8-Март байрам сценарийси. Болалар мусиқа садоси остида залга кириб келишади. Тарбияачи:Одам ато наслига яратгандан иқболсан, Бу беором дунёда ҳаловатли аёлсан. Миллатнинг жон томири, сен Ватанга посбонсан. Юртнинг ўчмас чироғи момо ҳаво аёлсан. Ассалому алейкум азиз меҳмонлар, қадирли ҳамкасабалар, жажи ширинтой қизалоқлар. Мана ўлкамизга Фасиллар келинчаги бўлмиш Боҳор фасли криб келди. Сизларни баҳор фасли билан, қолаверса 8- Март “Халқаро хотин қизлар” байрами билан чин юракдан табриклайман. Сизларга узоқ умур, сиҳат саломатлик тилайман. Хозир бизнинг “Бойчечак” номли 4- катта гуруҳ болалари иштирокида “Онажонларга таъзим” деб номланган байрам эрталигини томоша қилинг. Азамат: Жигар порам болам дебя. Оқ ювиб, оқ тараган, Кеча кундуз оллоҳдан. Бизга умур сўраган, Ўзи емай едириб. Ўзи киймай кийдириб, Аселия: Айбимизни яшириб, Кўнглимизни ийдириб. Инсоф тилаб бизларга, Тўғри йўлга бошлаган. Ҳамиша гул баҳордай, Меҳри дойим гуллаган, Онажонларга тъзим , Меҳрибонларга таъзим. Зухра: Қаноатда ягона, Саҳоватда ягона. Бувижонларга таъзим, Қадирдонларга таъзим. Ўзим: Бир тану, бир жон бўлган. Елкадош сирдош бўлган, Кулганимда кулгичим. Ғам келганда ғамхўрим, Опамдек синглимдек бўлган. Ҳамкасбларимга таъзим, Улуғ айём муборак, Байрамингиз муборак. Тарбиячи: Ҳозир болажонлар ижросида “Онажон” қўшиғини тингланг. Сардор: Кулгуларим чиқар авжига, Орзуларим чиқар авжига. Юбораман Умри, Хажга, Меҳрибоним омон бўлсангиз. Ш.Мадина: Онажоним меҳрибоним. Мадҳингизни достон этай, Қўлингизни кўзга суртиб. Йлларингиз бўстон этай, Она деса тоғ эгур бош. Ҳаттоки сувдек эрур тош, Она билан мағрурдир бош. Мадҳингизни достон этай. Абдуллоҳ: Яралгансиз қуёш нуридан. Баланд тоғим азиз онажон, Гар йиғласам кўз ёшим артган. Ёнгинамда ҳозирсиз шу он, Қайсарлигим яширсам гоҳо. Ўжарлигим қандай яширмй, Болам мен ҳам сенинг ёшингда. Бироз шўҳроқ бўлганман нетай. Дейсиз-у сўнг бошим силайсиз, Ва қучоқлаб яна суясиз. Жонингизни аямай баъзан, Бегоналар учун куясиз. Оналарнинг жонлари тошдан, Деганларга минг бора қуллиқ. Суянчиғим, умрим маами, Сиз буюксиз, бебаҳо улуғ. Юсуфбек: Жажи ниҳол гул ғунчаман, Меҳрингиздан бол ичаман. Сўзларингиз жойлаб дилга, Отланаман порлоқ йўлга. Сиз қувончим ҳаётимсиз, Меҳрибоним онажоним. Рақс: 2 Сайидхўжа: Дедингиз болам , тинглагин аллам. Сенинг бахтингга, тинч бўлсин олам, “Оллоҳ”- дедингиз, тинглагин нолам. Ҳеч қачон касал, бўлмасин болам. Фазилат: Оқ ювиб тараб, ортимдан қараб, Кузатар доим, боғчага ойим. Севинчдан яайраб, меҳирла сийлаб, Қаршилар доим, боғчадан ойим. Хадича: Қадоқ қўлларида ,бешик изи бор, Меҳрингда улғайган ,фарзандинг бисёр. Жаннатни соғиниб, ким изингга зор, Дуоси муқаддас, онамсан Аёл. Алишер: Она улкан денгиз, қучоғи осмон, Бизни андуҳлардан ўраб турувчи. Берган оқ сутини, миннат қилмаган, Оллоҳдан ризқимиз, сўраб тургувчи. Умар: Юрагимдан яралади нур, Борингизга айлайман шукур. Бу дунёда бадавлатим сиз, Фариштамсиз менинг бир умур. Тарбиячи: Болажонларимиз, нафақат онажонлари ҳақида шеър қўшиқлар ёд олишган, балки уйимиз фариштаси бўлмиш бувижонларимиз хақида ҳам шеър қўшиқлар ёд олишган. Хозир болажонларимиз ижросида “БУВИЖОН” қўшиғини тингланг. Шахзода: Бувимлар бор фариштали, Уйларимиз сариштали. Бувимларга боқсам тўйиб. Эркалатар ўпиб, суйиб. Гулёр: Оқ пахтадай сочингиз, Омон бўлсин бошингиз. Айтақолинг Бувижон, Хозир қанча ёшингиз. Дадамларни боққансиз, Ойимларга ёққансиз. Топишмоғу эрттакга, Бувижоним чаққонсиз. Имона: Менинг бир Бувимлар бор, Онамнинг оналари. Ёшлари олтмиш учда, 3 Хизматда болалари. Пайғамбор ёшидир у, Насиб этсин ҳар кимга. Бувим ҳам узоқ яшаб, Соғ бўлсинлар бир умурга. Асилхўжа: Бувижоним қарилар, Ҳатто юздан нарилар. Йўқлаган чоғларида, Доим мен ёнларида. Сув деса сув бераман, Сўзларини кутаман. Рақс: Ўғилболалар ижросида. Диёра: Орзуларим бир жаҳон, Сиз соғ бўлинг онажон. Бизга меҳрибон бўлган, Бошда кўтариб юрган. Азизим сиз онажон, Ёлғизимсиз онажон. Гоҳ талашсак урушсак, Аразлаб лаб буришсак. Бизни дарҳол ажратиб, Аҳилликга ўргатиб. Беғуборсиз онажон, Бетакрорсиз онажон. Муслима: Дунёга келтирдингиз, Авайлаб ўстирдингиз. Оқ сут берган бетиним, Меҳрибон олий ҳиммат. Жонажон онажоним, Меҳрибон онажоним. Сожида: Онажоним йўлга чиқсам, Йўл бошида турасиз. Тушларимда кўзингиз ёш. Кўз ёшимда юрасиз, Кўйлагингиз узун-узун. Ёқалари гуллардан, Нафасингиз келиб турар. Ой интилган йўллардан, Онажоним она бўлса, Фақат сиздай бўлсин-у. Тилакларда, армонларда, Мангу тирик юрсин у. 4 Дилфуза: Ойи бўлса нима юмиш менга айтинг? Шипиришми ё кир ювиш, менга айтинг? Йўқ деб сира ранжидмайман дилингизни, Ишёқмасда деб ўйламанг қизингизни. Фотима: Ойим уйда бўлсалар, уйимиз тўлиб кетар. Дадам ишдан келсалар, яна тўй бўлиб кетар, Бўлмасалар уларнинг, ўрнилари билинар. Ҳаммамиз бир бурчакда ,шодлигимиз йўқолар. Шодия: Она насиҳатин қуйволгин қулоқ. Дунёда ёмонлик истамас мутлоқ, Бағрида ўстирди жонидай азиз. Жонингдек азиз тут кеча-ю кундуз. Оғабек: Саккизинчи март бугун. Қувончлари бир жаҳон, Байрамингиз муборак. Азиз она онажон. Сўзлари бол дурдона, Ҳизматда энг мардона. Олам ичра ягона , Сизсиз эй азиз она. Ахрор: Бизга қўшиқ ўргатган. Сўзлари ширин-шакар, Онажонимга ўхшар. Боғча опам яхшилар. Гуллар расмини чиздирган, Ширингина чой берган. Бизларни яхши кўрган, Боғча опам яхшилар. Зиёда: Сегодния мы нарядным. Красивые опрятные, Пришли на праздник мами. И дружна всех поздравым, Дорагие наши мамы. Мы вам песенку спаём, Поздравляем с восмом мартам. И превет болышой вам шлём. Азамат: Она-она онажон, Шошаяпсиз сиз қаён? Қ Мадина: Укангга қаймоқ керак, Бошингга қалпоқ керак. 5 Совуқ тушса ёмон-да, Бораяпман дўконга. Азамат: Она-она онажон, Шошаяпсиз сиз қаён? Қ Мадина: Укангга қаймоқ керак. Эрталаб қуймоқ керак, Бақувват соғлом қилиб. Уни ўстирмоқ керак, Бекилмасин сут дўкон Шошаяпман болажон. Азамат: Она -она онажон, Шошаяпсиз сиз қаён? Қ Мадина: Шомаллаб қолди уканг, Тунда ухлади аранг. Топайдеб дори дармон, Бораяпман болажон. Азамат: Она- она онажон. Шошаяпсиз сиз қаён. Қ Мадина: Болам эртага байрам. Қувансинда уканг ҳам, Совға олиб келайин. Укангни табриклайин. Мен-чи она-онажон? Сен каттамсан болажон. Азамат: Қ Мадина: Зиёда: Мени меҳрибон ойим. Шўх булоғим дейдилар, Чучуккина сўзлари. Овунчоғим дейдилар, Қўғирчоғим дейдилар. Кулиб турган кўзлари, Шамчироғим дейдилар. Ўзим бахтим ташвишим, Кўнгил қушим дейдилар. Келажакка талпинган, Хумо қушим дейдилар. Ислом: Ўтиб кетди қишнинг совуқ. Ҳам бўронли кунлари, Ортта қолди ой юлдизли. Тим қоронғу кунлари, Тушди бошдан иссиқ телпак. Ташландилар қўлпоқлар, Баҳор келди, баҳор келди. 6 Баҳор келди ўртоқлар, Энди қуёш кўпроқ боқар. Далаларга боғларга, Қучоқ -қучоқ ёғду сочар. Адирларга тоғларга, Безанишар дала қирлар. Чечак тақар ўтлоқлар, Баҳор келди, баҳор келди. Баҳор келди ўртоқлар. Саида: Ҳалима боққа кирди, Тонг пайти шоша пиша. Илк баҳор гулин терди, Номи жажжи бинафша. Ҳалима гулни териб, Қайга олиб кетмоқчи? Чин дилдан совға бериб. Кимни ҳурсанд этмоқчи? Уйга келганда билдим. Қувонган шод кўзидан, Гулни совға қилибди. Ойисига ўзидан!!! Озодбек: Учиб келди кўлларга, Турна-ю ғоз, ўрдаклар. Келинг биз ҳам йўлларга, Отланайлик , ўртоқлар. Бориб табрик этайлик, Дўст қадирдон ҳаммани. Боғ – роғларга экайлик, Ўрик, гилос, олмани. Ҳар бахорда гулласин, Гуллари тўп-тўп бўлсин. Қуримасин сўлмасин, Ҳосили кўп – кўп бўлсин. 7