Энг зўр мотивация �������� Бир ёш йигит Суқротдан муваффақиятнинг сири нимада эканлигини сўради. Суқрот унга эртаси куни тонгда дарё бўйига келишини, саволига ўша ерда жавоб беришини айтинг. Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди. Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди. Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво." Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда. Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ." Ёниқ истак муваффақиятнинг бошланишидир. Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди.