Uploaded by Shohruh Oktamov

11-топшириқ huquq

advertisement
Testlarni javobini belgilang.
1. “O’zbekiston Respublikasining davlat tili o’zbek tilidir…” ushbu qoida qaysi
moddada keltirilgan?
A. 4-moddada B. 7-moddada C. 8-moddada D. 14-moddada
2. Jahonda asosiy huquq oilalari soni nechta?
A. 7 ta
B. 8 ta
C. 9 ta
D. 4 ta
3. Jamiyatda kishilar o`rtasida sodir bo`ladigan va huquq normalari bilan tartibga
solinadigan munosabatlar - bu…
A. Huquqiy munosabatlar
B. Ijtimoiy munosabatlar
C. Siyosiy munosabatlar
D. Iqtisodiy munosabatlar
4. Konstitutsiya 26-moddasi qoidalari umumiy termin bilan nima deb izohlanadi?
A. Aybsizlik prezumpsiyasi
B. Ratifikatsiya
C. Denonsatsiya
D. Emansipatsiya
5. Fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlarini qanday guruhlarga bo’lish mumkin?
A. Barcha javoblar to`gri
B. iqtisodiy huquqlar
C. Ijtimoiy-iqtisodiy huquqlar
D. Siyoyiy huquqlar
6. Jamiyat va davlat hayotidagi eng muhim masalalar umumiy ovozga- …ga
quyiladi.
A. referendum B. saylov C. lobbizm
D. absenteizm
7. O`zbekistonda prokuratura institute qachon tashkil etilgan?
A. XIX asr 2-yarmi
B. XX asr 1-yarmi
C. XX asr boshlari
D. XIX asr boshlari
8. Davlat organlari va muassasalarining davlat hukmini, davlat vazifalari va
funksiyalarini amalga oshiruvchi yaxlit iyeararxik tizimiga ... deyiladi.
A. Davlat mexanizmi
B. Ijroiya hokimiyati
C. Huquqni muhofaza qilish tizimi
D. hokimiyat apparati
9. Huquq tizimidagi nisbatan eng kichik birlikni aniqlang.
A. Huquq normasi
B. huquqiy institut
C. Huquq sohasi
D. huquq tarmog`i
10. Quyidagilardan huquqning paydo bo`lishi haqidagi nazariya hisoblanmaydigan
javobni toping.
A. Patriarxal nazariya
B. psixologik nazariya
C. Tabiiy huquq nazariyasi
D. sotsiologik nazariya
11. Mazkur prinsip huquqni yaratish sohasida xalqning, bevosita xalq vakillari
bo’lmish deputatlarning, jamoat birlashmalari va nodavlat tashkilotlar, siyosiy
partiyalarning, fuqarolarning huquqiy siyosatni shakllantirish va qonunchilikni
takomillashtirishda keng ishtiroki orqali namoyon bo’ladi. Bu ta’rif huquqning qaysi
prinsipi haqida?
A. Demokratizm
B. Insonparvarlik
C. Qonuniylik
D. Fuqarolarning qonun oldida tengligi
12. Davlat hokimyatining manbasi bu ?
A. Xalq
B. Oliy Majlis
C. Ijro etuvchi hokimyat D. Sud xokimyati
13. Konstitutsiya va qonunning ustunligi prinspi konstitutsiyaning qaysi bobida
belgilangan?
A. III bob B. IV bob C. V bob D. VI bob
14. Shaxsning huquq layoqati qaysi vaqtda yuzaga keladi?
A. tavallud vaqtidan B. fuqarolik passporti olingan vaqtdan
C. voyaga yetgan vaqtdan D. har bir mamlakat milliy qonunchiligida turlicha
15. Xalqaro munosabatlarda O'zbekiston xalqi nomidan faqatgina… ish olib
borishga haqli. Jumlani to'ldiring.
A. B va D javoblar B. Prezident C. Bosh vazir D. Oliy Majlis
16. «Har kim o'zi xohlagan dinga e'tiqod qilishi mumkin, diniy qarashlarni majburan
singirishga yo'l qo'yilmaydi». Bu yuridik jihatdan qaysi terminda ifodanadi?
A. Vijdon erkinigi B. Tolerantlik C. Diniy bag`rikenglik D. E’tiqod erkinligi
17. «O`zbekiston Respublikasining Davlat bayrog`i to`g`risida»gi Qonun qachon
qabul qilingan?
A. 1991 yil 18 noyabr B.1992 yil 27 dekabr C.1991 yil 10 dekabr D. 1989 yil 15
sentabr
18. O`zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodga qanday talablar qo`yiladi?
A. 35 yoshdan kichik bo`lmagan, davlat tilini biladigan, bevosita saylovgacha
kamida 10 yil O`zbekistonda muqim yashagan O`zbekiston Respublikasi fuqarosi
B. 30 yoshga to`lgan, davlat tilini yaxshi biladigan va O`zbekiston xududida muqim
yashaydigan O`zbekiston Respublikasi fuqarosi
C.35 yoshga to`lgan, davlat tilini yaxshi biladigan va respublika xududida kamida
15 yil yashagan O`zbekiston Respublikasi fuqarosi
D.To`g`ri javob A va C
19. Konstitusiyaga ko'ra, umummilliy boyliklardan qanday foydalanish zarur?
A. Oqilona
B. Unumli
C.
Qonuniy D.
Tejamkor
20. Huquqiy madaniyatning darajasiga ko`ra, huquqiy ong qanday turlarga
bo`linadi?
A. oddiy, ilmiy va kasbiy. B. quyi va yuqori
C.quyi, o`rta va yuqori D. Oddiy va sohaviy
21. Huquqqa hurmatsizlik bilan munosabatda bo`lish fan tilida qaysi iborada
ifodalanadi?
A. Nigilizm
B. Idealizm
C.Realizm D. Absenteizm
22. Bugungi kungacha Mustaqil O`zbekistonda necha marotaba referendum tashkil
etilgan?
A. 3 marta
B. 4 marta
C. 5 marta D. 2 marta
23. Urf-odatlar, ish-muomalasidagi ananalar huquq manbasi sifatida hisoblanishi
mumkinmi?
A. Ha
B. Yo`q
C. Mumkin, faqat mususlmon huquqi oilalarida D. Bugungi kunda bunday holatga
ehtiyoj yo`q
24. Quyidagi Konstitusiyaviy qoidani to'ldiring: «Mulkdor mulkiga ... egalik qiladi,
undan foydalanadi va uni tasarruf etadi»
A. O'z hohishicha
B.Qonunda ko'rsatilgan holda
C. Davlat belgiiagan tartibda D.Ommaviy tarzda
25. Quyidagilardan qaysi biri musulmon huquqi manbalarini anglatmaydi?
A. Fiqh
B.Sunna C. Ijmo’ D.Qiyos
1. “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” ўз моҳиятига кўра умумназарий
хусусият ва аҳамиятга эга бўлган фундаментал юридик фан
ҳисобланади. У юридик фан сифатида ўзининг вазифалари,
функциялари, предмети ва методи юзасидан ҳуқуқшунослик
(юриспруденция) учун умумилмий мазмунга эга, шу билан бирга, у
давлат ва ҳуқуқнинг айнан умумий, яъни муайян концепциялари ва
тизимларининг умумий назариясини ўзида ифода этади. Мазкур
фан бошқа соҳа юридик фанлари учун назарий асос бўлиб хизмат
қилиши билан бирга, ўзининг методологик характерига кўра
замонавий ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимида ҳам етакчи
ўринни эгаллайди.
Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва фаолият
юритиши билан боғлиқ энг умумий қонуниятларни очиб бериш
баробарида, фан давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларининг табиатини
тушуниш, уларнинг жамият ривожланишидаги ўрни ва ролини
аниқлаш имконини беради. Шунингдек, “Давлат ва ҳуқуқ
назарияси” фани талабаларга ҳозирги давр ижтимоий-сиёсий
воқелиги учун зарур бўлган йўналишларни ёритиб бериш билан бир
қаторда, у муҳим маърифий ва тарбиявий функцияларни ҳам
бажаради.
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фундаментал ва методологик фан
сифатида давлат ва ҳуқуқни вужудга келиши ҳамда
ривожланишининг умумий қонуниятларини, давлат тушунчаси,
белгилари, типлари ва моҳияти, давлат шакллари, функциялари,
давлат ҳокимияти, механизми, ҳуқуқ тушунчаси, унинг моҳияти,
белгилари, принциплари, функциялари, ҳамда фуқаролик жамияти
ва ҳуқуқий давлат каби давлат-ҳуқуқий тушунча ва категорияларни
илмий билиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2. “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фундаментал ва методологик
фан сифатида давлат ва ҳуқуқни вужудга келиши ҳамда
ривожланишининг умумий қонуниятларини, давлат тушунчаси,
белгилари, типлари ва моҳияти, давлат шакллари, функциялари,
давлат ҳокимияти, механизми, ҳуқуқ тушунчаси, унинг моҳияти,
белгилари, принциплари, функциялари, ҳамда фуқаролик жамияти
ва ҳуқуқий давлат каби давлат-ҳуқуқий тушунча ва категорияларни
илмий билиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва
ҳуқуқий давлат қуриш жараёни кетаётган ҳозирги даврда, давлат ва
ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Бугун жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришлар бизни
давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига оид кўпгина тушунча ва атамаларни
қайта идрок этиш ҳамда баҳолашга мажбур этади. Бу ҳолат давлат
ва ҳуқуқ назарияси фани олдига муайян вазифаларни қўяди. Бунда
фан узлуксиз ривожланиб бориши билан биргаликда давлат ва ҳуқуқ
ҳақидаги жаҳон фанининг энг янги ютуқларини ўзига сингдириши,
балки, айни пайтда ижтимоий воқеликка мос илмий-назарий
хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиши лозим бўлади.
3. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа ижтимоий фанлар,
шу жумладан юридик фанлар тизимидаги ўрни унинг функциялари
ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлигида (масалан: ахборот
алмашинувида) намоён бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг муайян билимлар тизими
сифатида шаклланиши қуйидаги тўрт йўналиш бўйича рўй беради:
а) соҳа (тармоқ) юридик фанларининг маълумотларини
умумлаштириш;
б) фалсафий қоидаларни аниқлаштириш;
в) бошқа фанлар билан ўзаро алоқада бўлиш (масалан:
мантиқ, социология, иқтисодиёт назарияси, сиёсатшунослик, тарих
ва б.);
г) давлат ва ҳуқуққа оид ҳодисаларни бевосита амалиётда
қўллаш (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш, ҳуқуқ
ижодкорлиги, юридик техника ва б.).
Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги. Иқтисодий фанлар
жамиятнинг базисини, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини,
хўжалик соҳаларини ташкил этишни, молия, кредит ва бошқаларни
ўрганса, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани жамиятда устқурманинг
муҳим қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг асосий
предмети сифатида қарайди. Уларнинг ўзаро таъсири ва алоқаси
давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик боғлиқ эканлигини
ўрганишга ва аниқлашга ёрдам беради.
Фалсафа фани билан боғлиқлиги. Фалсафа табиат ва жамият
ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганади. У жамият,
инсон, давлат ва ҳуқуқ масалаларига ижтимоий ҳодиса сифатида
қараб уларни умумий тарзда кўриб чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафа қонуниятларига асосан
жамиятда давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши
қонуниятларини ўрганади. Ўз навбатида ушбу фанлар бир - бирини
такрорламайди, балки тўлдиради. Фалсафа давлат ва ҳуқуқ
ҳодисаларини билишнинг асосидир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса
фалсафани мазкур ҳодисалар юзасидан маълумотлар (манбалар)
билан қуроллантиради.
Социология фани билан боғлиқлиги. Социология фани
жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этадиган, жамият
аъзоларининг ҳуқуққа муносабатини, уларнинг давлат ва ҳуқуқ
тўғрисидаги фикрларини ўрганувчи фандир. Мазкур фан давлат ва
ҳуқуқ назарияси фани учун тегишли маълумот ва хулосаларни
беради. Ўз навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу
маълумот ва хулосаларни
қонуниятларни илгари суради.
умумлаштириб,
назарий-илмий
Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги. Сиёсатшунослик
сиёсатни, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, давлат ҳокимияти,
жамоат ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини, давлат ва шахснинг
сиёсий-ҳуқуқий муносабатларини ўрганади. Ҳар иккала фаннинг ҳам
ўрганиш объекти жамиятни бошқариш билан боғлиқ масалалар
ҳисобланади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий,
фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа юридик фанлар билан
алоқаси айнан шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси
махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига
таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва
фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва
қоидаларини ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ,
давлат механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик,
ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик
жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва б.
Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни
эгалламасдан туриб, бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш
мураккабдир. Тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ
назариясининг хулосаларига асосланади. Демак, давлат ва ҳуқуқ
назарияси бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқликда
бўлиб, улар бир-бирларини бойитади ва тўлдиради.
5. “Метод” - бу бирон-бир фаолият, жумладан, табиат ва
ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, тадқиқ этишда мақсадга
эришиш йўллари ва воситаларидир.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методологик фан сифатидаги
аҳамияти давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ҳуқуқий
тартибга солишнинг қоида ва шартларини ўрганувчи махсус соҳавий
юридик фанлар унинг қонуниятларидан фойдаланишида намоён
бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари қуйидаги тўрт
гуруҳга бўлинади:
Энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар;
Умумий илмий методлар: анализ, синтез, индукция, дедукция,
тизимли, функционал ва б;
Хусусий методлар: социологик, қиёслаш, статистик, мантиқий
ва б.;
Хусусий ҳуқуқий методлар: аниқ-социологик, формал юридик,
қиёсий-ҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б.
Энг умумий методлар, умумий илмий методлар ва хусусий
методларга бошқа ижтимоий фанларда атрофлича тавсиф
берилганлиги боис, қуйида давлат ва ҳуқуқ ҳодисларини ўрганишга
бевосита қаратилган хусусий ҳуқуқий методларнинг мазмунини
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
6 Терминлар изохи:
Petitsiyaviy huquqi- fuqarolarning konstitutsiyaviy
huquqlaridan biri boʻlib, hokimyatlarga yozma talab, taklif,
shikoyat bilan murojaat qilish huquqini anglatadi.
Kasb kasalliklari - yomon mehnat sharoitlari va kasbga
aloqador zararlarning organizmga taʼsiri natijasida paydo
boʻladigan kasalliklar. K.k.ning kechishi unga sabab boʻlgan
zararli omillarning oʻziga xosligi, kuchi, davomiyligi va ularning
birgalikdagi taʼsiriga bogʻliq. K.k. i. ch.ning zararli omillarini
hisobga olgan holda belgilanadi. K.k.ning fizik (kasbga aloqador
karlik, vibratsiya kasalligi, nur kasalligi, kesson kasalligi, balandlik
kasalligi va b.), biologik (infeksion va parazitar kasalliklar:
brutsellyoz, kuydirgi) va kimyoviy omillar taʼsirida (qarang
Zaharlanish), baʼzi changlar uzoq vaqt nafasga olinganda
(pnevmokonioz, bronxit va b.), shuningdek, jismoniy zoʻriqqanda
yoki shikastlanganda (nevrit, bursit) vujudga keladigan turlari
farq qilinadi. K.k.ning kelib chiqishiga organizmning oʻta toliqishi
va kasallikka qarshi kurasha olish faoliyatining pasayishi ham
sabab boʻladi.
Oʻzbekistonda K.k. roʻyxati va tegishli tavsiyanomalar OʻzR
Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiklanadi. I. ch.
texnologiyasining takomillashtirilishi, i.ch. jarayonlarini
kompleks mexanizatsiyalash va avtomatlashtirishning keng joriy
etilishi, mehnat va dam olishning meʼyorida tashkil qilinishi,
zararli korxonalarda qisqartirilgan ish kuni belgilanishi tufayli
K.k. kamayib bormokda. K.k.ni oldini olish, davolash, mexnat
muhofazasini tashkil kilish ishlari bilan Oʻzbekiston Sanitariya,
gigiyena va kasb kasalliklari i.t. instituti shugʻullanadi.
Sudlovlik- sudlarga taalluqli boʻlgan hamma ishlarni sud
tizimi boʻgʻinlari oʻrtasida taqsimlanishiga aytiladi
Teokratiya (yun. theos — xudo va ...kratiya) — davlat
boshkaruv shakli, bunda davlat (odatda, monarxiya davlati)ning
boshligʻi bir vaqtning oʻzida diniy boshliq ham hisoblanadi.
Teokratik davlatlar qadimdan maʼlum. Mac, Iudeyada mil. av.
5—1-asrlarda bosh ruhoniy, yaʼni oliy kohin davlat
hokimiyatining toʻliq egasi boʻlgan. Oʻrta asrlardagi umaviylar va
abbosiylar xalifaligi teokratik davlatlar edi. Iyezuitlar 17-asrda
Paragvayda tashkil etgan teokratik davlat ham maʼlum; imom
Shomilning Chechenistonda va 19-asrda Kavkazni istilo qilish
paytida chor qoʻshinlariga uzoq vaqt qarshilik koʻrsatgan
Chechenistonga yaqin hududlardagi boshqaruvi teokratik
xususiyatga ega boʻlgan. Papa viloyati 1870 yilda Italiya
birlashishidan oldin teokratik davlat boʻlgan edi. 1951 y. Tibet
XXRga qoʻshilgunga qadar Dalaylama (lama ruhoniylarining
rahbari) Tibetdagi dunyoviy hokimiyatni ham boshqargan. Rim
katolik cherkovining oliy rahbari Papa bir vaqtning oʻzida Vatikan
daatatining ham boshligʻi hisoblanadi. Teokratik tamoyillar
fukerolar ijtimoiy va shaxsiy hayotining barcha tomonlari (diniy
bayramlar va marosimlarga davlat maqomi berilishi, sud ishlari
diniy qonunlar boʻyicha yuritilishining tiklanishi, boshka din
vakillari quvgʻin qilinishi va shu kabi) diniy tartiblar orqali
belgilanishi kuchayishi bilan kechadi.
Terrorizm (lot. terror — qoʻrqinch, dahshat) — siyosiy
raqiblarni, muxoliflarni yoʻqotish yoki qoʻrqitish, aholi oʻrtasida
vahima va tartibsizliklar keltirib chiqarish maqsadidagi
zoʻravonlik harakatlari (taʼqib qilish, buzish, garovga olish,
qotillik, portlatish va boshqalar). Terrorizm yakka tartibdagi va
guruhli terrorizm (mas., ekstremistik siyosiy toʻdalarning
harakatlari kabi) toifalarga boʻlinadi. Siyosatshunoslikda davlat
terrorizmi tushunchasi ham qoʻllanadi (diktatorlik va totalitar
rejimlarning repressiyalari). Terrorizm oʻrta asrlardan boshlab
barcha mintaqa va mamlakatlarda uchrab turgan. Lekin oʻtgan
asrning oxirlaridan uning yangi koʻrinishlari vujudga keldi (chet
el davlatlari va hukumatlari rahbarlarini, ularning diplomatik
vakillarini oʻldirish yoki oʻgʻirlash, elchixonalar, missiyalar,
xalqaro tashkilotlarning binolarini portlatish, aeroportlar va
vokzallarda portlashlar sodir etish, havo kemalarini olib qochish,
odamlarni garovga olish va h.k.). Xalqaro terrorizm keng tarqalib,
terrorizm oshkora siyosiy tus ola boshladi. Terrorchilar ayrim
mamlakatlar hukumati va unga yaqin tuzilmalardan madad
oladigan hollar yuzaga keldi. Ular tomonidan sodir etilayotgan
jinoyatlarning ijtimoiy xavflilik darajasi ortdi. Terrorchilar qoʻliga
yadroviy, kimyoviy, biologik qurol tushib qolishi xavfi kuchaydi,
elektron terrorchilik paydo boʻldi. Koʻp hollarda terrorizm diniy
ekstremizm, narkobiznes, separatizm bilan bogʻlikligi, chatishib
ketishi kuzatila boshlandi.
Qatʼiy soliq- jismoniy shaxslarning shugʻullanayotgan
tadbirkorlik faoliyati turlariga qarab daromadidan qatʼiy
belgilangan holda olinadigan soliq.
Download