Нанотехнология асослари Материалшунослик физикаси асослари ва замонавий материаллар шакллантириш- нинг физик омиллари ҳамда устувор йўналишлари. Материалшунослик физикасининг предмети, материаллар таснифи, қаттиқ ва суюқ ҳолатлари, таркиби, тузилиши ва муҳим физик хоссалари, хомашёлари, шаклантирилишининг физик омиллари ва имкониятлари. Металлар, нометаллар, керамика, полимерлар, композитлар физикаси ва нанофизикасининг устувор соҳалари ва йўналишлари ҳақидаги асосий тушунчалар. Металл ионларини полимер макроионлари билан металл-комплекслар ҳосил қилишини, уларнинг оқувчанлигини, қовушоқлик. Металлар, қуйи ва юқори молекуляр бирикмалар, улар асосидаги замонавий материаллар физикаси, илмий ва амалий аҳамиятлари ҳамда истиқболлари. Металлар, қуйи ва юқори молекуляр бирикмалар асосидаги материаллар турлари ва таснифлари. Материалларнинг аморф-кристалл ҳолатлари, фазавий диаграммалари, механик, термик, оптик, электрофизик, физик-кимёвий ва биофизик хоссалари. Уларнинг замонавий материаллар яратишда қўлланиши имкониятлари, физик омиллари ва технологиялари ҳамда илмий тадқиқотлар ва уларнинг истиқболлари. Полиэтилен гранулалар ва полиэтилентерефталат толалар асосида термомеханик пресслаш усулида қатламли материаллар. Композицион материаллар, таркиби, тузилиши, турлари, ҳолатлари, тизимлари, морфологиялари, махсус физик ҳоссалари. Композицион материаллар таркиби, турлари ва асосий хоссалари ҳамда амалий қўлланиш соҳалари. Композицион материаллар яратишнинг физик омиллари. Метал, керамик, полимер композитлар, уларнинг физик ҳолатлари ва тавсифлари. Композит тизимлар морфологияси ва унга хос махсус ва ноёб хоссалари. Замонавий материалшуносликда композитлар физикасининг ўрни ва устуворлиги. Нанофизика асослари, илмий-тадқиқот объектлари наноматериаллар яратилишидаги устуворлиги. ва предмети, Нанофизика предмети, нанообъектлар, нанодисперс тизимлар, наноструктуралар ва наноматериаллар шаклланиши, уларнинг махсус ва ноёб физик хоссалари. Наноматериалшунослик асослари, унда фундаментал ва амалий фанлар, технологиялар ва ишлаб чиқаришнинг ҳамжиҳатлиги. Меттал, керамика, полимерлар, композитлар асосида наноматериаллар шакллантириш имкониятлари. Нанообъектлар ва уларнинг наноматериаллар яратишдаги роли ва устуворлиги. Шаффоф полиэтилен пленканинг деформацион чўзишда руй берадиган механо-анизотропик ўзгаришлар. Қўш нур синиши кўрсатгичини қайд этиш орқали пленканинг деформацион ўзгариши, ориентация фактори. Оптик ва механик анизотропиялар ўзаро боғлиқлиги. Наноструктуралар, нанотизимлар ва нанокомпозитлар шаклланиши, ноёб физик хоссалари ва амалий истиқболлари. Нанофизика ва нанотехнологиялар узвийлиги ҳамда устувор илмийтадқиқот соҳалари ва йўналишлари. Нанофизиканинг классик ва замонавий табиий фанлар ривожланиши, янги илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳаларининг очилиши борасидаги етакчилиги, аҳамияти ва равнақи. Нанодисперс тизимлар, наномеханика, наноэлектроника, металл ва яримўтказгичли наножиҳозлар, оптик наносенсорлар, наноқатламли қуёш элементлари, нанопленкалар, нанотолалар, наносорбентлар, нанотрубкалар, наногеллар, нанокомплекслар, нанокомпозитлар. Нанотолали нотўқима материаллар ғобакларининг нанодапазонда бўлиши, улар асосида нанофильтрлар тайёрлаш. Яримўтказгичли металлоксидлар асосида шакллантирилган наноқатламли материалларнинг солиштирма электр ўтказувчанлигини тўрт зондли усулда аниқлашнинг принциптиал жиҳатлари ўзлаштирилади. Тажрибалар махсус йиғилган қурилмада ўтказилади ва тадқиқот натижалари асосида наноматериалнинг электр ўтказувчанлик қобилияти баҳоланади. Нанодисперс тизимлар, наноўлчамли заррачалари бўлган концентрланган эритма ёки гелнинг оқишида деформационн ўзгаришлар, эффектив қовушоқлиги ва қовушоқ оқувчанлигининг фаоллик энергиялари.