Uploaded by Rustamjon Toyirov

2 5194958116415865126

advertisement
ЛОЙИҲА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги
ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат
дастурининг 56-бандига мувофиқ, фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим
қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ___________зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири
Вазирлар Маҳкамасининг
_____ йил _________
______-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори
(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган
Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:
а) «б1» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б1) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида
кўчмас мол-мулкни (кўчмас мол-мулкнинг
қисмини) олди-сотди, айирбошлаш, рента, воз
кечиш шартномаларини ҳамда кўчмас молмулкни бошқа шахсга беришнинг бошқа
усулларини тасдиқлаганлик учун:
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи — Шартнома суммасининг
ва республиканинг бошқа минтақаларида
3 фоизи, аммо энг кам
доимий пропискага эга бўлган жисмоний
ойлик иш ҳақининг
шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб
10 бараваридан кам
олинганда
бўлмаган миқдорида
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига — Шартнома суммасининг
бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон
10 фоизи миқдорида
Республикасида яшаш гувоҳномасига эга
бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахслар томонидан қиймати
600 млн сўмдан кам бўлмаган кўчмас молмулк сотиб олинганда.
б) «б2» кичик банди қуйидаги таҳрирда
баён этилсин:
б2) давлат божи тўлаб сотиб олинган молмулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил
мобайнида
мол-мулкни
олди-сотди,
алмаштириш ва ҳадя қилиш (мол-мулкни
рафиқага,
ота-онага,
фарзандларига,
невараларига, бобосига, бувисига, туғишган
ака-ука ва опа-сингилларига хадя қилиш
булардан
мустасно)
шартномаларини
тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш
ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат
божи ундирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори
(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент
вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш
тартиби тўғрисида низомда:
а) 8 – 92-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи
бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади)
фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 10 кундан бир
йилгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учунўқиш даврига) амалга оширилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига 10 кундан кўп бўлмаган
муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайдилар.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат темир йул
чипталари ва авиачипталарига мувофиқ, фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент
вилоятига етиб келган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Темир йул чипталари ва авиачипталар мавжуд бўлмаганда фуқаро
паспорт нусҳасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган вақтини
қайд қилиб белги қўйиш учун вақтинча яшаш жойи бўйича профилактика
инспекторига мурожаат қилади.
Келган вақтини қайд қилиш белгиси инспектор имзоси билан
тасдиқланади ва мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган
муддатни ҳисоблаш учун қўлланилади”.
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“15. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда
ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган
турар жойда биргаликда яшовчи вояга етган шахслар зиммасига юкланади”
г) қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
“211. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий ишлар
(қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) (кейинги ўринларда
мавсумий ишлар деб аталади) билан шуғулланиш учун етиб келган
фуқародан, унинг профилактика инспектори томонидан қайд қилиниши
шарти билан, вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга туриши талаб
қиланмайди.
Мавсумий ишлар билан шуғулланиш учун етиб келган фуқаро
мавсумий ишлар олиб борилаётган жойнинг профилактика инспектори
томонидан, махсус қайдлар китобига тегишли ёзув ва мавсумий ишларни
амалга ошириш бўйича шартномага санани кўрсатиб белги қўйган ҳолда,
инспектор имзоси билан тасдиқланиб қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатга
олинади:
фуқаро паспорти (тақдим этилади);
паспорт нусхаси;
мавсумий ишни тақдим этаётган шахс ва фуқаро ўртасидаги шартнома.
Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
мавсумий ишларни амалга ошириш бўйича шартнома оддий ёзма шаклда
тузилади”.
Download