билишмаса-да, ўзларини бу ерларга биринчи кўчиб
келган ота-боболарини номини сақлаб қолишган. Яъни ҳозирги вақтда кишиларни
даҳаларга эмас, балки авлодларга бўлишади. Айтишларича, Сангардакка
афғонистондан Шохрух Махсум, Шохонбой, Шоқосим махсум каби кишилар
кўчиб келишган экан. Сангардак қишлоқларида яшовчи ҳар бир қатағон ўз
шажараси (генеологияси)ни юқорида келтирилган номлар билан боғлашади.
Кўҳитанг хатакилари – Тадқиқотчи И.Умаровнинг илмий маълумотига кўра,
Чингизхоннинг босқинчилик юришларидан сўнг хатагинлар бутун мўғул
улуслари бўйлаб тарқалиб кетган эди. Шарқ тарихчилари: Рашидиддин, Мирзо
Улуғбек, Шарафиддин Али Яздий, Абулғозий, Муҳаммад Юсуф Мунший ва
бошқалар қатағонларни мўғул-нирунлар сулоласининг асосчиси Алан Қуванинг
тўнғич ўғли Буқун қатағондан тарқалганлиги ҳақида маълумот берадилар. Г.Е.
Грумм-Гржимайлонинг таъкидлашича, хатагинлар туб мўғул уруғи бўлиб, ғарбга
кетиб қолганлари ўзбеклар иттифоқи таркибига кириб қолган. Хатагинлар-бу
ўзбеклардаги қатағонлардир деб изоҳ берилади.
А. Очирнинг қайд этишича, турк-мўғул қабиласи бўлган қатағонлар
(хатагинлар) ўз келиб чиқишини мўғулларнинг бош аждоди Алан Гоанинг тўнғич
ўғли Буха Хатагига олиб бориб тақашади. Қатағон қабиласи Мовароуннаҳрга
Чингизхоннинг ўғли Чиғатой билан бирга келиб, ҳозирги туркий халқларнинг
сиёсий тарихи ва
этногенезида муҳим роль ўйнашган. Н.А.Аристов
Рашидиддиннинг маълумотлари асосида қатағонлар деганда келиб чиқиши Букум
Хатакига бориб тақаладиган мўғул-нирунларнинг хатакин уруғини тушунган.
Унинг фикрича, қатағон (хатагин) номи Саян тоғларидан оқиб ўтувчи Уда дарёси
(ҳозирги Россия Федерацияси таркибидаги Иркутск вилояти) нинг ирмоғи Хатага
номидан олинган бўлиши мумкин деган фикр таъкидланади. Худди шу фикр
Н.Ф.Катанов томонидан ҳам келтирилади. Катановнинг таъкидлашича, қатағон
номи Уда дарёсининг ирмоғи - Хатага номидан олинган. Кейинроқ, Сирдарё
бўйларида яшовчи маҳаллий қанғ қабиласи қатағонларнинг бирон-бир нуфузли
беги қўли остида бирлашиб, қатағон номини олган. Аммо мазкур фикр қирғиз
168
олими, профессор И.А.Ботмонов томонидан рад этилиб, «Катанов, қатағон
атамаси Хатага сўзидан олинган деган тахминини ҳеч бир далил билан
исботламайди»,- деб таъкидлайди.
Шониёз Сафаров ва унинг ахборотчиси Виктор Цибенов 1989-йилда Уда
дарёсини синчиклаб ўрганишди. Аммо Уда дарёсининг ирмоғи бўлмиш Хатага
дарёсини топиш иложи бўлмади. Номи ўзгариб кетган бўлиши ҳам мумкин.
Атоқли ўзбек олими А. Дониёров қатағон номининг Букун Катаки номи билан
боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Профессор Н. Норбоев ҳозирги
Сурхондарё вилоятидаги Хатак қишлоғини
Букун
Катаки
номи билан
Катакини - Хатак деб номланган бўлса керак, деб таъкидлайди.
Тарихий ва илмий манбаларга асосланадиган бўлсак, мўғуллардаги хатагин
уруғи бу шарқ тарихчилари томонидан тилга олинган қатағонларнинг айнан ўзи
эканлиги маълум бўлади. Чингизхоннинг истилочилик юришларидан сўнг
уларнинг катта қисми ғарбга кўчиб кетиб, туркий қабилалар орасида қатағон
(хатакин/хатагин>катакин/катагин>
қатағин>қатағон)
номини
олишган.
Мўғулистонда қолганлари эса хатагин номи билан аталаверган.
Шу билан бирга, туркий қатағонларнинг келиб чиқишини тўғридан-тўғри
мўғул хатагинларига боғлай олмаймиз. Негаки, улар кўчиб борган ҳудудларидаги
туркий қабилалар билан аралашиб кетишган. Ўзбек қатағонларининг таркиби
ўрганилганда уларнинг деярли ҳаммаси Амударё ва Сирдарё оралиғида яшаган
туркий уруғлар эканлигига гувоҳ бўламиз. Самарқанд давлат университети
доценти А.М.Маликовдан бу масала бўйича фикрини сўраганимда у киши ўзбек
қатағонларининг шаклланишида Ўрта Осиёда яшаган туркий қабилалар муҳим
роль ўйнаганлигини, мўғул хатагинларидан эса фақат уруғ номи (хатагин-қатағон)
кўчганлигини таъкидлади.
Н.А.Баскаков ҳозирги нўғойлар орасида найман, қипчоқ, қўнғирот, қатағон,
уйғур, хитой сингари уруғларнинг борлигини қайд этади. Украина Республикаси
жанубидаги Қрим ярим оролида Қатағон номи билан аталувчи бир нечта топоним
учрайди. Бундан ташқари, тарихий манбаларда XIV-XVI асрларда қозоқ ва қирғиз
қабила иттифоқларида қатағон қабиласи бўлганлиги кўрсатилади. Хусусан,
С.М.Абрамзон ўз тадқиқотлари натижасида XII-XIV асрлар давомида келиб
чиқиши кидан ва мўғулларга бориб тақалувчи нойгут, барги, қўнғирот, қатағон,
баҳрин, найман, керайит, меркит сингари қабилаларнинг қирғиз халқи таркибига
кирганликларини таъкидлайди
Қирғиз уруғлари шажарасининг билимдонлари қирғизларни этник жиҳатдан
қадимги ва сўнгги гуруҳларга бўлишади. Қадимги қабилалар сирасига улар
қипчоқ, мундуз, қутчи, қанди, нойгут, қатағон ва жодигарни киритишади. Фақат
С.М.Абрамзон нойгут, қатағон ва жодигарларни бу рўйхатга кириш учун етарли
асос йўқлигини таъкидлайди. Халқ афсоналарида ҳам қатағонлар қадимги қирғиз
қабилаларидан бири бўлганлиги таъкидланади. Машҳур қирғиз халқ достони
«Манас» да қатағонлар қирғизларнинг бош уруғи сифатида таърифланиб, шундай
дейилади:
Башқи уруғи қатаған
Қирғиздан чиқиб ушуп эл
Баарида бир атадан
169
Маъноси:
Бош уруғи қатағон
Қирғиздан чиқди бу эл
Бариси ҳам бир отадан.
Шу достоннинг бошқа вариантида қозоқ, қирғиз ва қатағон уруғларининг
ягона илдизга эга эканлиги таъкидланиб шундай дейилади:
Қазақ, қирғиз, қатаған
Баарыбыз бир атадан
Атабыздын сезу бар
Озубектын озу бар.
Маъноси:
Қозоқ, қирғиз, қатағон
Барчамиз бир отадан
Оталаримизнинг сўзи бор
Ўзбеклардан ҳам озроқ бор
Ч.Валихоновнинг қайд қилишича, қатағонлар – ўзбекларнинг бош уруғидир.
С.М.Абрамзон ёзиб олган ривоятларда қатағонлар қирғизлар ва ўзбекларнинг
бош уруғи сифатида кўрсатилади. Қайд этилган маълумотлар қатағонларни
ўтмишда ўзбек, қозоқ ва қирғизларнинг йирик уруғларидан бири бўлганлигига
далолат беради. Бироқ, ўзбек қатағонларининг шаклланишида қозоқ ва қирғиз
қабилалари муҳим роль ўйнамаган. Чунки, XVI асрдан бошлаб тарихий
манбаларда Мовароуннаҳрда яшаган қатағонлар ўзбек қабиласи сифатида қайд
этилади. Қозоқ ва қирғизлар билан бирга яшаган қатағонлар эса 1629-йилда содир
бўлган Эшимхон қирғинидан сўнг бутунлай йўқ бўлиб кетганлиги илмий
адабиётларда қайд этилади37.
Профессор В.Решетовнинг таъкидлашича, ўзбек ва қирғиз қатағонларининг
номи бир хил бўлганлигидан уларни яқинлаштиришга уринишган. Масала
шундаки, қатағон сўзи «бирлашган», «мустаҳкам бўлган» ва шу каби маъноларни
англатиб, туркий қабилаларда бир неча уруғ ёки қабиланинг уюшмасини
англатиш мақсадида бир-биридан мустақил равишда вужудга келган бўлиши
мумкин. Бугунги кунда китобхонларни кўпроқ ўзбек қатағонларининг шаклланган
жойи қизиқтиради. Тарихий ва илмий адабиётларда бу борада баъзи фикрлар
келтирилади. Александр Борнснинг ёзишича, қатағонлар ҳозирги яшаб турган
ҳудудларига (яъни, Қундузга-И.У.) га XVI асрда, буюк ўзбек халқи билан бирга
кўчиб келган. Н.Аристовнинг фикрича, қатағонлар Сирдарё ҳавзасида яшовчи
маҳаллий қанғли ва чаничқли қабилалари негизида вужудга келган.
Чўқон Валихонов қозоқларнинг Катта жузи ҳақида сўз юритар экан, шундай
дейди: қатағонлар – Ўрта Осиё жануби ва Қозоғистонда яшовчи энг қадимги халқ
бўлган. XVII аср бошларида улар Тошкент ҳокими Турсунхоннинг асосий кучини
ташкил этган. XVII аср ўрталарида уларнинг бир қисми ўзбек халқи таркибига
кирган, қолганлари қозоқларнинг чаничқли қабиласи таркибига кирган. Тошкент
уездида яшовчи чаничқли уруғи орасида тарқалган ривоятларга кўра, бир вақтлар
уларнинг хони Турсун исмли киши бўлган. Уни Эшим ўлдирган. Шундан сўнг
қатағонларнинг катта қисми Бухорога қочиб кетган. Қолганлари эса
170
қатағонларнинг бир бўлими бўлмиш чаничқлиларнинг номи билан атала
бошланган.
И.Умаров ўрганган манбаларда шайбонийлар билан бирга Мовароуннаҳрни
забт этган қабилалар орасида қатағонларнинг номи тилга олинмайди. Фақат XVI
аср ўрталаридан бошлаб, тарихий манбаларда қатағон бекларининг
шайбонийларга хизмат қилганликлари тўғрисидаги маълумотлар учрай бошлайди.
Айни вақтда XVI асрда Фарғонада яшаган мулла Сайфиддин Ахсикандийнинг
«Мажмуа ат-таворих» («Тарихлар мажмуаси») номли асарида келтирилган 92
бовли ўзбек уруғлари орасида қатағонларнинг номи учрамайди. Тўғри, мулла
Ахсикандийнинг ўзи бу рўйхатни тузишда бизгача етиб келмаган манбага
таянганлигини қайд этади. Бу эса мазкур манбанинг XVI асрга қадар ёки ундан
ҳам олдин тузилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Б.Х.Кармишева томонидан 1954-йили Қашқадарёнинг қуйи қисмидаги
Қатағон қишлоғи қарияларидан ёзиб олинган ривоятга кўра, шу қишлоқ аҳолиси,
яъни қатағонларнинг аждодлари дастлаб Кўктерак, Таллируғун ва Тошкент
яқинидаги Чиноз атрофларида яшашган. Сўнгра улар Балхга, ундан Қашқадарёга
кўчиб келганлар. Кейинроқ қатағонларнинг бир гуруҳи Самарқанд вилоятига
кўчиб, Дарғом каналининг қуйи қисмига ҳамда Нарпай канали атрофига
жойлашганлар. Бошқа манбаларда Қундуз қатағонларининг Самарқанддан келиб
қолганлигини кўрсатилади. Бу ҳақда Бурҳониддинхон Кушкекий шундай ёзади:
«Қаттағон илгарилари Қундуз (вилояти) таркибига кирар эди. Субҳонқулихон
даврида қаттағоний деб аталган қабила номаълум сабабларга кўра амирдан (у
даврда Бухоро ҳукмдорлари хон деб аталган-И.У.) норози бўлиб, Самарқанддаги
Даҳбид (қишлоғи) дан Ҳисорга, Дашти Набот деган жойга кўчиб ўтадилар. Бу
ерда улар бирлашиб, «ўз орамиздан бир бошлиқ сайлайлик-да, унинг
кўрсатмаларига бўйсунайлик»,- деб айтишади. Бошлиқ бўлишга ҳаммадан ҳам
кўра Бекмуродхон лойиқ бўлиб чиқди. У қаттағон қабиласининг бошлиғи
сифатида тан олинди. Маълум вақтдан кейин қаттағоний қабиласи кўрсатилган
жойдан кўчиб Қундузда ўрнашади. Бекмуродхон бошқа хон ва оқсоқоллар билан
бир бўлиб, Қундуз ҳукмдорини ағдариб ташлайди ва унинг ўрнини эгаллайди.
Аста-секинлик билан унга Толиқон, Имом-Соҳиб, Гулфиғон, Хост ва Фаранг
бўйсунади. Бир йилдан сўнг Бекмуродхон Кўлобга қўшин жўнатиб уни
бўйсундиради ва ўз ўғлини у ерга ҳоким этиб тайинлайди. 1110-ҳижрий (милодий
1698/99) йилда Бекмуродхон вафот этди. Ўрнига ўғли Маҳмуд оталиқ ўтиради.
Унинг даврида Ҳисор, Ғур, Бағлон, Фарҳар, Варсаж ва Машҳад эгалланади.
Шунга ўхшаш маълумот 1838-йилда Қундуз вилоятида бўлган доктор Лорд
томонидан ҳам келтирилади. Унинг айтишича, ўзидан 150-200 йиллар олдин,
яъни 1638-88-йилларда Ҳисор мулклигида ўзбекларнинг қатағон қабиласидан
бўлган мустақил хон-Муродбек ҳукмронлик қилар эди. Унинг ўғли
Муҳаммадхонбек ўзининг қўшниларига ҳужум қилиб талагани учун Бухоро
амири томонидан ҳайдаб юборилган. Бир гуруҳ тарафдорлари билан у аввал
Кўлобни, сўнгра Панждан ўтиб, Ҳазрати Имом, Қундуз, Толиқон ва Рустоқни
эгаллайди ва подшоликка асос солади.
Юқоридаги ҳар икки маълумот айрим исмларни ҳисобга олмаганда бирбирига тўғри келади. Қатағонларнинг Самарқанддан Ҳисорга кўчиб ўтиш
сабабларини аниқлаш учун, XVII аср 80-йилларида Самарқандда рўй берган
171
воқеаларни кўриб чиқиш керак бўлади. Хожа Самандар Термизийнинг
гувоҳлигига кўра, ҳижрий 1100 (милодий 1689)-йилда Қарши ва Самарқандда
кучли қурғоқчилик содир бўлди. Бу ҳам етмагандек далаларга чигиртканинг
ёпирилганлиги, офат ва фалокатнинг кўпайиши, сон-саноқсиз лашкарнинг тез-тез
у ёқдан бу ёққа ўтиб туриши, хон фармони билан ҳисобсиз солиқларнинг
раҳмсизларча ундирилиши, аксига олиб қишнинг қаттиқ келиши натижасида
одамлар ерларини ташлаб бошлари оққан томонга қараб кета бошладилар.
Л.Н.Соболевнинг маълумотига кўра, ўзбек қатағонлари Самарқанд вилоятидаги
Чўнқаймиш қишлоғи яқинидаги ерларини Субҳонқулихон замонида Сўфи
Оллоёрга сотганлар.
И.Умаров қайд қилган маълумотлар Самарқанд қатағонларининг Ҳисор
ўлкасига тахминан 1688/89-йилларда кўчганлигини кўрсатади. Лекин
қатағонларнинг Қундузда ўрнашуви XVII аср охирида эмас, балки ундан
олдинроқ рўй берган. Б. Кушкекийнинг асарига шарҳ ёзган йирик шарқшунос
олим А.А.Семёнов, Субҳонқулихоннинг Балхдаги ҳукмронлик йилларини (16501680) ёритувчи Муҳаммад Солиҳ Балхийнинг «Субҳонқулинома» йилномасига
асосланиб, қатағонларнинг Бекмуродхон билан бирга келишларидан илгари ҳам
Қундузда яшаганликлари ҳамда уларнинг ҳазорийлар ва аймоқлар сингари
Шимолий Афғонистоннинг туб аҳолиси бўлганликларини таъкидлайди. Асарда
ёзилишича, Субҳонқулихоннинг отаси Нодир Муҳаммадхон Балх шаҳрини
ҳиндлардан қайтариб олган вақтда (1648-йил) бу шаҳарда кучли очарчилик содир
бўлади. Бунга вабо ҳам келиб қўшилади. Халқ ўртасида ҳукуматга нисбатан
норозилик кучаяди. Нодир Муҳаммадга қарши фитна тайёрланади. Фитнанинг
бошида Қосим қатағон деган киши турди. Лекин фитна фош этилиб, Қосим
қатағон ўз тарафдорлари билан Балхдан ўз мулклари томон қочишга мажбур
бўлади. Нодир Муҳаммад вафот этиб (1062-ҳижрий/1652-милодий йил)
Субҳонқулихон Балхнинг тўла ҳукмдори бўлган вақтда Қосим ўзининг
қатағонлари билан унга қарши исён кўтаради. Субҳонқулихон жўнатган
қўшинлар қатағонлар билан Қундуз яқинида тўқнашадилар. Исёнчилар тор-мор
этилиб, яраланган Қосим қўлга тушади ва Субҳонқули амирларининг қарори
билан қатл қилинади.
XVII аср ўрталарида Балх ва Қундуз вилоятларида бўлиб ўтган ўзаро
урушлар бу ўлкаларнинг вайрон бўлишига, аҳолининг эса ўзга юртлар томон
кетишига сабабчи бўлган. 1860-йиллар охирларида рус олими А.Ю.Гребенкин
Самарқанд қатағонларидан ёзиб олган ривоятига кўра, уларнинг аждодлари бу
ерга Самарқанд хони (аслида Бухоро хони-И.У.) Абдулазиз ҳукмронлиги даври
(1645-1680) да Қундуздан кўчиб келишган. Абдулазизхон Қундузда бўлиб турган
вақтида қатағонларнинг бошлиғи Назарбек ўзининг кўплаб уруғдошлари билан
хон қўшинларига келиб қўшилган ва бутун чорваси, хотинлари ҳамда бола-чақаси
билан бирга Ҳисор ва Шаҳрисабз мулклари орқали Самарқандга етиб борган.
Самарқандга қатағонларнинг фақат оқчўрағаси уруғи келиб ўрнашган.
Шаҳрисабзга тас-қатағонлар, Ҳисорга эса мунос-қатағонлар қолиб кетишган.
Назарбек парвоначи лавозимигача кўтарилиб, Самарқандда катта ер-мулкни қўлга
киритган. Бу мулкни ўз сафдошларига вақф-авлод сифатида васият қилиб
қолдирган. Бу даврда фақат мулки хурри-холис ерларигина вақф-авлод, яъни
наслий меросий мулкка айлантириш мумкин бўлган.
172
И.Умаровнинг дала тадқиқотларида изоҳ берилган маълумотларга кўра,
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги «Сурхон» жамоа хўжалигининг 8бўлимида яшовчи Жўраев Мақсадқул бобо(1921-йилда туғилган) нинг
маълумотига кўра, тоқчи-қатағонларнинг асл номи мунос бўлган. Афғонистонлик
қатағонлардан 40 киши Маҳмудбий қатағоннинг қизи Наврўзой билан Сангардак
томон кўчиб келишган ва шу ерда уйланиб, жойлашиб қолишган экан.
Сурхондарёлик тоқчи-қатағонлар ана шу 40 йигитдан тарқалган экан38.
Қатағонлар XVII-XIX асрларда Бухоро хонлигининг энг нотинч
қабилаларидан бири ҳисоблансада, уларнинг айрим сифатлари халқ томонидан
эътироф этилган. Ўзбек қатағонлари хушомадгўйликни ёқтирмайдиган, ҳалол,
тўғрисўз, довюрак, мард, танти, жасур, шунингдек, ватани ва халқига нисбатан
садоқатли эл бўлган. Улар ҳақида халқ ўртасида тарқалган нақлда бундай
дейилади:
Қатағон ҳам қаттиқ ёв,
Ўртада юз бўлмаса.
Тортувли ҳам шунқор эл,
айби оз бўлмаса.
Ушбу нақлнинг мазмуни шундан иборатки, агар қатағонлар юзхотир,
андишали халқ бўлмаганларида, қаттиқ ёвга айланишлари мумкин эди. Тортувли
ҳам худди қатағонлар сингари шунқор эл. Фақат бу уруғнинг битта айби бор. У
ҳам бўлса уларнинг сон жиҳатдан оз бўлганлигидадир47.
XIX аср охири XX аср бошларида Бухоро амирлигининг шарқий
ҳудудларини ўрганган рус олимлари Вахш дарёси ҳавзасидаги қатағон уруғлари
ҳақида маълумот берсаларда, уларни алоҳида уруғлар сифатида кўрсатишади52. Бу
амирликнинг қатағонларни парчалаб юборишга қаратилган сиёсати натижаси эди.
Бухоро амирлигининг шарқий бекликларида бўлган рус олими Н.А.Маев
Тангидовон дарасидан сўнг анча йирик бўлган ўзбек қишлоғи-Хатак бошланиши
ва у ерда ўзбекларнинг қатағон уруғи яшашини таъкидлайди. Аммо уларнинг
қайси уруғига мансублиги ҳақида ҳеч нарса демайди.
Б. Х. Кармишеванинг таъкидлашича, XX аср бошларида Кўлоб ва
Қўрғонтепа бекликларида тахминан 24000 қатағон яшаган. 1924-1925 йилларда
эса ҳар икки вилоятда 8935 та қатағон қолган. Олима бу ҳолатни совет
ҳокимиятини ўрнатиш чоғида қатағонларнинг кўпчилиги Афғон Туркистонига
кетиб қолганлиги билан изоҳлайди. С.М.Абрамзоннинг Жумабой Қачибековдан
1954-йилда ёзиб олган маълумотга кўра, Шарқий Туркистонда Тошқўрғон
шаҳридан жанубда Кебезтов тизмаси жойлашган. Чўп бел ва Муз бел довонлари
оралиғида қирғизларнинг қатағон уруғи ўрнашган бўлиб, 2000 га яқин оиладан
иборатдир. Бу ҳудуднинг бир қисми Хўтан округига, қолган қисми Ёркент округи
таркибига киради.
Б.Х.Кармишеванинг қайд этишича, XX аср 20 йилларида тоқчилар
Кўҳитанг тоғининг шарқий қисмида (1190 киши), Шерободдарёнинг ўрта
(2695 киши) ва юқори оқимларида (665 киши) яшашган. 1926-йилда ўтказилган
аҳоли рўйхати чоғида тоқчи-қатағонлар яшайдиган Боғча қишлоғида 37 хўжалик,
Сангардакда 108 хўжалик, Чаканада 45 хўжалик, Чанглоқда 44 хўжалик, Бойсун
районидаги Кичик Олачопон қишлоғида 15 хўжалик, Боғчикда 40 хўжалик,
Қайроқда 122 хўжалик, Қизилновурда 100 хўжалик, Кенгдалада 35 хўжалик
173
яшаши қайд. Б.Х.Кармишева рўйхат вақтида Сурхондарё тоқчилари қатағонларга
қўшиб юборилганлигини таъкидлайди53. 1924-йилги аҳоли рўйхати чоғида Хатак
кентлигида 9285 киши яшаши, шундан 5985 киши ўзбек, 3300 киши тожик
сифатида қайд этилади. Хатак кентлигида қатағон номи тилга олинмайди. Тўғри,
1924-йилги аҳоли рўйхатида Кўҳитанг тоғининг шарқий ёнбағирларида 1190
қатағон қайд этилган. Лекин улар Зарабоғ ва Шержонда яшовчи тоқчи-қатағонлар
бўлган.
Қадимий анъанавий турар жойлар
Ўзбекистон ҳудудида уй-жойлар қурилиши қадимий тарихга эга бўлиб,
Шеробод ҳудудида қадимги тураржойлар табиий шароитни ҳисобга олган ҳолда
барпо қилинган. Шунингдек, ҳар бир қурилган бино қурилишида ундан
фойдаланиш манфаатлари тўлиқ ҳисобга олинган.
Шарқ мутафаккири Абу Носир Форобий уй-жой қурилиши кўпдан-кўп
геометрик услубларга бўлишини, улар ичида «қуриладиган меъморий обида
тарҳини тузиш санъати» мавжудлигини таъкидлаган. Шунингдек, Абу Али ибн
Сино тураржой меъморчилигида қурилажак уйнинг жойи, унинг шамол йўлига
нисбати, жой ёнидан ўтадиган сувнинг таркиби, яқин атрофда турмуш шароитига
салбий таъсир кўрсатувчи манбаларнинг бор-йўқлиги кабиларни ҳисобга олиш
зарурлигини уқтиради. Ўрта Осиёда ҳар бир шаҳар, тураржой меъморчилиги
жойнинг табиий шароити, об-ҳавоси, халқнинг иқтисодий, ижтимоий ҳаёти
таъсири асосида ривож топган.
Шеробод
ҳудуди
аҳолисининг
уй-жойлари,
маданий-маиший
иншоотларининг қурилиш тарҳи, дизайни, меъморчилик композицияларида
сўнгги ўрта асрлар даврида бунёд этилган маданий-маиший иншоотларнинг
қурилиш анъаналари изларини кузатишимиз мумкин. Этногриф Д. Нозиловнинг
фикрича, ўрта асрларда бу ерда ўзига хос Тоҳаристон (Бақтрия) меъморчилик
мактаби шаклланган. Бундай иншоотлардаги қурилиш услублари Шеробод ўтроқ
аҳоли яшайдиган қишлоқлардаги уй-жойлар қурилишида акс этганлигини
кўришимиз мумкин. Аҳолининг доимий тураржой, уй томи пахса, хом ғишт,
гувала яъни «бўрикалла», шапати, тоғли ҳудудларда синч девор, тош девордан
иборат бўлган. Дастлаб бир хонали, икки хонали ХХ аср бошларига келиб
«хўржин том», «боми том», «обдовли том» ва болохонали уйлар вужудга кела
бошлаган.
Тоғли ҳудудларда доимий тураржойлар асосан сой бўйларида, анҳор
ёқаларида бунёд этилган бўлиб, уйларни қуришда ҳудуднинг табиий-географик
хусусиятлари эътиборга олинган. Хусусан, уй-жойлар қуриладиган ҳудудга қуёш
ёруғлиги тушиш ҳолати, дарадан ўтадиган совуқ шамол йўлидан сақлаш, ёмғир ва
селнинг сойга тез оқиб тушиши, уйларни сувга ва деҳқончилик қиладиган
ҳудудларга яқинроқ жойларда қуриш, қолаверса табиий офатлардан сақланиш
каби масалаларга эътибор қаратилган.
Шеробод ҳудудидаги ўзбеклар ва тожикларда уй-жой қуришда ўзига хос
урф-одатлар бўлган. Масалан, уй қурилишини бошлашдан олдин кун ўнгланиб,
ҳафтанинг хайрли ва хосиятли кунлари аниқланиб, шундан сўнг қўй сўйилиб,
қўни-қўшнилар чақирилган. Меҳмондорчиликдан сўнг уй деворига тошни
174
биринчи бўлиб бадавлат, ёши улуғ кекса киши қўйган, қолганини ёшлар давом
эттирганлар. Шеробод ҳудудининг Вандоб, Пошхурт, Майдон, Хатак, Шержони,
Қорабоғ, Зарабоғ, Калламозор, Лайлагон каби қишлоқларида эса уй қурилишига
чақирилганларнинг ҳаммаси биринчи куни ўзлари билан уй деворига биттадан
тош келтирганлар, кейин меҳмон бўлиб тарқалишган. Уй қурилишини эса уй
эгаси ўз оила аъзолари билан бошлаган, уй пойдеворнинг биринчи қаторини уй
эгасининг ўзи қалаб, қолганига ҳашар уюштирган. Ахборотчиларнинг
таъкидлашича, ота-боболари қадимдан одатда уй қуришда ишни бинонинг
«қибла» томонидан бошлашган.
Тоғли ҳудудларда уйлар, асосан, бир томонга, яъни сой томонга қаратиб
қурилган. Сойдан тоққа томон баландлик бўлиб бориши уйларнинг бу тартибда
қурилишига олиб келган. Уйларнинг олд томони эса шу баландлик ҳисобига
қаватма-қават бўлиб тоғ томон ортиб боради. Бу ҳудудда уйларнинг тоққа
қаратиб қурилиши яхши натижа бермайди, чунки тоғдан келадиган қор ва ёмғир
сувлари тўппа-тўғри уй ичкарисига кирди, иккинчидан, тоғ ён бағрига қурилган
уйнинг орқа девори бўлмаганлиги сабабли уйнинг томи баландлик ҳисобига
ёпилади, бу эса уйнинг олд томонини бошқа ёққа ўзгартиришга имкон бермайди.
Уйларнинг орқа деворларини тоғ ҳисобига қурилишининг асосий сабаби
шундаки, бунда биринчидан, қурилиш ашёлари ва ишчи кучи тежалган бўлса,
иккинчидан, юқори қаватда жойлашган тураржойлар олдига кенг ҳовли бунёд
этилган. Тоғларда асосан тоғ ён бағирларида бунёд этилган молхона, отхона,
омборхона кабиларнинг томи ҳовли тарзда ишлатилган. Чунки, тоғ ён бағрида
тиккаликда қурилган уй-жойларнинг пастки қисмлари шу хонадоннинг ҳовлиси
вазифасини ўтаган. Албатта, уйни ёпишда ёғоч (асосан арча, тол ёки терак)
тўсинлар тоқ (3, 5, 7, 9, 11, 13) қўйилган. Масалан, ошхона, даҳлизлар учун уч ёки
бешта ёғоч (хори) ишлатилса, меҳмонхона ва бошқалари учун етти, тўққиз, ўн
биттагача қолаверса, уйнинг хоналари катталашишига қараб ундан ҳам кўп
ишлатилган. Томнинг ёғочи (хори) устидан васса қўйилиб, васса устидан чий,
бўйралар ёки қамиш тўшаб сомон лой билан сувалган. Ҳар йили ёмғир ва қор
сувлари ўтиб кетмаслиги учун сомон аралаштирилган лой билан суваб турганлар.
Қиш фаслида қор ва музларнинг том устида узоқ вақт туриб қолишининг олдини
олиш мақсадида том устига вақти-вақти билан туз сепиб турилган.
Шеробод ҳудудида уй қуришда, асосан, маҳаллий қурилиш ашёларидан
фойдаланилган. Тоғли ҳудудларнинг юқори қисмини ўрмонзорлар ташкил
этганлиги сабабли бу ҳудудда пахса девор ўрнига синч девор кенг қўлланилган.
Синч девор жуда қулай ва мустаҳкам бўлганлиги билан ажралиб турган, синч
деворда токча, тахмон ўрнатиш қулай бўлган. Тоғли ҳудуд аҳолиси шамол
эсадиган ва сел келадиган томонга тош девор ёки қўш синчли девор қуришган.
Шунингдек, синч деворли уйларнинг хоналари кенг ва баланд бўлади, синч девор
“тагсинч”, “каллак”, “устун”, “забаррав”, “устунгўша”, “қалама”, “ховонда”,
“пуштак”, “бачки” каби қисмлардан ташкил топган.
Воҳанинг тоғли ҳудудларида синч девордан ташқари кесак, яъни гувала
деворлардан ҳам фойдаланишган, бу ҳолатни воҳанинг тоғ олди қишлоқларида
кузатишимиз мумкин. Шеробод ҳудудида дастлаб пахсали уй қурилиши маҳаллий
усталар томонидан амалга оширилган, ХХ асрнинг биринчи чорагида Шеробод
ҳудудининг Новбоғ, Оқўрғон, Хитой, Роватак, Чиғатой, Ғамбур, Тўғиз, Чуқуркўл
175
каби қишлоқларда пахсали уйлар қурилган. Пахса уй баландлиги 70-80 см ли
устма-уст ётқизилган қатор қатламдан ташкил топиб, бу уйларнинг бўйи беш
қадам, эни уч қадам, деворларнинг қалинлиги икки ёки уч қарич бўлиб сирти
кесилмаган. Биринчи қаторда фақат эшик ўрни қолдирилган, иккинчи қаторда
дераза, токча, эшик ўрни қолдирилса, учинчи қаторда дераза, дарча, эшик,
токчаларнинг усти беркитилгандан сўнг айлантириб чиқилган. Пахсали
уйларнинг бурчаклари ярим айлана шаклда бўлиб, тўрт бурчагига девор
ёпиштирилган ҳолда тўрт устун ўрнатилган. Том хариси эса шу устунларга
қўйилган, буни айрим тадқиқотчилар қишда бўлиб турадиган бўрон, қор ва ёмғир
суви бино бурчакларини ювиб кетмаслигини назарда тутиб қилинган, деб
таъкидлайди.
Бу уйларда қиш фаслида сандал (танча)лардан фойдаланганлар, сандал
томонлари тенг тўрт оёқли курсидан иборат бўлиб, у асосан хонанинг ўртасига
ўрнатилган, сандал устига кўрпа, чойшаб ёпиб қўйилган. Воҳанинг Тароқли,
Қизилолма, Чиғатой, Чуянчи каби қишлоқларида эса доимий тураржой уйнинг
тепа қисмидан мўри, яъни туйнук қўйилган ҳамда уйнинг ичида чой ва овқат
тайёрланган. Туйнукдан тутун чиқиб, ҳаво янгиланиб, алмашиб турган.
Шунингдек, ҳовлида узум токлари кўтарилиб, войиш (ишком) қилинган ҳамда
мевали ва баъзан эса мевасиз дарахтлар экилган. Баъзи ҳовлилар девор билан ўраб
олинган, кўпгина ҳолларда чўл ҳудудларда ярим ўтроқ тарзда яшовчи юз,
қўнғирот, дўрмон аҳли, асосан, бир хонали уйларда яшаган. Бу уйларни
шамоллатиш учун олди ва орқа томонларидан «ярим қулоч» баландликда
деворларини бир ёки икки жойидан тешилиб туйнук ясалган, уйлар дарчасиз ва
токчасиз бўлган. Шеробод ҳудудида сандал ўчоқ қиш фаслида бутун оиланинг
асосий ўтириб суҳбатлашиш, овқатланиш, исиниш, жун титиш, урчуқ йигириш,
қолаверса, ётиш учун ҳам асосий жой ҳисобланган.
ХХ асрнинг 50-йиллари охирига келиб воҳа аҳолисининг анъанавий уйжойлари ўрнига замонавий қурилиш ашёларидан бунёд этилган янгича шаклдаги
уйлар қурилиши таомилга кира бошлаган. Шеробод ҳудудининг ярим ўтроқ
лалми деҳқончилик билан шуғулланувчи чорвадор аҳолисининг асосий
тураржойлари мавсумий ва вақтинчалик бўлиб, уларни лочиқ, капа, чум, чайла,
чодир, ер том, тўла, чўпон тўла, боғ том, ўтов, қора уй, оқ ўтов, қизил ўтов
кабилар ташкил этган. Бу даврда мавсумий ва вақтинчалик турар жойлар ичидан
энг кўп тарқалгани ўтов (қора уй) бўлиб, унинг вужудга келиш тарихи бир неча
минг йилликларга бориб тақалади. Милоддан аввалги V асрда Геродот ўзининг
«Тарих» номли асарида аргиппларнинг мавсумий ва вақтинчалик тураржой
сифатида қурган уй жой учун қурилиш ашёси табиий ўсиб турган дарахтлардан
фойдаланганликлари ҳақида тўхталиб: «Ҳар бир оила дарахт тагида яшайди.
Қишда дарахт қалин оқ қигиз билан ёпилади, ёзда эса кигиз олиб ташланади»,-деб
қайд этган. Ўғизларга ўтов бир мингинчи йилликнинг охирларида кириб келган.
Муаллифи номаълум «Ҳудуд ал-олам» номли асарда Иртиш бўйларида истиқомат
қилган қалмоқлар ҳақида тўхталиб: «Қишин - ёзин кишилар қора уйларда яшаб,
яйлов ва сув ахтариб, кўчиб юрадилар» дейилган. Демак, ўтов кўчманчи
халқларнинг асосий тураржой воситаси сифатида милоднинг биринчи минг
йилликлари ўрталарида вужудга келган.
176
Шеробод ҳудудининг Калламозор, Лайлагон, Хатак, Хўжанқо, Хитой, Тупор,
Тўғиз қишлоқлари аҳолисининг қора уй - ўтовлари икки қисмдан; а) тол (сариқ
тол) новдаларидан қилиниб, бу уйнинг суяги деб аталувчи “керага”, “увуқ” ва
“чанғароқ”дан; б) уйнинг устини ёпувчи жиҳозлар – “тўрлиқ”, “узук” ва
“туйнук”дан ташкил топган. Уйнинг панжара қисми керага бўлиб, керагалар 48
бошдан 74 бошгача бўлади, асосан битта ўтовда тўртта керага бўлиб, ҳар бир
керага уйнинг тўртдан бир қисимни эгаллаган ҳамда бу «қанот» деб номланган.
Қанотларнинг бирлашган жойини «жафсар» деб аташган, жафсарларга
баландлиги олти ярим, саккиз ярим қарич узунликдаги жафсар қозиқлар қоқилган
ва керагаларга жафсар ип (бов)лар билан жафсар қозиқларга маҳкамланган.
Тўртала керага бирлаштирилиб, ўтовнинг панжара қисмини ташкил этган,
керагалардан ҳосил бўлган панжара катаклари «кўзанак» деб аталган.
Кўзанакларнинг кенг, яъни «ел кўзанак» ҳамда «тор кўзанак» каби турлари бўлиб,
Шеробод ҳудудининг ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳолиси, асосан,
тор кўзанакли уйлар қуришган. Шеробод ҳудудининг ярим ўтроқ аҳолиси эса ел
(кенг) кўзанакли уйлар қуришган, чунки ел (кенг) кўзанакли уйлар нисбатан енгил
ва ихчам бўлиб, кўчиш чоғида улов (туя, от ёки эшак)га ихчамгина жой бўлган.
Ҳар бир қанотда 12 тадан «чиноқ», яъни «қулоқ» бўлса, ўтов «48 бошли», 16
тадан чиноқ бўлса, «64 бошли» ўтов деб аталган. Керага панжаралари «керага
кўки», яъни ҳўкиз ёки туя терисидан махсус тайёрланган тасмалар билан
боғланган, шунингдек, керага кўки қора уйнинг «ошиқ-мошиғи» сифатида ҳам
ишлатилган. Калламозор, Лайлагон, Эгарчи қишлоқларида керагалар ёйилганда 78 қарич баландликдаги панжараларни ташкил этса, Хитой, Тупор, Тўғиз
қишлоқларида эса 6 қарични ташкил этган. Йиғиштириб олинганда баландлиги
12-14 қарични, эни эса 3-4 қарични ҳосил қилган.
Ўтовнинг эшиги «турди» яъни, устки, пастки ҳамда ён бўсағалардан иборат
бўлиб, кераганинг олд томони уй эшигининг ён бўсағасига, яъни ён устунига
беркитилган. Ён бўсағаларнинг икки учи турди (тепа) ва пастки бўсағаларнинг
чуқурчасига кийдирилган. Турди (тепа бўсаға)нинг устки қисмида бешта «етим
увуқ» учун чуқурчалар қилинган. Икки ён бўсағанинг керагаларга келиб
бирлаштириладиган жойи узунасига ўйиб, ариқча шаклида қазилган ва керагалар
шу чуқурчага жойлаштирилган. Беш-олти қарич баландликда қамишдан чий
тўқилиб, керагаларнинг ташқи қисмига тутилган, бунда икки ёки учта чий етарли
бўлган. Чий тўқишда эса қамиш пўстлоғидан ажратилиб, беш ёки олти қарич
узунликда қирқилган ҳамда чий тўқиш дастгоҳида эчки қилидан йигирилган
«шардоз» (ип)лар билан тўқиб чиқилган. Қора уйнинг керага ва бўсағалари
ўрнатилиб бўлгандан кейин, кераганинг қисмидан эни 1-1,5 қарич бўлган рангга
бўялган жундан тўқилган боғиш ҳамда ўрта қисмидан эни ярим қаричдан узунроқ
бўлган рангга бўялган жундан тўқилган «жафсар бов», яъни «айил»
айлантирилган ва икки учи ён бўсағаларига тортиб боғланган. Булар
керагаларнинг ўтириб қолмаслиги, қолаверса, жафсарларнинг очилиб кетмаслиги
ҳамда керагаларнинг орқага қараб қийшаймаслиги учун қилинган.
Шеробод ҳудудида қора уйнинг “увуқ”лари тол новдасидан ясалиб,
Калломозор, Хомкон, Хатак, Эгарчи қишлоқларида саккиз-тўққиз қарич
узунликни ташкил этиб, диаметри қўл ўрта бармоғининг бир ярим, икки бўғин
узунлигини ташкил этган. Увуқнинг эгилган жойи керага «чиноқ» (қулоқ)ларига
177
маҳкамланган, увуқларнинг сони уйнинг неча бошли бўлишлигига боғлиқ бўлиб,
қора уй 52 бошли бўлса, увуқ 52 та, ёки 74 бошли бўлса увуқ ҳам 74 та бўлган.
Албатта, етим увуқлар бунга кирмаган, етим увуқ деб устки бўсағага, яъни эшик
устига ўрнатиладиган бешта увуққа айтилган. Чунки етим увуқларнинг эгилган
жойи қисқароқ бўлиб, бир қиричдан ошмаган, учи эса чанғароқ тешикларга
киритилган. Қора уйнинг «чанғароғ»и толдан доира шаклида эгиб қилиниб, унинг
айланаси 8-9 қарични, қалинлиги эса бир қарични ташкил этган. Бу «қасқоқ» деб
аталган. Чанғароғ қасқоғининг устки қисмига толдан тайёрланган таёқлар гумбаз
шаклида эгилиб чанғароқ тепароғидан ўйилган биринчи қатор тешикларига
тиқилган. Таёқлар хоч шаклида кесишиб, ўрта қисми эса туя ёки ҳўкиз кўни
(териси)дан тайёрланган тасма билан боғланган, чанғароқнинг асоси бўйлаб
«чанғароқ солма» деб номланган қизил ип (бов) айлантириб тутилган.
Ўтов суягини кўтаришда, яъни тикка қилишда иккита увуқни эчки шохига
ўхшатиб, эгилган жойлари бир-бирига қарама-қарши ҳолатда боғлаб, чанғароқ
шунинг ёрдамида баландликка кўтариДИ. Уч ёки тўртта аёл увуқларни
чанғароқнинг пастки қатор тешикларига киритиб, пастки қисмини керага чиноқ
(қулоқ)ларига мустаҳкамлаб боғлайди. Увуқлар чанғароқ тешикларига киритилиб
бўлингандан кейин, эни 2-2,5 бўғин узунликда бўлган, жундан гулдор қилиб
тўқилган тизмалар билан мустаҳкамланади. Увуқларнинг эгилган жойидан, яъни
тизманинг тагидан «қур» уйнинг бутун айланасига тутилган, қур жундан гулдор
қилиб тўқилиб, эни 1,5-2 қарич узунликда бўлган. Қора уйнинг ичини чиройли
қип-қизил тусда кўрсатиб туриш учун бир қарич энликда қизил гулли қилиб,
жундан тўрлаб, сачоқлари қуббали қилиб тўқилган “гулдуровуқ” қурнинг тагидан
тутилган.
Ўтовнинг устки қисми кигиз (намат)дан тайёрланган иккита «узук» ҳамда
тўртта «тўрлиқ» билан ёпилган, бунда иккита узук билан уй устки қисмининг
чанғароққача бўлган жойини ёпишган. Узукнинг юқори қисми чанғароққа мослаб
айлана ҳолатда кесилган, олдинги 6-8 та пўпакли қизил бов билан орқа томонга
тортилган. 8-10 та бов билан эса орқа узукда уйнинг олдинги қисмига қарата
увуқлар устидан тортилади ҳамда олдини узукнинг устки қисмидан бир-бири
билан кесишган ҳолатда уйнинг “белдов”ига боғланган. Узук оқ бови бир қарич
энликда бўлган, шунингдек, эни ярим қарич бўлган, 38 тадан 64 тагача оқ
“тағобчи”лари бўлган. Бу тағобчилар пастга тортиб олиб келиниб, ола белдовга
маҳкамланган, тағобчилар уйнинг чиройли ва оқ бўлиб кўринишда муҳим
аҳамиятга эга бўлган.
Тўртта “тўрлиқ” ўтовнинг тўртта жафсари (қаноти)га ёпилган ҳамда узуклар
тагига тўрлиқларнинг тепа қисми киритилган, кераганинг пастки қисмигача
тўрлиқлар ёпиб турган. Ёзнинг иссиқ кунларида тўрлиқлар “белдов”га туриб
қўйилиб, салқин бўлиши учун чийлар очиб қўйилган. Ўтовда ёруғлик тушуши,
ҳаво алмашиши, сандал, ўчоқларнинг тутунлари чиқиши каби масалалар учун
қора уй чанғароғининг туйнуги бўлиб, туйнук кигиз (намат)дан қилинган.
Туйнукнинг тўртта уч қулоч узунликдаги туйнук бов (арқон)лари бўлиб, уйнинг
тўрт томонидан пастга тушиб турган, туйнукни очиб-ёпишда туйнук бовлардан
фойдаланилган.
Ўтовнинг эшиги нарвон шаклидаги икки қанотли «эрганак» бўлиб, эрганак
устидан уч қулоч узунликдаги махсус чий, ҳамда чий устидан кигиз (намат)
178
қопланган эшик ёпқич тайёрланган. Эшик ёпқичнинг тепа қисми узукка
бирлаштирилган бўлиб, иссиқ вақтларда тепага букланиб қайтарилган ҳолатда
кўтариб қўйилган. Совуқ вақтлардагина тушурилиб, уйнинг оғзи беркитилган,
ёмғир ёққанда ташқаридан ичкарига сув кириб кетмаслиги учун уйнинг ташқи
атрофидан «ғўр», яъни ариқча қазилган. Шунингдек, ўтовнинг «оширма»
арқонлари бўлиб, улар чанғароқ устидан оширилган ва икки томонига қоқилган
қозиқларга боғлаб, довул ва шамол бўлганда қўзғалмаслиги учун
мустаҳкамланган.
Ўтовларнинг катта-кичик, баланд бўлиши, безакларнинг турли хилда
чиройли бўлиши уй эгасининг иқтисодий жиҳатдан бақувватлигидан келиб чиқиб,
уларнинг уйлари икки устма-уст керага, яъни қўш қанотли бўлган, бундай
ўтовларни ясаш ва сотиб олиш катта маблағ талаб қилган. Калламозор, Эгарчи,
Лайлагон, Қорабоғ Майдон, Қизилолма каби қишлоқларда ўтовларнинг эшигини
жанубга қаратиб қурганлар. Чунки, қуёш чиққандан ботгунга қадар уйнинг ичига
қуёш нури (айниқса, куз ва қиш фаслларида) тушиб туриши назарда тутилган.
Бундан ташқари шарқ – кун чиқиш ва ғарб – кунботиш томонидан эсадиган
изғринли шамоллар ва ёғингарчилик ҳисобга олинган, албатта.
Янги уйланаётган йигитга оқ уй (оқ ўтов) қилинган, никоҳ тўйига янги ўтов
қилиш одати хоразмликларда, қипчоқларда, лақайларда ҳам мавжуддир. Оқ
ўтовнинг суяги ва кигизларини куёв томон, ўтовнинг уйсози, яъни ички
жиҳозларини келин томон тайёрлашган, оқ ўтовнинг кигизлари, асосан, оқ
жундан тайёрланган, ўтовнинг тиклаш ва бузиш ишларини фақат аёллар
бажарган.
Ўтмишдан мавжуд бўлган тураржойлардан бири капа бўлиб, воҳа
ўзбекларида «капа», «чайла» деб аталса, қозоқларда эса «курке» дейилади. Капа
вақтинчалик ва мавсумий тураржой бўлиб тезда йиғиштириб олишга қулайлиги
ҳамда содда тузилганлиги билан ажралиб туради. Капа юмалоқ (гумбазсимон) ва
тик (конус) шаклида бўлиб ўртача катталиги энига уч-тўрт қулоч, бўйига бешолти қулоч бўлган. Капани тикиш учун узунлиги уч тўрт қулоч, диаметри бир
ярим, икки бўғин келадиган тол ёки (тут, юлғун, арча, заранг), яъни «капа чўп»
ерга бир қарич узунликда, ораси уч қарич энликда қоқилган. Капа чўплар
бўшамаслиги учун икки қулоч юқорироғидан жундан тўқилган тизма билан
боғлаб чиқилган. Жундан эни тўрт қулоч, бўйи олти-саккиз қулоч узунликда
кигиз қилинган бўлиб, шамол, довул кўтариб юбормаслиги учун тўрт буржига
жундан арқон қилиниб, капа чўпга боғланган. Пишиқ қилиб, мустаҳкам
тайёрланган бу кигизлардан қор ва ёмғир ўтмаган, шунингдек, кигиздан ташқари
қамиш ёки устидан сомонли лой сувоқ қилганлар. Ёзги капалар эса қамиш билан
ёпилган. Айримларининг усти сомонли лой билан сувалган, эшик оғзига қиш
фаслида кигиз, бошқа иссиқли кунларда бўйра ёки шолдан тўқилган мато тўшаб
қўйганлар. Шеробод ҳудудида Бойбулоқ, Чорвадор, Араб, Роватак, Хитой, Новбоғ
қишлоқларида тепасидан тутун чиқадиган туйнук ҳам қилинган. Ерга чий (бўйра)
тўшалиб, устидан кигиз ёки гилам тўшаганлар, капанинг деворига тақаб
“напармач”, “бўғжама”, кўрпа, ёстиқ ҳамда бошқа буюмлар қўйилган.
Кираверишда эшикка яқинроқ жойда ўчоқ бўлиб, тутун туйнукдан чиқиб турган,
шунингдек, сандалдан фойдаланилган. Воҳада капаларнинг усти(томи)ни махсус
қамишдан тўқилган бўйралар билан ёпганлар, бу капани воҳанинг юз, дўрмон,
179
қарлуқ, барлос уруғига мансуб аҳоли «хос капа», қўнғиротлар эса «чум» деб
атаганлар.
Шеробод ҳудудида яшовчи юз, дўрмон, қарлуқ ва барлосларнинг ўтов ва
капага нисбатан кенг тарқалган асосий тураржойларидан бири лочиқ ҳисобланган.
Лочиқ тураржой сифатида туркиялик юрукларда, озарбайжонларда, қолаверса,
қирғиз ва туркманларда ҳам мавжуд.
Лочиқнинг бир неча турлари бўлган, Вандоб, Ғоз, Пошхурт, Заробоғ, Майдон
қишлоқларида лочиқнинг деворлари керагали бўлиб, бўйига тўрт-беш қулоч,
энига икки қулочни ташкил этиб, узунасига айвонсимон эгилган ўқлардан
фойдаланилган. Сайдобод, Қуллиқшо, Новбоғ қишлоқларида эса айланаси бешолти қулоч, тепаси гумбазсимон бўлиб, эгилган ўқлардан ташкил топиб, девор
қисми ўқлари икки, айрим ҳолларда уч қатордан боғлаб чиқилган. Лочиқнинг
айланаси тўрт-беш қулочдан иборат бўлиб, тепасига чанғароққа ўхшаш шаклда
айланаси бир қулоч бўлган иккита тол навдаси эгилган ҳалқа бўлган. Бу ҳалқа
(туйнук)га 35 ёки 45 дона ўқ учлари «танғич» ёрдамида боғланади, юқори қисми
маълум миқдорда эгилган «ўқ навдалари» «ўқ бов» билан керага бошига
маҳкамланади. Бир қулоч баландликдаги керагалар асосан айланаси икки бўғин
бўлган тол новдасидан ясалиб икки қанот учун тўрт донадан иборат бўлган. Эшик
«манглай таёқ», иккита «ён таёқ» ҳамда «пастки таёқ»лардан ташкил топган
бўлиб, пастки таёқлар ишлатилмаган ҳолларда икки ён таёқлар ерга қоқилиб,
қозиқ вазифасини бажарган ҳамда керага қанотлари шунга маҳкамланган.
Лочиқлар керагаси мустаҳкам бўлиши учун бир қулоч узунликдаги олти-саккиз
дона қозиққа боғланган. Мол ва итнинг кириб келмаслиги учун «эрганак эшик»
қўйилган, шунингдек, унинг устидан кигиз ҳамда чийдан ясалган «солма эшик»
ўрнатилган. Тўрт дона кигиз «орқа узук» ва «олдинги узук» деб номланиб, уйнинг
устига ёпилган, рангли чий керага устидан ён деворларига тортилиб, унинг
устидан тўрлиқ кигиз маҳкамланган. Уйнинг туйнуги боғлари бўлган юмалоқ
кигиз билан ёпилган, «оқ бов»лар уйнинг устидан тортилиб, уй атрофидаги
қозиқларга боғланган ҳамда кигизлар мустаҳкамланган. Уйнинг устидан
боғланган оқ бовлар уйни олачипор кўрсатганлиги сабабли ҳам уни «олачи»,
«лочиқ» деб атаганлар.
Шеробод ҳудудининг тоғли ҳудудларида ҳам мавсумий ва вақтинчалик
тураржойлар қурилиб, кўпчилик қишлоқларда ҳар бир хонадондан икки-уч киши
чорва молларини боқиш учун қўни-қўшнилари билан биргаликда тоғ устидаги
яйловга чиқиб мавсумий уйлардан бўлган қора уй, ўтовлар қуриб, 3-4 ой
яшаганлар. Албатта, ўтовларда дам олишган, иссиқ овқат тайёрлашган ва шахсий
буюмлари турган, бундай қишлоқлар яйлов деб аталган. Ҳар бир қишлоқнинг ўз
яйлови бўлиб, улар ҳар йили ўз яйловларига чиққанлар. Ўзбекистоннинг айрим
ҳудудларида чўпонларнинг ўтов тиклаган жойлари «қўш жой» ёки «қўшхона» деб
аталган.
Миллий кийим-кечаклар ва зеб-зийнат буюмлари
Ўзбек халқининг анъанавий кийимлари ва тақинчоқлари моддий
маданиятнинг муштарак бир қисмини ташкил этиб, халқимизнинг миллий
хусусиятлари, урф - одатлари ҳамда эстетик дидини намоён этган. Бошқа халқ
кийимлари сингари ўзбекларнинг анъанавий кийимлари узоқ тарихий жараёнлар
180
давомида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда урф-одат, маросим,
анъаналар таьсирида даврлар ўтиши давомида ўзига хос хусусиятда шаклланиб,
ривожланиб келган. Рус элшунос олимаси О.А.Сухарева таъбири билан айтганда:
«Кийимнинг юзага келиши ва турларининг кўпайишида кишиларнинг яшаш
тарзи, меҳнати ва иқлим шароитидан ташқари, уларнинг маданий ривожланиши,
эстетик дидларининг ўсиши ҳам асосий омиллардандир». Кийимлар даврлар
ўтиши билан, ижтимоий-сиёсий ривожланиш жараёнида ўзига хос тарзда
ривожланиб боради, бу эса тадқиқотчилардан кийимлар тарихини ўрганиш ва уни
ёритишда катта масъулият талаб этади. Чунки халқларнинг этник таркибини
ўрганишда ҳамда уни илмий асослашда кийимларнинг даврлар ўтишига
қарамасдан ўз миллийлигини сақлаб қолганлиги ўзига хос ўринга эга.
Шеробод ҳудуди аҳолисининг қадимий кийими бўлган чакмон қўй ёки туя
жунидан хонаки усулда тўқилган матодан тикилган астарсиз, фақат аврадан
иборат, чопонга ўхшаган кийимдир. Чакмон кенг ва узун тикилиб, этаклари, ёқаси
ва енг учларига чироз жияк тикилган, у чопон устидан кийилиб, белбоғ
боғланмаган. Воҳада чакмоннинг тивитли, босма ва қоқма каби турлари бўлган,
умуман, чакмон Марказий Осиё халқларининг анъанавий кийимларидандир.
Белбоғ қадимдан ўзбек ва тожик халқлари томонидан эъзозланиб келинади.
Белбоғ эркаклар уст кийими, яъни чопон, желак устидан белга боғланадиган
рўмол бўлиб, бўз, шойи каби матолардан каштали ҳамда каштасиз тикилган.
Белбоғни воҳанинг Қорабоғ, Чиғатой, Рабатак, Тўғиз, Хитой, Тупор, Ғамбур,
Чуянчи қишлоқлари айрим аҳолиси «белқарс» деб атаган, чорвадор аҳолининг
жундан тўқилган матолардан ҳам белбоғлари бўлган. ХХ асрнинг биринчи
чорагида воҳада чопон кийганда албатта, белбоғ билан белини боғлаб юрганлар,
шу каби тўйларда сарпо сифатида, эркак кишиларнинг белига белбоғ боғланган.
Хусусан, тўйда куёвга тўн кийдириб, белбоғ боғлашган, ёши катта кекса кишилар
оқ матодан тикилган белбоғлар, ёш йигитлар эса катта рангдор каштали, безакли
белбоғлар боғлашган. Давлатманд одамлар икки, учта белбоғ боғлаб юришган. Бу
эса уларнинг қай даражада ҳурмат – эътиборга лойиқлиги ҳамда бойлигидан
далолат берган. ХХ асрнинг 30 - 40-йилларига келиб ёшлар ва ўрта ёшдаги
эркаклар белбоғ боғламай қўйганлар, бу эса воҳада эркакларнинг белбоғ боғлаш
анъанасининг аста-секин кундалик турмушдан чиқа бошлаганлигидан далолат
беради.
Туркий халқларда бош кийимни тикиш, кийиш ҳамда у билан боғлиқ урфодатлар қадимдан ривожланган, мамлакатимизда, қолаверса, Шеробод ҳудудида
эркакларнинг кенг тарқалган бош кийимлари салла, дўппи ва телпакдир. Шеробод
ҳудудида асосий бош кийимлардан бири салла бўлган, саллани ёши катта
кишилар, ўзига тўқ ҳамда уламо кишилар ўраб, мадрасада таълим олаётган ёш
йигитлар ва янги уйланаётган куёвлар ўраганлар. Саллани бошга ўраганда чап
томондан бир учи икки, икки ярим қарич узунликда пеш қолдирилиб юқорига
қистирилиб кўйилган, намоз ўқиётганда пеш ён тарафдан кўкракгача осилтирилиб
қўйилган. Илмли кишилар эса пешни орқа томонга осилтириб қўйган, кекса
кишиларнинг саллалари кулранг, оқ рангда, ёшларники эса тўқ қизил ҳамда қизил
рангдаги матолардан бўлган. Шеробод ҳудудининг чорвадор аҳолиси туя
жунидан малла рангли, оқ эчки жунидан оқ рангли матолардан тўқиб, салла
қилганлар.
181
Эркакларнинг асосий қиш фасли бош кийими телпакдир, воҳада чорвадор
аҳоли томонидан қоракўл терисидан телпаклар қилинган. Тоғли ҳудудларда тулки
терисидан, Сурхондарё соҳилларида яшовчи аҳоли қундуз терисидан телпак
тикишган. Аҳолининг анъанавий оёқ кийимлари маҳаллий усталар томонидан
тикилган бўлиб, такаки, чориқ, ҳаккари, мўкки, тоштовон каби оёқ кийимлар
тайёрланган. Этик ҳамда махси-ковушларни воҳадаги ҳамма усталар ҳам тайёрлай
олмаган, бу хилдаги оёқ кийимлар учун хомашё сифатида от, туя, қорамол, қўй ва
эчкининг ошланган (ийланган), териларидан фойдаланилган. Тери жийда, ўрик
(зардоли), жинжак илдизларидан қайнатиб тайёрланган сувга 2-3 кун солиб
қўйилади, қизғиш рангга кирган бу тери ошланган. Такаки, асосан. қорамол
терисидан қилинган, шунингдек, чориқ ҳамда попушлар ҳам қорамол терисидан
тикилган. Масалан, чориқнинг орқа товони тагидан тасма ип қилиниб, оёққа
айлантириб боғлаб қўйилган, чориқлар; асосан ёғин-сочин даврида кийилган.
Махси ва мўккилар сарка терисидан тикилган, асосан, ёғингарчилик даврида
кийиладиган ҳаккари ковушлар ёғочдан ясалган.
Шеробод ҳудудида ХХ асрнинг биринчи чорагида қизлар ҳамда қариялар
кўндаланг ёқали, яъни елка ёқали кўйлак кийиб, айрим қишлоқларда бу кўйлакни
«кифтаки» деб аташган. Бундай кўйлак ёқалари чап ёки ўнг томондан ярим қарич
узунликда бош бемалол киришига мўлжаллаб кесилган. Бош кириши учун
мўлжалланган тепа қисми ип билан боғлаб қўйилган. «Елка ёқали» ёки «кифтаки»
деб номланган бундай кўйлаклар ХХ асрнинг 30-40 йилларида аёллар орасида
оммалашган.
ХХ асрнинг 50-йилларига келиб қизлар ва аёллар кўйлаги
орасидаги фарқлар йўқолиб, тик кўринишдаги, яъни, вертикал кўринишдаги
кийимлар урф бўла бошлаган. Умуман олганда, бу даврда аёллар кўйлакларининг
тўғри елкали эркин кесма лиф ва этакка томон кенгайган юбка шаклидаги
бичимлари урф бўлган.
Аёлларининг анъанавий ички кийимларидан бири лозимдир, эркак ва аёл
лозимлари, яъни иштонлари бичимларида фарқ бўлмаган, фақат тикилишида фарқ
қилган. ХХ асрнинг биринчи ярмида аёл кишининг ҳатто бир ёшга етмаган
чақалоқ қизларда ҳам гуноҳ саналади деб, лозим кийиши шарт бўлган. Аёллар
лозими икки хилдаги матодан тикилган бўлиб, бу локал хусусият эмас, балки
умумминтақавий аҳамият касб этади. Лозимнинг пойча қисмига янги матодан,
липасига, яъни кўзга кўринмайдиган томонига арзонроқ матодан, ғиштагига эса
пойча қисмига ишлатиладиган матодан тикилган. Ёши катта ва кекса аёллар
лозими малла, кўкиш рангдаги матолардан, қизлар ва ёш аёллар лозими эса
қизғиш очиқ рангдаги матолардан тикилиб, пойчаларига турли хилдаги жияклар
қадалган.
Қизларнинг қадимги бош кийимларидан бири «қасава» бўлиб, у қаттиқ
бўлиши учун бир неча хил матодан чамбарак услубида тайёрланган ҳамда ўрта
қисми очиқ қолдирилган. Қасава воҳа аҳолиси аёлларининг қадимий бош
кийимларидан эканлиги ҳақида айрим муаллифлар тўхталганлар. Аёлларнинг
қадимий анъанавий бош кийимларидан бири бўлган рўмол, тўртбучак шаклида
бўлиб, турли-туман усулларда ўралган. Воҳанинг қўнғирот уруғига мансуб
аҳолиси рўмолни “қийиқ” деб аташган, рўмоллар тайёрланган матосига қараб
турлича номланган. Ўрганилаётган даврда воҳада қизлар «гуноҳ ёшига» етган
даврдан бошлаб рўмол ўрай бошлаганлар.
182
Шеробод ҳудудида заргарлик санъати намуналари жуда қадимий, бебаҳо ва
ранг-баранг бўлиб, хусусан, Далварзин каби археологик ёдгорликлардан топилган
тақинчоқ ва зеб-зийнатлар бунга мисол бўлади. Минг йилликлар давомида
кийимларни безашда кўпинча турли хилдаги ва рангдаги мунчоқ, юпқа ва ясси
қилиб олтиндан, кумушдан ясалган, баргаклар билан ишланган зирак, кўкрак ва
бўйин тақинчоқлари ҳам мавжуд бўлган. Тақинчоқлар кишилар ёшидаги фарқни,
табақавий қатламни ва оилавий аҳволини белгилашда хизмат қилиб, уларнинг
насли-насабидан дарак бериб турувчи хусусиятга эга бўлган. Аёллар, хусусан, ёш
келинчаклар ҳамда бой хотинлар ХХ асрнинг 40-йилларигача тўйларда,
байрамларда бурунларига сирға, яъни «латива» таққанлар. Лативани Бойбулоқ,
Хитой, Тўғиз, Саидобод, Чуқуркўл қишлоқларида «натибини» деб атаганлар,
латива тақинчоғи ўзбек лақайларда ҳам мавжуд бўлган. Ёш келинларнинг
тақинчоқларидан бўлган “силсила” уч тўрт қатор ўйма нақшли бир-бирига занжир
кўринишидаги ҳалқачалар билан уланган бўлиб, асосан, бошдаги кийгичга ёки
рўмолга беркитилган. Силсилалар тўрт қисмдан: ҳабатак, силсила, гўйша ҳамда
чеккадуодан иборат бўлган, силсила тақинчоғи тожик ва туркман аёллари
ижтимоий турмушида севимли тақинчоқлардан бўлган.
Шеробод ҳудудида аёлларнинг барчаси «гуноҳ ёши»дан бошлабоқ қулоққа
сирға таққанлар, сирғаларнинг уй сирғаси, ойболдоқ, қозиқ сирға, Муҳаммади
сирға каби турли хил шакллари мавжуд бўлган. Хусусан, воҳада айлана ёки
бодомсимон сирғалар бўлиб, «ҳалқайи Муҳаммади» ёки «муҳаммади сирға» деб
номланган. Муҳаммади сирғанинг тоқ сонли осилчоқлари бўлиб, уларнинг сонига
қараб «уч оёқли», «беш оёқли», «етти оёқли», «тўққиз оёқли», «ўн бир оёқли»
каби турларга бўлинган. Воҳада «тўққиз оёқли» ва «ўн бир оёқли» муҳаммади
сирғани асосан бой хотинлар тақишган, бу сирғани воҳа аёллари Биби
Фотиманинг сирғаси деб, муқаддас билганлар.
ХХ асрнинг биринчи ярмида қўлга тақиладиган анъанавий тақинчоқлардан
узук ва билагузуклар кенг тарқалган бўлиб, узукларни эркаклар ҳам, аёллар ҳам
таққанлар. Узукни воҳанинг Чиғатой, Оққўрғон, Навбоғ, Хитой Қуллиқшо каби
қишлоқларида «узук» деб атасалар, баъзи қишлоқларида эса «ангуштарин» деб
атаганлар. Ўзига тўқ бой хонадон соҳиб ва соҳибалари, асосан, тиллодан ясалган
узук таққан бўлсалар, ўрта ҳол аҳоли эса, асосан, кумушдан ясалган узуклар
таққанлар. Узуклар кўпроқ кўрсаткич бармоқларга тақилган, тилло ва кумушдан
ясалган узукларга садаф, зумрад, фируза каби қимматбаҳо тошлардан кўзлар
қўйилган. Улар ёмон кўзлардан асрайди дейилган. Шеробод ҳудудида аниқса,
аёлларнинг узук тақиши муҳим бўлиб, уй-юмушларини бажаришда хусусан,
идиш, қозон-товоқларни ювишда «ош ҳалол»ли бўлмаса, ювган идиш, қозонтовоқлари тоза ҳисобланмаган. Шунингдек, воҳада фарзанд дунёга келганда илк
маротаба чўмилтиришда болани давлатманд бўлсин деб, сувга узук солганлар.
Аёлларнинг севимли тақинчоқларидан билагузуклар бўлиб, бу тақинчоқни
воҳанинг Вандоб, Ғоз, Пошхурт, Заробоғ, Қорабоғ, Майдон каби қишлоқларида
«билак узук» ёки «дастпона» деб атаганлар. Билагузуклар ҳам узуклар каби тилло
ва кумушдан ясалган, айримларининг эни бир, бир ярим бармоқ бўғин бўлса,
баъзилари эса икки, уч ярим бармоқ бўғинни ташкил этган. Билагузукларга
нақшлар берилиб, айримларига қимматбаҳо тошлардан кўзлар ҳам қўйилган,
уларнинг «панжа», «турна», «ислими» каби нақшлар солинган турлари мавжуд
183
бўлган. Шеробод ҳудуди аҳолисининг анъанавий кийимлари ва тақинчоқлари
ўзбек маиший моддий-маънавий маданиятининг ажралмас қисми сифатида, ўзида
миллий хусусиятларни акс эттирган.
Номоддий маданияти дурдоналари
Шеробод воҳаси бахшилари «Алпомиш», «Гўрўғли», «Бева Барчин ёхуд
Барчин бека», «Авазнинг туғилиши», «Малла савдогар», «Кунтуғмиш», «Нурали»,
«Ҳасанхон» «Олтин қовоқ», «Аваз ва Ойзайнаб», «Ойпарча», «Авазхон»,
«Зандигор» каби кўплаб достонларни куйлаб келганлар. Шеробод аҳолиси
ижтимоий маиший турмушида халқнинг руҳий куч қувват олиши, маънавий
ривожланишида халқ орасида оғиздан оғизга ўтиб келаётган ривоятлар ҳам муҳим
аҳамиятга эга. «Ҳазрат Али», «Бобо Равшан» каби қисса ва достонларни ривоят
шаклида айтиб келишганлар. Ҳазрат Али қиссасида баён этилишича, Ҳазрати
Ахтам саҳобамиз Мадинадан Амударё бўйларига айланиб келганда Мақотилнинг
Ҳабаш полвонига дуч келиб қолади. Шунда Ҳабаш сен ким бўласан деганда, мен
Ҳазрат Ахтам бўламан дейди. Ҳабаш сўнгра Ҳазрат Ахтам билан жанг қилади,
уч кунлик жангдан кейин Ҳазрат Ахтам етмиш жойларидан ярадор бўладилар.
Ана шунда қонсираб йиқилганларида у кишининг бошларини Ҳабаш кесиб олади.
Шу вақтда у кишининг бўғизларидан бир томчи қон Мадинага бориб Ҳазрат
Алининг юзларига томади. Шунда дўстимиз Ҳазрат Ахтамга бир гап бўлди деб,
Ҳазрат Али у кишини излаб келади, келганларида тана ётибди-ю, бош йўқ эмиш.
Ҳазрат Али Аллоҳим, бу маҳлуқингни ўзинг даф қил деганда, Ҳазрат
Алининг дулдул отлари бир сакради. Шунда Ҳазрат Али қиличини Мақотилнинг
тепасидан солди. Ҳазрати Жаброил ҳам Ҳазрат Алининг қиличларини бир
томонидан ушлаб пастга босади. Шунда қилич ернинг уч қаватини кесиб
юборади. Мақотил эй қумурсқа сен нима қилаяпсан деганда, Ҳазрат Али бир
силкингинчи дедилар. Мақотил бир силкинди. Шунда Мақотил иккига бўлиниб
кетади. Ал қисса шундан кейин Ҳазрат Али бу ерли халқни мусулмон динига
киритади. Шундан кейин Ҳазрат Алининг номига, яъни, «Шери Худо»,
«Оллонинг Шери» обод қилди деб, бу ерларни Шеробод деб номладилар.
Халқ оғзаки ижодиётида эртаклар энг севимли ва оммавий бўлиб, унда
халқнинг урф-одати, ижтимоий турмуш тарзи ўз ифодасини топган. Эртаклар
ёшларнинг ахлоқий тарбияси ҳамда эстетик маданиятини шаклланишида муҳим
ўрин эгаллайди. Эртакларнинг сеҳрли эртаклар, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар,
маиший эртаклар каби гуруҳларга ажратиш мумкин. Сурхон воҳасидаги
этнографик
дала
тадқиқотларимиз
жараёнида
ёши
улуғ
кекса
ахборотчиларимиздан «Уч оға-ини ботирлар», «Кенжа ботир», «Гулиқаҳқаҳ»,
«Зиёд ботир», «Ялмоғиз», «Меҳригиё», «Зумрад ва Қиммат», «Нўхатпалвон» каби
эртакларни айтиб ўтишдилар.
Абдуназар Поёнов Хомкон қишлоғида туғилган. «Олтин қовоқ», «Малла
савдогар», «Алланазар Олчинбек», «Хомкон», «Алпомиш», «Келиной»,
«Қунтуғмиш», «Гўрўғлининг туғилиши», «Турсун мерган», «Даврқул полвон»
каби достонларни куйлайди. Бахшининг ўзи яратган «Алпомиш» достонига
кирувчи «Турсун мерган» ва «Даврқул полвон» достонлари 2000 ва 2003
йилларда нашр этилди.
У Шеробод-Бойсун бахшичилигида «Алпомиш»,
184
«Ёдгор», «Хурсина», «Қунтуғмиш», «Ёзи билан Зебо», «Келиной ва Гўрўғли»
достонига кирувчи «Нурали» достонларини куйлаб келмоқда. Инсоният янги
даврга
қадам куйди, янги асрда дунёнинг кўплаб халқлари ўз миллий
қадриятлари, урф-одатлари ва маънавий-маданий маросимларига тобора қизиқиш
билан қарамоқда. Зеро инсонни англаш учун у мансуб бўлган халқнинг урф-одат
ва анъаналарини бадиий тафаккур намунаси ҳисобланган халқ оғзаки ижодини
ўрганиш лозим. Ўтмишни ўрганмай туриб ёруғ келажак яратиш бағоят мушкул,
сирасини айтганда халқ оғзаки ижодини ўрганиш-халқнинг турмуш тарзи, урфодати, анъаналари, тарихи бугуни ва келажаги, уй-кечинмалари ҳамда руҳиятини
ўрганиш демакдир. Бундай ижод соҳасини англаш эса бахшичилик санъати
сирларини ўрганишдан бошланади, бахшичилик неча-неча асрлар давомида
авлоддан авлодга ўтиб келаётган ғаройиб санъатдир. Хар бир бахши хотирасида
ўтмиш анъаналарини сақлаб, уни авлодларга етказган ва бу эпик анъана ҳар гал
ижро жараёнида янада бойиб, янгиланиб борган.
Шарофиддин Али Яздий “Зафарнома” асарида ёзишича, Амир Темур (13701405) ҳукмронлиги йилларида Давлатшох бахши деган киши бўлган,
«Акбарномада» эса Мирбахши деган бош бахшининг номи тилга олиб ўтилган.
«Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», «Мероснома» каби адабий меросимизнинг
нодир намуналари ҳам «Бахши» деб аталувчи котиблар томонида кўчирилган.
Бахшиликнинг эътиборга молик яна бир хусусияти устоз-шогирдлик анъанасидир.
Сурхон воҳасида ҳам халқ оғзаки ижодиётида достончилик, қолаверса
,бахшичилик ўзига хос тарзда ривожланиб келмоқда. Воҳада учта Шеробод,
Бешқўтон ва Кофрун достончилик мактаблари бўлиб, бу мактаблар орасида
Шеробод достончилик мактабида устоз-шогирдлик анъаналари кучли бўлган.
Чунки, Қашқадарё воҳасининг Деҳқонобод, Қамаши, Кўкбулоқ ҳудудларида ижод
қилган бахшилар ҳам Шеробод достончилик мактаби вакилларидир. Шунингдек,
Сурхон воҳаси бахшилари таъсирида Тожикистон ҳудудидаги лақай бахшилари
ижодида кўп достонлар шаклланган.
Воҳа аҳолиси ёмғир сўраб “Суст хотин”, шамол сўраб “Ё Ҳайдар”, шамолни
тўхгатишни сўраб “Чой момо” (аслида Чолмомо), ёвуз руҳларни қувишда “Аласалас”, “Кинна”, “Жахр” қўшиқларини ҳам ижро этишган.
Воҳа аҳолиси оғзаки ижодида марсия ва йўқловлар ҳам алоҳида ўрин тутади,
марсия ва йўқловларда марҳумни соғиниш, унинг яхши сифатларини эсга олиш
каби жиҳатлар етакчи саналган. Воҳа аҳолиси ҳаётида бахшичилик алоҳида
ўринга эга, умумўзбек достончилигида Шеробод достончилик мактабининг
алоҳида ўрни мавжуд. Шеробод достончилик мактаби таъсир кучи ва тарқалиш
доираси билан ўзбек фольклоршунослигида муҳим ўрин тутади. Шеробод
достончилиги мактабининг асосчиси Шерна бахши (Шерназар Бекназар ўғли)
саналади.
XIX аср охири ХХ аср бошларида Шерна бахши, Умир бахши, Холиёр
бахши, Мардонақул Авлиёқул ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Нурали
Боймат ўғли, Қора бахши, Мамарайим бахши, Бўрибой Аҳмад ўғли, Юсуф Ўтаган
ўғли, Боймурод бахшилар ана шу мактаб теварагида бирлашиб ижод қилишган.
Шеробод достончилик мактаби Сурхон воҳаси, жанубий Тожикистон, жанубийшарқий Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларини қамраб олган.
Шеробод достончилик мактаби қўйидаги белгилари билан ажралиб туради:
185
1. Дўмбира созлигини аниқлаш учун бир кеча куй ижро этиш
2. Битта ёки иккита терма куйлаш
3. “Нима айтай” термаси орқали айрим достонлардан парчалар айтиш
Шеробод достончилик мактабига бирлашган бахши шоирлар: “Алпомиш”,
“Гўрўғли”,”Кунтуғмуш”, “Ҳасанхон”, “Авазхон”, “Нурали”, “Юнус пари”,
“Мисқол пари” каби достонларни алоҳида маҳорат билан ижро этишган. Шеробод
достончилик мактаби вакиллари репуртуаридаги “Олтин қовоқ”, “Малла
савдогар”, “Олланазар”, “Олчинбек”, “Тошбосар”, “Хурсўна” достонлари бошқа
жойлардаги бахшилар репертуарида учрамайди. Шерободда Қосимкўр номли
машхур достончи яшаб ўтган бўлиб, Шеробод достончилик мактабининг йирик
вакили Шерна (Шерназар) Бердиназар ўғли (1855-1915) шу кишининг шогирди
бўлган. Шунингдек, шу даврда яшаб ўтган Холмурод Қосим ўғли, Алим юзбоши
каби бахшиларнинг ҳам устозидир.
Шеробод бахшичилик мактабига Сурхондарё вилоятидаги: Шеробод,
Бойсун, Жарқўрғон ва Денов туманлари, Қашқадарё вилоятидаги Ғузор,
Деҳқонобод туманлари, Туркманистоннинг Чоршанги тумани, Тожикистоннинг
Қабадиёон ва Шартуз туманларида яшаб ижод этган бахшилар, асосан, Шеробод
бахшичилик мактаби ижодий махсулидир. Булар Шерназар Бердиназар халқда
Шерна бахши (1855-1915) номи билан танилган, у Қосимкўр бахши (Х1Х
асрнинг 2 ярмида яшаб ўтган) дан таълим олган бўлса, Қосимкўр навбатида Бобо
бахши шоирнинг шогирди ҳисобланади. Бобо бахши Х1Х сарнинг биринчи
яримида яшаб, ижод этган ва Шерназар бахшининг шогирдлари: Мардонақул
Авлиёқул ўғли, Ахмад юзбоши, Саодат юзбоши, Чори юзбоши, Нормурод
Шерназар ўғли, Жўра Эшмирзо ўғли, Худойқул Лақай, Эсон Шомурод ўғли ва
бошқалар. Алим юзбошининг шогирди Холиёр Абдуназар Карим ўғли 1897 йилда
Паданг қишлоғида туғилган. 1929 йилда фольклоршунос олим Ходи Зариф
Абдуназар бахшидан «Амир қочди» достонини ва бир қанча термаларни ёзиб
олган. Шеробод бахшичилик мактабининг асосчиларидан бири Умар шоир Сафар
ўғли қарийб 20 та достон ва юзлаб термаларни ёддан айтган. Ҳозирги Шерободбахшичилик мактаби бахшилари Шерна бахши, Холиёр бахши, Умур
бахшиларнинг давомчиларидир.
Турсунов Рўзибой Жаҳонгирович халқ бахшиси. Шеробод қадимдан
йирик маданият маркази, халқ оғзаки ижодиётининг ривожланган воҳаси
сифатида алоҳида танилган. Халқимизнинг орзу-умидлари, удумлари, урфодатлари, ота-онага, қариндош-уруғларга бўлган ҳурмати бахшилар томонидан
алоҳида эъзозлаб айтиб келинган. Шерободнинг, истеъдодли, машҳур бахшилари
билан фахрланиб келган, чунки бахшилар халқнинг руҳан кўнглини кўтариб, тўймаъракаларда ўз термалари билан мунтазам тарзда иштирок этганлар. Бахшилар
термаларида халқимизнинг ватанпарварлик кураши, меҳнатсеварлиги, оилага,
фарзандга эътибори, шунингдек, келажакка бўлган орзу-умидлари акс этган.
Халқимизнинг севимли бахшисига айланган Турсунов Рўзибой Жаҳонгирович
1964 йил 2 февралда Кампиртепа қишлоғида туғилиб, 1982 йилдан бошлаб
халқимиз орасида истеъдодли бахши сифатида танилди. Халқ тарихи,
маданиятини чуқур билган бахши халқ достонларини ўрганиш, уни ижро этиш
санъатини мукаммал ўзлаштириб олди. Унинг тинимсиз олиб борган меҳнатининг
самараси натижасида 2004 йил 26 май Бойсунда «Бойсун баҳори» очиқ
186
фествалида нуфузли биринчи ўринни эгаллади. У Шеробод бахшичилик
мактабининг устозлари яратган маънавий маданиятни мукаммал ўрганишни
давом эттириб, шогирдлар тайёрлашга алоҳида эътибор берди. Бахши Рўзибой
Турсунов ижодига мансуб Сурхон элининг меҳнатига, қадриятига, урфодатларига бағишланган термалари алоҳида аҳамиятга эгадир.
Обод бўлган чўлларинг
Ишдан толмас қўлларинг
Ҳар кун яйраб дилларинг
Жоним Сурхондарёмсан.
Сувли-сувли сойларинг
Жаннат каби жойларинг
Ҳар кун яйраб дилларинг
Коним Сурхондарёмсан.
Ҳақинг бордир меҳнатга
Полвони чиқар курашга
Қарилари ширин сўз дилкашли
Шоним Сурхондарёмсан.
«Алпомиш» достонида Шеробод ҳудудига оид жой номлари
Ўзбек халқининг маънавий-маданий мероси ниҳоятда бой ва қадриятларга
тўла амал қиладиган урф-одатлар тимсолидир, бунда миллат эътиқоди, ору-номус,
улуғ аждодларнинг яратган бебаҳо маданий-миллий хазина мужассамлашгандир.
Шулардан
бири
«Алпомиш»
достонидир,
«Алпомиш»
достонида
қўнғиротларнинг тортувли уруғига хос воқеалар акс эттирилгандир. (ҳозирда
тортувли уруғига, асосан, Бойсун, Жарқўрғон, Шеробод ҳудудларида яшайди).
Достонда акс этган воқеаларга хос тарихий - бадиий тўқималар сўз, ифода
услуби, миллий урф-одатларнинг акс этиши, айнан Сурхон воҳаси ҳаётига хосдир.
«Алпомиш» достони қаерда, қачон яратилганлиги ҳақида турли хил фикрлар
бўлсада, достондаги жой номалари, этник гуруҳларини ҳудуди нуқтаи-назардан
Бойсун, Шеробод туманларига оиддир. Туркий халқлар Шарқий Сибир,
Муғулистон томонларга кўчиб борган бўлиши керак. Масалан, «Алпомиш»
достонида айтилшича, ака-укалар Закот учун Бойсун, қўнғирот элининг бир
қисми Бойсари бошчилигида қалмоқ-Кашор элига кўчиб кетди. Бу фикрга
қўшилиш қийин, чунки достонда қалмоқ эли Бешқўтон номига боғлаб қўлланади.
Қалмоқ номи билан бевосита боғлиқ Комук этимологиясига хос сўздир.
«Алпомиш» достонининг қунғирот версияси Т.Мирзаев ва Б.Саримсоқовлар
X-XI асрда Орол денгизи атрофларида, Сирдарёнинг қўйи оқимида, Дашти
қипчоқда яшовчи туркий қабилалар орасида юзага келган деб ёзади (Алпомиш ва
Рустам. Тошкент, 1985 й). Албатта бу фикрларга хос бўлган масалага изоҳ
берсак, «Алпомиш» достончилигидаги бахшичилик санъати, ундаги анъанавий
дўмбирани Кушон давридан то ҳозирги вақтгача ўтган вақтда Амударёнинг ўрта
ва қўйи қисмида бир хил ишлатилганлигини қайд этиш шарт. Ўз навбатида
187
бахшичилик санъатида сўз услубининг оғзаки айтишув орқали элдан-элга
кўчиши муҳим бўлиши билан бирга қаҳрамон шахслар номига жойларни қўйиш
одатий бир ҳолдир.
Ўзбек фольклоршунослиги асосчиси Ходи Зариф «Алпомиш» достонининг
яратилишини мўғуллар истилосидан олдин яратилган деган фикрни билдиради.
Чунки достонда учрайдиган Барчинкент, Барчканд, Барчин ва Бойсун шаҳри ҳам
Сирдарёнинг қўйи оқимида жойлашган, деб кўпчиллик олимлар фикр билдиради..
«Алпомиш» достонининг яратилиши Х-ХI аср деб тахмин қилишади, лекин
достонда юқорида қайд этилган номлар шаҳар, овул, қалъалар тўғрисида сўз
юритилмаган. Шунингдек, тарихий таҳлил оғзаки ижодиётни ўрганиш даврида
шу масалага алоҳида тухталадики, бахшичиликда яқин худудий масофани
узоқлаштириш бўрттириш, куч бирлигини хаддан ошириш қайд этилади. Масалан
Бойсарини кўчиб Қалмиқ юртига бир кунда бориши мисоли бунга асос бўлади.
«Алпомиш» достонининг қўнғирот версияси Чингизхон Мовароуннаҳрга
бостириб киришидан 100-200 йил олдин ҳам мавжуд бўлган. Қўнғирот ва бошқа
туркий уруғлар Марказий Осиёда яшаб келган. «Алпомиш» достонининг
яратилиши даври профессор М. Саидов ва С.Раззоқовларнинг фикрича, патриалуруғчилик даврининг тугаб бораётган вақтига тўғри келади. Бу ўринда баъзи
бахшилар ҳамда фольклоршуносларнинг Чингизхон ва қўнғирот бобо мисолидаги
фикри унчалик ҳақиқатга мос келмайди. Мовароуннаҳрдаги ёки Марказий
Осиёдаги қўнғирот ва бошқа туркий уруғлар қадим-қадим замонлардан буён яшаб
келганлар. Аммо Бойсун шаҳри Сурхондарё вилоятида «Алпомиш» охири (отга
озиқа берадиган «охур») ҳам Шерободдан Бойсунга кетадиган йўлда, жойлашган.
«Алпомиш» достони аслида Аму-Шеробод-Бойсун- Ҳисор соҳилида
яратилгандир. Чунки достонда учрайдиган айрим жойлар масалан:
Кўкқамишкўли, Элибо ёки Бешбойлидир, Аму орқали, 6 ойлик йўл эканлиги то
Сирдарёнинг
қуйи оқимигача қўнғиротларнинг қадим-қадимдан Ғузор,
Деҳқонобод, Бойсун, Шеробод, Ҳисор воҳасида яшаган деган фикрлари ҳақиқатга
мос. Чунки достонда ишлатилган жами топономик жой номларининг асосий
қисми ҳудудий нуқтаи-назардан Шеробод воҳасидаги Бойсун адирликқирликларга хосдир. Марказий-Осиёда яшаётган қўнғирот қабиласининг асл
ватани «Жийдали, Бойсун» сўзи «Алпомиш» достонида кенг қайд этилиб, бу
тўғрисида Жданко Т. А. (1950), К. И. Задихина (1952)лар «Жийдали Бойсун»
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида деб фикр юритса, Х. Т. Зарипов (1959)
Л.С. Толстой (1963)лар «Жийдали Бойсун» Орол бўйи билан боғлиқ Барчиннинг
кошонаси, Барчикент, Барчиканд, Барчин деган жой номлари билан боғлайди.
Туркий халқларда жой номларининг бир-бирини такрорлаши, табиий номларнинг
айнан ўхшашлигига келсак, туркий тиллар этимологияси ўзагининг туб маъноси
бирдир. Алпомиш-Барчиной образларига келсак, бу икки ном илк бор бахшчилик
достон айтишувида дўмбира торига киритилиб, бошқа туркий уруғлар, улардаги
бахшчилик
мактаблари
Алпомиш-Барчинойдан
қиёс
олиб,
уларни
ватанпарварлик, мардлик, озодлик ор-номус туйғулари асосида ўз
қаҳрамонларини яратиб Алпомиш-Барчиной қиёфасида баъзилари эса бошқа
номларда баён этганлар. С.И.Сагитов «Алпомиш» достонида қайд этилган
ўсимликлар фақат Бойсун, Шерободда ўсишни исботлаб берди. Бу изоҳга
188
қўшилмасдан илож йўқ, чунки қадимги бошқа тадқиқотларга оид ишларга назар
ташласак, уларда ҳам табиатга тааллуқли худди шу фикрлар берилган.
Топономик таҳлил этиб борсак, достонда ишлатилган номларнинг деярли
ҳаммаси Сурхон воҳасига оид бўлиб, бу номлар деярли бошқа жойларда
учрамайди. Масалан: Хўжаиканд-Бойсун илгариги номи, Хўжаулкан-деган жойШерободнинг устида-Хўжаларнинг улкан-яшаган жойи. Хўжаикон-Хўжаипокота. Хўжаикандда-Довонбий бўлиб унинг Олпинбий деган фарзанди бўлиб, ундан
2 ўғил-Бойбўри ва Бойсари туғилди, деб қайд этилган бу исмлар Сурхонда
оммавий қўйиладиган исмлардир. Қўнғирот-Дўрмон, бутун ўзбек мамлакати
Чилвир чўлини Ховдак кўлини босиб кетди, деган сўз термаси эса Шеробод
воҳасига тааллуқли, ҳозир ҳам бу номлар ўзининг номини йўқотмаган.
Қорлитовлар газаси-қалмоқ бўлгандир тараф-Бойсун-Шеробод тоғлар Кўҳитанг,
Боботоғ тоғ тизмалари ишлатилган, айнан ўркачли тоғ тизмалари ҳам худди шу
ҳудудга оид.
“Тошбосар” достони
Шеробод қадимий оғзаки ижодиёти, маънавий маданияти ривожланган воҳа
сифатида машҳурдир. Шеробод халқи машҳур афсоналар, ривоятлар, мақоллар,
донолар бисоти билан ҳамда бахшичилик санъати билан дунё санъатига ва
маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ана шундай халқ
достонларидан бири “Тошбосар” достони қадим вақтлардан буён халқимиз
дилида ва тилида куйланиб келган. Машҳур бахши Чоршанби Раҳматуллаевич
(Чорша бахши) дўмбирасига хос бўлган “Тошбосар” достони Мардонақул бахши,
Нормурод бахши, Худойқул бахши. Қиём бахши ва бошқа бахшилар томонидан
айтилиб келинган. Фольклорчи Рўзиқул Мустафоқулов “Тошбосар” достонини
тўлиқ ўрганиб, қайта тиклаб, халқимиз орасида мавжуд бўлган термаларни йиғиб,
ушбу достонни мукаммал тарзда ниҳоясига етказиш мақсадида қатор илмий
тадқиқотлар олиб бориб, Чоршанби бахши Раҳматуллаевдан ёзиб олинди. билан
ҳамкорликда “Тошбосар” достонининг якуний хулосасини яратдилар. “Тошбосар”
достони Шеробод халқининг ватанпарварлиги ғояларини улуғлаган бўлиб, катта
тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, кишиларни яхшиларга ёндашишга, ёмонлардан
хазар қилишга чорлайди.
Фольклорчи Рўзиқул Мустофақуловнинг тадқиқотларида достон воқеалари
Сурхон-Шеробод ҳудудида бўлиб ўтганлиги, «Ўтган қадим замонда, Кўҳитанг тоғ
томонда-Музработ-Оқтошда, Ғоздан нари ёндошда, Тошқишлоқ деган қишлоқда,
Зиё мерган ўтганлиги изоҳланади». Зиё мерган 60 ёшга тўлиб, ўғил кўриб унга
Тошбосар деб исм қўйди. Худди шу даврда Тошқишлоқда яшаган бойнинг
Бибисора исмли эркатой қизи туғилганлиги, қиз вояга етиб Тошбосарнинг бўйи
бастини кўриб хуштор бўлиб қолганлиги, Тошбосар эса уни хуш кўрмай
Шоқосим тегирмончининг қизи Зилолани ёқтирганлиги достонда терма сифатида
куйланади. Умуман асарда ижобий ва салбий образлар ўртасида ўзаро рақобатлар
изоҳлаш билан бир қаторда давлатни адолатли бошқариш, халқнинг тинчлиги ва
фаровонлигини таъминлаш масалалари илгари сурилади. Бош қаҳрамон Тошбосар
оғир табиатли, мулоҳазали, ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор, меҳнаткаш
йигит тимсолида тасвирланади. У оилада яхши тарбия кўради, мерганлик,
189
полвонлик, қаҳрамонлик сифатларига эга бўлиб, у бутун фаолиятини яхшиликка
йўналтириб, халқ манфаатларини қори қўяди. Тошбосарнинг тараф билмас
полвонлиги, бекнинг тўйида кўпкари чоғи ҳам билинади. Уни Тошбосар ҳалоллаб
олиб чиқиб, куч ва маҳоратини ишга солиб, ўзининг юксак иродалиги,
меҳрибонлиги, дўстга садоқатлиги, ота-онага ва яқинларига ҳурмати юқорилиги
билан ўзининг фазилатларини кўрсатади. Достонда Норкелдибой қиёфасида
камбағалларга тўғри муносабатдаги киши кўзга ташланади. Бироқ унинг
алдамчилиги, айёрлиги, ёлғиз қизи Бибисоранинг эрка-тантиқ қилиб ўстирганлиги
достонда ўз аксини топади. Бибисоранинг Тошбосарга нисбатан қилган
инжиқликлари дастлаб ёш қалбни ўртаган чинакам муҳаббатдай туюлади. Аммо у
рад этилган севгиси учун босиқлик, вазминлик кўрсата олмайди, ақл-фаросат
билан иш тутиш ўрнига шаддодлик, боҳаёлик, жоҳиллик ва душманлик йўлига
киради. Достондаги асосий ғоя халқни зулмдан қутқариш, давлатни адолат билан
бошқариш, тенг ҳуқуқлилик асосида сиёсат юргизиш билан боғлангандир.
Тошбосарнинг адолати қуйидаги достон термасида аск эттирилади:
Меҳнаткашни қилмоқ даркор ҳимоя,
Ҳар кишида бўлсин халқа меҳри гиё,
Барчадан қолади бир кун дунё,
Қалбда шафқат бўлсин, сўзларда зиё.
Тошбосарнинг ватанпарварлиги, халқпарварлиги алоҳида достонда ўз
аксини топади:
Юрт соҳиби яхши бўлса халқига,
Дев хиёнат қилолмайди мулкига.
Достонда қаҳрамонлар қиёфасининг кўтаринки муболағали тавирлар
воситасида ифода этувчи ўринлар анчагина ва у қуйидагича таъриф-тавсиф
этилади:
Қаҳрланса, тоғлар Қулар Қўлидан,
Арслон-шерлар қочар келган йўлидан,
Дев-парилар қўрқар мерган улидан,
Тошбосардир асли мардлар хилидан.
Достонда бош қаҳрамоннинг адолатли сиёсатига алоҳида эътибор
қаратилган бўлиб, ўтмишда қанча хон-султонлар, қанча жаҳонгирлар ўтганлиги
уларнинг амалга оширган ишлари, сиёсати алоҳида таъкидлаб ўтилади. Достонда
Бибигавҳарнинг гўзаллиги, унинг кун сайин куч ва ғайратга тўлиб бораётганлиги,
акаси Тошбосар каби мардлиги алоҳида таъкидланиб, Зиё мерган фарзандларидан
кўнгли чоғ эканлиги, ва хотинидан маслаҳат сўраб икки оғиз гап айтаётгани
алоҳида қайд этилади:
Вафо қушим, ўзинг умр йўлдошим,
Олтмишни оралаб борганда ёшим.
Тоғлардай залворли яна бардошим,
Фарзанд севинчидан кўкларда бошим,
Энди тўкилмагай ҳасратли ёшим,
Иккисин бири ой, бири қуёшим,
Элу юртга тўй берайлик Бибижон.
деб ўз ҳаётидан мамнун эканлиги, фарзандларининг тарбияси, мардлиги ҳамда
меҳнатсеварлигидан кўнгли тўқ эканлиги достонда алоҳида ўз ифодасини топади.
190
Достонда севги-муҳаббат, ёшлар орзусининг ушалиши, янги оиланинг вужудга
келиши, Тошбосар ва Зилола ўртасидаги муносабатлар алоҳида куйланади:
Ҳамма етсин орзу-умид, мақсадга,
Муяссар бўлсин ҳузур-ҳаловот, роҳатга.
Эга бўлсин кенг хазинали давлатга,
Қизлар тегсин ўзи севган йигитга.
Сирдош дўстим, қўшгинанг қутлуғ бўлсин!
Сенинг ёринг йигитларнинг сараси.
Ҳаммадан ортиқ тушгандир дуволаси,
Ўзи лочин, Зиё мерган боласи.
Ёш бўлса ҳам юртимизнинг доноси,
Серфайз бўлиб уйларинг нурга тўлсин!
Бузилмасин ёш кўнгилнинг қалъаси,
Поёни йўқ, бордир ҳар ким ҳаваси.
Турмуш қуриш қадимдандир мероси,
Олтин бўлсин ўтовинг остонаси.
Достонда Шеробод халқининг орзулари, дилкаш, меҳрибон, одамийлиги,
оққўнгил, доно фикрли, зўр халқ эканлиги, қайғу-кулфатга, текинхўрликка,
ғаламислик, маккорликка қарши доимий тарзда кураш олиб бориши ўз аксини
топган. “Тошбосар” достони Шеробод халқининг қадимий ўтмиш маданиятининг
энг ноёб бебаҳо асарларидан бири бўлиб, ёшларни ватанпарварлик,
инсонпарварлик ғоялари билан тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
ТЎРТИНЧИ БОБ
Шеробод совет ҳокимияти йилларида
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши жамият тараққиёти
йўналишларига тўсиқ бўлган омилларнинг вужудга келишига ҳамда миллий
қадриятларнинг, урф-одатларнинг таҳқирлашга йўл очиб берди. Миллий ўзлик,
миллий маданият, халқимизнинг маънавий дунёқараши камситилди, миллий
мутахассислар, зиёлилар ҳамда ватан манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳур фикрли
кишилар таъқиб остига олинди. Энг ачинарлиси улар ўз ватанларидан қувғин
қилиниб, қулоқ қилиш ва сургун этиш орқали аянчли ҳаёт қисматига тортилди.
Қулоқлар “қишлоқ буржуазияси”, “Аксил инқилобчилар”, “Халқ душманлари”,
“Социализм душманлари”, “Колхоз душманлари” деган ҳақоратомуз салбий
номлар билан минглаб ватандошлар мусофирликда кун кечириб, бир умр
ватанини қумсаб яшадилар.
1920 йилларда Шерободда ҳам ноҳақ отилган, қамалган, бегона юртларда
фожиали ҳаёт кечирган ватандошларимиз сони ниҳоятда чексиз эди. Совет
давлатининг Ўзбекистонда 1920-30 йилларда ўтказган зўравонлик сиёсати билан
ўтказилган колхозлаштириш ва у билан боғлиқ тарзда қулоқ қилиш, сургун қилиш
жараёни ҳамда унинг фожиали оқибатлари тарих саҳифаларида ўз аксини топди.
Марказдан келган иш ўргатувчилар, колхоз тузумини назоратга олувчилар
маҳаллий халқни қириш, бўйсунмаганлардан ўч олиш, урф-одатларни камситиш
191
билан сиёсат юритдилар. Сурхондарё округи Шеробод тумани Ғузароқ қишлоғига
келган Амирхонов, Шаганов, Хидиров ва Шукуровлардан иборат туман ер
комиссияси ишга киришиш ўрнига маҳаллий халқни таъқиб қилиш ва ичкиликка
ружу қўйиш билан шуғулландилар. Шеробод туман Оққўрғон қишлоғидаги ер
майдонини ўлчашда ер комиссияси аъзолари Жума Примқулов ва Хўжамуродов
ер майдони рўйхатига ноқонуний 5 таноб ерни киритиб қўйди. Ушбу комиссияда
иштирок этаётган қишлоқ кенгаши раиси Иброҳимов бу ишнинг нотўғри
эканлигини кўрсатиб, халқ ўз меҳнати билан ерни ҳайдаб турмуш
кечираётганлигини изоҳлаб ўтди. Натижада ер комиссияси аъзолари
Иброҳимовни маҳаллий халқни, бойларни ҳимоя қилаётганда айблаб, уни
қатағонлик рўйхатига киритдилар. Шеробод туманидаги Деҳқонобод қишлоғида
ер комиссияси раиси Амирхонов шу қишлоқда яшовчи Қурбоновни (камбағал)
ноўрин айблаб қамоққа олди ва сургун қилди. Шеробод тумани Хўжақиё
қишлоғида Мухаммадқул Мўминов “Агар ер комиссияси сенга Абдувоҳид
Эшоннинг ерини берса, сен уни олмагин, чунки эшон сеҳргар ва кимдан ким
унинг ерини олса, ер олганнинг болалари нобуд бўлади. Ерда эса ҳосил унмайди”
деган гапни халқ ўртасига тарқатиб, ер комиссияси билан маҳаллий халқ ўртасида
низонинг келиб чиқишига сабабчи бўлган. Шунга қарамасдан Шерободда совет
тузумининг сиёсати ўз таъсирини кучайтириб, маҳаллий халқни ўз измига
бўйсундирди.
Шерободликлар
ўзларининг
деҳқончилик
соҳасидаги
тажрибаларини ишга солиб, хўжаликни тузиш, моддий турмуш учун зарур бўлган
маҳсулотларни етиштиришга киришди.
1920 йилларда
хўжалик ишларини бажаришда шерободликлардан А.
Мўминов, Ш.Мираҳмедов, И.Табиев, А. Холмуротовларнинг фаолияти алохида
диққатга сазовордир. Шунингдек, вайрон бўлган хўжаликни маданий оқартирув
муассасаларни тиклаш оғир шароитда бажарилди. Бу масаланинг оғирлиги шунда
бўлдики ўқимишли, саводхонликда катта хисса қўшган кишилар душман
сифатида отиб ташланди ёки ўз юртидан қувғин қилинди. Шеробод беклиги
ихтиёридаги қадимги кутубхона унинг тарихий ўтмиш қўлёзмалари йўқ қилинди.
Масжид мадрасалар бузиб юборилиб тарих тиббиёт соҳасида танилган кишилар
«халқ душмани» деб эълон қилинди. Жуда кўплаб кишилар ўз-она юрти
Шерободни ташлаб кетдилар. 1920 йилда халқ ҳаётида ниҳоятда оғир давр
хукмрон бўлиб маълум бир қисм кишилар эса совет тузумига қарши кураш йўлига
ўтган бўлса, иккинчи қисм кишилар эса совет ҳокимияти томонига ўтиб кетди,
натижада оддий халқ уруш ўчоғида қирилиб кетди. 1920 йил октябрда қизил
армия қўшинлари катта куч билан Шеробод беклигида хужум қилиб уни эгаллади
ва Шеробод Сурхондарё вилояти бўйича соет ҳокимиятининг бошқарув марказига
айлантирилди. Шу вақтдан бошлаб Қизил армияси билан биргаликда европалик
аҳоли ҳам Шерободга кўчиб келиб жойлаша бошлади. Ўз навбатида бошқа
жойларда бўлгани каби Шерободликлар ичидан етишиб чиққан ўқимишли, ўз
фикрларини дадил айта оладиган кишиларни ҳокимият раҳбарлигига қўймадилар.
1921 йил 25 февралда бўлиб ўтган Бухоро компартиясининг биринчи съездига
Шеробод фирқаси аъзоларидан ҳам иштирок этдилар. 1920 йилга келиб Қизил
армиянинг босқини туфайли Бухоро амирлиги ағдарилади. Унинг ўрнига Бухоро
Халқ Совет Республикаси ташкил этилади. Маъмурий ўзгаришлар бекликларда
192
ҳам содир бўлади. Хатак амлакдорлиги ўрнида кентлик ташкил этилади ва
Шеробод уезди таркибига киритилади.
1921 йилда Шеробод округ маркази бўлиб қолди. 1921 йил 7 январда
Шерободда биринчи округ деҳқонлари қурултойи бўлиб 1000 дан ортиқ деҳқон
вакиллари иштирок этди ҳамда иқтисодий маданий ва хўжалик ишларини
муҳокама қилди. Шунингдек, 20 йилларда Шерободда деҳқон бирлашмалари
вужудга келтирилди. Шеробод тарихида илк бор 1920 йил 400 чироққа қувват
берадиган дастлабки «Динамо» дезили ўнатилди. Шунингдек, бу даврда
Шерободда 3 та обжувоз, 147 мойжувоз ва 128 та тегирмон мавжуд эди. Янги
тузум, эски беклик тартиб-интизоми ўрнига янги бошқарувни жорий этиб,
оммавий тарғибот-ташвибот ишларини бажардилар, энг оғир масала шунда
бўлдики, совет ҳокимият томонига ўтмаган фаол кишиларнинг кўпчилиги ҳам
турли тухмат-бўхтонларга учраб қамоқларга ташланди, судсиз отиб ташланди.
Натижада кўпчилик янги ҳукуматнинг сиёсатидан норози бўлиб қўлга қурол олиб
унга қариш курашга отландилар. 1920 йил охирида
Мирза Мушроф
раҳбарлигида, 1921 йил турк полковниги Хасанов раҳбарлигидаги 85 киши
озодлик ҳаракатига бошчилик қилиб борди. Амир ҳокимияти йиқитилган
дастлабки йилларда Шерободда ҳам ҳаёт оғир кўчди, тинимсиз жанглар оддий
халқнинг тинкасини қуритди, очлик, қашшоқлик, дарбадарлик туфайли минглаб
кишилар ватангадо бўлди. Шу туфайли 1921 йил 8 ноябрда Шеробод, Юрчи,
Денов, Ҳисор ҳудудида ҳаракат қилаётган Али Ризо миллий озодлик ҳаракатирга
минглаб кишилар қўшилди.
1922 йил Шерободда ҳам Анвар пошшони қўллаб-қувватловчи миллий
озодлик ҳаракати кучайди, лекин кучларнинг тенг эмаслиги натижасида кўплаб
кишилар бу ҳаракат қурбонига айландилар. 1922 йил 8 майда бўлиб ўтган
Бухоро Компартиясининг Шерободнинг вилоят қўмитаси деҳқонларнинг
аҳволини яхшилаш уларни иқтисодий қийинчиликдан олиб чиқиш учун оилавий
тадбирларни бажариб 8 қишлоққа 270 ботмон буғдой арпа ҳамда меҳнат
қуролларидан ёрдам уюштирди.
1921-1923 йилларда Шерободда ички аҳвол ниҳоятда оғирлашиб
хўжалик юритиш қийинчилик билан олиб борилди. Янги ҳукумат шубҳали
кўринган кишиларни «босмачи» тамғаси остида қириб ташлаб, озгина қўлида
мол-мулки бўлган ўзига тўқ кишиларни мол-мулки мусодара қилинди.
Томорқалар тортиб олиниб, уй-жойлари янги ҳукумат ихтиёрига ўтказилди.
Айниқса тоғ оралиғи, адир-қирларда жойлашган қишлоқ аҳолиси бундай
оғирликнинг кўпини ўз бошидан ўтказдилар. Ўз навбатида махсус кўрсатма
асосида 1923 йил касаба иттифоқни тозалаш баҳонасида Шеробод вилоятидаги
5-касаба уюшманинг 996 аъзосидан 285 таси қамоққа олинди ва отиб ташланди.
Бу эса халқ ўртасидаги норозиликни кучайтириб, маҳаллий халқнинг кўзини
қўрқитиб қўйди, янги давлатнинг тартиб интизомини тан олдириш мажбурий
олиб борилди. 1923 йил 22 апрелда фирқа қўмитасининг фаолиятини қайта
кўриб чиқиш унинг аъзолари таркибини мустаҳкамлаш нуқтаи назари асосида
Бухоро Компартияси кўрсатмаси билан Шеробод вилояти умумий фирқа
йиғилиши бўлди. Бунда «БКП нинг яқин кунларидаги вазифалари тўғрисида»
кўрсатмасига биноан фирқа аъзолари ичида ниқобланган савдогарлар, амир
хизматчилари ва найрангбозларни йўқотиш масаласи муҳокама қилинди.
193
Оммавий фирқа қўмитасини тозалаш сиёсатининг натижаси шу бўлдики, кўплаб
виждонли, ўқимишли, ўз халқининг манфаатларини тўла ҳимоя қила олишга
қодир бўлган маҳаллий миллатга оид кишилар йўқ қилинди. Айниқса мансабга
қасос олишга интилган баъзи «инқилоб» тарафдорлари хоинлик йўлига ўтиб
олиб, ундан усталик билан фойдаландилар. 1922 йил 30 октябрда Шеробод
вилоят фирқа қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди, асосий мақсад феодал
бой ва мусулмон диний реакционерлар қаршилигини тугатиш касаба-уюшма ва
комсомолга ёшларни кўпроқ жалб этиш, фирқа аъзолигига иродаси мустаҳкам,
ўткир кишиларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди. Ўз навбатида бу
кўрсатма «босмачиликка», маҳаллий бой феодалларга очиқ кураш бошлаб
бўлиб, шу кураш йўли билан, мадраса, мачит, эски ўзбек араб имлоси билан
ўқитиш мактабларини йўқотиш, унинг илҳомчиларини қириб ташлаш
режалаштирилган эди. Шеробод ҳудудида ҳокимият учун кураш тинимсиз
кучайиб бориб, 1923 йил март-июнь ойларида Салимпошшо ва Ибрагимбек
миллий озодлик мусулмон қўшинлари ҳаракат қилдилар. Лекин ўзаро бирлик
сиёсий мустаҳкамлик бўлмаганлиги туфайли бу ҳаракатлар мағлубиятга учради,
халқ ичидаги иккиланиш, қашшоқлик, очлик ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Шерободнинг ўзи ва унинг атрофи 1922 йил баҳоридан бошлаб жанг майдонига
айланиб қолди, ниҳоят 1923 йилга келиб Салимпошшо ва Ибрагимбек
мағлубиятга учради.
Шеробод округида совет ҳокимиятининг ўрнатилиш даврида миллий
камситиш сиёсатига қариш оммавий халқ норозлиги кўчайиб, миллий озодлик
кураши жиддий тус олган 1920-1925 йилларда Қизил Армия босқинига қарши
кураш даврида кўплаб аҳоли нобуд бўлиши туфайли Кўҳитанг тоғида яшовчи
Хатак қишлоқ аҳолиси сони 600 хўжаликдан ошмаган. Бошқа жойларда яшаган
хатакиларни ҳам қўшганда уларнинг сони 1925 йилда 800-900 хўжаликни
ташкил этган.
1923 йилларда алоқа йўлларини қуриш масаласига эътибор кучайтирилди,
масалан, 1923 йил Шеробод-Дарбанд-Юрчи отпочта йўли Шеробод-ЮрчиДарбанд-Ғузор-Қарши-Бухоро от почтаси маркази, Ғузор-Шеробод-Термиз
телефон йўли қурилиши бошланди. Шеробод Сурхондарё округ маркази бўлгач,
унинг маданий қиёфаси ҳам ўзгариб, дастлабки, қизил чойхоналар, дам олиш
муассасалари, кечки савод чиқариш мактаблари ташкил этилди.
1924 йилга келганда Шерободда 22 та қишлоқ хўжалик ва чорвачилик
бирлашмаси бўлиб, шундан 17 таси пахтачилик билан шуғулланар эди. 1924 йил
бошида бўлган Бухоро Компартияси IV қурултойи Шеробод фирқа қўмитаси
тўғрисидаги алоҳида ҳисоботни тинглади, ҳисобот даврида Шеробод фирқа
қўмитаси фаолияти танқид қилинди. 1925 йил 19 октябрда Шерободда
Ўзбекистон КП (б)нинг уезд-шаҳар ташкилоти конференцияси бўлиб, еттинчи
отлиқ бригада ҳарбий қўшинлар бошлиғи А-Т, Фединнинг, Сурхондарё
вилоятидаги ҳарбий-сиёсий аҳвол тўғрисидаги ҳамда хотин-қизлар масаласидаги
ҳисоботлари эшитилди. 1925 йил 17 январда Шеробод Сурхондарё вилоятининг
маркази деб эълон қилинди. 1925 йил Шерободда хотин-қизлар кулуби ташкил
этилди, ушбу асосий вазифаси хотин-қизларни давлат ва жамият ишларига жалб
этиш, паранжини ташлатиш, саводхонликни кенгроқ ёйишдан иборат эди. Лекин
бу ишларда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйилиб мажбурий паранжи ташлатиш,
194
савод мактабларига жалб этиш зўрма-зўракилик ҳолатида олиб борилди. Бу эса ўз
навбатида маҳаллий халқ ўртасида кўплаб норозиликни келтириб чиқаради,
кўплаб хотин қизларни ўлдирилишига олиб келди. Натижада 1925 миллий урфодатларни сақлаш мусулмон одатлари бўйича хотин-қизлар ишларига
аралашмаслик талабларини ўртага ташлаган Ўтанбек, Мулло Раҳмонқулбек,
Исломбек, Назарқори раҳбарлигидаги ҳаракатлар Шеробод ҳудудида бошланиб
кўплаб кишиларни нобуд бўлишига олиб келди. 1925 йилдан Шеробода «қўшчи»
уюшмалари тузила бошланди. 1920- йилларда Шерободда маданий-маиший
турмуш тарзига оид янгиликлар амалга оширилиб борилди. 1925 йил вилоятда
биринчи марта Шерободда даволаш амбулаторияси очилиб, 1926 йил январда
Шеробод тери ва сил касалликлар диспансерлари, болалар даволаш бўлими, тиш
даволаш хонаси очилди. 1926 йил октябрда эса 25 ўринли касалхона биноси
қурилиб тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Шерободнинг бевосита
округ марказига айланиши туфайли 1925 йил 22 июнда биринчи марта
Ўзбекистон радиосининг овози эшитила бошланди.
Шеробод тумани қишлоқ хўжалиги учун қулай бўланганлиги туфайли 1926
йил 1 апрелдан бошлаб Кўшчи уюшмалари тузиш тезлашди ва пахта, мева,
сабзавот етиштирувчи хўжаликларнинг иқтисодий қудрати ошиб борди. 19241927 йилларда Шеробод-Термиз, Шеробод-Денов, Шеробод-Ғузор тош йўлларини
қуриш бошланиб, маҳаллий саноатга ҳам эътибор берила бошланди, 1928 йил
қорасув дарёсидан ўтувчи кўприк қурилди. Умуман, 1928 йил бошларида
келганда Шерободда 318 та турли хил ёғ-жувоз, мато-бўз, этикдўзлик,
темирчилик, қандолатчилик, сопол-кўза каби ҳунармандчилик устахонлари
мавжуд эди. Ҳали 20 йиллар охирига келиб ҳам очиқ, қашшоқлик бартараф
этилмагани натижасида Шерободдаги жами ахолининг 51,2% оғир қийинчиликни
бошдан кечирмоқда эди. Иқтисодий ахволни яхшилаш учун янги советлар
ҳукумат билан биргаликда ўзига тўқ бойлар ҳам фаол иштирок этиш истагини
бирдирдилар. Масалан, шерободлик йирик бой ўғли А.Тўқсабоев шулар
жумласидандир, кўпгина ўқимишли соф дил кишилар бу масалада иштирок этиш
истагини билдирдилар. Лекин 1926 йилдан бошлаб кучайган Сталинча социализм
қуриш режаси бошқа жойларда бўлгани каби Шерободда ҳам оғир кўчди. Кўплаб
маҳаллий миллат вакиллари ва фаол кишилар қамоққа олиниб, туҳмат йўли билан
қириб ташланди ёки қийноқ остига олиниб бошқа жойларга сургун қилинди.
Айниқса, тозалаш вақтида деярли кўзга кўринган, хақиқий меҳнаткаш, ўзига тўқ
кишилар аёвсиз жазога тортилди, уларни ўрнига ўша даврда ишонли ҳисобланган
ёт миллат вакиллари олиб келинди. Шерободлик ҳақиқий ўқимишли, камбағал
оиладан чиқиб, иқтисодий хўжалик юритишни жуда яхши билган Норбоев
Турсун гўёки босмачиларга қурол етказиб беришда айбланиб, бўҳтон тамғаси
билан туҳматга қолиб, қаттиқ қийнов орқали касаллик билан бевақт вафот этди.
Норбоев Турсун ўз мехнати, тиришқоқлиги билан оқсақол номига сазовор бўлиб,
Сурхондарё округи бошқармаси ўринбосари даражасига етган эди, бундай
кишилар ниҳоятида кўп бўлиб, уларнинг ҳаммаси турли йўллар билан
жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси ташкил этилгач Шеробод округидаги Хатак
кентлиги 1925 йил волостга айлантирилади. Унга амлакдорлик давридаги барча
қишлоқлар киритилади. Волост Калламозор, Лайлаган, Хўжанқон, Хўжаулкан,
195
Хомкон ва Хатак қишлоқ советларига бўлинди. 1926-йилги аҳоли рўйхати чоғида
Калламозор қишлоқ советида жами 108 хўжалик, шу жумладан Аламли
қишлоғида 51 хўжалик, Оқкўприкда 24 хўжалик, Калламозорда 33 хўжалик;
Лайлаган қишлоқ советида 341 хўжалик, шундан, Эгарчида 25 хўжалик,
Капакўйдида 42 хўжалик, Лайлаганда 253 хўжалик, Хўжаиғорда 21 хўжалик;
Хўжанқон қишлоқ советида 213 хўжалик, шу жумладан, Бедакотада 31 хўжалик,
Заравутда 15 хўжалик, Хўжанқонда 143 хўжалик, Чоҳакда 24 хўжалик;
Хўжаулкан қишлоқ советида 271 хўжалик, шундан, Ғуржакда 127 хўжалик,
Қизилбулоқда 6 хўжалик, Сўқарда 16 хўжалик, Хўжаулканда 122 хўжалик;
Хомкон қишлоқ советида 202 хўжалик, шундан, Қизилбулоқда 20 хўжалик,
Патталида 62 хўжалик, Хомконнинг ўзида 120 хўжалик; Хатак қишлоқ советида
362 хўжалик, шу жумладан, Боғлидарада 15 хўжалик, Калапўшқияда 21 хўжалик,
Тангидовонда 74 хўжалик, Хатакда 252 хўжалик, волост бўйича жами 1497
хўжаликдан иборат эканлиги ва уларнинг барчаси ўзбек миллатига мансублиги
қайд этилган. Хатак ва Хўжанқон қишлоқ советлари аҳолисидан хатакилар 575
хўжалик бўлиб, Калламозор, Хомкон, Хўжаулкан қишлоқ советлари таркибидаги
қишлоқлар, шу жумладан, Эгарчи ва Хўжаиғор қишлоқлари аҳолисини ўзбекқўнғиротлар 627 хўжаликни ташкил этди. Ўзбекистонда ўтказилган 1926 йилги
аҳоли рўйҳати чоғида Лайлаган қишлоқ советида 341 хўжалик, шундан, Эгарчида
25 хўжалик, Капакўйдида 42 хўжалик, Лайлаганда 253 хўжалик, Хўжаиғорда 21
хўжалик яшаганлигини юқорида қайд этган эдик. Шундан 316 хўжалик элбегилар
ва муғоллардан иборат бўлган.
1926 йил 13 декабрда Шерободда Сурхондарё округ Советларининг Iқурултойи бўлиб унга 127 ноиб иштирок этди. Қурултойни ижрои маслаҳат раиси
Тўрахўжаев очди. Вилоят ички иқтисодий, маданий-турмуш масалалари, хотинқизлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича Ғиёсова Ойдин, В. Глусов,Т. Норбоев, К.
Қосимов, Р. Файзуллаев, И. Дониёров, Н. Сафаров, А. Қулмуродов, Т.Валиев, А.
Мансуров, А. Бобохўжаев, Н. Мухторов, А. Азизов, К. Ходжаевлар маъруза
қилдилар. Шунингдек, пахтачиликни ривожлантириш, майда ишлаб чиқариш
корхоналарни кучайтириш бўйича, Таллашқон ариғини қуриб тугатиш,
деҳқончилик экинлари турини кўпайтириш бўйича алоҳида қарорлар қабул
қилинди. 1926 йил 11 июнда Шерободда вилоят ижроия кенгашининг 11қурултойи бўлиб, унда ички тартибни кучайтириш, вайрон бўлган хўжаликни
тиклаш, талончиликнинг олдини олиш, иқтисодий хўжалик юритишни назорат
қилиш каби кўрсатмалар, қишлоқ хўжалик артелларини тузишга киришиш каби
масалалар муҳокама қилинди. Бу масалалар бўйича А. Исохўжаев, З. Тўраев, Н.
Ниёзов, И. Муродов, С. Масадовлар маърузаси тингланди. Шунингдек, кўнгилли
отряд бошлиғи Эшниёз Аминов «қизил байроқ» ордени билан мукофатланди.
қурилтой Бобохўжаев Абдусамат,Ч Қувватов , Р Норқулов, Норбоев Турсунларга
маданий-иқтисодий турмушга оид режалар ишлаб чиқиш топширилди. Шеробод
ҳудудида тинчлик сақлаш, давлат мол-мулкни ҳимоя қилиш учун Қувватов
Эгамберди, Жангиров Холиёр, қишлоқбозорлик Ойдин Ражабов раҳбарлигидаги
кўнгилли отрядларни тузишга алоҳида эътибор берилди.
1925 йил 18 январда Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ
Сурхондарё округи 3 та уездни ўз ичига олувчи Бойсун, Сариосиё, Шеробод
ҳудудларига бўлинди. Шеробод уезди маркази Шеробод шаҳри бўлиб, 1925 йил
196
17 январдаги қарорига мувофиқ 4 та асосий ҳудудий тармоққа бўлинди.
Ўзбекистон Марказий Ижроия қўмитаси 1926 йил 29 сентябрдаги қарорига
мувофиқ Ўзбекистонда бошқарув тизимини яхшилаш мақсадида янги
туманлаштириш тизимини яратди. Натижада Чор Россияси амирлик, хонликлар
давридаги бошқарув тизими бекор қилиниб, Шўро мамлакатининг иқтисодий
талабларига мос ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, кенг деҳқон
табақаларига хизмат кўрсатиш, Совет давлатининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий
манфаатларига мос келадиган бошқарув тизими ташкил этилди. 1926 йил 29
сентябрдаги Ўзбекистон Марказий Ижроия қўмитаси Кенгашининг Қарорига
мувофиқ Сурхондарё минтақаси маркази Шеробод шаҳри бўлди. Натижада
Сурхондарё округи ихтиёрига 6 та туман: Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Паттакесар,
Сарисоиё, Шеробод туманлари киритилди.
Шеробод округида ташкил топган қишлоқ советларнинг асосий мақсади
совет ҳокимиятини ҳимоя қилиш ва маҳаллий аҳолини бўйсундиришдан иборат
эди. 1926-1933-йиллар Хўжанқон қишлоқ советида уста Мурод ўғли Ҳидоятулло,
Кўчум, мулла Қўнғирот, Султонмурод раислик қилишган. 1933-йилда эса
Хўжанқон, Эгарчи ва Лайлаган қишлоқ советлари Хатак қишлоқ советига
бирлаштирилади.
Коллективлаштириш бошланган вақтда Хўжанқон қишлоқ совети таркибига
кирувчи Хўжанқон қишлоғининг ўзида Қизил меҳнат, Қизил камбағал, Қизил тоғ,
Заравутда Сталин, Бедакда Қизил карвон;
Хатак қишлоқ советида –
Тангидовонда аввал Қизил тоғ, сўнгра Сталин, Хатакда Акмал Икромов (1938
йилдан Андреев) номли колхозлар ташкил этилди. Қизил тоғда Эшонқул Тоғаев,
Қизил меҳнатда Холқурбонов Одинақул, Сталин колхозида Рўзиқулбобо, Қизил
камбағалда Тоғаев Турсун, Бедакда Раҳмонов Эшмурод раислик қилди. 1933йилда Хўжанқон ва Заравутдаги тўртта колхоз Қизил меҳнатга бирлаштирилади.
Унга Омонов Қодир раис бўлди. 1934-йилдан Мирзафозил раис бўлган.
Хатак қишлоқ советида аввал Шоди Жамилов, кейин 1928-1929 йилларда
Ойдин Аллашукурова (Шакиев Намозбойваччанинг хотини), сўнгра Ҳидоятулло
Муродов, Даврон Муртазоев, Қодир Омонов (1935-1940), Асадулло Маҳмудов,
Маҳмудов Фозил ва Хоналиев Эшонқул раиси бўлишган. Хатак қишлоқ советида
коллективлаштириш 1930 йилда тўлиқ ўз ниҳоясига етади. Қулоқ қилинган Хатак
қишлоқ аҳолиси Андижондаги Савой совхозига, Тожикистондаги Қабодиён
туманига, шунингдек, Жарқўрғонга сургун қилинган.
Шерободда жамоа хўжаликларини тузиш ниҳоят даражада оғир сиёсий
кураш таъсирида амалга оширилди, минглаб ўзига тўқ оилалар совет тузумининг
қурбонига айландилар. Оммавий тарзда қатағон қилиш, ўзига тўқ деҳқон
оилаларнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, сургун қилиш оддий ҳодисага
айланди. Ватандошларимиз бошига мусибатли, фожиали турмуш тарзи чексиз
кулфатлар келтирди, биргина Шеробод туманидан қулоқ хўжалиги сифатида 55
катта ер эгаси, 21 руҳоний, 14 амалдор, 2 савдогар, 22 судхўр, жами 114 хўжалик
1927 йилда тугатилиб, 1954 гектар суғорма ер, иш ҳайвонларидан 61 от, 125
ҳўкиз, қишлоқ хўжалик буюмларидан 52 омоч, 79 сихмола, 2 та лапатка, 5205
арава, 4970 пуд сомон, 1765 пуд беда тортиб олинди. Қулоқ қилиш даврида ўзига
тўқ оилалар айниқса, аянчли турмушни бошидан кечирдилар. 1932 йилда Ўз КП
(Б) МҚнинг Шерободдаги вакили Давидов Марказга шундай маълумотнома
197
жўнатди: “Тадбирнинг ўзи Марказкомнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ 12
майдан 13 майга ўтар кечаси бошланди. Шу тун кечасида сиёсий комиссия
белгилаб қўйган барча хўжаликлар қўлга олинди ва эрталаб кўчириб юборилди”.
Бу тадбирлар “қулоқ”ларнинг қаттиқ ва хилма - хил қаршилиги шароитида
амалга оширилди, тадбир ўтказилаётганда “қулоқ”лар, ўрта ҳоллар, ҳатто
камбағалларнинг қочиб кетиш ҳоллари кўп бўлди. Уларни ушлаш, қайтариб
келиш қийин кечди, энг кўп қочиш 1932 йил майида Гиламбоб қишлоғида юз
берди. Шерободдан 86 хўжалик «сургун сафари»га жўнатиш чоғида одамлар
орасида: “Иккинчи беш йилликда барча мусулмонлар Россияга кўчирилади,
сургун қилинган мусулмонлар жойларига руслар жойлаштирилади, сургун
қилинаётган аёллар ГПУда қолдирилаяпти, эрлари қамоққа олинмоқда, хориж
мамлакатларига мухожир бўлиб чиқиб кетишдан бошқа илож қолмади деган
гаплар ҳам тарқатилган”. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, совет давлати жамоа
хўжаликларини ташкил этиш, тузиш даврида ҳеч қандай разилликдан, ўч олишдан
қайтмади. Турли усуллар билан маҳаллий халқни бўйсундириш, норози бўлиб
қарши чиққанларни аёвсиз жазолаш ҳамда қириб ташлаш сиёсатини асосий
йўналиш қилиб олди. Шеробод халқи мустабид тузумнинг аянчли миллий
камситиш сиёсатини ҳеч қачон ўз қалбидан чиқариб ташлай олмайди.
Совет давлати Октябр тўнтарилишининг дастлабки кунларидан бошлаб,
хусусий мулкни бекор қилиб, “Ер тўғрисида” ги декретни қабул қилди. Ерга
бўлган хусусий мулкчилик тугатилиб, «Ер комитетлари» орқали қишлоқ
хўжалигини бошқаришга ўтди. Иқтисодий қолоқлик, фавқулодда ҳокимиятнинг
бошқарув тизими ҳамда “Ҳарбий коммунизм сиёсати”га ўтилиши натижасида
хўжалик юритишнинг ҳарбийча тартибга тушиши маҳаллий аҳолининг ҳаётида
жиддий қийинчиликларни келтириб чиқарди. Меҳнат мажбуриятларининг
тинимсиз оширилиши, ўзбошимчалик ва зўравонлик сиёсати, аҳолининг
норозилиги ва мавжуд тузумга қарши курашга чиқишига сабаб бўлди.
Фуқаролар уруши йилларида Сурхон-Шеробод воҳасидаги ирригация ва
мелиорация ишлари издан чиқди, кўпгина сув иншоотлари бузилиб, ариқ ва
каналларни ўтказиш деярли камайиб, суғориладиган ерларнинг кўпи қишлоқ
хўжалик тармоғида яроқсиз ҳолга келиб қолди. 1920 йиллардаги фуқаролар
уруши даврида меҳнат мажбуриятларининг ҳаддан ташқари кўплиги халқнинг
деҳқончилик ва суғориш ишларига бўлган муносабатини кескин ўзгартирди. Ерга
ва сувга нисбатан хусусий мулкчиликнинг бекор қилиниши натижасида суғориш
тизими издан чиқиб, канал ва ариқларни тозалаш ишлари ўз ҳолига ташлаб
қўйилди. 1925 йилдан бошлаб Совет давлатининг ер-сув ислоҳоти туфайли
Сурхон воҳасида суғориш тизимини ҳашар йўли билан тиклаш, янги сув
иншоотларини қуриш, сув таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар қилина
бошланди. Миллий давлат чегараланиши вақтида, Сурхон-Шеробод воҳасида
суғориладиган ерлардан фақат 63 минг десятина ерга деҳқончилик қилинар эди.
Фуқаролар урушидан кейин Сурхон-Шеробод воҳасида ирригация ва
мелиорация ишлари тикланиб, жамоа хўжаликларининг ташкил этилиши
натижасида бу соҳага алоҳида эътибор берила бошланди. 1925 йил январда Совет
ҳукумати пахтага бўлган талабни қондириш мақсадида Сурхондарё округини
ташкил этиб, унинг ихтиёрига 2,129 минг десятина ер майдонини ажратди. Ушбу
ер майдонининг 52,5 минг десятинаси суғоришга яроқли эди, округ ташкил
198
этилган даврда ўртача бир омочга 2,72 десятина ер, бир баронага 9,49, бир кетмон
ва белга 2,3, бир ўроққа 1,70 десятини ер тўғри келган. Сурхон-Шеробод
воҳасида 1925 йилда ирригация тизимини тезроқ тиклаш сув таъминотини
яхшилаш мақсадида, тўққизта сув тармоғи тақсимоти ва 64 та мироблик
бўлимлари ташкил этилди. Юқори Сурхон округининг биринчи сув тармоғи
Юрчи деб аталиб, у 6 та сув ҳудудларидан, иккинчи сув тармоғи эса Шеробод сув
округи ҳисобланиб, у 9 та сув тақсимлаш тармоқларидан иборат эди. 1925 йил
Сурхон-Шеробод воҳасида дастлабки қишлоқ хўжалик кооперацияси тузилди.
1926 йил Сурхон-Шеробод воҳасида дастлабки ўнта «Қўшчилар уюшмаси»
ташкил топди ва уларнинг аъзолари сони 18080 кишига етди. 1926 йил Шеробод
уъездининг Озод қишлоғида биринчи колхоз «Ленин йўли» колхоз ташкил
этилди. Совет ҳукумати қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, янги ерларни
ўзлаштириш, ирригация тармоқларини қуриш ва қайта таъмирлаш мақсадида
қишлоқ хўжалигига 107386 сўмлик узоқ муддатли, 229614 сўмлик қисқа муддатли
қарзлар берди. Янгидан ташкил этилган сув хўжалик бошқармаси воҳа сувдан
фойдаланувчилари орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориб,
Сурхондарё сув хўжалиги ишчилари ва сув тақсимотчиларини, миробларни
сайлов асосида тайинлашни йўлга қўйди. Шу тариқа Сурхон-Шеробод воҳасида
илк бор мироблар сайлови махсус кўрсатмалар асосида, яъни сув хўжалигининг
дастлабки уюшмаларига ва миробликка камбағал деҳқонлар ўртасидан сайланди.
Масалан, 1925-1926 йилларида миробликка сайланганларнинг кўпчилигини кам
ерли ва ўртаҳол деҳқонлари ташкил этиб, уларнинг сони 348 та нафарга етди.
Сурхон-Шеробод воҳасидаги биринчи «Мелиоратив ўртоқлик уюшмаси»
1925 йил ноябрда ташкил топди. Ушбу уюшма ёрдамида 450 десятина ерни
суғориш учун Қорасув ирригацион тизимини тиклаш мақсадида Оққўрғон
кентининг Новшаҳар қишлоғи аҳолиси оммавий ҳашарга жалб этилди. 1926 йилда
Сурхон воҳасининг 37,2 минг деҳқон хўжалигида 25800 дона омоч, 11626 дона
кетмон, 158 та от плуги, 77 дона темир барона, 30307 дона бел, 38271 дона ўроқ,
5415 дона шоха бўлиб, ушбу меҳнат қуроллари билан деҳқончилик ишлари
қилинган ва янги ерлар ўзлаштирилиб, суғориш ишларида фойдаланилган. Совет
ҳукумати ўзининг аграр соҳадаги сиёсатини амалга ошира бориб, СурхонШеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш иншоотларини қуриш
учун 1926 йилда 6 дона, 1927 йилда эса 13 дона трактор олиб келди. 1926 йилда
Жарқўрғон “Мелиоратив ўртоқлик уюшмаси”нинг кучи билан Занг каналининг
бош қисмини тиклаш бўйича анча ишлар амалга оширилиб, 800 гектар янги ер
ўзлаштирилди. 1927 йилда Термиз каналининг бош қисмида қайта тиклаш ишлари
амалга оширилиб, Сурхон дарёсида дамба қурилиши натижасида Мангузар ва
Арпапояда 2 гидрометрик сув тақсимлагич ўрнатилди. Шунингдек, Сурхондарё
бўйидаги Жалоир ва Оқтепа ариқлари ҳамда Жарқўрғон-Занг тўғони қурилиб
ишга туширилди. Сурхон-Шеробод ҳудудидаги ерларни ўзлаштириш, ирригациямелиорация тармоқларини вужудга келтириш ва назорат қилиш мақсадида 1926
йилда Шерободда биринчи агромарказ ташкил этилди. Ушбу ирригациямелиорация агромарказида 12 та пахтачилик, 5 та бедачилик ҳудудлари тузилиб,
уларнинг ихтиёрига 3 та трактор берилди. Шеробод ирригация ва мелиорация
тармоғи Шерободдарё ва Амударёдан ҳамда тоғ чашмаларидан сув олган, 1926
йилда Шеробод дарёдан олинган сув тизими орқали 591 километр масофадаги 28
199
та магистрал ариққа сув тақсимланган. Шунингдек, Амударё тизимидан 49
километр узунликдаги 6 та ариққа, тоғ булоқлари тизимидан эса 342 километр ли
узунликдаги 50 та ариққа сув олинган.
ХХ асрнинг 20-йилларида Сурхондарёнинг “Мелиоратив ўртоқлик
уюшмалари” ташаббуси билан камбағал ва ўртаҳол деҳқонлар “Қўшчи
уюшмаси”га бирикдилар. 1927 йилда “Қўшчи уюшмаси” аъзолари сони 18 минг
нафарга етди. Совет давлати янги ерларни ўзлаштиришда ирригация-мелиорация
тармоқларини қуриш ва марказ саноатининг пахтага бўлган талабини қондириш
мақсадида, 1927-1928 йилларда узоқ муддатга мўлжаллаб қишлоқ хўжалиги учун
540752 сўм, қисқа муддатга мўлжаллаб эса 434165 сўм маблағ ажратди. 1928
йилда Сурхон-Шеробод округига ер сув ислоҳотини тезроқ амалга ошириш
мақсадида 23 та трактор ажратди, шунингдек, 1928 йил округда колхозлар сонини
30 тага етказиб, уларнинг иқтисодий қудратини ошириш учун 104 минг сўмлик 14
та трактор, 199 та от пулуги, 88 та от сеялкаси, 64 та от баронасини берди.
Ерсиз ва кам ерли деҳқонларни ўзига бириктирган “Мелиоратив ўртоқлик
уюшмаси” ва “Қўшчи уюшмаси”, 1927-1929 йилларда нафақат ирригацион
ишларни, балки Сурхон-Шеробод воҳасида ер-сув ислоҳотини ўтказишда ҳам
илғор қатнашди. Ўлкадаги ер-сув ислоҳоти бой ва ўртаҳол деҳқонларнинг ер
мулкини тортиб олиш ва мусодара қилиш орқали амалга оширилди.
Жамоалаштириш жараёни Совет давлати томонидан адолатсиз, зўравонлик,
сургун ва бадарға қилиш шунингдек, маҳаллий халқ оммасини миллий ва
маънавий жиҳатдан эзиш усуллари билан амалга оширилди. Совет давлатининг
жамоалаштириш сиёсати маҳаллий аҳолини қўрқув ва ваҳимага солди, оқибатда
улар ўз хўжаликларини ташлашга, ер майдонларини қаровсиз ҳолда қолдиришга
ва чорва молларини эса сўйиб ёки бозорга арзон гаровга сотишга мажбур
бўлдилар. Жамоалаштириш даврида юз берган бундай адолатсизлик, зўравонлик
ва одамларнинг қадр-қимматини оёқости қилиш, халқ оммаси норозилигининг
мислсиз даражада кучайишига сабаб бўлди. Совет давлатининг амалга ошириш
“қатағонлик сиёсати” Сурхон-Шеробод воҳасини ҳам четлаб ўтмади. Қишлоқ
хўжалигини жамоалаштириш йилларида Сурхондарёда ер-сув ислоҳоти туфайли
йирик ер эгаларидан 7 минг гектар ҳосилдор ерлар ва 1,5 минг бош мол мусодара
қилинди ва уларнинг бошқа мол-мулклари тортиб олинди. Совет ҳукумати 1927
йилда жамоалаштиришни оммавий равишда сунъий тарзда тезлаштириб, ўз
сиёсатини хаспўшлаш мақсадида қашшоқ маҳаллий аҳолига қисман ер бериш,
ерсиз деҳқонларни ўз сиёсатига бўйсундириш йўлини тутди. Шу тариқа СурхонШеробод ҳудудидан 4,5 минг кам ерли ва ерсиз батракларга ер тарқатилиб,
ирригация ва мелиорация ишлари анча кенгайтирилди.
Ирригация тизимларини тиклаш ва ерларнинг сув билан таъминланишини
яхшилашга қаратилган ишлар натижасида, 1928 йилда экин майдонлари 65 минг
гектарга етди, шу жумладан, пахта майдони 12,5 минг гектарни ташкил этди.
Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш тизимини яхшилаш учун 1928 йилда
Сурхон-Шеробод воҳасига 28 дона трактор келтирилди ва қўшимча 400 гектар ер
ўзлаштирилди, тракторчилар тайёрлаш курсида эса 92 та мутахассис тайёрланди.
Мавжуд мелиоратив хўжаликлар ва “Қўшчи уюшмаси” томонидан СурхонШеробод воҳасида колхозларни ташкил этишга жиддий киришилди, 1926 йилда
Шеробод уездида дастлабки қишлоқ хўжалик артели тузилди. Кейинчалик улар
200
Паттакесар ва Жарқўрғон ҳудудларида ҳам ташкил этилди. Совет ҳукумати
томонидан амалга оширилган ер-сув ислоҳоти маҳаллий аҳолининг жиддий
қаршилигига дуч келди. 1929 йилдан эътиборан, жамоалаштиришни зўравонлик
асосида яъни сунъий тарзда тезлаштириш бошланди. Бунга И.В.Сталиннинг 1929
йил 7 ноябр куни “Правда” газетасида эълон қилинган «Буюк бурилиш йили»
мақоласи сабаб бўлди. Шундан сўнг янги ерларни ўзлаштириш, сунъий суғориш
тизимини кенгайтириб, янги суғориш иншоотларини ишга тушириш соҳасида
маълум тадбирлар амалга оширилди.
Округ бошқарувини мукаммалаштириш мақсадида 1930 йил июндаги 69
рақамли буйруғига асосан Сурхондарё округ бошқаруви Шерободдан Термизга
кўчирилди. Шерободнинг қулай иқтисодий имкониятлари мавжудлиги ҳисобга
олиниб ҳамда мамлакатнинг пахтага бўлган талабини қондириш учун 1926 йил
Шерободда дастлабки пахта заводи қурилди. Натижада пахтачиликга эътибор
кучайтирилиб, тажрибали пахта ишини биладиган кишиларга қишлоқ хўжалик
артелларини тузиш топширилди. 1926 йилда Шерободга 3 та «фардзон» трактори
олиб келинди, тракторчиларни тайёрлаш ишга биринчи бўлиб Шеробод тумани
ижроия қўмитаси раиси Қувватов Эгамберди раҳбарлик қилди. 1926-1927
йилларда ўртача Шерободда 17 минг десятина (1700 гектар) суғориладиган ер
мавжуд эди. 1928 йилги ер-сув ислоҳотини амалга оширишда Тўлаев Норқул,
Бобомуродов Қора, Ражабов Шоймардон, Эшбоев Ўсар, Холмуродов Номоз,
Алланазаров Хўжан ва бошқалар фаол иштирок этдилар. 1928 йили ташкил
топган “Ёш Ленинчи” колхозининг раиси Бобомуродов қора Шерободда дастлаб
вужудга келган жамоа хўжалигининг иқтисодий қудратини оширишга киришди.
Яна 1928 йилда Охунбобоев, Тўрахўжаев, Нариманов номидаги ва «Кун чиқиш»
колхозлари ташкил топди. 1926 йил
Ғамбур қишлоғида Норқул Тулаев
раислигида 2 та қишлоқ хўжалик артели тузилди. 1928 йил Навбоғ қишлоғида ҳам
«Озод батрак» артели ташкил этилиб, унинг иқтисодий қудратини оширишда
Бердиев Эшбойнинг хизмати катта бўлди. Бошқа жойларда бўлганидек,
Шерободда ҳам ер-сув ислоҳоти катта қарама-қаршилик асосида олиб берилди,
чунки кўплаб партия-совет ходимлари маҳаллий халқни қаттиқ сиқув остига
олган эдилар. Бойлар билан биргаликда ўрта ҳол ва ўзига тўқ бўлган
деҳқонларнинг ерлари тортиб олиниб, ўзлари турли жойларга узоқ Сибирь,
шимолий Қозоғистонга сургун қилинди, қаршилик кўрсатганлар отиб ташланди.
Ҳатто бир оти,сигири бўлганлар ҳам қулоқ сифатида Шерободдан мажбурий
кўчирилиб ўз туманидан Жарқурғон, Шўрчи, Шартуз ва Тожикистонга
жўнатилди. 1927-1930 йилларда Шерободдан 1,5 мингдан ортиқ оила бу
ҳўрланиш-зўравонлик натижасида Ватангадо бўлиб, Афғонистон, Эрон, Туркия ва
бошқа жойларга кетишга мажбур бўлдилар. Мажбурий коллективлаштиришга
қарши Шерободда халқ ҳаракатлари вужудга келиб Лойлиқ қишлоғида
Нурматбой, Эшбой, Эсиргапбой, Чиғатой қишлоғида Мирзо Мансур, Аҳмад
Тўқсабо, Шомурод Ҳожи, Эшонқул Ясовул Бойқишлоқлик Содиқбой, Қорабой,
Холтўра, Алибой, Навбоғлик Абзоир, Тўксабо, Собир ўғли Сувонқул, Мангитлик
Ахмад, Тўксабо тўпорлик Бекназар ўғли Искандарлар ўз мол-мукини ҳимоя
қилиш талончиликнинг олдини олиш миллий урф-одатларнинг бузилишига йўл
қўймаслик, маҳаллий халқнинг дарбадар бўлишига йўл қўймаслик туҳматбўхтонларга чек қўйиш учун курашга чиқдилар. Лекин кучларнинг тенг эмаслиги
201
туфайли уларнинг асосий кўпчилиги қириб ташланиб мол-мулки мусодара
қилинди ҳамда маълум қисми ўз юртини ташлаб, кетишга мажбур бўлдилар. Шу
вақтгача бу харакат қатнашчилари «босмачилик» тамғаси билан айбланиб
келинди, лекин улар ўз ватани ўз бахти-саодати, мустақиллиги учун курашган
эдилар. Улар ҳеч қачон босмачи бўлмади, балки бошқалар тинч яшаётган юртга
келиб уни тинчини бузган, мол-мулкини таланган миллий, урф-одатларини
поймол қилган, маҳаллий миллатни ўз юртига яшашга мажбурий қўймаган, уни
саргардон қилган, қўлига қурол билан келган келгинди ва босқинчилар деб
аталиши керак эди. Бошқа жойларда бўлгани каби Шерободда ҳам мудҳиш
қирғин жабр зулмни жонлатувчи кўплаб хужжатлар йўқ қилиб юборилган. 1929
йил “Озод батрак”, “Иттифоқ”, “Коммунизм” каби жамоалар тузилди. 1929 йил
Ғамбур қишлоғида мавжуд “Социализм” жамоа хўжалигида 100 гектар экин
майдони бўлиб, 40 та от-улови ва 300 бош қўй эчкиси бор эди. Оммаввий ер -сув
ислоҳоти бошланган 1930 йилда Лойлиқ қишлоғида Нурматбой, Эшбой, Эскиргап
бойларнинг мол-мулки ҳисобида “Ўртоқ” колхози ташкил этилиб, унга Туропов
Улаш раис, Мирзаев Мавлон, Омонов Сувонлар бригадир этиб тайинланди. Бу
даврда колхоз ихтиёрида 80 гектар ер,5 та хўкиз ва 60 та майда мол бўлиб, ўртача
4,5 центнер ҳосил олинган.
Шерободда 1923-1931 йилларда иқтисодий хўжалик ҳаётига хотинқизларнинг фаол иштирок этиши кучайди. 1925 йил Шерободда фирқа қўмитаси
хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ташкил этилиб, Фотима Алимова мудир этиб
тайинланди. Лекин аёлларнинг маърифат, озодлик йўлидаги ҳаракатлари қаттиқ
зарбага учради. Шерободдаги Чаримгар гузаридан паранжисини ташлаб,
озодликка чиққан Хожар Бобоқуловани 1926 йил баҳорида отиб ўлдиришди.
1928-1929 йилларда шерободлик Т. Примова, Кўккўзой Мадиминова,
Бойгуччиевалар пиллачилик техникумида ўқиб, ўз юртларига етук мутахассис
бўлиб қайтдилар. 1926 йилдан бошлаб Шеробод фирқа қўмитасида хотин-қизлар
бўлимига бошлиқ бўлган Эшмуродова Рўзиой 1928-1929 йилларда II-III бутун
Ўзбекистон кенгашининг қурултойида қатнашиб, Ўзбекистон ҳукуматининг
аъзоси бўлиб қатнашди. Унинг ташаббуси билан Шерободда кутубхона, хотинқизлар тўгараклари, бадиий халқ театри, хотин-қизлар қизил чойхонаси, янги урфодатлар ва анъаналар каби ўнлаб ташкилий-тарбиявий ишлар бажарилди.
Шерободнинг иқтисодий-моддий ривожини ҳисобга олиб, 1927 йил 20 июнда
туман деб эълон қилиниб, бу даврда Шеробод марказида 1500 киши яшаган. 1929
йилда бошланган оммавий коллективлаштириш Шерободда ҳам олиб берилиб, 23
та колхоз ташкил этилди. Шулардан йириклари Сталин, Қаҳрамон, Фрунзе,
Социализм, Янги йўл, Охунбобоев, Ёш ленинчи колхозлари бўлиб, дон, арпа,
чорвачилик ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотларини етказиб беришга
мослаштирилди. 1930 йилда Сурхондарё округида 23650 деҳқон хўжаликларини
бирлаштирган 261 та колхоз бўлиб, бу жамоа хўжаликларга 49,2 фоиз деҳқонлар
бирлаштирилган эди. Шундан 24 та колхоз Шеробод туманида ташкил топди,
жамоалаштириш қаттиқ кураш, қарама-қаршилик, зиддиятлар асосида олиб
борилиб, кўплаб маҳаллий аҳоли сургун ва қатағонлик, азоб-уқубатларини
тортди. Шерободда 1931 йил жами деҳқон хўжаликларининг сони 11848 та бўлиб,
шу деҳқон хўжаликлардан 86 таси қулоқ сифатида мустабид тузумга қаршилик
кўрсатганлиги учун Шимолий Кавказга сургун қилинди. 1930-1933 йилларда
202
ташкил топган колхозлар ниҳоятда кам қувват ҳамда хўжаликларнинг иқтисодий
таъминоти паст эди. Буни қўйидаги маълумотдан ҳам билиш мумкин:
Шерободдаги
колхозлар
Қизил ой
Кун чиқиш
Охунбобоев
Камбоғал
Қизил юлдуз
Озод турмуш
Жамият
Қизил байроқ
Плуг
Омоч
От
7
19
4
4
6
7
9
5
1
20
1
5
8
2
1
10
7
10
10
22
25
15
14
3
Камбағал
деҳқонлар
20
100
10
6
20
3
-
Ўрта ҳол
деҳқонлар:
11
20
5
2
55
-
Колхоз ва деҳқон хўжаликларига аъзо қилиш кўпинча мажбурий амалга
оширилиб, аъзо бўлмаганлар социализм душмани деб эълон қилиниб, уларни
қулоқ сифатида тугатилиб, Сибирга сургун қилинди, Шерободда ҳам бундай
оилалар сони 50 дан ортиқ эди. 1930 йил ноябрь охирида Шеробод фирқа
қўмитасида махсус текшириш ўтказилиб, колхоз раҳбарларини сайлаш ва қайта
сайлаш йўли билан янги тозалаш бўлиб, фаол деҳқончиликни яхши тушунадиган
кишилар яна сиқув остига олиниб, уларнинг ўрнига қишлоқ хўжалигини деярли
билмайдиган Москва, Ленинград, Ивановадан келган ишчи-хизматчилар қўйилди.
Ҳосилдорликни тезлик билан ошириш, кўпроқ марказга пахта, тери, пилла
етиштирлиб бериш учун янги хўжаликларни ташкил этиш кучайтирилди. 1932
йил Шерободда 11848 деҳқон хўжалиги бўлиб, колхозлар сони 139 тага
етказилди, бу колхозларга жами 8514 деҳқон хўжалиги аъзо бўлиб, жами деҳқон
хўжалиги 71.7 фоиз жамоа хўжаликларида аъзо бўлди. 1932 йил Шерободда
дастлабки марказлашган МТСлар ташкил этилди, натижада 1930 йилларда
Шерободни йирик қишлоқ хўжалик махсулотлари етказиб берувчи марказга
айлантириш учун яхши тадбирлар жорий этила бошланди. 1933 йил март ойида
Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтидан 18 нафар малакали, билимли
студентлар Истомин раҳбарлигида Шерободга келди, шу йилнинг ўзида Истомин
“Ўртоқ” колхозига агроном этиб тайинланди.
Шеробод йирик иқтисодий марказга айланиб йилдан-йилга унинг қуввати
ошиб бориш туфайли Шеробод Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат Қизил
Байроқ” ордени билан мукофотланди. Шерободда 1933-1937 йилларда 2 та
кутубхона, 4 та қизилчойхона, 3 та кечки ёшлар мактаби, 30 бошланғич мактаблар
бўлиб ўқувчилар сони мактабларда 2110 тага етди. 1930 йилга келиб
Шерободдаги 38333 аҳолидан 216 эркак ва 2 та аёл тўлиқ маълумотли эди, ана
шундай шароитда муҳим маданий-оқартув ишлари кучайтирилди. 1937 йил
Шерободда биринчи болалар боғчаси очилиб хотин-қизларнинг ишлаши учун
имконият яратиб берилади. Халқ маорифининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш, ўқитувчи мутахассисларнинг билим методик тажрибасини
ошириш ишлари яхшиланиб борилди.
Шеробод районидаги 1936-йилги қурғоқчилик оқибатида Калапўшқия,
Нурали, Чоҳак, Чинор, Тошлик юрт, Заравутсой ва Хўжанқон қишлоқлари
аҳолисининг катта қисми пастга кўчирилди. Чоҳак қишлоғи аҳолиси Термиз
203
тумани Намуна колхозидаги Партизан, Правда участкаларига, Заравутсой аҳолиси
Қумқўрғон туманига, Тангидовон ва қисман Хатак аҳолиси Ангор туманидаги
Зартепа шимолидаги Хўжа Рўшнойи мақбараси атрофига, яна бир қисм аҳоли
Жарқўрғонга кўчиб келишган.
Шеробод туманида 1939 йил 250 гектар ерга буғдой ва бошоқли донлар
экилиб, деҳқончилик қилинди. Шунингдек, 400 гектар ерга каноп, 140 гектар ерга
кунжут экилиб, давлатга белгиланган режа топширди. 1940-1941 ўқув йилига
келиб Шерободдаги ўрта мактабларда 268 та синф хонаси бўлиб 8172 ўқувчи
таълим олган. Мутахассисларга бўлган талабни ҳисобга олиб Термиз шаҳрига 35
киши механизаторлар тайёрлаш мактабига жўнатилди.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари
Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки куниданоқ шерободликлар Ватан
мудофаасига отланиб, фронт олди ҳамда меҳнат соҳасида мислсиз қаҳрамонлик
кўрсатдилар. 1941 йил 16 ноябрда Хатак қишлоғидаги Андреев номли колхозда,
18 ноябрда Сталин номли колхозда меҳнаткашларнинг катта йиғини бўлди. 19411945-йилларда иккинчи жаҳон уруши бошланиши муносабати билан
хатакилардан юзлаб кишилар фронтга жўнаб кетишди. Фақат Хўжанқон
қишлоғида туғилган кишилардан 97 киши фронтдан қайтиб келмади. 65 киши эса
ўз уйларига қайта олди. Шерободда, Зарабоғ қишлоқ советидаги Сталин номли
колхози Т.Холлиев бригадасининг аъзолари давлат мажбуриятларини 100 фоизга
бажардилар, бригада аъзолари гектар бошидан 35 центнердан ипак пахта ҳосили
йиғиб олдилар. Фронтни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 1941 йил августида
шерободликлар 1731 центнер арпа, 22730 центнер буғдой, 17 та пахта шим, 6 та
иссиқ ички кийим, 41 та жун пайпоқ, 10 валенка, 318 та пиджак, 152 та шим
тайёрлаб жўнатдилар.
Шеробод туманида қишлоқ хўжалигининг умумий ҳолатига эътибор берсак,
1941 йил 20 мартда жами мавжуд 49 колхоз ихтиёрига 49242 гектар ер тақсимлаб
берилган эди. Ушбу ер майдонининг 4700 гектарига пахта экилиб, ўртача ҳар
гектар ердан 14,5 центнер пахта ҳосили олинди. Жумладан, 1250 гектарига беда,
27000 гектарига бошоқли экинлар, 250 гектарига маккажўхори, 140 гектарига
сабзовот ва полиз экинлар, 500 гектарига кунжут, 500 гектарига каноп экинлари
экилди.
Шеробод районининг Оққўрғон қишлоқ советидаги «Ўртоқ», «Қизил
байроқ» ва Сеплон қишлоқ советидаги Тўрахўжаев номли колхозлар режа ва
мажбуриятларни ҳам бажардилар. 1942 йил қишлоқ хўжалиги ҳосили учун яхши
тайёргарлик кўраш ва мавжуд техника воситалари қайта жиҳозлаш, созлаш учун
вилоят маркази Термиздан Шерободга 20 та техник механизаторлар жўнатилиб,
улар катта ёрдам ташкил этдилар. Шеробод меҳнаткашлари 1942 йил бошида
фронтдаги жангчилар учун 123 иссиқ пахта шим, 78 та пиджак, 66 та носки, 2 та
шинел 1861 та пўстин, 1882 кг жун жўнатдилар.
Қоратоғ каналини якунлаш учун Шерободдан 400 киши 1842 йил 12 майда
сафарбар этилиши билан бирга шерободликлар 276 бош отни фронтга
жўнатдилар. Лекин канал ишларига жўнатилганларнинг асосий кўпчилиги турли
касалликларга чалиниб вафот этди ҳамда майиб-мажрух бўлиб қолди. 1942 йил
204
оғир уруш шароитида меҳнаткаш халқ болаларни ўқитиш, ҳарбий тайёргарликни
кучайтириш учун Шерободдан 10 киши ўқтувчилар тайёрлаш бошланғич
босқичга, 7 киши билим юртларига жўнатилди. Фронт орқасини мутаҳкамлаш
армияни озиқ-овқат билан таъминлашни кучайтиришни хисобга олиб, 1942 йилда
шерободликлар 500 кг ёнғоқ, 359 литр сут мой маҳсулотлари, 1340 кг гўшт, 61
минг сўм шахсий жамғарма пулини тўплаб фронт манфаатларига жўнатдилар.
Шеробод меҳнаткашлари армия ғалабасига ёрдам фондининг ташкил
этиши муҳим вокеалардан бири бўлиб, озгина нарсаларни ҳам фронтга
юбордилар. Шеробод тиббиёт ходимлари маҳаллий ташкилотининг раиси
Аристков 3 кунлик иш ҳақи ва 750 сўмлик заём облигациясини, соғлиқни
сақлаш бўлими мудири Мерганова 5 кунлик иш ҳақи ва 10 сўм заём
облигациясини, МТС хизматчилари 2 кунлик иш ҳақини мудофаа фондига
топширдилар. МТС директори Шукуров 5 кунлик иш ҳақи ва 500 сўмлик заём
облигацияси мудофаа фондига беришга қарор қилдилар. Шеробод
мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари фақат фронт орқасида меҳнат
намуналарини кўрсатиб қолмасдан, мудофаа фондига бир неча минг сўмлаб пул
ҳам юбордилар. Шеробод ноҳиясининг Фрунзе ва К.Маркс колхозлари аъзолари
20 та қўй ва эчки, 500 кг жун, 100га яқин пиджак ва 10 минг сўм заём
облигацияси, 300 сўм пул бердилар. 1942 йил Шеробод районидаги Қорабоғ
қишлоғида ўйнаб юрган 1-синф ўқувчилари Хўжақул Каримов, Қулмон
Холиқовлар 215 грамм оғирликдаги тилла солинган кўзани топиб олиб, уни
мудофаа фондига топширдилар.
Совет ҳукумати пахтага бўлган ўз талабини қондириш мақсадида жиддий
ёндошиб, янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш иншоотларини қуриш зарур
эканлигини англаб етган эди. Бу эса Сурхон-Шеробод воҳасининг экинлари
майдонини 1940 йилдаги 104 минг гектардан, 1943 йилдан 165 минг гектарга
кўпайтирди.68 1942-1945 йилларда Сурхон-Шеробод воҳасининг ўн минглаб
ишчилари қишки ва баҳорги мавсумларда магистрал каналлар ва бошқа
ирригация тармоқларини тозалаш устида иш олиб бориб, 3610 минг м 3 тупроқ
тозалаш ишларини бажарди.69 Шеробод район Сеплон қишлоқ советидаги
«Социализм» колхози 1942 йилда 200 гектар ерга ғалла ва пахта экдилар.
Бибисора Абдурахмонова, Турдихол Бекматова, Чинни Абдиева кабилар ҳар куни
15 сотих ўрнига 25-29 сотихдан ғалла ўриб кунлик топшириқни 2 баравар
бажардилар. 30 киши кунлик топшириқларни 100 фоиздан тортиб 150 фоизгача
бажардилар. “Социализм” колхозининг Жданов ва Поноковларнинг Ўзбекистон
меҳнаткашларига ёзган хатига жавобан Ленин шаҳри ҳимоячилари учун 2000 сўм
пул, 3 та қўй ва 1 та хўкиз совға қилиб юбордилар.
Шеробод халқи иқтисодий қашшоқликка қарамай фронтнинг оғир
жойларига моддий ёрдамни ўз ҳисобидан уюштирдилар. 1942 йил 18 июлгача
шерободликлар Ленинград мудофаасига 7300 минг сўм пул. 16,239 кг дон, 4818 кг
гўшт 55,5 кг ёғ жўнатдилар. 1943 йил 17 февралда шерободлик катта лейтенант
Анвариддин Жўраевнинг “Онтимиз душманни яксон қилиш” мақоласи эълон
қилиниб, унда ғалаба фронт ортидаги кишиларга ҳам боғлиқ дейиши натижасида
68
69
«Правда» 14 сентября, 1942 г.
ЎзРМДА, 2483-жамғарма, 1-рўйхат, 148-иш, 43-варақ.
205
Сталин номли колхоз раиси С.Мирсаидов самолёт қурилишига 117 минг сўм
тухфа қилди. “Янги йўл” колхози аъзоларидан 400000 сўм пул тўпланди,
шунингдек колхоз раиси Махманазаров 115000 сўмни, Хамкон қишлоқ Совети
раиси Панжи Турдиев 10000 сўмни, ноҳия ўқитувчилари 80000 сўм пулни фронт
учун жўнатдилар. 1943 йилда Шеробод район “Зарабоғ” қишлоқ Советидаги
Сталин номли колхоз раиси Мирсаидов мудофаа фондига 150000 сўм пул
жўнатди. Шундай оғир шароитда Шерободда маориф ва маданият ўз фаолиятини
тўхтатмади. 1943 йил районда 2223 та ўқувчи таълим олаётган эди. Хоналар
китоб ва ўқитувчиларни етишмаслиги туфайли деярли колхозлардаги чекка
қишлоқларда ўқитиш ишлари тўхтаб қолди. Ўз навбатида фронтга кетган
ҳарбийларнинг оилаларига моддий ёрдам бериш ҳам маълум маънода ташкил
этилиб борилди. Шерободда қизил аскар оилаларига 1943 йилда 133165 сўм пул,
503 центнер ғалла, 1871 кг ёрма, 94 квадрат метр билан, ўтин билан ёрдамлашди.
Шунингдек, қишлоқ матбуот жамиятлари орқали шу оилаларга 750 кг ёғ, 12000
метр газлама, 1388 жуфт оёқ кийими пойафзал берилди, 1759 киши нафақа олди.
Район марказида қизил аскар оилалари учун алоҳида ошхона очилиб, бу
ошхонадан 80 хонадон овқатланиб турди. 1943 йилда Шеробод районидаги
Хурамшо маслаҳатидаги жамоа хўжаликлари фронт учун 8255 сўмлик заём
облигациялари, 2555 сўм пул, 7241 кг, гўшт, 104 та тери ва 115 та қўй эчки
топширдилар.
Шеробод МТС и бригада механиги К.Чехонов 100000 сўм мудофаа фондига
топширди. 1943 йил 5 июнда шерободликлар 5 миллион 913 минг сўм заёмга
ёзилди ва 4 миллион 293 минг сўмлик нақд пул, 5119 дона қоракўл тери, 5000 кг
жун ва 70 та совға жўнатдилар. 1943 йил 29 октябрда Шеробод райони
меҳнаткашлари 2600 сўмлик заём олдилар. 1943 йил 23 ноябрда Сталинград
қамали тугатилиши муносабати билан Шеробод райони меҳнаткашлари
йиғилиши бўлиб, унда ушбу ютуқларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳаммамиз
немис фашист босқинчиларини мажақлаб ташлаш учун тайёр эканлигимизни
билдирамиз деган эди. 1943 йилги қишлоқ хўжалик солиғи ва мажбурий
суғуртани Хўжаулкан ва Хомкон қишлоқ советлари 100 фоиз вақтида бажарди ва
бу қишлоқ совети раислари Сатторов Юсуф ва Турдиевлар алоҳида тақдирланди.
1944 йил Гегирдак қишлоқ Советидаги Когонович, Ленин, Такия қишлоқ
Советидаги Ворошилов, Гиламбоб қишлоқ Советидаги Калинин, Истара қишлоқ
Советидаги Кун чиқиш, Хуррамшо Деҳқонобод, Қизил Октябрь, Хомкон, Ленин
номли колхозлардаги 1404 бош биядан 605 бош кулин, 1021 бош сигирдан 575
бош бузоқ, 34283 бош кўйдан 30976 қўзи, 11225 бош эчкидан 9231 та улоқ олиниб
боқишга қолдирилди. 1944 йил урушнинг ҳал қилувчи даврига келиб, Шеробод
райони давлатга 6500 кг жун, 31,0 тонна металлом топшириб 560 гектар ерга
деҳқончилик қилдилар. Умуман, 1944 йилга келиб колхозлар ҳосилдорлиги яхши
бўлди, Сталин колхози 50 центнер, «Қаҳрамон» колхози 30 центнер, Фрунзе
колхози 60 центнер, “Социализм” колхози 40 центнер, “Янги йўл” колхози 95
центнер, Охунбобоев колхози 40 центнер, “Ёш ленинчи” колхози 15 центнер
ҳосил топширди. Шунингдек, Фарҳод ГЭСи қурилишига Шеробод ноҳияси
бўйича 132 минг сўм пул топширилиб, бунга қишлоқ советларидан Сепилон 12
минг сўм, Истара 20 минг, Хомкон 10 минг, Таллашқон 8 минг, Зарабоғ 9 минг,
Хуррамшо 8 минг сўм пул топширдилар. Шерободликлар уруш йилларида меҳнат
206
жасоратини доимий кучайтириб бордилар, шулардан Шарофат Искандарова
Ғамбур қишлоғида яшаб, уруш даврида “Социализм” колхозида ишлаб, 1941 йил
21 августдан 1942 йил августгача Душанбе-Қоратоғ канали қурилишида қатнашиб
Сафар Рўзиев ёрдамида трактор ҳайдашни ўрганди. 1944 йилга келиб Шарофат
Искандарова, Нозик Бўриева, Хурсаной Бозорова, Норгул Шомирзаевалар
ташаббускор аёллар бригадасини тузиб ҳосилдорликни оширишга киришди ва
Нозик Бўриева Ленин ордени билан мукофотланди. Урушнинг иқтисодий
қийинчиликларига қарамай шерободликлар 1944 йил чорвачилик соҳасида ҳам
маълум сезиларли ютуқларни қўлга киритдилар. Ем-хашак, гўшт режаларини
бажариш билан бирга чорва моллари сонини ҳам кўпайтиришга ҳаракат қилди.
Шерободлик мард ўғлонлар Ватан ҳимоясининг дастлабки кунидан то ғалабагача
жасорат кўрсатиб минглаб қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Улар тинч
меҳнатдан тўғри фронтга оғир жанг майдонларига кирдилар, уларнинг мангу
мардлиги тўғрисида кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Шулардан бири тўғрисида 213 ўқчи дивизиясининг “За победу” газетаси
1944 йил 5 декабрдаги 180- сонида катта лейтенант В.Камнев шерободлик Жовли
Бойматов тўғрисида қўйидагини ёзади: “Катта сержант, ўзбек Жовли Бойматов
руслар ва украинлар билан биргаликда танкка қарши отувчи замбаракдан ўт очиб,
гитлерчиларга қирон келтирмоқда. У катта жанговар йўлни босиб ўтди. Душманга
қарши олиб борилган жуда кўп шиддатли жангларда қатнашди. Бошқа жангчилар
каби Жовлининг қалбида ҳам фашистларга қарши қаҳр-ғазаб жўш урмоқда.
Шунга кўра у ёвуз душманнинг 7 та танкини ёндирди ва сафдан чиқарди». Жовли
Бойматов ўз жанговор йўлини 1943 йил март ойидан бошлаб фронтда бўлган тўп
расчётининг жасур командири катта сержант бўлиб Шимолий Донецк дарёси
ёқасида тўп мўлжалловчиси сифатида бошлаган. Харьков ва Мерефа шаҳарлари
бўсағасида Днепр дарёсидан биринчилар қатори ўтган. Недай вода қишлоғи
яқиндаги гитлерчиларга қарши ҳужумини қайтариш давомида душманнинг икки
танкини яксон қилиб 80 га яқин солдат ва офицерларни қириб ташлади. Шундан
кейин у Кировоградда Днестр ва Прут дарёлари қирғоғида Руминия ҳудудида
жанг қилиб душманга катта талафот етказди. Жовли Бойматов 1944 йил 20 август
куни бошланган Ясси Кишинев операциясини ҳам иштирокчисидир.
У
ўқчиларнинг олға силжишини қўллаб-қавватлади ва фашистларнинг икки тўпини,
бешта минометини ва 75 га яқин солдат ва офицерларини сафдан чиқарди.
Польша ҳудудидаги Гжимало қишлоғи яқинида ўтказилган кучли артиллерия
тайёргарлигида иштирок этиб, душманнинг бешта тўпини, учта минометини,
олтита пулемёт нуқтаси ва 70 га яқин солдатини яксон қилди. Нидер-Билау
қишлоғи яқинида Нейсе дарёсидан ўтиш учун ҳужум қилинган 1945 йил 16
апрель куни ўкчилар билан ва душманнинг бир неча қарши ҳужумини
қайтаришнинг уддасидан чиқди. 18 апрель куни кўриб отиш позициясида турган
Жовли Бойматов расчёти 16 та танк мададига таянган ҳолда қарши хужумга ўтган
фашистлар билан олти марта тўқнашди. Тун расчётининг бутун состави сафдан
чиқди, аммо командирнинг бир ўзи жангни давом эттирди. У душманга қарши
ҳужумларини қайтариш давомида фашистларнинг учта танкини сафдан чиқарди.
Шу жангда Жовли Бойматов мардларча ҳалок бўлди, аммо бирорта ҳам фашистни
ўтказмади”. Марҳум қаҳрамоннинг жасади Германиядаги Нодер Безимянная
тепалигида дафн этилган. Жовли Бойматов кўрсатган жасоратлари учун 1943 йил
207
5 декабрда 37-армия артиллерияси қўмондони ва 1945 йил 19 май куни 52-армия
қўмондони буйруғи билан “Ватан уруши” орденлари билан мукофотлангандан
сўнг бундай шерободлик мард ўғлонларнинг афсонавий жасоратлари тўғрисидаги
хат-хабарлар бирин-кетин етиб кела бошлади.
Урушдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги
Урушдан кейинги йилларда Шеробод қишлоқ хўжалиги тез ривожланиб,
ҳосилдорлик ошиб бориб, унинг маҳсулдорлиги кўтарилди. Сеплон қишлоқ
Советидаги Сталин номли, Гегирдак қишлоқ Советидаги «Кунчиқиш» ва бошқа
кўпчилик колхозлар 1948 йилга нисбатан 1949 йилда пахтанинг хар гектаридан 78 центнердан ошириб ҳосил олдилар. Ойдин Жўраев бошлиқ бригада 37,5 гектар
ернинг ҳар гектаридан 9,5 центнер ўрнига 17 центнердан, Ойнабод Алмуротова
бошлиқ звено 18 центнер, Худойқул Ғойипов, Ч.Ҳусанов бошлиқ звенолар 17
центнердан ҳосил олиб, пахта тайёрлаш режаларини ошириб адо этдилар ҳамда
ҳосилнинг 60 фоизини биринчи навларга сотди. Шеробод тумани Гегирдак
қишлоқ советидаги Ленин номли колхознинг раиси Чори Ҳусанов
пахтачиликнинг йирик тажрибакор вакили деб тан олинди.
Райондаги янги ерларни ўзлаштириш, суғориш тизимини яхшилаш, янги
суғориш шоҳобчаларини ишга тушириш туфайли пахта ҳосилдорлигини
оширишга киришилди. Марказнинг пахтага бўлган талабини қондириш учун
бутун куч-имконият сафарбар этилди. 1948 йил Шеробод туманида 32 км.ли
Таллимарон канали қуриб ишга туширилиб, 10 минг гектар суғориладиган янги
ерлар ўзлаштирилди. Натижада 1949 йил Таллимарон каналининг ишга
туширилиши туфайли 3700 гектар ерга турли хил қишлоқ хўжалик экинлари, шу
жумладан, 1600 гектарга яқин пахта экилиб мўл ҳосил етиштирилди. 1950 йилга
келиб 3505 гектар пахта, 1038 гектар ғалла, 948 гектар беда, 135 гектар бошқа
турдаги экинлар экилди. 1950 йилда Шеробод туманида 235 пахтакор бригада ва
457 та пахтакор звено бор бўлиб, булар пахтадан мўл ҳосил олиш учун
фидокорона ишладилар. Натижада Зарабоғ қишлоқ советидаги Мадон қишлоғи
«Қаҳрамон» колхозининг звено бошлиғи Ризвон Умаров илғорликнинг олдинги
сафида бўлди.
Шерободликлар урушдан кейинги йилларда экин майдонларини минг
гектарга кенгайтириб ҳосилни эса анча оширдилар. 1950 йил шерободликларнинг
фидойи меҳнати туфайли пахтадан юқори ҳосил етиштириб давлат режасини 127
фоизга бажардилар. Сеплон қишлоқ советидаги «Социализм» колхози 210 гектар
пахта майдонининг ҳар бир гектаридан 21 центнердан ҳосил олиб 2 миллион 32
минг сўм даромад қилди. Колхознинг 4 та бригада ва 15 та звеноси бўлиб,
уларнинг ҳаммаси юқори ҳосил олиб, жами қўшимча 220 минг устама ҳақ олди.
Колхоз давлатдан 180 тонна ғалла, 2500 килограмм мой, 350 килограмм чой, 14
минг метр газлама олди. Колхознинг оддий аъзоларидан Қурбон Расулова 321
меҳнат куни учун 6300 сўм пул, 2100 килограмм ғалла олди, Жабборова,
Абдураҳмоновалар ҳам 6 минг сўмдан пул ва 2 тоннадан ғалла мукофоти олдилар.
Шунингдек, Оққўрғон қишлоқ советидаги Сталин номли, Истара қишлоқ
советидаги “Янги йўл” колхозлари ҳам, 1,5-2 миллион сўмдан пахтадан даромад
208
олдилар. Бунга тумандаги мавжуд 2 та МТС ўзининг самарали меҳнати билан
ҳисса қўшди. Шерободда ғаллачилик ишлари тубдан яхшиланиб, 1943 йилга
нисбатан 1949 йилда ғалла ҳосили 6 баравар оширилди. Чорвачилик тобора
юксалиб, чорва моллар 1940 йилга нисбатан 1949 йилда қоракўлчилик 3 баравар
ошди, бошқа турдаги чорва моллари ҳам икки баравар кўпайди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда иқтисодий аҳволни ўнглаб
олиш, халқ хўжалигини изга тушириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш
масаласида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон ҳукумати жамоат
маҳсулдор чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини озиқ-овқат билан, саноатни
хом-ашё билан таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Ўзбекистон
ҳукуматининг 1950 йил 24 январдаги “Ўзбекистон ССРдаги колхозчи
хўжаликларнинг ўз қарамоғидаги томорқа, ер ва мол сони нормаларини
камайтириш
тўғрисида”ги
Қарори
мамлакатда
жамоат
чорвачилиги
ривожлантириш масаласига йўл очиб берилди. Ушбу қарор асосида Шеробод
туманидаги аҳолидан белгиланган режадан ошиқ бўлган 122 бош от, 70 бош
қорамол, 413 бош қўй, 1157 бош эчки, 58 бош эшак ва 2 бош туялар колхоз
чорвачилик фермалари ихтиёрига ўтказилди. Мустабид тузум даврида чиқарилган
ушбу қарор зўравонликка асосланган бўлиб,шахсий хўжаликларда мавжуд бўлган
чорва молларини сонининг кескин камайишига олиб келиниб, маҳаллий
аҳолининг жиддий қаршилигига учради. Кўплаб чорва моллари аҳоли томонидан
сўйиб юборилиб, арзон нархларда сотиб юборилди. Натижада урушдан кейин
энди ўзини иқтисодий жиҳатдан тиклаб олаётган аҳолига нисбатан кучли тазйиқ
ўтказилди. Оммавий норозиликлар ҳукумат томонидан бостирилиб, қамоққа
олинди ҳамда мол-мулки талон-торож қилинди. Бу даврда қишлоқ хўжалигининг
моддий техник таъминотини яхшилаш борасида ҳам анча ишлар амалга
оширилди. Қишлоқ хўжалик машиналари етказиб бериш ошиб бориб, “НАТМ75”, “ХТЗ”, “СТЗ” тракторлари етказиб бериш 25 фоизга, универсал 35 фоизга ва
комбайн 15 фоизга ўсди. 1946-1950-йилларда Шеробод чўлларни ўзлаштирш
масаласида бошқа қишлоқ аҳолиси каби Кўҳитанг хатакиларидан 3598 хўжалик ва
17901 киши кўчирилиб, шундан кўчирилиб келинган хатаклари ушбу йилларда
926 киши олий, 1207 киши ўрта махсус маълумотли, 390 киши эса олий ва ўрта
махсус билим юрти талабалари бўлди.
Ўзбекистонда пахтачиликнинг янги босқичи 1946-1953 йилларни ўз ичига
олади. Бу даврга келиб, пахта ҳосилдорлиги кўпайиб, янги ирригация ва
мелиорация ишлари бажарилиб, шунингдек, Сурхон-Шеробод воҳасида Оқтепа
массивини ўзлаштириш ва Сурхоннинг ўнг қирғоғидаги Янгиариқ массивига сув
чиқариш ишлари амалга оширилди. Занг канали бўйича ўтказилган ер
ишларининг умумий ҳажми 400 минг м3, бутун колхоз ички суғориш ва коллектор
тизимини қайта қуриш учун 300 минг м3 ишлар бажарилди, ушбу ишларни амалга
ошириш 2,5 млн сўмни ташкил этди. Сурхон-Шеробод ҳудудини ўзлаштириш,
янги суғориш тизимларини қуриш ва коллектор-завурларни ишга тушириш
мақсадида механизация кучидан фойдаланишга катта эътибор берилди. 1953
йилда воҳа қишлоқ хўжалигига 6 мингта трактор ва 2200 та автомашиналар жалб
этилди. 1949-1950 йилларда Занг каналидан Таллимарон массивига сув чиқариш
тармоғининг қурилиши натижасида янги ер майдонлари очилди.
209
Урушдан кейинги даврда Сурхон-Шеробод воҳасидаги ирригационмелиоратив тадбирларнинг хусусияти шунда эдики, биринчидан, мавжуд
тизимларда сув ишларининг энг яхши шароитларини таъминлаш учун чоралар
кўрилди. Иккинчидан, суғориладиган ерлар ва майдонлар ўзлаштирилиб, қишлоқ
хўжалиги тармоғига киритилди. Бироқ, сув манбаларининг камлиги натижасида
Сурхон-Шеробод воҳасида қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш муаммоси
ҳал қилинмади. Бу муаммони Сурхондарё сувларидан унумли фойдаланиш йўли
билан очиш мумкинлиги асосий вазифа эди.
Шунинг учун сув омбори қуриш йўли билангина Сурхондарёдан бефойда
Амударёга тушадиган баҳорги ва қишки сувларни тўплаш муаммоси, воҳа
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муҳим омили эди. Шеробод даштининг
янги қўриқ ерларини ўзлаштириш ва Сурхон-Шеробод воҳасининг иқтисодий
қудратини ривожлантириш муҳим масалалардан бири эди. Ўтказилган тадбирлар
натижасида, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари кенгайиб, 1950 йилда 155,2 минг
гектар, шу жумладан, 59,7 минг гектар пахта майдони ўзлаштирилди. 1950 йилда
Сурхон-Шеробод воҳасининг қишлоқ хўжалиги соҳасига ишлаб чиқаришда
комплекс механизацияни киритиш мақсадида суғоришнинг янги тизимига ўтиш,
суғориладиган ҳудудларни кенгайтириш, сувни тежаш ва ернинг шўрланиши
олдини олиш масаласида муҳим ишлар амалга оширилди. 1951-1952 йилда
Жарқўрғон, Термиз, Ангор, Шеробод ва Шўрчи туманлари меҳнаткашлари Занг
каналини тозалаш ва кенгайтириш борасида катта ишларни олиб бориб, экин
майдонларининг сув билан таъминланишни яхшилади.
Совет давлатининг 1952 йил 2 сентябрда Сурхон-Шеробод воҳасида янги
ерларни ўзлаштириш мақсадида, фойдалилик ҳажми 80 млн м3 га тенг бўлган
Учқизил сув омборини қуриш, шунингдек, 10 минг гектар янги ерни очиш бўйича
махсус қарор қабул қилинди. Шунингдек, Занг каналини узайтириш ва қайта
таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ушбу қарорни амалга ошириш бўйича 27
кишидан иборат Колхозлараро махсус кенгаш тузилди.
Занг канали бўйича ўтказилган ер ишларининг умумий ҳажми 400 минг м 3,
бутун колхоз ички суғориш ва коллектор тизимини қайта қуриш учун 300 минг м 3
ишлар бажарилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 2,5 млн сўмни ташкил
этди. Сурхон-Шеробод ҳудудини ўзлаштириш, янги суғориш тизимларини қуриш
ва коллектор-завурларни ишга тушириш мақсадида механизация кучидан
фойдаланишга катта эътибор берилди. 1953 йилда воҳа қишлоқ хўжалигига 6
мингта трактор ва 2200 та автомашиналар жалб этилди.
Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг 1953 йил сентябрь пленумида
«СССР қишлоқ хўжалигининг кейинги ривожланиши бўйича чоралар ҳақида»ги
махсус қарори қабул қилинди. Ушбу қарор бўйича 1953 йил 23-24 ноябрда
Сурхондарё вилояти қўмитасининг пленуми бўлиб ўтди. Пленум 1954 йилдан
пахта экин майдонларини 66800 гектаргача, ҳосилдорликни эса 167900 тоннага
етказишни мақсад қилиб қўйди. Шунингдек, пленум келажакда, янги ерларни
ўзлаштиришни 109 минг гектарга етказиш пахта ҳосилини эса 329 минг тоннага
ошириш бўйича қўшимча қарор қабул қилди. 1955 йилда Сурхон-Шеробод
воҳасида суғориладиган ерлар майдони 158 минг гектарга етиб, Дегрез ва
Учқизил сув омборларининг қурилиши бошланди. Кокайди ва Янгиариқ канали
узайтирилиб, Бешқўтон, Музработ массиви томонидаги Қорасув каналида дюкер
210
қурилди. Дюкер орқали 1954 йилда Занг канали ва Шеробод дарёсидан сув
олиниши туфайли Бешқўтон массивида 1 минг гектар суғориладиган майдон
ўзлаштирилди.
Бойсун ва Шеробод районларидан Бешқўтон массивини ўзлаштириш учун
тоғли қишлоқлардан 800 киши кўчириб келтирилиб, ушбу массивига Бойсун
районидан 16 та колхоз ва Шеробод районидан 3 та колхоз Бешқўтон массивига
кўчириб жойлаштирилди. Бешқўтон массивидаги ирригация ишларини Шеробод,
Ангор, Термиз, Жарқўрғон МТСлари амалга оширди. Бойсун ва Шеробод
районларидан Бешқўтон массивини ўзлаштириш учун тоғли қишлоқлардан 800
киши кўчириб келтирилиб, ушбу массивига Бойсун районидан 16 та колхоз ва
Шеробод районидан 3 та колхоз Бешқўтон массивига кўчириб жойлаштирилди.
Бешқўтон массивидаги ирригация ишларини Шеробод, Ангор, Термиз,
Жарқўрғон МТСлари амалга оширди. Сурхон-Шеробод воҳасида фақат ботқоқ
массивларини қуритиш натижасида Қорасув дарёси орқали 8 м3 /сек йиллик
доимий сув олинди. Воҳада агротехник ва ташкилий чоралар амалга оширилиши,
суғоришнинг янги тизимига ўтиш, ариқлар қазишни режалаштириш ва тўғрилаш,
ернинг ҳайдалган қатламини чуқурлаштириш, сув таъминотини тартибга
келтириш, механизация воситаларини кенгайтириш натижасида деҳқончилик
маданиятини ривожлантириш имкониятлари яратилди. 1954-1955 йилларда
Бешқўтон массивини ўзлаштиришда Термиз, Жарқўрғон, Шеробод, Ангор
районлари МТС механизаторчилари томонидан 2000 гектар қўриқ ерлар очилиб,
700 гектардан ошиқ майдонда пахта экилди.
Сурхон-Шеробод воҳасида 1950 йилдан кейин ўтказилган мелиоративирригацион ишлар натижасида қишлоқ хўжалик экинлари айниқса, пахта майдони
анчага кўпайди. Агар 1950 йилда пахта майдони 59,7 минг гектар бўлган бўлса,
1955 йилда у 82,2 минг гектарга етди. Агар 1950 йилда 135 минг тонна пахта
етиштирилган бўлса, 1955 йилда эса пахта ҳосилдорлиги 185 минг тоннага етди.
Сурхон-Шеробод воҳасининг меҳнаткашлари ўтган беш йил ичида (1954-1958
йилларда) мелиоратив ва ирригацион қурилишларда сезиларли натижаларга
эришдилар.
Шундай қилиб, Сурхон-Шеробод воҳасида 1956-1958 йиллар орасида ички
хўжалик каналлари ва ариқларнинг узунлиги 1386 километрдан 1401 километрга
етди. Ўтказилган сув хўжалик тадбирлари натижасида охирги ўн йилда (19461956 й) суғориладиган ерларнинг майдони 50 минг гектарни ташкил этиб,
пахтанинг экин майдони 44 минг гектардан 70 минг гектарга кўпайди.Шеробод
қишлоқ хўжалиги ва чорвачилигида катта силжишлар 50 йилларнинг иккинчи
ярмида алоҳида кўзга ташланди. 1955 йил чорвачилик кўрсаткичлари
ривожланиб, район бўйича 670 минг литр сут олинган бўлса, 1956 йилга келиб I
миллион 32 минг литр сут олинди ёки ҳар бир соғин сигирдан олинган сут
миқдори 25 литрга кўпайди. 1956 йилда Шеробод бўйича 17 бригада, 133 звено
давлатга пахта топшириш режасини бажарди. Сталин номли колхознинг Кумуш
Содиқова «Янги турмуш» колхозининг Холмўмин Бойматов, Маленков номли
колхознинг Шомурод Ўзбеков бригадалари ҳар бир гектар пахта майдонидан 2030 центнердан ингичка толали пахта ҳосили олдилар. Ленин номли колхоз 17
центнердан, Оҳунбобоев номли колхоз 20 центнер, Киров номли колхоз 23
центнердан пахта ҳосили олдилар. Шеробод районида меҳнатда шухрат топган,
211
тажрибали пахта устаси Ленин ордени мукофотига сазовор бўлган донгдор
бригадир Иброҳим Мамараҳимовнинг пахтачиликдаги тажрибалари бутун
Ўзбекистонга машхур бўлиб, унинг меҳнат фаолияти бутун Сурхондарё вилояти
бўйича оммалаштирилди. И.Мамарахимов бригадаси аъзолари 1956 йилда
Шеробод ва Сурхондарё бўйича биринчи марта ингичка толали пахтадан 20
центнердан ошириб ҳосил олдилар ҳамда Ўзбекистон ҳукумати мукофотига
сазовор бўлдилар.
1956-йилда ҳукумат қарорига кўра, Шеробод туманидаги тоғли ҳудудларда
чорвачиликни ривожлантириш бошланади. Шу боис Хатак ва Хўжанқон
қишлоқларига аҳоли яна ўз қишлоқларига қайтди. 1980-йилларга келганда Хатак
ва Хўжанқон яна йирик аҳоли пунктларига айланади. Тангидовон ва Ёриқсой
қишлоқларига эса аҳоли қайта кўчиб келган. Заравутсойда фақат Ғани
Абдулалиев яшаб қолди. Бедакка ёз фасллари Қорасув қишлоғидан баймоқники
уруғи вакиллари келиб деҳқончилик қилишади.
Умуман, 1956 йили Шеробод тумани бўйича ҳар бир гектар пахта майдонидан
20 центнердан ҳосил олиниб, 844 тонна гўшт, 144 тонна жун, 26 тонна пилла, 591,
991 килограмм сут, 148 минг дона тухум етказиб бердилар. Худди шу йили
шерободлик хотин-қизлар ичидан етишиб чиққан чинакам меҳнатда тобланган
Кумуш Содиқова, Ибодат Қурбонова, Рўзи Саидова, Қурбоной Избосарова,
Иқлима Юсупова, Мўътадар Избосарова каби ўнлаб бригадирлар илғорлар
сафидан ўрин олиб, ўртача 18-20 центнердан пахта ҳосили етказиб бердилар.
Шеробод пахтачилик тарихида катта из қолдирган У Туропов етакчилик қилган
Сталин колхози 1957 йилда пахта, полиз, чорва маҳсулотларни режаси ошириб
бажарди, бунга Ёқуб Акабиров, Иқлима Юсупова, Мавлон Мирзаев, Улуғберди
Тиловов, Ибрагим Мамарахимов
бошлиқ бригадалар бир гектар пахта
майдонидан 25-30 центнердан ҳосил олиш билан хисса қўшдилар. Умуман
Шеробод тумани бўйича 1957 йилда 5476,9 тонна ингичка толали пахта
тайёрланди, ҳар гектаридан 18 центнер ҳосил олинди. “Янги турмуш” колхозидан
Бойматов, Улаш Тўраев бригадаси, 11 гектар пахта майдонининг ҳар бир
гектаридан 47 центнердан ҳосил олди. 1957 йил охирда район колхозчилари 48
миллион сўм даромад қилган бўлса, 1958 йилга келиб даромад 62 миллион 473
минг сўмни ташкил этди ҳамда колхозчиларнинг умумий фойда даромади 72 минг
сўмга етди. Жумладан, 1957 йилга нисабатан 1800 тонна кўп пахта тайёрланиб,
гектар бошига 1,3 центнер ҳосилдорлик оширилди. Шеробод районидаги 5 колхоз
ва 61 бригададан 51 таси пахта режасини ошириб адо этди. 1958 йилда келиб
Шерободдаги Охунбобоев номли колхоз раиси Жовлиев ташаббускорлиги
туфайли колхознинг иқтисодий қудрати оширилиб, 400 гектар пахта майдонининг
ҳар бир гектаридан қарийб 22 центнердан ингичка толали пахта ҳосили олиниб
Ш.Ўзбеков, С.Мирсаидов бригадалари бу ютуққа катта ҳисса қўшдилар.
Натижада колхоз ишлаб чиқариш режасини 102 фоизга товар ишлаб ишлаб
чиқариш режасини 116 фоизга адо этди. Ўз навбатида 997 минг сўмлик маҳсулот
ишлаб чиқариш ўрнига 1226 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шеробод
50-йилларга келиб асосий пахтачилик марказига айланиб, чорвачилик ва
хўжаликнинг бошқа соҳаларида ҳам йирик ютуқларни қўлга киритди.
Деҳқончилик маданиятини кўзга кўринган илғорлари етишиб чиқиб
ҳосилдорликни янги навларини етиштириш, экинларни тури ҳамда
212
ҳосилдорлигини ошириб борди. Меҳнатда пишган доимо халқ манфаатларини
ўйлаган Шерободликлардан 1958-1960 йилларда Шеробод ижроий қўмитасининг
раиси Э.Бердиев шунингдек, пахта усталари У.Туропов, И.Мамараимов,
Ч.Ҳусановлар намунавий иш фаолияти билан алоҳида ажралиб турдилар. 19541958 йилларда воҳада 1 млн. 44 минг 126 тонна пахта етиштирилди. Бу эса 19491953 йиллардаги 1,5 баробар кўп эди. Агар 1949-1953 йиллар оралиғидаги даврда
вилоят бўйича ўртача пахта етиштириш 139 минг тоннани ташкил этган бўлса,
1954-1958 йилларда у ўртача йилига 200 минг тоннага етиб, пахта майдонлари
янги суғориладиган ерлар ҳисобига ошиб борди. Янги суғориладиган ерларнинг
ўзлаштирилиши натижасида ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб, Сурхон-Шеробод
воҳасида совхозлар ташкил этилишининг янги босқичи бошланди.
Шеробод даштининг Таллимарон ва Бешқўтон массивларидаги янги
ерларнинг ўзлаштирилишига жиддий киришилди. Бешқўтон массивининг янги
ўзлаштириладиган ерларига 800 нафар ёш пахтакорлар юборилдилар. Бойсун
районининг 16 та колхози ва Шеробод районининг 3 та колхози Бешқўтон
массивига кўчиб ўтиб, пахта етиштириш билан шуғулландилар. 1954 йилда
Бойсун районининг «Правда» колхозидан 110 оила Бешқўтон массивига
кўчирилди. Лекин Таллимарон ва Бешқўтон массивига кўчиб келган колхозлар
техника ва материал базаларининг етишмовчилиги натижасида, пахта ва бошқа
қишлоқ хўжалик экинлари майдонини кенгайтириш имкониятига эга эмас эди.
Бунинг оқибатида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, юзлаб гектар
майдонлар экин экишга яроқсиз бўлиб қолди. Колхозлар иқтисодий жиҳатдан
заиф бўлиб, улар совхозларга айлантирилди. Шеробод даштида 1957 йилда кичик
колхозлар асосида «Янгиобод» совхози тузилди. 1957-1958 йилларда
«Средазгипроводхлопок» Ўрта Осиё пахтачилик институти ёпиқ горизонтал
дренаж қуриш бўйича лойиҳа ишларни тайёрлади. Шўрланган ерларга дренаж
мосламаларини ўрнатиш дастлаб, Янгиобод совхозида синовдан ўтди. Ерларни
суғориш ва ўзлаштиришда дренаждан фойдаланиш самарадорлиги дастлабки
йилларда ўз натижасини берди. 1957-1958 йилларда Сурхон-Шеробод воҳасида 4
минг гектар ер ўзлаштирилиб, латок бетон ариқлар ўтказилиб, 58 километрли
очиқ ва ёпиқ коллектор-дренажлар ўрнатилди. Сурхон-Шеробод воҳасида
ирригация ва суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши жуда кенг қамров
билан амалга оширилиши натижасида, пахта экин майдонлари миқдори 1928
йилдан 1958 йилларгача 4 баробардан ортиқ ўсди. Бу вақтда республика бўйича
экин майдонлари икки баравар ошди. 1928 йилда Сурхон-Шеробод воҳаси бўйича
1 гектардан 6 центнер пахта олинган бўлса, 1958 йилда ҳосилдорлик 27 центнерга
етди. Ўзбекистон бўйича Сурхондарё вилояти пахта етиштиришда биринчи
ўринни эгаллади.
Бу вақтга келиб, Сурхон-Шеробод воҳасида 50 минг гектардан ортиқ
суғориш майдони бўлиб, бу ерни ўзлаштириш учун етарли меҳнат заҳиралари
яратиш талаб этиларди. Бундан ташқари, вилоятда умумий суғориладиган ер
майдонлари 1958 йилда 270 минг гектарни ташкил қилиб, шундан 125 минг
гектари доимий суғориладиган ерлар ва 145 минг гектар ер эса суғорилиши
мумкин бўлган ерлардан иборат эди. Бироқ бу ерлардан тўлиғича
фойдаланилмаган. Экин ерларининг асосий қисми, Шеробод дарёси ҳавзасининг
жанубий қисмида жойлашган бўлиб, 125 минг гектарни ташкил қилган, 20 минг
213
гектар экин ерлари воҳанинг юқори қисмдаги Хўжаипок дарёси ҳавзасида
жойлашган эди.
Совет давлати янги ерларни ўзлаштириш, пахта ҳосилдорлигини ошириш,
ирригация-мелиорация иншоотларини қуришга жиддий эътибор берилса-да,
ерларнинг агротехник ҳолатини яхшилаш, шўрланишнинг олдини олиш ва шўрни
ювиш масалаларига жиддий қаралмади. Оқибатда ерларнинг шўрланиши ва
ирригация иншоотлариниг издан чиқиши, ариқ ва зовурларнинг қазилмаслиги
туфайли, тупроқнинг ҳосилдорлиги пасайиб, ернинг шўрланиши анча ошди. 1958
йилда Сурхон-Шеробод воҳаси колхоз ва совхоз ерларининг шўрланишидан
жиддий зарар кўрди. Шеробод ариғи, “Занг”, “Таллимарон”каналларининг яхши
тозаланмаганлиги ва қайта таъмирланмаганлиги сабабли, сув танқислиги юзага
келиб, шўрланиш юқори бўлганлиги туфайли, ернинг шўрланиши 10 фоиздан 20
фоизгача кўпайди. Шўр ерларни ювишга ҳамда мелиоратив ишларга жиддий
эътибор берилмаганлиги боис, 1958 йилда Сурхон-Шеробод воҳасида 1 минг
гектар ер шўрланиб, ернинг мелиоратив ҳолати бузилди. Ўз навбатида бошқа
жойларда бўлганидек Шерободда ҳам режалаштиришнинг нотўғри олиб
борилиши туманни иқтисодий хўжалик қувватини ҳисобга олинмай юқоридан
режа бериш натижасида кўп экинлилик фақат пахта, қисман буғдой экишга
эътибор берилди. Натижада 1960 йил 9100 тонна пахта ўрнига 7361 тонна пахта
топширилиб, режа 84 фоизга бажарилди. Сабзавот режаси ҳам 130 тонна ўрнига
106 тонна берилиб, режа 81 фоизга уддаланди. Тухум 81,6 минг дона топширилди.
Шу йили жами 15818 гектар ерига деҳқончилик қилинди.
Шеробод районида 1960 йилда 4 та колхоз ва Янгиобод давлат хўжалиги
мавжуд бўлиб, ўртача ушбу хўжаликлар 1959 йил 27 центнер, 1960 йил 34
центнердан пахта ҳосили йиғиштириб олди. Шунингдек, тумандаги собиқ Киров
колхози 1959 йил 16, 19 центнердан, 1960 йил 19 центнер, собиқ Сталин колхози
1959 йил 15 центнер, 1960 йил 20, 5 центнер пахта ҳосили йиғиштириб олди.
Сталин номли колхозидан Улаш Тўраев звеноси 1959 йил 52 центнер, 1960 йил 58
центнердан, Янгиобод давлат хўжалигидан Умарали Хўжақулов бошлиқ бўлим
пахта режасини 110 фоизга бажарди. Районда қишлоқ хўжалик, пиллачилик ва
бошқа соҳаларда ҳам ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. 1960 йил районда 735
коробка қурт уруғидан 35,595 тонна пилла топширилиб, ҳар бир коробкадан 48,3
килограммдан олинди. Коммунизм колхозидан Бердиева 3, 125 килограмм,
Сталин колхозидан С.Рахимова 111 килограмм, Ленин колхозидан Худойбердиева
100 килограмм, Янгиобод давлат хўжалигидан С.Бобоқулова 90 килограммдан
пилла топширдилар.
Районда 1960 йил 4372 гектар ерга бўғдой, 1740 гектар ерга арпа экилди.
Шунингдек, 1960 йил 2210 гектар ерга маккажўхори, 1537 гектар ерга беда
экилди. Район аҳолисини сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш
мақсадида 130 гектар сабзовот, 120 гектар полиз, 90 гектар ерга картошка экилиб,
давлатга режа асосида маҳсулот топширилди. Шеробод районда чорвачилик
соҳасида 1960 йилда қатор ижобий ўзгаришлар бўлиб, қора моллар сони ва
маҳсулдорлиги ошиб борди. 1960 йилда туманда қорамоллар сони 12655 бошга,
шу жумладан, майда моллар сони 6596 бошга кўпайди. 1960 йилда 2859 тонна сут
ишлаб чиқарилиб, 1605 тоннаси давлатга сотилди. 1959 йилда туманда 1254 тонна
гўшт ишлаб чиқарилган бўлса, 1960 йилда 1512 тонна гўшт давлатга сотилди.
214
Ўртача ҳар бир сигирдан 3765 кг. сут соғиб олинди. Чорвачиликни
ривожлантиришда ва сут маҳсулотларини етиштиришда илғор, тажрибали сут
соғувчилар Т.Беккиева, У.Жовлиева, М.Нарзуллаева, Р.Чориеваларнинг муносиб
меҳнат улуши бўлди. Шунингдек, собиқ Сталин номли колхоздан машҳур чўпон
Рўзиқул Чориев, Раҳмон Қултўраев, Коммунизм колхозидан чўпон Қурбон
Равшанов, Қўчқор Қорабоевлар, Ленин номли колхоздан Қилич Ярашевлар
чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида хизмат қилиб, халқимиз ҳурматига
сазовор бўлди. Бироқ 1960 йилларда район чорвачилигини ривожлантириш учун
зарур маблағлар ўз вақтида ажратилмади.
Моддий техник таъминот чорвадорлар учун маиший турмуш тарзига
тааллуқли ишлар, чорва учун қурилиш бинолари етарли эмас эди. Райондаги
жамоа хўжаликларида ем-хашак сақлаш омборхоналари қурилмаган, қониқарсиз
аҳволда эди. 1961 йилга келиб қишлоқ хўжалигида силжиш бўлиб дон 62, 60
тоннага 6000 тоннага, сабзавот эса 200 тоннага етказилди. қорамоллар сони эса
2168 бош бўлиб режалаштирилган топшириқ бу соҳада 97 фоизга қуй ва эчкининг
режаси эса 89 фоизга бажарилди. Гўшт 1789 тонна, жун 176 тонна, тухум 700
минг дона, сут 2290 тоннага ошириб бажарилди. Янги ерларни ўзлаштириш,
аҳолини талаб-эҳтиёжини қондириш, деҳқончилик экинтурларини ошириш
масаласида Шерободда 1960 йилларда бир қатор муҳим ишлар бажарилди. 1966
йил Шерободдаги қуриқ ва буз ерларни ўзлаштириш мақсадида Шеробод насос
станциясининг секундига 20 кубометр сув ўтказадиган биринчи навбати қуриб
битказилди ва 7,5 минг киловатт кучга эга бўлган двигателлар ёрдамида сув 30
метр баландликка етказиб берилди. Бу эса Шерободда мавжуд Истара ерларини
ўзлаштиришга катта хисса қўшиб ҳосилдорликни оширишда. 1966 йил район
бўйича 27327 тонна пахта топширилиб, сабзавот режаси 119 фоиз қоракўл тери
102 Пилла 105 фоиз, жун 109 фоиз, полиз 104 фоиз сут 106 фоиз га бажарилган
бўлса 1967 йилга келиб 20350 гектар майдон пахта экилиб, 34207 тонна пахта
давлатга топширилиб бу режадан 500 тонна кўпдир. Бу соҳада Ленин, Партия
ХХ11 съезди, Киров колхозлари, катта ҳисса қўшдилар. 1970 йилларга келиб
Шеробод йирик иқтисодий хўжаликлардан бирига айланиб асосий хом-ашё
етказувчи марказ сифатида мамлакатда тез танилиб борилди. Янги ерларни
ўзлаштириш, шур-захоб сувларни ҳайдаш, янги қурилиш-биноларини кўриш
бўйича ишлар олиб борилди.
Шеробод даштининг ўзлаштирилиши бўйича қидирув-текширув ишлари
1957-1961 йилларда Ўзбек гидрогеологик трести ва республиканинг бошқа лойиҳа
институтлари томонидан ўтказилди. Ўзбекистон Сув ва қишлоқ хўжалик
Министрлигининг топшириғи билан бош муҳандис В.Ф. Розенблат бошчилигида
«Средазгипроводхлопок» лойиҳа институти томонидан 1960 йилда 100 километр
узунликда Шеробод машина магистрал канали (ШММК) нинг қурилиш лойиҳаси
ишлаб чиқилди. Лойиҳа бўйича ўзлаштирилиши зарур бўлган янги ерларнинг 45
минг гектари, Шеробод воҳасининг марказий Шеробод шимолий қисмида,
Сурхондарёнинг ўнг қирғоқида жойлашган ерлар эди. Машинали сув
кўртаргичлар ёрдамида эса 25 минг гектар Қизириқ даштидаги янги ерларни
суғориш кўзда тутилган эди. Лойиҳа бўйича умумий ўзлаштириш райони 3000 м 2
майдонни ўз ичига олган бўлиб, Шеробод магистрал канали қурилишининг
иккинчи варианти ҳам ишлаб чиқилди.
215
Биринчи вариант бўйича канал фақат 45 минг гектар Шеробод даштини
ўзлаштириши керак эди. Бунда Сурхондарёдан Шеробод даштига ўтказиш
муаммоси 5,4 километр3 узунликдаги Ховдаг тепалигини тоннел орқали кесиб
ўтувчи ўзи оқар канал қазиш билан ечиладиган бўлди. Иккинчи вариант бўйича
канал нафақат 45 минг гектарни, балки Занг каналини ҳам сув билан
таъминлашни кўзда тутган эди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
министрлигининг техник кенгаши Шеробод массивини магистрал ўзлаштириш
бўйича машина вариантини қабул қилди. 1961 йилда Ўзбекистон ҳукумати
Совети Шеробод машина каналини қуришни тезлаштириш бўйича махсус қарор
қабул қилди. Ушбу қарор бўйича 1961 йил “Средазгипроводхлопок” институти
Шеробод машина каналини қуриш лойиҳасини яратди. Бу лойиҳада станциянинг
очилишида сув сарфи 106 м3/сек бўлиши кўзда тутилди. Шеробод машина
магистрал каналининг таркибий қисми сифатида Шеробод насос станциясининг
иншоотлар комплекси кўриб чиқилиб, 12 километр узунликдаги ўтказувчи канал,
40 минг квт қувватли насос станция ва 27 километр узунликдаги машина канали
қуриш мўлжалланган эди. Бу қурилишнинг амалга оширилиши Шеробод
чўлининг шимолидаги 76,6 минг гектар янги ерларни суғориш имкониятини
берди.
Ўзбекистон ҳукумати техника кенгашининг қарори бўйича, “Жанубий
Сурхон сув омбори”дан Шеробод ва Қизириқ чўлларига сув ўтказиш қуйидагича
қабул қилинди:
- Сув омбордан 9 километр узунликда канал эски трасса бўйлаб
Сурхондарёнинг ўнг қирғоғидан ўтади, сўнгра Тошкўприксой дюкеридан ўтиб 3
километр давомида ўнг қирғоқ бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда оқади.
Каналнинг 13 километр да сув кўтариш баландлиги 24-29 м бўлган ва ишлаб
чиқариш 100 м3/сек бўлган насос станцияси қурилади.
- Насос станциясидан бошланган канал 4 километр узунликда Тошкўмирсой
воҳасининг адир ёнбағири бўйлаб, ғарбга томон бурилиб 45 м чуқурликдаги
жардан ўтади ва 27 километр узунликда Шеробод текислигига чиқадиган бўлди.
Шеробод каналининг 27 километрида Р-1 биринчи йирик насос ўрнатилиб,
иккита янги пахтачилик совхозини сув билан таъминлади.
Шеробод канали қурилишининг асосий ишлаб чиқариш ва таянч тармоғи
сифатида “Жанубий Сурхон сув омбори”дан 3 километр узоқликда жойлашган
Қизил Октябрь темир йўли белгиланди. Шеробод Машина Магистрал каналининг
1961 йил лойиҳа бўйича ер ишлари 840200 м3, темир бетон ишлари 42830 м3, ғишт
қоплами 1090 м3, металконструкция 160 тонна, жиҳозлар оғирлиги 761 тонна
бўлиши, умумий узунлиги 100 километрни ташкил этди. Унинг 13-километрида
сув 6 дона кучли насос агрегатлар ёрдамида 10 қаватли уй баландлигида
кўтарилиши ва ўз йўли бўйлаб даштга ўтиши мўлжалланди. Ҳар бир насоснинг
ўтказиш имконияти 20 м3/сек. га тенг, Шеробод насос станциясининг ўтказиш
имконияти лойиҳа бўйича 100 м3/сек га тенг бўлди. Шеробод Машина Магистрал
каналининг қурилишидан кейин Шеробод даштининг янги ерларида қишлоқ
хўжалик махсулотини қайта ишлаш заводлари, маиший ва кундалик мақсаддаги
корхоналар ва бошқа биноларнинг қурилиши кўзда тутилди. Шеробод воҳасининг
суғориладиган жойларида янги аҳоли манзилгоҳлари, йўллар, электр ўтказиш,
алоқа ва хўжалик, ичимлик учун сув таъминотини шакллантириш белгиланган
216
эди. Санаб ўтилган қурилиш ишларини комплекс амалга ошириш учун 2 млрд.
сўм талаб этилди.
1961 йил лойиҳа бўйича икки типдаги насос (70 В-36 ва ОПЮ-185
маркали)лар ишлаб чиқилган. Ишлатиш учун ОПЮ-185 маркали ва ВДС-325 (69)
қуввати 18000 квт 375 об\мин бўлган электродвигателли 6 насосли вариант қабул
қилинди. Насос станциянинг максимал сарфи 170 м3\сек. Насос станциясида
йиғма темир бетон кенг қўлланилди. Агрегатни улаш ва ўчириш тўлиқ
автоматлаштирилди. “Жанубий Сурхон сув омбори” ва Шеробод Машина
Магистрал каналининг диспетчерлари билан тўғридан тўғри алоқа қилиш,
автоматлаштириш ва телемеханизациялаш йўлга қўйилди. Лойиҳани тузишда
инженерлар: Андреев В.А., Гехтман Я.А, Еремейло В.А. Ким П.Д., Хорог П.Г.,
Энштейн Н.С қатнашдилар.
Канал қурилиши 1962 йилда бошланиб, 1963 йилнинг ноябрида Жанубий
Сурхон қурувчилари томонидан ўнг қирғоқ сув чиқаргичи ёнида канал юзаси
бетон билан қопланди. 1963 йил Сурхон-Шеробод воҳасида Қизириқ ва Бандихон
чўлларига сув бериш учун «ҳашар» эълон қилинди. “Шерабадканалстрой” СМУ
жамоаси 1964 йил 1 январгача 426 м3 бетон ва 6,18 минг м3 ер ишларини бажарди.
1964 йилда “Сурхансовхозводстрой” трести бўйича қурилиш монтаж ишларининг
режаси учун 21155 минг сўм, (шулардан ўз кучлари билан 15817 млн сўм,
улардан уй жой қурилиши учун 460 минг сўм, шулардан Шеробод канали ва насос
станцияси учун 5981,8 минг сўм пул) сарфланди. 21 минг гектар майдонни
Жумладан, Шеробод Машина Магистрал канали бўйича 9 минг гектар янги ерлар
тайёрлашни таъминлайдиган қурилиш базасини яратиш мақсадида 1965 йил
мартда “Шерабадканалстрой” СМУ ташкил этилди. 1965 йил февралида
“Шерабадканалстрой” жамоаси томонидан катта дюкер иншоотининг қурилиши
тугатилди, канал машина қисмининг 13 километрли ўзани бетонланди. Сув
қувурлари ёрдамида, Вахш электр энергиясини қабул қилувчи 126 минг квт. га
мўлжалланган подстанция қурилди. 1966 йилда Шеробод магистрал каналининг
ўнг тармоғи, 1968 йилда чап тармоғи ишга туширилиб, 3,1,6,7-совхозлар сув
билан таъминланди, 6-совхозда 1968 йил 2 минг 300 гектар янги ер
ўзлаштирилди. Каналнинг умумий узунлиги 85 километр бўлиб, насос
станциясида 6 та агрегат мавжуд. Унинг ҳар бири секундига 20 м3дан, жами 120
м3 сувни 28 метр баландликка чиқариб беради.
1967 йилда Занг канали бўйлаб, сув Шеробод даштининг Бешқўтон
массивига етиб келди. Насос станцияси биринчи агрегатини ишга тушириш жуда
қийинчилик билан амалга ошди. Чунки бу иш 120 м узунликдаги босимли
қувурни ўтказиш билан боғлиқ эди. Бу қувур оддий эмас эди. Унинг диаметри 3 м
га яқин бўлиб секундига 20 м3 сувни ўтказиш керак эди. Сувни 28 м баландликка
кўтариш мўлжалланган эди. 1966 йилнинг 25 июлигача 25 минг м3 бетон
ётқизилди, 3 та сув чиқаргич қўйилди. Уларнинг ҳар бири диаметри 3 м 3,
узунлиги 120 м. 1966 йилда Шеробод каналидан сув ўтадиган Шеробод насос
станциясининг умумий ишлаб чиқариш қуввати 18-20 м3/сек тенг бўлиб, машина
суғориш майдони 12533 гектарни ташкил этди. 1966 йилнинг 25 декабригача 3
млн 852 минг сўм миқдорида иш бажарилиб, 1966 йилда Шеробод даштига сув
бериш имконияти кенгайди.
217
Шеробод машина магистрал канали қўриқ ерларга ҳаёт бағишлаб, янги
совхозларда 15 минг гектар ерларни ўзлаштириш имкониятини яратди. 1968
йилда Шеробод насос станцияси ёрдамида 24360 гектар ер суғорилиб, шундан
398,3 млн м3 сув насослар ёрдамида бажарилди. 1961 йилдан 1968 йилгача
Шеробод даштида 173 минг м3 ер тупроқ ишлари бажарилди, жумладан, 1212
минг м3 ерга бетон ва темир бетон ётқизилди.
Шеробод Насос станцияси (ШНС) республика жанубида қурилган энг йирик
гидротехник иншоотлардан бири бўлиб, у “Жанубий Сурхон сув омбор” ларидан
олинадиган сув ҳисобидан 80 минг гектарга яқин ерларни суғоради. Шеробод
машина магистрал канали (ШММК)нинг ва Шеробод насос станциясининг
қурилиши натижасида Шеробод, Гиламбоб, Бандихон массивларидаги
ерларининг ривожланишида катта ўзгаришлар содир бўлди. Ирригация ва
мелиорация ишлари учун зарур мутахассисларни тайёрлаш ҳамда
мутахассисларга бўлган талабни ҳал қилиш мақсадида, 1966 йил Қумқўрғонда
Сув хўжалиги ва мелиорация техникуми ташкил этилди. 1968 йил Шеробод
районида сувнинг исроф қилиниши оқибатида, Шеробод ва Занг каналларида 34
кубометр сув ўрнига 54 кубометр ортиқча сув сарфланиб, ернинг шўрланишини
ошириб юборди. Сувдан фойдаланиш коэффициенти эса 64 фоизни ташкил этди.
Ленин номли колхоз Шеробод дарёсидан 3,5 м3 ўрнига 7 м3 сув олди.
“Сурхансовхозводстрой” трести бошқармаси 1965-1968 йилларда Шеробод
чўлида 31 минг гектар янги ерни ўзлаштирди. Шунингдек. 830 километр
бетонлаштирилган янги каналлар қурилди. 1970 йил райондаги собиқ “Партия
XXII съезди” колхози 252 тонна пахта етказиб, ҳосилдорлик 32 центнерга
етказилди. Колхознинг Ў.Аҳмедов бригадаси 65 гектар пахта майдонининг ҳар
гектаридан 46, 32 центнер, А.Зиёдуллаев бригадаси 50 гектар ердан 42, 12
центнер, Жугунов Товбузар бригадаси 60 гектар майондан 43, 30 центнердан,
Ашур Жумаев бригадаси 40 гектар ердан 45 центнердан ҳосил топширдилар.
Шунингдек, Киров номли колхоздан П.Омонов бригадаси ҳар гектар ердан 29, 2
центнер, Ж.Шодиев бригадаси 28 центнердан собиқ Ленин колхозидан
Т.Равшанов бригадаси 29,4 центнердан, Ю.Чориев бригадаси 29,8 центнердан
ҳосил йиғиштириб олдилар.
Сурхон-Шеробод воҳаси меҳнаткашлари. Бандихон, Қизириқ чўлларини
ўзлаштиришни давом эттирдилар ва у ерда янги пахтачилик, чорвачилик,
сабзавотчилик давлат хўжаликлари ташкил топди. 1970 йил охиригача Шеробод
чўлини ўзлаштиришда 23 минг чўлқувар, қатнашдилар. Шерободликларга
ёрдамга қўшни Қашқадарё вилояти деҳқонлари ҳам келишди. 1971 йил охирида К.
Рахимов номли давлат хўжалигига Деҳқонобод қишлоғидан бир неча оила кўчиб
келдилар. 1971 йили бу жамоа хўжалигида 2745 гектар янги ер ўзлаштирилди.
1972 йил 24 февралда Шеробод чўлида янги “Прогресс” давлат хўжалиги ташкил
қилиниб, чорвачиликни ривожлантириш учун ем-хашак экинлари етиштиришга
ихтисослаштирилди. Янги ўзлаштирилган ерлар ҳисобида 1972 йилда 8-сон
“Дўстлик” номли давлат хўжалиги ташкил этилиб, унга машҳур механизатор ва
пахтакор Ш.Қудратов раҳбар этиб тайинланди. Шу йилнинг ўзида бу жамоа
ихтиёрида 3 та янги пахтачилик бўлими ташкил этилди. 1974 йилдан бошлаб
Сурхон-Шеробод водийсида жуда катта кўплаб сув хўжалик тадбирлари
ўтказилди. Янги ерларни ўзлаштириш тўлиқ равишда давом эттирилди. Шеробод
218
машина каналининг унг қаноти қурилди ва 1975 йил охирига келиб якунланди.
Янги ерларни ўзлаштириш жадаллаштириш натижасида В.Қодиров номли давлат
хўжалиги ташкил қилиниб, шундан 900 гектаридан ошиғи янги ўзлаштирилди.
Умуман 1971-1975 йилларда чўл ерларининг ўзлаштирилиши натижасида
Шерободда Н.Муродов, У.Юсупов, В.Қодиров номли пахтачилик давлат жамоа
хўжаликлари тузилди.
1971-1975 йилларда Шерободнинг давлатга махсулот етказиб беришини
қуйидаги рақамлардан ҳам кўришимиз мумкин.
Йиллар
Пахта (тонна)
Донли экин (тонна)
Сут (тонна)
Гўшт (тонна)
Жун (тонна)
Қоракўл (тери минг дона)
1971
33800
1270
1290
270
167,3
12,1
1972
40000
2370
1430
280
176,3
13,6
1973
41100
1720
1600
300
176,3
14,6
1974
45400
1520
1690
310
180,3
17,6
1975
52100
1170
1760
310
180,3
19,1
Юқорида қайд этилган рақамлардан кўриниб турибдики, Шерободнинг
иқтисодий ривожланиши тинимсиз ошиб борган лекин ана шу махсулотларни
қайта ишлайдиган корхоналарнинг йўқлиги туфайли ундан келадиган даромад ўз
харажатини қоплашга етиб, меҳнаткаш деҳқонларнинг кундалик талаб
эҳтиёжларини қондиришга етмас эди. Уй-жой, маданий-оқартув биноларини
қуриш, меҳнаткашларни дам олиш шароитини яхшилашга доир ишлар камданкам бажарилиб борилган эди. Шунга қарамасдан 70 йилларда қишлоқ хўжалик ва
чорвачилик соҳасидаги ютуқларни мустаҳкамлашда “Партия XХII, Киров номли,
Ленин номли колхозлари ибратли ишларни бажардилар. Шерободликлардан
Ш.Қудратов, Ў. Ахмедов, А. Жумаев, Х. Парпиева, Р.Тавашаров, И. Исмоилова,
Ч.Худаёрова каби илғор пахтакорлар ва механизаторлар етишиб чиқдилар,
уларнинг ибратли меҳнатлари бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалди. 1970 йилга
келиб вилоятда 100 минг гектардан кўпроқ, жумладан, Сурхон-Шеробод чўлида
70 минг, Сурхондарёнинг чап қирғоқида 20 минг, Оқмачит ва Хотинработ
массивларида 15 минг, хўжаликларда 10 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилди.
Сурхон-Шеробод воҳасидаги колхоз ва совхозларнинг ички қисмида 5231
километр узунликдаги канал ва коллекторлар ишга туширилди. Бунинг учун
Сурхон-Шеробод воҳасидаги сув қурилиши ишларига 120 млн сўм капитал
маблағ сарфланди. Совет ҳукумати янги ерларни ўзлаштириш ва Марказ
саноатининг пахтага бўлган талабини қондириш учун 1972 йилда Сурхон
Шеробод воҳасини сув билан таъминлаш мақсадида Аму-Занг каналини ишга
тушириб, Амударё сувлари 80 метр баландликда насослар ёрдамида кўтарилиб
берилди. Каналнинг узунлиги 56 километрни ташкил этди ва 50 минг гектардан
кўпроқ ерни суғориш имкониятига эга бўлди. 1971-1975 йилларда вилоятда
ирригация ва мелиорация ишлари бўйича 18 млн. сўмлик маблағ сарфланиб, 34,5
минг гектар майдондаги ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. 2432 километр
узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тозаланиб, 31,6 млн м3 ҳажмдаги
ишлар бажарилди. 869 километр узунликдаги хўжаликлараро коллектор тартибга
келтирилди. 1971-1975 йилларда Сурхон-Шеробод воҳасида коллектор-дренаж
219
тармоқлари 1161 километр, шу жумладан, хўжаликлараро коллекторларнинг
узунлиги 31 километрга узайтирилди. Вилоят колхоз ва совхозларидаги
коллекторларнинг умумий узунлиги 5583 километрни ташкил этди. Бу
суғориладиган ҳар гектар ерга 25 метрдан тўғри келади деган сўздир. СурхонШеробод чўлларини ўзлаштириш 1961 йилда бошланиб, 1975 йилгача 75,7 минг
гектар янги ерлар очилди. Бу ерларда жадал ирригация ва мелиорация ишлари
амалга оширилиб, қўриқ ерларда 17 та хўжалик, жумладан, 13 та пахтачилик
совхози, 2 та шоличилик совхози, қорамолларни боқиб ўстириш ва бўрдоқичилик
бўйича совхоз-комплекси ва академик Р. Шредер номидаги боғдорчиликузумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалиги
ташкил этилди. 1971-1975 йилларда Шеробод районида янги ерларни
ўзлаштириш,
хўжалик тузиш, унинг моддий-техника қувватини ошириш
масаласига алоҳида эътибор билан қаралди. 1971-1975 йиллар ичида 9131 гектар
янги ер ўзлаштирилиб давлатга 84 минг 9580 тонна ўрнига 91 минг тонна пахта
етказилиб берилди. 1970 йилларнинг иккинчи ярмида Шерободда янги ерларни
ўзлаштириш, давлат хўжаликларини ташкил қилиш ва Шеробод канал қурилиши
бўйича катта ишлар қилинди. 1977 йилнинг бошида Талашқон массивида янги
пахта етиштирувчи 17 ва 18 совхоз ташкил қилинди. 1977 йил 19 марта бу давлат
хўжаликларининг очилишига бағишланган оммавий митинг бўлиб ўтди. 18давлат хўжалиги эса «Октябрь 60 йиллиги» номи билан аталди. 17 давлат
хўжалиги эса «КПСС ХХУ съезди» номи билан аталди. «КПСС ХХV съезди»
номли давлат хўжалиги ташкил топган вақтда учта бўлим, 19 та пахтачилик
бригадаси мавжуд бўлиб 1526 гектар ерга пахта экилди. «Октябрь 60 йиллиги»
давлат хўжалиги эса 1500 гектарга пахта экиб, бу иккита хўжалик 1977 йилда
давлатга 3980 тонна пахта сотдилар, шундан 2 минг тоннасини «Октябрь 60
йиллиги» номли давлат хўжалиги етиштирди. Шеробод районида янги ерларни
ўзлаштириш туфайли 1977-1980 йилларда «Октябрь 60 йиллиги», «КПСС ХХХV
съезд», «Шеробод», «Гулистон» номли давлат хўжаликлари ташкил этилди.
Шеробод чулини узлаштиришга 40 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари қатнашди.
Шунингдек, аҳоли миллий таркиби жойлашуви ҳам кўпайди. Тумандаги 67 аҳоли
марказида яшовчи аҳолининг 93,6 фоизи тожик, I,I фоизи рус, I,8 фоизи бошқа
миллат вакилларидан иборат эди.
Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириб янги хўжаликларни ташкил этиш
учун 1,4 миллиард сўм маблағ ажратилди. «Сурхансовхозводстрой» трести,
шунингдек, 1975 йилда 11-, 26-қурилиш трестлари сув хўжалиги ҳамда уй-жой,
фуқаро қурилиш бошқармаси 487,5 минг квадрат метр уй-жой биноларини қуриб
фойдаланишга топширдилар. Шунингдек, 76,8 минг гектар янги ер ўзлаштирилди.
3,7 минг м2 коллектор-дренаж шохобчаси ишга туширилди. Совет давлатининг
олиб борган аграр сиёсати маъмури буйруқбозлик ҳамда шошма-шошарлик билан
амалга оширилганлиги туфайли, Сурхон-Шеробод воҳасида ерларнинг
мелиоратив ҳолати бузилиб, тупроқнинг шўрланиш даражаси кучайди. 1972-1975
йилларда зах босган ёки шўрланган ерлар икки баробар ошиб, 9,2 минг гектарга
етди, биргина Сурхон-Шеробод воҳасида 3393 гектар экин майдони яроқсиз ҳолга
келиб қолди. 1974 йилда Шеробод районидаги 8-совхозда 1688 гектар ердаги
горизонтал дренаж, 9 - совхозда 1122 гектар ер вертикал дренаж сифатсиз
қурилганлиги туфайли ер майдонлари шўрлаб кетди. 1975 йилда 10-совхозда 1500
220
гектар ер шўрланиб, 1975 йил Сурхон-Шеробод воҳасида қурилган маиший
биноларнинг 45 фоизи шу даврда 11-қурилиш трести томонидан қурилган 3,7
миллион сўмлик уй-жой бинолари яроқсиз бўлиб қолди.
1971-1975 йилларда Сурхон-Шеробод воҳасида сув хўжалиги қурилишига
300 млн. сўмга яқин капитал маблағ сарфланиб, 42 минг гектар ерлар
ўзлаштирилди, 1,5 минг километр. га яқин узунликда коллектор ва дренажлар
қурилди ҳамда «Боботоғ» канали ва Тўполанг гидроузели ишга туширилди. 19711975 йилларда Сурхондарё вилоятида суғориладиган ер майдонлари 60,2 минг
гектар бўлиб, шу жумладан, пахта майдонлари 44,3 минг гектарга кенгайди. 1975
йил қўриқ ерлардаги суғориладиган майдоннинг 67,5 минг гектарида пахта
етиштирилиб, қўриқ ерлардаги 1-10 совхозлардаги горизонтал ёпиқ дренажлар
ишга туширилди. 1971-1975 йилларда «Сурхансовхозводстрой» трести 178 млн.
сўмлик капитал қурилиш ишларини бажарди, улар томонидан Шеробод
Магистрал каналининг 46 километр, узунлиги 38 километр бўлган ҚоратоғТўполанг канали қурилди. Шунингдек, Аму-Занг ва Оққапчағай канали қурилиб,
Занг канали ва Шеробод гидроузели қурилиши тезлашди, натижада ўнлаб насос
станциялари, гидротехника иншоотлари барпо этилди. 1971-1975 йилларда 17
минг гектар экин майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, капитал
режалаштириш ўтказилди. Суғориладиган 80 минг гектар майдонда сув
таъминоти яхшиланиб, бирлашма Н.Муродов совхози меҳнаткашлари учун 856
ўқувчига мўлжалланган мактаб, 190 ўринли иккита болалар боғчаси, савдо
маркази, чойхона, хаммом ва маиший хизмат тармоқлари қуриб берилди.
Н.Муродов совхози қурилиши учун 23 млн сўм капитал маблағ сарфланди. 19711975 йилларда бирлашма янги ўзлаштирлаётган Сурхон-Шеробод чўл ҳудудида
80 минг кв-м, уй-жой, 1928 ўқувчига мўлжалланган мактаб, 600 ўринли болалар
боғчасини қуриб ишга туширди. 1971-1975 йилларда Сурхон-Шеробод
воҳасидаги колхоз ва совхозларда 150 дизель насослари ўрнатилиб, 145 километр
канал ва зовурлар бетонлаштирилди. 1975 йили «Сурхансовхозстрой» қурилиш
ишлаб чиқариш бирлашмасида 272 та кран ва экскаватор, 170 дона прицепли
скрепер, 154 дона бульдозер ва бошқа ўнлаб йўл-қурилиш машиналари ишидан
фойдаланилди. Ушбу техникалар Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштиришга
жалб этилиб, ёпиқ горизонтал дренаж қурилишида Э-652 Б маркали
экскаваторлар ишлатилди.
Янги ерларни ўзлаштиришнинг зўрма-зўракилик асосида амалга оширилиши
туфайли, ўзлаштирилган ерларнинг агротехник ҳолати ёмонлашиб, шўр ювиш
ишларининг ўз вақтида амалга оширилмаслиги ерларнинг мелиоратив ҳолати
бузилишига, экин майдонларида ортиқча тузлар миқдорининг кўпайишига олиб
келди. 1976 йили воҳада 10 минг гектар ернинг шўрланиши туфайли ернинг
агротехник ҳолати бузилди, жумладан, Шеробод районида 1,5 минг гектар ернинг
шўрланиши оқибатида ҳосилдорлик кескин пасайди, тупроқнинг устки қисмидаги
шўрланиш 40-60 смга кўпайди. Мелиорация тадбирларининг ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги туфайли, зовурлар оралиғидаги 200-400 метрдан иборат
кенгликдаги тупроқнинг шўрланиш даражаси ошиб, натижада зарарли тузларнинг
кўпайишига олиб келди. Дренажларнинг яхши ишламаслиги сабабли 5 минг м 3
гектардаги ерларда кучли шўрланиш пайдо бўлиб, шўрхок ерлар 6-10 минг
гектаргача кўпайди, талаб даражасида қурилмаган дренажларнинг ишламаслиги
221
боис, шўрланган ерлар 1-3 мартагача ортди. Шунга қарамасдан мавжуд
шўрланган ерларнинг тупроқларини ювиш, зовур ва коллекторларни тозалаш
ўрнига янги ерларни ўзлаштиришга жиддий эътибор берилди.
«Сурхансовхозводстрой» қурилиш ишлаб чиқариш бирлашмаси 1976 йилда
23 млн. 230 минг сўмлик маблағ ўзлаштириб, 4709 гектар янги ерни қишлоқ
хўжалигига фойдаланишга топширди. 1731 гектар майдонда сув таъминотини
яхшилаб, 8173 м2 турар жой биноларини қуриб фойдаланишга топширди.
Қурилиш монтаж ишлари таннархи 3 млн. 786 минг сўмга арзонлашди. Шеробод
райони суғориш тармоқлари бошқармаси 1977 йилда 3600 гектар ерни
ўзлаштирди. Агар 1976 йилда 19 минг 600 гектар суғориладиган ерда
деҳқончилик қилинган бўлса, 1977 йилга келиб, 23 минг 200 гектар майдонга
пахта экилди. 1977 йил «Шерабадсовхозводстрой» трести томонидан 17 минг
сўмлик пудрат ишлари бажарилиб, 2551 гектар янги ерлар ўзлаштирилди. 2700
гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ҳамда 4032 м2 уй-жой қурилди.
Сурхон-Шеробод воҳасида ерларнинг шўрланиши, ариқ зовурларнинг,
дренаж ва коллекторларнинг тозаланмаслиги туфайли экин майдонларининг
агротехник ҳолати бузилиб, ҳосилдорлик йилдан-йилга камайиб борди. 1978 йили
Шеробод туманидаги Усмон Юсупов номли совхозда 3600 гектар майдондаги
ернинг шўрланиши оқибатида ҳосилдорлик 10-12 центнерга тушиб қолди. Совхоз
ҳудудидаги жами 6743 гектар суғориладиган ерларнинг 2600 гектари шўртанглик
даражасига етди. Ёпиқ дренажлар 36 километр узунликда бўлиб, 16 та вертикал
коллекторлар ер ости сувларини тозалаш имкониятига эга бўлмади. 1978 йилда
Сурхон-Шеробод воҳасида умумий ҳажми 962 млн. м3 бўлган 3 та йирик сув
омбори бўлиб, суғориш тармоқларининг узунлиги 7810 км, коллектор-дренаж
қурилмалари эса 5922 километрни ташкил этарди. Воҳада 1244 та гидротехника
қурилмаларини бирлаштирадиган 16 та суғориш тизимлари ишлаб, 1976-78
йилларда 18,6 минг гектардан зиёд янги ерлар ўзлаштирилди. Шунга қарамасдан
янги ўзлаштирилган ерларни агротехник жиҳатдан қайта таъмирлаш ишлари
мукаммал олиб борилмади, 1978 йилда Шеробод туманида бу кўрсаткич 1400
гектар ўрнига 410 гектар ерни ташкил этди.
1978 йили «Сурхансовхозводстрой» ишлаб чиқариш қурилиш бирлашмаси
Сурхон-Шеробод даштини ўзлаштириб 15,5 млн. сўмлик пудрат ишларини
бажарди ва 1359 гектар янги ерларни ўзлаштирди. 401 гектар ерга қайта ишлов
берилиб, 1878 гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Боботоғ массивида
6,5 километр, Гагарин районидаги «Искра» совхозида 4 километр суғориш
каналлари ишга туширилди. Сурхон-Шеробод чўлида 1500 гектар ер
ўзлаштирилиб, Шеробод туманидаги 10,-17-,18 совхозларида янги ерлар
ўзлаштирилди. 1978 йил Сурхондарё вилоятида сув қурилиш ишларини амалга
оширишда 165-, 11-, 26-қурилиш трестлари, «Сурхансовхозводстрой»
бирлашмаси,
«Шерабадсовхозводстрой»,
«Сурханирстрой»,
«Сурхангидрострой»,
«Облколхозстрой»
трестларининг,
шунингдек,
Аму-Занг
механизациялашган кўчма колоннаси жамоасининг муносиб ҳиссалари бор.
«Сурханводстрой» қурилиш-монтаж бошқармаси 1953 йилда ташкил топган
бўлиб, Учқизил сув омбори, Шеробод Машина магистрал канали базасида
гидроузел қурди. 1961 йилда Сурхон-Шеробод даштларида 50 минг гектар ерни
222
ўзлаштирди. 1978 йилга келганда эса бошқарма томонидан 2723 гектар бўз ерлар
ўзлаштирилиб, жами 7 млн 146,5 минг сўмлик пудрат ишлари бажарилди.
Сурхондарё вилоятидаги «Сурханводстрой» қурилиш-монтаж бошқармаси
1976-1980 йилларда В.Қодиров совхозидан 2877 гектар, «Октябрь 60 йиллиги»
совхозидан 5884 гектар янги ерлар ўзлаштирилди. «Шерабадсовхозводстрой»
трести 1981 йилда 16,6 млн. сўмлик пудрат ишларини бажариб, 15,3 млн сўмлик
ишни амалга оширди. Трест томонидан 1429 гектар қўриқ ер ўзлаштирилиб,
шунингдек, «Пахтакор», «Ойбек», «Гулистон» совхозларида 6400 м2 турар жой
биноларини қуриб ишга топширди. 1980 йилларга келиб Шеробод Сурхандарё
вилоятида энг кўзга кўринган илғор районлардан бирига айланиб, унинг
иқтисодий ва маданий ривожи янада такомиллашиб борди. 1977 йил Шеробод
райони бўйича 22200 гектар майдонга пахта экилиб, 21166 тоннаси саноат учун
қимматли ингичка толали пахтани ташкил этди. Бу ютуққа эришишда тумандаги
«Октябрь 60 йиллиги» давлат хўжалигидан Х. Бердиев, «КПСС ХХV съезди»
давлат хўжалигидан Т.Чориев, «Шеробод» давлат хўжалигидан У.Ахмедов, А.
Жумаев, У.Юсупов давлат хўжалигидан Ч.Қаршиев, В.Қодиров давлат
хўжаликларидан У.Хусановлар каби миришкор пахта усталарининг хизмати
ниҳоятда каттадир. Район ғаллакорлари давлатга 3641 тоннадан 1988 тонна
маккажўхори етказиб бердилар. Бу соҳада «Шеробод», Н.Муродов, «Октябрь 60
йиллиги» жамоалари 35-45 центнердан дон ҳосили олиш билан ҳисса кушдилар.
1975-1980 йилларда Шеробод район меҳнаткашлари давлатга 191518 тонна пахта
топширди. 1980 йилга келиб эса Шеробод райони 60 минг тонна пахта, 3800
тоннадан, 2500 тонна сабзавот, 4800 тонна полиз маҳсулотлари, 250 тонна мева,
200 тонна узум, 82 тонна пилла, 1600 тонна гўшт, 2 миллион 700 минг дона тухум,
2700 тонна сут, 705 тонна жун, 19 минг дона қаракўл тери топширилиб катта
муваффақиятларга эришилди.
Пахта ҳосилдорлигини кўтаришда машҳур
пахтакорлар У.Аҳмедов (Шеробод совхозидан), Улаш Тўраев (Н. Муродов
совхозидан), У.Ҳасанов (В.Қодиров совхозидан), С.Турсунова (Октябрь 60йиллиги совхозидан), А.Тиловов (У.Юсупов совхозидан), А.Қурбонов (Партия
XXV-съезди совхозидан)ларнинг хизматлари катта бўлиб, ўртача 40-60
центнердан пахта ҳосили етиштирдилар. Пахтани машинада териб олиб, 250-450
тоннагача пахта терган механизаторлардан
Р.Товашаров, Н.Ҳайдарова,
Ч.Худоёрова, А.Мамарайимов, Г.Муродова, А.Тилововларнинг меҳнатлари
халқимиз томонидан алоҳида ҳурматга олинади. Бу соҳада райондаги В.Қодиров
давлат хўжалиги алоҳида хисса қўшиб 6-бўлим, 7 та пахтачилик бригадаси
туманда энг илғор жамоалар деб топилди. Шунингдек, «Шеробод» давлат
хўжалигидаги Тоштемир Шарипов звеноси ҳамда механизатор Раим
Товашаровларнинг хизмати алоҳида диққатга сазовор бўлди. Районда чорвачилик
соҳаси йилдан йилга ривожланиб, давлат жамоат хўжалигининг салмоғи ошиб
борди. Гўшт ва сут режаси давлат ҳисобида бажарилди. Қорамоллар сони районда
1980 йилда 5773 бошга, майда моллар сони 47225 тага етди. Чорвачилик соҳасида
катта тажрибага эга бўлган илғор чўпонлар «Коммунизм» совхозидан Файзи
Чориев, Шаймон Турсуновларнинг хизмати каттадир. Чорвачиликни
ривожлантириш, унинг маҳсулдорлигини оширишга катта эътибор берилиб, 1980
йил 69491 тонна озиқа жамғарилди. 1986-1990 йилларда район давлатга 320 минг
тонна пахта топшириб чорвачилик ҳам дадил ўсиб борди, майда 54 минг 186 та
223
қора мол 7 минг 996 тага етказилди. 1991 йилда эса давлатга 13396 тери, 175,7
тонна жун, 2631 тонна гўшт топшириб, белгиланган режа ва топшириқларни
тўлиқ бажардилар.
Совет давлати олиб борган бир томонлама аграр сиёсатида «Марказ»нинг
пахта хом ашёси бўйича топшириқларини бажаришни мақсад қилиб,
Ўзбекистонда мавжуд экин майдонларини пахта экишга мослаштириш, жамоа
хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига пахта ҳосилдорлигини оширишга жиддий
киришди. Сурхон-Шеробод воҳасида 1960 йилларда ерларни ўзлаштириш учун
суғориш тизимини қуриш ва қайта таъмирлаш мақсадида 70 дона экскаватор, 20
дона скрепер, 120 дона бульдозер, 210 дона юк машиналари, 80 дона трактор ва
бошқа техникалар жалб этилди. 1961 йил 3 февралда Ўзбекистон ҳукуматининг
«Сурхондарё ҳавзасидаги янги ерларни «Жанубий Сурхон сув омбори»нинг кучи
билан ўзлаштириш ва суғориш бўйича чоралари ҳақида»ги Қарорида 86,3 минг
гектар ер майдонини етти йилда ўзлаштириш, шунингдек, «Занг» тизими бўйича
35 минг гектар янги ерларни қишлоқ хўжалиги фойдасига киритиш масаласи
кўриб чиқилди.
«Жанубий Сурхон сув омбори»нинг ҳисобида янги ерларнинг
ўзлаштиришини тезлаштириш мақсадида, 1961 йилда «Сурхансовхозстрой»
трести ташкил этилди. Натижада, «Жанубий Сурхон сув омбори» базасида
Шеробод даштини оммавий ўзлаштириш бошланиб, Занг тизимидаги қўриқ ерлар
массивида 1962 йил баҳоригача 2000 гектар ер очилди. Сурхон-Шеробод воҳасида
янги ерларнинг ўзлаштирилиши туфайли, ирригация-мелиорация ишлари учун
катта маблағлар сарфланиб, янги совхозлар ташкил этилди.
Шеробод даштини ўзлаштириш ва суғоришни тезлаштириш учун 1963
йилда 11-сон қурилиш жамламаси ташкил этилиб, Шеробод даштининг янги
ерларини ўзлаштириш ва суғоришга жиддий киришилди. 1963 йилнинг 23
январида «Шеробод массивида янги ерларни ўзлаштириш ва колхозлар
қурилишини шакллантириш ҳақида»ги Совет давлатининг қарори бўйича, янги
ерларни ўзлаштириш учун қурилиш ташкилотларига 4000 нафар мутахассислар
юборилди. Сурхон-Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштириш мақсадида
Ўзбекистон ҳукумати 1965 йил 7 июлда «Узглавводстрой» зиммасига СурхонШеробод воҳасидаги совхозларнинг
ирригация ва мелиоратив холатини
яхшилашга эътиборини қаратишни юклади. Натижада Сурхон-Шеробод воҳасида,
«Узглавводстрой» томонидан 1966 йилда 4,1 минг гектар, 1967 йилда 9 минг
гектар, 1968 йилда 11 минг гектар, 1969 йил 12,6 минг ва 1970 йил 14,0 минг
гектар ерларнинг ирригация-мелиорация ҳолати яхшиланди.
1966 йилда ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида, Шеробод массивида 20,5
минг гектар ерда 60 минг тонна пахта етиштирилди. 1966 йил вилоятда
суғориладиган майдонлар 183,3 минг гектарга етиб, 1961-1965 йилларда 43,3 минг
гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдасига киритилди. 1966 йилда Сурхон-Шеробод
воҳасидаги янги ўзлаштирилган ерлар ҳисобидан 70 минг тонна пахта ҳосили
олиниб, Шеробод районининг ўзида 41 минг гектар ер ўзлаштирилди. СурхонШеробод воҳасида янги ерларни очиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
масаласида маълум камчиликларга йўл қўйилганлиги туфайли, ирригация ва
мелиорация соҳасида жиддий камчиликлар юзага келди. Янги ерларни
ўзлаштириш даврида моддий техника базаси ҳисобга олинмаганлиги ерларнинг
224
мелиоратив ҳолати бузилишига, тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва қишлоқ
хўжалик экинларининг кескин камайиб кетишига олиб келди. Сурхон-Шеробод
воҳасидаги каналлар, темир-бетон новлар ва ёпиқ қувурларни қуришдаги баъзи
бир камчиликлар туфайли, ер ости сувларининг тўпланиб қолиши охир оқибатда,
ер ости сувларининг кўтарилишига сабаб бўлди. Натижада Сурхон-Шеробод
воҳасида 1966 йилда ўзлаштирилган 7600 гектар ер сифатсиз топилиб,
ўзлаштирилган 36 минг гектар ерда ҳосилдорлик ўртача 2 центнерга камайди.
Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштиришда Меҳнат Қаҳрамонлари
Шаймардон Қудратов ва Отамурод Худойназаров, Республикада хизмат кўрсатган
пахтакорлар Назиртош Тўраев, Саиджон Отаниёзов, Алиқул Файзиев, Раҳима
Абдураҳмонова, Қумри Қурбонова, Норқобил Аҳмедов ва бошқаларнинг меҳнати
алоҳида аҳамиятга эгадир. Сурхондарё вилояти давлатга 1968 йилда 347 минг
тонна пахта топширди. Шеробод туманида 1965-1968 йилларда 32 минг гектар
янги ерлар ўзлаштирилиб, 4 та давлат хўжалиги тузилди. Сурхон-Шеробод
воҳасида эса 1968 йил 34 минг тонна пахта етиштирилди. Совет давлати пахта
яккаҳокимлиги даврида ҳаддан ташқари кўп ер ўзлаштиришга, суғориш
иншоотларни қуришга, ва пахта ҳосилдорлигини оширишга жиддий эътибор
берди. Лекин маҳаллий имкониятларни ҳисобга олмасдан, суғориладиган ерларни
ўзлаштиришга салбий муносабатда бўлганлиги натижасида Сурхон-Шеробод
воҳасида 1968 йилда 2283 минг гектар ернинг шўрланиши ва захланишига олиб
келди. Суғориладиган ерларда агротехник ҳолатнинг бузилиши оқибатида
ҳосилдорлик 5-7 центнерга пасайиб, сувнинг ер юзасига кўтарилиши 0,7 см га
кўпайди.
Шеробод магистрал каналининг чап шохи қурилиши натижасида 1968 йили
Бандихон, Қизириқ чўлларининг янги ерларида иккита қўриқ совхози ташкил
этилиб, бу районларда 3238 гектар қўриқ ерлар ўзлаштирилди, шулардан 1000
гектарига пахта экилди. 1968 йили Шеробод Машина магистрал канали тизими
бўйича Охунбобоев номли 7-совхоз ташкил этилиб, 2100 гектар янги ерлар
ўзлаштирилди ва 400 гектар ерга пахта экилиб, давлатга 538 тонна пахта
топширилди, ҳар бир гектар ердан 13 центнердан пахта йиғиб олинди. 1968 йилда
Сурхон-Шеробод воҳасидаги совхозлар давлатга 28346 тонна пахта
топширдилар. 1958-1968 йилларда воҳада пахта майдонлари 82,451 гектардан
111,500 гектарга етди. Агар 1958 йилда 236 минг тонна пахта давлатга
топширилган бўлса, 1968 йилга келиб бу кўрсатгич 346,3 минг тоннага етди.
Сурхон-Шеробод воҳасида 1968 йилда Ўзбекистон ҳукумати Қарорига биноан
янги ташкил топган совхозлар асосида Комсомолобод марказида Гагарин райони
ташкил топди. Дастлабки йилда 17600 гектар майдонга пахта экилиб, 1969 йилда
Гагарин тумани давлатга 31640 тонна пахта топширди.
Сурхондарё вилоятида янги совхозлар ташкил этилиши тарихи йирик
ирригацион қурилишларни амалга ошириш ва Шеробод даштининг қўриқ
ерларининг ўзлаштирилиши билан мужассам боғлиқдир. 1960 йили Шеробод
чўлида 4 минг 200 гектар ер ўзлаштирилган бўлса, 1969 йилга келиб, бу кўрсаткич
18 минг 300 гектар ерга етди ва 22 минг тонна пахта олинди. Қишлоқ хўжалигида
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш иншоотларини қуриш даврида Совет
ҳукуматининг маъмурий-буйруқбозлик сиёсати натижасида экин майдонларининг
агротехник ҳолати бузилиб, тупроқ, сув ва ҳавонинг заҳарланишига ҳамда ғалла
225
ва сабзавот экинларига ҳатто чорва молларига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатди.
Бу эса ўз вақтида биологик ва экологик оқибатлардан ташқари оғир мусибатларга
ҳам олиб келиб, аҳоли ўртасида турли касалликлар ва болалар ўртасидаги ўлим
ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлди. Бироқ, пахта етиширишни кўпайтириш
марказнинг асосий сиёсатидан бири бўлиб қолди. Маъмурий-буйруқбозлик
сиёсатининг кучайиши натижасида Сурхон-Шеробод воҳасининг тупроқ
унумдорлиги пасайди, агротехник ҳолат анча ёмонлашди, бу эса кўплаб салбий
оқибатларга олиб келди. Ушбу ҳолатни Сурхон-Шеробод воҳасида мелиоративгидрогеологик жиҳатдан учта зонага ажратиш мумкин:
1. Ер ости сувлари юзага яқин жойлашган шимолий зоналарнинг кучли
шўрланган ерлари;
2. Ер ости сувларининг ўртача чуқурликда жойлашиши оқибатида кам
шўрланган ерлар;
3. Ер ости сувларининг ер юзасига яқин жойлашганлиги бутун воҳада
дренаж тизимларини яхшилашни талаб қилади.
ХХ асрнинг 70-йилларида Сурхон-Шеробод чўлларининг 46,5 фоиз майдони
ёки 101,3 минг гектар ери шўрланган бўлиб, шундан 21 фоизи кучсиз, 24,2 фоизи
ўртача, 8,3 фоизи эса кучли шўрланган майдонларни ташкил этди. Шу жиҳатдан
чўлнинг катта қисми яъни 157,2 минг гектар майдонини юқори ҳосилдор, 46,5
минг гектар майдонини эса кам ҳосилли ерлар ташкил этгани ҳолда, 14,3 минг
гектари эса жуда паст ёки ишлов талаб қиладиган ерлардан иборат эди. 1970
йилгача Шеробод ва Бандихон ҳудудларида 46365 гектар ер ўзлаштирилиб, 7 та
пахтачилик совхозлари ташкил топди. Вилоятда 1960 йилда 226 минг тонна пахта
тайёрланган бўлса, 1970 йилда бу кўрсаткич 343 минг тоннага етди. 1970 йил
Шеробод даштининг барча чўл ҳудудидаги совхозлари давлатга 54000 тонна
пахта топширди.
Шеробод даштида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ хўжалик
экинлари майдонларининг кенгайиши, «Жанубий Сурхон сув омбори»нинг
қурилиши, Занг магистрал каналининг қайта таъмирланиши ва янги Шеробод
машина магистрал каналининг қурилиши эвазига амалга ошди. Агар СурхонШеробод воҳасини оммавий ўзлаштириш бошланганида жами қишлоқ хўжалиги
экинларининг майдони 177,6 минг гектарни ташкил этган бўлса, 1970 йилга
келиб, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари 218 минг гектар ерга етди. Шундан 120
минг гектари пахта майдонларини ташкил қилган. Пахта экин майдонларининг
кенгайиши натижасида, 1962 йилда Сурхондарё вилояти давлатга 241 минг тонна
пахта, (жумладан, 30045 тоннаси ингичка толали пахта) топширган бўлса, 1970
йилга келиб, бу кўрсаткич 386 минг тоннага етди, жумладан, 105 минг тонна
ингичка толали пахта топширди.
Сурхон-Шеробод воҳасида 1970 йилда 51 минг гектар янги ер ўзлаштирилиб,
шундан 40 минг гектари Шеробод даштига тўғри келади. Давлатга 335 минг
тонна, яъни 1965 йилга нисбатан 80 минг тонна кўп пахта топширилди. Жумладан
ингичка толали пахта 76 минг тоннага етди. Пахта етиштириш учун 230 млн. сўм
маблағ сарфланди. 1971-1975 йилларда Сурхондарё вилоятида давлатга 2 млн. 111
минг тонна пахта, жумладан, 665,5 минг тонна саноат учун қимматли хомашёингичка толали пахта сотилди. Сурхон-Шеробод воҳасида ҳар гектар ердан
ўртача 33,6 центнердан пахта ҳосили олиниб, Шеробод районида 24,3 минг тонна
226
пахта ҳосили йиғиштириб олинди. Марказ пахта хом ашёси ишлаб чиқариш
юзасидан Республика учун белгиланган режани бажаришга доир ишларни қаттиқ
назорат қилиб, пахта бўйича топшириқларни бажармаган раҳбарларга нисбатан
жиддий чора кўриб, жиноий жавобгарликка тортди. Пахтачиликнинг зўр бериб
ривожлантирилиши натижасида янги ерларни суғориш, мелиорация ишларини
амалга оширишда жиддий хатоларга йўл қўйилди. 1970 йилларда СурхонШеробод воҳасида ерларнинг шўрланиши, ирригация ва мелиорация ҳолатининг
бузилиши натижасида 12 минг гектар ернинг ҳосилдорлиги кескин тушиб кетди.
Бироқ пахтани етиштириш ва ҳосилдорликни ошириш масаласида жиддий
топшириқлар берилди.
Шеробод райони 1975 йилда 57 минг 500 тонна ингичка толали пахта
топширди. 1976 йили вилоят давлатга 500 минг тонна пахта, (жумладан, 175 минг
тонна ингичка толали пахта) 35 минг тонна мева ва узум топширди.
Сурхон-Шеробод воҳасида суғориладиган ерлар ҳосилдорлигини ошириш,
суғориш шохобчаларини қайта таъмирлаш ҳамда уларнинг сув таъминотини
яхшилаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилган бўлса-да, ички хўжалик сув
иншоотлари, коллектор-дренажлардан фойдаланиш режасиз асосида қурилиши
натижасида сувнинг исроф бўлиши кўпайиб, ернинг шўрланиши ва захланиши
ортиб борди. Натижада экин майдонларининг ҳосилдорлиги сезиларли пасайиб,
янги қурилган ёпиқ дренажлар издан чиқиб, суғориш шохобчаларининг қуввати
пасайди. Шунга қарамай, ҳосилдорликни ошириш мақсадида катта режаларни
амалга оширишга киришилди.
1976 йили Шеробод районида 12 минг 700 гектар ерга чигит экилиб, 27 минг
505 тонна пахта топширилди. 1976-1977 йилларда Сурхондарё вилоятида 953,1
минг тонна пахта етиштирилиб, 41 минг тонна кўп пахта давлатга сотилди.
Сурхон-Шеробод воҳасида янги, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши ҳамда
ирригация-мелиорацияда амалга оширилган ишлар натижасида пахта
ҳосилдорлиги Марказ манфаатларини ҳисобга олиб йилдан-йилга ошириб
борилди. 1977 йилида 15332 гектар ерга пахта экилиб, 30 минг тонна пахта
(шундан 12250 тоннаси ингичка толали пахта) топширилди. 1978 йили 15 минг
332 гектар ерга пахта экилиб, 30 минг 230 тонна пахта топширилди, 4 минг гектар
ер ўзлаштирилиб, давлатга 70,2 тонна пилла сотилди. Марказнинг олиб борган
пахта яккаҳокимлиги сиёсати натижасида Ўзбекистон, жумладан, СурхонШеробод воҳаси совет давлатининг хом ашё базасига айланиб қолди. Натижада
Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги туфайли хўжаликнинг бошқа соҳалари
ривожланмай, меҳнаткашларнинг турмуш тарзи иқтисодий ва маънавий жиҳатдан
қашшоқлашиб борди. Пахта майдонларининг кенгайиши натижасида СурхонШеробод чўлларининг ўзлаштирилиши асосан, пахта экишга мослаштирилиб,
мавжуд боғ-роғлар, полиз экинлари, аҳоли учун зарур бўлган мева ва сабзавот
маҳсулотларини экиш кескин камайди. Шунингдек, яйловларнинг кўп қисми
пахта экиладиган майдонларга айлантирилганлиги натижасида, чорва моллари
туёғининг сони кескин қисқариб, аҳолининг гўшт, сут ва сут маҳсулотларини
етиштиришга бўлган талаб ва эҳтиёжлари қондирилмади. Бутун Республикада
бўлгани каби Сурхон-Шеробод воҳасида ҳам иқтисоднинг ривожланиши орқага
кетиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларида «оғриқли нуқталар» пайдо бўлди.
Табиатнинг экологик бузилиши кучайиб, болалар ўлими, турли хил касалликлар
227
кўпайиб борди. Янги ўзлаштирилган ва суғорилган ҳудудларда маҳаллий
аҳолининг ижтимоий онги ва маънавиятидаги ўзгаришлар Марказ манфаатларига
мослаштирилиб, миллий тил, тарих, дин, урф-одат ва анъаналарга салбий таъсир
кўрсатди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги янги ерларни ўзлаштириш Совет давлати
даврида марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозлик асосида ташкил этилиб,
маҳаллий аҳолининг иқтисодий манфаатлари, маиший турмуш даражаси ҳисобга
олинмаган эди. Шунингдек, ишлаб чиқариш воситаларидан бегоналаштириш,
деҳқоннинг хўжайинлик ҳиссини йўқотиш, давлат ва қишлоқ хўжалиги ўртасида
иқтисодий зиддиятлар, аграр соҳадаги инқирозни чуқурлаштиришга олиб келди.
Қишлоқ хўжалигини боши берк кўчадан олиб чиқиш учун шошилинч ва
таъсирчан чораларни кўриш зарур бўлиб қолди. Янги ерларни ўзлаштириш
орқали ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сурхон-Шеробод воҳасида
янги ерларни ўзлаштиришга киришилди. Воҳада пахтачиликни ривожлантириш,
янги ерларни ўзлаштириш, ирригацион қурилишнинг кенгайиши, суғориш
тизимининг мукаммаллашувига олиб келишини Марказ англаб етди.
ХХ асрнинг 80-йиллари охирига келиб, барпо этилган суғориш
иншоотларидан, суғориш шохобчаларидан фойдаланишдаги салбий ҳолатлар
Сурхон-Шеробод воҳасининг мелиоратив ҳолатини анча ёмонлаштирди. 1989
йилга келиб, воҳада 4000 гектарга яқин ерларнинг мелиоратив ҳолати бузилиб,
ҳосилдорлик 5-7 центнерга камайди. Шунингдек, 680 километрли масофадаги
ёпиқ дренажлар, 350 километр очиқ коллекторлар таъмирланмаслиги натижасида
пахта майдонлари ҳамда аҳолининг турар жой биноларининг шўрланиш
натижасида яроқсиз бўлиб қолди. Совет давлати даврида янги ерларнинг
ўзлаштирилиши ва ирригацияни ривожлантириш тадбирларини, тарихий
жиҳатдан ўрганиб, қуйидаги хулосаларни тақдим этиш мумкин;
Шеробод даштида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ хўжалик
экинлари майдонларининг кенгайиши, «Жанубий Сурхон сув омбори»нинг
қурилиши, Занг магистрал каналининг қайта таъмирланиши ва янги Шеробод
машина магистрал каналининг қурилиши эвазига амалга ошди. Агар СурхонШеробод воҳасини оммавий ўзлаштириш бошланганида жами қишлоқ хўжалиги
экинларининг майдони 177,6 минг гектарни ташкил этган бўлса, 1970 йилга
келиб, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари 218 минг гектар ерга етди. Шундан 120
минг гектари пахта майдонларини ташкил қилган. Пахта экин майдонларининг
кенгайиши натижасида, 1962 йилда Сурхондарё вилояти давлатга 241 минг тонна
пахта, (жумладан, 30045 тоннаси ингичка толали пахта) топширган бўлса, 1970
йилга келиб, бу кўрсаткич 386 минг тоннага етди, (жумладан 105 минг тонна
ингичка толали пахта) топширди.
Сурхон-Шеробод воҳасида 1970 йилда 51 минг гектар янги ер ўзлаштирилиб,
шундан 40 минг гектари Шеробод даштига тўғри келади. 1970 йилда давлатга 335
минг тонна, яъни 1965 йилга нисбатан 80 минг тонна кўп пахта топширилди.
Жумладан, ингичка толали пахта 1970 йилда
76 минг тоннага етди. Пахта
етиштириш учун 230 млн. сўм маблағ сарфланди. Сурхон-Шеробод воҳасини
суғориш ва ўзлаштириш жараёнида 1959-1970 йилларда собиқ чўл ерлар катта
пахта ва қишлоқ хўжалик экинларининг ўлкаси бўлиб қолди. Суғорилган ва янги
ўзлаштирилган ерларда замонавий уйлар, кенг кўчали шаҳар типидаги аҳоли
228
манзилгоҳлари пайдо бўлди. Янгиобод, Гагарин, Комсомолобод, Советобод,
А.Набиев, Ленин, Охунбобоев номли совхозларда дам олиш ва маданият
истироҳат боғлари, мактаблар, халқ театрлари, кинотеатрлар, клублар,
шифохоналар, поликлиникалар, маданият уйлари пайдо бўлди. Шеробод даштида
янги ўзлаштирилган ерларда аҳоли учун 410 та замонавий алоҳида уй-жойлар,
140761 м2 яшаш жой, 1930 ўринли мактаб, 1540 ўринли боғчалар, 1800 ўринли
кино майдончалари, 250 ўринли шифохоналар, 1400 ўринли ёзги ва қишки
клублар фойдаланишга топширилди.
Саноатнинг иқтисодий тараққиётдаги натижалари
Шеробод пахта тозалаш заводи 1926 йилда курилиб ишга туширилган
бўлиб, вилоятимизда энг тунғич корхона бўлиб, кейинги даврда янгидан-янги
заводлар, хусусан, маҳаллий саноат комбинати ғишт заводи, пахта чувиш
фабрикаси, маиший хизмат комбинати қурилиб ишга туширилди. Бундан ташқари
маданий қурилиш, маиший хўжалик соҳаларида ҳам йирик ўзгаришлар рўй бўлди.
Районда саноат соҳасида маълум силжишлар бўлди, янги цехларни ишга
тушириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, тан нархини арзонлаштириш
масаласида ижобий ишлар бажарилди. 1960 йилда Шеробод пахта тозалаш заводи
200 тонна пахтани ортиқча ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди. Шунингдек,
1960 йилда туманда капитал қурилиш соҳасида 2 мил. 950 минг сўмлик қурилиш
биноларига маблағ сарфланиб, шундан 430 минг сўмлик ишлар тўлиқ якунлади.
Районда 1960 йилда радиоузелларни ўрнатиш бўйича бир қатор муҳим ижобий
ишлар қилинди. Ленин номли колхозга 815 нуқта, собиқ Киров номли колхозга
601 нуқта, собиқ «Коммунизм» номли колхозга 390 нуқтага радиоузеллар ўрнатиб
ишга туширилди.
Шерободдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётни назарда тутиб 1973 йилда
Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан шаҳарга айлантириш ҳақида фармон
чиқарди. Шеробод шаҳар бўлганидан кейин унинг иқтисодий ва маданий
тараққиёти янада жадаллашди. Илмий техника тармоқлари кенгайиб, чуқурлашиб
бориши, электрлаштиришнинг кенг тараққиёт этиши, автоматлаштириш ва ишлаб
чиқариш жараёнини кимёлаштириш билан қўшиб бутун тармоқлар ўзгариб борди.
Илмий-техника тараққиёти таъсирида меҳнат манбалари тузиши, ишлаб
чиқариш технологияси, инсон меҳнат фаолияти характерида вужудга келган
чуқур ўзгаришлар, илгари мисли кўрилмаган даражадаги меҳнат унумдорлигини
ошириш имкониятларини очиб берди. 1950-70- йилларда Шерободнинг маҳаллий
шароитини ҳисобга олиб, янги саноат корхоналарини қуришни кўзга тутган
қарорлар билан капитал қурилишига кенг эътибор қаратилди. Шундан келиб
чиққан ҳолда, бу объектларда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган янги ва
озиқ-овқат саноати корхоналари қурилишига катта аҳамият берилди. Ўз
навбатида етарли табиий ер ости бойликларининг ниҳоятда кўплигига қарамай
Москва кўрсатмаси асосида миллий республикалар саноат корхоналари
қурилишига қатъий қаршилик кўрсатиб, бу чекка ўлкалар фақат хом ашё базасига
айлантирилди. Хом ашё тўғридан-тўғри ёки биринчи қайта ишловдан ўтказилиб
марказга ташиб кетилди, ҳатто майда-кичик корхоналарни қуришга ҳам имконият
229
берилмади. Мавжуд корхоналарни қайта жиҳозлаш иши йиллар давомида
секинлик билан олиб борилиб, маҳаллий миллат ишчиларини етишиб чиқиши
ҳолатига тўсқинлик қилинди.
Натижада, миллий чекка ўлкаларда, жумладан, Шерободда ҳам саноат
корхоналари, қуриш суст олиб борилди, фақат 1970-йилларга келиб янги саноат
корхоналари қурилиши амалга оширилди. Иттифоқ даврида бу ерда пахтачиликни
ривожлантириш ва шу асосда пахта тозалаш заводларини қуриш амалга
оширилди, чунончи, Иккинчи жаҳон урушига қадар Шеробод пахта тозалаш
заводлари қурилди. Пахта етиштиришни кўпайтириш туфайли янги-янги пахта
тозалаш заводлари қуриб ишга туширилди ва қайта таъмирланди. Натижада 1974
йилнинг 31 октябрида пахта тозалаш заводининг иккинчи навбати маҳсулот бера
бошлади, бунинг натижасида корхонанинг умумий қуввати бир суткада 110
тоннага етди. 1974 йилда Шеробод пахта тозалаш заводининг 40 тонна ингичка
толали пахтани қайта ишлайдиган иккинчи навбати ишга тушди. 1980 йилда
жанубий ҳудудлардаги 12 та пахта тозалаш заводи қайта замонавий асбоб-ускуналар
билан жиҳозланиб, ишчилар сони 2 баравар ошди. 1978 йилда керамика заводи
ишга туширилди ва 1980 йилга келиб эса пахта тозалаш заводининг учинчи
навбати ишга туширилди. Шу йилларга келиб саноат корхоналари қурилиши
билан бир қаторда энергетик қувватларни кучайтириш бўйича анчагина ишлар
олиб борилмоқда эди. 1967 йилда Шерободни электр токи билан таъминловчи
электростанция бунёдга келтирилди ва ишга туширилди. Шерободни
электр
токи билан таъминлаш йилдан-йилга яхшиланиб ҳамда бу соҳадаги ишлар
дадиллик билан олиб борилди. 1971 йилда Шерободда 33 километрли электр
узаткичлари ўрнатилиб, аҳолига жами 13 миллион киловатт соат электр энергияси
реализация қилинган бўлса, 1975 йилда 42 миллион киловатт соат электр
энергияси реализация қилинди. 1981 йил охирига келиб, бу кўрсатгич 54 миллион
киловатт соат электр энергиясига етказилиб 690 миллион сўм соф даромад
олинди.
Совет ҳокимияти йилларида саноат соҳасидаги маъмурий бўйруқбозлик ҳамда
асоссиз ортиқча режалаштириш натижасида туманда хўжасизлик, иқтисодий
воситалардан фойдаланишда илмий ёндашувлардан фойдалана билмаслик каби
хусусиятларга эга бўлган усуллар орқали қўшиб ёзиш туфайли ишлаб чиқариш
ҳажмлари сунъий равишда кўпайтирилди. Ушбу ноқонуний ҳолат, даромадга
салбий таъсир кўрсатса-да, амалда эса моддий ва маънавий жиҳатдан қўллабқувватланар эди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: хом ашёлар асосида тайёр
маҳсулотлар қийматини қайта ҳисоб-китоб қилинишининг кенгайиб бориши;
маҳсулотлар сарф-харажатининг ортиб бориши ва улар таннархининг
қимматлашуви; майда-чуйда ўзгартирилишлар киритиш орқали таннархи ошган
ва сарф-харажати кўпайган буюмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда
уларга янги ном бериш эвазига арзон маҳсулотлардан воз кечилди.
Мамлакатда тоталитар тизимнинг мустаҳкамланиши, ғоявий-мафкуравий
ёндашув асосида иқтисодиётнинг объектив қонуниятларини инкор этилиши
иқтисодиётнинг ривожланишига, шу жумладан, ишлаб чиқаришнинг ўсишига
салбий таъсир қилиб, тангликка етакловчи омилларнинг зўрайиб боришига
шароит туғдирди. Мулкка нисбатан давлат монополиясининг ўрнатилиши,
цивилизациялашган товар-пул муносабатларидан фойдаланмаслик, унинг ўрнига
230
бошқарувнинг маъмурий-тақсимлаш тизимининг ҳукмронлик қилиши халқнинг
бунёдкорлик хусусиятларини ривожланишига тўсиқ бўлди.
Совет давлати Шеробод тумани саноат суст ривожланган, асосан пахта
тозалаш корхонасидан иборат бўлган. Шунингдек,
маҳаллий майда
ҳунармандчиликдан иборат корхоналари тўлиқ қувват билан ишлаш имкониятига
эга эмасди. Тумандаги кулолчилик ва туз қазиб олиш корхоналари кам қувват
билан ишлаб турган. Шерободда ишлаб чиқаришни юксалтиришда саноат
корхоналари илғорлари фаол қатнашдилар. 1970-йилларнинг бошларида Шеробод
«қишлоқ
хўжалик
техника»си
ишчилари
томонидан
киритилган
рационализаторлик таклифлари 10 минг сўмлик иқтисодни ташкил этди. Биргина
1978 йилнинг ўзида ишчилар 39 та таклиф киритдилар. 1976-1980 йилларда эса
Шерободнинг саноат ишлаб чиқаришга 72 та рационализаторлик таклифлари
киритилдики, улардан келган йиллик иқтисодий фойда 89 минг сўмни ташкил
этди. Шерободнинг саноат тараққиёти бошқа шаҳарлар қатори ишчилар сони ва
уларнинг савиявий малакасига боғлиқ эди. Ишчилар сафини тўлдириш манбалари
ҳар хил эди, чунончи, саноатда илмий-техника прогресси ишлаб чиқаришни
малакали ишчилар билан таъминлаш кераклигини кўрсатди. Ўрта мактаб ҳам
ишчилар сафларини кенгайтиришда муҳим манба эди. Бу соҳада ҳукуматнинг
1957 йил сентябрида қабул қилинган «Ўрта умумтаълим мактабларини битирган
ёшларни саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга жалб қилиш тўғрисидаги»
Қарори катта роль ўйнайди. Бундан ташқари ишчилар сони шу вақтда ишлаб
чиқаришга кўплаб келаётган хотин-қизлар ҳисобига ҳам кўпайиб борди.
Ўзбекистон шароитида, аввало, иқтисодий-маданий жиҳатдан қолоқроқ ҳамда
узоқда жойлашган ноҳияларда бу масалани ҳал этишнинг ўзига хос қийинчилик
томонлари бор эди. Бу туманларда хотин-қизларни ишлаб чиқаришга жалб этиш
кўп муаммоларни келтириб чиқарди. Бу соҳада Ўзбекистон ҳукуматининг (1953
йил, август пленуми) «Ўзбекистон хотин-қизлари ўртасида сиёсий-тарбиявий
ишларни кучайтириш» тўғрисидаги масалани ҳал қилишда алоҳида аҳамиятга эга
бўлди.
Шеробод пахта тозалаш заводида 1974-1976 йилларда барча мутахассислик
бўйича жами 235 та ишчи, 1976-1981 йилларда 293 та, 1986-1991 йилларда 348 та
ишчи тайёрланди. 1978-1980 йилларда бадиий керамика буюмлар заводида 50
киши, 1986-1991 йилларда 56 киши мутахассисликка ўргатилди, бу эса ўз
навбатида районда ишчилар сонининг ялпи ўсишига олиб келди. Масалан, агар
1971 йилда район саноат корхоналарида 2839 киши, 1977 йил 5480 киши, 1980
йил 6000 киши меҳнат қилган бўлса, 1991 йилга келиб 8 минг киши саноат
корхоналарида ишлади. Шерободда ишчилар малакасини ошириш бўйича ишлар
режали равишда олиб борилди. 1971-1975 йилларда 135 ишчи, 1976-1980
йилларда 150 ишчи, 1986-1991 йилларда 210 ишчи Тошкент, Самарқанд, Қўқон,
Бухоро, Хива, Олма-Ота каби шаҳарларда малакасини ошириб қайтдилар.
Шундай қилиб, Шерободда ишчиларнинг сони ва сифати жиҳатидан ўсиши
рўй берди, шунинг билан бирга малакали ишчилар сонининг кўпайиши
кузатилди. Шеробод ишчилари ўз корхоналарида фақат ишлаб чиқариш
тараққиёти масалаларини ҳал этибгина қолмай, балки областнинг ўзига яқин
жойлашган колхоз ва давлат хўжаликларига оталиқ ёрдами ҳам кўрсатиб
турдилар. Шеробод районида ҳам оталиқ ёрдами кўрсатиш ишлари тор доирада
231
бўлса-да ташкил этилди. 1978 йил У.Юсупов ва «Шеробод» давлат
хўжаликларига «қишлоқ хўжалик техника»сининг бир гуруҳ мутахассислари
келиб, қишлоқ машиналарини таъмирлаб, қишлоқ ёшларини унга ишлашга
ўргатдилар. Шаҳарликлар жами 1975 йили 2,5 минг, 1980 йили 3,7 минг тонна
пахтани териб бердилар. 1970-1980 йилларда Шеробод саноат корхоналарида
меҳнатни қадрлайдиган, доим ёшларга ўрнак бўла оладиган устоз ишчилар
етишиб чиқдилар. Буларга Шеробод пахта тозалаш заводидан И.Ибодов,
М.Зубовский, шунингдек, Элмурадов, Т.Музов, Муҳаммедовларнинг 14- ва 47автобаза ишчиларидан Б.Нуриддинов, Х.Абдуназаров, Алланазаровларни мисол
қилиб олиш мумкин. Шунингдек, пахта тозалаш заводидан Б.Сатторов бригадаси
1974 йили Шеробод ишчи ва хизматчилари ичида илғор деб топилиб,
топшириқларни 125-135 фоизга бажардилар, уларга О.Фатхулин, Амирқулов
бригадалари ҳам қўшилди. 1975 йилга келиб пахта тозалаш заводидан Т.Музов,
Муҳаммедов, Элмуродов бригадалари катта меҳнат ташаббуси билан чиқди.
Натижада завод режасини 106 фоизга, тола ишлаб чиқаришни 120 фоизга,
эҳтиёжлари бўйича товар ишлаб чиқаришни 120 фоизга, халқ эхтиёжлари бўйича
товар ишлаб чиқариш 106,5фоизга, маҳсулот сотиш режасини 105,8 фоизга
бажариб, меҳнат унумдорлиги 6,2 фоизга ўсди.
Шеробод саноат корхоналари 1971-1975 йиллар давомида 140 миллион
сўмлик маҳсулот ўрнига 146 миллион сўмлик маҳсулот етказиб бердилар.
Шунингдек, райондаги маҳаллий саноат корхонаси эса шу йиллар ичида 946,6
минг сўм ўрнига 984,6 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу соҳада илғор
ташаббускор ишчилардан Г.Мирзаев, Р.Луковлар ўзларига берилган
топшириқларни 2-2,5 баравар ортиғи билан уддаладилар. 1980 йилда пахта
тозалаш заводи ишчиси С.Сафаров ҳар квартал режасини 130-135 фоизга,
керамика заводи ишчиси Асқаров режасини 131 фоизга бажариб алоҳида намуна
кўрсатдилар.
Район саноат корхоналарида 1980 йилда саноат корхоналарни қайта қуриш,
янги цехларни ишга тушириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,
маҳсулот сифатини яхшилаш борасида ижобий ишлар қилинди. 1980 йилда 26
миллион 872 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилди. Районда транспорт
ташкилотларидан 47-автобаза жамоаси 1 миллион 226 минг тонна юк ташиб,
катта натижаларга эришди. 1980 йил капитал қурилишда 11 миллион 183 минг
сумма капитал маблағ ўзлаштирилди. Аҳолига 13 минг 358 метр квадрат уй-жой
қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, савдо ташкилотлар аҳолисига 1
миллион 950 минг сўм ўрнига 2 миллион 36,5 минг сўмлик савдо ишларини
бажардилар.
1980 йилда керамика бадиий буюмлар заводида 50 нафар хотин-қизлар
ишладилар. Улардан Г. Буронова, Х. Хожиева, Г. Норбоева кабилар доимо
илғорликни кўлдан бермадилар. Завод жамоаси 1990 йилда I миллион 528 минг
сўмлик, 1991 йилда эса I миллион 634 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўз
маҳсулотларини Туркманистон ва Россия каби давлатларга чиқармоқда. Бу
ютуқларни қўлга киритишда завод жамоасининг 117 ишчиси, шунингдек,
ишчилардан Сатторов Р, Моисеенко, Қиличова С. катта меҳнат ташаббуси билан
фаол меҳнат қилдилар.
232
Халқ таълими: натижалар ва муаммолар
Халқ таълими соҳасида совет давлати амалга оширган ишлари миллий
камситиш асосида олиб борилди, чунки бир томондан савод чиқариш учун эски
ўзбек алифбесидан воз кечиши ҳамда янги лотин алифбосидан ўтиш бўлса,
иккинчи томондан маҳаллий халқ ичидан етишиб чиққан саводхон
мутахасисларга ишонмаслик эди. Натижада маҳаллий халқ томонидан савод
чиқариш учун қўланилган эски ўзбек алифбосига оид жамики китоблар
кутубхоналардан оммавий йўқотилди. Халқ назарига тушган ўқимишли кишилар
қамоққа олинди ва сургун қилинди. Совет давлатининг оммавий миллий
камситиш сиёсатига қарамасдан 1924 йилда Шеробод шаҳрида дастлабки мактаб
ташкил этилди, ушбу мактабга шаҳар марказидан ташқари Хўжги, Оққўрғон,
Ғамбур, Чўйинчи, Қўштегирмон, Тароқли ва Қуллуқшо қишлоқларидаги болалар
ҳам ўқишга жалб этилди. 1926-1928 йилларда Шеробод туманидаги Хатак,
Эгарчи, Лайлагон, Зарабоғ, Қорабоғ, Ғўрин, Сеплон, Ғамбур, Хўжанқо, Чўмичли,
Танги, Пошхўрт, Қишлоқбозор қишлоқларида 13 ойлик савод чиқарувчи
мактаблар ташкил этилди. 1928 йилга келиб эса бир йиллик саводхонлик
мактаблари ташкил этилди, Шеробод марказидаги Ленин мактаби, Хатак ва
Пошхуртдаги мактаблар ҳам шулар жумласига киради. Шерободда дастлаб
мактабларни ташкил этишда маҳаллий ўқимишли ўқитувчилардан Пошхурт
қишлоғида Ражаб Чакқонов, Хатак қишлоғида мактаб ташкилотчиси ўқитувчи
Ахмедов Рахматларни алоҳида қайд этиш мумкин. 1930 йилларда
меҳнаткашларнинг фарзандларини мактабларга жалб этиш мақсадида 1934 йилда
Сталин номли, ҳозирги ибн Сино номли мактаб очилиб 3-4 йиллик таълим бериш
жорий қилинди. Худди шу даврда халқ маорифини ривожлантиришда, оммавий
ёшларини мактабларга жалб этишда оққўрғонлик ўқитувчи, туман халқ таълими
мудири Жумаев Мамат, Хатак қишлоғидан ўқитувчи Нуриддин Чориев, биринчи
шерободлик олий маълумотли Омонов Чори, пошхуртлик ўқитувчи Холмирза
Сафоровларнинг хизматларини ҳурмат билан эсга олиш мумкин. Шерободда
1933--1937 йилларда 3 та кечки ёшлар мактаби, 30 та бошланғич савод чиқариш
мактаблари бўлиб, ўқувчилар сони 2110 тага етди. Маданий оқартув ишларини
яхшилаш учун 2 та кутубхона, 4 та қизил чойхоналар ишлаб турган. Ана шундай
шароитда муҳим маданий оқартув ишлари кучайтирилди. 1937 йилда биринчи
болалар боғчаси очилиб, хотин қизларнинг ишлаши учун имконият яратилиб
берилди. Халқ маорифини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи
мутахассисларини билим методик тажрибаларини ошириш ишлари яхшиланиб
борилди. 1940-1941 ўқув йилига келиб Шерободдаги ўрта мактабларда 268 та
синф хона бўлиб, унда 8172 та ўқувчи таълим олган. Мутахассисларга бўлган
талабни ҳисобга олиб, Термизга 35 киши механизаторлар тайёрлаш мактабига, 42
киши эса ўқитувчилар тайёрлаш курсига юборилди. Уруш даври
қийинчиликларига қарамай мактабларда ўқув тарбиявий ишлар баҳоли қудрат
олиб борилди, ўқитувчиларнинг кўпчилиги уруш фронтларига жўнатилиб,
мардлик жасоратини кўрсатдилар. Ана шундай ўқитувчилардан бири Абдусалом
Ашуров 1942 йили Сталинград фронтида мардларча ҳалок бўлди, фашизмга
қарши олиб борилган урушда шерободлик ҳамюртларимиз қаторида Ўткир
Тўраев, Анвар Жўраев, Худоёр Муродов, Қаюм Шердонов, Ғаффор ва Жаббор
233
Сатторовлар, Сувон Эшбоев каби муаллимлар ҳам жасорат кўрсатдилар. Шундай
оғир кунларда фронтга кетганлар ўрнига ўқувчиларга билим берган
ўқитувчилардан Ашурова Салима, Эргашева Робия, қизлардан Боболова,
Шарофат Ўразоваларнинг хизмати Шеробод халқ маорифида муносиб ўрин
олгандир. Урушдан кейинги дастлабки йилларда халқ таълимини тиклаш ва
ривожлантириш, уни моддий техник таъминотини кучайтириш, мутахассисларга
бўлган талаб эҳтиёжни қондириш каби вазифаларини амалга ошириш ниҳоятда
қийинчилик билан бажарилди. Чунки чекка миллий ўлкаларга эътибор ниҳоятда
паст назар билан қаралиб, унга зарур бўлган маблағ, шарт шароитларни яратиб
бериш иши билан деярли шуғулланмас эди. Айниқса, 1940 йиллар охирида
мутахассисга бўлган талабни бажарилмаслиги туфайли меҳнаткаш маҳаллий
халқнинг асосий қисми ёзишни, ўқишни билмас, уларни ўқитиш учун ўқув
синфхоналари йўқ ёки етишмас эди. Марказ эса бутун дунёга ёлғондан ҳамма
бизда саводи чиқди деган маълумотни тарқатган эди.
Ўзбекистонинг бошқа жойларда бўлгани каби Шерободда ҳам асосий
маориф ниҳоятда қийинчилик билан тикланди. Шеробод районида халқ таълими
соҳасида Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда мавжуд қийинчиликларни
бартараф этиш масаласида маълум ижобий ишлар қилинди. Янги мактабларни
очиш, ўқув биноларини қуриш, ўқув дарсликлар билан таъминлаш масаласидаги
қийинчилик эса маорифнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган эди. Айниқса,
аҳолининг асосий қисми саводсиз бўлиб, ўқиш-ёзишни билмас, бунинг учун
шароит ва имкониятлар йўқ эди. Мустабид тузум тарғиботчилари фақатгина
шиорларга, ваъдаларга таяниб қолган бўлиб, натижасиз ишлар билан шуғулланиб
қолган эди. Бутун туман бўйича ўқишга тортиш лозим бўлган болалардан асосий
қисми ўқишга жалб этилмади. 1949 йилда 159 ўқувчи 8-10 синфларга ўқишга
жалб этилиб, фақат 24 ўқувчи 10-синфни тугатди.
Районда ёшларни мактабларга жалб қилиш қониқарсиз аҳволда эди. 1950
йилда 8-10 синфларга 223 ўқувчи қабул қилиниб, шундан 31 та ўқувчи 10-синфни
тугатди. Бу эса бутун туман халқ таълими учун ниҳоятда ачинарли аҳвол эди.
1949 йилда районда 28 та тўлиқсиз ўрта мактаб, битта ўрта мактаб, бошланғич
мактаблар эса 21 та эди. Бу мактабларга жами 9 мингта болалар ўқир эди. Бу
уқувчиларга 7 та олий, 112 та ўрта ва ўртадан юқори маълумотга эга бўлган
ўқитувчилар дарс берган. Дастлабки ўқув йилида ўз меҳнати билан ишларини
яхшилашга қаратган ўқитувчилардан Ҳайдаров, Бекпўлатовларга “Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган ўқитувчи” унвони берилган. Шерободнинг кўпгина чекка
қишлоқларида мактабларнинг йўқлиги туфайли 1949-1950 ўқув йилида 400 бола
мактабларга ўқишга жалб этилмаган ҳамда дарс қуроллари ва дарсликларни
етишмаслиги туфайли ўқувчилар мажбурий синфдан синфга кўчирилди.
Район халқ таълими мактабларига 1950-1951 йилларда 8875 бола ўқишга
жалб этилди. Бироқ, 215 нафар мактаб ёшидаги болалар эътиборсизлик туфайли
мактабларга жалб этилмади. Ўқувчиларни мактабга жалб этиш масаласидаги
эътиборсизлик, ўқув синфхоналарининг етишмаслиги, дарсликлар билан
таъминланмаганлиги сабаб эди. Районда 1-2-3-синфлардаги 6213 нафар ўқувчидан
1233 ўқувчи синфдан синфга кўчмай қолди. 4-10-синф ўқувчиларидан 2573 нафар
ўқувчидан 509 нафар ўқувчи имтиҳонларга келмай синфдан синфга қолдирилди.
Хуррамша қишлоқ кенгашидаги «КИМ» колхозидаги 28-сон мактабнинг 1-3234
синфларидаги 148 нафар ўқувчидан 39 нафар ўқувчи синфдан синфга
қолдирилди. Бундай ҳолатлар Гиламбоп қишлоғидаги 37-сон мактабда 176 нафар
ўқувчидан 54 нафар ўқувчи, Таллашқон қишлоғидаги 48-сон мактабдан 261
ўқувчидан 101 нафар ўқувчи, Пошхурт қишлоғидаги 6 ва 7-сон мактаблардаги 301
нафар ўқувчидан 101 нафар ўқувчи ўз синфларига қолдирилди. Совет давлати
маҳаллий халқнинг саводини чиқариш масаласида бир ёқлама сиёсат юритиб,
миллий таълимни ўқитишни таъқиқлаб, таълимни мустабид тузум назоратига
олди. Ушбу масалани тарихий таҳлил этиш жараёнида 1950 йил 29 майдаги
Шеробод райони партия қўмитаси йиғилишининг 8- сон баённомасида Карл
Маркс, Гиламбоп, Оққўрғон қишлоқларида мактабларга ўқувчиларни жалб этиш
атиги 80% га бажарилганлиги, Хўжаулкан, «Янги турмуш», Гегирдак, Рабатак,
Охунбобоев қишлоқларида, ҳатто ўқитиш учун мактаб биноларининг йўқлиги,
ўқиш дарсликларининг мавжуд эмаслиги очиқчасига танқид қилинган эди. 1950
йили Таллимарон ҳудудида ишга туширилган 5 та тўлиқсиз ўрта ва 5 та
бошланғич мактабларда таълим олаётган 2000 ўқувчи ўқув шароити мавжуд
бўлмаган ҳолта таълим олаётган эди.
1950 йилларда мактабларнинг моддий имконияти сезиларли ўсиб борди.
1956 йилда Шерободда 4 та ўрта мактаб, 15 та етти йиллик, 3 та бошланғич
мактаблар бўлиб, унда 6 минг ўқувчи таълим олган ва 171 ўқувчи мактабларни
тамомлаган. 1958-1959 ўқув йилида 5 та ўрта мактаб, 8 та бошланғич мактаб, 17
та етти йиллик мактаб мавжуд бўлиб, бу мактабларда 5130 дан ошиқ ўқувчилар
таълим олди. 1958-1959 ўқув йилининг ўзидагина 9 та янги мактаб очилди. Халқ
маорифини ривожлантиришдаўқувчиларга пухта савияда билим беришдан катта
хизмат қилган 18- сон ўрта мактаб директори Р. Хўжамбердиев, 2- сон етти
йиллик мактаб ўқитувчиси Я.Қоражонов, 32- сон мактабидан зарабоғлик
Хўжаев.Х, 16-сон мактабдан пошхуртлик Баратов.Х, Фрунзе қишлоғидан
ўқитувчи Хўжақулов. Ч, Хўжақия қишлоғидаги 9-сон К.Маркс мактабидан
Норсоатов. А, Хатак қишлоғидан ўқитувчи Мавлонов.М, Лайлагон қишлоғидан
ўқитувчи Шукуров. Э, 1-сон Сталин номли мактабдан Алламуродов. Х, Хидоятов.
У, Бобохўжаев. М, Ғиёсов.Ф, 6-сон ўрта мактабидан Эшбоев.С, ўқитувчилар
устози Хушбоқов.Х, Хўжамбердиев.Р, Мирзаев. И, Жабборов Назарларнинг
хизматлари диққатга сазовордир.
Районда халқ таълими масаласида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ишлар
бажарилиб, янги мактаблар, ўқув хоналари, лабораториялар, ўқув дарсликлари
соҳасида маълум ижобий силжишлар амалга оширилди. 1960 йилда туманда 37
мактабда 6931 нафар ўқувчи таълим олди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки,
районда маориф масаласида камчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, мактаб ёшидаги
ўқувчилардан 101 нафар бола мактабларга жалб этилмади. Бунга сабаб Бешқўтон,
Оққўрғон қишлоқларида ўқувчиларга таълим-тарбия беришда ўқув синфлари ва
дарсликларни, дарс бериш сифатини қониқарли эмаслигида эди. 1970-1971 ўқув
йилида 39 та умумтаълим мактабларида 14546 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди.
Шеробод районда халқ таълими ҳам ўз ривожида ёшларга таълим- тарбия
беришда катта хизматларни бажариб келди. Шеробод партия қўмитаси томонидан
муҳокама қилиниб, унинг таълим-тарбиявий, моддий техник таянчини
мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди. Шеробод маорифини ривожлантиришда,
унинг моддий техника базасини мустаҳкамлашда, ёшлар ўртасида халқлар
235
дўстлигини мустаҳкамлашда миллатлар ҳамдўстлигини мустаҳкамлашда илғор
тажрибали педагоглар Мария Терешилова, Газиз Шокиров, Гуссам Бекпўлатов,
Яҳё Қоражонов, Шамил Ягафоров, Иван Владимир, Любоь Евграфовалар, Фая
Горелова, Ушаковаларнинг хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Шеробод
маорифини шаклланиши ва тараққий этишида, саводхон ёшларни тарбиялашда
халқимизнинг моддий маънавий маданиятини ўрганиш ва тарғиб қилишда Мулло
Ашир, Эргаш Қулмирзаев, Ҳожиддин Хўжаев, Али Йўлдошев, Худоёр Нуралиев,
Исмоил Нуралиев, Худоёр Муродов, Рашид Назаров, А.Қуллиев, П. Ахмедов,
Н.Давитов каби ўлмас номлар мангуликка сазовордир.
Макаренко номли 1- сон ўрта, В.И.Ленин номли 2- сон, С.Айний номли 3
сон, Белинский номли 28 сон, Ломоносов номли, Фурқат номли 29 сон, 37- сон
мактабларнинг иш тажрибалари оммалаштирилди. Шеробод район мактаблари
Украина, Белоруссия, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон мактаблари билан
дўстлик алоқаларини мустаҳкамлади. «Ёшлик», «Фан ва ҳаёт», «Физика ва
ҳозирги замон», «Санъат байрами», «Қушлар байрами» каби ўнлаб кечалар,
учрашувлар байрамлар ташкил этилиб борилди. Районида ўқувчиларни билим
олиш, мактабдан ташқари ишлаб чиқариш ишларига жорий этиш, меҳнатга
бўлган қизиқишини кўтариш мақсадида муҳим тадбирлар амалга оширилди.
Шерободлик ўқувчилардан кўплари педагогларнинг ижобий фаолияти туфайли
машҳур бўлиб танилди. Ибн Сино номли мактабдан Бўри Алламуродов, 32мактабдан Нормўмин Саодатов, 15-мактабдан Асқар Тўраев ўзларининг
ташаббуси туфайли ўқувчилар ишлаб чиқариш бригадаларини ташкил этиб,
Ўзбекистонда танилдилар. 248 нафар ўқувчи механизаторлик, механик ҳайдовчи,
автомобиль ҳайдовчи касбларини мактаб давридаёқ мукаммал ўрганиб,
мутахассис бўлиб етишдилар. Булар жумласига 1-ўрта мактабдан Чиннихол
Худоёрова, Озода Абдураимова, Саодат Ваҳобова, 2-мактабдан Холби Ваҳобова,
15-мактабдан Нуршад Турсуновалар маорифни янада ривожлантириш, ўқитиш
жараёнини такомиллаштириш, дарслар сифатини яхшилаш, илғор ўқитиш
методларини жорий этишда ташаббускор устоз ўқитувчилар етишиб чиқдилар.
Улардан Х.Хушбоқов, Қ. Қоражонов, Ж .Турдиев, П. Аҳмедов, Н.Давидов, Н.Ли
Сергей, З.Ходжамбердиев, Н.Муранова, Ж.Сафаров, Н.Эшбоев, Х.Маллаев
кабиларни мисол келтириш мумкин. 1974-1975 ўқув йили давомида Шерободдаги
36 та мактабдан 34 тасида жорий жиҳозлаш тиклаш ва қўшимча синфхоналар
қуриш ишлари бажарилди. Ломоносов номли 29- сон ўрта мактабда 180 ўринли
синфхона, 35- ўрта мактабда 420 ўринли қўшимча синфхоналар қурилди, 19751978 йилларда туманда 36 та мактаб бўлиб, унда 14 минг нафар ўқувчи таълим
олди. У.Юсупов, Н.Муродов номли хўжаликларда 1572 ўринли мактаб биноси,
230 ўринли болалар боғчаси ва яслилар ишга туширилди. Тумандаги 2-сон
мактабда устоз педагоглар Н.Ваҳобов, Н.Худоёров, Х.Шойназаровлар
раҳбарлигида «Тарих» музейи, 33-сон мактабда «Санъат» музейлари ташкил
этилди. 1976-1980 йилларда Шеробод халқ маорифи жуда катта ижодий
силжишларни қўлга киритиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиб борди. Бу
даврда мактаблар сони 37 тадан 41 тага, ўқувчилар сони эса 14342 нафардан
16529 нафарга, олий маълумотли ўқитувчилар сони 1980 йили 616 нафарга ошди.
Шунингдек, районда 984 ўринли 4 та мактаб, 7 та спорт зали, ўқитувчилар учун 8
та уй, 7 та мактабгача тарбия муассасалари қурилди. 1980 йилга келиб районда
236
эса Шерободда 35 та болалар боғчаси бўлиб унда 4615 та меҳнаткашларнинг
фарзандлари тарбияланди. 1980 йил район мактабларида 1052 нафар педагог
фаолият кўрсатиб, шундан 726 нафари олий, 276 нафари ўрта махсус ва 103 таси
тўлиқсиз олий маълумотли мутахассислар эди. Ўрта мактабни тугатган
ўқувчилардан 786 нафари ишлаб чиқаришга, 210 нафари эса Олий ўқув юртларига
ўқишга кирдилар. 1980-1981 йиллар районидаги мактабларнинг 26 тасида ошхона,
30 тасида тиббиёт марказлари ва 12 тасида тиш даволаш хоналари ўқувчиларга
хизмат қилган эди.
Районда жисмоний тарбия ва спорт ишларини яхшилаш, турли хил спорт
мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт иншоотларини қуриш, спорт
анжомлари билан уни жиҳозлаш бир мунча яхшиланди. 1980 йилда 9545 та
жисмоний тарбиячилардан 3050 таси умумий разрядга эга эди. Собиқ иттифоқ
спорт усталигига номзодлар 6 та, ГТО нишондорлари эса 5230 та эди. Жисмоний
тарбия ва спорт ишларини яхшилаш волейбол ва футбол майдонларини қуриш ва
уни жиҳозлаш ишига кам эътибор берилди.
Шеробод районида маданий муассасалар фаолияти 1980 йилда сезиларли
даражада ўсиб, маълум ижобий ишлар бажарилди. 31 та оммавий кутубхона, 10 та
клуб, 2 та автоклуб ва битта истироҳат боғи меҳнаткашларга хизмат қилди.
Клубларда 30 та хор тўгараклари бўлиб, унда 466 та ҳаваскор ёшлар жалб
қилинган. 17 та кино-уставка, киноавтоклублар халқни маданий савиясини
кўтариш учун хизмат қилди. Шунингдек, районда меҳнаткашларга маиший
хизмат кўрсатиш корхонаси 19 турда маиший хизмат кўрсатди. Йилдан-йилга
ўқувчиларга таълим--тарбия беришни мураккаблашиб бориши, янги фанларни
ўқитилиши туфайли мактабларни моддий имкониятларини яхшилаш масаласига
эътиборини кучайтирди. Шеробод райони маорифининг ривожланиши, унинг
тараққий этишида фидоий инсонларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Ана шундай
машҳур педагоглардан Иван Петрович Евграфов 1-сон мактабда бўлим мудири
бўлиб ишлаб, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» деган юксак унвонга
эга бўлди. У 42 йиллик педагогик фаолиятида ўткир ақл, покиза қалб, ифтихор
фидоийси бўлиб шаклланди. Евграфовлар умр йўлдоши Любовь Платоновна, қизи
Елена Владимирова Евграфовна, қизи Светлана Иванова Евграфовна туман
маорифини ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшди. Машҳур педагог
оққўрғонлик Ҳамид Олламуродов Шеробод маорифининг шаклланиши ва
ривожланишида 1- сон мактабда физика-математика фанини мукаммал ўқитишда
Ҳамза номли, Охунбобоев номли ўрта мактабларда директорлик вазифасини
мукаммал ривожланишида алоҳида хизмат қилди. У 1974 йил 22 ноябрда
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» деган юксак унвонга сазовор бўлди.
Шеробод маърифати ва маорифини ривожланишида 1924 йили Оққўрғон
қишлоғида туғилган Фозил Ғиёсовнинг фаолияти алоҳида таҳсинга сазовордир. 1сон ўрта мактабда илмий бўлим мудири, 1954-1955 йилларда 1-ўрта мактаб
директори, 2-сон ўрта мактаб директори вазифаларида ишлаб, «Ҳурмат белгиси»
ордени, «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медалларига сазовор бўлди.
Машҳур педагог Имом Мирзаев Истара даштларида маорифнинг ривожланишига
алоҳида хизмат қилди. Имом Мирзаев С.Айний номли мактабда педагоглик
фаолиятини давом эттирди. Унинг шогирдлари кимё фанлари номзоди Тўхта
237
Ашурович Ҳамроев, таниқли педагоглар Ҳусня Авазова, Холдона Қурбоналиева
ва бошқалар устози каби халқ ўртасида катта обрў топдилар.
Шерободлик машҳур педагог 1929 йилнинг 1-апрелида Кўҳитанг бағридаги
Ғуржак қишлоғида туғилган Эшниёз Жовлиев 15-сон мактабда халқ таълимида
иш фаолиятини бошлади. 32-сон мактабда директор лавозимида ишлаб, кимё,
биология фанларидан дарс берди ва фан янгиликларини тарғиб қилишда алоҳида
ўрнак кўрсатди. Ёшларни тарбиялашда ҳалол, пок, диёнатни, имон-эътиқодни
шакллантиришда алоҳида ибрат кўрсатди. Халқимиз ичида катта ҳурматга
сазовор бўлган туман маорифини юксалтиришда чинакам ҳисса қўшган 1932
йилда Пошхурт қишлоғида туғилган Нормурод Чориевич Ваҳобовнинг жўшқин
фаолияти бутун педагогларга ибратдир. У 32-сон мактабда, сўнг 28-сон, 1-сон
мактабларда директор вазифасида ишлаб, маорифнинг тараққий этишида
мактабларни моддий техника базасини мустаҳкамлашда, ўқув тарбиявий
ишларининг ривожланишида алоҳида ҳисса қўшди. У 1961-1963 йилларда
Шеробод райони Халқ таълими бўлимини бошқарди. Ўткир ақл идрок эгаси
мактаб ва таълимни мукаммал ўрганган Н.Ч.Ваҳобов 1966-1978 йилларда туман
Халқ таълими бўлимини бошқариб, самарали меҳнати натижасида туман
маорифини янада юксалтиришга ҳисса қўшди. Халқимиз ичида катта обрўга эга
бўлган 1924 йилда Оққўрғон қишлоқ кенгашига қарашли Хўжги қишлоғида
туғилган Муҳиддин Соҳибов маърифатнинг юксалишида, маорифнинг тараққий
этишида алоҳида намуна кўрсатди. У 14-сон мактабда директор вазифасида
ишлаб, кейинчалик 1-сон ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан
ўқувчиларга таълим-тарбия берди.
1926 йили халқ маорифини тараққий этишида Қишлоқбозорда туғилган
Нормат Холмуродовнинг фаолияти мукаммаллик белгиси сифатида ижобий
баҳоланади. У «Шавкатли меҳнати учун» медали, «Ҳурмат белгиси» ордени,
«Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси», «Шуҳрат» нишони билан тақдирланиб,
ўзининг беминнат меҳнати, моҳир, доно педагоглиги, толмас ва фидоий
инсонлиги билан маориф тараққиётига алоҳида ҳисса қўшди. Район маорифининг
йирик жонкуярларидан халқимизни билимли ва маърифатли бўлишида
зарабоғлик Ғани Ҳайдаровнинг илм-маърифатга қўшган ҳиссасини халқимиз
юксак баҳолайди.
1982 йилда Шерободда 42 та умум таълим мактабини 41 тасида жорий қайта
тиклаш ишлари бажирилди. Бу даврда район халқ маорифида ҳам бошқа соҳада
бўлгани каби кўплаб хато камчиликларга йўл қўйилди. Ўзлаштириш ғояси
асосида баҳоларни ошириб қўйиш, кўзбўямачилик, дарсларни сидқидилдан
ўтмаслик, ўқитувчиларни ўз устида ишламаслиги, халқ маорифини назоратдан
четда қолиши ўқитувчини моддий -- маънавий жиҳатдан камситилиши, ўқув
ишларини, ўқувчини дарсга қатнашини қишлоқ хўжалик ишларига боғлаб
қўйилишини, мактаблар моддий таъминотини йўқлиги каби ҳолатлар бунга мисол
бўла олади. Худди шу аҳвол Шеробод халқ маориф ҳам яққол сезилиб турди.
Халқ маорифини 1980 йилларда таълим тарбиявий жиҳатдан мустаҳкамлашда
катта ҳисса қўшган ва уни янада яхшилашга дадил тарбиявий ташкилотчилик,
ўқув жараёнини юқори савияда олиб бораётган нохия халқ маорифи бўлими
мудири Шойназарова. Х, устоз ўқитувчилардан Х. Хушбоқов, Б. Раҳимов,
тажрибали ўқитувчилар Ломоносов номли 29-сон мактабининг директори У.
238
Султонова, Тожи Расулов номли 16-сон мактаб директори Хушбоков. К. Фурқат
номли 37-сон директори Нишон Давидов, ўқитувчилардан Д. Мирзаев, Юсупова
Айнадур, Бўриева Зулфи, Сатторов М, Турсунова Нлар маориф ривожига катта
ҳисса қўшганлар.
Шеробод халқ таълимида 1980- 1990 йилларда 55 та мактаб, 20 минг нафар
ўқувчи 1850 ўқитувчи мавжуд бўлган бўлса, 1991 йил охирига келиб 56 та мактаб,
21 минг нафар ўқувчинги ташкил этди. 1980 ўқитувчи халқ таълимини
мустаҳкамлаш учун тинимсиз меҳнат қилдилар. 1970-1990 йилларда 25 та
замонавий мактаблар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шеробод маорифини
ривожлантиришда, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлашда тинимсиз
меҳнат қилган, халқ ўртасида катта обрўга эга бўлган Эсергап Муҳаммадиев,
Очил Зиёқулов, Мусурмонқул Сувонов, Абдишукур Аллабердиев, Шаймардон
Қудратов, Чори Толлиев, Нормўмин Туропов, Ҳаким Бердиев, Шоди Беккелдиев,
Қаюм Шодиев, Эшпўлат Эргашев, Муқим Иброҳимов, Хуррам Жўрақулов,
Соатмурод Жўраев, Абдимурод Лапасов каби раҳбарларнинг меҳнати алоҳида
аҳамиятга эгадир. Халқимиз маорифнинг тараққий этишида, унинг моддий
техника базасини мустаҳкамлашда, ўқувчиларга ибрат бўлишда, фидоийлик
намунасини кўрсатишда, устоз ва шогирд ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни
мустаҳкамлашда ибратли педагогларнинг алоҳида хизмати бор. Ана
шундайлардан бири 1-сон ўрта мактабда директор лавозимида ишлаган Холбиби
Ваҳобова ўзининг ғайрати, эл-юрт ишончига бўлган ҳаракати билан бошқа
педагогларга намуна бўлди.
У фан хоналарини шакллантиришда, ўқитувчиларнинг билим малакасини
оширишда алоҳида ўрнак кўрсатди. Х.Ваҳобова «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
ўқитувчи» юксак унвонига сазовор бўлди. Маорифни мукаммаллик даражасига
кўтаришда 1933 йил 23 январда Шеробод шаҳрида туғилган Шомил Шарипович
Ягафоров ўзининг меҳнат фаолияти даврида юксак намуна мактабини яратди.
Ғайратли ва қобилиятли педагог ўзининг билим ва малака қобилиятини эл-юрт
хизматига сарфлади. Ш.Ш.Ягафаров «Халқ маорифи аълочиси» нишонига ва олий
тоифали ўқитувчи унвонига эга бўлди. Маорифни ривожлантиришда юксак қалб
ва зеҳн эгаси Муҳаббат Жўраеванинг ҳам фаолияти, унинг жонкуярлиги алоҳида
аҳамиятга эгадир. Муҳаббат Жўраева лицейда директорлик фаолияти даврида
кучли педагог, ташкилотчи раҳбар, ижодкор инсон сифатида намуна мактабини
яратди.
Маориф ва маърифатнинг етук фидоийси, халқимиз маърифатини, илмий
тафаккурини ўрганиш ва тарғиб этишда Боқи Деворовнинг хизмати алоҳида
ҳурматга сазовордир. Б.Деворов физика-математика фанини ёш авлодга
ўргатишда, шогирдларни тайёрлашда ўткир билим эгаси эканлигини кўрсатди.
Туман маорифи ўзининг касбига садоқатли, ишчан, ўқувчиларга яқин дўст,
ўқувчиларни билим олишга ундайдиган тажрибали педагоглари билан
фахрланади. Ана шундай эл юрт ҳурматига сазовор бўлган Ҳалима Диллаева
ўзининг педагоглик фаолияти даврида етук педагог, ташкилотчи раҳбар,
ёшларнинг меҳрибон устози сифатида танилди.
239
Соғлиқни сақлаш соҳаси тарихидан
Халқ сиҳат саломатлиги учун тинимсиз хизмат қилган тиббиёт
ходимларининг жуда катта меҳнат фаолияти Шеробод тиббиёт тарихи
саҳифаларидан муносиб ўрин олган, шу даврда тиббиёт хизмати ходимларининг
бутун бир авлоди вояга етиб, ҳар қандай шароитда ҳам эл саломатлиги йўлида
тинмай меҳнат қилдилар. 1925 йили вилоятда биринчи марта Шеробод даволаш
амбулаторияси очилди. 1926 йили январда тери ва сил касалликлари диспансери,
болалар даволаш бўлими, тиш даволаш консультацияси очилди. 1926 йил 9
ноябрда эса 25 ўринли касалхона биноси қурилиб, тиббиёт асбоб ускуналари
билан жиҳозланди. Тиббиёт асбоб-ускуналари ва дори-дармон етишмаслигига
қарамай сиҳат-саломатликка тааллуқли амалий ишлар бажарилди. 1927 йил район
касалхонаси моддий жиҳатдан мустаҳкамланиб, унга бош врач Терновскиц В.А.
тайинланиб, касалхона бўлимлари кенгайтирилиб, 1927 йилда биринчи мартда
жарроҳлик ишлари бажарилди. Ундан олдинроқ 1926 йил 15 ноябрда врач
Клеболова С. раҳбарлигида сил касалликлаи бўлими, 1927 йил февралда врач Л.
Салтикова раҳбарлигида болалар даволаш бўлими, врач Т. Колоникова ва
акушерка Н.Абрамова раҳбарлигида туғруқхона бўлимлари ташкил этилди. 1928
йили Шеробод туманида касалхона фаолиятини янада мустаҳкамлаш учун бош
врач сифатида Тюменев. С. тайинланиб, у соғликни сақлаш бўйича анча
ишларни амалга ошириб, тамоқ, бурун, қулоқ касалликларини даволаш бўйича
яхши тадбирларни бажарди. Унинг турмуш ўртоғи Тюменева К.М. ҳам Шеробод
тиббиёт хизматида катта ишларни амалга оширди.
Ўз навбатида маҳаллий ҳалқ ичидан тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш
ишлари қийин шароитда олиб борилди. Шерободга 1932 йил Самарқанд тиббиёт
институтини битирган биринчи ўзбек врачи Ҳайитқулов ишга келди. Кейинчалик
ўзбек врачи Мўминниёзовнинг фидойилиги туфайли Пошхуртда даволаш
амбулаторияси ташкил этилди. 1930-йилларда Шеробод тиббиёт ходимлари
сиҳат-саломатлик масаласига доир муҳим ишларни амалга оширди. Пошхурт,
Фрунзе, Оқтош, Таллашқон, Зарабоғ, Оққурғон, Қишлоқбозор, Истра, Сеплон
қишлоқ кенгаши худудларида тиббиёт хизмати бўлимлари ташкил этилиб,
меҳнаткашларнинг соғлиги доимо назорат қилиб турилди. 1933 йили атроф муҳитни доимо назорат қилиш учун район тозалик муҳитини назорат қилиш
бўлими ташкил этилиб, бунга маҳаллий ўзбек врачи Ибрагимов С. бош врач этиб
тайинланди. Бу даврда район касалхонаси домий равишда олий маълумотли
мутахассислар билан тўлдирилиб борилди.
Масалан: врачлардан Виборков, Винник, Попова Г, Ҳайиткулов, ўрта
махсус тиббиёт ходимларидан Д. Сергеев, Е.Максимов шулар жумласидандир.
Шеробод ҳудудини катталиги ҳамда аҳолини кўплигини ҳисобга олиб 1940 йили
касалхона ихтиёрида тез ёрдам бўлими ташкил топди ҳамда унга алоҳида тиббиёт
хизмат машинаси ажратиб берилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Шеробод
тиббиёт ходимлари бутун куч ва имкониятларини ғалаба ишига сарф этдилар.
Тиббиёт ходимларидан Тюменева, Попова, Сорокина, Орлова,
Файзуллаевалар фронтга кетган ҳамкасблари ўрнига кечаю кундуз хизмат қилди.
Шеробод касалхонасида узоқ вақт хизмат қилган. Район меҳнаткашларининг
севимли кишисига айланган акушерка Арская фаолияти айниқса, диққатга
240
сазовордир. Сурхондарё хотин қизлар ичида биринчилардан ватан мудофаасига
жўнаган, ҳаракатдаги армия ичидан тиббиёт хизматини мардларча адо этган
Файзуллаева Тилло номи Шеробод тарихидан муносиб ўрин эгаллади. Урушдан
кейинги дастлабки йилларда туман касалхоналарида тажрибали врачлардан
Тюменева К. М. 1947 йили Москвада бўлган Бутуниттифоқ педиаторлар съездига
делегат бўлиб қатнашди. Шунингдек, юқумли касалликлар врачи Гапсаников ,
врач Олтибоев , тиш врачи Исмоилов, врач терапевт А. Хўжабердиевлар Шеробод
соғлиқни сақлаш ишларида фаол иштирок этдилар. 1950- йилларга келиб район
касалхонасида 50 та ўрин бўлиб, унда 8 та врач, 20 дан ортиқ ўрта махсус тиббиёт
ҳамшираси хизмат қилиб, врачлардан Ф.Галямова, З. Хидоятова, Х. Одилов,
О.Одилов кабилар тиббиёт хизматини яхшилаш, даволашни янги йўналишларини,
ўзлаштириш, меҳнаткаш халқ ўртасида сиҳат- саломатлик суҳбатларини ўтқазиш,
оналар ва болалар соғлигини ҳимоя қилиш ишларда фаол қатнашдилар. Бу каби
ишларни амалга оширишда 1953-- 1956 йилларда бош врач А.Муҳаммадиев, 1956
-1958 йилларда бош врач Туляганов К. С, 1958-1963 йилларда бош врач бўлган
Ризаева Е. М. ҳамда врачлардан Усмонов А. С, Саматова А. Одилов Х, Кюнцель
И, Каустова А. П, Козаев Д. Х, Гуломова В. М, Авазов А. А, Уразова К, Самадова
М.ларнинг олиб борган ишлари ҳурматга сазовордир. 1960 йилга келиб район
аҳолисининг соғлиғини ҳимоя қилиш учун юқумли касалликларни даволаш
касалхонаси очилди ва унга Ф. Дасаева бош врач этиб тайинланди. 1960-йилларга
келиб район касалхонаси врачлари тинимсиз ўз устида ишлаб, ўз билим
савиясини ошириб, янги ёш мутахасСисларга доимо амалий ёрдам кўрсатиб
келдилар. 1960 йилларда кўз касалликлари диспансери очилди, унга тажрибали
врач Давидов С. Ю. раҳбар этиб тайинди, кўз касаллигини олдини олиш борасида
муҳим ишлар қилинди. Шунингдек, 1961 йилда болаларни соғлигини муҳофаза
қилиш учун янги болалар терапеяси бўлими ташкил этилиб, унг З. Хидоятова ва
К.Ўразовалар бўлим бошлиғи вазифасига тайинланди.
Шундай қилиб, районда соғлиқни сақлаш масаласида янги касалхоналар
қуриш, аҳолига тиббиёт хизмати кўрсатиш бўйича ижобий ишлар қилинди. 1960
йили соғлиқни сақлаш муассасаларига 2 миллион 610 минг сўм маблағ
ажратилиб,
ўринлар сони 1959 йилда 105 тага, 1960 йилда 180 тага
кўпайтирилди. Районда Пошхурт ва Чўйинчи қишлоқларида касалхоналар ташкил
этилди. Район аҳолиси соғлигини сақлаш муассасаларида 93 нафар тиббиёт
ходимлари хизмат қилди, шундан 12 нафари олий маълумотли, 81 нафари эса ўрта
маълумотли мутахассисларни ташкил этди.
Район аҳолисининг кўпайиб бориши ҳамда даволанишнинг янги турлари
ўсишини ҳисобга олиб 1965 йили даволаш консультатив поликлиникаси очилди.
1960 йилларга келиб район марказий касалхонасида 15 та врач, 50 та ўрта махсус
тиббиёт ходими ишлади. 200 та даволаш ўрни бўлиб, шундан 40 таси болалар, 40
таси туғриқхона, 80 таси жарроҳлик ва шикастланганлар, 40 таси терапия
бўлимларига қарашли эди. Ўз навбатида юқумли касалликлар касалхоналарида 35
та ўрин ҳамда 5 та район касалхонаси бўлимлари бўлиб, унда 250 та даволаш
бўлими мавжуд эди. Район аҳолисининг доимий сиҳат- саломатлигини кузатиб
бориш учун 37 фельдшерлик марказлари иш олиб бордилар. Бу даврга келиб
район касалхонаси ўзининг тўлиқ олий маълумотли махаллий мутахассисларига
эга бўлиб, янги замонавий даволаш йўналишларини ўзлаштириш иши тўлиқ олиб
241
борилди. Ўзининг катта ташкилотчилик қобилияти, илмий тиббиёт изланишда
шогирдларга ғамхўр устоз, дадил иш режасини мукаммал эгалган тажрибали
Гулямов И, 1963-1965 йилларда Бердиев Т. Б, 1965- 1984 йилларда, Гуляков П. Т.
1966-1984 йилларда туман марказий касалхонасида бош врач бўлиб ишладилар.
1970 йилларда район марказий касалхонасида 43 та врач, 231 та ўрта махсус
тиббиёт ходимлари ишлади. 1975 йилда болалар поликлиникаси, 1977 йили район
тиббиёт экспертиза бўлими,1979 йили станция стоматология поликлиникаси
ташкил этилди. Тажрибали олий маълумотли тиббиёт ходимларидан Тангиров. Х,
Одинаев. К, Мавлонов. Х, Абцзорова. Л, Қорожонова. Ш, Мардонов. Р,
Рахмонов Х. Р, Хидоятова. З, Мараджапова Э, Қоражанов. Ж, Муратова. К,
Рўзиев. Б, Салохидинов Б. кабилар ўз меҳнатлари ва касбга бўлган меҳр
муҳаббати билан халқ ўртасида катта обрўга эга бўлдилар. Марказий касалхона ўз
мутахассисларини сонини ошириб, янги- янги даволаш бўлимларини очиб борди
ҳамда 1980 йилда район аҳолиси сиҳат саломатлиги учун 80 нафар олий ва 300
нафар ўрта махсус тиббиёт ходимлари хизмат қилдилар. 1981 йилда иккинчи
болалар бўлими, гастроэнтерология бўлими, 1984 йили реанимация бўлимлари
очилди. 1980 йил ўрталарига келиб касалхонада даволаш ўрни 400 тага етиб, унга
хизмат қилувчи врачлар сони 114 тага, 4 та махсус тиббиёт ходимлари сони 450
тага етди. Ўртача районда ҳар 10 минг аҳолига 15 врач ва 59,4 ўрта махсус
тиббиёт ходими тўғри келди. Шунингдек, районда 21 та даволаш бўлимлари
бўлиб, булар марказий район касалхонаси, Пошхўрт қишлоқ касалхонаси, юқумли
касалликлар шифохонаси, 10 врачлик амбулаторияси, 64 та фельдшер-акушерлик
бўлими, 9 та дорихоналар мавжуд эди.
Соғлиқни сақлаш ишларини янада намунали ташкил қилишда, янги турли
даволаш асбобларини жорий этишда, тажрибали илмий-амалий ишларни ижодий
ҳал этишда 1984 йилдан буён Шеробод марказий касалхонаси бош врачи бўлиб
ишлаб келган Раҳмонов Халилнинг хизмати ниҳоятда каттадир. Раҳмоновнинг
бевосита раҳбарлигида районда тиббиёт хизмати катта ютуқларга эришиб, янги
даволаш буюмлари очилди ва марказий касалхона замонавий бинолар билан
таъминлади. 1980 йили Шеробод райони соғлиқни сақлаш тизимида 500 нафар
тиббиёт ходими фаолият кўрсатиб, шундан 80 нафари врачлар ва 294 нафари ўрта
махсус маълумотга эга эди. Район аҳолисига 4 та касалхона, 9 та амбулаторияполиклиника ва 59 та фельдшер-акушерлик пунктлари хизмат қилади, мавжуд
касалхоналардаги ўринлар сони 470 тага етти. 1984 йилда Район аҳолининг сиҳат
саломатлиги учун 4 та касалхона, 3 та поликлиника, 3 та бўлим касалхонаси, 12 та
қишлоқ врачлик кўриги, 72 та тиббиёт масканлари мавжуд бўлиб, унда 129 нафар
олий маълумотли врач, 692 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходими, 354 нафар
кичик тиббиёт ходимлари хизмат қилди. Совет давлати йилларида маҳаллий
аҳолининг ижтимоий турмуш тарзини ҳисобга олмасдан қурилган тиббиёт
марказлари тулиқ замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланмаганлиги
ҳамда тиббий соғлиқни сақлаш масаласида имкониятларни ишга солинмаслиги
туфайли турли касалликлар аҳоли ўртасида мавжуд эди. Районда тоза ичимлик
суви билан таъминлаш даражасининг пастлиги, атроф муҳитнинг
ифлосланганлиги нохуш экологик вазиятни юзага келтирди. Масалан, 1989
йилнинг август-сентябрь ойларида Шеробод туманида терлама дардига чалинган
242
20 та бемор рўйхатга олинган. Бу даврда соғлиқни сақлаш соҳасида тўпланиб
келган хато ва камчиликлар ҳам кескинлашиб кетган эди.
Буларнинг оқибатида Шеробод тумани болалар ўлими кўрсаткичи бўйича
республикада юқори ўринлардан бирини эгаллаган. Шунингдек, нафақат
туғруқхона, балки соғлиқни сақлаш тизимига оид деярли барча шифохоналарда
объектив ва субъектив муаммоларнинг мавжудлиги, қишлоқ жойларида дастлабки
кўрикдан ўтказувчи амбулатория-поликлиника тизимининг сустлиги мазкур
районда тиббий хизмат сифатига салбий таъсир қилди.
БЕШИНЧИ БОБ
Мустақиллик йилларида саноат корхоналарининг ривожланиши
ва тараққиёти
Ўзбекистонда ислоҳотларнинг асосий мақсади бозор муносабатларига ўтиш,
унинг стратегик мақсадларини белгилаш тамойилларига жиддий эътибор бериб,
Ўзбекистон халқлари турмуши ва фаолияти учун зарур бўлган шарт-шароитларни
таъминлайдиган кучли ва мунтазам ривожланиб борувчи иқтисодий тизимни
барпо этиш; республикада кўп укладли иқтисодиётни, ташаббускорлик ва
тадбиркорликнинг ҳар томонлама ўсиши учун асос бўладиган хусусий
мулкчиликни вужудга келтириш, унинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини
таъминлаш; корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинлик бериши,
уларнинг хўжалик ишларига давлат йўли билан аралашмаслик; иқтисодиётга
чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, моддий ва табиий ресурслар ҳамда меҳнат
ресурсларидан унумли фойдаланиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқарилишни таъминлаш; жаҳон иқтисодиёти интеграциялашиб бориши
аҳолининг дунёқарашини ўзгартириш, уларда янгича иқтисодий тафаккурни
шакллантиришдир. Мустақил Ўзбекистон иқтисодиёт дастурининг бу даврдаги
стратегик вазифаси--иқтисодиёт таркибини қайта қуриш, яъни республикадаги
мавжуд корхоналарИни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уларга эркин фаолият
кўрсатиш учун имконият яратишдан иборатдир. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Олий кенгашининг 1991 йил 18-21 ноябрда бўлган VIII сессиясида
қабул қилинган “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
тўғрисида”ги ҳамда “Ижара тўғрисида”ги Қонунлари катта аҳамиятга эга бўлди.
Бу қонунлар асосида корхоналарининг мустақил фаолият кўрсатиши, уларни
акционерлик жамиятларига айлантириш, корхоналар қошида ижара жамоалари
ташкил этиш имкониятига эга бўлдилар. Республика саноатининг ишлаб чиқариш
таркибини ўзгартириш учун биринчи навбатда қуйидагиларни ҳал қилиш
вазифаси қўйилди: биринчидан, қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва минерал
ресурсларни чуқурроқ қайта ишлаш, уларни тайёр маҳсулот даражасига етказиш;
иккинчидан, салоҳият негизида юксак техникага эга бўлган корхоналарни
вужудга келтириш; учинчидан, корхоналарнинг илғор технологияларига
замонавий ишлаб чиқаришга ўтишини таъминлаш, минерал ресурсларини
комплекс қайта ишловчи ўзаро боғлиқ тармоқлар тизимини шакллантириш. Бу
иқтисодий дастурни амалга ошириш ва бозор инфратузилмасини шакллантириш
йўлидаги муҳим вазифалардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти
243
И.А.Каримовнинг 1991 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида Биржа
фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги Фармони асосида товарлар
бозорини шакллантирувчи биржалар тизими шакллантирилди. Қишлоққа
саноатни олиб киришга қишлоқ жойлардаги коммуникацияларнинг паст даражада
ривожланганлиги асосий тўсиқлардан бири саналади. Шунинг учун ҳам
қишлоқларга юқори кучланишдаги электр қувватларининг деярли кириб
бормаганлиги, ичимлик суви ва табиий газ билан етарли таъминланмаганлиги
каби муаммоларни ҳам ҳал этиш муҳим масаладир.
Шеробод туманида ташкил этилган ҳунармандлар марказини қўллабқувватлаш, уларнинг маҳсулотларини четга экспорт қилишнинг қонуний
жиҳатларини нодавлат ташкилотлари билан биргаликда ҳал қилиш натижасида
ҳунармандлар халқаро сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорлиги ўрнатилиб,
Маркетинг хизматини яхшилаб, ҳунармандлар ишларини интернет тизими орқали
дунё халқларига таништириш ишлари яхши йўлга қўйилди. Шеробод туманидаги
Хўжайкон туз кони корхонаси 1942 йилда ўз фаолиятини ҳунармандчилик артели
сифатида бошлаган эди. Саноат асосида туз қазиб чиқариш мустақиллик
йилларида ривожланиб, корхонада дастлаб Россиядан келтирилган асбобускуналар асосида цехлар ишга туширилди. 1993 йилда 1 миллион АҚШ
долларига АҚШ да ишлаб чиқарилган замонавий тезкор технология келтириб
ўрнатилиб, туз қазиб чиқариш уни экспорт қилиш беш-олти йил илгарига
нисбатан 20-30 фоизга ошди. Корхона 1999 йилдан бошлаб 500 минг тонна
техник, 100 минг тонна ош тузи ишлаб чиқарди.
Шеробод туманида кичик ва ўрта бизнеснинг ривожини таъмин этадиган
табиий ва иқтисодий шарт-шароитлар мамлакатимизда мавжуд. Бу соҳа бирламчи
ҳаётий эҳтиёжларни тезкорлик билан ҳал этишда, бозорни истеъмол моллари
билан тўлдиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, монополлашган иқтисодиётдан
эркин бозор шароитига ўтишда рақобат муҳитини шакллантиришда бу бирданбир самарали ва оқилона йўлдир. Мустақилликнинг дастлабки давридан туман
иқтисодиётида хусусан, енгил саноатда янги тармоқ бўлган қўшма корхоналар
ташкил топиб, ишбилармонлик билан шуғулланмоқчи бўлган инсон учун
имконият яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида 1991 йил 18
ноябрда қабул қилинган мулкни «Давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш тўғрисида»ги, “Давлат уй-жой” фондини хусусийлаштириш
тўғрисидаИги (1993 йил 7 май) Қонунлари ва 20 дан ортиқ махсус давлат
дастурлари асосида мулкчилик шаклини ўзгартириш соҳасидаги ишлар босқичмабосқич ишлаб чиқарилди ва амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Хусусийлаштириш жараёнининг биринчи босқичи (1992-1993 йиллар)да
туманда кичик корхоналар ташкил топди, булар жумласига, «Умид» ва «Орзу»
номли кичик корхоналар киради. 1993 йили фойдаланишга топширилиб, бозор
муносабатларига ўтиш амалга оширилаётган пайтда бу ерда истеъмол моллари
ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятлари кенгайди. 1992 йилда Шерободдаги
Э.Бердиев номли давлат хўжалигида «Гулистон» кичик мебель корхонаси иш
бошлаб, бу корхона йил мобайнида 800 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.
Шу 1992 йили кичик корхона 3 миллион сўмлик мебель тайёрлади. Бу корхонада
244
ишлайдиган моҳир уста ва тикувчилардан Бахтиёр Бобоқулов, Баҳодир Усмонов,
Бибинор Хўжанова, Фазилат Расуловалар салмоқли хисса қўшдилар.
1994 йилда Шерободда Россия билан ҳамкорликда замонавий
автомобилларга газ қуйиш шохобчаси қурилиб ишга туширилди ва шоҳобча бир
кеча-кундузда 250 та автомобилни ёнилғи билан таъминлай бошлади. 1997 йилда
Сурхондарёда тадбиркор Нормурод Амирқулоа раҳбарлигида «ПошхуртАнжирота» хусусий корхонаси ташкил топиб, кичик корхона 10,4 миллион
сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Олинган соф фойда 667,2 минг сўмни ташкил
этди, мазкур корхонада ҳар сменада 3,4-5 мингта шишага сув қуядиган янги цех
ишга туширилди. Корхона жамоаси ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш
мақсадида 313 минг сўм маблағ сарфлади. 1998 йилда «Дилафруз» хусусий
корхонасида жунни қайта ишлаш йўлга қўйилиб, бу корхона 264 тонна сифатли
жун ип ишлаб чиқариб, кичик тўқимачилик корхоналарига етказиб берди.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши, унинг иқтисодий-сиёсий
ва маданий ривожининг ҳар томонлама ўсишига йўл очиб бериши, кундалик
ҳаётда жуда кўплаб амалий ишларни рўёбга оширишни талаб этмоқда. Шунинг
учун Шеробод туманида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб,
саноатни ривожлантириш бош вазифалардан бири қилиб қўйилди. Мустақиллик
йилларида туман саноати катта имкониятларга эга бўлиб, ишлаб чиқариш
самарадорлиги ўсиб, янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқиш
имкониятлари яратилди. Шерободнинг иқтисодий жиҳатдан кучайиб боришига
катта ҳисса қўшишда саноат тараққиёти муҳим ўрин эгаллашини ҳисобга олиб,
тумандаги пахта тозалаш заводи жамоаси (500 кишилик жамоа) ҳар йили йигирма
тоннадан ортиқ юқори сифатли тола ишлаб чиқара бошлади. Заводда 1991 йилда
«УХК» маркали янги механизмлар ўрнатилиши натижасида пахтани 95 фоизгача
тозалай олиш имкониятига эга бўлинди. Мустақиллик йилларидан бошлаб пахта
толасини кўпроқ берадиган пахта навлари экила бошланиши ҳам заводнинг иш
сифатига ижобий таъсир кўрсата бошлади. Масалан, «Термиз» навларидан
олинган тола ўша пайтда 31-32 фоиздан ошган бўлса, «Бухоро-6» навининг
экилиши натижасида бу пахта навидан 34,6 фоизгача тола олинишига эришила
бошланди. Ушбу заводда 1996 йилга келиб, ўнлаб цех ва кичик корхоналар
фаолият юрита бошлади. Завод ихтиёридаги 7 та тегирмон, 6 та гилам тўқув
дасгоҳлари, 50 нафар ҳунармандлар ишлаётган тикув цехи ва бир нечта ёрдамчи
хўжаликлар жамоанинг ва туманнинг моддий манфаатдорлигини ошириш учун
хизмат қилди.
Тумандаги Кўҳитанг тоғ тизмаларида жойлашган «Хўжаикон» туз
ҳиссадорлик жамиятида ҳам вилоятимиз ва республикамиз аҳолисининг ош
тузига бўлган эҳтиёжининг асосий қисмини қондириш мақсадида Россиядан
келтирилган цехлар ишга туширилган эди. У яхши самара бермагач, 1993 йилда 1
мил. 200 минг АҚШ долларига замонавий технология келтирилди. Ана шундан
кейин ишлаб чиқариш ҳажми кескин кўпайди. Корхонада 1993 йилда 500 минг
тонна техник, 100 минг тонна ош тузи ишлаб чиқарилди. Бундан ташқари,
ҳиссадорлик жамияти Жарқўрғон туманида жойлашган «Ховдак» йод ишлаб
чиқариш заводи билан шартнома тузиб, маҳсулотларни йодлаб сотувга чиқариши
натижасида бугунги кунда МДҲ ва хорижий давлатлардан ҳам харидорлар кела
бошлаши қувонарли ҳолдир. 1998 йилга келиб Сурхондарё вилоятида турли
245
мулкчилик шаклига асосланган 9889 та корхона ва ташкилотлар фаолият
кўрсатди. Шундан 240 таси ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш
ҳуқуқига эга эди. Шеробод туманида ҳам 1998 йилда саноатни ривожлантиришга
эътибор берилиб, 1 млрд. 928 минг сўмлик маҳсулот етиштирилди. Капитал
қурилиш бўйича 595 млн сўмлик ишлар бажарилиб, Шеробод қурилиш
ташкилоти, автомобиль йўл қурилиш бошқармаси тош саралаш заводи каби
корхона ва ташкилотлар маълум ижобий силжишларга эришдилар. Тумандаги
«Беш қўтон» жамоа хўжалиги марказида жойлашган Шўроб қишлоғида 12 нафар
чевар қадимий услубда қалин гилам тўқиш билан шуғулланган бўлсалар,
қишлоқда шоли пахоли ва ғўзапоядан бон материал «ДВП» тайёрлайдиган цех, 20
дан ортиқ тегирмон, 2 та тикувчилик, бичувчилик каби ўнлаб кичик корхоналар
фаолият кўрсатди. Воҳамизда чорвачилик яхши ривожланган бўлса-да, бироқ
воҳанинг ўзида жунни қайта ишлайдиган саноат корхонаси ҳозиргача йўқ эди.
Шунинг учун вилоят чорвадорлари тайёрлаган жунлар ҳар йили хом ашё
сифатида четга ташиб кетилаётган эди. Бугунги бозор иқтисодиёти шароити
воҳада тайёрланаётган жунни ўзимизнинг воҳада қайта ишлаб маҳсулот тайёрлаш
тақозо этилмоқда. Шунинг учун Шеробод туманидаги «Дилафрўз» хусусий
корхонаси 1998 йилда бу ишни ўз зиммасига олди ва шу йили хусусий корхона
қайта жиҳозлаш эвазига йилига 264 тонна сифатли жун ип ишлаб чиқаришни
йўлга қўйилди. Бу ишлаб чиқарилган жун иплар вилоятда қад ростлаётган
тўқимачилик корхоналарига етказиб берилади. Шерободда, айниқса, Вазирлар
Маҳкамасининг ўрта ва кичик корхоналарни ташкил қилиш тўғрисидаги
фармонидан кейин бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Шулардан бири
илгарилари «Шеробод Керамика заводи» номи билан бутун мамлакатимизга
машҳур бўлган жамоа 90-йиллар охирига келиб инқирозга юз тутган эди. Туман
ҳокимлиги бу жамоани ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга ва Шеробод
кулолчилик мактабининг олдинги довруғини қайта тиклашга ёрдам берди.
Натижада «Кулол» ҳиссадорлик корхонаси 2000 йилда 3,5 миллион сўмлик
кулолчилик маҳсулотлари, 1,900 минг сўмлик қурилиш учун зарур бўлган оҳак
ишлаб чиқаришга эришдилар. Маҳаллий ҳунармандлар йигирма тўртдаги
кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлари натижасида, улар
ишлаб чиқарган маҳсулотлар харидорлар томонидан ўз вақтида сотиб олиниши,
жамоага катта фойда келтирди. Энг муҳими, икки миллион йигирма минг сўмлик
ана шундай маҳсулотлар ўз эгасини топди. 2001 йил 26 сентябрда Шеробод
туманининг 75 ёшга тўлиши, бугунги Шерободнинг саноати, қишлоқ хўжалиги
ривожланган туман эканлигини яна бир бор исботлади. Хулоса қилиб айтганда,
Шеробод тумани бугунги кунда ёшига муносиб тарзда юксалиб бормоқда.
Айниқса, 2004-2005 йилларда 14488,1 миллион сўмдан 15500,2 миллион сўм
маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Туманда аҳоли бошига маҳсулот ишлаб
чиқариш 2004 йилда ўртача 106862 сўмга етди. Туманда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот йилдан-йилга ошиб борди. 2004 йилда ош тузи 27431 тонна, пахта
толаси 11935 тонна, пахта чигити 17487 тонна, линт 603 тонна ишлаб чиқарилиб,
халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 1930,2 миллион сўмга етказилди.
Мустақиллик йилларида замонавий қурилиш биноларини ишга тушириш
соҳасида туманда муҳим ижобий ишлар амалга оширилди. 2005 йилда 9067,4
миллион сўмлик капитал қурилиш ишлари бажарилиб, пудрат ишлари 3668,6
246
миллион сўмга, қурилиш қувватлари ишга тушириш бўйича изоҳлаганда қишлоқ
врачлик пунктларини қуришга 50 та қабул ўрин, касб-ҳунар коллежлари ҳар бири
1020 та ўрин, умумтаълим мактаблари 1788 та ўқув ўринлари қурилиб
фойдаланишга топширилди.
Саноат соҳасида 2005 йил давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 15
млрд. 500 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1
фоизни, бу кўрсаткич вилоятда 105,5 фоизни ташкил этди. Шеробод «Пахта»
Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ўтган 2005 йил давомида 12 млрд. 389
млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, 2004 йилга нисбатан 100,6
фоизни ташкил қилган. Хужайкон туз ҳиссадорлик жамияти эса 770,0 млн сўмлик
саноат маҳсулотлари ишлаб чикари, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,3
фоизга бажарди. Туманда аҳоли жон бошига ўртача 11151 сўмлик саноат
моллари ишлаб чиқарилди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 2005 йилда
1950,6 млн сўмни, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизни ташкил
қилиб, туман аҳолиси жон бошига 14100 сўмдан тўғри келди. Жумладан, халқ
истеъмол моллари тола ишлаб чиқариш 11937 тонна, ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан режани 100,0 фоизга, чигит ишлаб чиқариш 17307 тонна ёки 2004 йилга
нисбатан 98,9 фоизни, линт ишлаб чиқариш эса 440 тоннани, ўтган йилга
нисбатан 73 фоизни ташкил этди. Хужаикон-туз ОТХЖда ош тузи ишлаб
чиқариш 22069 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
100 фоизни ташкил этади. 2005 йилда туманда қурилиш монтаж ишлари 9 млрд.
67 млн. сўмни ташкил қилиб, 2004 йилнинг шу даврига нисбатан 121 фоизга
бажарилди. Пудрат ишларининг ўсиш суръати 3 млрд 668,6 млн. сўмга ёки 2004
йилнинг шу даврига нисбатан 104 фоизни ташкил қилган. Аммо, бу кўрсаткич
вилоят буйича 107,6 фоизни ташкил этди. 2005 йил давомида ПМК-258 МЧЖ
1879,1 млн. сўмлик, ПМК-Шеробод МЧЖ 1210,1 млн сўмлик, Агроқурилиш
МЧЖ 79,2 млн сўмлик, «Олға» масъулияти чекланган жамияти томонидан 35,8
млн сўмлик пудрат ишларини бажаришга эришилди. 2005 йил давомида 12,5 км
узунликда сув қувурлари тортилган бўлиб, йиллик режага нисбатан 64,1 фоизга,
табиий газ қувурлари тортиш 26 км ни режалаштирган бўлиб, амалда 15 км ни,
йиллик режага нисбатан 57,7 фоизга бажарилди. 2005 йил давомида 545 дона газ
ўлчагич прибори ўрнатилиб, белгиланган режага нисбатан 80,4 фоизга бажарилди.
2005 йилда туманда транспорт ва юк ташиш ҳажми туман буйича 1379,5 минг
тоннани ташкил этди. Юк айланмаси 52,8 минг тоннани ташкил этди. Ташилган
йўловчилар 21183,1 минг кишини ташкил этиб, бу соҳа ҳам 110,5 фоизга,
йуловчи айланмаси эса 165,4 млн. йул км ни ташкил этди.
Туман ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, иқтисодий ислоҳотларни мукаммал
амалга ошириш натижасида янада юқори кўрсаткичларга эга бўлмоқда. Айниқса,
саноат, капитал қурилиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида амалга
оширилаётган ишлар мустақиллигимизнинг улуғ имкониятларидан бири
ҳисобланади. Туман йилдан йилга ўзининг маънавий, ижтимоий тараққиёти билан
ободонлаштириш соҳасидаги амалга оширилаётган юксак тараққиёти билан янада
гўзаллашиб, иқтисодий салоҳиёти юқори ривожланган ҳудудлардан бирига
айланмоқда. 2006 йил Шеробод тумани ҳокимлигининг бевосита раҳбарлиги,
ташкилотчилиги, ишларни амалга оширишдаги ибрати билан аҳолининг турмуш
тарзи янада яхшиланиб, моддий ва маънавий ҳаёт соҳасида улкан ибратли ишлар
247
қилинмоқда. 2006 йилнинг биринчи ярмида туманда аҳоли жон бошига маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳаракатдаги нархларда 39700 миллион сўмга, солиштирма
нархларда эса 39 млн. 700 минг сўм миқдорга етказилди. Шунингдек, туманда ош
тузи ишлаб чиқариш 12890 тоннага, пахта толаси ишлаб чиқариш 4352 тонна,
пахта чигит ишлаб чиқариш 6120 тоннага етказилди. Энг муҳими халқ истеъмол
моллари ишлаб чиқариш 895 млн. сўмга, аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб
чиқариш 6540 сўмга етказилди. Туман йилдан йилга ижтимоий-иқтисодий соҳада
катта ютуқларга эришиб, мамлакатимиз иқтисодий қудратининг юксалишида
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Капитал қурилиш соҳасида туманда
муҳим аҳамиятга эга бўлган ибратли ишлар қилиниб, замонавий аҳамиятга эга
бўлган қурилиш иншоотлари ишга туширилиб, алоқа ва транспорт соҳасида
юқори кўрсаткичларга эга бўлмоқда. 2006 йилнинг биринчи ярмида туманда
капитал қуйилмалар бўйича 5811 млн. сўмлик, пудрат ишлар бўйича 1525 млн.
сўмлик ишлар амалга оширилиб, туман кўркига мос бўлган замонавий
қурилишлар ишга туширилди. Айниқса, туманда 2006 йилнинг биринчи ярим
йилида алоқа ва транспорт соҳасида намунали хизмат кўрсатиш соҳаси катта
имкониятларга эга бўлиб, муҳим аҳамиятга эга бўлган маиший хизмат кўрсатиш
имкониятлари яратилди. 2006 йил январ, июн ойларида автомобиль транспортида
юк ташиш 645 минг тонна, йўловчиларни ташиш 10062 минг кишига етказилди.
Замонавий алоқа хизмати соҳасида туманда сезиларли ибратли ишлар амалга
оширилди. Натижада туманда алоқа хизмати бўйича даромад таърифи 79,6 млн.
сўмга, аҳолидан хизмат учун тушадиган даромад 31,2 млн. сўмга етказилди.
Туман аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш, янги савдо шоҳобчаларини қуриш,
ишга тушириш, савдо тармоқларини замонавий усулда ташкил этиш борасида
мустақиллик йилларида жуда катта мукаммал ишлар амалга оширилди. 2006 йил
январ, июн ойларида умумий чакана нархдаги товар айланмаси ҳақиқий нархда
4590 млн. сўмга, аҳоли жон бошига чакана нархда товар айланмаси таққослама
нархда 35800 сўмни ташкил этди.
Шеробод туманида 2011 йилда иқтисодиётнинг асосий тармоғи бўлган саноат
соҳасида ибратли ишлар амалга оширилиб, саноат корхоналари жаҳон
андозаларига мос ҳолда жиҳозланиб, янги асбоб- ускуналари билан таъминланиб,
ишлаб чиқариш қувватлари оширилди. Натижада туманда саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш йилдан – йилга кўпайиб, аҳолининг талаб эҳтиёжлари мукаммал
таъминланиб борилди. Туманда 2011 йилда саноат корхоналари ишлаб чиқариш
салоҳиётининг ўсиш суръатларни қўйидаги маълумотлардан билиш мумкин, яъни
Пахта ОТХЖ 49540,2, Тузкон 3988,4, Якка тартибдаги корхоналар 3055,7,
Ёрдамчи корхоналар 4395,8, Кичик корхоналар 2675,9 миллион сўмлик,
жумладан,
туман бўйича 63656,0
миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб
чиқарилди.
Шеробод туманида аҳолига халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, савдо,
маиший хизмат ҳажмларининг ўсиш суръатлари ижобий ўсишига эришилиб,
замонавий янги хизмат турлари шаклланиб, хизмат турларини сони ва сифати
ошиб, тармоқлар соҳасида жаҳон талаб миқдоридаги хизмат сервислари пайдо
бўлди. Туманда 2011 йилда жами халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 19604,9,
савдо обороти 105244,0, пуллик хизмат кўрсатиш 9576,9, шу жумладан, маиший
хизмат кўрсатиш 2091,5 миллион сўмни ташкил этди. 2011 йилда туманда
248
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ
жойларида уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора –
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167-сонли Қарори асосида ободонлаштириш,
замонавий уй-жойлар, маиший--маъмурий бинолар қуриш ишларига жадал
эътибор берилди. Айниқса, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига алоҳида
эътибор берилиб, давлат Дастурлари асосида ижобий ишлар бажарилди. 2011
йилда турар жойлар қуриш 53,3 метр кв, маиший хизмат шохобчалар 5 ўрин,
умумий овқатланиш шохобчалари қуриш 110 ўрин, табиий газ тортиш 1,9 км,
ичимлик суви тармоқлари 20,6 км, савдо объектлари 300 метр кв қуриб ишга
туширилди.
Туманда 2012 йилдан бошлаб 350 та савдо ва 300 та маиший хизмат
нуқталари, 125 та умумий овқатланиш нуқталари, 420 та хусусий корхоналар, 150
микро фирмалар аҳолига мунтазам хизмат қилиб келмоқдалар. Саноат ишлаб
чиқариш қувватининг ошиб бориши аҳолининг талаб эҳтиёжларни
таъминлашнинг асосий омили бўлиб, саноат маҳсулотларнинг тури ва салмоғи
ошиб боришга олиб келди. Энг муҳими замонавий кичик ва қўшма корхоналарни
қурилиши туфайли аҳолининг иш билан таъминлаш, янги саноат соҳасида
мутахассиларни пайдо бўлишга олиб келди. 2013 йилнинг 9-ойида туманда 47,9
мирд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 18,3 млрд сўмлик истеъмол
товарлари халқ эҳтиёжлари учун етказиб берилди. Шеробод тумани мустақиллик
йилларида улкан имкониятларга эга бўлган, иқтисодий тараққиёти юксалган,
аҳолининг моддий турмуш даражаси таъминланган, моддий ва маънавий
маданияти ниҳоят даражада тараққий этган, буюк алломаларнинг тарихи,
маънавияти тикланган, келажак авлод учун муносиб имкониятлар вужудга
келтирилган ҳудудга айланди. Ҳозирги кунда тумани саноатнинг жаҳон
андозаларига мос ишлаб чиқариш қувватга эга, аҳолининг талаб эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда маҳсулот чиқаридиган тармоқлар шаклланиб, янги замонавий
саноат тизимлари вужудга келиб, иқтисодиёт ривожланган републикадаги етакчи
туманларидан бирига айланиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва ислоҳотлар самараси
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги ўзининг мустақил тараққиёт
йўлига ўтиб олиш учун бир мунча қийин ҳолатларни бошидан кечирди. Чунки,
ишлаб чиқаришни бир тизимга солиб, иқтисодий имкониятларни ҳисобга олиб,
давлат томонидан берилаётган маблағлардан тўғри фойдаланиш, техника
таъминоти соҳасида мавжуд бўлган муаммоларга чек қўйиш муҳим масала эди.
Мустақиллик йиллари қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган катта
ишлардан бири мулкка бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, хусусий ва
шахсий мулкка ҳаққоний муносабатни шаклантириш бўлди. Ўзбекистонни
иқтисодий жиҳатдан юксалтиришда қишлоқ хўжаликдаги ислоҳотларни аҳамияти
ниҳоят даражада юксак эканлиги ҳақида Президент И.А.Каримов тўхталиб:
“Ҳозирги вақтда айнан иқтисодиётнинг аграр секторида катта-катта захиралар
мавжуд, уларни ишга солиш яқин вақт ичидаёқ сезиларли натижалар бериш
мумкин. Бутун иқтисодий ўзгаришларнинг якуни барқарорлик ва халқ
фаровонлиги кўп жиҳатдан туб ўзгаришлар жараёнлари аграр секторни қамраб
249
олишга, қишлоқда ислоҳотлар қанчалик чуқур боришга боғлиқ бўлади”70.
Ҳақиқатан ҳам совет давлати даврида иқтисодиётда бир томонлама сиёсат олиб
бориш натижасида қишлоқ хўжалиги республика иқтисодиётининг энг муҳим
тармоғига айланган эди. Мустақил Ўзбекистон дастлабки йилларда қишлоқ
хўжалигидан олинган маҳсулот ҳисобида қийин вазиятдан чиқиш имкониятига
эга бўлди. Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги ўзининг мавқеини
йўқотмади, чунки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4/1 қисми иқтисодиётнинг
ана шу тармоғига тўғри келмоқда. Ижтимоий нуқтаи-назардан олиб қаралганда
республика аҳолисининг асосий қисмини (60 фоиздан ортиқроғи), жумладан,
Шеробод тумани аҳолисининг (75 фоиздан ортиқроғини) қишлоқ аҳолиси ташкил
этиб, уларнинг турмуш даражаси ва моддий-маънавий фаровонлиги бевосита
ушбу тармоқ билан боғлиқ дейиш мумкин. Шеробод туманининг қишлоқ
хўжалигини ривожланишида Осиё тараққиёт банкининг алоҳида хизмати бўлиб,
туманидаги сунъий суғоришга асосланган ҳудудларни, канал, ариқ, зовурларни ва
захлаган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун кридет маблағларни
ажратиб амалий жиҳатдан катта молиявий кўмак берди. Шеробод туманида
асосан пахта, ғалла, беда, маккажўхори, сабзавот, полиз, мева, узум
етиштирилади. Асаларичилик, қоракўлчилик билан шуғулланиб, туманда 2012
йилда 574 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда деҳқончиликни ривожлантириш,
сунъий суғоришни тараққий эттириш, янги суғориш иншоотларини қуриш,
суғориш шохобчаларини таъмирлаш масаласида муҳим ишлар амалга оширилди.
Энг муҳими халқнинг турмушини яхшилаш, қишлоқ инфраструктурасини
ривожлантириш мустақиллик йилларидаги муҳим ишлардан бирига айланди.
«Бутун жамиятимиз шуни англаб олдики, ҳаётимизни яхшилаш, аҳолининг
турмуш даражасини кўтариш, иқтисодиётимиз самарадорлигини ошириш,
халқимизни боқиш, истиқболимизни режалаш, хуллас, ҳар қандай муаммо, қандай
масалани кўрмайлик, уларнинг аксарияти биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига
бориб тақалади».71
Ўзбекистонда 1990 йил 20 июнда «Ер тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб,
ердан фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш, суғориш тизимини
яхшилаш масаласи кун тартибига киритилди. 1992 йил 3 июлда қабул қилинган
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш,
суғориш иншоотларини таъмирлаш, ер эгалигининг мулкка бўлган муносабатини
шакллантириш масаласи қайд этилди. 1993 йил 6 май куни Ўзбекистонда «Ер
солиғи тўғрисида» ва «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларнинг
қабул қилиниши, аграр соҳада ислоҳотларга катта имконият яратди. Ўзбекистонда
аграр ислоҳотларни амалга ошириш учун, халқимизнинг тўқ фаровон ҳаёт
кечириши учун, қишлоқ хўжалик соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини
кескин ошириш, қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини кўтариш муҳим масалалардан
бирига айланди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида суғорма деҳқончиликка,
ернинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор берилиб, буни Сурхон-Шеробод
воҳасида амалга оширилган ишлар мисолида кўриш мумкин. Сурхон-Шеробод
70
71
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида. Т.6. –Т., 1998, 172 бет.
Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёт манбаи. –Т.: «Ўзбекистон», 1994, 3 б.
250
воҳасидаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, зах ва шўрланган ерларни
қайта экин майдонига айлантириш, зовур ва дренаж ҳамда коллекторларни қайта
таъмирлаш учун суғориш билан шуғулланувчи қурилиш ташкилотларининг
фаолияти анча жонлантирилди. Сурхон-Шеробод воҳасини ўзлаштириш учун
ташкил этилган «Шерабадсовхозводстрой» трести мустақилликнинг дастлабки
1991 йилида 38 минг сўмлик қурилиш монтаж ишларини бажарди. 1991 йилга
келиб, 2 та йирик бошқарма, 5 та кўчма колонна фаолият кўрсатди.
Меҳнат унумдорлиги ҳар бир қурувчига ҳисоблаганда 15728 сўмдан тўғри
келди. Ўртача маош эса 400 сўмга етди. Қурувчиларнинг фарзандларига 440
ўринли 2 та болалар боғчаси, 100 ўринли шифохона, 150 ўринли лагерлар, 2 та
ишчилар таъминоти бўлими хизмат қилди. «Сурханводстрой» трести томонидан
Сурхон-Шеробод воҳасида 1991-1993 йилларда 281,2 минг сўмлик бош пудрат
ишлари бажарилиб, трест ўз кучи билан 158,7 минг сўмлик қурилиш-монтаж
ишларини амалга оширди. 443,2 минг м2 уй-жой, 44 минг ўқувчига мўлжалланган
мактаб, 6645 ўринли болалар боғчаси қурилиб ишга туширилди. Сурхон-Шеробод
воҳасидаги янги ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида 1991-1993 йилларда
қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 33,5 минг сўмни ташкил этди. Чўл қишлоқларида
13,1 минг м2 уй-жой, 3550 ўқувчига мўлжалланган мактаб, 190 ўринли боғча, 103
ўринли шифохона, 300 ўринли клуб қурилиб, ушбу қурилишда трестнинг 251-,
252-, 253-, 261- хўжаликлараро машиналашган кўчма жамланмалари
жамоаларининг катта ҳиссаси бор. 1993 йил Музработ тумани Янгиобод
даҳасидаги дренаж қурилиши ташкилотида 180 киши меҳнат қилиб, 350 млн.
сўмлик иш бажаришди, умумий даромад эса 26 млн. 658 минг сўмни ташкил этди.
1963-1993 йилларда 1-қурилиш монтаж трести томонидан 30 йил давомида
Сурхон-Шеробод воҳасида 7 млн. 85458 м2 уй-жой, 78919 ўқувчига мўлжалланган
мактаб, 2540 ўринли болалар боғчалари, 1545 ўринли шифохоналар, 8400 ўринли
клублар, 4449 ўқувчига ҳунар-техника билим юрти қуриб фойдаланишга
топширилди.
Воҳада 1991-1995 йилларда 18 минг гектар ер ўзлаштирилиб, суғориш учун
тайёрланди ва экин майдонлари ҳисобига киритилди. Суғориладиган ерларнинг
кўпайиши натижасида сув тежамкорлигини ҳисобга олиб, ҳосилдорликни
кўтаришга жиддий эътибор қаратилди. Айниқса, ер ости сувларини зовурларга
олиш, деҳқончилик ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва экин
майдонларига сув етказиб беришни йўлга қўйиш муҳим масалага айланди.
Натижада Сурхон-Шеробод воҳасида ҳосилдорлик ошиб, турли хил деҳқончилик
маҳсулотлари сони кўпайди, 1992 йили Шеробод туманида 27 минг тонна ғалла
етиштирилиб, 21,5 минг тоннаси давлатга сотилди. 1992 йили 7 минг тонна ғалла
олиниб, гектаридан ўртача 15 центнер, 1993 йили 10 минг 281 тонна ғалла
олиниб, гектаридан ўртача 17 центнер, 1994 йил 16 минг тонна ғалла
етиштирилиб давлатга сотилди. Сурхон-Шеробод воҳасидаги мавжуд
хўжаликларнинг иқтисодий-маданий аҳволини яхшилаш, айниқса, суғориладиган
ерлар ҳисобидан хўжаликларнинг иқтисодий қудратини яхшилаш масаласи муҳим
соҳалардан бирига айланди.
Сурхон-Шеробод воҳасида суғориладиган экин майдонларининг анчагина
қисми ўта шўрланиб кетишининг олдини олиш мақсадида, ерларнинг шўрини
ювиш ва ариқ зовурларни тартибга келтириш ҳамда хўжаликларнинг иқтисодий
251
қудратини ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар бажарилганлиги
натижасида, 1998 йилда Музработ туманидаги «Қўнғирот» жамоа хўжалигида
8264 тонна пахта, 5565 тонна буғдой етиштирилиб, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларидан 30 млн. соф фойда олинди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки,
Сурхон-Шеробод воҳасида, асосий экин майдонларида ерларнинг ҳосилдорлиги
1980 йилларнинг охирига келиб, кескин равишда пасайиб, мелиоратив ҳолатининг
ёмонлашуви ва шўрланган майдонларнинг кўпайиши натижасида суғориш
тизими ишдан чиқди. Йиллар давомида коллектор тармоқларнинг
тозаланмаслиги, дренаж тармоқларининг издан чиқиши, сув ресурсларидан
хўжасизларча фойдаланиш, охир оқибатда аҳолининг турмуш даражасини
ачинарли аҳволга олиб келди. Натижада, мустақилликнинг дастлабки йилларида
бутун мамлакатимизда бўлгани каби Сурхон-Шеробод воҳасида ҳам бир қатор
муаммоларни ҳал қилиш зарурияти юзага келди. Бу эса қуйидаги ишларни амалга
ошириш билан ҳал этилди:
- Қишлоқ хўжалигидаги барча чигал муаммоларни давлат ўз назоратига ва
ҳимоясига олди;
- Деҳқончиликда жиддий ўзгаришлар қилиш бўйича бозор иқтисодиётидан
келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини бошқариш механизми яратилди;
- Пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ерни шудгорлаш, текислаш, чигит
экиш, парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш бўйича харажатлар ҳисобга
олиниб, меҳнатга ҳақ тўлаш ва пахта нархини кўтаришга жиддий эътибор
берилди.
Натижада Сурхон-Шеробод воҳасидаги хўжаликларнинг иқтисодий аҳволи
яхшиланиб, аҳолининг турмуш даражаси ошиб борди. 1995 йилга келиб воҳамиз
бўйича суғориладиган ер майдони 327 минг гектарни ташкил этишини ҳисобга
олсак, демак, Сурхон-Шеробод чўлларини обод қилишда ШММКнинг бениҳоят
ҳиссаси кўплиги аён бўлади. Дарҳақиқат, Шеробод канали қурилиши ҳам ўз
тарихига эга, канал қурилиши ишлари қачон, қандай ва кимлар томонидан амалга
оширилгани ҳақида ҳар бир воҳадошимиз билмоғи лозим. Зотан халқимиз «Бир
киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади», «Сув ичганингда ариқ қазиганни
унутма», «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ»,-деб бежиз айтмаганлар. 1998 йил
Шеробод туманидаги Н.Муродов номли жамоа хўжалигида 3951 киши ишлаб,
1907 гектар пахта майдонидан 37,1 центнер пахта ҳосили олиниб, давлатга 7803
тонна пахта топширилди. Ялпи даромад 215 млн сўмга етиб, шундан 36 млн сўм
соф фойда ташкил этди. У.Туропов жамоа хўжалигида 14 та ширкат мавжуд
бўлиб, 3900 гектар майдонда деҳқончилик қиладилар, шундан 2113 гектарига
пахта, 1720 гектарига ғалла экилди. Бироқ хўжаликнинг иқтисодий ночорлиги,
тупроқ ҳосилдорлигининг пасайганлиги, ерларнинг шўрланиш ва захланиши
туфайли, пахта ҳосилдорлиги 1997 йил 34,6 центнер ўрнига 23 центнерга, ғалла
ҳосилдорлиги 36,9 ўрнига 20,6 центнерга пасайиб, хўжалик давлат режасини 1997
йил 33 млн. сўм зарар билан якунлади.
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалик соҳасига жиддий эътибор берилиб,
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ
хўжалигида малакали, тадбиркор ва ташкилотчи мутахассисларни танлаш,
тарбиялаш ва жой жойига қўйиш масаласига жиддий эътибор бериш муҳим
масалага айланди. Сурхон-Шеробод воҳасида қишлоқ хўжалиги йилдан-йилга
252
яхшиланиб, ҳосилдорлик ошиб бориб, 1998 йили 111 минг гектар ерга бошоқли
дон, 120 минг гектар ерга пахта, 5600 гектар ерга шоли, 700 гектар ерга картошка
экилиб, юқори ҳосил олинди. Шунингдек, мустақиллик йилларида воҳада
ирригация ва суғориш ишларидаги мавжуд камчиликлар бартараф этилиб,
қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Коллектор-дренаж ва зовурлар, хўжаликлараро, ички хўжалик тармоқлари,
сув иншоотлари қайта таъмирланиб, ерларнинг шўрланиши олди олинди;
- Суғориш шохобчалари тартибга келтирилиб, ҳар 60-80 метрда ўқариқлар
олиниб, сув сарфи камайтирилди;
- Ерларни текислаш, пушта-агат олиш ташкиллаштирилиб, қўшимча суғориш
тизими шакллантирилди. 1998 йилда 20 минг гектар майдондаги тупроқнинг
пастки қатлами юмшатилиб, 2000 минг гектар ернинг шўрланиши ювилди ва
тупроқ унумдорлиги оширилди.
Сурхон-Шеробод воҳаси ялпи дон ҳосилининг 85,52 %ини буғдой ташкил
қилиб, ҳудудда кузги ва баҳорги буғдой кўп экилди, уни етиштиришга кетган
меҳнат ҳаракатлари бир меъёрда тақсимланди, оқибатда кузги буғдойдан юқори
ҳосил олинди. Ердан фойдаланишнинг Сурхон-Шеробод воҳасида қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқаришида янгидан жорий қилинган ушбу усул ўз-ўзидан
иқтисодий самарали бўлиши билан бирга пахтачилик ва дончилик агросаноат
мажмуини ривожлантиришни тақозо қилмоқда. Пахтадан эрта бўшаган ерларга
донли экинлар экиш билан эса (дон, комбикорма, сомон ишлаб чиқариш орқали)
пахтачиликда Сурхон-Шеробод воҳаси чорвачилиги билан ҳам технологик алоқа
ўрнатилмоқда. Сурхон-Шеробод воҳаси дончилигидаги асосий ютуқлардан бири
буғдой ва арпанинг «Санзар-4», «Санзар-8», «Қарши-7», «Зафар», «Унумли арпа»,
«Сурхон-5688», «Узрос-7-13», «Толмас» каби серҳосил навларини кенг
туманлаштириш натижасидир. Дончиликка ихтисослашган хўжаликлар ушбу
навли экин майдонларидан 40-50 центнердан ҳосил олиниб, баҳорги экинлардан
баҳорги буғдой, баҳорги арпа кўп экилди. Бу арпанинг «Унумли арпа» нави
эртапишарлиги, совуққа ҳамда қурғоқчиликка чидамлилиги билан ажралиб
туради. Дон олиш учун маккажўхори етиштириш асосан, пахтакор хўжаликларида
йўлга қўйилиб, 1990-1995 йилларда дон олиш учун экилган маккажўхори майдони
ўртача 3445 гектарни ташкил қилди. Унинг ҳосилдорлиги эса ҳар бир гектар ерга
40 фоиздан тўғри келди. Бироқ суғориладиган майдонларда буғдой
етиштиришнинг йўлга қўйилиши муносабати билан дон учун маккажўхори
етиштириш кескин қисқариб борди. Масалан: вилоятда 1990 йилда 6206 гектар
ерга дон учун маккажўхори экилган бўлса, бу кўрсатгич 1995 йилда атиги 507
гектарни ташкил қилди. Шоли етиштириш Сурхон-Шеробод воҳаси дончилигида
анъанавий соҳа ҳисобланади. Вилоятда шоли экинлари асосан Амударё бўйларида
ташкил қилинган бир неча ихтисослашган хўжаликларда ва Сурхондарёнинг
шимолдан жанубга сал кам 200 километрга чўзилган бўйларидаги пахтакор
хўжаликларида экилди. Шоли экиш ва етиштириш ҳам яқин ўтмишда
зигзаксимон йўлни босиб ўтиб, Сурхон-Шеробод воҳасида 1990-1995 йилларда
ўртача 8,4 минг гектар ерга шоли экилди ва ундан ўртача 32 центнердан ҳосил
олинди. Иқтисодий ҳисоб-китоблар шу нарсани кўрсатмоқдаки, Сурхон-Шеробод
воҳасининг ўз аҳолисини дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини
қондиролмаяпти. Масалан: Бу ерда 1995 йилда 200,8 минг тонна буғдой дони
253
етиштирилган. Уни Сурхон-Шеробод воҳасида аҳолиси жон боши (1,6 миллион
кишилар)га тақсим қилиниб, ҳар бир кишига 125,5 килограмдан буғдой дони
етиштирилган, мамлакатда эмас, ҳаттоки ун ва ун маҳсулотлари тиббиёт
меъёрида ҳар бир аҳоли жон бошига тақсим қилганда 24 килограмни ташкил
қилди.
Шеробод туманида 1999 йилга келиб қишлоқ хўжалиги корхоналарининг
молиявий аҳволи ёмонлашиб, айниқса, Шеробод туманидаги «Владимир
Қодиров» номли хўжалик 102 миллион сўм зарар билан чиқди. Чорвачилик 19962000 йилларда Шеробод туманида қора моллар сони 3 мингдан 500 тага, соғин
сигирлар сони мингтадан 338 тага камайди. Натижада туман 1999 йилда
чорвачиликдан 118 миллион сўм зарар кўрди. 1999 йили Шеробод туманида
қоракўл тери 59,9, сут 97,7, тухум 95,6, жун 98,4 фоизга таъминлаб ва 1998
йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатларини таъминлай олмадилар.
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларидан дон
ишлаб чиқариш вилоят бўйича 1991 йили 133940 тонна, 1993 йили 137395 тонна,
1995 йили 268968 тонна, 1997 йили 358949 тонна, 2000 йили 270615 тонна 2002
йили 519698 тонна дон ишлаб чиқарилган. Вилоят туманлари билан
солиштирадиган бўлсак, Шеробод туманида 1991 йили 10111 тонна, 1993 йили
10280 тонна, 1995 йили 29673 тонна, 1997 йили 29952 тонна, 2000 йили 26424
тонна, 2002 йили 51364 тонна дон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган72.
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларидан
картошка етиштириш вилоят бўйича 1991 йили 7049 тонна, 1993 йил 3828 тонна,
1995 йили 18392 тонна, 1997 йили 30742 тонна, 2000 йили 56245 тонна 2002 йили
56578 тонна картошка етиштирилган. Вилоят туманлари билан солиштирадиган
бўлсак, Шеробод туманида 1991 йили 370 тонна, 1993 йили 252 тонна, 1995 йили
488 тонна, 1997 йили 439 тонна, 2000 йили 2076 тонна, 2002 йили 2451 тонна
картошка маҳсулотлари етиштирилган73. Сурхондарё вилоятида қишлоқ
хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларидан сабзавот етиштириш вилоят бўйича
1991 йили 61813 тонна, 1993 йили 83061 тонна, 1995 йили 110119 тонна, 1997
йили 142962 тонна, 2000 йили 182158 тонна 2002 йили 189211 тонна сабзавот
етиштирилган. Вилоят туманлари билан солиштирадиган бўлсак, Шеробод
туманида 1991 йили 3961 тонна, 1993 йили 3279 тонна, 1995 йили 6361 тонна,
1997 йили 3753 тонна, 2000 йили 8504 тонна, 2002 йили 9338 тонна сабзавот
маҳсулотлари етиштирилган74.
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигида чорва моллар бош сонлари
қорамол етказиб бериш вилоят бўйича 1991 йил 131638 бош, 1993 йил 127423
бош, 1995 йил 420337 бош, 1997 йил 432582 бош, 2000 йил 446406 бош 2002 йил
458834 бош қорамоллар парвариш қилинди. Вилоят туманлари билан
солиштирадиган бўлсак, Шеробод туманида 1991 йил 3961 бош, 1993 йил 3279
бош, 1995 йил 6361 бош, 1997 йил 3753 бош, 2000 йил 8504 бош, 2002 йил 9338
бош қорамоллар парваришланди75. Туманда қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам бир
қанча ютуқларга эришилди. 2005 йилда барча тоифадаги хўжаликлар ва аҳоли
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти рақамларда 1991-2002 йиллар.Статистик тўплаб.б.89.
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти рақамларда 1991-2002 йиллар.Статистик тўплаб.б.90.
74
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти рақамларда 1991-2002 йиллар.Статистик тўплаб.б.90.
75
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти рақамларда 1991-2002 йиллар.Статистик тўплаб.б.90.
254
72
73
билан биргаликда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 33 млрд. 413,7 млн. сўмни
ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 104,7 фоизга бажарилди. Чорвачилик
соҳасида ҳам 2005 йил давомида гўшт ишлаб чиқариш (аҳоли билан биргаликда)
4322 тонна, сут ишлаб чиқариш 16552 тонна, тухум ишлаб чиқариш эса 3965,5
минг донага етказилди. Туманда чорвачилик соҳасида ижобий ўзгаришлар юз
бериб, хусусий ва шахсий хўжаликларнинг бу соҳадаги фаолияти анча
ривожланди. Шерободда 2005 йилда жами қорамоллар сони 2115 бошга, сигирлар
сони 1055 бошга, қўй ва эчкилар сони 19315 бошга етказилди. Маҳсулот ишлаб
чиқариш соҳасида туман аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш
имкониятига эга бўлди. Туманда ғалла сотиш режаси 26095 тонна бўлиб, амалда
26178 тонна 100,3 фоизга режа уддаланиб, режадан 93 тоннадан ортиқ ғалла
топширилди. Ғалла сотишдан 2 млрд. 334856 млн. сўмдан ошиқ даромад
қилинди, пилла сотиш режаси 103 тонна бўлиб, амалда 107 тоннани ташкил этиб,
режага нисбатан 104 фоизга бажарилди. Пахта сотиш режаси 42180 тонна бўлиб,
амалда 29829 тоннани ёки режага нисбатан 70,8 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги «2006
йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-215-сонли Қарорига асосан 5 та
ширкат хўжалиги фермер хўжалигига айлантирилди ва туман ҳокими қарори
билан тугатилаётган ширкат хўжаликлари негизида янгидан жами 405 та, шундан
пахтачилик ва ғаллачиликда 278 та фермер хўжаликлари ташкил этилди ва улар
тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш инспекциясидан руйхатдан ўтиб,
муҳр ва тамғаларига эга бўлиб, тегишли хизмат қилувчи ва тайёрлов
ташкилотлари билан шартномалар тузиб, фаолият курсатмоқдалар. Шеробод
туманида 2011 йилда қишлоқ хўжалик соҳасида режалаштирилган амалий ишлар
муваффақиятли амалга оширилиб, давлатга пахта 31334, дон 76590, пилла 168500,
картошка 12946, сабзавот 51857, полиз 12763, мева 8086, узум 1037 тонна
топширилди. Қишлоқ хужалик соҳасида туманда алоҳида деҳқончилик мактаби
яратилиб, янги экин навларни яратиш, ҳосилдорликни ошириш, ерларни
шўрланишини олдини олиш, агротехникани замонавий турларни қишлоқ
хўжалигига жорий қилиш масаласида илғор тажрибалар мунтазам
оммалаштирилиб борилмоқда. Аҳолини кундалик талаб эҳтиёжларини ҳисобга
олган ҳолда чорвачилик соҳасида ҳам маълум ютуқларга эришилиб, 2011 йилда
туманда чорва сони ошиб борди, жумладан, қаромоллар 48863, қўй –эчкилар
224251, паррандалар 145000, отлар 957 тани ташкил этди. Аҳолини чорва ва
парранда маҳсулотларига бўлган талаб эҳтиёжларни таъминлаш борасидаги
Давлат дастурлари туманда мунтазам бажарилиб, ижобий натижаларга
эришилмоқда. Шеробод туманида 2012 йили қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама
ривожланиши, унинг маҳсулдорлигини ошиб бориши ушбу соҳадаги Давлат
дастурларининг натижаси бўлиб, тумандаги мавжуд 574 та фермер хўжалигининг
398 таси деҳқончиликка, 86 таси боғдорчиликка, 80 таси чорвачиликка, 10 таси
бошқа хўжалик турларига мослаштирилган бўлиб, ушбу фермер хўжаликлари
ихтиёрига 33905 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Шеробод деҳқончилиги маданияти юксалиб, пахта, дон, сабзавот ва полиз
экинларидан катта миқдорда ҳосил етиштириб, 2012 йилда 53,3 минг тонна ғалла
етиштириб, 13,6 минг гектар ерга бўғдойни “Крошка”, “Бобур”, “Никония”
255
сингари навларни экдилар. Ғалла ҳосилдорлигини ошириш учун 3 марта ғалла
баргдан озиқланадиган КАС суюқлиги ва карбамид дориларидан ҳар гектарига
300 кг дан сарфланди. Тумандаги “Қишлоқхўжаликкимё” ташкилоти гектари
ҳисобига 480 килограммдан, жами 6560 тонна азотли, ҳар гектар ғаллазор
ҳисобига 100 килограммдан, жами 1366 тонна АФУ, 186 тонна карбид ҳамда
суспензия ўтказилиши учун КАС, “Эдогун СМ” дориворлари ишлатилди.
Етиштирилиган 53,3 минг тонна бўғдойдан 29,2 минг тоннаси давлат омборларига
топширилди. Ушбу ҳолисдан 1545 тоннаси уруғлик буғдой заҳирасига сақланган
бўлса, шундан 1000 тоннаси “Бобур” навига мансуб. Ғаллачилик билан
шуғулланувчи 459 фермер хўжалигининг 270 таси шартнома режасини
бажардилар. Туман бўйича ҳар гектар ғаллазордан ўрта ҳисобда 47 центнердан
ҳосил олинди, демак, деҳқонларнинг самарали меҳнати намунасидир. 2013 йилни
9-ойида туман бўйича 155147,3 мил сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб
чиарилиб, жумладан, 6301 тонна гўшт, 23667 тонна сут, 9234 минг дона тухум
тайёрланиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун етказиб берилди. 2013 йил
тумандаги 608 та фермер хўжаликлар белгиланган режаларни амалда бажаришга
киришиб, жумладан, кўпгина фермерлар илғор тажрибалардан фойдаланиб катта
иқтисодий фойдага эришдилар. Туманда деҳқон Норхўжа Турсунов бошлиқ
“Нажибулла” фермер хўжалиги аъзолари ғалладан 66 центнердан ҳосил,
“Ўзбекистон” СИУ ҳудудидаги фермер хўжалигидан
“Бодиев Холназар
Санжарбек” фермер аъзолари 55 центнердан ҳосил олдилар. Шунингдек,
тумандаги “ “ Шоиров Абдулҳаким Абдураҳмонович”, “ Достон Сухроб Санжар”,
“ Маржона Дониёр Файзи”, “ Очилди Қўшша ўғли”, “ Абдували Бах”, “ Юсупов
Муслимбек Мамасоатович”, “Қаробоев Рамозон Файз”, “ Шаймон бобо”, “ Холёр
бобо”, “ Султон”, “ Сувонов Шохҳруҳ”, “ Назокат АСУ”, “Ахматқул Ботиров”
сингари ўнлаб фермерлар хўжалик шартномаларни 107-115 фоизга бажариб,
ҳосилдорликни 55-58 центнерга етказдилар76.
Мустақиллик йилларда инсон омилини улуғлаш, меҳнатни қадрлаш масаласи
давлат миқиёсида ижобий ҳал қилиниб, сидқидилдан ватан равнақи йўлида
фидойи хизмат қилаётган инсонларни қадрлаш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. Шеробод туманида ижтимоий-иқтисодий ва маданий маиший соҳада
хизмат қилаётган касб эгалари муносиб тақдирланмоқдалар. Ана шундай фидоий
инсонлардан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган
фермерлар меҳнати алоҳида тақсинга сазовордир. Тумани қишлоқ хўжалигини
тараққий этишага самарали меҳнат билан иштирок қилаётган Алиёров Умар
Абдузоирович 1954 йил 19 декабрда Денов туманида туғилган. 1976 йили
Қизириқ туманидаги билим юртида ҳайдовчилик курсини тугатиб, устоз
шогирдлик йўлидан бориб, ёшлигидан устозлар назарига тушди. Меҳнат
фаолиятини 1972
йилда Шеробод туманидаги Э. Бердиев номли жамоа
хўжалигида ишчи бўлиб бошлаб, ватан олдидаги шарафли йигитлик бурчини
бажариш мақсадида 1974-1976 йиларда ҳарбий хизматда бўлиб, ҳарбий хизматдан
кейин иш фаолиятни ишчи сифатида бошлаган. 1977-1995 йилларда Шеробод
туманидаги ”Ўзбекистон” давлат хўжалигида ишчи, кейинчалик бригадир бўлиб,
пахтачилик сирларини устозлардан ўрганиб, ўзи ҳам тажрибали пахтакорга
76
. Сурхон тонги. 2012 йил. 5 июль.№ 25.( 17096).3б. Шерободнинг дон хирмони.
256
айланди. 1995 йилдан бошлаб “Одил” фермер хўжалигини ташкил этиб, ўзининг
меҳнатсеварлиги билан элга танилди. Етук салоҳияти ва меҳнатдаги ибратли
хизмати учун 2003 йилда “Шуҳрат” медали, 2008 йилда “Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистонда деҳқончилик маданияти йилдан--йилга юксалиб ижобий
натижаларга эришилишига сабаб ўз касбини мукаммал биладиган инсонларни
касбга бўлган мерҳ-муҳаббати сабабдир. Деҳқончилик илмини ўз зеҳни ва
қобилияти билан эгаллаётган ёш тадбиркор деҳқонлар бу соҳани устозлар
тажрибасидан ўрганиб катта натижаларга эришмоқдалар. Шундай, ёш
фермерлардан Абдураимов Бойбўри Рахмонқулович 1982 йил 19 июнда Шеробод
туманида туғилган, мукаммал касбга бўлган қизиқиши туфайли 2007 йили Термиз
давлат университетида иқтисод бўлимини туатди. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда
“Абдураим бобо” фермер хўжалигида ҳисобчи бўлиб бошлаб, кейин хўжалик
бошлиғи бўлиб катта деҳқончилик мактабни ўзлаштириш мақсадида катта
ташаббуслар билан чиқди. Фермер хўжалигини режа асосида юритиб,
ҳосилдорликни ошириш йўлларни устозлардан сўраб, ўрганиб ижодий
изланишлар олиб борди. Хўжаликнинг моддий имкониятларни ишга солиб,
давлат режаларини мукаммал бажариб борди. Асли таниқли деҳқон фарзанди
бўлган Ахмедов Нормурод Ўскинович 1963 йил 26 январда Шеробод туманида
туғилган. Ёшлигидан касб танлашга бўлган ҳаракати, билимга бўлган
изланишларини амалга оширишга бўлган ҳаракати туфайли 1985 йили Самарқанд
кооператив институтини иқтисодчи бўлимини тугатди. Ўзига бўлган масъулият,
берилган топшириқни ўз вақтида бажаришга бўлган ҳавас, камтарлик, меҳнатга
чинакам масъулият билан қараш уни элга танитди. Меҳнат фаолиятини 1979 йили
“Шеробод” давлат хўжалигида ишчи, 1981-1985 йилларда Самарқанд кооператив
институти талабаси бўлиб ўз билимини оширди. Раҳбарлик вазифасида ишлаётган
ҳар бир кунига масъулият билан қараб, халқ манфаатларни ҳимоя қиладиган
ташаббуслар билан мунтазам чиқиб турди. 1985-1986 йилларда Шеробод тумани
“Матлуботсавдо” жамияти иқтисодчиси бўлиб меҳнат фаолиятни бошлади. 19861988 йилларда ҳарбий хизматда бўлиб, 1988-1990 йиларда Шеробод тумани
“Матлуботсавдо” жамияти иқтисодчиси, Термиз савдо базаси ҳисобчиси
вазифаларида ишлади. 1990-2001 йилларда Шеробод тумани “Матлуботсавдо”
жамияти иқтисодчиси, жамият раиси ўринбосари, жамият раиси лавозимларда
фаолият кўрсатди. 2001-2006 йилларда Шеробод туман ҳокимлиги вояга
етмаганлар ишлари бўйича комиссияси масъул котиби, туман Давлат мулкининг
бошқариш бўлими бошлиғи, туман улгуржи чакана Матлуботсавдо ҳиссадорлик
жамияти бошқарув раиси, туман “Мевасабзавот” тайёрлов савдо шуъба корхонаси
раиси лавозимларида фаолият кўрсатди. 2006 йилдан бери “Ахмедов Нормурод
Ўскинович” фермер хўжалиги раҳбари. Фермер хўжалигини ташкил этган
дастлабки кундан бошлаб ота касби деҳқончиликка мунтазам киришиб, ерни
ҳосилдорлигини ошириш, кўчатлар навини яхшилаш, экинларга меҳр билан
қараш, энг муҳими ишлайдиган одамлар билан мулоқада бўлиш асосий мезонига
айланди.
Ўзбекистон мустақиллгининг дастлабки кунларидан аграр масалаларга
алоҳида эътибор берилиб, пахта навларни яхшилаш, ерни шўрланишни олдини
олиш, захланган ерларни шўрини ювиш бўйича ибратли ишлар амалга оширилди.
257
Ушбу ишларни амалга оширишда фермер хужаликларнинг фаолиятни
мустаҳкамлаш, ёш тажрибали фермерлар мактабини шакллантиришга алоҳида
эътибор берилди. Ана шундай тажрибали ёш фермерлардан Бердиев Абдували
Абдуллаевич 1982 йил 19 январда Шеробод туманида туғилган. 2006 йилда
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари
институтини муҳандис-гидротехник бўлимини тугатган. Меҳнат фаолиятини 2002
йили “Абдували БАХ” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси ва бошқарув раҳбари
вазифасида олиб бормоқда. Ёш фермер ўзининг ижодий изланиши ҳамда
мукаммал билимига эга бўлиши билан раҳбарлар назарига тушди. Давлат
томонидан Давлат дастурларига таяниб, фермер хўжаликларини ҳуқуқий ва
иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бериб, катта ютуқларга
эришди.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган аграр соҳадаги ислоҳотлар ўзининг
ижобий натижаларини бериб, қишлоқ ёшларини иш билан таъминлаш, иқтидорли,
билимли, салоҳиятли ёшларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш, уларни
моддий ва маънавий раҳбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шерободлик қишлоқ ёшлари ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, ўзларини
билим тажрибаларини туман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга сафарбар
этиб, фермер хўжаликларни бошқаришда фаол иштирок этмоқдалар. Эл назарига
тушган ёш тажрибали фермер Беккелдиев Акмал Холмуродович 1974 йил 3
апрелда Шеробод туманида туғилган. 1993 йили Музработ кичик ва ўрта бизнес
коллежида ҳисобчи бўлимини тугатган, меҳнат фаолиятни 1991 йил В. Қодиров
номли ширкат хўжалигида ишчи бўлиб бошлаб, 1996 йилда “Ҳумо” фермер
хўжалигида раҳбар бўлиб меҳнат қилмоқда. Ўзига берилган фермерлик
хўжалигига раҳбарлик қилиш қобилиятини тўлиқ ишонч билан қабул қилиб,
ҳосилдорликни ошириш сирларини мукаммал ўзлаштириб, туман қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқдалар. Шеробод тумани халқи
ўзининг меҳнаткаш фидойи инсонлари билан фахрланади, чунки бундай инсонлар
ўзларининг ташаббуси, фидойилиги, камтарлиги, меҳнатни тўғри ташкил қилиши
билан раҳбарият назарига тушиб, ўзларининг муносиб ҳурматини топганлар.
Халқимизнинг ташкилотчи, қишлоқ хўжалигини мукаммал биладиган ана шундай
фахрли инсонларидан бири Бобоқулов Баҳодир Райимович 1974 йил 24 февралда
Шеробод туманида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат аграр университетининг
агроном бўлимини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Н. Муродов номли
ширкат хўжалигида агроном бўлиб бошлаб, 2003 йилдан ширкат хўжалиги бош
агрономи, 2004-2006 йилларда ширкат хўжалиги бош пудратчиси вазифаларида
меҳнат қилди. 2006 йилдан Бобоқулов Раим Бобоқулович номли фермер
хўжалигида раҳбар бўлиб, ўзининг фидойи меҳнати билан эл ўртасида катта обруэътиборга сазовор бўлди. Қишлоқ ёшларини меҳнатга бўлган муносабати,
уларнинг фидойи интилувчанлиги, ватанга содиқлиги, ташаббускорлиги,
иқтидори ва масъулияти юқорилиги билан ажралиб туради. Ёшлар келажагимиз,
бугунги меҳнатни давомчилари, ёш фермерлар мактабининг аъзоларидир.
Шеробод деҳқончилик мактаби ўзининг фидойи инсонлари, камтарин,
меҳнаткашлари билан фахрланади, ўз касбини биладиган меҳнаткаш деҳқонлари
билан ажралиб туради. Деҳқонлар ўз юртининг севадиган ер ҳосилдорлигини
ошириш, ер тилини биладиган, деҳқончилик касбини ўзига меҳр қилиб олган
258
кишилардир. Ватан манфаатларини ўз масъулиятлари деб билаган, чинакам
деҳқон Зиядуллаев Абдуламит Абдурашидович 1965 йил 10 мартда Шеробод
туманида туғилган. 1990 йил Тошкент педагогика институтини, 2000 йил Термиз
давлат университети муҳандис-техник бўлимини тугатган. Меҳнат фаолиятини
1981 йил Шеробод туманидаги Н. Муродов номли давлат хўжалигида
механизатор бўлиб бошлади. 1983-1985 йилларда ҳарбий хизматда бўлиб, 19901992 йилларда тумандаги 18- ўрта ҳунар техника билим юрти устаси, 1992-1999
йилларда Н. Муродов номли ширкат хўжалиги гараж мудири, 1999-2001 йилларда
ширкат хўжалиги бош муҳандиси вазифаларида фаолият кўрсатди. 2001-2002
йилларда Шеробод тумани машина трактор парки акциядорлик жамияти раиси,
2002-2003 йилларда Н. Муродов номли ширкат раиси, 2003-2005 йилларда
“Ўзбекистон” ширкат хўжалиги раиси, 2005-2006 йилларда Шеробод тумани
деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси лавозимларда меҳнат қилиб, катта
меҳнат натижаларга эришди. 2006-2008 йилларда “Янгиариқ муҳандис техник”
муқобил машина трактор парки раиси, 2008-2009 йилларда Сурхондарё вилоят
машина трактор парклари бирлашмаси раҳбари, 2009 йилдан Шеробод тумани
Абдурашид бобо номли фермер хўжалиги раҳбари вазифасида фаолият кўрсатиб
келмоқда.
Пахтачилик
ривожига
муносиб
ҳисса
қўшаётган
шерободлик
бободеҳқонлардан, ўзнинг меҳнат соҳасидаги тажрибаларни янада мукаммал
ривожлантириб, замонавий қишлоқ хўжалик бошқарув тизимини тараққий этишга
муносиб ҳисса қўшиб келаётган Ботиров Аҳматқул Ёрмомотвич “Ахматқул
Ботиров” фермер хўжалигини етакчи раҳбари. Деҳқон оиласида 1962 йил 16
майда Кампиртепа қишлоғида туғилиб, бутун умрини мамлакат қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришга сарфлаб, ўзининг устозларидан олган амалий
билимларни дала меҳнатига сарфлади. Шеродоб қишлоқ хўжалигининг ривожига
ҳисса қўшиб келаётган А. Ботиров 1985 йилдан ўзи устоз пахтакорга айланиб,
пахта ҳосилдорлигини 29 центернига етказиб, ғалла етиштиришда ҳар гектар
ердан 42 центнер ҳосил олиб республикада таниқли қишлоқ хўжалик ходими
ҳурматига сазовор бўлди. Тажрибали меҳнат соҳасидаги фидокорона
хизматларини ҳисобга олган туман раҳбарияти ва бригада аъзолари 1985-1997
йилларда бригада бошлиғи, 1997- 2003 йилларда пахтачилик соҳасидаги
салоҳияти, ташкилотчи иш бошқарувчи қобилиятини ҳисобга олиб, бўлим
бошлиғи вазифаларига тайинладилар. Тинимсиз изланишлар, ҳосилдорликни
ошириш соҳасидаги ибратли меҳнати, ерннг ҳолатини яхши билиши, тупроқ
унумдорлигини яхшилаш масаласидаги ҳаракатлари натижасида 2003 йилда
“Ахматқул Ботиров” фермер хўжалигини тузиб, ишбилармонлиги, замонавий
техникани бошқариш, навларни синаб кўриш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
бўйича тажрибали пахтакорга айланди. А. Ботировнинг қишлоқ хўжалик
соҳасидаги ибратли меҳнатлари туман ва республика раҳбарияти томонидан
муносиб қадрланиб, “Ўзбекистон мустақиллигини 10 йиллиги”, “Ўзбекистон
мустақиллигини 15 йиллиги”, “Ўзбекистон мустақиллигини 20 йиллиги” нишон
соҳиби билан тақдирланиб, туман депутати ва қишлоқ оқсоқоли сифатида
мамлакатимиз салоҳиятини иқтисодий-маданий ривожининг ошиб боришига
муносиб хизмат қилиб келмоқда.
259
Шеробод деҳқончилик мактаби узоқ тарихга эга бўлиб, туман қишлоқ
хўжалигининг ривожланишида уларнинг муносиб ўринлари бор. Ўзбекистонда
пахтачилик мактабининг ривож топишда оилавий сулоларнинг муносиб
хизматлари катта. Шундай, меҳнаткаш, ўз касбига садоқатли инсонлардан бири
Мирзаев Тўлқин Мавлонович 1964 йил 29 августда Шеробод туманида туғилган.
1989 йил Музработ тумани иқтисод техникумининг ҳисобчи бўлимини тугатган.
Меҳнат фаолиятини Шеробод туманидаги У. Юсупов номли давлат хўжалигида
ишчиликдан бошлаб, 1983-1985 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. 1985-1992
йилларда туман пахта тозалаш заводида ҳисобчи, иқтисодчи бўлиб, 1992-1994
йилларда Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти филиали мутахассиси
вазифаларида хизмат қилди, 1994 йилдан Шеробод туманидаги Мавлонов Саид
номли фермер хўжалиги раҳбари.
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожида фермер хўжаликларининг ўрни
беқиёсдир. Давлатимиз фермер хўжаликларни бошқаришда тажрибали,
ташкилотчи, деҳқончилик маданиятни яхши биладиган кишиларни ушбу соҳага
сафарбар этмоқда. Қалбида ватанга муҳаббат, касбга ҳурмат, халқ олдидаги
масъулиятни сезадиган инсонларни жалб этилмоқда. Шеробод фермер
хўжаликларнинг тажриба мактабини шаклланишга муносиб ҳисса қўшаётган
туманлардан бири ҳисобланади. Чунки туманда ўз касбига фидоий. Қишлоқ
хўжалигини
мукаммал
биладиган меҳнаткаш
деҳқонлар
жамланган.
Деҳқончиликни ўзига касб қилиб олган Каттаев Қаҳромон Қаюмович 1963 йил 2
январда Шеробод туманида туғилган. 1985 йил Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги
техникумининг агроном бўлимини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1980 йил
Қизириқ қишлоқ хўжалиги техникуми талабаси, 1981-1983 йилларда ҳарбий
хизматда бўлди. 1985-1986 йилларда Шеробод туманидаги 47- автокорхона
чилангари, 1986-1992 йилларда В. Қодиров номли жамоа хўжалигида ҳайдовчи,
ёқилғи омбори мудири ўринбосари, 1992-2003 йилларда ширкат хўжалиги
автосарой мудири бўлиб ишлади. 2003-2004 йилларда “Шеробод” ширкат
хўжалиги раиси, 2004-2005 йилларда тумандаги “Қаҳромон ўғли Аброр” номли
фермер хўжалиги раиси, 2006-2007 йилларда “Сариқамиш” маҳалла фуқаролар
йиғини раиси, 2007-2008 йилларда “Барака” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси
раҳбари вазифаларида сидқидилдан хизмат қилди. 2008-2011 йилларда тумандаги
“Қаҳромон ўғли Аброр” номли фермер хўжалиги раиси, 2011 йилдан “Қаҳрамон
ўғли Аброр” номли фермер хўжалиги ва “Сариқамиш” маҳалла фуқаролар
йиғини раиси лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Деҳқончилик ўзбек халқининг азалий севимли мажғулотларидан бири бўлиб,
деҳқонлар деҳқончилик сир - асрорини қадимдан ўзлаштириб олиб, авлодлардан
– авлодга ўтказиб келмоқдалар. Ўзларининг аждодларига муносиб бўлган ҳозирги
шерободликлар қалбан деҳқончиликни янада ривожлантиришга, деҳқончилик
мактабининг шухратини ошишрига сидқидилдан киришганлар. Шеробод
туманининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга астойдил киришган
тажрибали деҳқон Шоймонов Йўлдош Рустамович 1959 йил 17 мартда Шеробод
туманида туғилган, 1985 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги техникумининг
механика бўлимини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1976
йилда Шеробод
туманидаги Н. Муродов номли ширкат хўжалигида бошлаб, 1978-1980 йилларда
ҳарбий хизматда бўлди. 1980-1993 йилларда Н. Муродов номли ширкат
260
хўжалигида бригада бошлиғи, хўжалик механиги, хўжалик таъминотчиси
вазифаларида ибратли хизмат қилди. 1993 йилдан Шеробод туманидаги “Шоймон
бобо” номли фермер хўжалиги раҳбари бўлиб ишлаб, туман қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги ҳисобга олиниб, 2010 йилда
“Шухрат” медали билан мукофатланди. Халқнинг моддий турмуш тарзни
кутаришдаги ташаббускорлигини ҳисобга олиб маҳалла аҳли уни 2010 йилда
Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутатлигига сайлади.
Ўзбек халқи азалдан меҳнаткаш инсонларнинг меҳнатини қадрлаган ҳамда
ундан ибрат олганлар, шунинг учун ҳам ўзбек деҳқонларининг ҳурмати ҳамиша
эъзозлаб келинган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муносиб ҳисса
қўшганларнинг меҳнатини қадрлаш мустақиллик йилларида ҳар томонлама
моддий ва маънавий қуллаб-қувватланиб келинмоқда. Ўзбек деҳқонларига
берилган имкониятлардан фойдаланган фермер хўжаликлари ўз имкониятларни
ҳисобга олиб давлат режаларини бажариш, ҳосилдорликни ошириш борасида
катта тажрибага эга бўлмоқдалар. Шеробод туманида ўз меҳнати, ибратли касбга
муносабати билан танилган Шодиев Тўра Рўзиевич 1963 йил 5 январда Шеробод
туманида туғилган, 1990 йил Олтой политехника институтининг механика
бўлимини тугатди. Меҳнат фаолиятини 1981 йил ҳарбий хизмат ўташдан бошлаб,
1990-2003 йилларда Шеробод туманидаги У. Туропов номли ширкат хўжалиги
устахонаси мудири, хўжалик бош муҳандиси вазифаларида фаол хизмат қилди.
2003 – 2006 йилларда Шеробод туманидаги “Исо ат-Термизий” номли ширкат
хўжалиги раиси, 2006 йилдан Шеробод туманидаги “Алтай техника
муҳандислари” муқобил машина трактори парки раҳбари, “Шодиев Мирзо
Шохрухбек” фермер хўжалиги раҳбари.
Шеробод деҳқончилик мактабининг ёш ибратли вакилларидан бири,
деҳқончиликни ўз устозлардан мукаммал ўзлаштирган, тажрибали, ер ҳолатини
яхши тушунадиган Чоршанбиев Мародулло Қулбоевич 1962 йил 27 августда
Шеробод туманида туғилган. 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг ер тузувчи
муҳндис бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини 1984 йилда Шеробод туманидаги
“Ўзбекистон” жамоа хўжалиги ер тузувчиси вазифасидан бошлади. Ер
тузилишини мукаммал ўзлаштириб олган, зах ерларнинг шўрини тозалаш,
умумий агротехникасини яхши биладиган тажрибали М. Чоршанбиев 1987 йилда
В. Қодиров номли ширкат хўжалигида ер тузувчи вазифасида, 2003 йилдан Э.
Бердиев номли ширкат хўжалиги раиси, 2004 йилдан Э Бердиев номли муқобил
машина трактор парки раҳбари лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Халқимизнинг ватан равнақи йўлида амалга ошираётган ишлари туфайли
мамлакатимиз йилдан-йилга иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, қишлоқ
хўжалигида катта ютуқларга эришиб, моддий турмуш тарзи юксалиб бормоқда.
Шеробод туманида мустақиллик йилларида қишлоқ турмуши соҳасида ижобий
ишлар амалга оширилиб, қишлоқ жойларида янги турар жойлар қурилиб, қишлоқ
инфратузилмаси юқори маданиятга эга бўлмоқда. Бундай юксак маданиятга эга
бўлишда фермер хўжаликларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ишчан, ўз
касбини мукаммал биладиган, ватан ва халқ олдидаги масъулиятини виждонан
ҳис қилган Ҳакимов Абдураҳмон Шоирович 1970 йил 6 январда Шеробод
туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти олим 261
агроном бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини 1990 йил Н. Муродов давлат
хўжалигида энтомолог агроном вазифасида бошлади. 1993 йилдан Н. Муродов
ширкат хўжалигида бўлим бошлиғи, 2006 йилдан Шеробод туманидаги “Шоиров
Абдулҳкаим Абдураҳмонович” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, фаол хизмати
билан эл назарига тушиб келмоқда.
Фермер хўжаликларининг фаолиятини
ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ҳар
томонлама ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан қуллаб--қувватлаш масаласида
мамлакатимизда муҳим аҳамиятга эга Давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу давстурлар туфайли фермер хўжаликларининг иқтисодий имкониятлари
ўсиб, тажрибали деҳқонларнинг меҳнати қадрланиб, улар моддий ва маъанавий
жиҳатдан ҳуқуқий ҳимоя қилинмоқда. Шеробод деҳқончилик маданиятини нг
юксалишида муносиб ҳисса қўшиб келаётган, тажрибали деҳқон ва фермер
Холиёров Ҳамдам Хўжаёрович 1968 йил 14 сентябрда Шеробод туманида
туғилган. 1990 йил Термиз қишлоқ хўжалиги техникуми ветеринар бўлимини
тугатиб, меҳнат фаолиятини 1989 йил Шеробод тумани Ветеринария бўлими
ишчиси вазифасида бошлаб, 1995 йилдан тумандаги “Холиёр бобо” фермер
хўжалиги раҳбари вазифасида фаол хизмат қилиб келмоқда.
Деҳқончилик соҳасида катта тажрибага эга инсонлар доимо халқимиз
эъзозида бўлиб, уларнинг муносиб меҳнатлари натижасида Шеробод мунтазам
тарзида ишлаб чиқариш
ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш
масаласида ибратли туманлар қаторида туради. Бугунги фермер эртанги
иқтисодиётни юксалтириш, халқимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига
бўлган эътиёжларини таъминлайдиган тажрибали касб эгасидир. Шерободда
бундай фидойи, тажрибали инсонлар ниҳоятда кўп бўлиб, шулардан бири,
таниқли фермер хўжалик раҳбарларидан бири Турсоатов Бекназар Тўраевич 1969
йил 25 январда Шеробод туманида туғилган. 1991 йил Волгоград зооветеринария
техникумининг зоотехник бўлимини, 2008 йил Қарши менежмент ва сервис
хизмати институти иқтисодчи ҳисобчи бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини
1991 йил Шеробод паррандачилик фабрикаси ёрдамчи зоотехниги вазифасидан
бошлади. 1991-1996 йилларда Шеробод туманидаги В. Қодиров номли давлат
хўжалигида ёшлар иттифоқи қўмитаси раиси, хўжалик бўлим бошлиғи
вазифаларида фаол хизмат қилди. 1995 йилдан Шеробод туманидаги Т. Турсоатов
фермер хўжалиги раҳбари лавозимда хизмат қилиб келмоқда. Ватанни севганни,
қадрлаганни Ватан ардоқлайди.Эл назарига тушиш учун тинимсиз меҳнат,
камтарлик, ташаббускорлик зарурлигини англаган инсонлар меҳнати ҳамиша
баракатли бўлган. Чунки, унинг меҳнати ўз самарасини бериб, эл олқишига
сазовар бўлади. Шеробод ана шундай фидойи инсонлар макони ҳисобланиб,
ўзининг умрини ватан садоқати, равнақи йўлида сарфлаётганлардан бири таниқли
фермер хўжалиги раҳбари Тошпўлатов Баҳодир Жўраниёзович 1966 йил 1
декабрда Шеробод туманида туғилган. 1993 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги
институтининг зооинженер бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини 1993 йилда
Шеробод туманидаги Кўҳитанг ширкат хўжалиги зоотехниги вазифасидан
бошлади. 1993 йилдан тумандаги Тошпўлатов Жўраниёз тасарруфидаги хусусий
чорва фермер хўжалиги иш юритувчиси ва хўжалик бошлиғи вазифасида фаол
хизмат қилиб келмоқда. Бутун умрини шу ернинг ҳосилдорлигини оширишга,
экинларни чин кунгилдан парваришлайдиган, ҳосилга ҳосил қўшадиган куч билан
262
чин дилдан киришса, деҳқонни ер ардоқлайди. Шеробод туманида бутун ҳаётини
қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган, дала оралаб, ерга ўз меҳрини берган
инсонлардан фермер хўжалиги раҳбари Собиров Салим 1951 йил 25 августда
Шеробод туманида туғилган. 1990 йилда Калинин давлат университетининг
инженер механик бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини 1969 йил Шеробод
туманидаги давлат хўжалигида ишчи бўлиб бошлаб, 1970-1972 йилларда ҳарбий
хизматда бўлди. 1973 йилдан Қизириқ туманидаги К. Рахимов номли давлат
хўжалигида механизатор, 1975 йилда Шеробод туманидаги “Кўҳитанг” давлат
хўжалиги механизатори, 1976 йилда Қизириқ туманидаги К. Рахимов номли
давлат хўжалиги бўлим механиги вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди. С.
Собиров Шерободнинг чин кунгилдан севадиган, мустақил ватаннинг обод, гузал
маскан деб биладиган инсон, шу туфайли ўз меҳнатини, куч ғайратини,
деҳқончилик соҳасидаги билим ва тажрибаларни туман қишлоқ хўжалиги равнақи
йўлида сафлаб келмоқда. 1978 йилдан 2002 йилгача Шеробод туманидаги
“Таллашқон” давлат хўжалигида бўлим инженер механиги, насос механиги,
бригада бошлиғи, бўлим бошлиғи вазифаларида фаол хизмат қилди. 2002 йилдан
тумандаги “Батош” фермер хўжалиги раҳбари, 2006 йилдан тумандаги “ Шерали
Шерпулат Ҳалим” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб эл ўртасида меҳнатдан обрў
эътибор топиб келмоқда.
Ўзбекистонда
мустақиллик йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳотлар
асосида ривожлантириш, қишлоқ турмуш ҳаётини яхшилаш, деҳқонлар учун
фаровон, маданиятли, ривожланган хўжалик ҳаётини шакллантириш борасида
ибратли ишлар амалга оширилди. Айниқса, қишлоқ хўжалигида бошқарув
тизимининг замонавий усулда тараққий этишда, фермер хўжаликларининг пайдо
бўлиши деҳқонларнинг мустақил, эркин ҳолда фаолият юритишига имконият
яратди. Натижада ерга бўлган муносабат тубдан ўзгарди, деҳқон ўз фикри ва
ташаббуси билан хўжалик юритиш ҳуқуқига
эга бўлиб, ўз зиммасидаги
масъулиятнинг янада ошиб бориши учун дадил киришди. Шеробод туманида ана
шундай ўз касбига ҳалоллик, масъулият ва тинмай изланиш билан қарайдиган
таниқли пахтакор Султонов Баҳриддин Нормуродович 1970 йил 16 мартда Термиз
туманида туғилган. 1991 йил Музработ иқтисодиёт техникумининг ҳисобчи
бўлимини тугатиб, меҳнат фаолиятини 1991 йилдан Шеробод туман “ПМК АПС”
ҳисобчиси, 1994 йилдан тумандаги 252 –ПМК бош ҳисобчиси вазифаларида
фаолият кўрсатди. 1996 йилдан тумандаги “Султон” фермер хўжалиги раҳбари
лавозимида муносиб хизмат қилиб келмоқда.
Деҳқоннинг ерга бўлган муносабатидаги фидоийлиги, ҳар бир қарич ерни
дилдан севадиган, бир сиқим тупроқнинг қадрига етадиган инсонни ҳазрати
Деҳқон бобо ҳам қадрлайди. Унинг меҳнатига, хизмат қилаётган ерига ҳосил
қўшади ва барака тилайди. Халқимиз ўз касбига садоқатли бўлган фарзандларини
улуғлайди, уни ҳурмат билан дуо қилади, олқишлайди. Шеробод деҳқончилик
мактабининг таниқли меҳнаткаш, ерни эъзозлайдиган инсонларидан бўлган
Рўзиев Нортожи Маматқулович 1959 йил 11 июлда Шеробод туманида туғилган.
1982 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг олим- агроном бўлимини
тугатиб, меҳнат фаолиятини 1982 йилда Шеробод туманидаги Шеробод давлат
хўжалигида ёшлар иттифоқи ташкилотчи котиби вазифасида бошлади. 1986
йилдан Шеробод давлат хўжалиги 4- ширкат бошлиғи, 1991 йилдан У. Туропов
263
номли ширкат хўжалиги бош ҳосилотчиси. 1993 йилдан У. Туропов номли
ширкат хўжалиги 6- ширкат бошлиғи вазифаларда сидқидилдан муносиб хизмат
қилди. 1995 йил Э. Бердиев номли ширкат хўжалиги бош ҳосилотчиси, 1997 -2003
йилларда У. Туропов номли ширкат хўжалигида 6- ширкат бошлиғи, бош
ҳосилотчи вазифаларида фаолият қўрсади. 2003-2005 йилларда Шеробод
туманидаги давлат нав синаш тажриба станцияси бошлиғи раҳбари, 2005-2006
йилларда тумандаги У. Туропов номли ширкат хўжалиги 4- ширкат бошлиғи,
2006 йилдан тумандаги “Камол Сирож барака” фермер хўжалиги раҳбари
лавозимида фаол хизмат қилиб, эл назарига тушди. Она- замин ўз фарзандларини
ҳамиша улуғлаб, юксакликка олиб чиққан, унинг меҳнатини қадрлаган ҳамда халқ
ҳурматига сазовар қилган. Деҳқончилик соҳасида она ва аёл бўлишига қарамай, ўз
умрини, меҳнатини сарфлаган аёллар меҳнати Ўзбекистонда ҳамиша юксакликка
кўтарилган. Ўз бахтини меҳнатдан топган қалби кенг, жасоратли, ташаббускор,
ташкилотчи ва ўз сўзининг устидан чиқадиган деҳқон, фермер Ибрагимова
Ойсоат Усановна 1958 йил 15 ноябрда Жарқўрғон туманида туғилган. 1984 йилда
Сурхондарё вилояти бухгалтерия мактабининг ҳисобчи бўлимини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1977 йилда Шеробод тумани “Партия XXV съезди” давлат
хўжалигида бошлаб, 1991 йилдан “Ўзбекистон” давлат хўжалигида бригада
бошлиғи вазифасида хизмат қилди. 2005 йилдан Шеробод тумани “Усан бобо
ўғли Хайдар” фермер хўжалигига раҳбар бўлиб ишлаб келмоқда.
Шеробод тумани аграр ривожланган иқтисодиёти ўсиб бораётган
минтақалардан бири бўлиб, фидойи деҳқонлари, меҳнаткаш инсонлари билан
янада равнақ топиб, замонавий қишлоқ хўжалиги тараққий этган минтақага
айланмоқда. Чунки Шеробод тумани Республикада етакчи қишлоқ хужалиги
тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган туманларидан бири бўлиб, замонавий
моддий таъминотга ва қишлоқ хўжалиги техникаларига эга бўлиб, туман янги
деҳқончилик навларини синаб қўрадиган марказлашган ҳудудий деҳқончилик
марказига айланди.
Халқ таълими ва маданиятнинг юксалиши ва натижалари
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги долзарб
муаммолардан бири жамиятга муносиб кишиларни тарбиялаш, ўзбек халқининг
маънавий меросини тиклаш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз
истиқлол ва тараққиёт йўли» китобида «Ўзбекистоннинг миллий-маданий
жиҳатдан ғоят ранг баранглиги, миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта
тикланишнинг кучайиб бориши билан узвий бирликда жамиятни янгилаш, уни
демократик жамиятга айлантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва
Республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитларни
вужудга келтиради»77, деб кўрсатиб ўтган эди.
Маълумки, ҳар бир жамият ўз тарихий тараққиёти давомида сифат жиҳатдан
янги ҳолатга ўтишда бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Эски тизим
сарқитларини бартараф этиш, бошлаб юборилган ислоҳотларга тўғаноқ бўлаётган
77
И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Т.: Ўзбекистон, 1992.
264
Совет мафкурасига хос маъмурий буйруқбозлиқ тизимидан воз кечиш, миллий
урф-одатларни, қадриятларни, анъаналарни тиклаш, миллий маданиятни ҳар
томонлама ривожлантириш, баркамол авлодни тарбиялаш мустақилликнинг
дастлабки давридан бошлаб, долзарб масала бўлди. Кишилар тафаккуридаги
миллий мустақиллик мафкурасини ҳар томонлама мукаммал ривожлантириш,
кишиларнинг дунёқарашида Совет тузумига хос сарқитларни бартараф этиш учун
тинимсиз меҳнат қилиш талаб қилинди. Ўтиш даврида амалга оширилаётган
ислоҳотларда инсон омили биринчи ўринда турса, ислоҳотлар шу қадар
муваффақиятли кечади, чунки ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилганлиги
билан ҳам аҳамиятлидир. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Бозор
ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми бўлган кучли ижтимоий сиёсатга етарли
баҳо берилмаган жойда ижтимоий кескинлик ва қарама-қаршилик вужудга
келишини бугунга кунда ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Бу эса, ўз навбатида,
ислоҳотларни обрўсизлантириб қўйиши мумкин»78.
Халқнинг маънавий дунёқарашини мукаммал ривожлантириш учун
аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва маънавий маданият манбаларини
чуқур ўрганиш, қайта тиклаш, тарғиб этиш масаласида муҳим аҳамиятга эга
бўлган
ижтимоий
турмушни
яхшилашга,
маънавий
дунёқарашни
ривожлантиришга оид ислоҳотлар мустақилликнинг дастлабки йилларидан
бошлаб амалга оширила бошланди. Маънавиятнинг бойлиги, келажак
пойдеворининг мустаҳкамлигидан далолат беради. Бугунги истиқлол дамларида
эзгу қадриятлар ва анъаналаримиз асосида яратилаётган мустақиллик мафкураси
ҳам бой маънавий меросимизнинг устунидир. Мафкура ва маънавиятни
бойитишда халқимизнинг асрлар оша асраб ва бойитиб келинган боқий
анъаналари ва қадриятларининг ҳам ўзига хос муносиб ўрни бор.
Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавиймафкуравий муаммоларининг ечими, кадрлар тайёрлаш тизимининг равнақ
топиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек, бозор муносабатларига
асосланган, ривожланган жамият қуриш вазифасини ўзгариб турадиган бозор
иқтисодиётини яхши биладиган, маркетинг, менежмент, молия, кредит ва савдо
масалаларини тушунадиган, ишбилармон мутахассис-миллий кадрларга эга
бўлмасдан муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди. Республика Президенти
И.А.Каримов таъкидлаганидек, «лўнда қилиб айтганда, бугунги кунда олдимизга
қўйган
буюк
мақсадларимизга,
эзгу
ниятларимизга
эришишимиз,
жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга
оширилаётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири-буларнинг
барчаси, авваламбор замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли
мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз
англаб етмоқдамиз»79. Маълумки, таълим тизими жаҳондаги барча мамлакатлар
ижтимоий-иқтисодий, ғоявий маданий ҳаётининг муҳим тармоғи ҳисобланади.
Республикамизнинг миллий мустақилликни қўлга киритиши натижасида
халқимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам чуқур ўзгаришлар содир бўлиб,
ёш авлодни тарбиялаш усуллари ва йўналишларида миллий имконият ва
78
79
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 6-жилд, 1998. 163 бет.
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. -Т.: «Ўзбекистон», 6-жилд, 1998. 325 бет
265
руҳиятимизга мос тамойиллар ишлаб чиқилди. Ёш авлодни тарбиялашнинг янги
тизими қарор топди. Президент И.Каримов мустақилликнинг биринчи
кунлариданоқ ёшлар тўғрисида тўхталиб, «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина
ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш
керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини,
яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига
ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Ҳудди
шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир»,-деб
таъкидлаган эди80. Таълим соҳасидаги бу янгиланиш, асосан, шўролар замонидан
қолган мафкуралашган таълим-тарбия сарқитларидан қутулишга, унинг миллий
заминини
мустаҳкамлашга,
таълимнинг
бошқарув
тизимларини
такомиллаштиришга, унинг моддий-техника базасини замон талабларига
мослаштиришга, ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юқори
малакали миллий кадрлар тайёрлаш тизимига асос солишга қаратилди. Бу
ислоҳотнинг муҳим жиҳати шундаки, кадрлар тайёрлашнинг мактабгача
тарбиядан тортиб то мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни
қамраб олувчи ягона узлуксиз миллий таълим тизимини вужудга келтириш
вазифасини қўйди.
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида қабул қилинган янги қонунлар
асосида мамлакатимизда ягона узлуксиз таълим тизимини яратиш борасида кенг
кўламли ислоҳотлар бошлаб юборилди. У мактабгача тарбия, умумтаълим
мактабидан ташқари, таълим, ҳунар-техника таълими, ўрта махсус ва олий
таълим, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш тармоқларини ўз ичига олди. Дастлаб
асосий эътибор мактабгача тарбия тизимида туб ўзгаришлар қилишга қаратилди.
«Мактабгача тарбия концепцияси», «Соғлом авлод учун» дастури, «Олти ёшли
болаларни саводга ўргатиш концепцияси ва дастури» мактабгача тарбия
муассасалари ишини янги йўналишга солишда муҳим омил бўлди. Мактабгача
тарбия тизимидаги ислоҳотлар вилоятда 400 га яқин мактабгача тарбия
муассасалари марказларини қамраб олган. Бу тарбия муассасаларининг асосий
вазифалари болаларни мактабга ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларнинг
шахсий қобилиятларини шакллантиришдан иборат бўлди.
1997 йил Шеробод туманида 92092 ўқувчи мактабларга, 1700 та болалар
мактабгача таълим муассасаларда таълим олди. Мустақиллик йилларида Шеробод
тумани халқ таълими бўлими таълим-тарбия соҳасида катта ютуқларга эришиб,
мактабларни моддий техника таъминоти анча яхшиланди. Шеробод туман халқ
таълими бўлими 1926 йил 6 сентябрда ташкил топиб, 2004 йилда умумий таълим
мактаблари сони 65 та бўлиб, шундан 15 таси 9 йиллик, 50 таси умумий ўрта
таълим мактабларини ташкил этди. Тумандаги мактабларда 2950 нафар
ўқитувчилар фаолият кўрсатиб, олий маълумотлилар 1909 нафарни, ўрта махсус
маълумотлилар 1041 нафарни, аёллар 1565 нафарни ташкил этади. Педагогик
ўқитувчиларни 434 таси олий тоифали, 1137 нафари 1-тоифали, 657 нафари 2тоифани ташкил этади. Туманда 2006 йил мактабгача таълим муассасалари сони
41 та бўлиб, шундан 33 таси халқ таълими бўлими ихтиёрида, ушбу
муассасаларда 2194 нафар кичкинтойлар тарбияланадилар. Туман таълим
80
И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». -Т.: «Ўзбекистон», 1992. 23 б.
266
муассасаларининг 65 тасидан, 53 таси замонавий услубда қурилган, шунингдек,
12 таси мослаштирилган биноларда, 30 тасида телефон алоқалари ўрнатилиб, 65
та мактабларда талаб даражасидаги спорт майдончалари, 28 тасида спорт
соғломлаштириш хоналари мавжуд. Мактабларнинг 61 таси шаҳар ҳудудида
фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги
182-сон қарорига кўра қишлоқ мактаблари қурилишига эътибор кучайтирилди.
Шеробод тумани педагоглари «Таълим тўғрисида»ги Қонунни, «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга татбиқ этиш, аждодларимиз яратган моддиймаънавий бойликларни асраш, тарихини ўрганиш, урф-одат ва қадриятларни
мукаммал ўзлаштириш масаласига жиддий эътибор қаратдилар. 1997 йилда 844
ўринли, 2001 йилда 255 ўринли мактаб қуриб, фойдаланишга топширилди,
шунингдек, 28-сон мактаб, 32-сон мактаб ва 46-сон мактаб биноларини қайтадан
таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2002 йилда туманда 64 та умумий таълим
мактабларида 2660 нафар билимли, истеъдодли, тажрибали ва ижодкор
ўқитувчилар меҳнат қилиб, 35 мингдан ортиқроқ ўқувчиларга таълим-тарбия
берди. Шеробод тумани маорифида моҳир, билимдон, тажрибали педагоглар ўз
маҳоратларини янада ошириб, янги педагогик технологияни жорий этиш, миллий
истиқлол руҳида ўқувчиларни тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатмоқдалар. 1-сон
мактабдан София Матёқубова, 32-сон мактабдан Нурсаид Чориевлар «Ўзбекистон
Халқ ўқитувчиси», 1-сон мактабдан Эркин Хўжамбердиев, 5-сон мактабдан
Муҳаббат Абдулазизова Республикада хизмат кўрсатган «Ёшлар мураббийси», 1сон мактаб директори Тўлғаной Бибитова, 60-сон мактаб бошланғич синф
ўқитувчиси М.Ҳайдарова, 11-сон болалар боғчаси мудираси Н.Эргашева, 3-сон
мактабдан Сожида Ҳожиаҳмедова «Шуҳрат» медали, 15-сон мактабдан Исо
Аллабердиев, 1-даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳибидир. Халқ
таълимини ривож топишида 16- мактаб директори таниқли педагог К.Хушбоқов,
37-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси Т.Турсунова, 31- мактаб тарих
ўқитувчиси М. Мамаражова, 29- мактаб физика ўқитувчиси Р.Тавошаров, 28-сон
мактаби ўқитувчиси Г.Менглиева кабиларнинг хизматлари алоҳида аҳамиятга
эгадир. Тумандаги 116 нафар ўқитувчи «Ўзбекистон халқ таълими аълочиси», 96
нафар ўқитувчи олий тоифа малакали ўқитувчи унвонига сазовор бўлдилар.
Мустақиллик йилларида Шеробод тумани маорифи янада юксалиб,
ўқувчиларни янги педагогик технология асосида ўқитиш, мактабларни моддий
техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик
ҳамда билим олишга қизиқтириш масаласида муҳим ютуқларга эришилди.
Шеробод туман халқ таълими бўлими тасарруфида 2013 йилда 70 та умумий ўрта
таълим мактаби, 24 та мактабгача, 5 та мактабдан ташқари таълим муассасалари
фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда таълим муассасаларида 35120 нафар
ўқувчига 3326 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия беришмокда. Халқ
таълими давлат дастури асосида туман мактаблари моддий-маънавий жиҳатдан
мустаҳкамланиб, таълим бериш шакллари жаҳон таълим талаблари асосида
ташкил қилиниб, махсус ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатлари
ташкил этилди. Республикада танилган ана шундай ихтисослаштирилган
умумтаълим мактаб-интернатларидан бири Шеробод туманидаги Давлат 6ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 2005 йилда Сурхондарё
вилояти ҳокимининг 2004 йил 24 декабрдаги 224- сонли қарори билан ўз иш
267
фаолиятни бошлади. Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 2010
йилда 210 ўринли замонавий типда қурилган янги бинога ўз иш фаолиятни давом
эттириб, мактабга республикада танилилган ташаббускор камтарин инсон,
таниқли педагог, ташкилотчи раҳбар, “Халқ таълими аълочиси” медалига сазовор
бўлган Турсунов Рўзибой Рашидович раҳбарлик қилиб келмоқда. Р.Турсунов
меҳнат фаолиятини тумандаги 7-умумий таълим мактабидан бошлаб, туман халқ
таълимни ривожлантиришга астойдил ҳисса қўшиб, 1960-1985 йилларда Тошкент
халқ хўжалиги институтини сиртдан тугатиб, 1985 йилда вилоят Халқ таълими
бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, 1992-1993
йилларда Шеробод туманида Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи, 1996 йил
вилоят Халқ таълими бошлиғи ўринбосари, 1996 йил августидан вилоят Халқ
таълими бошқармаси бошлиғи
бўлиб ишлади. Халқ таълими фидоийси,
талабчан, таълим тизими бўйича Давлат таълим дастурларни амалга оширишда ўз
билим салоҳиётни сарфлаган Р.Турсунов ўз касбига садоқати билан эл назарига
тушди. 2013 йилда мактаб интернатдаги 20-нафар педогог ходимдан 5-нафари
“олий” тоифали, 11 нафари “биринчи” тоифали ўқитувчи бўлиб, тажрибали
педогоглардан “Халқ таълими аълочиси” медалига сазовар бўлган М.Сатторова,
Г.Мажидовалар ҳамда Р.Жавлиева ўзбек тили ва адабиёт фанидан, Т. Абдуллаева
математика фанларидан ўқувчиларга таълим тарбия бериб келмоқдалар.
Тумандаги 6-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатда жами 256
нафар ўқувчи бўлиб, ўқувчилардан М.Жабборов “Умид ниҳолари” спорт
мусибақасида фахрли ўринни, Г.Намозова, Ҳ.Жалилова фудокане крате-до
федерациясида ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни эгалладилар. Халқ
таълими фидоийси, ташкилотчи, 56-умумий ўрта таълим мактаби директори
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, туман кенгаши депутати
Воҳидова Сайёра Носировна раҳбарлигидаги мактаб 100 фоиз мутахассислар
билан таъминланиб, туманда таълим сифати рейтинг кўрсатгичлари бўйича 1ўринни эгаллаган. Мактабда жами 60 нафар ўқитувчи бўлиб, шундан, 4-нафари
“олий” тоифали, 10 нафари “биринчи”тоифали бўлиб, 687 нафар ўқувчига
таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчилар
онгига миллий қадрият, анъанлар, буюк сиймолар билан фахрланиш туйғуларини
сингдириш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Мактаб республика
миқёсида халқ таълимини ривожлантириш масаласига оид ўқув семинарларда,
илғор иш тажрибаларни оммалаштиришда, аниқ ва табиий фанлар бўйича
лабаратория ва лингафон хоналардан ўқув жараёнида фойдаланишда, компьютер
саводхонлиги, методик тавсиялар, қўлланмалар, дарс ишланмалари, илғор
педагогик технологияларидан фойдаланишда, кўрик танловларида иштирок
этишда ва мониторинг натижалари бўйича энг катта тажрибага эга мактаблардан
бирига айланди. Мактаб 2011-2012 ўқув йилда “Халқ оғзаки ижодиёти
билимдонлари” кўрик танловида 1- ўринни, “Йил мактаби” кўрик танловида 2ўринни, санъат йўналишида 2012 йил “Янги авлод” кўрик танловида 3- ўринни,
“Ёш ижрочи 2013” кўрик танловида 2 нафар ўқувчи иштирок этишиб фахрли 2-3
ўринларни эгаллашиб Республика миқёсида ғолибликни қўлга киритдилар.
Туман халқ маорифи ривожига муносиб ҳисса қўшаётган устоз
муррабийларидан Мамадамин Сатторов 8-умумий ўрта таълим мактабида
директори бўлиб, ўзининг фидоийлиги, ташаббускорлиги ҳамда ёш авлодни
268
ватанга меҳр ва муҳаббат руҳида тарбиялашдаги самарали меҳнати билан эл
назарига тушди. Муносиб педагоглик фаолияти учун “Ўзбекистон Республикаси
мустақиллигининг 10 йиллик кўкрак нишони”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак
нишони билан тақдирланиб, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”нинг ижросини таъминлашда самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Турсунова Норжамол Нарзуллаевна туман халқ таълими ривожига ўз меҳнати
билан алоҳида ҳисса қўшиб келаётган тажрибали педагог, математика фанидан
1985 йилдан буён 8-умумий таълим мактабида фаолият кўрсатиб, 2011-2012 ўқув
йилларида Республика фан олимпиадасида муносиб иштирок этиб фахрли
ўринларга эга бўлди. 2012-2013 ўқув йилида математика фани бўйича
танловларида шогирдлари туман ва вилоят босқичларида танлов ғолиблигини
қўлга киритдилар. Шеробод туманида ёшларни жисмоний бақувват тарбиялашда
тарбия ва спорт ишларига алоҳида эътибор берилди. Спорт турлари бўйича
махсус жиҳозланган спорт иншоотлари кўрилиб, қўшимча спорт ашёлари билан
таъминланди. Туманда ўрта махсус таълими ва маориф шоҳобчаларида мунтазам
тарзда спорт мусобақалари ташкил этилди. Натижада спортнинг «Кураш»,
футбол, волейбол турлари бўйича мусобақаларда катта натижаларга эришдилар.
Спортнинг Кикбокс тури бўйича Чориева Малоҳат Республика чемпиони спорт
усталигига номзод, Ваҳобов Жамшид 4 марта Республика чемпиони, халқаро
турнир ғолиби, спорт устаси Ҳамроев Умид 4 марта Республика чемпиони, жаҳон
чемпиони совриндори, спорт устаси, Зиёдуллаев Муҳиддин 5 марта Республика
чемпиони, дунё чемпиони, спорт устаси, Абдуллаев Шерзод 10 марта Республика
чемпиони, Халқаро турнир ғолиби, 2003 йил «Энг кучли ёш спортчи» унвони
совриндоридир.
Таълим дастури асосида ташкил этилган касб ҳунар коллежлари 2013 йили
Шеробод туманида 9 та бўлиб, ушбу ўқув даргоҳлари замонавий талаб
даражаларида жиҳозланиб, ёш авлодга мукаммал таълим-тарбия бериб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли
Термиз Давлат университети қошидаги Шеробод академик лицейи 1999 йилда
ташкил этилган бўлиб, 450 ўринга мўлжалланган, жами ўқувчилар сони 435 тани
ташкил қилди. Академик лицейга дастлаб директор лавозимида Боқи Деворов,
2002 йилда т.ф.н., доцент Бўри Қодиров, академик лицейда аниқ фанлар, табиий
фанлар, хорижий филология, ижтимоий-гуманитар йўналишлар бўлимлари
фаолият кўрсатди. Академик лицей 2009 йилда Шеробод педогогика ва
иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига айлантирилиб, ушбу коллежга т.ф.н.доцент
Панжи Хушбоқов директор этиб тайинланди. Натижада коллеж кўп тармоқли
касб-ҳунар ходимларини тайёрлаб, замонавий ҳолда тўлиқ қайта таъмирланиб,
моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамланди. Коллеж директори т.ф.н, доцент
П.Хушбоқовнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган ўқув, илмий ва
маънавий ишлар самараси туфайли республикадаги етакчи ўқув юртларидан
бирига айланди.
Шеробод тиббиёт коллежи дастлаб тиббиёт билим юрти сифатида собиқ
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 1982 йил 14 июлдаги 507-сон Қарори
асосида иш бошлаб, дастлаб билим юртида ҳамширалик бўлими ташкил этилди.
1993 йилдан бошлаб билим юрти директори Р.Х.Мардоновнинг ташаббуси билан
даволаш иши бўлими, 2000 йилдан эса Ортопедик стоматология бўлимлари
269
ташкил этилди. 2000 йил 24 мартдаги вилоят ҳокимлигининг А-49-сонли
буйруғига асосан Шеробод тиббиёт билим юрти Шеробод тиббиёт коллежига
айлантирилди. 2006 йилда тиббиёт коллежида 1300 нафар талаба таҳсил олиб,
уларга 2 нафар фан номзоди, 27 нафар олий тоифали, 21 нафар 1-тоифали, 21
нафар 2-тоифали ўқитувчилар билим беришмоқда. Коллежда 8 та кафедра ташкил
этилиб, улар «Терапия», «Педиатрия», «Жарроҳлик», «Умумтиббиёт»,
«Ҳамширалик иши», «Аниқ ва табиий фанлар», «Шахсни ривожлантириш» ва
«Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраларини ташкил этди. Тиббиёт коллежида
68 та умумтаълим ва махсус фан ўқув хоналари ҳамда 6 та лаборатория, Марказий
касалхона бўлимларида 16 та амалиёт хоналари Давлат таълим стандартлари
асосида талабаларга билим беришга мослаштирилган. Тиббиёт коллежида 48000
китоб фондига эга кутубхона, 100 ўринга мўлжалланган ётоқхона, 3 та ўқув
биноси, 1 та маданият зали, 1 та спорт зали ва бошқа имкониятлар талабалар учун
яратилди. Шеробод қурилиш ва халқ ҳунармандлиги касб-ҳунар коллежи 2002
йил реконструция қилиниб, 2003 йилдан коллеж мақомига эга бўлган. Коллеж 350
нафар ўқувчи ўринга мўлжалланиб, умумий майдони 2,4 гектар, ўқув бинолари 2
та бўлиб, 21 та фан хоналари, 6 та устахона, 3 та фан лабораториялари мавжуд.
Коллежда 31 нафар ўқитувчи, муҳандис техниклар хизмат қилади.
Туман болалар мусиқа мактаби мустақиллик йилларида моддий техника
базаси мустаҳкамланиб, ўқув бинолари қайта жиҳозланиб, янги мусиқа асбоблари
билан таъминланди. Мусиқа мактабида мустақиллик, миллий урф-одатлар,
қадриятлар ҳамда ёшликни ўзида мужассамлантирган куй ва қўшиқлар асосий
йўналиш қилиб олинган. Мусиқа мактабида 2000 йилда 16 нафар мутахассис
ўқитувчи 133 нафар ўқувчиларга мусиқа сирларидан таълим берди. Мусиқа
мактабида доира, гижжак, най, дутор, кларнет, рубоб, прима, фортопиана,
анъанавий ижрочилик ва бошқа мутахассисликлар мавжуд. Мактабда мусиқа
ҳафталиги ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказилади. 2004-2005 ўқув йилида
мусиқа мактабида карнай-сурнай, дуторчилар, ўзбек халқ чолғу асбоблари,
ансамбль ҳамда оркестр, хор анъанавий ижрочилик бўлимлари, мақом бўлимлари
ташкил этилди. 2005-2006 йилларда мусиқа мактабида таъмирлаш ишлари
ўтказилиб, мактаб замонавий руҳда қайта жиҳозланди. Машҳур мусиқа ва санъат
фидойилари М.Ашрафий, М.К.Ёқубов хотирасига бағишлаб ўтказилган вилоят
танловида фахрий ёрлиқ ҳамда диплом совриндори бўлиб қайтишди.
Мустақиллик шарофати билан вилоятимиз туманларидан биринчи бўлиб
бошлаган Шеробод телевидениеси ёш, ташаббускор Рўзи Омоновнинг саъй
ҳаракатлари билан фаолият бошлаган. Бу муҳим ишни ташкил этишда ўша
даврнинг раҳбари бўлган Ҳаким Бердиев, Хушбоқ Пайғамовларнинг хизматлари
катта бўлган. Дастлаб шаҳар ичига кино ва концертлар тарқатилган. Кейинчалик
директор Рўзи Омоновнинг тиришқоқлиги туфайли узатиш вақти чўзилиб, сифати
яхшиланган. Телевидениега Эшпўлат Бўтаев оператор, монтажчи Садоқат
Жўраева, сурҳондан Маҳмуд Ҳамроев узатиш маркази муҳандиси бўлиб
ишланган, кейинчалик кўрсатувлар тайёрлана бошланади. Мусиқий асосда
берилган кўрсатувни Гулчеҳра Сафарова, Абдуназар Каримовни тайёрлашган
бўлишса, Турсуной Очилниёзова, Неъмат Аблаевлар суҳондон бўлишган. 1996
йилга келиб телевидение ҳар томонлама кенг ривожланди, махсус кўрсатувлар
эфир юзини кўра бошлади. Операторлар Аслиддин Аблаев, Чори Сатторов,
270
Абдуназар Саматов, Бахтиёр Каримовлар, суҳондон Турсуной Очилниёзова,
Наргиза Юсупова, мухбир Шотўра Турсуновлар фаолият олиб боришган. Бугунги
кунда телевидение кўрсатуви 30 километр радиусгача узатилади, Шеробод
тумани тўлиқ, Ангор, Бандихон, Қизириқ, Музрабод туманларининг бир қисми
Шеробод телевидениеси кўрсатувларини томоша қилишади. Телевидение техник
жиҳатдан мустаҳкам базага эга энг сифатли телеаппаратура билан жиҳозланган.
Бугунги кунда директор Рўзи Омонов раҳбарлигида муҳаррир Шотўра Турсунов,
оператор Мирзоҳид Самадов, компьютер монтажчилар Эшбўри Худойбердиев,
Лочин Ибргагимов, суҳондон Турсуной Очилниёзова узатиш маркази техниклари
Илҳом Жўраев, Рўзимурод Худойбердиевлар иш юритишмоқда.
Туман маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли кутубхона мустақиллик
йилларида катта имкониятларга эга бўлиб, янги китоблар ҳамда миллий урф-одат
ва қадриятларни акс эттирувчи асарлар билан таъминланди. Кутубхоналар туман
аҳолиси ва ёшларнинг асосий маданият марказига айланиб, китобхонлик
кечалари, ижодкорлар билан учрашув, янги китоблар мавзусида турли хил
мавзуларда учрашувлар ташкил этилди. Марказлашган кутубхонага қарашли 33 та
тармоқ мавжуд бўлиб, 1 та болалар «Махсус кўзи ожизлар» кутубхонаси ҳам
фаолият кўрсатиб келмоқда. Тумандаги Марказлашган тизимининг китоб
жамғармаси 265310 та бўлиб, шундан ўзбекчаси 110744 тани ташкил этди.
Шунингдек, 2000 йилда А.С.Термизий номли вилоят кутубхонасидан 935 та турли
хил адабиётлар олиб келинди. Туман кутубхоналарида 23183 та, шундан 15
ёшгача 13219 та, шундан туман бўйича ўқилган адабиётлар сони 445269 та,
шундан китоб кўргазмаси 906 та, суҳбат ва янги китоблар танишувида 1132 та,
адабий кечалар ва китобхонлар конференциясида 89 та китоб бўйича
китобхонларнинг танишувлари, савол-жавоблари ва баҳс-мунозаралари бўлиб
ўтди. Ахборот ресурс марказлари ва кутубхонлар сони 2013 йили туманда 15 та
бўлиб, аҳолига мунтазам хизмат қилиб, ёш авлод тарбиясига оид маданиймаърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Марказий кутубхона томонидан
мамлакатимиз мустақиллиги, унинг тараққиёти, ёш авлод тарбияси, соғлом авлод,
«Аёл ва саломатлик», «Ўз уйингни ўзинг асра», «Оқ либосли фидойилар»
мавзусида 33 та кутубхонада учрашувлар, кўрик танловлар ташкил этилди.
Шунингдек, туманда маданият ва истироҳат боғи, 1 та музей, 1 та стадион
ёшларга таълим тарбия бериш ва жисмоний соғлом бўлиши учун мунтазам
шуғулланиб келмоқдалар.
Халқимизнинг маънавий маданиятни ўрганишда ҳамда келажак авлодга
тақдим этишда Шеробод давлат архивнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир.
Шеробод архиви Ўзбекистон ҳукуматининг 1962 йил 2 июндаги № 403-сонли
“Ўз.ССР да архив ишини яхшилаш тўғрисида” ги Қарори ҳамда “Сурхондарё
областида архив ташкилотларининг фаолиятини яхшилаш ва архивларни
ҳужжатлар билан бойитиш ҳамда уларнинг ишларини тартибга солиш тўғрисида”
ги Сурхондарё область Ижроия Комитетининг 1962 йил 28 мартдаги №4-141сонли Қарори ва область Ижроия Комитетининг “Район Давлат архивларини
районлараро архивларга бирлаштириш ҳақида” ги №461-Р рақамли 1962 йил 3
июлдаги Фармойишига асосан ҳамда Сурхондарё область Давлат архивининг
1962 йил 3 июлдаги №5-сонли буйруғига асосан Шеробод районлараро Давлат
архиви ташкил этилди. Дастлаб Шеробод районлараро Давлат архиви Ангор,
271
Бойсун, Шеробод ҳамда Термиз туманларидаги ташкилотлар, корхоналар ва
муассасаларга архив хизмати кўрсата бошлади.
Вилоят Давлат архивининг юқоридаги буйруғига асосан Ангорлик уруш
иштирокчиси Темир Қурбонов Шеробод районлараро Давлат архиви бошлиғи
этиб тайинланди. У киши бир муддат архив бошлиғи сифатида фаолият юритди.
1963 йил 15 февралдан ўша пайтда шу архивда инспектор бўлиб ишлаб келган
Олимхон Тожихонов архив бошлиғи вазифасига тайинланди. Ишнинг кўзини
яхши биладиган, меҳнатсевар ёш кадрнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли архив
ишлари жонлантириб юборилди.
Шеробод архивда 1963 йилда 1931-1960 йиллар мобайнида юритилган
3754 сақлов бирлигидан иборат 73 та фонд ҳужжатлари мавжуд бўлиб,
корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларда архив ҳужжатларига эътибор
етарли даражада эмаслиги, иш юритиш ҳамда архив ишлари бўйича
мутахассисларнинг йўқлиги сабабли кўп йиллик архив ҳужжатлари идоравий
архивларда тўпланиб қолган эди.
Архив ишларида тажрибаси бўлган Олимхон Тожихонов районлар,
қишлоқлар ва ташкилотларга тинимсиз қатнаб, ҳужжатларни архивга
топширишнинг аҳамияти ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.
Натижада корхоналар, ташкилотлар ва ўқув муассасаларида архив ҳужжатларига
бўлган эътибор кучайди. У кишининг саъйи-ҳаракатлари билан идоравий
архивларда тўпланиб қолган ҳужжатлар Давлат сақловига олиниб, архив ўта
муҳим ҳужжатлар билан бойитилди. Олимхон Тожихонов 11 йиллик иш фаолияти
давомида туманда архив иши ва иш юритиш ҳолатлари ҳамда ҳужжатларни
сақлаш ишларига, архив ишини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
1974 йил март ойидан бошлаб районлараро Давлат архивига Ғулом
Қурбонов раҳбар этиб тайинланди. У кишининг иш фаолияти даврида қўшимча
архив хоналари ташкил этиш, техник жиҳозлар билан жиҳозлаш, ёғоч жавонларни
темир жавонларга алмаштириш ишлари бажарилди. Идоравий архивлар билан
ишлаш йўлга қўйилди. Идоравий архивларга паспорт тузиш, кузатув жилдлари
ташкил этилди. Ғулом Қурбонов ишлаган даврларда 1979 йилда Бойсун туманида
Давлат архиви очилиб 57 та фонд Бойсун Давлат архивига, 1980 йилда Ангор
туманида Давлат архиви очилиб, 102 та фонд Ангор Давлат архивига берилди.
Олимхон Тожихонов ва Ғулом Қурбонов каби ажойиб инсонлар устоз
сифатида ҳам, ўзларининг архив ишидаги заҳматкаш меҳнатлари билан ҳам
орамизда ўчмас из қолдирди. 1987 йил 21 июнда Шеробод давлат архивига
тажрибали архившунос Тожихонов Иброхим Олимович раҳбар этиб
тайинланда. Ташкилоти ташаббускор раҳбар И.Тожихонов архив ишларни
тўлиқ қайта ўрганиб чиқиб. Архив ҳужжатларни сақлаш ва қайта ўрганиш
ҳамда тиклаш ишларига алоҳида эътибор берди. Мамлакатимиз
мустақилликка эришганидан сўнг миллий қонунлар қаторида архив
қонунчилигини қайта ишлаб чиқишга ҳам алоҳида аҳамият берилди. Чунки
республикалар ўтмишда умумий ҳуқуқий базага эга бўлиб, архив тизимини жорий
этиш ва архив ишини бошқариш, марказлаштириш тамойилига асосланган собиқ
Иттифоқда ягона архив фаолияти жорий этилган эди. 1992 йил 6 июлда МДҲ
давлатлари бошлиқлари ўртасида давлат архивларига ҳуқуқий ворислик битими
тузилиб, мазкур битимга асосан томонлар архив фондларининг яхлитлиги ва
272
бўлинмаслигини эътиборга олиб, мамлакатлар ҳудудидан ташқаридаги давлат
архивларида сақланувчи олий давлат тузилмалари фаолияти натижасида вужудга
келган ҳужжатларга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечдилар.
Шунингдек, ҳар бир давлат миллий қонунлари эътиборга олинган ҳолда
собиқ Иттифоқнинг давлат ва бошқа турдаги архивлари, уларда сақланувчи архив
фондларининг ҳам ҳар бир республика ихтиёрида қолдирилиши тан олинди.
Мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсий ва иқтисодий
масалаларни ҳал қилиш билан бир қаторда, жамият муносабатларига ҳуқуқий
таъсирни кучайтириш, қонун ҳимоясини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни
талаб қилади. Ўзбекистонда қонунчилик тизими ўзгартирилиб, унинг баъзи бир
соҳалари деярли янгидан шаклланди, турли ҳуқуқий соҳаларнинг мослашувига
асосланган, комплекс характерга эга бўлган қонунлар қабул қилинди. Бунинг
амалий натижаси сифатида 1999 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикасининг
“Архивлар тўғрисида” ги қонунини келтириш мумкин. Мазкур қонун Ўзбекистон
тарихидаги архив ишларини назорат қилувчи биринчи қонун бўлганлиги сабабли,
нафақат тарихий воқелик ҳисобланади, балки мамлакатимизда шаклланаётган
фуқаролик жамиятининг ижтимоий, илмий, маданий, ахборот ва бошқа
эҳтиёжларини қондириш мақсадида архив ҳужжатларини ҳисобга олиш,
рўйхатдан ўтказиш, бутлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона тартибини
белгилашга қаратилган янги турдаги қонун сифатида эътироф этилади.
Мамлакатимизда “Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари”
тамойили асосида ҳуқуқий демократик ислоҳoтлар кенг кўламда олиб
борилаётгани боис миллий қадриятларимиз ва манфаатларимизга мос келадиган,
қонунчилик палатаси ҳамда сенат муҳокамасида чуқур тахлил этилиб мукаммал
ишлаб чиқилган 2010 йил 15 июнда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг
“Архив иши тўғрисида” ги қонуни Республикамиздаги барча архив муассасалари
ходимлари зиммаларига улкан масъулиятлар юклаш билан бир қаторда архив
соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор
йўналишларини амалга ошириш бўйича “Тармоқ Дастури” ишлаб чиқилишига
дастуруламал бўлди.Ушбу қонун меҳнат жамоамиз йиғилишида ўрганиб чиқилди
ҳамда ижросини амалга ошириш юзасидан режа ва тадбирлар ишлаб чиқилди.
Айни кунларда янги қонун талаблари асосида ишга янгича муносабат билан
ёндошган ҳолда жадал суратлар билан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг барча архив муассасалари сингари
Шеробод туман давлат архивида “Архив ишини ривожлантириш” юзасидан
сўнгги йилларда ва жорий йилнинг ярим йиллигида салмоқли ишлар амалга
оширилди. Ишлар йил бошида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган режа асосида
олиб борилди ҳамда режадаги кўрсаткичларнинг ортиғи билан бажарилишига
шунингдек олдинги йилларга нисбатан сезиларли даражада ўсиб боришига
эришилди.
Ишларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Архив
иши тўғрисида”ги Қонуни, “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида” Қонуни (янги
таҳрирда) “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий қилиш тўғрисида”
ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш бўйича янги таҳрирдаги Давлат
дастури, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуни,
“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
273
Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2004 йилларда “Ўзбекистон Республикасида
архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги №49-сон
қарори, шунингдек “Ўзархив ”агентлиги ва архив иши бўйича ҳудудий
бошқармалар тўғрисида Низомлар, Ўзбекистон Респулликаси Президентининг 8
июл 2005 йилдаги ПҚ-117 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон республикасида архив ишини
такомиллаштириш тўғрисида”ги №-101-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг
26.08.2005 йилдаги №08/422 тадбирлар Режасини бажариш мақсадида ишлаб
чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив”
агентлиги тизимида архив иши ва иш юритишни ахборотлаштиришнинг 2010
йилгача мўлжалланган Дастури” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бўйича Интернет тармоғида 2010
йилгача ахборот технологиялари ва электрон хужжат алмашинуви қўллаш,
ахборот
ресурсларини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш бўйича
тадбирлар Режаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Ўзархив” агентлиги тизимида 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Тармоқ
Дастури шунингдек “Ўзархив” агентлиги ва Сурхондарё вилоят архив иши
бошқармасининг Низомлари, йўриқномалари, кўрсатмалари, буйруқлари ҳамда
архив ишига оид бошқа меъёрий услубий хужжатлар талаблари бўйича иш
юритиш дастуруламал қилиб олинди.
Ижро интизомига қатъий амал қилган ҳолда Ҳукумат қарорлари ва
“Ўзархив” агентлиги буйруқлари шунингдек вилоят архив иши бошқармасининг
буйруқлари ҳамда маҳаллий Ҳокимият қарорларининг бажарилиши юзасидан
тадбирлар ишлаб чиқилди ва уларнинг ижроси ҳақида юқори раҳбарлик
органларига ва бошқа тегишли жойларга ўз вақтида ахборотномалар юбориб
турилди.
Туман Ҳокимлиги раҳбарлигида ўтказилган оммавий тадбирларда,
ҳашарларда, байрамларда ва шу каби бошқа ишларда фаол иштирок этиб
борилди. Жамоа ходимларининг меҳнатлари муносиб баҳоланиб мунтазам
равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб борилди. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 26-августдаги “Ўзбекистон Республикасида
архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”
ги 194-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан сўнгги йиллар
мобайнида корхона моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш
борасида кенг кўламда салмоқли ишлар амалга оширилди.
Архив биносини таъмирлаш учун бюджетдан 5.100.000 (беш миллион бир
юз минг) сўм ажратилган бўлсада, пуллик хизмат кўрсатиш ҳисобига тушган
пуллар ҳисобидан қўшимча 2.800 000 (икки миллион саккиз юз минг) сўмлик
таъмирлаш ишлари бажарилди. Бинонинг фасад қисми эшик ва дераза ромлари
эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли янгисига алмаштирилди. Янги
замонавий “AKFA” русумли 12 та дераза ва 3 та эшик ўрнатилди. 2 та хонанинг
шифтлари янги замонавий пластик патолоклар билан янгиланди. 130 квадрат метр
ёғоч пол ўрнига янгидан кафел тўшаб ёпиштирилди. Пуллик хизмат кўрсатиш
ҳамда ўқув хонаси учун алоҳида хона ажратилиб тубдан таъмирланди ва янги
мебель анжомлар билан жиҳозланди. Бинонинг фасад қисми янгидан қумсувоқ
274
(штукатурка) қилинди ва оҳакланди, ички қисми ва 3 та ҳужжатхоналар ҳам
таъмирлаб чиқилди. Бинонинг олди томонида 40 п/м бардер қуйилди ҳамда янги
кўприк қурилди. Электр симлари ва ёритгичлар қайта монтаж қилиниб, электр
ҳужжатхоналарга
ҳимояланган
плафонли
ёритгичлар
ўрнатилди.
Ҳужжатхоналарга янги, замонавий, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлов
мосламалари ўрнатилди, бу ишларга бюджетдан ажратилган 200.000 минг сўм ва
пуллик хизматдан тушган 800.000 минг сўмлик маблағ сарфланди. Сўнги уч йил
давомида 2 дона компьютер, 2 дона принтер, 1 дона нусха кўчириш (3/1)
аппарати, 1 дона сканер, 1 дона факс, 1 дона рақамли фото аппарат, 1дона кресло,
2дона компьютер столи, 8 дона ўқув столи, 33 дона изо-стуллар ва 2 та хонага
офисний гарнитур, 2дона LG русумли қиш-ёз типидаги кондинционерлар сотиб
олинди. Жиҳоз ва мебелларни сотиб олиш учун жами 10.000.000 (ўн миллион)
сўмга яқин маблағ сарфланди. Шундан 7.000.000 сўм бюджетдан берилган бўлса,
қолган 3.000.000 сўм пуллик хизмат кўрсатишдан ишлаб топилган маблағлар
ҳисобига сотиб олинди.
Бундан ташқари идора ички ва ташқи томониларидаги
панолар,
пештахталар, стендлар ва шунга ўхшаш жиҳозлар алмаштирилди, яъни янги
замонавий дизайн асосида бадиий безаклар баннерлар тайёрланиб ўрнатилди.
2013 йил мобайнида Архив биносини жорий ва капитал таъмирлаш
(реконструкция) қилишга 4.5 млн сўмлик ишлар бажарилди.Эски учта хона
бузилиб, потолоклари пластик, эшиги темир панжарали АКФА русумли
замонавий жиҳоздаги ҳужжатхона қуриб битказилди,электр симлари махсус
ҳимояланган 9 та плафонли электр ёритгичлар қўйилди.
Металл жавонлар ўрнатишга 5.0 млн сўм сарфланди, 315 п/метрдан иборат
металл жавонлар ўрнатилди.
Техника жиҳозлари сотиб олиш учун 2.5 млн сўм сарфланди. Янги
замонавий SАMSUNG - русумли компьютер, MF 4410 принтерлар сотиб олинди.
2013 йилда Шеробод туман давлат архивида 136 та фондда 50078 сақлов
бирлигидаги ҳужжат мавжуд бўлиб, шундан 44090 сақлов бирлигидаги бошқарув
ҳужжатлари, 440 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари ҳамда 5548
дона сурат ҳужжатлар мавжуд.
Шеробод туман давлат архивида 2009-2013 йилнинг шу давригача ўта
қимматли ҳужжатларнинг 15056 варақ электрон шакли яратилган. Шунингдек,
янги замонавий ўт ўчириш ва ёнғинга қарши курашиш воситалари сотиб олинди.
Ностандарт, қинғир-қийшиқ тайёрланган жавонлар “Давлат архивларининг
асосий иш қоидалари”нинг Ш боб 135-моддаси талаблари асосида қайта
реконструкция қилиниб стандартлаштирилди. Бу ишлар пуллик хизмат кўрсатиш
эвазига топилган маблағ ҳисобига амалга оширилди. Бундан ташқари
ҳужжатхоналардаги барча доимий сақланадиган йиғма жилдлар 100% картон
қутиларга жойлаштирилди.Ушбу ишлар архивда йиғилган 5 тоннага яқин
макулатура билан айирбошлаш эвазига Тошкент шаҳридан келтирилган 3000 (уч
минг) дона картон қутилар ҳисобига бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг
“Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларида архив ишининг аҳволи ва уни такомиллаштириш масалалари
тўғрисида” ги 2009 йил 23 ноябрдаги №-53 сонли баёни ижросини таъминлаш
275
борасида сўз юритар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Шеробод туман
давлат архивида ишлар бир мунча яхши йўлга қўйилган бўлиб, архив ҳужжатлари
сақловини таъминлаш борасида муайян чоралар кўрилмоқда. Алоҳида архив
ишини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва
архив ҳужжатларини сақлов шароитларини яхшилаш, сақловларни тегишли
ускуна ва воситалар билан шу жумладан, метал жавонлар, ёнғинга қарши
воситалар, микроиқлимни яратиш қурилмалари, қўриқлаш сигнализациялари
ўрнатилган бўлиб ишлар эса, идоравий архив тўғрисидаги низом, йиғмажилдлар
номенклатураси, архив ишига оид меъёрий ҳужжатлар асосида
юритиб
борилмоқда.
Шеробод туман давлат архиви томонидан тумандаги ташкилотлар,
корхоналар, ҳамда муассасаларнинг идоравий архивларида ҳужжатларнинг
сақланиш даражаси, архив иши ва иш юритишнинг аҳволи белгиланган режа
асосида йил давомида мунтазам ўрганилиб, иш юритиш йўриқномалари, идоравий
архивлар туғрисидаги низом, эксперт комиссиялари ҳақида низомлар ишлаб
чиқилиб,аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар ва бир қатор
амалий ёрдамлар бериб
борилмоқда. Юқоридагиларнинг амалий натижаси
сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив”
агентлиги томонидан 2009 йилда республика архив муассасалари ўртасида
ўтказилган кўрик танловда “Энг намунали архив муассасаси” номинацияси
бўйича иштирок этиб фахрли II-ўринни эгаллаб ва II-даражали диплом билан
тақдирланганлиги меҳнат жамоамизда аҳиллик, тотувлик, баҳамжихатлик ҳамда
соғлом муҳит яратилганлигининг нишонасидир.
“Архив ишини ривожлантириш” нинг туманимиз миқёсида келгусида
амалга оширилиши назарда тутилган истиқболли режаларининг бажарилиши
юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳозирги вақтда уларнинг ижросини
таъминлаш меҳнат жамоамизнинг муқаддас ва шарафли вазифалари қаторидан
ўрин олган. Улар қуйидагилардан иборат.
Ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириш ва етук мутахассис кадрлар
тайёрлаш
учун малака ошириш курсларига жалб қилиш ҳамда амалий
билимларини мустаҳкамлаш борасида устоз шогирд анъаналарини йўлга қўйиш,
жамлаш манбалари бўлган мижозлар билан ишлашни янада яхшилаш, иш юритиш
ва архив ишига оид қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда амалий ёрдам
кўрсатиш, архивнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш
бўйича ишларни давом эттириш, бинони таъмирлаш, атроф –муҳитни
ободонлаштириш, ташкилотнинг нифузини, салоҳиятини ошириш борасида кенг
кўламли ишларни амалга ошириш, мижозларга, корхоналар ва ташкилотларга,
шунингдек фуқароларга намунали хизматлар кўрсатиш борасида корхонамизнинг
саховатпеша, хожатбарор ташкилот сифатида шаклланиб бориши учун ҳаракат
қилиш пуллик хизмат кўрсатиш спектрини кенгайтириш, қўшимча хизмат
турларини жорий қилиш борасида изланишлар олиб бориш, пуллик хизмат
кўрсатиш эвазига мумкин қадар кўпроқ маблағ ишлаб топиш, ушбу маблағлар
ҳисобидан ходимларни рағбатлантириб бориш, уларнинг моддий фаровонлигини
яхшилаш, кам таъминланган ночор оилаларга ёрдам бериш, хайрия ва эҳсонлар
қилиш каби савобли ишлар қилишдан иборат.
276
Шеробод қадим даврдан бошлаб ўзининг маданияти ва санъати билан
дунёга танилиб, машҳур рассомлари, ҳайкалторошлар билан шуҳрат қозонган.
Шеробод ўзининг машҳур фарзандлари билан фахирланади, уларни авайлаб
асрайди, шон-шуҳратга улуғлайди. Ватанни ўз ифтихори деб билган таниқли
рассом, моҳир ҳайкалтарош Чоршанби Маматқулов юртни эъзозлаш, уни
фарзандлар мардлигини, жасоратини ўз асарларида тарранум қилишдек вазифани
юрагига ифтихор деб билган инсондир. У устози Рўзи Чориев ижодидан
таъсирланиб ҳамда иккинчи жаҳон урушидан бир оёғидан айрилиб, қўлтиқтаёқда
қайтган аскар унга “Расм чизасан” деб рангли қаламлар совға қилган хайрли
илтижоси туфайли халқ рассомига айланди. Рассомнинг “Талабалик – олтин
даврим”, “Ёшлар ҳаёти”, “Хўжаикон бунёдкорлари”, ”Кончилар ҳаёти”,
“Табиатни асранг!”,”Алпомишнинг туғилиши”, ”Алпомишнинг қайтиши”
асарлари маданиятимизнинг ёрқин саҳифаларидан ижобий ўрин олди. Таниқли
Халқ амалий санъати намояндаси, Ўзбекистон Халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий
академиси ва “Ҳунармандлар” уюшмаси аъзоси кулол- рассом Асроров Қудрат
1953 йилда туғилган, миллати ўзбек. Асроров Қудрат меҳнат фаолиятни 1970
йилда тумандаги 1-Қурилиш –таъмирлаш ташкилотида оддий ишчи вазифасида
иш бошлаб, 1979 йилдан 1996 йилгача тумандаги “Кулол” ҳиссадорлик
жамиятида кулол- рассом бўлиб ишлади. 1996-2000 йилгача ”Нақшбанд”
фирмасида, 2000-2007 йилларда яна тумандаги “Кулол” ҳиссадорлик жамиятида
кулол- рассом бўлиб фаолият кўрсатиб, 2013 йилда нафақага чиқди. Республика
Бадиий академиясининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Асроров
Қудрат 1997 йилдан Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон
Республикаси Бадиий Акдемиси Ижодкорлар Уюшмасининг аъзоси, Республика
“Ташаббус-1997, 1998, 2000” танлови лавруеати, Сурхондарё вилояти “Ташаббус
-98” танлови ғолиби. Таниқли рассом 100 дан ортиқ амалий санъат асарлари
муаллифи. Амалий санъат бўйича таниқли инсон Асроров Қудратнинг машҳур
ишлари Тошкент, Москва шаҳарларида, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Германия,
Англия каби мамлакатлардаги кўргазмаларда фаол иштирок этди. Ватанпарвар,
инсонпарвар, халқнинг фидоий инсони бўлган рассомнинг асосий мавзуси “Она
ватан”, “Оила”, “Мустақиллик”, “Ўтмиш ва келажак”, “Орол муаммоси”,
“Экология”, “Наврўз”, шунингдек, Исо ат- Термизий, Имом ал Бухорий,
Алпомиш, Барчиной каби мавузларни ёритишга бағишланмоқда. Амалий санъат
ривожига қўшган ҳиссаси, шогирдлар тайёрлашдаги беқиёс хизматлари,
ташкилотчилиги, тадбиркорлиги каби хизматларни ҳисобга олиб 2000 йил
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг Фармони билан Асроров Қудратга
“Ўзбекистон Халқ Устаси” унвони берилди. Унинг шиори “Элим деб, юртим деб
яшаш керак ва хизмат қилиш керак” деган ҳикмат бўлиб, ўзининг ҳалол,
меҳнатсевар, интизомга қаътий амал қилиши ва талабчанлиги билан халқимиз
ҳурматига сазавор бўлди.
Ватанни севган, ардоқлаган ҳар бир инсон ўтиш маданиятни авайлаб асраш,
уни келгуси авлодларга етказиш масаласида ўз фарзандларга тўғри йўл кўрсатиш,
меҳнатсевар ҳамда касбга муҳаббат руҳида тарбиялашни ўзига инсоний бурч деб
билади. Асроров Қудрат ўзининг машаққатли касбни фарзандларга ўргатиш,
амалий санъат сирларни эгаллаб олишга бевосита раҳномалик қилди. Ўғли
Ўткирга ёшлигидан амалий санъатга бўлган эҳтиросни, қизиқишни ўйғотиб, бу
277
касб ўлмас, ҳар бир инсонинг ички дунёсини очиб берадиган касб эканлигига
ишонтирди. Ота изидан борган Ўткир Қудратов 1984 йил 15 октябрда туғилиб,
2001 йил мактабни аъло баҳоларда тугатиб, бадиий кулолчилик сирларни
ўрганишга жиддий киришди. Унинг илк ижодидан ўрин олган “Бахши”, ”Чеча”,
“Чоллар гурнги”, “Рақс”, ”Туйга гурунг”, “Айтишув” каби асарлари билан
республиканинг таниқли амалий санъат устозларнинг назарига тушди. Ёш
ижодкор Ўткир Қудратов Термиз шаҳрининг 2500-йиллиги муносабати билан
ўзининг илк мустақил ишлар билан иштирок этди. Республика миқиёсидаги
“Заковат” ва Халқаро кураш федерацияси учун совғабоп амалий санъат асарларни
яратиб, кенг жамоатчилик назарига тушди. Амалий саънат бўйича ўтказиган
“Иқтидорли болалар”, XXI аср мусаввири” курик танловларда фаол иштирок
этиб, катта ҳурматга сазовар бўлиб, хизматлари алоҳида тақдирланди. 2006 йилда
К.Бекзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн санъати инстутининг
ҳайкалтарошлик бўлимга ўқишга кириб, устозлари Ўзбекистон Халқ рассоми ва
санъат арбоби профеессор Илҳом Жабборов ва Камол Жабборов ва Улуғбек
Криязив раҳбарлигида амалий санъат сир- асрорларни мукаммал ўрганиб, етук
касб эгасига айланди. Талабалик йилларида 2008 йилда Хўжаев номидаги дизайн
коллежи олдида “Илҳом парилари” ижодий иши, Бенков номидаги дизайн ва
рассомлик коллежи олдида “Дарё” номли
амалий санъат иши қуйилиб,
устозларнинг алоҳида ҳурматига сазовар бўлди. 2010 йил ўқишни битириб
Ўзбекистон Халқ Рассоми Академик Илҳом Жабборов билан бирга ўз ижодни
давом эттирмоқда. Шерободнинг амалий санъатнинг ўтмиш издошлари бўлган
Асроровлар халқимизнинг асрлароша яшайдиган ўлмас фахрига айланиб,
уларнинг ижодида ватанга ҳурмат, меҳр-садақот ғоялари мужассамдир.
Ёш ижодкор ҳайкалтарош Жўраева Нодира Ашуралиеавна 1991 йил 21
декабрда Шеробод тумани Боботепа қишлоғида туғилиб, 37-сон умумий таълим
мактабини тугатиб, 2006-2009 йилларда Шеробод педагогика ва иқтисодиёт
коллежини инглиз тилли бўлимини тугатди. Унинг ижоди мустақиллик туфайли
юзага чиқиб, устози Турсунтош Турсунова раҳбарилигида амалий санъат
сирларни ўрганиб, 37-сон мактабда алоҳида амалий санъат тўгарагини ташкил
қилди. Боботепа қишлоғининг қадимги тарихий обидалари, унинг асорий
атиқалари ҳамда топилган археологик топилмаларни шакл ва мазмунига эътибор
бериб ўзининг дастлабки ҳайкалларини яратди. Н.Жўраеванинг “Она
қалби”,”Донишманд”,”Қишлоқ болалари”,”Табиат маъбудаси” каби ижодлари
устозлар назарига тушиб, катта ҳурматга сазавор бўлди. Миллий каштачилик
соҳасидаги ишлари, миллий кийимларни тиклаш ва унга ижодий янгиланиш
тасвирларини тушириш, ёшларига миллий анъанларга хос каштачилик сирларни
ўргатиш масаласида ўзи ҳам устозга айланди.
Мустақиллик туфайли Шеробод туманида маданий ва маънавий ҳаёт
янада юксалиб, халқ таълими соҳасида катта ижобий ўзгаришлар амалга
оширилиб, замонавий мактабгача таълим муассасалари, жаҳон андозаларга мос
умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари қуриб ишга тушурилиб, ёш
баркамол авлод ҳамда келажак ёшлар учун ҳар томонлама қулай шартшароитлар яратилиб берилди. Туман ўзининг фидоий педагоглари, маданият ва
санъат ходимлари билан фахрланиб, уларнинг шижоатли, шарафли меҳнатлари
278
Ўзбекистон моддий ва маънавий ҳамда номоддий маданияти ривожига муносиб
ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Саломатлик фидоийлар
Мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишларида
бўлганидек, тиббиёт соҳасида ҳам туб ўзгаришлар юз берди, Республикада
мустақиллик йиллари тиббиёт мутахассисларига бўлган эътибор ўсди. Собиқ
Иттифоқ ҳукумати даврида Республиканинг ижтимоий соҳасига, шунингдек,
соғлиқни сақлашга етарли миқдорда маблағ ажратилмаганлиги натижасида
тиббиёт хизмати қониқарли холда эмас эди. Иттифоқда иқтисодий ўсиш
суръатларининг пасайиши ва соғлиқни сақлаш масалаларига эътиборнинг
сусайиши, давлат бюджетида соғлиқни сақлаш улушининг камайишига, унинг
моддий-техник базасини янгилаш, янги дорилар ва даволаш усулларини
ўзлаштириш жараёнларининг пасайишига олиб келди. Кўпгина касалхоналар,
поликлиникалар, амбулаториялар ва дорихоналар ихтисослашмаган биноларда
жойлашиб, асосий қисмида канализация ва иссиқ сув йўқ эди. Бу ҳолатлар
айниқса, қишлоқ жойларда ниҳоятда ачинарли тарзда эди. Шуни алоҳида қайд
этиш керакки, собиқ совет тузуми даврида тиббиёт муассасаларининг сонини
оширишга эътибор берилиб, уни замонавий биноларга жойлаштириш, янги асбобускуналар билан таъминлаш, янги хизмат турларини шакллантириш масаласига
умуман, эътибор берилмаган. Ушбу масалани 1989 йил Сурхондарё вилояти
Шеробод тумани мисолида таҳлил қилиш мумкин. Зарабоғ қишлоқ кенгаши
ҳудудида 12 та, Талашқон қишлоқ кенгаши ҳудудида 9 та, Янги турмуш қишлоқ
кенгаши ҳудудида 9 та, Фрунзе қишлоқ кенгаши ҳудудида 8 та, Киров қишлоқ
кенгаши ҳудудида 8 та, Сеплон қишлоқ кенгаши ҳудудида 14 та, Оққўрғон
қишлоқ кенгаши ҳудудида 11 та тиббиёт хизмат нуқтаси бўлган. Шеробод
туманида 72 та фельдшер-акушерлик пункти, 11 та врачлик амбулаторияси, 3 та
участка касалхоналари эски яроқсиз биноларда жойлашган бўлиб, улар зарурий
тиббиёт асбоб-ускуналари, замонавий хизмат кўрсатиш воситалари билан
таъминланмаган эди.
1989 йилда Шеробод районида 72 та тиббиёт хизмат нуқтасининг биттаси
ҳам замонавий бинода жойлашмаган эди. Зарабоғ қишлоқ советидаги 12 та
тиббиёт хизмат нуқтасининг 11 таси, Таллашқондаги 19 та тиббиёт хизмат
нуқтасининг 17 таси, Янги турмушдаги 9 та тиббиёт хизмат нуқтасини 8 таси,
Сеплондаги 14 та тиббиёт хизмат нуқтасининг 9 таси, Оққўрғондаги 11 та тиббиёт
хизмат нуқтасининг ҳаммаси эски биноларда жойлашган бўлиб, тиббиёт хизмат
нуқтасига ҳар бир кварталда ўртача 45 рубл, йилига 180 рубл пул ажратилган.
Республикамизда аҳоли манзиллари тиббиёт ташкилотлари билан фақат 66
фоизгина таъминланган бўлиб, амбулатория-поликлиника муассасаларининг
қуввати ҳам белгиланган нормативлардан икки баробар кам эди. Тиббиёт
ходимларининг сони ошиб бориши аҳолига хизматни яхшилаш билан бирга, янги
даволаш бўлимларининг ташкил топишига, тиббиёт хизмати сифатини оширишга
ҳам имконият яратди.
1990 йилда олий маълумотли врачлар Шерободда 146 тани ташкил этган
бўлса, 1991 йилга келиб 171 тани ташкил этди. Оғир экологик шароит, турли
279
кимёвий дорилардан кўп фойдаланиш туфайли аҳоли орасида жигар, буйрак, ўпка
касалликлари кўп тарқалди. Вилоятнинг бошқа туманлари каби Шеробод
туманида ҳам бу ҳолат оммавийлашди. 1991 йилнинг июнь ойига келиб вилоятда
вирусли гепатит 32, сил касаллиги 31 фоизга, бундан ташқари педикулез,
бруцилёз касалликларининг сони ўсди. Нафақат соғлиқни сақлаш ходимлари,
балки барча зиёлилар олдига ушбу хасталикларнинг келтириб чиқарувчи
манбасини аниқлаш ва унга қарши аниқ чоралар кўришдек муҳим масала
қўйилган эди. Жойлардаги маҳалла қўмиталари, давлат ташкилотлари тиббий
муассасаларнинг
моддий-техника
базасини
ривожлантириш,
махсус
муассасаларни малакали ходимлар билан таъминлашга эътиборни кучайтиришга
киришди. Сурхондарё вилоятида мустақиллик йилларида аҳолининг соғлигини
сақлаш масаласида муҳим аҳамиятга эга ислоҳотлар ўтказилиб, янги шифо
масканлари қурилиб, замонавий хизмат кўрсатиш турлари вужудга келди.
Вилоятда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохоналарининг сони 1991 йилда
110, 1993 йилда 109, 1995 йилда 114, 1997 йилда 111, 2000 йилда 107, 2003 йилда
91 тани ташкил этган бўлса, Шеробод туманида 1991 йилда 6, 1995 йилда 7, 2000
йилда 6, 2003 йилда 7 тани ташкил этди. Вилоятда аҳолига тиббий хизмат
кўрсатиш шифохоналардаги ўринлар сони 1991 йилда 16835, 1993 йилда 11705,
1995 йилда 10220, 1997 йилда 8714, 2000 йилда 7255, 2003 йилда 8715 тани
ташкил этган бўлса, Шеробод туманида 1991 йилда 1000, 1995 йилда 645, 2000
йилда 425, 2003 йилда 455 тани ташкил этди.
Вилоятда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохоналардаги врачлар сони
1991 йилда 3549, 1993 йилда 3818, 1995 йилда 4042, 1997 йилда 4178, 2000 йилда
4467, 2003 йилда 4324 тани ташкил этган бўлса, Шеробод туманида 1991 йилда
152, 1995 йилда 162, 2000 йилда 208, 2003 йилда 182 тани ташкил этди . Вилоятда
аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохоналардаги ўрта тиббиёт ходимлари сони
1991 йилда 13176, 1993 йилда 13283, 1995 йилда 14053, 1997 йилда 15020, 2000
йилда 15908, 2003 йилда 16697 тани ташкил этган бўлса, Шеробод туманида
1991 йилда 869, 1995 йилда 943, 2000 йилда 1011, 2003 йилда 1407 тани ташкил
этди. Вилоятда аҳолининг ўсиб бориши натижасида ўриндиқлар сони фоиз
ҳисобида аҳоли жон бошига кам ўринни ташкил этган эди. Юқорида қайд этилган
рақамли кўрсаткичлар вилоятнинг қолган туманларида қуйидаги ҳолатда
жойлашган: 1992 йилда Шерободда 63,6 фоизни ташкил этган бўлса, 1993 йилга
келиб Шерободда 61,2 фоизни ташкил этди. 1992-1993 йилларда малакали
мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларни моддий-маънавий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш учун бир қатор тадбирлар ўтказилди. 1992 йили вилоятда 3318
нафар, 1993 йилда эса 3395 нафар олий маълумотли тиббиёт ходимлари аҳолига
тиббий хизмат кўрсатди. 1992 йилда бу кўрсаткич Шерободда 152 тани ташкил
этди.
Мустақиллик йилларида тиббий хизмат соҳасида олиб борилган тадқиқотлар
илмий таҳлилга эътибор бериб, қуйидаги фикрлар изоҳланди. Вилоят
инфратузилмасининг яхшиланиши туфайли аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш,
янги замонавий билимга эга тиббиёт ходимлари хизматини ташкил этиш,
касалхоналарни замонавий талаб даражасида қуриш, етарли дори-дармон, тиббиёт
асбоб-ускуналари билан таъминлаш бўйича муҳим тадбирлар ишлаб чиқилди.
Натижада 1995 йил вилоятда тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланди, даволаш
280
масканларининг сони ошиб, шифохоналардаги ўринлар сони Шеробод туманида 2
та касалхонада 480 ўрин туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатди ва
касалхоналар замонавий қайта таъмирланиб, янги тиббий асбоб ускуналар билан
жиҳозланди. 1996 йили Шеробод туманида 50 ўринли амбулатория
поликлиникаси ва 100 ўринли касалхона қуриб ишга туширилди. Умуман
шаҳарларда аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш муассасалари
1997 йили Шеробод туманида 3 тани ташкил этган.
Шеробод туманидаги касалхоналардаги ўринлар сони бўйича 1998 йилда ҳар
10 минг кишига ўртача ўринлар сони жами 225 та, ҳар 10 минг кишига ўртача
51,4 касалхона ўринлари тўғри келган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги
2107-сонли «Ўзбекиситон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш
давлат дастури» асосида тиббиёт ходимларидан Халил Раҳмонов, Бобомурод
Бўронов, Бозор Сатторов, Сафар Ахмедов кабилар фидойилик билан хизмат
қилдилар. Вилоят аҳолисининг
соғлиғини сақлаш, замонавий даволаш
масканларни қуриш, қайта таъмирлаш, даволаш ўринларини янгилаш, хоналарни
замон талаби асосида жиҳозлаш соҳасида катта амалий ишлар қилинди. Айниқса,
2000 йилга келиб янги тиббиёт асбоб-ускуналарини чет элдан олиб келиб,
ўрнатиб халққа тиббиёт соҳасининг янги усуллари билан хизмат кўрсатиш
яхшиланди. Туманидаги даволаш муассасалари ва ўринлари сони 2000 йилда
Шеробод туманида 2 та касалхонада 500 ўринни ташкил этиб, туман аҳолиси
соғлиғини сақлашга хизмат қилди. Туманда юқоридаги дастурларга асосан 19962005 йиллар давомида 14 та қишлоқ врачлик пунктлари ва 1 та шаҳар врачлик
пункти барпо этилди. Шулардан, Шеробод тумани Пошхўрт қишлоқ участка
шифохонасида 4 миллион 700 минг сўмлик таъмирлаш ишларини бажарди.
Вилоят аҳолисига ҳозирги кунда 85 та шифохона хизмат кўрсатмоқда, ушбу
шифохоналарда ўринлар сони 8625 тани ташкил этди.
Шеробод туман соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг моддий-техник
базаси талаб даражасида эмас, баъзи ҳолларда четдан олиб келинган қимматбаҳо
ускуналар ишлатилмасидан яроқсиз ҳолатга тушиб қолмоқда. Бунинг сабаби
уларни ишлата биладиган мутахассис кадрларнинг етишмаслигидир.
Республикамизда она ва бола саломатлигининг муҳофаза қилинишига катта
эътибор берилмоқда, давлатнинг бу сиёсати негизида «Соғлом авлод учун» деган
олий мақсад ётибди. Республика ҳукуматининг бу сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш
борасида жойларда махсус дастурлар ишлаб чиқилди, лекин баъзи ижобий
натижалар билан бир қаторда вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг фаолиятида
ҳомиладор аёлларга яратилган шарт-шароитлар, аёллар соғлиғини сақлаш бўйича
олиб борилаётган ишлар етарли даражада эмас. Қолаверса, вилоятда аҳоли
саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи экологик муаммолар турли хил
касалликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Мустақиллик йилларида Шеробод
туманида тиббиёт соҳасида катта ютуқларга эришилиб, халқ саломатлиги йўлида
алоҳида аҳамиятга эга бўлган ислоҳотлар амалга оширилди. Шеробод туманидаги
126613 аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган битта марказий шифохона, тўртта
ихтисослаштирилган шифохона, 24 та амбулатория поликлиника муассасалари, 1
та санитария эпидемиология маркази, 1 та саломатлик маркази, 5 та ҚВП, 14 та
КВА, 56 та фельдшер-- акушерлик пункти ва 1 та тез тиббий ёрдам станциялари
281
малакали хизмат кўрсатмоқда. Халқнинг соғлигини сақлаш тизимида 177 та врач
ва 1098 та ўрта тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда. Тиббиёт хизматини
яхшилаш, замонавий тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, оналик ва
болаликни ҳимоя қилиш мақсадида 2000-2005 йилларда 121 та врач ва 866 та ўрта
тиббиёт ходимлари ўз малакаларини оширди. Шулардан 16 та Олий тоифали врач,
70 та 1-тоифали врач ва 8 та 2-тоифали врачлар, жами врачларнинг 53 фоизи ўз
малакаларини оширдилар. Туманда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 155-М-сонли буйруғи асосида аёлларни соғломлаштириш ишларини янада яхшилаш
мақсадида 2001 йилда 30 ўринли «Туғруқдан кейинги реабилитация» бўлими
ташкил қилинди. Марказий касалхона ихтиёридаги акушерлик комплекси қошида
3 ўринга мўлжалланган реанимация бўлими ташкил этилди. Натижада хомиладор
ва туққан аёлларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланди. Энг
муҳими туманда махсус 3 та аёллар тиббий маслаҳатхонаси ташкил этилиб,
аҳолига кўчма хизмат кўрсатиш яхшиланди. 1997 йил 31 декабрда Таллашқон
жамоа хўжалигида 1 та ҚВА ташкил этилиб, халқ саломатлигини яхшилаш
масаласига алоҳида эътибор берилди. Бундай қишлоқ врачлик пунктлари 1998
йил апрелда И.Бердиев жамоа хўжалигининг Хўжақиё қишлоғида, 1999 йил
январида У.Туропов жамоа хўжалигининг Чағатой қишлоғида, 2000 йил
У.Туропов жамоа хўжалигининг Бойбулоқ қишлоғида ва Б.Қодиров жамоа
хўжалигининг Сеплон қишлоқларида ташкил этилди. 2001 йили Таллашқон
жамоа хўжалигида Югославия ҳамкорлигида қурилган шифохона ишга
туширилиб, қишлоқ жойларида аҳолига тиббиёт хизмат кўрсатишни анча
яхшилади.
2001 йил ҳукуматимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат
дастури асосида марказий шифохона қошида 30 ўринли «Шошилинч Тез тиббий
ёрдам» маркази ташкил этилди. Туманда тиббий хизматни яхшилаш мақсадида
шифохоналардаги замонавий тиббий техник воситалар янгиланди. Шеробод
туманида соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига хизмат кўрсатишни янада
яхшилаб, 2002 йилда 130 минг аҳолига 176 олий маълумотли шифокорлар, 1158
ўрта тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатдилар. 2002 йилда ўртача ҳар 10000
аҳолига 13,5 шифокор тўғри келиб, 14 та шифокор олий тоифали, 78 та шифокор
биринчи тоифали, 8 та шифокор иккинчи тоифани ташкил этди. Туманда 2002 йил
5 та шифохона бўлиб, шундан 2 таси қишлоқ ҳудудларида, 1 таси юқумли
касалликлар шифохонасидир. Туманда доимий стационардаги ўринлар сони 390
ўриндан иборатдир. 2002 йилда қишлоқ врачлик амбулаториялари сони 13 та,
фельдшер--акушерлик пунктлари сони 53 та, қишлоқ врачлик пунктлар сони 7
тани ташкил этди. Умуман Шеробод туманида мавжуд 22728 хонадонга зарурий
вақтда тиббиёт хизматини ўтиш учун имкониятлар яратилди. Туманда аҳолига
замонавий тиббиёт хизмати кўрсатиш масаласида йилдан-йилга катта ижобий
ишлар қилинди. Янги даволаш тизими шаклланиб, замонавий тиббиёт асбобускуналари билан хизмат кўрсатиш ташкил этилди. 2006 йилда туманда 7 та
шифохона мавжуд бўлиб, улардаги ўринлари сони 465 тага етди. Шунингдек, 12
та қишлоқ врачлик пункти, 9 та қишлоқ врачлик амбулаторияси, 40 та фельдшер-акушерлик пунктлари аҳолига ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатди. 2006 йил
«Хомийлар ва шифокорлар йили»да туманда мавжуд 12 та қишлоқ врачлик
пунктини «Саломатлик-2» лойиҳаси талаблари асосида қайта таъмирдан чиқариш,
282
8 та қишлоқ врачлик амбулаториясини қишлоқ врачлик пунктларига айлантириш,
шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг болалар бўлимини тўлиқ таъмирдан
чиқариш каби вазифалар белгиланган бўлиб, Шеробод туманида 2012 йилдан
Оқтош ва Вандоб санатория ва соғломлаштириш оромгоҳлари, 7 та шифохона, 19
та ҚВП, 25 та дорихоналар туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Шеробод
туманида 2012 йилда соғлиқни сақлаш бўлимида 5 та муассаса бўлиб, шу
жумладан, марказий касалхона 210 ўринли, юқумли касалликлар касалхонаси 30
ўринли, Таллашқон соғломлаштириш маркази 40 ўринили, Пашхурт КУШ 20
ўринли, Наврўз КУШ 20 ўринли, Кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси
250 қатнов, шундан катталар поликлиникаси 125 қатнов, болалар поликлиникаси
125 қатнов ўрин хизматларига эга. Туманда ҚВП лар сони 19 та бўлиб, жами
шифохоналардаги ўринлар сони 330 тани ташкил қилади. Туманда 2012 йилда
жами шифокорлар сони 157 тани, шундан хотин- қизлар 72 тани, олий тоифали
врачлар 48 тани, биринчи тоифали врачлар 85 тани, иккинчи тоифали врачлар 2
тани ташкил этиб, туман шифо масканларида 1391 та ўрта тоифали ходимлар
хизмат қиладилар. Туман аҳолисига тиббиёт хизматини ташкил қилиш ва жаҳон
андозаларига мос тиббиёт соҳасини мукаммал ривожлантириш борасида катта
миқёсда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими 2013 йилда туманда 7
та шифохона, 19 та Қишлоқ врачлик пункти, 24 та амбулатор поликлиника туман
аҳолисига хизмат қилиб, жаҳон андозаларига мос тиббиёт асбоб-ускуналари
билан жиҳозланди. Энг муҳими 2013 йилда туман миқиёсида замонавий талаблар
даражасида қурилган Марказий шифохонасининг ишга туширилиши аҳолига энг
қулай тиббиёт хизмат кўрсатишни янада яхшилади. Марказий шифохона
жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг тиббиёт асбоб-ускуналари билан
таъминланиб, тиббиёт хизматининг деярли ҳамма турлари шакллантирилди.
Шунингдек, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш ҳамда хизмат маданиятни ошириш борасида ҳам ибратли самарали
ишлар қилинди.
Меҳнат-инсонни улуғлайди
Ўзбекистон мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва маънавий
соҳада катта ютуқларга эришиб, аҳолининг обод турмуш тарзи янада яхшиланиб
борганлигини Шеробод тумани мисолида билиш мумкин. Шеробод туманининг
моддий ва маънавий юксалиши унинг меҳнаткаш фидойи инсонларининг ватанга
бўлган ҳурмати, меҳнатни қадрлаши, ўзларига бўлган ишончни қалбан ҳис
этишларининг натижасидир. Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг
юксалишида саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият ҳамда маиший турмуш соҳасида
хизмат қилаётган кишиларни меҳнатининг натижаси мунтазам тарзда
рағбатлантирилиб, уларнинг меҳнатларига юксак баҳо берилиб келинмоқда.
Халқимизнинг меҳнатини қадрлаш, меҳнатга чинакам ихлос билан қараш
туйғуларини янада илоҳлантириш мустақилликнинг дастлабки йилларидан
бошлаб, ана шу меҳнатлар ҳурматини шерободликлар ҳам чин юракдан қабул
қилдилар. Меҳнати қадрининг Ватан томонидан улуғланишини сезган ҳар бир
туман аҳли мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган Давлат
дастурларини бажаришга самимий киришганлиги туфайли 1991 йилда
283
Ўзбекистон Фахрий ёрлиғи билан бригада бошлиғи Турсунова Шойхол, 1992
йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан Шеробод давлат
хўжалиги механизатори Норбоев Кенжа ва чорва бўлим бошлиғи Ҳусанов
Эшқобил, 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан Шеробод
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси директори
Абдулахатов Нортожи, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи
билан Шеробод туманидаги “Кухитанг” ширкат хўжалигида чорва бўлими
бошлиғи Холиқов Турабой Орзиқуловичлар мукофотландилар. Шеробод
туманининг моддий ва маънавий тараққиётида муносиб меҳнатлари билан ҳисса
қўшаётган камтарин, саховатли, халқ олдидаги масъулияти билан ўрнак
бўлганлардан 1994 йилда “Шуҳрат” медали билан 1-сон мактаб ўқитувчиси
Хожиахмедова Сожида, 1995 йилда “Шуҳрат” медали билан Номозов Шерзод
Нуриддинович фермер хўжалиги раҳбари
Номозов Нуриддин Улуғович,
Республикасда хизмат кўрсатган ўқитувчи унвони билан
32-сон мактаб
ўқтувчиси Чориев Нурсаид, 1997 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат
кўрсатган Иккинчи Даражали “Соғлом Авлод” ордени билан 15-сон мактаб
ўқитувчиси Аллабердиев Исо, 1998 йилда “Шуҳрат” медали билан 60-сон мактаб
ўқитувчиси Хайдарова Мопар, 1999 йилда “Шуҳрат” медали билан 1-сон мактаб
ўқитувчиси Бибитова Тулғоной, 1-сон боғча мудираси Эргашева Наташа, туман
ижтимоий таъминот бўлими ходими Тожидинова Тамаралар ўз меҳнатларининг
муносиб қадрланишлари билан ҳурматга сазовор бўлдилар.
Ижтимоий қайта қуриш ва адолат элимизнинг байналминалчилик
кайфиятларига ҳам тубдан ижобий равишда таъсир кўрсатиб, ўзбек миллати
қаторида Шерободдаги бошқа миллат вакиллари ҳам бунёдкорлик ишларида
фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, Шеробод туманида ҳам юксак салоҳиятга ва маънавий
мукаммалликка эришган соҳа мутахассисларининг меҳнатлари ҳар томонлама
қўллаб-қувватланиб, уларнинг қўлга киритган ютуқлари оммалаштирилиб, тарғиб
қилиниб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ибратли ишлар
қилаётган инсонлар юксак мукофотларга сазовор бўлмоқда. Мустақилликнинг
дастлабки йилларида мамлакатимизда бундай ибратли инсонларнинг хизматлари
алоҳида рағбатлантириш йўлга қўйилди. Шеробод туманида 2000 йилда
“Шуҳрат” медали билан 8-сон болалар боғчаси мудираси Мадаева Мовлуда,
Ўзбекистон Республикаси халқ устаси унвонига “Кулол” МЧЖ устаси Асроров
Қудрат Қурбонович, 2001 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
ёшлар мураббийси унвонига “БиоЭКОСАН” Рахимов Бўри, “Шуҳрат” медали
билан “Шеробод-Инвест-Транс” МЧЖ ҳайдовчиси Рашидов Абдирауп, 2003
йилда “Шуҳрат” медали билан “Одил” фермер хўжалиги раҳбари Алиёров
Умбар Абдузоирович, “Ёш техниклар” маркази тугарак раҳбари Тошмуродов
Чори, 258-МЧЖ ғишт терувчиси Алимқулов Сафар Ражаповичлар, 2004 йилда
“Шуҳрат” медали билан “Турон 1” фермер хўжалиги раҳбари Эгамбердиева
Махбурат Ёвқочдиевани, 17-сон мактаб ўқитувчиси Жўраева Шаҳарлар тинимсиз
меҳнати, ўз касбига сидқидилдан муносабатда бўлиши, ёшларга муррабий,
камтарин туйғулар билан таъсир қилган меҳнатларининг қадрланиши билан обр
эътибор топдилар. Туманнинг мамлакат иқтисодий тараққиётига қўшган ҳар
томонлама меҳнат соҳасида юксак салоҳиятга эга бўлган тажрибали, тадбиркор
284
инсонлардан 2005 йилда “Шуҳрат” медали билан “Дўстлик техник муҳандис”
ММТП тракторчиси Абзоиров Нормўмин Хуррамович , “Инвест Транс” МЧЖ
шофёри Рўзиев Тошболта, Дўстлик ордени билан
33-мактаб ўқитувчиси
Ибрагимова Сония, 2006 йилда “Шўҳрат” медали билан “Инвест Транс” МЧЖ
шофёри Алламуродов Рамозон Худойқулович, 2008 йилда “Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи” унвони билан 56-сон мактаб
директори Вохидова Сайёра, Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги
ходими унвони билан “Одил” фермер хўжалиги раҳбари Алиёров Умбар, 2009
йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ ўқитувчиси” унвони
билан 60-сон мактаб ўқитувчиси Ҳайдарова Мопар Ибодуллаевна, 2010 йилда
“Шуҳрат” медали билан Шоймон бобо фермер хўжалиги раҳбари Шаймонов
Йўлдош ва 34-сон мактаб ўқитувчиси Расулов Абдусалим Шоймардоновичлар
мукофотланди. Мамлакатимизда иқтисодий бозор муносабатларига ўтиш
жараёнида ўзларининг самарали меҳнатлари билан алоҳида хисса қўшган маориф
ва маданиятни ривожлантиришга устозлик қилган юқорида қайд этилганлар
меҳнати ёш авлодга муносиб ўрнак бўлмоқда.
285
ХУЛОСА
Ўзбекистон мустақиллик йилларида улкан имкониятларга эга бўлган,
давлатга айланиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан юксалган
давлатга айланди. Унинг бетакрор ўлкаси бўлган Шеробод тумани ҳам йирик
ривожланган иқтисодий ҳудудга айланиб, аҳолининг турмуш тарзи ўсди.
Шеробод тумани вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан
муҳим ўрин тутадиган масканлардан бири бўлиб, туман жуда узоқ тарихга эга
бўлган юрт саналади. Шерободнинг тарихи қадимги тош давртнинг илк босқичи
ҳисобланган ибтидоий даврдан инсоният манзилгоҳ ҳисобланиб, илк
аждодларимиз саналган мезолит даври одамлари томонидан ғор деворларига ўйиб
чизилган тасвирлар айнан Шерободнинг Зарауткамар мавзесидан топилганлиги
юқоридаги фикрнинг исботидир. Шерободнинг қулай иқлими, яшаш учун муҳим
аҳамият касб этадиган манзилгоҳлари ибтидоий одамларнинг қадимдан ушбу
ҳудудларни манзил қилишига асос бўлган. Кишилик жамиятининг муҳим даври
саналган жез даврининг ноёб ёдгорликлари ҳам айнан ана шу қадим Шеробод
минтақасида жойлашганлиги диққатга сазовордир. Шерободнинг Ўланбулоқсой
сувлари бўйида жойлашган Сополлитепа ёдгорлиги воҳа аҳолисининг илк
зироаткор макони саналади ва у нафақат вилоят тарихида, қолаверса, бутун
Ўзбекистон тарихида муҳим аҳамият касб этади.
Минтақадаги илк шаҳарлашиш жараёни айнан Шерободнинг Бўстонсой
ҳудудларида содир бўлган эди. Чунки академик А.Асқаров ва унинг шогирдлар
томонидан олиб борган узоқ даврлик илмий изналишлари натижасида Бўстонсой
бўйидаги Жарқўтон ёдгорлиги ҳудуддаги энг қадимий шаҳар эканлиги
исботланди. Шеробод сўнгги бронза ва илк темир даврида ҳам ўзининг
геостратегик макон сифатидаги аҳамиятини йўқотмаган эди, жумладан,
Таллашқон ёдгорлиги ана шу даврнинг муҳим маскани ҳисобланади. Шеробод
қадимги даврда Шимолий Бақтрия таркибидаги муҳим манзил сифатида алоҳида
ўринга эга бўлган. Шеробод илк ўрта асрлар даврида ҳам Куфтон вилоятининг
ажралмас бўлаги сифатида тарих саҳифаларидан ўрин эгаллаган. Ривожланган ва
сўнгги ўрта асрлар даврида Шеробод ўзбек давлатчилигининг тарих
саҳифаларидан мустаҳкам ўрин эгаллаб келган кўҳна мавзелардан биридир.
Шеробод сўзининг этимологияси айнан бош бекат маъносини англатиши ҳам
унинг геостратегик манзил сифатидаги аҳамиятидан дарак беради.
Шеробод Бухоро амирлиги ҳаётида муҳим аҳамият касб этган беклик
бўлган Амир ҳокимияти ағдарилиб, мустабид совет тузуми ҳукмронлигининг
ўрнатилиши воҳаликлар ҳаётида кўплаб йўқотишларга, миллий камситишлар ва
таҳқирланишларга сабаб бўлди. Бироқ шерободликларнинг мустаҳкам иродаси,
метин сабр-бардоши ҳар қандай синовлардан устун келди, уларнинг фидокорона
яратувчанлик фаолияти туфайли муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзининг
бутун ҳаёти ва меҳнатини халқ хизматига бағишлаган фидойи инсонлар
туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий равнақига муносиб улуш қўшди.
Шеробод тумани мустақиллик шарофати билан янгича ривожланиш палласига
дадил одим қўйди, туманда қисқа фурсат ичида муҳим ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ўзгаришлар содир бўлди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотлар жараёни
шерободликлар ҳаётида муҳим ва тубдан
286
ўзгаришлар ясади. Мулк ўзининг чинакам эгасини топди, кишиларнинг меҳнатдан
манфаатдорлик даражаси ошди, туман кундан кунга ўзгача чирой оча бошлади.
Шеробод тарихини ўрганиш борасида анча ишлар амалга оширилди ва бу борада
изма-из ютуқлар қўлга киритилмоқда. Қўлингиздаги ушбу монография айнан ана
шу изланишлар ва узлуксиз кузатишлар ҳосиласи сифатида дунё юзини кўрди.
Монографияда Шерободнинг қадимги тош давридан бугунги кунимизгача бўлган
тарихига тааллуқли манбалар ва асосли мисоллар орқали ёритилди. Шунингдек,
китобда Шерободнинг муқаддас обидалари ва археологик ёдгорликлари, қадим
қишлоқлари аҳолисининг этнографияси хусусида жуда қимматли маълумотлар
жамланган. Ушбу монография Шерободнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги
хусусида билдирилган самимий фикрларнинг жамланмасидир. Умуман, Шеробод
ва шерободликлар ҳақида ёзилган ушбу илмий асар маънавиятимиз хазинасини
бойитишга муносиб улуш қўшишига аминмиз. Маънавиятимизнинг яна бир
дурдонаси саналган Шеробод тарихи ва этнографиясига доир фикр
мулоҳазаларни муаллиф самимий қабул қилади ва ўзининг минатдорчилигини
билдиради. Шунингдек, муаллиф ушбу китобни ўқиб, самимий ва қимматли
фикрларини билдирган, воҳамизнинг таниқли кўплаб илм аҳлига ва хусусан,
адабиётшунос олим Бобоназар Муртазоевга чуқур ташаккурини изҳор этади.
287
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I. РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари
1.Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.1. -Т.:
“Ўзбекистон”, 1996. 36-86 б.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.:
“Ўзбекистон”, 1996. 364 б.
3.Каримов И. А. Истиқлол имкониятларидан оқилона фойдаланайлик. Т.4. –Т.:
“Ўзбекистон”, 1996.132-149 б.
4.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.Т.7. -Т.: “Ўзбекистон”, 1998.
132-154 б.
5.Каримов И.А. Халқ билан ҳамнафас яшаш ва ишлаш - олий бурч. Т.8. Т.:
“Ўзбекистон”, 443-461 бет.
6.Каримов И.А. «Алпомиш достони»нинг 1000 йиллигига бағишланган тантанали
маросимда сўзлаган нутқи. Т.8. –Т.: “Ўзбекистон”, 2000. 78-82 б.
7.Каримов И.А. Жайҳун соҳилидаги боқий шаҳар. Т.10.-Т.: “Ўзбекистон”, 2002.
Б.307-315.
8.Каримов И.А. Раҳбар, етакчи, ўзи ёниб, ўзгаларни ҳам ёндириб яшаши керак.
Т.10. -Т.: “Ўзбекистон”, 2002. 231-246 б.
9.Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т.14. -Т.:
“Ўзбекистон”, 2006. 274 б.
10.Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: “Маънавият”, 2010.173 б.
11.Каримов
И.А.
Ўзбекистон
мустақилликка
эришиш
остонасида,
Т.:
“Ўзбекистон”, 2011. 439 б.
Адабиётлар
4.
5.
6.
7.
Абу Исо ат-Термизий. Аш—Шамойил ан—Набавий. –Т.: “Чўлпон”, 1993.111.б.
Абдуназар бахши Поён ўғли. Даврқул полвон.Т.: ”Адолат”, 2003.168 б.
Абдунабиев А. Обновленые: уроки прошлого. – Т.: “Узбекистан”, 1989, -86
с.
Абдуллаев Х.М. Сорок лет Советской власти в Узбекистане. – Т.: АН
288
8.
9.
10.
11.
12.
13.
14.
15.
16.
17.
18.
19.
20.
21.
22.
23.
24.
25.
26.
27.
28.
29.
30.
31.
31.
УзССР , 1958. – 215 с.
Абаев В.И. Надпись Дария о сооружении дворца в Сузе. Иранские языки.
М., Л.: 1945
Абаев В.И. Скифский быт и реформа Зароастра. М., Л., «Archiv Orientalni»,
XXIV, 1956.
Авесто. Яшт китоби. М.Исҳоқов таржимаси. Т.: «Шарқ», 2001
Акишев К.А. Образ верблюда в легендах Центральной Азии. Этнография
народов Сибири. Новосибирск, 1984.
Аскаров А.А. К вопросу о происхождении культуры племен с расписной
керамикой эпохи поздней бронзы и раннего железа. // Этнография и
археология Средней Азии. М.: 1979.
Асқаров А. Энг қадимий шаҳар. -Т.: «Маънавият», 2001. 22-б.
Асқаров А., Абдуллаев Б. Джаркутан. -Т.: 1993.
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга
Средней Азии. Самарканд, 1993.
Асқаров А. Қадимги шаҳар маданияти. Бактрия ва Тохаристон қадимда ва
ўрта асрларда. Самарқанд, 1993.
Асқаров.А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи..Т.: “Университет”,
2007. - 339 б.
Абдураимов М.А. Очерки аграрных отношений в Бухарском ханстве XVIпер.пол. XIX в том. 1.Т.: 1966.
Аминжонова Т.М. "Қадимий ёдгорликлар қиссаси". -Т.: «Ўқитувчи», 1977.
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. -Т:. «Ўқитувчи», 1994.
Аҳмедов Э.А. Ўзбекистон шаҳарлари.Т.: ”Ўзбекистон”, 1991.220.б.
Архипов Н.Б. Ўрта Осиёда суғориш ишлари. -Т.: «Ўзбекистон», 1931, 24 б.
Азимов А. Развитие сельского хозяйства Узбекской ССР за 60 лет в братской семье
народов СССР. -Т.: «Фан», 1985.
Аъзамхўжаев С.Туркистон мухторияти. Т.: ”Маънавият”, 2000.165 б.
Ананьев А.Г. Орошение Шерободский долины реки Сурхана С.Петербург,
1911.
Ананaьев А. Г. «Шеробод воҳаси ерларини Сурхон сувлари ёрдамида суғориш
лойиҳаси». -Т.: “Шарқ”, 2002 , 24 б.
Аннаев Т., Шайдуллаев Ш. Сурхондарё тарихидан лавҳалар. -Т.: 1997.
Аннаев Т., Қобилов Э., Холиқов З. Термиз ва Чағониён Темур ва
Темурийлар даврида. -Т.: «Фан», 1996.
Ахмеджанов Г. Российская империя в Центральной Азии (История и историография
колониальной политики царизма в Туркестане ), -Т.: «Фан», 1995.
Аминова Р.Х. Великое народное движение в ирригационном строительстве
Узбекистана (1939-1940 г.г.), -Т.: 1963, Аграрные преобразования в Узбекистане в годы
перехода советского государства к НЭП. -Т.: «Фан», 1965 г; Аграрные преобразования
в Узбекистане накануне сплошной коллективизации. (1925-1929 г.г.), -Т.: « Фан»,
1969.
Авлиёқулов Қ. Эргашев Р. Исмоилов Й. Сурхон юлдузлари. –Т.: А. Қодирий номидаги
“Халқ мероси” нашриёти, 1995, 87-Б.
Аширов А. Ўзбек халқининг қадимий эътиқод ва маросимлари. – Т.:
289
Алишер Навоий номидаги “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси”, 2007. – 276
б.
32.
33.
34.
35.
36.
37.
38.
39.
40.
41.
42.
43.
44.
45.
46.
Аширов А. «Авесто»дан мерос маросимлар. – Т.: Халқ мероси, 2001. – 32 б.
Аширов А. Ўзбек халқининг табиат билан боғлиқ сайиллари // «Бойсун
баҳори» халқаро илмий анжуман материаллари. – Т.: 2002. –Б. 13-14.
Баҳор байрамлари. Наврўз ҳикматлари. Наврўз дастурхони. Тузувчилар:
А.С.Мадраҳимов, И.Э.Хувайтов. –Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1994.
Беруний Абу Райҳон. Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар. Тўпловчи ва
нашрга тайёрловчи Абдусодиқ Ирисов. –Т.: “Ёш гвардия”, 1973.
Бердиев Ҳ. Биринчи одам вилояти. –Т.: “Нур”, 1991
Бартольд В.В. Туркистоннинг суғорилиш тарихи. Тошкент-Самарқанд,
1926 , 271 б.
Бартольд В.В. К истории персидского эпоса. Записки Восточного отделения
Российского Археологического общества. ХХII, 1915.
Бартольд В.В.. Туземец о русском завоевании. -Т.: 1953. Перепечатано из
газеты «Туркестанские ведомости», 1998, №13, 14, 31, 37, 40.
Бартольд В.В. Термиз. Соч.Т. 11 М: "Наука", 1965 г.
Бартольд В.В. К истории орошения Туркестана. Соч., Т.111. М., 1965 г.
Беленицкий А.М., Бентович И.Б. Средневековый город Средней Азии.
Ленинград. "Наука", 1968.
Быков А. Очерк переправ через Аму-Дарью. –Т:, 1990.
Бобур З.М. Бобурнома. -Т.: «Фан», 1990.
Бердиев Ҳ., Эрматов Ҳ. Сурхондарё тарихидан лавҳалар. -Т.: 1991.
Брадовский М. Колониальное значение наших Среднеазиатских владений для
внутренних губерний. -М. .: «Наук» , 1891.
47.
48.
49.
50.
51.
52.
53.
54.
55.
56.
57.
Бердиев О.К., Маҳмудов Х.Б. Сурхондарё ўлкаси табиати. -Термиз., «Жайхун». 1998, 69
б.
Бердиев Х. Биринчи одам вилояти. -Т.: «Нур», 1991, 79 б.
Бойқулов М., Пўлатов Ў. Биз билган ва билмаган солиқлар. –Т.: «Янги аср
авлоди», 2005, 67-б.
Бойқулов М., Пўлатов Ў. Шерободлик маърифат фидоийлари. қарши,
«Насаф», 2003, 67-б.
Бойқулов М., Пўлатов Й. Барча йўллар Пошхуртга элтади. Термиз. 2000, 26б.
Бўриев О. Жанубий Ўзбекистон аҳолиси этник тарихидан // Тарих,
мустақиллик, миллий ғоя. – Т.: «Академия», 2001. –Б. 216-219.
Бўриев О., Усмонов М. Супрадаги сирлар // Фан ва турмуш. –1995. –3-сон. –
Б. 13.
Бўриев О. Кенгашли тўй тарқамас // Мулоқот. – Т.: 1999. –3-сон.
– Б. 52-53.
Бўриев О., Исмоилов Н. Ўзбек халқининг анъанавий уй жойлари // Гулистон.
– Т.: 2000. – № 4. – Б. 44-45.
Bonuabat G. De Moskov en Baktriane. Paric, 1984.
Вамбери Ҳерман. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Т.: Ғафур Ғулом
номидаги «Адабиёт ва санъат» нашриёти. 1990.92 б.
290
58.
59.
60.
61.
62.
63.
64.
65.
66.
67.
68.
69.
70.
71.
72.
73.
74.
75.
76.
77.
78.
79.
80.
81.
82.
Вязьмитина М.И. Раскопки на городище Айртам. -Т.: 1945
Вопросы социально-экономического культурного развития южных областей
Узбекистана. Т.: 1979.
Геродот. История в девяти книгах. I, 131. 153. (пер. Г.А. Страновского). Л.,
1972.
Донёров А. Ўзбекистон этнографияси тадқиқодчилар наздида // O‘zbekiston
tarixi. – Т.: 2001. – № 2. – Б. 40-47.
Дониёров А.Х. Ўзбекистон этнографияси тарихидан айрим лавҳалар (ХХ
асрнинг 20-80-йиллари). – Т.: «Янги аср авлоди», 2003. – 80 б.
Дьяконов М.М. Сложение классового общества в северной Бактрии. СА.
Вып. 19, 1954.
Деятелность Компартии Узбекистана по развитии промьшленности в
период развитого социализма. – Т.: ТашГУ, 1989. – 159 с.
Джураев
Х.
Промьшленность
Узбекистана:
темпь,
структурь,
эффективность. – Т.: «Узбекистан», 1975. -295 с.
Задыхина К.Л. Некоторые вопросы изучения этнического состава населения
бассейна Кашкадарьи Сурхандарьинской области // КИЭ. – М., 1962. Т.: 37.
–С. 39-45.
Закиров Ш.И. Вопрось развития и размешения промьшленности
Узбекистана. – Т.: «Наука», 1965, - 143 с.
Захаров С.М. Очерки истории
Кашкадаринской и Сурхандарьинской
областей Узбекистана Советского периода (1917-1932 гг.). – Т.: «Фан»,
1968. – 227 с.
Зиядуллаев С.К. Промьшленность Узбекистана и основные экономические
проблемь её развития. – Т.: «Фан», 1967. – 331 с.
Зияев Х.З. Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги учун кураш (Х1Х асрнинг охири ХХ аср
бошларида.) -Т.: «Ўзбекистон», 1999.
Зияев Ҳ.З. Туркистонда мустақиллик учун курашларнинг тарихи. -Т.: «Шарқ», 2001.
Ибрагимова М.Ю. Традиционная одежда и украшения населения
Сурхандарьинского оазиса (конец XIX – начало ХХ в.): Автореф. дис. …
канд. ист. наук. – Т.: 2004. – 26 с.
Иноятова С., Бойқулов М, Тўраев Н. Сурхондарё вилояти халқ таълими
юксалишда. Термиз-2001, 72-б.
Имом ат- Термизий. Шамоили Муҳаммадийя.-Т.: «Меҳнат», 1991..-82 б.
Исҳоқов М. «Авесто» - тарих ва маънавий дунёмиз сарчашмаси. «Авесто»
ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни. Тошкент - Урганч, 2001.
История народного хозяйство Узбекистана Т.1.-Т.: « Фан», 1962.
История Узбекской ССР (с деревнейҳих времен до наших дней)- Т.:” Фан”
1974.
История Узбекистана в источниках. -Т.: «Фан» 1998 г.
Илёсов Б Нақшбанднинг Термизлик устози. "Тафаккур", 1997.
Иброҳимов Н.Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. -Т.: 1993.
Эрнст Бегматов. Жой номлари-маънавият кўзгуси. –Т.: «Маънавият», 1998,
62-б.
Жабборов И.М. Ўзбек халқи этнографияси. -Т.: 1994.
291
83.
84.
85.
86.
87.
88.
89.
90.
91.
92.
93.
94.
95.
96.
97.
98.
99.
100.
101.
102.
103.
Жабборов И.М. Ўзбеклар: турмуш тарзи ва маданияти. Т.: ”Ўқитувчи”,
2003,205 б.
Жўраев М. «Кўпкари» ёки «Кўк бўри»? // Халқ сўзи. 1993 й. 10 март.
Кастельский Б.Н. Историко-географический обзор Сурханской и Шерабадской долин.
Д-27. 1930, 1-4. Вестник ирригации, №2
Кармишева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и
Узбекистана. -М.: «Наука», 1976.
Кармышева Б.Х. Некоторые данные этногенеза населения южных и
западных районов Узбекистана // КИЭ. – М.: 1955. Т. XXVIII. С. 92-153.
Костюм народов Средней Азии. – М.: “Наука”, 1979. – 240 с.
Казловский В.Л. Термез шаҳрининг тарихи. -Т.: 1959 й.
Каюмов А.Р. Этнический состав населения Шерабадской долины (XIX нач.
ХХ века) ОНУ. 1998.
Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским проекторатом. Том-I, -СПб, 1911.
Логофет Д.Н. Страна бесправие. Бухарское ханство и его современное состояние, СПб, 1912.
Логофет Д.Н. В забытой стране. Путевые очерки о Средней Азии. -М, 1912.
Логофет Д.И. Бухарской ханство и его под русским протекторатом.
Том.1.СПБ. 1911.
Логофет Д.И. Страна бесправия. Бухарское ханства и его современное
состояние. СПБ. 1912.
Литван Л.Е. Цыпкина М.А. Развития исетиое и кооперативной
промышленности Узбекистана-Т.: «Госиздат УзССР», 1957.
Ливщиц В.А. К открытию Бактриский налписий на кратепе в Старого
Термезе. -Т.: « Фан», 1979.
Маев Н.А. Очерки Гиссарского края// МСТК. Вып. V. – СПб., 1879.
Маев Н.А. Очерки горных бекств Бухарского ханства// МСТ. Вып. V.
– СПб., 1879.
Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи. Биринчи китоб. Учинчи нашр.-Т.:
“Ўқитувчи”,1976.-664 б.
Маҳмудов К. Ўзбек тансиқ таомлари. – Т.: “ Меҳнат”, 1988. – 341 б.
Массон В.М. Основные направления культурно-исторического процесса.
Становление производства в эпоху энеолита и бронзы. М.: 1981.
Массон В.М. Первые цивилизации. Л.: 1989.
104. Мамарасулов С.М. «Ўзбекистон ирригацияси». -Т.: «Ўзбекистон», 1964, 45 б.
105. Муҳаммаджонов А. Қадимги сув иншоотлари тарихидан. -Т.: «Ўзбекистон», 1968, 54
б.
106. Муҳаммаджонов А. Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари. -Т.:
«Ўзбекистон», 1997, 88 б.
107. Мустабид тузумининг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати.
Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. -Т.: “Шарқ”, 2000. 67 б.
108. Мельникова Т.С. Формирование промышленных кадров в Узбекистане. -Т.:
Росиздат. УзССР.1956.
109. Мустафоқулов С.И. Эски Термиз шаҳар аҳолисининг шаклланиши тарихи.
Самарқанд, 1993.
292
110.
111.
112.
113.
114.
115.
116.
117.
118.
119.
120.
121.
122.
123.
124.
125.
126.
127.
128.
129.
130.
131.
132.
133.
134.
135.
Мирзаев З. Қобилов Э. Сурхондарё пахтачилик ва тозалаш заводи тарихи.
Термиз, 1996.
Мирзаев Ж. Термизи Саййидлари.-Термиз: Ўзбекистон республикаси ФА
Я.Ғуломов.номидаги Археология институти. -2001.-27.б.
Муртазоев Б. Алишер Навоий “Сабъаи сайёр” ва Хусрав Деҳлавий “Ҳашт
беҳишт” достонларининг қиёсий таҳлили. Номзодлик диссертацияси.Тошкент: 1991.- 208 б.
Муртазоев Б. Легенды и новь древнего Сурхана//Ўзбекистон ҳаво йўллари.2001.-№4.-стр. 28-35.
Муртазоев Б. “Зараутнинг зари бор...”//Сурхон тонги. 2004 йил.17 октябрь.
Муртазоев Б. Илм – ҳақиқатдир, ҳақиқат – эса илмдир // Tafakkur. – 2009. –
№ 1. – Б. 78-80.
Муртазоев Б. Варроқ ат-Термизий// Мулоқат.-2001.-№5.-Б 42—43.
Муртазоев Б. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий// Термиз оқшоми.2007 й. 1
январ.
Муртазоев Б. Алишер Навоий Термизий алломалар зикрида// Навоийга
армуғон. Низомий номидаги Тош ДУ илмий тўплами. Тошкент, 2006.-б.106
-109.
Муртазоев Б. Аллома меросининг Ўзбекистонда ўрганилиши // Ал-Ҳаким
ат-Термизий ҳаёти ва ижодий фаолияти. Ёш авлодни тарбиялашда
курашнинг ўрни ва аҳамияти. Халқаро илмий анжуман материаллари. –
Термиз:ТерДУ нашри, 2011. –Б. 98-102.
Насриддинов К. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. – Т.: “Мерос”, 1996. –
120 б.
Наджимов К. Антропологический состав населения Сурхандарьинской
области. ТСАТУ. Вып. 143.Т.: 1958.
Нафасов Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. -Т.: 1988й. 287 б.
Низомжон П., Темурий А. Термиз ота. -Т.: 1989.
Норбоев Н. Ўзбек элининг қабила ва уруғлари ҳақида. -Т.: 1997.
Очерки истории Кашкадарьинской и Сурхандарьинской областей
Узбекистана. –Т.: «Фан», 1968. – С. 227.
Нор Ҳайит. Т.Усмон. Кураш йиллари. –Тошкент.: «Меҳнат», 1992.-135 б.
Ражабов Қ. Ҳайдаров М. Туркистон тарихи.Т.: “Университет”, 2002. 166 б.
Рўзиев А. Сурхондарё вилояти. -Т.: 1996.
Раҳмонов Ш.А. Кўҳна Термиз шаҳристони мудофаа деворлари. ИМКУ.
Вип. 28. Самарқанд. 1997.
Семенов А.А. Происхождение термезских сейидов и их древняя
усипальница "Саодат Саодат". ПГКЛАТ, 1914.
Совет
промышленной
кооперации
Узбекской
ССР.
Тарифиоквалификационный справочник -Т.: Росиздат, 19955.
Справочник действующих технических условий промышенной кооперации
УзССР по состоянию на 1-е апреля 1956г. Выпуск первый. -Т.: 1956г.
Социалистическая промышленность Узбекистана за 50-лет. -М.: 1968.
Социально-экономическое развитие советского Узбекистана –Т.: «Фан»,
1977.
Сафаров Ш. Термиз ва Термизийлар. Термиз, 1993.
293
136. Тошпўлатов Ж. Мустафоқулов Р. Алпомишлар афсона эмас.-Т.: «Янги аср
авлоди», 2007.-121 б.
137. Турсунов С.Н. Янги социалистик шаҳарлар. –Т.: «Ўзбекистон», 1984. 23-Б.
138. Турсунов С., Қобилов Э., Пардаев Т., Муртазоев Б. Сурхондарё тарих
кўзгусида. -Т.: «Шарқ», 2001.
139. Турсунов С., Қобилов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. -Т.:
«Шарқ», 2004.
140. Турсунов С.Н., Пардаев Т.Р., Қурбонов А.Э., Турсунов Н.Н. «Ўзбекистон
тарихи ва маданияти-Сурхондарё этнографияси». -Т.: «А.Навоий Ўзбекистон
миллий кутубхонаси», 2008, б. 2006.
141. Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё вилоятида тарихий, археологик ва
маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш. Термиз. 1993.
142. Турсунов С.Н., Пардаев Т.Р. Унутилмас жасорат. -Т.: 1995.
143. Турсунов С., Турсунов Н. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жанубий
Сурхон воҳаси аҳолисининг миллий либослари // Ўзбекистонда ижтимоий
фанлар. – Т.: 2003. –4-сон. – Б. 57-60.
144. Турсунов С.Н., Мирзаев Ж. Шеробод тарихи. «Фан ва турмуш» 1995.-2-сон.
145. Турсунов С.Н. Сурхондарё вилояти тарихини ўрганиш. -Т.: "Мерос", 1997.
146. Турсунов С.Н. Этнологиядан Ўқув-методик қўлланма. -Т.: 1999.
147. Турсунов С.Н. Термизий буюк сиймолар. -Т.: «Шарқ», 2002.
148. Турсунов С.Н. Сурхондарё вилояти топонимлари. -Т.: «А.Навоий Ўзбекистон миллий
кутубхонаси», 2008, б.
149. Турсунов С.Н.Соатов, Жўраев.Х. Хотира-Барҳаёт, Қадр-Мангу.-Т.: “Фан”,
2010.
150. Хожа Самандар Термизий. "Дастур ул-мулук" Ж.Эсонов таржимаси. -Т.:
“Ўз.ад.ва санъати”, 1997.
151. Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати. -Т.: «Академия»
нашриёти, 2002 , 315-б.
152. Холмирзаев А. Зараутсой тилсимлари.Т.: ”Ўзбекистон миллий
энциклопедияси”, 2003,93 б.
153. Холиқова Р. Россия-Бухоро тарих чорраҳасида. -Т.: «Ўқитувчи», 2005 й,
240-б.
154. Холиков З. Термиз ва Чоганиён в позднем средневековые. Самарканд.
2001й.
155. Хожа Самандар Термизий. Дастур ул-мулк. –Тошкент.: “Ғ.Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат” нашриёти, 1997. 271-бет.
156. Холмуродов Н. Сурхондарё табиати ва унинг муҳофазаси. –Т.: “Chinor
ENK”, 1998. 77-б.
157. Холмуродов Н. Пахтачилик севимли соҳам.- Т.: “Янги аср авлод”, 2012. 259 б.
158. Холмуродов Н. Пахтачилик севимли соҳам.- Т.: “Янги аср авлод”, 2012. 259 б.
159. Холиёров Х. ва бошқалар. Сурхондарё вилояти. – Т.: “Ўзбекистон”, 1974. –
357 б.
294
165. Хўжамбердиев Ё.У. Сурхондарё вилояти Кўхитанг
микротопонимлари, луғати. –Термиз: ТерДУ нашри. 2012.
ва
тоғ
олди
160. Хўжамуродов И. Туроннинг қадимги одатлари ва дини // Сирли олам. – Т.:
1993. – №1. – Б. 17-19.
161. Ўзбекистоннинг янги тарихи. I-китоб. (Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги
даврида.) -Т.: «Шарқ», 2000.
162. Ўзбекистоннинг янги тарихи II-китоб. (Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида) Т.: «Шарқ», 2000.
163. Ўзбекистоннинг янги тарихи. III-китоб. (Ўзбекистон тарихи). -Т.: «Шарқ», 2000.
164. Пидаев Ш. Сирли Кушонлар салтанати. –Т.: “Фан”, 1990. - 37 б.
165. Пидаев Ш.Р. Материалы к изучению древних памятников Северной древняя
Бактрия. Л.: 1974.
166. Раҳмонов Н. Матбоев Б. Ўзбекистоннинг кўҳна туркий-рун ёзувлари. –Т.:
“Фан”, -2007.- 65-бет.
167. Ражабов Қ. Ҳайдаров М. Туркистон тарихи. –Т.: “Университет”, 2002.-166
б.
168. Рўзиев А. Сурхон-Шеробод қишлоқ хўжалиги. – Т.: “Ўзбекистон”, 1967. –
63 б.
169. Рўзиев А. Сурхондарё вилояти. –Т.: “Жайҳун”, 1996.- 116 б.
170. Рўзиев А.Н. ва бошқалар. Сурхондарё сув омборлари ва агросаноат
мажмуини ривожлантириш масалалари. -Т.: «Жайхун», 1997 й. 113 бет.
171. Ремпель Л.И. Далёкое и близкое. Бухарские записки ир. т-в. -Т.: «Фан» , 1981, 301 с.
172. Ризенкампф Г.К. Проблема орошения Туркестана. -М.: СПб; 1921, 45 с.
173. Қаюмов А.Р. Ўзбекистон этномаданий муҳитида «Қатағон» этноси //
Ўзбекистон этнологияси: янгича қарашлар ва назарий-методологик
ёндашувлар: «Академик Карим Шониёзов ўқишлари туркумидаги» халқаро
илмий анжуман материаллари. – Т.: 2004. Б. 115-119.
174. Ртвеладзе Э.В, Саидов А.Х, Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон
цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. –Т.: 2001.
175. Ртвеладзе Э.В. К вопросу о субстратном языке юга Средней Азии (III-II
тыс.до н.э.). «Тарих, Мустақиллик, Миллий ғоя (Республика илмий назарий
анжумани материаллари). Т.: 2001.
176. Ртвеладзе Э.В. К характеристике памятников Сурхандарьинской области
ахеменидского времени. СА, №2, 1975.
177. Ртвеладзе Э.В. К характеристике памятников Сурхандарьинской области
ахеменидского времени. СА, №2, 1975.
178. Руф Квинт Курций. История Александра Македонского. (Под. ред. В.С.
Соколова, М.: 1963).
179. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда сувдан
фойдаланувчилар уюшмасининг ўрни (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги. 2006 йил.) -Т.: «Талқин», 2006 , 285 б.
180. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури. 1998-2000
йиллар. -Т.: «Ўзбекистон», 1998, 95 б.
181. Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳақида. –Т.: “Yurist-media markazi”, 2008.,
183-бет.
295
182. Қорабоев У.Х. Ўзбек халқи байрамлари. – Т.: “Шарқ”, 2002.
183. Қорабов У. Халқ ўйинларининг шаклланиши ҳақида // Этномаданият. – Т.:
2003. Б. 69-96
184. Қудратов С. Ўзбекистон ҳудудида илк давлатлар пайдо бўлишининг баъзи
масалалари // O’zbekiston tarixi. – 2-сон. 1999.
185. Қиличов Ф. Зулматдан садолар. –Т.: “Адолат”, 1994. 159-б.
186. Қобилов Э. Сурхондарёда суғориш тизими. Термиз, 2000, Илмий тўплам.
187. Қодиров Б. Термизийлар изидан. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002 йил. 528-Б.
188. Қодиров Б. Муртазоев Б. Чағониён адабиёти. Т.: “Янги аср авлоди”, 2002.-80
б.
189. Қодиров Қутлуғ-Бек. Имом ат-Термизий ҳадисларида тарбия ва ислом
маданияти.-Т.:
“Тошкент
ислом
университети”
нашриёт-матбаа
бирлашмаси, 2011.
190. Қутлуғ –Бек Қодиров. Имом пт- Термизий ҳадисларида тарбия ва ислом
маданияти. – Т.: “Тошкент ислом университети”, 2011.-119 б.
191. Қиличов Ф. Зулматдан садолар. –Т .: “Адолат”, 1994. 159-б.
192. Қобилов Э. Сурхондарёда суғориш тизими. Термиз, 2000, Илмий тўплам.
193. Кузьмина Е.Е. Бактрийский мираж и археологическая действительность.
ВДИ, № 2, 1978.
194. Қурбонов
А.Э.
Шимолий
Сурхон
воҳаси
аҳолиси
этник
ҳолати.||Мустақиллик, маънавият, тарбия. -Термиз.,2000., 111-115-бетлар.
147. Қурбонов А.Э. Сурхон воҳаси аҳолисининг анъанавий уй-жойлари.|| Профўқитувчиларнинг илмий-назарий анжумани-Термиз, 2003.
148. Убайдуллаева М. Чилла даври удумлари // Фан ва турмуш. –1994. – 3-сон..
– Б. 20-21.
149.
Ўзбекистон Республикаси энциклопедияси. -Т.: “Қомуслар бош
таҳририяти”. 1997.
147. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси
мустамлакачилиги даврида. -Т.: «Шарқ», 2000.
148. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоби. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида. -Т.: «Шарқ», 2002.
149. Ўзбек тарихи. 10-синф учун дарслик -Т.: «Шарқ», 2001 .
150. Ўзбекистон Миллий Эндиклопедияси. Том 1-11. -Т.: 2000-2006.
151. Улуғбек Мирзо. Тўрт улус тарихи. Т.:”Чўлпон”, 1993.-352 б.
152. Қобилов Э.О. Сурхондарё саноатининг илк одимлари -Термиз. 1993 .
153. Шамсутдинов Р. , Мамажонов А. Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлар
қисмати. –Т.: “Шарқ”, 2005. 335-Б.
154. Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати. –Т.:
“Академия”, 2002.-315 б.
155.Шайдуллаев Ш.Б. Давлат ва дин // Сўғд Марказий Осиёнинг маданий
алоқалари тизимида. т.ф.д. Р.Х. Сулаймонов таваллудининг 60йиллигига бағишланган конференция. Самарқанд, 1999.
156.Шайдуллаев Ш.Б. Илк давлатлар типологияси // Жаҳон маданият
тарихи тизимида Қадимги Хоразм цивилизациясининг ўрни. Халқаро
296
симпозиуми ва Қадимги Тошхирмон воҳаси археологияси дала
семинари. Симпозиум материаллари ва маърузалар матни. Нукус,
Бўстон, 2000.
157.Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннежелезнего века.
Т.: 2000.
158. Шайдуллаев Ш.Б, Диетрих Хуфф, К.Рахимов. Жарқўтон - 2002.
Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. Вып. 2, Т.: 2003.
155. Шайдуллаев Ш.Б. Илк давлатларнинг археологик белгилари /
O’zbekiston tarixi. 2002 йил, 3-сон.
156. Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней
Азии. Автореф. дис. на соиск. д.и.н. М.: 1992.
159. Шониёзов К.Ш. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. – Т.: “Шарқ”,
2001. – 464 б.
160. Шониёзов К.Ш. Қарлуқ давлати ва қарлуқлар. – Т.: 1999. –196 б.
161. Файзуллаева М. Ўзбек таомлари билан боғлиқ анъанлар (Сурхон
воҳаси мисолида).- Т.: “YANGI NASHR” , 2010.-158 б.
162. Фомченко А.П. Русские поселения в Туркестанском крае в конце XIXнач. XX вв. -Т.: 1893.
163. Фомченко А.П. Русские поселения в Бухарском эмирате. -Т.: «Ўзбекистон», 1958.
164. Кари Асомиддинов М. Кийим-кечак номлари. – Т.: “Фан”, 1981.
297
Мундарижа
1
2
3
Сўз боши--------------------------------------------Кириш----------------------------------------------Шеробод туманининг 2013 йилги тавсифномаси
4
Шеробод воҳасининг табиий географик харитаси
таснифи
5
Биринчи боб
Миллий маданиятимизга асос солган санъат маскани
6
Илк шаҳарнинг тарихий мўъжизаси
7
8
9
Шаҳарнинг Арки АРКИ Аълоси
Дунё маданиятига асос солган шаҳар
3-5
6-8
Маънавий ахлоқий дунёқараш маркази бўлган маскан
10
Жарқўтон Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар
11
Жарқўтон шаҳар бошқарув тизими
12
13
Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги
маълумотлар
Тиллабулоқ Бронза даврининг маданий маркази
14
Грекларни мадҳ айлаган саховатли юрт
15
Боботепа шаҳри ва унинг маданий тараққиётидаги ўрни
16
Буюк ипак йўлидаги маскан
17
Маънавий ахлоқий қадриятлар ва муқаддас туйғулар
маскани
18
Манавият марказига айланган алломалар юрти
19
Шеробод туманидаги тарихий жой номлари
20
Шеробод туманидаги археологик тарихий обидалар
21
Бухоро
амирлиги
ИККИНЧИ БОБ
даврида Шерободнинг
298
ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий тарихи
Шеробод шаҳри
23
Шеробод беклигининг хўжалиги ва турмуш тарзи
24
Бекликдаги солиқ тизими ва унинг маҳаллий аҳоли турмуш
тарзига таъсири
25
Шеробод беклигидаги халқ ғалаёнлари
26
XX аср бошларидаги ижтимоий - иқтисодий ва маданий
ҳаёт
27
Шеробод концессияси: тарихи, хусусиятлари ва сабоқлари
28
Шеробод беги Мирзо Салимбекнинг “Тарихи Салимий”
асарида Шеробод воҳасининг тарихий таҳлили
29
Шеробод воҳасига
маросимлар
30
31
УЧИНЧИ БОБ
хос урф-одатлар,
анъаналар
Қадимий анъанавий турар жойлар
Миллий кийим-кечаклар ва зеб-зийнат буюмлари
32
Номоддий маданияти дурдоналари
33
«Алпомиш» достонида Шеробод ҳудудига оид жой
номлари
34
“Тошбосар” достони
35
ТЎРТИНЧИ БОБ
Шеробод совет ҳокимияти йилларида
36
Иккинчи жаҳон уруши йиллари
37
Урушдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги
299
ва
38
Халқ таълими: натижалар ва муаммолар
39
Соғлиқни сақлаш соҳаси тарихидан
40
БЕШИНЧИ БОБ
Мустақиллик йилларида саноат корхоналарининг
ривожланиши ва тараққиёти
41
Қишлоқ хўжалиги ва ислоҳотлар самараси
42
Халқ таълими ва маданиятнинг юксалиши ва натижалари
Саломатлик фидоийлар
Меҳнат-инсонни улуғлайди
43
Хулоса
44
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
300
Download