Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 4- умумтаълим макктабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 27 октябрдаги 7-сонли баёни асосида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” ғояси остида тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича МАЪЛУМОТ Бухоро вилоятида тасдиқланган режа–график асосида жорий йилнинг 14 ноябрь куни “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида вилоятнинг Шофиркон тумани(шаҳар)даги Денав МФЙда жойлашган Республикамизнинг 50дан ортиқ академик ва профессорларининг, нуфузли ташкилот раҳбарларининг, Аҳад Ҳасан, Тошпўлат Аҳмад, Дилшод Ражаб, Илҳом Ҳасан, Илҳом Аҳрор, Илҳом Ражаб, Шавкат Ҳасан, Аҳад Қаюм сингари машҳур шоир ва ёзувчиларнинг камолоти учун бешик вазифасини бажарган 4-умумтаълим мактаби биносида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 150 нафар фуқаролар иштирок этди. Жумладан: 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, 30 нафар уюшмаган ёшлар, 5 нафар эҳтиёжманд аёллар, 15 нафар кекса ва нуронийлар, 5 нафар ногиронлиги бўлганлар, 7 нафар чет элдан қайтганлар фуқаролар ҳамда 5 нафар фермерлар ва тадбиркорлар жалб қилинди. Ташкиллаштирилган маънавий-маърифий тадбирда Республика тарғиботчилари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Зикрилла Неъмат, Тошкент юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова, Тошкент давлат педагогика университети катта ўқитувчиси Ибодилло Узоқов Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Оминахон Тўрақулова, “Элдидо” эстрада гуруҳи ижодкорлари, томонидан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, соҳалардаги ўзгаришлар ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги талқин қилинди, тадбир иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, кечада “Энг шеърхон ўқувчи” эътирофига сазовор бўлган Тошпўлатова Одина, тадбир ташкилотчиси Т.Йўлдошева ҳамда мактаб кутубхонасига шоир Зикрилла Неъмат томонидан бадиий китоблар совға қилинди. Аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда юртимизда кечаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданиймаърифий тадбир бешта муҳим ташаббус асосида ташкил этилди. Мактабда фаолият кўрсатаётган “Компютер мўъжизаси”тўгараги билимдонларининг тақдимотлари, “Мунаввар туйғулар” тўгарага аъзолари томонидан ижро этилган “Китобхонлар аскияси”, “Ёш актёр” тўгараги аъзоларининг “Боласисан, Ўзбекистоннинг” мусиқий саҳна кўринишлари томошабинларда чуқур таассурот қолдирди. Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Оминахон Тўрақулова томонидан ижро этилган роллар, айтилган ривоятлар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Зикрилла Неъмат томонидан ўқилган шеърлар, Тошкент юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова томонидан айтилган сиёсий-ҳуқуқий мавзудаги ажойиб фикрлар қалблардаги шукроналик ҳиссини янада кучайтирди. Беш ташаббус доирасида ўтказилган 18 нафар маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди. тадбирларда Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг кейинги йилларда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва мавқеи ортиб бораётгани, ижтимоий ҳаётга татбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришлар аҳамиятига тўхталиб, жамоатчилик, хусусан ёшларга таъсирчан усуллар ёрдамида етказишди. Глобаллашув замонида ёшлар тарбиясида кексаларнинг ўрни, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга қаратилган инновацион ёндашувлар ҳақида сўз борди. Санъаткор ва шоирлар ўз ижод намуналаридан ижро этишиб, тадбирга байрамона руҳ бағишладилар. Айниқса, “Элдидо” эстрада гуруҳининг дилбар қўшиқлари даврага ўзгача шукуҳ бағишлади ва иштирокчиларни рақсга чорлади. Тадбир сўнгида Жаббор бобо нуроний отахон дуолари остида яна фуқаролар ўз фаол ҳаётлари сари йўл олишди. Навбаҳор МФЙда истиқомат қилувчи Гулноз Носирова, уюшмаган ёшлардан Ҳусенов Беҳруз маънавий-маърифий тадбир бўйича ўз фикрларини билдирди ва телевидениега интервю берди. Маданий тадбир давомида “Янги ренесанс сари”, “Этикдўз Ларисанинг ҳаёти” “Инсон қасидаси” каби видеороликлар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди. Ўтказилган тадбирлар доирасида иштирок этган ёшлар, нуронийлар, фаолларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Тадбирлар “Ўзбекистон-24” телеканали, “Бухоро” телерадиокомпаниси ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилди. Мактаб директори: Д.Нарзуллаев Маълумот тайёрловчи: Т.Йўлдошева